Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Тўсатдан қуролдан яраланиш

5 bob

1923-1924



УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ 1923-йил ўзининг ўн тўртинчи ёзини, боғга қараб ва ерга ишлаб, отасига ёрдам бериб ўтказди. Чарльзда иккита от бор эди: бири қари, ўзиники, омочга ўрнатилгани эди, бошқаси ёш бўлиб, уни мистер Уотен бериб турган эди. Чарльзнинг ҳар хил омочли иккита плуги борлиги туфайли, у ҳамма вақт ерни иккита плугл билан ҳайдар эди. Июнь кунларининг бирида, Билли отаси билан кукурузни ҳайдаётган эди, отлар пишқириб, туёқлари билан асабий депсина бошладилар. Плугни омочи кукуруз поялари тагига ўтиб кетмаслиги учун, Билли ўзининг отини жўялар орасида базўр ушлаб турар эди.

Ота, бу отга нима бўлди?–қичқирди у.

Чарльзнинг оти ҳам типирчилай бошлади. У тўхтади, пешонасини оқ-қизил чормаки дастрўмоли билан арта туриб, горизонтга синчиклаб қарай бошлади.

Ўғлим, бўрон яқинлашаяпти.

Билли кўм-кўк-мовий горизонт чизиғига қаради.

Бўрон? Лекин мен ҳеч қанақа бўронни кўрмаяпман, ота.

Ўғлим, сен тушунмайсан. Худо жониворларга ҳис-туйғу берган, ҳали у жуда узоқда бўлса ҳам, отлар бўронни сезиши мумкин.

Улар яна плугни ушлаб, ишни бошладилар, аммо икки жўяк ҳам ҳайдамасларидан қора булут горизонтни қоплади. Улар отлариниотхонага этишга аранг улгургандилар ҳам, ёмғир аралаш шамолтурди. Билли Худо тўғрисида кўп ўйламасди, негаки бу мавзу оила суҳбатларида жуда кам кўтариларди; лекин ўша куни У ҳақида фикр қилди, унга қизиқ бўлиб кўринди, бошқа яна қанақа нозик ҳис-туйғуларни Худо жониворларга ато этган. Ўрмоннинг бошқа истиқоматчиларини кузатганлари, табиатнинг мўъжизали мувозанати тўғрисида ўйлаб, Билли Худо жуда ақлли мавжудот деган хулосага келди.

Бир куни, шанба эрталаб, унга шаҳарга бир кунга бориш мумкинмилиги ҳақида сўради. Чарльз унга бир ҳафта ёрдам бергани учун 10 цент берди ва деди: “ҳамма пулни бир жойда сарфлама, ўғлим”.

Жеффирсонвиллга ҳамрох машинада етиб бориб, Билли ўзининг амакиваччаси Жимми Пулани уйига йўналди. Кейин у,Жимми ва Эрнест Фишер пулларни сарфлаш учун шаҳар марказига кетдилар. У чўнтагидаги 10 центлик тангани ўйнаганича кўчадан борар эди. У ўзини шундай бой ҳис қиларди. Энг аввал у 1 центлик стаканчали музқаймоқ сотиб олди. Кейин яна икки порция еди. Ундан кейин у “Шимпф” қандолатчилик дўконига борди ва карамель конфетлари билан тўлдирилган шиша банкаларнингғоят катта қаторларига қарай бошлади. Билли олдин бу ерда бўлган ва унга ҳаммадан кўра нима ёқишини биларди. У ярим килограммлик долчинли конфетини икки центга сотиб олди. “Лео Театри” иккита сеансига ҳам киришга етадиган беш цент пули қолганди.

Билли узлуксиз соатлаб ковбой фильмларини кўрганидан ўзини худди ғарбда яшаётгандай ва дам олувчиларни қабул қилувчи ҳамда уларни отда юришга ўргатувчи ранчонинг қаҳрамонларидек тасаввур қилди. Унинг ўспиринлик шухратпарастлигининг энг олий нуқтаси у ҳақиқий ковбой бўлишни, чарм брюк ва этикларда, кенг шляпа ва ундан боқа мина олмайдиган қайсар ва асов отда юришни орзу қиларди. У отасининг ёшлигида қандай ярим-ёввойи отларни минганини ва кўп штатларда (Кентуккидан то Техасгача) ўтказиладиган ўйинларда ҳамда ковбойлар мусобақаларидаиштирок этганлиги ҳақида отасидан тез-тез эшитиб турар эди. Билли ўйларди: “О-о, қачон озроқ катта бўламан, ғарбга кетаман ва моҳир чавандоз бўламан”.

