Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Ҳаётга мойланиш

64 БОБ

1953



1953 ЙИЛ ЁЗИДА Уилльям Бранхамга уни тинчини бузадиган, фақат биргина келувчилардан бўлмаган, уйини ўзида турли хил сиқувларни енгиб ўтишига тўғри келади. Яқингинада унинг ўғли ўзининг қатъий Масиҳчилик тарбиясига қаршилик қила бошлади. Кўпгина ўспиринларга ўхшаб, Билли Поль ҳеч қандай жавобгарликсиз ва чегарасиз ўз турмуш тарзини хохлади. Афсуски, бунақа муносабат хатарли йўлдан боришга қизиқтирар эди. Билли буларни ўғли билан гаплашиб олиш учун қулай фурсат кутар эди.

Бир куни кечқурун ибодат вақтида, Билли ўз ўғлини оқшомги ўтиришда ичиб, хуррам бўлганини ваҳийда кўрди. Билли Поль деразадан сакради ва ҳавода умбалоқлаб, ерга шиддат билан йиқилиб тушаётган эди. Билли қўрқиб қичқирди: “О Худойим, уни ўлишига йўл қўйма! У менинг яккаю-ягона ўғлим ахир!”

Ваҳий Биллини қаттиқ ҳавотирга солиб, тушунарсиз натижалар билан тугагани натижасида уни чаккаларидан тер томчилари оқа бошлади. У ибодат қила бошлади: “Раббий, илтимос, мени ўғлимни шундай ҳалок бўлишига йўл берма”.

Тахминан ярим кечаси Билли поль оёқ учида юриб, уйга кирди; оғзидан пиво ҳиди анқир эди. Эрталабига Билли ўғлини уйқудан тўймагунича, уйғотмади. Билли Поль соат 10ларда туриши билан, биринчи иши бориб дўстини кўрмоқчи бўлди. Ўғли ташқари эшикдан чиққанида, Билли подъезд йўлагида машинасини юваётган эди. Билли шлангдаги сувни бекитди-да, деди:

— Ўғлим, сен кечқурун кеч келдинг, шундай эмасми? Мен сенга қаерда бўлганингни айтишимни хохлайсанми?

— Йўқ, сэр, — жавоб берди Поль. Унинг отаси буни қилиб билишини у билар эди.

— Поль, сен нотўғри йўлдан кета бошладинг.

— Дада, мен у ерда қандай ҳаёт эканини кўргим келади.

— Ўғлим, отанг сени яхши кўради, шунга ишонасанми?

— Мен биламан, мени яхши кўрасан.

— Жуда соз, чунки, сенга нима демоқчиман, мен муҳаббат билан дейман. Мен йиғилиш вақтида қиладиган меҳнатингга қўйиб беролмайман, чунки бу менинг хизматимга ёмон таъсир қилади. Бунинг устига, бундай ҳаёт кечириб ва доимгидек шу ерда яшай олмайсан.

— Дада, қандай бўлмасин, мен уйдан кетмоқчи эдим. Мен бу дунёда нималар борки, кўришни истайман.

— Поль, бундай қилма. Гуноҳ сени сен хохлаганингдан ҳам узоқроқ олиб кетади ва сен истаганингдан кўпроқ ушлаб қолади. Агар сен гуноҳга берилсанг, у сенинг ҳаётингни бутунлай бўйсундиради ва бу ҳаммаси сен ўйлаган, истаган тўловдан ҳам кўра қимматга тушиб, тугайди.

— Дада, мен барибир кетишни хохлайман.

— Кетишдан олдин, менга бир хизмат қил. Мана бундай қўлларингни ёй.

Билли қўлларини елка текислигида икки ёнга чўзди. Билли Поль отасини илтимосини бажарди. Шунда Билли деди:

— Энди орқага бурил ва орқангдаги деворга қара. Сени соянг хочни ҳосил қилди. Бу хочнинг қоқ марказида иккита йўл кесишади: улардан бири осмонга этади; бошқаси эса — дўзахга. Сен бир вақтнинг ўзида иккита йўл бўйлаб юролмайсан. Бугун сен мана шу чорраҳада турибсан. Мен сенга айтишим мумкин, қайси тўғрилигини, аммо сени ўзинг танлашингга тўғри келади. Бироқ, агар сен нотўғри йўлдан кета бошласанг, бу йўлнинг қаеридадир Худо сени орқага қайтаради, чунки мен Белги254 остида сенга бўлган ҳаққимни арз қиламан. Орқага йўл оғир бўлиши мумкин, аммо бу сени танлаганинг.

254 Чиқиш 12:13

Билли Поль нотўғри йўлни танлади.

Бир неча кун ўтиб, Ҳиндистондаги пресвитериан черкови архиепископи — доктор Пилай Биллининг уйига, уни Ҳиндистонда шифоланиш кампаниясини ўтказишга кўндириш ниятида ташриф буюрди. Билли ва Меда қизчаларини Нью-Олбанидаги тиш врачига этишга тайёрланишаётган эдилар, шу учун Билли архиепископни бирга боришини илтимос қилди. Меда Ривқо ва Саррани стоматолог кабинетига олиб кетган экан, бу пайтда Билли билан доктор Пилай архиепископнинг таклифини муҳокама қилишар эди.

