Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Африкадаги ларза

57 БОБ

1951



ОВ ШЛЯПАСИНИ ОЛИБ, Сидни Жексон пешона терини артди. Об-ҳаво олдинги кунгидан кўра иссиқроқ бўлди. 1951 йилнинг сентябри эди — Жанубий Африкада ёзнинг бошланиши — ва Жексон ўзининг цитрус ўрмончасидаги суғориш линиясини таъмирлар эди. белкурагини ерга суқиб қўйиб, у орқасини дарахтга суяб ўтирди. Бу ёқдан, тепалик ён бағридан, уни кўз ўнгида Хайвельдга — ғарбга Ботсванга, а шимолга бўлса — Робезияга218 қараб чўзилган ўтлоқ ва яйловларнинг ўрмонли райони яққол кўриниб турар эди. Сидни Жексон шарқроқда, унинг фермаси ва Ҳинд океани оралиғида Транваалнинг Дракон тоғлари — Жанубий Африкадаги йирик тоғ тизмаси — чўзилиб кетган эди. Гарчи Сидни Жексон бутун умрини шу жойларда яшаган бўлса-да, у бу ернинг ёввойи, “қуруқ” гўзаллигига завқ қилиб қарашдан чарчамас эди.

218 Родезия — Жанубий Африканинг Шимолий Родезия (ҳозирги Замбия) ва Жанубий Родезия (ҳозирги Зимбабве)дан иборат олдинги регион (Тарж.)

У сафарини219 эслаб, у айнан шу ола-чипор мушукни отганини эслаб, шляпасидаги леопард терисидан лентани эринибгина силаб қўйди. Ўшандаги фаолияти кўпчилик экспедитциясидан каттароқ бўлган эди. Ҳозир Жексон ҳайвонлар подшосини ов қилар экан, у туб аҳолидан бутун бошли қишлоқни улар буталарга тўла ишланмайдиган ерлардан оралаб ва баланд ўтлар орасидаги пана жойлардан шерларни ҳайдаб чиқишлари учун ёллади.

219 Овчилар эскпедицияси, Африкада одат бўлган (Тарж.)

У, табиийки, фикран бу қора танли туб аҳолини ўйлади, улардан кўплари унинг дўстлари эди. У йиллар давомида ярим ставка миссионерлик меҳнатини қилиб, Трансвааль провинцияси бўйлаб саёҳатлар қилган эди. Бу вақтга келиб Сидни Жексон учта; инглиз, голланд ва африка тилидан ташқари бир неча жойли диалектда гаплашар эди. У бу ёввойи бутазорларни ёқтирар ва унда африкаликларга нисбатан чуқур ҳурмат пайдо бўлганди.

Сидни Жексон ерли аҳоли ўртасидаги миссионерлик меҳнати ҳақида ибодат қилиш учун кўзларини юмди. Тез орада унинг ибодати, Жанубий Африкада меҳнат қилаётган барча миссионерларни ўз ичига олиб, “шохлаб” кетди. У Раббий Руҳига қанча кўп чуқурлашавергани сайин, у тўсатдан ўзини: “Уилльям Маррион Бранхам”, — деб айтганини эшитди. Бундан ҳайрон бўлди. Гарчи у Уилльям Бранхам ҳақида ўқиган бўлса-да, бу америкалик хушхабарчи ҳозир унинг ҳаёлида ҳам йўқ эди. А Маррион Бранхам ким бўлса экан? У тушунмас эди, Уилльям Бранхамни Маррион хотини бўлганмикан? Агар шундай бўлса, унда Уилльям ва Маррион Бранхамларнинг Жанубий Африка миссионерлари билан нима умумийлиги бор? Жексон, унга Худо ниманидир хабар қилмоқчилигини билар, аммо ҳозирги лаҳзада бу нима эканини билмас эди.

Шу кечани ўзида у туш кўрди, унда у Уилльям Бранхамни стадион курсисида сигарет чекиб ўтирганини кўрди.

Бу Жексонни ташвишга солди. Уилльям Бранхам бутун дунёда обрў-эътиборли Худо ўғли эди. Нима учун уни тушида, шундай Художўй-мўмин одам соғлигига шунчалик зарарли, муқаддас бўлмаган ишни қилиб, яъни чекиб ўтирган эди? Худо унга нима демоқчи экан?

