Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Муҳаббатнинг намоён бўлиши

63 БОБ

1953



1953 ЙИЛ ФЕВРАЛИДА Уилльям Бранхам Флорида штати пойтахти, Таллахассида бир ҳафталик шифоланиш кампаниясини ўтказди. Бир куни, у, хотини ва администратори шаҳар марказидаги кафеда тушлик қилишар экан, унга олти яшар қизча витрина ортидан жилмайиб, қўл силкиди. У қизчага қўл силкиб, жавоб берди. Тез орада у отасини қўлидан ушлаб, шу ресторанга келди. Улар Биллининг столи ёнида тўхташди ва қизча деди:

— Бранхам ака, сиз мени эслайсизми?

— Йўқ, эслолмасам керак.

— Сиз мен учун ибодат қилганингизда, Худо менинг кўрмайдиган ожиз кўзимни шифолади.

Уни отаси ҳаммасини тушунтирди. Ўтган йили бахтсиз ҳодисада қизи кўзини қаттиқ жароҳатлади. Уни врачи бу кўз билан кўришга ҳеч қандай умид йўқ деди, бироқ отаси, — “йўқ, ҳали умид бор”, — деди. У қизини касалхонадан олди, машинасининг орқа ўриндиғида қизи учун тўшак қилди ва фақат бензин олиш учун ва овқатланиш учунгина тўхтаб, Индиана штатига қараб йўлга тушди. Жефферсонвиллига улар якшанба куни кечқурун келдилар ва Биллини айни у черковдан чиқаётганида учратишди. Билли қизча учун ибодат қилди ва энди у шифоланган эди.

— Сени қайси кўзинг кўрмас эди? — сўради Билли.

— Мана буниси, — деди қизча. — Йўқ, буниси демоқчи эдим.

У олдинига бир кўзини, кейин бошқаси кўрсатди.

— Биласизми, мен ҳатто эслай олмайман.

Уни отаси кулиб юборди ва деди:

— Бу мана бу кўзи эди.

Қизча кета туриб, Биллига конверт тутди, у эса уни чўнтагига солиб қўйди ва уни ҳақида уйига келгунича бутунлай эсидан чиқариб юборди. Конвертни очиб, у ерда у муқаддас Валентина кунига бағишланган ажойиб шеър остига имзо қўйилган откриткани кўрди.

1953 йил майида Билли Арканзас штати, Жонсбородаги бир хизматчи маҳаллий радио эшиттиришлар программаси вақтида Илоҳий шифоланишлар устидан кулди. У Уилльям Бранхамни нафақат қаллоблик қилишда айблади, бироқ тингловчиларга, “Мен ҳар қандай одамга 1000 доллар бераман, агар у шифоланишдек мўъжиза ҳақиқатан бўлиб ўтганини исботлаб билса”, — дея чақириқ қилди.

Радиопрограмма тугагач, бир соат ичида ўнлаб одамлар Биллининг администраторига, агар Билли ўша одамнинг чақириғига рози бўлса, ўз исботларини кўрсатишларини таклиф қилиб, қўнғироқ қила бошлашди. Билли шифоланишларнинг ҳар хил ҳолатларини йиғди ва: “Келинглар, бориб ўша 1000 долларни олайлик”, — деди. Бир одам ўзининг врачи билан, у қачондир ракдан ўлаётганини тасдиқлаши учун, биргаликда келди. Бошқа бир аёл ўзининг аёл қўшниси ва врачини, шу билан бирга ўзининг касаллик тарихи ёзилган тиббий қоғозларини, ўзини артритдан азобланиб, йигирма йил ногиронлар аравачасида ўтказганини исботлаш учун олиб келди.

Қачонки улар бу хизматчини қаршилаганларида, у уларнинг ҳамма асосли исботларига қарамай, зарбадан ўзини четга ола бошлади.

