Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Бола ваҳийга кўра тирилди

48 БОБ

1950



УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ Финляндия пойтахти, Хельсинкига 1950 йилнинг 14 апрелида қўнди. Аэропортда у билан кўришиш учун бир гуруҳ хизматчилар турган эди; улар орасида Биллига биринчи таклифни юборган пастор Маннинен ва Биллига таржимонлик қилиши керак бўлган фин-америка аёли мисс Мэй Исааксонлар бор эди (№19 Сурат).

Ўша кеч йиғилиш Хельсинкининг 25 000 одам жойлаштирса бўладиган “Мессухалли Холл” деган энг катта аудиториясида бошланди. Биринчи оқшом одамлар фақат 7000 кишини ташкил қилди. Бироқ, ўтирганларда юрак сирларини билиш инъоми шунчалик чуқур таассурот қолдирганлигидан, кейинги оқшомни ўзидаёқ, бор-йўғи оғзаки реклама туфайли, одамлар сони уч баробарга кўпайди.

Финляндия Америкадан қанчалик фарқ қилишини кўриб, Билли ҳайрон қолди. Иккинчи Жаҳон Уруши тугаганига беш йил бўлганига қарамай, лекин фин иқтисодиёти ҳали ҳам ўнгланмади. Кўплаб одамлар қашшоқлик даражасида яшарди. Ҳатто пулдор финлар ҳам ўз бойлигига кам нарса сотиб ола билардилар. Асосий озиқ-овқатлар ва товарлар юқори нархларда сотилар эди, а зеб-зийнатлар бўлса, жуда камчил эди. Гарчи “Мессухалли Холл”ни 20 000 одам тўлдириб турган бўлса-да, шунга қарамай, бино олдида фақат ўнта машина турганини санади. Одамлар яёв ёки велосипедларда келгандилар.

Афсуски, бу йиғилишлар Хельсинкида кетма-кет давом этолмади, унинг кетидан беш кун танаффус бўлди. Бу кунларда у ердан фойдаланишнинг иложи йўқ эди; у олдиндан бошқа тадбирлар учун заказ қилинган эди. Бу интервал вақтида эски қалтироқ паравоз Уилльям Бранхам ва унинг гуруҳини 360 километр шимолдаги Куопио ― Шимолий қутб яқинроғида жойлашган, Финляндиянинг яна бир йирик шаҳрига етказиб қўйди.

21 апрель, жумада, Биллининг Куопиода иккинчи куни унинг кампаниясини молиялаштирган маҳаллий хизматчилар у учун баланд Пуйо Хилл тепалиги чўққисидаги ресторанда хизматчилар тушлигини ташкил қилдилар. Олдинги кун оқшом Куопиодаги биринчи йиғилишида олиб борган оғир руҳий кураши оқибатида, Билли бу кучқурун хизматини ўтказишда танасини Худо билан кўпроқ руҳий мулоқотда бўлиши учун, у рўза тутди. Ўзининг таржимони Мэй Исааксон орқали Билли тинглади ва узун букет столида ўтирган ўттизта хизматчига нутқ қилди. Куопио Губернатори ҳам ўша ерда, шаҳарни бошқа юқори лавозимли бошлиқлари билан бирга ўтирган эди.

― Қани ҳа, Бранхам ака, бирор нима енг, ― ундади уни Гордон Линдсей.

― Йўқ, Линдсей ака, мен соат олтигача емоқчи эмасман. Бироқ, мана мен нима демоқчиман: нимадир содир бўлиши керак. Мен билмайман, нима бу, аммо руҳим сезяпти; руҳий нимадир содир бўлади.

Тушлик соат учда тугади. Куопиога қайтишдан олдин, Билли ва бир неча бошқа хизматчилар, чор атрофни қуш учадиган баландликдан қараш учун кузатиш вишкасига зиналардан кўтарилдилар. Яқинроқдаги шаҳардан ташқари, туманли гаризонтгача чўзилиб кетган кўплаб кўл ва қарағайзорларни Билли кўрди. Пастга қараб, Билли Пуйо Хилл тепалиги этагида қий-чувга кўзи тушди. Йўл четидаги ариқда машина ётганга ўхшар эди. Ҳамма томондан одамлар шу машина томонга югурдилар, бироқ у ерда нима бўлганини билиш учун Билли жуда узоқда турган эди. Унинг “бургут уяси”дан одамлар худди майда чуйда буюмлар атрофида ўрмалашган ва югургилаган чумолилардан кўринар эди.

Пуйо Хилл чўққисида фақат иккита машина бор эди. Кўпчилик хизматчилар киракаш отларда келишганди. Билли машиналарнинг бирига Гордон Линдсей, Жек Моор, Мэй Исааксон ва фин пастори – Вильхо Сойнинен билан бирга ўтирди. Тор, эгри-бугри йўллардан тепалик пастига тушганларича, уларга салкам йигирма дақиқа керак бўлди. Қачонки улар ўша қий-чув жойига етиб келганларида, Билли кўрган йўл четида ётган машина энди жойида йўқ эди. Йўл четида одамлар ҳар томондан, ўтда қимирламай ётган кичикроқ фигурани ўраб олдилар.

― Автоҳалокат бўлганга ўхшайди, ― деди пастор Сойнинен. ― Мумкин, бирор ёрдам берармиз.

Машинани тўхтатиб, Вильхо Сойнинен нима бўлганини билиш учун чиқди. Мисс Исааксон унинг кетидан кетди. Икковлари қайтгач, мисс Исааксон ҳамма гапни айтиб берди. Иккита кичкина болани мактабдан қайтишларида машина урган эди. Финляндияда машиналар жуда камлигидан, болалар йўлнинг у ёқ – бу ёғига қарамай, бепарво ўтганлар ва 1938 йилда ишлаб чиқарилган “Форд” автомобили тепаликдан тез тушаётиб, уларни ғафлатга қолдирди. Болалар ҳар томонга қочдилар: улардан бири шимолга отилди, бошқаси жанубга. Урмасликка ҳаракат қилиб, машина ҳайдовчиси шимолга бурди ва тормозни босди. Бахтга қарши, унинг оёғи тормоз педалига тушмади, унинг натижасида, у бор кучи билан газ педалига босди.

