Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

39. Колорадонинг серқоя тоғлари

39 bob

1947



1947 ЙИЛНИНГ ёзги кампанияси тугади. Уилльям Бранхам оиласи билан кўришиш учун, ва унга жуда зарур бўлган дам олиши учун уйга қайтишини ўйлаб, завқланар эди. Жефферсонвиллига келиб, у қараса, унинг кварталининг икки томонида шунчалик кўп машиналар турганлигидан, у ҳатто ўз машинасини қўйишга жой тополмади. Бунинг ҳамма сабабини, уйига бир қарашдаёқ тушунди. Ҳамма жойда одамлар: улар ҳовли олдида ва йўлакларда у ёқдан – бу ёққа юрардилар, машиналарда ўтиришар ва айвонда турган эдилар. Бу ҳамма нотаниш одамлар, шубҳасиз, унинг уйга қайтишини кутиб турган эдилар. Биллида тўхташ ва улар билан гаплашиш учун етарлича куч-қувват қолмаганди, шу сабабли, у ўтиб кетди.

Беш кун давомида Билли ўз черковидан бўлган оилаларда меҳмон бўлиб, нима қилиши керак эди, шуни ўйлаб, ибодат қилиб юрди. Ниҳоят, Бранхам Черковидан бир нечта нозирлар у ердаги “кўчманчилар” билан гаплашишга бордилар ва уларга Билли ёлғиз қолиши ва дам олиши кераклигини тушунтиришди. Одамлар тарқалгач, Билли уйига қайтди.

Бу вақтга келиб, у билан Раббий Фариштаси учрашганига ва ўша бутун дунё одамларига у Илоҳий шифоланиш инъомини кўрсатишини буюрганига ҳам бир йилдан ошиб кетди. Бу топшириқнинг натижалари унинг кўнглидаги бор қимматли орзуларидан ҳам ошиб кетди. Тез ўтиб кетган бир йилнинг ўзида унинг хизмати, унинг камтаргина муваффақиятлари чегарасидан ҳам чиқди ва бутун Шимолий Америка бўйлаб ўн минглаб одамларнинг ҳаётига ўз таъсирини ўтказди. Бундай шиддатли муваффақиятлар унга жуда ҳам қимматга тушди. Бутун йил бўйи доимий зўриқишларнинг беҳисоб қийноқлари, ниҳоят, Биллининг соғлигида кўрина бошлади. Кечалари узоқ ибодатлар, уйқуга тўймаслик, доимий у шаҳардан – бу шаҳарга юришлар ― булар ҳаммаси унинг тинкаси қуришига сабаб бўлди. Шунга қарамай, гўёки, бунда яна нимадир жалб қилинган эдики, ― қандайдир руҳий бир нарса бор эдики, буни Билли ҳеч ҳам тушуниб етмасди.

Шифолашлар кампаниялари вақтида, Биллининг чап қўли ёвуз руҳ таъсирида шишган пайтда, бу оддийгина касалликка қарши реакциядан кўра муҳимроқ, каттароқ нарса бор эди. Бу руҳий жанг эди. Гарчи Исо Масиҳ Қудрати ёвуз руҳлардан доимо устун келса-да, шунда ҳам улар касалларнинг танасидан қаршиликсиз чиқиб кетавермасди. Билли бу жангларнинг ҳар бирини ўзида ҳис қилар эди. Қачонки касалликнинг тебранишлари тўхтар экан, у ўзидан куч кетганини сезар эди. Ҳар бир шифоланиш хизматидан сўнг, Билли ҳушидан кетгудек, гандираклаб юрар эди. Кейинги куни у қанчалик кўп ухлаганига қарамай, қаттиқ чарчоқни ҳис қилар эди. Кейин навбатдаги оқшом ибодат навбати билан бошланар ва Билли яна тўрт-беш соатни бетоблар учун ибодат қилиб, жинлар билан жангда ўтказар эди. Унга ўз кучини тиклаши учун имконияти йўқ эди, ва унинг омонатгина саломатлиги аста-секин ёмонлашаверди.

