Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Ҳиндистондаги якун

66 БОБ

1954



УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ ГРЕЦИЯДАН Эр-Риядга, Саудия Арабистони пойтахтига учди. У ерда у Барон Фон Блюмберг билан Саудия қироли зиёфатида бўлди. Саудия Арабистони христианликка зид қонунлар билан, қатъий мусулмон давлати бўлганидан, Билли у ерда йиғилиш ўтказолмади. У ёқдан Ҳиндистонга учиб, 1954 йилнинг сентябрининг охирги ҳафтаси ўртасида Бомбейга қўнди. У ерда уни ўнлаб Масиҳчм миссионерлар ва черков раҳбарлари кутиб олдилар.

Ҳиндистон методистлар черкови архиепископи унга шундай деди:

— Мистер Бранхам, мен умид қиламанки, сиз бу ёққа миссионер сифатида келмагансиз. Биз Библия тўғрисида, сиз америкаликлардан кўра кўпроқ биламиз. Нима бўлганида ҳам, бу шарқ китоби-ку, ахир. Муқаддас Фома бу ерда 1900 йил бурун Хушхабар ваъз қилган. Бироқ биз эшитдикки, сизга Худо шундан инъом берганидан, бу неъмат Библияни яна жонли қилади, деб. Худди мана шу нарсаларни бизлар кўришни истаймиз.

— Албатта, — жавоб берди Билли. — Мен сизнинг одамларингизга Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадул абад Ўша эканини кўрсатмоқчиман.

Гарчи уни Бомбей қашшоқ одамларга тўлиб кетгани ҳақида огоҳлантиришган бўлишса-да, у ҳамма жойда юрган одамларнинг доимий ҳаракатини кўриб, улар билан дуч келишга тайёр эмас эди: одамлар йўлак бўйлаб тиқилиб кетишган, кўчалардан тўда бўлиб чопишар, шу учун уни таксиси сирена чалиб, улар билан тўқнашмаслиги учун доим айланиб, айланиб юрар эди. Тўдадаги одамларнинг кўплари қора танли ва қора сочли эдилар; буларнинг айримлари ҳатто африкалик негрлардан ҳам қорароқ кўринар эдилар. Уларнинг барчаси ориқ ва оёқяланг эдилар. Аёлларнинг кўплари анъанавий сарада кийинишган бўлса, эркакларнинг кўпчилиги фақат белларига мато ўраб олишган эдилар. Кийимлар ранг-баранглигига тўлиб кетган эди. Биллининг таржимони маълум бир этнин гуруҳни кўрсатди: қора соқолли сикхлар, бошларида саллалари, орқа ён бошларида узун пичоқ осиб олинган эди; қизил-жигарранг кийимларидаги бенгал мистик-монархлари; мусулмон сўфилар — бутунлай оппоқ кийиниб олишган ва эчки соқол қўйишган; карлик чўчқаларини қулоқларидаги ҳалқаларидан боғлаб олиб бораётган жанублик тамиллар291 ўтириб олган фақирлар292 — улар қўл оёқларини боғлар каби тутишар эдилар; йўлакда ўрнатилган кичикроқ қурбонгоҳга тиз чўкиб, оловга сиғинаётган парслар,293 оғзиларига бирор ҳашаротни кириб кетишидан эҳтиёт қилиб, ниқоб тақиб олган жайнлар,294 уларнинг ишонишлари бўйича, бу қотиллик ҳисобланади. Бундан ташқари Билли жуда кўпчилик қашшоқларни, чакона савдогарларни, фақрлар, монархлар ва бозорчиларни кўрди. Кўчаларда товуқлар, эчкилар ва брахман сигирлар бемалол юрар эди.

290 Суфийлар — Суфизм издошлари. Суфизм — (арабчадан “суф” — дағал мжун мато, шундан келиб чиқиб — бу жонда кийим таркидунёчиликдан дарак беради) — исломдаги мистик илоҳиётга ишонувчи оқим. VIII-IX асрларда пайдо бўлди, X-XII асрларда тугал шаклланди. Суфизм учун характерли томони шундаеи, улар метофизика билан таркидунёчиликни мувофиқ кўрадилар ва мусулмончилик урф-одатларни рад этадилар. (Тарж.)