— Хўш... ҳм... мен қилолмайман... э-э... пул бу ерда эмас. Улар бизнинг деноминацион марказимизда, Техасда турибди.

— Унда, эртагаёқ бизлар Техасга учамиз ва уларни оламиз, — қатъий деди Билли. — Мен бу пулни миссионерлар учун фондга топширмоқчиман.

Афсуски, ўша одамлардан ҳеч ким, кимки унинг хизматини исботини кўрсатган бўлса, у билан Техасга бундай қисқа вақтга жўнаёлмадилар. Шу учун бу деноминация хизматкори альтернативи — бошқа имкониятни таклиф қилди:

— Қачонки сизлар менинг марказимга борсангиз, мен бир қизни олиб келаман ва уни қўлини устара билан кесаман. Агар сиз ўша кесилган жойни менинг биродарларим кўз ўнгида шифолаб билсангиз, унда мен сизга 1000 доллар бераман.

— Сизда ақлий қолоқликнинг оғир ҳолати, — жирканиб жавоб берди Билли. — Қандай қилиб Масиҳчи бундайин ахмоқона мулоҳаза қила олади экан? Бу, Исога айтганларини жуда эслатади: “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, қани хочдан тушиб кўр-чи, ва бизлар Сенга ишонамиз”.237 Ахир бу имонсизнинг азалдан маълум: “Исо, бизларга аломат кўрсатгин”,238 — деган бақир-чақири-ку, ўша пайтда ҳар куни мўъжизалар бўлиб ўтар, ўшанда фарзийлар буларни кўриш учун яқинроқ эмасдилар. Ёинки, улар агарда мўъжизаларни кўрганларида ҳам, улар буни жинлар бошлиғи, иблис кучи билан қилинди, дейишар эди. Ҳар доим шундай бўлган ва бўлади. “Устоз, биз сенга ишонамиз, агар сен у ёққа борсанг, қаерга биз истасак, сен борсанг ва биз хохлаган қилиш керак бўлган ишни қилсанг”. Бироқ фарзийларнинг шартлари Исо устидан ҳеч қандай ҳуқуққа эга эмас эди. У Ота иродасини бажаришда эркин эди. Бугун ҳам У худди шундай.

237 Матто 37:39-43

238 Матто 12:38, 16:1; Марк 8:11; Луқо 11:16

1953 йилнинг июнида Билли Индиана штати, Коннесвиллига сафар қилди ва бир ҳафтада тўққизта йиғилишни “сиғдира” билди. Шундан кейин, кўп ойлар давомида кампаниялар ўтказишдан чарчаб, у ёзнинг қолган қисмини оиласи билан дам олишга қолдирди.

Албатта, уйда ҳам унга ҳеч қачон тўлиқ дам олишнинг иложи йўқ эди. Одамлар ҳар доим унинг тинчини бузишарди. Билли ўзининг Эвинг Лейн кўчасидаги уйида беш йилдан бери яшаётган бўлса, у ҳар доим деразадорпардаларини тушириб овқатланар эди. Бегона одамлар ўзларини муаммолари ҳақида унга айтиб беришни истаб, ундан маслаҳат олиш умидида ва у учун у ибодат қилиши учун у билан учрашишни кутиб, унинг ҳовлисида тез-тез келиб туришар эдилар. Улар сутканинг ҳар қандай пайтида келишардилар. Билли бирданига 30 та машинани уйи олидида турганини кўрди; улардан баъзилари тез ёрдам машиналари эди. Ҳар сафар у хонага кира туриб, унинг биринчи иши дераза дорпардаларини тушириш эди, бўлмаса, кўчадан кимдир уни кўриб қолиши ва деразани тақиллатиши ёки дабдурустдан таклифсиз, уни уйига учрашиш учун кириши мумкин эди.