Билли ўзининг қатъий жадвалида танаффус қилиши лозимлигини билар эди. Эҳтимол, агар бир неча ойга таътиб олганида, унинг организми йўқотган кучларини тиклаб олармиди. Сентябрнинг кўпроқ қисмини Билли янги уй қурилишига бағишлашни режалаштирди. Жефферсонвиллидаги Эвинг Лейн 208 манзилидан участка сотиб олди ва кейин қурилиш ишларини олиб бориш учун маҳаллий ҳужжатчини ёллади.

Билли хатларга ҳам жавоб ёзди. Кўп кунлар давомида у ўрмондаги ўзининг ғорига бориб, бир ўзи ўша ерда, унинг уйда бўлмаган пайтларида, тўпланиб қолган минглаб одамларнинг ибодат учун илтимосларига Худодан жавоб сўраб, ёлворди. Уларнинг орасида Биллини келиб, уларнинг регионларида ҳам шифолаш кампанияларини ўтказишини сўраган хизматчилардан ҳам юзлаб хатлар бор эди. Албатта, уларнинг ҳаммасига боролмасди. У бу ҳақида қанча кўп ибодат қилгани сайин, унга Гордон Линдсейнинг бир неча ойлар олдин қилган таклифи маъқул бўлаверди.

Жаноб Линдсей тинч океани шимоли-ғарби бўйлаб сафар қилишини таклиф этган эди. У бу йиғилишларни мутлақо янгича шаклда ташкил қилишни маслаҳат берган эди. Бундан келиб чиқиб, Биллининг улкан йиғилишлари катта деноменация доирасидан Масиҳчиларни жалб қилар эди, жаноб Линдсей иложи борича кўпроқ деноминацияларни ягона спонсорликка бирлаштиришни хохлар эди. Бу фикр Биллини илҳомлантирар эди, зеро Фаришта у билан учрашганидан ва унга топшириқ берганидан бери, майдаланиб кетган Масиҳчилар жамоасини унинг хизмати бирлаштиришига ёрдам бера олиши мумкин, деб умидвор юрар эди. У 1933 йил кўрган ваҳий тўғрисида кўп ўйлар эди, ўшанда у иккита боғ орасида олмалар ва қаролилар терганча турган эди. Айнан ўшанда, Раббий унга “хушхабарчи ишини бажаришни”126 буюрган эди. Билли ҳар доим буни ― у Хушхабарни ҳамма деноминацияларда ваъз қилиши ва ҳеч қачон ҳеч қайси гуруҳга кирмаслиги керак, деб тушунар эди. Шу учун у мистер Линдсейга Тинч океани шимоли-ғарбида бир неча йиғилишларни ноябрнинг биринчи ярмида ташкил қилишига руҳсат берди.

126 Инглизчадан таржима: “Хушхабарчи меҳнатини бажариш” ― 2 Тимофейга 4:5. (Тарж.)

1947 ЙИЛ ОКТЯБРИДА Билли таътил олди. У ғарбга, Колорадо штатига келиб, бир неча юк ташувчи отларни ижарага олди ва баланд Қояли тоғларга бир неча ҳафта ов қилиш, очиқ ҳавода дам олиш ва ўзининг Тангриси билан мулоқот қилиш учун жўнади. Гарчи у ўтган йил давомида ўн минглаб одамлар билан бевосита контактда бўлган бўлса-да, дилида у ҳамишадагидек одам оёғи етмаган жойларнинг одамилигича қолган эди. Бу ерда, Колорадонинг Қояли тоғларининг баланд водийлар ва буюк чўққилари орасида, Билли одамлар тўдасидан ва кечиктириб бўлмас ишлардан узоқда, бемалол саёҳат қилиши мумкин эди. Совуқ тонглари гулханда исиниб, у куч ва қувват олар эди, а тушдан кейинги иссиқ вақтда сосналарни шивирлатаётган енгил шабада унинг чарчаб қолган асабларини тинчлантирар эди.

Бир куни Билли баланд тоғ қоёсида турган бир жуфт беркутни127 кўриб қолди. Уларни табиий гўзаллигига маҳлиё бўлиб, биноклда кузатди. Ниҳоят, улар қанотларини ёйдилар, чўққидан сакрадилар, ҳаво оқимини топиб олдилар ва тикка қоялик бўйлаб парвоз қилдилар. Уларнинг кучлари буюклигидан, Билли қалбида нимадир чуқур жунбушга келганини сезди.