291 Тамиллар — Жанубий Осиё халқи. Улар Ҳиндистонда (кўпроқ тамилнад штатида), Шри-Ланкада, шу билан бирга Малайзия, Бирма, Сингапур, Австралия ва Океанияда яшайдилар (Тарж.)

292 Фақирлар (араб. камбағал) — 1) кезиб юрувчи дарвиш (ўта ночор мусулмон роҳиби), 2) Ундан ташқари Ҳиндистонда жамоага қарашли хизматкор, камдан-кам фокусчи, дрессировкачи, башоратчи, табиб; оғриқни сезмаслигини намойиш қиладиган дайди фокусчи (охирги маъносида “фақир” сўзи Европада тарқалган). (Тарж.)

293 Парс — моддий жиҳатдан таъминликни ҳаёт мақсади қилиб кўтарувчи Ҳиндистондаги дин жамоасини вакили. (Тарж.)

294 Жайн — жайнизм издоши, Ҳиндистонни қадимги миллий дини. Одатда жайнизм мил. ав. VI асрда ташкил топган деб ҳисобланади. Дин асосчиси сифатида эъзозланган пайғамбар Жинни исмидан дин ўз номини олган. Жайнизм фалсафаси асосига Жинни таълимоти киритилган улар: тўғри кўриш, тўғри билиш ва тўғри юриш-туриш каби ибтидонинг учта “тўғри” асосларидан иборат. (Тарж.)

Кўчалар лойгарчиликдан жуда ёмон манзарага эга эди. Ҳамма жойда иссиқ ва намгарчиликдан чириётган ахлатлар тўда-тўда бўлиб ётар, оқибатда нонхўрак ва касалликлар тарқалиб кетган, ноиложлик ҳукм сурар эди. Ўн этажгача бўлган бино гўё ҳар лаҳзада қулаб кетадигандай эди. Миссионерлардан бири Биллига, мана шу мустаҳкам бўлмаган биноларда дунёда одамларнинг энг юқори концентрацияси бор деб айтди: Бомбейнинг баъзи қисмларида аҳоли бир квадрат милда295 аҳоли зичлиги жуда катта миқдорда — 200 000 кишига етади.

295 2,6 километр квадрат. (Тарж.)

Биллини ўзи камбағалликда ўсган ва Америка Жанубида ва Африкадаги қора танлиларнинг қашшоқлигини кўп кўрган эди... Бироқ унга ҳали ҳеч қачон бир рупия олиш умидида қалай косачаларини чўзиб турган бунчалар муҳтож одамларни кўрмаган эди, бир рупия 230 грамм гуруч хариди учун, — бу уч кунга етгулик озиқ-овқат бўла олар эди. Бошпанасиз бутун бошли оилалар кўча четларида жойлашиб олишган эди. Уларда тратуарда жойлари бор бўлиб, буни улар ўзлариники деб ҳисоблашар эдики, шундан пиёдалар уларни айланиб ёки босиб ўтишар эди. Масиҳчи миссионер Биллига, Ҳиндистон Буюк Британиядан бор-йўғи бир неча йил муқаддам мустақил бўлди, деб тушунтирди. Кутилмагандаги британлар муддатидан маҳрум бўлишлик бу йирик мамлакатни инқирозга учратди. 400 миллионли аҳоли учун етарлича озиқ-овқат ишлаб чиқариш Ҳиндистон ҳукумати олдида мушкул вазифа қўйди. Миллионлаб ҳиндлар ҳар куни очликдан қийналар эди. Билли бу уларни кўзларидан кўриб турар, айниқса қашшоқларнинг кўзларидан кўриб турар эди: масалан, бир вақтлар унинг қўли панжалари бўлган, энди эса иккита оппоқ матога ўралган қўллари орасида қалай косача тутган моховни ва элефантиазис296 билан касалланган ва дарахт тўнкасига ўхшаб қолган катта оёқларини судраётган бола.