Билли ибодатга муҳтож бўлган ҳеч кимни рад қилолмас эди. У одамларни яхши кўрар ва улардан шифо излаб ёки руҳий тинчлик топишга уриниб келганларнинг 99% и самимий юрак инсонлар эканини билар эди. Унинг ўтлоғида қайсидир она бетоб боласи билан турган бўлса, ёки қандайдир одам ракдан ўлаёзиб, уни ибодатини кутиб, уни уйи рўпарасида, йўлакда машинасида тунади. Уларга ёрдам бериш учун Биллига, уни кучи етган ҳамма ишни қилишига тўғри келар эди. Шундай қилиб, қачонки бу нотанишлар уни уйига келганларида, у улар учун Исо Исми ҳақи ибодат қилар эди. Баъзан кечалари, охирги келган киши учун ибодат қилиб бўлиб, ечиниб-кийиниши учун етарлича кучи қолмас, шу учун ўқ теккандек, шу заҳотиёқ йиқилар эди.

Ҳаттоки, оддийгина уй олдидаги майсазорни ўришдек иш ҳам унинг тез-тез келиб турувчилар сабабли оғир бўлар эди. Ҳар сафар, у ишгауринган маҳал, кимдир у учун ибодат қилишини истаб, келиб қолар эди. Билли қайта кийинар, суҳбат ўтказар, келган одам учун ибодат қилар, ундан кейин яна бошқатдан ўзининг ишчи кийимини кияр ва кейинги келувчи пайдо бўлгунича яна озроқ ўрар эди. Кундан-кунга ибодат олишни хохлаган шунчалик кўп одам келганидан, Билли майсазорини ўриб тугатолмас эди. Баъзан унга жанг гўё, ютқазилгандай туюлар эди. У ҳовлиси олдини майсасини ўриб тугатганида, орқа томон майсазори ҳақиқий ўтлоққа айланар эди.

Бир куни кундузи келувчилар намойишида “жимжитлик” бўлиб қолди. Ўз иш кийимини кийиб, Билли орқа ҳовлига шошилди ва газонаносилкасини юрғизди. Тез орада у носилкани итариб билгунича итари, қалин ўтлар орасидан ўрилган жой очди. Ёзнинг жазирамасидан кўйлаги тердан шалобба бўлди қолди, шу учун уни ечди ва бир томонга ташлаб қўйди.

Орқадаги деворга қоқиб қўйилган ходачада қалдирғоч учун уйча турган эди. Билли ари оиласи бу уйча ичига ин қурганини умуман эсдан чиқарди. Майса ўришни тугатиш учун шошиб, носилка билан деворга яхши урдики, шундан бу қалдирғоч уяси силкинди. У ердан аччиқланган бир гала ари ўч олиш учун учиб чиқди. Бир неча дақиқа ичида улар Биллини ўраб олишди; баъзилари ҳавода айланишар, бошқалари эса унга қўнишди ва ўткир нишларини чуқурроқ ботиришга тайёрланишди. Билли тушундики, аҳвол жуда оғир, чунки бундай кўп арилар одамни чақиб ўлдириб қўйиши ҳеч гап эмас. Кейин ундаги қўрқув ўрнига муҳаббат ўрин олди. Олдидаги газононосилкани итаришда давом этиб, у деди: “Азиз арилар, мен сизларни безовта қилганимдан афсусдаман. Мен биламан, бу нишлар — бу сизларга ўзингизни ҳимоя қилишингиз учун Худо берган қурол, аммо мен сизга ёмонлик қилмоқчи эмасман. Мен — Худонинг хизматкори, ва мен кейин уйга қайтишим ва яна бошқа Худо фарзандларига ибодат қилишим учун, бу газонни ўри бўлишим керак. Шу учун Исо Масиҳ Исми ҳақи ўз уйларингизга қайтинглар. Мен сизни бошқа безовта қилмайман”.