Бирдан Билли ўзида машинадан чиқишга кучли хохиш сезди. Олдинига бу ҳис-туйғусига эътибор бермади, аммо тез орада: “Дарҳол машинадан чиқ”, — деб шивирлаган овозни эшитди. Энди у тушундики, Раббий у билан ёлғиз гаплашмоқчи. Узр сўраб, Билли машинадан чиқди ва кўчадан кета бошлади. Тез орада Раббий Фариштаси шундай деди: “Иложи борича тезроқ уйга қайт. Билли Полни аҳволи оғир”.

Уйга келиб, Билли қайнонасини верандада турганча, жазавада йиғлаб: “Билли Поль касалхонада ўлаяпти!” — деяётганини кўрди. Билли нима бўлганини билиб олиш учун, уни тинчлантирди. Кеча балиқ овига борган ва кўлга йиқилган. Бугун эрталаб томоғи оғриганидан шикоят қилган эди, шу учун миссис Брой уни доктор Эдерга боришга мажбур қилди. Билли Полда пенициллинга кучли аллергик реакция бўлишини билмай, врач унга пенициллин укол ўтказди. У билганида жуда кеч бўлган эди. Антибиотик тез орада уни қонига тушгач, уни юраги тўхтаб қолди. Доктор Эдер унга адреналин инъекцияси ўтказиб тирилтирди, бироқ унинг аллергик реакцияси давом этаверди. Билли Полни тез ёрдам машинасида касалхонага этиб, у ерда уни тирик қолиши учун бор кучларини сарфлашди.

Касалхонага келиб, Билли реанимация бўлимига қараб чопди ва каридорда доктор Эдерни учратди. Доктор Эдер деди:

— Унда пенициллинга реакция бўлишини мен билмовдим. Мен унга олдин бу антибиотикни қилгандим ва унда реакция бўлмаган эди. Аммо бу сафар реакция бўлди. Биз унга адреналиндан учта укол қилдик, аммо унинг пульси сусаяверяпти. Мен қаттиқ афсусдаман, Билли, аммо, мен ўғлингни ҳалок қилганга ўхшайман.

— Доктор, сен менинг дўстим, ахир. Мен билмайман, сен ўғлимни ҳаётини қутқариш учун қўлингдан келган ҳамма ишни қилгансан. У билан учрашсам, мумкинми?

— Биз унга нафас олдирадиган трубкани улаб қўйдик ва у ҳозир беҳуш аҳволда, лекин сен унга боришинг мумкин.

Билли реанимацион палатага кирди ва орқасидан эшикни ёпди. Билли Поль осмонга қараб ётар ва унинг бурнига пластмасса трубка ўтказилган эди. Унинг танаси шишган эди, терисини ранги, кўзи атрофи терисини қорайган жойларидан бошқа ҳамма жойи ўликка ўхшаб кўкарган эди; унинг чакаги осилиб қолган, шу учун оғзи катта очиқ эди. Орқароқда органларни ҳаёт фаолиятини қувватлаб турадиган аппарат жимгина қулқуллар ва ғувиллар эди.

Тиз чўкканча, Билли оташин бўлиб ибодат қила бошлади: “Азиз Худовандим, тиббиёт нуқтаи назаридан, ўғлимни куни битган, аммо мен Сендан унга раҳм-шавқат қилишингни ва ўлишига йўл бермаслигингни сўрайман”.

Бир неча дақиқа ўтиб, унга икки кунлар олдин бўлган, худди ўша ваҳийни кўрди, фақат бу сафар охири бошқача эди... У Билли Полни деразадан қандай сакраганини, ҳавода умбалоқлаб, пастга тушаётганини, аммо шу лаҳзада қандай кучли иккита қўлни чўзилиб, уни ушлаб олганини ва уни орқага, деразага кўтариб олганини кўрди.

Кейин у Билли Полни сўзларини эшитди:

— Дада, мен қаердаман?

Бу ваҳийнинг бир қисми эмас эди.

Билли ўрнидан туриб, уни койкаси ёнига келди.

— Поль, сен касалхонадасан. Хавотир олма. Ҳозир ҳаммаси жойида.

Бир неча дақиқадан кейин Билли ҳамширани чақирди. Билли Поль, унинг бурнидан пластмасса трубкани олишларини хохларди. Ҳамшира унинг пульсини текширганида, унинг юрак уриши нормал эди.

Афсуски, ўлим билан бу “учрашув” Билли Полда тавба қилишига ундамади. Уни касалхонадан жавоб берганларида, у бильярдларга суяниб, ичиб, чекиб, картабозлик қилиб ва азарт ўйинлар ўйнаб, ўзининг гуноҳли хатти-ҳаракатларини қайтадан тиклади. Уни тўғри йўлга қайтариш учун бақувватроқ дарё зарур эди. Бу сабоқ унча узоқда эмас эди.

1953 йил 13 сентябрида Билли Поль 18 ёшга тўлди. Октябрда Билли таътил олди ва оиласи билан Колорадо штатига кетди. Билли Поль мустақил яшаётгани ва ота-онаси билан борди-келди қилиб турмаганидан, на Билли ва на Меда сафарга чиқаётган вақтда ўғилларининг соғлиги ёмонлашганидан бехабар эдилар. Билли Полни ичидан қон ўтар эди. У қўлидан келганича бу симптомларга эътибор бермай, врачга фақат ошқозони оғриғидан икки қат бўлиб қолганидан кейингина борарман, деб юраверди. Қачонки шу нарса бўлиб ўтгач, доктор Бреннер шу заҳотиёқ уни госпитализация қилди.

