Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Жудо муҳим синов

40 bob

1947



1947 ЙИЛ НОЯБРИДА Уилльям Бранхам Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги Ванкуверда тўрт кунлик шифолаш кампаниясини ўтказиш билан, ўзининг Тинч океани шимоли-ғарбига сафарини бошлади. Маҳаллий хизматчиларнинг ҳамкорлиги Ванкувер аҳолиси, олдинлар деноминациялар орасидаги кўрган ҳаммасидан ҳам ошиб тушди. Ҳар кечқурун улкан активлар зали тўлиб кетди ва шифолаш хизматлари ҳам ғоят зўр бўлди. Бир маҳаллий хушхабарчи Эрн Бакстер бундан шунчалик таъсирландики, у ҳам Жек Моор ва Гордон Линдсейга ўхшаб, Бранхам кампаниясини у шаҳардан бу шаҳарга кузатиб бориш имкониятига эга бўлиш учун, ўзининг ҳамма ишларини ва вазифаларини бекор қилди.

Биллининг навбатдаги тўхтаган жойи Орегон штати, Портленд бўлди. Ванкуверда бўлганидек, юзлаб маҳаллий хизматчилар Порленддаги йиғилишлар муваффақиятли ўтиши учун ҳамкорлик қилдилар. Биринчи оқшомда, шаҳар ёнғиндан сақлаш бошлиғи эшикларни ёпишга буйруқ берганига қадар, аудиторияга 7000 киши кирди. Ташқарида яна минглаб одамлар қолиб кетди.

Портленд кампаниясининг учинчи оқшомида Биллини иблис ўлдирмоққа уриниб кўрди. Гордон Линдсей қўшиқлар айтишни бошқарар ва ҳамма биргаликда Биллининг асосий қўшиғини куйлашар эди: “Ишон, фақат ишон; ишон, фақат ишон, Худога ҳамма нарса мумкин, ишон, фақат ишон!”, бу пайтда Билли саҳнага чиқиб келди. Йиғилганларга салом бергач, Билли йиғилганларни Худога ишонишларига илҳомлантирди, У шифолай билади ва мўъжизалар қилолади, деди. Ҳали у гапирар экан, кулранг костюмда йирик одамни қаторлар аро ўрта йўлакдан платформага шиддат билан келаётганини кўриб қолди. Қачонки бу одам саҳнага зиналардан кўтарилаётган эди, Билли уни бирор муҳим хабар билан унга айтишга келаётган ёрдамчилардан бири бўлса керак, деб тахмин қилди. Эҳтимол, бирор киши беҳуш йиқилган ёки юрак ҳуружи бўлган бўлса, у учун шу заҳотиёқ ибодат қилиш керакдир. Қачонки у одам платформага кўтарилганида, Билли кўрдики, нимадир ҳалиям чатоққа ўхшайди... ҳатто жуда ҳам пачава.

Баҳайбат нотаниш одам тўхтади. У олдин одамлар тўла аудиторияга, кейин платформада ўтирган уч юз хизматчиларга олазарак қаради. Ниҳоят, у диққатини баландда турган паст бўйли ваъзхонга қаратди. Биллига диққатли нигоҳини қадади ва тишларини ғичирлатиб, пастки жавини у ёқ – бу ёққа қимирлатаверди. Кейин у полвон қўлини мушт қилди, гўё уни ҳозир ишлатадигандай, бесунақай бўлиб, олдинроққа юрди ва:

― Эй сен, тилёғламачи, маккор. Ҳозир мен сенга кўрсатиб қўяман, қандай сен Худонинг хизматкори. Мен сени нимжонгина танангдаги бор ҳамма суягингни майдалаб ташлайман, ― деб ўшқирди.

Бир оғиз сўз айтмай, Билли хавфнинг юзига қараш учун бурилди. Йирик нотаниш одам кўринишидан ва гавдасига қараганда, дағдағасини бажариши ҳам қўлидан келар эди. У бўйи икки метрга яқин ва оғирлиги ҳеч бўлмаганда, 115 килограммлар бор бўлганда, Билли бор йўғи 55 килограммлар келар эди. Бу ақлсиз одамнинг қўллари Биллининг белидан катта кўринар эди.

Нотаниш одам аста-секин яқинлашаверди. Одамлар орасидан иккита полициячи уни ушлаш учун чиқди, лекин Билли қўрққанига ҳам эътибор қилмай, уларга кетаверишларини имо қилиб:

― Буни қонга ва танага алоқаси йўқ. Бу руҳий кучлар орасида бўладигани, ― деди.