Ариларнинг булути ўша заҳотиёқ кўтарилди ва қайтиб ўз уйисига томон учиб кетди. (№18 Сурат) Бу ҳодисани ҳайрон бўлиб кузатиб, Билли ишини тўхтатиб турди. У худди шу нарсани кўп йиллар бурун, қачонки у ўлдирувчи-ҳўкиз билан учрашганида ҳам бошидан ўтказган эди. Ўшанда табиат қонунини ўзгартириб, Биллини севги, муҳаббат тўлдирган эди. Бу инсоний севги эмасди; бу қандайдир анча чуқур, кенг, тўлақонли мукаммал севги эди; Библияда бу “агапо” деб, ёки одам орқали намоён бўладиган Илоҳий муҳаббат, баркамол Илоҳий муҳаббат деб аталади.

У тушуниб етмасди, худди шу нарсани пайғамбар, қачонки уни оч шерлар орасига, хандакка ташлаганларида, шу нарсани бошидан ўтказмадими экан. Шерларнинг оғзини тўсиб қўйган муҳаббат эмасми экан, уларни Дониёрни ейишга қўймай?239 Муҳаббат, шак-шубҳасиз, бу ариларнинг ниятини ўзгартирди. Билли англадики, қачонки муҳаббат намоён бўлса, иноят кучга киради.

239 Дониёр 6:16-23

Билли бошлаган ишини давом эттирди. У орқа ҳовлини ўриб бўлиши билан, бир неча машина келди ва унинг уйи олдида тўхтади. Биллининг уйга кириш ва навбатдаги Худо фарзандлари учун ибодат қилиш маҳали бўлди.

Кейинроқ у қизларини нима учун йиғлаётганини билиш учун, ошхонага келди. Ошхонада Сарра полга чўзилиб ётганини, стол ёнида ўтирган Ривқони ва Медани ювиқсиз идишлар тўла раковинага қараб турганини кўрди. Учаласи ҳам йиғлашарди.

Эрига қараб, Меда йиғлаганча, деди:

— Билли, мен ақлдан озаман. Эрталабки нонуштадан кейин болалар ҳеч нарса ейишмади. Бугун уйда шунча одам кўп бўлдики, мен ошхонада ҳеч нима қилолмадим.

Эндигина Билли тушунди, нима учун қизларини йиғлаганини. Улар нафақат оч қолишдан, балки онаси ҳам асабий муҳит яратган. У биларди, агар у тўғри муҳит яратолса, уларни тинчлантириб билишини...

Хотинини бағрига босиб, тинчлантира туриб деди:

— Ҳа, баъзан қийин бўлиб кетади. Лекин эсингда тут, биз Раббий Исо Масиҳга хизмат қиламиз. Шу эрталаб ҳақида ўйлаб кўр. Наҳотки ўша болакай оёқ қисқичларини ечиб, яхши юриб кетганини кўриш ажойиб эмасми эди?

Билли ўз қалбида ибодат қилди: “О Раббим, бунда менга ёрдам бер. Менинг хотинимга Ўз Борлигингни ва Ўзингни муҳаббатингни юбор”. У деди:

— Меда, бир неча вақт, аниқроғи, бошқа ҳеч ким келмайди. Кел, ейишга бир нима тайрлаймиз. Мен сенга ёрдам бераман.

У енгларини шимарди ва раковинадан ювилмаган товани олди.

— О-о, йўқ. Сен, эҳтимол, менга идиш ювиб ёрдам берасан, аммо сен овқат қилолмайсан, ахир.

Билли жилмайди.

— Ким у, тайёрлаёлмайдиган? Сен ҳали менга ҳеч қачон картошка қовурганингни кўрмаганман ҳам дерсан? Мен у билан катта бўлганман-ку, ахир.

Илғар-илғамас кулгудан Меданинг оғзининг бир томони яшнади ва тез орада ўзига келди: меҳрибон ва қувноқ. Бир неча дақиқа ўтиб Сарра ва Ривқо йиғидан тўхташди. Уйдаги муҳит ўзгарди.

