Ғариб кафедаги ҳаёт
56 БОБ
1951
1951 ЙИЛ 21 ИЮЛИ, шанба оқшомида, Огайо штати, Толидо аудиторияси духовкага ўхшар эди. Кўтариброқ қўйилган кафедрада одамлар олдида туриб, Уилльям Бранхам ёрқин лампалар остида терлар эди. У эндигина ваъзини якунлади ва ҳозир Говард Бранхам ўнлаб одамларни ибодат қаторига тизди. Навбатдаги биринчи одам олдинга чиқди. Магнитофонлар ишлашда давом этар, бу йиғилишни плёнкага умрбод ёзаётган эди.
— Мен гапирган вақтимда, бундан мен озроқ титрайман, — очиқ иқрор бўлди Билли. — Мен ўйлайман, бу бир бор-йўғи инсон асаблари. Энди мен тинчланишим ва бу Раббий Фариштаси илҳоми ихтиёрига ўзимни топширишим керак. Бизлар бир-биримизни танимасак керак, деб ўйлайман.
— Ҳа.
У одам шундай дейиши билан, Билли уни ҳавода муштдек кичрайганини кўрди. Кейин ваҳийда уни муаммоси аниқ бўлди. Билли деди:
— Сизни бошингизда оқма яра сабабли, бошингиз оғрийдиганга ўхшайди. Мен сизни мана бундай ўтириб ва бошингизни ушлаб турганингизни кўряпман. Сиз беҳоллик даврларини ҳам бошдан кечиргансиз. Ахир сиз Хушхабар хизматчиси-ку. Сизни юрагингизда муаммонгиз бор. Шундай эмасми ахир?
— Ҳа, бу ҳақиқат.
Билли ибодат қила бошлади: “Самовий Отамиз, мен қадрдон биродаримга раҳм-шафқат сўрайман ва мен Сенинг шу ерда бор бўлган Руҳинг, унинг дуо қилишини ва Исо Масиҳ Исми ҳақи шифолашини сўрайман. Омин”.
— Биродар, сени Худо дуо қилсин. Ҳозир боришинг мумкин. Сен соғаясан.
Навбатдаги кейинги аёл кекса, озғин ва жуда бетоб кўринар эди. Билли деди:
— Сизни операция қилганлар. Операция столи атрофида бир неча киши турибди. Оқ сочли ҳамшира бир томонга ўтяпти. Мен хирургни бурилаётганини кўряпман; Бу ўзида оқ маскаси бор баланд бўйли ориқ одам. У сизни танангиздан еттита қовурғангизни олиб ташлади. Шундан бери сиз беҳол ва асабийсиз, опа, шундай эмасми? Сиз санаторияда бўлдингиз, аммо, ҳеч нарса наф қилмаганга ўхшайди.
Ваҳий ғойиб бўлди ва Билли қайта мослашиш учун бошини салгина силкиди.
— Бу ҳақиқатмиди? — у сўради.
— Ҳар бир сўз, — жавоб берди аёл.
Қўлларини аёлнинг бошига қўйиб, Билли деди: “Иблис, Исо Масиҳга ишонувчи сифатида ва Унинг Гўлготада бизни ўрнимизга қийналганлигида Унинг вакили сифатида, мен сенга Исо Масиҳ билан бу аёлдан чиқишингни буюраман”. Билли унга, уйга боришни, нима истаса ҳаммасини ейишни ва бир неча кундан сўнг вазнини ўлчаб, унга гувоҳлигини юборишини маслаҳат берди.
Кейинги пациент аёл билан мулоқотида, бу аёлни томоғида рак ўсмаси борлигини аниқлаб, қўлидаги аломат илгаригидек амал қилаётганини намойиш қилди. У ҳам Исо Масиҳ Исми ҳақи шифоланди.
Кейин олдинга қиз келди. Билли ундан сўради:
— Сен қаёқдан келдинг?
— Онтариодан.
— Онтарио, Канада. Демак, бизни кўп миллар ва кўп йиллар ажратиб турибди. Агар дунёда сени билишим учун бирор нарса бўлса, бу, албатта ғайритабиий куч воситасида бўлишлиги керак. Тўғрими?
— Ҳа.
Шу заҳотиёқ ваҳий пайдо бўлди.
— Мен сенда астма борлигини кўряпман. Сени шу туфайли касалхонада текширдилар; сени олдингда турган врачни кўряпман. Энди мен бошқа бир нарсани кўряпман. Сен автомобиль ҳалокатига учрадинг.
