Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Синган ва тикланган

42 БОБ

1948



АРИЗОНА ШТАТИ, ФИНИКСДАН КЕЙИН, Уилльям Бранхам Флорида штати, Пенсаколда; Канзас штати Канзас-Ситида; Миссури штати Седамда ва Иллинойс штати Элгинда шифолаш кампанияларини ўтказди. Ҳар бир шаҳарда у кўплаб одамларга ўлган боланинг тирилгани ҳақидаги ваҳийсини айтиб юрди: “Буни Библиянгизнинг бошидаги варағига, қачонки бу нарса бўлиб ўтса, мен сизга ҳақиқатни айтганимга ишонишингиз учун ёзиб қўйинг”.

Биллининг соғлиги ёмонлашаверди. Ибодат хизматлари вақтида, касаллар учун ибодат қилаётганда, базўр мувозанатни ушлаб турар эди. Бунинг устига, ҳар бир йиғилишдан кейин у уйқуга кетолмасди; ва агар бир амаллаб ухлаганда ҳам, кейинги хизматга бориш учун уйғониши жуда қийин бўлар эди. Унда доимий бош оғриқлари бўлар ва вақти-вақти билан бутун танаси қалтирар эди. Ошқозонида кислота миқдори ошиб ва у нима еганида ҳам унинг организми бу овқатни қабул қилмас эди. Айрим пайтлар у диққатини бир жойга тўплаб ёки тўплаёлмай, унинг ақли туманлашар эди. Билли ўзини батамом мункиллаб қолгандай ҳис қилди.

1948 йилнинг 13 майи, пайшанба куни у Вашингтон штати, Такомада беш кунлик шифолаш кампаниясини бошлади. (№6 Сурат) Олти минг киши “Музли Аренани” охиригача тўлдирди. Ҳар оқшом узун ибодат навбатлар аста-секин олдинлар, бу пайтда Билли одамлар касалликларини аниқлаш ва улардан Исо Масиҳнинг шифоловчи кучига ишонишлари учун имонини етарли даражага кўтариш мақсадида, қўлидаги аломатдан фойдаланар эди. Олдинга чиққанлар орасида Руби Диллард деган аёл бор эди. Ўша пайтда Руби томоғидаги рак ўсмасидан бўғилиб, ўлишига сал қолган эди. Кейинчалик у “Шифоланиш Овози” журналида қуйидагиларни ёзди: “Гарчи рак мен кетган пайтда томоғим жуда қаттиқ оғриган бўлса-да, мен ўша пайтдан бери ҳеч қандай муаммони сезмаяпман”. Такомадаги шифолаш кампаниясидан кейин юзлаб одамларда бундан ҳам ҳайратланарли гувоҳликлар бўлган эди.

Душанба кечқурун хизмат охирида Билли яна бутунлай силласи қуриш даражасига келди. У ибодат навбатидан кетиб, орқага қараб гандираклаб кетди, ва агар уни орқасидан иккита одам ушлаб қолмаганида, шубҳасиз, у йиқилган бўлар эди. Улар уни кўтариб чиқаётганларида, Билли одамлар билан хайрлашишларига қўйишларини улардан илтимос қилди. Гордон Линдсей бу “хайрлашишни”, ўша вақтда унинг чуқур аҳамиятини англаб етмай, аудиторияга узатди.

Кейинги куни Билли ўзининг ёрдамчилари гуруҳи ― Жек Моор, Гордон Линдсей, Эрн Бакстер ва Фред Босвортни чақириб, уларга унинг охирги хизмати Орегон штати, Юджин шаҳрида бўлишини айтди. Шундан кейин у ўз кампанияларини бир неча вақтга тўхтатмоқчи бўлди, шу учун унинг бошқа мажбуриятларини бекор қилиш лозим бўлади. Албатта, бу хизматчилар у қанчалик узоқ вақт бу соҳада бўлмаслигини билишни хохлашар эди. Билли уларга, бу ҳақида унинг ўзига ҳам ҳеч нарса маълум эмаслигини билдирди; бу бор-йўғи бир неча ой давом этиши ҳам мумкин ёки бўлмаса, бир йилдан ортиқ бўлиши ҳам мумкин. Бироқ у ўз ҳаёлида унчалар ҳам оптимист эмас эди. Бу вақтга келиб, унинг куч-қуввати шунчалик поёнига еткан эдики, у яна касаллар учун ибодат қилиб билармикан, дея ўзига савол берар эди.

