Учта гувоҳ
61 БОБ
1952
МЕДА БРАНХАМ яна эшикни қоқди:
— Билли тузикмисан?
— Ҳа, — жавоб берди у, — киравер.
Меда қўлида ухлаётган боласи билан ётоқхонага кирди.
— Билли, бирор нарса бўлдими? Бир неча соат олдин Сарра туфайли ўрнимдан туришимга тўғри келган эди, шу учун, энди турган экансан, сенга қарамоқчи бўлдим, аммо эшикка келганимда, менда шундай кучли ҳиссиёт пайдо бўлдики, мен уни очмаслигим керак эди. Мен ўйладим, эҳтимол, ваҳий бўлгандир, шу учун меҳмонхонада ўтириб, ҳозиргача Саррани аллаладим.
Билли соатига қаради. Соат миллари эрталабки олтини кўрсатар эди. Ахир у ваҳийда уч соатдан кўп бўлган эди!
— Ҳа, азизам, бу ваҳий эди. Раббий Фариштаси эрталаб соат учдан бери шу ерда эди. Худо мени кечирди ва мен бу паразитлардан тузаламан энди.
— О-о, Билли! — оҳ урди у. — Бу ажойиб янгилик
Бир неча дақиқадан сўнг унинг ҳаяжони босилиб, савол беришга ўтди:
— Билли, бугун сен Нью-Олбанилик ўша асабий аёлдан хабар ололмайсанми? У мендан, қачон сенга кейинги сафар мойланиш келишиниайтишимниилтимос қилаяпти.
— Албатта, севгилим. Унга эрталаб ўнларда келишини айт. Энг аввал, бу эрталаб мен банкка боришим ва чек қоғозларимиз ҳақида бизнинг даромад солиғимиз ҳисоби билан танишишим керак. Шу билан бирга, мен доктор Лукасга қўнғироқ қилмоқчиман ва у мени яна текшириб кўра билармикан, билмоқчиман.
Меда Шейн хонимга қўнғироқ қилар экан, бу вақтда Билли ўтирди ва ўша ваҳийни маъноси ҳақида ўйлай бошлади. Биринчи Ёзув жойининг маъносини тушуниш унчалик қийин эмас эди, чунки бу унинг Жанубий Африкадаги фожеасига мос келар эди. Павел ўша денгизчиларга, агар улар унга қулоқ солганларида ва Критда қишлаб қолганларида эди, унда улар ўз кемаларидан айрилиб қолмас эдилар, деди. Бутунлай равшанки, Павелда ҳам, уни Худо етаклаётганига ишонмайдиган одамлар туфайли қийинчиликлар бўлган эди.
Павел ўша хатоси туфайли кемадагилар билан бирга қийналганди, бироқ Худо марҳамати билан ҳеч ким ўлмади. Биллига келганда, у учун бу сабоқ ойдиндан ойдинроқ эди: у энди бошқа ҳеч қачон одамларнинг фикрига кўнмайди, қачонки Раббий бошқа йўлдан олиб борар экан.
