Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Жиддий огоҳлантириш

69 БОБ

1955



муҳри ўртасидаги фарқни тушунтирди. У Масиҳчини Худонинг Сўзини ҳаммасини руҳланган деб қабул қилишига ундайдиган Муқаддас Руҳдан чўмдирилиш бу Худонинг муҳри ҳисобланади, деб таълим берди. Дажжолнинг руҳи ҳам Худони севаман деб айтади, аммо бу руҳ Библиянинг ҳаммасини ҳақиқат деб қабул қила олмайди.

Билли деди:

― Дажжол руҳидаги одамлар эса четлаб юрувчи илиқ ишонувчи одамлар бўлиб, улар тўппа-тўғри Муқаддас Руҳга келадилар, кейин бўлса: ― “Мен бунақа сафсатага ишонмайман”, ― дейдилар. Улар ўз раҳномалари, Искариотлик Яҳуда қанчалик сурилган бўлса, шунчалик олдинга силжишлари мумкин, ― таълимотда улар жуда пухта, жиддий, бироқ, қачонки гап Муқаддас Руҳга тўлишгача борса, улар: ― “О-о, бу фанатиклик; бундан ҳеч қандай иш чиқмайди!” ― дейдилар. Улар Каломга интеллектуал равишда, ақлий жиҳатдан ишонишлари мумкин, аммо улар Унга ўз юраклари тубидан ишона олмайдилар.

― Дажжолнинг руҳи диний руҳ бўлади. Исо, бу ҳақиқатга шунчалик яқин бўладики, агар иложи бўлса танланганларни ўзини ҳам йўлдан оздирган бўлар эдилар, деб айтган эди.332 Энди бу умуман бошқа нуқтаи-назардан кўринаяпти, шундай эмасми? Бу диний руҳ; бу ўша, ўйнаб биладиган, хитоб қилиб биладиган, жинларни қувиб биладиган, мўъжизалар кўрсата оладиган ― ва олдингидай дажжол ҳисобланади. Исо, Уни “Раббий” деганларнинг барчаси ҳам Осмон Шоҳлигига киравермайди, деб ўргатди. Ҳукм Кунида Унга кўп одамлар: “Ё Раббий, ё Раббий, бизлар Сенинг номинг билан жинларни қувмадикми? Сенинг номинг билан кўпгина мўъжизалар яратмадикми?” ― дейдилар. Ўша вақтда Исо уларнинг юзига қараб: ― “Мен сизларни ҳеч қачон таниган эмасман. Эй, бадкирдорлар, Менинг олдимдан кетинглар!” 323 ― дейди.

322 Матто 24-24га илова

323 Матто 7:21-23га илова.

― Сизлар ўз нажотингизни эмоцияга, ҳиссиётга асослай олмайсизлар. Мен Ҳиндистонда одамлар овози борича бақиравериб-бақиравериб, ўзларини шунчалик жазавага солар эди-да, кейин бўлса, яланг оёқ чўғлар билан тўла хумдондан ҳеч қандай куймай ўтишар эди, ― ва шунда ҳам улар қачонлардир Исо Масиҳ деган одам бўлганини инкор этадилар. Шундай қилиб, эмоция ҳеч нарсани англатмайди.324 Муқаддас Руҳнинг самараси: муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик ва хайрихохлик ― ҳисобга олинади.325 Тўғри. Мен сизларни хафа қилмоқчи эмасман, аммо бу нарсани айтиб ўтиш лозим. Менинг хизматимда фикрларни фарқлаш инъоми орқали Муқаддас Руҳ қандай ҳаракатланишини сизлар кўргансиз. Энди ҳаммаси шу нарсага етиб келдики, мен сизларга бошқа нарсалар тўғрисида ҳам ҳақиқатни айтишни истайман.