Бу кўрган тушидан бир неча ҳафта ўтиб, октябрда, Сидни Жексон газетада Уилльям Бранхам Жанубий Африкага келиши ҳақида ўқиб, ўта ҳайрон бўлди. Миллий қўмита (Сурат №1) — унинг таркибига Жанубий Африканинг энг йирик Масиҳчилар деноминациялари черковлари раҳбарлари кирган эди: Голланд Реформаторлар Черкови, Англичан Черкови ва Апостоллар Имони Миссияси — улар икки ойлик айланма сафарни маблағ билан таъминлар эди. бу икки ойлик сафар чоғида, Уилльям Бранхам Жанубий Африканинг ўн битта йирик шаҳрига бориши мумкин бўлади. Бу турне 1951 йил 3 октябрида Йоханнесбургда бошланди. Сидни Жексон, унга Худо нима демоқчилигини билмас эди, бироқ унга қачон бу машҳур америкалик хушхабарчи келганида, у Йоханнесбургда бўлиши лозимлиги унга маълум эди.

УИЛЛЬЯМ БРАНХАМНИНГ КЎНГИЛСИЗЛИКЛАРИ, ҳали у Нью-Йоркдан учишигача бошланди. Халқаро аэропортга келиб, уларнинг визалари тўлиқ талабга жавоб беролмаслиги туфайли, у ва Билли поль жадвал бўйича учолмасликларини билиб олди. Уларнинг иккисига ҳам сариқ иситмага қарши эмлаш ўтказилмаганди. Хуллас, кампаниянинг қолган қисми — Биллининг икки администратори (Эрн Бакстер ва Фред Босворт), ҳамда истеъфодаги армия капеллани – Юлиус Стедсклю — самолётга ўтирдилар ва улардан олдин Жанубий Африкага учдилар. Билли билан ўғлига аэропортдан сал наридаги касалхонада эмлаш ўтказишди, бироқ улар ҳам учишни амалга оширишларидан олдин, Нью-Йоркда яна уч кун кутишларига тўғри келди.

Шимолий Атлантика океани устидан бу шиддатли парвоз, турбулент221, нотинч парвоз эди. Билли тушган самолёт Йоханнесбург устида 1951 йил 6 октябри кечки 6:30да айлана бошлади, бироқ қалин туман сабабли ва авиаприборларнинг носозлиги туфайли у фақат кечқурун 9да ерга қўнди. Эрн Бакстер Биллини келишини аэропортнинг учиб келувчилар дарвозасида кутаётган эди. Бакстерни ёнида Биллини Жанубий Африкага сафарини қўллаб-қувватлаган Миллий қўмита бошлиғи, муҳтарам А. Ж. Шуман турган эди. Ҳукумат билан олдиндан келишилганлик туфайли, Биллини шошилинч божхона бошлиғига этдилар. Афсуски, унинг визаси олдингидай қонуний кучга эга эмас эди, у бу давлатга кира олиши учун унинг сариқ иситмага қарши эмланиши ўн икки кунлие инкубацион даврини талаб этар эди. Жаноб Шуман ҳукуматдагиларга бу одамнинг ваъзини эшитиш учун минглаб одамлар кутаётганлигини тушунтириб, улар уни истисно қилишлари учун ёлворди. Ниҳоят, Жанубий Африка Тиббиёт Ассоциацияси Биллига шаҳар территориясига киришга рози бўлди-ю, бироқ уни Жанубий Африканинг бошқа регионларига кейинги ўн кун ичида чиқишга рухсат бермади.

Аэропортдан чиқишларидаёқ, Эрн Бакстер Биллига шу уч кун ичида нималар бўлганини айтиб берди. Жанубий Африкага қўнганларида, минглаб одамлар Биллини учрашишни кутаётганларини кўрди. Албатта, улар Биллини Нью-Йорк аэропортида ушланиб қолганига умидсизликка тушишди. Уларга Биллисиз кампания бошлашдан бўлак ҳеч нарса қолмади, шу учун Бакстер ва Босворт шаҳарнинг энг йирик черков биноларидан бирида йиғилиш ўтказишди.

Залда келганларнинг бир қисмигина жойлашиб билар, шундай қилиб, кейинги кун улар кампанияни шаҳардан 30 километр наридаги Маранафа Парки Черковига кўчиришди. Эрн Бакстер деди:

— Ҳар оқшом одамлар ўртача 10 000дан бўлди. Босворт ака билан мен, шифо олиш учун ваъдасига асос қўйиб, навбат билан ваъз қилдик. Биз у ерга бугун кечқурун қарийб охирида етиб борамиз, бироқ, ҳеч бўлмаганда, сен одамлар билан саломлашишинг ва уларни эртанги йиғилишга тайёрлаш учун бир-икки оғиз сўз айтиб қолишинг мумкин бўлади.