Полициячилар истар-истамас орқага қайтдилар ва маньякнинг аста-секин қатъий одимлашда давом этаётганини кузатиб турдилар. У яна бир бор бўкирди:

― Сен, қаллоб, ўзини Худонинг хизматкори қилиб кўрсатаётган. Мен бу одамларга сени ёлғончидан бошқа ҳеч ким эмаслигингни кўрсатаман. Ҳозир мен сенга шундай бир тушураманки, сен тўппа-тўғри уларнинг орасига бориб тушасан.

Паҳлавон яна яқинроқ келди ва Биллидан икки метрларда тўхтади. У шунчалик баландлигидан, Билли унинг юзини кўриши учун бошини кўтариши керак эди. Билли ичида ибодат қилди: “Азиз Худойим, менинг ягона умидим Сенда”.

У шамолнинг эсишини эслатадиган таниш товушни эшитди: “Хш-ш-ш-ш” ва ундан кейин Раббий Фариштасининг яқинлашаётганини ҳис этди. Бирданига Биллидаги қўрқув йўқолди ва уни чуқур муҳаббат тўлдирди.

Маньяк таҳдидини такрорлади:

― Сен, фирибгар, мен сенинг озғин танангдаги ҳар бир суягингни синдираман.

Қўлини мушт қилганида, унинг мушаклари таранг тортилди.

Билли ўйлади: “Бечора, у ақлдан озган. У нима қилаётганини билмайди”. Кейин Билли: “Дўстим, сенинг ўрнингда мен бундай қилмасдим”, демоқчи бўлиб, оғиз жуфтлади, аммо-лекин, унинг оғзидан ҳақиқатан ҳам чиққан сўзлар умуман бошқа сўзлар эди. Умуман ўйламасдан туриб, Билли шундай деди:

― РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕДИ: “Сен Муқаддас Руҳга даъват қилдингми, ҳозир сен Раббий Исо Масиҳ Исми олдида бош эгиб, менинг оёқларимга йиқиласан”.

Маньяк юзини бужмайтирди ва тўппа-тўғри Биллининг юзига тупурди. Кейин у ириллади:

― Сен, тилёғламачи, ҳозир мен сенга, мен кимнинг оёғига йиқилишимни кўрсатаман.

Олдинга бир қадам ташлаб, зарба учун муштини чоғлади.

― Иблис, чиқиб кет бу одамдан, ― Билли аста айтди.

Маньякнинг зарбага ўқталган қўли ҳавода ҳайкалникидай қотди. У кўзлари чақчайиб, оғзини очди, тили тўхтамай, у ёқдан – бу ёққа ҳаракатлана бошлади. У орқасига қамчи билан тушурилган итга ўхшаб ғингшиди, кўзи орқасига кетди ва у ҳушидан кетиб, юз тубан йиқилди. Унинг боши Биллининг туфлисига тўғри келса, унинг бир қўли Биллининг оёғига қаттиқ ўралганидан, у ҳатто қимирлаёлмас эди.

Иккала полициячи олдинга чопиб чиқдилар ва беҳуш ётган одам ёнида энкайишди. Улардан бири юқорига қаради ва сўради:

― Нима бўлди? У ўликми?

― Йўқ, ― жавоб берди Билли. ― Бунда Худо ўша жинни олдида бош эгиши учун Ўз кучини кўрсатди, холос, бор гап шу.

― У билан ҳаммаси жойида бўладими? ― нотаниш одамнинг бошини кўтариб, полициячи деди.

― Йўқ, сэр, ― Билли жавоб берди. ― Агар у ўша руҳни ўзидан отиб юборишни хохлаганида, у унга бошқа қайтиб келмаган бўлар эди, лекин у ўзини ҳақ деб ўйлайди. У ўша руҳга сиғинади, шу учун у ўша жинга яна чалиниб қолади. Сизлар уни оёғим тагидан кўтариб, четроққа этиб қўйолмайсизларми?

