Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Мисрдан чақирилиш

65 БОБ

1954



УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ навбатдаги чет эл сафарини 1954 йил 23 февралда қилишни режалаштирди. Бироқ уни администраторлари 1 январда унинг қатъий аниқланган маршрутини ҳали аниқламадилар. Исроил ва Ҳиндистон кампаниялари учун режалар ишончлига ўхшар, аммо Жанубий Африкага сафар ноъмалум бўлиб қолаверди. Миллий Қўмитанинг баъзи аъзолари, гўё атайин ишни кейинга суришарди. Кейин январда ҳайратланарли бир нарса юз бердики, Биллини ўз режаларини ўзгартиришга мажбур қилди.

Бир куни уни уйига одамлар ёппасига “оқиб” келди. Улар уни ўзлари учун ибодат қилишини истарди.

У уларни меҳмонхонасига ўтирғизди-да, ўзи эса ниманидир олиш учун кетди ва остонада турган яна бир одамни кўрди. Олдинига у, бу кишини ўша одамлар гуруҳидан бири — машинадан кечроқ чиққан бўлса керак деб ўйлади. Биллини ўйлантириб қўйгани эса, бу одамни ғалати кийим кийиб олгани эди. У шарқий-ҳинду сикхлардан бирига ўхшаб кўринар, қайсики Билли уларни Жанубий Африка, Дурбанда кўрган эди. Уни қора сочлари ва буғдой ранг юзи уни бошидаги оппоқ салласида яққол кўзга ташланиб турар эди.

Эркак киши остонада бошини эгиб турар эди. Билли яқин келди ва қувониб саломлашди:

— Ассалом-у алайкум, жаноб.

Ост-ҳинду бошини кўтариб, деди:

— Бранхам ака, сентябргача чет элга жўнаб кетма.

Бунақа жавоб Билли ҳеч ҳам кутмаганди ва ҳатто ҳозир ҳам нима дейишни бимасди. У бурилиб туриб, қўли билан имлаганча, деди:

— Марҳамат, кираверинг.

Қачонки у яна бир ўша ёққа қараганда, нотаниш одам энди йўқ эди. У ғойиб бўлди холос! Билли эшикда довдираганча туриб қолди.

Биринчи гуруҳ машиналаридан кейин бошқа машиналар келди ва у одамлар учун ибодатни ўша кун фақат ярим кечаси тугатди. У кечаси бирларга яқин ухлашга ётди, аммо бир неча соатдан кейин уйғонди, чунки унинг тушига сентябргача Ҳиндистонга жўнаши керак эмаслиги кирди. Медани уйғотиб, унга тушини айтди; кейин у ухлаб қолди ва яна унга худди ўша нарса тушига кирди. Эрталабига у администраторларидан бирига қўнғироқ қилди ва унга ўша ваҳий ва тушларга мувофиқ, унинг чет эл кампанияларини сентябрга кўчиришини буюрди.

Унинг Африкага, Ўрта Шарқ ва Осиёга сафарлари кечиктирилганидан, уни администраторлари унинг жадвалига бутун Шимолий Америка бўйлаб ўтказилиши керак бўлган кампанияларни муддатларини кирита бошлади. 1954 йилнинг биринчи уч ойи мобайнида, Билли — Иллинойс штати, Вуд-Риверда; Арканзас штати, Хот-Спрингсда; Луизиана штати, Шривпортда йиғилишлар ўтказди. Шундан сўнг у Аризона штати, Финиксда саккиз кунлик кампания ўтказди. Кейин у шарққа, Колумбус, Огайо штатига қайтиши олдидан, у ерда у катта стадионда йиғилиш ўтказганди (400 черков хизматчиси ва уларни черковлари аъзоларини ўз ичига олган йиғилиш ўтказди), шу ерга қайтишдан олдин, Нью-Мексико штати, Карлсбадга келди. Мартнинг охирида Луисвилли ва Жефферсонвиллида йиғилишлар ўтказиш учун уйга қайтди.

Апрелда Билли иш жойидан кичикроқ таътил олди, аммо, одатдагидек, бу уни дам олишини кафолатламас эди. Касаллар ва муҳтожликдаги одамлар сутканинг ҳар қандай вақтида уни қидириб топишар эди. Бир ишлар кўп шанба куни, қачонки келувчилар сони бир неча кишигача камайганида, Билли Медага деди: “Агар яна бирор киши қўнғироқ қилса, уларга айт, улар эртага эрталаб черковга келаверсинлар, ва мен улар учун ўша ерда ибодат қиламан деб. Азизим, мен шундай чарчадимки, базўр оёқларимда турибман”.

Қачонки қолган келувчилар кетиб бўлишгач, Билли Меда билан машинада сайр қилмоқчи бўлди. Уни ҳаёлида маълум бир маршрут йўқ эди; у озроқ бўшаш ва дам олиш учун уйдан чиқишни истар эди, холос. У Нью-Олбанидан жанубга, тепаликлар орасида эгри-бугри бўлиб кетган гўзал манзарали шосседан кетди. Ўртача баландлик, кукуруз майдонлари ва ўрмонлар қўшилиб кетганини кўрсатиб, кўз олдимизда қишлоқ жойларининг ўраб турган ажойиб кўринишни очар эди. Ниҳоят, Билли ва Меда шундай жойга келдиларки, у ерда йўқ қоя бўйлаб айланиб кета бошлаган эди.

Билли машинасини маневр қилиб, биринчи бурилишга келганида, у ўз кўзлари олдида оқ туман пардаси кўринишида Раббий Фариштасини кўрди. Шамол тўсадиган ойнани бутулай оппоқ тус қоплади. У олти километрли йўл оралиғини, ҳар бир бурилишда қайтариб, машинани тусмоллаб ҳайдаб борар экан, шу вақтнинг ўзида ўз кўзлари билан бу ердан қарийб 13000 километр масофада у нималардир бўлаётганини кўрди.

