Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Дўстлар ва ғанимлар

49 БОБ

1950



1950 ЙИЛ ИЮНИДА Уилльям Бранхам Техас штати, Лаббок шахрида шифолаш кампаниясини ўтказаётиб, галдаги жамоатчилик танқидига учради. Маҳаллий газета муҳаррири Биллини, у ишонувчан Масиҳчиларни турли хил психологик ҳийла-найранг билан алдаяпти, деган захархандали мақолани босиб чиқарди.

Гордон Линдсейнинг ғазаби қайнар эди.

― Бранхам ака, сен бу мақолани ўқидингми? Унда сенинг йиғилишларинг вақтида шунчалик кўп пул йиғганингдан, уни олиб кетиш учун иккита бақувват одам керак бўлади, деб айтилган. Бу мақола шунга ўхшаш ёлғонларга тўлиб кетган. Бу мени жаҳлимни чиқаряпти. Бранхам ака, нима учун энди сен осмондан олов тушурмаслигинг ва ўша жойни ёндирмаслигинг керак?

Билли кулиб юборди.

― О-о, Линдсей ака, зап одамсанда. Худди шу нарсани Ёқуб ва Юҳанно Раббийни шаҳарлардан бири қабул қилмаган вақтида қилмоқчи бўлувдилар, шунга ўхшади. Исо уларга деди: “Сизлар қандай руҳда бораётганлигингизни билмайсизлар; зеро Инсон Ўғли инсон жонини ҳалок қилиш учун эмас, халос қилиш учун келган”178.

178 Луқо 9:51-56

― Мен одамларни кўзда тутмадим. Мен шундай бўлмағур гап босаётган, босиш станоги ҳақида гапирдим.

― Нимасини айтай, Линдсей ака, мен бундай ақлсизликка эътибор бермасликка ҳаракат қиламан, холос. Бунинг устига, агар мен бевосита фақат Раббийдан буйруқ олган пайтимдагина, мен шунчалар бирор буюк нарса қилган бўлар эдим.

Бу жавобдан Линдсей қониқмади.

― Бугун бизга нима керак, бу Илёсга ўхшаган пайғамбарлар керак. Унга ҳаракат қилишидан олдин ваҳий керак эмас эди. У Кормил тоғига шитоб билан борди, қурбонгоҳ қурди ва ўша Боол пайғамбарларини чақирди: “Бу ёққа келинглар-чи, кўрайлик қани, ким Худо экан”. Илёс Боолни масҳара қилиб ва ўша одамлар устидан кулиб: “Қани ҳа! Келинглар, Боол нима қилиб билар экан, кўрайлик”, дея, у ёқдан бу ёққа юрган эди. Боолнинг ўша ёлғончи пайғамбарлари қачонки осмондан олов тушиб, Илёсни қурбонлигини сув ва ҳамма қолган нарсаларни ютганида, анчайин аҳмоқони аҳволда қолгандилар. Илёс ваҳийсиз билар эди, нимада турганини. Бугун бизга шундай пайғамбарлар керак.

― Бир дақиқа, Линдсей ака, ― Билли унга эътироз билдирди. ― Сен ажойиб ўқитувчисан, аммо сен бир муҳим моментни ўтказиб юборяпсан.қачонки Илёс ҳаммасини керакли тарзда бажаргач ― бузоқларни иккига бўлди, уларни қурбонгоҳга қўйди ва сув сепа бошлади, ― шунда у деди: “Раббим мен бу ҳаммасини Сенинг сўзинг бўйича қилдим”179. Тушуняпсанми, ҳаммасидан олдин унга ваҳий кўрсатди. Пайғамбарлар билан ҳам худди шундай ― улар ҳар доим ваҳийга амал қилганлар. Ҳатто Исо ҳам, Худо-Пайғамбар бўла туриб, шундай деди: “Мен фақат Отам Менга нимани кўрсатса, шуни қиламан”180.

179 3 Шоҳлар 18:17-40

180 Юҳанно 5:19

Линдсей истар-истамас, ғўлдираб чекинди:

― Ҳар қалай, шу кунларимизда Илёсдек кўплаб пайғамбарларни кўришни хохлардим.

