Иблис тузоқ қўяди
58 БОБ
1951
ЙОХАННЕСБУРГ УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ хизмати туфайли “сейсмик шок”дан қалтиради. Жанубий Африканинг бутун жанубий “шохчаси” бўйлаб руҳий силкиниш тарқади. Биринчи йиғилишда бўлган одамлар кўрганлари ҳақида хабар бериш учун ўз оилаларига ва дўстларига қўнғироқ қилишди. Ҳар оқшом халқ кўпаяверди. 1951 йил 8 октябри, сешанба оқшомида (Биллининг шаҳарда бўлган учинчи оқшоми), Маранафа Паркига юрак ниятларини билишни кўриш учун 17 000 дан кўп одам тиқилишди. Кўплар, кимки касал ҳолда келишган, у ёқдан соғайиб чиқишди. Қарийб ҳамма одамлар бинодан ҳаяжонланиб чиқишар, пайғамбар Африкага келгани ҳақидаги янгиликни тарқатишар эдилар ва Исо Масиҳ бу пайғамбарда бўлиб туриб, Палестина йўллари йуриб, У кўрсатган ўша мўъжизаларни қилганини: касалларни, чўлоқларни, карларни, кўрларни шифолаганини ва одамларнинг юрак сирларини очганини айтишар эдилар. Гўё ҳамма нарса мумкин эди.
Чоршанба эрталаб Жанубий Африка Тиббиёт Ассоциацияси Биллини нонуштага таклиф этишди. Уларнинг вакили шундай деди: “Жаноб Бранхам, Жанубий Африкадаги врачларнинг кўпчилиги Масиҳчилардир. Бизлар врач бўлдик, чунки бизлар одамларга ёрдам беришни истадик. Бошида, эҳтимол, сиз врачлар ва тиббиёт негативдир ва ундан четроқ юриш керак дея Масиҳчи фанини ваъз қиларсиз, деб уйлаб, сизга ишонқирамай қарадик. Энди бизга бутунлай очиқ-равшан бўлдики, сиз врачларни қўллаб-қувватлайсиз. Биз Илоҳий шифоланишга сиз уни қандай ваъз қилаётибсиз, худди шу тарзда ишонамиз. Жаноб Бранхам, гарчи сизнинг сариқ иситмадан эмлашни иккубацион даври ҳали тугамаган бўлса-да, биз барибир сизга бутун мамлакат бўйлаб сафар қилишингизга ижозат берамиз. Ва бу ҳали ҳаммаси эмас — биз касалхоналаримизнинг эшикларини очамиз ва пациентларимиздан сизнинг йиғилишларингизга боришни истаганларнинг ҳар қайсисини ўша ерда бўлиши учун ғамхўрлик қиламиз”.
Нонуштадан кейин Эрн Бакстер Биллига келиб:
— Бранхам ака, менда сен учун янгилик бор. мен сени Дурбанга боришни хохлашингни биламан, аммо, у ёққа тўппа-тўғри Йоханнесбургдан бориш ўрнига, Миллий Қўмита маршрут тузди, ўша бўйича бизлар 1600 километрдан кўпроқ жанубга, Кейптаунга борамиз, а ундан кейин шарқий соҳил бўйича юқорига – Дурбанга кетамиз. Шунақа режа ҳақида нима деб ўйлайсан?
— Мен учун фарқи йўқ, — жавоб берди Билли, — асосийси, Дурбангача етиб олиш, чунки мен айнан ўша ёққа боришга руҳим етаклаётганини сезяпман. Қачон биз йўлга тушамиз?
— Эртадан кейин.
Улар Йоханнесбургда бор-йўғи эндигина йиғилишлар ўтказишни бошлаганликлари сабаб, бу нарса фавқулоддалилиги билан Биллини лол қилди. Уларда маҳаллий тиббиёт ассоциациясининг нафақат маъқуллаши, балки Билли ҳамма вақт ҳам эга бўлавермаган матбуотнинг ижобий баҳоси бор эди. Йиғилишлар ҳақиқатан ҳам жуда яхши ўтаётган эди. Ҳар кечқурун одамлар улар билан шифоланишлар ва мўъжизалар ҳам кутаётган эди. Нима учун энди бу ердан бундай тез кетиш керак? Бу ғоя ҳеч ҳам Биллининг онгига етиб бормас, аммо у бу ҳақида ҳеч нарса демади. Нима бўлганда ҳам, у жанубий-африка хизматчилар ассоциациясининг меҳмони эди, шу учун фақат улар унинг барча тайёргарликларига қўйиб бериши тўғри бўлиб кўринди.
Ўша оқшом Билли йиғилишдан кейин ора-сира ухлай олди. Кечаси соат иккиларда уни ғалати чийилдоқ қичқириқ уйғотиб юборди. У ётоқхонаси деразасига, бу қандай қуш бундай ғалати товуш чиқардийкин, деб ўрмалади. Уни бор-йўғи кўргани — енгил шабадада чайқалаётган қамиш эди, холос. Тўшагига қайтиб яна ухлашга уринди, аммо бўлмади. Ўқиса уйқуси келар деб, Билли чироқни ёқди, кроватнинг олд деворига суяниб ўтирди-да, Библияни очди.
Бирдан унинг териси санчиб, энсасида сочлари тикка бўлди. Кўзини Библиядан олиб, хонани ўртасида турган Раббий Фариштасини кўрди: унинг оқ либоси электр чироғи нурида ярқирарди. Очиқ деразадан эсаётган кучли шамол Фариштанинг қора сочларини шўх тортқиларди. Ҳатто табиий тўғри маънода ҳам унинг сиймоси кучли таассурот уйғотар эди: Фариштани бўйи икки метрга яқин ва ҳеч бўлмаганда 100 килограммлар келар эди. Ғайритабиийлик нуқтаи-назаридан у иззат-икромли қўрқувга солар эдики, бундан Биллининг кўкраги “қўрқувга тўла бўғчадай” сиқилар эди.
Фаришта қўлларини кўксида қовуштирди, Биллига қаттиқ тикилди ва деди:
— Бу одамлар билан Кейптаунга жўнаб кетма. Шу ерда Йоханнесбургда икки ҳафта қол ва йиғилишлар ўтказ. Эртага бир одам билан учрашасан...