Полициячилар у одамни қўлини тортиб олдилар ва Биллидан оператив равишда олиб кетдилар. Уни платформадан тушириш учун бошқа бир нечта эркаклар уларга ёрдамга келдилар. Кетишидан олдин полициячилардан бири шундай деди:

― Мен бу одамни биламан. У черковларга кириб ва у ерда диний хизматчиларни хафа қилгани учун бир неча бор полиция билан тўқнашган эди. Уни жиннихонага жойлаштирдилар, лекин у ердан у қочиб кетди. Бизда уни қамашга ордер бор. Кечагина у бир одамни шундай қаттиқ урганидан, у эшикдан чиқиб кўчага тушган, чакаги синган. Бугун у ўзига муносиб рақибини топганга ўхшайди.

Юқорига қайтиб, Билли йиғилганларга мурожаат қилди:

― Кўриб турганингиздай, Самовий Отамиз осмонда ҳам, ерда ҳам бутун куч-қудратга эга...

Шу лаҳзада олдинги қаторларга яқинроқда раскладушкада ётган касал одам қичқирди:

― Ҳа, У бунга эга! У мени шифолади! ― ва у шу заҳоти раскладушкадан сакраб туриб кетди.

Залнинг бошқа бурчагида қўлтиқ-таёқларига суянган бошқа бир одам қичқирди:

― У мени ҳам шифолади!

Унинг таёқлари бир томонга отилди ва у қатор ораларидаги йўлакдан иккала, мутлақо соппа-соғ оёқлари билан ҳаракатланиб, югуриб кетди.

Кейин ногиронлар аравачасидан бир эркак қичқириб турди:

― Мен ҳам шифоландим!

Шундан кейин Худо Қудрати бино бўйлаб ҳаракат қила бошлади, Худо шифолай олишга ва мўъжиза қилишга қодирлигига ишонган ҳар бир кишининг юрагига тегаверди.

Биллининг Тинч океан шимоли-ғарбига қилган қисқагина сафари Орегон штатининг Ашленд шаҳрида бошланганидан ўн беш кун ўтиб, тугади. Гордон Линдсей бу ҳақида қуйидагиларни ёзди: икки ҳафта мобайнида, қачонки биз хизмат ўтказганимизда, нисбатан озроқ газета рекламасидан фойдаланиб, тахминан 70 000 одам шифоловчи хушхабарни эшитдилар ва ҳеч бўлмаганда, улардан 1000 таси хизматчилар эди”133.

133 “Уилльям Бранхам ― Худо юборган одам”, Гордон Линдсей, 1950й.

1947 ЙИЛ НОЯБРЬ ОХИРИДА Билли Аризона штати, Финиксга жума, шанба ва якшанбада уч кечки йиғилиш ўтказиш учун учди. Финиксга келиб, спонсор-хизматчилар Калгаридаги гувоҳликлардан таъсирланиб, ўзларида якшанба кечқурун “мўъжизакор навбатини” ўтказишни режалаштирганликларидан хабар топди. Бир марта шунақа навбатни қилиб, Билли ўзини жуда ноқулай ҳис қилган, шундан яна шунақасини хохламас эди.

Ўша жума кечқурунги хизмат бошланишидан бир соат олдин, Билли саҳна ортидаги кичикроқ хонада ибодат қилар экан, шу пайт, бирданига унинг олдида Раббий Фариштаси пайдо бўлди. Олдингидай, Фариштанинг қўллари кўксида қовушган, унинг боши устида ўша ғайритабиий Нур гир айланар ва пульсация бериб турар эди. Унинг юз ифодаси ҳар доим қатъий эди, лекин бу сафар у қавоғи солиқ ва Биллига тешиб юборгудек қараб турар эди. Сесканиб кетиб, Билли қўрққанидан қичқириб, полга юз тубан йиқилди. Бу қичқириқни эшитиб, Гордон Линдсей нима бўлганига қараш учун хонага югуриб кирди. Шу онда Фаришта тумандай тарқади ва кўринмай қолди.

Билли кейинги икки кун давомида Фариштанинг келганидан ташвишга тушиб юрди. Нима учун у етти ой Фариштани кўрмаган эди? Нима учун Фаришта энди, ҳозир келди? Ва нима учун у ҳеч нарса демади? Унинг жаҳли чиқдимикан? Билли Фариштанинг жаҳл билан қараган нигоҳини ҳеч ҳам унутолмади.

