Мичиган кўлидан чапга бурилиш
62 БОБ
1952
ГАРЧИ Уилльям Бранхам касали симптомлари у шифоланган куни йўқолган бўлса-да, у дарҳол меҳнатини тиклай олмади. Унинг ҳаётига раҳна солган амёбалар билан курашлардан сўнг, у жуда озғин ва мадори қолмаган эди. Ўзининг тиқилинч жадвалига риоя қилиб, бирин-кетин шифоланиш кампанияларини ўтказишни давом эттириш учун етарлича қувватга кириши учун, тўрт ой ўтди.
1952 йил апрелида Фред Босворт қўнғироқ қилиб, қизиқтирадиган таклифини айтди:
— Бранхам ака, Балтиморда бизларга бутун июль ойига бепул кондиционерли аудиторияни таклиф этяптилар. Бинода 10 000 ўтириш жойи бор. Бу йиғилишларни молиялаштириш учун беш юз хизматчи имзо чекишди: методистлардан, баптистлардан, Тўлиқ Инжилчилардан — ҳаммасини айтолмайсан ҳам. Улардан беш юзи ҳамкорлик қилиш хохишида. Бунақаси қаерда кўрилган?
— Агар менга Худо ўша ёққа бор, деб буюрса, унда мен айнан ўша ёққа бораман. Аммо ҳозирда мен Балтиморга боришга раҳномалик сезмаяпман.
Бир неча кундан кейин Эрн Бакстер қўнғироқ қилди.
— Бутун мамлакат бўйлаб сен уларга келишингни хохловчи одамлар бор. Шунчалик кўп шаҳарларда сени ташрифингни истаяпти: Хаммонд, Сион, Чикаго, Батл-Крик, Миннеаполис ва Сан-Францискода. Мен сени 1952 йилнинг қолган қисмида сени жадвалингни бемалол тўлдирар эдим. Хуллас, сен нима қилишни режалаштирасан?
— Ҳозирги пайтда бирор ёққа боришга менда раҳномалик умуман йўқ.
Бакстер таклиф қилди:
— Унда, кел, Чикагога кетамиз. Улар сен учун у ерда катта аренани тайёрлашаган.
— Эшитилиши чакки эмас.
— Бунитасдиқлашим керакми?
— Йўқ, яхшиси озроқ кутамиз, — иккиланиб жавоб берди Билли.
Ўша куни Билли хотини билан планетарийга (планета ва бошқа осмон жинслари ҳаракатини кўрсатадиган аппарат ёки қурилма) борди. Қачонки у сунъий кеча осмон гумбазсимон шифтда ҳаракатланаётганини кузатаётган эди, Муқаддас Руҳ уни “астагина дуртди” ва деди: “Ҳозирча Чикагога борма. Хаммонд ва Сионга жўнаб кет”. Уйга қайтиб, Билли Эрн Бакстерга қўнғироқ қилди ва ундан Индиана штати, Хаммонд ва Иллинойс штати, Сионга йиғилишлар тайинлашини сўради.
Бакстер деди:
— Бу тўлиқ июлни банд қилади. Ундан кейин қаёққа боришни истайсан?
Билли, унда Сиондан кейин бирор ёққа боришга хохиш бўлмади, деб жавоб берди. Эрн Бакстер хўрсинди.
— Бранхам ака, бу катта аудиторияларни ижарага олиш учун, биз маълум бир саналарни билишимиз зарур. Батл-Крик хусусида нима дейсан?
— Бўлади, деб ўйлайман. Мен Сиондан кейин икки жойга боришни ўйлайман: Батл-Крик, Мичиган ва Миннеаполис, Миннесота. Мени кўпроқ Батл-Крик томонлар жалб қилади, чунки Миннеаполисда мен олдин бўлганман. Бироқ ҳеч қанақа узоқ муддатли ваъдалар қилма.
Эрн Бакстер Биллининг рухсатисиз шу заҳот Батл-Крикдаги алоқачи шахс билан боғланди ва Билли учун 16 августдан бошланиб ва кетма-кет 14 оқшомга чўзиладиган кампанияни тайинлаб қўйди.
