Фаришта Хьюстонда суратга олинди
46 БОБ
1950
НИҲОЯТ, УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ узоқ давом этадиган кампаниялар ўтказиш учун етарлича саломатлиги яхшиланди. Хуллас, 1950 йил январида унинг администраторлари у учун Техас штати, Хьюстонда кетма-кет ўн етти кечки йиғилишнинг жадвалини туздилар. Улар бу йиғилишларни 4000 киши сиғдира биладиган мусиқа залида ўтказа бошладилар. (№12 Сурат) Биринчи оқшомдаёқ бу кичикроқ бино, у ерда бўлишни истаган одамларни сиғдиролмаслиги аниқ бўлиб қолди. Иккинчи оқшом йиғилишни Хьюстоннинг Колизей Сэм деган биносига кўчирдилар. (№13 Сурат) Энди ҳаммани ўтқизиш мумкин бўлади. Кутилмагандаги реклама туфайли кампаниянинг охирги икки оқшомидаги йиғилишида бино лиқ тўлмагунича, ҳар бир йиғилишда ўртача 8000 одам иштирок этди.
Гарчи кўпчиликМасиҳчи хизматчилар бу йиғилишни муваффақиятли бўлиши учун бирга меҳнат қилган бўлсалар-да, бошқа бир хизматчилар ҳеч қандай кўмаклашмадилар. Битта воиз шунчаликка борди-ки, Бранхам кампаниясига қарши қаттиқ жамоатчилик танқидини бошлади. Умуман яқингинада баптистлар семинариясини тугатган жаноби Бест, ҳозирда Хьюстондаги катта черковнинг пастори эди. Унинг қаттиқ огоҳлантиришига қарамай, унинг черковидан айрим аъзолари Бранхам йиғилишларида иштирок этдилар. Бу нарсадан доктор Бест жуда ғазабга келди. У маҳаллий газетанинг эрталабки нашрида катта реклама босди ва унда бунақа Илоҳий шифолашни ва хусусан, Уилльям Бранхамни жуда ғазабланиб танқид қилди.
Фред Босворт “Хьюстон Хроникаси” газетасининг ўша сонини Биллининг “Райс Хоутэл” меҳмонхонаси номерига келтирди.
― Бранхам ака, бунга қара-да. Шу ерда шаҳарда доктор Бест деган хизматчи бор, ва у сени Илоҳий шифолаш ҳақида баҳсга чақиряпти. Мана, эшит, у нима деб ёзган: “Уилльям Бранхам дин фанатиги ва қаллобдир. Уни шаҳардан ҳайдаш керак ва мен шуни амалга оширувчиси бўлишим керак”. Бранхам ака, сенинг ўрнингда бўлганимда мен бу чақириқдан фойдаланган бўлардим ва бу қўполчага Худо Каломи ҳақида бир-иккита дарс берган бўлар эдим.
― Босворт ака, мен ҳеч ким билан баҳслашишни истамайман. Худо мени ибодат қилиш учун юборди. Бунга ишонадиган минглаб одамлар бор. Шундай экан, бунга ишонмайдиган битта олов одам билан оворагарчиликнинг нима кераги бор? Уни ўз ҳолига қўй. Шунақа, унга ўхшаган ― кўрларнинг – кўр йўл бошловчилари167 бўлади, деб Исо айтган.
167 Матто 15: 12-14
Қачонки унинг чақириғи жавобсиз қолгач, кейинги куни доктор Бест, биринчисидан ҳам заҳарлироқ бошқа реклама учун пул сарфлади. Фред Босворт Биллининг хонасига келди, газетани кроватга ташлади ва деди:
― Бу хизматчи бугун сен тўғрингда нима деганига ишомайсан.
― У бу сафар нима дедийкин?
Босворт газетани олди ва ўқиб берди: “Уилльям Брнхам Ҳақиқатдан қўрқади. У ўзининг Илоҳий шифоланиш ҳақидаги таълимотини Худо Каломи бўйича текширишдан қўрқади. Қачонки унга ҳақиқий Хушхабар келтирилса, у бу мавзуда баҳслашишдан уялади, чунки бунда унинг адашганлиги очилиб қолар эди. У ўзининг психологияси ва ирим-чиримининг макрли аралашмаси билан камбағал ва саводсиз одамларни алдашидан хурсанд”. Босворт газетани яна кроватга ташлади.
― Бранхам ака, унга Худо Каломини таҳқирлашга йўл қўйма. Унинг чақириғини қабул қил.
― Босворт ака, ― деди Билли, олдингидек вазмин, ― ҳар оқшом йиғилишга 9000 га яқин одам келади ва улардан тахминан 7000 киши у учун ибодат қилинишини истайди. Менга бу ерда, Хьюстонда бор-йўғи бир неча кун бўлишим мумкин. Бу ғалати одам билан оворагарчиликни бизга нима керак, қачонки биз касаллар ва муҳтожлар учун ибодат қилишимиз мумкин?
― Аммо, Бранхам ака, йиғилишга келаётган барча одамлар, Ҳақиқат нималигини билишлари лозим. Улардан айримлари биз нимада туришимизни билишимизга шубҳа қила бошлаяптилар.
― Босворт ака, менда Муқаддас Руҳ мойланиши бор ҳозир. Мени ташвиш ва баҳс-тортишувларга вақтим йўқ.
― Унда бу чақириқни қабул қилишни, мана менга қўйиб бер.
Бу 73 ёшли Хушхабар сипоҳига қараб, Билли Каломни ўқилган жойи ҳақида ўйлади, у ерда Халев, “Ҳозир мен саксон беш ёшдаман ва мен ўшандагидек, қачонки Мусо мени қирқ беш йил бурун Канъон ерини текширишга юборганидек бақувватман”169, деб, Наби Ясудан унга Емак168 ўғилларига ҳужум қилиши учун рухсат сўрайди.
― Босворт ака, сенинг ғайратингга қойилман... ― деди Билли.
