Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Нотинч дарёсидаги бургут

52 БОБ

1950



1950 ЙИЛНИНГ ЁЗИ аста-секин кузга ўтаверар экан, Уилльям Бранхам ўзининг авж олаётган ҳаяжонини босиб ололмас эди. Ахир унинг йилни энг севган ойи яқинлашаётганди-да. Билли октябрни астойдил, зўр ихлос билан яхши кўрар эди, чунки октябрь ой мавсуми дегани эди, а ов мавсуми бўлса, танаффусни, кучини синаш ва узоқ эркин даврни олиб келар эди.

Ов Билли учун тиқилинч жадвалидаги бўш вақти ёки танаффусдан кўра кўпроқ нарсани англатар эди. Болалиги ва ўспиринлиги вақтида, ёввойи табиат уни ҳис-туйғу жиҳатдан қувватлар эди; юпанчи, бахти ва соғлом фикри эди. Бу унинг ташвишли болалигида, уни жонига ором берган ягона жой эди. Бокира табиат ҳар доимгидай уни тинчлантирар эди. Ов унга унинг жамоатчилик хизматини доимий талабларидан кетишга ва ўзининг яратувчиси билан Худонинг шикаст етмаган ижоди кўркида бемалол алоқада бўлиши учун имкон берар эди. Табиат қучоғида ҳордиқ унга бўшашга, яхшилаб фикрлаб кўришга, ҳаётининг ҳақиқий мурод-мақсади жиҳатидан ўз-ўзини чуқур текширишига вақт берар эди; бу унга, у ҳали ҳам тўғри йўлдан кетатганига амин бўлиши учун ўзининг сабаб ва ниятларини ўйлаб кўриши учун вақт берар эди. А, тоғнинг соф ҳавоси бўлса, унинг тани, ақли ва руҳини тетиклаштирар эди.

Билли ҳар кузда ов қилар эди. Ҳатто 1941 йили уни Меда билан никоҳи ҳам бу одатни бузмади; у фақат ўзининг асал ойини ов сафари билан бирлаштирди, холос. Ўша ягона сафаридан кейин Меда унга яна бу етишмовчилик ва ноқулайликлар унга ёқмаслигидан, у эри билан бошқа бирга овга бормасликка қарор қилди. Шунинг натижасида, турмушга чиққанидан қолган ҳамма йилларида Билли ва Меда ҳеч қачон ўзларининг тўй кунларини бирга нишонламадилар, чунки 23 октябрда Билли доим ёввойи кенгликларида дам олар эди. Билли ёшлик пайтлари уйи яқинларида ов қилар эди, бироқ охирги бир неча йил ― унга бутун Шимолий Америка континенти бўйлаб сафар қилишига тўғри келганидан бери ― Билли ўзининг дам олишини Колорадо штатининг Серқирра тоғларида овда ўтказадиган бўлди. 1950 йил октябрида у яна айнан ўша ёққа жўнади.

У вапити буғуларини овлар эди. Ов мавсуми бир ҳафта олдин бошланган, шу учун буғу галалари қуйи водийлардан кетиб қолган эди; бироқ бу ҳаммаси Биллининг режасида бор эди. Ов мавсумининг биринчи ўқлари узилди деганча, буғулар тоғ чўққиларига кўтарилганини, а у ерда уларни ушлаш янада қийинроқ бўлишини у билар эди. Кўпчилик овчиларда буғуларнинг изидан узоқ-узоқларга, одам оёғи етмаган жойларга боришга на вақти ва на куч-қуввати бор эди. Билли эса унисига ҳам бунисига ҳам эга эди. У дўсти билан отларда Нотинч дарёси водийси бўйлаб юқорига қараб жўнар экан, ихтиёрларида дарё бўлинган жойда, энг яқиндаги шаҳардан ҳеч бўлмаганда 320 километр ва цивилизация нишоналаридан 55 километр масофада жойлашган лагерлари бор эди.

