«Қора-оқ мўъжизалар»
53 БОБ
1951
УИЛЛИ АПШОУ бу оқшомни олтмиш олти йил кутган эди. “Ё ҳозир, ё ҳеч қачон”, — ўйлар эди у. “Ўша ерга ўз вақтида етиб келсам эди фақат...” У такси тезроқ юришини истар, бироқ транспортни ҳаракат тиғизлиги вақтида, ҳайдовчини секинроқ юришга мажбур этар эди. Уилли соатига қараб қўйди. Тез орада Уилльям Бранхамнинг йиғилиши бошланади. Агар у ибодат карточкасини олиш учун етарлича барвақт келмаса, бу сафари беҳуда кетиши мумкин. Ибодат карточкасисиз у навбатга киролмайди, лекин агар у ибодат навбатида бўлмаса, унда у қандай қилиб орзусини амалга оширади?
Ярим асрдан кўпроқ у юрагида ақл бовар қилмайдиган орзусини, нима бўлганида ҳам, ҳеч қачон ўчишга қўймайдиган зиғирдайгина ёниб турган умиди учқунини ардоқлаб келар, умидвор яшаётган эди. Уилли Апшоу ўзгалар ёрдамисиз юришни истар эди. Бу жуда ҳам оддий ва шу пайтнинг ўзида шундай мураккаб эди. У охирги марта ўн саккиз ёшида, фермадаги бахтсиз ҳодисада умуртқасини синдиришигача, юрган эди. Барча кейинги оғир йилларда у кучи борича ўзининг: “Ҳеч нарсадан ҳижолат бўлма ва ҳеч қачон таслим бўлма”, — деган шиори бўйича иш кўришга ва яшашга ҳаракат қилар эди. Қодир Худога ишониб, Уилли қунт қилиб, яна юриб кетиши учун ибодат қилар эди. Худо унинг юзидаги операция қилиб бўлмайдиган ракни ҳам ва бошқа ҳар хил касалликлардан шифолади. Кераклича имонга эга бўлиш учун, кўп йиллар ибодат қилишига қарамай, у ҳеч қачон туриб кетиш ва юриши учун зарур бўлган имонга нима учундир етишолмас эди, эҳтимол...
Бир кун олдин Уилли Апшоу хотини Лили билан уйи яқинроғида Калифорниянинг Санта-Моника шаҳридаги баптист хизматчилари съездида бўлганди. У ерда у воиз, 1932 йилда Уилльям Бранхамни хизматга қўл қўйган доктор Рой Дэвис билан учрашди. Уилли Апшоу доктор Рой Дэвисдан Уилльям Бранхам ҳақида эшитган барча феноменал хабарларини ҳақиқатли эканлигини сўради. Рой Дэвис унга ўз кўзлари билан кўрган битта мўъжизаси ҳақида сўзлаб берди. Уни черковидан Фрэнк Шумахер деган нозири ўн йил олдин умуртқаси синиб, оёқлари юрмай қолган эди. Ногиронлар аравачасига ёпишиб қолганида ҳам, у черков офисида ишлаб, ҳар қалай фойдаси тегиб турган эди. Ўтган йили Шумахер Бранхамнинг шифоланиш кампаниясига борган эди ва ўша оқшомни ўзида, Бранхам ваҳийда Фрэнк Шумахерни юраётганини айтди. Шумахер ўша заҳоти ўрнидан турди ва ногиронлар аравачасини қолдириб юриб кетди. Дэвис, шундан бери Фрэнк Шумахер жуда яхши юрибди, деди.
Бу ҳикоя Уилли орзусининг “иссиқ кулини” токи бу “бир парча чўғ” қизариб, тутамагунича “пуфлади”. Агар у қачон бўлса ҳамУилльям Бранхамдан ўзи учун ибодат қилишини сўраб билолса, мумкин, у ҳам яна юриб кетади. Кейин у суриштириб, Уилльям Бранхам Лос-Анжелесдаги шифоланиш кампаниясини қарийб тугатаётганини билиб олди. Бирдан Уиллининг биринчи орзуси яна алангаланди. У шу заҳоти уйига жўнади, кетишга ҳозирланди ва Лос-Анжелесга кейинги рейсга авиабилет сотиб олди. Ишлар беш эди! Бу, эҳтимол, унинг охирги имконияти! Мана нима учун Бранхам хизматига олдинроқ тушиши, ибодат карточкасини олиши учун зарур эди.
Афсуски, ҳозир кўча ҳаракати тиғизлашди ва таксининг тезлигини янада секинлаштирди. Уилли орқасидаги тортқичларини асабий тортқилай бошлади.
— Уилли, — деди хотини, — Раббийдан нигоҳингни олма! Худо сени шунчалик кўп синовлардан ғолибона олиб ўтди. Сен ўйлагинки, қачонки сен бутун континент бўйлаб юрасан ва У ҳақида қўлтиқтаёқсиз гувоҳлик берасан, Уни нафақат жонингни Нажоткори деб, балки танангни шифолаган, Буюк Врач деб эълон қилганинг Уни қанчалик улуғлайди, бу ҳақида ўйлаб кўр.
У ҳақ эканлигини Уилли билар, аммо шубҳаларнинг “ёпинчиғи” олдингидай, ундаги оловни “ўчиришга” ҳаракат қиларди. У охирги марта қўлтиқтаёқсиз юрганидан қанча вақтлар ўтгани ҳақида фикрлай бошлади. У билан бахтсиз ҳодиса 1884 йили бўлганди. Ҳозир бўлса 1951 йил — олтмиш олти йил ўтибди.