Шундай деди-ю, дадил, ишонч билан нима дейиши кераклигини билмай қолди: ҳа ёки йўқ.
Бу ишончсизликни сезиб, Босворт ўзиникида туриб олди.
― Бу хизматчида ўз далилларини асослаши учун Каломда бирорта ҳам ёзув жойи йўқ. Буни исботлашимга рухсат бер ― нафақат уни бир ўзига, балки шифоланиш учун имонга эга бўлмоқчи бўлган барча одамларга ҳам.
― Яхши Босворт ака, агар сен бундай қилишни истасанг, қилишинг мумкин, аммо, фақат менга сен у ерда сарсончилик қилмайман, деб ваъда бер.
Фред Босворт қувончидан яшнади.
― У билан баҳслашмайман, деб ваъда бераман. Мен фақат унга соф Хушхабарни келтираман.
Ҳаяжонланган Босворт, уни пастда кутиб турган муҳбирларга бу ҳақида хабар бериш учун хонадан чиқди.
“Хьюстон Хроникаси” газетасининг навбатдаги номерида, бўлажак муҳокамалар ҳақида, “Черковнинг пати совирилади”, деган ғалати сарлавҳали мақола босилган эди. “Ассошиэйтед Пресс”170 шу заҳотиёқ бу мақолани бутун мамлакат бўйлаб бошқа газета таҳририятига юборди. Минглаб одамлар бу тўқнашувни ўз кўзлари билан кўриш учун Хьюстонга келдилар. Ўша оқшом бу тортишувлар бўлиши керак бўлган соат олтида, Сэм Хьюстон Колизейининг қарийб барча 30 000 ўрни эгалланган эди.
Олдинига Биллида бу баҳсларни эшитиш учун боришга умуман нияти йўқ эди; бу икки одамнинг Илоҳий шифоланиш тўғрисида тортишувини эшитиш ҳақидаги фикрнинг ўзи, унинг миясига етиб бормасди. Унингча, Худо Каломини баҳслашишга эмас, балки ҳаётга тадбиқ қилиш керак эди. Бироқ, ўша оқшом яқинлашаверар экан, у ўзида, нима бўлганда ҳам у ерга боришга ғалати иштиёқ сезди. Меда уни унинг акаси Говард ва иккита полициячи билан кузатиб борди.улар Сэм Хьюстон Колизейига келган пайтда, ягона иккита бўш ўрин учинчи яруснинг баланд балконида қолган эди. Пальтоси ёқасини кўтариб, Билли зиналардан 30-бўлимга кўтарилди ва ўтирди. Ҳеч ким уни таниб қолмади.
Олдин ҳеч қачон жамоат музокараларида иштирок қатнашмаган Фред Босворт, улар иккаласи навбатма-навбат Библия тушунчалари ва лавҳалари хусусида баҳслашадилар деб ўйлаб, Ёзув жойларининг узун рўйхати билан келди. Бироқ, доктор Бест семинарияда дискуссияни ўз усулида ўтказишга ўрганган эди. У жаноб Босворт ўз далил-исботларини биринчи ярим соат ичида кўрсатсин, деб туриб олди, у бўлса, ўз нуқтаи-назарини ифодалаш учун қолган ярим соатдан фойдаланмоқчи бўлди.агар бирор-бир тортишув зарур бўлса, у энг охирида бўлади.
Библияни кўп йиллик ўрганганига ва ибодатларда бўлганига таянган Фред Босворт, ишонч билан платформага кўтарилди.
― Доктор Бест, бизга Худо Каломи ҳақида шундай тортишимизга тўғри келаётганидан мен афсусдаман, аммо сиз газетада, Бранхам ака қаллоб ва Илоҳий шифоланиш ҳам умуман йўқ, деб айтгансиз. Шундай қилиб, бу оқшом бизнинг баҳсимиз мавзуси, Бранхам акадаги юрак сирларини били инъоми эмас ― Худонинг инъоми ўзи-ўзини исботлай олади. Бугунги баҳсимиз мавзуси бундай: Библия Илоҳий шифоланиш ҳақида ўргатадими ёки йўқ?
Босворт гапиришда давом этиб, ўзи белгилаганларини юқорига кўтарди:
― Бу ерда, менда Ёзувдан бир неча юз жой ёзилганки, улар Масиҳниг касал одамларга ҳозирги вақтдаги муносабати бугун ҳам, ҳар доим қандай бўлган бўлса, бугун ҳам шундайдир. Агар Ёзувнинг шу оятларидан бирини олиб ва менинг фикримни ёлғончилигини Библиянинг қолган қисми билан исботлай билсангиз, унда бизга бу тўғрисида баҳслашишнинг кераги бўлмайди ― мен енгилганимни тан оламан ва платформадан кетаман.
Шу сўзлардан кейин Босворт ўз мухолифига Ёзув жойларига ҳаволалари нусхасини таклиф қилди.
― Буларнинг ҳаммасини у ёққа чиққанимда қарайман. Сиз нима демоқчи бўлсангиз, гапиришда давом этаверинг, ― дея, Бест уларни олмади ҳам.
― Унда, мистер Бест, мен сизга битта савол бераман, ва агар сиз менга “ҳа” ёки “йўқ” десангиз бўлди, мен қаноатланаман. Исога Ешуанинг гуноҳ кечирадиган исми қўлланилганми? Ҳа ёки йўқ?
Доктор Бест киприк ҳам урмади.
