“Булбул”нинг жасоратли парвози
47 БОБ
1950
ХЬЮСТОНДАГИ БАҲСЛАРНИНГ ЭРТАСИ ЭРТАЛАБИДА, Фред Босворт Биллининг меҳмонхона номерига, унга хатни бериш учун кирди. Меда эрининг елкаси орқали қаради-да, шундай деди:
― Бу Дурбандан, Жанубий Африка. Билли, уни оч.
Билли хатни очиб, ўқий бошлади. У Флоренс Найтингейл174 Шёрло деган аёлнинг шахсий ҳамширасидан келган эди. Шёрлонинг тасдиқлашича, Флоренс Найтингейлнинг қариндоши экан. Мисс Шёрло ракдан ўлаётган эди ва Биллининг иложи борича тезроқ Жанубий Африкага, Дурбанга келишини ва у учун ибодат қилишини ёлвориб сўраганди. У Америкага учиб келиши учун жуда ҳам бемажол эди. Рак ўсмаси унинг ошқозонида, ўн икки бармоқли ичаги атрофида ўсган бўлиб, унга ҳеч қандай озуқани ҳазм қилишига қўймас эди. Кўп ойлар мобайнида ҳамшира ҳар куни унинг венасига қўйилган трубка орқали озиқлантирар эди. Флоренс аста-секин заифлашаверди. Врачлар уни яқин вақтларда ўлади, деб ўйладилар. У Исо Масиҳдан мўъжизага муҳтож эди.
174 Найтингейл (nightingale) инглизчадан таржимаси “булбул” деган маънони англатади. (Тарж.)
Ўзининг умидсиз ҳолатини кўрсатиш учун, мисс Шёрло конвертга ўз суратини175 солган эди. Меда даҳшатдан оғзини очди, а Билли бўлса, бутунлай изтиробдан суратга жимгина қараб тураверди. Унинг ҳаётида олдин ҳеч қачон бунчалик озғин одамни кўришига тўғри келмаган эди. Унинг қўллари, билагининг ҳар бир бўғими қабариқлигидан ташқари, супурги дастасига ўхшар эди. Билли унинг қовурғаларини қийналмай санай олар эди. Бечора аёл, тери қопланган скелетни эслатар эди.
175 Бу суратнинг нусхаси Юлиус Стедсклюнинг “Пайғамбар Уилльям Бранхам Жанубий Африкага ташриф буюради” деган китобининг 49-саҳифасида ҳам бор.
Флоренс Найтингейл Шёрло конвертга хати ва сурати билан бирга самолётга билет ҳам солган эди. Билли билетга қаради, а ундан кейин ўз администраторига савол назари билан қаради.
Фред Босворт Билли нима ҳақида ўйлаганини билар эди.
― Бранхам ака, сен ҳозирнинг ўзида Жанубий Африкага учолмайсан. Сен бир неча кундан кейин Бомонтда бўлишинг керак; кейин Флорида штати, Пенсаколга боришинг керак; ундан кейин сенда Арканзасда бир неча йиғилиш бўлади, а бундан кейин эса сен Нью-Мексико штати, Карлсбадга жўнайсан, ― сенинг Қўшма Штатлар бўйлаб сафаринг ҳаттоки апрелгача, қачонки сен Европага учасан, лиммолим тўла. Май ойида Скандинавиядан қайтганингда, сенда бу жадвалга кирмаган бўш вақтинг бўлади. Сен ўшанда у ёққа жунасанг бўлади.
― Унинг хатига қараганда, ― деди Билли ва яна бир бор суратга қаради, ― ва унинг суратига қараганда, май ойида, эҳтимол, ўлган бўлади.
― Мумкин, ― Босворт рози бўлди, ― аммо Бранхам ака, сен ахир ҳамма вақт ўлим ёқасидаги одамлардан хатлар оласан. Сенга самолётга билет юборганларга сен учолмайсан ва ҳар бир ўлаётган одам учун ибодат қилолмайсан. Агар сен шундай иш тутсанг эди, унда сен ўзинг ҳатто бор вақтингни шу билан шуғулланиб ўтказар эдинг. Сен Руҳга қўйиб беришинг керак.
― Бу айнан керак бўлган нарса, ― деди Билли. ― Руҳ менга айтаяптики, бу аёлда нимадир муҳим нарса мавжуд. Эҳтимол, Раббий мени Жанубий Африкага чақиряпти.