1884 йил ёзининг ўша машъум кунидан бери бушчалар кўп воқеалар бўлиб ўтди... етти йил, уни тўшакка михлаган йиллар, ҳақиқий даҳшат эди гўё, бироқ ўша қийноқли йиллар уни Худога яқинлаштирди. У азоблар тўшагида ётганича, “Тиришқоқ Уилли ёки ёлғизликдан юрак акс садолари” деган руҳлантирувчи китобини ёзди. Бу китоб унинг жамоатчилик орасидаги узоқ мавқесининг бошланиши бўлиб хизмат қилди. “Тиришқоқ Уилли” китобининг сотилишидан тушган маблағ унинг коллежидаги ўқишига етадиган бўлди. Кейинроқ у “Олтин аср” ойномасининг асосчиси бўлди ва унинг ўн уч йил давомида редактори эди.
Кейин Уилли сиёсат соҳасига жон-жаҳди билан ёпишди. 1919 йилда у Қўшма Штатлар конгрессида ўрин олди; уни Жоржия штати аҳолиси сайлади. Уилли айниқса, Қўшма Штатлар конгрессининг вакиллар палатасидаги ўз хизматидан фахрланар эди. Унинг дўстларидан кўплари ҳали-ҳали уни конгрессмен Апшоу деб аташар эди. 1932 йилда у Қўшма Штатлар президенти бўлиши учун, прогибиционистлар партиясидан191 кандидат сифатида ўзини қўйиб, сайловолди кампаниясини ўтказди.
191 Прогибиционистлар партияси (инглизча “prohibition” таъқиқ, ман қилиш) — АҚШ иккинчидаража сиёсий партия, 1869 йилда ташкил топган, қайсики, спиртли ичимликлар сотишни таъқиқлаган.
Ўзининг президентликка сайлов олди кампаниясидаги мағлубиятидан сўнг, у ёмон аҳволдаги оилалардан болаларни коллежга киришида ёрдам бериб, Христианлик маълумоти сферасида маошсиз ишлади. У қирқ икки штатнинг мактабларида ўн минглаб студентларга маъруза ўқиб ва уларга ҳаётда Худо билан боғлиқ мақсадни топишда рағбатлантирди.
1938 йили, етмиш икки ёшида, Уиллига баптистлар хизматчилигига қўл қўйилди ва кейинроқ Жанубий Баптистлар въездида вице-президент лавозимида икки муддат хизмат қилди. У ҳатто озроқ вақт Линда Вистанинг Баптистлар Коллежида вице-президент бўлиб, ва Калифорниянинг Сан-Диего семинариясида ҳам ишлади.
Энди, саксон тўрт ёшида, Уилли Апшоу ўзининг мисли кўрилмаган муваффақиятидан, айниқса, ногиронлигини ҳисобга олса, ғурурланар эди. Ўша оғир йиллар давомида у ҳеч қачон, у ҳам бошқа одамлар каби тузук юриб биламан деган орзусини ўчишига йўл қўймади. У ҳар доим, агар етарлича имонга эга бўлсам эдим, ҳаммаси мумкин бўлади деб ишонар эди.
Ҳали такси ҳайдовчиси кўчадаги интенсив ҳаракат оралаб юрар экан, Уилли чўнтагидан газета бўлагини олди ва руҳини кўтариш учун уни ўқий бошлади. Бу мақолада ўтган йили бўлиб ўтган, XIX асрнинг машҳур инглиз ҳамшираси — Флоренс Найтингейлнинг қариндоши бўлган, Флоренс Найтингейл Шёрло билан бўлган мўъжиза ҳақида хабар берилган эди. Флоренс Шёрло Жанубий Африкада яшарди. Гарчи у бор-йўғи ўттиздан ўтган бўлса-да, унинг ҳаётини унинг ошқозонида, ўн икки бармоқли ичагида ўсган хавфли ўсма, унга овқат ҳазм қилдирмай, бўғаётган эди. Бу ўсма операция қилиб бўлмаслигидан, унинг аҳволи танг кўринарди. Унинг врачи бир неча йил давомида унга озуқани томиридан юбориб турди, бу пайтда унинг мускуллари бужмайиб, териси эса қуриб, суякларига ёпишиб бораверди. Охир-оқибат унинг вазни 25 килограммгача камайди, натижада у тери тортилган скелетдай бўлиб қолди. Унинг олдида бўлган кишилар, уни умри тугаяпти деб ўйлашарди, бироқ Флоренс Найтингейл Шёрло ҳали умидини йўқотмаган эди.