Билли Полнинг аҳволи танг эди. Уни ичагида тез-тез алкагол истеъмол қилганидан бўлса керак, яралар пайдо бўлган эди. Фақат биргина қон кетишининг ўзи уни соғлигига жиддий хавф туғдирар эди. Ундан ёмони, уни ичакларини блокировка қилиб, қон айланишни узиб қўйиб ва ҳужайра тўқималарни жонсизлантириб, яраларнинг бирини устида чандиқ тўқима ҳосил бўлган эди. Шунинг оқибатида гангрена пайдо бўлди. Доктор Бреннер Билли Полга дарҳол колостомия255 қилишни маслаҳат бериб, аксинча у ўлишини айтиб, хавфдан огоҳлантирди.

255 Колостомия — йўғон ичакни қориннинг олд деворидан сунъий чиқариб, шу йўл билан йўғон ичакдаги ҳамма нарса шу тешикдан чиқадиган қилинади.

Билли Поль пайсалга солар эди. У, агар отаси у учун ибодат қилиб билса, унда ҳаммаси жойида бўлади деб ўйлаб, бу ҳақида отасига хабар беришни ғоят кучли истар эди. У бу қандай бўлишини, отасининг имон билан шифоланиш кампаниялари вақтида ҳам ва ўзини уйида ҳам кўрган эди; юзлаб марта мўъжиза кетиданмўъжизалар бўлар эди. Нима учун энди бу нарса унинг ҳолатида ҳам бўлмайди экан? Бу, шак-шубҳасиз, бўлиб ўтар эди, агар фақат у ерда отаси бўлсайди. Аммо ҳеч ким уни отасини қаерда эканини, ёки қачон қайтишини аниқ билмас эди. Бир неча кун қолдираверишларидан кейин доктор Бреннер таваккал қилмай операцияни бошқа қолдиришни мумкин эмас деб туриб олди. Картага Билли Полнинг ҳаёти қўйилган эди. Миссис Брой истар-истамас қўл қўйиб, доктор Бреннер набирасини операция қилишига рухсат берди.

Кейинги эрталаб, Билли Поль тақдиридан нолиб, асабий бўлиб операцияни кутар эди. Бир соатдан кейин доктор бреннер унинг ичакларини баъзи қисмларини олиб ташлашга ва ичакнинг охиридаги очиқ жойини қорин деворидан тешиб, целлофан халтачага чиқармоқчи эди. Бутун қолган умрида у ёнида бу целлофан халтача олиб юришга маҳкум эди. У беихтиёр отаси айтганлари ҳақида ўйлади: “Бу ҳаммаси сен ўйлаган, истаган тўловдан ҳам кўра сенга қимматга тушади”. О-о, нима учун ҳам у Раббий Исо Масиҳга тескари бурилди.

Кейин у елкасида кимнингдир қўлини сезди ва отасининг овозини таниди:

— Салом, Поль.

Уни енгиллик ҳисси қоплади.

— Дада, мен сени зўр бериб қидирдим. Шу ҳамма вақт қаерда эдинг?

— Мен оилам билан Колорадода дам олдим. Поль, эслайсанми, Иллинойс, Вандалиядаги ўша кечани, қачонки Худо сенга Ўз Фариштасини кўришга қўювди?

Билли Поль ўша пульсланаётган нур дастасини, уни кўз ўнгида одам қиёфасига айланганини эслади. Фаришта қўлларини кўксида қовуштирганча, уларнинг меҳмонхона номерида турган эди. Талабчанлик ва қудрат таралиб турган у юз ифодаси Билли Полнинг хотирасида яхши ўрнашиб қолган эди.

— Дада, мен ўша кечани ҳеч қачон унитолмайман.

— Худди ўша Фаришта мен билан Колорадонинг серқоя тоғларида учрашди ва: “Дарҳол Биллига қараб жўна. У танг аҳволда”, — деди. Ўғлим, гуноҳкорнинг йўли қийин, оғир.

— Дада, мен учун ибодат қил.

Билли бош силкиди.

— Ҳозирча, ҳали бўлмайди, ўғлим. Гуноҳ қилган мен эмас ахир, сен-ку. Аввало сен Худодан кечиришини сўрашинг керак. Агар сен Исо Масиҳни Раббим деб қабул қилишга тайёр бўлсанг, мен ишонаман, У сени шифолайди.

Ўша ерда, касалхона койкасида Билли Поль орқага бурилди, ўша чорраҳанинг марказига қайтди ва бу сафар тўғри йўлни — Абадий Ҳаётга элтувчи йўлни танлади. Кейин отаси уни шифоланиши учун ибодат қилди.

Доктор Бреннер ўз пациенти билан операциядан олдин кўришишга кирганида, Билли ундан Билли Полни яна бир бор текширишини илтимос қилди. Анчайин эксперемент ва таҳлиллар ўтказиб, доктор Бреннер деди:

— Жаноб Бранхам, мен буни тушунмаяпман. Ўғлингизда қон кетиши тўхтади ва мен гангренага хос инфекциянинг изини ҳам тополмаяпман. Гўё мўъжиза юз берди.

— Сиз, бу воқеанинг энг аломат томонини ҳали билмайсиз, — деди Билли. — Поль Раббий Исо Масиҳдан кетган эди, аммо бугун у қайтди. Бу ҳамма мўъжизалардан ҳам буюги.

