Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Қақшатқич зарба

6 bob

1925-1927



УИЛЛЬЯМ БРАНХАМНИНГ қарама-қарши жинс тўғрисидаги фикри ҳали болалигидаёқ, яширин самогон ташкилочилари ёнида ўсган вақтларида шаклланганди. У бир неча марталаб, коронғи тушиши билан оилали хотинларнинг оғилга яширинча писиб киришларини, кейин, у ерда кечадароз бегона эркаклар билан ичкилизбозлик қилишларини кузатганди. Одатда бу аёллар эрталабга шунчалик маст бўлишардики, бориб оиласига нонушта тайёрласин дея, уларни эркаклар кофе ичириб, ўзига келиб уйларига ўзлари бора оладиган бўлгунларича, ҳовлида судраб юргизишарди. Уларнинг хулқ-атвори Биллида нафрат уйғотди. У фикрлади:” Агар аёллар шундай ярамас бўлса, мен ҳеч қачон уйланмайман, ҳаттоки, агар бунга мени “мажбур этсалар хам”.

Бу салбий таассуротлар натижасида Билли қизлар билан дуч келинадиган ҳар қандай жамоат тадбирини хуш кўрмасди. Бу туғилган кундаги ўтириш кечасими, ёки омборда байрам рақсими —Билли иложи борича улардан қочишга ҳаракат қиларди. Байрамга тайёргарлик ҳақида бирон-бир ишорани шамасини эшитганиданоқ у бўладиган жойи ва вақтини эслаб қолар, ва донолик қилиб, худди шу тайинланган пайтда банд бўлар эди. Гоҳида уни ота-онаси ҳам қўшниларни таклиф қилишар ва рақс билан бўладиган қувноқ кечаларни уюштиришарди. Шундай кечалари Билли фонуси ва овчи итини олар ва ўрмон ичкарисига жўнаб кетар, ярим кечаси енот ва оппосумларни овлар эди. Агар уйга қайтганида мусиқачилар ҳалиям скрипкада ғижиллаётган бўлса, у энг баланд ёғоч айвонга чиқиб олиб, эрталабгача ухлар эди.

Биллининг мактабдан кетиши унинг муаммоларидан биттасини хам ечмади — улар бошқачасига намаён бўлди холос. У аввалгидек ўз тенгдошларининг доимий хуш кўрмасликлари билан курашишга мажбур эди. Ўша ерлик болаларнинг кўпчилиги уни ёқтиришмасди, чунки у чекмас ва ичмас эди, қизлар эса унинг рақс кечаларига бормаслиги учун ёктиришмасди. Уни тушуна олмасдилар. Энг ёмони, Билли ўзини ўзи тушунаолмагани эди. Гарчи у одамларни севар ва уларга мойил бўлишликни хоҳласада, ўша вақтнинг ўзида, ўзинибошқа тенгдошларига ухшаб улар тутган йўлни тутишга мажбур қила олмас эди.У кўп марталаб ўй-фикр қиларди: “нима ҳам дердим, агар менга қувғин бўлиш тақдир этган бўлса, унда мен қопқончи бўламан. Вояга етсам ва онамни боқиш учун бирон жойда етарлича пул топа олсам Колорадова Вашингтон штатларига бораман, ёки,балки Британия Колумбиясига бораман ва қопқон куйиб ов киламан. Ўз қуролимни, қопқонларимни, биргала овчи итларни оламан ва ўлгунимча ўша ерда яшайман. Ва хеч качон уйланмайман.”

Билли бирор режани мўлжалласа, у ҳар доим онаси билан маслахатлашарди. Чарльзнинг ахлоксиз ҳаёти туфайли, қанчалар азоб ва мусибатларни бошидан кечирган онаси учун қайғурар эди. У ўттиз ёшида саккиз боланинг онасибўлиб, улардан каттаси ўнбешга тўлганди. Пул ва кийим-бош доим еттишмасди; тез-тез озик-овкат хам етишмай колар эди. У онасини ўз уйидан чикариб юборилганида, остонада боласини қўлтиклаб йиғлаб ўтирганларини кўрган эди; Чарль эса бу вақтда, маст ҳолда кечаси билан хонада бехушётарди. Шунга карамай, Элла Бранхам ўз эрига содиқ қолиб, доимо оиласи кийинган, тўқ ва иложи борича бахтли бўлиши учун ғамхўрлик қилар эди. Билли онасини одоб-у ахлоқи учун севарди;уни қандай бўлса, шундайлигича, уни ғалати, ажабланарлилиги билан қабул қилгани учун хам севарди. Биллига ҳаёт онасини кўплаб неъматлари билан тақдирлаши керакдек туюлар, шу туфайли у онасини эсон-омонлиги, бахт-саодати учун ғамхўрлик қилишни ўзига ҳам-қарз, ҳам-фарздеб ҳисоблар эди. Онаси ўзининг хулқи билан Биллида, дунёда ҳали-ҳам хуш хулк, одамшавандааёллар қолганлигига умидини уйғотар эди.