Ҳар кечқурун Билли Финиксда одамларни ибодат навбатига тизишдан олдин ярим соат ваъз қилар эди. Унинг ваъзларининг мавзуси, Исроил болаларининг чўл орқали Ваъда этилган Ерга сафари ҳақида эди. Якшанба оқшомида, қачонки йиғилганлар “мўъжизалар навбатини” кўришни ҳаяжонланиб кутаётган пайтда, Билли ваъз учун Сонлар Китобининг 22-бобидан Худо ёлғончи пайғамбар Боломга подшоҳ Валак билан Исроилни лаънатлаш учун бормасликни буюрган парчани олди. Болом Худодан уни барибир боришига қўйиши учун, токи Худо, ниҳоят, унга руҳсат бермагунича, сўрашда давом этаверди. Кейин Раббий Фариштаси Боломнинг йўлини тўсди, агар Боломнинг эшаги ўч марта бошқа томонга бурилиб, ҳаётини сақлаб қолмаганида, уни ўлдирар эди ҳам.

Худонинг биринчи буйруғига бўйсунмаганликда Боломни айблаб, Билли тўсатдан ўзини ҳам ўша жиноятда айбдорлигини англади. Ахир Худо унга айтмадими, у мўъжизаларга жуда ҳам катта эътибор бераётганини? Бу нарса Фариштанинг икки кун олдин келишига сабаб бўлиши мумкинми? Бу “мўъжизали навбатлар” давом этишига йўл қўйиб бериб, Раббийга қулоқ солмагани учун, бу нарса огоҳлантириш эмасмикан? Билли ич-ичидан зил кетдики, тиззалари чалишиб кетаётибди ҳам, деб ўйлади. Кафедрадан ушлаб турганча ваъзини давом эттирмоқчи бўлди, аммо унинг нотоза виждони уни шунчалик айбладики, у тўхташга мажбур бўлди.

Ёнбошидаги йўлакда “мўъжизали навбат” тизилаётган пайтда, Билли жимгина ибодат қилди: “Самовий Ота, агар мен нотўғри иш қилган бўлсам ва менинг мўъжизаларга диққат қилишим, Сенинг Илоҳий ироданг бўлмаса, илтимос, менга буни очиқ-ойдин кўрсат. Агар одамлардан кимдир шу кечқурун ибодат навбатидан ўтади-ю, шифоланмайди, шундан биламанки, мен Сенинг иродангдан чиққанман ва мен бошқа ҳеч қачон ҳеч кимга навбатнинг олд қисмига энг оғир касалларни ўтказишларига ёки яна бир мўъжизали навбат” тузишларига йўл қўймайман.”

Биллига биринчи бўлиб она ва қиз келди. У қизчадан қаерда яшашини сўради, аммо у ҳеч нима жавоб бермади.

― У яхши эшитмайди, ― онаси тушунтирди. ― Мана, нима учун бу ёққа олиб келдим.

Товушини кўтариб, Билли қиздан яна сўради, қаерда яшашини

Бу сафар қиз жавоб берди:

― Калифорнияда.

Қизнинг ўнг қўлини олиб, Билли чап қўлида тебранишдан сапчишни сезди. Ё унда инфекция бор-у, шундан қулоқ пардаси тешилган, ёки шиш қулоқнинг нормал ишлашига тўсқинлик қилаяпти, чунки тебраниш иблис ҳаёти унда бу муаммони туғдираётганини билдираётган эди. Кейин Билли ўша жинни Исо Масиҳ Исми билан ҳукм қилгач, тебраниш тўхтади.

Унинг қўлини қўйвориб, Билли деди:

― Қизалоқ шифоланди!

Кейин у билан гаплашмоқчи бўлди, аммо у ҳеч қандай жавоб бермади. Бу ғалати кўринди. Билли овозини кўтарди, бироқ ҳеч қандай жавоб олмади. Қиз токи, ниҳоят, бош ирғиб уни эшитолаётганини билдиргунча, у уч марта кафтида қарсак уруши керак эди. Яхшироқ эшитиши ўрнига, у ҳозир янада ёмонроқ эшитаётгандай эди. Ташвишланган Билли яна уни қўлидан олди. Тебраниш олдингидан ҳам кўра кучлироқ пульс билан ура бошлади.