Бундан бир неча ҳафта ўтиб, Билли Мексика чегарасидан 30 километрлар шимолда жойлашаган кичикроқ шаҳар ― Техас штати Харлингенда уч кунлик кампания ўтказди. Биринчи оқшом йиғилганлар ғамгин кайфиятда бўлгандай эдилар. Йиғилишда кўп одам иштирок этди (4000 га яқин одам аудиторияни тўлдирди), бироқ уларда Билли бошқа ерларда кўрган ўша ҳаяжон ва завқланиш йўқ эди. Бахтимизга бу одамларнинг бу руҳий тушкунлиги платформада инъомга таъсир қилмади. Шунга қарамасдан, Раббий Фариштаси бошқа йиғилишлар пайтида бўлганидек, одамлар қаторлари оралаб силжиб юрмади.

Кейинги куни, кун қиёмига етганидан кейин, Билли меҳмонхона номерида ибодат қилиб турганида, унга администратори қўнғироқ қилиб қолди.

― Бранхам ака, мен ҳозир шаҳар марказига тушлик учун боряпман. Сен мен билан бормоқчи эмасмисан?

― Йўқ. Бакстер ака, миннатдорман, фақат бугун эмас. Мен ҳали ҳам Раббим олдида рўзадаман.

― Яхши. Унда мен сен билан бир неча дақиқадан сўнг меҳмонхона вестибюлида учрашсам бўладими? Менга сен билан айрим нарсаларни кечки хизмат бошланишигача, ўйлаб олишим керак.

― Албатта, мен ҳозироқ пастга тушаман.

Вестибюлда Эрн Бакстер ўзининг ҳавотирланаётганини умумий қилиб, Биллига аён қилди.

― Ўтган оқшом қилинган ҳайр-эҳсонлар жуда ҳам кам бўлди, ва ҳозир оператив фондимизда бу кампанияни ўтказиш учун кўплаб маблағ етишмайди.

― Қанча етишмайди? ― Билли сўради.

― Бизга ишларимиз тўғриланиши учун камида 900 доллар керак бўлади.

― Қизиқ, сабаби нимада бўлсайкин, ― Билли ҳайрон бўлди. ― шундай кўп одам шунча пулни бемалол берадиганга ўхшаса.

― Мен ҳам шу саволни ўйлаб кўрувдим, шунинг учун шу ерлик пастордан сўрагандим. Хорлинген орқали кўплаб бошқа хушхабарчилар ўтиб, улар охирги бир неча ой ичида “шифолаш кампаниялари” ўтказганлар ва бу хизматчилар бу одамларни яхшигина шилганга ўхшайди.

Мана энди Билли ўткан оқшомги халқнинг кайфиятини тушунди.

― Мен ўйлайман, улар менга бундай шубҳа билан қараётганларида, уларни айблаёлмайман.

― Бранхам ака, яхшиси сен бизларга ўз томонимиздан озроқ пул йиғишга қўйиб бер, акс ҳолда, бунинг ҳаммаси бизни қарздор бўлиб қолишимиз билан тугайди.

Билли ўзининг Раббийга берган ваъдаси тўғрисида ўйлади, ҳеч қачон одамлардан пул сўрашига тўғри келмаслиги учун, токи Раббий унинг муҳтожларини қондираверар экан, у хушхабарчи бўлиб қолаверади.

― Бўлмаган гап. Йўқ, сэр, сен бундай қилмайсан. Бакстер ака, агар сен бирор вақт менинг йиғилишларимни бирида шундай пул йиғсанг, ўша кунни ўзида биз биродарлардек бир-биримизни қўлимизни қисамиз, ва сўнгра мен бир ўзим кетаман. Йўқ, менинг йиғилишларимда ҳеч қандай пул таъма қилинмайди. Худонинг чорвалари минглаб тоғларда181, ва ҳаммаси Унга тегишлидир. Мен унга тегишлиман. У менга ғамхўрлик қилади.

181 Сано 49:10 га таянган ҳавола. (Тарж.)

― Яхши, Бранхам ака, агар сен бу ҳақда шу фикрга амал қилсанг, унда мен пулни четга қўяман.

Меҳмонхона номерига қайта туриб, Билли тасодифан юрак-бағирни эзадиган йиғини эшитиб қолди. Атрофга қараб, у иккита ўспирин қизчаларни бир-бирини қучоқлаганларича, худди уларни ўлимга ҳукм қилгандай, йиғлаётганини кўрди. Билли уларга келди ва сўради:

― Нима бўлди?