1926-йил арафасида уларнинг шахрига янги қизча келди ва у Жимми Пулнинг таниш қизи билан дўстлашди. Билли ва Жимми қалин дўст эдилар, ва бир куни Билли унинг уйида ўша қиз билан тўқнаш келди. Унинг гўзаллиги Биллини эсанкиратди: уни кўзлари каптарникидек, тишчалари оппоқ марвариддай, бўйни эса худди оққушчаникидек нозик эди. Жимми уни таништирганида у кўзчаларини пирпиратиб, ноз қарашма билан: “Салом, Билли”, — деди. Бу эса ҳаммасини ҳал қилган эди. Билли қармоққа илинди.

Кейинчалик Жимми воситачилик ролини ўйнади.

— Билли сен унга ёқасан деб ўйлайман.

Билли бу гапдан эриб кетди.

— Ростданми?

— Албатта-да, у сени севади. Қулоқ сол, икки кишилик учрашув ташкил қилсак-чи? Биз улар билан отамнинг эски “Форд”ида... агар уни ёқиб билсак, сайр қиламиз.

— Билмасам, — асабийлашди Билли.

— Албатта-да. Биз вақтни зўр ўтказамиз. Лекин бизга озроқ нақд пул топишимизга тўғри келади. Қанча пул қириштира биласан?

Билли иккиланиб қолди, лекин кейин, агар у ростдан ҳам ўша гўзал қизга ёқса, унда киста ковлашга тўғри келади, — деб қарор қилди.

— Менда 30 цент бор.

Бу Жиммини қаноатлантирди.

— Жуда яхши. Менда 35 цент бор. Бунинг ҳаммаси етиши керак. Бензинни ҳисобга олмаса, биз уларга бирор бир ичимлик ёки музқаймоқ, ёки яна бирон бир нарса харид қилишимиз керак.

Биллида бу қиз билан қандай қилиб яқиндан танишиш учун фикр пайдо бўлди.

— Қулоқ сол Жимми, агар сен рулда бўлсанг, мен эса харид қисам, нима дейсан?

— Чакки эмас.

Эски “Т” моделли “Форд”ни ўт олдиргунча, уни орқа ғилдиракларини домкрат билан кўтариб, “рукоятка” билан 10 марталар ёқишларига тўғри келди. Қизларни олиб кетгани келганларида қуёш ботиб бўлган эди. Билли ва уни йўлдоши орқа ўриндиққа ўтиришди. Ҳар доимгидек тортинчоқ Билли қиздан иложи борича узоқроқ, ўриндиқ четига сурилди. Улар орасидаги масофа ва қоронғулик унинг эскирган кийимларини яширади деб умид қилган эди.

Газни охиригача босиб, улар машинани гумбурлатиб, ой ёритиб турган қишлоқ йўлларидан номаълум томонга елишарди. Жимми ва унинг йўлдоши олдинда ўтиришганча ҳамма гапни ўзлари бошқариб турдилар. Билли эса у қизга кўз қири билан қараб қўяр ва бамайлихотир ўтирарди. Ой нурида қизнинг гул-гул очилиб-яшнашига у маҳлиё бўлиб термулганча, шундай гўзал қиз у билан кетишга рози бўлганлигини ўйлаб, юраги ғурурдан тўлиб тошган эди. Нима ҳам дейсиз, эҳтимол, қизлар ҳам чакки эмасдирлар.

Қиз у томонга қараб жилмайди:

— Оқшом жуда гўзал, шундай эмасми?

— Ҳа, хоним.

— Бугун кечқурун “Сикоморлар” боғида танца бўлади, — гап ташлади у. — Ўша ерга борайлик.

Билли ўзини йўқотиб қўйди.

— Йўқ, хоним, боргим келмаяпти. Мен танцага тушмайман.

