Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Иккинчи аломатнинг пайдо бўлиши

43 БОБ

1948



Майо клиникасидан қайтганидан биро ҳафталар ўтиб, Уилльям Бранхам салкам олти килограммга тўлишди. У ҳали ҳам беҳоллик ва қалтироқни ҳис қилар, ўз хизматини тиклай олиши учун, унинг аҳволи етарлича яхшиланмаганига, бу нарса вақтнинг ҳукмидалиги унга маълум эди.

Биллида қуввати тикланаверар экан, у катта қизиқиш билан Палестинадаги уруш ҳақидаги янгиликларн кузатиб борди. Тикланган Исроил ўзининг анча йирик ва кучли араб қўшниларига қаршилик қилиб, позициясини мустақил ўзи ушлаб турар эди. Билли кўп нарсада ўзини эндигина оёққа тура бошлаган Исроил давлатига ўхшатар эди. Унинг ҳаётига хавф солаётган асабий ҳолати сабабли ўз хизматини тўхтатиб қолган пайтда, тахминан шу вақтда, палестина яҳудийлари ҳам ўз ҳаётлари учун жанг қилишга мажбур эдилар. 1948 йил 14 май куни улар ўзларини мустақил миллат сифатида эълон қилдилар. Кейинги куннинг ўзидаёқ беш араб давлатлари унинг чегараларидан қўшинларини ўтказиб ва ҳамма яҳудийларни денгизга ҳайдаймиз, дея қасамёд қилиб, Исроилга уруш эълон қилдилар. Исроилда ўз армияси йўқ эди, бироқ унинг томонида чорасизлик бор эди ― худди шундай Биллида ҳам. Биринчи вақтларда, гўё Палестина яҳудийлари ўлимга маҳкум эдилар, аммо кундан-кунга қаршилик ўчоқлари то душманларини ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишга мажбур қилмагунларича жанг қилиб бирлашдилар. Энди уруш музокараларга ўралашиб қолди.

Билли соатлаб бу воқеаларнинг библиявий аҳамияти ҳақида ўйлади. Исроил яна миллат бўлди! Салкам ўн тўққиз аср давомида яҳудийлар дунёнинг ҳар бурчакларида тарқалиб кетган эди. Энди бўлса улар Ваъда этилган Ерга қайтдилар. Мабодо, Луқо Хушхабари 21 бобда Исо айтган анжир эмасмикин? Билли бу янги Исроил давлати бу конфликтдан ғолиб чиқишига ўзида ишонч сезди, чунки Библияга мувофиқ, Исроил замоннинг охирида Худонинг режасида етакчи рол ўйнайди. Буни кузатиб бориш жуда ҳаяжонли эди. Гўё, ҳар бир қадамда Билли библиявий башоратлар амалга ошаётганини кузатар эди.

Сентябр охирида Билли Гордон Линдсейга қўнғироқ қилди ва унга Майо клиникаси врачлари ва уларнинг аянчли ташхислари ҳақида, у ғалати олмахон ҳақидаги ваҳийси тўғрисида ва уни Раббий ҳозирги вақтда қандай шифолагани тўғрисида айтиб берди. Буни эшитиб, Линдсей хурсанд бўлди ва унда мамлакатнинг ҳар бурчакларидан, Биллидан шифоланиш кампанияларини ўтказиш учун келишини сўраган таклифномалардан унда бир чамадон борлигини айтди. Билли ўз администраторини огоҳлантириб, ҳали у тўлиқ жадвал бўйича йиғилишлар ўтказиш учун жуда ҳам заифлигини айтди. Кейин Линдсей, шу вақтда“Шифолаш Овози” журналини нашр қилиш билан анчагина бандлигидан, Биллига Эрн Бакстерни кампанияларни ташкил қилишда ўзининг администратори сифатида фойдаланишни таклиф қилди. Эрн Бакстерни нафақат ташкилотчилик қобилияти, балки у бунинг устига, серғайрат воиз ҳам эди ва қўлидан келган ҳар қандай ёрдамини аямас эди. Билли бу ҳақда ибодат қилиб, администраторини алмаштиришга рози бўлди.