Қизлардан бири ҳайронликдан оғзини очиб, ҳайқириб юборди:

― О-о, Бранхам ака, бу сизми?!

― Нима десам, кўриб турибман, сизлар мени биларкансиз. Мен бирор ёрдам бероламанмикин?

Ўша қизчанинг ўзи гапиришда давом этаверди:

― Бранхам ака, бу менинг дугонам. У ақлий касалликдан ва унга агар Худо мўъжиза қилмаса, уни жиннихонага боришига тўғри келади. Мен сизнинг Лаббокдаги йиғилишларингизда бўлганман. Қачонки мен у ерда Муққадас Руҳни ҳаракат қилганини кўрганимда, мен билар эдимки, Худо менинг дугонамни ҳам шифолаб билади, агар мен у учун ибодат навбатига жой олиб билсам, сиз у учун ибодат қилиб билишингиз учун. Шунинг учун дугонамни шу томонга, Харлингенга олиб келдим. Аммо ўтган оқшом мен у учун ҳатто ибодат карточкасини ололмадим ва бари сафаримизни беҳуда қилдикми, деб қўрқаман.

Лаббок Техас штатининг янги жойларидан бўлиб, у ёқдан 1500 километрдан кўпроқ масофада жойлашган эди. Билли бу қиз дугонасини ҳатто Харлингенга олиб келиб, буюк имонини намоён этганини кўрди.

― Нима десам, синглим, агар сен дугонанг билан ҳар кечқурун йиғилишга эртароқ келсанг, сен олишинг мумкин...

Шу ерда Билли гапини узди. У билан қизлар орасида ваҳий пайдо бўлди ва у ваҳийни кузатиб турди. У телевизор экранидагидек текис юзада эмас, голограммадагидек182 уч ўлчамли эди.

182 Голограмма ― предметнинг ҳажмли тасвири. (Тарж.)

― Ёш синглим, сени онанг ― ногирон. Сиз методистлар черковидан, шундай эмасми?

Қизча қўли билан лабларини босиб турди ва кейин қийналиб шундай деди:

― Ҳа!

― Сиз бу ёққа сариқ “родстер”да келдингиз. Йўл бўйлаб бу ёққа келишда, йўлнинг қаттиқ қия жойида бу қизча билан кулишдингизлар. Сизлар ярми асфальт ва ярми бетон қилинган жойга келдингизлар ва думалашингизга сал қолди.

― Бранхам ака, бу ҳақиқат!

― Ва бу ҳам ҳақиқат: РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Сенинг дугонанг шифоланди”.

Иккала қиз ҳам хурсанд бўлганликларидан ўспирин эмасмилар, қаттиқ қичқириб юбордилар.

Ўша оқшом йиғилишдан кейин жаноб Бакстер Биллига келиб, деди:

― Бранхам ака, қарагин. Мана, хайр-эҳсон идишида конверт ётибди, ҳеч кимни исми ҳам ёзилмаган ва унда тўққизта юз-долларлик банкнот. Бу, ишларимизни тўғрилаб олишимиз учун қанча керак бўлса, аниқ худди ўшанча. Бранхам ака, сен ҳақ эдинг. Худо биз учун ғамхўр. Илтимос, мени кечир, мен пул йиғмоқчи бўлган эдим.

― Албатта, Бакстер ака. Бу, биз Раббийга ишонишимиз керак дегани, бу дарс биз учун.

Билли ҳаммасини бирдан айтмади, аммо унга ким пул берганлиги маълум эди. Худо унга Лаббокдаги қиз ҳақидаги ваҳийда, у қандай қилиб ёзилмаган конвертни хайр-эҳсон йиғадиган идишга қўяётганини кўрсатган эди.

Кейинги эрталаб Эрн Бакстер Биллидан хабар олиш учун унинг номерига кирди.

― Бранхам ака, сен бу эрталаб нонуштага бормоқчимисан?

― Ҳали йўқ, Бакстер ака. Мен ҳалиям рўзадаман.