Меда тепаликлар ортидаги гўзал манзараларга қараганча, унга гапиришда давот этаверди. Беш дақиқа ўтиб, у эрига, нима учун у унга жавоб бермаётганини билиш учун қаради. У эрини нигоҳи шишадек қотганини кўриши билан тушундики, у ваҳийга чўккан.

— Билли! — Меда ҳаяжонда қичқириб юборди.

Билли бирдан ўзига келиб, машинани йўл четига тўхтатди.

— Азизам, мен ҳозирни ўзида Босворт ака учун ибодат қилишим керак. Мен уни ваҳийда, Жанубий Африкада поезддан тушаётганида ҳушидан кетиб йиқилганини кўрдим. Мен уи қандай кўтариб, замбилга қўйганларини кўрдим. У ҳозир касалхонада ва жиддий касал. Мен у учун ибодат қилишим керак.

Ўрмонли тепаликка қараб озроқ масофа ўтиб, у тиз чўкди ва ибодат қила бошлади.

Кейинги кечқурун, черковдаги йиғилишдан кейин, уйидаги тўртта телефонлардан бири жиринглади. Билли гўшакни олди. Луисвиллидан “Ғарбий Иттифоқ” оператори шундай деди: “Мистер Бранхам, менда сиз учун Жанубий Африка, Дурбандан телеграмма бор. У доктор Йигердан. У хабар қилаяпти: “Зудлик билан жаноб Босворт учун ибодат қилинг. Поезддан тушишда касал бўлди. Госпиталга ётқизилди. Эҳтимол, вафот этади”.”

У Дурбанга душанба куни қўнғироқ қилиб билган пайтда, Фред Босворт нафақат шифоланган, балки ўз меҳнатини давом эттириш учун касалхонадан ҳам чиққан эди.

Босворт бу мамлакатда Бранхамнинг навбатдаги кампаниясини ташкил қилишга уриниб, Жанубий Африка ялангликларида икки ойдан кўп сафарлар қилди. Ҳозирги пайтгача бу ҳаракатлар олмосни тиркаш билан баробар бўлди. Жанубий Африкадаги кўплаб Масиҳчилар Уилльям Бранхамни қайтишини ва кўплаб шифоланиш кампанияларини ўтказишини хохларди, бироқ кўплаб черков раҳбарлари буни қўллаб қувватламадилар. Бу саволнинг ҳал қилувчи ечими Жанубий Африка Миллий Қўмитасига қолган эди. Миллий Қўмитанинг баъзи нуфузли аъзолари, Уилльям Бранхамнинг “кенгпрофилли” хизмати маҳаллий кам таъминланган пасторларни таъсирига тупур етказди, деб асосландилар. Шундай кўпни кўрган ветеран – хушхабарчи – Босвортни алдашни иложи йўқ эди: бу уларнинг ҳасадларини яшириш учун фойдаланаётган разил, қабиҳ баҳонасидан бошқа ҳеч нарса эмаслигини у кўра билди. Бир неча ҳафта музокаралардан сўнг Миллий Қўмита, ниҳоят, Уилльям Бранхамга унинг виза олиш тўғрисидаги илтимосига рад жавобини берди. Унинг хизматига яна бир марта черков сиёсати тўсқинлик қилди, ва шу билан шунга ўхшаган қарши ҳаракатлар тўхтамади.

1954 ЙИЛ СЕНТЯБРИДА УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ Нью-Йоркдан, Португалия пойтахти, Лиссабонга учиб, ўзининг учинчи чет эл сафарини бошлади. У ерда уни Барон Фон Блюберг кутаётган эди. Барон Фон Блюмберг кўплаб мамлакатлар бўйлаб сафарлар қилган бўлиб, у ўқимишли немис аристократи эди (у еттита тилни билан эди). 1950 йилда Барон Билли билан Финляндияда учрашди ва Масиҳнинг, қайсики Биллининг хизматида шунчалик равшан намоён бўлган ғайритабиий кучидан таъсирланган эди. Бароннинг бутун дунё бўйлаб монархлар ва бошқа сиёсий раҳбарларни ҳисоблаганда, алоқалари бўлгани туфайли, у Биллининг бу сафари маршрутини тузишини таклиф қилди. Португалиядан кейин Биллини Италияга, Миср ва Исроилга сафари мўлжалланган эди; ундан кейин унга Саудия Арабистонига ва ниҳоят, Ҳиндистонга учиши лозим эди.

Лиссабонда Барон Фон Блюмберг Билли учун президент ва унинг кабинети аъзолари билан зиёфат уюштирди. Бу Баронни Португалиядан бундан бошқа кампания ташкил қилиш қўлидан келмади, чунки рим католик черкови ўзининг кучли сиёсий таъсиридан фойдаланди ва унга ҳеч қанақа катта аудитория олишига йўл бермади. Биллига шаҳар чеккасидаги адирда жойлашган элликчилар черковида икки йиғилиш ўтказиш билан қаноатланишига тўғри келди. Бироқ ўша икки хизмат бу чет эл сафарининг қолган қисми учун ўрнак, намуна бўлиб, мўъжизаларга мўл бўлди.

Билли, Билли Поль ва Барон Фон Блюмберг Португалияни қолдириб, Италияга учдилар. Римда Билли ер ости зиндонига борди, у ерда ҳаворий Павел ўз имони учун махбусликда бўлган эди. Қачонки у ўша совуқ, зимистон зиндоннинг ҳужрасига қараганида, уни юраги Павелга муҳаббат тўлиб тошди, — ўша мажусийларга Хушхабар келтирган жасур элчига меҳри ошди. Дунё рад этган, ҳатто унинг давридаги кўплаб Масиҳчиларга тушунарсиз, у, шунга қарамай, ўзининг курашлари вақти давомида ўз топшириғидан ҳеч қанча тебранмади, оғиб кетмади. Павел ўзини бутун дунёга улуғ, бебаҳо хазина — хуш хабарни этаётганини билар эди. Бу хушхабар шунда эдики, — Исо Масиҳ Унга ишонган ҳаммага, яҳудийлар орасидан бўлгандай, мажусийлар орасида ҳам ҳаммага Абадий Ҳаёт бериш учун ўликлардан тирилди. Павел ўз рағбатида, вазифасида қатъий турганлигидан, ҳар бир Масиҳчи ҳамма асрлар оша бунинг мевасини, меҳнати самарасини кўрди. Бу нарса қаттиқ сабоқ кўринишида Биллини лол қилиб, ҳайратга қолдирдики, у бу дарсни ўзининг хизматида ҳам қўллаб олди.