УИЛЛЬЯМ БРАНХАМНИНГ кўплаб келувчилари орасида ўша йил ёзида доктор Моррис Ридхед бор эди, у ўша вақтда дунёдаги йирик баптистлар миссионерлик ташкилоти, Судан Миссиясининг раҳбари эди. Билли доктор Ридхедни меҳмонхонага ўтказди, Меда бўлса чойникда чой олиб келди ва уни шиша кофе столчасига қўйди.

Доктор Ридхед тўғридан-тўғри келишидан мақсадига ўтди.

— Бранхам ака, шу кунларда мен бир мусулмон-йигит билан суҳбатлашдим, у яқинда шу ерда, Америкада коллежни тугатди ва уйига, Ҳиндистонга қайтаётган экан. Раббий ҳақида гувоҳлик бериш имкониятини ўтказиб юбормай деб ундан мен сўрадим: “Нима учун энди сен ўша ўлган пайғамбаринг Муҳаммаддан юз ўгирмайсанда ва тирилган Исони қабул қилмайсан?” У жавоб берди: “Марҳаматли жаноб, сизнинг Исо мен учун нима қилади-ю, уни менинг Муҳаммадим қилолмайдм?” Мен айтдим: “Исо сенга абадий ҳаёт бериб билади”. У жавоб берди: “Муҳаммад менга абадий ҳаётни ваъда қилган, агар мен қуръонга амал қилсам”. Мен давом этдим: “Исо сенга шодлик ва тинчлик бера олади”. У жавоб берди: “Муҳаммад менга шодлик ва тинчликни берган. Мен бундан ортиғига Исодан муҳтож эмасман”. Мен дедим: “Исо Масиҳ бугун тирик, Муҳаммад бўлса бир неча юз йиллаб ўлик”. У жавоб берди: “Агар Исо тирик бўлса, унда буни исботланг. Қаерда ўзи У?” Мен дедим: “У менинг юрагимда яшайди”. У жавоб берди: “Муҳаммад ҳам менинг юрагимда яшайди”.

— Шу пайт мен шу қадар ҳафа бўлдимки, яна нима дейишни ҳам билмадим. Йигит мени саросимага тушганимни кўрди ва шундай деди: “Кўрдингизми, биз мусулмонлар ҳам сиз Масиҳчилар каби, шунча психологияга эгамиз. Бу нима учун бугунги кунда ислом дунёда буюк динлардан бирилигини сабабларидан бири. Лекин, тан олишим керакки, Сизнинг Исо сиз Масиҳчиларга, Муҳаммад бизга ваъда берганидан кўра кўпроқ ваъда берган. Мен сизларнинг Библиянгизда ўқиганман, Исо деган, У сизлар билан асрнинг охиригача бирга бўламан240 ва У қилган ишларни сизлар ҳам қиласиз:241 жинларни қувасиз, ўликларни тирилтирасиз, касалларни шифолайсиз ва шунга ўхшашлар. Менга кўришга рухсат беринг, Масиҳчилар ана ўша ишларни қилаётганини, ва ўшанда мен Исони тирик эканига ишонаман”.

240 Матто 28:20

241 Марк 16:17-18; Юҳанно 14:12

Билли эшикда иккита эркак билан саломлашди ва уларни меҳмонхонасига олиб ўтди. Деразаларда яшил гулли пардалар осилган бўлиб, улар деворда оч-яшил тус бериб турар эди. Тош камин тепасида мойли краскалар билан чизилган картина осиғлиқ турар ва унда Билли 1909 йилда туғилган ёғоч кулбача тасвирланган эди. (№19 Сурат) Қўшимча қилиб қўйилган столда Техас штати, Хьюстонда олинган фотографиянинг нусхаси турган бўлиб, унда Биллининг боши устида нур чамбар кўринишида шуълаланаётган Раббий Фариштаси кўриниб турар эди. (№20 Сурат) Копп акалар қизил чарм диванга, Билли бўлса уларни қаршисида ёстиқчали яшил креслога ўтирди. Уларни ўртасида худди ўша кофе столи, қайсики уни доктор Ридхед Муқаддас Руҳни олаётиб майдалаб юборган ўша столча турар эди. Столнинг синган шиша қапқоғи янгисига алмаштирилган эди.