296 Элефантиазис — терини ва тери ости тўқималарини лимфаларнинг узоқ вақт ҳаракатсизликдан қалинлашиши ва лимфатик томирларнинг кенгайиши оқибатида тананинг маълум бир органларини (одатда оёқни) йириклашишига олиб келади; филлашиш — йириклашиш касаллиги. (Тарж.)

“Тож-Махал” меҳмонхонасига рўйхатлашгандан кейин Биллини Бомбей мэри ва бошқа давлат раҳбарлари, Жавоҳарлал Нехру, Ҳиндистон бош министри билан бирга тушликка олиб боришди. Жавоҳарлал Нехру жуда ўқимишли одам бўлиб, инглиз тилини жуда яхши билар эди. Тушлик пайтида Нехру ўз меҳмонига қаради ва шундай деди:

— Мистер Бранхам, сизни тобенгиз қочган деб ўйлайман.

Билли тарелкасига қаради. Унда гуруч билан тайёрланган ва зайтун мойи суртилган баррача оёқлари солинган эди. Бу таом тўйимлилигидан, Билли унга қараб, кўнгли кўтарилаёзди. У мулойимгина жавоб берди:

— Бу, таом туфайли бўлса керак, деб ўйлайман. У мен одатланган овқатдан озроқ фарқ қилар экан.

Бундай жавоб Нехруни қаноатлантирмади. Билли меҳмонхонага қайтганида, бош министрнинг шахсий врачи уни текшириш учун кутиб турганини кўрди. Врач унинг қон босимини текширганига қадар, ҳаммаси жойидадек эди.

— Мистер Бранхам, сиз ўзингизни жуда чарчагандай ҳис этаяпсизми?

— Ҳа, сэр. Нима қипти ўзи? Менда бирор нима жойидамасми?

— Сизнинг қон босимингиз хавфли даражада пасайган. Амалда, у шунчалик пастки, мен сизни ҳали ҳам тирик эканингизга ҳайрон бўлаяпман. Мен сизга Америкага иложи борича тезроқ қайтишингизни ва ўз врачингизга текширтиришга боришингизни маслаҳат бераман.

— Мен олдин бу ерда, Бомбейда иккита йиғилиш ўтказишим лозим, — ҳорғин жавоб берди Билли, — ва ундан кейин тўппа-тўғри уйга кета оламан.

Кейинги куни унинг спонсорлари уни йиғилиш ўтказиши учун йирик епископлар черковига элтишди. Ҳукумат унга очиқ майдонда ўтказишига рухсат бермади, чунки улар унинг хавфсилигига кафолат беришолмас эди. Январда Америкадан бир хушхабарчи, миссис Дауд, Ҳиндистонга келди ва Бомбей четроғида очиқ ҳавода бир неча йиғилишлар ўтказди. У ўзини Илоҳий шифоланишни ваъз қиладиган Масиҳчи деб реклама қилди-ю, бироқ у пулга жуда ҳам кўп аҳамият берди. Қачонки у йиғилган камбағал одамлардан хайрия йиғмоқчи бўлган эди, ғалаён бошланиб кетди. Миссис Дауднинг бошига ғишт билан тушурганларидан, у шу ердаёқ ҳушидан кетди, бошқа икки одам эса дўппосланиб ташланган эди. Ўша мувофаққиятсизлик шаҳар мансабдорларининг ҳали-ҳали эсидан чиқмаган эди. (Билли мана эндигина Раббийнинг унга сафарни сентябргача қолдиришини буюрганини тушуниб етди.)

