Фариштанинг олдиндан айтиши
60 БОБ
1952
— БИЛЛИ БРАНХАМ, о раҳмдил Худойим! — доктор Эдер тиббий ҳисоботдан нигоҳини олиб, қичқириб юборди. — Сен Африкада амёбани юқтирибсан-ку!
Сэм Эдер лаборатория текширишларини ўқиб бўлгач, у бошини ғамгин силкиди.
— Билли, мен сенга ҳеч қандай ёрдам беролмайман. Мен сени мутахассисга жўнатишимга тўғри келади.
Яна бир неча таҳлиллар ўтказгач, доктор Лукас унга нохуш фактларни айтиб берди:
— Мистер Бранхам, бу амёбалар паразитлар ҳисобланади. Улар миттигина циста229 кўринишида ўтиб юради ва оқ қон таначаларидан озгина каттароқ бўлади. Сиз, эҳтимол, улардан бирини овқат ёки ичимлик орқали юқтиргансиз. Бу касаллик симптомалари, бу паразитлар организмга тушганида, тахминан, бир ой ёки бир ярим ойдан кейин пайдо бўла бошлайди. Мен ҳали сизда бўлганидай ёмонини кўрмаганман.
229 Циста — бир ҳужайрали ҳайвон ёки ўсимлик яшаш формаси (Тарж.)
Билли эслади, уни қорин бўшлиғидаги биринчи оғриқларни Порт-Элизабет шаҳрида сезган эди — Йоханнесбургдан кетганидан тўрт ҳафта кейин. Бу дегани, у, аниқроғи, амёба цистасини Клерксдорпда ютган. Бу вақт бўйича тўғри келади. О-о, кошки энди у Фаришта буюрганидай Йоханнесбургга қолганида эди! Бундай қисмат умуман уни бошига тушмас эди.
Доктор Лукас давом этди:
— Амёбиаз — бу бошдан ҳисобласа, учинчи паразитар касаллик бўлиб, бутун дунё бўйлаб юз минг одамга юқадиган касаллик. Кўп ҳолларда бу амёбалар фаолиятсиз ҳолатда туради. Гарчи буни юқтириб олган одамлар ҳозир бацилла (бактерия) ташувчи ва бу касалликни тарқатишлари мумкин бўлса-да, уларнинг ўзлари бунда касаллик таъсирига учрамайдилар. Бошқа ҳолатларда, худди, масалан, сиздагидай, паразитлар ҳаракатга келади. Нима учун биз буни билмаймиз. Ҳозирги моментда бу амёбалар сизнинг ичакларингизда шиллиқ суюқлик ҳисобидан яшаяпти. Биз у ерда улар устидан назорат қилиб туришга уриниб кўрамиз, чунки, агар улар ичаклардан чиқса, улар жигар ёки мияга қараб йўналишади, ва ундан кейин муаммо чуқурлашади. Афсуски, дори бу паразитларга кучли таъсир қилмайди. Мен сизни икки ойлик даволаш курсидан ўтказмоқчиман.
Билли клиникада бўлган вақтида, таҳлиллардан бири вақтида, ундан барий-сульфат230 эритмасидан озроқ ичиш талаб қилинди. Бу таҳлилни ўтказаётган врач деди:
230 Барий-сульфати — оқ майин эзилган ҳидсиз ва таъмсиз порошок. Ичишда сувдаги суспензия кўринишида, ошқозон, қорин ва ичакларни рентген текшириши вақтида контраст восита сифатида ишлатилади (Тарж.)
— Мистер Бранхам, мен эшитдим, сиз миссионер экансиз.
— Ҳа, мен — миссионер-хушхабарчиман. Мен яқиндагина Африкадан қайтдим.