324 Матто 7:13-20га илова

325 Галатияликларга 5:22га илова

Бир неча дақиқадан сўнг Билли ўлимтикни еган ва шунда ҳам биз ҳақиқатга эгамиз деб айтаётган калхатлар ҳақидаги ваҳийни сўзлаб берди. Билли деди:

― Биродарлар, менинг хизматим нимадалигини сизлар тушунмайсизлар. Самовий Худо сизларни бирлаштиришга ҳаракат қилаяпти. Бироқ ҳар сафар, мен бу ёққа келганимда, одамлар, гуруҳлар борган сари камаявераяпти. Мен нима қилмоқчи бўлганимда ҳам, аҳамияти йўқ, баъзи одамлар мени хизматимни ҳали-бери худди бир диний маросим каби қораламоқдалар, тамғаламоқдалар. Биродарлар ва опалар, бу буюк элликчилик ҳаракати, ҳали сиз ўзингизнинг бидъатларингизни йўқ қилмас ва юракларингизни ягона руҳга бирлаштирмас экансиз, ҳеч қачон муваффақият қозонмайди. Агар сизлар буни инкор қилишда давом этаверсангиз ― эсингизда бўлсин, Лаодикия, черковнинг охирги даври, илиқ бўлиб қолади, ва Худо уни Ўз оғзидан чиқариб ташлайди.326 Раббий Сўзига қулоқ солинглар!

326 Ваҳий 3:14-22га илова

― Элликчилар черкови совияпти ва жуда ҳам расмиятчи бўлиб бораяпти. Мана нима учун сизлар бир-бирингиз билан ҳамкорлик қила олмайсиз ― сизлар Исо Масиҳдан кўра ўз ташкилотингизга кўпроқ эътибор берасизлар. Ҳар бир черков шаҳарда энг ҳашаматли бино қуриб, бошқалардан устун бўлишга ҳаракат қилади. Наҳотки Худо черков биноларига қизиқади? Агар сизлар Исони тезда келишига ишонсангиз, унда нима учун энди сизлар миллионлаб долларларни ўз биноларингизга сарфлайсизлар? Бу пулларни Хушхабарни ҳеч қачон эшитмаганлар учун тарқатиб, ўша соҳада ишлатиш лозим.

― Сизлар, элликчилар, ўз стандартларингизни пасайтириб, черковларингизга гуноҳни киришига йўл бердингизлар. Олдинлари элликчилар аёлларини узун сочлари бўлар ва одоб билан кийинишардилар. Энди бўлса уларнинг кўплари сочларини кесадилар, касметикани ишлатади ва калта, ёпишиб турадиган кўйлак киядилар ― ва шу билан бирга бизлар Муқаддас Руҳга тўлганмиз, дейдилар?! Мен Муқаддас Руҳ сизни одобли кийинишга ва тўғри яшашга ундашига ишонаман. Агар Муқаддас Руҳ бу нарсаларни энг бошида айблаган бўлса, бу оқшом ҳам У ҳали бери ўша Муқаддас Руҳдир. У ўзгаргани йўқ.

― Нимадир энг бошида нотўғри бўлганди, деб қўрқаман. Омин. О-о, мен буни гапиришни ҳеч ҳам истамайман, аммо мен қандай жим тура оламан, қачонки бу нарса бор кучи билан менинг оғзимдан чиқишга интилаётган бўлса?

― Бугун оқшом Масиҳчи тадбиркорлар мени шу ёққа, бу улкан аренага, бизлар ҳар қандай деноминация ёрлиғидан эркин бўлишимиз учун олиб келдилар. Бу иморат бир-бирининг қўлини қисадиган ва Худони уларга уйғониш олиб келгани учун улуғлайдиган хизматкорларга лиқ тўла бўлиши керак. Аммо жуда ҳам кўплаб хизматчилар ўз йиғилишларида: ― “У ёққа борманглар, чунки у бизнинг гуруҳимизга тегишли эмас”, ― дедилар. Менинг биродарларим, ахир бу шайтон сизнинг ораларингизда туриб, сизларни булиб ва айириб ташлаяпти. Наҳотки сизлар мени нимани кўзда тутаётганимни тушунмайсиз?

