Саҳрога қочиш
7 bob
1927-1927
БИЛЛИ БРАНХАМ ФИНИКСГА КЕЛГАНИДА, Мистер Франциско унга ваъда берган 3долларни тўлади. Биллида бўлган бор-йўқ пул шу эди, лекин у бу учун жуда қайғурмади ҳам. У пул топиш учун бирор бир иш топилиб қолишига ишонарди.
1927-йил декабр ойида Билли 18 га кирди. Ҳаётидаги янги имкониятлардан у жуда руҳланди.
Онаси кечириши учун ёзилган хатини жўнатиб, Билли шаҳарни томоша қилишга жўнади. Тез орада ковбойлар (родео)16 мусобоқосига дуч келиб қолди. Бу унга шундай фикр уйғотди: “Ҳар қалай мен ҳам яхши чавондозманку. Чўнтагимда сариқ-чақам бўлмаса, нима учун шу мусобоқада енгил йўл билан пул ишлаб олмаслигим керак? Лекин ўша ковбойларга кўринишдан олдин, мен бир жуфт ковбойларнинг чарм чолворидан топишим керак”.
16 Родео — ковбойлар мусобақаси, ёввойи отлар ёки ҳўкизни бўйсинтириш ва миниб юриш мусобақаси. (Тарж.)
У кўчадан пастга қараб кетди, яқинроқдаги кийим сотиладиган магазиндан бир жуфт ковбойларнинг чарм чолворидан танлади. Улар жуда зўр, ажойиб эди:камарида “АРИЗОНА” деган сўз зарб урилган эди, ва ҳар бир шимда ҳўкиз калласи тасвирланган эмблема (нишон) тикилган бўлиб, уни кўзи ўрнида мис тугмаси бор эди. Лекин бу чолворлар бўйи унга тўғри келмасди ва пойчалари ерга судраларди. Билли ойнада ўзига қараб ўйлади: “Мен жангари хўрозга ўхшаб қолдим − қаноту, парлардан иборат”.
— Сер, бу жуфт 25 доллар туради, — деди сотувчи.
Билли уларни қайтаришга рози эди.
— Менда бор-йўғи 3 доллар бор ҳолос.
— Унда яхшиси сиз “Ливайз”17 фирмасининг бир жуфт жинсисини харид қилинг, — деб таклиф қилди сотувчи.
17 Инлизчадан: “Levis” (Тарж.)
Билли “Ливайз” джинсиси ва ковбойлар шляпасини сотиб олгач, ковбойлар мусобоқаси — родеога қайтди. Тўсиқларнинг бирида қатор бўлиб, оёғи қийшиқ, башарасининг хунуги чиқиб кетган ковбойлар, қайсики кўплаб молларни ҳайдашда ва яйловдаги жанжалларда қатнашганлар ўтирганди. “Мана қаерда менинг ўрним”, — деб ўйлади Билли. У тўсиққа чиқиб уларга яқинроқ ўтириб олди. Атрофдагилар ҳаяжонланганча минғиллашардилар. Били довруғи чиққан чавандознинг ёввойи, ёмон ном чиқарган айғирни минган пайтига етиб келган эди. Отни шу яқиндаги қўтонда ушлаб туришган эди. Бу оёқлари узун чавандоз эгарга сакраганида Билли ўйлади: “Агар бу йигит отга туролмаса, мен тура оламан”.
Эшикни очишга улгурмадилар ҳам, от кишнаганича қўтондан тўртала оёқлари билан шаталоқлаб отилиб чиқди. Орқа оёғи биланлинг отди. Чавандоз сомон тиқиб ясалган қўриқчи каби осмонга отилди ва суяклари қарсиллаб, бутун танаси билан шалпиллаб тушди ва ўйингоҳнинг ўртасида қимирламай қолди; унинг бурнидан қон кета бошлади. Ёрдамчи отни тутиб, қўтонга қамагунича, беҳуш ётган чавандозни тез ёрдам машинасига этиб, касалхонага олиб кетишди.
Тўсиқ бўйлаб, чарм кийимли чавандозлар билан ўтирган Билли ёнидан аста-секин отлиқ ўтиб борарди. У деди:
— Ким шу отда 30 секунд тура олса, мен унга 50 доллар бераман.
Бу одам дам-бадам тўхтаб қолар ва ҳар бир чавандознинг кўзига қараганча, ўзининг таклифини ва баҳосини такрорларди. Ҳеч ким унинг чақириғини қабул қилишга журьат қилмади. Шунда у Биллининг олдида тўхтаб ундан сўради:
— Сен-чи, чавандозмисан?