Кейинги эрталаб икки овчи бўлиндилар. Билли дарёни бир тармоғи бўйлаб тоққа қараб кетди, дўсти бўлса, бошқа тармоқ ёқалаб кетди. Улар маълум бир тоғни айланиб ўтишни ва бир неча кундан сўнг учрашишни режалаштирдилар.

Билли Нотинч дарёсини ўраб олган қалин чакалакзор ва тоғтераклар оралаб бораверди. Қачонки йўл ўтиб бўлмайдиган бўлгач, Билли дарёдан четлашди ва қорақарағай, тилоғоч, кедр ва қарағайлар билан қопланган тикка ёнбағирлардан кўтарилиб-тушиб кета бошлади. Ўрмон чегарасига етиб, у шошилишга қарор қилди. Бу мавсум вақтида қор ҳали тушмаган эди, шу учун буғу галалари бу ерда баланд тоғ чўққилари орасида тарқалиб кетган эди. Отлар очиқ жойда ўзларига жуда ҳам кўп диққатни тортган бўлар эди, шу учун яёв юриб ов қилганида, унда эркак буғуни отиб олишга кўпроқ имконият бўлар эди. Билли ўзининг иккала отларини дарахтга боғлади ва уларни ўзи йўқлигида ўтлаши учун, арқонини етарлича узун қолдирди. Кейин қўлида қуроли билан ўрмон чегараси бўйлаб катта-катта тошлар ораларидан ўтиб ва абадий яшил дарахт шохларига иложи борича кўпроқ яшириниб, куннинг қолган қисмини ўтказди.

Ўша куни ягона ёмғирли булут кунгурадор горизонт устида “қовоғини солди”. Ҳаво яшиндан электрланди, ва момоқалдироқ гумбурлаши шунчалик баланд бўлдики, гўё тоғ иккига бўлингандай бўлди. Ёмғир кела бошлади. Билли сершоҳ игнабаргли дарахт тагида худди соябон остида ўтиргандай, ёмғирдан қочиб, қуруққина ўтирди. У қуролини дарахтга суяб қўйди ва Раббий ва Яратувчи қанчалик меҳрибон ва буюк эканлигини ўйлаб, ўша ерда тураверди.

Йигирма дақиқадан кейин ёмғир тинди. Шохлардан томаётган ёмғир томчиларини музлатиб ва водийдаги дарахтларни минглаб сумалаклар билан қоплаб, тоғ чўққисидан совуқ ҳаво эсди. Бу, кишини ўзига ром қиладиган манзара эди. Қуёш булутлар ортида яшириниб, ерни сариқ рангга буркаб, ҳар бир тоғ чўққиси ҳамда жарликларни ўнқир-чўнқир шарпасини билинтириб, токи тоғнинг ғарбий чўққиларига теккунча, аста-секин ботайверди.водий узра тўлиқ камалак эгилди. Биллининг қувончи бу етти рангли “обкашнинг” энг юқорисигача кўтарилди. У овозини чиқариб: “О-о, буюк Худо Ешуа, мана, осмонда Сенинг камалагинг! Бу Сен одамлар билан, Сен бошқа ҳеч қачон ерда ҳамма нарсани тўфон билан йўқотмайсан, деб қилган ажойиб эски аҳддаги аҳдинг”, ― деди. Кейин Билли, Масиҳ боши узра камалак ва у янги аҳднинг аҳдилигини англатишини тушунтирган Ваҳий китобининг 10-боби ҳақида ўйлаб қолди. Бу ҳамма аҳдлардан энг ажойиби ― қонли аҳд эди, унда Унинг Ўғли, Исо Масиҳ қурбонлигига қараган ҳаммага нажот беришни ваъда қилган эди. Бу ҳақида ўйлаганида, Биллининг юзларидан кўз ёшлари оқди.