Кейинги эрталаб саҳарда Биллининг тушида уни хотини ухлаб ётган қирғоқдаги уйга лойқа сув тўлқини бостириб келаётгани кирди. У мушкул аҳволда Медага ёрдамга ташланиб, уни улкун тўлқин уйчани парча-парча қилишидан бор-йўғи бир неча сония олдин чиқариб олди.
Билли терлаб кетганча, уйғонди, бироқ, ёнида бемалол ухлаб ётган хотинини кўриб, у тинчланди. “Қаранг-а, қанақанги қўрқинчли туш! Қизиқ, бу бирон нарса дегани эмасмикин?” — ўйлади у.
Кейин у бирдан кўм-кўк сувда сузаётган кемада ўтириб қолди. Худди кеча ва кундуз нимаси биландир ўхшаш бўлмасин, аммо шунга қарамай бир-биридан фарқ қилганидек, худди шундай ваҳий ҳам тушга ўхшайди, аммо ундан фарқ қилади. Тушлар воқеликнинг соясидир ва одамга, қачонки унинг кўзлари юмуқ бўлиб, қаттиқ ухлаганида, эслаб қолиш қийин бўлган, тушунарсиз таассуротлар қолдириб, келади. Ваҳий эса унинг кўзлари очиқ қуёш нурлари каби ҳиссиётларга таъсир қилиб ва мияда аниқ-равшан тасвирлар қолдириб, пайдо бўлди. Билли қанчалик турган жойини аниқ била олар экан, у ҳақиқатан ҳам қайиққа ўтирар ва шундай катта кўлда сузар эдики, қирғоқ туманли узоқликларда ингичка чизиқда кўринар эди. Кейин у яқинлашаётган товушни, қайсики “тр-тр-тр-тр...” деб гуриллаётган кичикроқ моторни эслатадиган товушни эшитишди. Орқага қараб, сув остида ҳаракатланаётган ғира-шира шарпани кўрди. Ўша соя аста-секин қайиқ тумшуғига яқинлашди, аммо қайиқ билан энди урилиб кетай деганида, у чапга бурилди ва ғойиб бўлди. Кейин у бир айланиб келди ва унинг қайиғи тумшуғига яна яқинлашди, охирги моментда чапга бурилди ва кўринмай кетди. Билли қайиқнинг бортидан бу ғалати предметни кўриш умидида эгилди, бироқ бунинг ўрнига у сув остида йўлни кўрди, қайсики бу йўл унинг қайиғи остида Т-формадаги чоррахага тўғри келди: бир тармоғи чапга, бошқаси эса — ўнгга кетар эди. Эндигина у Раббий Фариштасининг овозини эшитди: “Бу сени чапга бурилишингни кўрсатади”.
Бирдан Билли ўз ётоқхонасида, тўшагида ўтириб ва кўзлари катта-катта очиқ ҳолда пайдо бўлди. У шошиб қолди. Нима бўлди ўзи? У хотини ҳақида туш кўрди, ва ундан кейин... У яна ухлаб қолдими, ёки бўлмаса, у иккинчи тушини кўрдими? Бу тушдан кўра анча аниқ туюлди: кўринишлар беками-кўст аниқ эди, гўё Билли ҳақиқатан ҳам кўл бўйлаб қайиқда сузгандай эди. Бироқ, агар бу ваҳий бўлса, унда у нимани билдиради? Бир қарашда ҳеч қандай маънога эга эмасдай эди.
У бу кечинмани тушунишга уриниб, кўп фикрлади, аммо, охири, буни тинч қўйди.