У йиғилиш ўтказиши керак бўлган епископпаль черкови жуда катта эди. Ибодатхонанинг ўзида бир неча минг одамни жойлаштирса бўлар эди. Черковни териториясида очиқ ҳавода эса бундан йигирма баробар кўп одамни сиғдирса бўлар эди. Бунинг устига, черков яқинидаги ҳар бир кўча бўйлаб кўплаб кварталларда овоз кучайтирувчи карнайлар ўрнатилганлиги сабабли, тиқилиб кетган халқ йиғилишни эшитса бўлар эди. Бомбей ва яқин атрофда жойлашган юзлаб Масиҳчи пасторлар ва хушхабарчилар бу йиғилишларни ўтказиш учун биргаликда ҳамкорлик қилдилар. Бу нарса амалда Уилльям Бранхамнинг халқаро машҳурлиги билан биргаликда жуда ҳам кўп одамларни ўзига жалб қилдики, шаҳар мэрининг тахминий ҳисоб-китобига кўра, 500 000га яқин эркак, аёл ва болалар бўлган эди. Одамларнинг аниқ сонини белгилашнинг иложи йўқ эди, бироқ у ерда ҳеч бўлмаганда 300 000 одам бўлганини у билар эди, чунки Фаришта 1952 йилнинг февралида, ваҳийда айнан шу рақамни айтиб ўтган эди.

Ўша оқшом йиғилганларга Билли Исо Масиҳ, Хуо Ўғли ҳозир ҳам 19 юз йил бурун У қандай бўлса, Ўшандай деб тушунтирди; шу учун, агар У ўликдан тирилган ва бугун тирик бўлса, унда У ҳозир ҳам ўша кунларда бўлганидек, ҳаракат қилишини кутса бўлади, деди. Қачонки ибодат қилиш хизматини бошлаш вақти келганида, бунақанги кўпчилик одамларга ибодат карточкасини тарқатишни ақлга сиғдириб бўлмас, шу учун Билли бир неча хушхабарчилардан оғир касаллардан қанчадир одамни танлашни ва уларни навбатга тизишни илтимос қилди. Улар бири кетидан бошқаси олдинга ўтавердилар, ва Билли уларга, уларни ким эканлигини, уларнинг муҳтож-муаммолари нимада эканигача айтиб берди ва кейин улар учун ибодат қилди. У уларни исмларини айта олмади, шу сабабдан уларни ҳарфлаб айтди, ва ҳаммаси майда-чуйда тафсилотларигача аниқ бўлди. Бироқ, шу ерда бўлган халқ бу ғайритаббий билимни кўриб туриб ҳам, Масиҳчиликни қабул қилишмади, улар ҳинд сеҳргарларининг ҳар турли тушуниб бўлмайдиган найрангларини кўришга ўрганиб қолган эдилар. Бундан сўнг бир аёл ўғлини зиналардан ёш ўғлини ушлаб, хушхабарчи олдига келтирди. Бутун халқ ичида жимлик ҳукмрон; ҳамма сукут сақлаб кутар, ва тинглаб турар эди. Улар бу америкалик ўз Худоси қудратини қандай мақтаганини эшитган эдилар; энди бўлса улар Исо ҳақиқатдан ҳам америкалик айтгандай қиладиган ишларини амалга ошира олармикин дея, уни ўзлари кўришга интиқ эдилар.

Билли ибодат қила бошлади: “Раббий, Сен имонли масиҳчиларга, улар Сенинг ироданг бўйича, Ўғлинг Исми ҳақи неки сўрасалар, берилади, деб ваъда бергансан.297 Бу одамлар Сени ягона ҳақиқий ва тирик Худо эканлигингни билишлари учун, мен гўнг ва карлик руҳига мана ҳозирни ўзида Исо Масиҳ Исми ҳақи бу боладан чиқиб кетишини буюраман”.

297 1Юҳанно мактубига ҳавола.(Тарж.)

Боланинг орқароғига ўтиб, Билли кафтлари билан қарс эттирди. Бола чўчиб кетди ва дак этиб тушди. Кейин Биллига қараш учун бола қайрилди ва оғзидан чиққан биринчи сўзни айтди. Микрофон бу сўзни илиб олди-да, уни юз минглаб одамлар учун кучайтириб берди. Аудитория ҳаяжондан шунақанги шовқин-суронга тўлиб кетганидан ҳеч тинчланавермади. Натижада йиғилишни режалаштирилганидан олдинроқ тугатишга тўғри келди. Аммо буюк бир ечим, якун учун замин тайёрланган эди.