Наби Ясу Китобининг 1-бобини унга боғлиқлигини тушуниш эса, анча қийинроқ вазифа эди. “Мен Мусо билан бўлганимдай, сен билан ҳам бирга бўламан; сени тарк этмайман, ва ҳеч қачон ташлаб кетмайман”. Бу, шак-шубҳасиз бу хизматга нисбатан Худонинг бурчи, мажбуриятини эълон қилиш эди. Бироқ Биллининг ва Наби Ясунинг хизмати ўртасидаги ўша ўзига хос боғлиқлик нимада эди? Унга Худо, худди Наби Ясу Исроилликларни уларнинг табиий ваъда этилган ерига олиб борганидай, у черковни руҳий ваъда этилган ерга элтишни буюрмаяптимикин? Ҳаммаси шу фикрни эсга солар эди. “...зеро, сен бу халққа, уларнинг ота-боболарига ваъда қилган еримни улар олиб, эга бўлишига бош бўласан...” Наби Ясу нафақат Исроил фарзандларини улар Канон ерини олишларидаги жангларда бош қўмондон эди, балки бу жанглар тугагач, у ўша ерни Исроилнинг ўн икки қабиласи ўртасида бўлиб, уларни ер юзидаги меросига жўнатди, Ҳаворий Павелнинг сўзи бўйича, Худо Масиҳчи черковларига руҳий мерос беришни ваъда этди. “Эй биродарлар, сизларга шуни айтяпманки, фоний махлуққа (эт ва қон) Худонинг Шохлигидан мерос насиб этмайди. Ўткинчи махлуқ ўлмасликдан улуш ололмайди. Мана мен сизларга бир сирни айтяпман: ҳаммамиз ўлмаймис-у, аммо ҳаммамиз ўзгариб кетамиз. Тўсатдан, кўз очиб юмгунча, охирзамон карнайи чалинганда ўзгариб кетамиз. Ҳа, карнай чалинади ва шу онда марҳумлар ҳеч ўлмайдиган бўлиб тириладилар. Шунда, биз ҳаёт бўлганлар ҳам ўзгариб кетамиз. Бу ўткинчи баданимиз чиримайдиган, бу ўладиган вужудимиз ўлмайдиган вужудга бурканиши керак”.231 Билли Худо уни мажусийлар черковини руҳий меросга элтишига чорлаяптимикан, деб тушунмай ҳайрон бўлар эди.
231 1Коринфликларга 15:50-53
Ўша ваҳий яна нималарни англатмасин, Биллига олдида яна кўплаб жанглар ўтиши тургани равшан эди ва Худо уни қўрқмай олдинга боришга руҳлантирар эди: “Мана, Мен сенга амр қиламан: дадил ва ботир бўл, қўрқма ва ваҳимага тушма; зеро, Раббинг, Худовандинг қаерга борсанг, ҳар жойда сен билан бирга бўламан”. Ручкани олиб, Билли ўша ваҳийнинг маъносини қисқача қилиб ўзининг Ч.И. Скоуфилд Библиясини охиридаги варағига, ҳар доим буни эслаш учун ва ёнида туриши учун ёзиб қўйди. (№17 Сурат)
Нонушта вақтида Биллининг қайнонаси кирди ва у сўради:
— Сизни ишларингиз яхшими, ҳаммаси жойидами? Бугун эрталаб раковинадаги кечаги идиш-товоқларни ювишга тушдим, шунда менга Раббийни: “Биллининг уйига кир. Нимадир бўлди”, — деганини ҳис этдим.
Брой хонимга ўша эрталаб саҳарда Фариштанинг тез-тез келгани ҳақида айта туриб, Билли Библияда нимадир айтилганини хотирлади: “...айтилувчи ҳар бир сўз икки ёки уч шоҳиднинг гувоҳлиги билан тасдиқлансин”.232 У Фаришта айтганлари ҳақиқат эканини тасдиқлаш учун иккинчи гувоҳ эди. Нонушта қилиб бўлгач, Билли доктор Лукасга қўнғироқ қилди:
232 Қонунлар Китоби 19:15; Матто 18:16
— Мен бугун эрталаб текширишдан ўтмоқчиман.
— Нимага?
— Менда амёбалар бошқа йўқ.
— Йўқ, улар ҳали сенда бор, турибди. Ушбу паразит билан зарарланганда, одам бутун қолган умри бўйи ундан қийналади.
— Бугун эрталаб Раббий мен учун нимадир қилди. Мени яна бир бор текширишингни истайман.
Доктор Лукас тараддудланиб қолди.
— Э... хўш... мен ахир сени у кунлар текшириб бўлгадим. Сени ичакларинг ўша паразитларда тўлиб кетган. Бироқ қайта текширишдан ўтишни хохласанг, унда бугун тушдан кейин кел, мен сени яна бир бор текшираман.