Болаларда қутулишларига ҳеч қандай имконият йўқ эди. Жануб томонга қочган бола олдинги қаноти билан урилганди ва зарбдан учиб йўлдан ўтиб, боши билан дарахтга урилди. Гарчи у жиддий жароҳатланган бўлса-да, у ҳали ҳам тирик эди, шу учун уни дарров машинада яқинроқдаги касалхонага олиб кетишди. Иккинчи бола бўлса, шимолга югурганини омади келмади. Машина кескин бурилиб, уни урганидан, машина пастга тушди, орқа ғилдираклари уни босди ва ундан кейин уни машина орқасидан осмонга отворди. У шу заҳоти ўлди.

Финляндия қонуни, мансабдор шахслар ҳалокат жойидан ўлган болани олиб кетишларидан олдин, ота-онанинг рухсатини талаб этар эди, шу сабабли кимдир далаларда ишлаётган ота-онасини олиб келиш учун кетди.

Линдсей ва Моор ўша болани кўриш учун машинадан чиқишди. Улар машинага жуда ҳам қаттиқ шокка тушиб, қайтдилар. Жек Моор деди:

― Менга ҳеч қачон бундайин дабдала бўлган болани кўришимга тўғри келмаган. Мен ўйламайман дейман-у, а нима, агар бу менинг ўғлим бўлгандачи? Бранхам ака, сен боришинг ва унга бир қарашинг керак.

Билли ўғли, энди ўн тўртга кирган Билли Поль ҳақида ўйлади. Нима бўлади, агар океан ортидан телеграмма юборсалар, унда у йўл ҳалокатида ўлди, дейилса? Бу фикр Биллига, у она ёвондан бу ёққа келса-ю, ва ўзининг азиз ўғилчасини ўт устида, юзига кийим ёпилган, совуқ ва қимирламай ётганини кўрса, бу бечора фин аёли юрагини қандай ҳис-туйғулар тўлдириши мумкинлигини англашга ундади. Билли машинадан чиқди ва ўлик болачани ўраб турган одамлар гуруҳи ёнига келди. Қачонки одамлар Биллини кўргач, улар ўзаро пичирлаша бошладилар.

Мисс Исааксон Биллига деди:

― Бу даҳшат эмасми? Бу одамлар ўзаро: “Мана бу мўъжизакор Америкадан. Қизиқ, у бу сафар нима қилади экан?” дейишяпти.

― Улар буни тушунишмайди, бор-йўғи шу, ― деб, Билли бу мулоҳазани унчалик аҳамияти йўқдай, уни қабул қилмади.

Узун, қалин юбкада кийинган ва оғир ишчилар этигини кийган бир неча аёл қаттиқ йиғларди. Эркаклардан бири тиззада чўккалади-да, ўлик болага одёлдай ёпиб қўйилган пальтони олди. Бола кўринишидан саккиз-ўн ёшлар бор эди. Унинг юзи майиб бўлган ва қонга бўялган эди. Оғзи катта очиқ, тили чиқиб турган эди. Кўзлари орқага тортилганидан, кўпроқ оқсил қисми кўриниб қолганди. Унда одатдаги фин кийимлари эди: чолворчаси оёғини ярмигача иссиқ оқ йўл-йўл пайпоқлари билан эди.ҳалокат пайтида ботинкалардан бири бутунлай унинг оёғидан учиб кетган ва ҳозир унинг пайпоғи учидаги тешигидан бармоқчалари чиқиб турар эди.

Бу айниқса, худди шундай ўғилчалари катта бўлаётган Линдсей ва Моор учун юракни эзадиган кўриниш эди. Гордон Линдсей чуқур-чуқур ҳиқиллаб йиғлаганидан, қалтирар эди. Билли қотди қолди. Кейин у бурилди ва машинага қайта бошлади.

Бирдан у, кимнидир қўли уни елкасини ушлаганини ҳис қилди. Билли тўхтади ва ким бундай қилганини кўриш учун қайрилди. Қанчалик ғалати бўлмасин, унга тегилиш учун етарлича яқинда ҳеч ким турмаган эди. У яна машина томонга бурилди ва яна бир қадам босди. Кўринмас қўл яна уни ушлаб қолди. Қачонки билли бурилиб ва бахтсиз ҳодиса қурбонига қарагач, кўринмас қўл уни қўйворди. Энди Билли қуюнга ўхшаган, шитирлаган товушни эшита билди. Раббий Фариштаси ёнида эди.

Билли бу ҳодисада қандайдир маъно яширинлигини англади. Ҳар-қалай, унда таниш нимадир бор эди. Билли мисс Исааксонга мурожаат қилди:

― Анави хизматчилардан сўранг, бу бола кеча кучқурун ибодат навбатида бўлмаганмикин?

Хизматчилардан ҳеч қайсиси болани танимади.

― Мен бу болани қаердадир кўрганман, аммо қаердалигини эслаёлмайман.

Билли эслашга тиришиб, бири бошқасига айқаш-уйқаш қалашиб турган чўққилар қатламига эътибор берди. Бирдан, худди яшин ургандай, унинг хотирасида ҳаммаси равшан бўлди. У ҳаёжонидан титраганича, ҳамроҳларини чақирди:

― Моор ака, Линдсей ака, мен сизга Америкада айтган ўша ваҳийни эслайсизми, ― ўшанда ўлик бола тирилади, деб кўрсатилган эди? Библиянгизни очинг ва менга ўқиб беринг, биринчи варақда бу ҳақида нима ёзилган.

Жек Моор Библиясини тез варақлай бошлади ва икки йил бурун нима ёзилганини тез ўқиди:

― Жигарранг сочлари... қўй кўзлари... саккиз-ўн ёшлар... чет эл кийимида юпун кийинган... автоҳалокатда абжағи чиққан... юксалиб турган чўққилар ва доимо яшил дарахтлари бор жойда... Бранхам ака, бу ёзув ҳақиқатга тўғри келади.

― Бу ўша, ― маъқуллади Билли.

