Мўъжизакор навбат
38 bob
1947
ҲАР БИР КАМПАНИЯ ВАҚТИДА, Уиллям Бранхам сон-саноқсиз оломонни ва кишини ўзига жалб қиладиган натижаларни кўрди. 1947 йил июнида Арканзас штати, Жонсборода яна икки ҳафтани ўтказди. Бу сафар ҳам ўтган йилдагидек бутун Жанубдан шаҳарга минглаб кишилар келди. Бу сафар Билли қувватини асрашга ҳаракат қилди. Кундузи ҳам кечаси ҳам касаллар учун ибодат қилиш ўрнига, ўтган йил қилганидек, бу йиғилишларни кечаси бир ёки иккида тўхтатди. Шунга қарамай, чарчоқ уни қийнашда давом этаверди. Ҳар кечқурунги ёвуз руҳлар билан жанглар туфайли жисмоний ҳоришдан ташқари, Билли кўпинча кундузлари ҳам, умуман дам ололмас эди. Ё асаб чарчашидан у ухлай ололмас, ёки унинг аралашуви, эътиборини қатъий талаб қилувчи шароит бўлиб қолар эди.
Бир куни Билли хизматлари ташкилотчиси бўлган пастор Янг Браун унинг эшигини тақиллатиб қолди ва:
― Бранхам ака, мен сени уйғотишни жуда ҳам хохламасдим, лекин бу фавқулодда муҳим воқеа. Сен билан гаплашишим зарур, ― деди.
― Киравер, Браун ака.
― Бугун мен телефонда Арканзасдаги Эльдорадолик бир отахон билан гаплашдим. Унинг қизи афтидан рак сабабли ўлим ёқасида ва сен унинг қизи учун ибодат қилишга бороласанми – йўқми, отаси шуни билмоқчи эди.
― Эльдорадо бу ердан анчагина узоқда, шундай эмасми?
― Ҳа, 370 километрга яқин. Менда шу яқинда “Cessna” самолёти турибди ва мен сени учишни хохласанг, у ёққа этишим мумкин.
У ёққа учишини Муқаддас Руҳ истаётганини ҳис қилгач, Билли деди:
― Яхши... Мен ярим соатдан кейин тайёр бўламан.
Қачонки ўша хусусий самолёт Эльдорадога қўнганида, аэродромда Биллини кутиб олиш учун ва уни Майриклар оиласи уйига этиш учун, врач кутиб турар эди. Йўл бўйи врач Биллини айрим тафсилотлардан хабардор қилди.
― Лэдди Майрик 28 ёшда. Бранхам ака, бу бечора аёлни жуда қийналишига тўғри келяпти. Болалигида у полиомиелитдан майиб бўлган эди, а ҳозир бўлса, уни рак кемиряпти. Икки ҳафта бурун мен унинг ён биқинини очдим ва уч килограммлик ўсмани кесдим. Энди у яна ўсди. Менинг фахмим бўйича унинг учун ҳеч қандай умид қолмаяпти.
Ўн беш киши ― Лэди Майрикнинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, холаси, тоғаси ва амакиваччаси, холаваччалари ― Биллини кутиб, ҳовлида туришар эдилар. Салом-аликдан ва қўл сиқишлардан кейин ҳамма ошхонага тўпланди.
― Лэди биладими, нимадан қийналаётганини, ― Билли улардан сўради.
― Йўқ, ― отаси жавоб берди. ― Биз унга бу ҳақида ҳеч нарса айтмадик. Шуниси яхшироқ деб ўйладик бизлар. Унга ҳеч нарса деманг, Бранхам ака.
― Буни мен ваъда беролмайман, ― деди Билли. Бу аҳволда Лэддининг отасини ўзини тутолмаётганини у кўрди. ― Хўп, йиғламанг. Бу фақат сизнинг имонингизга путур етказади. Сиз маҳкам туришингиз ва Раббий Исо қизингизни шифолай олишига ишонишингиз лозим. Сиз Масиҳчимисиз?
― Йўқ, Бранхам ака. Лэдди – орамизда ягона Масиҳчи. Мен ўйлайман, бизларнинг хулқимиз жуда паст. Эҳтимол, айнан шу учун Худо уни бизлардан айириб оляпти.
Билли бунақа имкониятни ҳеч ҳам бой беролмас эди.
― Агар Худо бу ёшгина аёлга яна яшашига қўйганида, сизлар ҳар бирингиз менга ваъда бероласизми, гуноҳларингизда тавба қилиб, юрагингизни Исо Масиҳга берашни ва Масиҳчи ҳаёти билан яшашни?