Босворт бунга ҳеч қандай жавоб қилмади. Билли давом этди:
― Келинглар, ҳеч бўлмаса, ҳозир мисс Шёрло учун ибодат қиламиз.
Хатни ва суратни полга қўйиб, улар хат атрофида тиззада турдилар ва Билли ибодат қила бошлади: “Самовий Ота, қачонки мен бу хатда “Дурбан, Жанубий Африка” сўзларини кўрганимда, менинг ичимда нимадир ўйнаб кетди. Сен хохлайсанми, мени Дурбанга йиғилиш ўтказишга жўнашимни? Ота, мана, бечора ўлаётган аёл, ва у бу ҳаётда охирги умиди, Сенга қараяпти. Мен Сендан илтимос қиламан, Сенинг Ўғлинг Исми Исо ҳақи, Флоренс Найтингейл Шёрлони шифола. Ва Раббим, агар Сен уни шифоласанг, мен буни, Сендан мен Жанубий Африкага шифолашлар кампаниясини бошлашим керак, деган белги деб қабул қиламан”.
1950 ЙИЛ ФЕВРАЛИДА Билли Флоридада ваъз қилаётганида, миссис Рис унга шаҳарлараро телефондан қўнғироқ қилди. Унинг эри, Биллининг эски дўстини фалаж йиқитган ва у касалхонада ўлим тўшагида ётган эди. Биллининг бор-йўғи қилиб билгани ― бу ўртоғи учун телефондан ибодат қилиб, Худодан унга раҳм-шавқат сўраш бўлди. Кейинги кун миссис Рис яна қўнғироқ қилди ва кечаси эрининг аҳволи яхшилангани ҳақида хабар етказди. Энди врачлар у яшай олади, деб ишонгандай эдилар. Билли Раббийга унинг дўстини яшашига йўл қўйгани учун миннатдорчилигини айтди.
Март ойида Билли Нью-Мексико штати, Карлсбадда кампания ўтказди. Хизматларнинг бирини охирида мистер Рисни черковдан чиқаётганини кўриб қолди. Билли унга қараб саломлашиш учун борди ва унинг дўсти ўша уни охирги бор кўрганидан буён қанчалар қариганлигини кўриб, ҳайратга тушди. Бир қўли шалвираб осилган ва ҳеч нарсага ярамайдиган эди, а бошқасини у ясама қийинчилик билан ҳаракатлантирар эди. Унга хотини ва ҳайдовчисига юришида ёрдам беришига тўғри келар эди.
― Бранхам ака, ― деди у аста-аста ва аниқ эшиттиролмай, ― ўтган оқшом менинг ибодат карточкам шундай яқин бўлган эди. Сен 35-дан – 35-гача чақирдинг, а мен 36-номер бўлган эдим. О-о, агар мен фақат ўша ибодат навбатига тушиб билсайдим!..
― Рис ака, фақат ибодат навбатига туриш билан сен шифони ололмас эдинг.
― Биламан, Бранхам ака. Бироқ мен билишни истардимки, мен шунга лойиқ бўлганимга яраша, мен нима қилдим. Агар мен бирор нарсани нотўғри қилган бўлсам, Худо шоҳид, мен бундан афсусдаман. Мен тирик қолганимга хурсандман, аммо... нима учун энди мен қолган умрим бўйи шундай қийналишим керак?
― Нима десам, мистер Рис, билмайман, нима учун шунақа содир бўлади. Хизмат вақтида мен дастлабки номерларни ҳар бир одамга бир хил имконият бериш учун таваккалига танлайман. Агарки Худо шундай бўлишини тайин этган...
― Ҳаммаси жойида, Бранхам ака. Бунда сенинг айбинг йўқ. Мен сенинг орқангдан эргашиб юраман ва қачон Худо менга шифоламанми ёки йўқми кўрсатмагунича, сенинг йиғилишларингда бўлиб, урунишда давом этавераман.
Билли кўк костюм ва қизил галстук билан оқ кўйлакда тротуарда турган бемажол дўстига қаради.
Бирданига Билли жигарранг костюмда ва жигарранг галстук билан оқ кўйлак кийган, бошқа мистер Рисни кўрди; у пальма остида турган эди, ― икки қўлини баланд кўтариб ва Худони улуғлаб, тетик ва соғлом турар эди.