― Бу энди учинчи кун, сен ҳеч нарса емаяпсан. Ҳушёр бўл, бу рўза сенга яна зарар қилиб қўймасин. Сенга жисмоний куч керак.

― Менга руҳий куч ҳам керак. Мен ҳушёр бўламан, аммо мен бундай қилгим келаяпти, худди бир нарса яқинлашиб келаяпти-ю, ва мен бунга руҳан тайёр бўлишим керак.

― Яхши. Мен кечқурун яна хабар оламан.

Эшикдан чиқаётиб, Бакстер бурилди-да, қўшиб қўйди:

― Айтмоқчи, сен у икки қизни биласанми, улар билан ўтган кун, кундузи меҳмонхонада ибодат қилган эдинг? Бу қизларнинг шунчалар руҳи кўтарилганки, кимга айтиб билса, Исо улардан бирини ақлдан озганликдан шифолагани ҳақида, айтиб юрибди. Бугун эрталаб, сал олдин улар бу ҳақида меҳмонхона вестибюлидаги ҳамма одамга гувоҳлик беришди ва кейин мен уларни йўловчиларни тўхтатиб, кўчада кетаётганликларини кўрдим. Буни қанчалик нафи борлигини мен билмайман; ахир бу ерда ҳеч ким уларни танимайди, шу учун ҳеч ким ўша қизча қачон бўлсин, ўшандай оғир аҳволда бўлганми ёки йўқми, билмайдиям.

Билли жилмайди.

― Шунга қарамай, худди шу нарсани ― Исо ўзларини шифолагани ҳақида гувоҳлик беришга тайёр одамларни кўришни хохлайман ҳам.

Кейинроқ, кундузи жаноб Бакстер яна Биллини эшигини қоқди. Бу сафар у жуда ташвишланган кўринар эди.

― Нима бўлди, Бакстер ака?

Биллининг баланд бўй, бақувват администратори стулга оғир чўкди ва олдинга эгилди, қўлларини йирилган тиззаларига қўйиб, шляпасини оёқлари орасида ушлаб турди.

― Бранхам ака, бизларда анча жиддий муаммо пайдо бўладими, деб қўрқаман. Бугун кундузи менга сени шу ердаги йиғилишларингни маблағ билан таъминлаётган бир неча пасторлар қўнғироқ қилдилар. Афтидан, кимдир эълон босган, унда сени чинданам кулингни кўкка совуради. Бу ишни қилганлар, бу буклет-рекламаларини бутун шаҳар бўйлаб тўхтаб турган машиналарнинг ойнатозалагичлари тагига тиқиб тарқатаяптилар. Миш-мишларга қараганда, минглаб бундай буклетлар тарқатилган.

― Нима қилдик, бу энди биринчи марта эмас, мени ошкора танқид қилишлари. Нима ёзилган бу буклетда?

― Мен ўзим шахсан уни ўқимадим, аммо унда сени жуда зўр ёлғондакам томошани авж олдирасан, одамларни алдаш учун ақлий қувлик, ҳийла-найранг ишлатасан ва сен кимларнинг муаммоларини билишинг, яширинча сенга билдирилган, деб очиқчасига айтилган. Бу буклетда сени ― сен Ҳаворийлар Фаолияти Китобига асосан пулга қизиққан сеҳргар Симонни183 эслатасан, деб айтаяптилар. Энг ёмони шундаки, буклетда у...

183 Ҳаворийлар 8:9-24

Шу ерда Бакстер таассурот қолдириш учун тўхтаб олди.

― Федерал қидирув бюроси томонидан босилган дейилган.

Билли ҳуштак чалиб юборди.

― А бу энди янги найранг.

― Ҳа. Ва буклетда ёзилишича, бугун оқшом ФҚБ агентлари сени худди фирибгарни ушлагандай, фош қилмоқчи эканлар. Бранхам ака, нима қилиш ниятидасан?

― Мен ўйлайман, бизга ҳар доимгидек олдинга кетаверишимиз керак ва бу ҳаммасини Раббийни қўлига топшириш керак. Кеча У биз учун ғамхўрлик қилди, шундай эмасми? У бугун ҳам биз учун ғамхўрлик қилади.

Бакстер бақувват бармоқлари билан шляпасини қаттиқроқ қисди.

