Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Ниҳоят, Дурбанда

59 БОБ

1951



КЛЕРКСДОРПДАН ТАХМИНАН 320 километрлар жануби-ғарбда 60 минг аҳолиси билан тартибсиз ўсиб, йириклашиб бораётган кон саноати шаҳри — Кимберли жойлашаган. Уилльям Бранхам Кимберлига 1951 йилнинг 17 ноябрида, чоршанба куни келди. Бироқ, унинг довруғи ўзидан олдин келиб улгурганди. Кимберлидаги биринчи оқшом 500 киши сиғдира оладиган черковдаги йиғилиш вақтида у касаллар учун ибодат қилди. Афсуски, ташқарида ўн баробар кўп киши бўлган эди.

Кейинги кун эрталаб, Фред Босворт Миллий Қўмита аъзолари билан шифоланиш кампаниясини каттароқ жойга кўчириш ҳақида суҳбатлашди. Қўмита унинг илтимосига рад жавоб бергани уни ажаблантирди. Улар Кимберлидаги маълум бир пасторга, шу йиғилишлар унинг черковида ўтказилади, деб сўз беришган ва ҳозир энди улар ўз ваъдаларини бузишни истамадилар.

Шундай қилиб, Фред Босвортнинг ўзи бу пасторни кўндиришга уриниб кўрди.

— Биродар, қулоқ сол, кўчалар ҳам, далалар ҳам ибодатга муҳтож минглаб касаллардан тўлиб кетган. Наҳотки сен ҳалиям йиғилишни сени черковингни кичкина биносида ўтказаман демоқчимисан?

— Улар менга йиғилишни мени черковимда ўтказаман деб ваъда беришган, — қайсарлик билар деди пастор, — шу учун биз йиғилишни менинг черковимда ўтказамиз.

— Ғирт кулгили, — ғазабланиб жавоб берди Босворт.

Билли меҳмон бўлиб турган уйга қайтиб, Босворт норозилигини билдира бошлади:

— Бранхам ака, сен бирор вақт воизни худбинларча йўл тутганини кўрганмисан?

Билли қуруққина қилиб аччиқ танбеҳ берди:

— Мана сенинг олдин айтган “мислсиз кўп”инг. Босворт ака, наҳотки сен бизни Раббий иродасидан чиққанимизни кўрмаяпсан?

Шу пайтдаги шаштитдан тушмай, Фред Босворт бу муаммони ўз кучи билан ечмоққа қарор қилди. Кимберлидаги одамлардан сўраб суриштириб, у, ниҳоят, ўша жойдаги мингта одам сиғдирса бўладиган спорт оренасини олди. У ерда Билли кейинги тўрт кун давомида йиғилишлар ўтказди.

Жанубий Африкага сафарини режалаштираётиб, Билли қора танли туб аҳолига ваъз қиламан, деб ўйлаган эди. Бунинг ўрнига у оқ танли европаликлардан келиб чиққан африкаликларга ваъз қиладиган бўлиб чиқди. Бу нарса уни худди Миллий Қўмитанинг “муқаддас маршрути”дай даражада хафа қилди. Билли туб аҳоли Ғайритабиий Хушхабарни қандай қабул қилишини кўришни сабрсизларча кутар, аммо унга буни йўл бермас эдилар. У бунга рухсат олиши учун Жанубий Африкада уч ҳафта бўлиб туриши керак эди. Оқибат натижада, уни Блумфонтейнда бўлган ҳафтанинг охирида (Климберлидан 160 километр жануброқда) Миллий Қўмита у учун якшанба куни туб аҳоли билан битта эрталабки йиғилишни ажратди. (№7 Сурат)

1951 йил 28 октябрининг ҳали тонги отмасидан туб аҳоли Блумфонтейндаги футбол майдонида йиғила бошладилар. Эрталабки соат 10:00да, Билли келган вақтда, стадионда 12 000дан кўп одам — ёппасига қора танлилар “денгизи” ўтирган эди; кўплаб аёллар оқ ёки қора кўйлакда эдилар. (№8 Сурат) Эрн Бакстер уларга Исо Масиҳга ишониш орқали Худонинг қутқариш режасини тушунтирди. Кейин Билли микрофонга келиб, шифоланиш ва имон орасидаги боғлиқликни тушунтирди. Бундан кейин имонни синов қилиш вақти етиб келди. Маҳаллий туб аҳолидан одамлар бирин-кетин америкалик хушхабарчига кела бошладилар, ва бири орқасидан бошқасига у уларни кимлигини ва уларда қандай муаммолар бўлганигача айтиб бераверди. Ибодат навбатидан ўн киши ҳам ўтиб улгурмай, бу қора танли одамлар Исо Масиҳ ҳақиқатдан ҳам шу ердалигига ишонч ҳосил қилдилар. Биргина умумий ибодатдан сўнг юзлаб африкаликлар шифоланди. Кейинги ҳафталар мобайнида, ўша ерлик пастор ва шифоланиш ва мўъжизалар тўғрисидаги гувоҳлар ҳақида маълумотлар йиғиб, бу йиғилишлар натижаларини аниқладилар. Натижалар эса жуда ҳайратланарли бўлиб чиқди: кўзи ожизларнинг кўзи очилди, одамлар турли хил кўринишдаги рак ва ҳар турли касалликлардан шифоланишди, ногиронлар ҳам шифо олдилар. Бир автобус ҳайдовчиси айтди: “Мен ногирон олиб келгандим, мен ўзим уни автобусга чиқаргандим, а қачонки у уйга қайтганида, у ўзи юра олар эди”. Умуман олганда, маҳаллий хизматчилар ҳисоб-китоби бўйича, Бранхам кампаниясининг биргина ибодат йиғилиши вақтида мингга яқин одам шифолангандилар.

Оддий фикрлайдиган одамларни, қачонки улар Уни ғайритабиий ҳодисаларини ўз кўзи билан кўриб, Исо Масиҳни қабул қиладиган одамларни — Билли айнан шуни Африкада кўришни умид қилган эди. Билли бу қора танли ерли аҳоли учун Миллий Қўмита аъзоларидан кўпроқ йиғилишлар белгилашларини илтимос қилди, аммо улар олдиндан белгиланган муддатлар ҳақидаги ваъдаларини янгичасига баҳона қилиб, рад қилишди. Билли бу деноминация одамларнинг ўжарлиги ва узоқни кўра олмасликларидан лол бўлиб қолди. Улар ўзларини, гўё бу маршрутлари ўн биринчи амрдек, ўзларини тутдилар.