Фаришта ҳали гапириб турар экан, хона худди ҳозиргина акварелда чизилган манзарага тоза сув тўкилгандай чаплашиб кетди. Қачонки ранглар тингач, Билли қараса, у юзи кавказликка ўхшаган одамга қараб турибди. У қорайиб кетган, бақувват ва кўринишидан эллик ёшларда эди. Унинг қулоқлари унчалик катта бўлмаган ва катта бурни япасқи эди. Бошида леопард терисидан лентали овчилар шляпаси бор эди. Ваҳийда бу одам хижолатга соладиган туш кўрди.
Фаришта деди:
— Уни Сидни Жексон дейдилар, ва у шимолда фермерлик қилади. У ажойиб овчи ва у сен учун ажойиб сафари ташкил қилиши мумкин. Йоханнесбургда икки ҳафтани ўтказиб, сен кейинги ўн кунни Сидни Жексон билан овга бағишлашинг лозим. Кейин тўппа-тўғри Дурбанга жўна ва ўша ерда мен сени чақирмагунимча бўлиб тур. Агар сен буни ҳаммасини бажарсанг, мен бу мамлакатни сенга бераман.
— Лекин мен бу одамларни қандай қилиб кўндираман? Ахир улар аллақачон менинг сафаримни тўлиқ маршрутини тузиб қўйганлар-ку.
— Раббийнинг иродаси шунақа экани улар била олишлари учун, эртага муҳтарам Шуман сени Йоханнесбургга машинасида этади...
Вазият яна ўзгарди, ва Билли парк ёнида кўча бурчагини кўрди. Ҳандақ четларини ярқираган гуллар безаб турар эди. бинафша ранг кийимли маҳаллий аёл, кўча бурчагида турган эди. Фаришта деди:
— Бунга муҳтарам Шуманнинг эътиборини қарат. Бундай кейин улар сени Преторияга олиб кетишади...
Воқеалар жараёни шоссега ўтди, у ерда маҳаллий қизча йўл ёқасида мунчоқ сотиб ўтирган эди. сочлари пешонасининг бир томонида қириб ташланган ва у ерда кишини жиркантирадиган яра ўрни бор эди. Унинг мунчоқларига қараган пайтида, Билли ўткир қичқириқни эшитди ва йўл устидан учиб кетган ғалати қушни кўриб қолди. Энди Фаришта шундай деб қўшиб қўйди:
— Эрн Бакстерга, сен унга айтганингни, буни бўлишини эслатгин, бу РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ, эканини билиши учун. Преторияга борганингда, улар сенга бир одамни ибодатга олиб келадилар, у одам ўзининг ён бошида рак бор деб ўйлайди, аммо у адашади. У жарроҳлик хатосидан азоб чекаяпти. Яқинда бўлган операция вақтида, хирург жарроҳнинг қўлидан пичоғи сирғани чиқиб кетиб, танасининг умуман бошқа қисмини кесиб қўйди. Бу одам учун ибодат қилма, чунки у ўлади.
Биллининг атрофида ваҳий тарқади ва у олдинги ҳолатига қайтди: у аввалгидай кроватининг олд деворига суянганча, тўшагтда ўтирар эди; тиззаларида Библия ётган, а чаккаларидан бўлса, тер ағанар эди. Раббий Фариштаси ғойиб бўлди.
Билли бу ҳақида администраторига хабар қилиш учун қўшни хонага югурди.
— Бакстер ака, уйғон. Раббий Фариштаси ҳозиргина менга келди ва бизлар Миллий Қўмита тайин этган маршрут бўйича боролмаслигимизни менга айтди.
Уйқули кўзлари билан Эрн Бакстер бош ирғади ва деди:
— Нима ҳам дердим, эртага сен бу ҳақда Шуман акага айтишингга тўғри келади.
Эрталаб Билли мистер Шуманни қидириб келди. У уни топганида, у қандайдир топшириқ бўйича кетишга чоғланаётган эди. Билли у бирга боришни сўради. Улар топшириқни бажариб бўлганларида ва ўз ерларига қайтаётганларида, Билли суҳбатдошига Фариштанинг кечаги келиши ҳақида сўзлаб берди.
— Шундай қилиб, Шуман ака, сенга ўша маршрутни бекор қилишингга тўғри келади.
Шуман қўлини сочлари тўкилган пешонасидан ўтказди.
— Бранхам ака, мен бундай йўл тутолмайман. Ҳамма муддатлар тайинланган ва тайёргарликлар қилиб қўйилган. Биз Клерксторпга эртага эрталаб жўнаймиз. Биз буни бирор-бир сабабсиз бекор қилолмаймиз.
— Бироқ сабаб бор-ку ахир, асосоли сабаб. Раббий менга айтди, мен у ёққа бормаслигим керак.
— Ачинаман, Бранхам ака, лекин биз ўша маршрутга риоя қилишга мажбурмиз. Биз аллақачон минг долларлаб рекламага сарфлаб юбордик ва одамлар у ерда бизни келишимизни кутишмоқда.
Билли бу маршрутни бекор қилиш кераклигини талаб қилар, аммо Шуман заррага ҳам ён бермас эди. уйга ҳали етиб бормай, у йўлнинг четидан қарама-қарши томонга қараб келаётган бир эркак билан аёлни ёнидан ўтиб кетди. Шуманнинг автомобили бу эр хотинлардан ўтиши билан, Билли ўша эркакни таниди.
— Шуман ака, тўхта!
Чўчиб кетган Шуман машинани кескин тўхтатди. Билли машинадан чаққон чиқди-да, бу жуфтга ўзини таништирди. (№5 Сурат)
— Ассалом-алайкум, мен Бранхам акаман.
— Бранхам ака, мен бу ёққа сиз билан учрашиш учун келдим. Менинг исмим...
— Биламан, — уни бўлди Билли. — Сизни Сидни Жексон деб аташади. Раббий Фариштаси менга сизни фермангизга бориб дам олишимни айтди. У менга сизни тушингизда мени сигарет чекиб ўтирганимни кўрганингизни ҳам айтди, аммо мен сизга айтмоқчиманки, мен умуман чекмаганман. Раббий сизга агар, Миллий Қўмита хохиши бўйича йўл тутсам, мен унга қулоқ солмаган бўлишимни кўрсатган. Нима учун энди сизлар орқага қайтмайсизлар ва бизлар билан нонушта қилмайсизлар?