У Уилльям Бранхам ва у касаллар учун қилган ибодатида эга бўлган ҳайратланарли муваффақияти ҳақида ўқиди. 1946 йилда Уилльям Бранхам, Фаришта, Худодан унга бутун дунё одамлари учун Илоҳий шифоланиш иноятини намойиш этиши топшириғини олиб келганини айтди. Фаришта унга: агар у сидқидил, самимий бўлса ва ўзига одамларни ишонтира билса, унда унинг иботи олдида ҳеч нарса туролмайди, ҳатто рак, — деб айтди. Мисс Шёрло Уилльям Бранхамга самолётга билет юборди ва ундан Жанубий Африкага келиб, у учун ибодат қилишини илтижо қилди. Афсуски, хушхабарчида аллақачон Швеция, Финляндия ва Норвегия сафари режалаштирилиб қўйилган эди. Қачонки Флоренс Шёрло Бранхам ака Англияда қирол Георг VI учун ибодат қилиш мақсадида тўхташини билиб қолгач, у самолётда Лондонга жўнади. Унинг самолёти бортида америкалик хушхабарчи бўлган самолётдан бор-йўғи бир неча дақиқа олдинроқ қўнди. Унинг веналари қисқарганди ва ҳамшира энди томирдан озиқлантириш учун унга игна тиқолмас эди. Унинг товуши шивирлашга ўтди, нафас олиши оғирлашди а юрак уриши секинлашди ва пасайди. Уилльям Бранхам Худодан, Исо Масиҳ Исми ҳақи шифолашини сўради, ва сўнгра башорат қилди: “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Сен ўлмайсан, балки яшайсан”.” Бу башорат қанчалик эҳтимолдан узоқ туюлмасин, у амалга ошди. Мақоладаги суратда Флоренс Найтингейл Шёрлонинг, 75 килограмм вазнли кулиб, ҳаёт ва энергияга тўлган ҳозирги ҳолати кўрсатилган эди.
Уилли Апшоу газета бўлагини қайтиб кўк костюмининг чўнтагига солди. Унинг имони Калифорниянинг тоза ҳавосидан ловуллаётган ўрмон ёнғинидай, алангаланди. Энди у фақат ўша ибодат навбатига турса бўлди...
Конгрессмен таксиси кўча тиқилинчида тўхташ учун секинлаша бошлади ва бундан унинг ибодат карточкаси қарийб етиб бўлмайдигандай кўринди. Уилли ичида ғўлдиради: “Ҳеч нарсадан ҳижолат бўлма ва ҳеч қачон таслим бўлма”.
ГОВАРД БРАНХАМ акасининг меҳмонхона эшигини аста қоқди.
— Билли, — деди у, — йиғилиш бошланай деб қолди. Агар қимирламасак, унда кечикишимиз аниқ.
У жавобни кутиб, тинглаб турди. Хонада жимлик. Говард қаттиқроқ урмоқчи бўлиб қўлини кўтарганди, бироқ бундай қилмасликка қарор қилди. Бу уларнинг Лос-Анжелесдаги тўртинчи кунлари эди ва у акасини касаллар учун ибодатидан қийналаётганини кўрди. Шунга қарамай, Говард бир марта ҳам акасини йиғилиш олдидан ухлаганини билмас эди. Ундан кўра аниқроғи, у чуқур ибодатда бўлиши керак. Говард ресторанга тушди, бир стакан сутли коктейл заказ берди ва уни сомонча билан секин-секин ичди. Коктейлни ичиб, яна эшикни қоқиш учун юқорига чиқди. Бу сафар эшик қия очиқ эди.
Уилльям Бранхам укасига Гўлгота Маъбадига бораётиб, бир сўз ҳам демади. Унинг фикри Муқаддас Руҳга тўпланганди. Раббий Фариштаси унинг номерига келганди. Ҳатто, қачонки Билли Фариштани кўролмаса ҳам, у Фаришта яқинлашганини билар эди: унинг терисига электрланган эпкинга ўхшаган босим тегар эди. Бу ғайритабиий мавжудот борлигида, Билли ҳурмат ва қўрқувдан серрайиб қотиб қолар эди. Гарчи Фаришта у билан юз бор учрашган бўлса-да, Билли уни келишидан доим титроқ сезар эди. Бироқ Фаришта гапира бошлаганида, бу қўрқув йўқолар эди. Бу бир неча бор ваҳийлар билан давом этар, қайсиларники устидан Билли назоратга эга эмас эди. Шундай вақтларда у ҳатто ўз товушини бошқара олмай қолар эди. Мана нима учун черковга кетишда у укаси Говардга ҳеч нарса гапирмади; у ўзида бўлган Муқаддас Руҳ илҳомини бузишни хохламади, чунки у ўзидаги инъом беихтиёр ўша инъом остида ўзининг куч қувватини олиб ҳаркатга келган бўлар, унда эса айнан шу кучини бугун кечқурунги йиғилиш учун сақлаб туриши керак эди.
Улар Гўлгота Маъбадига тайинланган вақтдан кечроқ келгани туфайли, Билли ўз администратори У. Ж. Эрн Бакстерни кафедрада туриб, ваъз қилаётганига ҳайрон бўлмади. Биллини кўриб, Эрн Бакстер қисқа ваъзини тугатди ва Бранхам кампаниясининг асосий қўшиғига одамларни жалб қила бошлади:
Ишон, фақат ишон; ишон, фақат ишон:
Худога ҳаммаси мумкин, ишон, фақат ишон...