Блумфонтейнни тарк этиб, Бранхам гуруҳи у ёқдан 1450 километр жануби-ғарбда жойлашган Кейптаунга жўнади. Бу ерда йиғилишлар Блумфонтейнда бўлганидек тарзда ўтди: беш кун ҳаяжонлантирадиган шифоланиш йиғилиши ўтказилди, бир якшанба эрталаби қора танлиларга ажратилган эди.

Бу қора танлиларга қандай муносабатда бўлаётганларидан Билли ташвишда эди. Оқ танли африкаликлар учун йиғилишлар Уингфилд аэропортининг йирик ангарида ўтди. (№9 Сурат) Ангар эшиклари очиб қўйилгани туфайли, 10 000дан ортиқ одам йиғилишга қатнаша олди. Қора танли африкаликлар эса, бошқа томондан, шаҳар ҳудудидаги анча кичикроқ бинони — Дрилл Холлдан фойдаланишга мажбур эдилар. (№10 Сурат) Туб аҳоли Уилльям Бранхамнинг ваъзини эшитишга шунчалар чанқоқ эдиларки, Дрилл Холлнинг ташқарисида кечаси 1:30дан навбатга тура бошладилар. Эрталаб соат 6:00да одамлар 8000 кишигача кўпайди. Афсуски, ниҳоят, эрталаб соат 9:00да эшиклар очилганида, ичкарига 3000 кишигина сиғди. Кетини ўйламайдиган Миллий Қўмита ҳатто холл ташқарисига овоз кучайтиргичлар ўрнатиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрмади, шу сабабли, кўчада қолиб кетган одамлар ваъзни эшита олишмади. (№11 Сурат)

Билли, умидсизлигини ёзнинг эрталабида даражадаги симобга ўхшаб кўтарилаётганини сезди. Миллий Қўмита шак-шубҳасиз бу йиғилишларни бетартиб ярамайдиган қилиб режалаштиргани учун айбни кўпини ўзига олиши керак. Бироқ, Билли ўзини ҳам бунда маълум қадар айбдор деб ҳисоблар эди. У Миллий Қўмита иродасига, гарчи у бунда ҳар қалай Раббий иродаси бўлмаганини билса ҳам, жуда истар-истамай кўнган эди. Фаришта уни бу учун зарар кўришини айтиб, огоҳлантирди. Билли, Фаришта шуни кўзда тутмаганмикин деб, тушунмай ҳайрон бўлар эди. Йўқ, Фаришта бошқа нарсани кўзда назарда тутган эди...

Кейптаундаги шифолаш кампанияси душанба кечқурун тугади. Сешанбада улар қирғоқ бўйлаб ғарбга (650 километр масофага) кетдилар ва қоронғу тушганича Порт-Элизабетга етиб келдилар. Кейинги кун оқшомда, 1951 йил 7 ноябрида Фэдер Маркет Холл деган катта аудиторияда Порт-Элизабетдаги биринчи йиғилиш бўлиб ўтди. (№12 Сурат) Бу ерда ташкилотчилар эҳтиётга яна бир бор етарлича баҳо бермадилар ва минглаб одамлар бинога киролмадилар. Бунинг натижасида, ҳафтанинг қолган қисмида Порт-Элизабетдаги шифолаш кампанияси кенг спорт аренаси — Девис Стадионида ўтди.

Бир кун эрталаб Билли, қорни қаттиқ оғриб уйғонди. Аввалига у буни калласидан чиқариб ташлади, аммо оғриқ кун бўйи давом этавергач, у безовталана бошлади. Агар уни ошқозонидаги сирли касали уни қийнаш учун қайтган бўлса, унда нима бўлади? У кўп кунлардан бери жуда тиғиз сафарининг кун тартибидан қўшилиб кетган таъсирини сезган эди. 1947 йили қаттиқ чарчаганидан, уни ошқозони оғриши қайталаган эди. Ўша вақтда у бир йилдан кўп вақт, то ўзи кафедрада ҳушидан кетиб йиқилмагунича, бор кучини сарфлаган эди. Ўша касаллик сабабли, у шифолаш кампаниясини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлганди. Уни ошқозони лимонга ўхшаб ачиб кетган, аҳволи оғирлигидан, Биллини ўлишига сал қорлди. Шу нарса такрорланармикин? Миллий Қўмита аъзолари ҳам унга дам олишига қўймай, уни бор куч-қувватини симиришар эди. Бу ғайритабиий ваҳийлар уни жисмонан қанчалик чарчатишини улар тушунишмасди.

Бироқ, уни чарчоғидан ҳам баттар ёмонроғи, қорин бўшлиғида зўриқаётган оғриқ эди. Порт-Элизабетдан соҳил бўйлаб юқорига 240 километрда жойлашган Ист-Лондонга келиб,бу оғриқ унинг азалдаги душмани — ошқозони оғриғи эмаслигига амин бўлди. У бу қаттиқ санчиқ оғриқни ошқозонидан пастроғида сезар ва бу оғриқ қайт қилишдан ҳам кўра оғриқли эди. Қачонки бошқалар, уни сафар вақтида кузатиб келганлар ҳам бетоб бўлгач, Билли тушундики, бу нарса шу ерга хос, эҳтимол, овқат ёки ичимликдан келиб чиққан эди.

Ист-Лондонда беш кун бўлишгач, (№13 Сурат) улар Африканинг шарқий соҳили бўйлаб юқорига, (бу ёқдан 480 километр масофага) Дурбанга жўнадилар. Йўл бўйлаб кетаркан, Билли раскладушкада ётган қора танли аёл ҳақида ваҳий кўрди. Тез орада улар одатдаги қора танлилар қишлоқчаси яқинидан ўтишди. Билли ҳайдовчидан машинани тўхтатишини сўради. Билли ва уни ҳамроҳлари машинадан тушиб, бу қишлоқчага кирдилар, у ерда қолган кулбалардан ҳеч қандай фарқ қилмайдиганига, Билли кўрсатганига кириб бордилар.

— У ерда бизлар раскладушкада ётган аёлни топамиз. У силдан жуда ҳам қаттиқ шикастланган. У Масиҳчи ва инглизча гапиради.

Улар кулбага кирганларида, мана, у ерда айнан Билли айтгани каби, у ётар эди. Аёл уларга инглиз тилида шундай деди:

— Мен шифоланишим учун узоқ вақт ибодат қилдим. Исо менга, бошқа мамлакатдан пайғамбар мен учун ибодат қилиш учун юборишини ва мен шифоланишимни ваъда берди.

