Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Ўз хизматини идрок этиш

44 БОБ

1948-1949



ИККИНЧИ АЛОМАТ Уилльям Бранхам хизматини тубдан ўзгартириб юборди. Шу вақтдан бошлаб Билли қўлидаги аломатдан ташқари, одамларнинг юрагида турган сирларини кўриб билар эди. Бу иккинчи инъом ― ваҳий орқали юрак сирларини билиб олиш, ― у билан яқин контактда бўлган ҳар қандай одамни, ҳатто Биллининг ўзини ҳам ҳайратга солиб, дабдиратиб қўяр эди. Гарчи у болалигидан бошлаб ваҳий кўрган бўлса-да, улар олдинлари ҳеч қачон бунчалик кўплаб ва бундай тезликдаги натижалар билан келмаган эди. Хизмат кетидан хизмат, оқшом кетидан оқшом, нотаниш кетидан нотаниш, касаллик кетидан касаллик, сир кетидан сир, ― Худо очмоқчи бўлганида, ҳеч нарса сирлигича қолмасди. Биллининг қўлидаги аломат, агар у уни ишлатмоқчи бўлса, олдингидай амал қилар эди. Бироқ, бу янги инъом чегарани ва тўсиқни билмайдигандай эди, у имонлиларнинг ишончини кучайтиришда анча муваффақиятли эдики, бундан улар ўз шифоларини қабул қилиб билар эдилар.

Бу янги феномен одамлар қачон бўлса ҳам олдин кўрган ҳар қандай одатдан ташқари ҳодисотлардан кескин фарқ қилар экан, Билли тез-тез ўз тингловчиларига тушунтиришга уриниб, шундай дерди: “Сизларнинг кўпларингиз туш кўрасизлар. Туш ― бу қачонки сизнинг онгингиз уйқу ҳолатида бўлганида, онгингиз остидаги ҳис туйғуларингиз ҳаракатидир. Аммо башорат қилувчи билан бутулай бошқача бўлади; башорат қилувчида онг ости туйғулари унинг онги билан шунчалик қаттиқ кучли ўзаро боғлиқ бўладики, шу сабабли у ухламаган ҳолатда ҳам ваҳий кўра олади”.

Дарҳақиқат, инъомни намойиш қилиш, уни тушунтиришдан кўра осонроқ эди. Қачонки аудитория ваҳий орқали сирларни ошкор бўлаётганини кўрганларида, кўплаб одамлар бунчалик бехато аниқлик инсоний қутрат ва қобилиятидан юқори эканлигини англар эдилар. Билли, Исо Масиҳни ҳозир Муқаддас Руҳ кўринишида шу ерда Ўзини инъом орқали очиб, Фаришта орқали бошқаради, деб тушунтирди.

Бундай тушунтириш ҳаммани ҳам ишонтиравермас эди. Айрим одамлар Билли психологияни ишлатади ва аудиторияни алдайди, деб ҳисоблашар эди. Бошқалар бўлса, у ибодат карточкалари билан “фокус кўрсатади”, деб шубҳаланишар эдилар. Ҳар бир карточканинг орқа томонида касаллар у ерда ўз исми, манзили ва ибодат навбатига келиш сабабини ёзишлари учун бир неча линия-чизиқлари бор эди. Ўша жойдаги кампанияни молиявий ташкил қилган хизматчилар шунда бу одамлар ва уларнинг соғлиги ҳақида маълумотга эга бўлишлари учун бу информациядан фойдалана олардилар. Билли умуман бу карточкаларни кўрмасди. Ёрдамчи одамлар аудиториянинг бир томонида тизилганларида, уларни йиғиб олар эди. Шунга қарамай, айрим шубҳаланувчилар, ёрдамчилардан бири, эҳтимол бу карточкаларни ўқийди ва бу информацияни Биллига ақлий телепатия орқали узатади, деб ўйлар эдилар. Бундай асослаш мантиққа умуман тўғри келмайди: ахир ҳамма касаллар ҳам ибодат карточкалари орқасида ўз муаммоларини ёзишмасди; бунинг устига, ақлий телепатия Билли касал одамларнинг биргина ўзига тегишли шахсий сирларини қандай қилиб очишини тушунтириб беролмасди. Айрим одамлар, Билли ўзгалар фикрини ўқий билади, деб ўйлар эди, бироқ, ҳатто фикрларни ўқий билиш ёрдамида ҳам у қандай қилиб келажакни билганлигини тушунтиришнинг иложи йўқ эди. Шунга қарамай, шубҳаланувчилар ўз фикрларида қолдилар.

Канаданинг Саскачеван провинцияси, Реджайнедаги хизматдан кейин, Билли Онтарио провинциясидаги Виндзорда кампания ўтказди. Биринчи оқшомдаги йиғилишда 8000 дан кўп одам бор эди. Ибодат навбати охирида, Биллига ёшгина одам келди ва шундай деди:

― Жаноби Бранхам, мен шифоланишни истайман.

Билли ўша оқшомги кучли руҳий курашдан ўз танасида хорғирлик сезар ва унинг кўз олдида предметлар озроқ чайқалиб кўринар эди. Бироқ, у қараб кўрса, бу унинг олдида турган ёш одам соппа-соғ ва бақувват кўринар эди. Билли унинг қўлини ушлади. Унда ҳеч қандай тебраниш йўқ эди.

― Сизда ҳеч қандай вирусли касаллик йўқ.

― У менда бор, ҳам ― эркак тортиша бошлади. ― Менинг ибодат карточкамни олган ёрдамчингиздан сўранг.

Билли бош чайқади.

― Сиз ибодат карточкангизга нима ёзганлигингиз мен учун муҳим эмас. Агар сиз касал бўлганингизда эди, мен буни ўз қўлимда сезган бўлар эдим. Сиз умуман касалмассиз.

Одамгина ўзиникида туриб олди:

― Мен касалман. Мен туберкулёз бўлганман. Бу менинг карточкамда ёзилган.