— Йўқ сэр, — қўрқиб жавоб берди Билли.
Билли Финиксдан шимоли-ғарбда жойлашган кичикроқ Викенбург шаҳридаги чорвачилик фирмасига ишга кирди. У отда юришни шунчалик ўзлаштирдики, тез орада у ранчода18 алоҳида ишларни бажара бошлади. Энди у доим орзу қилган ҳақиқий чавандозга айланди. (Фото №6)
18 (Ранчо — йирик ферма)
Чўлнинг гўзаллиги унинг ҳар қандай жўшқин орзуларидан ўтиб тушди. Атрофда тизилиб кетган тоғ тизмалари аро қоялар юксалиб турарди. Биёбон ва унга улашган дара қияликлари бутунлай улкан цереус-кактуслари19 билан қопланган. Чўл ўз турли-туманлиги билан намоён эди. У ҳар турли кактуслар билан тўлиб тошганди: опунция — сув қундузининг найзали думига ўхшаш кичикроқ кактуслар; шунчалик зич ва майда игначанинг кўплигидан момиқдай ёстиқсимон кактуслар; ўзининг қирралари тикон қиррали бочка формадаги бочкасимон кактуслар; ўзининг испанчада “яшил таёқча” номи билан машҳур пастак сершоҳ дарахтлар. (Фото №7. 8) Ҳайвонот ички дунёси ҳам Биллини мафтун қилди: заҳар тишли калтакесаклар, ён боши билан урадиган шақилдоқ илонлар, кенгурусимон сичқонлар ва явелин чўчқалари. Булар ҳаммаси шунчалик экзотик эдики, Огайо дарёси водийсидаги ўрмонлардан жуда фарқ қиларди. Қаранг-а, у ҳозир шу экзотика ўртасида от устида дала чангитиб, узун шоҳли ҳўкизларга қараётган чавандозлар қаторида ишлайди. Буни ҳаёт деса бўларди. Бундан ҳам яхши нарса борми?! У гўё бир қадам ташлади-ю, болалик чоғларида кўрган ковбойлар филъмига кириб қолди.
19 Улкан цереуслар — кактуслар оиласидан ўсимлик тури. Танаси баргсиз, баландлиги 20 м, сувли ва мағзли. 40 га яқин тури мавжуд. Асосан, Марказий ва Жанубий Америкада ва Антиль оролларида тарқалган. Унинг ватанида пояси ёқилғи сифатида ишлатилади. (Тарж.)
Аммо Билли ранчода бир ярим йил ишлагач, хом хаёллари камоли сўна бошлади. 1929-йил ёзидаёқ унинг норозилиги кучая бошлади. Кўп марталаб ўзига у нима нотўғри бўлган ўзи, деб савол берарди. У чўл-у-биёбонга осойишталик ва қаноатланиш учун келди-ю, лекин нима учун ундан тинчлигу-қониқиши қочиб кетди. У бутунлай бахтиёр эмас, нимадир унинг ҳаётида етишмасди. Лекин нима?
Ниҳоят, молларни кузги ҳайдаш вақти келди. Бутун ёз бўйи ранчодаги кўп ишчилар ўз молларини ҳар доимги баланд тоғларда, қарағайлар орасидаги қалин ўтловларга ҳайдагандилар. Ҳар куз улар келишиб, ишлардилар, дайдиб, аралашиб кетган молларни ранчонинг водийсига бирга ҳайдаб тушуришар, ва кейин у ерда қулоғидаги тамғаларга қараб ажратишарди. Ўткан йилги молларни тоғда боқиш Билли бошдан кечирган энг мароқли дамлар эди. Аммо бу йил уни безовталик тарк этмади, ундан ажралмай таъқиб қилди. Нима нотўғри бўлди ўзи?
Кеч киргач Билли отнинг эгарини ечиб, гулхан яқинроғида ёстиқ ўрнида қўйди. Кечки овқатдан сўнг,қуёшнинг қизил-алвон рангларини таратиб, аста-секин тоғлар ортига яшириниб боришини томоша қилиш учун эгарга ёнбошлади. Слим исмли Техаслик қария гитарасини созлай бошлади. Ҳар кечқурун Слим бошқа бир ковбой жўрлигида чўлни кавбой балладаси билан тўлдирарди. Слим хиргойи қиларди:
Ўткан кеча даштларда ҳаёл суриб,
Осмондаги юлдузларга термулдим.