― Қачонки, қандайдир нусха сени фақат одамларнинг пуллари қизиқтиради деб айблаган вақтида мен ўйлаб қоламан... Қачонки ўша Техаслик сенга 25 000 долларлик чекни берганда ва ўшанда унинг кўзи олдида уни йиртганингни мен кўрганман.

― А сен эслайсанми, ҳов ўша миллионер менга бир ярим миллионлик чекни жўнатганини? Мен уни олишдан бош тортгандим. Одамлар менга бутун мамлакат бўйлаб уй олиб беришни таклиф қилдилар. Мутлақо яқинда бир одам менга янги “Кадиллак” олиб беришга тайёрлигини айтди. Мен ҳамма вақт бунақанги таклифларни рад қилганман. Мен одамларнинг ишончини истайман, уларнинг пулларини эмас.

Бу Бакстерга қизиқиш уйғотди.

― Сен пулни ва уй сотиб олиш тўғрисидаги таклифларни қабул қилмаслигингни мен тушуна оламан, бироқ нима учун “Кадиллак”дан воз кечишинг керак? Ахир мен сени қанақа машинада юришингни биламан-ку. Сенга янги машина керак.

― Мен янги машинага қарши эмасман, бироқ “Кадиллак” жуда ҳам қиммат. Қандай қилиб мен Арканзас бўйлаб “Кадиллак”да юраман, лекин шу вақтда баъзи камбағал арканзас оналари нонуштага тузланган қоқ гўшт ва жўхори нони ейди, уларнинг қўллари пахта теришдан яра-чақа ва улар келадилар-да, ҳайр-эҳсон йиғадиган идишга қийналиб ишлаб топган долларни қўяди, ― ва мен “Кадиллак”да айланиб юрсам? Йўқ, сэр! Йўқ, асло! Мен ҳеч қачон бундай қилмайман. Мен ибодат қиладиган шу одамлардай бўлгим келади.

― Бу тамоман тушунарли. Хўп, тушлик қилиш учун шаҳар марказига бормоқчиман. Сен ўз рўзангни тўхтатишга тайёрмисан?

― Ҳа, мен сен билан бораман.

Улар кафетерийга кирганларида, жаноб Бакстер Биллига энгашиб, шивирлади:

― Мен бу ерда айрим дўстларимизни, Уилбэнкс оиласини кўряпман. Улар, аниқроғи сенинг олдингга келиб, гаплашмоқчи бўлишса керак.

― Ўйлайманки, улар келишмайди. Сен ахир биласан-ку, менга мойланиш тушганида, нима бўлишини, ― Худо ҳамма нарсани очиб ташлайверади, ва мен йиғилиш бошлангунигача кучимни сарфлашни истамайман.

Уилльям Бранхам ва Эрн Бакстер столчада ўтириб, тушлик қила бошлашди. Улар кетишга шайланганларида, мистер ва миссис Уилбэнкслар ҳам чиндан ҳам бир вақтнинг ўзида счётларини тўлаш учун турдилар. Улар Билли ва Бакстер билан касса олдида учрашдилар. Мистер Уилбэнкс деди:

― Бранхам ака, рухсат берсангиз, қўлингизни қисай.

Билли унинг чўзиб турган қўлини қисди ва нимадир демоқчи бўлаётган эди, Эрн Бакстер қўшилди:

― Уилбэнкс ака, қулоқ сол, ҳозир сен Бранхам ака билан гаплашмаслигинг керак. У кечқурунги йиғилишга тайёрланаяпти.

― Биз тушунамиз.

Қачонки Билли ва Эрн Бакстер кўчадан кета бошлаган эдилар, Билли ички бир овозни унга: “Қайт ва Уилбэнкслар билан машинада кет”, ― деб айтаётганини эшитди. Билли бу унга эшитилгандай бўлди, деб ўйлаб, бошини силтаб қўйди.

― Ажойиб оқшом, шундай эмасми, Бакстер ака?

― Ҳа, ажойиб оқшом.

Бирдан Билли оёқларини қотиб қолганини ҳис қилди. У яна бир қадам қўйишга уринди, аммо оёқлари қимир этмади.

Бакстер унга қараш учун бурилди ва ташвишланиб сўради:

― Нима бўлди?

― Бакстер ака, биз қайтишимиз ва Уилбэнкслар билан бирга машинага ўтиришимиз керак.