Римдалигининг иккинчи кунида Биллида соат учда рим папаси билан учрашув белгиланган эди. Барон Фон Блюмберг унга, у ўзини қандай тутиши кераклигини айтди — у қандай бир тиззада туриши кераклиги, ундан кейин эса рим папаси унга қўлини тутармиди, ва Билли католик черкови бошлиғининг унга “Сизнинг Муқаддаслигингиз” ёки “Муқаддас Ота” деганча, узугини ўпиши лозим эди.

Билли бошини норози чайқади ва деди: “Бундай бўлиши мумкин эмас. Бу аудиенция — қабулни бекор қилинг. Мен ҳар қандай одамни Муҳтарам, Доктор ёки бошқа бирор титул билан, у қандай истаса айтайман, аммо фақат Муқаддас Ота деб эмас. Исо айтган: “Худодан бошқа ҳеч кимни ота деб атаманглар”.258 Сажда қилишга келганда, мен фақат бир одамга — Исо Масиҳга сиғинаман”.

258 Матто 23:9

Шундай қилиб, рим папасини ҳузурида бўлиш ўрнига, Билли унинг данғиллама кошоналари бўйлаб экскурсия қилди. Ватикан шаҳри — бу Римнинг қоқ марказида жойлашган ягона, мустақил мини-давлат. Гарчи Ватиканнинг майдони бор-йўғи 44 гектар бўлса ҳам, у Рим католик черкови ҳукуматининг маркази ҳисобланади ва унинг таъсири дунёнинг ҳар бир мамлакатига тарқалган. Муқаддас Пётр, Ватикан боғлари ва Папа саройибазилика259сининг бойлиги ва ҳашаматлилиги Биллини қойил қолдирди. Бу биноларда бор бўлган бойлик ва дабдаба, одамни эсидан оғдирадиган эди, холос. Ватикан музейига бориб, Билли, рим папасининг осмон, маҳшаргоҳ ва дўсах устидан ҳокимиятини рамзий ишораси бўлиб қиладиган — улуғвор уч каррали тожни кўрди. Унда лотин сўзлари ўйиб ёзилган эди: “VICARIUS FILII DEI”. Унинг маъноси: “Масиҳнинг Ўринбосари”, ёки “Худо Ўғлининг Ўринбосари”. Бу Ватикан бойликлари ва шу яқин орада жойлашган, ҳаворий Павел ўзининг охирги йилларини ўтказган зиндон ҳужраси орасида қанчалик қарама-қаршилик! Бу бойлик ҳақиқатни мавжудлигини билдирмайди деган, ҳайратланарли, ажойиб сабоқ эди. Билли ўйлади: “Хушхабар ялтирамайди, балки нур сочади, порлайди”.

259 (грекчадан basilik – шоҳ уйи) — Қадимги Рим архитектурасидаги савдо ва суд бинолари типи, кейинроқ — Византия, Сирия меъморчилигида, уйғониш даври ва барокко (санъатда, хусусан архитектурада: 16-18 асрларда расм бўлган серҳашам бадъий услуб) меъморчилигидаги роман ва готик усулидаги христиан ибодатхоналари асосий типларидан бири (Тарж.).

Ватикан яқинроғида, Масиҳчи хушхабарчи катта чодирда уйғониш йиғилиши ўтказаётган эди. У ерда нима бўлаётганини кўриш учун, Билли у ёққа борди. У ўша хизматчига кимлигини таништирганида, маҳаллий хушхабарчи ҳамма хизматни дунёга машҳур бўлган америкаликни қўлига қувониб топширди-ди, ўзи четга ўтди. Ўша ерда, Ватиканнинг саясида, Билли Худо Каломини ваъз қилди ва касаллар учун ибодат қилди. Худо кўплаб мўъжизалар қилди.

Билли Римдан Миср пойтахти Қоҳирага учди. У ерда у бир кунни диққатга сазовор жойларни кўришга бағишлаб, сфинкс ва пирамида олдида бўлди ва Буюк Пирамидада бош, бурчак тоши йўқлигини ўз кўзи билан кўрди. Билли учун бу бир тимсолдай туюлди, чунки Библияда, қирол Иаков таржима қилган инглизча Библияда ёзилганидек, Исо Масиҳ ҳақиқий Пештоқ Тоши ёки “бурчак тоши”дир.260 Фақат биргина бино борки, қайсики фақат ўшандагина бурчак тоши ва пештоқ тош бир хил формада бўлади, — бу пирамидадир. Қачонлардир, қадим дунё ўтмишида Худо бу йирик, салмоқли иморатни Ўзининг буюк режаси ҳақида гувоҳ сифатида барпо бўлсин деб берганига ва тез орада ҳақиқий Пештоқ Тоши, ниҳоят, ўзининг керакли жойида ўтиради деб, Билли ишонар эди.

260 Санолар 117:22; Матто 21:42; Луқо 20:17; Ҳаворийлар 4:11; 1Петр 2:7

Ўша оқшом Билли Миср ҳукмдори, қирол Фарук билан овқатланди. Эртаси эрталаб, қачонки у Қоҳиранинг халқаро аэропортида самолёт келишини кутаётганида, қайсики унда у Қуддусга учиши керак бўларди, уни ҳаяжони кучаяверди. Ахир тез орада у Қуддусда бўлади, Библия пайғамбарлари ерида, Исони ватанида, жаҳолатда қолган яҳудийлар диёрида бўлади. Улардан кўплари ҳалиям олдингидек ўз Масиҳларини кутаётгандилар. Гарчи яҳудийларни кўпроғи Масиҳчиликни ёлғон деб ҳисобласа-да, бироқ Биллининг одатдан ташқари характердаги хизмати туфайли Луи Петрус, шунга қарамай, йиғилишга 5000 га яқин исроиллик келишини кутаётган эди. Бутун Қуддус бўйлаб илиб чиқилган реклама плакатларидаги хабарлар, Биллининг “юрак сирларини фарқлаш инъоми” билан “Мессия аломати” орасида боғлиқлик борлиги ҳақида фикр туғдирар эди.