Раббий Исо Ўз ваъдсида турди.

Дурбанга улар 1951 йил 20 ноябрида етиб келишди. Бу йирик шаҳарнинг осиёча ўзига хослиги, Биллида кучли таассурот қолдирди. Кўчаларда рикшалар224 бўзчини монисидай қатнар эди. Ҳиндистонлик аёллар ўзларининг анъанавий шойи кийимлари — сарида базарларда қора кийимли мусулмон хотинлар ва қора танли ўша ерли аёллар билан юришар (баъзи туб ер аёллари бўйнида ва билакларида мис ҳалқалари бўлар эди) эди. Қорасоқолли сикхлар225 бошларида оқ салла ва беллари орқа томонида узун қин-пичоқлари билан лой билан бўялган, жингалак сочлари донаклар билан безалган, қулоқ солинчакларига узун қалин ҳалқалар осиб, чўзилган баланд бўйли, ярим ялонғоч африкаликлар тўдаси билан аралашиб юришар эди. Қачонки Билли миллатларнинг ушбу “гулдастаси” ҳақида сўраганида, жаноби Шуман тушутирди: Дурбанда 440 минг аҳоли бор, ундан 130 000 киши африкалик туб аҳоли, 110 000 — европалик африкаликлар, а 200 000 киши эса Ҳиндистондан келганлар. Бу ҳиндлар олдинига найзалар остида ишлатиш учун қул сифатида олиб келинди. Улар ўз осиёга хос меросларига олдингидай қаттиқ ёпишиб олганлар, бу дин томондан ҳам шундай: индуизм, буддизм ва ислом.

224 Рикша — (япон. “jinriksha”: “jin” — одам+ “riki” — куч+ “sha” — фойтун) 1. Енгил икки ғилдиракли рессорли аравача, одам одамлар ва юкларни ташишга мўлжалланган, иккита шотидан тортади ёки итариб юради (Осиёнинг баъзи бир мамлакатларида). 1867 йил Америкалик Гобл томонидан Японияда патент олинган. ХХ аср бошидан Шарқий ва Жанубий Осиёда ва Жанубий Африка Республикасида тарқалган. 2. Шунақа аравани тортиб юрган одам. (Тарж.)

225 Сикхизм — дин, (1469-1539) (руҳий ўқитувчи) Нанак томонидан Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий томонидаги гурулар субконтиненти, Панжобда асос солинган. Сикх, эски ҳинд тили — санскрит тилидан келиб чиққан бўлиб, “издош” ёки “шогирд” деган маънони англатади. 1990 йилга келиб сикхлар диний ташкилоти аъзолари 16 млн.га яқин бўлган. (Тарж.)

Дурбанда биринчи йиғилиш чоршанба оқшом Сити Холл биносида ўтказилди. Йиғилишга кириш фақат оқ танли африкаликларга рухсат берилди. Бинога киролмаганлар ваъзни Сити Холлни ўраб турган паркларга ўрнатилган овоз кучайтиргич карнайлардан эшитдилар. (№14 Сурат) Одамлар кўп натижаларни кутган эдилар, шу учун улардан бу ерга ногиронлар аравачаларида ва замбилларда келган кўплари, у ёқдан ўз оёқларида чиқдилар.

Пайшанба куни хизматни от чоптириш учун мўлжалланган Грейвилл Рейс Корс226 деб аталадиган йирик стадионга кўчирилди. Соя қилинган трубиналарда 20 000 дан ортиқ киши ўтирар, ва яна кўплаб одамлар учун жойлар қолган эди. Гапириш учун платформага чиққан Билли, халқ ичида қора танлилар ҳам, буғдой ранг ҳиндлар ва оқ танли европаликлар ҳам борлигига ҳайрон бўлди. У Дурбаннинг мэри, Сидней Смитга мурожаат қилди:

226 Инглизчадан сўзма-сўз: “Грейвилла Ипподроми” (Тарж.)

— Мен ўйламагандим, Жанубий Африкада бизни бира-тўла оқ ҳамда қора танлиларни йиғилишга таклиф қилишга йўл қўймайдиган ирқий сегрегация қонунлари амал қилса керак, деб ўйлаган эдим.

— Сегрегация қонунлари бор, — мэр тушунтира бошлади, — агар сиз қараб турсангиз, бу ирқлар ажратилган. Мана бу тўсиқларни кўряпсизми?

Эндигина Билли бу одамлар тўдаларини ажратиб турган оқ девор линияларини кўрди.

— Аммо, нима учун бу тўсиқлардан баъзилари қора танлилар орасидан ҳам ўтган?

— Бу деворлар ҳар хил қабилаларни ажратиб туради: банту, свази, ксхоза, зулу. Бу ердан ўндан ортиқ ҳар хил қабилалар бор ва улардан баъзилари бир-бири билан душман.

— Нима учун биз энди бошқа шаҳарларда ҳам шундай қилолмадик? — Билли сўради. — Ўшанда бизлар Хушхабарни кўпроқ одамларга етказган бўлар эдик.

— Дурбан — бу ҳукумат бундай қилишга рухсат берган якка-ю – ягона жой.

Эндигина Билли, нима учун Раббий Фариштаси унга тўппа-тўғри Дурбанга боришни ва у ерда бошқа кўрсатма бермагунича, қолишликни буюрганини тушунди. О-о, қанийди, агар у Фариштани буйруғига қулоқ солган бўлсайди! У энди бу хатоси учун қанчалар қийналар эди. Ҳозир ҳам уни қорин бўшлиғидаги оғриқ тўхтамасди. Худди унинг ичакларида каламушлар югурчилар ва уни ичакларини кемираётгандек эди. Биллига оғриқдан нақ икки қад бўлиб букилмаслик учун, ҳатто одамлар ибодат учун олдинга чиқа бошлаган вақтларида ҳам кафедрадан қучоқлаб олишига тўғри келар эди; ҳаттоки, қачон унинг кўзи олдида ваҳий пайдо бўлган ва у бегона кишиларнинг юрак сирларидан ҳам огоҳ бўлган вақтида ҳам; ҳатто бу одамлар шифоланган вақтида ҳам.