Момоқалдироқ ўша буғу подаларини тумтарақай қилган бўлиши керак. Билли узоқ-узоқларда эркак буғуларнинг бир-бирига овоз бериб қўйишини эшитди. Бирдан, а йўқ – бу йўқ, унчалик узоқ бўлмаган ― қайсидир чўққидан ― Биллининг қулоғига кулранг бўрининг улиши чалинди. Унинг урғочиси унга қаердандир пастдан овоз берди. Биллининг фикрига, нима учун у табиатни жуда севишининг сабаби, ўша чероки-ҳиндлари қони ― бувисидан олган мероси унинг ичида кўтарила бошлаганини ҳис қилди. Тоғлардан Худонинг қудрати эсар эди; гўё, Парвардигор Биллини ҳар бир қарағай ниначасидан ва ҳар бир тошдан чақирар эди. Билли бошқа ўзини ушлаб туролмади. У дарахтни айланиб, бор овозда Худони улуғлаб, чопиб билганча чопди. Ниҳоят, у тўхтади ва дам олиш учун дарахтнинг сершох танасига суянди.

Эллик метрлар пастда, қияликда, тўнкада қарағай олмахони ўтирар ва жони борича чиғиллар эди.

“Кичкинтой, нима сени бундай безовта қилаяпти? ― сўради Билли. ― Мен сенга зиён қилмайман”.

У қараса, олмахон ҳатто у томонга қарамадиям. Билли нигоҳи билан олмахонни ён бағир томонга диогнал бўйича, бир неча қуруқ дарахт қулаб ётган жойда уни эътиборини тортган нарсани кўриб қолди. Момоқалдироқ туфайли оқбошли катта бургут пастга тушишга мажбур бўлган эди. Бу йиртқич қуш буталар орасидан чайқалиб-чайқалиб чиқди ва гоҳ овчига, гоҳ қарағай олмахонига қараб, ўтлоқда тўхтади.

Билли шундай деди: “Худойим, мен Сени бу абадий ям-яшил дарахтлар ва кунгурадор тоғларда кўряпман; мен Сени бўрон, шамол, яшин-у – чақмоқ ва ёмғирда кўряпман; мен Сени қуёш ботиши ва камалакда кўряпман, аммо мен Сени бу бургутда ҳали кўрмадим. У йиртқич қуш холос. Нима учун энди Сен мени диққатимни шу қушга қаратдинг?”

У бургутни қанчалик совуққон ва мутлақо вазмин кўринишини пайқади. Билли ўйлади: “Мен биламан, қачонки иш Худо Каломига ишонишга келганда, Худога мард, жасур Масиҳчилар керак. Қизиқ, Худо мени шу бургут қўрқмас бўлганлиги учун кўришимни истармикин. Чиндан ҳам у қанчалик мардлигини ҳозир билиб оламан”. У баланд овозда:

“Сен нима учун мендан қўрқмайсан? Наҳотки, мен сени отиб ташлашим мумкинлигини билмайсан?”

Билли шу сўзларни айтиши билан, бургут олмахонга парво ҳам қилмай, фақат овчига қарай бошлади. Билли худди қуролини олгандай қилди. Бургут қимир этмади.

“Сен ҳали ҳам қўрқмайсанми, а? Қизиқ, нима учун?”

Кейин у бургутни қанотлари билан секин, нафис ҳаракат қилганини сезди.

“Энди-ку мен тушундим, нима учун сен бунчалик довюраксан. Худо сенга бу иккита қанотни берди, сен хавф-хатардан учиб кетишинг учун, ва сен бу Худо берган қобилиятга ишонасан. Мен қанчалик тез қуролимни олмай, аҳамияти йўқ, мен сени отгунимча, сен ана-у буталар орасига учиб кетасан. Токи бу қанотларингда куч-қувватни ҳис этаркансан, сен билан ҳаммаси жойида бўлишини биласан. Ва мен ҳам токи ҳаётимда Муқаддас Руҳ ҳаракатини ҳис этарканман, мен биламанки, мен билан ҳам ҳаммаси жойида бўлади”.