Улар бир овоздан ваъда беришди. Билли ётоқхонага бир ўзи кирди. Лэдди шунчалик рангпар ва шишган кўринар, ва кўринишидан чиндан ҳам унинг бир неча кунлик умри қолган эди. Билли унга ўзини таништирди.
― Бранхам ака, менинг тушунишимча, сиз одамларга нима уларда нотўғрилигини айтиб бероласиз, ― деди Лэдди.
― Ҳа, хоним. Худонинг раҳм-шавқати ва ёрдами билан мен айтоламан.
― Бранхам ака, илтимос, менга айтинг, менга нима бўлган? Улар менга айтишни хохламайдилар.
― Ҳа, хоним, ― деди Билли ва чап қўли билан унинг ўнг қўлини олди, бунда у ракнинг кучли ва ўлим келтирувчи титрашини сезди. ― Бу рак, лекин сизнинг врачингиз менга бу ҳақида айтиб берганди. Унинг айтгани бўйича, сиз икки ёки уч кундан кейин қазо қиласиз. Сиз бунга тайёрмисиз?
Унинг шишиқ лаблари чиройли, хотиржам жилмайди.
― Бранхам ака, мен тайёрман. Мен Масиҳчиман ва менинг жоним билан Қутқарувчи орасида ҳеч нарса турган эмас. Аммо мен қариндошларимни қутқарилишини хохлайман. Мен уларни Масиҳга келтиришга ҳаракат қилдим, аммо буни уддалаёлмадим.
Билли унинг қўлини орқа томонига шапиллатди ва деди:
― Мумкин, бу ўша сиз шунчалик кутган имкониятдир. Улар ҳаммаси сизни шундай қаттиқ яхши кўришади. Улардан ҳар бири – агар сиз соғайиб кетсангиз, Худога хизмат қиламан, деб ваъда бердилар.
Кроват олдида тиз чўкиб, Лэддининг шишган қўлидан ҳалиям ушлаганича, Билли ибодат қила бошлади. Бир неча дақиқадан кейин ракнинг тебранишлари тўхтади.
Лэдди сесканиб кетди ва:
― Бранхам ака, мен ҳозиргина танамдан қандайдир салқин нарса ўтганини сездим. Билмайман, нима бўлди, лекин мен ўзимни бошқача сезяпман. Мен яна соғлом бўлишимни биламан, ― деди.
― Ҳа, Лэдди опа, ― Билли унинг фикрига қўшилди. ― Раббий Исо ўша ракнинг ҳаётини ўлдирди.
ЛЭДДИ МАЙРИКНИНГ АҲВОЛИ аста-секин яхшиланаверди. Унинг оиласи буни мўъжиза деб атади; унинг дўстлари, қўшнилари ва врачи ҳам шу фикрда эдилар. Уилльям Бранхам буни шифоланиш дейишни афзал кўрди. Унинг фикрича мўъжиза шифоланишдан фарқ қилади, гарчи уларнинг иккиси ҳам Худога боғлиқ бўлсалар ҳам. Шифоланган пайтда инсон соғлигини тиклаш учун Худо табиат қонунларига таъсир қилар эди, шу учун шифоланиш физиология ва биохимиянинг табиий қонунларига мос ҳолда аста-секин бўлиб ўтар эди. Мўъжиза бўлса, бошқа томондан, ҳамма табиат қонунларига зид равишда, бир лаҳзада рўй берар эди.
Масалан, қачонки Жонсбородаги ибодат навбатидан жаноби Шеферд ён томон бўйнида катта рак ўсмаси билан ўтганида, Билли у ёвуз руҳни Исо Исми ҳақи лаънатлади ва ўсма шу лаҳзада оқарди, унинг бўйнидан узилиб, платформага тушиб кетди ва Биллининг оёқлари орасидан думалаб ўтди. Мистер Шеферд эгилиб, уни ердан олди ва платформадан қувониб тушиб кетди. Бир неча кун ўтиб, банкада спиртланган ўша рак ўсмасини ушлаганча ва олдин рак бўлган жойидаги, бўйнидаги чуқурни кўрсатиб, Исо Масиҳнинг шифоловчи кучи ҳақида гувоҳлик бериш учун олдинга чиқди. Бу, шубҳасиз, мўъжиза эди ― илмий жиҳатдан амалга ошмайдиган нарса ва шунга қарамай, бўлгани аниқ ва равшан. Лэдди Майрикнинг шифоланганига келсак, у қанчалик ғайритабиий бўлиб туюлмасин, Билли буни “шифоланиш” деб атади, чунки унинг бутунлай соғайиб кетишигача бир неча ҳафта керак бўлди.