— Мен ҳам воизликка ўқиган эдим. Мени Масиҳчиликда ҳеч нарса йўқлигини билиб олишимга, менга тўрт йил керак бўлди. Шундай қилиб, мен Муҳаммад, Будда, Конфигурация ва бошқа кўпларнинг таълимотларини ўргана бошладим. Мен Масиҳчилик бокира қиз туғиши ва қутқарувчини эътироф этадиган ягона дин эмас эканлигини билиб, ҳайрон бўлдим. Мен шундай хулосага келдимки, бунинг ҳаммаси ҳеч вақо йўқ, шунинг учун мен бу чалкашликлардан қутулдим, ва ҳозир мен агностикман. (объектив дунёни ва унинг қонуниятларини билиш мумкинлигини инкор қилувчи)
Биллининг ичак-чавоғи оғриқдан тилка-пора бўлар, ақли эса уни йиғлагудек аҳволига юзасидан қўрқувга тўлиб-тошар, шу сабабли у бундай ўткир одам билан баҳслашишга кучи етмаслигини сезиб турар эди. Билли ичида ибодат қилди: Раббий Исо, менга яна бир бор бу одам билан гаплашишга имкон бер, қачонки мен яхшироқ бўлганимда”. У уйига келганида ва хотинига хунук янгиликларни айтиб берганида, Меда деди:
— Билли, сен Нью Олбанида, миссис Шейнни эслайсанми?
— Жексон акани черковидан, якшанба мактабининг ўша нервоз ўқитувчиси; у учун айни Жанубий Африкага кетишим олдидан ибодат қилган аёл эмасми?
— У ўша. Сен ҳали Африкадалигингда, у менга ҳар неча кунда қўнғироқ қилиб турди. Энди эса сен уйда экансан, у менга ҳар куни қўнғироқ қилаяпти.
— Уни аҳволи қандай?
— Даҳшатли. Унинг аҳволи шунчалар ёмонлашадики, у базўр уйидан чиқа олади. У сени, қачонки сен мойланиш остида бўлганингда ибодат қилишингни хохлайди, аммо унингча у йиғилишга кела олмас экан.
— Буни аҳамияти йўқ. Мени ҳозирги аҳволимда, мен, эҳтимол, умуман навбатдаги йиғилишни ўтказолмайман.
— Билли, бундай дема. Нима бўлганида ҳам, миссис Шейн мени сендан, қачонки сенга Раббий Фариштаси кейинги сафар яқинлашганида, сен билан у учрашиши учун рўйхатда унга биринчи ўринда бўлса мумкинми, деб сўрашимни истайди.
— Албатта, — паришонхотир деди Билли, у Раббий Фариштасини Клерксдорпдаги ўша машъум кундан, қачонки у Раббий иродасига қарамасдан, Миллий Қўмита маршрутига амал қилишга қарор қилган кундан бери кўрмаган эди. У ўйлади: “О, мен ҳаётимни қанчалар нобуд қилдим!”
Кейинги ҳафталар Билли учун ғирт даҳшатни ўзи бўлди. Доридан оғриқ сусаймади. У оғриқдан қийналиб кетганидан, базўр ухлай оларди. Кечаси билан у нуқул у ёқдан – бу ёққа уйда: “Худойим, илтимос, менга раҳминг келсин. Мен бошқа ҳеч қачон била туриб Сенинг чизиғингдан чиқмайман”, — деб чақириб, ялиниб, уйни ичида юриб чиқар эди: сўз ҳам демас, ваҳий орқали ҳам, ва ҳатто, гарчи Билли доим Библиясини ўқиса-да, ёзилган Каломуллоҳ орқали ҳам. Ночор ва ёлғизлигини сезиб, Билли ақлида тушкунлик қарига борган сари кўпроқ “сийғонарди”. О-о, у қанчалар бундай нодон бўлиши керак эдики, Раббийни тўғридан-тўғри буйруғига қулоқ солмади? Кундан-кунга у ўз хатоларидан сабоқ олишга ҳаракат қилиб, ҳар турли қарорларни текшириб, ҳар хил тафсилотларни таҳлил қилиб, ўзининг Африкадаги мунозарали баҳсли ҳолатларини қайта кўриб чиқаверди. У унинг энг катта хатоси Жанубий Африка Миллий Қўмита — лидерлар гуруҳи билан боғланганлигини кўрди, қайсики улар ўз қарорлари ва фикрларида қанчалар маҳкум турар эдиларки, уларни фикрини қарама-қарши томонга, ҳатто агар Худони Ўзи улардан режасини ўзгартиришни сўраганида ҳам уларни кўндириш имконсиз эди. Кейин билли унга Американинг деноминацион воизлари орасида ҳам шундай қатъиятли, ашаддий муносабатлиларни кўришига тўғри келганини англаб етди.