Бу янгилик, хусусан, Гордон Линдсей учун қаттиқ зарба бўлди. Линдсей нафақат Орегон штати, Ашленддаги ўз черкови пасторлик лавозимидан Бранхам кампанияси билан юриш учун кетган эди, балки у шу билан бирга, бутун куч-қувватини “Шифолаш Овози” журналини режалаштиришга ҳам сарфлаган эди, бу журнал эса тўсатдан ўз мақсадидан маҳрум бўлди. Узоқ давомли ва машаққатли ибодатлардан кейин Линдсей “Шифолаш Овози” нашриётини жуда узоққа этганини англаб етди, шу учун орқага қайтиш бемаънилик бўлар эди. Биринчи иккита журнал номери нашриётдан аллақачон чиққан ва у шахсий жамғармасини нашрни давом эттиришга беришга қарор қилди. Бироқ, ҳозир бу журналнинг диққат маркази нима бўларкин? Эҳтимол, журнал нашрларига янги хизмат кетидан боришдан бошқа ҳеч нарса қолмаганди...

Албатта, номзодларни танлашда етишмовчилик бўлмаган эди. Уилльям Бранхамнинг 1946 йили миллий аренадаги машҳурликка ҳайратга соладиган сакраши, одамларни Илоҳий шифоловчи куч ҳақида хабардорликни фақатгина оширибгина қолмай, аммо худди шундай бошқаларни Биллининг изидан боришга илҳомлантирди. 1947 йилда ўнлаб шифолаш хизматлари туғилди ва бу вақтга келиб, 1948 йилда бу рўйхат олдингидай тўлаверди. “Шифолаш Овози”нинг бир неча номерида асосий ўрин, касаллар учун ибодатида ўртача муваффақиятга эга бўлган ёш одам Уилльям Фрименга ажратилди. Бироқ, Гордон Линдсей сездики, агар “Шифолаш Овози”га Уилльям Бранхам номи таъсирисиз бор бўлишлик давом этиши тақдир қилган бўлса, унда унинг нашрларига фақат бир одам ҳақидаги статьялар билан чегараланиши керак эмас, балки улар бу нашрга кенг доирадаги шифолаш ва касалликлардан озод қилиш хизматларини киритишлари керак бўлади. “Умуман олганда, ― Линдсей ўйлади, ― ахир мен Бранхам аканинг неча марталаб: “Исо Масиҳ ― ягона шифоловчи”, деганини эшитдим-ку.”

Бу вақтда Билли касал ва дили хуфтон, уйида қийналар эди. У кундан-кун тинимсиз тўшагида у ёқдан бу ёққа тўлғонар эди, унинг ошқозони эса ўювчи кислотали бакка ўхшаб, қайнар эди. Ҳар сафар, қачон у емоқчи бўлса, унинг қизилўнгачидан қайноқ ёғли суюқлик кўтарилар ва оғзини ачитар эди. Билли жуда озиб кетди ва энди 45 килограмдан сал кўпроқ келар эди. Кўзлари ичига кириб кетган, юзи эса озғин ва рангпар кўринар эди. У турган пайтида, чакка томирларида қон ургани шундоқ кўриниб турар ва у базўр оёғида турар эди. У худди ўлаётгандай ўзини ҳис қилар эди.

Врачлар унга ёрдам беролмас, ночор аҳволда эдилар. Улар унинг касалини зўриқиш туфайли келиб чиққан, “асаб толоқиши” каиегориясига қўшиб қўйдилар ва унга узоқ тўшакда ётиш режимини маслаҳат бердилар. Бироқ, врачларнинг берган маслаҳатларига икки ой риоя қилганидан кейин ҳам, Билли ўзини олдингидай ўласи аҳволда ҳис этди.