Муҳтарам Бакстер кампанияларни ташкил қилишда яхши администратор экан. У Фред Босворт билан биргаликда Биллини аста-секин шифолаш хизматига қайтаришни ният қилдилар. Ҳаддан зиёд зўриқишдан Биллини соғлигини ҳимоя қилиш уларнинг асосий мақсади эди. Ҳаммасидан олдин, улар олдинги хатоларини тахлил қилдилар. Биллининг бутун континент бўйлаб ўтказилган кўпсонли кампаниялар вақтида, ўзларида хизматни ташкил қилган маҳаллий пасторлар, кўпинча, ҳар бир Илоҳий шифолаш хизматлари қачон тамом бўлиши кераклигини ҳал қилар эдилар. Бу одамлар тушунмасдики, фарқлай билиш инъоми Биллининг куч-қувватини қанчалик олар эди. Токи Билли оёғида туриб билар ва касаллар учун ибодат қилар экан, унда ҳаммаси жойида деб ўйлаб, улар оқшомдан оқшомгача ибодат навбатларини соатлаб, тинмай давом этишига қўйиб берар эдилар. Бу ёмон аломат бўлиб чиқди, Биллини касал одамларга жуда буюк қайғуриши бўлганлигидан, олдинга чиққан ҳар бир киши учун ибодат қилишга уриниб, уни қанча кучи бўлса, у ўзидан бор кучини ишга соларди. Унда мойланиш бор экан, унинг танаси аста-секин қотиб қолаверар, ақли эса ўз фикрларига нисбатан туманлашаверар эди. Охир-оқибатда, унинг куч-қуввати тамом бўлди. Ҳар бир хизматнинг охирида Билли шунчалик бўлар эдики, нима қилаётганини билмасди: юрар, судралар ёки бўлмаса, ёрдамчилар томонидан кўтариб олиб кетилар эди.

Бакстер ва Босворт бундан буён ҳар бир хизматнинг тугашини белгилаш, Биллига шахсан қараб юрадиган одамларга қўйиб берилиши керак, деган бир фикрга келдилар, ― у одамлар Биллига диққат билан қараб боришлари ва унда чарчагаликнинг илк аломатини пайқаганлари ҳамон, ибодат навбатини тўхтатар эдилар. Бу оддий ишчан амалий ўзгариш Биллини ҳар қандай бўлажак ҳолдан тойишдан асраш учун муҳим аҳамиятга эга бўлиши керак эди.

Келажакда эҳтиёткорлик сифатида, Биллининг администраторлари ҳар қандай кечки йиғилишларда ибодат навбатларида одамлар сонини чегаралашни таклиф қилдилар. Билли бундай ёндашишда доноликни кўрди. Кейинги савол эса, улар ибодат навбати учун одамларни қандай қилиб танлашлари, турган эди. Бир неча вариантларни ўйлашиб кўриб, улар яна ибодат карточкаларидан фойдаланишга қарор қилдилар.

Билли бутун мамлакат бўйлаб олдинги хизматларида ибодат навбатларини чегаралаш учун тартиб жорий қилганди. Ҳар бир хизматдан олдин номерланган карточкалар тарқатилар ва ҳеч кимга шу карточкалардан бирисиз навбатга туришига рухсат берилмас эди. Бу усул қолганларидан ҳам қулай бўлар, гарчи Билли одатда жуда ҳам кўп карточка ― кўпинча 150 тадан 200 тагача бир кечада тарқатилар эди. Бунинг устига, аудиторияга: “Бу оқшом мен бу бинодаги ҳар бир одам учун ибодат қилишга ҳаракат қиламан”, ― дея, ўзининг карточкалар системасига умуман эътибор қилмаган йиғилиш кечалари ҳам кам бўлмас эди. Кейин ибодат учун навбат тўхтамай келаверар ва Билли шундай бўлардики, токи соат бир-икки кечасигача, ҳолдан қолганигача, одамлар учун ибодат қилар эди. Энди эса бундай давом этиши мумкин эмас, ― бирор ўзгартириш киритиш керак эди.

Ибодат карточкалар тартибини қайта тиклаш зарур эди ва унга қаттиқ риоя қилиш керак эди. Ҳар бир оқшомги хизмат вақтида, ибодат навбатига рухсат берилаётган одамлар сонига қаттиқ эътибор берилиб, назорат қилиш керак бўлади. Биллини яна қийналишларига, соғлом фикридан устун келишига яна қўйиб бермаслиги керак. Энг аввало, бошқаларни соғайишига ёрдам беришидан олдин, у ўзи соғлом бўлиши керак.