Улар қишлоқларни оралаб юргач, йўл ёқасидаги дўконга келиб тўхтадилар. Билли ва Жимми ҳар бир қиладиган ишларини келишиб олишганди. Билли томоқ қирганча:

— Жимми, озроқ томоғим қуриди. Нима дейсан, шу ерда тўхтатасанми?

— Зўр фикр, Билли.

Жимми дўкон олдида тўхтатиб, деди:

— Мен бирор егулик ва ичгулик харид қиламан.

— Хавотир олма, — деди Билли. — Мен ҳаммасини ўзим оламан.

Буни ҳаммаси келишилган эди, чунки Жиммида бир цент ҳам йўқ эди. Улар бензинга 25 цент харажат қилиб, Биллининг чўнтагидаги 40 центни қолдиргандилар.

Сэндвичи (пиёзли дудланган чўчқа гўшти) ҳар бири 5 центдан, ва Биллида яна 4 та кока-кола сотиб олишга лойиқ пул қолганди. Салқин оқшом ҳавоси ва чигирткалар чирилашидан ҳузур қилиб, улар машинада тамадди қилишди. Биллининг кайфияти яхши эди. У ростдан ҳам бу қизга ёқиб қолганди! Бу оқшом у шу компаниянинг бир бўлаги эди ва у ўзини қандайдир муҳим кишидек тутарди. Улар кока-колани ичиб бўлишгач, Билли бўтилкасини дўконга топшириб, уларни пулини қайтариб олиш мақсадида кетди. Қайтиб келса машинадагиларнинг ҳаммаси сигарет чекиб ўтиришарди. Билли кўзларига ишонмасди: унинг ҳамроҳи ўша гўзал қиз тамаки чекар эди! У бошини орқага ташлаб, бурнидан тутун чиқарарди. Билли ўзини ноқулай сезди. Орқа ўриндиққа салмоқланиб, оғир ўрнашди. Қиз унга таклиф қилди:

— Билли, сигарет чекасанми?

— Йўқ, хоним, — у норози ғулдиради.

Қизни жаҳли чиқди.

— Билли Бранхам, нима бўляпти ўзи? Аввалига танцага тушмайман дединг; энди чекмайман дейсан. Унда сенга ўзи нима ёқади?

— Мен ов қилиш ва балиқ тутишни яхши кўраман.

— Қанақанги нодон, — деди у ва ғижиниб тепа лабини бурди. — Билли ушла-да бу сигаретни чеккин ва ҳаётинга кўпроқ вақтичоқлик қўш.

— Йўқ, хоним, мен бундай қилишни хоҳламайман

— Сизлардан кўра, биз, қизларда кўпроқ жасурлик бор демоқчи эмасмисан ҳали? — истэҳзоли илжайди. — Сен кап-катта нозигойсан.

Нозигой? Бу даҳшатли сўз унинг бобрнинг тўпиғига ботган қопқондан кўра кўпроқ оғритди. Нозигой? Оғриқ уни юрагини ёқди! Нозигой? Фақат у эмас. У “катта, бир сўзли, қатъий Билли” — овчи, қопқон қўювчи, жангари эди. Нозигой? Энди у қизга кўрсатиб қўяди.

— Сигаретни бер бу ёққа! — талаб қилди Билли.

Қиз енгил чертиш билан сигаретни қутисидан чиқарди ва мағрурона узатди. Билли деди:

— Гугуртни берчи.

— Ана энди сен кўпроқ эркакка ўхшадинг, — деди у, қутини узата туриб.

Билли гугутрни чақди ва у қўлида сигаретани ушлаганича иккаласини бирдан оғзига этди. Лекин сигарет унинг лабига тегмасидан аввал, шамолда тебранадиган баргларнинг шитирлашига ўхшаш шовқин эшитилди. Билли сигаретани туширди ва диққат қилиб тинглади: ҳеч нарса эшитилмасди.

“Ҳа, менга шунчаки эшитилди”, — деб ўйлади.

— Нима бўлди Били, — сўради қиз.

Билли бошини чайқаб:

— Ҳеч нарса. Мен чекишга ҳаракат қилаяпман, холос, — деди.