Бургут билан овчи бир-бирига ўзаро ҳурмат қилиб, узоқ вақт қараб туришди. Ниҳоят, йирик қуш яна чағиллашини қўймаётган олмахонга қаради. Гўё, бу тинимсиз чағиллаш бургутни ғашига тегди. Ҳавога сакраб, у икки бор қанот қоқди, кейин шамолни ушлаб олиш учун уларни ёзди. У бошқа қанот қоқмадиям, чунки ҳаво оқими уни борган сари юқорига кўтаравериб, қуёш ботиш томон кенгликларига олиб кетди.

Билли бургутни юқорилайвериб, токи осмон-у – фалакда бир нуқтача бўлмагунича кузатиб турди. Бу вақтга келиб, икки чўққи орасига чўккан қуёш, Биллига Ўз яратганларига рози бўлиб қараб турган буюк, ҳаама нарсани кузатиб турувчи Илоҳий кўзни эслатди. Билли қўлларини кўтарди ва ибодат қила бошлади: “Самовий Ота, қанчалик гўзал Сенинг еринг! Менга бургутдек бўлишимга ёрдам бер. Сен мени қанчалик юксакликка парвоз этишга чорламагин, қанотларимни Худо қудратига тўғрилашимга ва Руҳда юксалишимга мени ўргатгин”.

Ўша оқшом, Билли гулхан ёнида туркчасига ўтириб олиб, эгарланадиган юк халтасидан ўзининг эскириб қолган Библиясини олди, Чиқиш китобининг 19-бобига диққатини қаратди: “...улар Синай этагида қароргоҳ қурдилар. Мусо тоққа ― Худонинг ҳузурига чиқди. Эгамиз тоғдан уни чақириб, шундай деди: Ёқуб наслига – Исроил халқига шундай деб айт: Мен Эгангиз, Мисрликларни нима қилганимни кўргансизлар. Бургут ўз болаларини қанотлари устида кўтариб келтиргандай, Мен сизларни кўтариб, ҳузуримга олиб келганимни ҳам кўргансизлар. Энди Менинг амрларимга чин дилдан итоат этсангиз, аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар Менинг халқим, бошқа халқлар орасида хазинам бўласизлар, зеро бутун ер Меникидир”.

Худо Ўз пайғамбари Мусони бургут қанотларига ўхшатгани қанчалик ажойиб бўлиб туюлди. Бироқ, бугунги Билли кўрган нарсасидан кейин, бу уни бошқа ҳайрон қилолмади. У билар эдики, ҳамма жониворлар ва парандалар вакилларидан фақат бургутда энг ўткир кўз ва бу у юксак учолади ва ҳар қандай қушдан узоқни кўриб билади, дегани эди. А наҳотки пайғамбар шунга чақирилмаган: хох ўтмишга ва келажакка, ҳатто Худо ақлини ўзига қараб, ҳар қандай одамдан узоқни кўра билиши керакмасмиди?

Билли ўтмишни ҳам, келажакни ҳам кўра оладиган ваҳийлар ҳақида фикрлай бошлади. Бундай инъом унга шахсан фойдаланиши учун эмас, аксинча, бутун дунё бўйлаб Исо Масиҳ черкови манфаатига хизмат қилмоғи кераклиги унга маълум эди. Бироқ бу инъомнинг якуний мақсади нима эди? Билли дарёдаги ўша овозни: “Яҳё Чўмдирувчи Исо Масиҳни Биринчи Келишини эълон қилгани юборилганидай, Сен Унинг Иккинчи Келишини эълон қиладиган мактуб билан юборилгансан”, ― деганини эслади. Аниқроғи, бу нима дегани экан? Унинг хизмати буюк бир нимани бошланиши деб ўйлаганмикин? Исо Масиҳнинг Келиши ҳақиқатан ҳам яқинлашмадимикин?