Бу ўша жинни иккинчи марта Исо Масиҳ Исми билан қувди. У, гўё қизни биринчи мартадагидан кўпроқ қаршилик қилиб ташлаб кетди, аммо Билли уни чиққанини билар эди, чунки қўлидаги шиш пасайди ва тебраниш тўхтади. Бироқ, у қиз билан гаплашмоқчи бўлганидан (у ҳалиям қизнинг билагиги тегиб турганди), унинг чап қўли яна шишди ва тебраниш қайтди ва яна кучлироқ ура бошлади. Ҳаммасидан ёмони, Билли қанчалик қичқиришига қарамай, қиз ҳозир умуман ҳеч нимани эшитмасди. Бу бадбахт қизчада олдин эшитиши ёмон эди, аммо ҳозир у бутунлай кар бўлиб қолди! Ҳам ҳаяжон, ҳам уятдан ҳижолатланган Билли, бу қизни тинч қўйиб ва кейинги касалга ўтишдан бошқа, яна нима қилишни билмас эди.

Навбатдаги одам қарироқ экан, у ҳам яхши эшитмаслигини айтди. Билли товушини кўтариб, деди:

― Сиз ишонасизми, сэр?

Одамгина имлаб маъқуллади ва бошини эгди. Билли унинг қўлини олди. Тебраниш бўлмади, бу дегани, унинг касали жин сабабли эмас; эҳтимол, асаблар қариб сезмай қолгандир, холос. Бу одамнинг шифоланиши учун Исо Исмидан ибодат қилиб, Билли нормал тонда сўради:

― Сэр, энди сиз мени эшита оласизми?

Бошини ҳалиям эгиб ва кўзларини юмиб олиб турган одам, ҳеч нима жавоб бермади. Билли овозини кўтарди ва яна саволини қайтарди. Яна жавоб бўлмади. Билли бор кучи билан кафтларини қарсиллатди, лекин одамгина ҳатто пинагини бузмади. У ҳам бутунлай кар бўлди!

Билли шифолаш инъоми одатдагидай таъсир қилмаётганини борган сари кўпроқ қўрқинч билан англаб етди. У ҳозир ўз кучлари билан нима ҳам қилиши мумкин? Раббий Фариштаси у билан платформада ёнма-ён турмаганидан, у ҳар қандай одам каби шунчалик ночор аҳволда қолди. Самсонда ҳам шунақа ҳолат бўлганмикин, Далида унинг сочларини кесганидан кейин, шундан у Филистимликлар олдида ожиз ва нимжон бўлиб қолган эди? Ўша кутиб турганлар ҳузурида Билли ўзини аҳмоқ... ўсал... жазолангандай ҳис қилди. Ягона, ҳозир унинг биладигани ― йиғилганлар олдида ўз гуноҳини айтиб тавба қилиш ва йиғилишни тугатиш эди.

Ўша кечаси Билли ухлаёлмади ва қоронғида ўзининг ўйламай иш тутганидан қаттиқ қийналди. “Менга энг оғир касални келтиринг ва мен Исо Масиҳ сизнинг кўз ўнгингизда мўъжиза қилишига кафил бўламан”, ― деб, у қандай қилиб бунчалар қўполлик қилиб, одамларга даъват қилди. Исо ҳеч қачон бунақа даъват қилмаган эди. Аслида, Библияда, Исо Ўзининг шаҳрида одамларнинг ишонмаганлиги сабабли буюк ишларни қилолмади, дейилган эди134. Агар бу Худо Ўғлига нисбатан ҳақиқат бўлса, унда Унинг шогирдлари хусусида нима дейиш мумкин? Энди Билли ҳар қандай одам, у ишонадими, ёки йўқми, бунга қарамай, шифоланиши мумкин, дея даъво қилиб, у Каломдан қанчалик четлашганини англаб етди. Тўғри, у бундай даъволар қилишдан Иллинойс штати, Вандалияда Фариштадан огоҳлантириш олиб, тўхтади; бироқ, у ҳали ҳам ўзининг ёрдамчиларига энг оғир касалларни ибодат навбатининг олдинги қисмига, ўтирганлар йиғилиш бошида бўлаётган мўъжизаларни кўра олишлари учун ўтказишларига қўйиб берар эди. Билли уларга “мўъжизали навбатлар” деб аталадиган навбатлар тизишларига қаршилик қилмас эди, чунки у Худони ҳар қандай одамни ҳамма нарсадан, у нима бўлмасин, шифолашга қодирлигини билар эди. Бироқ, биргина Худо ҳар нарса қилиб билади, деган фактнинг ўзи, буни қилиш Унинг иродаси деганини билдирмайди. Ўтган жума кечқурун Фариштанинг келиши иккинчи огоҳлантириш эди.