Эҳтимол, айбдор одамлар эмас, балки система эди. Ҳар бир Масиҳчи ташкилот олдидан белгиланган таълимот ва низомга риоя қилар, қайсики кўпинча шунчалик қадрланадиган догмага айланар, шундан черков аъзолари Каломни бошқача кўра олмас эди. Агар улар доим ҳақ бўлсалар, ҳаммаси жойида бўлар эди. Аммо нима бўлади, агар улар хато қилаётган бўлсалар-чи? Агар уларга Худо ниманидир кўрсатмоқчи бўлса-ю, улар буни қабу қилмасалар, чунки бу уларнинг догмаларига мос, тўғри келмайди, унда нима бўлади? Бундай бўлса, уларнинг шахсий махкам, саботли туришлари уларни ҳакм қила билар эди ва уларга Худонинг ҳукмларига гирифтор қилар эди. Агар деноминацион Масиҳчилик ҳақиқадан ҳам Худонинг Руҳига ёрдам бермаса-да, қарама-қаршилик қилса, унда нима бўлади?
Ўз ҳаракатларини узоқ танқидий таҳлилларидан кейин Билли шундай хулосага келдики, унинг иккинчи хатоси у танқидга ўта таъсирчанлигида эди. Бундай таъсирчанлиги унинг болалигидаги таҳқирчанлигидан, қачонки у оиласининг ёмон отлиғ обрўси туфайли жамиятдан ҳайдалганидан келиб чиққан эди. Масиҳчи бўлиб, у болалиги ва ўспиринлигида олмаган севги ва эътиборга эга бўлди. Бироқ унинг болалигидан баъзи бир комплекс одатлари ҳали ҳам унда, уни тез асабий бўлиши ва танқидга чидай олмасликни ҳам айтганда, унда қолган эди. Энди бўлса, уни диққатини кўплаб одамлар ўзига қаратишга ҳаракат қилганларида, у ҳаммани кўнглига қарамоқчи бўлар, буни эса иложи йўқ эди. Билли шундай қарорга келди, ҳозирдан бошлаб ва бундан буён у Худо ундан нима қилишни истаганида ҳам, бу жараёнда кимнидир хафа қилиб қўйганида ҳам, у ҳаммасини бажариши керак. Унга Раббий Исо Масиҳни хафа қилиб қўйганидан кўра, одамларни кўнглини қолдиргани яхшироқ бўлади.
Афсуски, Биллига Раббий ундан нима исташини билиши ҳамма вақт ҳам осон бўлавермас эди. У бир танқидий фикр ҳақида тинмай ўйлар эди, қайсики бу фикр, мулоҳаза унга йиллаб тинчлик бермас эди. Кўплаб Масиҳчилар у шифолаш кампаниялари вақтида етарлича одамлар устидан ибодат қилади деб шикоят қилишар эди. Юзлаб касал одамлар ўзлари учун у шахсан ибодат қилишини истаб, ҳар бир йиғилишга келар эдилар. Юрак сирларини билишлик унинг танасини жуда толдиргани туфайли, камдан-кам ҳолатларда унда ўн – ўн икки одамдан ортиқ киши учун ибодат қилишга кучи қолар эди. Кўп хушхабарчилар у ҳам Оал Робертс ва бошқа имон билан шифолаш хушхабарчилари каби одамларни узун навбатга тузиши ва уларни олдидан у тегиб ва қисқагина ибодат қилиши учун иложи борича шошилинч ўтказиши керак, дер эдилар. Эҳтимол, у танқидчилар ҳақ эдилар; мумкин, унинг методи чиндан ҳам жуда секиндир. Баъзан Билли бу жумбоқни у бундай кампанияларни Худо аслида қандай ўтказишини хохлашига тушунолмай, соатлаб ўйлар эди. Бошқа ҳолларда, бу савол энди муҳим эмас деб ҳисоблар, чунки яна ваъз айтишига тўғри келмас деб ўйлар эди.
Бир куни саҳарда Меда эрини тиз чўкиб турганини кўриб қолди; у диван устида бош эгиб, ҳўнграб йиғлар эди.
— Билли, нима бўлди?
— Азизам, агар сен мени қанчалик ёмон бўлаётганимни билсанг эдинг! Мана, мени ёшим бор-йўғи 42 да, соғлигимга бўлса путур етди, хизматим тугади ва мен қарзга ботдим. Қандай қилсам экан? Келажакда мен учун нима турибди? Мени йўлим охирига келганга ўхшайди.
— Мумкин, бирор нима еб олганингдан кейин, сенга яхши бўлар, — деб Меда таклиф қилди.