Бунинг устига, Бранхам кампанияси вақтида йиғилган бундай катта оломон, Ҳиндистондаги бошқа дин раҳбарларида қизиқиш уйғотди. Шу сабаб улар америкалик хушхабарчи билан учрашишни имконияти бормикин, дея суриштиришди. Кейинги куни Биллини жайнлар маъбадига олиб боришди. У ерда ундан ўндан ошиқ ҳар хил ҳинд секталарни ифодалайдиган бир гуруҳ диний раҳбарлар интервью олишди. У ерда индуизм, даосизм,298 жайнизм, буддизм, конфуционство,299 ислом, брахманизм,300 сикхизм, зороастризм301 ва бошқалар бор эди. Ҳамма бу раҳбарлар Масиҳчиликни инкор қилишар, ва улардан ҳар бири Биллига савол берар ёки танқидий муҳокама қилар эди. Монах-жайн деди: “Агар Америка Масиҳчилар давлати бўлса, унда нима учун энди 100 000 одамларни ўлдириб, Японияга атом бомбасини ташлади?” Калиф-мусулмони унга қўшиб деди: “ва улар нима учун энди аёлларга кўчада қарийб ярим ялонғоч юришларига рухсат беришади?” Билли Америкада ҳамма одамлар Исо Масиҳ қонунлари бўйича яшамайдилар, деди. Кейин брахман руҳонийси сўради:

298 Даосизм — асосида “дао” (“йўллар”) тушунчасини жамлаган фалсафий таълимотлар ва қадимги халқ мифологик тасаввурларни ўзида мужассамлаштирган хитой дини. (Тарж.)

299 Конфуцийлик — мил.ав. VI асрда Конфуций томонидан асосланган Хитойдаги сиёсий-ахлоқий таълимот. Зодагонларни қизиқишларини ифодалаб, конфуцийлик ҳукмдорнинг ҳокимиятини муқаддас ва осмондан берилган деб эълон қиларди ва одамларни баланд ва пастга ажратарди. (Тарж.)

300 Брахманизм — қадимги ҳинд дини (олий худоси ─ Брахма), мил.ав. VIII ─ IX асрларда ташкил топган. (Тарж.)

301 Зардуштийлик — қидимда ва ўрта аср бошларида Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида тарқалган дин. Зардуштийлик араб босқинсилигигача Эронни давлат дини бўлган. Зардуштийлик номини қадимги Эрон (мил.ав. X ва VI асрнинг биринчи ярми) динини реформатори бўлган пайғамбар Зардушт (Заратуштра) исмидан олган. (Тарж.)

— Агар Исо шундай муқаддас бўлган бўлса, унда нима сабабдан У ўлиши керак эди?

Билли жавоб берди:

— Исо одатдагидай одам эмас эди. Худонинг Ўзи инсонлар гуноҳлар учун ўлиш учун ва худди шу йўл билан одам абадий яшашига имконият бериб, Исо Масиҳ қиёфасига кирди. Худонинг ягона талаби — бу, инсон Исо Масиҳ қилган ишларига ишонишдир.

Буддист монархи сўради:

— Қандай қилиб энди Исо бизларнинг гуноҳларимизни ололади ва бизга ҳаёт беролади?

Ҳиндистонда ҳар хил ҳашарот кўплигидан, Билли бу одамлар тушунолишлари учун, яққол мисолдан фойдаланди.

— Гуноҳ заҳарли арига ўхшайди. Охир-оқибат, у ҳар қандай одамни чақади ва уни ҳалок этади. Аммо ўлим танада туради, лекин жонда эмас. Ари чақа туриб, ўз нишини одам танасига қолдиради, шу учун у энди бошқа чақа олмайди, Худо ўлимдан, унинг нишини суғириб олиш учун тана бўлиши лозим эди. Исо худди шуни қилди ҳам. У ўлимга ўзини чақишга қўйиб берди ва шу тарзда У ўлимнинг ҳуқуқидан маҳрум қилди. Шундай қилиб, агар ҳар қандай одам Исо қилган ишга ишонса, у абадий яшай билади. Исо буни, ўликлардан тирилиб, исбот қилди.