Аудиторияга салом бериб, Билли зал охиридагилардан уни эшитиб билаётганини сўради. Уни қониқтириш учун етарлича қўл кўтарилмади, шу учун овоз кучайтирувчи аппаратни созловчи одамдан овозни кўтаришини сўради. Бу одатдаги созлаш бўлиб, Билли билан администраторининг тана тузилиши орасидаги фарқ туфайли бўлар эди. гарчи иккала эркакнинг ҳам ёшлари яқин бўлса-да, улар феъл-атвори ва кўринишидан фарқ қилар эди. Эрн Бакстернинг бўйи икки метрлар бўлиб, йирик одам эди; уни кўкрак қафаси катта бўлганидан, у баланд баритон товуши билан ваъз қилар эди. Бакстернинг бесўнақай боши қалин дағал сочлари билан қопланган, унинг кўзларидаги симлик кўзойнак билдириб турар эди. Уилльям Бранхам ундан фарқ қилиб, бўйи бор-йўғи бир метр-у олмиш етти сантиметрлар, вазни бўлса — 75 килограммлар эди. 42 ёшида Биллининг сочлари сийраклашган ва чаккаларидагилар тушган, унинг чуқур жойлашган кўзлари гўё, юқори чўққида ўтириб, пастдаги водийни текшириб турган ва ҳеч қандай ҳаракатни нигоҳидан яшириниб қолишига йўл қўймайдиган бургутга ўхшаб, зўр диққат билан қараб тургандек эди.
1946 йилнинг июнидан миллий масштабдаги хизмати бошидан, то 1951 йил февралда Лос-Анжелесдаги йиғилишигача, Уилльям Бранхам ўзининг кўпроқ кучини касаллар учун ибодатга мужассамлади. Агар у ваъз қилса, одамларни ибодат навбатига чақиришдан олдин, бу одатда қисқагина ваъз бўлиб, қайсики у Илоҳий шифоланишга Библиявий асос қўяр эди. Ҳатто агар у ваъз қилмаганида ҳам, у ҳар доим ўзининг ўзгача ғайриоддий хизматини тушунтириш учун бир неча дақиқа ажратар эди. У қуйидагиларни айтар эди:
— Азиз Масиҳчи дўстлар, бу ибодат навбатини бошлашимиздан олдин, мен ўзимни Илоҳий шифоловчи демаслигимни ҳаммангиз аниқ тушунишингизни истайман. Биргина, мен сиз учун қила оладиганим — бу сиз учун ибодат қилиш. Одамлардан ҳеч ким шифолаб билмайди. Худо — Ягона Шифоловчи.
— Мен — бор-йўғи бир инсонман, биродарингизман, сизларгга ушбу дуолар билан хизмат қилишим учун, Худодан келган ғайритабиий зот, Раббий Фариштаси томонидан тасдиқланганман. Наҳотки чироққа уланган электр сими: “Қаранглар, мен қандай буюк симман” — дейди. Йўқ, бу сим нур таралиши билан ҳеч қандай умумийлиги йўқ. Электр токи, симда жойлашган — мана нима нурни ҳосил қилади. Мен шу электр симига ўхшайман. Менинг ўзимни шахсий нурим йўқ, токи у бирор-бир манбадан уланмагунича. Кўряпсизларми, мен шон-шарафни Исо Масиҳга беряпман? Бу мендан чиқмаяпти, балки Ундан.
— Айрим кишилар Янги Аҳдда Фаришталар йўқ деб ўйлайдилар ва фақат Муқаддас Руҳ биринчи черковни етаклаган дейишади. Бу тўғри, Муқаддас Руҳ черковни етаклаган, бироқ Фаришталар доимо асрлар оша хизматчи руҳлар192 ҳисобланади. Ҳаворийлар Фаолияти 8-бобни эсланг, Раббий Фариштаси Филиппга зоҳир бўлди ва унга Ғазага борадиган саҳро йўлига, Хабашистонлик ўша амалдорга гувоҳлик қилиши учун боришини айтди. Пётр зиндондалигида эса, Раббий Фариштаси унинг устига нурдай ярқиради, уни туртди, уни занжирлардан озод қилди ва кўчага олиб чиқди.193 Муқаддас Павелни ҳам унутманглар. Ўн тўрт кун-у, ўн тўрт кеча ўтиб, денгиз бўронида қолиб, қутқарилишга умуман умидлари қолмаганларида, Павел шундай деди: “Эрлар, дадил бўлинглар, зеро мен Унга хизмат қилиб юрган Худонинг Фариштаси менга зоҳир бўлди ва менга, сизлардан ҳеч бир жон ҳалок бўлмайди, — деди; шу учун Худо худди менга айтганидек қилишига қаттиқ ишонаман”.194 Азиз пир Юҳанно Библиянинг охирги бобида: “Мен — Исо Ўз Фариштамни олдингизга юбордим, токи у бу тўғрида жамоатларига шаходат берсин”.195
192 Ибронийларга Мактуб 1:13-14 га ҳавола қилинган. (Тарж.)
193 Ҳаворийлар 12
194 Ҳаворийлар 27
195 Ваҳий 22:16
— Кўрдингиз, Раббий Фариштаси Юҳаннога Ваҳий Китобини кўрсатди ва Юҳанно унга сажда қилиш учун ўша Фаришта оёқларига йиқилди, аммо Фаришта унга: “Зинҳор, бу ишни қилма! Мен сенинг, шунингдек, ҳамма биродарларинг ҳамкориман”,196 — деб уни тўхтатди. Барча асрлар давомида пайғамбарларда бўлган ўша башоратчи Руҳ, Юҳанно орқали башорат қилиб ва унга Фаришта орқали келажакни кўрсатиб, ўша ерда бўлган эди. Худди ана шу Руҳ шу оқшом шу бинода, шу ерда ҳозир бўлиб турибди. У кеча, бугун ва абадул-абад Ўшадир. Буни тушунтиришга уринманг, фақат қабул қилинг.197
196 Ваҳий 19:10
197 Бу изоҳлаш Уилльям Бранхамнинг 1951 йил 17 июл, сешанба куни, Огайо штатининг Толидо шаҳрида, “Руҳнинг намоён бўлиши” деган ваъзидан қисқартирилган кўринишда олинган. (Тарж.)