Билли банкка у эндиочилган пайт келди. Ўз ишларини чаққон-чаққон тугаллаб чиқаётган эди, бирдан у бинодан ҳали чиқиб кетмаслиги кераклигини ҳис қилди. У фойеда бир четга чиқиб, аста ибодат қила бошлади: “Раббий Худованд, Сен нима қилишимни истайсан?” У портфелини қўлтиғига қистириб, у ерда бир неча тураверди. Кейин уни ақлига бир овоз айтди: “Боб Денисонга қара”.
Боб Денисон банкнинг кассирларидан бири, Биллининг эски таниши эди. Боб кассалар деразачаларидан бири ортида бошини эгиб турар эди. Билли келди-да, хурсанд бўлиб деди:
— Хайрли тонг, Бобби. Бугун ишларинг қалай?
Боб бошини кўтарганида, унинг кўзлари ёшларга тўла эди.
— Билли, мен билмайман, буни сен қандай қабул қиласан, аммо бугун кечаси соат учда уйғондим, ва мени тушимда мен муаммомни сенга айтишим кераклиги айтилди. Ва мана, сен шу ерда, шу учун сен буни рад этмассан, деб умид қиламан.
— Қизиқмисан, Бобби, албатта, рад этмайман. Мен сени эшитаман.
— Қарийб менинг ҳамма қариндошларим ракдан ўлиб кетдилар, ва ҳозир менда бу касалликнинг ҳамма сипмптомлари бор. Охирги бир неча кунлари мен ўлгундайин хавотирдаман.
Боббининг ўнг қўлини чап қўлига олиб, Билли рак ёвуз руҳини қаттиқ тебранишини сезди. Биллининг чап қўли шишди ва қизарди.
— Бобби, кел, Исо Масиҳ сени танангга тегиши учун ибодат қиламиз.
Қисқагина ибодатдан кейин вибрация тўхтаб қолди. Рак кетди. Билли ўйлади: “Мана, менинг учинчи гувоҳим”.
У уйига қайтганида, Шейн хоним аллақачон келганди. Уни ўзи қаттиқ асабийлиги туфайли машинасини ҳайдолмаслигидан, уни иккита дугонаси олиб келишганди. Билли миссис Шейн билан хонасида гаплашар экан, уларни меҳмонхонада кутиб туришларини илтимос қилди. Бунинг устига, Биллининг уйига баптист-одамлар, у учун ибодат қилишларини истаб келди. Билли бу одам билан аввал ҳеч қачон учрашмаган, бироқ уни шуҳратини билар, чунки бу одам авваллар Кентукки штати, Луисвилли шахри командасининг профессионал бейсболчиси эди. Ҳозир эса у талоқ ракидан ўлаётган эди, ва тиббиёт нуқтаи-назаридан бу касаллик даволаб бўлмайдиган эди. Билли уни ётоқхонада кутиб туришини сўради.
Хонасига кириб, Билли миссис Шейнни у ёқ – бу ёққа юриб, қўлларини қарсиллатаётганини устидан чиқди. У стулга ўтириб, деди:
— Салом, мисис Шейн. Марҳамат, ўтир.
Стулга қўпол ўтириб, у тутила-тутила сўради:
— Бр — Бранхам ака, а Раббий Фариштаси шу ердами?
— Ҳа, опа, биз уни борлигида ўтирибмиз.
— Жуда яхши. Энди сен мендан бу ёвуз руҳни қувиб биласан. Мен шундай бўлаяпманки, худди оёғим остидаги ер ҳамма вақт ёрилади-ю, ва мени ютади.
— Бир дақиқа, опа. Биз кимни ҳайдашимизни билиб олишимиз лозим. Кел, олдин озроқ гаплашайлик. — У аёлни тинчланиб олиши учун, уни бу муаммодан четга тортмоқчи бўлди. — Кел, биз бирги бироз саёҳат қиламиз...
— Йўқ! — чинқирди у. — Мен саёҳат қилишим мумкин эмас!
Уни овози жазавада кучаяверди.
— Илтимос, ўзингни бос, — уни юпатди Билли. — Мен ҳаёлан саёҳатни кўзда тутган эдим. Кел, фикран ўша даврга ўтамиз, қачонки Худо эркак ва аёлни яратди ва уларни Эдем Боғига қўйди.