Ўша ваҳий қандай тугагани ёдига тушганидан, юраги ҳаприқиб кетди.

― ВА РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Бу бола тирилади”.

Гордон Линдсей эшитганига ишонолмади.

― Бранхам ака, сен шу дабдала бўлган бола яна ҳаётга қайтади, демоқчи эмасмисан мабодо? Бу қандай ҳам бўлиши мумкин?

Билли ўзида ишончга ишонч қўшилганини ҳис қилди. Бола ярим соатдан бери ўликлиги ҳам ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас эди ― ваҳийлар доим бехато бўлар эди.

У қўрқмай эълон қилди:

― Агар бир неча дақиқада бу бола тирилмаса, менинг орқамга “ёлғончи пайғамбар” деган тахтача осишингиз мумкин. Энди бу аёлни тинчлантиришга ҳаракат қилинг.

Мисс Исааксон ўша ерлик аёллар ўзларини қўлга олишларини сўраган пайтда, Билли ҳамма нарсани у ваҳийда қандай кўрган бўлса, аниқ худди шундай бўлишлигини кузата туриб, ўлик бола ёнида тиззада турди. У ибодатини бошлади: “Самовий Ота, мен эслайман, Сенинг Ўғлинг Исо Ўз шогирдларига шундай деган эди: “Ҳасталарни соғайтиринглар, моховларни покланглар, ўликларни тирилтиринглар, жинларни қувиб чиқаринглар. Текин олдингизлар, текин беринглар”177. Икки йилдан кўпроқ бурун Сен бу манзарани менга кўрсатгандинг. Сенинг Сўзингга амал қилиб, ― Сенинг ёзилган Сўзингдек, Сенинг ваҳийда айтган Сўзингдек ҳам, ― мен ўлимга айтаман: “Сен бу болани бошқа ушлаб туролмайсан. Уни қўйиб юбор. Исо Масиҳ Исми ҳақи”.”

177 Матто 10:8

Ўзга дунёнинг сирли йўлининг қаеридадир бу жон тўхтади ва орқага қайтди. Ўпкасига ҳаво кира бошлагач, боланинг кўкрак қафаси кўтарилиб-туша бошлади. У қовоқчаларини пирпиратди, а кейин кўзларини очди ва атрофга умуман бошқача қаради. Шундан кейин у бошини кўтарди.

Шу туфайли аёллар йиғилари ҳайронлик қичқириқларига айланди. Бир неча дақиқадан сўнг бола уни у ёқ – бу ёғини кўришлари учун туриб ўтирди. Танасида битта ҳам синган жойи топилмади. Агар енгил тирналган ва кўкарган жойларини демаса, бола туппа-тузук ҳолатда эди (№20 Сурат).

БУ МЎЪЖИЗА ҳақидаги хабар бутун Куопио провинцияси бўйлаб, ўз йўлида ҳамма нарсани куйдирадиган ўрмондаги ёнғиндай тарқалди. Ўша оқшом Куопио аудиторияси охиригача тўлган эди. Имон ловуллар ва кўплаб мўъжизалар бўлиб ўтарди. Кейинги оқшомда шунчалик кўплаб одамлар аудиторияга киришни хохлаганликларидан, улкан бино уларнинг ҳаммасини сиғдиролмади. Эшикларни олдинроқ ёпишга ва бинога ҳеч ҳам киролмаган минглаб одамларни кўчада қолдиришга тўғри келди. Тартибни ушлаб туриш учун, фин ҳукумати ҳатто миллий гвардияни ёрдамга чақирди.

Йиғилишдан кейин Билли меҳмонхонасига энди кирмоқчи бўлаётган эди, худди шу лаҳзада ёш финлар, уни киришда кутиб турган эр-хотин, фин тилида шундай тинимсиз бидирлаб, уни ўраб олишдики, ҳатто мисс Исааксон ҳам уларни тушунолмади. Улар ялиниб-ёлвордилар, айниқса ёшгина аёл, у Биллига хиппа ёпишиб, ушлаб олдики, гўё ҳаёти бунга боғлиқдай эди. Линдсей, Бакстер ва Моорга Биллини иккала жазаваси тутган одамдан, уни меҳмонхонасига бир амаллаб киритиш учун, аниқроғи, судрашларига тўғри келди. Билли базўр костюмини тортиб олди.

Мисс Исааксон бу эр-хотинларга Биллидан нима кераклигини билиш учун, кўчада қолди. Ўн дақиқадан кейин у юқорига кўтарилди ва шундай деди:

― Булар шу кунлари автоҳалокатга тушган иккинчи боланинг ота-онаси. Уларнинг ўғли комада, ҳали ҳам ўзига келмабди, ва врачлар у яшамайди, деб ўйлашяпти. Уни ота-онаси сизни касалхонага боришингизни ва у учун ибодат қилишингизни истайди (№21 Сурат). ― Бранхам ака, биз сенга бундай қилишинга қўйиб беролмаймиз, ― деди Эрн Бакстер. ― Бу нарса, Босворт ака ва мен сенинг йиғилишларингни бошқариб бошлаганимиздан бери, ҳамма вақт бизнинг қоидамиз бўлган. Агар сен касалхонага бир одам учун ибодат қилгани борсанг, бу ҳақида шу заҳот газетада хабар беришади ва сени бошқа касалхонагами ёки уйга келиб, улар учун ибодат қилишингни сўраган тушкун аҳволдагиларнинг илтимослари билан кўмиб ташлайдилар. Шубҳасиз, сен уларнинг ҳаммаси учун боролмас экансан, бу норозиликни келтириб чиқаради ва оқибатда йиғилишнинг обрўси тушиши билан тугайди. Йўқ, мен ўша ёш она учун қанчалик қаттиқ қайғурмай, мен ўйлайман, бизнинг тартиб-қоидамиз бутунлай тўғри: улар йиғилишга касаллар ва хасталар билан бирга келишлари керак, бу ерда эса ҳаммага бир хил имконият берилади.

Билли маъюслик билан унга рози бўлди, бироқ қўшиб қўйди:

― Ҳеч бўлмаса, мен улар билан гаплашмоқчиман ва ҳаммасини тушунтирмоқчиман. Уларни бу ёққа олиб келинг.

