Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Тушунарсиз қийналишлар

67 БОБ

1954



УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ ҲИНДИСТОНДАН уйига қайтгач, у беш кунни тўшакда ўтказди. Унинг ҳамма мушаклари оғрир эди. У ўзини шундай чарчаган сезар эдики, базўр қимирлай олар эди; бунинг устига уни ҳали ҳам уйқусизлик қийнар эди. Бу қисман Жефферсонвилли ва Бомбей орасидаги вақтнинг минтақавий 11 соатлик фарқи туфайли суткавий циклнинг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, бунинг оқибатида Биллининг организми учун кундузи кечасидек туюлар эди. Бироқ қон босимининг пасайиши ва асабларининг қийналиб кетиши ҳам унинг бетоблигининг сабабларидан бири эди. Ҳаммасидан ёмони, унинг руҳи ҳам қон босими каби тушиб кетди. Биллини ёмонлашган соғлигидан ташқари ҳам ўйлайдиган ташвишлари кўп эди. Биринчидан, Эрн Бакстер Бранхам кампаниясининг администраторлик вазифасидан кетди; иккинчидан, Билли Полни яқингинада армияга чақиришди. Бироқ бу иккала кўнгилсизликни бирга олгандагидан ҳам ёмон қийнагани, уни назарида хизматида қандайдир ишкал, камчилик бор эди. У исталган натижа бермаётган эди. 1946 йилда унга Фаришта шундай деди: “Мусога, у Худо томонидан юборилганини тасдиқлаш учун иккита аломат берилгани каби, сенга ҳам иккита аломат берилади”. Мусо кўрсатган аломатлардан бири, ғаройиб тарздаги шифоланиш эди, қачонки у мохов қўлини қўйнига тиққанида, кейин эса уни ҳамманинг кўзи олдида мутлақо соғ ҳолда чиқаргани эди. Аммо Мусога бу аломатни фақат бир марта кўрсатишига тўғри келди, кейин эса Исроилликлар унинг кетидан токи Ваъда Этилган Ергача эргашдилар.

Бизнинг кунларимизда Худо одамларни инсонлар теологиясидан Худонинг амалга оширган режаси — Исо Масиҳни тушунишларига ҳаракат қилиб, уларни руҳий Ваъда Этилган Ерга жалб қилаяпти. Худди Исроилликлар Қизил денгиздан қуруқда юриб ўтиб, ўз Ваъда Этилган Ерларига ғпайритабиий кечинмалари орқали етиб борганлари каби, худди шундай бугун ҳам одамлар Муқаддас Руҳни олиб, бу руҳий Ваъда Этилган Ерга ғайритаббий кечинмалари орқали етиб боришлари мумкин.

“Тўғри, олдин Илёс пайғамбар келиб, ҳамма нарсани йўлга қўяди”, — деганида Исо Ваъда Этилган Ердан далил келтирган эди. Пётр ҳам Ҳаворийлар Фаолияти 3-бобда: “Худо сизларга фароғат кунларини баҳш этсин ва аазлдан тайинланган Исо Масиҳни олдингизга юборсин. Гарчи, Худо қадимдан бери муқаддас пайғамбарлар оғзи билан билдирган борлиқни тузатиш вақти бўлмагунга қадар, У осмонда қолиши керакдир” — деб буни эслатиб ўтди.303

303 Қирол Иаковнинг инглизча таржимасидан. Рус синодал таржимасида: “Раббий номидан фароғат кунлари келсин, У сизга тайин этган бу ҳаммаси бажо бўлмагунича, осмонда қолиб турган Исо Масиҳини юборсин”. (Тарж.)