― Шундай қилиб, агар ўша баптист хизматчиси шу оқшом шу ерда бўлса, мен яна бир бор узр сўрайман. Калифорниядаги Масиҳчиларни бирлаштириш, жипслаштириш ўрнига, менинг хизматим янада кўпроқ фанатизм уйғотди. Ахир ҳар бир одам иблисни ҳидини билишни ёки жинларни топташни истайди. О-о, биродарлар, агар сизлар мен Худонинг хизматкори эканимга ишонсангиз, унда бугун менинг сўзларимни диққат билан эшитинг. Хушхабарга қайтинглар. Муқаддас Руҳ барча бу бидъатлардан озод бўлиш учун сизга етарлича муҳаббат бериши учун, ибодатлар қилинг. Бўйсунинг, камтар бўлинг ва Худо сизни Ўз сиймосидай ясаши учун ибодатлар қилинг. Ўшанда сизлар Худонинг ҳақиқий неъматига тақлид қилмоқчи бўлган бу сохта, ёлғон новдаларнинг ҳеч биттасига алданиб қолмайсизлар.

УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ ундаги инъом кўплаб одамларга ғайритабиий туюлаётганини билар эди. У тез-тез ўз тингловчиларига ваҳийлар қандай бўлишини, бунақа тушунтиришлар Масиҳчиларни тушунмовчиликдан сақлайди, деган умидда тушунтиришга ҳаракат қилар эди. Шунга қарамай, баъзи бир одамлар барибир уни нотўғри тушундилар.

Бир куни ёшроқ элликчи йигит Биллининг олдига ўзининг никоҳидаги муаммосини ечишда ёрдам сўраб келди. У одам деди:

― Менинг хотиним қаттиқ лютеранка, ва мен унга Муқаддас Руҳга чўмдирилиш нима эканини тушунишга мажбур қилолмайман. Мен сизни йиғилишларингизда қандай қилиб жинларни қувганингизни кўрганман, шу учун, қачонки хотиним менинг устимдан кулса, мен ўша жинга Исо Исми ҳақи чиқишни буюраман. Мен қанча куч сарфламай, мен ўша жинни ундан чиқишга мажбур қилолмайман. Энди бизларда ажрашиш билан тугайдиганга ўхшайди.

― Ака, сен буни нотўғри қилаяпсан, ― жавоб берди Билли. ― Қачонки у сени устингдан мана шундай кула бошласа, сен айт: “Азизам, Худо сенинг юраккинангни дуо қилсин.мен сени севаман”. Ва ҳақиқатдан ҳам унга муомалали бўлгин. У учун бирор-бир ёқимли нарса қил ва ҳар доим юрагингда у учун жимгина ибодат қилишда давом этавер. Қолган ҳаммаси тўғрисида Худонинг Ўзи ғамхўрлик қилади.

Уч кундан кейин бу одам Биллига қўнғироқ қилди ва хабар берди:

― Оиламда тубдан ўзгариш бўлди. Рафиқам умуман бошқача бўлиб қолди.

Билли сўради:

― Хўш, нима кучли экан: бақириш ва жанжаллашишми, ёки бўлмаса уни меҳр билан қучишми? Ҳеч қачон Худо бу ― муҳаббат эканини эсингдан чиқарма. Мана мен ўз йиғилишларим вақтида ўша жинларни қандай қуваман, ― муҳаббат кучи билан.

Кўпчилик тушунмовчиликларни тузатиш унчалик осон кечмасди. Энг ёмон муаммолар воизлардан келиб чиқар эди, қайсики улар Биллидаги инъом тўғрисида кўришган ёки эшитишган бўлиб,Масиҳчилар ўртасида катта парокандалик, саросималик солиб, шахсий манфаатлари йўлида унга тақлид қилишга ҳаракат қилишар эдилар. Бу воизларнинг айримлари ҳалол одамларнинг соддалигидан, аммо руҳий жиҳатдан унча билмаслигидан уларни ўйинчоқдай ўйнатадиган уччига чиққан муттаҳамлар эди. Бошқа воизлар бўлса, Муқаддас Руҳнинг инъомларини самимий қабул қилардилар-у, бироқ, улар бу инъомларни Ёзувга мувофиқ ишлатмасдан, эътиборсиз эдилар. Шу сабабдан улар ҳам сал кам ўша алдамчилар қатори зарар етказишар эди.