Қачонки ваҳий тугагач, бу қисқа кўринишлар ҳам Биллининг эсидан чиқди. Бироқ у тажрибадан билар эдики, у Мойланиш таъсирида бўлганида, нима демасин, ҳақиқат бўлар эди. У ишонч билан деди:
— Опа, сен Худонинг пайғамбари – мен сенга ҳақиқатни айтишимга ишонасанми? Яхши. Мен сенга қўл қўяман. Исо Гўлготада ўлган вақтида, У сени шифолаган. Сен ҳозир шу ерда ғайритабиий Мавжудот турганини тушунасанми, ва Унинг шу ердалиги сени ишонишинг бўйича Унинг Борлигидир. Бу тўғрими? У сени бу астмадан озод қилади, Раббий Исо Масиҳ Исми ҳақи, мен сени дуо қиламан. Онтариодаги уйинга қайт ва соғлом аёл бўл, шунингдек, умринг бўйи сенга Худонинг қилган инояти ҳақида гувоҳлик бер.
Аудиторияга бурилиб, Билли сўради:
— Сиз Исони севасизми?
Кўплаб “Омин” садоларидан ҳаво зириллади.
— Агар Исо шу оқшом айни шу ерда, менинг костюмимда турганида, У сиз учун ҳозир нима қилган бўлса, шундан кўпроғини қилолмас эди. Исо шундай деди: “Ўғил Отанинг қилган ишларини кўрмагунча, Ўзи ҳеч нарса қила олмайди...”208 У бу ҳаммасини Отадан ваҳий орқали кўрди. Исо қилган ишларидан ҳеч нимани Ўзим қилдим, деб айтмади. Кейин Унда бўлган Руҳ кетди. У шундай деди: “Яна озгина ва дунё Мени бошқа кўрмайди; аммо сизлар Мени кўрасизлар, Мен сизлар билан, ҳаттоки сизларда, ҳар куни, дунёни охиригача сизлар билан бирга бўламан”.209 Тўғрими бу? Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадул-абад Ўшадир.210
208 Юҳанно 5:19
209 Юҳанно 14:16-20; Матто 28:20
210 Ибронийларга 13:8
— Агар мен айтсам, бу ҳаммасини мен қилаяпман деб, мен ёлғончи бўлар эдим. Мен буни қилмайман. Исо Масиҳ Ўзининг Эркин инояти ва раҳм-шафқати бўйича менга бу нарсаларни кўрсатади. Мен учун эмас; бу сизларнинг шифоланишингиз учун. Худо Ўз Каломини, ундан кейин Ўз хизматчиларини юборгандай, ҳозир У Ўз халқини имонини кучайтириши учун башоратчи неъматини, уларни Ўзига ишончини ҳосил қилиш учун юбораяпти. Мадомики, агар бу раҳм-шафқат ва иноят бўлмаса, унда мен билмайман, нима раҳм-шафқат ва иноятдир.
— Худо ҳеч қачон ердан Ўз Руҳини олмайди. Худо Ўз хизматчиларини олади, аммо ҳеч қачон Ўз Руҳини олмайди. У Илёсни олди, Илёсни руҳи Елисейга икки баробар ўтди.211 Ахир шундай эмасми? Бундан бир неча юз йил ўтиб, Яҳё Чўмдирувчи пайдо бўлди.212 Ва шу Руҳ охирги кунларда яна пайдо бўлади, деган башоратлар бор.213 Худо Ўз одамини олади, аммо Ўз Руҳини эмас. Унинг Руҳи шу ерда қолаверади. Қачонки Руҳ кетади, Черков ҳам кетади. Унда бошқа энди нажот-қутқарилиш бўлмайди. Қачонки Руҳ кетса, раҳм-шафқат тугайди.
211 4 Шоҳлар 2:1-15
212 Лука 1:11-17
213 Малаки 4:5-6; Матто 17:10-11
КЕЙИНГИ ЭРТАЛАБ — 1951 йил 22 июль, якшанбада уйғониб, Билли илгаригидай чарчоқ сезди. Кетма-кет кечки беш йиғилишда ваъз қилган вақтида унинг жуда қуввати кетиб қолганди. Эрн Бакстер Билли меҳмонхона номерида дам ола билиши учун, унга эрталабки йиғилишида ваъз қилишини таклиф қилди. Билли ўзининг бўш вақтини ибодат учун ҳамда якшанба куни ва оқшоми йиғилишларига тайёрланиш учун фойдаланиб, бу таклифни хурсанд бўлиб қабул қилби. Куннинг яримларида у очиқди, шу учун сэндвич харид қилгани чиқди.