134 Матто 13:58; Марк 6:5-6

Билли Боломни қаттиқ қоралади ва шу вақтнинг ўзида ўзи Боломнинг аҳволига тушганди! Болом мол-дунёга меҳри туфайли Худога қулоқ солмади. Ўзига келганда Билли билар эдики, уни қулоқ солмаслигига пулга меҳри эмас, балки одамларга раҳмдиллиги сабаб бўлди. Шунга қарамай, бунга нима сабаб бўлишидан қатъий назар, Раббийга бўйсунмаслик ― ҳамма вақт нотўғри.

Кейинги эрталаб маъюс тортган ва эзилган бир ҳолатда, Билли Калифорния штати, Лонг-Бич шаҳрида навбатдаги йиғилишларни ўтказиш учун самолётга ўтирди. У ҳали-бери ўз фикрларидан қийналар эди ва бу нарса унинг юзидан маълум эди. Стюардесса унга қатор орасидаги йўлакдан келиб, сўради:

― Сэр, сизга нима бўлди?

У буни унга айтолмайди-ку, ахир. Уни қандай қилиб тушуниши мумкин? Раббийга қулоқ солмаганидан, у ҳозир Худо уни шифолаш инъомидан жудо қилишидан қайғурар эди.

Билли Лонг-Бич аэропортига қўнгач, уни бир неча хизматчилар меҳмонхона номерига этдилар. Улар тез орада Биллида тушкунликни пайқадилар ва у улар билан ўзининг чидаб бўлмас ғами ва ташвишини бўлишди.

Бу хизматчилардан бири Эрн Бакстер эди, у жуда эътиборли одам эди. У шу руҳини кўтараётган одам билан учрашиш учун шундай узоқ сафар уюштирган эди.

― Бранхам ака, менга ишонинг, “шифолаш инъоми” сизни тарк этгани йўқ. Римликларга 11:29 да “Худонинг инъомлари ва даъвати ўзгармасдир”, ― деб айтилган. Бу дегани, улар бизнинг ҳаракатларимизга асосланмайди. Худо Ўз ваъдаси хусусида содиқ бўлмаган бўлар эди, агар У сиздан бу инъомни қайтариб олса. Бу сизни тарк этиши мумкин эмас. Самсон бутун тун фоҳиша билан ётди, лекин унинг кучи ундан кетмади. Кейинги эрталаб шаҳар дарвозасини ошиқ-мошиғидан қўпариб, уни тепалик устига этиб ташлади135. Ва гарчи Филистимликлар Самсоннинг сочини кессалар ҳам, унинг кучи ундан вақтинча чекинди, унинг сочлари ўсди ва унинг кучи қайтди136. Эслайсизми, Мусо қояни урганида, Худо эса унга фақат гапиришни буюрган эди-ку, ахир? Сув ундан, ҳеч нарса бўлмагандай оқди137. Бранхам ака, сиз қандай хато қилганингизда ҳам, Худо сизга нисбатан, уларга нисбатан бўлганидай, шахсан иш кўради; бироқ, “шифолаш инъоми” сизда ҳали ҳам бор.

135 Ҳакамлар 16:1-3

136 Ҳакамлар 16:16-30

137 Сонлар 20:7-13

Бакстернинг далиллари ёмон эшитилмади, аммо булар Биллининг ўзига тўғри келишига зўрға ишонди. У ич-ичида шундай бўшлиқни ва ёлғизликни ҳис этардики, гўё уни Худо тўлиқ ташлаб кетган эди. Бу, ердаги дўзах азобига ўхшарди. Агар уни шифолаш инъоми бутунлай ташлаб кетган бўлсачи? У бунга қандай қилиб чидай олар экан? Худони у панд берди, шуни била туриб, у қандай қилиб яшашда давом этавераркан? Шунга маҳкум бўлганми – йўқми, буни билишнинг ягона йўли бу ― тайинланган жадвал бўйича навбатдаги шифолаш йиғилишини ўтказиш.

Лонг-Бич кампаниясининг бошланиши, чоршанбага, 3 декабрга тўғри келди ва бу йиғилишлар кетма-кет уч кечқурун давомида бўлиши керак эди. Чоршанба кечқурун Билли аудиторияга, қандай қилиб у шифоланишга эмас, балки мўъжизалар бўлишига жуда ҳам кўп эътиборини қаратиб, Худога қулоқ солмагани ҳақида айтиб берди. У йиғилганларга, унда ҳали ҳам шифолаш инъоми бор-йўқлигига ишончи йўқлигини айтди; бироқ унда, тез орада бу ҳақида билиб олишлиги турган эди. Қачонки Билли ибодат учун навбатга чақирганида, унинг кафтлари ва ёқалари тердан нам бўлди ва унинг қорни ҳам панд берди.