Ўша боланинг отаси ва онаси йигирма ёшдан кўп ҳам катта эмас эди. Уларнинг эски кийимларидан камбағалликлари кўриниб турар эди. Она ҳали ҳам йиғлаб ва жазавада илтимосини бидирлаб айта бошлади. Мисс Исааксон таржима қилди:

― Юринг, боламизни шифоланг. У ҳали ҳам ўзига келмади, врач, у энди ўлади, деяпти.

― Мени кечирасиз, аммо мен сизнинг ўғлингизни шифолаёлмайман, ― Билли жавоб берди.

― Сиз бошқа болани шифоладингиз-ку.

― Йўқ, мен эмас, Исо Масиҳ уни шифолади. Мени бунга умуман алоқам йўқ. Икки йилдан кўпроқ олдин, Худо менга ваҳийда иккинчи бола тирилади, деб кўрсатган эди. У менга сизнинг ўғлингизни умуман кўрсатгани йўқ.

― Унда бизнинг ўғлимиз ҳақида ваҳий кўринг.

Билли бош чайқади.

― Мен ваҳий кўролмайман, қачон истасам. Мен уни фақат ўшанда, қачон Худо менга қачон кўрсатса, кўраман. Аммо мен сизнинг ўғлингиз учун, уни Худо шифолаши учун ибодат қиламан. Шунга қарамай, у шифоланадими ёки йўқми, ― бу ҳаммаси Худога ва сизнинг имонингизга боғлиқ. Сиз иккингиз ҳам Масиҳчимисиз?

Улар Масиҳчи бўлмаганлигидан, Билли уларга Хушхабарни қисқача ва оддий қилиб тушунтирди.

― Биласизми, Худодан ўғлингизни шифолашни сўраб, сиз жуда ҳам кўп нарсани кутасиз, ваҳоланки, сиз ўзингиз Унга ҳаётингизни берганингиз йўқ. Бу ҳақида мана бундай ўйлаб кўринг: агар ўғлингиз ўлса, Худо уни осмонга олади, чунки у умуман гўдак ва ҳозирча ўз ҳаёти учун жавобгарликни билмайди. Кейин, сиз, гуноҳкорлар ўлсангизлар, сизлар бошқа у билан ҳеч қачон кўриша олмайсизлар. Аммо, агар сизлар Исо Масиҳни ўз шахсий Қутқарувчингиз деб қабул қилсангиз, унда, ҳатто агар ўғлингиз ўлса ҳам сиз бир куни у билан осмонда яна кўришасиз, чунки айнан ўша ёққа Масиҳчилар ўлимидан кейин жўнайдилар. Хуллас, нима учун сизлар ҳозирнинг ўзида ҳаётингизни Исо Масиҳга бермаслигингиз керак? Масиҳчи бўлсангиз, сиз Худога ишонч билан мурожаат қилиб биласиз ва Ундан ўғлингизни шифоланишини сўраб биласиз. Мумкин, Худо уни ҳаётини сақлар.

Бу келишув уларга, ундан ҳеч нима ютқазмайдиган бўлиб кўринди. Улар ҳаммалари полда тиз чўкдилар ва Билли бу жуфтни Исо Масиҳдан уларнинг ҳаёти Раббийси бўлишини сўраб, ибодат қилди. Улар ибодатни тугатишлари билан, она ўрнидан турди ва жазава билан ғўлдиради:

― Энди ўғлимиз ҳақида ваҳий кўринг.

― Мен сизга айдим-ку, мен Худони ваҳий кўрсатишига мажбур қилолмайман деб. Агар У уни кўрсатмаса, демак кўрсатмайди. Агар кўрсатса, мен сизларга бу ҳақида хабар бераман. Менга телефон рақамингизни қолдиринг, у орқали мен сиз билан боғланиб биламан.

Умидсиз, тушкун она учун бу умуман етарли эмас эди. Кейинги кун, 23 апрель, якшанбада, у ҳар ўн беш дақиқада мисс Исааксондан: “У ваҳий кўрдими?”, деб сўраб, меҳмонхонага қўнғироқ қилаверди.

ЎЛГАН БОЛАНИНГ ТИРИЛГАНИ ҳақидаги хабарлар, ҳатто то лапландлар манзилгоҳларига етиб бормагунигача, Финляндиянинг шимолий қисмидаги ҳар бир кўл ва дарёлардан кечиб ўтди. Финларнинг узлуксиз оқими провинциянинг ҳамма томонларидан Куопио шаҳрига қараб оқиб, ҳар куни вақтидан олдин аудиторияни охиригача тўлдираверди. Кимки аудиторияга киролмаса, кўчаларни тўлдириб юравердилар. Биллига кафедрага чиқиш вақти келганида, у бошқаларнинг ёрдамисиз бинога уч квартал масофага яқин боролмаслигини кўрди. Губернатор унга ёрдамга миллий гвардия отрядини юборди. Бу солдатлар хушхабарчи атрофида найза кўринишида сафландилар ва қиличларини баланд кўтарган ҳолда олдинга ҳарбийча марш қилдилар. Халқ орқага тисарила бошлади ва ўзларини орқароқ олдилар.

Гвардиячилар Биллини аудиториянинг пастки қаватига олиб ўтдилар ва унинг орқасида эшикни ёпдилар. Отряднинг асосий қисми ташқарида қолди, а бошқа тўрт қоровул эса ― иккитаси олдинда ва иккитаси орқада ― Билли билан то уни платформагача этиш учун бирга юраверишди. Ярим ертўланинг каттакон юзаси, агар жамоат ҳожатхоналари олдида навбатда турган бир неча кишини ҳисобламаса, бўм-бўш эди. Баланддаги асосий аудиториядан келаётган мусиқа эшитилаётган эди; фин қўшиқлари минор оҳанглари жўрлигида куйланаётган эди. Тез орада унга кафедрага чиқишлиги кераклигини билиб, Билли зиналарга томон йўналди.