Билли бу “тузатиш вақти” аллақачон келганига ишонар, ва унинг хизматиМасиҳчилик черковини унинг руҳий Ваъда Этилган Ерига олиб бориши лозим деб ўйлар эди. Саккиз йил давомида у Исонинг борлигини ва Масиҳнинг Қудратини намойиш қилиб, Америка, Европа, Африка ва Осиё бўйлаб сафарлар уюштирди. Билли кўрган минг-минглаб ваҳийларда, у юрак сирларини фарқлаганларида бир мартагина ҳам хатолик бўлмаган эди — бирор марта! Худодан фақат мукаммаллик келар эди. Унда нима учун Масиҳчи деноминациялар ораларида Масиҳнинг аломати борлигини кўра билмадилар? Ахир бу аломат ер юзида 1900 йилдан кўпроқ бўлмаганди-ку! У уларнинг диққатини атом бомбаси портлашига ўхшаб ўзига жалб қилиши керак эди. Бу аломат, Исроил мустақил давлат бўлган воқеа каби бир қаторда, ҳар бир имонли одамга, охири яқин экани айтилиши, хабар қилиниши керак эди. У Масиҳчиларни Муқаддас Руҳга чўмдирилишлари учун оташин бўлиб Худони излашга ундаши керак эди. Уларни Худо Каломига ғайратга алангалатиши керак эди. Бу аломатдан барча деноминация раҳбарлари ўз турли-туман тафовутлари бир томонга отишлари ва ягона улкан армияга ўхшаб Масиҳ ишини, юмушини ёқлаш, ҳимоя қилиш учун жинслашишлари керак эди. Бир сўз билан айтганда, бу Масиҳ аломати Масиҳчилик жамоасини уни таг-томиригача қимирлатиши ва уни Исо Масиҳ сиймосида, Сўзда қайта қуриши лозим эди.

Нима сабабдан бу ўзгариш ва ҳодисалар бўлиб ўтмади? Исо Масиҳ Ўзини улар орасида кўрсатганини саккиз йил кузатганидан кейин ҳам, кўпчилик Масиҳчилар илиқлигича, бефарқлигича қолаверишди. Улар ўз деноминацияларида карахт бўлиб ва расмиятчилик қилиб, ўз дунёвий черковлари йиғилишлари ва миссионерлик режалари билан қониқиб, ўз раҳбарлари, воизларига ўзлари нимага ишонишлари керак бўлса, ўшани гапиришларига қўйиб берганлари билан кифояланиб, мамнун ўтиравердилар. Хўш, унда қаерда ўзи у ўша “доғи йўқ — бекаму-кўст, шавкатли черков”, Павел айтган “бенуқсон, беғубор, камоли чиройли жамоат”.304 Қани ўша Черков, “куёви олдида безаниб чиқаётган келин каби тайёрланган”, қайсики у ҳақида Ваҳий Китобида ёзилган?305 Қаерда севги, довюраклик, ғайрат-шижоат ва ҳақиқий имонлиларнинг имони қани?

304 Эфесликларга 5:27

305 Ваҳий 21:2

Биллини чанг тўполон булути бўғиб ташлаганга ўхшаб,умидсизлик қоплади. Фаришта унга: “Сен бутун дунё одамларига Илоҳий шифоланиш неъматини олиб келасан” — деган эди. Бунинг устига, Фаришта Биллига, уни Худо юборганлигини тасдиқлаш учун берилган ушбу икки аломатни қандай ишлатиши ҳақида муфассал тушунча бермаган эди. Билли ҳайрон бўлиб қолди. У пайғамбарга хос аломатни уни Илоҳий шифоланишга жуда ҳам кўп қаратиб, нотўғри ишлатмадимикин? Нима бўлганда ҳам, Орал Робертс, Томми Хипс, Томми Осборн ва бошқа кўплаб хушхабарчилар ўз шифоланиш кампанияларида ғайритабиий юрак сирларини фарқлашни намойиш қилмаган ҳолда мақбул натижалар олаётган эдилар. Эҳтимол, агарда Билли ўзидаги неъматни бевосита пайғамбарона йўналишга йўналтирса ва одамларни Худо Каломига маҳкам туришлари учун ўз таъсирини ишлатганида, балки ўшанда унинг хизматидан Масиҳчилар жамоасига ишончли, барқарор таъсири бўлармиди.