ХУШХАБАРЧИЛИК СОҲАСИДА етти ой бўлмаганидан сўнг, Уилльям Бранхам ўзининг хизматини 13 июль 1952 йили Индиана штати, Хаммондда саккиз кунлик имон билан шифоланиш йирик кампанияси билан тиклади. Америкада ибодат жараёни Африкадагидан фарқ қилади. У ерда, Африкада битта мўъжизани кўриб, юзлаб одамлар шифо олишлари мақсадида, Исо Масиҳга ишонишлари учун илҳомлана олардилар. Фаришта унга, агар у одамларда ўзига ишонч уйғотолса, ҳеч нарса, ҳатта рак ҳам унинг ибодати олдида туролмайди, дегани туфайли, Африкада унинг меҳнати енгилроқ эди. Бу инъомни ишлатиш, марафонга югуришдек, олдингидай чарчатадиган эди, лекин Африкада ҳеч бўлмаганда, у ўзини қуруқ ердан чопгандай сезган эди. Хаммонддаги касаллар учун ибодат, тиззагача чуқур сув ҳовзасидан чопишни эслатар эди. Аудитория юрак сирларини ғайритабиийлик билан фарқлашга асосан совуқ ва босиқ муносабатда бўлди. Гарчи кўплаб одамларда шифо олишлари учун етарлича имон бўлса-да, Билли учун худди тиниб турган ботқоқдан чиқаётган лойқадек, аудиториядан “сизиб чиқаётган” шубҳаланишларни сезишда давом этди.
Ибодат навбати бошида биринчи бўлиб соғлом ва бақувват кўриниб турган аёл чиқди.
Билли деди:
— Сиз менинг бугунги биринчи пациентим экансиз, мен сиз билан озроқ гаплашиб олмоқчиман. Мен ўйлайман, бизлар нотанишмиз, шундай эмасми?
— Ҳа.
— Биз иккимизда ҳам инсонга хос руҳ, қачонки менга бу мойланиш келади, бу ҳам шундай Руҳ. Бу Раббий Фариштаси, қайсики Худодан Элчидир. Бу Худонинг бир қисми, сизни дуо қилиш учун юборилган Илоҳий атрибут, Илоҳий неъмат. Агар сизда ишончсизлик руҳи бўлса, У сизни дуо қилолмайди. Агарда сизни руҳингиз мойил, илтифотли бўлса, унда У сизга бир нима дейолади ва сизни дуо қила олади.
— Нима десам, сиз бу ерда нимадир бўлаётганини сезаяпсиз. Бу Унинг шу ерда Борлиги, Раббий Фариштаси, қайсики айнан ҳозир шу ерда, мендан бир метр жойда турибди, Ҳа, опа, сиз креслода ўтирдингиз ва ўқидингиз ва худди ўшанда навбатдаги бош оғриғи хуруж қилди. Ваҳийда мен сизни бошингизни қандай уқалаётганингизни кўряпман. О-о, сиз мени китобимни ўқидингиз233. Сиз ўйладингиз: “Агар мен ўша йиғилишга борсам ва ундан ўзим учун ибодат қилишини сўрасам, мумкин, бу бошимдаги оғриқлар тўхтар”. Бошингиз оғриқлари аёллар касалликлари туфайли бўлаяпти. Сизга бошқача деганларини мен биламан, аммо бу нотўғри. Врач хато қилди. Мен — Худонинг пайғамбари эканимни сиз билиб олишингиз учун мен сизга яна бир нарсаларни айтаман: сиз “Масиҳчилик фани” номли черковга борасиз. Мен сизни “Масиҳчилик Фани” ўқув залида ўтирганингизни кўрдим. Бу тўғрими? Агар тўғри бўлса, қўлингизни кўтаринг.
233 У бу ерда “Уилльям Бранхам — Худодан юборилган инсон” деган, 1950 йилда Гордон Линдсей ёзган китобни далил қилиб кўрсатади.
Қачонки у қўлини кўтарганида, Билли уни нур чақнашлари ўраб турганини кўрди. У бошини эгди, ибодат қилди, кўзини очди ва қачонки Фариштанинг Нури ундан аста кетаётиб, аудитория устидан ҳаракатланаётган ўша лаҳзада бошини кўтарди.
— Кечирасиз, нимадир бўлаяпти бу ерда. Мен ваҳийда қора танли аёлни кўраяпман, у бошини худди шу тарзда ушлаб турибди.