Олдинга ёнида бирга бораётган ўн яшар қизи билан аёл чиқди. Қизчанинг ўнг қўлини чап қўлига олган вақтда, Биллининг асаблари кутишдан таранг бўлиб кетди. У кучли тебранишнинг аниқ уришини, шу туфайли унинг қўли увушганини сезди, худди яшиндай тез юрагига бораётган электр кучидан бўлгандай эди у. Билли шифолаш инъомининг ҳеч бўлмаганда бу қисми ҳали ҳам унда бўлаётганини кўриб, енгил тортди. Бироқ, унда кейинги савол турган эди: бу муҳтож қизчанинг шифоланиши учун ибодатига Худо эътибор берармикин? Билли шишган қўлининг ички томонидаги оқ ғуддачаларнинг конфигурациясини ўргана бошлади.

― Бу қиз кар ва соқов, ― деди у, ― ва унда бунинг устига туберкулёз ҳам бор. Энди ҳамма бош эгсин ва мен билан бирга ибодат қилсин.

Билли аста ибодат қила бошлади: “Азиз Исо, илтимос, менинг ақлсизлигимни кечир. Илтимос, менинг хатоларим бу қизчанинг шифоланишига тўсиқ бўлишига йўл қўйма”.

Кейин руҳини йиғиб олиб, у эълон қилди: “Кар ва Соқов руҳи ва туберкулёз жини, бу қизчадан Исо Масиҳ Исми ҳақи чиқинглар”.

Бу энг катта синовнинг ўзи эди. Билли нафас олмай, жим турди. Ҳа, бу амалга ошди! Биллининг буюк енгил бўлгани ва қувончига, тебранишлар тўхтади ва унинг шишган қўллари ўзининг нормал ҳолатига қайтди. Гарчи у туберкулёз ҳозир йўқолганини билса-да, аудиториядаги одамлар буни кўролмасдилар. Шундай қилиб, Билли қизчадан сўради:

― Сен мени эшитоласанми?

Қизчанинг қувонганидан кўзлари катталашди ва у тушундики, қизча уни эшитди. Унда Билли секин айтди:

― Аминь.

Қизча бу товушни қайтаришга уринди, аммо унда “ах-а-а-а-а” деганга ўхшаш бир товуш чиқди. Билли тез айтди:

― Аминь!

Қизча яна уриниб кўрди ва деди:

― А-а-зи.

Билли деди:

― Дада

У қизча унинг лаблари қимирлашини такрорлади, “д-у-у-д-д-а-а” деганга ўхшаш товуш чиқарди.

Шу онда аудиторияни олов алангасидай имон тўлдирди. Кейинги бир неча соатда бутун бино бўйлаб шифолар ва мўъжизалар бўлиб ўтди. Шу атрофдаги гунглар мактабидан бир ўқитувчи, бешта туғма кар ва соқов болани олиб келди. Беш боланинг ҳаммаси эшитиш ва гапириш неъматига эга бўлдилар. Бир одам раскладушкада фалажликдан қалтираётган эди, қалтирашдан тўхтади. Кўплаб ногиронлар ўз ҳассаларини ташладилар, а бошқалари бўлса, ногиронлар аравачаларидан турдилар ва Исо Масиҳни улуғлаб, бино бўйлаб югура бошладилар. Юқори қон босимлилар, глаукома138, астма, яра-чақалар ва рак ― ҳаммаси одамларнинг имонига бўйсундилар.

138 Глаукома ― кўз ичидаги босимнинг ошиб кетиши сабаб келиб чиқадиган касаллиги. (Тарж.)

Пайшанба кечқурун Билли ибодат навбатини бошлаган паллада, олдинга оёқлари полиомиелит139 туфайли скоба ва қистирғичлар билан тортилган бола оқсоқланиб чиқди. У билан бирга онаси келди ва шундай деди:

139 Полиомиелит ― асаб системасининг вирусли касаллиги, кўпинча шол бўлишга олиб келади. (Тарж.)