Фред Босворт ва Эрн Бакстер Биллига қолган ҳамма икр-чикирларни тўғирлашда ёрдам бердилар. Хизматнинг бошланишига бир-икки соат қолганида, ёрдамчилардан бирор киши аудиторияда юрар ва номерланган карточкаларни ибодат навбатида бўлмоқчи бўлганларнинг ҳаммасига тарқатар эди. Қачонки касаллар учун ибодат қилиш вақти бўлганида, Билли таваккалига номер сайлар ва шундай дерди (мисол учун): “Келинглар, бугун Б-75 карточкасидан бошлаймиз. Биз қанча одам учун ибодат қилиб билсак, шунча одам учун ибодат қилишга ҳаракат қиламиз, лекин келинг, 15 кишидан бошлаймиз ― 75-номердан 90 гача. Шундай қилиб ҳеч кимга, касаллар учун ибодат қиларканман, жуда ҳам кўп туриб туришига тўғри келмайди. Кимда Б-75 номерли карточка бор? Ёрдамчилар кўриши учун қўлингизни кўтаринг. Мана, бу ерда. Энди, кимда Б-76 номерли карточка...?”

У номерларни айтаётган бир пайтда, ёрдамчилар аудиториянинг бир томонидан, Биллининг ўнг томонидан одамларни қаторга қўйишар эди. (Билли ҳамма вақт ибодат навбатини ўзининг ўнг томонидан қатор қилар эди, чунки Фаришта унинг ўнг томонида турар эди.) Одамлар навбатда туриб, кутар эдилар, бу орада ким учун ибодат қилиниши керак бўлса, ўша одам хушхабарчи билан яккама-якка учрашиш учун платформага зиналардан чиқиб, кўтарилиб келар эди. Шу тарзда Биллининг администраторлари унинг кучи сарфланишини кузатиб билишар ва у етарлича ибодат қилганини сезгани ҳамоно, хизматни тўхтатиб билишар эдилар.

1948 ЙИЛНИНГ 29-31 ОКТЯБРИДА Уилльям Бранхам Калифорния штати, Фресно шаҳрида уч кунлик шифолаш кампаниясини ўтказиб, ўзининг кучини текшириб кўрди. Кейин, 1 ноябрда у Вашингтон штати, Сиэтлга борди, у ерда у Фред Босвортнинг икки ҳафтадан бери бўлаётган кампаниясига қўшилди. (№9 Сурат) Кейинги олти оқшом касаллар учун ибодатдан сўнг, Билли ўзининг силласи қуриганини сезди. Хизматга қайтишига ҳали тайёр эмас эканлигини тушуниб, яхши дам олиши учун уйига қайтди.

1949 йил январида у Арканзас штати, Хот-Стрингс шаҳрида беш кунлик кампаниясини ўтказиш билан хизматини тиклашга уриниб кўрди. У бу ерда стресс ҳолатини осонроқ ўтказса-да, бироқ доимий равишда хизматда бўлолмаслигини олдингидай ҳис этди. Бир ой ўтказиб, у Флорида штати, Майамидаги етти кунлик кампанияда ваъз қилди. Бу сафар у ўзини, балиқ ўзини сувда ҳис ҳис қилгандай, ҳис этди, шу учун, Эрн Бакстердан унинг жадвалини йилнинг қолган қисмида тўлдиришини илтимос қилди.

1949 йилнинг 11 мартида доимий воизлик қилишидаги ўн ойлик танаффусдан кейин Иллинойс штати, Сион шаҳрида тўрт кунлик кампаниясини бошлаб, Билли ўзининг тўлақонли хушхабарчилик меҳнатини тиклади. Кейинги тўрт ой давомида Миссури, Индиана, Техас, Мичиган, Вашингтон, Шимолий Дакота штатлари ва Канаданинг Британия Колумбиясида кампаниялар ўтказди. Хушхабарчилик соҳасидаги шифолашлар хизматларининг ғоят кўплигига қарамай, Уилльям Бранхамнинг сирлилиги, унинг хизматда бўлмаган вақтларида ҳам ўзига жалб қилиш қудратидан маҳрум бўлмади. Минглаб одамлар унинг йиғилишига келдилар. Ғоят кўплаб мўъжизалар бўлиб ўтди.