“Самовий Ота, илтимос, мени кечир, — Билли кўплаб таржимонларни, уни охирги сўзларини ўн бешта ҳар хил тилларга таржима қилганларича кута туриб, аста ибодат қилар эди. — Мен бу хатоимдан афсусдаман. Исо, Сен бу одамларни шифолаган пайтингда, мени ҳам шифола”.

Бироқ уни овутадиган ваҳий пайдо бўлмас эди. Гўё, худди Худо Ўз пайғамбари муҳтожидан юз ўгиргандай эди ва шу вақтнинг ўзида Ўз болалари орасидаги кичкина бир муҳтожга ҳам жавоб берар эди. Виждон кемиришларидан қийналиб, Билли шундай юз ўгирилганига, рад этилганига лойиқлигини ҳис этар эди.

Ўша ердагилар, навбатдаги одамларнинг муҳтожлари бирин-кетин бехато ошкор бўлаётганини ва касаллар шифоланаётганини кўриб, ҳаракатга келди. Соқов ва гўнг индус-бола эшитгач ва умри бўйи биринчи марта гапирганида, халқнинг имони кескин кўтарилди ва “четидан тўлиб тоша бошлади”. Билли ногиронлар, касаллар, гўнглар ва кўрларни ҳозирнинг ўзидаёқ тирилган Қутқарувчи, Исо Масиҳ қўлидан ўз шифоларини олишларига ишонтириб, овозини кўтариб ибодат қилди. Бироқ, бу ибодатни охирги таржимон таржима қилиб бўлишидан анча олдин аёл ва эркак, ёшу-қари ногиронлар аравачаларидан тура бошладилар ёки ҳассаларини ташлаб юбордилар; болалар ўз оёқларидан металл қисқичларини ечиб олдилар ва улар ҳам ташлаб юборавердилар.

Афсуски, халқнинг ғолибона шовқинини энг авжида оғриқдан ҳиқиллаётган Биллини платформадан иккита бақувват одам олиб кетишди.

Келувчилар транспорт ҳаракатини, кўкрагича ботқоқда ботиб бораётган бегемот тезлигигача секинлаштирганча, Дурбанга қараб юришни давом эттиравердилар. Жума куни, тушдан кейин одамлар Грейвилл Рейс Корс иппадромида икки баробар кўпайиб, 40 000 дан ошиб кетди. Сидней Смит билан бирга машинада ўтириб, хизматга кетаётган Билли, қўлларида қўлбола ҳайкалчалари билан кетаётган кўплаб қора танли одамларни кўрди. У Библияда бунақа будпарастлик ҳақида ўқиган эди, бироқ ўз кўзи билан биринчи марта кўрди.

— Мана бу будлари билан кетаётган одамларга қаранг, — Билли шу заҳоти мулоҳазасини билдирди.

— Уларнинг баъзилари Масиҳчилар — мэр деди.

— Масиҳчилар? — Билли қайтарди, ҳайрон бўлганидан оғзи очилиб. — Масиҳчилар бутлари биланми?

— Ҳа. Бу ерда қора танли Масиҳчилар ота-боболари бутларига ҳали бери ёпишиб олганлар.

— Қизиқ-ку, бу. Мен улардан бирортаси билан гаплашмоқчиман. Сиз ана у ерда турган қора танлини тилида гаплашиб биласизми?

Йўл четига буриб тўхтаб, мэр ва унинг меҳмони машинада чиқдилар ва бўйи 2,10 метрлар, вазни — 140 килограммлар келадиган вазмин негрга қараб келдилар. Яқинроқ келиб, Билли унинг бути қуриб қолган қон билан бўялганини кўрди. У негрдан мэр орқали сўради:

— Сен Масиҳчимисан?

— О, ха, — жавоб берди негр. — Мен кўп йилдирки Масиҳчиман.

— Сен нима учун бу бутни олиб юрибсан?

— Менинг отам менгача қаерга бормасин, бу бутни ўзи билан олиб юрган. Бир куни у бир ўзи чўлда ов қилиб юрганида, арслон уни изидан тушган. Отам олов ёққан ва шу худони чақириб, сеҳргаримизни дуосини айтиб ибодат қилаверган ва арслон кетган. Энди мен ҳам доим шу худони олиб юраман. Агар миссионерлар худоси менга панд берса, унда бу худо мени алдамайди.

— Мен ўйлайман, сен керак эмас томонга имонингни йўналтирасан, — унга таъна қилди Билли. — Мен ҳам овчиман ва мен ёввойи ҳайвонларнинг феълини биламан. Ўша арслонни бу бут қувгани йўқ, балки олов қочирган.

Негр бунга шубҳаланиб қаради. Билли сўради:

— Сен бугун стадионга йиғилишга келасанми?

— Эртага, — ғўнғиллади у.

— Яхши. Унда сен эртага Исо ҳеч қачон панд бермаслигини кўрасан.

1951 йил 25 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтган учта йиғилиш, Грейвилли Рейс Корс иппадромидаги одамлар келишида олдинги рекордлардан ҳам ўтиб кетди. Нафақат трибуналар, балки марказий майдон ҳам ҳайвонлар тўдасига ўхшаб, оқ тўсиқлар билан ажратиб қўйилган ҳар хил қора танли қабилалар ерда ўтириб олишган эди. (№15 Сурат) Эрталабки йиғилишни муҳтарам Босворт ўтказди, кундузгини бўлса — муҳтарам Бакстер. Кечқурунги йиғилиш Биллига, у ваъз қилиши ва касаллар учун ибодат қилишига ажратилган эди.

Бу вақтга келиб, Билли ўн беш таржимон орқали ваъз қилишига ўрганиб қолганди. Бу секин процесс эди, унинг натижасида одатдаги 15 дақиқали ваъзга уни бир ярим соати кетар эди. Билли деди: “Исо Масиҳ Худо Ўғлидир”. Биринчи таржимон товуқ қақиллашидай товуш берди; иккинчи таржимоннинг нутқи шоғолни увиллашини эслатди; учинчисининг таржимаси олдинги иккаласидан бутунлай фарқ қилар, ва шундай қилиб, бу ўз навбати билан давом этаверди. (Олдин Билли тез-тез 1 Коринфликларга 14:10да Павел, маъносиз товуш йўқ деб айтганига тушунишни истар эди. Энди бўлса, бу ҳар турли ўзига хос тилларни эшита туриб, Павел нимани кўзда тутганини англади.) Ниҳоят, ўн бешинчи таржимон уни гапини таржима қилиб бўлди, ва Билли давом этди: “Исо гуноҳкорларни қутқариш учун ерга келди”. Таржима қилиш жараёни яна бошланди...