― Сэр, эҳтимол, сиз бу билан олдин касал бўлгандирсиз, лекин ҳозир эмас. Мумкин сизнинг имонингиз, ҳали сиз аудиториядалигингизда, сизни шифолагандир.

Эркак қўлларини шими чўнтагига солди-да, микрофонга яқинроқ келди-да, иржайганча шундай деди:

― Мана гап нимада, а? Имон, ҳали мен аудиториядалигимда... Мен буни билардим ҳам, бу ерда нимадир шубҳали бўлаётган эди.

Бир неча сония Билли саросимада қолди. Кейин ҳаммаси унинг кўз ўнгида ваҳийда очилди, худди театр саҳнасида парда кўтарилганидай. Бу қаллобга қараб туриб, Билли деди:

― Сиз Масиҳ Черковига қарашлисиз. Сиз ― ўша черковда хизматчисиз.

Нотаниш одамнинг юз ифодаси фош қилувчидан, фош бўлган кишига ўзгарди. У буни инкор қилмоқчи бўлаётган эди, аммо уни Билли бўлди:

― Худо ҳузурида ҳатто бошқа ёлғон гапирманг. Ўтган оқшом сиз стол атрофида икки одам билан ўтирган эдингизлар. Сизнинг тўғрингизда кўк рангли костюмдаги одам, сизнинг ўнг томонингизда эса яшил кўйлакли аёл ўтирганди. Аёл яшил бўйинбоғини столга қўйди. Унинг бир қисми столдан қандай осилиб турганини мен кўряпман. Сиз уларга ибодат карточкасини олмоқчилигингизни ва унда сиз туберкулёзман, деб ёзмоқчилигингизни айтдингиз. Сиз ўйладингизки, мен ақлий телепатиядан фойдаланаман ва сиз мени ёлғончини каби фош қилмоқчи бўлдингиз.

Тўппа-тўғри аудиториянинг ўзидан қандайдир эркак ўрнидан сакраб турди ва қичқирди:

― Бу ҳақиқат. Мен ўша, у ерда бирга бўлган одам.

Бирдан Биллига ўз товуши устидан назоратни йўқотгандай бўлди. У ўзининг овозини қуйидаги сўзларни деганини эшитди:

― Сен ўша ибодат карточкасида ёзган касаллик, ҳозир сенинг бутун қолган ҳаётинг давомида сенда бўлади.

Одамгина полга йиқилди ва Биллининг шими барига ёпишди.

― Жаноб Бранхам, мен чиндан ҳам бу ҳаммаси ўйлаб топилган, деб ўйлагандим. Мени кечирилишим учун бирор бир умид борми?

― Сэр, бу сен билан Худо ўртасида, сен билан менинг ўртамдаги нарса эмас.

ГАРЧИ БИЛЛИ ваҳийлар қандай бўлиб ўтишини аниқ-тиниқ тушунмаса-да, у ҳар қалай нимани кутиш кераклигини билишга ёрдам берадиган маълум бир қонуниятни англаб олди. Қачонки хизмат вақтида Раббий Фариштаси аудиторияга келганида, Билли муқадас борлиқнинг аниқ иштирокини ҳис этар, ундан унинг танаси худди ўша ерда ҳавода электр энергияси бордай, санчилар эди. Хизматлари вақтида Билли Раббий Фариштасини тез-тез нурли тож кўринишида, ундан бир метрча нарида ҳавода муаллақ турганини кўрар эди. Фаришта доим унинг ўнг томонида турарди. Қачонки одамлар ибодат навбатида олдинга чиқар эканлар, улар ҳам худди шундай ўз яқинларида хос иштироклиликни ҳис этар эдилар. Кўпинча уларнинг юз ифодаси ўзгарар, кўплар ҳаяжонланишар ва асабийлашар эдилар, а бошқалар бўлса, ҳатто бир неча қадам орқага кетишар эдилар.

Раббий Фариштаси бўлган вақтда одам билан одатдагидек суҳбатлашганида ваҳий пайдо бўлар эди. Билли буни “инсон руҳи билан контакт” деб атар эди. Суҳбат чоғи Билли у одамдан, токи у ўша одамнинг кичрайишини ва шу вақтнинг ўзида ҳавода кўтарилишини кўра бошламагунича, кўзини узмас эди. Ваҳий тушдан фарқ қилади: биринчидан, Билли ухламаяпти, а иккинчидан, у, гўёки ўша ерда ҳақиқатан ҳам бўлар эди. У бунақанги кечинмани тушунтиришга қийналар эди. У айтар эдики, бу нарса, гўё у бир вақтнинг ўзида икки жойда бўлар эди.бир томонлама нуқтаи-назардан қараса, у кўплаб одамларга гапира туриб, олдингидай аудиторияда бўлиб турар эди; бироқ, шу билан бирга, у вақт бўйича, эҳтимол, қирқ йил орқага, кимнингдир ҳаётида нимадир бўлиб ўтаётганини кузатиб турар эди. У гўёки бутунлай бошқа оламда бўлар эди... ёки бошқа ўлчовда бўларди.

Ваҳийда маълум бир ҳолат юз бераётган бир вақтда, Билли олдингидай халққа гапира билар эди. Аслида, у нутқини тўхтатолмас эди. Ваҳий вақтида, гўё у ўз овозини назорат қилишига кучи етмайдиганга ўхшар эди. Гўё, Билли орқали ваҳийда бўлаётган воқеаларни тасвирлаш учун унинг товуш пайчаларини ишлатиб, Раббий Исо гапираётганга ўхшар эди. У касал одамнинг ҳаётидаги қанақадир гуноҳини, бахтсиз ҳодисани ёки яна қандайдир бунга боғлиқ ҳодисани, ― масалан, операция ёки врачга боришини кўриб билар эди. Агар халқ шовқин қилмаса, Билли ҳатто врач ўз кабинетида нимани гапирганини эшита олар эди. Кейин Билли ўша сўзларни ҳаммага эшиттириб такрорлар эди. Ваҳий ҳеч қачон хато қилмасди, бироқ диққат-эътиборликни талаб қилар эди.