Билли яна сигаретани оғзига этди ва яна ўша товушни, бу сафар баландроқ эшитди. Тинч бир маромдаги шамолнинг товуши “Хш-ш-ш-ш!” деган баралла кучли шовқинга айланмагунча кучаяверди. Унинг қўллари оғзигача бориб қотиб қолди ва у терак баргларидан келаётган, уни огоҳлантирувчи осойишта-сокин овозни эслади: “Ҳеч қачон ичма, чекма ва ҳеч қандай тарзда танагни булғама. Катта бўлганингда, сен учун меҳнат бўлади”. Унинг қўллари қалтиради. Гугурт донаси унинг бармоқларигача ёниб келди ва уни ерга тушириб юборди. Кетидан сигарета ҳам тушиб кетди. У йиғлади.

Унинг қизчаси эса қиқирлади:

— Энди сени нозикойлигингни аниқ биламан.

Дарғазаб, дили ғаш ва қўрқиб кетган Билли машина эшигини ланг очиб, сакраб тушди-ю йўл ёқасидан йиғлаганча кетди. Жимми унинг ёнидан машинада борарди.

— Билли, ўтир энди.

Билли бош чайқади.

— Йўқ, Жиммми, — дея йўлида давом этди у.

Жимми Биллини машинага ўтиришга кўндиришга ҳаракат қилиб машинасини аввалгидек ҳайдаб борарди, бу вақтда эса Биллининг ҳамроҳи бўлган қиз шавқатсизларча унинг устидан куларди:

— Билли Бранхам, нозик найновсан, мен эса сени эркак деб ўйлабман.

— Мен ҳам ўзимни эркак деб ўйлагандим.

Ҳиққилаб йиғлаганча Билли йўлдан бурилиб, машина унинг орқасидан юра олмайдиган, тўппа-тўғри даладан кетди. Тепалик орқасига ўтиб, йўл кўринмай қолгунча, ўйламасдан одимларди.у ерга ғужанак бўлиб олдида, ойга қараганча нола килди: “Мен ҳеч нарсага лойиқ эмасман. Мен ўзимга дўст орттира олмайман. Йигитлар орасида разил, одам қиёфасини йўқотганман. Ҳеч кимга керак эмасман. Унда нима учун яшаяпман? Бундан нима фойда? О-о, қанийди агар қандай қилиб бўлса ҳам шу ерда ўлсам ва бу азобларга нуқта қўйсам эди. Мен ғалати ниманидир асири бўлдим ва ҳатто у билан нима қилишни билмайман”.

У кучи кетиб, ўзини билмай қолгунча йиғлади. Кейин у шунчаки ўтирганча, ойга тикилиб, осмонда осилиб турган жонсиз тош каби, ўзини ҳам ўликдай ҳис қилди. Бирдан у ғаройиб бир нарсани худди бир уни қисаётганини сезди. Унда ваҳимали сезги пайдо бўлди, гўё у ёлғиз эмасди. Нафаси ичига тушиб, қулоқ солиб турди — атроф ўликдай жим-жит эди. У ой ёруғида далаларга қараб, аланглай бошлади. Ҳеч ким кўринмасди, лекин у кимдир (ёки нимадир) унга яқин турганини сезди. Унинг эти жимирлаб кетди. У ўлгудай қўрққанидан оёғи ерга тегмай уйга чопди.

Бунга ўхшаш ғалати кечинмалар сабабли у ўз ҳаётини одамларнинг оддий ҳаётидан фақат қашшоқлиги билангина фарқ қилмаслигини англай бошлади. У учун ҳар-ҳар замонда учраб қоладиган, мисол учун, фолбин билан бўлгани каби “саргузаштлар”, қийнайдиган ва тушунарсиз эди. Бир куни аттракцион ярмаркада Билли Жимми Пул билан марказий кўчадан чорловчиларнинг ўйинларга ва савдо расталарига чақиришларини эшитиб боришарди. Улар киришда илдирилган парда ёнида турган ёш лўли аёлнинг — фолбиннинг чодири олдидан ўтиб боришарди.

— Эй, менга қара! — лўли аёл чақирди. — Бир минутга бу ёққа кел.

Иккала йигит ҳам бурилишди.

— Сен, йўл-йўл свитердаги, — қўшиб қўйди у.

Билли йўл-йўл свитерда эди, у лўлига бутерброд ва кока-кола учун юборади деб ўйлаб унга яқинлашди.

— Ҳа, хоним, нима ёрдамим керак?

— Сен орқангдан Нур эргашиб юрганини биласанми? — деб сўради у.

Бу ғалати сўзлар Биллини ҳанг-у-манг қилиб қўйди.

— Нур? Нима демоқчисиз ўзи?