Лерой Копп Биллидан ўз ҳаёти ва хизмати тўғрисида айтиб беришни сўраб, интервьюни бошлади. (№21, 22 Суратлар) Гарчи Билли тингловчилар олдида 20 йил давомида чиққан бўлса-да ва бир ерда тўпланган ўн минглаб одамлар олдида интервьюга одатланмаган эди. У суҳбатнинг мазмунига қуруқ ёндашган ҳолда, ўзининг ғалати болалиги ҳақида сўзларди. Унга етти ёш бўлганда, Фаришта унга қуюн ичидан: “Ҳеч қачон ичма, чекма ва танангни ҳеч қандай тарзда расво қилма. Улғайганингда сен учун меҳнат бўлади”, — деб айтгани ҳақида эслатди. У 1946 йилда ўша Фаришта одам қиёфасида у билан учрашганини ва унга бутун дунё одамлари учун Илоҳий шифоланиш инъомини намоён этишни буюрганини ва бунда унга уни чақирилганини тасдиқлаш учун Худодан иккита аломат: биринчиси — мўъжиза ва шифоланиш, иккинчиси эса — инсон юрак сирларини фарқлай олишдек аломатларни ваъда қилгани ҳақида ҳам сўзлаб берди. Билли уларга Фариштани қандай қилиб, Библиявий тарихдан фойдаланиб, унга унинг хизматини тушунтирганини айтиб берди. Масалан, ўша воқеа, қачонки Нафанаил Исо билан учрашгани ва Исо уни ҳақида билганидан ҳайрон бўлгани;248 ва Исо Самариялик аёл билан Ёқубнинг қудуғида гаплашган ва унинг муаммоси, мушкулотини у айтмаёқ билгани воқеаси. Аёл айтди: “Ҳазрат, кўриб турибманки, Сен пайғамбарсан... Қутқарув Масиҳ келажагини биламан. У келганда ҳамма нарсани бизга маълум қилади”. “Исо аёлга: Сен билан гаплашаётган Мен Ўшаман, — деди”. Исо унинг юрагида яширин сирни очгандан кейингина Самариялик аёл Исони Масиҳлигини, Исроилга ваъда қилинган Қутқарувчи эканини билди.249

248 Юҳанно 1:43-50

249 Юҳанно 4:3-26

Шу моментда ҳужжатли фильм қизиқ тус олди. Ноқулай паузадан кейин Билли деди:

— Копп ака, Исроилга режалаштирилган кампанияларга келсак, мен Исроилда Раббимга хизмат қилишдан хурсанд бўламан.

Жаноб Копп қўшиб қўйди:

— Бранхам ака, биз ўйлаймизки, қачонки улар эски аҳд башорати Иоил 2:28 да айтилган — охирги кунларда Раббий Ўз Руҳидан ҳар бир жонга солади. Унинг ўғиллари ва қизлари башорат қиладилар... ва ўспиринлари ваҳийлар кўрадилар, — деган башоратининг бажарилганини кўрганларида, кўплаб яҳудийлар Исо Масиҳ — Мессия эканига ишонадилар.

— Ҳа, Копп ака, мен ўйлайман, яҳудийлар учун менинг хизматим самарали бўлади, чунки Янги Аҳдда ёзилган: ­“Яҳудийлар аломат ажойиботлар пайида, юнонлар бўлса донолик қидиради.250

250 1Коринфликларга 1:22

Бу фильмда қисқача шархлар ўз жойида эмасдай кўриниши мумкин, агар ўқувчи ёки эшитувчи унинг келиб чиқиш манбаларини билмаса. 1950 йилда Билли Швеция пойтахти Стокгольмда бир неча йиғилиш ўтказди.