— Жоним билан, — деди Жексон уялинфқираб.
— Жуда яхши. Айтганча, Маррион — бу менинг иккинчи исмим.
Сидни Жексон нимадир демоқчи бўлгандай оғзини жуфтлади, лекин ҳайрон бўлиб қолганидан, тилдан қолди.
Нонуштадан кейин Билли шундай деди:
— Мен билдириб қўймоқчиман. Биз ушбу маршрут бўйича Клерксдорп ва ундан узоқларга боролмаймиз. Раббий менга шу ерда, Йоханнесбургда яна икки ҳафта қолишимни, ундан кейин мистер Жексонни фермасига боришни ва ўн кун давомида дам олишим учун ов қилишни буюрди. Кейин мен тўппа-тўғри Дурбанга боришим ва у ерда то У мени чақиргунича бўлишим керак бўлади. Ўйлашимча, мен Дурбанда бир ойча бўламан.
Бу ҳамма учун ноқулай аҳвол эди. Эрн Бакстер деди:
— Бранхам ака, мен сенинг қарорингга розиман, бироқ сен уни Миллий Қўмитадан маъқуллатиб олишинг керак бўлади.
— Нима дердим, мен бу ҳақда мистер Шуманга айтдим, у бўлса қўмитанинг боши. Шундай қилиб, энди бу уларга маълум.
Билли жаноб Шуманга қараб қўшиб қўйди:
— Сизлар бу ҳақиқат эканлигини билишингиз учун, бугун шаҳарга боришда, бизлар бинафша рангли кийимда маҳаллий аёлни кўрамиз.
Шуманнинг юзида шубҳа ифодаси пайдо бўлди.
— Бранхам ака, мен бу ерда бир умр яшайман ва менга олдин ҳеч қачон маҳаллий аёлни бинафша рангли кийимда кўришимга тўғри келмаган.
— Нима десам, сен уни бугун кўрасан. У парк олдида, кўплаб скамейкалар бор жойда туради, одамлар гуллар билан савдо қилишади.
Шуман қошларини чимирди ва деди:
— Мен биламан, қаерда бу парк.
— Бизлар бугун шу жойни яқинидан ўтамиз, — давом этди Билли. — Кейинроқ Бакстер ака билан мен Преторияга борамиз ва мунчоқлар сотиб турган шу маҳаллий қизчага қараш учун тўхтаймиз. Унинг пешонасини бир томонида, каттакон чандиқ кўриниб турган жойида сочлари қириб олинган. Ҳали бизлар ундан бир неча жуфт маржон сотиб олар эканмиз, йўл устидан ғаройиб қуш учиб ўтади. Мана шу аломатлар асосида менинг айтганларим ҳақиқат эканини билиб оласизлар. Раббий ўша маршрут бўйича жанубга кетишимизни истамайди.
Мистер Шуман иккиланиб, деди:
— Мен буни қўмитанинг қолган аъзолари билан муҳокама қиламан ва кўрайчи, улар нима деркин.
Кейин улар бошқа ишлар билан банд бўлишди. Эрталабки соат ўнларда жаноб Шуман Биллидан ўзи билан шаҳар марказига боришини илтимос қилди. Улар Шуманнинг офисида тўхтадилар. Ортга фермага қайтишларида, Билли ваҳийда ўтган кеча кўрган паркни таниди. Шуманнинг елкасига қоқиб, бинафша рангли кийимдаги маҳаллий жойли қизчани кўрсатди.
— Ҳа, ҳеч қачон ўйламаган бўлардим! — мистер Шуманнинг бор-йўғи айтгани шу бўлди.
Ўша ерга қайтган пайтда, Билли Юстус ДуПлесис билан танишди, Биллининг Жанубий Африкада бўладиган қолган вақти унинг африканс тилига таржимони бўлиши керак эди. ДуПлесис кўркам жилетли костюмда эди. Пешонасида сочлари йўқлиги ва юзининг ориқлиги билан, агар Миллий Қўмита раисини кўзойнаги ва мўйловини демаса, анчайин мистер Шуманга ўхшаб кетар эди. (№6 Сурат) ДуПлесис ва Шуман Преторияга (Бу шаҳар Йоханнесбургдан 46 километр узоқда жойлашган) боришга ва ўлим тўшагида ётган одам учун ибодат қилишга тараддудландилар. Улар Биллидан боришни хохлармидинг, деб сўрашди. У, албатта, рози бўлди. Уларга Эрн Бакстер ҳам қўшилди. Йўл-йўлакай Юстус ДуПлесис ўзининг америкалик йўловчилари билан Жанубий Африка туб аҳолисининг маъданияти ҳақидаги жозибадор маълумотлари билан ўртоқлашди.
— Одатда, шоссенинг мана шу участкаси бўйлаб ўнлаб туб аҳоли савдогарларини учратиш мумкин. Улар ўз қўллари билан ясаган ҳар хил майда-чуйдаларини автомобелистларга сотиш умидида, йўл четларида капалар ўрнатишади. Улар қанақа буюмлар билан савдо қилишларини кўра олишингиз учун биз тўхтаб, уларни бир-иккитаси билан гаплашамиз. Эҳтимол, сиз эсдалик учун бирор нима харид қиларсиз.
Билли шўхлик қилиб, ўзининг администраторини биқинига туртиб қўйди, бироқ у Юстус ДуПлесисга Биллининг кечаги ваҳийси ҳақида чурқ этмади. Миллар кетидан бошқаси ўтаверди, а тўртала йўловчи йўл бўйида битта ҳам савдогарни кўрмади.
— Қизиқ, — деди ДуПлесис. — Одатда бу ерда кўп савдогарлар бўлар эди.
Кейин суҳбат бошқа мавзуга кўчди. Бир неча километрдан кейин улар йўл четида капада ўтирган ёлғиз қизча ёнидан ўтиб кетишди. ДуПлесис ҳикоя қилишга шунчалик берилиб кетганидан, унинг ёнидан ўтиб кетди. Ярим мил ўтиб, у ҳикоясида етарлича жим қолганидан, Билли улар ўтиб кетган савдогар қизча ҳақида эслатиб билди. ДуПлесис ваъдасини эслади, машинасини қайтарди ва орқага юрди.