У бор-йўғи бир неча қадам кетувдиям, шу пайт аёллар ҳожатхонаси эшиги очилди, у ёқдан қўлтиқтаёқларда каловланиб ногирон-қизча чиқди. У ўн ёшларда эди. Унинг сочлари елкасига нотекис тушиб турар ва гўё уни ўзи қайчи билан кесганга ўхшар эди. Унинг кўйлаги парча-парча осилиб турган ва тиззадан пастигача осилиб турар эди. Билли унинг скоба ва боғламаларига разм солиб тикилди: у кўрганлари ичида, ҳали ўзи юра оладиган энг қийналиб қолган бола эди. Унинг бир оёғи бақувват ва соғлом эди, а бошқаси ҳаракатсиз осилиб турар ва ҳеч нарсага ярамас эди; у бошқасидан бир неча сантиметрга калта ва таглиги қалин ботинка билан ушлаб турилган эди. Унинг хаста оёғига оғир тасмалар боғланган, улар эса унинг белидаги металл чамбарга тақилган эди. Яна нималарнидир Билли тушуниб етмади: ботинкасининг олдинги қисмидаги қалин таглигидан арқон тортилиб, қизчанинг елкаси орқали ўтказилган ва унинг орқасидаги тасмага боғланган эди.

Билли унга қараб турганини қизча кўриши билан, у бошини эгди ва унинг бетларидан, баланддаги кучли лампалар нурида йилтиллаб, кўз ёшлари думалади. Билли, қизча уни кимлигини билишлигига ишончи комил эди ва унинг ҳаёлида қизча унга келишни истаяпти, аммо бу бемоврид кўринадими деб қўрқаяпти, деган аниқ фикр пайдо бўлди.

Биллининг олдида бораётган солдатлар, у нима учун тўхтаганини кўриш учун тўхтадилар ва орқага қарадилар. Икки гвардиячи, юра бошласин деб, уни орқасидан салгина туртдилар. Тўртала гвардиячидан ҳеч қайсиси инглизча гапирмаганлиги туфайли, Билли боши ва қўллари билан у озроқ тўхташни хохлаётганини ишора қилиб кўрсатди. Қачонки қизча яна бошини кўтарганида, Билли унга кел деб имо қилди. У унга қараб каловланиб кела бошлади. Билли унинг елкаси ва ногирон оёғидаги ботинка тумшуғига тортилган арқоннинг вазифасини, энди тушунди. Энг аввало, қизча иккила таёқни ўзидан олдинга қўйди, кейин унга таянди ва елкасини кўтарди, унинг натижасида жароҳатли оёғи олдинга силжиди. Бу беўхшов бўлиб кўринар, аммо амал қилар эди! Биллининг раҳми келаётганидан, юраги ёрилгудай бўлди.

Биллига яқин келиб, бу ногирон-қизча Биллининг костюми пастки этагини кўтарди, уни юзига этди, ўпди ва уни туширди. Унинг мовий кўзларидан ёшлари дарёдай оқди. Бошини эгди ва жўлдур юбкасини тўғрилаб, у финчада “рахмат” деб, беўхшовгина икки букилиб таъзим қилди.

Билли унинг боши узра, шу қизчанинг кўринишидай, ҳавода икки мутлақо соппа-соғ оёқларида юрган сояни кўрди.

― Азизагинам, ― деди ҳаяжонланиб у, ― сен ҳозир бу боғичларни ечишинг мумкин. Худо сени шифолади.

Албатта, у инглизча сўзларни тушунолмади, ва у ерда унга таржима қилишга ҳеч ким йўқлигидан, бу сўзлар у учун маънога эга бўлмай қолаверди. Унинг орқасидаги солдатлар, у жуда узоқ қолиб кетаяпти дея, уни зинага томон итара бошладилар. Билли унга бошқа ёрдам беришга ожиз ҳолда ўйлади: “О Худойим, бир кун у албатта тушиниб олади”.

Ўша оқшом қачонки қўпол лапландлар Исо Масиҳни юрак сирларини билишини кўрган вақтда, юзлаб касал одамларга шифоланишлари учун ибодатига яқинроқ келишларига ҳожат қолмаганди. Билли платформада турганча, қандай улар ҳассаларини ташлаганларини ва ногирон аравачаларидан турганларини кўрди.

Қачонки Билли икки марта ибодат карточкаларини ишлатгач, Говард акасини елкасига қўлини қўйди ва огоҳлантирди:

― Билли, эҳтимол, шуни ўзи, бу оқшомга етар. Бу сафарингда ҳали кўп йиғилишлар ўтказиш олдингда турибди ва биз сени чарчаб қолишингни истамаймиз.

― Говард, ҳали мени озроқ ҳаракатим бор. Кел, яна ўнта карточка эълон қиламиз, 45-номердан бошлаб.

Говард охирги ўнта касални навбатга қўйгунича, Билли халққа орқасини қилиб, бир стакан сув ичди. Бирдан у орқасидан шақирлаган, жаранглаган товушни эшитди. Қайрилиб, у олдинроқ пастки қаватда гаплашган ўша ногирон-қизчани кўрди. Ҳозир у қийналиб-қийналиб, платформага зиналардан чиқаётган эди. Унинг карточкасининг номери 45 эди.

Биллининг юраги қувончдан дукиллади. У мисс Исааксонга бурилиб, шундай деди:

― Мен истардимки, сиз менинг сўзларимни, ҳатто нима учунлигини тушунмасангиз ҳам аниқ таржима қилсангиз ва уларни такрорласангиз.

Унга қараб каловланиб келаётиб, қизча жилмайди. Унинг олд тишларидан бири йўқ экан.

― Сен ўша, мен хизмат олдидан пастда учратган қизчасан, шундай эмасми? ― сўради Билли.

― Ҳа, ― жавоб берди у. ― Менинг исмим Вира Ихалайнен. Мен етимман. Ота-онамни руслар ўлдиришган. Ҳозир мен Куопиода, шу ердаги палаткада яшайман. Сиз нима деб ўйлайсиз, Исо мени шифолайдими?

― Азизам, Исо Масиҳ аллақачон сени шифолади. У сени ўша ерда, хизматдан олдин, пастки қаватда шифолади. Ана у ерда ўтир ва сенга бирор киши бу боғичларни ечишсин. Кейин менга кўрингин.