Босворт давом этди:
― Сиз олим бўлганингиз туфайли, доктор Бест, сизни Ешуанинг етти таркибли номлари билан, улар бутун Эски Аҳд бўйича тарқалган, танишлигингизни биламан. Бироқ, шу аудиториядагилар учун мен уларни тезгина кўриб чиқаман. Менинг Библиямни Скоуфилд изоҳлари билан 6-чи ва 7-чи саҳифаларида, ўз изоҳларида шундай ёзади: “Ешуа, шак-шубҳасиз, Худонинг гуноҳ кечирувчи исмидир. “У Ўзича Бор бўлган ва Ўзини очувчи”, деганидир. Нажоткор, Қутқарувчи эканлигидан, Ешуа еттита мураккаб исмга эга бўлиб, бу Унинг одамни ҳар қандай енг мушкул ҳолатидан то энг охиригача бўлган ҳар қандай муҳтожига жавоб бероладиган қобилиятини кўрсатади”. Мистер Скоуфилд бу етти мураккаб исмларни қатор қилади:
- Ешуа-Ире
- Раббий Ўзига қурбонлик таъминлайди (Ибтидо 22:14)
- Ешуа-Рафа
- Раббий ― бизнинг шифокор (Чиқиш 16:26
- Ешуа-Нисси
- Раббий ― бизнинг байроғимиз (Чиқиш 17:15)
- Ешуа-Шалом
- Раббий ― бизнинг тинчлигимиз (Қозилар 6:24)
- Ешуа-Раах
- Раббий ― бизнинг Чўпон (Санолар 22:1)
- Ешуа-Цидкену
- Раббий ― бизнинг оқланишимиз (Еремия 23:6)
- Ешуа-Шаммах
- Раббий ― у ерда (Езекииль 48:35)
― Доктор Бест, мен сизга саволимни яна бермоқчиман: Исога қутқарувчилик исми қўлланилганмикин?
Доктор Бест ўз ҳолатини ўзгартирди, бироқ бирор сўз ҳам демади.
― Турган гап, мистер Бест, ҳеч қандай гап қайтармаётганингизга ҳайрон қоламан. Бу менинг кичкинагина далилларимдан бири. Ҳақиқатан ҳам менинг нуқтаи-назаримни англаёлмаяпсизмикин? Агар Исога Ешуа-Ире қўлланиб бўлинса ― ва ҳар бир Масиҳчи бу билан рози бўлади ― унда Ешуа-Рафа ҳам Унга қўлланилади. Агар Исо бизнинг гуноҳларимизда қутқариш учун Худо тақдир этган Қурбонлиги бўлса, унда У бизнинг шифокоримиз ҳам бўлиши керак. Бунга сиз нима дейсиз, мистер Бест?
― Мен... а!... мен буни ўша ёққа чиққанимда кўриб чиқаман. Сиз ўз вақтингизни ишлатсангиз бўлди.
Хуллас, жаноб Босворт кейинги йигирма дақиқа давомида, Ёзувнинг шифоланишга тегишли жойларидан вақти етгунча, уларнинг ҳақиқатнинг ягона, ишонарли “полотно”сига тикиб, тушунтириб, кўриб чиқди. У Библиянинг қуйидаги оятларига тўхталди :
“... Мен Раббий, сенинг шифокоринг”
Чиқиш 15:26
“У сенинг барча қонунсизлигингни кечиради, сенинг ҳамма касалликларингни шифолайди”.
Санолар 102:3
“Кеч кириши билан, жинга чалинган бир талай кишини Исони олдига олиб келтиришди. У сўз билан ёвуз руҳларни қувиб чиқарди, дардга йўлиққанларнинг ҳаммасини соғайтирди. Шу тариқа Ишаъё пайғамбарга ваҳий бўлган ушбу оят бажо бўлди: “У бизнинг касалликларимизни кўтарди, дардларимизни эса Ўзи чекди”.”
Матто 8:16,17
“Исо ҳамма шаҳар-қишлақларни айланадиган бўлди. Маҳаллий ибодатхоналарда таълим бериб, Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қилар ва одамларнинг ҳар хил дард-у – дармонсизликларини даволар эди”.
Матто 9:35
“У [Исо] қаерга бормасин ― қишлоқларгами, шаҳарларгами, овулларгами ― одамлар касалларни очиқ майдонларга қўяр, ақалли кийимининг бир чеккасига тегиш учун Ундан илтимос қилишарди. Унга қўл тегизганлар эса шифо топарди”.
Марк 6:56
“Бутун халқ Унга қўл тегизиш илинжида интилар эди, чунки Ундан ҳаммани соғайтирадиган шифобахш бир куч чиқар эди”.
Луқо 6:19
“... Худонинг Ўзи Исо билан бирга бўлгани учун, У Муқаддас Руҳ ва қудратга тўлган ҳолда эзгулик қилар, иблиснинг золим ҳукми остида қийналиб юрганларнинг ҳаммасини соғайтирар эди”.
Ҳаворийлар 10:38
“Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадий худди Ўшанинг Ўзидир”.
Ибронийларга 13:8
(Жаноб Босворт Ёзувнинг шу жойини такрорлаб, бу билан Уилльям Бранхамнинг барча кампанияларидаги асосий мавзу шу эканлигини таъкидлади: Исо ўтмишда Ким бўлган бўлса, бизнинг кунларимизда Ўшадир, ва Абадийлик давомида ҳам шундай бўлади.)
“... Унинг яраларидан сиз шифо топдингиз”.
Пётрнинг 1 – 2:24
“... мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”.
Матто 28:20
“Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади: Менинг Номим билан жинларни қувиб чиқарадилар... Беморларга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кетадилар”.
Марк 16:17-18
“Имон билан қилинган дуо беморни соғайтиради, Раббимиз Ўзи уни тузатади...”
Ёқубнинг 5:15
“... сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ― ва унга эришасизлар”.
Марк 11:24
“Исо унга: ― тўғриси, сен бир оз бўлса ҳам ишона олсанг эди..! эътиқодли киши барча имконга эга”.
Марк 9:23
Унинг ўттиз дақиқаси ўтган пайтида, жаноб Босворт ўзининг Каломдан кўчирмаларининг бор-йўғи озгина қисминигина ололди. Аммо йиғилган одамларда Қутқарувчи Исо Масиҳ, шу каби, Исо Масиҳ-Шифокор ҳам экан, деган фикр пайдо бўлди. Ҳозир доктор Бестга саҳнага чиқиш ва бундай ишонишни инкор қилиш фурсати келганди.