Савдогар-қизча қўл билан ўйиб ясалган мунчоқлар билан савдо қилар эди. Уни пешонасини бир томонини хунук кўрсатиб турган ярани чандиғидан юзи эсда қоларли эди Эрн Бакстер қизчани суратга тушурди. Кейин, қичқириқни эшитиб, у бурилди ва йўлни устидан учиб ўтган каттагина ранг-баранг қушни кўрди.
— Бранхам ака, қара. Ғалати қуш эмасми, ахир?
— Бу ёввойи товус, — Шуман тушунтирди.
Пешонасида чандиғи бор қизни кўрсата туриб, Билли шерикларидан сўради:
— Наҳотки сизлар мен эрталаб айтиб берган ваҳийни эслолмасангиз?
Бакстер кўзойнагини олди. Ҳайрон қолганидан уни кўзлари катта-катта бўлди.
— Бранхам ака, ахир бу аниқ, худди сен айтганингдай бўлди-ку.
Нигоҳини тўғри Миллий Қўмита раисига тикканча, Билли эълон қилди:
— Шуман ака, мен эртага ўша маршрут бўйича кетолмайман. Афсуски, агар бу сенинг қўмитанг аъзоларига ва уларнинг режаларига халақит берса, афсусланаман, лекин Раббий менга ўша маршрутга риоя қилмасликни буюрди.
Мистер Шуман дарғазаб оҳангда ғўлдиради:
— Бранхам ака, биз унга риоя қилишга мажбурмиз.
— О-о, сиз шундай кетишингиз мумкин, аммо мен кетмайман.
Шу сўзлар билан Билли бурилди-да, машинага қайтди.
Эрн Бакстер унга етиб олиб, унга шивирлади:
— Бранхам ака, агар бу Америкада бўлганида эди, биз бу маршрут бўйича жанубга кетмаймиз деб, “Йўқ” дейишга сенинг администраторинг сифатида ҳаққим бўлар эди. Аммо биз бу ерда шу хизматчилар қўлида турибмиз. Улар сени Раббий ваҳий орқали бошқараётганини тушунишмайди. Мен юз фоиз сен билан турибман, бироқ бу одамларни тушунишга ундаш — умуман бошқа гап.
— Нима дейгин, улар буни тушунадими ёки йўқми, Раббий менга нима буюрса, айнан шундай қилмоқчиман, шуни мен биламан.
Кейинги куни эрталаб — жума куни, 1951 йилнинг 12 октябри — Билли йўлакчада салт ушлаб турган машина моторлари товушидан уйғонди. Билли нималар бўлаётганига қараш учун пижамада фойега чиқди. У уни жанубга олиб кетишга кузатиб борувчилар келганини билиб, ҳайрон бўлди.
Юстус ДуПлесис ҳам таажжубда қолди.
— Бранхам ака, наҳотки сен ҳали йўл тараддудини қилмадинг?
— Йўқ, сэр. Мен ҳатто нарсаларимни йиғиштирмадим. Ва мен ҳеч қаёққа бормоқчи эмасман.
— Сен нарсаларингни йиғиштирсанг яхши бўлар эди, — деди мистер Шуман. — Сен тайёр бўлишинг билан бизлар Клерксдорпга жўнаймиз.
Билли қароридан қайтмади.
— Мени яна икки ҳафта йўлга чиқишга заруратим йўқ, кейин эса нарсамни йиғиштираман ва Жексонни фермасига арслон овига бораман. Ўшангача мен йиғилишларни шу ерда, Йоханнесбургда ўтказаман.
— Биз бу ерда йиғилишларимизни тугалладик, — дея, Шуман бош чайқади.
— Сиз йиғилишларни тугатдингиз?
Бу жавоб Биллини эсанкиратиб қўйди. У умуман бунақа йўл тутишларини кутмаганлигидан, бу уни ғафлатга қолдирди.
— Бу кулгили-ку. Биз бу ерда Раббийнинг хайрихохлигини олдик ва У бизга шу ерда қолишни буюрди. Мана биз қаерда бўлишимиз лозим.
— Энди бирор нимани ўзгартиришга жуда кеч, — деди ДуПлесис. — Барча одамлар уй-уйларига тарқалди. Бироқ Клерксдорпда бизларни бошқа бир халойиқ кутмоқда.
— Клерксдорп шаҳри аҳолиси қанча? — сўради Билли.
— Бу 30 минг аҳолиси бор кичикроқ шаҳар, — жавоб берди Шуман.
Биллининг ҳайронликдан чакаги осилиб қолди. Бу одамлар қанчалик узоқни кўролмайдиган бўлишлари керак?!
— Йоханнесбургда 500 000 одам яшайди, — таъкидлади у. — Нима учун энди биз Клерксдорпдай кичкина жойга боришимиз керак?
— Бизлар Фурье акага сени унинг шаҳрига олиб келамиз деб ваъда бердик, — тушунтирди жаноб Шуман, ва шошилинч қўшиб қўйди, — ва бизлар йиғилишга 10дан то 15 минггача одам келишини кутамиз. Улардан кўпчилиги қишлоқ округларидан келади.
Бу Биллини кўпроқ таажжублантирди.
— Сиз уларни қаерга ҳам жойлаштирасиз? Улар қандай қилиб овқатланишади?
Хизматчилар бир-бирига хижолат билан кўз уриштиришган вақтда, оёқ кийимларининг ғирчиллаши эшитилди. Кейин мистер Шуман иқрор бўлди:
— Бизлар билмаймиз, аммо биз Фурье акага у ерга 12 октябрда борамиз, деб ваъда берганмиз, шунинг учун биз шу бугун йўлга чиқишимиз лозим. Ва бу ерда йиғилишлар расман тугаган экан, сен биз билан борсанг бўлар эди.
Билли яна нима қилиши қолганини билмасди. Бу ерда, Йоханнесбургда қолишдан нима фойда, қачонки йиғилишлар тугаган бўлса? У истар-истамас хонасига нарсаларини йиғиштиришга кирди.