Ибодат навбатида ўз навбатини кутаётган кўплаб одамлар шундай мулоҳаза қилар эдилар: “Мана, бошқа одамлар ҳаётидаги воқеаларни, ҳатто уларнинг исмлари, уй манзиллари ва ўз хоналарида якка ўзлари бўлганларида айтган ибодатларигача айтиб бераётган бегона одам турибдики, у уларни ҳеч қандай тарзда билиши мумкин эмас! Бу инсоний имкониятлардан юксакдир. Ва шунга қарамай, у бу нарсани ҳар сафар, ҳақиқатан ҳам қандай бехато қилаётганини мен кўриб турибман ва эшитяпман ҳам. Бу ерда нимадир одатдан ташқари нарса бўлаяпти, ― нимадирки, уни мен тушунмайман. Бу Ўзининг биздан манфаатдорлигини ифодалаётиб, У Худолигини исботлаётган (бу одам айтаётганидай) Раббий Исо Масиҳнинг шу ерда ғайритабиий иштирок этаётганлиги бўлиши мумкинмикан? Агар Бранхам ака менинг ҳаётим ҳақида менга бирор нарса айта олса, шундан мен биламанки, Исо Масиҳ, менга ҳозир ёрдам бериш учун шу ерда”.

Одамларга уларнинг юракларидаги сирларини билиб олишлари учун, уларни ибодат навбатида туришлари шарт эмас эди. Айрим пайт бу ғайритабиий Нур платформадан кетаётган одамга эргашар, кейин эса халқнинг устидан, токи кучли имон билан ибодат қилаётган кимнингдир устида тўхтамагунича, кўчиб юрар эди. Шундан сўнг ўша одам устида ваҳий пайдо бўлар, ва Билли нима кўрганини айтиб берар эди. Токи Раббий Фариштаси платформага қайтмагунича, у ибодат навбатидаги одамлар учун ибодат қилишни давом эттиролмас эди.

Қачонки ваҳий тугаса, Билли улардан эшитган ва кўрганларининг кўп қисмини худди тушдагидай, одам уйғонган пайтда тез йўқолиб қолганидай, унитар эди. Айрим пайт у баъзи тафсилотларни эслаб қолар, бошқа ҳолларда эса ҳамма нарсани унитар эди. Шунга қарамай, ўша мойланиш остида у нима гапирмасин, ҳақиқатлигини билар эди. Бир неча ваҳийлардан кейин Билли касалларга кўпинча шундай дерди: “Хўш, нима айтилган бўлмасин, бу ҳақиқат эди, шундай эмасми? Албатта, энди булар менинг хотирамдан кетди, аммо нима дейилган бўлмасин,бу айнан шундай, қандай айтилган бўлса. Шундайми ахир?” Аудиторияда йиғилганлар манфаати учун Билли бу фикрларни тасдиқлашлари ёки инкор қилишлари учун касал одамларга тез-тез имконият берар эди. Улар бу ваҳийларни доим тасдиқлардилар.

Ўша мойланиш унга фақат ўша ваҳий вақтидагина устунроқ таъсир ўтказар эди. Ваҳийлар орасида мойланиш камаяр эди. Агар у камаймаганида, Билли полга йиқилмай ўн беш дақиқадан кўп туролмас эди. У ҳар бир навбатдаги ваҳийдан кейин борган сари кўпроқ ҳолдан тояр эди. Биллининг мадори қуриганидан чайқалиши учун бор-йўғи ўн беш ёки йигирмата ваҳий етарли бўлар эди. Унинг администраторлари Фред Босворт ва Эрн Бакстер бу вазиятни тушунишар ва Биллини диққат билан кузатишар эдилар. Қачонки улар у ёки бу оқшомда етарлича қийналган деб хулоса чиқаришса, улар уни йиғилишдан олиб кетишар эдилар.

Қачонки Билли платформадан кетса, одатда ундан мойланиш кетар эди. Бу у учун эсиб турган шамолдай, қайсики, ундан узоқлашиб, тинадиган шамолдай эшитилар эди. Бу вақтга келиб, Билли шундай чарчоқни ҳис қилганлигидан, у кўпинча қаердалигини ёки унга нима бўлганини билмасди. Баъзида, унинг аҳволи шунчаликка борар эдики, у ўзи юраяптими ёки бўлмаса, уни олиб кетаяптиларми, билмасди. Охир-оқибат, у йиғилишни қолдириб чиққанлигини англаб билар эди. У ҳеч қачон йиғилиш ҳақида дарҳол гаплашишни хохламас эди. Ўша мўъжизакор Исо Масиҳга ўзига хос яқинлигини соғиниб, у кўпинча ўзини ғамгин ҳис қилар эди. У ўзини бўш қўйиш ва тинчланишга ҳаракат қилиб, меҳмонхонаси номерида бир-икки мартагина ўтирмади ва бир соат ёки ундан кўп вақт давомида Библиясини ўқимади. Кейинроқ Эрн Бакстер ва Фред Босворт унинг аҳволини билиш учун ёнига кирардилар. Билли сўрар эди:

― Биродар, шу оқшом нималар бўлиб ўтди? Мен ибодат қилган бир неча одамни сал-пал эслаёламан ва бир неча ваҳийни эслайман, мана шу ҳаммаси.

― О-о, Бранхам ака, бу жуда ажойиб йиғилиш эди!..

Кейин администраторлардан бири унга бу ҳақида айтиб беришар эди.