Бу фикрлар билан руҳи кўтарилиб, Билли осмонда бургутдан ҳам юксакларга, атомлар сочилган жойларга парвоз қилди ва Ой ва сайёралар ёнидан, Сомон йўли ёнидан токи бундай чексиз коинотда сон-саноқсиз галактикалар ораларидан ҳаракат қилмагунича, учиб ўтавердики, унинг ўлимга маҳкум ҳиссиётлари ҳеч нарсага арзимай қолди. Гўё уни Ерга қайтиши кераклиги алам қиладигандай эди, бироқ гулхан ёниб бўлган эди, шу учун Билли совуқ тоғ ҳавосидан қалтирай бошлади. У чўғларни токи аланга олмагунигача орасини очди ва ундан кейин яна битта тараша ташлади. Тез орада гулхан яна топланиб, аланга бериб ёна бошлади.

Чарсиллаган олов ва учқунларга қараб туриб, Билли унинг йиғилишларида бирга бўладиган ўша ғайритабиий Олов ҳақида ўйлаб қолди. У бу ердаги гулхандан қанчалар фарқ қилади! У бир неча бор бу феноменни одамларга тушунтирмоқчи бўлди, аммо унинг тасвирлаши ҳеч қачон реалликни етказолмас эди. Бу олов шарининг ўлчами диаметри ўттиз сантиметрдан салкам бир метргача ўзгариб турар эди. Баъзида бу Нур юлдуз каби, шарсимон бўлар эди; гоҳида у кўпроқ цлиндр формасини қабул қилар ва худди Сомон йўлининг миниатюр галактикасига ўхшаб, тикка ҳолатда бўлар эди. Гоҳи-гоҳида унинг ранги қаҳрабо (оқ сариқ) рангга ўхшаб кетар, а баъзида у яшил-зумрад ёки сарғимтир яшил ранг билан порлар эди. Вақти-вақти билан у камалакнинг барча рангларида товланар эди. Шифолашлар кампаниялари вақтида, оқшом пайтлари, қачонки бу ғайритабиий Нур Биллидан ўша ердаги одамларга қараб ҳаракатланганда, фотоаппаратнинг чақнашидан кўзни қамаштирадигандай ёрқин кўринишга эга бўлиб кўриниб турарди. Кейин бу оловли шар гўё энергия тўплиб-тошгандай айлана бошлар ва пульсланар ва шу вақтнинг ўзида ундан кучли қуюнни эслатадиган товуш чиқар эди. Бу Нурнинг ўзига хос хусусияти фақат унинг ўлчами, ранги ва ҳажмида эмас эди. Ҳаттоки, агар Билли уни кўролмаса ҳам, у яқинроқда бўлганини, у сезар эди. Билли бу оловли шардан чиқаётган борлиғини сеза олар эдики, уни ҳеч қандай одам таърифлай олмас эди.

Раббий Фариштаси, гўё бу ғайритабиий Нур билан чамбарчас боғлиқдай эди. Билли шуни билдики, Раббий Фариштаси таърифлаб бўлмас сингари эди. Тўғри, Фариштанинг елкаларига тушадиган сочлар ва буғдойранг юзи каби у таърифлаб биладиган айрим жиҳатлари бор эди. Бироқ, қачонки Билли унинг юзида ифодаланган характерни таърифламоқчи бўлганида, унга сўз етишмас эди. Қандай қилиб у бундай улкан куч билан балқиган хотиржамлик ва мархаматни тавсифлай олсин? Бу парадокс уни ўйлантирар... бироқ бу ғайритабиий зотнинг Билли тушунмаган кўпсонли хислатларидан бор-йўғи биттаси эди. У Фариштанинг исмини билмас эди. Гарчи унга бу Фаришта Раббий Исо Масиҳ эмаслиги маълум бўлса-да, у Фаришта билан унинг устида айланиб турган бу ғайритабиий Нур ўртасида боғлиқликни тушунмас эди. Бунинг устига, нима учун бу Фаришта айнан унга келади экан? Бу ҳаммаси нимага олиб борса экан?