Билли қариган қўшчи отда “машқ қила бошлади”. Отаси билан далада ишлаганидан кейин, уй ишларинибажариш учун, у доим олдинроқ келди. Чарчаган отини у дарахтнинг танасидан ўйиб ясалган тоғорага, сувга этди. Тоғора устида арилар ғувиллар эди. От тумшуғини лойқа сувга ботириб ичди, Билли бу пайтда ундан абзалларини ечиб, отхонага этди. Биллининг укалари унинг атрофида тўпланишди. Улар от ёйи ва думидан тўқилган жунли “илон”ни тоғорага солишди. От сувни симирганидан тўлқинланган сувда, жунли “илон” сувнинг юзига силлиқ қалқонтумшуқ13 мискалла илонга ўхшаб билангларди.

13 Қалқонтумшуқ илон бошида йирик қалқони бор шақилдоқ илонлар оиласидан бўлган заҳарли илон. (Тарж.)

Билли отхонадан эгарни олиб келиб уни отнинг устига ташлади. Сувли тоғорани атрофида қалин бўлиб аломатчой ўсарди. Билли қоринбоғни тортишдан олдин, бир ҳовуч тиконли думалоқ ғуддалардан узиб, эгарнинг тагига тиқди. Унинг укалари отхона тўсиғи устига томошани кўриш учун қатор бўлиб ўтиришарди. Отга сакраб минволиб, Билли уни шаталоқ оттириш учун пошналари билан унинг ёнбошигаурар, уни депсинтиришга уринарди. Кун бўйи ишлаб чарчаган бечора қари от, туёғини ердан баъзўркўтариб, кишнаб, айланиб юрар эди. Билли ўзини эгарда у ёқдан бу ёққа ташлар, гўё у ўзини баджаҳл ёввойи тепонғоч отни мингандай кўрсатарди. Похол шляпаси билан унинг орқасига шапилатарди:

Менга қаранг! Мен ковбойман!

Укалари қарасак чалиб қийқиришарди.

ЎША ЙИЛИ КУЗИ, ҳосилни йиғиб олгандан сўнг, Билли кўпроқ вақтини балиқ тутиб ёки Фриц деган ити билан ўрмонда ов қилиб ўтказди. Билли ўзиниг кўпни кўрган итини яхши кўрарди, ҳар қандай дарахтга чиқа оладиган жониворни у дарахтга қувиб чиқариб юборади деб мақтанарди. Ҳатто скунс ҳам итни обрўсини тўка олмайди. Шундай бўлардики, Фриц скунсни синиб тушган дарахтга қувиб чиқарар, ва қўрқинчда ушлаб туриш учун, унинг атрофида вовиллаб айланар эди. Билли етиб келиб, у фақат шохларни очса ва “Ол уни қадрдон” деса бўлди, Фриц иккиланмай, ундан анқиб турган даҳшатли сассиқ исга қарамай уни тутарди. Албатта, Биллининг онаси бунақа ишларни маъқулламас эди.

Балиқ тутиш ва ов қилиш билан вақт ўтказиш Биллига жуда ёқарди. Ўрмонда ўтказаётган соатлар, уни ташқи дунёдан ажратиб турар, чидаб бўлмайдиган ҳолатлар билан уни қийнаётган ҳаётдан юпатувчи, ором, ҳузр-ҳаловат онлари эди. Ўрмонда Билли ўзини хўрланган, таҳқирланган ҳис қилмасди. У ўзини тирик табиатнинг бир қисми, коинот олам табиий тартибининг, йил-фасллари ритмининг бир қисми деб ҳис қиларди. Унга тегишли эканлигини ҳис қиларди.