У Раббийга ибодатларда — Исога, ўзининг Ҳаётига ялинди; Исога, ўзининг муҳаббатига; Исога, ўзининг бирдан-бир умидига ялиниб ёлворди. Кунларнинг-куни билан у шифоланиши учун ёлворди, аммо, буларнинг ҳаммасига қарамай, унинг аҳволи яхшиланмади. Билли ўйловга чўкди. У ўзининг йиғилишларидан неча минглаб шифолар ва мўъжизаларни кўрди? Раббий у одамларни шифолади. Нима учун У уни ҳам шифоламас экан? Бу худди адолатсизликдай туюлар эди.

Ниҳоят, Билли бу саволга жавобни англаб етди: Раббий уни жиддий ва муҳим бир нарсага ўргатаётган эди. Ўзининг охирги икки йиллик хизматини кўриб чиқиб, ақлга тўғри келмайдиган ишлар қилиб, ўзини тинка-мадорини қуритганидан, Билли уялиб кетди. Жонсбородаги йиғилишлар бунинг яққол намунасидир, қачонки у саккиз кун-у ва саккиз кеча мобайнида узлуксиз касаллар учун кафедрада туриб ибодат қилган эди. Аммо, умуман олганда, у одатдагидек ибодат навбатларига кечаси бир ёки иккигача келаверишига қўйиб бергани сабабдан, ўзига жуда кўпроқ зиён етказди. Амалда, шу ҳамма вақтлар ҳам хато қилаётган бўлса керак, деб шубҳаланган эди-ю, аммо юрагида ҳамма ўша қийналаётган одамларга, уларнинг кўплари учун ҳаёт ва ўлим унинг ибодатига боғлиқлигини билганидан, улар учун жони ачир эди. Хуллас, Билли ўзини чарчатган, ҳолдан тойдирган ва янада кўпроқ чарчатган эди... Энди эса у бу учун қаттиқ таъзирини тортаётган эди.

У ўзини шу аҳволгача тушурди ва ҳозир Худо уни бундан ўз сабоғини олишини хохлар эди. Билли шуни тушундики, Худо унга шифолаш инъомини берган фактини ўзи, Худо барча оғирликларини унинг елкасига юкламоқчи дегани эмас эди. У Чиқиш китобининг 18-бобида, Мусога Синай даштида икки миллионлик Исроилликлар ташвишини қилиш топширилганида, у одамлар муаммосини бир ўзи ечмоқчи бўлиб, қанчалик ўзини жуда чарчатиб қўйгани ҳақида ўқиди. Мусонинг қайнотаси Ятро ўша катта мушкул ишларни қароргоҳдаги лаёқатли, диёнатли одамларга бўлиб беришга уни кўндирди. Чиқиш 11-бобида, Билли Худо Мусода бўлган Руҳдан қандай олиб ва Уни Мусога халқ оғирликларини тортишда ёрдам беришлари учун етмишта оқсоқолга берганини ҳам ўқиди.

“Шифолаш Овози” журналининг янги номерини варақлаб, шунчалик кўплаб эркаклар ва аёллар бутун Қўшма Штатлар ва Канада бўйлаб шифолаш кампанияларини ўтказаётганликларидан ҳайрон бўлди: Уилльям Фримен, Орал Робертс, Жек Коу, Томми Осборн, А.А. Аллен, У.В. Грант ва кўплаб бошқалар. Бу одамлардан айримлари билан Уилльям Бранхам шахсан таниш эди, чунки улар унинг йиғилишларида бўлган ва қўл бериб кўришишган эдилар. Масалан, Томми Осборн (№7 Сурат) Орегон штати, Портленддаги ўша кечқурун Биллини суякларини синдириб ташламоқчи бўлган васвас-маньяк бўлган йиғилишда бўлган ёшгина хизматчи эди. Бироқ, Осборн ўша 120 килограммлик йирик одам ҳушидан кетиб ва полга қулаганидаги воқеадан илҳомланмаган эди; уни илҳомлантирган нарса, қачонки Билли кар-сақов қизга қўлини қўйди ва бемалол: “Кар ва сақов руҳи, Исо Исми билан буюраман, бу боладан чиқиб кет”, ― дея айгани эди. Билли бармоқларини қирсиллатганида, қизча эшита билди, кейин у гапирворди ҳам. Бу нарса Томми Осборннинг мустақил хизматни бошлаши учун, касбида ўт ёқди. Бу хизмат одамлар юрагида Масиҳга ишонишни алангалатиб, ҳозирда иблис территориясида нажот топишга ва шифоланишга йўл очди.