Ва ўйладим: бўламанмикин ўшал,
Олис-олис оламларда, мен, бир чўпон.
Бу ёруғ бахт ўлкасига йўл бор,
Айтишларича у йўл тўғри ва тор.
Аммо ўлимга элтади кенг йўл,
У порлайди ва ундан юради кўплар.
Улар айтадилар Эгам ҳақида,
Ҳар доим жой топиб беради.
Кўплаб гуноҳкорларга
Кенг йўлдан юрганларига.
Яна айтадилар, У ташламайди,
Кишиларниишларини билади У,
Лекин менга керак, Унинг белгиси,
Унинг Китобига киришим учун.
Ҳамма ковбойлар туришади хайвондай;
Ҳар бир ҳукм чавандози айиради,
Ҳар бир инсонни турига қараб.
Агар подадан ажралиб қолсам,
Унда мен ўлимга маҳкум бўламан,
Гўё, терс, қайсар, қулоқ-қашшанглар,
Келганида қўрага Хўжайин Эгам.
Билли баллада сўзлари нимани англатишини тушунди. “Асов, терс, қайсар” — бу бир ҳайвон, ва унинг тақдири қозонга тушиб, пишиш билан тугарди. А Буюк Соҳиб-Эга ва унинг Китоби, белгиларичи? Билли ўйлаб кўрди, шу эмасми уни қаттиқ ташвишга солган? Бу нарсаларни Худо билан умумийлиги бормикан?
Слим бошқа куйни, бу сафар эски черков гимнини чала бошлади:
У ерда хочга Масиҳ қийналган жойда, Бу узун, тинч ва сокин куйни эшитаркан, Билли юрагида зирқироқ оғриқни ҳис қилди. У тескари бурилиб, ёпинғични бошига тортди, бурни ва кўзини очиқ қолдирди холос. Юлдузлар гўё, тоғлар устида шунчалик яқин эдики, қўл билан ушласа бўладигандек эди. Шабаданинг тўхтовсиз шивир-шивирида Билли гўё, “Одам, Одам, қаердасан?”, — дея адашган биринчи ўғлини чақираётгандай, уни ҳам чақираётган Худонинг овозини эшитди. Уч ҳафта ўтиб, молларни ҳайдаш тугади. Ковбойлар орқага, маошларини олиш ва жўнатилган хатларни ўқиш учун, ранчога йўл олдилар. Биллини почта муҳрига қараганда уч ҳафта олдин келган онасининг хати кутарди. Ҳамма янгиликлар орасида, онаси Эдвард укасини жуда қаттиқ касал деган эди. Билли укаси шамоллаган ёки грипп бўлган, дея, буни юрагига жуда яқин олмади. Ўша куннинг ўзида, туш пайти ҳамма ковбойлар Фениксга вақти-чоғлик учун отларда кетишди. Гарчи Билли қолганлардай байрам кайфиятида бўлмаса ҳам, ҳолатини яхшилаш учун ҳамма билан қўшилиб кетди. Ранчо ишчилари ёнма-ён бўлиб қаҳвахонага киришганда, Билли кўча бўйлаб, бир ўзи одимлади. Ҳалиям юрагида олдингидай ҳавотирни сезарди. Нима нотўғри бўлаётган эди? У уйи учун унча қисилмасди. Билли Аризонани, чўлни севиб қолди ва ўз ишидан роҳатланарди. Аммо у ҳали ҳам қандайдир бўшлиқни ҳис этар, нимадир етишмасди унга. Нималигини билолмасди. У кўчадаги ҳаракатларни кузатиб, бироз ўтирди. Паканароқ гўзал испан аёли уни имлаб, оқ рўмолчасини тушириб, уни ёниданўтди. Билли ҳаёли паришон ҳолатда деди:
Мен кечирим сўраб, ялинган жойда,
У ерда У мени Қони билан оқлади.
О, Ҳамдлар бўлсин Унга!
Қизча рўмолчасини олиб, йўлида давом этди.
Билли кўчанинг бошқа томонидан келаётган мусиқани эшитди. У ўша томонга кетди ва ковбойлар мусобоқаси майдончаси яқинига келиб қолди. Отхона олдида кекса ковбой гитара чалар ва куйларди:
У ерда хочга Масиҳ қийналган жойда,Мен кечирим сўраб, ялинган жойда,
У ерда У мени Қони билан оқлади.
О, Ҳамдлар бўлсин Унга!