Бу унинг хизмати учун мукаммал муҳит, шароит эканлигига Билли ишонар эди. Ҳудожўй яҳудийлар ўз пайғамбарларини ҳурмат қилишар эди. Мусонинг қонунларида ҳақиқий пайғамбарнинг иккита малакаси, белгиси бирга урилган эди: биринчидан, у ваҳий кўради; иккинчидан, ундаги инъомнинг аниқлиги 100 фоизли бўлади.261 Билли Қуддусда ибодат навбати тузса-да ва унда юрак сирларини билиш инъоми ҳаракат қила бошласа, нима бўлар экан деб фараз қилар эди. Ўша яҳудйлар, шак-шубҳасиз, ўз Мессияларининг аломатини, белгисини таниб, билиб қолган бўлардилар. У тасаввур қилар эди, қандай бутун бошли аудитория, худди ўша 120 шогирдлари эллик кун262 байрамида бу нарсани олганларидай, Муқаддас Руҳни олса эди. Агар шундай нарса бўлиб ўтса эди, мажусийлар даври якунига етар эди. Исо айтди: “Мажусийларнинг даврони тугамагунча, Қуддус мажусийлар томонидан оёқ ости қилинади”.263 Исроил халқ сифатида Исо Масиҳ Хушхабарини қабул қилгани заҳоти, Масиҳнинг мажусийлардан Келини ўз Куёви билан учрашишга кўтарилган бўлади, шу вақтда дунёнинг қолган аҳолиси даҳшатли разолат қийноқларига дучор қилинади. Кейин, охирги жангдан олдин яҳудийлар Масиҳнинг Хушхабарини уч ярим йил ваъз қиладилар. Ваҳий Китобига мувофиқ, Армагеддон жанги майдонидаги чанг тиниши билан, қуёш чиқиб, ором ва баркамолликнинг Мингйиллик Шоҳлиги бошланганини эълон қилади.264 Билли ҳаяжонини зўрға ушлаб турган эди. Бу кун унга, эҳтимол, ҳаётидаги энг аҳамиятли ваъзини қилиши тўғри келади.

261 Саҳрода 12:6 ва Қонунлар 18:15-22

262 Ҳаворийлар 2

263 Луқо 21:24

264 Ваҳий 16:16; 20:1-3

Самолёт қўнди, лекин Биллида самолётга йўловчилар ўтишигача ярим соат вақти қолган эди, шу учун у аэропортнинг сувенирлар сотадиган дўконига кирди. Полкадан қора дарахтдан ўйиб ясалган, натурал фил суягидан ясалган дондон тишли филчани олиб, уни у доктор Эдер учун харид қилмоқчи бўлди. Шу пайт кимнингдир унга: “У ёққа учма”

— деганини эшитди.

Билли чор атрофга аланглади, аммо ҳеч ким унга эътибор бермади. “Эҳтимол, менга шундай эшитилгандир”, — ўйлади у ва катта хонага йўналди. Кейин у яна ўша овознинг аниқ: “У ёққа учма. Ҳали у соат бошланмади”, — деганини эшитди.

Бу Фариштанинг овози эканига ҳеч қандай янглишлик бўлиши мумкин эмас, аммо Биллини эшитганига ишониши қийин бўлди. Ахир йиғилишлар аллақачон тайин этилган эди-да. Самолёт кутиб турибди. У сўзлар нимани англатса экан? Одамлар тиқилиб кетган терминалдан чиқиб, у ангар орқасига ёлғиз қолиш учун ўтди. У ерда у ибодат қила бошлади: “Самовий Ота, бор-йўғи бир неча соатдан кейин мен Фалистинда бўламан, у ерда Сенинг жаҳолатдаги болаларинг олдида тураман. Мен ўша яҳудийларни уларнинг Мессияси аломатига ишонишларига даъват этаман. Улар юрак сирларини айнан Сен билаётганингни англасалар, улар албатта Муқаддас Руҳга тўладилар. Наҳотки Сен шуни истамайсан?”

Шу лаҳзадаёқ чўл ҳавосида ёрқин-оппоқ чамбар кўринишида осилиб, Раббий Фариштаси пайдо бўлди. Билли бирдан тисланиб, орқаси билан ангар деворига ёпишди. Муқаддас Руҳ деди: “Фалестинга жўнаб кетма. Бу жой сеники эмас. Ҳали у соат етмади. Мажусийларнинг қонунсизлик косаси ҳали тўлмади. Даладан яна кўплаб бошоқларни териб олмоқ лозим”.

Ўша ёрқин булут парчаси Биллининг оғзини очилиб турганича қолдириб, даштнинг дим жазирамасида ғойиб бўлди. У ҳозир қандай қилсин? Унинг Исроилдаги кампаниясини бунчалар қисқа муддат ичида бекор қилиш осон бўлмайди. Бунинг натижасида у, эҳтимол, уни Фалистинага сафарини амалга ошириш учун тиришиб, меҳнат қилганлар орасида аламли ҳисларни қўзғатиши мумкин. Бироқ Билли Жанубий Африкадаги оғир сабоғини ҳеч ҳам унутолмайди. У оқибати нима бўлишига қарамай, Муқаддас Руҳ унга нима буюрганида ҳам, ўшани қилишга қаттиқ қарор қилди.