1953 ЙИЛ НОЯБРИДА Уилльям Бранхам Кентукки штати, Оуэнсборода тўққиз кунлик имон билан шифоланиш кампаниясини ўтказди; кейин, 29 ноябрда Флорида штати, Палм-Бичда узоқ кампания бошлади. Уни Палм-Бичдалигида Гордон Линдсей қўнғироқ қилди ва ундан, Чикагода жума куни, 11 декабрда “Шифоланиш Овози” журнали вакилларининг съездида сўзга чиқасанми, деб сўради. Билли Палм-Бичда 15 декабргача бўлишини режалаштирган эди, аммо у ўтган ёзда Линдсейга (шу билан бирга Иосиф Мэттсон Боузэга ҳам) Чикагода “Шифоланиш Овози” журнали вакилларининг съездида гапиришни ваъда бергани туфайли, у Флоридадаги йиғилишлар сонини қисқартиришга рози бўлди. Билли Линдсей билан суҳбатни тугатиши билан, у Мэттсон Боузэга, қачон у Чикагода бўлишини дўстига хабар қилиш учун қўнғироқ қилди. Унга съездда фақат бир оқшом гапириши кераклиги туфайли, Мэттсон Боузэ ундан, Чикагода, Филадельфия черковида шанба кечқурун ва якшанба эрталаб ваъз қилиб билармикин, деб сўради. Билли унга бундай қилишдан хурсандлигини айтди.

У Вест Палм-Бичдаги йиғилишини кечқурун 6 декабрда тугатди. Ўша кечқурунни ўзида у Билли Поль билан (у кампаниялар пайтида яна ёрдан бера бошлаган эди) уйга кетдилар. Улар навбат билан кечаси ва кундузи кун бўйи машинани ҳайдаб, уйга кейинги куни эрталаб саҳар соат учларга яқин кириб келдилар.

Билли бориб ухлашга тайёрланаётган эди, уни ётоқхонасида Раббий Фариштаси пайдо бўлди ва деди:

— Чикагода нимадир кўнгилдагидек эмас.

— Бу, Филадельфия черковидами? — сўради Билли.

— Йўқ, — деди Фаришта, Биллининг кўз ўнгида ваҳий оча туриб.

Билли “Шифоланиш Овози” журнали редактори Гордон Линдсейни бошқа бир одамга бурилганини ва “Бориб, Бранхам акага буни айт. Аммо унга мени ҳам борлигимни билдириб қўйма”, — деб айтганини кўрди. Ваҳий тарқалганидан кейин, Фаришта деди:

— Бу одам сен билан съездда юзма-юз кўришади ва сени йиғилишдан чиқариб юборади.

Билли унга кейинги саволини бера олишидан олдин, уни бу сўзларни маъноси хусусида таажжублантириб қўйиб, Фаришта ғойиб бўлди.

1953 йил 11 декабрида Билли “Шифоланиш Овози” журнали вакилларининг съездидаги ўзига тайинланган чиқишига 45 дақиқа қолганида етиб келди. Эшикда уни Велмар Гарднер деган одам кутиб олди, уни қўлидан ушлади ва у билан шошилганча вестибюль орқали ён томондаги хонага ўтди. Гарднерга орқасидан эшикни ёпишга сабри чидолмаётганга ўхшар эди. Тез орада бошқа эркак келди ва ўзини “Шифоланиш Овози” журналидан жаноб Холл деб таништирди. Билли мистер Холлга ваҳийда Гордон Линдсей гаплашган ўша одамни таниди.

Мистер жиддий оҳангда деди:

— Бранхам ака, эшитишимизча, сен эртага кечқурун ва якшанбада “Филадельфия” черковида ваъз қилишни режалаштираётган экансан. “Шифоланиш Овози” журнали вакиллари, агар сен Иосиф Мэттсон Боузэда ваъз қилсанг, унда биз сени съездда гапиришга рухсат бермаймиз, деб қарор қабул қилди.

— Агар мен Боузэ акада ваъз қилсам, бунинг нимаси ёмон?

— Хўш, у Чикагодаги айрим черковларга ёқмайди. Ва бу ерда, бизнинг съезд вақтида бирликни сақлаш учун, биз бу қарорни қабул қилдик, холос.

— Сен “бизлар” деб кимларни назарда тутяпсан.

— “Шифоланиш Овози” журнали директорлар кенгаши Гордон Линдсей бунга ҳеч қанақа алоқаси йўқ.

Билли эса ундан ҳам кўпроқ маълумотга эга эди. У мана энди, бу ҳаммаси нимагалигини кўра билди. Бундан сиёсатнинг сассиқ ҳиди аниқ эди: “Шифоланиш Овози” журнали ташкилоти ва Чикагодаги баъзи черковлар уни босим орқали уларнинг ғояларига мувофиқлашишга мажбур қилишга интилдилар. У Жанубий Африкадаги ўша бўронга чидамаганида эди, у эҳтимол, бу сиқув остида синган бўлар эди. Унинг хотирасида, у амёбадан шифоланган ўша кечасида Фариштанинг айтган сўзлари келди: “Руҳингга қулоқ солиб иш тут, холос”.

