Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Ҳақиқий ва ёлғон новда

70 БОБ

1955



ИНДИАНА ШТАТИДА баҳор об-ҳавоси қизиққон “улфат” бўлиши ҳам мумкин. Баъзан қуёш кукуруз ёвонларни бир ёки икки ҳафта давомида ёқимли ҳидли, шамолсиз кунлар билан қиздиради. Ундан кейин эса об-ҳаво кескин ёмонлашади, ва гаризонт устида қора булутлар тўплана бошлайди. Чўққилари ҳурпайган улкан оппоқ булутлар, марказида кулранг доғлари ва атрофлари қорамтир-кўкиш тусли булутлар осмонда худди гражданлар урушидаги тўплар қалдираши ва портлашлар чақинлари билан бораётган армиядай кўчиб юрар ва тозалайдиган ёмғирлари билан қоп-қора заминни суғорар эди.

1955 йил майида Уилльям Бранхам ҳаётида ҳам бир неча жўшқинли кунлар бўлди. Меда ўзининг учинчи хомиладорлигининг охирига келган пайтида, Биллига қарши совуқ шамоллар унинг оиласини йўқотишга таҳдид қилиб, токи ўзини бўронларини билдирмагунича эса бошлади. Бир аёл Медани туғруқ вақтида ўлади, деб башорат қила бошлади. Худо уни Уилльям Бранхамни етаклаш учун юборди, деб даъво қилди, ва Бранхам уни рахбарлигини рад этгани сабабли Худо унга бўйсунмагани учун бундан қасд олиш мақсадида, уни хотинини ўлдириш ниятида деди. У аёл бу башоратни откриткаларга ёзди ва уларни бутун мамлакат бўйлаб тарқатди.

Афсуски, Меда бу башорат ҳақида билиб қолди ва бундан батарроқ хафа бўлди, чунки у шунгача ҳам асабийлашиб юрган эди. 1946 йилда уни биринчи туғишида қизи Ривқони врачлар операция йўли билан олган эдилар. Беш йилдан кейин иккинчи қизи Сора ҳам жарроҳлик йўли билан туғилди. Икки марта ҳам Меда билан Биллини уларни учинчи фарзанди туғилиши Медага зиён қилиши ёки уни умрига зомин бўлиши мумкин деб огоҳлантирди. Ва энди мана бу даҳшатли башорат пайдо бўлди. Бир неча вақт у бунга эътиборсиз юришга ҳаракат қилди, аммо операция яқинлашган сайин руҳи чўка бошлади.

1955 йил, 18 май куни, Медани учинчи жарроҳлик операциясига бир кун қолганида, Билли хотинини кўз ёш қилиб тургани устидан чиқди. У хотинини тинчлантиришга ҳаракат қилиб кўрди.

― Билли, мен билан Марджи ҳам боришини хохлайман; касалхонага бир ўзим боргим келмаяпти.

Меда Бранхам билан Марджи Морган яқин дугона эдилар. Медани болалари туғилганида Марджи палатада бўлган эди, аммо бу сафар уни кутилмаган воқеа туфайли чақиришган эди, ва шундан у келолмади.

Били жавоб берди:

― Менга қулоқ сол, севгилим, бизлар Марджини яхши кўрамиз, бироқ Марджи бизни Худомиз эмас. Марджи ― бизни опамиз. Бизлар Марджига боғлиқ эмасмиз; бизлар Раббий Исога боғлиқмиз, тобемиз бизлар.

― Билли, нима деб ўйлайсан, мен ўламанми?

― Мен билмайман, аммо бола туғилади. Бизда Юсуф бўлади.

― Бу ўшами?

― Азизам, мен билмайман. Мени айтишим қийин, аммо Худо бизда Юсуф бўлади деди. Мен учун ким нима дейди, муҳим эмас, ― бизда барибир Юсуф бўлади. Менга шу ваҳийларни айтган Ўша Худо, буни ҳам айтди. У бошқа очиқликларни бажарилишида мени ҳеч қачон алдамаган, ва У бу сафар ҳам панд бермайди.

Билли кучи етганича уни юпатмоқчи бўлди-ю, аммо у шунчалик хафа эдики, бу нарса уларни иккаласини ҳам хафа қилиб қўйди. Билли машинасига ўтирди-да, Гринс Милл томонга ― ўзини ғорига, у ерда ибодат қилиш учун жўнади. Унга Худо қарийб беш йил бурун унда яна бир ўғил бўлишини айтганлигини билар эди...

1950 ЙИЛ ИЮЛИДА Билли Миннесота штати, Миннеаполисда, чодирда шифоланиш кампаниясини ўтказди. Ўзининг меҳмонхона номерида, Библияда патриарх Юсуф ҳақида ўқиган пайтда у шод-хуррам бўлди. Билли кийимлар осиғлик кичкина омборхонага кирди, ортидан эшикни ёпти ва қувонишда ва ҳўнграб йиғлашда давом этди.