Ҳали таржимонлар бу гапни таржима қилишар экан, Билли платформа четига келди ва Сидней Смитдан сўради:

— У ерда, майсазорда нима бўлаяпти? У ерда муштлашишяптими?

Мэр ҳам бу қий-чувни кузатиб турди:

— Тушунмадим. Мен ҳаммасини билиб келиш учун полицияси юбораман.

Тез орада полициячи қуйидаги хабарни олиб келди:

— Бранхам ака, у ерда, одамлар орасида, негр аёл ҳозиргина боласини туғди. У билан ҳаммаси жойидалигига ўхшайди.

— Сиз уни бу ердан олиб кетмоқчимисиз?

— Биз шуни таклиф қилдик, аммо аёл боласини артиб тозалади ва кўкрак бериб эмиза бошлади, бизга у ибодат йиғилишида қолишни хохлашини айтди.

Бундай қатъият Биллини қойил қолдирди. Агар бу аёлнинг умиди, қолган ҳамма одамларнинг истагини билдирганида эди, унда бугун ҳақиқатдан ҳам, олдинда ҳайратланарли шифоланиш хизмати турибди.

Ибодат карточкаларини тарқатиш ўрнига, бир неча миссионерлар дюжина (ўн икки) касал одамни топдилар, ва уларни ибодат учун қатор қилиб қўйдилар. Ибодат навбатига биринчи бўлиб шарқий-ҳиндлар бўлган аёл олдинга чиқди. Унинг танаси ранг-баранг сари-ҳиндлар кийимига ўралган, пешонасини эса кўзлари ўртасидаги қизил нуқта безаб, — бу ҳиндлар маданиятида гўзаллик белгиси, кумкум рамзи эди.

Худди Исо Самариялик аёл билан учрашганидек, Билли ҳам унинг руҳи билан боғланиш учун, у билан қичқагина гаплашди.

— Леди, нима учун энди сен, ҳинду бўла туриб, менга, Масиҳчига ёрдам сўраб келдинг? Нима учун ўзингни руҳонийларингга бормаяпсан?

— Улар менга ёрдам беролмайди, — жавоб берди аёл.

Аёлнинг боши узра, врач кабинетини кўрсатиб, ваҳий пайдо бўлди, у ерда у врачни ташҳисини эшитаётган эди. Билли деди:

— Леди, сен туберкулёзсан. Мен ишонаман, агар сен Исо Масиҳни ўзингни шахсий Қутқарувчинг деб қабул қилсанг, У сени шифолайди.

Аёл шу заҳотиёқ бир тиззасида туриб, бошини эгди, узун юбкасини барини олди ва кўзларини устидаги қизил нуқтани артиб ташлади. Билли аёл атрофида нур ялтираганини кўрди.

— Опа, — деди у, — Исо Масиҳ ҳозиргина сени шифолади. Бор ва ҳамма қолган умрингда Унга хизмат қил.

Қаторлар орасида ғулдур-ғулдур пайдо бўлди, ва Билли бошқа ҳинд аёларини бармоқларига туфлаб ва кейин қизил нуқталарини ўчира бошлаганларини кўрди. Кимдир одамлар орасидан қичқирди: “Кришна!”

Бошқа ҳиндлар буни такрорлай бошлашди; “Кришна! Кришна!” — улар америкалик хишхабарчи уларнинг худоларидан бирини айтди деб ўйлаб, қичқираверишди. (Кришна — бу ҳиндларнинг Вишну худосининг ердаги сиймоси.) Уларни тинчлантириш учун қўлини кўтариб, Билли тушунтирди:

— Йўқ, мен умуман “Кришна” деб айтмадим. Мен Масиҳ дедим, — ва у бу исмни “м” ҳарфига алоҳида урғу бериб, аниқ қилиб айтди, — Исо Масиҳ; мен — Исо Масиҳ хизматкори.

Навбатдаги аёл оқ танли аёл эди. Кўринишидан у соппа-соғ эди, ва у ёқинроқ келганида, Билли ундаги ёқимли руҳни сезди. У деди:

— Сиз Масиҳчилигингизни кўряпман.

У буни маҳқуллади.

— Опа, мен сизни черковга бораётганингизни кўраяпман. Сиз Голланд Реформаторлари Черковига тегишлисиз.

Кейин у тушунолмай, пауза қилди. Бу аёлнинг аҳволи бошқача тус ола бошлади. У ваҳийда кўпинча касаллар атрофида ёрқин нур ялт этганини кўрар ва бу ўша одам шифоланганини англатар эди. Бироқ бу ваҳийда ҳамма нарса қоронғилашаверди, худди сояларни оқшом тушиши билан қуюқлашишига ўхшаб.

— Опа, бир неча кун олдин сиз врач қабулида бўлгансиз. Врач сизни текширган вақтида, эрингиз сизни холлдан кутиб турган эди. Сизни эрингиз қора сочли ва мўйлови бор ва у кулранг костюм кийган. Врачни сочлари оқарган ва у кўзойнак тоқади. Врач сизга тухумдонингизда киста бор деди. Бу сизни ҳаётингизга хавф солмайди, аммо шунга қарамай, врач уни олиб ташламоқчи.

Аёл буни бош ирғаб маъқуллади. Ҳали Билли гапираётган экан, аёл теварагидаги ваҳий янада қоронғилашаверди. У энди: “Менинг опам, Раббий сизни дуо қилсин ва шифоласин”, деб айтишга оғзини жуфтлаган ва унга бироз умид билан платформадан тушиб кетишига рухсат бермоқчи эдиямки, бироқ у буни айтишга улгурмай, бирдан ваҳий дафн маросимига ўтди, ва у унитанаси солинган тобутни эркаклар қабрга олиб бораётганини кўрди. Шунда Билли бу аёлни бир неча кун ҳаёти қолганини тушунди ва шу учун у аёлга бу ҳақида тўғридан-тўғри айтгани яхши бўлади, деб қарор қилди.

Леди, сиз кўринишдан соғлом ва бақувватсиз. Биргина сизда ёмон нарса, бу тухумдондаги киста, аммо бу умуман арзимас нарса. Бироқ ўлимингизга тайёрланинг, зеро РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Сизни умрингиз умуман кам қолди”.

Аёлни кўзлари ола-кула бўлиб кетди, ва у зўрға деди:

— Сэр?