Билли у аёл томонга қўли билан кўрсатди ва ҳатто ваҳий унинг очиқ турган кўзи олдида бўлиб ўтаётса ҳам, гапираверди.
— Бу, ана у ерда ўтирган сариқ кофтадаги аёл. Ахир сизда бош оғриши оқма ярадан эмасми? Агар бу тўғри бўлса, ўрнингиздан туринг. Сиз Худонинг Ўғли Исо Масиҳга ишонасизми? Сизнинг бошингизни оғриқлар қолдириши ва бошқа ҳеч қачон қайтмаслиги учун, мен сиз учун Илоҳий дуоларни Раббий Исо Масиҳ Исми ҳақи сўрайман.
Билли аудиторияга мурожаат қилиб, деди:
— Бу ердаги ҳар бир шубҳаланувчига уят бўлиши керак.
Бироқ, бунга қарамай, шубҳаланувчилар ишонмасликда давом этаверишди. Кейинроқ Билли, бошқа хушхабарчи Хаммондда яқинда ваъз қилганини ва бу одамнинг Илоҳий шифоланишни изоҳлаб, тушунтириб бериши бу одамларни бу тушунчадан узоқлаштирганини билиб олди. Халқнинг орасидаги кўп кишилар, юрак сирларини фарқлай билиш, ибодат карточкалари билан боғлиқ бўлган хийла-найрангдан бошқа нарса эмас, деб ўйлаганди. Сешанба оқшомида Билли Поль 100 та ибодат карточкасини тарқатди. Бироқ, қачонки Муқаддас Руҳ келгач, У Биллини бу карточкаларга эътибор қилмасликка ва бунинг ўрнига карточкаларни олмаганлар касаллардан қўл кўтаришларини сўрашга ундади. Бир неча қатордаги карточкаси бўлмаган одамларни кўрсатиб, бу эркак ва аёлларни уни ўнг томонидан ибодат навбатига туришларини сўради.
Навбатда биринчи бўлиб ёши ўтган аёл, шап-шап юриб, зиналардан платформага кўтарилди. Билли деди:
— Сизда ибодат карточкаси йўқ. Сиз бу кеча шу ерга шунчаки келдингиз, ўтирдингиз ва мен сизни чақирганимга озроқ ҳайрон бўлдингиз. Мен сизга биродарман, холос. Мен “биродар” дедим, чунки сиз Масиҳчи аёлсиз. Мен буни биламан, зеро сиздаги ёқимли руҳни сезаяпман. Мен сиз билан, худди бизнинг Устозимиз қудуқ олдида аёл билан, қачонки У унга “Менга сув бер”, — деганидек, гаплашяпман. У аёлнинг руҳи билан контактда бўлиш у билан гаплашишни хохлади. Қачонки мен сизнинг руҳингиз билан контактда бўламан, ваҳий пайдо бўлади. Шундан кейин мен нимани кўрсам, фақат шуни айта оламан. Бироқ, агар мен сизнинг муаммонгиз, муҳтожингиз нимадалигини била олсам, сиз мен Унинг пайғамбари эканимга ишонасизми?
— Мен сизни охирги пайтлар изтиробда эканингизни кўряпман. Бир нарса бўлдики, ундан сиз қаттиқ ҳаяжондасиз. Бир бир нечта муаммодан қийналаяпсиз: сизда камқонлик, аёллар касаллиги, ва сиз ҳамма бу вақт ичида асабийлашасиз. Бироқ ҳаммасидан кўпроқ сизни ўша рак қўрқитаяпти. Сиз у сизни ўлимга элтишидан қўрқасиз... ва ҳақиқатдан ҳам, агар сизга Худо раҳм-шафқат кўрсатса, у сизни ҳаётингизга зомин бўлади. Агар бу тўғри бўлса, одамлар кўриши учун қўлларингизни кўтаринг.
У қўлларини кўтарди. Билли яна шубҳаланувчиларга хитоб қилди:
— Мен сизларга, мени қаллоб деб ўйловчиларга мурожаат қилаяпман. Сиз ўйлайсизки, бу ақлий телепатия, гўё буларни ҳаммасини ибодат карточкаларидан мен ўқийман. Ахир сизни ўзингизга уят эмасми? Бу учун Худо сизлар билан шуғулланади. Худо сизнинг гуноҳкор жонларингизга раҳм-шафқат қилсин.