Аэропорт терминалига қайтиб, Билли Қуддусга бўлган билетини, бошқасига — Греция пойтахти, Афинага алмаштирди. Бунинг натижасида Барн Фон Блюмберг гарданига Исроилга учиш ва ўша кунга белгиланган йиғилишни бекор қилишдек, нохуш топшириқ тушди. Барон у билан яна Саудия Арабистонида учрашиш ниятида бўлиб, у ерда Биллини олдида араб қироли билан тушлик қилиш турган эди.

Грецияда Билли Ареснинг бузилиб кетган маъбадини бориб кўрди. Арес — юнонларнинг момоқалдироқ ва уруш худоси бўлиб (римликларда Марс номи билан маълум), у ерда ҳаворий Павел қадим афиналикларга Хушхабар ваъз қилган эди.265 Ўша оқшом Билли ўзининг меҳмонхона номерида Библияни, Раббий унга Мисрда нима деганини тушуниб етишга ҳаракат қилиб, ўрганди. У ўйлаб қолди, бунгача у ўз хизмати ҳақида қандай тушунарди. Кўринишидан, у ниманидир назардан қочирган эди. Аммо, у нимани ўтказиб юборди?

265 Ҳаворийлар 17:22

Муқаддас Руҳ деди: “Фалестинга жўнаб кетма. Бу сенинг жойинг эмас”. Шундай қилиб, у ҳозирги Исроилга уларнинг Мессияси аломатларини кўрсата оламан деб ўйлаб, хато қилди. Бу самимий адашиш эди. 1933 йилда Раббий унга: “Яҳё пайғамбар Исо Масиҳнинг Биринчи Келишини эълон қилгани каби, сенга Унинг Иккинчи Келишини эълон қилиш мактуби топширилади”, — деган эди. Яҳё Чўмдирувчи Исони яҳудийларга тақдим этди. Ундан кейин Исо одамларнинг улар билан, У олдин ҳеч қачон учрашмаган ҳолда, ўтмишини (ва келажагини) билиб, ва уларнинг яширин фикрларини билиб, Ўзининг Мессия аломатларини намоён этиш орқали, Ўзини тасдиқлади.266

266 Матто 12:25, 21:1-7; Марк 14:12-16; Луқо 2:345-35, 6:8; Юҳанно 1:5, 2:24-25, 5:19, 10:37; Ибронийларга 13:8

Охирги беш йил давомида Билли ўз йиғилишларида Мессия аломатини намойиш қилди. Қачонки Мойланиш келгач ва ваҳий пайдо бўлганида, у одамларнинг ўтмиши, келажаги ва онгидаги яширин фикрларини била олар эди. Бу юрак сирларини фарқлаш ҳар доим мукаммал бўлар эди, чунки буни у қилмас — Исо Масиҳ ҳар бир ваҳийни юборар ва ҳар бир мўъжизани амалга оширар эди. Билли электр кучайтиргичга уланган, микрофон ролини бажарар эди. Микрофон токи унга кимдир гапира бошламагунича товушсиздир. Ҳозирги ҳолатда Худо гапирар, а Унинг Муқаддас Руҳи бўлса уни бутун дунё бўйлаб Масиҳчилар эшита бошламагунича, юрак фикрларини фарқлаш инъомини кучайтирар эди. Раббий унга, унинг хизмати Яҳё Чўмдирувчи хизмати билан параллел бўлади дегани экан, унга Исроилга бориши ва яҳудийларга Мессия аломатини намойиш қилиши бутунлай мантиқий бўлиб кўринди.

Энди бўлса, у оддий бир фактни пайқамаганини кўрди: Библияда Исо Масиҳнинг икки бор эмас, балки уч бор келиши ҳақида сўз боради. Биринчи келиши қарийб 2000 йил аввал юз берди. Эрамизнинг 30 йилларига яқин Яҳё Чўмдирувчи яҳудийларга Исони уларнинг Мессияси ва Қутқарувчиси сифатида тақдим этди. Қачонки Исроил Исони рад қилди ва Уни михлади, шунда бу нарса дунёнинг қолганларига (мажусийларга) нажот топишга имкон берди.267 Исо ваъда берди, У қайтаман деб, бу сафар мажусийлар черковига, Ўзини очиш ва Ўзи билан Ўзининг Мажусий Келинини олиш учун. Бу нарса Масиҳчилар орасида Кутарилиш268 деб тушунилади. Библияда бу иккинчи марта Исо, кечаси ўғри келгандай келади дейилган.269 Бу қачон бўлишини, Унинг Келинидан бошқа ҳеч ким билмайди. Бундан кейин Исо яна бир бор яҳудийларга қайтади. Унинг учинчи келиши бутун дунёни ҳайратга қолдиради, “ва ҳар бир кўз Уни кўради, Унинг баданини тешганлар ҳам кўради”.270 Бу сафар яҳудийлар Исони ўз Мессиялари каби қабул қиладилар.

267 Римликларга 11:11,15,25,30

268 1Коринфликларга 15:51-54; 1Солоникияликларга 4:15-17

269 Матто 24:42-44

270 Ваҳий 1:7

Шундай қилиб, агар ҳозирги Исроилга Мессияни тақдим қилиш Биллига жоиз бўлмаса, унда унинг жойи қаерда экан? У жавоб излаб, Ёзувни ўрганаверди. Бу сирни ечадиган калит, Луқо 1:17даги фактда жойлашгандек эдики, унда Яҳё Чўмдирувчини Илёснинг руҳи бошқарган дейилган эди. “Илёснинг Руҳи” ҳақиқатдан ҳам Муқаддас Руҳни Ўзи эди, Қайсики Илёсга ўхшаган одамда амал қилган эди. Яҳё, ундан уни хизматида талаб қилинадиган оғир топшириқни бажара олиши учун, унда Илёсни руҳи бўлишлиги Худога керак эди. Билли яна 3-Шоҳлар китобининг 17 бобига мурожаат қилди ва Илёс билан Яҳёнинг ҳаётини ва хизматини таққослаб кўриш учун яна бир бор Илёс ҳақида ўқиди.

