Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Ўқитувчилик хизматининг бошланиши

68 БОБ

1955



ЎША 1946 ЙИЛ, УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ билан Фаришта учрашганидан бошлаб, унинг ҳаёти умрбод ўзгарди. Унинг шаҳардаги оддийгина хизмати бутунлай йўқолди, ва бутун дунё бирданига нидо қилди, а кейин эса уни бўлиши учун ёлворди. Биринчи вақтлар Уилльям Бранхамнинг имон билан шифоланиш кампаниялари жануби-шарқий штатларда ўтказила бошланди. Аммо тез орада у бутун Шимолий Америка бўйлаб ва вақт ўтиши билан Европа, Африка ва Ҳиндистон бўйлаб миллионлаб одамларга Хушхабар айтиб, сафарлар қила бошлади. Халқаро масштабдаги етти йиллик хушхабарчилигидан кейин унинг ваъзлари оқибатида ҳисобласа, 500 000 га яқин одам Исо Масиҳни ўзининг шахсий Нажоткори сифатида қабул қилган эди; бунинг устига, қанча миллионлаб одамлар унинг ибодатлари туфайли шифоланганлигини билишнинг иложи йўқ эди.

Бундай фавқулотдаги ютуқларга қарамай, 1954 йил охирида Уилльям Бранхам ғалати бир норозиликни ҳис этди. У ўзидаги юрак сирларини ғайритабиий фарқлаш инъоми, деноминацион тўсиқларни бузади ва Масиҳчиларни Масиҳга чуқурроқ ва содиқ хизмат қилиш учун бирлаштиради, деб умид қилди. Бироқ ўртача Масиҳчиликнинг кенг дарёси ўз оқимини бор-йўғи озгина бузиб, тўхтамай пастга оқишида давом этаверди.

Узоқ ибодатлар ва мулоҳазалардан кейин ўзининг бундай муносабати жуда ҳам эҳтиёткорона эканини англаб етди. Уни кампаниялари кўплаб деноминациялараро одамларни жалб қилгани туфайли,танқидни камайтириш ва кўпроқ тан беришлари умидида, доим у оддийгина ваъзлар қилар эди. Кўп ҳолларда у учта темага асосланар эди: қутқарилиш, имон ва Исо Масиҳ Исмида шифоланиш. Гарчи бу темалар энг зарур, Масиҳчи таълимоти рўйхатининг бошида турса-да, улар олдингидай Исо Масиҳдаги фаровон ҳаётнинг бор-йўғи ибтидоси эканлигини ифодалар эди холос.312 Худо, Унинг болалари анчайин кўпроқ нарсани билишини ва ўзларида намоён қилишларини истар эди. Ҳаворий Павел ўша Масиҳчилар, Худо Каломининг қаттиқ озиқдан бош тортиб, фақат сут ичганлари, ғўру-тажрибасиз гўдакликларидан таъна қилган эди.313 Павел шундай деб ёзди: “Шунинг учун Масиҳ ҳақидаги бошланғич таълимотни қолдириб, камолотга интилайлик”.314 Билли ўзининг хизмати Масиҳчи черковини камолотга етишида ёрдам бера олади деб ҳисоблади. У бу вазифани амалга ошириши учун ўз кампаниялари вақтида Худо Каломининг қаттиқ озиғини, агарки ҳатто бунинг оқибатида у айрим одамларни хафа қилиб қўйса ҳам, ваъз қилишга мажбур бўлишини билар эди.

312 Юҳанно 10:10

313 Ибронийларга 5:9-14

314 Ибронийларга 6:1

Худо уни кўпроқ таълим беришига чақираётганини билгач, у 1955 йилги кампанияларида зўр ғайрат билан ваъз қилишга киришди. Январ ойи, ўн бир кун давомида у Иллинойс штати, Чикагодаги “Филадельфия” черковида 13 марта ваъз қилди. Пастор Мэттсон Боузе у истаган темасида бемалол ваъз қилишига қўйиб берди. Билли бундай эркинликдан фойдаланиб, бир неча муаллимлик ваъзларини айтди. Улар ичида “Иегованинг еттита таркибий исмлари”, “Мажусийлар даври бўлагини боши ва охири” ва “Имон учун муҳим асос” ― деган ваъзлар бор эди.

Сешанба кечқурун у ўз ҳаёти тарихининг руҳий томонини айтиб берди. У одамларга ўзи кўрган ваҳийларни Масиҳчи хизматчилар шайтондан келаяпти деганида, ўша ёшлик паллаларида қанчалик довдираб, саросимада қолганларини тушунтириб берди. Билли 1946 йилдаги ўша кунни, қачонки у ўз саволларига Худодан жавоб олиши учун ўрмондаги ғорга яшириниб олган кунини сўзлаб берди. Ярим кечалардан кейин тим қоронғуда нур пайдо бўлди ва ундан одам чиқиб келди. Уни бўйи икки метрча, вазни эса ҳеч бўлмаганда юз килограммга яқин эди. Унинг оппоқ кийимида соқолсиз, текис юзини ўраб турган қора сочлари яққол билиниб турар эди.

Бу одамларга, Чикагонинг иссиқина черковида бемалол ўтирганларга айта туриб, Билли ўша лаҳзада ҳис этган даҳшатни етказишга ҳаракат қилди.