Билли билиб олган бошқа бир хизматчи Орал Робертс эди. (№8 Сурат) Билли бу ёш одам билан биринчи марта Оклахома штатида, Талсда учрашди. Ўша пайтда 32 ёшли Робертс ўзининг шифолашлар хизматини эндигина бошлаган бўлиб, қайси йўналишда сафар қилишни билолмай, ҳали ўзига унча қатъий ишонмас эди. Биллининг йиғилишларидан бирида бўлгач ва Исо Масиҳнинг шифоловчи қудратини кўргач, Орал Робертс ўз хизматида ҳам Илоҳий шифоланишга катта аҳамият бериши кераклигига қарор қилди. Билли Орал Робертс билан баҳорда, Канзас-Ситида учрашди ва бу одам ўн ой ичида қанчалик камолга эришганини кўриб ҳайрон қолди. Ҳозир Робертсдан ўзига ишонч ва лидерлик уфуриб турар эди. Унинг омма олдида томошаларни ташкил қилиб билишдек ва одамларни диққатини торта олишдек туғма қобилияти сабабдан, унинг хизмати ой сайин кенгаяверар эди. Бунинг устига, Робертс ўткир бизнесменлик ақлига эга эди. Кампанияларида қўшимча харажат-чиқимларни камайтириш учун у ўзига чодир сотиб олди. Радиопрограмма эшиттиришларидан ташқари, у ўзининг “Шифобахш Сувлар” номли журналини ҳам нашр қилди. Бу иккала фаолият унинг таъсир сферасини кенгайтирар ва молиявий ёрдам асосини оширар эди.

Орал Робертснинг самимийлиги ва ташаббускорлигидан таъсирланган Билли, бу ёш, жасур воизга таъсир қилганини кўриб, анчагина таскин топди. Амалда “Шифолаш Овози” журналини варақлаб, Билли шу нарсани англадики, унинг ўз хизмати бу эркак ёки аёлларнинг ҳар бирига тўғридан-тўғри ёки қисман таъсир қилган эди. Қачонки у 1946 йил хизматини бошлаганида, Америкада бошқа ҳеч қандай хизматчи катта кампанияларни ўтказмаган ва Илоҳий шифоланишни ваъз қилмаган эди. Энди бу воизлар, гўё ҳамма жойда бордай эди ва уларнинг ҳар бири Биллининг ― Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадул-абад Ўшадир, деган мавзусини турлича ваъз қилишар эдилар. Бу нарса уни ҳайрон қилмади. Ахир, Раббий Фриштаси ғорда унга айтгани шу нарса эмасмиди? “Сен Илоҳий шифоланиш неъматини бутун дунё одамларига кўрсатиш учун юборилгансан”. Ўша пайтда Билли бу неъматни шахсан ўзи наоён қилиши керак, деб ўйлаган бўлса, энди эса у бор-йўғи бутун дунё уйғониши учун учқун бўлганини кўрди. Унинг икки йиллик хизмати ўн минглаб одамларнинг қалбида муқаддас олов ёқди ва ҳозир Муқаддас Руҳнинг шабадаси уйғониш алангасини ҳамма томонга пуфлаб юборди.