Билли яна аёлга бурилди, бошини эгди ва уни шифоланиши учун ибодат қилди.
— Шундай экан, менинг опам, уйингизга боринг ва у рак тўғрисида бутунлай унутинг. Сиз соғаясиз.
Шундан кейин ўша оқшом скептицизм аудиториядан, қайноқ июль ҳавосида “эриб кетиб”, ғойиб бўлди. Ҳафтанинг қолган қисмида, Хаммондда Илоҳий Руҳ эркин ҳаракат қилди. Аудиториядаги кучайиб бораётган имон, Биллини шунчалик таассурот қолдирдики, у бир йиғилиш вақтида у қанча одам учун ибодат қила оларкин, эксперимент қилмоқчи бўлди. У юз ёки ундан кўп одам учун ибодат қилиб биламан деб умид қилди ва уларнинг имонлари шунчалик кучли бўлдики, шу туфайли улар уни ваҳийгача элтишмайдилар. Шунга қарамай, анча кўп ваҳийлар зоҳир бўлди, шу учун 78 одам ибодат навбати орқали ўтганида, Билли тинкаси қуриганидан йиқилди.
Кейинги эрталаб кампанияни давом эттириш учун етарлича кучга кирди, бироқ жуда тез-тез шундай қилишга уриниш учун у қадар нодон эмас эди, чунки унинг танаси ўша кучанишга чидай олмас эди. Ваҳий беихтиёр пайдо бўлар эди: у уни чақириб ҳам, тўхтатиб ҳам билмас эди. Қачонки ундаги инъомдан етарлича имон оқими тортқилар экан, юрак сирларини билиш ўзидан-ўзи “оқиб келаверарди”. Биллининг организми бунга ҳар кечқурун тахминан ярим соатча, ундан кўпга эмас, чидай олар эди. Ҳаддан ташқари кўп вақт бошқа ўлчовда бўлиш унинг танасини 1948 йили бўлишига сал қолганидек, ўлдириши мумкин эди. Ўтган оқшом ўз эксперементини ўтказганидан, у ҳар қалай хурсанд эди. Энди у билардики, унга ибодат карточкаларини ишлатиши у ҳар оқшом ибодат қиладиган одамлар сонини чегаралаш учун керак бўлади. Агар аудитория ибодат навбатида юрак сирларини билишни кузатиб туриб ҳам ишонмаса,унда Билли (ёки, аслини олганда, Худо) уларга бошқа ҳеч нарса билан ёрдам беролмайди.
УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ августда ўз кампаниясини Мичиган штати, Батл-Крикда бошлади. Бу шаҳар Мичиган кўлининг шарқий қирғоғида жойлашаган бўлиб, 40 минг аҳолиси бор кичикроқ шаҳар эди. Бир неча йиғилиш ўтказиб, у таажжубга тушди. Худонинг неъмати тўла-тўкис ҳаракат қилар, бироқ, худди Хаммондда ҳам бўлгани каби Батл-Крикдаги Масиҳчилар, гўё, унинг аҳамиятини тушунмас эдилар, шу туфайли уларнинг имони “саёзлигича” қолаверди. Бироқ, Хаммонддан фарқли ўлароқ, бу ерда Билли муаммо нимадалигини аниқлай олмади. Эҳтимол, у Жанубий Африкада кўрган шавқ-завқ, энтузиазмдан “талтайиб” кетгандир. У Эрн Бакстерга деди: “Бу ерда нимадир чатоқ. Мен билмайман, бу нима, аммо буни билишни хохлайман. Эрта кундузи ўрмонга бораман ва токи бунга жавоб олмагунимча, ибодат қиламан”.
Эртаси эрталаб Билли кўл ёнидаги, у бемалол ибодат қила оладиган хилват жойга борди. Улуғвор эман остидаги ёввойи узум новдалари орасида тиз чўкиб, тез орада ибодатга шўнғиди.