― Чин сўзим, дўстларим, мен ўшанда юрагим ёрилиб кетади, деб ўйладим. Бир тасаввур қилинг-а! Ўзингизни менинг ўрнимга қўйинг. Бунда сиз ҳам худди шундай бўлардингиз. Фаришта менга юз марталаб келганидан кейин ҳам, у менга яқинлашганида мен аввалгидек фалаждай бўлиб, бехол бўлиб қоламан. Баъзида мен ҳушимдан кетишимга сал қолади. Агар мен касаллар учун ибодат қилишда жуда кўп давом этаверсам, мен албатта беҳуш бўлиб қоламан.

― Шундай қилиб, мен ўша ерда унга қараганча ўтирдим. У паст овозда шундай деди: “Қўрқма. Мен Қудратли Худо ҳузуридан юборилганман”. Қачонки у гапирганида, мен уни уч яшарлигимдан бери эшитган худди ўша овозни танидим. Бу уни ўзи эканини билдим. У шундай деган эди: “Қўрқма. Мен Қудратли Худо Ҳузуридан сенга, сенинг ўзига хос туғилишингни (сизлар биласиз, 1909 йил ўша кулбачада туғилган пайтимда нима содир бўлган эди, Кентуккида. Худди ўша Нур мен туғилишимда устимда турган эди) ― ва бу ўзига хос ҳаётинг сени бутун дунё бўйлаб юришинг ва касал одамлар учун ибодат қилишинг лозимлигини билдиради. Уларда қанақа муаммолар бўлмасин, аҳамияти йўқ, агар сен одамларни ўзингга ишонтира олсанг, ва чин юракдан ибодат қилсанг,сенинг ибодатинг олдида ҳеч нарса туролмайди, ҳатто рак ҳам”.

― Мен дедим: “Жаноб, мен камбағал одамман, ва камбағал одамлар орасида яшайман. Менинг маълумотим ҳам йўқ. Улар менга қулоқ солишни исташмайди”.

― У шундай жавоб қилди: “Мусо пайғамбарга, уни хизматини тасдиқлаш учун қандай иккита аломат берилганидек, худди шундай сенга ҳам хизматингни тасдиқлаш учун икки инъом берилади.315 Биринчи инъом сенинг қўлингдаги аломат бўлади; қачонки касал одам учун ибодат қиласан, чап қўлингга уни ўнг қўлини ол. Кейин фақат бемалол тур. Ёвуз руҳ касалликлари сенинг танангга жисмонан таъсир қилишидан, сен уларни аниқлай биласан. Кейин сен ибодат қилишинг керак бўлади. Агар сенинг шишган чап қўлинг ўз ҳолатига қайтса, шунда бу одамни шифоланганини эълон қилсанг бўлади, чунки касаллик ундан чиқди. Агар қўлинг илгаригидай шишганича қолаверса, унда бу одам учун дуо сўрагин холос ва яна давом этавер”.

315 Чиқиш 4:1-8

― Мен дедим: “Жаноб, улар мени қабул қилишмайди, деб қўрқаман”.

― У жавоб берди: “Агар улар биринчи аломатга қулоқ солмасалар, шундай бўладики, сен уларнинг юрак сирларини билиб оласан. Ўшанда уларни сенга қулоқ солишларига тўғри келади”.

― Мен дедим: “Жаноб, айнан мана шу сабабдан ҳам бу кеч мен шу ердаман. Ўша менга келаётган ваҳийларни, хизматчилар менга шайтондан келаётган, ёлғон дейишяпти”.

― У деди: “Сен бу дунёга шу мақсад учун туғилдинг”.

Билли гувоҳлигини тугатган эдиямки, унинг олдида, уни қўрқув ва эҳтиром ҳисларга тўлдирган ниманидир ҳозирлиги, борлиги пайдо бўлди; У шунчалик сезилиб турилардики, ундан унинг танаси санчилар эди. У олдида Раббий Фариштаси турганини билиб турар эди. Кейин у Фаришта аудитория бўйлаб кўчиб, ундан узоқлаша бошлаганини сезди. Ҳозир у аниқ кўра олар эди: қаҳрабосимон олов шари фотоаппарат чақнашидай шуълаланиб турар, у умуман йўқолиб ҳам қолмас эди. Ваҳий қандайдир тарзда бу Нур билан ўзаро боғлиқлигини билиб, Билли олов шарини диққат билан кузатиб турди. Фаришта қора танли аёл устида тўхтади. Билли у аёлнинг имони унинг инъомидан қандай тортаётганини ҳис қилди.

― Бу ерда қора танли аёл, қўлини кўтариб ўтирибди. Сизни кўрсата олишим учун, ўрнингиздан туринг. Мен бор-йўғи инсонман, лекин Исо Масиҳ Худонинг Ўғлидир ва У Ўз Руҳини булар ҳаммасини тасдиқлаш учун юборди. Агар Худо менга, сизда қанақа муаммо эканини айтса (ва сиз биласиз, мен сиз билан ҳеч қандай контактда бўлолмаслигимни ҳам), сиз бутун юрагингиз билан ишонасизми?

― Ҳа, ― жавоб берди аёл.

― Худо сизни дуо қилсин. Сизнинг юқори қон босимингиз ҳозиргина йўқ бўлди. Мана, сиз нимадан азият чеккансиз. Шундай эмасми, ахир? Унда ўтиришингиз мумкин. Леди, сизда бошқача кайфият, шундай эмасми? Ҳа. Тўғри.