— Бу гапларинг умуман ёмон эмас, — деди Билли, яхши ёритилган кўчадаги биноларга қараб туриб, чарчоқ билан. — Мен, Дурбан шундай замонавий шаҳар деб ўйламагандим ҳам. Мен уни анча қадимги шаҳар деб фараз қилгандим.

— О-о, Бранхам ака, сен адашаяпсан, — деди жаноб Шуман. — Бу Дурбан эмас, а Йоханнесбург.

— Бу Жанубий Родезия эмасми, ахир? — сўради Билли.

— Йўқ, бу Жанубий Африка, — жавоб берди мистер Шуман.

— Хўп, унда Жанубий Африканинг қайси қисмида Жанубий Родезия жойлашган?

— Бранхам ака, Жанубий Африкада Жанубий Родезия йўқ.

— Миям гангиб қолди. Мен хотинимга Жанубий Африка, Жанубий Родезия, Дурбанга хат жўнатишини айтганман.

Мистер Шуман кулгидан пишқириб юборди.

— Бранхам ака, бу сен худди Нью-Йоркка, Канадага хат ёзганингдай гап. Канадада умуман Нью-Йорк йўқ. Родезия — бу Жанубий Африкадан бўлак, умуман бошқа мамлакат.

— Унда Дурбан қаерда ўзи?

— У шарқий соҳилда жойлашган, таҳминан бу ердан 450 километр жануброқда.

— Бу қанча миль?

— 300га яқин.

— Нима десам, Дурбан бу, мени боришимни Раббий истаган жой ҳисобланади. Қачон биз у ёққа борамиз?

Шуман ўзини йўқотиб қўйгудик бўлди.

— О-о, сен у ерга борасан, — у мужмал жавоб берди. — Бундан ташвиш қилма.

Кейин у суҳбат мавзусини алмаштирди.

Маранафа Парки Черкови аслида аудитория эмас эди; у йирик пўлат конструкция бўлиб, ён деворларисиз, томи эса рух қопламали тунукадан эди. Бу бино олдин Йоханнесбургнинг темир йўқ вокзали бўлган эди. Ҳаворийлар Имони Миссияси — Жанубий Африкадаги йирик элликчилар деноминацияси — бу паркни конференциялар ўтказиш учун сотиб олди. Ҳозир Черковда халқнинг бир қисми, 15 000га яқини жойлаштирилган эди. (№2 Сурат)

Бу одамларнинг миллий мансублиги Биллини қийин аҳволга солиб қўйди, чунки уларнинг ҳаммаси европаликдай кўринар эди.

— Уларнинг ҳаммаси африкаликми? — сўради у. — Мен ўйлагандим, африкаликлар танаси қора рангли деб.

— Ҳа, булар африкаликлар, — Шуман изоҳлади, — худди мен африкалик бўлганимдай. Голландлар, французлар ва инглизлар Жанубий Африкани мустамлака қилдилар. Умуман, Жанубий Африкада 3 миллионга яқин европаликлар, а қолган 10 миллиони — европалик бўлмаганлар; нафақат ерли аҳоли, балки кўплаб Ҳиндистондан келган муҳожирлар аҳолиси ҳам бор. Бизнинг давлатда ирқий дискриминация бор, шу учун сени кўплаб йиғилишларингда бу икки гуруҳ қўшилмайди. Бироқ бизлар сенинг айрим йиғилишларингни туб аҳоли ўртасида ўтказишингни режалаштирганмиз, шу учун сен уларга ҳам ваъз қила оласан.

Одамлар америкалик хушхабарчи келганини билиб қолиб, тўлқинланиб кетдилар. Билли платформага кўтарилди ва одамларнинг жуда кўп тўпланганига қаради.

— Хайрли кеч, дўстлар, — деди у микрофонда.

Мистер Шуман ҳар бир гапни африканс, Жанубий Африка Республикасининг давлат тилига таржима қилди.