Билли миссис Шейнн асабларини тинчлантириб, аста гапирди.
Тез орада у кичикроқ қора машинани ҳавода, улар орасида учиб кетаётганини кўрди.
— Сен бирор вақт автомобил ҳалокатида бўлганмисан? — сўради у.
— Йўқ, Бранхам ака. Нима учун сен буни сўраяпсан?
— Мен ниманидир кўрдим, холос.
У гапиришда давом этди, ва тез орада ножўя ҳақиқатни очиб, ваҳий яна тикланди.
— Сен иккинчи жаҳон уруши вақтида эрга тегдинг ва сени эрингни Францияга жўнатдилар. Сен ёлғиз қолдинг ва сен бошқа эркаклар билан ахлоқсиз ҳаёт сура бошладинг. Бир куни оқшом сен оқ сочли йигит билан қора машина эдинг, ва сен никоҳ аҳдингни буздинг. Орқага қайтишда ўша қора машина темирйўл переездидан ўтаётганида, поездга урилиб кетишига сал қолди.
Миссис Шейн қичқириб юборди ва полга беҳуш йиқилди. Меда нима бўлганини кўриш учун хонага югуриб кирди. Билли ва Меда аёлни туришга ва стулга ўтиришига ёрдам беришди. У ўзини тўхтамай қалтираганча, йиғлаб юборди:
— Бранхам ака, зинҳор бу ҳақида ҳеч кимга айтма!
— Опа, сени муаммонг ҳам айнан шу ерда яширинган. Ва сени аҳволинг озгина ҳам яхшиланмайди, токи сен бу ҳаммасини тузатмас экансан. Сен учун неча марта ибодат қилиб билишлари менга муҳим эмас. Улар оёқлари билан ер тепишар, қичқиришар ва сенга 200 литр мой қуйишар, аммо бунинг бариси ёрдам бермайди. Токи сенинг ҳаётингда фош қилинмаган, ошкор қилинмаган гуноҳ бор экан, ўша руҳни ўша ерда туришига ҳаққи бор. Агар сен соғайишни истасанг, сенга эринг олдида ўша гуноҳингни тан олишингга ва ҳаммасини тузатишингга тўғри келади.
— Мен аллақачон буни тан олганман, Бранхам ака. Мен аллақачонлар буни Худога айтиб, товба қилганман.
— Сен Худо олдида гуноҳ қилмадинг. Сен турмушга чиққан эдинг, ва сен никоҳдаги ваъдаларингга қарши гуноҳ қилдинг.
— Бранхам ака, аммо мен буни эримга айтолмайман. У ахир, шубҳасиз, мени ташлаб кетади.
— Опа, мен сенга ҳақиқатни айтганимни биласан. Ўша гуноҳ ҳақида сендан, ўша оқ сочли йигитдан ва Худодан бошқа ҳеч ким билмайди. Сен айтдинг, ўн йил давомида психиатрга шифоланиш учун қатнадим, деб. У буни сендан чақириб ололмади. Бироқ, мана шунда-да сени муаммонг. У сени чуқур онгинг остида ётибди. Сен токи буни эринг олдида тан олмайсан ва виждонингни тозаламайсан, умуман тузалмайсан.
— Мен бундай қилолмайман, — ҳиқиллаб йиғлаб, деди у. — Учта фарзандим бор. Ахир бу оиламизни бузади-ку.
— Оилангиз ҳар қандай бўлганда ҳам бузилади, чунки энди сен ақлан ўзингни узоқ вақт бошқариб юролмайсан, ушлаб юролмайсан. Сенга яхшиси эрингга боришинг ва у билан бу ҳаммасини муҳокама қилиб олишинг керак.
— Мен—мен бундай қилолмайман, — у ҳўнгдаб юборди. — Мен чиндан ҳам бундай қилолмайман.
Билли турди.
— Сен нимани танласанг, шу. Мен кучим етган ҳаммасини қилдим. Мен сенга, буни Худо менга кўрсатди, дедим ва сен буни ҳақиқат эканини биласан ҳам. Қолган ҳаммаси сенга боғлиқ. Ҳозир мен у хонага ўтишим ва у рак бўлган одам билан кўришишим керак.