Уйдан узоқларда дарбадар юриб, Индиана штати, Чаррльтаун яқинида, Жефферсонвильдан шимоли-шарқда 24 км узоқликда жойлашган Туннель Милл деган қишлоқ жойни топди. Бу жой ўз номини Фортин Майл Крик14 яқинидаги машҳур тегирмондан олган эди. XIX аср бошида Жон Уорк деганодам тегирмон қуриш учун муносиб ва қулай жой излади. Кўнгилдагидек боп жой топиш осон эмасди. Унинг улкан тегирмонини йилнинг кўп қисмида айлантира олиши учун сув етарли тезлик ва куч билан оқиши керак эди. Жон Уорк Фортин Майл Крик дарёсининг бир жойида қарийб тўлиқ қоя тошли тепалик биланўралган бўлиб, натижада сув сатҳини етти метрга пасайтирарди. У ишбилармонлик билан амалда ҳисоблаб чиқди, агар тегирмонни сувнинг қуйи оқимида, тепалик томонида қурса ва динамит ёрдамида тўппа-тўғри қоятошда туннельни дарёнинг юқори қисми йўналишида ўтказса, шунда туннель орқали сувнинг тикка оқими унинг тегирмони ғилдирагини керакли куч билан таъминлар эди. Тегирмон ва туннель қурилиши 1820 йилда тугаган эди. Бу эса унга тегишлича Туннель Милл деган ном берди. Ўттиз йил ўтгач, Жон Уоркнинг ўғли тегирмонни ҳозир ҳам бошқариб турган Уилфорд Гринга сотди. Шу сабабли, жойли аҳоли бу жойни айрим пайтлар Гринс Милл деб ҳам атайди. (№1-суратга қаранг)

14 Дарёчанинг номи; инглизчадан сўзма-сўз: 14-миллик дарёча. (Тарж.)

Цивилизациядан йироқлардаги, Туннель Милл деган жойда балиқ, опассум, скунс, енот, ондатра, бобр, ва буғуларга гижиллаб ётарди; Билли ўз ҳаётида истаган ҳамма нарса кўплаб дарахтлар, тепаликлар, тошу-ирмоқлар бор эди, жимжитлик ва хотиржамлик ҳукм сурарди. Жефферсонвильдан Чарльзтоунга бориб келаётган машиналарда етиб келар, бу ерда тез-тез бўлиб турарди. У айрим пайтлар ўртоқлари Жимми Пул ва Сэм Эдерни боришга кўндира оларди. Ҳар-ҳар -замонда ўзи билан Эдвард ва Генрини олар эди. Одатда улар ўрмончининг ташландиқ уйида ухлашар, ва ҳамма вақт эрталабки нонуштага тўппа-тўғри ўрмондан балиқ тутишарди. Фортин Майл Крикнинг 3 м чуқур ва 12 м кенгликдаги бир жойи бўлиб, улар учун жуда яхши чўмиладиган қулайлиги бор эди. Билли бу жойни “Қундузли қўлтиқча” деб номлади. У уйдан ип олиб келиб, сув устига қараб ўсган дарахт шохига боғлади. Қирғоқдан туриб ипни яхшигина тебратиб, кейин эса, қўлдан қўйвориб юборар, дарёчага сакрарди. Бу болалар учун чексиз ўйин-кулги соатлари эди.