Билли беш дақиқа ҳам гапирмаган эди, бирдан соялар ва ўрмонлардан чиқиб йиғилганлар боши устидан ҳавода келаётган кўк автобусни кўрди. Автобус платформага етарлича яқин масофадан ўтди, шу сабабли Билли олд шиша устида “Дурбан” деган ном ёзилган тахтачани, унинг йўналишини охирги пунктини билдирувчи тахтачани кўра олди. Кейин автобус кўринмай қолди. Билли аудиторияга ўзининг сафари ҳақида сўзини давом эттираверди.

— Дўстлар, кўряпсизми, мен чиндан бу оқшом жуда чарчаганман, парвоздан толиқдим.

Бир неча дақиқа ўтиб, у яна ўша кўк автобусни ҳавода, залнинг охиридан келаётганини кўрди. Аудитория ўртасигача келгач, у тўхтади. Ўспирин-бола ҳассада юриб келиб, автобусга ўтирди. Билли унинг оёғининг бири бошқасидан ҳеч бўлмаганда 15 сантиметр қисқа эканини кўрди. Автобус ўз йўлида давом этди ва унинг ғилдираклари йиғилганлар боши устидан бор-йўғи бир метр жойдан айланди. У яна платформа ёнидаги ўша, Билли гапириб турган жойга келиб тўхтади. Автобус эшиги очилди ва ундан ўша ўспирин чиқди, бироқ бу сафар ҳассаларсиз. У одамлар устидан залнинг охирига қараб ярим йўлга боргунча юрди ва кейин нурнинг чақнашида кўринмай қолди. Тўппа-тўғри шу нур остида ўша боланинг шахсан ўзи ўтирган эди.

Шу йигитни кўрсатиб, Билли деди:

— Ҳу у ерда, охирроқда... оқ кўйлакли, қора подтяжкали бола. Сен Дурбандан келдинг, шундай эмасми?

Билли уни инглизча билишига унча ишонмасди, бироқ у тушунди, чунки у жавоб бериб қичқирди:

— Ҳа, мен Дурбандан келдим.

— Сен ногиронсан, шундай эмасми? Сени бир оёғинг бошқасидан қисқа, ва сен ҳассаларда юришга мажбурсан.

— Мутлақо тўғри! — ўспирин хитоб қилди.

— У энди қисқа эмас, — деди Билли. — Сен шифоландинг. Исо Масиҳ сени шифолади.

Аудиториядан ҳайронлик тўлқини ўтди, аммо бир онда ҳеч нарса содир бўлмади. Йигит тортқилар билан шунчалик қаттиқ “боғланган” эдики, ўз оёғини яроғлилигини текшира олмадиям. Бир неча одам уни турғазишди, одамлар орасидан кўтариб олдинга олиб ўтишди ва уни ҳаммага кўринадиган жойга, баланд платформага турғазиб қолдиришди. Қачон одамлар уни шу ҳолатда қолдиргандилар ҳамки, у совуқ терга тушиб кетди. У эҳтиётлик билан шиналанган оёғи бардошини текшириб, аста бир қадам ташлади. Оёғи уни кўтарди.унинг кейинги қадами анча бепарвороқ бўлди ва тез орада бола умуман чўлоққа ўхшамай, платформада у ёқ – бу ёққа юра бошлади.

Ҳали йиғилганлар Раббийни улуғлашар эканлар, Юлиус Стедсклю боладан унинг ўтмишини билиб олди. (№3 Сурат) У оиладаги ўн боланинг кичиги экан, ногирон туғилган ва тўрт ёшлигидан бери мутахассис-врач кузатувида турган. Икки йил давомида у металлдан ясалган оёқ скоба-тортқичларини тақиб юрди, бироз бўлса-да, аҳволи яхшиланмади. Кейинроқ мутахассис операцияни таклиф қилди, аммо самараси бўлишига ҳеч қандай кафолат бўлмаганлигидан, боланинг оиласи унга рози бўлишмади. Уилльям Бранхам Жанубий Африкада бўлишини эшитган Эрнест, хушхабарчини Дурбанга келишини кутиб туролмади. У ота-онасини уни Йоханнесбургга этишларига кўндирди. Эрнест, қачонки Уилльям Бранхам унга гапирганида, у ғалати ҳиссиётни сезганини, гўё унинг танаси орқали совуқ сув оқиб ўтганидай бўлганини айтиб берди. У ўшанда шифоланганини тушунди.

Билли бу орада аудиторияни ишонишга ундар эди.