Учта машина жануби-ғарбга, Клерксдорпга 160 километрлик сафар қилди. Эрн Бакстер, Фред Босворт, Юлиус Стедсклю ва Билли Поль Бранхам иккинчи машинада кетдилар. Билли бошдаги машинада Юстус ДуПлесис, мистер Шуман ва бошқа икки Миллий Қўмита аъзолари билан кетди. Жуда яхши офтобли кун эди. Шуман, Юстус ДуПлесис ва қўмитанинг бошқа вакиллари Худонинг Йоханнесбургда уларнинг кўз ўнгида қилган мўъжизали ҳодисалари ҳақида тўлқинланиб гапиришар эдилар. Билли бўлса, аксинча, ўзининг Раббий иродасига бўйсунмагани ҳақида ўйлаганча, жимгина ўтирар эди. У ичида ибодат қилди: “Самовий Ота, мен Сен айтганингдай Дурбанга боришни истайман, лекин мен бу одамлар қўл остидаман. Сен мени бу бўйсунмаганлигим учун кечирасанми?”
Билли кечирим олганини ҳис қилмади. Миллар кетидан миллар ўтаверди, уни юрагидаги ўзини айблаши, токи, ниҳоят бунга чидаёлмай қолгунига қадар, кучаяверди.
— Машинани тўхтатинг! — буюрди у. Ҳайдовчи машинани йўл четига буриб, тўхтатди.
— Бранхам ака, нима бўлди?
— Мен бошқа боролмайман. Шуман ака, сенга мени орқага, Йоханнесбургга этиб қўйишингга тўғри келади. Раббий менга бошқа кетмасликни буюрди.
Қолган икки машина келиб, биринчи машина орқасига тўхтади. Жаноби Шуман иккинчи машинага келди ва Бакстер ва Босвортга деди:
— У жанубга боришдан бош тортяпти. Сиз иккалангизга бориб, у билан гаплашишингизга тўғри келади.
Эрн Бакстер ва Фред Босворт машинасидан чиқиб, туриб қолган Биллига қараб боришди. Уни бошқа хизматчилар ўра олишди. Бакстер сўради:
— Нима бўлди, Бранхам ака?
— Бакстер ака, мен яна икки ҳафта Йоханнесбургда йиғилиш ўтказишим керак, кейин ўн кун Жексон ака билан ов қилишим ва ундан кейин тўғри Дурбанга кетишим керак. Агар мен Клерксдорпга борсам, Раббийга итостсизлик қилган бўламан.
Бу гуруҳда ҳеч ким Биллининг хизматига 74 ёшли хизматчи-ветеран, қайсики, 1920-1930 йилларда ўзи Илоҳий шифоланиш катта кампанияларини ўтказган Фред Босвортчалик кучли ишонмас эди. 1948 йилда Биллининг йиғилишларидан бирида бўлган шунчалик таассурот олгандики, у нафақага чиқишни ҳам унутди ва Биллининг администраторларидан бири бўлди. Энди бўлса, у бошқа томонга туриб, умуман ўзига ўхшамай қолди.
— Бранхам ака, сен хато қилаяпсан. Агар сен бу одамлар билан жанубга борсанг, мен ишонаманки, сен сўраганингдан ҳам ёки ҳаёл қилганингдан ҳам ортиғини кўрасан, — деди Фред Босворт, Эфесликларга 3:20 дан цитата келтириб.
Бу сўзлар унинг юрагига хоин ханжаридек санчилди.
— Босворт ака, сен мени ҳақиқатдан ҳам қойил қолдиряпсан! Сен неча бор платформада турган вақтларингдан бери ва мени “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ” деганимда, ҳеч бўлмаса биронта хато бўлганмиди?
Босворт Биллининг таънали қарашидан кўзини четга олиб, ғўлдиради:
— А бу сафар, мен ўйлайман, сен хато қиляпсан.
Жанублик хизматчилар дарғазаб бўла бошлашди. Улардан бири жаҳл билан:
— Наҳотки, сенингча, Худо ягона сенга гапирадими?
Билли қуруққина жавоб берди:
— Бир куни Кўрахда ҳам шундай фикр пайдо бўлди ва у ҳам Мусога худди шуни айтди, бироқ ер ёрилди ва Кўрахни ютди.222 Мен билмайман, жаноблар, сизга Худо нима деди. Буни муҳокама қилиш мени ишим эмас. Фақат У нима дегани менга маълум.
222 Саҳрода 16
— Худо бизларга шу маршрутни тузишни буюрди, — кескин узиб олди хизматчи.
— Менга бўлса Худо бу маршрут билан кетмасликни буюрди, — эътироз билдирди Билли.
Шунга қарамай, тортишув давом этаверди. Ниҳоят, Эрн Бакстер Биллини четга этиб, шивирлади:
— Бранхам ака, биз ноқулай аҳволга қолганга ўхшаймиз. Бизни ҳеч қандай пул ёки маблағимиз йўқ, шу учун бу ерда биз устомонлик билан хушмуомалали бўлишга мажбурмиз. Мен хохлардимки, сен бошқа энди овга бориш тўғрисида гапирмасанг, чунки улар сени ҳақиқатан ҳам Африкага сафари учун келган экан, деб ўйлай бошлашади. Қандай бўлганида ҳам, бу хизматчиларнинг ярми Масиҳчиларга ов қилиш мумкин эмас деб ишонишади. Сен ов тўғрисида эслатганингда, улар ибодатга муҳтож бўлган минглаб одамлар ҳақида ўйлайдилар ва сени хато қиляпти, деб ҳисоблайдилар.
Билли қолганлар ҳам эшита олиши учун унга анча баландроқ гапирди:
— Агар мен ҳеч қачон ов қилмасам, мен учун буни аҳамияти йўқ. Мен бор-йўғи Худо менга буюрганини қилишни истайман. Бакстер ака, сен мен билан етарлича вақт бўлдинг ва биласанки, қачон мен ваҳий кўрганимда ёки сенга Раббий Исми ҳақи гапирганимда...
Эрн Бакстер уни бўлди:
— Бранхам ака, агар сен ваҳийга амал қиладиган бўлсанг, унда мен бошқа аралашмайман. Мен, сен қандай қарор қилганингда ҳам, сен билан тураман.