— Ўтган ёзда Боузэга акага мен унда бу съезд вақтида ҳеч бўлмаса битта йиғилиш ўтказаман, деб ваъда берган эдим ва мен ваъдамнинг устидан чиқиш ниятидаман.

— Унда сен бу кечқурун гапиролмайсан.

— Мен қарши эмасман. Мен фақат кираман ва хизматни тинглайман.

Ўрнидан туриб, Билли эшикни очди. У ҳали у хонадан икки қадам ҳам узоқлашмай, Гарднер ва Холл уни қўлидан тутдилар ва шошилинч вестибюль орқали бинодан чиқиш жойига этдилар. Съезд зали эшиклари очиқ эди ва Билли кимнингдир: “Биз Бранхам ака бу оқшом гапирмаслигини афсус билан маълум қиламиз. Унинг акаси бетоб, шунинг учун у келолмайди”, — деб эълон қилганини эшитиб қолди.

Қанчалик айёроно айтилган! Ахир бир томондан бу тўғри эди. Биллининг укаси Говард чинданам касал эди. Яқинда Раббий Биллига отасини ваҳийда, Чарльз осмондан тушганини ва Говард кўмиладиган қабрнинг кўринишини белгилаганини ваҳийда кўрсатганди. Бироқ, Билли укасини қачон ўлишини билмас эди; бунинг устига, Говарднинг бетоблиги Чикагога бўлган бу сафарга ҳеч қандай таъсир қилмаган эди.

Буларнинг устидан юқори юриш учун унинг қилаётган ҳамма ҳаракатларига қарамай, бу нарса унинг хизматига черковлар сиёсатиқанчалик кучли таъсир эта олиши мумкинлигини билдирадиган навбатдаги дарс эди. У ҳақиқатдан ҳам қўлидан келганича ҳаракат қилди. Унинг ҳамма йиғилишлари фақат деноминациялараро бўлмай, аммо у, бунинг устига, уни молиялаштираётган ҳар турли деноминация хизматчиларини хафа қилмаслик учун, ўз ваъзларини атайлаб соддалаштирар эди. У ҳар доим Исо Масиҳнинг ўлими, кўмилиши ва тирилишиорқали нажот ва шифо топиш ҳақида ваъз қилардики — бу мавзулар билан Масиҳчилар, ҳеч бўлмаганда, нимададир келишишар, рози бўлишар эди. Ҳар сафар, у ўзида бу чегарадан ташқарида ваъз қилишга хохишни ҳис этса, у буни ўзининг Индиана штати, Жефферсонвиллидаги черковида ваъз қилар эди. Ва бундан халқаро хизматда, Биллига ўхшашга, ҳамманинг кўнглини топиш мумкин бўлмаганидай, черковлар сиёсатининг тузоғидан қочиб қутилиш ҳам мушкул эди. “Шифоланиш Овози” журнали вакиллари съезди вақтидаги уларнинг бошидан ўтган кўргиликлари буни очиқ-равшан қилиб кўрсатди.

УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ Чикагодан уйига қайтиши билан, Жорж Райт ўлим ёқасида эканини билди. Ҳатто нарсаларини уйга киргизишга ҳам вақтини кетгизмай, Билли машинасига ўтирди-да, Миллтаунга жўнади. Жорж Райт унинг хизмати бошланган кунларидан уни дўсти эди. Йиллар ўтиб, Билли ўрмонли тепаликларда юриб ва олмахону-қуёнлар овлаб, у кўп ажойиб дамларини Райтлар оиласи фермасида ўтказган эди. Улар неча марталаб Райтларнинг ошхонасида маза қилиб бирга овқатланган ва кўплаб библиявий иловаларни муҳокама қилишгандилар. Бунинг устига, улар кўплаб саргузаштларда бирга бўлган эдилар. Жорж ҳатто, Жоржия Картер тўққиз йил тўшаклик ётганидан сўнг, туберкулёздан шифо топган ўша кечаси Биллига ҳамроҳ бўлиб борган эди. Билли Райтлар фермасига этадиган таниш қишлоқ йўлига бургани пайтида, унинг ич-этини соғинч кемирар эди.

Жорж Райт яна Биллини кўрганидан шундай қувонганидан, тез гапиришга урунди, лекин йўтали тутиб, у қон тупура бошлади. Жорж яна гапиришда давом эта олгач, у аста деди:

— О, Бранхам ака, биз сен билан Чикагода боғланишга урундик. Сен телеграммамизни олдингми?

— Йўқ, Жорж ака. У менга етиб бормадиям. Аҳволинг қандай сени?

— Қон уюши аввал оёқларимда пайдо бўлди, кейин бўлса тиззаларимгача келди. Луисвиллидан мутахассис врач мени текширишга келди. У мени уч ёки тўрт кунлик умрим қолганини айтди; у яна, қачонки бу қон юушлари юра бошласа, улар ё мияга боради ва мени фалаж қилиб қўяди, ё юракка боради ва мени шу заҳот ўлдиради, деди.