― Сизни ёнингизда ўтирган паст бўйли леди, у артрит ва аёллар касаллигидан қийналаяпти. Леди, шундай эмасми, ахир? Икки лаҳза турсангиз ― қизил кўйлакдаги паст бўйли леди. Сиз Фариштага шунчалик яқин турганингиздан, ҳозир сиз учун ваҳий зоҳир бўлди. Сизда артрит, аёллар касаллиги ва яна нимадир... Сиз эрингиз учун хавотирдасиз. У ароқхўр. У черковга бормайди. Агар бу ҳақиқат бўлса, қўлингизни кўтаринг.

У буни қўл кўтариб тасдиқлади.

― Худо сизни дуо қилсин, леди. Уйингизга бораверинг ва ўз дуоингизни қабул қилинг. Сиз шифоландингиз. Мен сизни атрофингизда нур қандай чақнаганини кўрдим.

Фаришта черковни охирига қараб силжиди. Билли йиғилганларга гапиришда давом этар ва шу вақтнинг ўзида Нур қаерда тўхташини кутар эди.

― Худога имонга эга бўлинг. У ерда, орқада ўтирганлар, сиз бу ҳақида нима деб ўйлайсиз? Сизлар ишонасизларми? Эҳтиром билан бўлинглар.

― У ерда, охирида, шарфли леди ўтирибди. Мен Нурни унинг устида тураётганини кўраяпман. У юрак хасталигидан қийналади. Унинг ёнида у билан эри ўтирибди. Уни ошқозони касалланган. Сэр, шундай эмасми ахир? Агар бу ҳақиат бўлса, қўлингизни кўтаринг.

Бинонинг охирги қаторида ўтирган эркак киши қўлини кўтарди.

― Сэр, сиз, қўлингизни кўтарган, мен ваҳийда сизни чекиш одатингиз борлигини кўряпман. Бунга бархам беринг. Сиз сигара чекасиз. Мана шу сизни касалванд қилади, шундай эмасми? Агар бу тўғри бўлса, қўлингизни бундай силкинг. Мана нима сизни ошқозонингизни бузилишига олиб келади. Бу сизни асабларингизга ёмон таъсир қилади. Бундай жирканч нарсалардан қутулинг ва бошқа бундай қилманг, ва сизда ҳаммаси жойига тушади... ва хотинингизни юрак оғриши ҳам йўқ бўлади. Сиз бунга ишонасизми? Бу ҳақиқат эмасми ахир? Мен бу ердан сизни кўролмайман, буни ўзингиз ҳам биласиз, лекин сиз сигарани олд чўнтагингизда олиб юрасиз. Бу тўппа-тўғри. Сигарани чиқаринг ва хотинингизни бошига қўлингизни қўйинг; Худога чекишни бас қилдим денг, ва шунда сиз иккингиз ҳам уйга соғайиб қайтасиз. Раббий Исо Масиҳнинг Исми дуоли бўлсин!

Аудитория ҳаяжондан шовуллаб қолди. Билли ҳақиқатдан ҳам уларнинг имони қандай кўтарилганини ва ундаги неъматдан ҳар томондан тортқилаётганини сезди. У одамлар боши узра силжиётган Олов Устунидан кўзини узмади.

― Худога имонингиз бўлсин, ― деди Билли. ― Мен буни ўз кучим билан қилолмайман; бу фақат Унинг мархамати. Сиз шунга ишонасизми? Мен бу нарсаларни У менга қандай кўрсатса, шундай гапира оламан. Буни сизнинг биродарингиз қилмаётганини англаяпсизми? Бу сизнинг имонингиз Илоҳий неъматни ҳаракатга келтираяпти. Сиз Уни Ҳозирлигида турибсиз. Бир дақиқа...

У Нурни ўзига қараб қайтиб келаётганини кузатди ва кейин ёши ўтган одам устида тўхтади.

― Мана бу бурчакда анча қари ва кўзойнакда қора танли одамни ўтирганини кўраяпман. Сэр, бир-икки дақиқага турсангиз. Мен Худонинг хизматкори эканлигимга сиз ишонасизми? Сиз бошқа биров ҳақида ўйлаяпсиз, шундай эмасми? Агар бу тўғри бўлса, қўлингизни силкитинг

У одам қўлини силкитгач, Билли аудиторияга деди:

― Мен унинг устида турган Нурни кўряпман. Бу ҳали ваҳийга ўтмади. Агар Қодир Худо бу одамга унинг муаммосин нимадалигини айтса, сизлар ҳаммаларингиз ўз шифоингизни қабул қиласизларми? Мендан ўн беш метрлар узоқда бошқа бир одам турибди. Мен олдин ҳеч қачон бу одам билан учрашмаганман. Агар Қодир Худо бу одамни муаммосини очиб берса, унда сизларнинг ҳар бирингиз бу ердан соғайиб чиқишингиз керак бўлади. Худо яна бундан ортиқ нима қилиши мумкин?

― Сэр, сизнинг аҳволингиз жуда ҳам ёмон эмас. Сиз беҳолликни ҳис қиласиз ва простота билан озроқ муаммога эгасиз, аммо сизни хавотирлантираётган бу эмас. Сиз ўғлингиз учун қайғуряпсиз, унда шахси қўшалоқ эканидан, у психиатрия касалхонасида ҳозир. Шундай эмасми, ахир? Қўлингизни силкинг, агар бу ҳақиқат бўлса. Кўрдингизми, айни шундай.