Доктор Бест ўз нутқини Коринфликларга биринчи мактубнинг 15-бобидан бошлади: “Ўликларнинг тирилиши ҳам бунга ўхшайди: тана ўткинчи бўлиб экилади-ю, ўлмайдиган бўлиб тирилади... заифликда экилади-ю, қудрат билан тирилади... Бу ўткинчи бадан чиримайдиган, бу ўладиган вужудимиз ўлмайдиган бўлиб қолган пайтда, қуйидаги таврот оятлари амалга ошади: “ўлим ғалаба билан ютилди”.” Доктор Бест, Худони фақат одамлар жони қутқарилиши қизиқтиради, а одамларни танасини шифолаш эмас, деган далиллар келтирди. Акс ҳолда Масиҳчилар қариликдан ташқари бошқа ҳеч нарсадан ўлмас эдилар, чунки улар ҳар сафар касал бўлганлариа, Худо уларни ҳар сафар шифолайверар эди. Масиҳчилар ҳам қолган одамлар каби касал бўлар ва ўлар эканлар, унда Худонинг шифоловчи қудрати қаерда? Тўғри, қачонки У ерда бўлганида, Исо шифолади, бироқ бу фақат Унинг Худо Ўғли эканлигини исботлаш учун, Унинг кунларига тааллуқлидир. Бизнинг кунларимизда шифолаш энди бошқа исбот-далил сифатида кераги йўқ, зеро бизда Янги Аҳд ёзуви бор.
Бу вақтга келиб, доктор Бестнинг ярим соат муҳлати тугай бошлагач, унинг далиллари шу ердагиларга таъсир қилмаганлиги аниқ бўлиб қолган эди. Бу доктор Бестнинг ғазабини қўзғади.
― Фақат муқаддас сакровчилар гир-гир айланиб, Илоҳий шифоланишга ишонадилар, ― қичқирди у. ― Ҳеч қандай ҳақиқий баптист бунақа сафсатага ишонмайди.
Фред Босворт иккинчи микрофонга келди. (№14 Сурат)
― Бир дақиқа, мистер Бест. Мен бу аудиториядан сўрамоқчиман: шу ерда ўтирганлардан қанча баптист врачнинг ёзма хулосаси билан Хьюстондаги бу йиғилишлар вақтида шифоланганини исботлай олади? Марҳамат, ўрнингиздан туринглар.
Уч юзтача одам турди.
― Бу умуман ҳеч нарсани исботламайди, ― доктор Бест тўнғиллади. ― Одамлар ҳар нарсани гувоҳлик бериши мумкин.
Босворт бамайлихотир равишда, шундай жавоб берди:
― Каломда айтилган, бу ҳақиқат эканлиги, ва мана, шу ернинг ўзида одамларнинг ўзи тирик гувоҳлардир. Сиз қандай қилиб буни инкор қилишда давом этаоласиз?
Ғазабланган доктор Бест бақирди:
― Бу ёққа ўша Илоҳий шифоловчини олиб келинг қани, ва мен кўриб қўяйчи, у буни қандай амалга оширар экан.
― Мистер Бест, Бранхам ака ҳеч қандай Илоҳий шифоловчи эмас-ку, ахир. У шундай шифоловчиман, деб ҳеч қачон айтмаган. У фақат Исо Масиҳдан одамларни шифолашини сўрайди.
― Бу ёққа ўша Илоҳий шифоловчини олиб келинг ва у бирор кишини шифолашини менга кўрсатинг, ― қайтарди доктор Бест.
― Мистер Бест, қутқарилиш Исо Масиҳдан эканини ваъз қиласиз, шундай эмасми?
― Ҳа, ваъз қиламан.
― Бу нарса сизни Илоҳий қутқарувчи қиладими?
― Йўқ, албатта.
― Нима ҳам дердик, унда Исо Масиҳ шифолашини ваъз қилиш ҳам Бранхам акани Илоҳий шифокор қилмайди.
― Унда менга тушунтириб беринг, нима учун у кўчага “Ҳар оқшом мўъжизалар” деган сўзлар билан вивеска осиб қўйган.
― Биринчидан, бу вивескани мен осиб қўйганман. Шунга қарамай, ундаги сўзлар тўғри. Мўъжиза ― бу бир нарсаки, уни одам идроки билан тушуниш мумкин эмас. Бранхам акада ғайритабиий инъом борки, у одамлар ҳаётига кириб бориши ва келажак воқеаларни башорат қилиши мумкин. Унинг ваҳийлари ҳамма вақт, уни қандай кўрган бўлса, худди шундай тарзда содир бўлади. Бу мўъжиза. Бунақа ҳодисалар ҳар оқшом йиғилишларда бўлиб ўтади. Сиз эртага кечқурун бу ерга келишингиз мумкин ва сиз барча ўтирганлар билан буни кузатишингиз мумкин.
― Бир дақиқа, ― деди доктор Бест. У бошқа томонга бурилди ва икки фотографга олдинга чиқишларини имлаб кўрсатди. Кипперман ва Айерс Хьюстондаги Дуглос Студиясининг профессионал фотографлари эди; улар Америка Фотографлар Ассоциацияси аъзолари эдилар. Доктор Бест уларни бу дебатларни газетанинг эртанги номерига босиб чиқариш учун, суратга олишлари учун шахсан ёллаганди. Бест уларни ёллаганлиги туфайли, у фотосуратлар мазмунини назорат қилишга уринди. Бирдан бармоғини тўппа-тўғри ўз мухолифи бурнига қўйиб, у шундай деди:
― Энди буни суратга тушуринглар.
Чарақлашгандан кейин Бест муштини Босвортнинг чакагига этди ва ўшқирди:
― Яна бир бор олинглар.
У олтита негатив ишлатилмагунича, кеккайиб, ҳар хил вазиятларда туришда давом этди.