Ҳали фин хизматчиси Виранинг оёқларидаги боғичларни ечар экан, Билли кейинги касал билан гаплаша бошлади. Тўсатдан қаттиқ қичқириқ эшитилди, ва мана, платформага бир қўлида ҳасса, а бошқасида тасмаларни ушлаганча, хурсандлик-севинч нидоси билан Вира чиқди. У оёқ яланг чопар, ёғоч платформани оёғи билан дукуллатар ва шимол буғучасидай сакрар эди (№22 Сурат). Биллининг овози аудиториядан чайқалиб чиққан ҳамду-санолар оҳангига қўшилиб кетди.

Хизматдан кейин Говард Биллига меҳмонхонага етиб боришига ёрдам берди. Меҳмонхона вестибюлидан ўтаётиб, акасини Руҳ илҳомлантиришидан чиқариш ва орқага, жисмоний дунёга олиб кириш учун у билан озроқ гаплаша бошлади.

― Билли эслайсанми, биз Принс-Альбертда бўлган вақтимизда, сен ўша баттарин канада карамелидан еганингни?

― Аҳа.

― Хўш, агар сен ўша конфетларни ёқимсиз деб ҳисоблаган бўлсанг, сен бу фин ширинликларидан татиб кўришинг керак. Мен ўйлайман, қолган ҳамма нарса каби бу ерда шакар ҳам камёбдир, шу учун улар етишмаган нарсаларни крахмал билан тўлдиришга ҳаракат қиладилар. Мана, бир нечтасини еб кўр.

Говард икки дона карамелни акасини қўлига қўйди, аммо Билли уларни емади.

Лифтдан чиқиб, улар меҳмонхонанинг ўша қавати учун қўйилган ягона телефон ёнидан ўтишди. Телефон эски модадаги бўлиб, ёғоч яшик-корпусга қаттиқ маҳкамланган қўнғироқсимон микрофондан, унинг ёрдамида операторга қўнғироқ қилиш керак бўлган буралувчи тутқичдан ва симнинг охиридаги қўнғироққа ўхшаб кетадиган телефон трубкасидан иборат эди.

― Биласизларми, ― изоҳ берди мисс Исааксон, ― ўша иккинчи бола, ҳалокатга учраган, ҳали ҳам ўзига келгани йўқ. Унинг онаси куни бўйи менга ҳар ўн беш дақиқада қўнғироқ қилиб, сиз ваҳий кўрдингизми, деб сўрашини қўймайди. Агар у эртага ҳам худди шундай қўнғироқ қилиб турса, унда мен ақлдан озсам керак.

Кейин мисс Исааксон ўз номери эшигини очди.

― Раббий ҳозирча менга у ҳақида ҳеч нарса кўрсатмади, ― деди Билли, ўз номери эшигини очиб кираётиб.

Библияси ва иккита конфетни мармар тахтали эски намунадаги столга қўйиб, Билли деразага келди ва Россия томонга, шарққа қаради. Гарчи ярим кечага яқинлашган бўлса ҳам, оқшом осмони, кўпроқ унинг она штати Индианадаги ғира-шира, қош қораёган пайтни эслатар эди: кўчада ҳали етарлича ёруғлигидан газета ўқиса бўлар эди. Бу ярим тунги қуёшли мамлакат ― шу қадар Шимолий қутбга яқин эдики, апрель ойида қуёш траекторияси озгина вақт горизонтга яширинар, а кейин бошқатдан ўз чиқиш ёйидан кейинги кундан хабар бериб, юра бошлар эди. Кўчалар аудиториядан чиққан ва бир-бирлари билан гаплашиб турган одамларга қайнаган эди. Улар шак-шубҳасиз, ўша оқшомги йиғилишда ўзлари гувоҳ бўлган буюк воқеалар ҳақида гапириб, “асалари уясидек ғувиллашарди”. Кейин Билли бир гуруҳ фин солдатлари рус солдатларини қучоқлаганларини кўриб, ҳайрон бўлди. У ўйлаб қолди: “Ҳар қандай финни русни қучоқлашга мажбур қилаётган нарса, ер юзидаги ҳар бир уришга хотима беради. Исо Масиҳ ― бунга жавоб, ҳа жаноблар”.

Билли қўлини кўтарди ва Худога сиғина бошлади: “Самовий Ота, Сен шу қадар ажойибсан. Мен Сени қанчалик севаман, Сен бугун ўша етим-ногирон қизни шифолаганинг учун. О-о, Буюк Худо Ешуа, Сен қандай яхшисан! Бир куни Сен ўша шарқ осмонини очиб, бу сафар шон-шухратинг билан яна келасан. Минглаб бу финлар бу оқшом қилган қарорлари туфайли, Абадий Ҳаётга ўтадилар. О Исо Масиҳ, мен Раббим ва Раҳбарим, Сени қанчалик яхши кўраман мен; Сен учун меҳнат қилаётганимга қанчалик миннатдорман”.

Билли орқа томондан жаранглаган товушни эшитди. Бурилиб, ўша эски стол ёнида турган Раббий Фариштасини кўриб, чўчиб кетди. Фаришта ҳамишадагидек кўринар эди: баланд бўйли, соқолсиз, оч-жигарранг териси ва елкаларигача тушган сочлари қоп-қора эди; у оппоқ кийимга кийинган бўлиб, кийими унинг яланг оёқларини тўлиқ ёпиб турмасди. Одатдагидек, унинг юз ифодаси жиддий эди. Фаришта устида, ўша ҳамма ерда бор бўлган Нур гир айланиб, пульсланар эди, қўллари эса унинг кенг кўкрагида қовуштирилган эди. Унинг олдида столда бўғзи тор гулдон турган эди, қайсики олдин ўша ерда йўқ эди. Билли эшитган жаранглаган товуш ― Фаришта ўша гулдонни мармар юзали столга қўйиши туфайли чиққан бўлса керак.

Гулдонда иккита сариқ наргис гули солинган эди: улардан бири шимолга оғиб турган эди, а бошқаси бўлса жунубга. Фаришта нигоҳини бу гулларга қадади ва сўради:

― Бу нима?