Биллига бирортани ўзи билан келишга кўндиролмаса, бир ўзи машиналарда Туннель Миллга келарди. У кун бўйи ов қилар, балиқ тутиб, ўтиб бўлмайдиган ўрмонни ўрганарди. Шу изғиб юришларнинг бирида у тасодифан ўзининг келажакдаги бошпанасини кўриб қолди. Тепани айланиб ўтиб, охактош қояси этагидан чиқиб қолди. У чуқурлиги қарийб 25 метрли дарага этадиган қияликда турарди. Бутун ҳамма ёқни қалин ўтлар босган ва дарадан тушган охактош бўлаклари сочилиб ётар эди. Этак бўйлаб ўзига йўл очиб, Билли хушёр юрди ва шу ерда оёғи остида эни ярим метрли буталар билан яширингантешикни кўриб қолди. Аввалига у бу ерни тулкининг уяси бўлса керак деб ўйлади қоялар орасидаги ёриқ ҳайвонларни ёмғиргарчиликдан яхши сақларди. Лекин синчковлик билан қараш, унинг ғорга кириш жойи эканини кўрсатди. (2-расмга қаранг). Олдин Билли тешикка оёғини суқди ёриқ пастга қараб, тахминан бир метрлар бор эди. У бошқа томондан ғорнинг туби тарафга қиялаб борарди, у ерда етарлича баланд, тор ўтадиган жой шаклланган, унда тикка туриш мумкин эди. Ҳаво салқин ва қуруқ эди. Билли пайпаслаб пайпаслаб анчагина бўйига юрди, лекин шу ерда депиниб, ҳандакка тушиб кетсам деган қўрқув босди. Қолганига қоронғуда юришга журъат қилмади ва бу ерга анча дурустроқ жихозланиб, бошқа сафар қайтиб келишга қарор қилди.

Кейинги сафар келгач, Билли ўзи билан, ғорни чуқур ичларигача текширишни давом эттириш учун бир нечта шам олиб келди. У киришдаги тешикка лип етиб тушди ва сирпанчиқ қияликдан, тикка турса бўладиган жойга тушди. Бу ерда йўлак энига бор-йўғи 45 см. эди. Гарчи деворлар қатъий тикка бўлса ҳам, милтиллаб ёнаётган шам ёлқини туфайли тушадиган соялар, кўп қиррали охактошларнинг ички кўринишини кўрсатиб қоларди. Кириш жойи андак ўнгга бурилиб, озгина кенгайди. Бу ерда оёғи ости ва ғор гумбази томи анчайн текис бўлиб, гўё ғорнинг бу қисми одамлар яшаши учун қурилган эди. У ерда ҳатто кроватдай катталикдаги япалоқ , девордан туртиб чиққан бир жойи бор эди. Навбатдаги уч ярим метрдан кейин коридор яна торайди, ғорнинг туби ва шифти нотекис бўлди; шифт оҳактошнинг бир-бирига сиқилиб турган учли бўлаклари билан қопланган, бироқ, шунга қарамасдан улар ҳар онда йиқилиб кетадигандек кўринарди.(3-расмга қаранг.)

Билли ғорга 8 метрлар кирганди, ҳайрон қолганидан ҳуштак чалиб юбориб, бирдан тўхтаб қолди: олдинда ғор кенгайиб, катта хонага айланди. Бу хонанинг ўртасида катта бутун оҳактош массивидан ҳосил бўлган, стол жойлашган. У тўғри тўртбурчакка ўхшаб кетар, балндлиги ва эни, тахминан 1 м ва узунлиги 1,5 м эди. Столнинг устки юзаси ҳайратланадиган даражада силлиқ ва тўғри эди, тўртала бурчаги эса мутлақо тўғритўртбурчакли эди. Лекин хонанинг энг ҳайратда қолдирадиган хусусияти шифтдаги чиқиб турган тўнкарилган пирамида кўринишидагиўткир учбурчак харсанг тош эди. Бу тош тўппа-тўғри стол устида осилиб турарди; пирамиданинг чуққиси эса столнинг сиртидан бир неча сантиметр баландликда турарди. (4-расмга қаранг.)

Билли ўзининг топилмасидан рози эди. Бу худди, ҳашаматли яширин бир жойдай эди. У бу жойни укаларига ҳам, ўртоқларига ҳам кўрсатмасликка қарор қилди. Бу унинг ўта шихсий сири бўлади. Ғордан чиқа туриб, кириш жойини ҳеч қандай саёхатчи ёки овчи тасодифан кўриб қолмасин дея яшириб қўйди.