Шифоланиш натижалари кўпинча мўъжиза натижаларига мос келганлигидан, Билли уларни бир хил нарса деб ҳисобларди. Бироқ у билан ҳамкорлик қилаётганларнинг ҳаммаси ҳам бундай фикрни билдирмадилар. Биллининг Канададаги август кампаниясини ташкил қилган жаноб Кидсон, агар ҳар бир шифоланиш хизматининг бошида бир неча мўъжиза юз берса, бинодагиларнинг ҳаммасини имонини кўтаради, деб ҳисоблар эди. Шу сабабли ибодат навбатларини ўтказаётган вақтда, ― биринчидан, Саскачеван провинциясидаги Саскатунда; ундан кейин Альберта провинцияси Эдмонтонда ва ниҳоят, Калгарида, ― мистер Кидсон ҳар бир ибодат навбатида энг оғир касалланган икки ёки уч кишини топиш учун айланиб чиқар эди. Кейин бу касалларни навбатнинг олдинги қисмига олиб ўтар эди. Айрим пайт бу кар ёки кўр одам бўлар эди; кўзи айқаш бўлган ёки жуда ҳам мажруҳ бўлган, ― ихтиёрий одам бўлар эдики, уларнинг шифоланишини аудиторияда бўлганлар аниқ кўра олар ва мўъжиза деб ҳисоблар эдилар.
Альберта провинцияси Калгарида Уилльям Бранхамнинг кампанияси бошида жаноб Кидсон, агар ибодат навбати фақат мажруҳлардан иборат бўлса, нима бўлишини билмоқчи бўлди. У бу ҳақида жума кечқурун “мўъжизакор навбат” бўлади, деб эълон қилди. “Мажруҳ” деб, Кидсон ҳар қандай ташқи жисмоний ишга яроқсиз одамни ҳисоблади.
Билли режалаштирилган “мўъжизакор навбат” ҳақида эшитиб, ташвишга тушди. Яна унинг хотирасига Фариштанинг насиҳати келди: “Бу шифоланиш инъомини сен ҳаддан зиёд мўъжизакорликка йўналтираяпсан”. Билли Худога, бошқа энди одамларни топиши мумкин бўлган энг оғир касалларни олиб келишга чақирмайман, деб ваъда берди. Очиғини айтганда, ўз ваъдасида турди ва бошқа бунақа хитоб қилмади. Шунга қарамай, Кидсон ака энг оғир касалларни навбатнинг олдинги қисмига этганлигидан у хабардор эди ва Билли бунга қаршилик қилмади. “Эътибор бериш” деб, Фаришта аниқроғи нимани кўзда тутди? Энди нима қилишини билмай, Билли мана нима ҳақида ўйлаб қолди: болалиги ва ўспиринлигида ундан ҳамма юз ўгирган эди. Энди бутун мамлакат бўйлаб унинг тарафдорлари ва дўстлари бор эди ва Кидсон ака ҳам улардан бири эди. Агар Кидсон акада унга ишончи бор экан, унда ўзига ҳам шу ишончни қайтариши керак эмасмикин? Билли бу “мўъжизакор навбат”ни амалга оширишни қарор қилди ва бу ҳаммаси нима билан тугашини аниқламоқчи бўлди.
Альберта провинцияси, Калгаридаги ўша жума кечқурунги хизматга “ҳар қандай касални ва одамларнинг ҳар қандай дардини шифолаб”, Галилеяда юрган Исо давридан бери бўлган энг қойил қоладиган йиғилиш бўлиши тақдир қилган эди124. Ўша “мўъжизакор навбатга” олти юздан ортиқ одам турди. Кар болагиналар ўз ота-оналарини эшита бошладилар, ғилай кўзлар тўғриланди а ожиз кўзлар нурни кўрдилар; чўлоғ-у – оқсоқлар ҳасса ва таёқларини отиб юбориб, яна юра бошладилар; замбилларда келган одамлар ўзларининг замбилларини олиб чиқишда ёрдамлашдилар. Ўша ибодат навбатига турган ҳар бир одам ўзининг мўъжизасини олди. Бу ҳайрон қолдирадиган манзаранинг гувоҳи бўлиб туриб, аудиторияда ким ҳам Исо Масиҳ тириклигига шубҳа қила олади?