1951 йилнинг шу февраль оқшоми, Лос-Анжелес аудиториясида йиғилган одамларга ўз хизматини тушунтира туриб, Билли Фариштани ўзидан узоқлашаётгани ва одамлар бошлари устида ҳаракат қила бошлаганини ҳис қилди. Бу унинг йиғилишларидаги ўзига-ўзи бўладиган одатдан ташқари ҳолат бўлмай, Фаришта буни фақат қачонки ибодат навбати бошлангач ва одамларнинг имони, одатда энг юқори ҳолатда бўлган пайтлардагина қиларди. Эҳтимол, бу ерда кимдир бор эдики, унинг ҳозирдаёқ буюк имони бор эди. Гапини тўхтатмаган ҳолда, Билли одамларни диққат билан кузатаверди.
Кейин у буни кўрди: Олов Устуни фотоаппарат чироғидай ярқираб ловуллар эди. У маъбаднинг охирида, қатор ораларининг йўлакка яқинроғида ўтирган озғинроқ қария устида тўхтади.
Билли бу ғайритабиий Нурни, токи у ваҳийга ўтмагунича, кузатаверди. Гарчи Биллининг кўзлари катта-катта очиқ бўлса-да, у одамларга тўлиб кетган Гўлгота Маъбадини бошқа кўролмади. Бунинг ўрнига, у яхши ёз кунида аравасини пичан ғарамига қараб тортаётган йигитни кўрди. Йигит ғарамни устига чиқди ва шоха билан пичанни аравага ташлай бошлади. Билли онгининг бир қисми билан элас-элас ҳали ҳам Лос-Анжелеснинг Гўлгота Маъбадида минглаб одамларга гапираётганини англаб турар, бироқ ақлининг актив қисми билан ўша пичан уюми ёнида, бўлаётган воқеаларни кузатиб турар эди. Бу, худди у бир вақтнинг ўзида икки жойда бўлиб турганига ўхшар эди.
Воқеаларни кузатаётиб, у микрофонда гапиришда давом этар эди. “Мен пичан ғарамида ўйноқилик қилаётган йигитни кўряпман. У жуда ғалати кийинган. О-о! У ғарамдан йиқилди ва орқаси билан аравага урилди. Мен уни кимдир кўтарганини ва врачга этганини кўряпман. Врачнинг оқ мўйлови бор ва у бурнини устигача осилиб турган кўзойнак таққан. Мен врачнинг йигитни шифолашга уринаётганини, бироқ ҳамма ҳаракати беҳудалигини кўряпман. Унга ҳеч қандай ёрдам беришни иложи йўқ. Врач уни уйига ётишга юборяпти. Йигитнинг аҳволи шунчалик ёмонлашдики, у ҳатто ўзининг ётоғидаги полда юраётганлар оёғидан чиққан титроққа ҳам тоқати йўқ. Мен уларни ёғоч полда, бу титроқларни камайтириш учун тешик тешаётганликларини кўряпман. Энди бу йигит қанақангидир иш билан машғул бўляпти... О-о, у китоб ёзаяпти. Ҳозир у буюк одам бўлади. Мен уни ногиронлар аравачасида ҳаракатланаётганини кўряпман ва у ҳатто юриши мумкин, агар қўлтиқтаёқ ва орқаси боғламаларини ишлатса, ундан фойдаланса. Мен уни скамейкада ўтирганини ва унинг нутқига одамлар олқишлаб, қарсак чалаётганларини кўряпман. Ва дўстларим, мен нима учун билмайман, лекин мен Колумбия Округи, Вашингтондаги Оқ Уйни кўряпман. Энди бу менга кўринмай қолди”.
Кўринишларнинг тез ўзгариши хиралашиб ёпилиб кетди ва Билли Гўлгота Маъбадидаги одамларга қараб турганини кўрди. У маъбаднинг охирида энди Фаришта Нурини кўрмади, шу сабабдан Нур чамбари бўлган жой яқинида ўтирганлар юзларига тикила бошлади.
— Мана у, — қўли билан кўрсатиб, деди Билли. — Мана шу ёши ўтган одам, йўлакнинг ёнида, ўзининг бир жуфт қўлтиқтаёғи билан.
Ҳали одамлар ўша томонга бурилиб қарашар экан, Билли Говарддан қанча ибодат карточкалари тарқатилганини сўради. Говард одатда кампаниянинг ҳар бир оқшомида юзта янги карточка тарқатар эди. Ҳар бир карточкада ҳарф ва сон ёзилган эди, масалан 85, ва кейин кимда 85 дан 100 гача карточкаси бўлса, ибодат навбатига туришни айтар эди. ҳар оқшом алфавитнинг ҳар хил ҳарфи ишлатилганлиги туфайли, ҳар бир 85 номерини битта хизматга ишлатса бўлар эди. Бу танлов жараёнини ҳаққоний, одилона қилар эди: у учун ибодат қилишини хохлаган ҳар бир кишида, ҳар оқшом ибодат навбатида бир хил шанс бўлар эди.
Говард одамларни йўлакни бир томонига тизар экан, Эрн Бакстер Биллига келди ва деди:
— Бранхам ака, сен ваҳийда кўрган ўша одам кимлигини биласанми?
— Йўқ, сэр, билмайман.