Фред Босворт шундай деди:
― Менга келсак, йиғилиш тугади. Мистер Бест мен унга берган Ёзувнинг ўша жойларидан биттасига ҳам жавоб беролмайди. У бу баҳсларда енгилди, деб ўйлайман. Шу ердагиларнинг қанчаси шундай фикрда? “Омин” денг.
Залнинг улкан гумбазлари остида одамларнинг “Омин” деб қичқирганлари акс-садо бўлиб янгради.
Доктор Бест дарғазаб бўлиб, бақира бошлади:
― Ўша Илоҳий шифоловчини бу ёққа олиб келинг ва кўрамиз, қани, мен уни кузатиб тураман, у нима қилиб билар экан.
Босворт хотиржамлик билан шундай деди:
― Бранхам ака шу ерда, бинодалигини биламан, чунки мен уни кирганини кўргандим. Доктор Бест, у сиз билан тортишмайди, ― бу унинг усули эмас. Аммо биз бу баҳсларнинг ниҳоясига етиб келган эканмиз, агар у бу ерга келишни ва одамларни тарқатишни истаса, мен қаршилик қилмайман. Аммо у бундай қилишга мажбур ҳам эмас.
Одамлар бутун “колизей” бўйлаб, гир атрофга аланглай бошладилар. Говард Бранхам қўлини Биллининг елкасига қўйди ва пичирлади:
― Жим ўтир.
― Мен ўтирмоқчиман, ― Билли жавоб берди.
Бироқ, бир неча лаҳза ўтиб, у қуюннинг эсишига ўхшаш ўша ғувиллаган товушни эшитди: “Хш-ш-ш-ш”. Кейи у унинг танасига босаётган муқаррар босимни ҳис қилди, ва у Раббий Фариштасида бошқача режалари бўлганини тушунди.
Билли турди.
― Азизим, йўқ..., ― дея, Меда унинг қўлига тармашди.
― Азизим, Раббий Фариштаси менга у ёққа боргин деяпти.
Билли платформага кўтарилган эдиямки, мистер Айерс унга ўз фотоаппаратини тўғрилади. Шу заҳоти Гордон Линдсей мистер Айерс ва мистер Киппермандан бошқа суратга олмасликларини сўраб, атайин уларнинг орасида туриб олди. Жаноб Босвортни суратга олганларида, бу иккала эркакнинг ниятларини кўрган Линдсей, Уилльям Бранхамнинг кўринишига ҳам доғ туширишларини хохламаганди. Билли микрофонга келди ва шундай деди:
― Бу тортишувлар бўлиши кераклигидан мен афсусдаман. Мистер Бестга ёмон муносабатда бўлманглар. У ўз ғояларида туришга худди мен каби ҳаққи бор.
― Мен ҳеч ҳам Илоҳий шифокор эмасман. Мен ҳеч қачон шифокорман, дея даъво қилмаганман. Исо Масиҳ ― ягона Илоҳий Шифокордир. Аммо, мана мен нима дейман: ўша мен туғилган кунимда нимадир, ғайритабиий бир нарса содир бўлди. Бу воқеа Кентукки штатининг узоқ ўрмонлари ичкарисидаги ёғоч кулбачада бўлган эди. Бу фақир кулбачада пол ҳам йўқ эди ― ҳатто дераза ҳам йўқ эди; фақат эшикда одам кўзига тўғри келадиган жойида кичикроқ дарча бўларди. Менинг туғилганимдан бир неча дақиқа ўтгач, тонгги бешларга яқин, улар ўша дарчани очдилар ва кулбага нур учиб кирди, онам қўлларида мени олиб ётган кроват устида айлана бошлади. Ўшандан бери, мен шуни англадимки, бу Раббий Фариштаси, чунки бу менинг ҳаётимни ҳар бир кунида эргашади. Бу йиғилишга нур кўринишида келади, ва кейин мен одамлар ҳақида маълум бир нарсаларни кўриш қобилиятига эга бўламан, ― баъзида уларнинг ўтмиши тўғрисида, а айрим пайт эса уларнинг келажаги тўғрисида. Мен ҳар қандай одамга, ҳар қандай жойда ҳар қандай одамни чақираман, қаерда мен бир марта бўлса ҳам, қачондир Исо Масиҳ номидан даъво қилдим-у, ва ўша мен бу ҳақида қандай айтган бўлсам, аниқ-равшан бажарилмаган, у киши менга айтсин.Худо Ҳақиқатдир, ва Унда адашиш билан ҳеч қандай умумийлик бўлмайди. Агар мен ҳақиқат ҳақида гувоҳлик қилсам, Худо гувоҳлик беради, мен ҳақимда...
Билли яна ўша “Хш-ш-ш-ш” деган товушни бу сафар олдингидан ҳам баландроқ эшитди. Юқорига қараб, у ўша ғайритабиий Нурни, балконнинг учинчи яруси, 30-бўлимида, у ҳозиргина ўтирган ўша жойда муаллақ турганини кўрди. Билли уни кўриши билан, Нур унга қараб йўналди.
Бинога тўсатдан жимжитлик чўкди: аудиторияда одамлар одатдан ташқари бир нарса юз берганини сездилар. Улардан баъзилари, уларга ғалати товуш эшитилди деб ўйлашди. Бошқалари эса миниатюр галактикага171 ўхшаган спиралсимон шуълани кўрдилар, у балкондан гир айланиб, тушиб келган эди. (Бу шунчалик тез юз бердики, кейинроқ одамлар кўзимизга кўринмадимикин, деб ҳайрон бўлдилар.) Бу нур гардиши платформага тушди ва тўппа-тўғри Уилльям Бранхамнинг боши устида осилиб турди. Ана шу лаҳзанинг ўзида мистер Айерс олдинга сакраб чиқди ва ўз фотоаппарати билан сурат олди. Ёрқин чақнаш йиғилганлар кўзини бир-неча секунд қамаштириб турди. Улар кўзлари ёритишган жойга яна мослашган вақтида, сирли Нур кўринмай қолган эди.