Охирги саккиз йил давомида Билли кўп ҳолларда эшитувчилар ибодат хизматлари вақтида ўз шифоларини олишлари учун ишонч пайдо бўлиши, уларга имонни кўтариши учун библиявий ҳикоялар ва шахсий кечинмаларни айтиб бериб, қисқа-қисқа ваъзлар қилар эди. Унинг кампанияларида барча деноминациялардан одамлар бўлганлигидан, уларни кўнглигини оғритиш эҳтимоли камроқ бўлиши учун, у ўз таълимотини қутқарилиш, имон ва Илоҳий шифоланишлар каби бир неча асосий назарияларга тўғрилади, қаратди. Энди эса, у бу ҳақида қанча кўп ўйласа, бу фаолиятини ўзгартириш лозимлигини шунча кўп хис қилди. У одамларни янада олдинроқ етаклаш зарур эди. У уларни ҳақиқат ва адашишлик, библиявий таълимот ва инсоний урф-одатлар орасидаги фарқ, тафовут ҳақида ўргатиши керак эди. У айрим одамларни хафа қилиб қўйишини англади; эҳтимол, у кўплаб одамларни дилини оғритар. Бу турган гап. Агар унинг хизмати Масиҳчилик черковига мустаҳкам таъсир ўтказиши керак бўлса, унда унга, кимки хафа бўлишига қарамасдан, анча чуқур таълимотни ваъз қилишига тўғри келади. Худо уни бутун дунёга эътиборли қилиб танитиб, Биллини дуо қилди. У ўзи эга бўлган ушбу таъсиридан Масиҳчиларни Худо Каломида қаттиқ тасдиқланишлари учун фойдаланмоқчи бўлди. Шунда уларга мўъжизалар кўриши зарур бўлмайди. Имонлари Худо Руҳининг шабадасида кўтарилиши ва парвоз қилиши учун мўъжиза кўришига зарурат бўлмайди.

Аммо, аввало, Билли кучини йиғиши, ўзини қўлга олиши керак эди. Унинг доимий хизмати вазифаси, хусусан, юрак сирларини билишдан зўриқиши сабабидан, асаблари бузилай деб қолганди. Инсон организми бутунлай тинкаси қуриганича фақат маълум бир босимга чидаши мумкин. Биллига ўз кучини тиклаши учун бир неча вақт ёлғиз қолиши лозим эди. Бахтига, октябр ойи бўлиб, у уни доим ов қилиш учун сақлаб қўярди. Бир неча ҳафтадан кейин у Колорадо штатининг Серқоя тоғларида лагерда, одамлар таъсиридан олисда, жойлашади. У ерда у жўшқин сойлар гўзаллигидан завқланиб, ҳаётбахш сувлардан ичиши ва буюк тоғ чўққилар қўйнида асабларини тетиклаштириши мумкин. У ерда у ўз Парвардигори билан эркин мулоқот қилиши ва ором олиши мумкин. Бунақанги таассуротлар Биллини ёшартирар эди. Йилнинг қолган қисмида, ҳар сафар хизмати жуда кучли туюлса, у тез-тез кўзларини юмиб олар ва ўзи олдин бўлган қайсидир бир гўзал тоғ водийсини, ўша жойлардаги олган оромини яна қайтадан ўзида ҳис қилиш учун ҳаёлида жонлантириб, томоша қилар эди.

Ҳозир эса қийналиб кун бўйи тўшагида ётган кўйи, Билли фикран 1952 йил овга Канадада бўлган вақтларини эслаб кетди. У Британия Колумбиясининг узоқ шимолида, ҳеч бўлмаганда 160 километр каттароқ йўлдан узоқдаги манзилда жойлашди. У от миниб, тизмалар орасида қисилган баланд водийларни текширди. Бир куни Билли каттакон кемирувчи-айиқни изига тушди. У уни отиш нияти йўқ эди, фақат унга етарлича яқинроқ келиш ва бир неча дурустгина фотосурат олмоқчи эди. У куни бўйи қалин бутазорлар оралаб, ўша айиқ изидан юраверди ва бу урунишини фақат қоронғу қуюқлашавергани туфайли, сўқмоқдан юришни иложи бўлмагачгина тўхтатди. Орқага, лагерга қайтиш учун узоқ юриш керак эди. Ўрмон тўлин ой нурига тўлганидан, от юрадиган сўқмоқни етарлича ёритаётган эди. Бир жойдан сўқмоқ тоғ чўққисидан ўтар ва қияликдан эски ёнғин бўлган жойга қараб пастга тушиб келган эди. У ерда кўп йиллар бурун дарахтларни нобуд қилиб, шиддатли олов ёнган эди-ю, аммо уларни таг-тугигача куйдирмаганди. Энди ўша ёнган дарахтлар ой ёруғида тоғ ён бағрида юзлаб қабр тошларига ўхшаб турар эди. Билли ёнғин бўлган ўша жойнинг ярмини ўтганида, шамол турди ва жонсиз, қотиб қолган шохлар орасидан, қадимги индеец жангчилари руҳига ўхшаш увиллай бошлади. Бу ер у кўрган энг ваҳимали жой эди.