Ваҳий кўринмай қолгач, Билли деди:
― Рис ака, РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Сен соғ-саломат одам бўласан”. Мен бу қаерда бўлади билмайман, аммо мен биланман, бу шу ерда бўлмайди, чунки бу ерда пальмалар йўқ. Бир ажойиб кун сен пальма ёнида турасан, устингда жигарранг костюм ва жигарранг галстук билан оқ кўйлак бўлади. Сен мени кўрасан ва ўшанда шифоланасан. Бу шу йил бўлиб ўтадими, келаси йилми ёки ўн йилдан сўнгми, мен билмайман. Бироқ эсингда тут, Рис ака, бу РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ.
1950 ЙИЛ 6 АПРЕЛДА Уилльям Бранхам, Эрн Бакстер, Жек Моор, Гордон Линдсей ва Говард Бранхам Англия пойтахти, Лондонга жўнайдиган самолётга ўтиришди. Билли ўзининг 41-туғилган кунини “қанотларини ёйиб” ва бутун жаҳон хизмати юксакликларига “парвоз” қилиб нишонлаши бутунлай муносибдек эди. Уларнинг самолёти Лондонга қўнганида, у билан саломлашиш учун кутаётган минглаб одамларни кўриб, Билли ҳайрон бўлиб қолди. Унда Британия оролларида ҳеч қандай йиғилишлар режалаштирилмаганди; бу Англия қироли ГеоргVI учун ибодат қилиши учун, Финляндияга кетишда бор-йўғи бир тўхташ эди.
Билли ва унга ҳамроҳлик қилаётганлар одамлар орасидан қийналиб ўтаётганларида, Билли аэропортнинг акустик системасидан ўзининг исмини эълон қилинганини эшитиб қолди. Жаноб Бакстер бориб, бу ҳаммаси нималигини аниқлашга тайёрлигини билдирди.
Ўн дақиқалардан кейин Эрн Бакстер яна бир сюрприз билан қайтиб келди.
― Бранхам ака, сен бунга ишонмайсан, аммо Жанубий Африкадан ўша аёл – Флоренс Найтингейл Шёрло сени бугун шу ерда қўнишингни қандайдир қилиб билиб олибди, шу учун охирги ҳал қилувчи урунишда шу ёққа учиб келиб, сен у учун шахсан ибодат қилишинг учун таваккал қилишга қарор қилибди. Унинг самолёти бор-йўғи бир неча дақиқа бизникидан олдин қўнди. Самолёт у ерда турибди ва у аёл ҳали ҳам унинг бортида.
Эрн Бакстер учиб-қўниш йўлининг бошқа томонида турган самолётни кўрсатди.
― Бранхам ака, мисс Шёрло сен ҳозирнинг ўзидаёқ унинг ёнига боришингни ва у учун ибодат қилишингни хохлайди. Унга у ҳозирнинг ўзида ўлаётгандай туюляпти.
Билли вазиятни ишонқирамай ўргана бошлади. Улар билан ва Флоренс Шёло самолёти орасида минглаб одамлар тиқилиб турганди. Маҳаллий хизматчиларнинг бири, англичан епископига мурожаат қилиб, Билли қуйидаги таклифни берди:
― Нима учун энди сиз мисс Шёрлони уйингизга этсангиз бўлмайди экан? Мен қирол учун ибодат қилишга Букингем саройига бораман, кейинроқ сизнинг уйингизга келаман ва у учун ибодат қиламан. Бу учун вақтни тайинлаш учун, менга “Пиккадилли Хоутэл” меҳмонхонасига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
― Лекин, Бранхам ака, ― епископ эътироз билдирди, ― у, мумкин, бунчалик узоқ яшамайди.
― Нима қилсам, аммо мен унга бу ёқдан боролмайман-ку, ахир. Халққа қараб, сиз ўзингиз кўришингиз мумкин.
Епископ маъқул маъносида бош ирғади.
― Яхши, агар бу биз қилса бўладиганининг энг яхшиси бўлса. Сиз ҳақсиз; сиз унинг самолётига бу одамлар орасидан ўтолмайсиз.