Бироқ бу қария ўша кеча даштда куйлаган Слимдан кўра кучли ҳис-туйғу билан куйларди. Бу мадҳияни гўё ўзи яшаб ўтгандай куйларди. Унинг чўтир юзидан ёшлари оқди. Нақоратнинг охирида Биллига бурилди ва:
— Биродар, буни нималигини, сен билолмайсан. Бу Ажойиб Исо Масиҳни қабул қилмагунингча, тушунолмайсан, — деди.
Ва у яна нақоратни куйлай бошлади:
— О, Ҳамдлар бўлсин Унга!...
Билли шляпасини бостириб кийганча, кетиб қолди. Унинг юрагини ифодалаб бўлмайдиган туйғулар титкилар эди.
Билли тавернига қайтган вақтда, унинг ўртоғлари бир-бирининг оёқ панжаларига револьвердан ўқ узиб, дангиллашга мажбур қилишгандан ичак узулгидайин кулишарди. Шунчалик мастликларидан зўрға оёқларида туришганлигига қарамай, тўғри чизиқдан юраман дея 5 доллардан гаров ўйнашарди. Билли уларни машинага жойладида, қайтиб Викенбургга етиб келди.
Эртасига эрталаб Билли умумий ошхонага кирганида, унга “Билли шимолий қўтонга кел. Жуда зарур”, деган хатчани узатишди.
Отахон, қария “якка юлдузнинг отлиқ қоровули”20 уни қўтон эшигида кутарди.
20 Зейн Грейнинг “Якка юлдузнинг отлиқ қаравули” деган китоби қаҳрамони билан таққослаш.
— Менда сенинг учун ёмон хабар борми, деб қўрқаман, — деди у ва Биллига телеграммани узатди, унда қуйидаги хабар бор эди: “Уканг Эдвард кеча кечқурун ўлди. Тезда уйга кел”.
Бу хабар уни довдиратиб қўйди. Унинг оиласида бу биринчи ўлим эди. У отахондан ўгирилиб, қуёш куйдириб турган сап-сариқ прерия тикилган вақтда, юзидан дувиллаб ёш думаларди. У иккаласи учун ҳам қанчалик қийин бўлган болалигини ўйлади; етарлича кийим олмай, дарсликларсиз, ёзиш учун қоғоз ёки қаламсиз, мактабга боргандилар, баъзан уйда емиш ҳам етишмасди. Шу пайт Билли қандай қилиб укасидан қовурилган жўхоридан бир ҳовуч ўғирлаганини эслади. О, қанийди у ўтмишга қайта олса-ю, ўша пайтни бошқача яшай олса эди-я! У ҳеч қачон оч, бечора дўстидан бундай ширинликни ўғирламасди. Лекин у буни қайтадан яшайолмасди. Энди у ҳатто кечирим ҳам сўрай олмайди. Энди Эдвард йўқ. Билли ўзидан сўрарди: Эдвард Худо билан учрашишга тайёр эдими? Ва ўзини ҳам бу фикр тилка пора қиларди: “Сенинг ўзингчи? Сен ўзинг тайёрмисан Худо билан учрашишга, тайёрмисан?”
Билли дафн маросимига Жефферсонвиллга қайтди. Ўзининг ваъзи охирида руҳоний Мак Кинни шундай деди:
— Эҳтимол, шу ерда кимлардир бордир, Худони билмайдиган. Агар шундай бўлса, унда Уни ҳозир қабул қилинг.
Билли стулдан туриб кетмаслик учун ёпишиб ўтирди. Қандайдир туйғу унинг юрагини булғаларди, — қандайдир магнитга ўхшаш бир нарсаки, уни тушуна олмасди. Бу нима бўлганида ҳам, ундан ўзини бахтсиз ҳис қиларди.
Таъзиядан сўнг Билли Аризонага қайтмоқчи бўлди, лекин онаси уни Индианада қолиши учун шунчалик ёлвордики, охири Билли шу ерда иш топилса, қолишга рози бўлди. Тезда у газопровод ўтқазиш учун ариқ қазувчи бўлиб, “Индиана Комунал компанияси”га ишга кирди. У Жефферсонвиллда жуда борса, озроқ вақт бўлишга қарор қилди.
1929-йилининг кеч кузида қор ёғди. Билли уйғонганида ҳамма ёқ оппоқлигини кўрди, онасидан ёпинғичнинг бирини олиб совуқдан қийналганча, мозоратга қараб кетди. У ерда у Эдвард қабридан қорни сийириб ташлади ва янги тупроқли дўнгликни ёпинғич билан ёпди. У Эдвардга иссиқроқ бўлишини хоҳларди.