Билли букилиб, қопкўрпасига кирди ва унинг иссиқ материалини елкасига тортди. Орқасига ёпиб, юқорига, юлдузли осмонга қаради. Унинг атрофидаги баланд-баланд қора қарағайлар учлари билан осмонни кўрсатиб турарди. Шарқ гумбазини Овчи-Орион юлдуз туркуми безаб турган эди. Орион устида Етти Опа-сингиллар ёки Плеяда номли юлдузлар кичикроқ тўдаси милтиллар эди. Билли Аюб пайғамбарни бундан беш минг йил бурун шу икки юлдузлар туркумига қарагани ҳақида ўйлай кетди. Қачонки Билли нигоҳини Қутб юлдузига қаратганида, у шарқ томонга учиб кетаётган самолётнинг сигнал чироқларини пайқади. Бу самолёт ҳақида ўйлаб туриб, Билли уйини соғинди. Унга бу ерда хотини ва болалари қанчалик етишмас эди. Шу 1950 йилнинг октябрида унинг Меда билан никоҳларига тўққиз йил бўлди. Беш ойдан кейин унинг навбатдаги фарзандини дунёга келишини кутаётибдилар. Оиласи билан яна учрашса ажойиб бўлар эди-ку, гарчи у билар эдики... Бу фикрдан у хўрсиниб қўйди. Унинг бу соҳада ҳис-туйғулари қанчалар ўзгача “дайдирди”. Ҳар сафар Билли сафарларда бўлганида, у уйига ўз оиласи билан бўлишни соғинар эди; бироқ уйда бир неча ҳафтани ўтказиб, у яна сафарга отланишни жуда-жуда хохлар эди. Шубҳасиз, Раббий у хашхабарчи меҳнатини амалга оширишга ёрдам бериш учун, унга ушбу феъл-атворни берган эди. Қачонки у Бранхам Чодири учун асосий бурчак тошини қўйганидаги, ўша тонгда Худо унга кўрсатган ваҳийни эслади. Ваҳийда у тугалланган бинони одамлар билан тўлган ҳолда кўрди. Албатта, бу уни жуда қувонтирди ва жўштирди. Кейин Раббий Фариштаси: “Бу чодир сеники эмас”, ― деб уни хижолатга қўйди. “Бу сенинг чодиринг бўлади”, ― деб Фаришта уни кўтарди ва топ-тоза зангори осмон устига этиб қўйди. Бу ҳаммаси аста-секин амалга ошаверди. Кичикроқ шаҳардаги черков пастори сифатида Биллининг камтарона муваффақиятлари токи бутун Шимолий Америка континентини қамраб олмагунича, унинг хизмати кўлами кенгаявериб ва ҳозир Европа, Африка ва бошқа материкларга ўтаётган эди.

Осмонда бошқа самолёт пайдо бўлди ― бу ғарбга ўтаётган эди. Қачонки Билли бу самолётни қаёқдан келаётганини ўйлаётганида, у ўзи ҳаётининг бошига ҳаёлан “учиб ўтди”. У ўша яланг оёқ болакайни эслади, отаси уни тепалик устидан самагон идишига сув ташишга мажбур қилар эди. У бошидан кечирган шокдан, ўша кун унинг хотирасида умрбод муҳрланиб қолди. Беихтиёр ёдига кўз ёшлари ва тушкунликлари... сокинлик... терак... қуюн... ўша: “Ҳеч қачон ичма, чекма ва танангни ҳеч қандай тарзда расво қилма. Катта бўлганингда, сен учун меҳнат бўлади”, ― деган овоз тушди. Билли бу сўзлар ҳақида ўзининг нотинч болалиги ва ўспиринлиги вақтида тез-тез ўйлар эди. Бир сафар, қачонки у вискини ютмоқчи бўлганида, а бошқа сафар эса, қачонки у сегаретни чекмоқчи бўлганида, қуюннинг шовқини дарҳол унга бу сўзларни эслатган ва шу зайлда унга отасининг хатосини такрорлашига қўймаган эди.