Шу сўзлар билан у орқасига, олдинги машина ёнида турган хизматчилар гуруҳига асаб бўлиб қаради ва давом этди:
— Аммо сен ҳали бери шу Миллий Қўмитага боғлиқ экансан, кун кеч бўлаяпти, унда Клерксдорпга бориб, у ерда ўша одамлар учун ибодат қилолмайсанми? Кейин биз Йоханнесбургга қайтамиз, агар сен шунчалик хохласанг.
Бир талай шершох дарахтлар шоссега соя солган. Билли дарахтнинг пастки шохидан узалиб, баргларидан юлди. Уларни муштига ушлаганича, у машинага қайтди ва уларни хизматчилар оёғи остига ташлади.
— Яхши, — деди у кўзларига ёш олиб, — биз Клерксдорпга бугун оқшом йиғилиш ўтказиш учун борамиз. Аммо унутманг, РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Шу маҳалдан бошлаб биз Худо иродасида бўлмаймиз ва биз Йоханнесбургга қайтмагунимизча, бизда нуқул муаммолар бўлади”.
Клерксдорпга келиб, улар Йоханнесбургда Биллининг кампанияси Жанубий Африканинг қолган қисмини қанчалик жундушга келтирганини кўришди. 10 000 дан зиёд одам (европалик) бу провинциал шаҳарчада йиғилган бўлиб, бу ер уларни муҳтожини қондиришга имконияти анча етишмас эди. атроф тепаликлар ва ёвонларда тарқалган қўлбола чодирлар ва кичикроқ лагерларга қараб туриб, Биллининг ҳайдовчиси тўлқинлаиб шарҳлади:
— Бу оқшом ажойиб йиғилиш бўладиганга ўхшайди.
Билли об-ҳаво инжиқлигига қарамай, очиқда умидсиз турган бу камбағалларга қараб (уларнинг кўплари касаллар эди), қаттиқ қайғурди.
Улар тўхташлари керак бўлган пастор П. Ф. Фурьенинг уйига жўнашди. Ўша оқшом Босворт ака Клерксдорп кампаниясини бошлади. Бироқ Билли ҳали йиғилишга бориш учун Фурьенинг уйини тарк этишга улгурмай, тропик бўрон бошланди. Қаттиқ ёмғир ўтларни босиб ташлаб, момоқалдироқ гумбурлаб кетди. Йиғилиш шошилинч тўхтатилди, бироқ Бакстер, Босворт, Шуман ва бошқа хизматчилар пастор Фурьенинг уйига фақат ярим кечасигина қайта олишди.
— О-о, қаранг-а! Ҳар қалай биз бугун йиғилиш ўтказишга ҳаракат қилдик, — деди Фред Босворт, ҳўл бўлган пиджак ва шляпасини тушириб юбориб.
— Шундай бўлади деб сизларга айтмаганмидим? — жавоб берди Билли. — Раббий менга бу ёққа келмасликни буюрди. Ҳозир мен Унинг иродасида эмасман. Мен Йоханнесбургга қайтишим шарт.
Жанубий Африкалик хизматчилар унга қўшилмадилар. Улардан бири деди:
— Биз қайтолмаймиз. Биз бу ваъдаларни берганмиз ва уларни бажаришимиз керак.
— Айтгандай, — бошқаси қўшиб қўйди, — бу ерда ҳар доим бўронлар бўлиб туради. Бўрон кечаси авжга чиқади, эртага бўлса ҳаво очилади.
Ҳақиқатан ҳам момоқалдироқ фақат кечаси қутурди, ва шанба куни тонг очиқ, иссиқ бўлиб, яхши кунлардан далолат берди. Бироқ ўша оқшом, қачонки улар Биллини йиғилишга этишга тайёрланаётганларида, бевақт совуқ фронт босиб келди. Йиғилишни яна бекор қилишга тўғри келди.
— Сизларга айтмаганмидим? — деди Билли. — Шу учун, эрта кечқурун бу ерда ер силкинади.
Миллий Қўмита аъзолари асаб бўлиб бир-бирларига қарай бошлашди. Ва ниҳоят, Фаришта билан гаплашдим, деган бу ғалати одамнинг сўзларини жиддий қабул қилдилар. Юстус ДуПлесис сўради:
— Сен ҳақиқатдан ҳам бу ерда эртага ер қимирлайди дейсанми?
— Мен билмайман, бўладими ё йўқми, — деб, фикрида юмшади Билли. — Мен буни мисол тариқасида айтдим, холос. Бироқ қандайдир ёмон нарса бўлиши керак, чунки бизлар Худо иродасидан чиқдик.
Миссис Фурье столга ҳузурбахш ичимлик ва егуликлар олиб келди, кейин суҳбатни эшитиш учун ўтирди. Билли стулида олдинга эгилди, бугун, сал олдинроқ у миссис Фурье ҳақида ваҳий кўрганини, аммо, токи ваҳийда кўрсатилганидек, ҳамма стол атрофида ўтирмагунларича, гапиролмаганини айтди. Аввал у миссис Фурьега унинг ёшлигидан айрим воқеаларни айтди, кейин бўлса уни юраги оғриши ва невроз туфайли ошқозони муаммоларини айтиб берди. У уни ташвишланмаслигини сўраб, кўнглини кўтарди, чунки Исо Масиҳ уни шифолади.
Жанублик хизматчилар оғзидан ҳайратланиш садолари тарқалди. Билли сўради:
— Энди сизлар менга ишонасизми? Худо менга Йоханнесбургга қайтишни, у ерда икки ҳафта қолишни, кейин Жексон аканинг фермасида дам олишни, у ердан эса тўппа-тўғри Дурбанга боришни буюрди. Ундан кейин мен уйимга қайтаман.