4-Шоҳларнинг иккинчи бобида у Илёснинг ер юзидаги ҳаётининг охирги куни ҳақида ўқиди. Худо ловуллаётган олов кўринишида келди ва Илёсни шу олов қуюнида Элишайни кўз ўнгида олиб кетди, Элишай Илёсни шогирди эди. Шу лаҳзадаёқ Илёснинг руҳини икки баробари Элишайга тушди, у бўлса ўша заҳот Илёснинг чакмонини кўтарди-да, у билан Иордан дарёсига урди ва хитоб қилди: “Илёсни Худо қаерда?” Дарё суви икки томонга сурилиб йўл очилди ва Элишай бошқа қирғоққа қуруқликдан ўтди. Худди ана шу ерда Худо инсониятга, Илёсни илҳомлантирган Руҳ, бошқа пайғамбарга ўта олиши мумкинлигини кўрсатди. Ўзининг бутун ҳаёти давомида Элишай бутун умри давомида Илёсдан кўра роса икки баробар кўп мўъжизалар қилди. Бу билан ундан Илёснинг руҳини ҳақиқатдан ҳам икки ҳиссаси бўлганлигини исбот этди. Элишай ҳатто ваҳий орқали сирларни ҳам билиб ола билар эди. У буни, қачонки у Исроил шоҳига Сирия шоҳининг ётоқхонасида айтган сўзларини айтиб берганида, намойиш қилди.271

271 4‑Шоҳлар 6:12

Эски Аҳднинг сўнгги боби, Малахия 4га мурожаат қилиб, Билли ўқиди: “Зеромана, алангаланаётган кечдай, кун келади; ўшанда барча манманлар ва бетовфиқлар сомондай бўладилар, ва уларни келадиган кун ёндириб юборади, дейди Раббий Сарвари коинот, шу учун уларни томирини ҳам, новдасани ҳам қолдирмайди... Мана, Мен буюк ва даҳшатли Раббий куни келишидан олдин сизларга Илёс пайғамбарни юбораман”. Кўплаб библиячи олимлар, Малахия 4:5 Яҳё Чўмдирувчига тааллуқли деб ўргатар эдилар. Негаки, Гавриил Фаришта, Яҳёда Илёснинг руҳи бўлади деган эди. Исо ҳам Яҳёни Илёс деб кўрсатди.272 Бироқ бу ўқитувчилар бутун, ҳамма ҳақиқатни тушуниб етмадилар. Малахия 4:5 фақат Яҳё Чўмдирувчига тегишли деб ўйлаш, хатолик эди. Яҳудийлар Яҳёдан, сен Илёсмисан деб сўраганларида, Яҳё уларга тўғридан-тўғри­, у эмасман деди.273 Бунинг ўрнига у Ишайё 40:3даги сўзларга ўзини тенглаштирди: “Мен саҳрода хитоб қилувчининг садосиман: “Худовандга йўл ҳозирланглар”.274 Исо эса Яҳёни Малахия 3:1га тенглаштирди: Мана, Мен Ўз элчимни275 юбораман, ва у Менинг олдимда йўл ҳозирлайди”.276

272 Матто 17:12-13; Луқо 1:17

273 Юҳанно 1:21

274 Матто3:3; Марк 1:3; Юҳанно 1:23

275 Қирол Иаковнинг инглизча Библиясидан таржима. Рус синодал таржимасида: “Мана, Мен Ўз фариштамни юбораман...” (Тарж.)

276 Матто 11:7-14; Марк 1:1-2; Луқо 7:24-28

Унда Малахия: “Мана, Мен сизларга буюк ва қўрқинчли Раббий куни келишидан олдин Илёс пайғамбаримни юбораман”, — деб башорат қилганида, ким ҳақида айтган? Ёзув, Осиё 11:1га ўхшаб — қаердаги шундай дейилган: “Исроил ёш бўлганида, Мен уни яхши кўрар эдим ва Мисрдан Ўз ўғлимни чиқариб олдим” — бир неча маъноларга эга. Осиё, қачонки Худо Мусони Мисрга Исроил болаларини қулликдан қутқариш учун юборгани ҳақида далил кўрсатар эди. Бироқ Матто Осиё 11:1ни Юсуф билан Марямподшоҳ Ироддан яшириниш учун Мисрга қочганларида ва кейин ўспирин Исони Мисрдан Ироднинг277 ўлимидан кейин орқага, Исроилга олиб келганларига тўғри келадиган башорат деди.

277 Матто 2:12-15

Малахия 4:5 ҳам Илёсни бир неча бор келишини назарда тутаётган бир неча маънодан иборат бўлишлиги керак. Маттонинг 17-бобидан шогирдлари Исодан сўрашди: “Нега уламолар олдин Илёс пайғамбар келиши керак, деб айтадилар?” Исо жавоб бериб уларга деди: “Бу тўғри, олдин Илёс пайғамбар келиб, ҳамма нарсани йўлига қўяди.278 Лекин Мен сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон келган. Аммо одамлар уни танимай, у билан истаганларини қилишди; худди шунга ўхшаб, Инсон Ўғли ҳам одамлар қўлида азоб чекиши муқаррардир. Шунда шогирдлар Исо уларга Яҳё пайғамбар ҳақида гапирганлигини англадилар”. Исо бу сўзларни айтган вақтида, Яҳё Чўмдирувчи ўлдирилган эди. Шунинг учун, “тўғри, олдин Илёс пайғамбар келиб, ҳамма нарсани йўлга қўяди”, — деб, Исо келажакни назарда тутган эди.