У машинасида Толида чегараларидан бир неча километрда бўлган мотелга келиб тўхтади. Бутун ўша ҳафта давомида шу мотел ёнидаги ажойиб топ-тозза ресторанда овқатланганди, бироқ бу ресторан якшанба кунлари ёпиқ бўлар экан. Кўчанинг қарама-қарши томонидаги ресторан бўлса очиқ эди, шундан Билли ўшанга борди ва ичкарига кирди.
Орқасидан эшик тақиллаб ёпилди. У бу ғарибгина кафени ҳар ёғига кўз югуртирди. Кофе мусиқали автоматдан чиқаётган хонки-тонк214 ритмларидан зириллар эди. Ўзини чап томонида бир қўли билан аёлни қучоқлаб, бошқаси билан ўйин автоматига монет ташлаб турган полициячини кўрди. Билли бундан шокка тушди. Ахир Огайо штатида азарт ўйин ўйнаш қонунга хилоф эди, мана бу ерда бўлса қонун ҳимоячиси турибди ва очиқчасига, ўзи ҳимоя қилишга қасамёд қилган қонунни очиқчасига бузаётган эди. Бу шу ердаги ёшларга қандай ўрнак бўлар эди? Билли ўн саккиз ёшлардаги қиз қўлида пиво бонкаси билан стол четида ўтирганини кўрди. У беадаб қисқа юбка кийган бўлиб, бу унга иккита йигит ялтоқланиб турган эди. Бу Биллини нафратини қўзғади. Кейин у ўнг томонга қаради. У ерда ёши ўтган аёл икки кексароқ одам билан ўтиришган эди. Учаласи пиво ичишаётганди. Аёл жуда қўрқинчли кўринар эди: унинг калта жингалак сочлари кўк рангга бўялган эди; чаккалари кўкиш соя бериб бўялган лабларида кўк помада бор эди, қўл ва оёқ тирноқлари қип-қизил қилиб бўялган эди. Устида шалвираган, осилиб қолган қўли мускулларини бекитмайдиган енгсиз кофтача бор эди ва сонларини қуриб осилиб қолган мускулларини кўрсатиб турган шорт кийиб олган эди. У сигарет чекмоқчи бўлар, лекин ҳеч гугуртни ёқолмас эди.
214 Хонки-тонк — оддий, фортепьяно мусиқаси, кўпроқ барларда ва шунга ўхшаш бошқа жойларда. (Тарж.)
Билли бу ҳаммасидан жирканди. У фикран ҳар кечқурун йиғилишларда ҳис этадиган Худонинг чексиз муқаддаслигини, уни бу ғариб кафеда ўраб турган, ушбу дунёвий бузуқлик билан таққослади. У ўйлаб қолди: “О Худойим, буларга Сен қандай тоқат қиласан? Наҳотки менинг кичкина Ривқо ва Сарра қизларимга шунақа бузуқликлар орасида ўсишига тўғри келади. Нима учун энди Сен бу дунёни йўқ қилмайсан ва ҳаммасига бархам бермайсан? Мана бу қизга қара, у черковда бўлишлиги лозим, у бўлса ноз-қарашма билан тегишиб ўтирибди; ва мана бу қимор ўйин ўйнаётган полициячи билан аёлга ҳам; ва ниҳоят, у ерда ўтириб олган ва маст бўлиб қолган ана у кампирга қара. Чамамда, ҳаммаси бузилиб бўлган: мамлакатимиз ёшлари, оналик меҳр-муҳаббати, полиция, ҳатто қарилар. Бу ҳаммаси бархам топган”.
Билли уларни ҳаммасини юрагида қоралаб турган бир пайт, уни ғалати туйғу қоплади. У орқага, хирароқ бурчакка ўтиб, бўш стол ёнида ўтирди. Бирдан очиқ фазода айланаётган ер шарини кўрди. Ерни узун, юпқа булутга ўхшаш, қип-қизил тасма ўраб турар эди. Билли тушунтираётган товушни эшита олди: “Бу қизил парда гуноҳкорларни қутқариш учун ўлган Раббий Исо Масиҳнинг Қонидир. Шу сабаб туфайли Худо бу одамларни йўқотолмайди. Уларда ҳали ҳам имконият қолаяпти. Барча ўлиши муқаррар инсонлар ўз нажотларини ўлгунлари ва Қон чегараларидан чиқиб кетадиган кунларигача топишларига, қутқарилишни қабул қилишга ҳақлари бор. Агар улар уни қабул қилмай ўлсалар, улар аллақачон маҳкум бўлганлар. Аммо ўша вақтгача, токи улар тирик эканлар, агар улар буни қабул қилишса, Ҳаёт Дарахтидан ейишга ҳақлари бўлади”.