― Бранхам ака, биз бундай қилолмаймиз.

― Бу Раббий Руҳи.

― Ундай бўлса, яхши.

Мистер ва миссис Уилбэнкс уларни этиб қўйишларидан мамнун эдилар. Улар машинада келганлари туфайли, Билли меҳмонхонага яёв келганидан кўра эртароқ келди. Эрн Бакстер бинога кирди, бироқ Билли зиналарда, ярим йўлда тўхтади. У яна ўша овознинг: “Қайт ва Уилбэнкслар билан гаплаш”, ― деганини эшитди. Билли бу буйруқни итоаткорона бажарди.

― Уилбэнкс ака, ўйлайманки, оилангда ҳеч қандай муаммоларинг йўқ.

― Ҳа, бизда ҳаммаси жойида.

― Қизиқ... Нимадир менга шу ерда қолишимни айтаяпти ва нима учунлигини мен билмайман.

Бир неча дақиқа улар билан гаплашиб, Билли меҳмонхонага бориш учун бурилди, бироқ, у меҳмонхонага келаётган қимматбаҳо машинани кўриб, тўхтади. У машинани таниди: у мистер Рисга тегишли эди. Машина Билли турган жойдаги, бир неча тўхтаб турган машиналар сиғадиган масофада, катта пальма ёнида, бордюрга келиб тўхтади. Ҳайдовчи машинадан чиқди, уни айланиб ўтди ва бошқа олдинги эшикни очиб, мистер Рисни чиқишига ёрдам берди. Мистер Рис, уни Билли охирги марта март ойида Нью-Мексико штати, Карлсбадда қандай кўрган бўлса, худди шунчалик хаста кўринар эди. Билли энди тушунди, ваҳийда кўргани, унинг олдида эса дўсти жигарранг галстук билан костюмда турган эди. Ҳаммаси ўз жойида эди.

Биллини кўриб, мисстер Рис шу заҳоти юқорига пальмага қаради. Кейин бир сўз ҳам демай, у иккала қўлини баланд кўтарди ва қичқирди: “Худога шукур! Мен шифоландим!” У оёқларини тапиллатар, қўлларини силкитиб, ўйнаб қичқирар эди. Энди у ҳозиргина машинадан чиқишига ёрдам керак бўлган ўша хаста қарияга умуман ўхшамас эди.

Билли номерига қайтганида, жаноб Бакстер коридорда унга етиб олди.

― Бранхам ака, анави қизча нарсаларини йиғиштираяпти ва кетмоқчи. Улар нима сабабдандир жуда хафа. Сен бир бориб, улар билан гаплашсанг яхши бўларди.

― Албатта, қайси номерда улар?

Ўша номерли хонани топиб, Билли эшикни тақиллатди. Уни Лаббокдан келишда машинани бошқарган қиз очди.

― О-о, Бранхам ака, ― деди у, бурнини тортиб, ― биз сизга бари кўнгилсизликларга сабаб бўлганимиздан, мен жуда пушаймонман.

― Кўнгилсизлик? Вой, синглим, менга сиз қандай кўнгилсизликларга сабаб бўлишингиз мумкин?

― Бизлар туфайли сизни ФҚБ (федерал қидирув бюроси) таъқиб қилади. Мен ўйлайман, биз бугун бутун шаҳарда жуда кўп гувоҳлик бердикми деб. Энди сизни ФҚБ агентлари платформада фош қилишмоқчи.

― Нима десам, агар мен бирор нимани нотўғри қилаётган бўлсам, унда мени фош қилиш керак.

― Наҳотки сиз бугун кечқурун у ерга боришга қўрқмайсиз? Ахир у ерда ФҚБ бўлади-ку.

― Қўрқаман? Йўқ, албатта. Мен нима учун қўрқишим керак? Ахир мен, Худо мени нима учун бу ёққа юборган бўлса, айнан шуни қилаяпман-ку. Бунинг устига, ФҚБ агентлари илгари ҳам менинг йиғилишимга келганлар ва Вашингтон штати, Такомалик капитан Ал Феррар каби нажот топганлар. Мумкин, бу йигит билан ҳам шундай бўлар. Нима бўлганда ҳам, иккингиз ҳам йиғилишга келинглар ва Раббийни қиладиган ишларини кузатинглар. Мен эмас, У жанг олиб боради.