127 Беркут (тилло бургут) ― лочинлар оиласидан бўлган, бутун танаси бўйлаб тилло-жигаррангли парлари билан қопланган йирик йиртқич қуш. (Тарж.)

Ўша оқшом гулхан ёруғида, Билли ўзининг Библия симфониясида128 “бургут” деган сўзга қаради ва бутун Библия бўйича ҳавола қилинган жойларни ўрганди. Битта лавҳа уни жуда қизиқтирди. Бу Чиқиш китоби 19:4, у ерда Раббий Мусонинг хизматини бургут қанотларига ўхшатган эди. Нима учун Худо Ўзининг пайғамбарини бургутга ўхшатди? Мумкин, бургут жуда баланд учиб билгани ва ҳар қандай жонивордан узоқни кўра билгани сабаблидир. Ҳа, ҳамма Худо пайғамбарларининг вазифаси шунақа эди. Раббий уларга юкакликда парвоз қилиш ва руҳий сферада бошқа бировдан ўзоқни кўра билиш қобилиятини берди, шу билан уларга ўтмишни ва келажакни ва шунга ўхшаб, ҳақиқат ва ёлғонни кўрсатди.

128 Симфония ― Библияда учрайдиган учрайдиган сўзларнининг алфавит кўрсаткичи. (Тарж.)

Биллига келажакнинг алоҳида бир эпизодларини кўришига тўғри келган ва бу бир лаҳзали ўткинчи воқеалар кўринишлари, ҳар доим бўлиб ўтган эди. Бу Мусо билан бирор умумийликка эгалигини билдирадимикин? “Мусога уни Худо юборганини тасдиқловчи иккита аломат берилгани каби, сенга ҳам шундай иккита аломат берилади”.

Билли Чиқиш китобининг 3 бобини очди ва Худо чўпон Мусо билан учрашиб, унга Исроилликларга озод бўлиш ҳақидаги хабарни этишни буюргани ҳақида ўқиди, қайсики, улар ҳали мисрликларга қулликда эдилар. Чиқиш 4 бобида Билли қуйидагиларни ўқиди:

Мусо жавоб бериб, деди: агар улар менга ишонишмасачи ва менинг овозимга қулоқ солмасалар ва: сенга Раббий кўринмаган, ― десаларчи?

Раббий унга деди: қўлингдаги нима сенинг? У жавоб берди: ҳасса.

Раббий деди: уни ерга ташла. У уни ерга ташлади ва ҳасса илонга айланди ва Мусо ундан қочди.

Ва Раббий Мусога деди: қўлингни унга чўз ва унинг думидан ушла. У қўлини чўзди ва уни олди; ва у унинг қўлида ҳасса бўлди.

Бу сенга Раббий, улар оталари Худоси, Иброҳим Худоси, Исҳоқ Худоси ва Ёқуб Худоси кўринганига ишонишлари учун.

Яна унга Раббий деди: қўлингни қўйнингга тиқ. Ва у қўлини қўйнига тиқди, уни чиқарди ва мана, унинг қўли моховдан қордай оқарди.

Яна [Раббий] деди: қўлингни яна қўйнингга тиқ. Ва у қўлини қўйнига тиқди ва уни қўйнидан чиқарди, ва мана, яна у унинг танасидай бўлди.

Агар улар ишонмасалар ва биринчи аломатнинг овозига қулоқ солмайсалар, унда бошқа аломатнинг овозига қулоқ соладилар.

Худо Исроилликлар Мусони пайғамбарлигига, уни Буюк “Мен Борман”129 юборганлигига ишонишлари учун қанчалик беқарор бўлишларини шубҳасиз билар эди. Бу икки ғайритабиий аломат маълум бир мақсад учун мўлжалланган эди: таассурот қолдириш ва ишониш. Албатта, одамлардан ҳеч ким ўзига бунақа нарса қилолмас эди.