278 Қирол Иаковнинг инглизча Библиясидан таржима. Рус синодал таржимасида: “Илёс олдин келиши ва ҳамма нарсани жойига қўйиши керак”. Шуни таъкидлаш муҳимки, Ёзувнинг ҳамма, Яҳё Чўмдирувчи ҳақида гап кетаётган жойларида “тайёрлайди” деган сўз ишлатилган (қаранг: Ишайё 40:3; Матто 3:13; Марк 1:3; Луқо 1:17, 76; 3:4; 7:27; Юҳанно 1:23), чунки унинг хизмати Исо Масиҳнинг Биринчи Келишига йўл тайёрлашдан иборат эди. Аммо Ёзувнинг бошқа жойларида, қаерда Масиҳнинг Иккинчи Келиши олдидан Илёс руҳидаги пайғамбар ҳақида айтилса, “йўл қўяди”, “тиклайди” деган сўз ишлатилади (қаранг: Матто 17:11; Марк 9:12). Чунки бу пайғамбарнинг хизмати Исо Масиҳ давридан 2000 йил мобайнида йўқолиб кетган барча библиявий сирлар ва ҳақиқатларни тиклашдан иборат. (Тарж.)

Масиҳнинг уч бор келиши мавжуд, бор экан ва пайғамбар-элчи Илёс руҳи билан Масиҳнинг Биринчи Келишини эълон қилган экан, Масиҳнинг Иккинчи ва Учинчи Келиши ҳам Илёс руҳидаги пайғамбар орқали эълон қилинади, деган мантиқий хулосага келиш мумкин. Ҳаммаси бўлиб Илёс руҳи беш бор келади: биринчидан, Илёсни ўзида; иккинчидан, Элишайда; учинчидан, Яҳё Чўмдирувчида; тўртинчи марта — мажусийлар учун, мажусийлар даврининг охирида пайғамбар-элчида; ва бешинчи марта — ҳозирги Исроилга келадиган пайғамбарда.

Худо Илёс руҳини Ўзининг буюк режасида бир неча бор ишлатишга танлаганининг бундай ўзига хослиги нимада? Илёснинг ҳаётини Яҳё Чўмдирувчи ҳаёти билан таққослаб, Билли кўплаб ҳайрон қоларли ўхшашликларни топди. Уларнинг иккаласи ҳам бақувват ва “дағал” одамлар бўлиб, улар дала-даштни яхши кўришар ва қийинчиликлар ва муҳтожликни қандай ечишни билишар эди. Иккала пайғамбар ҳам атрофларидаги руҳий, маънавий бузуқликка қўрқмай қарши чиққан эдилар. Илёс подшоҳ Ахабнинг юзига тик қаради ва: “Сен ва сени отанг хонадони Эгамизнинг амрларидан юз ўгирдингизлар, худо Баалга сажда қилиб, Исроилга бало келтирдингизлар. Энди бирортасига буюр: бутун Исроил халқини, Баалнинг Изабел дастурхонидан таом ейдиган 450 пайғамбарини, худо Ашеранинг 400 пайғамбарини менга Кормил тоғи ёнига тўплаб берсин”279 — деди. Яҳё бўлса фарзий ва саддуқийларга қараб: “Вой илонлар зоти! Бошингизга келадиган Худо ғазабидан қочиб қутилишингизни сизларга ким уқтирди? Бундан буён тавба қилганингизга яраша ҳосил беринглар!” — деди.280 На Илёс, на Яҳё пул, ҳокимият, шуҳрат ва аёллар билан қизиқмаган, йўлдан озмаган эди. Икки пайғамбар ҳам ахлоқсизликни қаралаган эди: Илёс малика Изабелни281 бутпарастлигини ҳукм қилди, Яҳё Чўмдирувчи эса подшоҳ Ҳиродни, уни акасини хотини билан нотўғри яшаётганини айтиб, танбеҳ берди.282

279 3-Шоҳлар 18:18-19

280 Матто 3:7-10

281 3-Шоҳлар 21: 17-23; 4-Шоҳлар 9:36

282 Матто 14:3-4

Илёсда ҳам, Яҳё Чўмдирувчида ҳам ўз камчиликлари бор эди. Кармил тоғидаги ғалабасидан кейин Илёс Изабелнинг ғазабилан қочиб, даштда яшириниб юрди. Бу дарбадарликдан уни шундай тушкунликка тушдики, у Худодан ўзига ўлим тилади.283 Яҳё ҳам ҳар хил ўзгарувчан кайфиятларда бўлиб ўтди. Зиндонда бўлганида у шундай умидсизликка тушдики, шогирдларидан иккитасини Исодан сўрашга юборди: “Келадиган Қутқарувчи Сенмисан, ёки биз бошқасини кутайликми?”284 Бу камчиликларни кўриб, Биллини кўнгли кўтарилди. Булар ҳаммаси унга, Илёс, Элишай ва Яҳё Чўмдирувчи қилган барчаси Худонинг Илоҳий таъсири натижаси бўлганлигини кўрсатди. Улар ўз кучларига ишона олмасдилар. Бу унга Раббийнинг Павелга айтган сўзларини эслатди: “Сенга берган иноятим етар, Менинг қудратим заифликда тугал бўлади”.285

283 3-Шоҳлар 19:1-4

284 Матто 11:3; Луқо 7:19

285 2-Коринфликларга 12:9-10. Рус синодал таржимада: “...Менинг қудратим заифликда амалга ошади”. (Тарж.)

Гарчи Илёс ва Яҳё иккиси ҳам пайғамбарлар бўлишса-да, улар ўша кунлардаги диний бошлиқлар томонидан рад этилган эдилар. Шак-шубҳасиз, бу раҳбарлар Илёс ва Яҳёга куярдилар, чунки улар бирор бир обрўли каналдан чиқмаган эди. Илёс, Элишай ва Яҳё Чўмдирувчи ҳеч қанақа ташкилот билан алоқадор эмасдилар. Бунинг оқибатида ўз мактубларини, сўзларини ваъз қилиш эркинлигига эга эдилар. Улар, бошқа одамлар бу ҳақида қандай ўйлайди деб хавотирланмасдилар. Ва бу учала одам ҳам ҳеч қандай муроса қилмай, Худо Сўзини қўрқмасдан, дадил ваъз қилдилар. Худо айнан шунақа руҳни Ўз пайғамбарларида бўлишини истар эди. Айниқса, Масиҳни келишини эълон қилиш учун тайин этилган ўша Ўзининг учала хизматкорида. Фақат Илёс руҳи қаршилик қилувчиларнинг шиддатли босимига қарши тура олар ва Раббийга тайёр бўлган халқни тақдим эта олар эди.