— О-о, Бранхам ака, илтимос, мени ташлаб кетма! — у ялина бошлади.
Бирдан Билли миссис Шейн ёнида турган одамни кўрди. У баланд бўйли, сочи тартиб билан ёнга таралган ва оқ куртка кийган эди. У шундай бурилганидан, Билли унинг орқасида ёзилган “CHEVROLET” деган сўзни ўқий билди. Билли деди:
— Сени эринг “Шевроле” автомобил кампаниясида ишлайди, шундай эмасми?
— Ҳа, — деди у кўз ёш қилиб.
— У қоражингала сочларини ёнга тараган, баланд бўйли одам.
— Ҳа. Бу ҳақиқат.
— У ўша гуноҳни қилганини сенга келиб, тан олиши керак.
У қўллари билан кескин равишда юзларини чангаллади.
— Йўқ, фақат мени эрим эмас! У черковда нозир, ахир.
— У ташқидан қандай кўриниши менга муҳим эмас; Худо уни юрагини кўради. Уруш пайтида, эрингни Англияга жўнатганларида, у бир қиз билан учрашади ва у билан яшайди. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Бор-йўғи уч кун бурун у офисда ишлайдиган қора сочли аёл билан билдирмай жўнаб қолди. У оч қизил кўйлакдв эди. Улар яшил “Chevrolet” машинада, унда Индиана штатининг номер белгиси бор, қора қайин остида тўхтадилар. Ва тўппа-тўғри ўша ернинг ўзида сен бир кунлар унга хиёнат қилганингдай, у ҳам сенга шундай хиёнат қилди.
— Бу аёлни мен биламан, — деди у ҳайрон бўлиб. — Бунинг устига, ўша машинани ҳам биламан.
— Сен яхшиси бориб эрингга қўнғироқ қил ва буларни ҳаммасини муҳокама қилиб ол.
Билли рак бўлган одам учун ибодат қилганича, миссис Шейн ишда бўлган эрига қўнғироқ қилди ва ундан йўлда учрашишини илтимос қилди. Унинг икки дугонаси уни ўша жойга этишди ва уни эри келгунига қадар кутиб туришди. Эрини ёнига, олдинги ўринга ўтириб, у аста-аста гапира бошлади:
— Биламан, шу бор ўн йил давомида ўша психиатрга боравериб, сендан пул шилавердим. Аммо ҳозиир, ўйлайманки, бу муаммонинг илдизини топдим. Бир куни мен бир иш қилиб қўйдим, бир расво ишки, у ўшандан бери менга тинчлик бермайди. Мен шуни айтишга мажбурман, ва сен мени кечирасан, деб умид қиламан.
Қачонки у ўз гуноҳини тан олиб бўлган эди, эри ғазаблана бошлади. У қўшиб қўйди:
— А уч кун олдин сен офисингдаги секретар аёл билан вақтингни ўтказмадингми? Сизлар яшил “Шевроле”да қора қайин остида тўхтатмадингизми ва сизлар ҳам мен қилган ишни қилмадингизми?
У хотинига эҳтиёткорона қаради ва сўради:
— Бусен ким билан гаплашдинг?
— Мен ҳозиргина Бранхам аканикида бўлдим. У менга шуни айтди.
Бу кутилмаган янгиликдан унинг иккиюзламачилиги, тешилган шинадан чиққан ҳаводай учиб кетди.
— Азизам, бу ҳақиқат. Агар сен мени кечирсанг, мен сени кечираман. Мен черковга бораман ва нозирлик вазифасини рад қиламан, а сен эса якшанба мактаби ўқитувчилигидан воз кечасан. Кел, Худо билан ярашамиз ва болаларимизни тўғри тарбиялаймиз.