― Бранхам ака, илтимос, у учун ибодат қилсангиз бас.

― Яхши, опа. Мана шундай, сиз хохламайсизми...

Онаси уни бўлди.

― Йўқ, мен мўъжиза бўлишини хохламайман. Мен фақат сизни ибодат қилишингизни истайман, холос. Мен ўзим ҳам Худога, ўғлимни шифолашига ишониб биламан.

Билли оддийгина ибодатида Исо Масиҳдан бу ногирон болани шифолашини сўради. Жума куни кечқурун худди шу бола черковнинг платформасига, елкасида оёқ скобаларини осилтирганча олдинга чиқди. Энди керак бўлмай қолган скобаларини одамлар кўз ўнгида осмонга кўтариб, бола Исо ҳамишагидай мўъжизалар қилаётганига гувоҳлик берди.

Лонг-Бичдаги охирги оқшомда Билли кучи қанча одамга етса, шунча одам учун ибодат қилишни хохлаганди. Шу учун қўлидаги касалликни фарқига бориш неъмати ўрнига, унинг олдидан одамлар калонна бўлиб ўтаётган пайтда, улар учун қисқа умумий ибодат қилиб, “тезкор навбат”ни ўтказди. Шу пайтда у бир соат ичида юзлаб одамлар учун ибодат қилиб билар эди. Бироқ бу навбат қанчалик тез ўтмасин, бу ҳали ҳам бу одамдан жуда кўп вақтини олар эди, бу одам эса тинимсиз бир ярим йилдан бери ўзидаги бор кучини берган ва шу бир неча кун ичида умуман кам ухлаган эди. Қарийб 3000 одам учун ибодат қилиб ― шу вақтда яна юзлаб одамлар ўз навбатларини кутаётган эди, ― Билли ҳушидан кетиб, ерга йиқилди.

Шанба эрталабига, ҳали ҳам чарчаган ва нимжон Билли, автобусда ортга, Финиксга кетди. У одамларга Худо уни кечирганини билдирмоқчи эди. Якшанба куни у черковда шундай деди:

― Қачонки мен шу кафедрада ўткан сафар турганимда, мен ҳукм қилинган, айбдор одам эдим. Мен Унинг ёнимдан мени ташлаб кетганлигини ҳис қилдим ва мен шуни англадимки, мен Усиз қанчалик ожизу-нотовонман. Бугун бу катта синов тугади. Мен шуни хохлайманки, Раббий йўлларини яхшироқ ўрганишим учун ва мен У билан янада яқинроқ алоқада бўлиб яшашим учун, бу мен учун муваффақият тоши (тўсиқ тоши эмас) бўлсин. Қачонки мен У билан қанча яқин муносабатда бўлсам, мен сизларга кўпроқ ёрдам бероламан ва Унинг Руҳи мени бошқаради. У менга шифолаш неъматини қайтиб бергани учун ва ҳамма олдинги ойларда бўлганидан кўра (олдинги ўтган якшанбадан бошлаб) катта ютуқлар учун мен Худога миннатдорчилик билдирмоқчиман. Инъом менга янада кўпроқ дуоли қайтди, энг бошидан бўлганидан ҳам кўра.

Кейин Билли нима учун унинг қилган даъвати нотўғри бўлганини тушунтирди.

― Мен у қанақа касаллик бўлмасин, аҳамияти йўқ, ибодат олдида туролмаслигини айтиб, бундай даъвони қилганман; ва агар мен у дард учун ибодат қилишга етарлича вақт ажратсам, у қанчалик оғир бўлмасин, ундан у одам шифоланмайдиган дард йўқ деб, бундай даъвони қилганман. Сизлар мени буни ҳамма ерда айтиб юрганимни эшитдингизлар. Ва бу ҳозир ҳам ҳақиқат... Бироқ мен бунинг ҳаммасини бир ўзим қилдим ва одамларни буларни қилишдан маҳрум қилдим. Сизлар ҳам худди шундай, Марфа ва Марияга қабр тошини олишни буюрганига ўхшаб, нимадир қилишларингиз керак140. Сиз ўзингиз нимадир қилишингиз лозим ― боринглар, ишонинглар ва шифоланасизлар141.

140 Юҳанно 11:39

141 1947 йил 7 декабрда, Аризона штати, Финиксда Уилльям Бранхамнинг “Бошдан кечириш, 1 қисм” ваъзидан олинган.



Up