Кроватга йиқилиб, Билли Худодан Жоржни ўлишига қўймаслигини илтижо қила бошлади. Ўзининг эски қадрдон дўсти учун ибодат қилишда давом этиб, Билли Райтларнинг фермасида бир неча кун бўлди. Ҳар кун тонг қоронғусида у елкасига сочма ўқ отадиган милтиқни илдириб олар ва қуён овлаб, уйни орқа томонидан юқорига, қор тушган ўрмонли тепаликларга ўрмалар эди. Учинчи кун эрталаб, тепаликлардан пастга, фермага қайтаётиб, ҳовлида тўхтаб турган ўнта машинани санади. Бу нима деганилигини у билар эди. Уни шу ердалигини одамлар билиб олишган ва у ибодат қилиши учун кела бошлаган эдилар. Райтларнинг фермасида бир дақиқа қолишига виждони йўл қўймади. Миссис Райтнинг уйи эшиги олдида одамларнинг тўпланиши ва шундай зиқ бўлиб турган пайтда шовқин қилишлари, энди шу етмай турувди.

У нарсаларини йиғиштирган вақти, Биллига Меда қўнғироқ қилди.

— Билли, сен ҳозироқ уйга келишинг керак. Миссис Бейкер шу ерда, шаҳарда Масиҳчи-миссионерлик меҳнатини қилаётган ўша яҳудий бева аёл, сен уни қизи учун ибодат қилишингни истайди.

У миссис Бейкернинг қизини танир эди, чунки уни биринчи боласини оёқ тўпиғи майиб туғилган ва у Билли у учун ибодат қилгач, шифоланган эди. У миссис Бейкернинг шуҳратидан билар эди, чунки баъзан у ҳақида маҳаллий газета мақолаларида тилга олиниб турилар эди. Авваллари у содиқ яҳудий аёли эди, аммо кейин у Масиҳчиликни қабул қилди, Чикагодаги Мудининг Библия Институтига қатнади ва уни имтиёзли тугатди, Кентукки штати, Луисвиллига кўчиб келиб яшади ва кўп йиллар давомида ўша региондаги яҳудий аҳоли ўртасида актив миссионерлик фаолиятини олиб борди.

— Мен ҳозир нима бўлмасин кетмоқчи бўлиб тургандим, — деди Билли. — Миссис Бейкернинг қизига нима бўлди?

— У шу кунлар фарзанд туғди ва унда ёмон асоратлар пайдо бўлди. Миссис Бейкер буни септицемия256 деб атаяпти. Бу қон заҳарланишини билдирса керак, деб ўйлайман. Чақолоқни соҳлиги яхши, онаси бўлса мушкул аҳволда. Уни баптистлар госпиталига олиб кетганлар.

256 Септицемия (лотин. Septicaemia) қонда заҳарларнинг органлар ва тўқималарда яра ҳосил қилмайдиган, биринчи яллиғланган жойдан узоқлашган йиринглатувчи бактериялар ва уларнинг заҳарларини мавжуд бўлиши. Бу термин анча кенг маънода қоннинг ҳар қандай заҳарланишини белгилашда ҳам ишлатилади. (Тарж.)

— Мен уйга қайтишдан олдин ўша ерга кириб ўтаман, — жавоб берди Билли.

Шелби Райт, Жоржнинг 40 ёшли ўғли, ҳовли олдидаги каттакон тол ёнида турган машинага Биллини чамадонини олиб борди. Шелби деди:

— Бранхам ака, биламан, сен онамга умид уйғотишга ҳаракат қилдинг, аммо сен ўзинг аслида отам ҳақида нима деб ўйлайсан?

— Ҳа, Шелби, отанг ўлади. У 72 ёшда. Худо унга 70 йил умр ваъда берган257. Мен Худодан унга умр сўрадим, аммо бу ҳақида У ҳеч нарса демади. Жорж Масиҳчи, шу учун у кетишга тайёр. Хуллас, мен ўйлашимча, Худо уни уйига олади.

257 Санолар 89:10

— О-о, отам кетишга тайёр, биламан. Аммо биласанми, кўпроқ мени нима ташвишга солаяпти? Отам кўп йиллар Миллтаунда, Худо Шифоловчидир, дея ҳаммага гувоҳлик қилган эди. Энди бўлса, ўша одамлардан баъзилари унга: агар Худо шундай Шифокор бўлса, унда нима учун У ўша қон уюганини эритиб юбормайди? — деб унинг устидан куляптилар. Ва ҳаммасидан ҳам кўпроқ “Масиҳ Черкови”дан бир хизматчи масҳара қилаяпти.

Ўша куни тушда Билли баптистлар госпиталига кирди. Миссис Бейкер вистибюлда қизининг палатаси ёнида, бошқа бир аёл ва руҳоний католик билан тортишиб турган эди. Билли уларни ёнига келганида, у аёл миссис Бейкерга шундай деди:

— Бироқ у мени қизим ахир ва мен уни дўзахга кетишини истамайман. Мен истайманки, менинг руҳонийим уни ўлимга мойласин.

— Бир дақиқа, — Билли уни гапини бўлди. — Сиз биринчи мени киритишингиз лозим. Мен — Бранхам ака ва мен бу аёлни ҳаётга мойлагани келдим.

Бу сўзлардан қайнонани ҳаяжон эгаллади. Билли таклиф қилди:

— Нима учун энди сизлар ҳал қилишни уни эрига қўйиб бермайсиз?

Аёлнинг эндигина йигирмадан ўтган эри, шубҳасиз палатага биринчи Биллини киришини ва хотинини ҳаётга мойлашини афзал кўрди. Қайнонаси минғиллаб ёнга ўтди ва Биллини ўтказди.