— Бу Уилльям Апшоу, Қўшма Штатларнинг собиқ конгрессмени. У сен билан гаплашишни истайди, шу учун мен у ёққа узайтиргич билан микрофонни этдим.
Ёрдамчи қўшимча микрофонни товуш кучайтирувчи аппаратга улади. Карнайлар мистер Апшоунинг овозини узатдилар.
— Ўғлим, мени йиқилганимни ва ўспиринлигимда майиб бўлиб қолганимни қандай билдинг?
— Сэр, — деди Билли, — мен олдин сиз ҳақингизда ҳеч қачон эшитмаганман. Мен сизга ягона бир нарсани, мана шу ваҳийда нимани кўрган бўлсам, шуни айта оламан.
— Нима дейгин, бу нима бўлган бўлса, аниқ шундай бўлганди. Мени Уилльям Апшоу дейдилар ва мен саккиз йил давомида Жоржия штати вакили бўлиб, конгрессмен бўлдим. Мен 1932 йил Қўшма Штатларнинг президенти сайлов олди кампаниясида қатнашдим ва спиртли ичимликларни қонунлаштиришга қарши чиқиб, енгилдим. Мен ҳозиргача бунга қарши чиқаман. Мен майиб бўлганимда, ўн саккизда эдим. Мен олмиш олти йил давомида ногиронман: етти йил тўшакка ёпишиб, ётиғлик эдим, эллик тўққиз йил эса мен ногиронлар аравачаси ва қўлтиқтаёқларни ишлатаман. Мен учун ўн марталаб ибодат қилган эдилар; ва ҳаммаси муваффақиятсиз. Бор-йўғи бир неча кун олдин доктор Рой Дэвис менга бу ёққа келишни ва сендан Худо олдида мен учун ҳомийлик қилишингни сўрашимни маслаҳат берди. Ўғлим, мен қачондир шифоланa оламанми?
— Биродарим, мен сизга ҳеч нарса дея олмайман. Мен билмайман. Ягона, сизга айта оладиганим — бу, мен ваҳийда нима кўрган бўлсам, шу. Ҳозир бўлса, бу мендан кетди.
Билли ён томонга қаради. Говард ибодат навбатини бошласа бўлади дегандай, унга бош ирғади.
Гарчи маъбад одамлардан тўлиб кетган бўлса-да, платформада, Биллининг орқасида бор-йўғи бир неча одамгагина ўтиришга рухсат берилган эди. У тажрибасидан, бу ҳаммасидан маъқул эканига ишончи комил эди. Руҳ мойланиши остида бўлган вақтида, у руҳларга жуда ҳам сезгир бўлиб қолган эди. Агар платформа одамлар билан тўлдирилган бўлганида, у уларнинг орасидаги ҳар бир ишонмовчи, шубҳаланувчини сезган бўлар эди, ва уларнинг шубҳаланиши туфайли у диққатини ибодат навбатидаги муҳтожликка йиғиши қийин бўлар эди. Бу фақат унингина ғояси эмас эди; унда Муқаддас Ёзувда ёзилган намуналари бор эди. Исо Яирнинг қизини тирилтиришидан олдин, У барча шубҳаланадиганларни хонадан чиқариб юборди. Пётр ҳам Тавитв учун ибодат қилишидан олдин худди шундай қилди.198 Бироқ яна бир сабаб бор эдики, нима учун Билли ўзининг орқасида ишонмовчилар туришини хохламас эди: ҳар сафар, эпилепсия, яъни тутқаноқ касалидан қийналаётган одам Раббий Фариштасига яқинлашганида, тутқаноқ руҳи ўзидан чиқа бошлар эди. Агар яқинроқда ишонмайдиган одам бор бўлса, уларнинг имонсизлиги ўша иблисга кўмаклашар, натижада Биллига ўша ёвуз руҳ устидан назорат қилиши қийинлашар эди. Баъзан Билли, хизматчиларга шунчаки орқасида туришига рухсат этар эди, агар улар ундаги инъомга ишонишларига имони комил бўлса. У уларнинг имонини ҳис қила олар ва бу унга ёрдам берарди.
198 Марк 5:37-48; Ҳаворийлар 9:36-42.
Қачонки навбатдаги биринчи одам Биллига келганида, худди Исо қилганидай, қачон У самариялик аёл билан Ёқубни қудуғи ёнида суҳбатлашганидай, У бироз вақт у билан, унинг руҳига диққатини мужассамлаш учун, суҳбатлашар эди.199 Агар у одам Масиҳчи бўлса, ўзига нисбатан ёқимли руҳни ҳис қиларди. У тез-тез Масиҳчилар боши атрофида нур ёғдусини кўрар эди. Билли мойланиш ўзига келганини сезишигача, у билан кўп гаплашишга тўғри келмасди. Одатда, айнан ўшанда ваҳий пайдо бўлади. У, қандай қилиб пациент ҳавога “кўтарилиши” ва кичрайишини кўриб турар эди, гўёки у одам ундан товуш тезлигида узоқлашганга ўхшаб кетар эди. Кейин миниатюр кўринишлар пайдо бўлар, улар кўпинча ўша одамни ўтмишидан ниманидир кўрсатар ва очар эди ва ҳар доим касалнинг маълум бир муаммосидан ниманидир аниқлар, ошкор қилар эди. Бу ваҳийлар Билли мутлақо уйғоқ, дадил турган ва кўринишлар аниқ ва равшан бўлганини кузатган пайтларидан ташқари, тушга ўхшар эди. У ўша одамни манзилини, уйнинг биқинидан ёки унинг исми-фамилиясини почта қуттисидан кўриб билар эди. Бир неча марталаб, пациентнинг муаммосини унга ташҳис қўяётган врачнинг сўзларини тинглаб, билиб олар эди. Ҳар бир ваҳийни кузата туриб, Билли аудиторияга нима кўрганини айтар, бироқ бу сўзлар унинг ўз иродаси бўйича айтилмас эди. Ваҳий ундан кетгач эса, у нима кўрганини ва гапирганини сал-пал эслар эди. Лекин ибодат навбатида турган одамлар у руҳ илҳомидан мойланган пайтда уларга айтганларини ҳар доим ҳақиқат эканлигини маъқуллар эдилар. Агар Билли пациент боши атрофида ёрқин нурни айланаётганини кўрса, у мўъжиза бўлганини билар эди. Бошқа ҳолатларда, Билли одамларни ваҳийда қандай шифоланганини кўрар эди. Бу ҳар сафар бехато ҳақиқат эди.