БУ УНИНГ ўспиринлигини энг яхши кунлари эди, ажойиб хотиралари: ўрмонда юриш, очиқ юлдузли осмон остида тунаш, нонуштага балиқ овлаш, 22-калибр милтиғи биан ов қилиш, унинг ёрдамида у ўзига кечки овқат ҳозирларди. Биллининг ўқ узиши шунчалик аниқ эдики, у 50 метрдан олмахонни икки кўзи орасига теккизишга эришарди. Унда бу спортга хос иштиёқ эдики, шунинг учун унга томон олмахон қарамагунга қадар тепкини босмасди. Сочма-ўқдан отиш машқини ҳам олганди, ҳавога кўтарилишгаулгурган ҳар қандай паррандани ҳеч бир қийинчиликсиз йиқитарди.

Бир куни, 1923-йил кузи кечқурун, ўн тўрт ёшли Билли ўзининг амакиваччаси ДжиммиПул билан уйга кетаётган эди. Ўша куни улар иккиси ҳам парранда овлашганди, энди эса ҳаёлларига берилганларича бир-бирини туртиб ҳазиллашар, кулишар эдилар. Бахтга қарши, Джимми милтиғини ўқсизлантириш кераклигига эътибор бермади ва у қўққисдан жуда яқин масофадан ўқ узиб юбориб, тўғри Биллининг оёғига тегди. У эса оғриқдан қичқириб, ерга қулади.

Джимми тиззаларига йиқилиб, кўз ёшлари орасидан дудуқлана бошлади:

Билли кечир! Илтимос, кечир! Бу бахтсиз ҳодиса эди. Мен билмасдан...

Кейин дўстининг оёғига яхшилаб қаради, ва унинг юзи оқариб кетди.

Билли, қимирлама. Мен ёрдам беришлари учун югуриб бориб келаман.

Йўқ, мени ташлаб кетма! Билли қичқирди.

Лекин Джимми, у ёқ бу ёққа қарамай, қуён каби елиб кетди. Билли оёғига қараб, қўрқиб кетди улар қарийб иккига бўлиб ташлангудек отилган эди. Қўрқувдан қалтираганча у ўзини орқага ташлади.

“Худойим, менга раҳм қил” ингради у. “Сен биласан-ку ахир, мен ҳеч қачон...”, Худога таъсир қила оладиган ўз ҳаётидаги бирор-бир яхшироқ нарсани эслашга ҳаракат қилиб, жимиб қолди; бирор нарса, Уни раҳмини келтирадиган.

“Худойим менга раҳм-шавқат қил. Сен биласан, мен ҳеч қачон зино қилмаганман”, бирдан-бир шунигина ўйлаб топа олди .

Тез орада Джимми қўшниси Френк Эйх билан қайтди, у эса Биллини “Кларк Каунти Мемориал Госпитал” касалхонасига олиб борди. Ҳамширалар очилиб кетган яралардан катта-катта гўшт бўлакларини қирқиб қўлларидан келганча тозалашарканлар, Билли оғриқ азобидан кичқириб турди. Мистер Эйх Биллини қўлидан ушлаб турди. Ҳамширалар тугатишгач, Биллининг бармоқлари мистер Эйхнинг билагидан ажратиб олишларига тўғри келди. Рентген сурати икки артерия орасига кириб қолган сочма ўқни кўрсатди, шунинг учун озгина тирналаниш бу томирларни йиртиб юбориши, ва Биллида қон кетиш бошланиши мумкин эди. Ўша кунларда ҳали қон қуйиш ҳақида билмасдилар. Агар Билли кўп қон йўқотса, бу у учун ўлим дегани эди.

Ўша кеча Билли оғриқдан инграб, вақти-вақти билан ҳиққилаб йиғлаб, аҳён-аҳёнда ухлади. Ярим кечада уни пилчиллаган товуш уйғотди. Мажруҳ оёқларини пайпаслаб, у қўлини қон кўлмагига тиқди. Қўнғироқчалар билан чақирилган ҳамшираларнинг бирдан-бир қила олганлари, бу уларнингқонни сочиқ билан шимдириб, боғламни зичроқ боғлаш бўлди.

Кейинги кун саҳарда ҳамширалар Биллини операция хонасига этишди ва оғриқни сезмаслиги учун, унга эфир беришди. Доктор Ридер қўлидан келган ҳамма ишни қилди, лекин у, Билли жуда кам қувватлигидан, бу нарсага чидай олармикан деб шубҳа қилди. Отаси ва онасидан ташқари, бу оғир синов давомида Биллининг ёнида иккита аёл турарди: миссис Стюарт, оиласининг ўртоғи ва маҳаллий автомобиллар устахоналари директорининг хотини миссис Родер.