124 Матто 4:23
“Оғир ҳолатлардан” бири украиналик Барданюк фамилияли ёш эркакда бўлган эди, унда туғилгандан бери битта оёғи иккинчисидан саккиз сантметрга қичқа эди. Бу нуқсонни билдирмаслик учун у пошнаси саккиз сантиметрли махсус ботинка кийиб юрар эди. Унинг имони шу қадар кучли эдики, у ибодат қилишлари учун платформага кўтарилаётганида, ўзи билан янги бир жуфт туфли олиб келганди. У янги туфлиларнинг ипларини бир-бирига боғлаб ва бўйнига осиб олган эди. Билли ибодат қилганидан кейин у эски ботинкасини платформада қолдириб, янгисини кийиб кетди.
Бошқа бир сафар ибодат навбатига 33 ёшли одам келди, қуриган қўллари ва оёқлари уни умрининг кўп қисмида ногиронлар аравачасига ётқизиб қўйган эди. Унинг онаси уни Биллининг Канададаги ҳамма мажлисларига ― олдин Саскатунда, а кейин эса Эдмонтонда, ― ўғлини ибодат навбатига киритишга уринди, лекин ҳаммаси бекор кетди. Калгарида унинг пуллари тугади ва у уйга ҳеч вақосиз қайтишига тўғри келади, деб ўйлади. Қачонки у она жаноби Кидсоннинг жума кечқурун фақат ногирон ва мажруҳлардан иборат “мўъжизакор навбат” бўлиши ҳақида эълонини эшитганида, у ерда бир ҳафта бўлишга етгулик пул олиш учун ўзининг никоҳ узугини гаровга берди.
Ҳозир эса жума кечқурунги хизмат вақти, ушбу ёшгина одам ибодат қилишлари учун ўз навбатини кутиб турар эди. Унинг олдида биргина инсон ― умуртқа поғонаси қийшайганидан қийналаётган тўққиз яшар қизча турган эди. Донни Бранхам унга платформа зиналаридан кўтарилишга ёрдам берди.
Билли чап қўлини қизнинг белига қўйди ва Раббий Исодан унга раҳм қилишини сўради. У қўллари қизиётганини ҳис қилди ва кейин гўё, қизнинг оёқлари бўйлаб пастга энергия оқими ўтгандай бўлди. Бироз ўтиб, қизнинг умуртқа поғонаси бир неча қарсиллашдан кейин тўғриланди. Оломон ҳаяжонга тўлган ва ҳамдлар айтган бир пайтда, Билли ўзининг Библиясини қизчанинг бошига қўйди ва ундан платформа бўйлаб олдинга ва орқага юришини сўради. У Библияни цирк ўйинчисидай шунчалик моҳирлик билан мувозанатда олиб юрдики, зеро унинг умуртқа поғонаси мутлақо соғайган эди.
Энди ногиронлар аравачасидаги бу ёш одамнинг навбати келди. Донни Бранхам уни платформага итариб чиқди. Бу қўл-оёқлари қуриган одамга бир қараганиданоқ, Биллининг юраги раҳм-шавқат билан тўлиб тошди. У Раббийдан бу касални ғариб аҳволдан озод қилишини ўттиз беш дақиқа давомида ялинди. Ниҳоят, Билли шол одамнинг танасидан, уни боғлаб ташлаган ёвуз руҳ чиққанини ҳис қилди.
Эркак ҳам буни сезди ва қўл-оёқларини ҳаракатга келтиришга бор кучи билан ҳаракат қилди. Битта қўл қисман кўтарилди, оёқлари қимирлади, а кейин эса бошқа қўл биринчисидан баландроқ кўтарилди. У қандай қилиб унинг қуриган қўл-оёқларига янги ҳаёт кириб келаётганини сезиб, ҳаяжондан тўлғонди; бироқ у ўша оқшом, ногиронлар аравачасидан ҳали турмади.