Тинчгина меҳмонхона номерида, Билли диққат билан юракдаги фикрларни биладиган бу янги инъомни Библия лойиҳаси билан солиштирди. Бу айнан Фаришта олдиндан айтиб қўйганига аниқ мос тушган эди. У Юҳанно 5:19 даги каломни ўқиди: “Ўғил Отанинг қилган ишларини кўрмагунича, Ўзи ҳеч нарса қила олмайди”. Бу дегани, Исо ҳар бир мўъжиза ҳақида, ҳали у бўлиб ўтишидан олдин ваҳий кўрган. А нима учун шундай бўлмасин ҳам? Бу Қудратли Худо учун келажак ва ўтмиш ― ҳозирги моментдай шунчалик равшан ва ойдин. Исога Пасха байрами таомини ейиш учун жой керак бўлганида, У Пётр билан Юҳаннога шундай деб, олдиндан юборди: “Шаҳарга боринглар; сизларга кўзада сув кўтариб кетаётган одам учрайди; унинг орқасидан боринглар. У кирадиган уйнинг эгасига: “Устозимиз: Шогирдларим билан Пасха байрам таомини ейдиган хона қаерда деб сўраяпти”, деб айтинглар. У киши сизларга шинам тайёрлаб қўйилган катта болахонани кўрсатади. У ерда биз учун ҳозирлик кўринглар”152. Исо қандай қилиб билар эдики, айнан ўша одам маълум бир кўчадан ва куннинг айнан ўша вақтида кўзада сув кўтариб кетаётган бўлади? У бу ҳақида билар эди, чунки У буни қандай содир бўлганини аллақачон кўрган эди. У келажакни ваҳий воситасида кўрганди.

152 Марк 14:13-15

Қачонки Филипп акаси Нафанаилни Устози олдига олиб келганида, Исо бор-йўғи Нафанаилга бир назар ташлади-ю, шундай деди: “Қаранг, ҳеч ҳийлани билмайди, худди ҳақиқий Исроиллик!” Бу Нафанаилни ҳайрон қолдирди ва у сўради: “Сен мени қаердан танийсан?” Исо жавоб берди: “Филипп сени чақирмасидан олдин, сен анжир дарахтининг тагида эдинг. Мен сени ўша ерда кўрган эдим”153. Бу ҳолда Билли, ўша пайтда Исо анжир дарахти тагида ўтирган Нафанаилни ваҳийда кўрганини яна бир бор англади. Билли ўз Устози ҳаётининг қайси томонига қарамасин, Исони ваҳийлар билан юрганини кўрди. Шубҳасиз, бу ваҳийлар Исога одатдан ташқари сезгирлик берганидан, У одамлар фикрларини тушунар, мулоҳазаларини сезар эди154. Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 1-бобида Исо ― “Каломуллоҳ инсон қиёфасига кирди”, ― деб хабар берилади. Ибронийларга мактубнинг 4-бобида ҳақиқий баркамол фарқлаш, Исо Масиҳ-Каломуллоҳ орқали келганлиги ҳақидаги тушунча қўшимча қилинади. “Зеро, Худо Каломи... юракнинг ҳаёл-у ниятларини фош қилади155. Ва Унинг олдида пинҳон қолган ҳеч бир махлуқ йўқ, бироқ Унинг кўзи олдида ҳамма нарса очиқ ва аёндир...”

153 Юҳанно 1:43-50

154 Луқо 5:22

155

Ваҳий, гўё ҳамма вақт Устознинг фаолияти билан ўзаро боғлиқдай эди, масалан, қачонки Исо Унга Самария орқали ўтиши кераклигини айтганида бўлгандагидай. Бу Унинг манзилга борадиган йўлдан умуман бошқа томонда эди, аммо У ваҳий кўрди ва у бажарилиши керак эди. Қудуқ олдида аёл билан учрашиб, У аёл билан, токи унинг руҳи билан алоқада бўлмагунича, суҳбатлашди. Кейин У деди: “Бориб, бу ерга эрингни чақириб кел”. Қачонки аёл эри йўқлигини айтганида, Исо унинг муаммоси моҳиятига тушунди: “Эрим йўқ деб сен тўғрисини айтдинг. Сенинг беш нафар эринг бўлган, ҳозиргиси ҳам эринг эмас. Буни сен тўғри айтдинг”. Нотаниш киши унинг ўтмишини билаолишидан ҳайрон бўлган бу аёл қувониб кетди: “Ҳазрат, кўриб турибманки, Сен пайғамбарсан... Мен биламан, Масиҳ келажагини биламан, қачонки Масиҳ келганида, У ҳамма нарсани бизга маълум қилади”. Исо шунда шундай жавоб берди: “Бу Ўша, сен билан гаплашаётган”. Ва аёл имон келтирди156.

156 Юҳанно 4:1-39

Мана, чиндан ҳам шундай-да, ― жумбоғ ечимига Билли излаган калит. Ваҳий Исони ўша ерга, ўша куни ва ўша соатда, У айнан ўша самариялик аёл билан учрашиши ва унинг муаммосини очиб ташлаш учун олиб борган эди. Албатта, Унинг жони қутқарилишини хохлар эди. (Исо Ўзи айтганидай: “Зеро, Инсон Ўғли адашганни излаб топиш ва қутқариш учун келган”)157 Самариялик аёл Исога, қачонки У унинг ўтмишида гуноҳларини билганидан кейин ишонди. У Исо-одамда пайғамбарлик аломатини ҳам, Масиҳ-Қутқарувчилик аломатини ҳам кўрди. Ҳақиқатан ҳам, иккала аломат ҳам бир хил эди, чунки пайғамбарларда бўлган инъом Буюк Инъом, инсониятнинг Қутқарувчиси ― Исо Масиҳнинг келишини хабар берар эди. Билли, ўзининг хизматини тушуниш учун, бу калит эканлигини энди тушунди: ваҳий орқали юрак сирларини билиш ― Масиҳнинг аломати эди.