— Кўряпсизларми, Исо Масиҳга ишониш нималар қила олишини? Хўш, мен врачларга қарши эмасман. Мен врачларни қувватлайман. Худо уларни дуо қилсин. Врачлар сизларга ёрдам бериш учун. Бироқ врачлар, шифолай оламиз, деб айтишолмайди; улар, табиатга ёрдам берамиз холос, деб тасдиқлашади. Худо Шифокор ҳисобланади. Сиз агар қўлингизни синдирсангиз, врач уни тўғрилаши мумкин, аммо ким уни бир-бирига тутиб кеттиради? Агар сиз қўлингизни кессангиз, врач кесилган жойни тикиши мумкин, аммо, фақат Худо у ерга яна терини ўстиради. Ва қачонки врач сиз учун қўлидан келган ҳаммасини қилгач, унда имон билан Раббий Исо Масиҳга қараш вақти келди.

Билли гапира туриб, ҳавода, одамлар боши устида яшил енгил машина тез ўтганини кўрди. Жуда катта тезликда бурилиб, у муюмишда бошқарувни йўқотди ва айланиб-айланиб, орқа томони билан дарахтга урилди. Ҳалокат жойига тез ёрдам машинаси келди ва қутқарув автомобил бўлаклари орасидан оқиш сочли ўспирин қизни чиқариб олди. Билли қутқарувчилардан бирини, қизни орқаси бир неча жойидан синиб кетганини айтганини эшитди.

Ваҳий тугагач, у одамларга қараб, бу қизни қидира бошлади, аммо уни тополмади. Кейин Олов Устуни унинг кўз олдида ялт этди ва ундан бор-йўғи бир метр жойда муаллақ турди. Билли платформа четига келди ва пастга қаради. Мана, у ўша ерда, пастда орқачада ётар эди ва унинг раскладушкаси платформага шунчалик яқинлигидан, у олдинга чиқмаганида, уни кўролмас эди. Қизча кўринишидан ўн тўрт ёшларда эди. Билли уни кўрсатиб туриб, деди:

— Ёш леди, сен ахир яқинда автоҳалокатга учрамаганмисан?

— Ҳа, — деди у базўр қийналиб ва унинг чаккалари ҳаяжондан қизарди.

— Сен кўк машинада эдинг, у айлана бошлади ва орқа бампери билан дарахтга урилди ва сени орқанг уч жойидан синган.

Кейин Билли уни яна ваҳийда кўрди: у ҳавода аудитория устида, қўлларини баланд кўтариб сакрар ва Худони улуғлар эди. Ҳеч қандай шак-шубҳасиз, у шундай деди:

— Исо Масиҳ Исми ҳақи, тур, чунки РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Сен шифоландинг”.

Қизчанинг онаси унинг ёнида ўтирган эди, ўрнидан турди ва бунга қаршилик қила бошлади:

— Йўқ! Унга мумкин эмас! У авариядан бери қимирламаган! Агар у қимирласа, врач айтди, бу уни халок қилади!

Бироқ, ҳатто онаси норози бўлган вақтда, уни қизи раскладушкадан туриб, бир қадам қўйди. Шу пайт аудиторияда қизчанинг қувончли қичқириғи эшитилди. Бу онани ўзига тортди. Ёнида турган қизини кўриб, она ҳушдан кетди ва ҳозиргина қизи туриб кетган раскладушкага йиқилди. (№4 Сурат)

Аудитория ўз-ўзидан Худони улуғлай бошлади. Йиғилишни умумий ибодат билан тугатиш вақти келганини сезган Билли, одамларга бир-бирига қўл қўйишни ва ёнида турган киши учун ибодат қилишини сўради. Одамлар қизғин, кўтаринки руҳда ибодат қилишар экан, Билли артритдан шифоланган аёлни кўрди. Ваҳий ғойиб бўлгач, у аёлни одамлар орасида кўрди ва уни қўли билан кўрсатди. Аёл унга жавобан, бу ҳақиқатан бўлганини тасдиқлаб, унга қўл силкиди. Боши айланганини сезиб, Билли жуда қаттиқ зўриқишдан йиқилишига сал қолди. У кимнингдир бақувват қўллари уни ушлаганини, Маранафа Парки Черковидан олиб чиққанини ва машинага солганларини элас-элас эслади.