― Энди, сизлардан қанчаларингиз Исо Масиҳ, Худонинг Ўғли шу ердалигига ишонасизлар? Келинглар, ўрниларимиздан турамиз, Худога шукроналар айтамиз ва шифоларимизни қабул қиламиз.

Микрофон Биллининг ибодатини халқни шовқини устидан кучайтириб берди: “Қодир Худованд, Ҳаётнинг Муаллифи, ҳар қандай эзгу инъомлар Берувчи, Сен шу ерда бўлиб турибсан, Ўша Раббий Исо Масиҳнинг Ўзи, кеча, бугун ва абадул-абад Ўшанинг Ўзи. Иблис, сен бу одамларни анча узоқ вақт алдадинг. Мен сенга шу ерда Олов Устини кўринишида Ҳозирлиги бор, ― тирик Худо номидан буюраман, ― мен сенга Исо Масиҳ Исми ҳақи бу одамларни тарк этишингни ва улардан чиқишингни буюраман”.

― Энди сизлардан ҳар бирингиз қўлини кўтаради, Худони улуғлайди ва ўз шифосини қабул қилади!

Кўплар шундай қилдилар, аммо ҳамма эмас.

УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ ЎЗИНИНГ Чикагодаги январь кампаниясидан кейин жануби-ғарбга, Аризона штати, Финиксга жўнади. Билли Поль Бранхам, Жек Моор ва Янг Браун у билан кетди. Биллини олдида 1955 йил 20 февраль, якшанбадан бошлаб, Финиксдаги “Шрайнер Темпл” черковида ўн иккита кечқурунги йиғилишлар ўтказиши турар эди.

Шанба куни, бу йиғилишлар бошлангунигача бир кун олдин, ибодат қилиш учун овлоқроқ жой излаб, Билли Финикс атрофидаги чўлга жўнаб кетди. Нимадир ҳали ҳам унга унча тинчлик бермас эди. У кампаниялари вақтида оз одам учун шахсан ибодат қилади деб, уни тез-тез танқид қилишар эди. Қатор йиллар давомида қуйидагича шикоят билан юзлаб мактублар олди: “Сен ҳали беш киши учун ибодат қилгунингча, Орал Робертс эллик одам учун ибодат қилади”. Бу ҳақиқат эди. Орал Робертс одамларга, улар уни ёнидан ўтган пайтида қўл қўяр ва улар учун ибодат қилар эди. Билли бўлса, бошқа томондан, одамларни навбатга тизар ва ундан кейин ваҳий орқали ҳар бир одамни муҳтожини билиш имкониятига эга бўлиш учун, уларни битта-битта олдинга чиқарар эди. Унинг методи нафақат кўп вақтини олар, балки ваҳийлар, бунинг устига уни ҳаддан ташқари толиқтириб, уни ҳар кечқурун одамлар учун шахсан ибодат қилса бўладиганлар сонини чегаралар эди. Бор-йўғи биргина ваҳийдан Билли, агар у кирка ва курак билан бир соат ариқ қазиса, ундан ҳам кўпроқ чарчаб қолар эди. Ўн бешта кетма-кет ваҳийдан кейин у шундай беҳол бўлар эдики,базўр оёғида тура оларди. Агар бундан оширишга ҳаракат қилса, тинкаси қуриб, ҳеч нарсани сезмай қолиши мумкин эди. Унинг ўғли Билли Поль ва янги администратори Жек Моор, у ҳолдан кетмаганига ишончлари комил бўлиш учун, уни диққат билан кузатиб туришар эди.

Гарчи Билли тингловчиларга доимо бу ҳодисотни тушунтирса-да, кўп одамлар буни олдингидай тушунишмас эди. Ҳатто унинг ҳамкорларига буни тушунишлари қийин эди. Гордон Линдсей бир куни шундай деган эди: “Нима учун энди сен фақат бир ёки икки одамни сирларини билсанг-у, ундан кейин эса орқага кетиб ва ибодат навбатидаги қолганлар учун бизлар каби ибодат қилсанг бўлмайдими?” Қандайдир сабабга кўра сирларни билиш инъоми Биллида умуман бошқача тарзда ҳаракат қилар эди. Қачонки ибодат навбати вақтида Фаришта уни ёнида бўлса, ваҳийлар беихтиёр пайдо бўлаверар эди. У уларни бошқара билмас эди. Биллига неча марталаб, аслида одамлар ўз имонлари билан ундаги сирларни билиш инъомидан тортқилаётгандай туюлар эди.

Ўша шанба куни Финикс атрофидаги чўлда Билли каттакон тош соясида тиз чўкди ва Худодан ҳар бир йиғилиш вақтида кўпроқ одамлар учун ибодат қилишига ёрдам беришини сўраб ибодат қилди. Қуёш қизил тупроқни қиздириб, осмон гумбазида юқорилаверди, натижада, олис-олислардаги тоғлар иссиқлик ҳилини тўлқинларидан хиралашгандай бўлди. Неки қимирлай олса, ҳаммаси ҳар қандай соядан паноҳ излаб қолди. Ўсимликларга бу жазирамага чидашига тўғри келар эди. Бу ердаги чўл улуғвор цереус-кактуслари, сербута голья-кактуслари, қамчинга ўхшаш окотилло-кактуслари ва тиконли ўсимликларнинг кўплаб бошқа турлари билан тўлиб кетган эди.