157 Луқо 19:10

Уилльям Бранхамнинг соғайиб кетгани ҳақидаги хабар тарқалгани сайин, Американинг ҳамма бурчакларидан унинг идорасига хатлар – гувоҳликлар, ибодат қилишни сўраган ва таклифлар битилган хатлар оқиб кела бошлади. Айрим одамлар конвертларига қуйидагича манзил ёзгандилар холос: Индиана, Жефферсонвилли, Уилльям Бранхамга. Бу хатлар ҳар доим ўз тайинланган жойига бориб етар эди. Ахир Биллининг манзили сир эмас эди. Билли ҳар ойда “Шифоланиш Овози” ойномасидан олган машҳурлиги туфайли, юзлаб одамлар унинг хизмат манзилини билиб олгандилар, қайсики унинг бир умр хизматида, кейинчалик унга почта индексини қўшганларидан ташқари, умуман ўзгармади:

Branham Campaigns

P. O. Box 325

Jeffersonville, Indiana 47131 (USA)158

158 Бу манзил ҳали-ҳали амал қилаяпти. У бўйича Уилльям Бранхамнинг нашр қилинган ваъзларини, шу билан бирга аудиокассеталарини заказ қилса бўлади. Бироқ, энди “Бранхам Кампанияси” деб эмас, а “Уилльям Бранхамнинг Евангелистик Ассоциацияси деб аталади. (The William Branham Evangelistic Association).

Вақт ўтиши билан хатлар оқими “тўфонга айланди; ҳар куни минглаб хат келар эди. Улардан кўплари Биллидан ўзлари учун ибодат қилишини сўрагандилар. У ҳар бир илтимосга жавоб бериш имкониятини хохлар, аммо буни қилишга кучи етмасди: фақат хатлар жуда ҳам кўп эди, холос. Бошқа томондан, бу ҳамма юкни котибига узатишни ҳам хато деб ҳисоблар эди. Бу одамлар ўзлари учун ундан ибодат қилишини сўраб ёзгандилар. У нима ҳам қилиб билар эди?

Билли ўзининг муаммосини ечимига жавобни Ҳаворийлар Фаолияти 19-боб 11 ва 12 оятида топди: “Худо Павелнинг қўллари билан кўп қудратли ишларни қилар эди. Ҳатто унинг баданига теккан рўмоллар ва камарлар ҳам беморларнинг устига қўйилганда, улар касалликлардан халос бўлар, ичкаридаги ёвуз руҳлар эса чиқиб кетарди”. Билли шундай деб тушундики, эҳтимол, Павелда бундай ғоя, ўша Елисей хизматкорига ҳассасни бергани ва уни Сонамитян аёлнинг ўлик ўғли устига қўйишни буюргани ҳақида ҳикоя қилувчи тарихни ўқиганда пайдо бўлгандир159. Бу шифоланиш қайси манба орқали амалга ошганига қарамай, Павелнинг руҳий илҳоми самара берган эди. Бу нарса ўн тўққиз юз йил бурун амал қилган экан, бизнинг кунларимизда ҳам амал қилишини Билли биларди. Нима бўлганда ҳам шифолар ҳаворий Павелдан келмаган эди; улар одамларнинг Раббий Исо Масиҳга шахсан имонлари туфайли амалга ошган эди. Рўмоллар ва камарлар бўлса, имонлилар ўз ишончини қаратиб биладиган бир моддий нарсалар эди, холос. Исо Масиҳ ўша даврларда худди бугундагидек, шундай даражада Шифокор эди.

159 4 Шоҳлар 4:29

Эндиликда Билли, ундан улар учун ибодат қилишини сўраган минглаб одамлар учун нима қила олишини билар эди. Павелга ўхшаб, у ҳам газлама бўлаги устидан ибодат қилиши мумкин-ку, ахир, ва бу ибодат қилинган газлама унинг “ўринбосари” бўларди. У кўплаб миқдорда дастрўмолларни улгуржи сотиб олмоқчи бўлиб кўрди, аммо уларнинг ҳар бири ўн центга тушишини билганидан кейин у бундай исрофгарчилик ниятидан қайтди. Бу ибодат газламаларини текин юбормоқчи бўлганлигидан, у ўзининг харажатларини минимумгача камайтиришни хохлар эди. Биринчи пайтларда Билли чойшаблардан, уларни жўнатиш учун йўл-йўл қилиб кесиб фойдаланди. Ахийри, у лентага дуч келди. У бир мартанинг ўзида ленталарнинг катта ғалтакларда юзлаб метрлаб харид қилди. Уйга келиб ҳар хил машғулотлар орасида у кўплаб соатлар мобайнида ленталарни ўн сантиметрли бўлакларга бўлар, кесаётганида уларнинг ҳар бири учун ибодат қилар эди. Кейинчалик унинг котиби бу ибодат газламаларни ўша одамларга, уларга Худонинг Каломига ишониб, Илоҳий шифони қандай қилиб қабул қилишни тушунтирадиган кўрсатмалар билан жўнатар эди. Билли одамларга ўз ибодат газламаларини Библиянинг Ҳаворийлар Фаолияти 19 бобида жойлашган саҳифалари орасида сақлашни тавсия қилди. Шундай бўлганида, агар оилага касаллик ёки мусубат келганида, бу ибодат газаламасини уларнинг имонини кўтарадиган Калом жойида осонгина топишлари мумкин бўлади160.

1601965 йилда, Бранхам ака абадийликка кетишдан бир неча кун олдин, Пэрри Грин ака (“Пайғамбарнинг фаолияти” китоби муаллифи) чойшабларни, скатертлар ва бошқа газлама бўлакларини тўплади, кейин Бранхам улар учун ибодат қилди. Кейинроқ Грин ака бу ибодат қилинган газлама яшикларини ўзининг омборхонасига қўйди ва у у ерда 2000 йил январигача қолиб кетди. Қачонки Пэрри Грин ака 2002 йил мартида Гаитига ва бу ибодат газламалари одамлар учун қанақанги дуоли бўлганини кўргач, шундан кейин уларни, ҳали бери улар унда мавжуд экан, ҳар қандай кишига олса бўладиган қилди. Бу ибодат газламаларини маълум бир муҳтож учун олишни ушбу манзилга ёзинг: Denis Pecevic, Kastanu 24, Kekava, Rigas raj., LV-2123, LATVIJA; ёки электрон почта бўйича: [email protected]. Инглиз тилини билувчилар учун бу ибодат газламалари учун шахсан Пэрри Грин акага қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин: Pearry Green, Tucson Tabernacle, 2555 North Stone Avenue, Tucson, Arizona 85705, USA. (Тарж.)