Йиғилишдан кейин жаноби Шуман Эрн Бакстерни ва Биллини яхшилаб ухлаб олишлари учун уйига олиб келди. Йўл-йўлакай Шуман бу мўъжизаларни кўришдан ва бу йиғилишлардан у қанчалик хурсандлигини айтди. Билли янглишмаган эди. У бу одамдаги скептицизм — шубҳаланишни, саваннадаги ўтларни фил босгандаги изни сезгандай, билиб турар эди. Унга бундайин ишончсизлик билан қаровчи маълумотли Масиҳчилар ўртасида ҳам тез-тез дуч келишига тўғри келган эдики, улар бу ҳақиқатан ҳам юрак сирларини қандайдир тарзда яхши ўйланган ҳийла-найрангми — эҳтимол, ақлий телепатия, ёки аудиторияга таъсир қилиш учун куч ишлатишга ўхшаган, оммавий психологиями, улар ҳайрон бўлишардилар. Одатда, Билли скептик-шубҳаланувчилардан ҳавотирланмасди. Бироқ, бу одам Биллини Жанубий Африкада ўтказиладиган барча йиғилишлари учун жавобгар бўлган қўмитанинг раҳбари эди. Агар мистер Шуман скептиклигича қолаверса, бу муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

ГАРЧИ тўртта элликчилар деноминацияси — Ҳаворийлар Имони Миссияси, Худо Ассамблеяси, Элликчилар Муқаддаслиги ва Худонинг Тўлиқ Хушхабари Черкови — Уилльям Бранхамнинг Жанубий Африка кампаниясининг асосий спонсори ҳисобланса-да, кўплаб бошқа деноминациялар ҳар хил даражада ҳамкорлик қилдилар. Бундан Голланд Реформатор Черкови мустасно эди, қайсики улар Илоҳий шифоланишга ишонмас эдилар. Голланд Реформатор Черкови пресвитери, ўзининг тенгдошлари ва унга обрў-эътибори бўйича тенг бўлганларнинг танқидларига қарамасдан, биринчи оқшом Йоханнесбургда ўтирар ва америкалик хушхабарчининг ҳаракатларини танқидий назар билан ўрганар эди. Юрак сирларини билиш инояти мутлақо нотанишларни билишини кўриб, у бу Худонинг иши эканлигига ишончи комил бўлди. Йўл-йўлакай у уйга кетишда, дўстиникига ўзининг хурсандлигини бўлишиш учун, Голланд Реформатор Черкови хушхабарчисиникига кирди.

Бу хизматчи унинг бундай гўллиги учун койиб, шундай деди:

— Бранхамни иблис илҳомлантиради. У учига чиққан фолбин. Ундан узоқроқ юр.

Пресвитер дўстининг уйидан думоғи куйиб чиқди. Бу хизматкорнинг эшиги яқинидаги шафтоли дарахти тагида тиз чўкди ва ибодат қила бошлади: “Худойим, мен ишонаман, бугун оқшом мен кўрганларим ҳақиқатдир, ва мен ишонаманки, Бранхам ака бизга ҳақиқатни гапиряпти, чунки Сендан бошқа ҳеч ким бундай мўъжизаларни қила олмайди. Мен ишонаман бунга, аммо менинг дўстим ишонмайди. У ҳам буни кўриши қанчалик муҳим?”

Бирдан у елкасини кимнингдир қиздирилган темирдай куйдурувчи қўли билан тутганини сезди. Ўрнидан сакраб турди, ким унга текканини кўриш мақсадида бурилди. У ерда ҳеч ким йўқ эди — ҳеч бўлмаганда, у кўришни кутган ҳеч ким йўқ эди. Бироқ, ҳавода тикка ҳолда 30 сантиметрлар узунликдаги нур тасмаси осилиб турган эди. Унинг кўз ўнгида бу нур гултожи ўлчами катталашаверди, кейин икки қисмга бўлинди ва бу иккита яримталик орасидан қора сочлари елкасига тушган, оқ кийимли йирик одам чиқди. Бу нотаниш гапирмагунича, пресвитернинг нафаси чиқмай турди.

Бор, — деди оқ кийимли нотаниш киши, — дўстингга айт, у бу одамни ҳукм қилиши керак эмас, чунки бу келиб кўриш соати.

Кейин нотаниш ғойиб бўлди.

Ўртоғининг уйига йугуриб, эшикдан отилиб кирди-да, қичқирди:

— Мен ҳозиргина Фариштани кўрдим! У мен билан шу ерда, ҳовлида учрашди ва сенга, бу бизга келиш соати эканини айтишни буюрди. У қўлини менинг орқамга қўйди ва у мени куйдирди.

