Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Муаллим ва унинг рад этилиши (1955-1960)



Бу китоб сен ўқиган китобларнинг барчасидан фарқ қилади

― Билли, сен нима қилаётганингни ўзинг биласан, деб ўйлайман, ― деди Меда.

― Ҳа, ўйлайманки...

У гапини тугатишга улгурмади.

Нимадир бир ғалати нарса бўлди. Ўзининг хотинига қараш ўрнига, Билли ўзига қараб тупроқ йўлдан келаётган кўйлаксиз иккита кир-чир болани кузатиб турар эди. Уларнинг яланг оёқлари билан чиқарган чанг булути йиртиқ иштонларига унниқар эди. Иккиси ҳам тўзғиган қора сочли, қора кўз ва буғдойранг терисини офтоб олган эди. Улардан бири ёғоч оёқли аравача тортаётган эди.

― Азизам, ― Билли деди, ― қара, ким келаяпти.

― Нималар деяпсан? ― сўради Меда.

Шу пайтга келиб Билли ваҳийга жуда чуқур кирганидан, унга жавоб беролмади. Кейин хотини хонадан чиқди ва шунда у учун ваҳий ҳамма нарса бўлди-қолди.

Кучли бир нарса уни ўша болакайлар олдидан олиб ўтди...

Ҳадемай олдингизда ғайритабиий сфера очилади...



Up