Ўша кунги мажбурияти, Билли ўйлаганидан ҳам кўп вақтини олди. Билли Букингем саройида қирол учун ибодат қилганидан кейин176, маҳаллий хизматчилар Биллини методистлар черковининг асосчиси бўлган, XVIII асрнинг буюк Хушхабарчиси Жон Веслейнинг уй мўзейига этдилар (№17,18 Сурат). Билли тиззада турди ва ўша буюк Худонинг хизматкори уйида бўлган вақти ҳар эрталаб соат бешда ибодат қилган хонада ибодат қила бошлади. Кейин Билли Веслейнинг ридосини кийди, черковга кирди ва унинг кафедрасида турди. Билли Веслей қандай ваъз қилгани ҳақида ўйлади, у қандай муқаддасланиш мактубини ваъз қилиб одамларни Исони нафақат ўз Қутқарувчисидек қабул қилишлари, бироқ уларга муқаддас ҳаёт кечиришлари ҳақида ҳам ваъз қилгани ҳақида ўйлади. У Худо Жон Веслейни бутун Англияни қучган ва Масиҳчиларнинг бошқа кўплаб регионларига ўтган уйғонишни алангалатиш учун қанчалар ишлатгани ҳақида ўйлаб қолди. Биллининг унинг хизматидан кейин ҳозир у тарқатаётган уйғониш ҳақида, тарих саҳифаларида нима деб айтишларини билишни истар эди.
176 Қирол ГеоргVI Бюргер касаллигидан қийналар эди, артериосклерознинг оғир кўриниши, у унинг оёқлари ва товонига қон юришини чеклайди. Уилльям Бранхам у учун ибодат қилганидан кейин қиролнинг соғлиги шунчалик яхшиландики, у биринчи марта кўп ойлардан кейин жамият ҳузурида кўринди.
Ўша куни кечроқ, уйида Билли меҳмон бўлиб турган хизматчи уни Вестминстер аббатлигига олиб келди, у ерда у билан учрашиш учун катта хизматчилар гуруҳи кутиб турганди. Улар уни “Пиккадилли Хоутэл” меҳмонхонасига фақат соат кечки иккида келтиришди.
Кейинги кун эрталабига бутун шаҳарни туман қоплаган эди. Билли ва уни кузатиб бораётганлар епископ уйига етиб олиш учун такси чақирдилар. У улкан англичан черковига туташиб турган чиройли пастор уйида яшар эди. Епископ уларни эшик олдида кутиб олди ва айланма зинадан иккинчи қаватга, унинг кошонаси жойлашган жойга олиб борди.
Флоренс Найтингейл Шёрлога бир қараганидан Билли бир неча лаҳза “тилдан қолди”. У орқасига ётган эди, ва унинг биқинларига оқ чойшаб билан қистирилганидан, уни мисрнинг мумиёланганларига ўхшатиб қўйган эди. Унинг бетлари косадай чуқурлашган эди, кўзлари чўккан, а оғзи бўлса шунчалар қисилганидан, Билли унинг тишларини териси орқали кўра оларди. Бечора аёл худди 25 килограмм келадигандай кўринар эди. Билли Жоржи Картерни эслади, Раббий уни туберкулёздан шифолашидан олдин у ҳам 25 килограммгача озиб кетган эди. Ҳатто Жоржи ҳам Флоренс Найтингейлдай бунчалик қўрқинчли кўринмаган эди. Жоржи Картер кичикроқ аёл эди, а Флоренс Найтингейлнинг бўйи бир метр ва саксон сантиметр эди.
Врач эшик олдида турган эди. Билли яна тилга кирди ва секингина сўради:
― У учун қандайдир умид бормикан?
Врач бош чайқади:
― Ҳеч қандай шанс йўқ. У икки ойдан бери қаттиқ овқат емайди. Энди бўлса, шунчалик озганидан унинг оёқ ва қўлларидаги веналари қисилган ва биз унга ична ёрдамида озиқлантиролмаймиз.
― О-о, бу жуда ҳам ёмон, ― пичирлади Билли. У кроватга келди ва деди:
― Салом, мисс Шёрло. Мен ― Бранхам ака.
Пирпиратиб, у кўзларини очди ва унинг лаблари қимирлади, аммо Билли унинг шивирлашини англаёлмади. Ҳамшира унга эшитиш учун энгашди, ва кейин шундай деди:
― Бранхам ака, у сизни қўлингизни қисишни истайди.