У июлда икки ойлик шиддатли кампанияни бошлади ва шу вақт ичида у Канаданинг бутунлай марказий қисмидан ўтди. Айнан шу сафар вақтида Масиҳчилик тарихи йўли бутунлай ўзгарди.1949 йил 24 июлда Билли Саскачеван провинциясида, Реджайнда бўлиб, ўн минглик оммага ваъз қилди. У одамларни энди ибодат навбатига чақирган ва ёрдамчилар ўн беш кишини тартиб бўйича навбатга тизишгунича, у аудиторияга шундай деди:

― Қачонки мен бир йил олдин Флориданинг Майами шаҳрида бўлганимда, Раббий Исо менга ваҳийда ўликдан қайтиб тирилган болани кўрсатди. Ўша бола саккиз-ўн ёшларда, жигарранг сочли ва жигарранг кўз эди. У озгина ғалатироқ кийинган, гўё, қандайдир чет давлатда яшайдиганга ўхшар эди. Бу ҳали бўлиб ўтмади, аммо бу РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ, шу учун бу бир куни албатта бўлади. Сиз буни Библиянгизнинг биринчи варағига ёзиб қўйинг. Бу қачондир содир бўлса, мен Гордон Линдсей акага бу тўғрисидаги гувоҳликни Шифолашлар Овози” журналида, сиз ҳаммаларингиз бу ҳақида билиб олишингиз учун босиб чиқаришига ғамхўрлик қиламан.

― Ибодат навбати тайёрга ўхшайди. Энди ҳаммангиз ҳурмат-эҳтиромли бўлинглар. Фикрингизни Исога қаратинг ва ишонинг. Булар касал одамлар. Айримлари учун бу охирги умидидир. Мен ҳам ҳурмат-эҳтиромли бўлишим зарур. Фаришта менга қўлимдаги бу аломатни берди ва шундай деди: “Агар сен самимий бўлсанг ва одамларни ўзингга ишонтиролсанг, шунда сенинг ибодатинг олдида ҳеч нарса туролмайди, ҳатто рак ҳам”. Мен қаерларда бўлмай, бу ҳамма ерда ҳақиқат бўлди. Сизлардан кўпларингиз буни шахсан кўрдингизлар. Фаришта менга яна шундай деди: “Агар сен мен берган нарсага чин дилдан самимий муомалада бўлсанг, унда бир куни сен одамларнинг юрагидаги сир-у – асрорларини ва улар ҳаётларида нимани нотўғри қилганларини ва шундай бошқа нарсаларни ҳам айтиб берасан”.

Ўз укаси Донига бурилиб, Билли деди:

― Яхши, биринчи касални олиб келишинг мумкин.

Июл ҳавоси қиздирилган духовкадагидек айлантирар эди. Биллининг пешонасидан тер қуйилар ва орқасида куйлаги эса ҳўл бўлган эди. Пешонасини дастрўмоли билан артди. Томоғи қуриб, товуши хириллаб қолганди. Биринчи одам ибодат учун олдинга ўтган вақтида, Билли бир стакан сув ичиб олиш учун микрофондан узоқлашди.

― Бранхам ака, сени Худо дуо қилсин, ― деди жаноб Бакстер.

― Рахмат, Бакстер ака.

Билли микрофонга қайтди. Баландроқ жойда уни ўрта ёшлардаги аёл кутаётган эди.

― Салом, леди.

― Салом, ― асабийлашганча жавоб берди у.

Унинг безовталанаётганини тушунган Билли деди:

― Хўш, сиз ҳис қилиб турган бу нарса, ниманингдир шу ерда борлиги, у сизга зарар қилмайди. Бу Раббий Фариштаси. Мен буни сиз билан ўзим ўртамизда, ҳавода муаллақ турган нур кўринишида кўриб турибман. Мен ҳам буни ҳис қилаяпман. Бу ҳақиқатан ҳам муқаддас ҳиссиёт...

Ҳали Билли гапирётган экан, ғоят ҳайратланарли нарса бўлиб ўтди. Бир лаҳзада у одатдаги ўрта ёшар аёлга қараб турган эди, а яна бир онда бу аёл гўё товуш тезлигида ундан узоқлашгандай, кичрая бошлади. Гўё, у кичраявериши билан бир вақтда яшараверди. Қачонки унинг ўзгариши ўн икки ёшига етганида, ўзгаришдан тўхтади. Энди Билли кўрса, унинг кўриниши, ҳозир платформада турган аёлдан жуда ҳам фарқ қилар эди. У партада ўтирганча ўхшайди. Унинг атрофида бошқа парталар бор эди; а деворда эса синф доскаси осиғлиқ эди. Бу мактаб синфига ўхшар эди. Бу кўриниш жуда кичик бўлиб кўринаётган бўлса-да, бу қизча ҳаракатланаётган эдики, Билли унинг ҳарактларини аниқ-равшан кўриб билаётган эди.