Тўсатдан у кўлда кичикроқ моторли қайиқда бўлиб қолди. Қачонки у шарқий қирғоққа паралеел равишда шимолга сузаётган пайтида, унинг двигателидан “тр-тр-тр-тр” деган товуш чиқар эди. Кейин моторли қайиқ кўлнинг ғарбий соғили томонга, чапга бурилди. Шу пайт Биллининг ёнида Раббий Фариштаси пайдо бўлди ва деди: “Батл-Крикдаги йиғилишнингни ёп ва шу заҳоти Миннеаполисга жўнаб кет”.
Шу сўзлар билан Фаришта ғойиб бўлди ва бироз вақтдан кейин Билли ўша сершоҳ эман дарахти тагида тиз чўккан ҳолда, соҳилда бўлиб қолди.
Билли апрелда уйида кўрган ваҳийни эндигина тушунди. У ўшанда Мичиган штати Батл-Крикка ёки Миннесота штати, Миннеаполисга бориши керакми ёки йўқлигини билиш ҳақида ибодат қилган эди. Унинг олдинги ваҳийсидаги тиниқ сув Мичиган кўлининг тимсоли эди. Агар ўша жойнинг географик картасига қараса, Батл-Крик Мичиган кўлининг ўнг томонида, Миннеаполис эса — чап томонида жойлашганини кўрган бўлар эди. Бу ҳамма вақт Худо уни чап томонга бурилишини хохлар эди, аммо у нима сабабдандир буни тушунмади. Ҳозир у Батл-Крикда Раббий иродасига хилоф равишда турган эди. Ундан ҳам ёмони, унинг администратори икки ҳафталик кампанияни режалаштирган ва у яна саккиз кун йиғилиш ўтказиши керак эди. Бу мажбуриятдан чиқиб кетиш, гўё, жуда кўнгилсизликдай эди.
Билли меҳмонхонага қайтиши биланоқ, у администраторига нима қилишлиги кераклигини айтди. Олдинига Эрн Бакстер у ҳазиллашяпти деб ўйлади. Қачонки у, ниҳоят, Билли буни жиддий айтганини тушунгач, Бакстер маҳаллий хизматчи, муҳтарам Флойд билан кенгашни тайинлади. Флойд Батл-Крикдаги кампаниянинг ташкилотчиси эди. Билли ўз ваҳийсини ва нима қилиши кераклигини тушунтирди. Жаноби Флойд ташвишга туша бошладики, бунга ҳайрон бўлмаса ҳам бўлар эди.
— Бранхам ака, Батл-Крикда бу йиғилишларни ташкил қилишимизни Худо хохлаганлигига мен ишонаман.
— Мен бунда сиз билан баҳслашмайман. Мен билмайман, нима учун мен ҳали уйда бўлганимда,апрелдаги бу ваҳийга эътибор қилмадим, аммо энди мен буни тушунаман ва мен нима қилишимни Худо истаётган бўлса, ўшанга бўйсунишим керак.
— Бранхам ака, — Эрн Бакстер деди, — бу кампанияда ўн тўртта черков қатнашади. Биз ахир бу ерда ҳам ҳамкорларимизни инобатг олишимиз керак.
— Бу тўғри, биз эътиборга олишимиз керак..., — гапнинг ўртасида пауза қилиб, Билли жавоб берди. У шу яқинда Раббий Фариштасини ҳис этди ва бирдан бу синов эканлигини англаб етди. Худо ўша ваҳий хусусида саросимага тушишига йўл қўйди ва у Жанубий Африкада дуч келишига тўғри келган ўша ҳолатни эслатадиган аҳволга тушди: ўша хизматчилар уларнинг манфаатлари эътиборга олинишини хохлашар, а администратори бўлса, ўша хизматчиларни маъқуллаганди. Аммо Худо унга бошқача иш тутишни буюрди.