Ўша Миср аэропортининг ўша ангори орқасида Муққаддас Руҳ Биллига: “Бу сени жойинг эмас. Ҳали ўша соат келмади. Мажусийларнинг қонунсизлик косаси ҳали тўлмади. Ҳали далада яна кўплаб бошоқларни териш лозим” — деган эди. Бироқ Исроилни сўров соати, худди эрталаб қуёш чиқиб, тун қоронғусини тумтарақай қилгани каби, шунчалар қатъий, албатта бўлиши керак. Исроилга охирги вақтда буюк қирғин тўғрисида огоҳлантириш берилганидан сўнг, Малахия 4:2да шундай дейилган: “Сизлар учун эса, Менинг Исмимни эъзозлайдиганларустида Солиҳлик Қуёши чиқади ва Унинг нурларида шифоланасиз”. Ваҳий 1:7да Исо Масиҳ ҳақида гап боради: “Мана, У булутлар билан келяпти! Ҳар бир кўз Уни кўради. Унинг баданини тешганлар ҳам кўради...” (баданини тешганлар деб, яҳудийлар назарда тутилади). Бу ҳақида Зикириё 12:9-11да башорат қилинган. Ҳаворий Павел бу тўғрисида Римликларга мактуби 11:25-27да айтган эди. Яҳудийлар, ниҳоят, Исо Масиҳни ўз Қутқарувчилари деб қабул қиладилар, ва айнан Илёснинг руҳидаги пайғамбар Исроилга Мессияни тақдим қилади. Билли, бу бешинчи ва якунловчи Илёс Ваҳий 11:3-11даги икки гувоҳнинг бири бўлади деб ўйлади, чунки бу гувоҳлардан бири ёмғир ёғмаслиги учун кун юзини боғлаш қудратига эгадирлар. Библияда бўлса, қурғоқчилик чақириш қудратига фақат, ягона пайғамбар — Илёс эди.286

286 3-Шоҳлар 17

Қачонки яҳудийлар, ниҳоят ўз Мессияларини қабул қилганларида, мажусийлар даври тугайди. Кейин Масиҳни рад этган мажусийлар устига Худонинг қаҳри-ғазаби ёғилади.287 Бу қанчалик даҳшатли эшитилмасин, Исо бу дунёни тинч ва баркамол шоҳлигида бошқара олишидан олдин, булар бўлиб ўтиши шарт.

287 Малахия 4:1; Матто 24:21; Ваҳий 2:22; 7:14

Буларнинг ҳаммасини қачон бўлиб ўтишини Билли билмаса-да, бироқ ҳарқалай, Худо иккита воқеани бўлиб ўтишини кутаётгани унга маълум эди. Биринчидан: У мажусийларнинг гуноҳлари маълум даражага етишини кутаяпти. Муқаддас Руҳ деди: “Мажусийларнинг гуноҳ косаси ҳали тўлмади”. Исо деди: “Мажусийларнинг даврони тугамагунча, Қуддус мажусийлар томонидан оёқ ости қилинади”.288 Худо бир кунлар Иброҳимга уни душманлари Амурийлар ҳақида ҳам шунга ўхшаш бир нима деган эди. У айтди-ку, У Амурийларни гуноҳи ҳаддидан ошмагунича, уларни ҳукм қилмайман, деб.289 Ўша кунлар Амурийлар Канъон (Фаластин)нинг катта қисмида ҳукмронлик қилар эди. Ҳатто Иброҳим яшаган кунларда ҳам Амурийлар гуноҳкор, ахлоқ бузуқ эдилар. Худо уларни йўқ қилган пайтда, амурийларнинг кўпхудолик дини ёмон йўлга кирди ва фолбинлик, диний фоҳш ва бутларга болаларни қурбон қилишни киритиб, оддий будпарастлик рамкасидан чиқди. Билли ҳозирги, замонавий мажусийлар дунёси ҳам шу йўналишда кетаётгани, ҳаттоки болаларни қурбон қилишгача борганини кўра билди. Ахир абортлар болаларни ўзига хос равишда қурбон қилиш эмасми? Қандай қилиб ҳозирги ҳукумат туғилмаган болаларни ўлдиришни қонунлаштириб, бунчалик амораль, ахлоқсиз бўла билдийкин?

288 Луқо 21:24

289 Ибтидо 15:13­­­‑16

Иккинчидан, Худо Ўз болаларини қачон қутқарилишини кутаётган эди. Қачонки Унинг охирги ўғли ёки қизи Муқаддас Руҳни олади, ўша лаҳзада мажусийлар Черкови кўтарилади, яъни Олий ўлчовга ўтади. Шундан кейин мажусийлар учун нажот эшиги ёпилади, ва ўшанда Ваҳий 22:11да ёзилган сўзлар бажарилади: “Фосиқ, майли, ёмонлик қилаверсин; нопок, майли, ифлослик қилаверсин. Солиҳ эса тўғри иш қилаверсин ва муқаддас киши ўзини муқаддас сақласин”

Билли ўзининг хизматини Исроилга нисбатан библиявий муносабатини ҳозир яхшироқ тушунганидан қониққан ҳолда, Библиясини ёпди. Олдин у Илёс руҳини тўрт марта келади деб ўйлар эди; ҳозир эса у беш марта бўлиши кераклигини кўрди. Унинг ўз хизмати Исроил билан ҳеч қанақа боғлиқлиги йўқ эди. У мажусийларга Хушхабар айтиш учун белгиланган эди, ва у айнан шуни давом эттиришга ният қилди: касаллар учун ибодат қилиб, уни ваъзларини эшитадиган бирини бу ердан, бошқасини у ердан топиб — доим “бошоқ териб”, буғдой дони каби жонларни териб-йиғиб, ҳосил Хўжайини учун ва Раббийга тайёрланган халқни тақдим қилиб, Исо Масиҳ Исми ҳақи воизлик қилди.



Up