Албатта, хизматчи бунга шубҳали қаради. Бироқ, дўстининг орқасига қараб, у кўйлакнинг оқ материалида инсон қўлини куйдирилганини кўриб, эсанкираб қолди! Бу уни ишонтирди.

ЭРТАСИ КУНИ ЭРТАЛАБ, учала америкалик миллий қўмита раҳбарини уни ошхонасида учратишди.

— Хайрли тонг, Шуман ака, — деди Билли қувноқ оҳангда, нонушта қилиш учун стол атрофида ўтира туриб. — Шубҳасиз, бу ерда бизда об-ҳаво жуда яхши.

Мистер Шуман баланд бўйли, пешонасидан сочлари тушган, оқарган мўйловли ва қалин пластмасса гардишли кўзойнакдаги озғин одам эди. У тиззасидаги салфеткани тузатди-да:

— Ҳа, ҳаво яхши. Унутманглар, бу бизда ёзнинг бошланиши. Биздаги фаслларнинг айланиш цикли сизникига тескари, — деди.

Билли Шуманнинг онгини ҳавотирга солаётган шубҳани сезиб, ичида ибодат қила бошлади: “Раббий, агар Сен менга уни ғафлатдан чиқаришга ва ишонтиришга бироз ёрдам берсанг, бу катта ёрдаминг бўлар эди, чунки у бу ерда мени маблағ билан таъминловчи қўмитанинг раисидир”.

Улар нонуштани ва қисқагина суҳбатни, токи Билли бироз вақтдан кейин Муқаддас Руҳ илҳомини сезмагунича, давом эттиравердилар.

Тезда ваҳий пайдо бўлди. Худди миниатюр театр кўриниши каби, мистер Шуманни ва унинг кичкинагина қизчасини врач кабинетида ўтириб, уни тинглаётганини кўрди. Деворда, уларни орқаларида 1951 йилнинг апрелини кўрсатиб турган календар осилган эди.

— Мистер Шуман, сени кичкина қизчанингни Андре дейдилар, шундай эмасми?

Мистер Шуман ҳайрон қолганидан вилкани тушуриб юборди. У жаранглаб тералкасидан учиб, полга тушди.

— Ҳа, Бранхам ака. Сен қандай билдинг?

— Олти ойлар бурун сен ундан айрилиб қолишингга сал қолувди, шундай эмасми? Унинг томоҳида нимадир яхши эмас эди. Врачлар уни операция қилишди ва ундаги томоқ безини олиб ташлашди, лекин операция жуда ҳам муваффақиятли ўтмади. Шундан бери у овқатни ютишда қийналади, нотўғрими?

— Бранхам ака, бу мутлақо тўғри. Раббий сенга уни келажаги ҳақида бирор нима кўрсатдими?

— Ҳа. У ҳақида ҳавотирланма. У яхши бўлиб кетади.

Шуман стол тагидан вилкасини олиш учун эгилганида, унинг стули оёқлари шақиллади. Кейин у деди:

— Бранхам ака, мен ўз хатоимни тан олишим керак. Ҳозиргача мен сенга шубҳаланиб, ишонмайроқ қарар эдим. Аммо ҳозир эшитганларим ҳақиқат эканини биламан.

Газетанинг эрталабки номери келгач, Шуман Голланд Реформатор Черкови пресвитери ҳақидаги ҳикояни ҳқиб, унда унга ўтган кечқурун Фаришта текканини тасдиқлар эди, тонг қотиб қолди. Газетада ҳатто одам қўли изи бор елкаси куйган оқ кўйлакни суратини ҳам босишган эди.

— Бранхам ака, сен буни ўқишинг лозим!

— Менга бу ҳақида аллақачон маълум, Шуман ака. Раббий буларни ҳаммасини ваҳийда менга кўрсатди. Агар шу кўйлакни олиб келсанг бу ерга, мана кўрасан, менинг чап қўлимни ташқи кўриниши ўша куйган изга мутлақо мос келади.

Жаноб Шуман газета редакцияси билан боғланди ва тез орада репортёр бу кўйлакни уни уйига олиб келди. Кафтнинг куйган контури кўйлакнинг орқасида аниқ кўриниб турган эди. Билли ўзини чап қўлини бу изга бармоқларини ўша из бўйича суриб, қўйди. У ўзи бу ҳақида айтганидай, унинг кафти аниқ унинг изига мос келди.



Up