Бу нарса Худо у билан ишни тамомлади, дегани эмасмикин? Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас. Ахир Фаришта унга, уни Худо томонидан юборилганини тасдиқлаш учун иккита аломат берилади, деган эди-ку. Ҳозиргача Билли улардан биттасини ― ўз қўлидаги аломатни кўрди. Иккинчи аломат хусусидачи? Унга Фаришта айтдики, агар у самимий бўлса, шундай бўладики, у одамларнинг юрак сирларини билиб олади, деган эди. Бу нарса нималиги ҳақида Биллида озроқ бўлса ҳам фарази йўқ эди, бироқ у бу нарса ҳали бўлмаганини билар эди. Бунинг устига, ўша боланинг тирилиши ҳақидаги ваҳийси амалга ошмаган эди. Албатта, у шундай ҳолдан кетиб, эҳтимол, Худонинг унинг ҳаётидаги режасини буздимикан, дея ибодат қилди. Шуни ҳисобламаса, Худо уни ишлатишни ҳали албатта тугатмаган.

1948 ЙИЛНИНГ 15 СЕНТЯБРИДА Билли Миннесота штати, Рочестердаги Майо клиникасига, у ердаги врачлар унга ёрдам бериб билади деб, умидворлик билан борди. Уч кун давомида мутахассислар гуруҳи унинг касаллигига ташхис қўйиш учун калит бўла оладиган ҳар турли текшириш ва анализлар ўтказишди.

Рочестердаги охирги куни эрталаб Билли бетоқат кутиши ҳисси билан уйғонди. Бир неча соатдан кейин у клиникага жўнайди ва соғлиги тўғрисида охирги маълумотни олади. У учун ҳеч бўлмаса озгинагина умид нурчаси бўлармикан? Ёки бўлмаса, унинг куни битдимикан? У кроват четига ўтирди ва ибодат қила бошлади: “Азиз Исо, одамлар ҳар турли асаб бузилишлари билан менинг йиғилишларимга келар ва Сен уларни шифолардинг. Сен нима учун мени шифоламайсан? Кўп йиллардан бери Сен менга бошқа одамларнинг шифоланишлари ҳақида ваҳий кўрсатдинг-у, аммо Сен менинг соғайишим ҳақида бир марта ҳам ваҳийда кўрсатмадинг. Мен бошдан, болалигимдан бери вақти-вақти билан бу даҳшатли асабийликдан қийналаман. Энди бўлса менинг шунчалик кучим қолмадики, шифо олишим учун Сенинг Каломингга ишонишим учун ўзимни ҳам бошқаролмаётгандайман. Мен билан нима бўлади энди?

Ибодатини тугатиши билан, Билли ваҳийга кираётганини ҳис қилди. Меҳмонхона номери ички кўриниши йўқолди ва у, гўё сердарахт сойликда пайдо бўлди. Билли рўпарасида эски қуриган дарахт тўнкаси ёнида етти ёшар болани кўрди. Бу юзни Билли аввал қаерда кўрган эдийкан? Ахир бу болакай ўша ёшида, худди ўзига ўхшаб кўринар эди. Ана холос, бу ахир унинг ўзи-ку!

Тўсатдан Билли, бу дарахт тўнкасидаги тешикка қандайдир юнгли ҳайвонча лип этиб кириб кетганини кўриб қолди. Билли болага деди:

― Кел-чи, мен сенга у ёқдан бу олмахонни қандай ҳайдаб чиқаришни кўрсатай.

У таёқни олди-да, дарахт танасини бир томонидан, ости-устидан тақиллата бошлади. Бу овчиларнинг дарахт ковагидан олмахонни ҳайдаб чиқариш учун эски ҳийласи эди. Ҳозир ҳам бу амал қилди, аммо ковакдан ўрмалаб чиққан жонивор, тўлиқ демасак, кўпроқ латчага146 ўхшаб кетар эди. Унинг танаси ориқ, қора тусли узунчоқ бўлиб, боши кичкина ва зиғирдеккина кўзчалари қора мунчоқдек эди.ҳайвонча ёвуз ва йиртқич кўринар эди.

146 Латча ― сувсарларга мансуб кичкина йиртқич ҳайвон. (Тарж.)