Бранхамлар оиласи уйига етиб келиб, улар қўлтиқлашиб эшикка келишди. Билли ҳозиргина ракдан қийналаётган одам билан ибодат қилиб бўлган эди. (Ўша пациент ўзининг мўъжизакорона шифосини олди.) Билли эр-хотин Шейнларга деди:
— Мен бу нарсани ўрталарингизда ўзаро ҳал қилиб олганларингизни кўрганимдан хурсандман. Энди биз Исо Исмини чақирамиз ва бу иблисни чиқишга мажбур қилишимиз мумкин.
Бир неча дақиқа ўтиб, миссис Шейн мутлақо янги аёл бўлди.
Кейинроқ ўша куни Билли клиникага борди. Гарчи доктор Лукас жуда банд бўлса-да, у ҳар ҳолда Биллини ўз жадвалика “суқиб киргизди”.
— Шундай қилиб, сен бугун эрталаб телефондан нима дединг?
— Менда бу амёбалар бошқа йўқ.
— Жаноб Бранхам, сен, аниқроғи, бу симптомларнинг вақтинчалик пасайганини сезгандирсан. Бунақаси баъзан бўлади. Тиббиёт тилида бу ремиссия деб аталади.
— Йўқ, доктор, бу вақтинчалик эмас. Бу доимий. Мен тўлиқ шифоландим.
— Сен менга ахлатдан проба олиб келдингми?
Доктор Лукас бу пробани клиника лабораториясига этди. Тез орада у қайтиб келди ва:
— Мен сени кўпроқ текширгим келаяпти, — деди.
Бу текширишни ўтказиб, у деди:
— Жаноб Бранхам, амёбалар ҳали ҳам ўша ерда, аммо энди улар фаол эмас. Менга ҳеч қачон олдин шунақа бўлганини эшитишимга тўғри келмаган ва менда нима уларни бундай фаолиятсизликка олиб келиши мумкинлиги ҳақида зиғирча ҳам тасаввур йўқ.
— Мен биламан, бу нимадан бўлганини, — ишонч билан деди Билли. — Раббий Исо мени шу кеча соат учга яқин шифолади.
Врач деди:
— Мен сенда энди бошқа инфекция йўқ дейишимдан олдин, менга сени уч ой давомида мунтазам текшириб боришимга тўғри келади.
— Мени ҳар куни текширсангиз ҳам майли, агар хохласангиз.
Қабулхона орқали ўта туриб, Билли доктор Лукаснинг кабинети остонасида турган ва ҳамшира билан гаплашаётган ҳамкасбини кўриб қолди.
— Мистер Бранхам, — деди врач, қўлини қисиш учун унга кела туриб, — сиз билан яна кўришганимдан хурсандман.
Билли ичида ибодат қила бошлади: “Раббий, агар Сен мени у билан дин ҳақида гаплашишимни истасанг, унда уни ўзи бу мавзуда гап очсин. Мен унга буни ўтказмоқчи эмасман”.
Врач деди:
— Ўша Африкадаги ўша қабилалар ҳақида нима деб ўйлайсиз? Улар доимо ривожланиб боришяпти, шундай эмасми?
— Шундай деб ўйлайман.
— Жанубий Африкада Ост-Индиядан кўп аҳоли кўчиб келаяпти, шундай эмасми?
— Тўғри. Дурбаннинг аҳолисини қарийб ярми ҳиндлар.
— Мен бу ҳақида кўп ўқиганман. Улар индустлар, шундай эмасми?
— Уларнинг кўпи индуслар, аммо айримлари мусулмонлар.
— Бу ҳиндларақлли одамлар. Аслида, менинг назаримда, Махатма Ганди ер юзида яшаганлар ичида энг доноси бўлган.
— Ҳар ким ўз фикрида қолишига ҳақи бор. Бироқ шу ерда мен сизга қўшилолмайман. Мен энг доно деб Исо Масиҳни ҳисоблайман.
— Бас боғлайман, сиз ўша индус ва мусулмонларни ўз динингизга киритишингизда кўп муваффақиятга эришмагансиз, шундай эмасми?
— О-о, умуман акси. Бизда бор-йўғи бир кунни ўзида 30 000 киши имонга келди.
— Нима? — сигаретини ерга тушириб юбориб, бидирлади врач. — Ўттиз минг киши бир куни имонга келди?