Бу оғир болалик даври қашоқлик, саросималик ва парокандаликларга тўлиб тошган эди. Билли, ниҳоят, ўз ҳаётини Раббий Исо Масиҳга ишониб топширганидан кейингина тинчини топди. Кўнглидаги парокандалик бўлса, у фақат Фаришта билан юзма-юз учрашганидагина йўқолди. 1946 йилнинг ўша 7 май оқшоми ҳам худди шундай унинг хотирасида чуқур ўрнашиб қолди: ғор... қоронғулик... ақлан қийналишлари ва умидсизлиги... нур... қадамлар... ўша нурдан чиқиб келган одам... Фариштанинг: “Қўрқма”, ― дейиши билан Биллидаги хотиржамликка ўтган қўрқув... ва унинг мактуби... Билли Фариштанинг ушбу сўзларини ҳеч қачон унутмайди: “Мен Қудратли Худованд Ҳузуридан сенга, сенинг ўзига хос туғилишинг ва ўзгача ҳаётинг, сен бутун дунё одамларига Илоҳий шифоланиш инъомини келтиришингни билдиришини айтиш учун юборилганман”.

Бу аниқ Фаришта айтгандай бўлиб ўтди. 1946 йилда Билли кичикроқ шаҳарнинг нотаниш ваъзхони эди. 1950 йили, бор-йўғи тўрт йилдан кейин у шундай машҳурлик ва ҳурмат-эътиборга эга бўлдики, қироллар ва бошқа юқори лавозимли шахслар уни улар учун ибодат қилишларини истар эдилар. Кўплаб ҳар хил деноминациялардан хизматчилар худди шу илтимос билан: “Илтимос, шаҳримизга келинг ва бизда шифоланиш кампаниясини ўтказинг” ― деб ёзар эдилар. Унда хизматчилардан илтимослар, бир йилдаги кечалардан кўра кўп эди. Унинг хизматига эхтиёжнинг охири- ю – поёни йўқдек эди. Нима учунлигини у билар эди. Фаришта худди ваъда бергандек, унинг қўлидаги аломат миллионлаб одамларни Исо Масиҳни ҳамма нарсани биладиган Худо каби реаллигини тушунишга уйғотиб, ваҳий орқали сирларни билиб олишга йўл тайёрлаган эди.

Самолётнинг гувуллагани борган сари баланд бўлаверди. У бундай олис ўрмон бағрида қанчалар бемоврид ғувиллар эди. Биллининг боши устидан ғарбга учаётган самолёт ҳозир энди икки горизонт орасида ярим йўлдаги нуқтага етди. Билли ўзининг шахсий ҳаёти ҳам, эҳтимол, ўзининг ўртадаги нуқтасига етканлиги ҳақида ўйлаб қолди. Унинг хизмати ҳам энг чўққисига етмадимикин? Билли ҳозиргача хизмати давомида Исо Масиҳнинг кўрларни, карларни, гунг ва чўлоқларни шифолагани ва ҳатто ўликларни тирилтириб, ҳар турли касалликлардан озод қилганини кўрди. Бундан ҳам буюкроқ нима бўлиши мумкин? Албатта, Жанубий Африкада ҳам шунга ўхшаш мўъжизалар у билан бўлиб ўтишини у кутар эди, чунки Раббий уни хусусан бу мамлакатга Флоренс Найтингейл Шёрлонинг ҳайратланарли шифоланиши орқали юбораётган эди. Ва иблисни унга тузоқ қўйгани нимаси экан? Шайтон уни енгиши учун, айниқса, ҳозир, Билли огоҳлантирилганидан кейин умуман нима қила оларкин?