Битта сикх унга хитоб қилди:

— Агар Исо ўликдан тирилган бўлса, унда нима сабабдан биз Уни кўролмаймиз?

Билли жавоб берди:

— Мен биламан, сизга Масиҳчилик миссионерлари Исо Масиҳнинг библиявий таълимотлари, брошюра, мактаблар, касалхона ва етимхоналар кўринишида намойиш этганлар. Мен буларнинг ҳаммасига қўшиламан, аммо, шунга қарамай, Масиҳ сизларга тўлиқлигича кўрсатилмаган.агар сизлар бугун оқшом менинг йиғилишимга келсангиз, Исо Масиҳ Ўзининг бутун қудратида намойиш этилишини кўрасизлар.

Биллини ҳайрон қилгани — уларнинг ҳаммаси келишга рози бўлишди.

Ўша кеч Биллининг полициячилар билан ўраб олинган автомобилини одамлар орасидан епископлар черковига етиб бориши учун икки соат керак бўлди. Черковга кириб, у кафедра олдида тўрт қатор турган полициячиларни кўриб, ҳайрон бўлиб қолди. Полициячилар ортидаги биринчи қаторнинг ўзида, шу бугун эрталаб жайнлар маъбадида суҳбатлашган ўша диний раҳбарлар ўтиришган эди.

Минглаб ҳиндлар черковни бутунлай тўлдиришган. Бино ташқарисида ярим миллионга яқин одам америкалик хушхабарчининг сўзини эшитиш учун карнайларга иложи борича яқин туриш иштиёқида, ғуж-ғуж тўпланишган эди. Ўз ваъзи вақтида Билли яна ари чаққанидан сўнг нишидан маҳрум бўлиши ҳақидаги мисолидан фойдаланиб, Исо Масиҳ нима учун ўлгани ва ўликдан тирилганини тушунтириб берди. (№24 Сурат) Ниҳоят, Исо Масиҳга Ўзининг қудратини намоён қилиши фурсати келди. Ибодат навбатидан нечтадир одам ички органлари муаммолари билан ўтганларидан сўнг, олдинга бир одам чиқди, унда бир қарашда нимадир, қандайдир ишкали бор эдики, уни ҳамма кўра олар эди. Билли Поль уни полициячилар девори ёнидан, қўлидан ушлаб, зиналардан отасига олиб чиқди. Билли бу ориқ одамга раҳми келиб қаради. Унда фақат белида ўралган матоси бор эди. Унинг кўзлари эса Биллининг кўйлагидай оппоқ эди.

Тез орада, бу одамни ваҳийга айланиб, ҳавога кўтарилаётганини ва ёшаравериб, то у ҳали кўра оладиган кунларигача етди. Унинг оила аъзолари ҳам пайдо бўлди. Кейин Билли бу одамни шундай бир чуқур эҳтиром билан қуёшга сиғинаётганини кўрди. У бутун кун бўйи қуёшга, токи унинг ультра бинафша нурлари унинг кўзини тўр пардасини бузмагунича қараб турганини кўрди. Энди у қашшоқ эди. Ваҳий мўъжиза ҳақида бирор-бир белгисиз тугади.

Билли бу бечора одам билан гаплашаётган экан, унинг сўзларини карнайлар миллионлаб қулоқларга етказар эди.

— Сиз оилали ва сизда иккита бола, иккита ўғил бор. Сизнинг исмингиз...ҳм... — У унинг исмини айтишга тили келмади, шу учун уни ҳарфлаб айтди. — Сиз диндор одам, жуда ҳам самимий диндор. Сиз қуёшга сиғинасиз, ва шундан сиз бутунлай кўр бўлиб қолдингиз. Бу тўғрими?

Камбағал одам бу ҳақиқатлигини тасдиқлади. Ваҳийда бу кўзи ожиз одамни шифоланишига ишора бўлмаганлигидан, у одам учун ибодат қилиб, навбатдаги касалга ўтмоқчи бўлди.