— Мен кўраяпман, сен аломат остидасан, жуда сирли аломат остида туғилгансан; 3 та асосий сайёраларнинг орбиталари сенинг биринчи уйинг устида кесишган ва уларнинг ҳаммаси Нептун билан бирлашган. Мана нима учун орқангдан Нур эргашаяпти. Сен Худонинг хизмати учун туғилгансан, — тушунтирди у.

Биллини қалтироқ тутди.

— Менга қаранг, аёл,жим бўлинг! — у аёлни кескин тўхтатди ва шошилиб кетворди.

Кейинроқ бу воқеани онасига айтиб берди, онаси уни тўғри қилганини айтди, чунки барча фолбинлар шайтондан. Бу унга тинчлик бермасди. “Қандай қилиб кимдир, шайтон билан очиқ алоқадор киши уни кўп одамлар орасидан “Худо чақириғи”га эга, — деб ажрата олади?”

Ўзини ўзи тушуна олмаганидан Билли ўзидан борган сари ҳафсаласи пир бўлаверди. Нима учун у ўз тенгқурлари билан келиша олмайдиган “бегона товуқ”дек сезарди ўзини. Уйда ҳам унга ширингина эмасди. Бу вақтга келиб Чарльз оиласи билан кулбадан Жефферсонвилли чеккасидаги катта уйга кўчиб ўтган бўлса-да, уларнинг уй ҳаёти аввлгидек тартибсиз ва саросимада ўтарди. 1927 йил августда Элла Бранхам тўққизинчи боласи — Жеймс Дональдни туғди. Энди уйда бир ёшдан 18 ёшгача тўққиз бола олишиб, ёқалашиб яшашар эдилар.

Билли ҳақиқий тинчликни ҳар доимгидек ўрмонда, ити Фриц билан дайдиб юрган пайтларида топарди. Кутилмаганда қақшатгич зарбага учради. Мистер Шорт, маҳаллий жойнинг шерифи ўринбосари, Фрицни захарлади. Ғазабдан ёниб, Билли жазавага тушди. Чарльз ўғлини полиция участкасига қурол билан кетаётганида ушлаб олди.

— Ота, мен уни ўлдираман, — жаҳлдан қалтираб, Билли ғижинди

Чарльз қизишиб кетган ўғлидан қуролни тортиб олди.

— Бу ишни ҳеч қачон қилмайсан.

Билли итининг қабрига қайтиб келди, тиззаларига чўккалаб, шляпасини олди. “Фриц, сен менинг дўстим, ҳақиқий ўртоғим эдинг. Сен мени пана қилардинг, боқар эдинг ва мактабга кузатар эдинг. Сен қариганингда мен ғамхўрлик қилмоқчи эдим. Аммо мана мистер Шорт сени вақтидан олдин нобуд қилди. Сўз бераман, Фриц, у яшамайди. Бир кун уни кўчада топаманда, машина билан босиб кетаман. Мен сен учун ўч оламан”.

Билли ўзининг энг яқин дўстидан жудо бўлганлигидан ҳаётини ўзгаришига ҳар қачонгидан ҳам кўра мухтожлигини сезди. Луисвилл дарёсидан ўтиб, Кентукки штатидаги ҳарбий денгиз флотига ёзилди. Кечқурун бу ҳақида онасига айтганида, уни қаттиқ аччиғи чиқди. Кейинги кун эрталаб у ҳарбий денгиз флоти чақирув пунктига бориб, ўғлининг фамилиясини рўйхатдан ўчиришга кўндирди.

Энди Билли бирор қатъий қадам қўйишга қарор қилса, буни яширин қилиш кераклигини тушунди. Озроқ ўтгач, ўша йилнинг кузида, у яна бир имкониятдан фойдаланди. Уни Франциско деган танишиАризона штатига, Ғарбга Финиксга кетмоқчи бўлаётган эди. Билли унга қачондир у ҳам Ғарбга бормоқчилигини билдирди. Мистер Франциско Биллини ярим сўзидан тушунди ва ундан 3200 км лик мурккаб йўлда машинани ҳайдашга ёрдам беришини ва бу учун унга пул тўлашини айтди. (5-расм). Билли бу таклифни жон деб қабул қилди. У онасига Туннель-Миллга бир-икки ҳафтага бормоқчилигини айтди. Шундай қилиб, унга онасини йўлдан қолдиришидан қўрқмасдан шахардан чиқиб кетиши мумкин бўлди, Аризонага етиб келгач эса, онасига хат ёзиб, ҳаммасини тушунтирмоқчи бўлди.



Up