Номерига қайтиб, Билли кровати олдида тиз чўкди ва ибодат қила бошлади: “Самовий Ота, бу ҳаммаси нима бўлса экан?”

Бир неча дақиқадан сўнг ваҳий зоҳир бўлди. Кейин Билли ҳаммасини тушунди...

ЙИҒИЛИШ ОЛДИДАН, саҳна ортида Билли тасодифан назоратчи билан гаплашиб турган администраторни учратиб қолди. Эрн Бакстер қўлида туҳмат буклетларидан бирини ушлаб турган эди.

― Жаноб Бранхам, ― деди назоратчи, ― улар бу буклетда сиз ҳақингизда ёзганлари ― ғирт уят.

Бакстер маъқуллади.

― улар сизни ёлғончи деб ҳақорат қилаётганини, менинг қизим бўлса, кечаги хизмат вақтида шифоланганини ўйлаб қоламан.

Назоратчи деди:

― шу оқшом кимдир бу буклетларни автотураргоҳдаги ҳар бир машина ойнасига қистириб кетибди. Мен учта мексикан болани, буларни ҳаммасини олиб ташласин учун ёлладим.

― Афсуски, бугун юзлаб буклетлар бутун шаҳар бўйлаб ёпиштирилибди, ― Бакстер қўшиб қўйди. ― Муҳими шуки, нима бўлганда ҳам ҳар бир киши буни ўқиган.

Бакстер буклетни муштида ғижимлади.

― Шундай жирканч сафсата... Бу ишни қилган ярамасни полиция ушлаши керак.

― Жаноблар, ҳавотирланманглар, ― деди Билли. ― Эсингизда бўлсин, қонунлар борки, улар бу ердаги қонунлардан олийроқдир. Раббий буни ғамини ейди. Унутманглар, Исо нима деганини: “... а кимки Муқаддас Руҳга қарши сўз айтса, икки дунёда ҳам кечирилмайди”184.

184 Матто 12:32

Назоратчи деди:

― Шундай бўлса ҳам, агар мен ўша йигитни ушласам бўлди эди, мен унга...

― Ташвишланманг, сэр, ― деди Билли. ― Худо уни ўз вақтида ушлаб олади.

“Ишон, фақат ишон!” ― йиғилиш куйлаётган эди. Билли платформага чиқди. У одамларнинг фикрида нима борлигини билганидан, шу заҳотиёқ шу муаммони кўриб чиқишга киришди.

― Менда кичикроқ бир буклет бор, унда мени Ҳаворийлар фаолиятидаги сеҳргар Симонга ўхшайди дейилган; бундан тушуниладики, мени фақат одамларнинг пули қизиқтиради экан. Ўйлайманки, буни кўпчилигингиз ўқигансиз. Бу буклетларнинг минглаби бутун шаҳар бўйлаб тарқалган, деб ўйлайман. У ерда яна, бу кечқурун ФҚБ платформада мени фош қилиши ҳам ёзилган. Яхши мен фош қилинишга тайёрман. Мен ҳатто администраторимга бунга умуман аралашмай, бинонинг охирида ўтиришини илтимос қилдим. Шундай қилиб, энди бу ёққа ФҚБнинг ҳамма агентларини чиқиб, мени мени фош қилишларини истайман.

Аудитория жим бўлиб қолди ва ўша ерда бўлганларнинг ҳаммасига ноқулай бўлди. Билли кутиб турди. Ҳеч ким ўрнидан қимир этмади. Шунда у деди:

― Эҳтимол, улар ҳали бу ёққа келишмагандир. Мен озроқ кутаман. Майли, бирор киши бу ёққа чиқсин ва мадҳияни куйласин.

Бир биродар мадҳияни ижро этганидан кейин Билли деди:

― Мен ФҚБ агентларини кутаяпман.қаердасизлар? бу буклетга қараганда, сизлар бу кеч олдинга чиқмоқчи ва мени фош қилмоқчисизлар. Агар мен бирор нарсани Библияга хилоф равишда ёки ниманидир бу мамлакат қонунларига зид қилган бўлсам, мен хохлайман, келиб мени фош қилишларини. Унда келинглар, буни муҳокама қилиб олайлик-да.