Фред Босворт деди:
— Бранхам ака, агар сен ўша маршрут бўйича борсанг, сен бу кичик шаҳарларда бўлганингдагидек, шунча одамга хизмат қила олмайсан. (Шу моментда Жанубий Африкалик хизматчилар улар режалаштирган йиғилишларнинг кўпи аҳолининг европалик қисмига мўлжалланганлигини била туриб, жим туришаверди. Билли буни фақат кейинроқ, фақат Дурбан Жанубий Африкада маҳаллий аҳолига оқ танли Африкаликлар билан бирга йиғилишларга қатнашиш рухсат бериладиган ягона жой эканлигини билиб олди.) Босворт давом этди:
— Бранхам ака, агар сен ушбу маршрут билан жанубга борсанг, Худо биз сўраганимиздан ҳам ёки ҳаёл қилганимиздан ҳам кўп ишларни амалга оширганини кўрасан.
Ўртоғининг елкасига қўлини қўйганча, Билли деди:
— Босворт ака, наҳотки биз бирга бўлган шунчалик кўплаб жанглардан кейин, ҳозир сен менга шубҳаланасан? Мен сенга Исо Исми ҳақи айтаман, биз Унинг иродасида эмасмиз, ва бундан кейин бизга нуқул муаммолар бўлади.
— Ва ҳар қалай, — уларга Шуман қўшилди, — биз ахир маълум бир биродарларимизга сўз берганмиз, шу учун биз шу маршрутга охиригача амал қилишимиз керак бўлади.
Улар ғайритабиий раҳбарликни ҳеч қандай қабул қилмаганлари боис, Билли соғлом фикрни ишлатишга уриниб кўрди.
— Бунга бир лаҳзамантиқан қаранглар. Йоханнесбургда бизга газета ва медицина ассоциациясининг хайрихоҳлиги бўлган эди; бунинг устига, у ерда юз минглаб одамлар еб-ичишга ва тунаш жойига эга. Бу ерда бўлса, одамлар очиқ жойда ётибдилар ва уларга ейдиган нарсалари йўқ ахир. Ўтган кеча уларни сувга чўкишига сал қолди, бугун бўлса улар совуқда дилдирашяпти. Агар бунга фақат табиий тарзда қаралса, наҳотки Йоханнесбургга қайтиб кетиш тўғри бўлиб кўринмайди?
Хизматчилар орасида Шуман жавоб бергунича, ғудур-ғудур ва томоқ қиришлар эшитилиб турди:
— Бранхам ака, биз бу маршрутни рекламасига минглаб доллар сарфладик. Биз аллақачон ерни ва биноларни ижарага олдик. Сана ва вақтлар ҳам тайин этилган. Одамлар келишни режалаштирдилар ва айримлари келдилар ҳам. Биз сўз бердик ва ўз сўзимизни бузолмаймиз.
— Нима дейман, мен ҳеч кимга ваъда бермаганман, ва эрталаб Йоханнесбургга қайтаман, — деди Билли.
— У ерга борганингда, сен нима қилмоқчи бўласан? — Юстус ДуПлесис сўради.
Шу ерда уни боши берк кўчага тиқдилар. Биллида пул йўқ эди ва у ўзи ҳеч нарса қилолмас эди. Шу учун, ҳатто Йоханнесбургга қайтганида ҳам, у ҳозир унга бу ишда қаршилик қилиб турган шу одамлар билан ҳамкорлик қилишга мажбур эди. У мудҳиш аҳволда қолди. Ўша ерда ўтириб ва ўз мунозарасида ўйланиб, тўсатдан Билли ўша Шривпорт, Луизианада келган башоратни эслади, қачонки Раббий Жанубий Африкада у учун шайтон тузоқ қўймоқчилигини айтиб, огоҳлантирган эди. Билли бу тузоқ фолбинлар ва жинларга алоқадор бўлади, деб ўйлаган эди. Аммо бу умуман бундай эмас эди. Мана қаерда тузоқ! Тўппа-тўғри шу ерда, унинг Масиҳчи дўстлари ўртасида, уларнинг деноминация системаларининг Сиёсий жағлари Биллининг атрофида, уни ўзларининг совуқ, қаттиқ тишлари аро ушлаб ва унга Раббий нима деб буюрганини қилишга қўймай, қисилди. Унинг аҳвол умидсиз бўлиб туюлди.
Билли ўз ҳомийларини огоҳлантирди:
— Худди аллақачонлар Павел айтганидай: “Менга қулоқ солиб Критдан кетмаганингизда эди, бу зарару-заҳматларга дучор бўлмасдингизлар”.223 Хўш, мана, биродарлар, аммо мен Унинг йўл қўйиладиган иродасида меҳнат қилишни умуман истамайман. Мен Унинг ҳақиқий иродасида бўлишни истайман.
223 Ҳаворийлар 27:21
Қўмита аъзоларига бу ғоя, Худода йўл бериладиган ирода борлиги, ёқди. Улардан бири деди:
— Мен ўйлайман, мана шу худди ўша ҳолатки, қачонки бизлар Худонинг йўл берган иродаси бўйича яхши ҳаракат қилиб биламиз. Бранхам ака, сен Раббийдан, сен шундай қилсанг бўладими, деб сўрасанг бўлмайдими?
Бу вақтга келиб, соат кечаси икки бўлган эди. Улар оқшом ўндан бери баҳслашар эдилар. Чарчаган ва саросимада қолган Билли деди:
— Бўпти, шундай бўлсин ҳам. Мен яна бир бор бу ҳақда ибодат қиламан.
Бу тўрт соатли баҳсни жимгина эшитиб турган Билли Поль Бранхам, отасини ётоқхонага олиб ўтди ва орқасидан эшикни ёпди. У отасини хонадан юриб бориб, деразадан ҳали ҳам тинмаётган бўронга қараётганини кузатиб турди. Отаси елкаларини сал энкайтириб турар ва қийналиб кетган кўринар эди, хонадан юриб бориб, Билли Поль унинг елкаларидан қучоқлади ва деди:
— Дада, бу бир тўда воизларга қулоқ солма, Худо сенга нима деса, шуни қил.
— Билли, мен тилка-тилка бўлиб кетаяпман, холос. Мен билмайман, қандай қилиб Худо мени қилишим керак нарсани қила оламан. Мени умуман пулим йўқ. Ҳатто агар мен Йоханнесбургга қайтсам ҳам, мен бу одамларнинг ҳамкорлигисиз қандай бўлса ҳам бирор йиғилиш ўтказишни фараз қилолмайман. Улар бўлса ҳеч ҳам ҳамкорлик қилишни истамаяптилар. Агар мен қачон дир ўт ва сув орасида қолган бўлсам, унда худди ҳозир шундай бўляпман.