Билли битта чалғиб қолган воизни билар эди. У мен фикрларни билиш инъомига эгаман дея, бундай деди: “Бу аёлда учта жин жойлашган. Уларнинг бирини исми Жефф, бошқасиники эса ― Сиф. Уларнинг бариси бошқа-бошқа рангда. Битта жин яшил, иккинчиси кўк, охиргиси эса қизғиш”. Билли буни эшитганида ибодат қила бошлади: “О Худойим, мен бирор вақт бир нима дегандимки, ундан одамларда бунақа ғоялар пайдо бўлсин? Худойим, бунақа бўлишлигига йўл берма. Улардан кўплари Осмон Шоҳлигини кўриш истагида бор кучини сарфлашяпти. Улар қандай қилиб шунақа сафсатани эшитиш учун юз-юзлаб тўпланишяптилар? Уларга бунақа бегона овозларга эргашиб кетмасликлари учун, Буюк Чўпон овозини эшитишларига йўл бер.”

Инъом ҳақидаги ҳақиқат, қайсики Билли ўша орқали юрак сирларидан воқиф бўлар эди, у ҳар қандай тақлид қилувчилар тасаввур қила олишидан кўра жуда кучли ва ҳайратланарли эди. Ибодат хизмати вақтида Биллига муқаддас мойланиш келганида, бу худди деразадан пардани очганга ўхшар, ва бунинг натижасида у ўзга бир руҳий дунёга қарай олар эди. У Раббий Фариштасини ўзидан ўнг томонда, бир метр яқинида борлигини сезар ва кўпинча унга Раббий Фариштасини ҳавода муаллақ турган Олов Устуни кўринишида кўришига тўғри келган эди. Одамлар ибодат учун навбатдаликларида, улар Фаришта бор жойга келган пайтда, Билли улар имонлими ёки йўқлигини аниқлай олар эди. Чунки Масиҳчиларни кичикроқ Нур чамбари ўраб турар ва уларда ёқимли руҳ бўлар эди. Агар Масиҳчини ишончсизлик, шубҳа қийнаётган бўлса, Билли буни унинг орқасидан эргашаётган қоронғу соя кўринишида кўриб турар эди. Агар имонли одам жин туфайли азобланаётган бўлса, Биллининг кўз олдида у одамни боши устида қора тўлқинли соя бўлиб кўринар эди.

Асосан жинлар, ёвуз руҳлар, қора “булутчалар” ― қора, совуқ ва бефарқ кўринишда пайдо бўлишар эди. Ўзини ўлдирмоқни ният қилган одам устида,уни бу кўйга солмоқчи бўлган, ёвуз руҳларнинг қора тумани ўраб турар эди. Агар кимдир ўлим ёқасида бўлган бўлса, Билли уни кўпинча ўлаётган одам боши қоронғи сояга бурканганидан кўриб, билар эди. Кейин у ўша одам устида ўлим шарпаси бор деб айтар эди. Бир неча бор, қачонки маълум бир касалликни чақираётган ўша ёвуз руҳ платформада фош бўлганида, у шу яқиндаги бошқа бир одамларда худди шу касалликни чақираётган жинларни ёрдамга чақирар эди. Билли буни платформадаги одамдан аудиториядаги бошқа бир одамга қараб шиддат билан йўналаётган қоронғу чизиқ йўл кўринишида кўрар эди. Шунда у бир йўла иккала жинни ҳам бирданига фош қилар эди. Унинг ташхиси доимо бехато бўлар эди.