Кўзларини арта туриб, Билли ўйлади: “Нималар бўлаяпти? Мен биламан, ухлаб қолмадим. Бу, ваҳий бўлиши керак. Ишончим комил, бу ваҳий”.
У бу ер шари устида турган ва Ўз яратганларига қараб турган Исо Масиҳни кўрди. Исонинг юзи қайғули ва раҳмни келтирадиган эди. Билли Унинг бошида тиканлардан тожни, Унинг чаккаларидан тизиллаб отилаётган қонни, ҳамда Унинг соқолидан оқаётган рим аскарининг ҳақоратомуз тупугини кўрди. Вақти-вақти билан Исо бошини, гўё Унинг юзига нимадир урилгандай, силтар эди. Исо токи: “Улар сенинг гуноҳларинг келиб урилишидан”, — демагунигача, Билли бу силкинишлар нимаданлигини тушунолмай турди.
Довдираб қолган Билли, ўзига лозим бўлмаган нарсани гапираётганини, қилаётганини кузатиб турди. Ҳар сафар у гуноҳ қилганида, қора сояни фазога Худони Тахтига кўтарилганини кўрди. Билли ички ҳис билан, агар уни гуноҳларидан бири Худони Тахтига етса, унинг ҳаёти ниҳоясига етишини билар эди: Худо уни шу учун ўша заҳоти йўқ қиларди. Бироқ, бу гуноҳларни йўлини нимадир тўсар эди; ерни ўраб турган ўша булутсимон алвон парда, машина бамперидек, уни гуноҳларини Муқаддас Худо Ҳузуридан қайтариб юборар эди.
Билли энди ўша, ерни ўраб турган қип-қизил оқим, Исони ёнбошидаги жароҳатидан оқаётган Қонидан чиқаётганини билди. Яна битта гуноҳ сояси юқорига учди. У Унга урилганида, Исо ларзага келди ва Унинг пешонасидан Қон томчиси оқа бошлади. У Ўз қўлини кўтарди ва деди: “Ота, кечир уни. У нима қилаётганини билмайди”.
Биллининг юраги оғриқдан эзилди. У ўйлади: “О Худойим, ноҳотки буни мен қилдим? Наҳотки бу мен эдим?”
Ва ҳар қалай, бу ўзи эди. Худо Тахти олдида очиқ китоб ётарди. Билли унинг биринчи саҳифасида катта ҳарфлар билан ёзилган ўзининг исмини кўрди. Исмининг остида бошқа сўз турган бўлиб, уни нималигини билолмади. Бу китобни саҳифалари қандайдир матн билан ёзиб ташланган, ва ҳар сафар, қачон гуноҳнинг сояси ердан кўтарилганида,китобда навбатдаги гап қўшилар эди. Қалтираб-титраб, китобда ёзилганларини ўқиш учун, Билли яқинроқ келди. Уни даҳшатдан оғзи очилиб қолди. Унинг исми остида ўша: “Маҳкум”— деган қўрқинчли сўз ёзилган эди.
Ваҳийда Билли ҳолдан кетиб, йиқилди. Беҳол ва қалтираганча, Исони оёқлари остига эмаклаб борди ва ялина бошлади: “Раббий Исо, мени гуноҳларим Сени бунчалик оғритишини билмас эдим. Илтимос, мени кечир!”
Исо Ўз бармоғини, Ўз ёнбошидаги жароҳатига тиқди ва Ўз Қонини сиёҳ сифатида ишлатиб, китобнинг муқовасига бармоғи билан: “Афв этилган”, — деб ёзди. Кейин У бу китобни Ўзини орқасига, кўринмайдиган жойга қўйди.
Ҳеч қачон олдин Билли ваҳийда бунчалар ажойиб бир нарсани кўришига тўғри келмаган ёки бундай хурсандлик ва енгилликни ҳис этмаган эди. Бироқ, у ўз миннатдорчилигини билдиришидан аввал, Исо деди: “Мен сени кечирдим, аммо сен бу одамларни айбламоқчисан”.
Билли айбини тушунганидан, мурдадек қотиб қолди. Ҳа, бир неча дақиқа олдин у, Худо шу ерни ер билан яксон қилишини истаган эди. Энди бўлса, у бу кафедаги одамларга умуман бошқача қарай бошлади.