Ҳамшира чойшаб остидан беморнинг қўлини чиқарди ва уни Биллининг қўлига қўйди. Қўл ўликникидай совуқ эди. Ундаги тери суякларни қаттиқ тортиб турганидан, гўё Биллига скелетни қўлини ушлаб тургандай кўринди.
― Бранхам ака, ― деди ҳамшира, ― Флоренс сизнинг хизматингизни диққат қилиб кузатиб юрди. У шундай зўр бериб ибодат қилди ва агар у бор-йўғи сизнинг олдингизда бўла олсайди, уни Исо Масиҳ шифолашига ишониб, сиз билан кўришишни жуда ҳам хохлади. Аммо у, ниҳоят ҳар қандай умидни йўқотди, деб қўрқаман. Мен ўйлайман, у мана ҳозир ўлади, Бранхам ака, чунки у сизни ўлими олдидан кўришни истаган эди.
Қачонки у базўр эшитиладиган таклифини айтганида, мисс Шёрлонинг кўзи бурчакларидан ёшлар оқа бошлади. Билли унда йиғлаши учун етарли ёш топилганига ҳайрон қолди.
― Уни танасига қарашингизни хохлаяпти, ― ҳамшира деди.
Қачонки улар чойшабни олганларида, Билли ўзида навбатдаги қайғуришни кўнгил айниши билан бирга аралаш келганини ҳис этди. Аёлнинг қўллари ва оёқлари, қайсики суякдан қалинроқ эмас эди, улар қисилган веналарининг қорамтир-кўкиш линиялари билан тўлиб кетган эди. Унинг кўкраги ва қорни чўккан эди, а қовурғалари эса бутунлай аниқлик билан кўриниб қолган эди. Териси ҳатто тоссон суяги бўғинларининг думалоқлигини билдириб турган эди. У тирик скелетга ўхшаб қолган эди.
Флоренс яна лабларини қимирлатди. Унинг овозини эшитиш учун пастга эгилди ва кейин пациентнинг сўзларини қайтарди:
― Бранхам акага айтинг, у Худодан мени ўлишимга қўйишини сўрасин.
Биллининг юраги иккига бўлингандай туюлди.
― Келинглар, ибодат қиламиз, ― деди у.
Гордон Линдсей, Эрн Бакстер, Жек Моор, уч инглиз хизматчиси, икки ҳамшира ва врач, ― ҳаммалари Флоренс Шёрлонинг кровати атрофида йиғилдилар. Билли Раббий Ибодатини айта бошлади: “Бизнинг Осмондаги Отамиз! Сенинг Исминг Муқаддаслансин...” Ибодат вақтида кабутар учиб келди ва Биллининг бошидан сал баландроқда, айни орқа томонидаги очиқ дераза токчасига қўнди. Кабутарча олдинга ва орқага “Вр-р-р, вр-р-р, вр-р-р” деб безовта ғуруллаб юраверди. Раббий Ибодатини тугатиб, Билли давом этди: “Қудратли Худо, Сенинг дуоларинг шу бечора, ўлаётган аёлга бўлишини Сендан илтижо қиламан. Мен Сендан унинг ўлимини сўраёлмайман; ахир у ҳаёти учун шундай қаттиқ ибодат қилди. Илтимос, унга раҳминг келсин, Ота. Мен буни Сенинг Ўғлинг Исо Исми Ҳақи сўрайман. Омин”.
Кабутар учиб кетди. Билли кўзини очганида, хизматчилар ибодат қилмаётганини, а бу қушни кузатаётганларини кўрди.
― Сиз анави кабутарни сездингизми? ― улардан бири сўради.
“Ҳа, мен сездим” дейиш учун оғзини очганда, бунинг ўрнига:
― РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Бу аёл ўлмайди, балки яшайди!”, ― деб, ўзи эълон қилганини эшитиб, ҳайрон бўлди.
Хонадагиларнинг ҳаммасини юзида ҳайронлик пайдо бўлди. Бу мутлақо мумкин эмасдай туюлди.
― Бранхам ака, сен шунга аминмисан? ― сўради Эрн Бакстер.
― Менинг фикримда умуман бошқа нарса бор эди, гапиришга, ― жавоб қилди Билли. ― Буни мен гапирмадим, балки У гапирди, шу учун бу нарса амалга ошади. Ва қачон бу бажарилса, бу Дурбанга, Жанубий Африкага боришим белгиси бўлади.