Билли шундай қаттиқ йиғлаганидан қовоқлари шишиб, кўзи юмилиб қолаёзди. Меда уни столга этди ва у қовурилган тухум ва нонни озроқ “чўқилади”. Охирги вақтларда уни иштаҳаси кескин ёмонлашди. Шунинг натижасида, бир неча ҳафтада бор-йўғи 50 килограммча келгунича узлуксиз ориқлади. Биллининг аҳволи яхшиланмади, балки ёмонлашаверди.
1952 йилнинг тахминан феврали ўрталарида, Билли ундан навбатдаги таҳлил олишлари учун клиникага жўнади. Текширишлар натижаларини ўргана туриб, доктор Лукас бош чайқади.
— Жаноби Бранхам, мен сизни шифолаётган дориларим таъсир қилмаяптими, деб қўрқаман. Бундан кейин мен мишьякни ишлатаман.
— Мишьяк? А бу хавфли эмасми?
— Ҳа, мен дозалашда жуда ҳушёр бўлишим керак. Бироқ жаноби Бранхам, бу хусусда алданманг, — сизни аҳволингиз жиддий. Ҳар йили амёбиазадан 40 000га яқин одам ўлади. Бу актив амёбаларичаклар деворини еб ташлайди ва қон айланишига тушиши мумкин, улар эса уни жигарга этади, у ерда улар ўлдирадиган йиринглар ҳосил қилади. Баъзан улар қон орқали тананинг бошқа органларига, бош мияга ҳам етиб боради. Бундай бўлганида одамни иситмаси чиқиб, ўн соат ўтиб ўлим топади.
Билли уйига қаттиқ ташвишда қайтди. У янги дорисини врач буюргани бўйича қабул қилди, аммо у фақат уни терисини сариқ-жигарранг бўлишида “ёрдам берди”.
Тахминан шу вақтда, Биллининг ошнаси доктор Сэм Эдер уларнинг умумий дўсти бошига кулфат тушгани ҳақида хабар бериш учун қўнғироқ қилиб қолди.
— Билли, сен биласан, Делбертни онаси бир неча йил бурун ўлган эди. Делберт ҳозир 17 да ва ёмон кампания билан аралашиб қолди. Энди у касалхонад ётибди, захмда ўлаяпти. Мен уни организми қабул қилиб билгунича, пенициллин ўтказдим, аммо бундан унга наф бўлмайди. Мен фақат сен билишинг керакми, деб ўйладим.
Гарчи Билли шунчалик қаттиқ бетоб бўлса-да, касалхонага бориш ва оиласининг эски қадрдонидан хабар олиш учун бор кучини тўплади. У касалхона палатасига кирганида, Делберт деди:
— Бранхам ака, сени бу ерга келганингдан мен уялиб кетяпман.
— Делберт, аҳволинг жуда оғирми?
— Врач айтдики, мен Худо билан ярашиб олишим керак экан.
— Мен сени онангни Масиҳчи бўлганини биламан. Сен ўзинг-чи?
— Мен мустақил яшай бошлаганимда, бир хил йигитлар менга, агар чека бошласам “зўр” бўлади дейишди, шу учун ҳам мен чека бошладим. Кейин мен шайкадаги бошқалар билан кампания учун пиво ича бошладим ва у ёқ – бу ёққа қарашга улгурмай, буни илакиштириб олдим.
— Юракни Исо Масиҳга беришга ҳали ҳам кеч эмас.
— Мен-мен шуни истайман, — йигит дудуқланиб бошлади, — лекин Худо мени қабул қилмай дими, деб қўрқаман, чунки мен шунақа гуноҳкорман.
— О-о, албатта, У сени қабул қилади, — Билли уни ишонтирди. — Айнан шу учун У, гуеоҳкор одамларни қутқариш учун Хочда Ўз Ҳаётини берди.
— Мени У қабул қилади, деб ўйлайсанми, гарчи ҳозир менда шундай касаллик?
— Сен Унга танангни эмас, жонингни тақдим этишинг керак.
— Унда мен Унга бораман.
Библияни очиб, Билли овозини чиқариб, Юҳанно баён этган Инжилнинг 14-боби, 1-оятидан ўқий бошлади:
Юрагингиз ғаш бўлмасин. Худога ишонинг, мега ҳам ишонингиз!