Муқаддас Руҳдан мойланиш вақтида Билли ҳақиқатдан ҳам одамлар ундаги инъомдан имон билан тортаётганларини ҳис эта олар эди. Уни умуман нима учун ибодат навбати қилишини асосий сабаби, у ибодат қиладиган ўша одамларнинг имонини ажратиб олиш эди. Ундаги инъом ҳар бир одамдаги имон орқали ҳаракат қилишлигини билар эди. Қачонки одамлар ибодат учун олдинга чиққанларида, ваҳий пайдо бўлиши учун билан суҳбат вақтида, бор-йўғи бир неча сўз керак бўларди, холос. Агар Билли суҳбатни давом эттираверса, ваҳий унинг жисмоний кучи тугай бошлаганича давом этаверар эди. Шу мақаррар бўладиган нарсани олдини олиш учун, у ҳар бир одамнинг имонини, у Исо Масиҳдан ғайритабиий шифоланишни ола билиши учун қанчалик даражага кўтариш керак бўлса, худди ўшанча у билан гаплашишга ҳаракат қилар эди. Билли ҳатто, ваҳийсиз ҳам Масиҳчи қачон шифоланганини ҳам тез-тез аниқлай олар эди. Чунки у одам атрофида нур чамбари тўсатдан ёрқин бўлиб кетар эди. Кўп марталаб эса Раббий Фариштаси платформани қолдириб, аудитория бўйлаб кўчиб юрар эди. Шундай пайтларда Биллининг қилиши керак бўлган иши ― бу Олов Устуни қаерда тўхтаганини кузатиб туриш эди; ўша Нур остида ҳар доим ваҳий пайдо бўлар эди. Баъзида йиғилиш вақтида Масиҳчилар имони шунчалик кучли бўлар эдики, шунда Билли уни одамлар устида сузиб юрган сутдай оппоқ туман кўринишида кўра олар эди. Шундай бўлган вақтда, унинг инъомидан бирданига кўплаб одамлар тортар эдики, шу учун у одамларнинг муаммоларини алоҳида-алоҳида билишга қийналиб қолар эди. Шундай пайтда у одатда ибодат навбатидаги одамларни жойларига юборар ва бутун бинодаги ҳамма касалларни шифоланиши учун умумий ибодат қилар эди.

Билли ўзидаги неъматнинг руҳий томонини бир неча бор тушунтиришга ҳаракат қилишига қарамай, кўпчилик одамлар буни тушуниб етолмасдилар. Буни ҳеч бир қўрқадиган жойи йўқ эди. Унинг инъомни тушунтиришини одамлар, унинг хизматига тақлид қилиш учун фойдаланган кезларида зарар келтирар эди. Бу нарса, бир кун эрталаб унинг уйига ўрта ёшлардаги аёл ундан ёрдам сўраб келганида, жуда аниқ бўлди-қолди. У аёлни меҳмонхонага таклиф қилди. Меда нонушта тайёрлаган эди. Аёл ёстиқчали креслога ўтирди, оёқ кийимини, пайпоғини ечди, оёқларини тагига олди ва ундан кейин қўлларини бир-бирига асабий ишқалай бошлади. У силласи қуригандай бир алфозда эди. Билли ундан муаммо нимадалигини сўраганида, у фақат унда ғалати ҳис-туйғу бўлганлигини айтди, холос. У аёлдан кўпроқ тафсилотларни тортиб олмоқчи бўлди, аммо у дудмол ва сирлилигича қолаверди.

Кейин бу сирнинг таг-тубига етиб, ваҳий пайдо бўлди.

― Леди, сиз Сент-Луисдансиз. Эрингиз у ерда полициячи бўлиб ишлайди.

― Ҳа, бу тўғри. Қандай билдингиз?

Билли унинг саволига жавоб бермади. У ҳали-бери ваҳийни кузатиб турарди.

― Олдин сиз ажойиб уй бекаси эдингиз, аммо кейинги пайтларда сизни уйингиз молхонага ўхшайди. Катта қизингиз ҳозир ўша ерда ва эрингизга ғамхўрлик қилади.

Бу ҳақиқат. Ким сизга буни айтди?

Сиз ўзингизда ғалати ҳис пайдо бўлганида, врачга бордингиз. У сизга гормон укол қилди. Ундан кейин сиз маълум бир черковга бордингиз, у ерда хизматчи сизга жинларга чалингинсан деди. У сизни Калифорниядаги воизга юборди,у эса сизда еттита ёвуз руҳ бор деди. Сиз унинг сўзларига ишондингиз, чунки сиз ўзингиздаги ғалати ҳисларни сири, сабаби шунда бўлса керак деб ўйладингиз. Кейин сиз воиз аёлга қулоқ солдингиз,у сизга бешта жин бор деди. У сизга Жефферсонвиллига келишни ва бу хусусда менга учрашишни буюрди.