Билли оғриқсизлантирадиган восита билан саккиз соат ухлаб қолди. Ниҳоят у кўзини очганида, кравоти ёнида ўтирган миссис Родерни, унинг ўлимдан қил устида турганлигидан йиғлаётганини кўрди. Билли яна уйқуга кетди ва кейинги бир соат давомида бир неча марта ҳушини йўқотди. Кейин нимадир бўлди нимадир, тушдан кўра яққол ва аниқроқ; шишадай тиниқ, гўё у ҳақиқатдан ҳам у ерда бўлди...

Гўё уни дунёси учун ҳеч қандай таянч йўқ эди; ҳеч нарса уни тушишини тўхтата олмасди. У қичқирди “Ота!” бу сўз текис ва жонсиз бўлиб кўринди. “Она!” қичқирди у. Унинг онаси у ерда йўқ эди. “Худойим, -- қичқирди у, -- мени ушла!” Унинг аянчли қичқириғи чексиз бўшлиққа бўғиқ тарқалди. Бу, чек-чегарасиз қоронғилик эдими? У ер шари чегараларидан, Худо қўли етадиган чегаралардан чиқиб кетдимикин? Бўлиши мумкин, у абадий мана шундай йиқилишида давом этади... уни даҳшат қоплади.

Кейин у заиф, баъзўр фарқласа бўладиган шовқинни эшитди: қўрқинчли, ингроқ овозлар. Қанчалик кўп тушар экан, бу товушлар баландроқ эшитилаверди, токи уни тўлиқ ўраб олгунча бу ингроқ ва ғингшишлар эди. Энди коронғуда юзлар пайдо бўлди, дахшат соладиган аёл кишининг юзлари, кўзлари атрофлари йирингли яралар ва қийшайган оғизлари билан, инграшлар:”У-у...у-у...у-у..у-у..” Билли қўрқиб қичқирди:”Худоим, рахм кил! Шавкат кил! Агар Сен менга фақат қайтишга ва яшашга имкон берсанг, мен Сенга яхши бола бўламан деб ваъда бераман!”

Бир зумда у касалхона палатасида пайдо бўлди, унинг хиралашган хаёлий ваҳийси онасининг қора, чуқурлашган кўзларига қўшилиб кетди. Унинг юзи ёришди, ва у ўз ўғлини қучоқлади, ўпкаси тўлиб йиғлаганча:”О-о, Билли, Билли, биз энди сени ўлди деб уйлагандик, Худога шукур, сен тирик!”Ха, тирик, лекин аранг тирик. Ўша кунлари пенициллин йуқ эди, шу учун унинг кўпол яралари захарланганидан иссиғи чиқиб ловулларди. Унинг касалхонада бўлиши бир хафтага чўзилди. Бранхамлар оиласи касалхона хисобига тўлаш учун пули йуқ эди, шунинг учун миссис Родер Билли номига хайрия фонди очди. Ҳамма тиббий харажатлар биргалашиб йиғилган пуллар туфайли, ниҳоят тўлиқ тўланди; уни черковида, ночорларга ёрдам бериш жамияти билан, масонлардан, Ку-клукс-клан15 ва хусусий хайр-эҳсонлардан.

15 (Ku-Klux-Klan) АҚШдаги 1865 йилда, негрлар ҳаракати ва прогрессив ташкилотлар билан курашиш учун ташкил топган махфий ирқий ташкилот. (Тарж.)