Ваҳий хиралашаверган сари, овоз Биллига деди: “Сен кечирилдинг, у аёл ҳақида эса нима дейсан? У ҳам Хушхабарга муҳтож”.
Кафени гир айланасини қараб, Билли, ҳозиргина ачиниш, раҳм-шафқатга тўлганидан, ўйлади: “О Худойим, мен қаёқдан билардим, Сен кимни даъват этгансан, кимни йўқ? Мени ишим ҳар бирига айтиш”.
Икки қария ва бу шалвираган кампир қаттиқ кулиб юборишди. Билли бу икки қария туриб, аёлни ёлғиз қолдириб, ҳожатхонага кетганини кўрди. Унинг столига келиб, Билли деди:
— Салом, леди! Ўтирсам бўладими? Мен сиз билан гаплашмоқчиман.
Ҳингиллаганча, у юқорига, Биллига қаради, ҳиқичоғи тутди, столга пиволи банкасини қўйди ва аниқ эшиттирмай жавоб берди:
— Мени ўз кампаниям бор.
— Мен бундай демоқчи эмасдим, опа. Мен — хизматчиман, ва мен сиз билан сизнинг жонингиз ҳақида гаплашишим керак.
У аёлни “опа” деб атаган эдиям, аёлни унга нисбатан муносабати ўзгарди.
— Ўтир, — деди у.
Стулини аёлнинг стулига яқинроқ суриб, Билли ўзини таништирди. Кейин у аёлга ҳозиргина кўрган ваҳий ҳақида сўзлаб берди.
— Мен сизни юрагимда танқид қилаётиб, у ерда тургандим. Менда шундай туйғу бор эдики, Худо тушиши ва бу ерни йўқ қилиши керакдай эди. Аммо ҳозир мени фикрим ўзгарди. Мен сизни шундай айблаганим учун, сиз мени кечирасизми? Худо менинг гуноҳларимни кечирди ва мен истардимки, У сизни ҳам кечирсин.
— Бранхам, — аёл ғўлдиради. — Бранхам... Сен эмасми ўша одам, шу ерда уйғониш йиғилишлари ўтказаётган, бу аренада?
— Ҳа, мадам, бу мен.
— Мен у ерга боришни истардим, аммо ҳеч ўзимни мажбур қилолмадим. Мистер Бранхам, мен Масиҳчилар оиласида ўсдим. Мени иккита ёш Масиҳчи қизларим бор. Мен бор-йўғи қаерда тўғри йўлдан озганимни ва нотўғри йўлдан кета бошлаганимни биламан.
У қисқача ўз ўтмиши ҳақида, ҳаётнинг барча афсус ва қайғуларга тўла қоронғи томонига олиб келган нотўғри танлаган йўлларини тилга олиб ўтди.
У ҳикоясини тугатганида, Билли сўради:
— Опа, сиз нималар қилгансиз, мен учун муҳим эмас, Исо Масиҳнинг Қони аввалгидай сизнинг атрофингизда. Бу дунё Унинг Қони билан ўралган, ва У сизни Худонинг ғазабидан ҳимоя қилади. Ҳали танангизда жонингиз бор экан, Қон сизни ўраб туради. Аммо бир кун келиб, танангиздан жонингиз чиқар экан, жон чиққач, сиз бу дунёдан ўтиб, шундай жойга жўнайсизки, у ерда Қон ҳеч ҳам сизга ёрдам беролмайди. У ерда фақат, биргина ҳукм бўлади. Ҳали сиз кечиримни олишга имкониятингиз бор, уни қабул қилинг. Исодан кечирим сўранг ва қутқариласиз.
У ўзини пивосига қаради.
— Мистер Бранхам, мен ичаман.
Унинг қўлини олиб, Билли деди:
— Бу ҳалақит бермайди. Муқаддас Руҳ мени сизга келиб, буларни айтишимни буюрди. Худо сизни дунёни яратилишидан аввал чорлаган, опа. Нотўғри иш тутиб, сиз фақат ҳаммасини оғирлаштирасиз.
— Сен, мени Худо қабул қилади, деб ўйлайсанми?
— Шубҳасиз, у сизни қабул қилади.
Биллини қўлини қисиб, у қизғин сўради:
— Мени нажот топишим учун ибодат қилмайсанми?
Улар ўша кафенинг полида, то бу аёл Исо Масиҳда ўз қутқарилишини қабул қилмагунича, тиз чўкдилар ва бирга ибодат қилдилар. Билли турган пайти, ўша полициячи ҳурмат қилиб, шляпасини олиб, бир тиззасида ўтирганини кўрди.