199 Юҳанно 4:6-19
Ваъз қилиш учун мойланиш билан ваҳий кўриш учун мойланиш орасида аниқ фарқ бўлар эди. Биринчи ҳолда Билли куч олар эди, а иккинчисида кучдан қоларди. У жисмонан заиф одам эмас эди. Ов вақтида (овга тез-тез чиқиб турар) у бир кунда жуда ўнқир-чўнқир жойлардан 60 километрларгача ўта олар эди, кейин, эртасига туриб у буни такрорлаши мумкин эди... бироқ, битта ваҳий кўриб, у бир соат давомида кувалда ургандан кўра кўпроқ чарчаб қолар эди. Шу ибодат навбатлари вақтида ваҳийлар бири кетидан бошқаси келаверар эди. Ҳар бир ваҳий тугаганда, мойланиш худди кабутар каби ҳавога кўтарилиб унинг устига турганича, уни тарк этарди. Кейинги одам олдинга ўтирини кутиб, уни тарк этар эди. Агар шундай бўлиб ўтмаса эди, Билли саноқли дақиқаларда полга йиқилган бўлар эди. Унинг танаси бундай кучланиш, босимга чидай олмаган бўлар эди. Амалда ҳолдан кетиб, қотиб қола бошлагунича, йигирма, мумкин ўттиз дақиқа чидаб тура олар эди.
Ўша оқшом Гўлгота Маъбадида ибодат навбати учун танланган ўн беш одам бирин-кетин олдинга ўтдилар; уларнинг ҳар бирини ўзларига хос муаммолари бор бўлиб, ваҳийларда аниқлик билан очиларди. Охирги одамни навбати келганда, Билли гўё ҳозир йиқилаётгандек, гандираклаб кетди. Эрн Бакстер уни ушлаб қолиш учун олдинга чиқди, аммо Билли ўзини тутиб олди. У юзини ишқалай бошлади. Унинг лаблари “қалинлашди” ва худди қон етишмаётгандагидек, териси ҳам санчила бошлади.
Бирдан навбатдаги ваҳий пайдо бўлди. Билли оқ медицина халатидаги ёш врачга қаради. Врачда қалин шишали кўзойнак бўлиб, ва унинг пешонасида думалоқ металл нур қайтаргичи бор эди. Қўлларини кўксига қовуштириб туриб, врач пастга қаради ва афсусланиб бош чайқади. Билли врачнинг қарашини кузатиб турди ва шундай деди: “Мен ёш, озғин ва баланд бўйли врачни кўряпман; унинг кўзойнаги жигарранг гардишда. У беш ёки олти ёшлардаги кичкинагина қора танли қизни операция қилаяпти. У унинг талоқ безларини кесди, аммо нимадир ишгал нарса бўлди, ва ҳозир у елкаси ва паст томони шол бўлиб қолди”.
Ундан ваҳий кетиши билан, ўша онда Билли аёл кишининг қичқирганини эшитди. Залнинг энг охиридаги йирик қора танли аёл олдинга кела бошлади. У ғилдиракли замбилни тортар ва: “Раббий, шафқат қил! Бу менинг болажоним эди!” — деб тўхтамай бақирар эди. Бир неча ёрдамчилар уни тўхтатишга уриндилар. Америка футболчисига ўхшаб, қайсики яримҳимоячилар орасидан ёриб ўтади, бу йирик аёл бу ёрдамчиларни ҳар томонга итариб юборди ва юришда давом этаверди. Ниҳоят, унинг олдида етарлича эркаклар туриб олгач, уни тўхташига тўғри келди, бироқ у бақиришда тўхтамади:
— Пастор, бу менинг болам эди! Ва айнан шундай кўринар эди, врач. Бу икки йил бурун бўлувди ва шундан бери юрмайди. У шифоланадими?
— Холажон, мен билмайман. Олдин конгрессменга айтганимдай, биргина, сизга айта оладиганим — бу, ўша ваҳийда нимани кўрсам шу. Бу замбилдаги сизнинг қизингизми?
— Ҳа. Мен уни шифоланиши учун ибодат қилавердим, қилавердим.
— Нима десам, холажон, мен у учун ибодат қилишим мумкин, эҳтимол, Раббий Исо уни шифолар, аммо шундай бўлади деб, мен буни ўзимдан қилолмайман.
Билли укасига қаради ва сўради:
— Говард, бу киши навбатдаги охирги одамми?