— Агар сиз шубҳаланаётган бўлсангиз, Дурбан мэри, Сидней Смитга қўнғироқ қилишингиз ва ундан шу тўғрисида сўрашингиз мумкин. Биз ҳисоботларни камайтириб олганимизни билиб оласиз.
— А сиз улар индуслар бўлганига ишончингиз комилми?
— Уларнинг кўпи индуслар эди. Қачонки улар орасида Қудратли Худо кучини ҳаракатини кўрганларида, улар бу мен уларга айтиб берганни ўзи — Исо Масиҳ эканига ишондилар. Мен юзлаб индус хотин-қизларнинг Масиҳни қабул қилгач, пешоналаридаги қизил нуқтани артиб ташлаганларини кузатиб турдим.
Қабулхонадагиларнинг барчаси бу суҳбатга қулоқ солиб тургандай эди. Врач тушуриб юборган сигаретасини туфлиси билан ўчирди. Кейин у Биллини елкасига ура туриб шундай деди:
— Хўп, оғайни, сиз даҳо бўлсангиз керак.
— йўқ, сэр. Мен — етти йиллик маълумотли чаласаводман. Менинг Раббим Исо даҳодир.
— О-о, бу хусусда нима дейишни мен билмайман, — жавоб берди врач. — Мен бунгача етолмайман, зеро бу қандайдир жуда узоқларга кириб боради.
— Мени кечирасиз, доктор, сиз билан бундай тўппа-тўғри гаплашганимга, аммо сиз бир нарсани назардан қочиряпсиз. Сиз билимга эга бўлган, ақлли одамсиз. Бироқ билим сизни манзилнинг фақат маълум бир қисмигача этади. Эдем боғида иккита дарахт бор эди. Улардан бири билим дарахти, бошқаси бўлса — Ҳаёт Дарахти эди. Қачонки Одам билим дарахти мевасидан ейиш учун Ҳаёт Дарахтидан кетган эди, у ўз Яратувчисидан ажралиб қолди. Ўшандан бери инсон ўша билим дарахтидан ейишни давом эттираяпти, ва у уни ҳалок қилаяпти. У қазиб олишни ва метални ишлатишни ўрганди ва у нимани яратди. Қиличлар ва найзалар. Кейин у порохни кашф қилди. Бир неча вақтлар ўтиб, у автомобиль яратдики, қайсики у порохдан ҳам кўп одамларни ўлдирди. Энди бўлса, у атом бомбасини ихтиро қилади.
— Аммо инсон агар бу ҳаммасини ихтиро қилмаганида ҳам, у барибир ўлар эди.
— Йўқ, ўлмас эди, агар Ҳаёт Дарахти билан қолганида. У абадий яшаган бўлар эди. Ўлим у Ҳаёт Дарахтидан билим дарахтига ўтганидан пайдо бўлди. Бироқ инсон олдингидай абадий яшаши мумкин, агар у Ҳаёт Дарахтига қайтса, қайсики Исо Масиҳдир.
— Бу хусусда мен унчалик ишонмайман, — ғўлдиради врач.
— Мен маълумот олишга қарши эмасман, — давом этди Билли, ўз фикрини хулосалаб. — Бироқ муаммо шундаки, қайсини сиз олимлар, сизни маълумотингиз хусусида пайдо бўлади, бу шундаки, сиз ҳаммасини мантиқан хулосалашга урунасизлар. Сизлар билим дарахтидан шундай юқорига қанча кўтарилиб билсангиз, шунча кўтариласизлар, аммо сиз шунчалик баландда бўлган вақтингизда, бошқа юқорига кўтарила олмайсиз, ўшанда сиз тушунмаган неки бор, ҳаммасини нкор қиласиз. Билим дарахти ёмон эмас, аммо қачонки сиз бу дарахтдан шунчалик юқорилаганингизда, сиз Ҳаёт Дарахтига сакраб ўтишингиз ва яна чиқишда давом этаверишингиз керак. Худо Каломига имон ҳам айнан шундан иборатдир.