Тез орада Билли Раббий Фариштасини яқинлашаётганини сезди. Бирдан чўл кўздан ғойиб бўлди. Билли ўзини қайсидир аудиторияда кафедрада турганини кўрди. У қачон улар учун ибодат бўлади деб навбатда кутиб турган одамларга қараб турган эди. Ўзининг орқасида паст бўйли сочли тўкилган одамни ва унга нотаниш бўлган баланд бўйли ориқ одамни кўрди. Кейин Биллига қараб жигарранг юбка ва костюмда кийинган паст бўйли аёл келди. У қўлида адёлга ўралган болани ушлаб турган эди. У Биллида бир метр ёки икки метр берида тўхтади; шуни ўзи у аёлнинг юзи оқлигини, кўзлари қоралигини ва қора сочларини кўриш учун етарли эди. Аёлнинг қўлларига қараб туриб, у муштдеккина, рангпар болани кўрди, у базўр тирикдай эди. Биллининг ибодатидан сўнг Худо болани шифолади. Кейин Фаришта пайдо бўлди ва деди: “Қачонки бу шундай бўлиб ўтишини кўрганингда, сени хизматинг ўзгаради”.

Ҳар кеч Финиксда Билли бу ваҳийни бажарилишини кутаверди. Ўша кампанияда бу нарса бўлмади-ку, бироқ бунинг ўрнига қандайдир ҳайратланарли нарса бўлиб ўтди.

Чоршанба кечқурун, 1955 йил 23 февралида, Биллининг ўзининг ваъзини ярмига етганида, бирдан у ваҳий кўрди. (У ваъз вақтида камдан-кам ваҳий кўрар эди; улар одатда ибодат хизмати вақтида мойланиш остида зоҳир бўлар эди.) У бу ваҳий қандай ривожланаётганини кўра туриб ва унинг мазмун-маъносини ваъзига қўшиб, ваъз қилишда давом этди. Биллининг кўз ўнгида Эдем боғи бутун гўзаллиги билан гуллаб турар эди. У Одамни Момо Ҳавони қучиб ва у билан ёнма-ён бўлиб боғдан чиқаётганини кўрди. Ваҳийда Одам у ёқдан чиқишга мажбур эмаслиги аниқ-равшан кўрсатилган эди, чунки у Ҳаво сингари алданган эмас эди. У ўз ихтиёри билан боғни тарк этди, чунки у Ҳавони севар ва у қувғинликда ҳам бирга бўлишни истар эди. Одам ҳам Ҳаво ҳам қўйтери кийиб олган эди. Бу эса Буюк Қурбон Қўзиси Қутқарувчи, ҳар Масиҳчини гуноҳларини ювадиган ўша кундан дарак бериб турар эди. Булар ҳозир сўйилган қўйнинг териси эди, чунки Одамни оёғидан қон томчилари оқаётганди. Билли ҳатто ҳали нам қўй териси Одамнинг белига у юриётганида урилиб, шапиллаганини эшита олди.

Кейин воқеалар майдони ўзгарди. Энди Билли эгилиб қолган ва Гўлгота тепалигига Ўз хочи билан қийналиб кўтарилаётган Иккинчи Одам (Худонинг Қўзиси Исо Масиҳ)га қараб турар эди. Унинг орқасида қон кийимига шимиган ва Унинг оёқларига оқиб тушаётган эди. Ваҳийда Исо ўлимга ўз ихтиёри билан бораётгани аниқ-равшан кўрсатилган эди. Чунки У Ўз Черковини, Ўз Келинини севар эди.

Билли шундай деб ваъз қилди:

― Одам айбдор эмас эди. Ҳаво айбдор эди. Бироқ Одам Ҳавони шунчалик яхши кўрганидан, барибир у била бирга кетди. Бу Масиҳ ва Черковнинг тимсолидир. Масиҳ Черковга қараб, унинг адашаётганини тушунди, аммо, шунга қарамай, У биз билан, бизнинг, гуноҳкорнинг жойини эгаллаш учун, бизлар учун ўлиш учун, бизлар учун ўлимнинг нишини суғуриб олиш учун, У бизлар билан кетди. Гуноҳкор, сен қандай қилиб бундай беқиёс муҳаббатни рад этишинг мумкин?

Йиғилиш тугагандан сўнг Билли ва унинг ҳамкорлари бу ваҳий ҳақида кечаси соат биргача суҳбатлашдилар. Пайшанба кечқурун у бу ҳақида аудиториясига эслатди. У бу ваҳий унинг кўпроқ таълим бериши ҳақидаги қарорини тасдиқлади деб ҳисоблади.