Бирдан ўша ваҳий яна қайтди. Мана гап қаерда! Билли ўзини қўлини кўр одам бошига қўйганини ва шундан кейин нима бўлиб ўтишини кўрди.

Биллига дадиллик кирди. Ҳозир буни дўзахдаги жинлар ҳам тўхтатолмас эди. Бу ваҳийлар доимо бажарилар эди. Улар алдаёлмас, зеро булар “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ!” эди.

Билли олдинда ўтирган Бомбейнинг дин раҳбарларини кўрсатиб, деди:

— Ҳиндостон диндор жентельменлари, бугун кундузи сизлар менга ўзингизни худоларингизни қанчалик буюклигини ва Масиҳчилар Худоси қанчалик аҳамиятсизлигини айтгандингизлар. Энди мен сиздан сўрамоқчи эдим, бу кўр одам учун сизнинг худоларингиз нима қила олади? Мен биламан, сиз бу одамга нотўғри худога сиғинаётганини ва сизлар уни ўзингизга оғдиришга уринасизлар. Сизлар, буддистлар ундан буддист қилган бўлардингиз; сиз, мусулмонлар, ундан мусулмон қилган бўлардингиз. Бизнинг Америкада ҳам худди шундай бўлаяпти: методистлар катоиклар методист бўлишини истайди; баптистлар методистлар баптист бўлишини истайди, элликчилар бўлса, уларнинг ҳаммаси элликчилар бўлишини истайди. Бу бариси психология холос — уларнинг фикрлашини бир фалсафадан бошқасига алмаштириш. Аммо, шу одамни яратган Худо, унинг кўзини очишга қодир, шундай эмасми? Нима қилдик, унда қайси худо ҳақиқатан мавжуд? Агар бугун сиз айтган худоларингиздан бири бу одамни шифолаб билса, сиз ўша Худога, ва фақат унга сажда қилишга рози бўлармидингиз? Агар сизлар шундай қилишга рози бўлсангиз, қўлларингизни кўтаринглар.

Бино ичида ҳам, ташқарисида ҳам қўллар океани кўтарилди.

— Дунё динлари жентельменлари, мана сизларга имконият. Сизларнинг қайсидир худоингиз бу одамга кўришни ато эта оладими? Агар сизнинг динларингиздан ҳар қандай ҳақиқий бўлса, унда мен сизни олдинга чиқишга ва буни исбот қилишингизга даъват қиламан.

Аудитория бирдан худди кутубхонадагидек жим бўлиб қолди. Кўчада ота-оналар, мана шу яқин бир неча дақиқада бўладиган нарсани назардан қочирмаслик учун ўз болаларини тинчлантиришди. Билли ўзини Кормил тоғида турган ва 400 та Боол руҳонийларини очиқ майдонда текширишга чиқишга рози бўлишлари учун чорлаётган Илёсдай ҳис қилди.302 Бомбейнинг диний раҳбарлари миқ этмади.

302 3-Шоҳлар 18

— Сизларнинг руҳонийларингиз ва монахларингиз ғоятда жим, — Билли гап билан узиб олди. — Нима учун улар бу одамни шифолаш учун бу ёққа чмқмаяптилар?

Бу даъватга ҳеч кимдан садо чиқмади.

— Чунки улар бундай қилолмайдилар, мана нима учун. Мен ҳам қилолмайман, аммо Исо Масиҳ қила олади. Исо бу одамга нафақат Абадий Ҳаёт бера олади, аммо У бу одамга кўришни ато этиб, ҳозирни ўзида ҳам исботлаб ҳам билади. У менга буни ваҳийда қандай бўлишини кўрсатди, шу учун, агар шу нарса бўлиб ўтмаса, унда мен сохта пайғамбарман ва сизлар мени Ҳиндистондан ҳайдаб юборишга ҳаққингиз бўлади. Бироқ, бу нарса ҳар қалай бўлиб ўтса, сизлар тирилган Исо Масиҳга ишонишингиз ва қабул қилишга бурчлидирсизлар. Сиз буни қиласизми?