— Ҳа, опа, бу шундай. Сизни юрагингиз Худо олдида тўғри аҳволдами, шунга амин бўлинг, холос.

Қачонки бу аёл платформадан кетгач, яхши кийинган оқ танли одам зинадан ва платформадн қора танли болани ушлаб олиб кела бошлади. Эркак америкалик хушхабарчидан бир неча метрда тўхтаган пайтда, бола ўзи олдинга ўтди. Билли бор-йўғи болага бир қаради ва деди:

— Ҳар қандай одам бу болани кўзи қийшиқ, ақийлигини кўриши мумкин. Мен уни шифолай олмайман, аммо Исо Масиҳ шифолай олади. Эҳтимол, Худо менга бирор нарса кўрсатар, бундан боланинг имони кўтарилар.

У бу йигитчани ўтмишини кузатиб, озроқ ҳаёллаб турди.

Мен баланд бўйли, озғин зулу-аёлни қўлида чақалоғи ва уни эрига кўрсатаётганини, эр эса болани кўзи ғилай эканини билганини кўряпман. Мен бу Масиҳчи оиласи эканлигини билдим, чунки ваҳийда мен уларни ибодат қилаётганликларини кўраяпман.

Қачонки зулу таржимони бу сўзларни таржима қилган эди, одамлар болани ота-онаси бу ҳақиқат эканини, қўлларини силкиб ва қичқириб айтиб, ўрниларидан туришди.

Бу вақтда бола бошини эгди. Билли деди:

— Менга бола учун ибодат қилишим керак эмас, чунки у шифоланиб бўлди. Сиз уни кетишига қўйсангиз ҳам бўлади.

Ёш зулу боласи бошини кўтарди ва жилмайди. Бу чинданам шундай бўлган эди: энди унинг кўзлари тўғриланиб, нормал ҳолга келганди. Бола платформадан тушди, аммо уни шу ерга олиб келган одам ҳали кетмаган эди. У яқинроқ келди ва деди:

— Мистер Бранхам, мен сиз билан бироз гаплашмоқчи эдим.

Эрн Бакстер:

— Биз ҳар қандай одамга Бранхам ака билан, у мойланиш остида бўлган вақтида гаплашишга қўя олмаймиз, — уларнинг орасида туриб деди.

— Мен бор-йўғи унга савол бермоқчи эдим.

Иккала эркакка бурилиб, Билли деди:

— Баркстер ака, ҳаммаси яхши. Врачни гаплашишига қўйиб бер.

— Мен врач эканимни қаердан билдингиз?

Билли бу саволга эътибор бермай қўяверди.

— Врач, сизга қандай ёрдамим керак?

— Бу тўппа-тўғри мен — Британиялик врачман. Мен ўша болани бу ерга келишидан олдинроқ текширган эдим ва яна мен ҳозиргина уни текширдим. Олдин уни кўзлари ғилай эди, энди эса йўқ. Сиз буни қандай қилдингиз? Сиз уни гипноз қилдингизми?

— Агар ғилай кўзлар гипноз орқали тузалса, унда сиз, врачлар шу билан шуғулланишингиз керак. Лекин бу гипноз эма эди, а Худонинг қудрати.

— Мистер Бранхам, мен — бор-йўғи черков аъзосиман. Бироқ мен ҳозиргина Худо қанчалик реал, ҳақиқат эканини кўрдимки, У ғилай кўзларни ҳам тўғрилай билар экан. Мен Исо Масиҳни ўзимни Қутқарувчим деб қабул қилишни ва мен бу ҳақида сизни бутун аудиториянгиз олдида айтишни истайман.

Уруғдонида кистаси бўлган ўша аёлнинг платформадан кетганидан кейин ўн минутлар ўтди. Ҳали Британиялик врач халққа гапириб мурожаат қилар экан, платформага хабарчи кўтарилди ва таржимонларнинг бирига ниманидир ҳаяжон билан вайсай кетди, у эса кейин Биллига айтиб берди:

— Аёлни эслайсизми, сиз уни ўлимга тайёрланишинг керак, дегандингиз? У ҳозиргина ўлибди. Бу одам уни эрини билади ва уларни ёнида ўтирган экан. Аёл ўз жойига қайтганида, у эрига шундай дейди: “Э, ҳеч қачон ўйламаган ҳам эдим, мен...”, ва у хотинига жавоб беришга улгурмай, аёл ўша ерда жон таслим қилиб, йиқилди.

Кейинроқ улар аёл юрак хуружидан вафот этганини билишди.

Навбатда энг охирги киши – қора-танли одам бўлиб, у шунчалик букри эдики, у эмаклаб келаётган эди. Уни ақли қолоқлиги равшан кўриниб турган эди. Уни мураббийи бу букрини уни бўйнидаги итнинг бўйинбоғига маҳкамланган занжирда ушлаб турар эди.

— Бу бечора жонзодга қаранг, — Биллини раҳми келиб деди. — Агар мен ёрдам қилиб билсам, ёрдам қилар эдим. Ҳақиқат шундаки, мен унга ёрдам беролмайман. Бироқ Исо Масиҳ ёрдам бериб билади. Бу одамни ҳаёти яширин қололмайди, чунки бу ерда Раббий Фариштаси турибди.

Ваҳий пайдо бўлганида, у кутилмаган бир нарсани очди. Билли деди:

Мен бу йигит Масиҳчилар оиласида ўсганини биламан, чунки унинг кулбаси деворида Исонинг расми осилганини кўряпман. У туғилганидан бери шундай мажруҳ аҳволда. Аммо, айнан ҳозир у ўзи учун ҳавотирланмаяпти, ўз укаси учун қайғуряпти. Тўрт йил аввал унинг укаси катта сариқ ит ёки эчки устидан йиқилиб тушиб, майиб бўлиб қолди. Энди уни укаси ногирон ва ҳассаларда юришга мажбур. РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Унинг укаси шифоланди”.

Шу онда кучли қичқириқ янгради. Одамлар тўдасининг энг охирида баланд бўйли негр турган эди ва ўзининг тилида у ўша одамни укасилигини айтиб қичқириб, боши устида икки ёғоч қўлтиқтаёғини силкир ва ҳозиргина шифоланганини айтар эди.