КЕЙИНГИ ОҚШОМ Билли Калгарида якунловчи йиғилишни ўтказди. Жек Моор йиғилишни очди ва ҳали Билли саҳнага чиқиши учун белги бўлган “Ишон, фақат ишон!” лейтмотив қўшиғини кутиб, саҳна ортида ибодат қилиб турар экан, қўшиқларни олиб борди. Моор бир ишни қилди-ки, уни олдин ҳеч қачон қилмаган эди ва оқибатда у бошқа такрорламади... У Уилльям Бранхамнинг сирларини у ерда бўлганларга, номаълум бўлган хушхабарчининг Жек Моор етти ой мобайнида диққат билан кузатган ҳаёти жиҳатларини айтиб берди. Моор тингловчиларга муҳтарам Бранхамнинг ҳар бир кампания бошланиши олдидан неча кунлаб рўза тутишини ва ибодат қилишини ва қайсибир ёки ҳар қандай одамга, агар ёрдам бериши мумкинлигини билса, қанчалар ўзидан бор куч-қувватини бағишлашини айтиб берди. Моор йиғилганларга Уилльям Бранхам пул билан қанчалар ҳушёр муомала қилишини ва у қанчалик Худо унга берган инъомдан қандайдир пул учун фойдаланишдан бош тортишини айтиб берди. Кейин Жек Моор аудиторияга муҳтарам Бранхам ва унин оиласи икки хонали, ичида водопровод системаси ўтказилмаган уйчада яшашини айтиб берди. У уларга уйлари эшиклари яхши ёпилмаслиги ва Меда Бранхам болалри совуқ шамолдан шамоллаб қолмасликлари учун эшикка адёл қоқиб қўйишларигача айтиб берди. Шундан кейин, Жек Моор ўзи ҳақида умуман ўйламай, фақат уларнинг фойдасига меҳнат қилаётган бу мард хушхабарчи учун “муҳаббат белгиси сифатида эҳсон” қилишларини сўради. Бу ҳайр-эҳсон ягона мақсадни амалга ошириш учун ― муҳтарам Бранхам учун янги уй сотиб олиш учун мўлжалланган эди. Одамлар бунга жуда буюк муҳаббат ва миннатдорчилик билан жавоб бердилар.
Платформага чиқиб, Билли бу ҳақида ҳеч нарса билмас эди, аммо у одамларнинг бунчалик имонга тўлганлигини сезди. Ибодат навбатини бошлашидан олдин, у ёшгина одамни олдинга чиқишини ва гувоҳлик беришини сўради. Ўтган оқшом у фалаж эди ва ногиронлар аравачасига боғланган эди. Ўша одам олдида ногиронлар аравачасини итариб, қаторлар орасидаги йўлакдан аста-секин келаверди. У ўша ердагиларга Уилльям Бранхам унинг озод бўлиши учун ибодат қилган пайтда, унинг танасидан муздек ваража ўтгани ҳақида айтиб берди. Ўтган оқшом у қўл-оёқларини қимирлатган ва бошқа ҳаракатлар қилган бўлса-да, бу эрталаб у ўзи еди ва соқолини ўзи олди. Ҳаётидаги бу кутилмаган бурилишдан ҳаяжонланганидан, у ўзининг имконияти ва чекловини ўрганишда давом этаверди. Тушга келиб, у оёқларида тура олар ва йиқилиб кетмаслиги учун стол-стуллардан ушлаб, хонада шап-шап юра олар эди. Унинг аҳволи соат сайин яхшиланаверди.
Ўша шанба оқшомида, ибодат навбатидан икки мингдан ортиқ одам ўтди. Юракларини тўлдирган ишончлари билан, одамлар нафақат шифоландилар, балки улардан юзлаб кишилар Исо Масиҳни тирик Худодек қабул қилиш учун ўз гуноҳларида тавба қилиб, қутқарилдилар.
Кейинги кун эрталаб, қачонки, Жек Моор унга кеча оқшом нима қилганини ва Билли ўзига янги уй сотиб ололиши учун қанча пул йиғилганини айтганида, ҳайрон бўлиб қолди. Билли энг аввало, бу ҳайр-эҳсондан воз кечмоқчи бўлди.
― Мен бу дунёга ҳеч нарса олиб келмадим ва ундан ҳеч нарса олиб кетмаслигим ҳам аниқ125. Ҳозир менда уй бор, шунинг учун менга янги уй нимага керак?
125 1Тимофейга 6:7 га ҳавола. (Тарж.)
Жек ўзиникида туриб олди
― Агар ўзинг учун бўлмаса, унда хотининг учун. Сенда унга яхши турмуш билан таъминлаш учун маблағ бор-у, унга бундай муносабат виждонан эмас.
― Аммо, менда бундай маблағ йўқ-ку?
― Йўқ, бор. Сенда 28 000 доллар бор. Бу сеники, чунки одамлар уни сенга беришди.
― О-о, биродарим, Жек, сен буни қайтаришинг керак.
― Мен энди буни қандай қилоламан? Ахир уларнинг ҳаммаси уйларига кетиб қолдилар.
Биллига бу сабабга кўнишига тўғри келди ва у эҳсонларни истар-истамас қабул қилди.