Жума кечқурунги йиғилиши вақтида Билли шундай деди:

― Бугун бинодаги неча одамда ибодат карточкаси бор? Қўл кўтариб, менга кўрсатинг. Ана, бу етарли, жуда соз. Хўш энди, мен карточкаси борки, уларни ҳар бири учун ибодат қилмоқчиман. Мен уларни ҳар бирини навбат билан ўтказолмайман. Кўраётганингиздай, бир неча ваҳийдан кейиноқ мени кучим қолмай қолади, шу учун мен ҳар бир одам билан шундай қилолмайман. Бироқ мени мажлисим ҳар бир одам билан контакт қилишга асосланмаган. Улар Раббий Исо Масиҳни улуғланишига ва Каломни ваъз қилиш ва Худо Каломини намоён қилиш орқали Унинг тирилишига асосланган. Ваъз қилинаётган Сўзни эшита туриб, Рабий Исо Ўзининг тирилтирадиган Қудратида ораларимизда турганига ва У ер юзида бўлганида қилган ишларини Ўзининг абадийлик Қудратини тасдиғи сифатида ҳозир ҳам қилаётганига одамлар ишонишлари лозим. У бу ерда биз билан бирга ва ҳамма вақт бўлади ҳам. Имонли-масиҳчилар, бизлар ҳеч қачон Масиҳсиз қолмаймиз. Бизлар У билан бутун абадийликда мулоқотда бўламиз. Бу ажойиб эмасми, ахир? Исо шундай деди: “Мен ҳар куни сизлар билан...”316 Менинг йиғилишларим имонли киши ҳақиқатга назар солиши ва яшаши керак деган принципига асосланган.317

316 Матто 28:20

317 У бу ерда имон принципига илова қилаяпти. “Қараш ва яшаш”. Сонлар Китобининг 21:4-9га тааллуқли ҳикоя. Қачонки Исроилликларга заҳарли илонлар бостириб келганида, Мусо мис илонни узун таёққа қўйиб кўтарган эди. Худо, ўша мис илонга қараган ҳар бир одам тирик қолади деган эди. Мис илон, ҳукм этилган гуноҳнинг рамзи эди. Бу Эски Аҳддаги воқеа хочдаги Исонинг тимсоли ҳисобланади (Юҳанно 3:14-15). Исо инсонлар гуноҳини хочга кўтарди. Кимки Унга имон билан қараса, абадий яшайди.

Гарчи Биллининг кампанияси 1955 йил 2 март чоршанба кунигача давом этиши керак бўлса-да, 26 февраль шанба кечқурунда Фениксда йиғилиш белгиланмади. Ўша шанба у Сан-Карлос Индеецлар Резервациясида индеец-аппачилар учун битта ибодат йиғилиш ўтказиш учун, 160 километр шарқ томонга жўнаб кетди. У Сан-Карлосда охирги марта 1947 йилда, ўзидаги иккинчи аломат пайдо бўлишидан икки йил бурун ваъз қилган эди. Ўшанда у касалларни фақат қўлидаги аломат орқалигина била олар эди. Ўшанда, 1947 йилда, йиғилиш бошланганида, индеецлар уни ёлғончи бўлса керак деб ўйлаб, ибодат учун олдинга чиқишни исташмадилар. Аппачилардай бир-бирига жуда яқин жамоа, бир-бирларини яхши билган одамлар нотаниш одам биринчи бир неча кишидаги касалларни аниқ айтиб бергач, уларнинг шубҳалари тарқалиб кетди, ва бир зумда навбатда қатор бўлишди. Натижада улар учун Билли ярим тунгача ибодат қилди. Мўъжизалар Оқ тоғнинг баҳорги жилғасидай шунчалар эркин “оқаверди.

Энди, 1955 йилда индеец-аппачилар ўз резервацияларида навбатдаги имон билан шифоланиш хизматини ўтилишини жуда эҳтирос билан исташарди. Билли келиши билан, тол билан ёпилган кулбачадан бир аёл ҳовлисига чиқиб, тиз чўкканча, бошини эгиб, бутун йиғилиш давомида тинмай ибодат қилди.

Янг Браун ва Жек Моор бу сафар вақтида уни кузатиб бордилар, Билли Поль эса Финиксда қолди. Одатда Билли Поль ибодат карточкаларини ҳар бир йиғилиш олдидан тарқатганидан, Билли бу икир-чикир масалага фақат Сан-Карлосда бўлганидагина эътибор берди. Шунда у ибодат навбатида тартибни сақлаш учун ўзида карточкалар йўқлигини англади. Бахтига, бу аппачилар бу методсиз ҳам тартибни бузмадилар. Билли қанча одамга ибодат қилиб билса, шунчага ибодат қилмоқ ниятида эди. Қачонки мажоли қолмай қолганида эса, унинг ҳамкорлари навбатдаги ҳар бир одамга тегмагунларича ибодат қилар эдилар.

Ибодат навбати қўлида боласини кўтариб чиққан аёлдан бошланди. У аёл эгнида оқ нақшлар тўқилган, индеец-аппачиларнинг тўпиғигача тушиб турадиган анъанавий кўйлагида, юбка билан кийинган эди. Билли унинг руҳи билан контактда бўлиш учун у билан бироз гаплашди. У боласи ҳақида қайғурар эди. Биллига ўша оқшом биринчи ваҳийда боланинг кўзлари глаукома318 натижасида кўрмай қолгани кўрсатилган эди. Оддий ибодат, Қодир Худога айтилган ибодат, табиатнинг қонунини бутунлай ўзгартирди. Билли боланинг юзи олдида бармоқларини қимирлатганида, ўша кўзчалар унга эътибор қилди ва кейин бармоқ ҳаракатини кузата бошлади.

318 Глаукома ― кўз ичидаги босимнинг кўтарилишидан бўладиган кўз касаллиги. (Тарж.)

Бу биринчи мўъжиза бутун қабила бўйлаб тез тарқалаётган имоннинг занжирли реакцияси бўлиб хизмат қилди. Тез орада карлар эшита бошладилар, ногиронлар юра бошладилар, ва кўплаб касалликлар Исо Масиҳ кучи олдида тура олмади. Билли чарчаб бошлаганида, Митчелл деган миссионер кичкинагина индианка қизчани олиб келди. Билли тиз чўкди ва унга савол берди, аммо у унга ҳеч нарса деб жавоб қайтармади.