― Ҳа, бу ҳаммаси ҳақиқат. Қандай қилиб билдингиз? Сизга қизим қизим қўнғироқ қилдими?

Шу ерда ваҳий тугади ва Билли яна ўз меҳмонхонасига қайтди. Энди у аёлнинг саволларига жавоб беролар эди.

― Муқаддас Руҳ буни ҳаммасини ваҳийда кўрсатди.

Аёл қаддини ростлади ва оёқларини одатдаги ҳолига сурди.

― Мана, энди мен бунинг тагига етаман. Мен бир неча кундан бери ҳеч нарса емовдим; ва мен ўша иккита жинга нима бўлганини билмагунимча ҳеч нарса емоқчи эмасман. Агар мен ўша икки жин нима учун мендан чиқиб кетганлигини билиб олсам, мен худди шу тарзда қолган ҳаммасини чиқиб кетишга мажбур қиламан.

― Леди, сизда умуман ҳеч қанақа жин бўлмаган.

― Бўлмаган?

― Ҳа, мадам. Наҳотки сиз онангизни ўтиш даврида қандай бўлганини кўрмагансиз? Худди шу нарса сиз билан ҳам бўлаяпти. Нима учун ўша гармон укол қилинган эди, нима деб ўйлайсиз?

― Билмайман.

― Улар менопауза сабабидан қилинган эди, мана нима учун.

― Мен учун ибодат қилишга ва буларни қувишга ниятингиз борми?

― Ҳеч нарсани қувишни кераги йўқ. Сизнинг ғалати бўлиб қолишлигингиз жинлар сабабли эмас. Бу ҳаётнинг табиий ҳолати холос.

Унинг юз ифодаси анча ўзига келди. Гўштнинг қовурилганини ҳидидан у ошхона томонга қаради.

― Озгина очқолгандирсиз? ― Билли жилмайиб сўради.

Тез орада аёл чўчқани гўштини, қовурилган тухум ва нонни пок-покиза тушурганча, ошхона столида ўтирар эди. У иккинчи чашка кофени ичиб бўлган эди, Билли деди:

― Ҳозир уйингизга боринг, уйингизни тартибга келтиринг ва ундан кейин эрингизга ажойиб олма пирогини пиширинг. Қачонки у кечқурун уйга қайтганида, уни қучоқ очиб кутиб олинг ва уни севишингизни унга айтинг. Шу кундан эътиборан ва бундан кейин Масиҳчига хос умр кечиринг.

У кетаётганида, унга қараб туриб, Билли Калифорниядаги, ўша ишонувчан аёлга унга жинлар бор деб айтган, ўша икки воиз ҳақида ўйлаб қолди. Ўша воизлар бирор вақт унинг йиғилишларида бўлганмикинлар, деб ҳайрон бўлиб қолди. Улар ўз хизматларини уникига мосламоқчи бўлмагандирлар, деб умид қилди. Билли яна бир бор ўша баптист воизи ва унинг: “Худо сенга ёр бўлсин”, деб уни жиддий огоҳлантиргани ҳақида ўйлаб қолди.

Шу пайт Биллининг уйига “Шевроле” моделли эски пикапда ёшроқ одам келиб тўхтади. Билли пешайвонда ўтирди ва нотаниш одамнинг муаммосини эшита бошлади.