Бу кичкина ресторанчадан чиқаётиб, Билли ўйлаб қолди: “Тўғри. Уларни ҳукм қилма, уларга Хушхабарни бер, холос”.
1951 ЙИЛ 26 АВГУСТИДА, олти кунлик сафардан кейин, Жефферсонвиллига, Жанубий Африкага кетишдан олдин бир неча ҳафтани уйда ўтказиши мумкинлигидан қувониб, қайтди. Ўша оқшомни ўзида у жонажон шаҳрида ўзининг 1951 йилдаги охирги ваъзини айтди. Бу даражада кўп одамлар унинг черковига сиғмаслигини англаб, у 4000 одам сиғадиган маҳаллий мактаб аудиториясини ижарага олди. Афсуски, бу жой ҳам торлик қилди. Ҳамма ўтириладиган жойлар тўлганидан ва девор ёнида одамлар турганидан кейин ҳам, ташқарида яна бир неча минг одам бор эди, улар ичкарига киролмай қолган эдилар.
Йиғилганлар: “Ишон, фақат ишон, ишон, фақат ишон, Худога ҳамма нарса имконли, ишон, фақат ишон!” — оҳиста куйлашар экан, Билли платформага чиқди. Томашабинлар жойларига, юқорига қараб, у доктор Диллманни кўриб қолди.
— Ҳайрли кеч, доктор Диллман, — Билли микрофонга деди.
Диллман салом маъносида унга бош ирғади. Гапини тўхтатмай, Билли халққа қарашда давом этаверди. Тез орада эшикка яқин жойда туриб турган дўсти, Сэм Эдерни кўриб қолди.
— Салом, доктор Эдер. Сени ўтиришингга жой топилмагани учун, узримни сўрайман. Худо дуо қилсин сени.
Кейин, кенг жилмайишидан юзида бахтиёрлик балқиётган, пастда ўтирган Уилльям Холлни орада кўриб қолди. Билли деди:
— Доктор Диллман, Уилльям Холл деган пациентни эслайсанми, у яқинда сенда текширишда бўлган? Бир ярим йиллар чамаси олдин у жигар ракидан ўлим ёқасида эди.
Доктор Диллман бош ирғиб, маъқуллади.
— Доктор Эдер, Уилльям Холл тўрт кундан кейин вафот этади, деб менга айтганингни эслайсанми?
Сэм Эдер ҳам бош силкиб, маъқуллади.
Билли Уилльям Холлга қараб турди ва деди:
— Холл ака, гувоҳлик айтишни истайсанми?
Уилльям Холл сакраб турди:
— Гувоҳлик беришни истайманми? Албатта! Раббийга шукур!
Йиғилиш тугагач, доктор Эдер ва доктор Диллман Уилльям Холлни касалхонага, атрофлича текширишга олиб кетишди. Улар унинг танасида ракдан из ҳам топмадилар.
1951 ЙИЛ 26 СЕНТЯБРДА Уилльям Бранхам Нью-Йорк шахрида имон билан шифолаш кампаниясини бошлади. Охирги беш оқшомги йиғилишларига унинг Жанубий Африкага учишигача, Америкадаги охирги кампания бўлиши тақдир қилган эди.
Жума оқшомида биринчи бўлиб навбатга келган киши, ўрта ёшлардаги аёл эди. Унга бир қарашидаёқ, Билли уни жуда қийналаётганини англади.
У деди:
— Сиз касалсиз. Албатта. Исо сизни ўн тўққиз юз йиллик олдин шифолаган. Бу Раббийни Сўзи, шундай эмасми?215 Ва бизлар Унга ишонишимиз лозим. Ана, У буни бевосита сизга, сизни исмингизни ишлатиб, ёзмади. У буни кўплаб одамларга ёзган. Аммо бу, гўё, айнан сизга ёзганидай. Кейин бу охирги кунларда Ўз Халқининг имонини уйғотиш учун, Ўз Черковига башоратли неъматларини юборди. Шундай қилиб, агар У мен орқали гапирганида, бу иккинчи даражали бўлар, шунга қарамай, бу Унинг Сўзи бўлар эди. Ёзилган Каломга шубҳа қилиш гуноҳ бўлган бўлар эди, ва Унинг айтган Сўзига шубҳаланиш ҳам бўлган бўлар эди.