― Ҳушёр бўл, ― Билли болани огоҳлантирди, ― бу эски дарахтга яқин келма. Бу ҳайвон қанчалик хавфли бўлиши мумкинлигини айтиб бўлмайди.

Билли уни огоҳлантиришини эшитдимикан дея, бола томонга бурилди. Бола ― ўзининг, у бола кўринишида ― энди у ерда йўқ эди.

Билли яна дарахтга қараб бурилди. Ҳайвонча ҳужумга ҳозирлангандай, танаси тортилиб, бақира бошлади. Биллида ўзи билан қуроли йўқ эди; тасмасига қистирилган кичикроқ овчилар пичоғи ― ўзини ҳимоя қилиши учун ёнида бўлган бор-йўғи, шу эди. Асабийлашиб, у ўйлади: “Агар бу олмахон ҳужум қилиб қолса, бу пичоқ мени унчалик ҳимоя қилиб қолмайди. Шу ерда аниқ, менинг аҳволим чатоқ”.

Орқасидан, ўнг томондан Билли Раббий Фариштасининг сўзларини эшитди:

― Эсингда тут, унинг узунлиги бор-йўғи олти дюйм147.

147 6 дюйм = 15 сантиметр. (Тарж.)

Билли пичоғини чиқара бошлади. У пичоғи дамини чиқаришга ҳам улгурмай, ҳайвонча сакради ва унинг елкасига ўтириб олди. Билли пичоғ билан ҳамла қила бошлади, аммо бу “олмахон” жуда ҳам чаққон эди. У ўқдай у елкасидан – бу елкасига югуриб ўтканидан, Билли ҳатто унга пичоғини тегизолмадиям. Кейин у нимадир демоқчи бўлиб, оғзини очган эди, бу ҳайвонча ўқдай унинг оғзига кириб кетди ва қизилўнгачдан пастга тушди. Билли ҳайвоннинг, унинг ошқозони бўйлаб, у ёқдан – бу ёққа югуриб, уни нимталаб ташлаганини сезди. Қўлларини озод кўтариб, Билли қичқирди:

― О Худойим, менга раҳминг келсин!

Ваҳийдан чиқаётиб, у Фариштанинг ўша сирли сўзларини такрорлаётган овозини эшитди.

― Эсингда тут, унинг узунлиги бор-йўғи олти дюйм.

Ҳаяжонланган Билли кроватга йиқилди. Меда қимирлаб қўйди, лекин уйғониб кетмади. Билли бу ваҳийни фикрлаб, узоқ вақт ётди. Бу ғалати олмахон унинг асабий ҳолатини билдирган бўлиши керак, қайсики унинг ошқозонига шундай қаттиқ ҳужум қилганидан, у гўё ўлаётгандай эди. Аммо бу етти ёшар бола нимани билдирадийкин? Билли эслади, унда биринчи марта асабийлик ҳуруж қилганида, у етти ёшда эди. Етти ёш ― шу ёшида унинг ҳаётида қанчалар нотўғри нарсалар бўлган эди: отаси ичар, оиласи қашшоқ эди, ўзи мактабда омадсиз эди; ва буларнинг ҳаммаси етмагандек, у бошқа одамлар кўриб билмайдиган нарсаларни кўрди. Асабий бўлиб кетганига ва умидсизликка тушганига ҳайрон бўлмаса ҳам бўлади. Бу ваҳий маъносига эга бўла бошлади.