— Дада, агар бу давлатда бошқа ҳеч ким сен билан турмаса, унда мен сен билан тураман.
Билли ўғлини қаттиқ қучди.
— Билли, мен билан ибодат тушур.
Улар бир кишилик кроватлар ўртасида тиз чўкдилар ва бирга ибодат қила бошладилар. Аммо тез орада Билли Поль уйқусига бўйсиниб ва кеч бўлганидан кроватига ўрмалади ва ухлаб қолди. Билли бўлса, жуда ташвишланаётганлигидан, ухлай олмас эди. Унинг фикрлари, уни тузоққа олиб келган, “болға” ва “сандон” орасида у ёқдан – бу ёққа “сапчир” эди. Шундайми ёки бошқачами, у уни Жанубий Африкага таклиф қилган одамларнинг ўзига қарши ҳаракат қилишга мажбур эди. У қандай қилиб уларни кўндиради? Уларни фикрини ўзгартиришни иложи бўлмаса, ундачи? Унда у қандай қилиб Йоханнесбург ва Дурбанда Худонинг иродасини бу одамлар кўмагисиз бажара олади? Унинг мунозараси ечилмайдигандай эди. Бошидаги жони қийналиши, гўё намни мочалкадан аста-секин сиқаётганга ўхшаб кетар эди; у нам унинг кўзлари четидан шўр таъмли ёшли бўлиб сизиб чиқар эди.
Эрталабки соат учларда, Билли Раббий Фариштасини келганини ҳис этди. Кейинги лаҳзада нур чамбари пайдо бўлди ва кейин шифтга кўтарилди — унинг қахрабо шуъласи остида Раббий Фариштаси турар эди. Кўчада шамол кучайиб, сусайиб, тинмай эсар, шундан деразалар дириллар эди. Билли бўлса қўрққанидан қалтирар эди. Раббий Фариштаси билан ҳар бир юзма-юз учрашганида, у ўша шол қилиб қўядиган қўрқувни ҳис этар эди. Ғайритабиийлик шундай қилиб, у учун одатдаги ҳолат бўлмади. Бу бир бошқа ўлчов эдики, Билли буни тушунолмас эди ва таъсирига унинг инсоний ҳислари қийналиб бардош берар эди. Аммо, гарчи у титраса-да, у Фаришта келганидан миннатдор бўлган эди. Эҳтимол, ҳозир у бу чорасизликдан чиқа олади.
— Ким бу одамлар ва улар нимани билдирадилар? — сўради Билли.
Фаришта қўлларини кўксига қовуштириб турар эди. Гарчи Биллига Фариштани жилмайиб турганини кўришига тўғри келмаган бўлса-да, ҳозир унинг шиддатли нигоҳи жиддий эди.
— Улар билан сафарни давом эт, — Фаришта қатъий деди. — Сен улар билан кетишни бошлаган экансан, энди сенга буни қилишингга тўғри келади. Аммо унутма, агар сен улар билан жанубга кетар экансан, сен бу учун зарар кўрасан, жафо чекасан. Билли Полни уйғот ва унга шундай деб айт: РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Эрталаб ҳаво очиқ ва иссиқ бўлади”. Улар Билли Полни эртароқ якшанба мактадига этишад. Йиғилиш шундай узоқ давом этгани учун, Эрн Бакстер Билли Полни сени чақириб келиш учун, сен бориб касаллар учун ибодат қилишинг учун, жўнатишади. Ўғлинг қора машинада ёшгина одам билан келади. Йўл-йўлакай у бошқа бир ёш одам учун кириб келади. Шундан кейин...
Шу ерда Билли иккита туб аҳолилик одамни кўприкда, эвкалипт дарахти ёнида кўрди. Ўша туб жой одамларидан бири, овчиларнинг оқ кийимини кийиб олгани, қўлини кўтарди ва таёқ билан бошқасини энди урмоқчи бўлди. Фаришта деди:
— Билли Поль бунга сени қаратади. Шу аломатлар орқали, мен сени жанубга боришингга рухсат берганимни билиб оласан. Аммо, унутма, сен шу учун зарар кўрасан.
Қачонки у ваҳийдан чиққанида, Фаришта йўқ эди. Билли ўғлини уйғотди ва деди
— Билли, ҳозиргина менга Раббий Фариштаси келди.
У Билли Полга Фариштани сўзларини айтиб берди, кейин бўлса Бакстер, Босворт ва Стедсклю ухлаётган хонага шошилди.
— Биродарлар туринглар! Менда РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ — бор. У менга сизлар билан жанубга боришимга рухсат берди, аммо бу учун мен зарар кўраман, чунки бу Худонинг ҳақиқий иродаси эмас. Аслида, бизларнинг йиғилишларимиз, улар қандай бўлиши керак бўлса, шундай муваффақиятли бўлмайди, чунки ҳақиқатдан ҳам биз у ёққа бормаслигимиз керак эди. Эртага эрталаб бу бўрон тўхтайди...
Шундан кейин у уларга ваҳийнинг қолган тафсилотларини сўзлаб берди.
Якшанба кунги тонг Фаришта Биллига айтганидай, очиқ, тинч ва иссиқ бўлди. Билли Поль якшанба мактабига Эрн Бакстер ва Миллий Қўмитанинг бошқа аъзолари билан жўнади. Тез орада иккита ёш одам Билли Полни қора машинада орқага, уйига, у отасини чақириши учун олиб келишди. Билли кетишга тайёр эди. Йиғилишга боришда улар тор кўприкдан ўтдилар. У ерда, эвкалипт ёнида, иккита туб жойли оадм турар эди. Улардан бир овчиларнинг оқ кийимида эди. Билли Поль уларни бармоғи билан кўрсатиб, деди:
— Ота, унга қара! Анави одам қўлида таёғи билан иккинчисини урмоқчи бўлаяпти.
Билли бош ирғади.
— Поль, эслайсанми, сенга ўтган кеча нима деганимни? Мен жанубга борсам бўлади, аммо бу учун мен зарар кўраман.