Луи Петрус бу вақтда Исроилда миссионерлик фаолиятини бошлади. Охирги икии йил ичида унинг черкови Фаластин яҳудийлари орасида асосий эътиборни янгитдан келган яҳудийларга қаратиб, бир миллион Янги Аҳдни тарқатди. Бу одамлардан кўплари Янги Аҳдни китоб кўринишида олиб, Исо ҳақида илк бор ўқидилар. Кўплаб яҳудийлар Луи Петрусга айтдилар: “Агар Исо Мессия бўлса, ва ҳалиям У тирик бўлса, унда марҳамат қилиб бизга Унинг Мессияга хос ажойиботларини кўрсатинг ва бизлар Унга имон келтирамиз”. Петрус яна Уилльям Бранхам ҳақида ўйлади.

1953 йил баҳорида Луи Петрус Майнер Арганбрайн билан боғланди, (№23 Сурат) қайсики у Халқаро Тўлиқ Инжил Ишбилармонлар Жамиятининг бош президенти (ХТИИЖ) эди, унга ХТИИЖни Уилльям Бранхамнинг шифолаш кампаниясини молиявий таъминлашини таклиф этиб, унинг натижасида замонавий яҳудийлар ўзларининг Мессиясининг ажойиботларини кўрган бўлардилар. Бу икки одам Биллига ўз режаларини тақдим қилдилар. Майнер Арганбрайн умуман яқингинада Исроилдан қайтди, у ерда у кўплаб яҳудийлардан, улар самолётдан тушаётганларида интервью олди. Арганбрайн бир қари одамдан сўради:

— Сиз бу ёққа, Исроилда вафот этиш учун келдингизми?

— Йўқ, мен бу ёққа Мессияни кўриш учун келдим, — яҳудий жавоб берди.

Билли бу ҳикояни эшитганида, унинг юраги завқ-шавқда аланга олди.У: “Бу менинг хизматим учун идеал — кўнгилдагидек иш бўлди!” — деб ўйлади. Энди бўлса, августда, Лерой Копп “Йигирманчи аср пайғамбари” ҳужжатли фильмини ёзиб олаётган бир пайтди, Петрус ва Арганбрайн Исроилга Бранхам кампаниясини ташкиллаштиришди.

Биллининг Исроил ҳақидаги шархларидан кейин ҳужжатли фильм унинг “Филадельфия” черковидаги кампаниясига уланиб, у 1953 йилнинг 29 августидан 7 сентябригача ўтказилди. Гарчи фильмда фақат битта ибодат навбатидан фрагмент кўрсатилган бўлса-да, унда Билли 5 киши учун ибодат қилган эди, улар унинг ўтган етти йил ичида ибодат қилган ўн минглаб одамларни ифодалар эди. Иккита одам умумий аудиторияда аниқ таниб олинган эди. Кейин Билли навбатдаги аёл учун, унинг мушкулоти нимадалигини очмай, ибодат қилди. Кейинги аёлга у камқонликдан қийналишини айтди. Ҳар қандай ишонмовчи, гумондор, шубҳаланувчи скептик бу аёл шундай рангпар кўриниши туфайли унинг дардини билди бед айтиши мумкин эди. Бироқ охирги аёлнинг дардини билишнинг иложи йўқ эди.

Ўрта ёшлардаги аёл хушхабарчи олдида асабий ҳолда қўлларини орқага буклаб турар эди. Билли тўппа-тўғри унинг кўзига қараб туриб, деди:

— Мен, бизлар умуман нотаниш эканимизни кўряпман. Сиз бошқа шаҳардан. Сизнинг юрагингизда оғир юк бор. Ва, авваламбор, сизнинг муаммонгиз-юрагингиз. Бу тўғрими?