У отни тепаликда тўхтатди. Билли ой нури тушиб турган жонсиз дарахтларнинг ғамгин мозорига қараб туриб, Иоил пайғамбар сўзлари ҳақида ўйлай бошлади: “Личинкадан қолганини чигиртка еди, чигирткадан қолганини қурт еди, қуртдан қолганини капалак қурти еди”.306 Бу мудҳиш тоғ ён бағри Биллига, у кўрган кўплаб совуқ, формал черковларни эслатар эди. Қачонки Муқаддас Руҳ улар ораларидан кучли шамол эсишидай ўтганида, улар мурдадек совуқ ҳолатларида шунчалар расмиятчиликларида қолдиларки, уларнинг биргина қўлидан келгани — бу: “Мўъжизалар кунлари ўтиб кетган. Бу бизларни дастуримизга мос келмайди. Энди бошқа ҳеч қанақа Илоҳий шифоланиш, пайғамбарлар, ваҳийлар, Муқаддас Руҳдан чўмилиш ёки Руҳнинг инъомлари йўқ”, — дея қайғули инграшлари бўлди.

306 Иоил 1:4 (Муаллиф.). Қирол Иаковнинг инглизча таржимаси. Рус синодиал таржимасида: “Капалак қуртидан қолганини чигиртка еди, чигирткадан қолганини қуртлар эди, қуртлардан қолганини эса қўнғизлар эди”. Изоҳ: личинка, капалак қурти, қурт ва чигиртка битта ҳашаротнинг ўзини турли ривожланиш даври ҳисобланади. (Тарж.)

Билли ўйлаб қолди: “Раббий, Сен мени нима учун бу тепаликда тўхтатдинг? Сен менга бирор бир сабоқ беришни истамайсанми?” Пастликка қараб, у бутазордан чиқиб турган ёш қарағай новдаларинипайқади. Бу ям-яшил ва эгилувчан ёш новдалар шамолда чайқалар ва рақс этарди. Тўсатдан Билли ҳайқирди: “Аллилуйя! Улар ўзларини худди уларда Муқаддас Руҳдан уйғониш бўлганидай ҳис этишарди!” Унинг сабоғи ҳам мана шунда эди. Ўша қари ўлик черковлар хокидан Худо янги Масиҳчилар ҳосилини ваъда қилди. Улар Унинг Каломига Унинг бутун қудратида ишонишади.

Кейинги куни эрталаб Билли лагерда Иоилнинг башоратини қолган қисмини ўқиди: “Еру-замин қўрқма; қувонгин ва шодлан, зеро Раббий буюк иш қилади... Мен ўша чигиртка, қурт, қўнғиз ва личинка еб битирган йилларни тиклайман — Мен сизга юборган, Менинг буюк лашкарларим. Ва тўйгунингизча ейсиз ва тўясизлар ва Раббий Исмини улуғлайсизлар, Худоингизни, Қайсики сизларга жуда ҳам яхши, ажойиб қилди... Ва ўшандан кейин Мен бутун жонзод узра Ўз Руҳимни ёғдираман. Сизнинг ўғил-қизларингиз башорат қиладилар, Мўйсафидларингиз кароматли туш кўрадилар. Йигитларингиз ваҳий кўрадилар... Юксакликда, осмонда ғаройибот, Тубанликда, ер юзида эса ажойибот: Қон, олов ва паға-паға тутун барпо қиламан. Худованднинг улуғ ва нурафшон куни келишидан олдин, қуёш қоронғуликка, ой эса қонга айланиб кетади. Ўшанда Худованд Исмини айтиб чақирган ҳар бир киши нажот топади”.307

307 Йўэл 2:21-32. Айрим жойлари қирол Иаковнинг инглизча Библиясидан таржима қилинган. Рус синодал таржимасида: “Қўрқма ер; зеро Раббий буларни қилишда буюк... Ва Мен сизларга юборган, Менинг буюк лашкарларимни — чигиртка, қуртлар, қўнғиз ва қўнғизлар еган ўша йиллар эвазига қайтаради...” (Тарж.)