Отамнинг уйида маскан кўп. Шундай бўлмаса эди, Мен сизларга жой тайёрлагани кетяпман, деб айтармидим?
Мана, Мен бориб сизларга жой тайёрлайман-у, яна келиб, Мен бўлган жойда бўлишингиз учун сизларни олиб кетаман.
Мен борадиган жойни эса сизлар биласизлар, йўлни ҳам биласизлар.
— Раббим! — деди Фома, — қаерга боришингни билмаймиз-ку, йўлни ҳам қандай билиб оламиз?
Исо унга деди:
— Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отамнинг олдига боролмайди...
Бу бобни ўқиб бўлиб, Билли кроват олдида тиз чўкди ва ибодат қила бошлади. Делберт қўлини кўтариб, йиғлади: “Азиз Худо, менинг жонимга шафқат қил. Илтимос, мен гуноҳкор бўлиб ўлиб кетишимга қўйма. Мен бутун юрагим билан, Калом ҳақиқат эканига ишонаман ва мен ҳозир Сени Қутқарувчим деб қабул қиламан”.
Билли турди ва:
— Ҳозир бўлса, кел, Илоҳий шифоланиш ҳақида гаплашамиз, — деб Делбертни елкасига уриб қўйди.
— Энди эса аҳамияти йўқ, ўламанми ёки йўқми, — деди Делберт қўлини юрагига қўйиб туриб. — Мана бу еримда нимадир бўлиб ўтди-ку, ва ҳозир мен ўлишдан қўрқмайман.
— Ҳа, Делберт, нажот топиш — бу энг асосийси. Бироқ, Ўша Раббий Исо сени жонингни қутқарган Зот, сени касал танангдан ҳам қутқариши мумкин.
Билли бу йигитни кўксига қўлларини қўйиб, яна ибодат қилди.
Билли уйга қайтиб келгач, у Сэм Эдерга қўнғироқ қилди ва:
— Доктор, Делбертга яна битта пеницилиндан укол қилиб юборчи, — деди.
— Билли ,мен унга аллақачон керагидан ортиқ антибиотик доза қилганман. Агар бу бирор нимага ёрдам бериши керак бўлса, унда бу вақтда унга яхши бўлиши керак эди.
— Яна битта укол унга зарар қиладими-а?
— Йўқ.
— Унда сен менга бир хизмат қилиб юбормайсанми? Нима бўлганида ҳм, унга яна битта укол қилгин.
— Яхши. Лекин унга бундан яхши бўлмайди.
Бир неча кун ўтиб, доктор Эдер унга қўнғироқ қилди ва:
— Ўша охирги укол таъсир қилди. Делберт бундан тузалаяпти, — деди.
— Жуда соз! — Билли хитоб қилди.
Гўшакни қўйиб, у дўсти учун жуда хурсанд эди-ю, аммо ўзи учун ачинар эди: “Раббий, — Билли илтижо қилди. — Сен Делбертни шифоладинг. Нега Сен мени шифоламайсан?”
1952 ЙИЛ ФЕВРАЛИНИНГ охирги ҳафтасида Уилльям Бранхам доктор Лукаснинг клиникасига қайтиб борди.
— Менинг аҳволим бу сафар қандай? — сўради Билли.
Доктор Лукаснинг юзида табассум пайдо бўлмади.
— Менинг ҳар бир сизни текширганимда, мен сизнинг организмингизда янада кўпроқ амёба учратаяпман. Жаноб Бранхам, менда сизни хавотирга солиш истаги йўғ-у, бироқ сиз оилали эркаксиз, ва сизда бир неча болаларингиз бор. Сизни ҳамма ишларингиз жойидалигига ишончингиз комил бўлиши керак. Тиббиёт сизга ҳеч қандай ёрдам беролмайди. Агар бу паразитлар сизни қон айланишингизга тушса, сизда кучли иситма бошланади. Агар улар сизни жигарингизга тушса жуда ёмон бўлади, аммо улар юракка ёки бош мияга етиб борса, сиз ўн соат тура оласиз, ва шу билан тамом.