― Мен учун бу наргисларга ўхшайди, ― жавоб берди Билли.

― Бу иккита гул, уч кун илгари ҳалокатга учраган ўша икки болани ифодалайди. Машина шимолга отиб юборган бола ўша заҳоти ўлди, аммо у яна ҳаётга қайтди. Жанубга отилган бола бўлса, ҳатто ҳозир ҳам ўлим ёқасида ётибди.

Қачонки Билли ҳамма бу нарсани кузатиб турар экан, шимолга оғиб турган гул тез эгилди, шунинг учун унинг гулбарглари столга тегди, шу вақтнинг ўзида жанубга оғиб турган гул соатнинг секунд стрелкасига ўхшаб, қайсики ҳар бир тиқиллашдан янада пастга тушавериб, аста-секин эгилаверди.

― Сенга уканг нима берди? ― сўради Фаришта.

― иккита конфет.

― Уларни еб қўй.

Икки конфет гулдоннинг иккала томонида, ҳар бир гул билан бир тўғри чизиқда ётган эди. Билли шимол томонда ётган конфетни олиб, оғзига солди. Унинг таъми жуда ёқимли эди. Ҳали у бу конфетни чайнар экан, столга гулбарглари тегиб ётган наргис бирдан кескин равишда тўғриланди ва гулдонда тикка турди. Бироқ, жанубга қараган гул, ҳар бир вақтнинг бўлакчасида ҳам пастга, янада пастга эгилишда давом этаверди: тик, тик, тик, тик...

― Энди бошқа конфетни егин, ― Фаришта буюрди.

Оғзига иккинчи конфет бўлагини солиб, Билли уни чайнай бошлади. У шунчалар таъмсиз ва серкрахмаллилигидан, Билли уни қўлига тупурди.

Фаришта уни огоҳлантирди:

― Агар шу конфетни емасанг, иккинчи бола ўлади.

Бу пайтга келиб, шимолга эгилган наргис қарийб столнинг юзасигача букилди. Билли яна иккинчи конфетни оғзига солди. У жуда ёмон, бемаза эди, аммо у уни барибир чайнади. Қачонки у уни ютганида, хам бўлиб қолган гул ҳам худди “ҳамроҳи”дек кескин кўтарилди. Озгина бошини эгиб, Фаришта столдан гуллар билан гулдонни олди ва боши устида пульс ураётган Нурда, токи бу олов шари ва Фаришта бутунлай кўринмай қолгунларича “парлана” бошлади.

Бутун танаси увушиб қолганидан, Билли бир неча дақиқа қимирламади. Ниҳоят, у коридорга туртила-туртила чиқди ва қичқирди:

― Исааксон опа, тезроқ бу ёққа келинг!

Мисс Исааксон эшигини очиб юборди ва коридорга чиқди.

― Бранхам ака, нима гап? Нима бўлди?

― Раббий Фариштаси ҳозиргина хонамда менга келди ва ҳалокатга учраган иккинчи бола хусусида сўз берди. Мен сизни ўша ёш онага қўнғироқ қилишингизни ва унга: “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Ўғлингиз яшайди””, ― деб айтишингизни истайман.

Мисс Исааксон коридорнинг охирига қараб чопди ва оператор билан боғланиш учун телефон тутқичини айлантира бошлади, у эса ундан кейин ўша боланинг ота-онасига қўнғироқ қилди. Мисс Исааксон фин тилида қисқагина нимадир деди, эшитиб турди-да ва трубкани осди.

― Бу уларнинг уйига келадиган энага. Ота-онаси тахминан ярим соат олдин касалхонага кетганлар. Уларга у ёқдан ўғиллари ўлаяпти, деб хабар берганларига ўхшайди.

― Яхши, ― деди Билли, ― унда касалхонага қўнғироқ қиламиз. Мен унга, Худо бирор нарса кўрсатиши билан хабар қиламан дегандим.

Мисс Исааксон бошқатдан операторга қўнғироқ қилди, у эса касалхона билан боғлади. Тез орада у ёш она билан финчада: “Бранхам ака айтаяпти: “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: ўғлингиз яшайди””, ― деб айтди.

Мисс Исааксон озроқ эшитиб турди ва кейин юзида ҳайронлик билан жилмайиб, Биллига қаради.

― Онаси айтаяптики, у бу ҳақида билар экан. Улар касалхонага келганларида, ўғлининг пульс тезлиги кескин камайган экан. Улар кроват ёнида, унинг охирги нафасини кутиб ўтирган эканлар, аммо бирдан, беш дақиқача олдинроқ унинг пульси кутилмаганда нормага келган, худди ҳеч нарса бўлмагандай. Кейин болача кўзини очган ва улар билан гаплашган. Унинг аҳволи нормаллашган ва у мутлақо соғга ўхшайди. Врачлар жуда ҳам ҳайрон қолганлар. Улар айтаяптики, агар у кўриниб тургандай шунчалик соғ экан, унда у эрталаб уйига кетиши мумкин.

Билли мамнун бош ирғади.

― Уларга айтинг, биз болани яхши бўлганига жуда хурсандмиз. Ва унга эслатиб қўйингки, уни ўғлини на мен ва на ваҳий шифолади; буни унинг Раббий Исо Масиҳга бўлган имони шифолади.

ФИНЛЯНДИЯДАН КЕЙИН Бранхам миссияси қўшни мамлакатлар: Швеция ва Норвегияга келди (№23 Сурат).

Норвегиядалигининг иккинчи кунида, Билли соат бешда ногоҳон уйғонди. Унинг олдида Раббий Фариштаси турар ва унга қараб турган эди. Фариштанинг қўллари одатдагидек кўкрагида қовуштирилган эди. Унинг боши узра ўша ғайритабиий Нур меҳмонхона номери деворига хурофий бир қўрқув соладиган шуълалар ташлаб, пульсланиб турар эди.

― Кийин, ― буюрди Фаришта, кейин боши устидаги Нурга қўшилди ва шу олов шари билан бирга ғойиб бўлди.