1954 ЙИЛНИНГ ОКТЯБРИ ОХИРИДА, Колорадо штатининг Қояли тоғларида бир неча ҳафта ов қилгач, Уилльям Бранхам танаси бардам, аммо руҳи безовта ҳолида уйига қайтди. Унга гўё у яна ниманидир қилиши керак эди-ю, аммо айнан нималигини билмас эди. Эҳтимол, у ўз кампаниялари вақтида кўпроқ таълимот беришни бошлаётганлигидан кўтаринки руҳда эди.

1954 йил 24 октябрь, якшанба куни ўзининг Жефферсонвиллидаги черковида ваъз қила туриб, Билли шундай деди:

— Сизлардан кўпларингиз мени Хушхабарни ваъз қилган йигитчалигимдан бери кўриб, кузатиб келасизлар. Ва мен Хушхабарни ўзим бошлаган ҳеч бир бўлакчасини ҳам ўзгартирмадим. Мен олдингидай ўшани ўзини ўргатаман, чунки Бу менга қайсидир семинариядан берилмаган эди, ва Бу менга одам орқали ваъз ҳам қилинган эмас. Бу Библияга очиқлик, ваҳий орқали келди. Рост. Шу учун, мен Бу Худодан келганлигини биламан ва мен ўша Хушхабарга риоя қиламан.

— Кўп йиллар олдин мен Исо Масиҳ Исми ҳақи сувдан чўмдирилиш тўғрисида ваъз қилгандим. Мен одамзодни токи Исо Масиҳ Қонида муқаддасланиш орқали покланиши ҳақида ваъз қилганман. Мен Муқаддас Руҳдан чўмилишни, Худо халқини Осмон Шоҳлиги учун муҳрланиши ёки тасдиқланиши деб ваъз қилганман. Сизлар буларни шундайлигини биласизлар. Мен Илоҳий Шифоланиш ҳақида иаълим бердим. Мен Исо Масиҳнинг Иккинчи Келиши ҳақида таълим бердим. Мен оёқ ювиш ва қутлуғ кечани черковнинг муқаддас нарсаларидек ўқитдим. Мен Раббий олдида муқаддаслик ҳақида таълим бердим. Мен буларни ҳаммаси ҳақида энг бошидан таълим бердим.

— Мен ўзга тилларда гапириш Муқаддас Руҳга чўмдирилганликнинг исботи ҳисобланмаслиги ҳақида ўқитдим. Қўшиқлар куйлаш, хурсандчилик ҳайқириғи, ўзга тилларда гапириш, — бу аломатлардан ҳар қандайи бўлиши мумкин ва шунда ҳам улар бехато исбот ҳисобланмайди. Фақат битта Шахс бор, ана Ўша у ерда Муқаддас Руҳ борлигини айтиши мумкин, — бу Худонинг Ўзи. У Ҳакам. Мен одамларни қандай куйлаганини, ҳайқиришганини ва ўзга тилларда гапиришганини кўрганман, аммо уларнинг мевалари улар Унга эга эмаслигини исбот қилганди.

Бу Билли ўзининг имон билан шифоланиш кампанияларида ваъз қилишни истаган таълимотлардан баъзилари эди. Бундай муҳим ҳақиқатларга кўпроқ аҳамият бериб, у ўзининг хизмати кўпроқ кучли ва узоқ давом этади, деб умид қилган эди.

Биллининг охирги шифоланиш кампанияси 1954 йил 3 декабрда Нью-Йорк штатининг Бингемтонида бошланиши керак эди. У Бингемтонга бир кун олдин келди ва меҳмонхонада тўхтади. Жума куни эрталаб, соат еттида уйғонди. Билли Поль ҳали уйқуда эди.308

308 Билли Поль армияда хизмат қилиши хусусида кўрикдан ўтиш учун врач қабулига келишидан олдин, отаси унга шундай деди: “Ўғлим, ташвишланма, сенга армияга боришингга тўғри келмайди, чунки Худо сени мен билан меҳнат қилишингга чақирди”.

Тиббий кўрикдан сўнг врач Билли Полдан сўради:

— Анчадан бери сенда юрак хасталиги борми?

— Юрагим касаллиги менда борлигини билганим ҳам йўқ, — жавоб берди у.