― Нимадир бўлаяпти, ― Билли аудиторияга мурожаат қилди, микрофон унинг сўзларини кучайтириб берди. ― Бу ўрта яшар аёл мендан узоқлашди ва мен мактаб синфида ўтирган ўн икки яшар қизчани кўряпман. У партага қалами билан ураяпти... Йўқ, бу ручка. О-о! Мен уни юқорига учганини ва тўппа-тўғри унинг кўзига кирганини кўряпман...

Энди Билли узоқдан келаётган қичқириқни эшитди. Мактаб синфи кўринмай қолди. Билли бош чайқади ва кутилмагандаги бир аҳволда, кўзларини ишқай бошлади. Мана унинг олдида платформада аввалгидек, ўша ўрта яшар аёл турар эди. Ахир у умуман ҳеч қаёққа кетмаган эди. Унда у қаерда бўлди ва у нимани кўрди экан?

Унинг ёнида турган аёл яна қичқириб юборди. У қўлини оғзига қўйди ва қалтирай бошлади.

― Бранхам ака, бу мен эдим. Бу кўп йиллар бурун, мен ҳали мактабга бориб юрган вақтлари бўлган эди. Ручка юзимга урилган эди ва ҳозир мени ўнг кўзим кўрмайди.

Билли яна бошини силкиди.

― Бунақаси менда олдин ҳеч қачон бўлмаган эди. Бир дақиқа... мана, бу яна пайдо бўлаяпти. Мен ўн олти яшар қизчани кўряпман, катакли кўйлакда кийинган. Унинг сочлари иккита қилиб ўрилган ва тепасида катта лента билан тугилган. Мен уни бор кучи билан югурганини кўряпман ва у қўрққан кўринади. Шошманг... уни ит қуваяпти, катта сариқ ит. Мен бу қизчани айвонга қочиб кирганини кўряпман. Ҳозир эшик очиляпти ва каттароқ аёл уни уйга олиб кирди.

Ўрта яшар аёл яна қичқириб юборди.

― Бранхам ака, бу нарса бўлган эди, ўшанда мен ўрта мактабда ўқир эдим. Мен кўп йиллар бу ҳақида эсламаган эдим!

Биллининг юз териси увушди, тили ва лаблари оғирлашиб қолди.

― Дўстлар, бу ерда нимадир бўлди. Мен билмайман, ўзи нималар бўлаяпти. Опа, ижозат беринг, қўлингизни ушлашимга.

У жумбоқнинг ечимини топиш учун, аёлнинг билагидан ушлади.

― Нима ҳам дердим, мен бунда ҳеч қандай тебранишни сезмаяпман.

У аёлнинг қўлини орқа томонидаги веналарига қаради ва бирдан атрофидаги ҳолат яна ўзгарди ва у қараса, у умуман бошқа кўринишни кўраяпти. У аёлнинг қизил омбордан чиққанини ва оқсоқланиб оқ уйга бораётганини кузатди. Билли деди:

― Мен аста-секин юраётган ледини кўраяпман... опа, бу сиз! Мен сизни оқ уй зиналаридан қандай қийналиб кўтарилаётганингизни кўряпман. Сизни орқангизга нимадир бўлган. Мен сизни ўша зиналардан кўтарила олмаётганингизни кўряпман. Энди мен сизни ўнг томонингиздаги гулзор тўгараги устига эгилганингизни ва йиғлаётганингизни кўряпман. Бир дақиқа...

Билли ваҳийдаги аёлнинг сўзларини эшитиб олиш учун аудиторияга гапирмай қўйди.

― Мен сизни, “Агар мен қачон бўлса ҳам, Бранхам аканинг йиғилишида бўлиб қолсам, бу нарса бархам топади” ― деганингизни эшитдим.

Бу сафар аёл битта сўз ҳам демади, аммо унинг кўзлари орқага кетди ва беҳуш йиқилди. Яхшиям, ёрдамчилардан бири яқинроқ турган эди, шу учун у аёлни ушлаб қолди ва эҳтиётлаб ерга қўйди. Бир-икки дақиқа ўтиб ўзига келгач, у нафақат орқаси билан у ёқ – бу ёққа бурилар, лекин у ўнг кўзи билан яхшигина кўра олар эди ҳам!