— Биродарлар, — деди Билли, — мен сизларни севаман, аммо Муқаддас Руҳ менга кўлнинг бошқа томонига боришимни буюряпти ва мен ўша ёққа бораман. Ҳали бирор нарса бўлиб қолишини кутиб турмай, мен яна ўша хатоимни, Жанубий Африкада қилган хатоимни қилмайман. Мен Худога бўйсунган бўлишим лозим.
— Бранхам ака, — стол атрофида хафа бўлиб ўтирган хизматчилардан бири аччиқланиб деди, — сен ўзингни фундаменталист эканингни маъқуллайсан. Каломдан бунга ўхшашини қаердан топасан?
— Бу ўша ерда турибди, — бемалол жавоб берди Билли, — Филипп Самарияда уйғониш хизматида эди, қачонки Муқаддас Руҳ уни у ёқдан чақириб олганида ва уни даштга бир одамга юборди. Ўша одам Эфиопияга Хушхабар етказди.234
234 Ҳаворийлар 8:26-39
Мистер Флойд қошларини чимирди.
— Мен тушунмайман, нима учун Худо бу йиғилишларни ташкил қилишга рухсат берди-ю, ва ундан кейин, сен бу ерга келганингдан сўнг, сени У бошқа жойга юборади.
— Флойд ака, Батл-Крикка Муқаддас Руҳ орқали яхши эски вақтлардаги уйғониш мажлислари керак, а шифоланиш кампанияси эмас. Уйғониш одамларни руҳий сферага қайтаради. Йиғилишлар тайин этилган экан, нима учун энди сиз уйғониш йиғилишлари ўтказадиган хушхабарчини таклиф этмайсиз, у мени алмаштириши учун?
Флойд елкаларини қисди.
— Хўп, Масиҳчилар, эҳтмол, тушунарлар, аммо мен билмайман, буни қолганлар қандай тушунишаркин?
Хонада бир неча сония жимлик ҳакм сурди.
Худди шу вақтда Билли ўша ғайритабиий Нурни, Флойднинг боши устида шуъланаётганини кўриб қолди. У деди:
— Флойд ака, мана ҳозир сен ўша вақт, қачонки Ишайё пайғамбар Езекияга борди ва унга сенинг ибодатингни Худо эшитди, деган ўша вақт ҳақида ўйлаяпсан.235
235 4 Шоҳлик 20:4-6
Жаноб Флойд қошларини кўтарди ва деди:
— Бранхам ака, бу ҳақиқат.
— Тасдиқ, — жавоб берди Билли. — Муқаддас Руҳ бу тўғри қарор эканини исботлаш учун шу ерда.
— Лекин сен қандай қилиб, мен нима ҳақида ўйлаганимни билиб олдинг?
— Эслайсанми, Библияда дейилган: “Исо уларнинг мулоҳазаларини сезди”.236 Бу худди ўша Муқаддас Руҳ.
236 Луқо 5:22
Бу хизматчилар истар-истамай бошқа хушхабарчини бу кампаниянинг бошқа йиғилишларида ваъз қилиши учун таклиф қилишга рози бўлишди. Ўз спонсорларини хафа қилиш Биллига қанчалар оғир бўлмасин, кўнглида ўз Раббийсига бўйсунганидан кўнгли жойида, думоғи чоғ эди. Жанубий Африкада олган сабоғи унинг хотирасида бир умрги муҳрланди.
Ўша оқшом Батл-Крик аудиториясига, у нима учун бу кампанияни олдинроқ тарк этаётганини тушунтириб, Билли шундай деди:
— Сиз буни тушунмаслигингиз мумкин, аммо мен сизларни доимий Масиҳий севги билан севаман, ва Худо буни ҳақиқат эканини билади. Мана шунда Унинг Илоҳий иродаси борлигини билсам эдим, мен шу ерда қолган бўлар эдим, шу шаҳарда кейинги олти ҳафта давомида, токи уйғониш бутун шаҳарни қамрамагунича қолган бўлар эдим. Мен буни қилишга тайёрман, бироқ мен Унинг қўлларида юмшоқ бўлишим керак, ва У менга нимани буюрса, худди айтганидек қилишим лозим.