Билли уйига қаттиқ хавотирда қайтди. Ўша кеча Худодан йиғлаб раҳм-шафқат сўраб, хонада у ёқдан – бу ёққа яна юриб чиқди. Бироқ у ҳозир олдингидан ҳам кўпроқ умидсизликка тушганди. Қарийб ҳар ярим соатда у танаси температурасини, унда иситма бошландими-йўқми, билиш учун текшириб турди. Оиласи усиз қандай яшайди? Билли Поль билан ҳаммаси жойида бўлади, аммо қизларичи? Мартда Ривқо 12 ёш бўлади, Сарра бўлса бир ёш холос. Қандай қилиб Меда икки қизчани вояга етказади?
Соат 11ларга яқин Билли ётди ва ухлаб қолди. Кечаси соат учда нимадир уни уйғотди. У қоронғуда, кровати ёнидаги соатнинг тиқиллашини эшитиб ётар эди.
Бирдан у енгилгина босимни, қайсиданки унинг териси санчилар эди, ҳис қилди. Раббий Фариштаси умуман яқинроқда эди. Билли қаттиқ ҳаяжонга тушиб, кутар эди. Кейин у ўша таниш овознинг:
— Ўзингни кичкинангга бор ва унга сув ичир,— деганини эшитди.
Шундан кейин босим тугади.
Чойшабда туриб, Билли пижамаси устидан халатни ташлади ва коридордан қизчасини ётоғига борди. У ерда эса Саррани кровати олдида туриб, хириллаб қолгунича йиғлаганини кўрди. Охирги бир неча кунлар давомида у бетоб эди ва шундай қаттиқ йиғлаганидан, овози чиқмай қолган эди. Билли уни қўлига олди, у билан ошхонага ўтди ва унга бир стакан сув қуйиб берди. У стаканни ичиб бўшатди. Билли ўйлади: “Наҳотки ҳайрон қоларли эмас, менинг Раббим Сарра учун шундай қилди?! Исо шундай азиз ва ғамхўр”.
Саррани яна ўз кроватига қўйиш ўрнига, у уни ўзининг кроватига Меданинг ёнига қўйди. Қизча ўша заҳот ухлаб қолди. Билли Саррани хонасига қайтди, иккита бир киши ётадиган кроватларнинг бирига чўзилди, аммо ҳеч ҳам ухлаб қололмади. У ҳозир ҳам нечанчи марта ўйлаб ўйига етолмасди: “Менга келажак нима беради? Ҳозир менга умуман озроқ яшашим қолган деб ўйлайман. Менинг иситмам кўтарилади... кейин, ўн соатдан сўнг, мени умрим тугайди... ва хотинимни бир ўзига бу икки қизимни тарбиялашига тўғри келади... О Худойим, мен бирор нарса қила оламанми?” — у қаттиқ йиғлаб юборди.
Тинчликни пастгина шовқин бузди, қайсики баландлайверди. Бу яқинлашаётган қуюнни эслатар эди. Билли адёлини олиб ташлади ва кроват четида ўтириб, деди: “Азиз Худовандим, Сен қулингга кечирим билан келаяпсанми ёки бўлмаса мени Уйга олиб кетганими?”
Бирдан пульсланаётган камалаксимон Нур пайдо бўлди ва шифтга кўтарила бошлади. Ўша Нур остидан Раббий Фариштаси чиқди. Уни қўллари кўксида қовушган, қўлида бўлса кўплаб оппоқ қоғоз варақларини ушлаб турган эди. Фаришта деди:
— Сен ўзингни келажагинг ҳақида тушунмай турган экансан...
— Ҳа, — деди Билли, — мени келажагимда нима кутаётганини билишни истар эдим.
Фаришта полга бир неча қоғоз парчаларини тушуриб юборди. Билли ҳар бир саҳифада сўзлар ёзилганини кўрди-ю, аммо уларни ўқишидан олдин, Фаришта деди:
— Бунга қара, — ва қўлида қолган варақларни Биллига кўрсатди. Уларни ҳаммаси бенуқсон, бекаму-куст оқ, ҳеч қанақа белгилар билан ёзилмаган эди. Фаришта бу варақларни ҳавога отди. Бирдан, ногоҳон хонанинг шифти йўқолиб қолди. Бу қоғоз варақлари оқшомги осмонда учиб, токи юлдузлардан майдагина нуқтадай кўрингунларича, юқорилаб-юқорилаб кўтарилаверди. Кейин улар Сомон Йўлидан ҳам нариларга кетиб, кўринмай қолди. Ўшанда осмондан паст, аниқ овоз келди:
— Сенинг келажагинг тоза ва мусаффо!