Тез орада ушбу ибодат газламалари билан ўзаро боғлиқ бўлган шифоланишлар ва мўъжизалар ҳақидаги гувоҳликлар билан жавоб хатлари кела бошлади. Вақти-вақти билан Билли, ҳатто натижаларни кўрди. Бир ҳайратланарли гувоҳлик Арканзас штати Камден яқинларидан, пахта етиштирадиган жойда яшайдиган аёлдан келди. Керосин чироқни тозалаётган пайтда, чироқ шишаси унинг қўлидан сийрилиб, столга тушиб кетди ва унинг парчаси қўлидаги вена томирига суқилди. Аёл кесилган жойини ёстиқ жилди билан боғлади, лекин қон кетиш тўхтамади. Аёл қўлини чойшаб билан ўрамоқчи бўлди, аммо жароҳатдан ҳалиям қон шариллаб оқаверди. Эри Камденда ишда эди, а энг яқин қўшниси бўлса, улардан уч километр нарида эди; уни на телефони, на машинаси бор эди ва ҳар бир секундда борган сари заифлашгандан-заифлашаверди. У тез орада ўлишини билар эди, агарки... Бирдан у ибодат газламасини эслади. Библиясини варақлаб, у Ҳаворийлар Фаолияти 19 бобини очди, лента бўлакчасини чангаллади-да, уни жароҳатига қўйди. Қон кетиш ўша заҳоти тўхтади. Ўша куни у, улардан 160 километрча олисдаги Арканзас штати Литл-Рокка жўнайдиган тез юрар автобусга улгуриш учун, уч километрли лойли йўлни босиб ўтди, а у ерда, Литл-Рокда Билли йиғилиш ўтказаётган эди. Шундай мўъжиза учун Исога баланд овозда мадҳлар айтиб, лой этикда у йиғилишга кириб келди. Билли унинг қўлидаги чуқур жароҳатни ва у фойдаланган ибодат газламасини кўрди. Бир томчи қон ҳам ибодат газламасини доғ қилмаган эди. Худо бу аёлнинг оддийгина имонини ҳурмат қилган эди.

БУ ЯНГИ ИНЪОМ, ваҳий орқали билиш, ўзининг аниқлигида ҳеч қачон хато қилмас эди. Худонинг қудрати ва яқинлигини кўриб, бундан аудиториядаги одамлар ҳайрон бўлиб қолар эдилар. Юрак фикрларини билиб, Исо Масиҳ ҳақиқатан ҳам платформадалигига ишонган кишиларга келсак, улар ҳамма нарса мумкинлигига ишона билишлари учун, уларнинг имони етарлича юксакликка кўтарилар эди.

Қачонки Билли Техас штати, Бомонтда ўзининг биринчи йиғилишини ўтказаётганида, шаҳарнинг катта стадиони одамларга лиқ тўлган эди. Ибодат навбатидаги учинчи одам олдинга чиқишини кутаётиб, Билли иккита одамни қаторлар аро йўлакдан касал одамни замбилда, оркестр жойлашган чуқур жой томонга қараб олиб кетаётганини кўриб қолди. Замбилда чойшаб билан ёпилганча, эркак киши ётган эди. Билли касалнинг юзи қип-қизил эканлигини пайқади. Тўсатдан кафедрада ваъз қилаётган одамда, замбилдаги одам тўғрисида ваҳий пайдо бўлди.

Билли замбил томонга қўли билан кўрсатиб:

― Сэр, сиз ― Хушхабар хизматчисисиз, ― деди.

У одам бошини кўтарди ва жавоб берди:

― Ҳа. Буни сиз қандай билдингиз?

Билли унга дарҳол жавоб бермади, негаки, ваҳийда бўлаётган ниманидир кузатаётган эди. Кейин у деди:

― Ҳа, сиз ― хизматчи, тахминан тўрт йилча бурун Худо сизга нимадир қилишни айтди, уни сиз қилмадингиз. Ўшандан бери сизда муттасил муаммолар, ва мана ҳозир ҳам сиз оёғингиздаги суякни алмаштириш бўйича касалхонадасиз.

Қизил юзли одам қичқириб юборди: “Исо, менга раҳм-шавқат қил!” Шу онда Раббий уни шифолади.

Билли кейинги одам ким эканлигини кўриш учун девор бўйлаб қарай бошлади. Донни Бранхам ёш аёлга зиналардан платформага чиқишда ёрдам берди.

Ҳозиргина шифоланган қизил юзли одамга кўз қирини ташлаб, Билли ҳалиям Фаришта унинг замбили устида муаллақ турганини кўрди. Билли диққат билан кузатди. Тез орада бу нур боғчаси ногиронлар аравачасида ўтирганлар ёки замбилларда ётган ўнлаб одамлар бўлган оркестр жойи бўлган томонга йўнала бошлади. Ҳар қандай ваҳий бу Нурдан пайдо бўлиши кераклигини билиб, Билли Раббий Фариштасидан кўзини узмади. Тез орада ғайритабиий Нур замбилда ётган бошқа бир одам устида тўхтади. Ўша заҳоти Нур боғчаси чаплашиб кетди ва ваҳийга айланди. Билли Техас чўлидаги нефть вишкасини кўрди. Вишкада, баландда турган ишчи, кўтариш блоклари ёрдамида қандайдир оғир юкни кўтариш учун арқонга иккиланган боғ тугди. Билли уни қандай қоқилиб кетганини ва ерга шиддат билан йиқилганини кўрди.

― Сэр, сиз, у ерда, замбилда ётган киши, ― унга қўли билан кўрсатиб Билли деди. ― Олдин сиз нефть конларида ишлагансиз, шундай эмасми? Сиз нефть вишкасида ишчи эдингиз.

― Ҳа, сэр, ― одамгина жавоб берди. ― Бу тўғри.