Билли кийинди ва кута бошлади. Бошқа ҳеч нарса содир бўлмади. “Бу ҳаммаси нима бўлсайкин?” ― фикрлади у. “Қизиқ, Раббий нимани хохласайкин, мен бажаришим керак?”

Фаришта унга бошқа ҳеч қандай кўрсатма бермаганлигидан, Билли эрталаб сайр қилмоққа ва бу ҳақида ибодат қилишга қарор қилди. У шу Норвегия шаҳри бўйлаб беш километрга яқин ўтди ва ниҳоят, дарёга бориб қолди. Дарахт тагида қулай ўтириб олиб, Билли дармонсизланди ва ибодат қила бошлади, қуёш бўлса, бу орада, осмон гумбазида борган сари юқорилайверди. Эрталабки соат тўққизларда, у номерида йўқлигидан бошқалар ташвишланишини ўйлаб, асабийлашди.

Худди шу лаҳзада Билли Фариштанинг:

― Тур ўрнингдан ва орқага юр, ― деб шивирлаганини эшитди.

Бир ярим километрлар ўтиб, Билли Фариштанинг:

― Ўнгга қайт, ― деб қаттиқ айтганини эшитди.

Билли ўнгга бурилди. Қачонки у бир неча квартал ўтган эди, Фаришта яна гапирди:

― Чап томонга бурил.

Билли Фаришта кўрсатмаларига, Раббий уни қаёққа этишини билишни хохлаб, қулоқ солаверди.

Кейин у ўтган оқшомги охирги йиғилиши вақтида унинг таржимони бўлган норвегни кўрди. У одам ҳам Биллини кўрди ва у билан кўришиш учун келди. У деди:

― Бранхам ака, бу қандайдир бошқача, мен...

― Бир дақиқа, ― Билли уни бўлди.

У билан у одам ўртасида ваҳий пайдо бўлди ва унда бу одамнинг муаммоси кўрсатилган эди. Кейин Билли ўзини кеча оқшомги йиғилишнинг охирида кўрди. Ваҳийда у ўзига қаради, қачонки у бошини эккан, кўзини юмган ва одамларни ибодатда қўйиб юборган эди. Энди Билли бир нарса бўлиб ўтганини, у нарсани кеча кечқурун билмаганини кўрди.

Ваҳий тугагач, Билли кўчадаги одамга деди:

― Сиз ҳозиргина касалхонадан қайтдингиз, шундай эмасми?

― Ҳа, а нима? Сиз буни қандай билдингиз?

― Сизда фақат битта буйрак ва сиз ундан ҳам айриламан, деб ҳавотирланасиз.

― Бу ҳақиқат. Кеча мен дармонсизликдан базўр оёқда турган эдим. Мен платформага кўтарилдим ва сизни таржима қилдим. Кеча оқшом қилган ҳамма ишим шу.

Билли бош ирғади.

― Уч ёки тўрт йилча бурун, сиз Раббий учун нимадир қилишингиз керак эди ва сиз буни қилмадингиз. Шундай эмасми, ахир?

Одамнинг ҳайрон бўлганлиги, унинг юзидаги ҳар бир буришиқ ва ажинларида битилган эди.

― Бранхам ака, бу ҳақиқат.

― Шундан кейин сизни операция қилдилар ва битта буйракни олиб ташладилар. Ўша вақтдан бошлаб, бу бошқа буйракка ўтди ва айнан шу учун сиз ҳавотирдасиз. Кеча кечқурун, йиғилишни жавоб бериш учун ибодат қилган вақтимда, сиз наҳотки менинг костюмимнинг пастки қисмидан астагина ушлаб, “Илтимос, Раббий Исо, мени шифола”, ― деб ибодат қилмадингиз?

У одам қўлларини осмонга чўзди.

― Бу ҳақиқат, Бранхам ака. Мен ҳам Худодан, агар мен чиндан ҳам шифоланган бўлсам, тасдиқлашини сўрагандим. Тахминан ярим соат олдин менда ғалати бир ҳис уйғондики, мен бу ерга келишим ва кўчада туришим керак эди. Ва мана шу ерда сиз билан тўқнашдим! Энди мен бутунлай ишонаман, Исо Масиҳ мени шифолади.

Қачонки Билли меҳмонхонага қайтганида, Линдсей, Моор, Бакстер ва уларни меҳмон сифатида қабул қилган норвег пастори нонуштага боришга тайёр эдилар. Улар биргаликда шаҳар марказига бордилар ва ресторанга киришдан олдин, дўконнинг витринасида тўхтади.

Билли ҳамроҳларига бурилиб, шундай деди:

― РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: бинодан бир одам чиқади ва бизларни тўхтатади. У қора костюм ва оқиш шляпада бўлади. У мендан ўзи билан баландга чиқишни ва унинг хотини учун ибодат қилишимни илтимос қилади, аммо мен буни қилолмайман, чунки у аёлга бу дунёдан ўтиш вақти келган.

― Қачон бу бўлади? ― сўради Жек Моор.

― Эҳтимол, биз меҳмонхонага қайтишимиздан олдин бўлади, ― жавоб берди Билли, ― чунки ваҳийда бу шу бугун эрталаб бўлиши очиқ-ойдин кўрсатилган эди.

Нонушта қилишиб, улар бешовлашиб меҳмонхонага, дўкон витриналаридаги товарларга қараб-қараб қайтаётган эдилар. Бирдан битта дўкондан, улар билан учрашганидан хурсанд бўлиб, бир одам чопиб чиқди. Норвег пасторининг таржимаси туфайли, улар бу одам дўконнинг устидаги квартирада яшашини ва унинг хотини оғир касалликдан ўлим тўшагида ётганини билиб олдилар. Дўкон эгаси “буюк Америкалик хушхабарчи”га унинг квартирасига чиқишини ва унинг хотини учун ибодат қилишини ёлвориб сўради.

Билли унинг илтимосини рад қилишни жуда ҳам хохламас эди, аммо у “йўқ” дейишга мажбур эди. Кўргани унга ёқадими ёки йўқми, у ваҳийларга бўйсуниши кераклигини билар эди. Бу унинг инъоми ва чақириғига эргашадиган юқори баҳо эди.



Up