Билли боши узра самолётни ғарб томонга қайтган пайтда унинг қанотларидаги милтиллаётган сигнал чироқларини сустлик билан кузатиб турди. Унга бу самолёт қаёққа учаётганини билиш қизиқ эди; Аризона штати, Тусонга; Калифорния штати, Лос-Анжелосга. Билли бу ғарбий штатлар унга қанчалик ёқишини ўйлаб қолди. Кейин у бундан кўп йиллар бурун нотаниш астролог-аёл уни қайси кун ва соатда туғилганини айтиб берганини, уни аурасини таърифлагани ва кейин унинг ҳаёти Ғарбда бўлиши тақдирида борлигини айтганларини эслади. Бу ажабланарли эди, чунки унинг кўплаб ваҳийлари нимаси биландир Ғарб билан боғлиқ эди. Ўн тўрт ёшлигида, қачонки операция вақтида уни шишиб кетган оёқларидан ов милтиғи пижи ва қўрғошин бўлакларидан тозалаганларида, у ваҳий кўрди, унда у Ғарбда, чўлда турар, уни жонига ва юрагига нурини сочаётган хочга қўлини кўтариб турган эди. Хоуп ва Шарон Роузнинг ўлимидан кейин Билли тушида Ғарбда, эски ётиқ фойтун ёнида юрган эди. Ёш қиз, Шарон Роуз уни фойтуннинг синган ғилдираги ёнида учратди ва қўли билан Хоуп уни кутиб турган катта уй томонни кўрсатди. Бу тушда тўқ-сариқ нурларини осмонга сочиб, қуёш ботиб бўлган эди. Кейинроқ, қачонки Билли Медага уйланганида у ваҳий кўрди, унда у шимоли-шарққа қараб борар ва Раббий Фариштаси уни ғарбга кетиши учун бурган эди. У улкан тоғ орқали кенг даштга ўтди, у ерда у Ҳаёт Нонини катта тўдаси билан қопланган каттакон чодир ёки бўлмаса гумбазли кафедрали-соборни топди. Фаришта унга ҳар томонлардан чўл орқали келган минглаб одамларни ушбу Нон билан боқишини буюрди. Билли ҳатто онасининг осмондан инглизча “S” ҳарфи кўринишида тушган ва унинг кўкрагида ўтирган олтита кабутар ҳақидаги тушини ҳам эслади. Унинг тушида Билли Ғарбда уй қурган эди.

Бу йўл-йўриқ иплардан Биллига унинг қисмати Ғарбда нимани кутаётгани бутунлай равшандай эди. Бироқ, бу қанақанги тақдир бўлиши мумкин? Унинг хизматида бўлиб ўтган ваҳий, шифоланиш ва мўъжизалардан ҳам ортиқ яна нима бўлиши мумкин?

Самолёт ғарбий горизонт ортига яширинди. Билли ҳам ўзининг шахсий горизонти ортига қарай бошлади. У Жанубий Африкада унинг учун шайтон қанчалик хийла билан тўр қўйганини ва бу унинг ҳаётига зомин бўлишига сал қолишини ҳам кўра олмади. Бунинг устига, у унинг хизматига доимий эҳтиёж бошқа бўлмайдиган вақтни ҳам олдиндан кўролмас эди. У Худо уни хушхабарчиликдан ҳам кўра олий хизматга чақириш ниятида эканлигини билолмас эди. 1950 йилнинг бу совуқ октябрь кечаси Уилльям Бранхам ҳеч ҳам уни Ғарбга, Аризона штатининг Сансет190 тоғига йўллайдиган ғайритабиий воқеалар силсиласини ҳеч ҳам тасаввур қилолмас эди. У ерда у, ниҳоят ўз тақдири билан рўбарў келади ва унинг муҳимлигидан эъзозли қўрқувга тушади, зеро бу бутун ер куррасини ларзага келтирадиган овоз билан гумбурлайди.

190 Sunset Mountain (инглизча) ― сўзма-сўз ўзбек тилида: Қуёш Ботиш тоғи. (Тарж.)



Up