― Тахминан, тўрт йил бурун сиз вишкадан йиқилдингиз. Сизни касалхонага олиб боришди ва баланд бўйли, қора сочли одам сизнинг врачингиз эди. Хотинингиз сариқ сочли ва иккита ёш болангиз бор. Мен сиз ҳаммангизни врач билан гаплашаётганингизни кўряпман. У сизга ҳеч қандай ёрдам беролмади ва шундан буён сизнинг оёқларингиз белингизгача фалаж бўлиб қолган.

Одамгина жавоб берди:

― Жаноб Бранхам, мен билмайман, бу ҳаммаси қандай қилиб сизга маълум, аммо бу ҳаммаси тўғри. Мен нима қилишим лозим?

Худди шу пайт Билли, жигарранг костюм кийган ўша одамни “Раббийга шукур! Раббийга шукур”, ― деб, одамлар устида юрганини кўрди.

Ҳали ваҳий унинг кўз ўнгида турар экан, Билли эълон қилди:

― Сэр, Исо Масиҳ сизни шифолади. Оёғингизга туринг.

Тўрт йиллик фалаж бўлишига қарамай, у турди, ликиллаб турган оёқларида мувозанатга келди, кейин эса йўлакдан юқорига, ўзининг Шифокори, Исо Масиҳни улуғлаб, юриб кетди. Омма жўшиб, Худога сажда қила бошлади.

Билли бу ғайритабиий Нурдан кўзини узмади. Нурли шар оркестр жойини айланиб ўтди-да, ниҳоят, ногиронлар аравачасидан туролмай қолган ёш аёл устида тўхтади. Ваҳий намоён бўла бошлагач, Билли бошқа бир аёлни, шу ногирон аёлга ўхшаш аёлни кўрди, аммо у анча ундан фарқ қилар, шу туфайли Билли, бу ҳам ўша аёл билан битта шахс эмаслигини билар эди. Ваҳийда ўша бошқа аёл, қўлида оқ попукли кўк адёлчада ўралган, янги туғилган чақалоқни ушлаб турар эди, қайсики, бу бола спастик фалаж билан зарарланган эди. Кейин ваҳий, гўёки, икки томонга бўлинган эди: ваҳийнинг бир қисми ногиронлар аравачасидаги аёлдан бир неча қатор узоқ масофадаги аудиторияда ўтирган, ёши катта аёлга қаратилган эди. Билли бу қари аёл ваҳийдаги ёш она эканлигини таниди. Энди у ҳаммасини тушунди.

Ногиронлар аравачасидаи аёлни кўрсатиб, у шундай деди:

― Ёш аёл, сиз спастик фалаж билан шикастланган ҳолда туғилмаганмисиз, ахир?

Халқ бу янги саҳна воқеасини қандай боришини эшитиш учун бирдан етарли даражада тинчланди.

― Ҳа, мен фалаж бўлиб туғилганман, ― деди у.

― Мен сизнинг онангиз ҳақида ваҳий кўрдим, қайсики, у қўлида сизни кўк адёлчада, қачонки сиз йигирма беш йил олдин ёш бола эдингиз, ушлаб турганини кўрдим.сиз бу ногиронлар аравачасига ўн етти йилдан бери ёпишиб қолгансиз. Тўппа-тўғри анави ерда, бу ердан тахминан тўрт қатор нарида сизнинг онангиз ўтирибди. Хоним, бу киши сизнинг қизингиз, шундай эмасми?

― Ҳа, сэр, ― қари аёл тасдиқлади.

― Келинг бу ёққа ва қизингиз ёнида туринг.

Она ҳали ёни билан қатордан юриб, марказий йўлакка борар экан, аравачадаги унинг қизи сўради:

― Бранхам ака, мен нима қилишим керак? Мен энди шифоландимми?

― Опа, менга маълум бўлгани биргина нарса, бу мен ваҳийда кўрганимдир. У ҳозир мендан кетди. У менга нимани гапиришни буюришидан бошқа, мен ҳеч нарса айтолмайман.

Билли Олов Устунини аудиторияда бошқа кўрмай қолгач, у ўз эътиборини ибодат навбатига қаратди. Энди унинг ёнида навбатдаги бемор турган эди. Бу ― елкаларидан қора сочлари тушиб турадиган чиройли ёш аёл турар эди: у йигирма беш ёшлардан сал каттароқ эди. У Худонинг муқаддасидек кўринар эди.

― Хайрли кеч, опа.

Билли унинг ўнг қўлини ўзининг чап қўлига олди.

― Мен карлик руҳини сезяпман, лекин титроқ жуда кучли эмас. Опа, сиз мени эшита оласизми?

― Ҳа, мен сизни эшитяпман. Менинг битта қулоғим эшитмайди. Мен кўп йиллардан бери шу аҳволдаман.

― Бу ҳаммасини тушунтиради-қўяди. Сиз ишонасизми, агар мен Ундан сўрасам, Исо сизни шифолашига?

― Мен бунга бутун юрагим билан ишонаман.

Билли бош эгиб, Раббийдан бу аёлни шифолашини сўради. Бу тинчгина ибодат эди, ― шундай, қайсики, у доим айтадиган ибодатидан эди. Худо шовқин ҳис туйғуларга жавоб бермаслигини у билар эди; У Унинг Сўзига бўлган имонга жавоб беради. Бу сафар иблис, ёвуз руҳ чиқмади. Билли ҳали ҳам ўша паст кучланишли электр токи каби уриб турган, ўша тебранишни сезар эди. У яна ибодат қилди. Оқ ғуддачаларнинг конфигурацияси, қайсики, у карликни кўрсатиб турар эди, унинг шишган чап қўлининг орқа томонида ҳаракат қилишда давом этаверди.

― Бу ерда қандайдир нотўғрилик бор. Гаранглик руҳи кетмаяпти.

Билли бу ёш аёлнинг кўзлари тубига қаради. Бирданига у, яшин тезлигида платформадан учиб кетди, ва унинг ўрнига, сочлари кокил қилиб ўрилган қизча ҳақида ваҳий намоён бўлди. Билли гапирар ва шу вақтнинг ўзида, ваҳийнинг қандай давом этиб боришини кузатар эди.