Говард маъқуллаб, бош ирғиди ва охирги пациентга, у олдинга чиқиши учун имо қилди.
Билли қора тасмага ўхшаган бир нарсани одамлар боши устидан ўтиб кетаётганини пайқаб қолди. У кузатавергани сари, бу тасма кенгаяверди ва шаҳар кўчасига айланди. Кейин у кўчада сакраб-сакраб юрган ва қўлида қўғирчоғини тебратаётган кичкинагина қора танли қизчани кўрди.
Билли у онага деди:
— Холажон, Исо Масиҳ сени имонингни тақдирлади. Сенинг қизинг шифоланди.
Ҳислари тўлиб тошганидан, қалтираганича, она замбил устига эгилди ва қизчани ўпди. Кейин у баландга қаради ва сўради:
— Пастор, а мени қизим қачон шифоланади?
— Холажон, у ҳозирнинг ўзида соппа-соғ.
Она ҳали хушхабарчига қарар экан, унинг қизи замбилдан аста сирпаниб тушди. Қизча оёғига тура олишига ишониши биланоқ, у қичқириб юборди. Бурилиб, қараш учун, уни онаси ҳам қичқириб юборди, кейин эса ёрдамчиларнинг қўлига чалқанча йиқилди. Бир неча сониядан сўнг она-ю – қиз қўл ушлашиб, қатор ораларидаги марказий йўлакдан, Худони улуғлаб одимлар эди. Ўша ердагилар ҳам завқ-шавқ билан ўзларни қувватларди.
Билли уларни она ва қиз эшикдан чиқиб кетгунигача, нигоҳи билан кузатиб турди. “Кўрдингиз, Исо Масиҳ нима қила олади”, — деб тушунарсиз деди у, чунки қаттиқ чарчаганини ҳис қилди.
Ибодат учун навбатдаги охирги аёл билан сўзлашиш учун бурилмоқчи ҳам эдики, кўз қири билан қандайдир ҳаракатни сезиб қолди. Қараб туриб, Билли аудиторияда ўтирган одам боши узра, ўша кўчадан кетаётган собиқ конгрессменни кўрди. Конгрессмен Апшоу шоколад рангли, ингичка оқ йўлчалари бор костюм кийганди, ва унинг бошида жанубий стилдаги кегг фетр шляпаси бор эди. У хурсанд жилмаяр ва бораётиб, одамларга салом бериб шляпасига қўлини тегизиб қўяр эди.
Билли марказий йўлак ёнида ўтирган мистер Апшоу томонга қаради. Бу ерда черковда, қари давлат арбоби қизил галстук билан кўк косюм кийиб олган эди.
— Конгрессмен, сизда ингичка оқ чизиқли тўқ жигарранг костюм борми?
Қария жентльмен ҳали ҳам қўшимча микрофон ушлаб турган эди.
— Ҳа, ўғлим. Мен уни кечадан олдин харид қилган эдим.
Энди Билли нима бўлишини билар эди.
— Биродарим менинг, сиз бу ҳамма йиллар Художўй мўмин одам эдингиз ва Худони хурмат қилгандингиз. Худо ҳозир сизни охирги кунларингизда бахтиёр қилиб, тақдирлайди. Конгрессмен, сиз энди юришингиз мумкин. Раббий Исо Масиҳ сизни шифолади.
Мистер Апшоу нима қилишни ҳам билмай қолди. У деди:
— Худога ҳамду-санолар бўлсин. Ўғлим, агар Исо Масиҳ менга ҳассаларимсиз юришимга қўйса, мен умримни охирги кунларини Унинг шон-шарафи учун ўтказаман.
— Конгрессмен... — Билли шу ерда тўхтаб қолди ва тебраниб кетди. У ўзини қанчалик беҳол бўлаётганини ҳис қилди. Эрн бакстер ва Лерой Копп уни ушлаб қолдилар ва уни платформадан олиб кета бошладилар. Билли пичирлади:
— Конгрессмен, Исо Масиҳ Исми ҳақи оёққа туринг ва юринг. Худо сизни соғайтирди. Бу “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ”!
Пастор Лерой Копп микрофонга қайтиб келди ва шундай деди:
— Бранхам ака конгрессмен соғайди деди.
Уилльям Апшоу юраги орқага тортиб кетганини ҳис қилди. У ичида ўзига: “Бранхам ака Худони фикрини билади, шу учун мен имонда қадам отишим керак ва Исо Масиҳни менинг Нажоткорим деб қабул қилишим керак”, — деди.
У бутун танаси бўйлаб “совуқ” титроқ ўта бошлаганини сезди. Ҳассаларини бир томонга ташлаб юбориб, турди ва йўлакка чиқди. Гарчи унинг оёқларидаги нервлари аллақачон қуриб қолган бўлса-да, бирдан у уларга ҳаёт киришидан санчиқ сезди. Унинг тортилиб қолган мускуллари қонга тўлди. У ғаройиб тарзда оёққа турди. У яна бир қадам ташлади, кейин яна бир қадам. У чиндан ҳам буни қилди! У бегоналар ёрдамисиз юрди!
Халқ Худога сиғиниб, қайнаб турган бир пайтда, Уилльям Апшоу йўлакдан пастга қараб кетди ва эсанкираб қолган Лерой Коппнинг қўлини сиқди. Кейин уни ҳамма кўрадиган ўша жойда туриб, Уилли Апшоу эгилди ва туфлиси учига қўлини тегизди.