Ёшгина она беҳуш аҳволда ётар, унинг жони эса ҳаёт билан ўлим орасида “титрарди”. Билли унинг кровати ёнида тиз чўкди ва ўн дақиқа давомида Исо Масиҳдан унга меҳр-шавқат ва унга яшашга йўл беришини илтижо қилди. Ниҳоят, у турди, кўз ёшларини артди ва пальтоси билан шляпасини олди.

Бу ёш она устида Олов Устуни пайдо бўлганида, у ҳали хонадан чиқмаган эди. Бу Нур шу ондаёқ Биллини ваҳийга олиб ўтди. У худди шу ёш онани ошхонасида турганини ва кострюлда қайнаётган шўрвани аралаштираётганини кўрди. У тек турмаётган кичкина ўғилчасига қаради, бармоғини лабларига қўйди ва: “Ш-ш-ш-ш”. Чақалоқ ухлаяпти”, — деди.

Кейин ваҳий ғойиб бўлди.

Билли ишонч билан жилмайиб, вестибюлга қараб одимлади. У ерда бир тўп бўлиб, аёлнинг эри, врач, руҳоний ва иккала буви турган эди. Билли унинг эрига деди:

— Ўғлим, менда сен учун яхши янгилик бор. РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Сени хотининг соғаяди”. Шу кеча у оғир бўлади, бироқ эрталаб унинг аҳволи яхши бўла бошлайди. 36 соат ичида у шунчалик тузаладики, уйга қайтса ҳам бўлаверади. Агар у билан шундай бўлиб ўтмаса, унда мен сохта пайғамбарман.

Миссис Бейкер билан уни куёви қувонган бир пайтда, руҳоний таажжубда врачга қаради, у эса бош чайқади ва жўнаб қолди.

Қайнона жаҳл билан қараганча, аччиқлаб бидирлади.

— Ўғлим, биз бўйнимизгача бу сафсаталардан тўйиб кетмадикми? Ҳозир руҳонийга уни ўлимга мойлаш фурсати келди.

Ёш эр руҳонийни киришига йўл қўймади. У онасига жавоб берди:

— Мени биринчи ўғлим товони майиб туғилган эди, эслайсанми? Мен уни Бранхам акани уйига ибодат учун этгандим. Бранхам ака ваҳий кўрди ва бир сутка ичида чақалоқни оёқчаси тўғриланади, деди. Эртаси эрталаб биз унинг кроватига қараб чопдик, ва ҳаммаси худди Бранхам ака айтганидек аниқликда бўлиб ўтган эди. Агар ҳозир Бранхам ака, “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ”, 36 соат ичида мени хотиним уйга соппа-соғ қайтади, деган бўлса, унда учрашгунча. Мен уйга бориб, уни қайтишига ҳозирлик кўраман.

Билли баптистлар госпиталидан чиққанида, киришдаги зинапояда унга Чарли МакДауэлл пешвоз чиқди ва ундан у билан Кентукки штати, Франкфуртга, унинг онаси учун ибодат қилишга боришни илтижо қила бошлади. Врачлар ҳозиргина бу 61 ёшли аёлни операция қилишган эди. Улар қарасалар, унинг танасини хатарли ўсма шунчалар емирган экан, шу учун улар кесилга жойни қайта тикиб ҳам ўтиришмади. Улар кесилган жойни ёпишқоқ лента билан тортиб қўйдилар, холос, чунки у барибир бир неча соатдан кейин ўлиши керак эди.

Чарли МакДауэлл ва Билли Франкфуртга кечқурун кеч чоғи келдилар. Касалхонада Билли миссис МакДауэллга қўл қўйди ва Исо Масиҳ Исми ҳақи уни шифоланишини сўради. Кейин у орқага йўл олиб, эрталаб бешларда уйига етиб келди. Унинг уйини эшиги зинасида, уни қайтишини кутиб, бир неча нотаниш одамлар ухлаётган эдилар. Улар ҳар бири учун ибодат қилиш Биллининг бурчи эди. Кейин у ҳолдан тойиб, тўшакка қулаб қолди.

Бир неча соат ўтиб, у қуёш нуридан уйғонди. 1953 йил 28 декабрь, душанба эрталаб соат тўққиз эди. Пижамаси устидан халатини ёпиб, кутиш хонасидан ваннахонаси томон кетди.

Меҳмонхона эшиги яқинидан ўта туриб, у ерда турган хушбичим ёш аёлни кўриб, ҳайрон бўлди. У деди: “Ҳайрли тонг, мадам. Сиз бу ерда нима қилаяпсиз?”

У унга ҳеч қандай жавоб қайтармади. Бунинг ўрнига у бошини ўгирди ва ошхонада ким биландир гаплаша бошлади. Билли, у ким эди, шуни кўриш учун бу томонга назар ташлади. Айнан шу вақтда унинг кўзи олдида ваҳий очилганини англади, чунки у қараб турган ошхона унинг ошхонаси эмас эди. У ерда ошхона шкафчаларига суянганча миссис МакДауэлл турар ва телефондан гаплашар эди. Билли ичида ўйлади: “Бу ахир ўша аёл-ку, у учун ўтган кеча ибодат қилган эдим”.