Нихоят, врачлар Билли тузалди, уни уйга олиб кетса бўлади, дейишди. Афсуски, унинг оғир синовларини охириҳали кўринмасди. Уйда ҳам олдингидай тўшакка михланган эди. Бир неча ойлар ўтди ҳамки, унинг оёкларини ахволи ўзгармади. Кўплаб қийноқли қоронғу соатлар давомида Биллидахшатли зулматга тушган пайтидаги ғалати кечинма ҳақида фикрлаб, ўзиннинг похол тўшагида безовта тўлғонарди. Ўша ваҳий унга шунчалик реал ва ҳақиқатдан мавжуддек туюларди. Ўзи у каерда бўлди? Врачлар ўша вақтдаги соғлиги хакида: унинг юрак уриши кескин пасайди, ва улар уни ўлади деб ишонгандилар. Билли уйланиб колди: ”Мен дўзахга тушмадиммикан?” Бу унга тинчлик бермасди. У ўйлади:”О-о, мен ҳеч қачон ўша жойга бормайгин; хеч кайси одамни у ерга боришига тўғри келмасин.” Кейин Худога нима деб ваъда берганлигини ўйлай кетди:”Агар Сен менга яшашга қўйсанг, мен яхши бола бўламан!” “Яхши бола бўлиш” нима дегани ўзи. Ва умуман Худо ўзи ким? Бу хамма кайғуришлар уни ташвишга солди.

1924 йил совуқ қишини илиқ баҳор эгаллаганда, Биллининг ахволи яхшиланиш ўрнига ёмонлашгани равшан бўлди.Унинг болдирлари ўзининг одатдаги ўлчамидан икки баробар катталашди, ва шиш белигача кутарилганидан у оёғини туғрилай олмас эди. Доктор Ридер ташхис қўйди: яраларда қолиб кетган ўқ парчаси сабабли қоннинг захарланиши. Биллининг хаёти яна хавф остида эди.Врач иккала оёғини ҳам сонгача кесиб ташлашни тавсия қилди. Билли икки оёғини йўқотиш фикрига сира кўнолмади. Унда у қандай килиб ов қилади ва ўрмонда кезади? Ундан кўра уни ўлгани яхшироқ. Шак-шубҳасиз катъийлик билан оёғини кесишини рад этиб, йиғлаганча дели:

Йуқ, доктор фақат озгина баландроқдан олинг, ва уларни мана бу ердан кесиб ташланг, вау қўлини буйнидан ўтказди.

Кесмасдан даволаш имкони бор,–жавоб берди доктор Ридер. Биз яраларни бегона жисмлардан тозалашга уриниб кўришимиз мумкин. Бу кичикроқ имконият, лекин уруниб кўрсак бўлади.

Бу кичкина имкониятга Билли ёпишиб олмоқчи бўлди. Шундай килиб, ўша сочма ўқ билан бахтсиз ҳодисадан кейин етти ой ўтиб, у яна операция столига ётди. Доктор Ридер Луисвиллик доктор Перл билан, уни ярадор жойини очдилар, ва хушёрлик билан унинг тўқималарига кирдилар, унинг ичидан, қўлларидан келганча, мойли овчилар кийими булакчалари, қурол стволи кигизибўлакчалари ва йирик қўрғошинўқ бўлагини ажратиб олдилар. Кейин улар ярани яхши бўлишини кутиб, тикиб қўйдилар.

Билли оғриқсизлантирадиган воситалар билан соатлаб ухлаб колди. Бу “қамоқ”данонгининг ёрқин нурига чиқа туриб, яна бир олдингидай реал ва ҳақиқатга ўхшаш, лекин аслини олганда ундан фарққиладиган, ҳайратланарли кечинмани бошидан ўтказди. Бу сафар бирорта кўзи уйқудабўлмаганлигини биларди, чунки у касалхона койкасида, тўғри отасига қараб ётарди.Касалхона палатаси хиралаша бошлади, ва у бирдан Ғарбда пайдо бўлиб, чўлда турарди. Хаммаёкда, кактуслар ва ўтли буталар горизонт чизиғигачаўсиб ётарди. Унинг кўз ўнгида осмонда қуёшдай шуълаланибартарафга нурини таратиб улкан олтин хоч осилиб турарди. Билли ўша тимсолга қўлларини чўзганди, ўша нурлардан айримлари унинг кўкрагига йуналгандай туюлди.Кейин бу ҳолатўтди, ва Билли ўзини яна касалхона палатасида отасига қараб ётганини билди. Операция мувоффакиятли ўтди.



Up