― Бранхам ака, мен Минниаполисдаги ишлатилган, эски машиналар турадиган манзилгоҳнинг эгасиман. Икки йилча олдин мени хотиним элликчилар черковига борди ва Руҳни олди. У мени ҳам ўзи билан боришимни хохлади, аммо мен унга: “Йўқ, мен диндор ҳислатли одам эмасман” ― дедим. Кейин, бир неча ой олдин, мени ҳаяжонга солган нимадир бўлди. Бир кекса аёлга машинани сотганимдан кейин ва курткамни илмоққа илаётган пайтда, мен у аёлга иккала набор калитларни бердимми – йўқми, деб ҳайрон бўла бошладим. Курткам чўнтакларини текшира туриб, бир бўлак қоғоз топдим. Унда: “Сен абадийликни қаерда ўтказасан?” деб ёзилган эди. Бу савол менга шунчалик чуқур таъсир қилдики, мен бизнесимни ходимим жавобгарлигига топширдимда, уйимга, Худони излаш учун қайтдим. Мен Билли Грэхемнинг йиғилишларидан бирига бордим. У менга: агар мен қўлларимни кўтарсам ва Масиҳни ўзимнинг шахсий Нажоткорим деб қабул қилсам, унда иш ҳал бўлгани ва мен абадийликни Исо билан бирга ўтказишимни айтди. Мен қўлларимни кўтардим, бироқ шунда ҳам савол ечилмаганини ҳис қилдим. Шундай қилиб, мен назарейлар черковига жўнадим. Назарейлар айтдики, мен шунчалик бахтиёр бўлишим ва шу сабаб ҳайқира бошламагунимча, қутқарилмас эканман. Шу учун мен ҳайқира бошламагунимгача, ибодат қилавердим-қилавердим, аммо ҳали ҳам муаммо ҳал бўлмаганлигини ҳис этиб турдим. Кейин мен эллигинчилар черковига бордим. У ерда одамлар менга, агар мен ўзга тилларда гапирсам, мени абадийликдаги жойим ҳал бўлади, дейишди. Улар мен билан мен ўзга тилларда гапирмагунимча, ярим кечагача ибодат қилдилар. Аммо мен ҳамишадагидай муаммо ечилмаганини ҳис этиб турдим. Кейинроқ мен “Шифоланишлар Овози” журнали вакиллари билан учрашдим. Улар менга, сизни пайғамбар эканингизни ва агар мен шу ёққа келсам, сиз мен нимани билишим кераклигини айта олишингизни айтдилар. Бранхам ака, мен қандай билсам бўлади, мен абадийликни қаерда ўтказаман.

― Нима десам, биродар, биринчидан, мен пайғамбар эмаслигимни айтмоқчиман. Мен Унинг хизматкори холос. Бироқ сенга, сени ишларингни ҳал қилиш учун пайғамбар керак эмас ― сенга бор-йўғи бир нарса ― Худонинг Каломи керак. Мистер Грэхем, назарейлар ва элликчилар сенга ҳақиқатни айтганлар ва шу вақтнинг ўзида бу ҳали бутунлай ҳақиқат ҳам эмас. Қўлни кўтариш, ҳайқириш ва ўзга тилларда гапириш Масиҳни қабул қилиш дегани эмас. Масиҳни қабул қилиш ― бу Раббий Исо Масиҳ Шахсини қабул қилишдир.

Ёш одам буни тушунгандай бош ирғади, аммо юз ифодасидан у ҳали-бери саросимада эканлиги шундоқ кўриниб турар эди.

― Исо Масиҳни мен қаердан тополаман?

― Сен айтишингча, сен ўша ёзувни ўқиган пайтингда, ўша заҳоти, нимадир сенда жўш урди, ва сен Худони истадинг. Ўша вақтгача сен Ундан узоқлашдинг, кейин эса сен 180º га бурилдинг. Нима у ўзи, сени ақлингда ўзгариш қилиб қўйди?

― Билмайман.

― Худо сени юрагингга худди ўшанда, сен ўша қоғоздаги ёзувга қараган пайтингда кирди.

― Сиз бу билан, бу нарса шу вақтгача мен билан бўлган демоқчимисиз?

― Албатта, биродар. Худди мана шу муносабатингни ўзи ҳам ― бутунлай тескари бурилишни англатади.

― Бранхам ака, сиз мен учун ибодат қилоласизми?

Билли жилмайди ва бош чайқади.

― Сенга ибодат керак эмас. Ҳақиқат сени озод қилди. Бу Муқаддас Руҳнинг меҳнати ― Шахснинг, фикрларнинг эмас. Муқаддас Руҳ Раббий Исо Масиҳ Шахсидир, Қайсиники бизлар юракларимизга қабул қиламиз, Қайсики бизларга ҳаётда ҳамма нарсага янги ва мутлақо бошқача муносабатни беради.327

327 Юҳанно 8:30-36, 14:15-19; Ҳаворийлар 3:19-21 га илова.



Up