Бирдан Билли маълум бир қонуниятни кўрди... Бу асабийлик унга, тахминан ҳар етти йилдан кейин мунтазам қайтиб келар эди. Унга иккинчи марта ёпирилганида, у ўн тўрт ёшида эди, ўшанда амакиваччаси тасодифан уни оёғига сочма ўқли милтиқдан отиб қўйганди. Ўша қиш тўшакка михланиб, у асаби бузилишидан ойлаб қийналган эди. Кейин тахминан етти йил ўтди ва Билли газ қувуридан чиққан газдан заҳарланганидан, унда шундай ҳам қаттиқ ошқозони оғридики, ундан базўр ўлмай қолди. Беш ой мобайнида у арпа қайнатмаси ва қора олхўри шарбатидан озиқланиб юрди. Агар Раббий уни шифоламаганида, у очликдан ўлиши аниқ эди. Яна етти йил ўтиб, Хоуп ва Шарон Роуз ўлдилар. Бу фожеадан эзилган эди, шунинг натижасида шунчалик асабий ҳолатга келганидан, жонига қасд қилиб, ҳаётини тугатмоқчи ҳам бўлди. Раббий Исо аста-секин унга кучини ва руҳини йиғишига ёрдам берди ва кейинги бир неча йиллар мобайнида унинг асаблари вазминлашди ва уни одатдан зиёд безовта қилмади. Кейин Фариштадан топшириқ келди ва охирги икки йил мобайнида Билли ўзининг табиий бардоши борича, ўзини чарчатиб қўйди. Ниҳоят, унинг организми асабийликнинг бу “зиндонига” солиб, норозилик билдирди”.

Ҳамон ваҳий ҳақида ўйлаб, кейин Билли ўша кичикроқ пичоққа эътиборини қаратди. Бу икки ҳафталик текшириш ва таҳлиллар вақтида, врачлардан бири унинг касалини шифолаб бўладиган усулини ― ошқозонга туташиб турган бир неча нервларини кесиб ташлашни таклиф қилди. Ваҳийдаги ўша пичоқ скальпелини билдириб, шу билан Биллига, бу душманга қарши операция бефойдалигини кўрсатмоқчи бўлган бўлиши керак.

Фариштанинг эса ўша: “Эсингда тут, унинг узунлиги бор-йўғи олти дюйм” ― деган сўзлари, нима дегани бўлди экан? Бу ошқозони касаллигидан фақат олти ой қийналади, дегани эмасмикин? Агар шу тўғри бўлса, унда Худо уни тез орада шифолаш ниятида, зотан, бу касалликнинг бошланганидан ярим йилга яқин вақт ўтди. Тез орада шифоланиши умидида руҳи кўтарилди. Бироқ, ақлини ишлатиб қарагач, Билли булутлардан ерга тушди. Ваҳийда ҳеч нарса бу ғалати олмахонни ўлган деб ўйлашига обормас эди. Бу муаммо етти йилдан кейин қайтади, деганини билдирмасмикин? Унда бу касалликдан қолган умрида мунтазам қийналишига тўғри келармикан? О-о, агар у фақат ваҳийда ўша “олмахонни” ўлганини кўрса эди ― унда у билар эдики, бу касаллик билан тамом!

Бир неча соат ўтиб, Билли Майо клиникаси кабинетида, унинг анализлари натижаларини тушунтираётган кекса врачни диққат билан тинглаб ўтирар эди.

― Яхши йигит, буни айтиш мен учун жуда оғир, лекин сизнинг соғлигингиз аҳволи сизга наслдан ўтган. Кўп ирландлар каби отангиз вискини яхши кўрган. Онангиз ― ярим индианка ва бизга маълумки, индеецлар алкаголни ёқтиришмайди. Бу икки генлар гуруҳи аралашишидан сизда асабийлик ҳолати келиб чиқди. Сиз ҳеч қачон тузалмайсиз. Сизнинг асабларингиз ошқозонингизга таъсир қилади ва бунинг натижасида овқат орқага қайтарилади. Буни шифолаш учун ҳеч қандай дори-дармон йўқ; биз сизга ҳеч қандай ёрдам беролмаймиз. Сиз бундан бутун қолган умрингизда қийналасиз.

Билли Жефферсонвиллига қайтганида, унга клиникада врачлар нима деганини билишни истаб, уникига онаси келган эди. Билли айтиб қўйди:

― Агар Раббим ўша ваҳийда мени умидвор қилмаганида, мен ҳозир кўнглим чўкиб турган бўлар эдим.

Элла Бранхам маъқуллаб бош ирғади.