Билли ўзига келганида, олдингидай кроват четида ўтирган эди. Хона қоронғи ва жим-жит эди. Танаси увишганини ва саросимада қолганини ҳис этиб, у ялинди: “Худойим, агар мен Сенинг нигоҳингда мархамат топган бўлсам, менга айт, бу амёбалар билан нима бўлади? Улардан қутуламанми? Раббим, агар Сен менинг гуноҳимдан ўтган бўлсанг, менга яна бир-бор гапир!”
Ўша ғайритабиийнинг Мавжудлиги яна бутун хонани тўлдирди, ва ўша Нурдан Фаришта чиқди. У гапирган вақтида, унинг овозида раҳмдиллик ва ўша вақтнинг ўзида қатъийлик бор эди.
— Сен ўша амёбалар хусусида ўйловдасан. Улар сени бошқа безовта қилмайди.
Шу сўзлар билан Фаришта ғойиб бўлди, Билли бўлса бу вақтда қувонгандан-қувонди. Ахир у шифоланди. Шифоланди! Худо мўъжиза қилиб, уни танасига тегди. У ҳар қалай яшайди ва оиласини тарбиялайди. У ҳатто ўз хизматини тиклайди. Ўз хизматини эслаб, Билли ўйлади: “Фаришта ҳозир шу ердалигида, мен касаллар учун қандай ибодат қилишим кераклигини сўрашим керак эди”. Бирдан Фаришта яна унинг олдида пайдо бўлди. Фариштанинг оқ кийимлари унинг боши устида пульсланаётган ғайритабиий нурни қайтарар эди.
Билли деди:
— Ҳар хил одамлар, мен 15 кишига ибодат қилганимда, Орал Робертс ва бошқа хизматчилар бу вақт ичида 500 одамга ибодат қиладилар деб, менинг йиғилишларимни танқид қиладилар. Сен айтдинг-ку, мен одамларда ўзимга ишонтиришим керак деб. Мен буни, ваҳий пайдо бўлишини кутиб, қандай қилаётган бўлсам, шундай давом эттиришим керакми? Ёки Босворт ака таклиф қилаётганидай, тезкор навбат билан ибодат қилишим керакми?
— Буни фақат руҳингга қулоқ солиб қил, — Фаришта жавоб берди ва кейин ғойиб бўлди.
“Буни фақат руҳингга қулоқ солиб қил”, — Билли такрорлади. Қанақанги руҳлантирувчи сўзлар! Ахир айнан шу сабоқни олган эди-ку, Жанубий Африкадаги хатосидан.
Тез орада Фаришта ўша Борлини “Хш-ш-ш-ш, хш-ш-ш-ш, хш-ш-ш-ш...” деб шамолда бир текис ритмда гуриллаётган оловни эслатадиган, ўша таниш товушни Билли яна ҳис қилди. Фариштанинг шу кечаси пайдо бўлиши олдинги ҳамма келишидан фарқ қилар эди. Одатда Фаришта битта хабар билан келар эди. Бу кечаси эса бир неча бор пайдо бўлди.
Фаришта Биллини руҳда кўтарди ва Дурбандаги йиғилишга этиб туширди. У Грейвилл Рейс Корс ипподромининг шимолий бурчагида турар ва жанубга, айни у бир неча ой бурун ваъз қилган ўша жойга қарар эди. Одамлар трибуна ва стадионни аниқ у буни эслаганидай тўлдирдилар. Бу ўша йиғилиш эканига Билли амин бўлгани заҳотиёқ, Фаришта уни олди ва шарққа олиб кетди. Билли Дурбандаги йиғилиш кўм-кўк фазода қандай чўкиб ва ғарбда хиралашиб қолиб кетганини кузатиб турди. Кейин Фаришта уни бошқа йиғилишга келтириб қўйди. Бу одамлар қора танли ва озғин эдилар; улардан кўпчилигини сонларида боғламалари ва саллалари бор эди. Билли улар (Ост-Индия) Ҳиндистоннинг туб аҳолиси бўлса керак, деб ўйлади.