215 Ишайё 53:5; 1 Петр 2:24
— Сиз ҳаммаларингиз, навбатда турганлар, сиз ишонишга тайёр бўлишингиз лозим. Агар сиз ишонмасангиз, ҳозирнинг ўзида шундай навбатдан чиқинг, чунки бу турушда, оқибатда сизнинг соғлигингиз бундан беш баттар бўлади. Исо бир одамга деди: “Мана, сен соғайдинг. Энди бошқа гуноҳ қилма, тағин бошингга янада ёмон кун келмасин”.216 Қачон У “бошқа гуноҳ қилма”, — деганида, У қандайдир ахлоқсиз қилмишни кўзда тутмаган эди. Гуноҳ — бу Худо Каломига ишонмаслик. “Ишонмайдиган аллақачон маҳкум бўлган”217. Тушуняпсизми? Айнан ишонмаслигингиз сизни маҳкум қилади. Худо сизни маълум бир қилган қилмишингиз учун дўзахга юбормайди. У сизни дўзахга, агар У сизни қутқарилишингиз учун очган, тайин этган йўлни рад этсангиз дўзахга юборади. Агар сиз фақатгина Исони рад этсангиз, Унинг Сўзига ишонмасангиз, — сиз дўхахга нобуд бўлишга маҳкум бўлиш учун зарур бўлган ҳаммаси шу. Иблис ҳамма вақт бунга сўроқ белгисини қўяди, бироқ бу РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ.
216 Юҳанно5:14
217 Юҳанно 3:18
— Ўйлайманки, мен нима учун ушланиб турганимга сизлар ҳайрон бўляпсиз. Мен Раббий Фариштасини кутаяпман ва ҳозир мен уни тушаётганини сезаяпман.
Ёнида турган аёлга Билли деди:
— Сиз англаяпсизми, бу ерда нимадир содир бўлаяпти. Бу ҳақиқатан ҳам мойланиш. Сиз бундай илиқ, хушмуомала, ёқимли руҳни сезаяпсизми? Агар тўғри бўлса, қўлингизни кўтаринг.
Аёл шу заҳоти қўлини кўтарди.
— Раббий Фариштаси ҳозир шу ерда, платформада турибди ва сизни имонингиз Уни шу томонга тортаяпти. Сиз умуман Нью-Йоркдан эмас. Сиз Пенсильваниядан келдингиз. Мен сизни пастки қисм органларингиз касалликларидан қийналаётганингизни кўраяпман. Бу қовоғингиздаги рак. Сизда бошқа касалликлар ҳам бор, масалан: юрак хасталиги. Мен сизни катакли кўйлакда кўряпман; сиз нафасингизни ростлаш учун ҳаракат қилиб, ҳаллослаяпсиз.
Билли ибодат қила бошлади: “Самовий Ота, опамизга раҳм-шафқат қил ва уни ўлдирмоқчи бўлаётган даҳшатли иблисдан озод қилиб, ишфоола уни. Шайтон, бизлар имонли-Масиҳчилар сени бу аёлдан кетишинг, қоронғиликка кетиб ва бошқа уни безовта қилмаслигинг учун, сени Раббий Исо Исми билан лаънатлаймиз”.
— Энди, азиз она, бу сендан кетди. Пенсильванияга қайт ва қувониб яша.
Оқшомги йиғилиш шу тартибда бир аниқ диагнозда бошқа бирига, бир шифоланишдан навбатдаги мўъжизага ўтиб, давом этди. Ҳар хил турдаги рак касалликлари, юрак хасталиклари, диабет, асаб, карлар, эпилепсия, — бу ҳамма касалликлар Исо Масиҳнинг шифоловчи қудрати олдида тура олмади. Тез орада Фаришта платформадан кетиб, аудитория устида ҳаракат қила бошлади.
Билли деди:
— Мен Худо Руҳини у ерда ўтирган қизил кўйлакли леди устида турганини кўряпман. У ё дуо олди, ё шифоланди, ёки шунга ўхшаш. Леди, сен Масиҳчимисан?
Эрн Бакстер деди:
— Бранхам ака, у ўтган куни йиғилишда соғайганди.
— А-а, мана гап нимада. Мен бу ҳаммасини эслолмайман. Йиғилишларда нималар бўлганини улар менга айтишларига тўғри келади. Бу мени тушимда бўлгандай туюлади. Агар бу аудитория ҳозирни ўзида менинг аҳволим қандайлигини била олса эди: мен қўлларимни озроқ йириклашганини, лабларим бўлса катталашганини ҳис қилаяпман. Руҳ келганида, бу гўё мен ўзимни гапимни тинглаётгандай бўламан. У шундай бир мавзуни олади ва уни баён қилади. Буни У айтди, а мен эмас; мени бу ерда умуман алоқам йўқ. Яхши, энди ҳаммангиз иззат-икромли бўлиб туринг. Бутун юрак билан ишонинглар. Худо буни амалга оширади.