― Билли, жуда ғалати, сен пайшанба эрталаб ўша ваҳийда кўрганинг, чунки ўша эрталаб мен сен ҳақингда ўзгача туш кўргандим.

Билли онаси жуда кам туш кўришини билар эди. Бироқ айрим пайтлар бирор-бир туш кўрса, унинг тушлари ҳар доим руҳий характердаги тушлар бўлар эди, ― ўша, Билли эндигина имонга келганидагидек, қачонки онаси уни оппоқ булутларда туриб, бутун дунёга ваъз қилаётганини кўрганига ўхшаб.

Элла давом этди:

― Мен тушимда, сен айвонда ошқозонинг оғриғидан ўлиб қолгудек бўлиб ётибсан. Сен Ғарбдаги бир тепаликда уй кўрдинг. Кейин мен қарасам...

― Она, ― Билли уни бўлди, ― рухсат бер, мен тугатай. Ўша ерда касал ҳолда ётганимни кўрганингдан кейин, осмондан “S” шаклида олтита оқ кабутарни учиб келганини ва менинг кўксимга ўтирганини кўрдим. Ҳаммасидан ҳам менинг бошимга яқинроқ бўлган кабутар дам-бадам ғув-ғувлаб ва менга ниманидир айтмоқчи бўлиб, бошчаси билан юзимга суйкаланар эди. У, гўё менга ҳамдардлик билдирар эди. Кейин, сен уйғонишингдан олдин, мен “Раббийга Санолар”, деб қичқирдим.

― Бу ҳақиқат. Буни сен қандай билдинг?

― Она, ахир сен биласан-ку, ҳар сафар, кимдир менга илоҳий аҳамиятга эга бўлган тушини айтиб берганида, Раббий менга худди шу тушни таъбири билан кўрсатади. Бу Библиядагидан ҳеч нимаси билан фарқ қилмайди. Эсингдами, шох Новуходоносорни ёмон туш қийнаганида, у бу нимани билдиришини билишни хохлади. Муаммо шунда эдики, ўша туш нима ҳақида бўлганини у эслаёлмаган эди.шундай қилиб, Раббий Дониёрга ўша тушни кўрсатди, Дониёр шохга ўшанда нима тушига кирганини эслатди ва шундан Новуходоносор Дониёрнинг таъбири Худодан келганини тушунди148.

148 Дониёр китобининг 2-боби

― Билли, унда менинг тушим нимани билдиради?

― Раббий бу тушни сенга, қачонки У менга ўша ваҳийни кўрсатган вақтда юборди. Ўша ғалати олмахон менда қарийб ҳар етти йилда бўлиб турадиган асабийлик ҳолатимни билдиради. Менга ҳужум қилган ҳайвончанинг узунлиги олти дюйм эди, сен эса олтита кабутарни кўрдинг. Бу дегани, ошқозон касаллигининг ҳар циклидан кейин, мен шифоланаман... бир неча вақтга. Библия бўйича олти ― бу тугалланмаганлик сони. Худо еттида мукаммалдир. Бир ажойиб кунда мен ўша ғалати олмахонни ўлганини кўраман; кейин еттинчи кабутарни кўраман ва бу жанг охирига етади.

Икки кун ўтиб, Билли айвонида Фред Босвортнинг “Масиҳчилик эътиқоди” китобини ўқиб ўтирган эди. Китобни қўйиб, у ўзининг Библиясини олди ва уни таваккал очди. Саҳифалар Наби Ясунинг Китоби, 1-бобида икки томонга ажралди. Билли ўқий бошлади: “Маҳкам ва жасур бўл... зеро Худовандинг Раббий сен билан, сен қаёққа борма, ҳамма ерда”. Бирдан у англадики, бу унинг эътиқоди бўлиши керак. Кейин у ички бир овоз, ― “Мен Раббий, шифоловчинг”149 ― деб шивирлаганини эшитди. Билли қувониб уйига кирди, хотинини бағрига босди ва:

― Азизам, ҳозиргина Худо мени шифолади! ― деди.



Up