Армия врачлари уни юраги касал эканидан огоҳлантирдилар. Уларнинг текширишлари бўйича, Билли Полнинг юраги уни армияда хизмат қилишидан қолдириш учун етарлича оғир эди. Билли Поль уйга ҳар қандай, хохлаган куни ўлиб қолишидан ташвишга тушиб қайтди. У бу ҳақида отасига айтганида, Билли кулди ва жавоб берди:

— Мен ахир сенга армияга боришингга тўғри келмайди, чунки Худо сени мен билан меҳнатга чақирган, дегандим-ку. Энди шаҳар марказига бор-да, доктор Эдердан юрагингни текширишини илтимос қил.

Сэм Эдер Билли Полни юрагини электрокардиограмма қилди ва кейин уни юрагини яхши деб ишонтирди.

Билли астагина одеялодан чиқди ва деразадан шаҳарга қарай бошлади. У кўча ҳаракати ёйилиб, чаплашиб, кейин эса у ваҳийга чўмганида, йўқолиб кетаётганини кўрди.

Ваҳийда у очиқ жойда йиғилиш ўтказаётганини кўрди, аммо у бу қаерлигини аниқлай олмади. Ибодат навбатидан ўтаётган одамларнинг сочлари қора ва таналари худди америкалик индеецлар каби қизғиш эди. Оқшом эди. Одамлар шифоланганликлари учун Худони улуғлашар ва ҳайқиришар эдилар. Билли ибодат навбатидан ўтаётган ва бир қўлида бир жуфт пайпоқ, бошқасида эса — галстук тутиб, ўтаётган аёлни кўрди. Унга бу нарса ғалати бўлиб кўринди.

Кейин ваҳий ғойиб бўлди ва у яна ўзининг Бингемтондаги меҳмонхона номерида бўлиб қолди.

Билли дафтарчасини олди-да, бу ваҳийни ёзиб қўйди. Бундан бир неча йил олдин у ўз ваҳийларини ёзиб боришни бошлаган эди. Албатта, у ибодат навбатлари вақтидаги ваҳийларни ёзишга зарурат йўқ эди. Унинг йиғилишларини магнит ленталарига борган сари кўпроқ ёзиб борила бошланди, бу эса, у руҳ таъсирида гапирган нарсаларни эшитиши ва ваҳийларни эсда сақлаб қола олади дегани эди. Аммо Билли йиғилишлар орасида кўрган ваҳийларини унутиб қўймаслик учун ёзиб борди. Айнан мана шу ваҳий, Нью-Йорк штати, Бингемтонда кўрган ваҳий, ёзиб боришлар яхши ғоя эканлигини кўрсатди. Кампаниялар олдинга силжийвериши ва юрак сирларини фарқлаш кучайгани сари, Билли жума куни эрталаб кўрган ваҳийси, унинг хотирасидан то қарийб кўтарилиб кетмагунича хиралашаверди.

Икки ҳафтадан сўнг ўзининг Жефферсонвиллидаги черковида Билли шундай деди:

— Менинг кейинги кампаниям 12 январда Чикагода бошланади; биринчидан, “Филодельфия” черковида, кейин эса бизлар шаҳардаги бирор катта аудиториясига ўтамиз. Кейин мен Ғарбга, Финниксга жўнайман, Раббий хохласа.

— Мен жуда ҳам сизларни, мен учун ибодат қилишингизга муҳтожман — менинг соғлигим учун эмас. Худонинг мархамати туфайли бу эрталаб, мени билишимча, саломатлигим ажойиб. Мен жуда бахтиёрман ва бу учун миннатдорман. Бироқ мен руҳий раҳбарликка муҳтожман. Мен тинимсиз равишда ўзимни омадсиздай, иши юришмаган одамдай ҳис қилаяпман. Нимадир: “О-о, сени шартинг кетиб, партинг қолган”, — деб шивирлаб, орқамдан эргашиб юрибди. Эҳтимол, бу шундай, аммо мен кучим етгунича, ўзимда бор бўлганим ёрдамида энг яхшисини қилишни хохлайман. Шундай қилиб, мен қандай қилиб тўғри иш тутишимни билишимга У йўл қўйиши учун, мен Муқаддас Руҳ билан кўпроқ етакланишни жуда ҳам истайман. Чунки, 45 га киргандан кейин, агар мен Раббий учун қачондир энг тўғри келадиган ёшда бўлсам, менинг назаримда, мана ҳозир, чунки 45 да барча ёш болаликлар ўтган ва сен ўзингни тутиб биласан, сочларинг оқаради, биласизлар, юмшайан. Бу ҳаётнинг шундай даврики, унда ҳақиқатан ҳам ўзини тўхтатиб олган ва собитқадам бўлиш керак, ўзининг энг махкам пайти бўлиши керак. Агар мен ўзимни нимага эга эканим қачонлардир биладиган бўлсам, менинг фаҳмим бўйича, мен буни ҳозр билишим керак. Ва У менга ўзининг Хушхабарида кўрсатгани учун мен шу қадар миннатдорман.