― Бранхам ака, у инглиз тилида гапирмайди, ва у кўрмайди, ― деди жаноб Митчелл.

Билли унинг юзи олдида қўлини силкиди. У озгина ҳам чўчимади. У қизча учун ибодат қилди ва кейин яна шундай қўл силкиди. Унинг ёшгина кўзчалари қоп-қоронғи келажакка термулар эдилар. Билли бу чиройликкина индианкага қараганида, уни чуқур қайғу қоплади.

Бирдан у одатдан ташқари ваҳий кўрди. У ўзини бу қизчани қўлига олганини, у билан осмонга кўтарилганини ва иккаласи Худонинг тахти турган залга кирганини кўрди. У ерда, тахтда Исонинг Қони бор эди. У Қон бу қизчани шифолай олар эди, агар у бунга ишона олса бас эди, аммо унда етарлича имон йўқ эди. Кейин ваҳий ғалати тус олди. Худо қизчанинг озгина имони ўрнига Биллининг мустаҳкам имонини Исонинг шифоловчи Қонига қабул қилди.

Ўша лаҳзада у яна индеецларнинг резервациясида, ўша принцесса-индианка қизча олдида тиз чўкканича бўлиб қолди. У деди:

― Митчелл ака, ҳозир нимадир бўлиб ўтди. Гўё бу қизчани қўлимда кўтариб осмонга кўтарилгандай бўлдим...

Шу сўзларни айта туриб, у қўлини осмонга силкиди. Мана шу кутилмагандаги кескин қўл ҳаракатидан қизча ҳайрон бўлиб, қўлини оғзига этди. У кўра бошлади!

Жаноб Митчелл ўша заҳотиёқ қизчани индеецлар резервациясидаги врачга олиб борди. У эса уни текширди ва мўъжиза бўлиб ўтганини тасдиқлади. Бу орада Билли навбатдаги одамга келди, у ҳам кўр эди. Ваҳий зоҳир бўлгач, у бу одам ҳозиргина шифоланган қизчанинг отаси эканини кўрди. Ўша оқшом Худонинг мархамати туфайли унинг ҳам кўзи очилди.

Бу вақтга келиб Билли ўзини шунчалик чарчаганини сездики, унинг лаблари гезариб, оёқлари эса резинадай бўлиб қолди. Жек Моор уни ибодат қилишдан тўхташини хохлар эди, бироқ Билли, ўзининг назарида, яна бир ваҳийга чидаб биламан, деди. Шошилиб, олдинга бир қўлида бир жуфт пайпоқ ва бошқа қўлида галстук тутганича ёш индианка аёл чиқди. У бу нарсаларни Биллига тутқазди. У ҳали у аёл учун ибодат қилар экан, аёл бу нарсаларни ушлаб туриш учун берган бўлса керак деб, уни қўлидан олди. Аммо аёлнинг фикрида бошқа бир нарса бор эдики, уни эса ваҳий ўша заҳоти очиб берди. Билли деди:

― Бу пайпоқ сизнинг аёл қариндошингизники, уни оёғи касал, ва сиз қачонки у буни кийганида соғайишини истайсиз. Бу галстук сизни имонда бўлмаган эрингиз учун. Сиз, у бу галстукни боғлаганида, у Муқаддас Руҳни олишини истайсиз.

Аёл бу аниқ унинг истаги эканлигини тасдиқлади. Билли деди:

― Агар сиз бунга ишониб билсангиз, Исо Исми ҳақи нима сўрасангиз, олишингиз мумкин.

Ўша оқшом, кечқурун, орқага Финиксга кетишаётганларида Янг Браун ва Жек Моор апачилар ўртасидаги бу йиғилиш ҳақида тўлиб-тошиб гапирдилар. Янг Браун Билли чарчаб қолгунича шунчалар кўп индеецлар учун ибодат қилганига ҳайрон бўлар эди. Ахир у тахминан ўттизтача одам учун ибодат қилди ― одатдагидан икки баробар кўп. Браун Биллини ўша ваҳийларга бунча узоқ муддат чидаганига қойил қолган эди.

Билли ҳам ўзига худди шу саволларни берар эди. У билар эди, айнан шу одамларнинг ўзлари ундаги неъматни ҳаракатга келтиришар эди. Юрак сирларини билиш шифолай билмас эди ― у фақат уларга Исо Масиҳ шу ерда борлигини, шифолашни исташини ва шифолашини кўрсатиб, уларни имонини кўтара олар эди, холос. Биллига топшириқнинг энг бошида Фаришта унга шундай деган эди: “Агар сен одамларни ўзингга ишонтира олсанг,сенинг ибодатинг қаршисида ҳеч нарса, ҳатто рак ҳам туролмайди”. Унинг хизматидан ҳар бир одамнинг оладигани, ўша одамнинг имонига боғлиқ эди. Эҳтимол, бу апачиларда бошқа ўпчилик америкаликлардан кўра имон кучли эди, холос.у эса ўз навбатида Билли учун қийинчиликни камайтирар эди. Худди у Жанубий Африка ва Ҳиндистоннинг жойли аҳолиси ўртасида ҳам шу нарсани кузатган эди. Гўё ғарбнинг маданиятини маълумотга ва интеллектуал фикрга кўпроқ урғу бериши одамларнинг Худо Каломига ишонишига кўмаклашмай, балки қаршилик қилаётгандай туюлар эди.