171 Галактика — улкан юлдуз системаси. Улардан кўплари ҳар хил формага эгадирлар ва спирал галактика ҳам улардан биридир.
Ўз фотостудияларига бораётиб, иккала фотограф бу ғайритабиий ҳодисани муҳокама қилдидар. Айерс ўз ҳамкасбидан сўради:
― Сен бу ҳақида нима деб ўйлайсан?
― Мен ― яҳудийман. Масиҳчилик ҳақида мен умуман озгина тушунаман, ― деб жавоб берди Кипперман, елкаларини қисиб.
― А мен ― католик, ― деди Айерс, ― ва у бизларга мўъжиза содир бўлиши мумкин, аммо улар Худодан бўлиши учун католик черкови орқали келиши керак, дейди. Мен олдин бунга ишонар эдим, аммо ҳозир ҳатто билмай ҳам қолдим. Ўтган бир неча кун ичида айрим ҳайратга соладиган нарсалар бўлганини кўрдим. Мумкин, бу ерда менинг ақлим етмайдиган нимадир бўлгандир. Эҳтимол, мен Бранхамга нисбатан жуда ҳам кескин муносабатда бўлгандирман.
― Сен уни жуда қаттиқ танқид қилдинг.
― Нима десамийкан, у куни кечқурун ногирон-солдатни гипноз қилган, деб ўйлаган эдим. Бошқачасига қандай қилиб умуртқа поғонаси синган одам туриб ва юриб кетади?
Кипперман яна елкаларини қисди:
― Айтишим қийин. Мен бу ҳақида умуман ҳеч нарса билмайман.
Фотостудияда Айерс деди:
― Мен, энг аввало, плёнкани проявить қилмоқчиман. Мистер Бест ялтироқ қоғозда газетанинг эртанги номери учун бир неча сурат олишни хохлайди.
― Мен эса чарчадим, ― Кипперман жавоб берди. ― Юқорига борай ва озроқ чўзилай.
Мистер Айерс фотолабораторияга кирди, эшикни ёпди ва плёнкани моҳирлик билан ювди. Бу ювиш жараёнини тугатиб, у чироқни ёқди ва биринчи негативга қаради. Плёнка куйганлигига ҳайрон бўлди. Иккинчи ва учинчи кадрлар шундай бўлиб чиқди. Ажабо... У бу фотоаппарат ва бу маълум бир маркали фотоплёнкадан тез-тез фойдаланар эди. Чатоғ жойи нимадан бўлса экан? У тўртинчи, бешинчи ва олтинчи кадрларга қаради. Улар ҳам шу сингари куйган эди. Аммо у еттинчи негативга қараганида, у охиргиси эди, ― у ерда тасвир бор эди!
Айерс қичқириб юборди ва ўзини орқага отди. Унинг кўкрагида, гўёки юрак ҳуружи бўлганидай, қаттиқ оғриқ тутди. Қалтираб-титраб, оғир нафас олганча, у коридорга чопиб чиқди ва шеригини чақириб, қичқира бошлади.
Тед Кипперман шу заҳоти югуриб келди.
― Нима бўлди?
― Бунга қараб кўрчи, ― негативни кўрсатиб, Айерс деди. ― бу ҳақиқат, Тед. Фотоаппарат алдамайди.
Ўн дақиқа давомида иккала фотограф бу негативдан бир неча фотонусха қилдилар. Фотографияда Уилльям Бранхам ён томондан кўриниб турар эди, чап томондан; у қора костюмда эди ва кофедрага суяниб турган эди. Чап қўлини бўлса ёнида эркин осилтириб турар эди. Суратда, чап томондан Хушхабарчига энгаштирилган, гўё унинг сўзларини кучайтиришга тайёр иккита микрофон кўриниб турар эди. Бироқ, мана шу лаҳзада, у айнан гапирмаётган эди. Унинг оғзи юмуқ, а юзи эса хотиржам эди. Уилльям Бранхамнинг юз тузилиши, сочлари тўкилиб қолган пешонаси, бурни ва лаблари оралиғида вертикал тери бурмалари, иягидаги салгина чуқурчани аудиторияга диққат билан қараб турган чуқур кўзларини қоронғи фонда жуда ажралиб турар эди.
Бироқ, бу фотосуратнинг ҳайрон қолдирадиган элементи ― иккала фотографни титратган элемент ― суратнинг ўнг томон юқорисида қия ҳолатда турган узунчоқ, юпқа нур йўлчаси эди. Наҳотки, бу улар кўрган, балкондан тушиб келган ўша сирли нур бўлса-я? Кипперман бу нур парчасини диққат билан қаради. Унинг четлари ноаниқ кўриниб турган эди. Бу ўз-ўзидан ўринсиз эди. Суратдаги бошқа барча чизиқлар аниқ ажралиб турар, аммо бу нур парчасининг четлари ёйилиб, чаплашиб турган эди, гўё, худди нур шунчалик тез пульс урганидан, фотоаппарат унинг четларини аниқ акс эттиролмаган эди. Нур Бранхам боши устида чамбардай муаллақ турган эди. Бу Илоҳий тақдир қилинганга ўхшар эди. (№15 Сурат)
Қўлларидаги нарса қимматбаҳо, муҳимлигига тушунганларидан, иккала фотограф ҳам бу сурат билан Билли жойлашган “Райс Хоутэл” меҳмонхонасига қараб ғизиллаб кетишди. Уларнинг илтимосларига қарамай, Хушхабарчини якка қолиши ва тинчини бирор кишига бузишга қўймайдиган қўриқловчилар орқали ҳам хабар етказолмадилар. Шу учун улар аэропортга кетишди ва ўша оқшомги 11 ларда, унга муаллифлик ҳуқуқи берилиши учун, негатив Колумбия округи Вашингтон йўлида эди.