― Қачонки сиз ўн тўрт ёшда эдингиз, сиз сочларингизни охирини ранг-баранг лентачалар билан боғлаб, уларни кокил қилиб ўрардингиз. Тахминан, шу ёшларингизда сиз нотўғри йўлга бурилдингиз. Сиз эрга чиқишингизгача, қайсидир эркакдан бола туғдингиз.

Аёл юзларини қўли билан бекитди.

― Бу ҳақиқат, Бранхам ака.

― Сиз ўзингиз севмаган одамга турмушга чиқдингиз, шу туфайли ундан кетдингиз. Кейин сизни қандайдир диний оқимга жалб қилдилар ва бошқа эркакка турмушга чиқишингизга ундадилар. Сиз уни ҳам яхши кўрмасдингиз. Хуллас, сиз ундан ҳам кетдингиз. А-а, энди бўлса, сиз бошқа эркакка турмушга чиққансиз.

― Бу сўзларнинг ҳар бири ― ҳақиқатнинг ўзи ― йиғлаганча деди у.

Билли давом этди:

― Бир кунлар сиз Масиҳчи эдингиз, аммо сиз Худодан қайтдингиз.

― Бу ҳақиқат, ― зўрға нафас олганча, жавоб берди у ва гандираклай бошлади, гўё ҳар қайси лаҳзада беҳуш йиқилишга тайёрдек эди. Бирдан у қичқириб юборди. Худо нафақат унинг гуноҳларини кечирди, балки У унинг касал қулоғидаги эшитишини ҳам тиклади.

Халқ ҳали Худога сиғинар экан, Билли диққатини ҳозир ўша опа спастик фалаж билан шикастланган қизи олдида турган жой, оркестр жойига қаратди. У ўша Нурни уларнинг устида осилиб турганини кўрди. Бир неча лаҳзадан кейин унинг олдида, ўша ногирон қиз ногиронлар аравачасидан турганини кўрсатаётган ваҳий намоён бўлди. Бу, шубҳасиз, ваҳий эди, чунки унда бошқа кўйлак эди. Ногирон қиз одамлар боши узра, “Худога шукур! Худога шукур!” ― деб хитоб қилганча юрганини, то ваҳий кўринмай қолгунича, кузатиб турди.

Билли қўли билан ўша фалаж аёлни кўрсатди.

― Опа, Исо Масиҳ, Худонинг Ўғли сенинг ибодатларингни эшитди ва сени шифолади. Оёғингга тур.

У тура бошлади. Униг онаси унга аравачадан туришга ёрдам берди ва қўлидан ушлаб турмоқчи бўлди, лекин, ҳозир спастик фалаждан шифоланган билан шикастланмаган қиз, ўзи юриши учун онасини қўлидан чиқди.

Аудиторияда ҳамма бир одамдек кўтарилди. Худонинг қудрати ҳамма ишонганларни шифолаб, бинода кезар эди. Билли айрим одамларнинг таёқ ва ҳассаларини ташлаганларини кўрди, бошқалар эса ногиронлар аравачаларидан туриб кетдилар. Бунинг устига, яна неча юзлаб одамлар касалликларидан фориғ бўлганлигини, уларда ташқи белгилари, аломатлари йўқлигидан, билишнинг иложи йўқ эди! Ҳатто Биллига ибодат навбатини давом эттиришга ҳожат йўқ эди. Гўёки, бинода касаллар қолмаганга ўхшар, улар учун ибодат қилиш керак бўлмагандай эди. “Бу мана шундай бўлиши керак”, ― ўйлади Билли.

Шунга ўхшайдиган мўъжизалар одамларга шифо олишлари учун умуман ибодат навбатларига ўтишларига зарурат бўлмаганлиги ҳақиқатлигини тасдиқлаб турар эди; уларга Худо ваъдаларига ишонишлари лозим эди. Мана нима учун Билли ҳар бир йиғилишда унинг лейтмотив қўшиғи сўзларини ва куйи янграшини истар эди:

Ишон, фақат ишон, ишон, фақат ишон,

Худога ҳамма нарса мумкин, ишон, фақат ишон.

Исо шу ерда, Исо шу ерда,

Худога ҳамма нарса мумкин, Исо шу ерда...

― Ёдингизда бўлсин, ― Билли ўз аудиториясига айтар эди, ― бу инъомлар сизларни шифолай олмайдилар. Айнан сизнинг, Худо ваъдаларига бўлган шахсий имонингиз шифолашни амалга оширади. Бу инъомлар бор-йўғи сизга ғайритабиий Худо Ўзининг ваъдаларини бажариши учун шу ерда эканлигини англашингизга ёрдам бериши мумкин. Мен ишонаман, Исо Масиҳнинг келиши яқинлашаяпти. Мен том маънода Масиҳнинг жисмонан Иккинчи Келишига ишонаман. Мен бизларга қиладиган меҳнатимиз умуман оз қолганига ишонаман. Ва мен ишонаманки, бутун мамлакат бўйлаб шундай куч билан елиб бораётган дунё миқёсидаги уйғонш, бу мактубни тасдиқловчи ғайритабиий далилдир: Нуҳ даврида бўлганидек ― халқлар гуноҳга ботган ва йўқ бўлиб кетишга маҳкум эдилар, а Нуҳ эса ўзининг “фанатик” Хушхабарини одамларни хавфсизлик кемасига чорлаб, чақириб ваъз қилди. Мен ишонаманки, Муқаддас Руҳдан намоён бўлган Худо Ўғлининг Хушхабари одамларни хавфсизлик Кемаси бўлган ― Раббий Исо Масиҳга чақириб, бутун мамлакатни қамраб олаяпти161.

161 “Хизматни тушунтириш” ваҳзидан, қайсики, Уилльям Бранхам 11 июль 1950 йилда Миннесота штати, Миннеаполисда ваъз қилган эди.



Up