Жек Моор ва Янг Браун бу йиғилишни муҳокама қилишар экан, бу пайтда Билли галстук ва бир жуфт пайпоқ учун ибодат қилишни истаган аёл ҳақида ўйлаб қолди. Эртаси эрталаби уйғонганида ҳам ўша пайпоқлар унинг фикрида “айланар” эди. Ниҳоят Муқаддас Руҳ унга деди: “Ваҳийлар ёзиб қўйган китобингни ол”. Ёзув дафтарини олиб, охирги ёзгандан бошлаб, орқага ўзининг ваҳийларининг ёзувларини токи излаган нарсасини топмагунича қидира бошлади. 1954 йил 3 декабрида, Нью-Йорк штати, Бингемтонда, эрталаб соат еттида Худо унга апачиларда ўтган кечқурунги йиғилишни қўлида пайпоқ ва галстук тутган аёл билан бирга, бошидан охиригача ваҳийда кўрсатган эди.

Ўша якшанбада (1955 йил 27 февралида) Билли черковга шундай деди:

― Мен Америка ерида ўтказган энг дуоли йиғилиш, ўтган кечқурун индеецлар резервациясида бўлиб ўтди. Мен 15 ёки 18 минг киши учун ваъз қилишга одатланганман, ўтган оқшомда эса бор-йўғи 500 ёки шунга яқин одам бор эди, аммо мен ҳали ҳеч қачон Америкада Муқаддас Руҳ бунчалик эркин ҳаракат қилганини кўрган эмасман.

Ваъзини бошлашидан олдин, Билли тушунмовчиликни барҳам бермоқчи бўлди. Ўтган ҳафтанинг бошларида у Одам айбдор эмас эди, балки Ҳаво айбдор эди, деганди. Кўринишидан, баъзи одамлар (хизматчиларни ҳам қўшиб) Жек Моорга, Бранхам ака Одам Эдем боғида гуноҳ қилмаганига ишонадими, деб сўраб, қўнғироқ қилдилар. Ҳозир Билли, ўшанда нимани назарда тутганини тушунтиришга ҳаракат қилди.

― Сизлардан баъзиларингиз гўё мен Одам гуноҳ қилмади деб айтдим, деб ўйладингиз. Одам ҳақиқатдан ҳам гуноҳ қилди ва Ҳаво каби махкум бўлганди. Буни қўй териси тасдиқлаб турар эди. Қўйтери уни гуноҳидан ўтиш сифатида кийилган эди. Бироқ Момо Ҳаво ўзин ҳақ деб ўйлаб, нотўғри иш қилиб қўйди. У алданган эди. Одам эса алданган эмас эди.319 У қилинадиган ишини аниқ била туриб, онгли равишда гуноҳ қилди. У билиб туриб хотини билан бир позицияни олди, чунки у уни яхши кўрар эди. Худди шундай Исо ҳам Ўзи нима қилаётганини била туриб, онгли равишда гуноҳкор-черков билан, Черковни гуноҳини сотиб олиш орқали Ўзига қайтариш учун, гуноҳкор билан бир позицияни эгаллади. Тушунаяпсизларми? Одам тимсол эди. Биринчи Одамда ҳамма ўлди, а Иккичи Одамда ҳамма тирилди.320 Одам Момо Ҳавони севганидан, унинг гуноҳини ўз ихтиёри билан ўзига олди ва мана шу учун жазоланди. Масиҳ Ўз Черковини севганлиги туфайли, У Ўз ихтиёри билан Ўзига бизнинг гуноҳларимизни олди, жазоланди, ўлди ва дўзахга кетди. Тўғри. Худо Уни бенуқсон ҳолида дўзахга юбормас эди. У ҳукм этилди. У гуноҳкор сингари ўлди. Масиҳнинг Ўзи умуман гуноҳ қилмади, аммо У Ўзига бизларнинг гуноҳларимизни олди ва учинчи куни ўлим устидан ғалаба қилиб, ва Унга ишонган ҳар бир кишига Абадий Ҳаётни таклиф қилиб, Худо Уни тирилтирди.

319 1-Тимофей 2:14 га илова

320 1-Коринфликларга 15:20-22

Билли бу тушунтиришлари унинг олдинги фикрларини ойдинлаштиради, деб умид қилди. Бу биринчи марта уни тушунмасликлари эмас эди. У қанча кўп “гўштли” қилиб таълим бермасин, шунча тез-тез шундай тушунмовчиликлар бўлиб ўтар эди. Бу уни янги мақсадига эришишида довдиратмади ҳам, фикридан қайтармади ҳам. Унинг Биринчи Одам ва Иккинчи Одам ҳақидаги ваҳийси, у ўқитувчилик хизматини қилишига чақирилган деган унинг эътиқодини тасдиқлади. Билли унга Худо томонидан берилган нарсадан одамларни библиявий ҳақиқатга астойдил, ишонтириш учун фойдаланмоқчи бўлди. У, агар Масиҳчилар бир кун келиб, ўзлари орасида бор бўлиб турган ― тирилган Исо Масиҳ ҳақида ваҳийга ― очиқликка эришсалар, унда ҳаммаси ўзгаради, деб ҳисоблар эди.



Up