Бирдан Билли ўзини устида улкан генератор гуруллашига ўхшаш шовқинни эшитди. Юқорига қараб, у осмондан тушаётган, қизил кийимга бурканган ва чўзиб турган қўлида тебраниб турган йирик прожектор ушлаган бошқа Фариштани кўрди. Пастда тўпланган одамлар қўлларини кўтардилар ва Исо Масиҳга шукроналар айтиб, қичқира бошладилар. Баландда бўлган фаришта оломонни четларини ёритиб ва ўша одамлар қаторларини, ҳаттоки яқинроқдаги тепаликларгача чўзилганини кўрсатиб, қўлидаги прожекторни барча бор қуввати билан ёқди. Билли қанчалик кўра олишига қараганда, бу одамлар океанига ўхшаб кетар эди. Унинг олдида олдингидек турган Раббий Фариштаси хитоб қилди:
— Бранхамнинг бу йиғилишида 300 000 одам қатнашади!
Бу ваҳий кучидан ҳайратланган Билли, икки кроват орасида узала йиқилди. У ўзига келиб, ёғоч дарпарда ортидан тушаётган куннинг нурини кўрди. У уйда жим-житлик бўлганидан, ҳали эрта бўлса керак, деб тушунди.
Кейин у ғалати бир нарсани эшитди. Овозидан, шамолда титраётган китоб варақларини шитирлашини эслатар эди — фақат бу шамол бўлолмас, чунки деразалар ёпиқ эди. Ўтира туриб, Билли унинг Библияси кроват олдидаги оқшом столчасидан кўтарилганини ва токи унинг олдига ҳали ҳавода муаллақ туриб келгунигача, хонада секин-аста ҳаракатланаётганини кўриб, сесканиб кетди. У Ҳаворийлар Фаолиятининг 27-бобида, қаердаки Павел ўзининг махкум бўлган кемаси экипажига қаттиқ бўрон вақтида мурожаат қилган эди. Матн устида бирдан қўл пайдо бўлди ва оятларга кўрсатдики, уни Билли ўқий бошлади:
Эрлар, менга қулоқ солиб Критдан кетмаганларингизда эди, бу зарару-заҳматларга дучор бўлмасдинглар.
Энди эса ўтиниб сўрайман: дадил бўлинглар. Чунки сизлардан ҳеч бир жон ҳалок бўлмайди, фақат кема нобуд бўлади.
Мана, мен унга мансуб бўлган ва Унга хизмат қилиб юрган Худонинг Фариштаси бу кеча менга зоҳир бўлди.
У: “Қўрқма, Павел! Сен Қайсарнинг олдида туришинг керак. Кема йўловчиларига келганда, уларнинг ҳаммасини Худо сенга бағишлади”, — деди.
Шунинг учун, эрлар, дадил бўлинглар! Чунки Худо худди менга айтганидек қаттиқ ишонаман.
У Муқаддас Ёзувда бу лавҳани ўқиб бўлиши билан, ўша қўл ҳавода турганча, саҳифаларни орқага, Ёшуа Китобининг 1-бобига варақлади, 1- ва 2-оятни кўрсатди ва кейин Билли ўқий бошлагач, қаиордан-қаторга пастга қараб тушаверди:
Менинг қулим Мусо вафот этди. Энди ҳаммангиз — бутун Исроил халқи, Мен сизларга юртга кириш учун Иордан дарёсидан ўтишга тайёрланинглар.
Мусога ваҳда берганимдай, оёғингиз теккан ҳамма жойни сизларга бераман.
Ўша қўл 5- ва 6-оятларга алоҳида аҳамият бераётгандай эди:
Эй, Ёшуа, бир умр ҳеч ким сенга бас кела олмайди; ва Мусо билан бўлганимдай, сен билан ҳам бирга бўламан; сени тарк этмайман, ва ҳеч қачон ташлаб кетмайман.
Дадил ва ботир бўл, Исроил халқининг ота-боболарига, сизларга мана шу юртни бераман, ваъда қилганман, улар бу ерларни олиб, эга бўлишига сен бош бўласан...
Амр қиламан, дадил ва ботир бўл, ваҳимага тушма, қўрқма, қаерга борсанг ҳам, Мен, Эганг Худо, сен билан бирга бўламан.
Наби Ясу Китобининг биринчи бобини ҳаммасини ўқиб бўлиб, Билли Библиясига қўлини чўзди. Шу лаҳзадаёқ, у олдин қаерда бўлса, ўша оқшом столчасида пайдо бўлди.
Ногоҳон эшик тақиллади. Меда сўради:
— Кирсам бўладими?
“Қизиқ, — ўйлади у. — Нима учун энди, у киришга рухсат сўраяпти?”