129 Чиқиш 3:14: “Худо Мусога деди: Мен Борман”. “Мен Борман” ифодаси Худонинг ҳислатларидан бирини очади, яъни, Худо “ҳозирги вақт” Худосидир ― “Мен бор эдим” ёки “Мен бор бўламан” эмас, балки “Мен Борман”. (Тарж.)

Фаришта унга бутун дунё одамларига Илоҳий шифолашлар неъматини кўрсатиш турганлигини айтганида, Мусода бўлганидай, унда ҳам ўз топшириғини тасдиқловчи иккита аломат бўлиши ваъда этилган эди. Билли ўзининг чап қўлига қаради. Йиғилишлар вақтида, бутун оқшомлари мобайнида у қўлининг ичкари томони ҳар хил касалликлар тебранишларидан шишганини кузатган эди. Исо бу ёвуз руҳни қувганидан кейин, Билли қўлининг яна нормал кўриниш олишини кўрган эди.бу ҳар доим бехато бўлар эди. Иккинчи аломат хусусидачи? Ахир Фаришта деди: “Агар сен оддийгина ва камтар бўлсанг, шундай бўладики, сен ваҳий орқали уларнинг юрак сирларини билиб олишинг мумкин. Унда одамларни сенга ишонишига тўғри келади”, ― Фаришта деди-ку, ахир. Булар ҳаммаси нима дегани ўзи? Ва бу қачон бўлади?

Билли гулханга яна битта ўтин ташлади ва орқасидаги дарахтга суянди-да, Мусо билан ўзининг ҳаёти ўртасида яна қанақа мослик топиш мумкин, деб ўйланиб қолди. Қачонки Худо Мусони Исроил болаларини миср қуллигидан озод қилишида фойдаланганида, У Ўзини кундузи булутда, кечқурун эса Олов Устунида кўрсатди. Шубҳасиз, тарих мобайнида Худо кўплаб ҳар хил формаларда пайдо бўлди; бироқ, булут ва Олов Устуни, гўё, Унинг иккита энг кўп “ниқоби” эди. Аслида, Раббий айнан Олов Устунида, энг аввало, даштда Мусони Ўзига жалб қилди, қачонки у ёнаётган тикан бутани кўрди, у эса ёниб тугамас эди130. Ўша Олов Устуни Персиядан Байтлаҳмгача мунажжимларга йўл кўрсатиб борган ўша юлдуз эмасмикан, улар у ерда чақалоқни, Подшоҳ-Исони топгандилар?131 Шуниси аниқки, айнан ўша ёрқин Нур Тарслик Савлни ҳаворий Павелга айлантирди132. Ўша Олов Устуни Билли туғилганида, ўша кулбачада пайдо бўлган Нур эмасмикан? Бу ўша эмасмикан, қачонки у 1933 йилда ўзининг биринчи имонга кирганларини сувга чўмдираётганида, боши устида пайдо бўлган ўша юлдуз? Бу ўша Нур эмасмикан, қайсики ғорда, ўша кечаси Фаришта билан учрашганида пайдо бўлган? У Фаришта Олов Устуни орасидан чиқди. Ўша Олов Устуни ва Раббий Фариштаси орасида қанақанги аниқ ўзаро боғлиқлик бор экан? Ҳар сафар, Фаришта Биллига одам кўринишида келганида, ўша ғайритабиий Нур Фаришта бошидан ярим метр юқорида айланар эди.

130 Чиқиш 3:2

131 Матто 2:1-2

132 Ҳаворийларнинг 9:1-5

Раббий Фариштаси ҳақида ўйлаб-ўйлаб, бирдан Билли ташвишга тушди. Унинг шифоланишлар кампаниясининг биринчи йили мобайнида Фаришта унга тез-тез келар эди. Энди эса, унинг охирги марта келганидан олти ой ўтиб кетди. Билли Фариштани Иллинойс штати, Вандалияда, қачонки Фаришта унга мўъжизаларга кўп эътибор бераётганлигидан огоҳлантирганидан бери кўрмаган эди. Билли фаришта келишини соғинди. Нима учун у келмаяпти? Ҳалиям бирор нарса нотўғри бўлаяптимикан?



Up