Яна ҳамма жойда қўллар кўтарилди.

Бир қўлини камбағалнинг кўзига қўйганича, Билли ибодат қила бошлади: “Самовий Ота, Сен бу одамга кўришни ато этишингни мен биламан, чунки Сен буни менга кўрсатдинг. Мен шу ердагиларни ҳаммасини, агар Сен буни амалга оширсанг, Сени ўзларининг шахсий Нажоткори деб қабул қилишларига ваъда беришга ундадим. Осмону-ерни яратган ва Исони ўликдан тирилтирган Худованд, энди Сени Худо эканлигинг маълум бўлсин. Мен буни Исо Масиҳ Исми ҳақи сўрайман”.

Билли фақир одамнинг кўзидан қўлини олиши билан, одамгина ўзининг тилида қичқириб юборди, натижада халқ шовқин ва ҳаракатлар “бўрони”га айланиб кетди. У кўра олар эди! Бечора одам қувончи ичига сиғмай, Биллини қучоқлаб олди, кейин платформада чопиб бориб полициячини қучоқлади; кейин у қайтди ва: “Мен кўряпман! Мен кўряпман!” — дея тинмай қичқирганича, Бомбей мэрини қучоқлади.

Полициячилар аудиториядагилар сиқувини сақлаш учун ўз қаторларига қисилдилар, лекин бу ҳаракатларини фойдаси бўлмади. Халқ — қирғоққа босиб келаётган океан тўлқинидай олдинга отилди; мохов оталар, қўлида болалари билан оналар, — уларнинг барчаси америкалик хушхабарчига тегилиш учун ҳаракат қилишар эди. Полиция бу “цунами”ни тўхтатишга ожиз эди. Улар Билли ва Билли Полни орқадаги чиқиш эшигига шошилинч олиб ўтишар экан, шу пайт оғир аҳволдаги касаллар бошқа томондан Биллига тармашдилар. У фақат бир оёқ кийими ва пиджаги чўнтакларидан, улар одамларнинг қўлларида қолиб кетганди, айрилиб, уни кутиб турган машинада паноҳ топди.

Кейинги эрталаб, Билли ўзининг меҳмонхонаси деразаси ёнида туриб, пастга, кўчага қаради. У чўмоли уясига ўхшаб кетар эди: қора бошлар ҳар томонга ҳаракатланар эди, рикшилар халқ орасидан ўтиб борар, улгуржи савдогарлар ҳам ўз товарларини садақа сўраётган гадойлар олдида олишларини таклиф қилишар эди. Гадойлар бир кунгагина очликларини қондириш учун ялинишар эди. Бу барча кўриниб турган манзара Биллини шунчалик безовта қилдики, у эрталабки нонуштасини ҳам еёлмади. У ўйлаб қолди: “Улар ҳам менинг Сарра билан Бекки сингари шунчалик ейишга арзийдилар-ку, ахир”. Хонасидаги апельсин ва крекерларни олиб, у кўчага чиқди ва назарида энг муҳтож бўлган ўша одамларга тарқатиб берди. Атрофини қўлини чўзган ва ялинган одамлар пайдо бўлди. Озиқ-овқат тугагач, Билли чўнтагини миссионерлик фондидан қолган охирги румиясигача бўшатди. Шундан кейин унинг хайрия қиладиган нарсаси тугади, қашшоқ тиланчилар эса уни олдингидай ўраб олиб, ундан нотаниш тилда эҳсон сўрайверишди. У уларнинг юзларида ёзилган ночорлик ифодаларини тушунар, айниқса у ёшгина онани унинг юзида қандайдир касалликдан излари қолганини кўрганидан, оғриқдан сиқилди. У аёл бир қўли билан озғин болачасини бағрига босиб, бошқаси билан бўлса Биллига чўзиб, боласига едириш учун бирор нима беришини ёлворар эди. У бошқа ҳеч нарса беролмади, шу учун юраги ўксиб, руҳи оғирлашиб, меҳмонхонага қайтди. Ўша куни тушдан кейин Билли уйига учиб кетди.



Up