Ўша ердаги одамлар нималар бўлаётганини бор кучлари билан тушунишга уринаётганларидан, диққат-эътибор жуда кучайди. Билли ҳам қолган одамлардай, худди шундай ҳайратда эди.

― Нима десам экан... ҳм... нимадир бўлди, дўстлар ва мен билмайман ҳам...

Шу вақт Эрн Бакстер микрофонни олди ва кўтаринки руҳда шундай деди:

― Бранхам ака, бу ахир сен бўлади деган нарсанинг айни ўзи-ку. Бу ўша, сенга Фаришта айтган иккинчи аломат.

Омма орасидан жўшқин олқишлашлар кўтарилди. Одамлар турдилар, қарсак чалдилар, ҳайқирдилар ва Ўз халқини шундай ғаройиботлари билан йўқлаган Раббий Исо Масиҳга сиғиндилар.

Шу уйғониш ва олқишлар вақтида, ибодат карточкаси бўлмаса ҳам, бир йигит қўлтиқ-таёқлар ёрдамида платформага кўтарилди ва хушхабарчига оқсоқланиб яқинлаша бошлади. Икки ёрдамчи, бу одам нима қилмоқчилигини англаб, платформадан тушириш учун уни ушладилар.

Ўша қўлтиқ-таёқлар тақиллашини эшитиб, Билли ўша томонга қаради ва ўша тартибсизликни кўрди.

― Сен қайтишинг керак, ўғлим, ва ибодат карточкасини олишинг керак, ― деди у мулойимлик билан.

Йигит ялина бошлади:

― Бранхам ака, менга айтинг, мен нима қилай; мени битта истагим ― сиз менга, нима қилишни айтсангиз.

― Нима десам, ўғлим, билмайман, сенга нима дейишни... Бир дақиқа. Ёрдамчилар, ҳозирча уни олиб кетманглар.

Бу яна содир бўлди. Ногирон-йигит Биллининг кўз ўнгидан узоқлаша-узоқлаша, кичрая бошлади... Билли энди аудиторияни бошқа кўрмай қолди; унинг ўрнига у, олд шиша устида аниқ тасвирланган “Regina Beach”150 номли автобусни кўрди. Автобус эшиги очилди ва у ёқдан оқсоқланиб, бу йигит таёқлари билан чиқди.

150 Реджайна-Бич ― шаҳар номи. (Тарж.)

― Сен бугун эрталаб Реджайна-Бичдан жўнадинг, шундай эмасми? ― деди Билли.― Сен бу ерга автобусда келдинг. Сенга эркак киши ва аёлнинг, бу ерга келишинг мумкин эмас, деб айтганини кўряпман. О-о, бу сенинг ота-онанг.

― Бу рост, ― йигит хитоб қилди.

― Бошқа бир эркак сенга келишинг учун қарз бераётганини кўряпман. У нимаси биландир сенинг отангга, унчалик бўлмаса-да, ўхшайди...

― Бу менинг амаким.

― Энди мен сени хонада турганингни ва ёпиқ балкондан қараётганингни кўряпман.

― Бу менинг холамни уйи. Мен унинг уйида меҳмон бўлгандим,― йигит очиқчасига ҳаяжонланиб деди. ― Бранхам ака, мен нима қилишим керак?

― Сен бутун юрагинг билан ишонасанми?

― Мен бутун қалбим билан Исо Масиҳ шу ердалигига ишонаман.

― Унда таёқларингни ташла ва оёқларингда тур, ― Билли унга буюрди ва бармоғи билан тўғри унга кўрсатди. ― Исо Масиҳ сени шифолади.

Иккала таёқ ҳам ёғоч платформани тўқиллатиб, пастга отилди. Ёрдамчининг ушлаб турганидан чаққон ҳаракат билан озод бўлди-да, йигит биттагина эҳтиёткор қадам ташлади, кейин дадилроқ қадам, кейин учинчи ва тўртинчи қадамини ташлади. Ўзига борган сари ишончи кўпайганча, у қадамини тезлаштира борди, кейин қўлларини кўтариб, Исо Масиҳга ҳар қадамида рахматлар айтди.

Омма жўш урган ва жазавада олқишлаб қайнаган бир вақтда, Билли Раббийни Мусога:“Агар улар сенга ишонмасалар ва биринчи аломатнинг овозига қулоқ солмасалар, унда бошқа аломат овозига ишонадилар”151 ― деганини эслади.

151 Чиқиш 4:8



Up