Мана шу мўъжиза туфайли халқ жунбушга келди ва улар эшита олишлари учун тинчланиб олишларига анча вақт кетди. Билли бу қий-чувни сабр қилиб кузатиб турди ва кейин яна ўз эътиборини, олдида эмаклаганча турган бечора букри одамга қаратди. Ҳавода кўкиш соя пайдо бўлиб, у бу одамни тўғри турганини ва туппа-тузук юрганини кўрсатиб турган ваҳийга айланди. Билли аудиторияга мурожаат қилди:

— Сизлар бу одамни укасини Исо Масиҳ шифолаганини кўрдингиз. Агарда Худо бу шакли ўзгариб деформацияланган ва ақли камроқ одамни шифоласа, сизлардан нечталарингиз Раббий Исога хизмат қиласизлар?

Қора танли, буғдой ранг ва оқ қўллар бутун стадион бўйлаб кўтарила бошлади. Билли бу одамни олиб келган васий кишига, букрининг бўйнидан бўйинбоғини ечишни буюрди. Васий ташвишланганча ва эҳтимол озроқ қўрққанидан, йўқ деб бош ирғади. Билли ўзиникида туриб олди:

— Уни ўз оёғига турғазиб қўй ва занжирни еч. Худо уни халос этди.

Васий занжирни ечиб ва одамни елкасидан ушлаб турғазиб, истар-истамас унга бўйсинди. Букри жуда ҳам ёрдамга муҳтож эмас эди. Унинг умуртқаси бир-икки қарсиллаш билан тикланди, ва шифоланган қора танли одам 50 000 одамни кўзи олдида бор бўй-бастини кўрсатиб турар эди. Билли уни ялонғоч белидан қучоқлади ва у билан платформа четига келди, кейин эса қайтиб кафедрага борди. Эркаккина жилмайди ва уни ақли ғайритабиий тарзда нормал ҳолатга қайтганини тасдиқлаб, аудиторияга қўл силкиди.

Оломон, гўё, гумбурлагандай бўлди ва ер қимирлаганга ўхшаб жунбушга келди. Қулай вазиятдан фойдаланиб, Билли деди:

— Сизлардан қанчаларингиз ҳозир Исо Масиҳни ўз Қутқарувчиси деб қабул қилади?

Минглаб қўллар кўтарилди. Эрн Бакстер деди:

— Бранхам ака, мен ўйлайман, улар сени нотўғри тушунишди. Улар, сен улардан жисмоний олишни хохлайсизми, деб ўйлаган бўлишлари керак. Сен яхшиси бу саволни таржимонлар орқали яна бир бор такрорласанг.

Шундай қилиб, Билли микрофонга деди:

— Мен сизлардан жисмоний шифоланишни хохлайсизми, деб сўрамадим. Мен сизлардан Исо Масиҳни ўзингизни шахсий Қутқарувчингиз деб қабул қиласизми, деб сўрадим. Агар қабул қилсангиз, унда оёқларингизга туринглар.

Минглаб одамлар турдилар. Билли деди:

— Исо сизнинг юрагингизга кира олишидан олдин, сизлар, биринчидан ўзларингизни сохта худоларингиздан воз кечишингиз керак. Сизлар, бутларни олиб юрганлар, мен истардим, сиз ҳозирнинг ўзида уларни синдириб ташлангизлар.

Эркаклару-аёллар ўзларининг лойдан ясалган бутларини синдириб ерга ташлай бошлаган вақтда, иппадром устида чанг булут кўтарилди. Биринчи навбатда Билли овозини чиқариб, бу одамларни жони қутқарилиши учун ибодат қилди, кейин эса ҳамма касаллар ва бетоблар шифоланиши учун умумий ибодатини айтди. Минглаб бу янги Масиҳчилар шифоланганликларини айтиб, қичқириша бошладилар.

Кейинги кун меҳмонхонада Фред Босворт якшанба оқшомидаги йиғилиш ҳақида гапиришдан ҳеч қандай ўзини тўхтатолмас эди.

— Бранхам ака, одамлар тарқалишаётганларида, улар ўз ҳассалари, раскладушкалар, ногиронлар аравачалари ва оёқ учун металл тортмаларни йиғиб, катта қилиб ўйдилар. Мен у ерда турдим-у, кўзларимдан бор ёшларимни тўкдим, йиғлайвериб. Менинг ҳамма 40 йиллик Хушхабар воизлигим вақтида ва касаллар учун ибодат қилганларимда, менга бунг ўхшашини кўришга тўғри келмаган эди.

Шаҳар мэри Сидней Смит деди:

— Бранхам ака, бу ёққа кел, деразадан қара. Анави юк машиналари кеча оқшом одамлар қолдирган қўлтиқтаёқ ва бошқа нарсалар билан тўлдирилган.

У ёққа қараб, Билли молларни ташийдиган еттита катта-катта машиналарни меҳмонхона ёнидан ўтаётганини, уларни ортидан юзлаб шифоланганлар, — ҳар бир қабиладан бўлган қора танли одамларни, уларни бир-бири билан бошқа нифоқлашмай, қўшилишиб кетаётганларини кўрди. Улар бораётиб, бир-бирларини қўлларидан ушлаб ва Бранхам Миссияси кампаниясининг: “Ишон, фақат ишон, Худога ҳамма нарса мумкин, ишон, фақат ишон!” — деган лейтмотив қўшиғини куйлаб боришар эди.

Сидней Смит деди:

— Бизнинг оддийгина ҳисоб-китобларимиз бўйича, кеча оқшом йиғилишда 50 000 одам иштирок этди, агар у якшанба кунги учала йиғилишни ҳаммасини бирга ҳисобласа, — 100 000 дан ҳам кўп бўлади. Кеча 30 000 га яқин одам юракларини Исо Масиҳга бердилар, а қанча одам шифоланганини ҳисоблашни ҳеч қандай иложи йўқ.

— Мен бўлсам, мана, қанчалик бетоблигимдан базўр оёқларимда туряпман, — Билли қўшиб қўйди. — Биз Йоханнесбургдан, худди Фаришта буюрганидай, тўппа-тўғри Дурбанга келишимиз керак эди. Шу вақтга келиб, ҳаммага, Раббий бизларни Дурбанга бўлишимизни хохлаши аён бўлган бўлиши керак.

Афсуски, бу ҳаммага ҳам равшан эмас эди. Мистер Шуман чоршанба эрталаб Эрн Бакстер, Билли ва Билли Поль Солсбери, Родезияга учади деб тушунтирди.

— Ва – ва Дурбанни тарк этамизми? — саросимада ғўлдиради Билли. — Нима учун? Ахир Раббий айнан шу ерда фаол ҳаракатда-ку.