Йиғилиш оқшом 11ларга яқин тугади, ва Билли Меда билан ўз меҳмонхоналарига, қарийб ярим тунда қайтдилар. Улар вестибюлга кирганларида, қабулхонадаги тунги хизматчи уларга уйларидан келган хатни берди. Жуда оғир ҳавотирликда Меда уйга қўнғироқ қилишни ва кичкина Саррани аҳволини билишни истар, Билли эса кутишни истар эди. Саррага уни Бранхам бибиси қарар, унда телефон йўқ эди. Бу дегани, Медага қўшнисига қўнғироқ қилишига, у эса ёвон орқали Элла Бранхамни уйига бориши керак эди ва орқага янгилик билан қайтиши керак эди. Ҳозир жуда кеч бўлиб қолганидан, Билли Медани у телефондаги суҳбатини эрталабгача қолдиришига кўндирди.
Билли ухлаёлмай, узоқ вақт пастелда ётди. Гарчи у ҳолсизликни сезиб турса ҳам, унинг тарранг асаблари унга уйқу бермас эди. Бироқ бу оқшом унда касал қизи тўғрисида қўшимча ташвиши бор эди. У, токи уни хотинини нафаси секин, бир хил ритмга тушмагунича, жим ётаверди. Кейин у астагина жойидан турди, бошқа хонага борди, тиз чўкиб, Сарра учун ибодат қила бошлади.
Тонгги соат 3ларда, Билли онасини ўзига қараб, қўлида эса қизчасини олиб келаётганини кўрди. Сарра ҳарсиллар эди. У оғир нафас олаётганидан ва унинг бетчаси қип-қизариб кетган эди. Элла биби болани Биллига узатди, у бўлса Саррани кўксига босди ва ибодат қила бошлади: “О Худойим, менинг кичкинамни ўлишига йўл қўйма. Раббий Исо, илтимос, уни ҳаётини сақла”.
Сарра тўйиб бир нафас олди ва кейин яхши нафас олаверди. Билли уни бибисини қучоғига қайтарди.
Раббий Фариштаси деди:
— Эрталаб сен, боланг оғир бетоб эди, лекин ҳозир уни аҳволи яхши, деган янгилик оласан.
Кўнгли жойига тушиб, Билли жойига қайтди ва ухлаб қолди. Билли Поль уни эшигини қоқиб, соат 9 да уйғотди. Меда аллақачон кийиниб бўлган эди. Билли Поль кирганида, у шундай деди:
— Мен ҳозир уйга қўнғироқ қилиб, қизимни аҳволини билмоқчиман.
— Азизам, сени қўнғироқ қилишингга ҳожат йўқ. Бироқ сен агар қўнғироқ қилсанг, сенга қуйидаги хабарни айтадилар. Қачон қўшнимиз Саррани аҳволини билиш учун борса, у қайтиб келади ва: “Қизча жиддий касал эди, аммо ҳозир уни аҳволи яхши”, — дейди.
Меда ҳайрон бўлганга ўхшаб турар, шу учун Билли қўшиб қўйди:
— Саррани Худо ўтган кеча шифолади ва кейин буни менга ваҳийда кўрсатди.
Меда эрини ваҳийси неча марталаб рўёбга чиққанини кўрганига қарамай, унинг оналик туйғуси уни нима бўлганида ҳам қўнғироқ қилишга ундади. Ҳали улар қўшнисини кутар эканлар, Билли деди:
— Унинг сўзларига эътибор бер, чунки унинг жавоби сўзма-сўз менга Фаришта айтганидай бўлади.
Телефон жиринглади. Меда телефон гўшагини эри ва ўгай ўғли қўшнисини жавобини эшитишлари учун қулоғидан бир неча сантиметрда ушлади, у деди:
— Қизча оғир бетоб эди, лекин ҳозир уни аҳволи яхши. Худо уни ўтган кеча шифолади.
Билли маъқуллаб бош ирғади. Бу вақтга келиб, беш йиллик тажрибадан кейин, Раббий Фариштаси доим унга ҳақиқатни гапирганини билар эди. Бироқ у ҳали, Фаришта нима деса, шуни аниқ бажариш қанчалик аҳамиятли эканини англамаган эди. Тез орада Жанубий Африкада, олдида буни тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш турган эди.