Кейинги кун кимдир Биллига бу сурат нусхасини кўрсатди. У бундан мамнун бўлди. Кўп оқшомлар давомида Муқаддас Руҳнинг ўша алангасини йиғилишлари вақтида кўрди ва бу ҳақида ўша ердагиларга айтиб берди. Худо унинг гувоҳлигини бу сурат орқали тасдиқлади.
Фред Босворт Биллининг йиғилишларида Олов Устунини суратга биринчи бор олиниши эмаслигини ҳаммага эслатди. Олдинги сафарларнинг ҳар бирида танқидчилар бу суратларга шубҳаланар эдилар. Нима учун энди бу сафар бошқача бўлиши керак?
Гордон Линдсей бу сафар бошқача бўлади, деди. Линдсей Дуглас Студияси розилиги билан бу негативни хусусий эксперт Жорж Ж. Леэйсига узатилишига келишди. Бу экспертни ФБР172 вакиллари тортишувли ҳужжатларни текшириш учун тез-тез ёллашар эди. Лэйси негативни олди ва унда икки кун мобайнида ҳар турли илмий тажрибалар ўтказди. Шу негативни пухта текшириш билан бирга, Жорж Лейси фотоаппаратни ҳам плёнкага бошқа ердан ёруғлик тушмаганига ишонч ҳосил қилиш учун диққат билан кўздан кечирди. У ҳатто прожекторлардан бу аберрацияни173 акси тушмаганмикин деб, шуни кўриш учун Сэм Хьюстон Колизейига келди.
172 ФБР ― федерал тергов бюроси (Тарж.)
173 Аберрация ― бирор нарсадан оғиш, четга чиқиш, шу билан бирга ниманидир хато қилиши. Оптик системадар аберрацияси (тасвирни бузиб кўрсатиш). (Тарж.)
Бир неча кундан кейин мистер Лэйси матбуот конференциясини уюштирди. У ерда “Хьюстон Хабарлари” газетаси муҳбирларидан ташқари “Нигоҳ”, “Коллиерс” ва “Вақт” журналлари редакторлари ҳам иштирок этди. Билли залнинг охирида ўтирди, Жорж Лэйси хонанинг бир чеккасидаги столда ўтирди. Мистер Лэйси ўзини таништирди ва собиқ полиция бошлиғидек бу йиғилиш сабабини қисқача тушунтирди. Кейин у сўради:
― Бу ерда ким муҳтарам Уилльям Бранхам?
Билли ўрнидан турди.
― Мен, сэр.
― Жаноб Бранхам, сиз бу дунёдан ҳамма қатори ўтасиз, аммо ҳали Масиҳчилар мавжуд бўлар экан, сизнинг суратингиз у билан яшайверади. Менга маълум бўлишича, бу бутун дунё тарихида биринчи марта ғайритабиий зот суратга олинди ва илмий исбот қилинди. Менга келсак, мен ҳам сизни танқид қилган эдим. Мен сизнинг йиғилишларингиз ҳақида журналларда ўқиганман ва сизнинг Фаришта ҳақидаги даъвонгизни шубҳа қилиб эшитганман. Мен буни фикримда психология деганман. Аммо, мистер Бранхам фотоаппаратнинг механик кўзи психологияни идрок қилмайди. Объективга нур тушган. Негатив буни исботлаяпти. Мистер Бранхам, марҳамат, олдинга ўтинг.
Билли столга келди.
Жорж Лэйси давом этди:
― Худога ишонмайдиганлар ғайритабиий Худо ҳақида исбот-далил йўқ деб тез-тез айтишади. Бу кунлар энди, ўтмишда ғойиб бўлди. Жаноб Бранхам, марҳамат, негативни олинг.
Билли бош чайқади.
― У менга тегишли эмас. Менинг тушунишимча, муаллифлик ҳуқуқи Америка Фотографлар Ассоциациясига тегишлидир.
Жорж Лэйси ҳайрон бўлди.
― Жаноб Бранхам, бу сурат ўзининг асл қийматига эга бўладиган кунгача яшайолмайсиз, чунки васиятнома кучга киришидан олдин васият қилувчи ҳар доим вафот этган бўлади. Бир кун келиб бу сурат мамлакатнинг ҳар бир универсал дўконида сотилади. Бироқ сиз унинг ҳозирги нархини англай оласизми? Агар менга таклиф қилишга тўғри келганида эди, мен уни 100 000 доллардан кўп баҳолаган бўлар эдим.
― Сэр, бу мен учун ҳаётим билан баробар. Агар Исо Масиҳ мени ҳақимда шунчалик ўйлаб, тушиб келди ва мен билан суратга тушган экан, бу суратдан фойда олишдан ҳам кўра, Уни жуда ҳам қаттиқ яхши кўраман. Суратни Дуглас Студияси қилган; унда улар уни тарқатсин. Мен бунга ҳеч қандай аралашмайман. Мен ягона, биргина сўраган нарсам, бу унинг нусхасини камбағал одамлар сотиб олиб биладиган анча паст нархда сотсинлар.
― Биз шундай қиламиз, ― деди Тед Кипперман, негативни олиш учун олдинга ўта туриб. ― Аммо мени ташвишлантирадигани, биз қандай қилиб фотосурат асли эканлигини исботлаймиз.
Мистер Лэйси деди:
― Мен сизларга ҳисоботимни фотонусхасини беришим мумкин (№16 Сурат), уни сиз кўпайтириб ва сотилаётган ҳар бир сурат билан бирга тарқатишингиз мумкин.
Билли бу ҳисоботни ўқиди:
Жорж Ж. Лэйси
Мунозарали ҳужжатлар бўйича эксперт
Шелл биноси
Хьюстон, Техас штати.
29 январ 1950 йил.