— Бу ҳақиқат, — жавоб берди у.

— Сизни қалин туман ўраб турибди. Сизни ортингиздан қора соя эргашаётганини кўраяпман. О-о, бу ахир қип-қизил ёлғон-ку. — (Аёл маъқуллаб бош ирғади ва ҳаяжондан қалтирай бошлади.) — Кимдир сиз ҳақингизда ёлғон гапирди ва бу одам Илоҳий шифоланишни эътироф қилади. У сизни жодугар деди. Бу тўғрими?

— Ҳа, — деб жавоб берди у йиғлаб, юзини қўллари билан беркитиб, бош ирғади.

— Ва ҳозир сизни черковингизда шу туфайли шов-шув довруқ кўтарилди. Ахир шундай эмасми? Сизни пасторингиз ҳозир касал. Унда полиомиелит. Бу тўғрими?

— Ҳа, сэр.

— Опа, у одамлар сиз ҳақингизда нималар дейишига эътибор берманг. Улар ёлғон гапиришяптилар. Ва сизнинг юрагингиздаги ягона муаммо — бу сизни юрагингизга таъсир қилган ўша асабийлик ҳолатидир. Уйингизга тинчлик билан боринг ва Худо сизни дуо қилсин. Сизда ҳаммаси жойида. Сиз жодугар эмассиз.

Ҳали аудитория руҳланиб, Раббийни улуғлар экан, Билли деди:

— Мен ишонаман, Худо сизларни шу даражада дуо қиладики, бундан сиз бошқа энди ишонмай иложингиз йўқ. Ҳозир шубҳаланишингиз сиз учун гуноҳ бўлар эди. Худо Ўз Ўғлини юборгандан ва ҳамма ажойиботларни қилганидан кейин... Ўз Библиясини юборди, Ўз воизларини юборди, Ўз инъомларини юборди... ва ҳали ҳам яна Унга ишонмайсизми?... унда сиз учун охирида ҳукмдан бошқа ҳеч нарса қолмайди.

— Юрак сирларини фарқлаш, билишнинг ягона қиладиган иши — бу Исо Масиҳнинг ваҳийси орқали Худони улуғлашки, қачонки У шу ерда ер юзида бўлганида, У шу каби ишларни қилганди. Ва У деди: “Қачонки Мен кетаман, Мен яна келаман. Яна озгина, ва дунё энди Мени кўрмайди (бу ишонмайдиганлар), сизлар бўлсангиз Мени кўрасиз (ким, имонлилар), зеро Мен сиз билан ҳатто сизларда, асрнинг охиригача бўламан”.251 Унда ишонмаслик — бу гуноҳ. “Бор ва энди бошқа гуноҳ қилма (ёки бошқа энди имонсиликда бўлма), тағин бошингга янада ёмон кун келмасин”, — деди Исо.252 Бунга ё ишониш, ё ҳалокат.

251 Матто 28:20

252 Юҳанно 5:14; 8:11

— Аммо Худо сабрли ва меҳрибон. Қачонки одамлар Унинг Сўзини қабул қилмаса, унда худди Исо Масиҳ бундай қиламан деб ваъда бергани каби, черковга мўъжиза ва ажойиботлар юборилади.253 Ва ростини айтганда, мен ишонаман, Худо мана ҳозир мажусийлар билан меҳнатини тугатяпти, ва У шу заҳотиёқ яҳудийларга ўтади. Мажусийлар эса ўз таълимотлари ва ақидалари билан, ва ўзларининг совуқ, формал деноминациялари билан қоладилар. Ҳақиқий Черков Кўтарилишга олинади ва Хушхабар яҳудийларга кетади. Омин. “Омин” “шундай бўлсин” дегани.

253 Юҳанно 14:12; Марк 16:15-18



Up