Худди шу оннинг ўзида орқасида ғалати товушни эшитди. Тушуниб етолмай, бу нима бўлиши мумкин эканини билиш учун у бурилди. У ерда унинг олдида мажнунтол турар, осмондан эса сариқ-қўнғир ранг тупроқ шу дарахт остидаги тўғритўртбурчак хандакка: “шлёп-шлёп-шлёп” деган товуш чиқариб тушар, ва шу хандакни тўлдирар эди. Мажнунтолнинг новдалари нима учундир таниш кўринди... А ҳа, ахир бу Жорж Райт уйи ёнида турган мажнунтол-ку. Билли Фариштанинг “қабрлар” ҳақида нимадир деганини эшитди-ю, аммо буни аниқ эшитолмади, шу учун Худодан бу ваҳийни қайтаришни сўради.

Бирдан у ўзини Жефферсонвиллидаги черковида, кафедрада кўрди. Жорж Райт асосий эшикдан кирди, қаторлар оралаб йўлакдан одимлади ва Биллини қўлини сиқди. Фаришта деди:

“РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: Жорж Райт уни устидан кулганлар учун гўр қазади”.

Эндигина Билли Жоржни яхши бўлишини тушунди.

Нонуштадан сўнг у Чарли МакДауэллга қўнғироқ қилди ва унга, уни онаси касалхонадан уйга қайтишини айтди. Кейин у Райтларга қўнғироқ қилди. Гўшакни Шелби олди.

— Бранхам ака, отам бу эрталаб қарийб фалаж бўлиб қолди.

— Буни аҳамияти йўқ. У соғаяди. Бориб отангга айт, менда у учун “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ” бор. У уни устидан кулган одамлар учун гўр қазийди.

— Бранхам ака, а сен отамни қабристонда баъзан гўрков бўлиб ишлашини билармидинг?

— Йўқ, Шелби, мен буни билмасдим.

Энди-ку, у бу ҳақида билгач, ўша ваҳий тушунарлироқ бўлди.

Бу ҳамма ваҳийлар икир-чикиригача ҳақиқатга айланди. Миссис МакДауэллнинг аҳволи шу заҳотиёқ яхши бўлди. Унинг врачи уни такрор текширди ва ракдан из ҳам тополмай, довдираб қолди. Ҳақиқатан, у билан бўлган воқеа барча ходимларни ўйлантириб қўйди. У учун ибодат қилганидан бир ҳафта ўтиб, у уйига қайтди ва ўзининг одатдаги уй юмушларини тиклади. У ҳар куни, уни Билли ваҳийда телефонда кўргани каби, қизи билан телефонда маза қилиб узоқ-узоқ гаплашди.

Билли Жорж Райтга “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ” деганидан икки кун кейин, унинг тиззаларидаги қон уюшлари ҳеч қандай қийинчиликларсиз сўрилиб кетди. Шундан кейин у тез соғайди. Бир куни якшанба эрталаб у Бранхам Чодирининг асосий эшигини очди, қаторлар оралаб йўлакдан платформага борди ва Биллини қўлини сиқди; буни у қилганидай, айнан шундай Билли уни ваҳийда кўрганди. У Исо Масиҳ Шифокордир деб гувоҳлик берганлигидан, Жоржни касаллиги вақтида устидан кулганларга келсак, бир йил ичида у “Масиҳ Черкови” хизматкорини ҳам қўшганда, уларнинг бештасини дафн қилганларини гувоҳи бўлди. Жорж Райт бўлса, яна узоқ яшаб, у тўқсондан ҳам ўтиб, Уйга кетди.

Қони заҳарланишидан ўлаётган ўша аёлга келсак, кейинги кун эрталабида ўтказилган текширишлардан кейин, унинг қонида ҳеч қандай заҳарли токсинлар топилмади. Кейинги эрталаб у касалхонасидан уйга чақалоғи билан қайтди. Миссис Бейкер қувонганидан ашула айтишдан тўймасди. У миссионерлик фаолияти вақтида Исо Масиҳ уни қизини қандай шифолаганини ёниб-ёниб гувоҳлик қилар эди. Тез орада уни молиялаштираётган Масиҳчи ташкилот ўзининг молиявий ёрдамини тўхтатди. Бу ташкилотнинг хизматчиларидан бири шундай тушунтирди: “Бизларни Бранхам акага ҳеч қандай қаршилигимиз йўқ, аммо шу вақтнинг ўзида бизлар Илоҳий Шифоланиш билан боғлиқ келишмовчиликка тортишишни ҳам истамаймиз”.

Буни эшитиб, Билли деди: “Унда улар Илоҳий режадан чиқдилар. Мўъжиза ва ажойиботлар доимо Илоҳий режани тасдиқлайверди. Ҳали бу дунё бор бўлар экан, ҳаммани бошқариш учун бу ерда ғайритабиий Худо бўлади; ва Унда ҳамма вақт Ўз қўлига олиб биладиган кимдир бўлади. Бу оқшом Унинг бутун дунё бўйлаб черкови бор. Унинг черковида талай қийинчиликларни бартараф қилиш лозим. Мен уларни йўқ қилолмайман; одамлардан ҳеч ким қилолмайди. Бу Худонинг иши. У бунга ғамхўрлик қилади. Одамлар томонидан ўйлаб топилган қанчалик программалар кўтарилмасин, аҳамияти йўқ, уларнинг ҳаммаси, битта қолмай йиқилади. Худони Ўзи Ўз программасини ўрнатади. Менга маълум бўлишича, Унинг программаси одамларни ҳукм остида қолмай, Исо Масиҳга имонга келиши ва Муқаддас Руҳ билан етакланишидадир”.



Up