Билли халққа бургутдай қараб, кутиб тураверди. Меҳмонхона номерида Раббий унга ваҳийда буларнинг ҳаммасини айбдорларини кўрсатган эди, лекин ҳали аудиторияда уларни пайқамади.

Кўз қири билан у қандайдир ҳаракатни сезиб қолди. Бурилиб, Билли одамлар боши узра сузиб юрган, четлари хира булутга ўхшаган қора сояни кўриб қолди. У бу булутча остидагиларнинг юзларига қараб кўрди, бироқ у одамлардан ҳеч кимни ваҳийда кўрмаган эди. Кейин бу соя кўтарилди ва иккинчи ярус устидан биринчи қаторда ўтирган икки одамнинг устига етиб тўхтамагунича, ҳаракатланаверди. Билли уларнинг юзларини аниқ кўрди ― улар ваҳийга тўғри келардилар.

― Дўстлар, бу ерда ҳеч қандай ФҚБ агентлари йўқ. ФҚБнинг Хушхабар воизлиги билан нима иши бор? Йўқ, мени фош қилишга ФҚБдан иккита агент келгани йўқ, бироқ, шунга қарамай, фош этиш бўлиб ўтади. Бу буклетларни босиб чиқарган иккита одам, ана у ерда, балконнинг биринчи қаторида ўтиришибди: уларнинг бири кўк костюмда, а бошқаси бўлса, кулранг костюмда, унинг ёнида. Улар умуман ФҚБнинг агентлари эмас; улар ― эътиқодидан қайтган воизлар. Бугун кундузи менга Раббий уларни ваҳийда кўрсатди.

Аудиториядагиларнинг ҳаммасини боши ўша томон уларни кўриш учун бурилди. Иккала ғаламис-фитначи қизариб кетди ва ўз жойларида ғужонак бўлиб ўтирдилар.

― Эгилиш ҳам, яшириниш ҳам керак эмас, ― деди Билли микрофонга. ― Энди сизлар туришингиз ва мени фош қилишга имконингиз бор.

Иккала муттаҳам тиришиб типирчилай бошлашди, бироқ бошқа эгилолмай қолдилар. Билли қарши атакасини давом этди.

― Сизлар мени ― сеҳргар Симон ва фақат одамларнинг пулига қизиқади, деган сизлар. Қани, нима учун платформага текшириш учун келмайсизлар? Агар мен сеҳргар Симон бўлсам, а сиз иккингиз ― Худонинг муқаддаслари, унда майли мени Худо уриб ўлдирсин; аммо агар мен Худоники бўлсам, сиз иккингиз эса адашган бўлсангиз, унда майли, Худо сизларни урсин, ўлдирсин. Энди тушингларчи ва кўрамиз, ким ҳақ, а ким ноҳақ.

Уларнинг иккиси ҳам туришди-да, чиқиш эшигига қараб шошилдилар.

― Мен уларни чиқиб кетаётганларини кўриб турибман. Эҳтимол, улар бу ёққа тушишаётгандирлар. Келинглар, бирон мадҳия куйлаб кутамиз.

Йиғилиш мадҳиянинг бир неча бандини куйлаб бўлганида, у икки одамда Биллининг даъвосини қабул қилишга озгина ҳам ниятлари йўқлиги аниқ бўлиб қолди.

― Ўша икки одам бинодан чиқиб кетганга ўхшайди. Бу барча муаммони ҳал қилди, қўйди. Дўстлар, сиз биласиз-ку, ахир, мен сизнинг пулингиз пайида эмаслигимни. Агар шу йиғилишларнинг ҳаражатлари бўлмаганида, мен администраторимга хайр-эҳсон йиғишига умуман йўл қўймасдим. Бироқ, қачонки бизнинг ҳамма ҳаражатларимиз қопланиб бўлгач, агар ортиқча пул қолса, биз уларни миссионерликка ишлатамиз. Менга келсак, мен озроққина ҳар ҳафталик маош оламан. Администраторимдан сўранг; ҳар қандай, мени яхши билган одамдан сўранг. Шундай қилиб, кўряпсизки, мен сизнинг пулингизни хохламайман; мен сизнинг ишончингизни истайман.



Up