Шуман ўзларининг узрли сабабларининг яна ўша “қолдиқларини” “тўкиб ташлади”.

— Бизлар бир ой муқаддам тайин этган маршрутимизга риоя қиламиз холос. Бу маршрутга асасон, сен Солсберида икки кун ўтказасан, ундан кейин Преторияда битта йиғилиш бўлади, а ундан кейин эса, сизларнинг учиб кетишингиз олдидан битта охирги йиғилиш учун Йоханнесбургга қайтамиз. Мен тушунмайман, нимага сен хафасан. Ахир сен ўзинг хохлаганингдек Дурбанда йиғилишларингни ўтказдинг-ку.

— Родезия, Солсбери бу ердан қанча узоқ?

— 1300 километр шимолда.

Билли бу одамларнинг беъманилигини базўр тушунолди. У аниқ фактларни кўрсатди:

— Бу ерда, Дурбанда мени ваъзимни истаётган 50 000 одам бор. Улардан кўплари бу ерга келиш учун жуда узоқ йўл босишган. Улардан минглаби — янги, эндигина имонга келган Масиҳчилар. Ва мана, бирдан сизни ҳаёлингизга мени 1300 километрлик парвозга жўнатиш келди, ва сиз ҳали мени нега хафалигимни тушуниб етолмаяпсизми?

— Бранхам ака, мен ҳам афсусдаман, бироқ Родезиядаги биродаримизга сени у ерга этамиз, деб ваъда берганмиз, ва бизлар сўзимизда туришимиз лозим.

Ўзининг заифлигини, касаллигини ҳис қилиб, Биллини Миллий Қўмита режасига асосан бу турнени тўхтатиб, Билли рози бўлди. У Солсберида бор-йўғи 1500 одам учун ваъз қилди. Уларнинг Родезияда ўтказган икки куни, унинг хотирасида худди қандайдир ёмон тушдай “сузиб юрди”. Ундан кейин у орқага, Жанубий Африкага учди ва у ерда, Треторияда битта ва яна иккита йиғилиш Йоханнесбургда ўтказди. Йоханнесбургдаги ўша якунловчи хизмат вақтида Биллига, гўё у ўлаётгандай бўлиб туюлди. Шунга қарамай, унинг дарди ўй-фикрларни фарқлаш инъомига ҳам, Худони қудратига ҳам тўсқинлик қилмади. Ўша оқшом бошқа ваҳийлар орасида у аудиторияда кўзи кўр аёлни кўрди. Уни кўрсатиб, у аёлни туришга ва шифони қабул қилишга қизиқтирди. У бу чақириққа жавоб бермади, бироқ унинг ўрнига ўша қаторни ўзидан бошқа аёл турди.

Билли ўрнидан турган аёлга бурилиб, деди: — Мен сизни ҳам кўзингиз ожиз эканини биламан, аммо нима учун энди сиз турдингиз? Сиз — яғудий аёлсиз, ва сиз Исони Масиҳ эканига ишонмайсиз. Сиз нима деб ўйлайсиз, Исо сизга кўришни ато этиб билармикин?

Аёл бош ирғаб тасдиқлади. Билли давом этди:

— У ҳали сизни Раббингиз ва Қутқарувчингиз бўлмас экан, мен Уни сизни Шифокорингиз бўлишини сўрай олмайман. Агар сиз Уни Масиҳ — Нажоткор каби қабул қилсангиз, қўлингизни кўтаринг.

У қўлини кўтарди ва кўзи кўра бошлади.

Ниҳоят, Биллини Жанубий Африкани тарк этиш вақти келди. Ўша ғилай кўзли болани текширган Британиялик врач Билли билан Йоханнесбург аэропортида учрашди ва шундай деди:

— Худо мени миссионер-медик бўлишга чақираётганини мен ҳис этаяпман. Бранхам ака, бу ҳаммаси учун мен сиздан қарздорман. Шу ёққа келганингиз учун, мен миннатдорман.

Унинг миннатдорчилигини юз мингга кўпайтирса бўлар эди. Африканинг узоқ-узоқларидан, ҳар ҳафта минглаб одамлар сувдан имон келтираётгани ҳақида гувоҳликлар келиб турди. Бутун Жанубий Африка черковлари одамларга, қайсики улар яқинда реал ва тирик Худони — сезиларли Худони кўрганларидан руҳланган одамларга тўлиб кетди. Уилльям Бранхам миссияси Жанубий Африкада ўн ҳафта бўлган вақтида, 11 та шаҳарда 500 000 киши қатнашган 120 та хизмат ўтказди. Бу ғалабанинг якуний натижаларини фақат Худо аниқлай олар эди, бироқ Билли уни унга жуда қимматга тушганини билар эди.

Фред Босворт Бранхам миссиясининг қолган аъзоларини, гарчи ўзи уйга ўша куни учмаган бўлса-да, аэропортгача кузатиб борди. Босворт Жанубий Африкада пасторлар ва миссионерларга ёрдам бериб, уларга минглаб янги имонга келган Масиҳчиларни қувватлаш, барқарор қилиш учун яна бир ой қолишга ният қилди. (№16 Сурат)

Самолёт келишини кутиб ўтираркан, Билли қорнидаги оғриқдан тиришиб типирчилар эди. У яна Фред Босворт билан учрашармикан ёки йўқми деб, ростакамига ўйлаб қолди. Ниҳоят, самолёт қўнди ва тез орада йўловчиларни чиқиши бошланиши керак эди. Ҳайрлашиш вақти келди. Билли дўстини қучоқлаб туриб, деди:

— Босворт ака, мен 42 ёшдаман, ва мен ўйлашимча мени умрим охирига етяпти. Павел каби, мен ҳам улуғ курашда астойдил курашдим, умр довонини ошиб бўлдим, имонни сақладим,228 — дея оламан.

228 2 Тимофейга 4:7

— Бўлмаган гап! — Босворт тўнғиллади. — Сен бор-йўғи йигитчасан. Мен 40 ёшимда, мен ахир энди ваъз қила бошлагандим! Ҳозир мен 70 да, ва мен ҳалиям дадил турибман. Бранхам ака, сен ҳозиргина ўқишингни тугатдинг ва диплом олдинг.

Билли ўқишни тугатгани билан рози бўлди-ю, аммо дипломини олганига келганда, унчалик ҳам имони комил эмас эди. Унга кўпроқ, у ҳозиргина битириш имтиҳонидан ўтолмагандай туюлар эди.



Up