— Аммо, нима учундир, мен ўзимда ҳали қониқиш сезмаяпман. Мен Худодан кўпроғини олишга ташнаман. Менда шундай ҳиссиёт борки, гўё мен нимадир қилишим керагу, ва мен буни ҳеч ҳам тўғри бажаролмаяпмандек. Менинг назаримда, гўё мен учун у ерда яна қанақадир меҳнат тайёрланган. Мен нимагадир қарийб эришяпман, аммо тўлиқ эмас. Агарда мен фақат ўша ҳолатга киролсам эдим, ўшанда менда ҳаммаси жойида бўлар эди.

1954 йилнинг охирги кунида Билли ўзининг черковида, янги йил хизмати вақтида шундай деди:

— Бугун оқшом мен, буюк Иегова-Худо, бир кунлар Синай тоғида садо берган, бир кунлар бошқа бир тоғда турган ва Бахтиёрлик Амрларини ўргатган, ўликлардан тирилган Ўша буюк Иегова-Худо — бугун У бизнинг орамизда эканини билишдан миннатдорман. Бугун У Ўшадир, ўшанда қандай бўлса. У. Ва бир ўйлаб кўринг: Самовий Худо Ўзининг шунчалар камтар олдики, пастга тушди ва биз каби бу дунёдаҳеч нарсага арзимайдиган одамлар биланмуомала қилди... У мени шунчалар севдики, пастга тушди ва Ўз Марҳамати бўйича мени қутқарди. Мен бунга ҳеч қандай сазовор эмасдим, аммо У мени қутқарди, чунки одамнинг яралишидан бурун мени қутқарилишимни тақдир қилди. — Ўзининг ҳали дунё пайдо бўлмасидан олдин билиши бўйича қутқарди. Ва У ҳар бир қутқарилган эркак ва аёл учун ҳам шундай қилди. О-о, бу қандай ажойиб ва ҳайратланарли!

— Мен бугун қалбим билан истардимки, бу йил (агар Худо менинг ибодатимни эшитса), кириб келаётган йил менинг ҳаётимда буюк йил бўлишини истардм. Ҳозирга келиб, Худо марҳамати туфайли мен Масиҳ учун ярим миллиондан кўп жонни қўлга киритдим. Умид қиламанки, кейинги йил шу вақтда бу сон миллионга етади, чунки (агар бунда Раббийнинг иродаси бўлса), мен яна чет элга сафарларни, бизнинг молиявий аҳволимиз буни амалга оширишимиз учун яхшиланиши билан, яна бошламоқчиман.

— Биламан, кун охирига келди; соатлар аллақачон ўтиб кетди. Дўстларм, кечки соялар тушаяпти ва мен кучим етган барчасии адо этишни истайман, чунки бу ўлимга маҳкумлар учун биргина, ягона вақтдир. Бу бутун Абадийликдаги, бизлар Масиҳ учун кимнидир озод қилиш йўлида берилган имтиёзга сазовор бўладиган ягона вақтдир. Келинглар, қўлимиздан келадиган, кучимиз етадиган ҳаммасини адо этайлик. Келинглар, қилиб билаганча, ҳар бир соатни Унинг шарафи учун ажратайлик. Мана шу кириб келаётган йилда менинг ниятим шунақа. Худонинг ёрдами ва сизларнинг ибодатларингиз билан мен буни адо этаман.

Уилльям Бранхамнинг хизмати ўзгариш олдида турган эди — таг-тоири билан, ва сира у ўйлаганидай ҳам эмас...



Up