БАЖАРИЛГАН ЭКСПЕРТИЗА ВА ЭКСПЕРТ ФИКРИ
Экспертиза мавзуси: мунозарали негатив
1950 йил 28 январида Индиана штати, Жефферсонвиллида, муҳтарам Уилльям Бранхам манфаатларини ифодаловчи муҳтарам Гордон Линдсейнинг талаби бўйича, мен Хьюстон шаҳри 1610, Авеню Раскда жойлашган Дуглас Студиясидан, экспонировка қилинган ва кейин проявить қилинган 4га 5дюйм ўлчамли фотография плёнкасини олдим. Бу Дуглас фотостудиясида проявка қилинган бу фотография плёнкасида муҳтарам Уилльям Бранхам Сэм Хьюстон Колизейида 1950 йил январидаги сафари вақтида тасвирланган.
ТАЛАБ
Муҳтарам Линдсей юқорида айтиб ўтган негативда илмий текшириш ўтказишни расман талаб қилди. У, муҳтарам Бранхам боши устида гардиш ҳолатида ёруғлик парчаси ҳосил бўлишига сабаб бўладиган, негатив ретушланганми ёки у плёнка ювилгандан кейин бошқа усул билан “тўғриланган”ми, агар бу мумкин бўлса, шуни аниқлашимни ва ўз фикримни айтишимни мендан талаб қилди.
ЎТКАЗИЛГАН ЭКСПЕРТИЗА
“Кодак” фирмасига тегишли плёнкада, икки томони юзасида, макроскопик ва микроскопик текшириш ўтказилди (Eastman Kodak Safety Film). Плёнка икки томонидан фильтр орқали ўтказилган ультрабинафша нурлари дастасида текширилди ва инфрақизил нурланишида суратга туширилди.
МУНОЗАРАЛИ ҲУЖЖАТЛАР БЎЙИЧА АМЕРИКА ЭКСПЕРТЛАР ЖАМИЯТИ АЪЗОСИ
ЎТКАЗИЛГАН ЭКСПЕРТИЗА ҲАҚИДА ҲИСОБОТ ВА ЭКСПЕРТ ФИКРИ 2-САҲИФА 29 ЯНВАР 1950ЙИЛ.
Плёнкани микроскоп остида қилинган анализ, унда бизга маълум бўлган қилинадиган ретушлаш излари йўқлигини тасдиқлади. Ундан ташқари, микроскопик анализ плёнканинг биз текширадиган нур парчаси турган жойда ва унинг атрофида эмульсия қатлами бузилган излари йўқлигини тасдиқлади.
Плёнкани ультрабинафша нурлари дастасида текшириш, негативда нур гардиши ҳосил бўлишига сабаб бўлиб хизмат қиладиган, унинг икки томонида ҳам бирор кимёвий реакция излари, бегона моддалар бўлмаганлигини тасдиқлашга имкон берди. Инфрақизил нурларидаги сурат ҳам фотоплёнкада бирор-бир ретушланганидан далолат берадиган изларни кўрсатмади.
Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил текширилаётган фотоплёнкада негативлар монтажини ҳам ошкор қилмади.
Текширилаётган нур гардиши плёнкани проявка қилиш жараёнида қандайдир ҳийла-найранг натижасида эканлигига ҳеч қандай далил-исбот олинмади. Негатив қандайдир номаълум усуллар билан проявка қилинган, деган ҳеч қанақа далил-исботга эришилмади. Ёруғлик доғи зичлигини таққослаш анализи ҳам нормадан қандайдир четга чиқишни кўрсатмади.
ЭКСПЕРТ ФИКРИ
Ўтказилган экспертиза ва текшириш натижасида мен, экспертизага топширилган фотоплёнка негативи ретушланмаган, монтаж ёки икки марта экспонировка қилиш натижаси эмаслиги ҳақидаги маълум бир ўз фикримни билдираман.
Бундан ташқари, мен муқаррар билдираманки, бош устидаги гардиш ҳолатидаги нур чамбари негативга нур дастаси таъсири этиши натижасида ҳосил бўлган.
Ҳурмат билан,
GJL/ll Жорж Ж. Лэйси
(George J. Lacy)
Бу Биллини бутунлай қониқтирди. Яна бундан каттароқ қанақа исбот келтириш мумкин эди? Одамлар ё бунга ишонади, ё бўлмаса ўз хохишлари бўйича ишонмай қўяверади.
ҲАР БИР кампаниядан кейин бир неча ҳафта давомида Биллининг Жефферсонвиллидаги идорасига унинг йиғилишлари вақтида шифоланган одамлар гувоҳликлари “оқиб келаверди”. Бу сафар ― Техас штати, Хьюстондаги хизматдан кейин, ― кўплаб одамлар, ўша баҳслар бўлган оқшом, Биллининг боши атрофида одатдан ташқари нурни кўрганини айтиб ўтган эдилар.
Шунга ўхшаш хат, ошқозони қаттиқ оғриғидан қийналган Техас штати, Кливлендлик савдогар, мистер Беккердан келди. Гарчи у Илоҳий шифоланишга ишонмаса-да, унинг хотини уни Билли ўтказаётган уйғониш хизматларига боришига кўндирди. Улар у ёққа ўша баҳслашув оқшоми келдилар. У шундай ёзади: “Мен баҳслар тугагач, жаноб Бранхам платформага чиққан пайтида, боши атрофида нур кўрдим. Бу ялт этган чироқнинг шуъласи эмас эди; бу унинг боши устида кўпроқ гардишни эслатар эди”. Қачонки Билли мехробга чақирганида, мистер Беккер туриб борди ва ҳаётини Исо Масиҳга бағишлади. У охирги оқшом йиғилишида бўлди ва ибодат карточкасини олди, аммо унинг номери эълон қилинмаган эди. Шунга қарамай, қачонки Билли Хьюстон кампаниясини шифоланиш ҳақидаги умумий ибодати билан тугатганида, унинг ошқозони муаммоси бартараф бўлди. Билли: “Шифоланиш учун сизга ибодат навбатига туриш шарт эмас. Сиз имонга эга бўлишингиз керак”, ― деб тез-тез айтадиган сўзларининг ҳақиқат эканлигини яна бир бор исботлади.