У Иброҳим сайланиш тимсоли эканини, сайланишни билдиришини кўрди; Исҳоқ ― оқланиш ва севги; Ёқуб ― иноят, марҳамат, Юсуф эса ― баркамоллик эканидир. У Масиҳнинг мукаммал образи эди. Юсуф ўз ота-онасининг яхши кўргани ва ўз биродарларининг жуда ёмон кўрган одами эди, чунки унга руҳий тушлар кирар эди. Худди Искариотлик Яҳуда Исони 30 кумуш тангага сотгани каби, уни 20 кумуш тангага биродарлари қулликка сотиб юбордилар. Кўплаб азоб-уқубатлар ва зиндонбандликдан кейин, Юсуф Миср ҳукмдори лавозимига кўтарилди, фақат фиравннинг ўзи ҳокимиятда ундан баланд турар эди. Ўша вазиятда бўлиб, Юсуф ўз оиласини очарчилик даврида ўлимдан қутқариб қололди. Худди шундай тарзда Исо синалган, ҳукм қилинган ва дўзах зиндонига юборилган эди, аммо У ўликлардан тирилди ва Отанинг ўнг томонида ўтирди, ва осмон ва ердаги бутун ҳокимият Унинг ихтиёрида бўлди. Энди Исо ер юзидаги Ўз оиласини абадий ўлимдан қутқара билди.328

328 Ибтидо Китобининг 30-50 боблари (айниқса 37:28); Матто 26:15; Ҳаворийлар 2:36; 1-Коринфликларга 15:4; Ибронийларга 12:2 ва бошқаларга илова.

“О-о! ― Билли қувониб кетди, ― бир кун келиб ўша томонга ўтканимда Юсуф билан учрашиб ва уни қўлини қисганимда, мен жуда бахтиёр бўламан. Дониёр билан учрашаман ва ундан, қачонки Олов Устуни у ерда турганида, ва ўша шерларни бир кечаси билан ушлаб турганида, у ўзини қандай ҳис қилганини сўрайман. Мен ўша яҳудий ўспиринларни қиздирилган печдан ўша эллигинчилар шабадаси билан қандай чиқиб келганларини кўраман. Қандай ажойиб пайтлар!”

“Худойим, ― ибодат қилди Билли, ― мен Сенга Юсуфдай одам учун миннатдорчилик билдирмоқчиман; бир кунлар ер юзида яшаган ўша одам учун; менга ўхшаб танада яшаган ўша одам учун; Сенга ишона билган ва Сени Сўзингни қабул қила олган одам учун. Сенга раҳмат, Раббим, шундай одам учун Сенга шукур”.

Билли патриарх Юсуфни ёқтирди, уни жуда хуш кўрди. У руҳий Юсуф юзидаги нарса билан ҳеч нима қилолмай қолди. У ваҳийлар кўрди, тушларни таъбирлади. Бу учун уни ҳамма ёмон кўрди. У ўзини шундайлиги учун, ҳеч нарса қилолмади ҳам. Ибодат қилаётиб, Билли деди: “О Худойим, агар Сен қачондир менга ўғил берсанг, мен уни Юсуф деб атайман”.

Билли одамлар яшайдиган учта сферани билар эди. Улардан биринчиси ким учундир эзгу мақсадда ибодат қилиш, масалан: “Мен умид қиламанки, сен соғайиб кетасан. Мен имоним етгунича, бор имоним билан сен билан бирга ишонаман”. Бу инсоний сфера. Иккинчи сфера ― бу Илоҳий очиқлик, аён бўлишлик, қачонки нимадир аён бўлади. Сиз ўз қалбингизда биласиз, бу нарса бўлади деб; бироқ бундан бошқа ҳеч нарса йўқ ― бор-йўғи очиқлик, аён бўлишлик. Учинчи сфера ― бу ваҳий, қачонки у “РАББЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ” дегани бўлиб, у мукаммал ва шак-шубҳасиздир.

Қачонки Билли ибодат қилган ва қаттиқ ҳўнграган пайтида, Нимадир унга деди (бу ваҳий эмас эди): “Сенда ўғил бўлади ва сен уни Юсуф деб атайсан”. Билли ўйлаб қолди: “Ундай бўлса, бу ажойиб-ку. Раббим, Сенга рахмат”. У бахтиёр, шод-хуррам бўлиб, яйраб чиқиб келди ва ҳаммага бу ҳақида айта бошлади.

1950 йил ёзида Меда хомиладор бўлди. Бу уларнинг Юсуфи бўлармикан деб, Билли ҳайрон эди. 1951 йил майида бола туғилганида, у қизча экан. Улар уни Сарра деб аташди.жарроҳлик операциясидан кейин врач тушунтирди:

― Мистер Бранхам, хотинингизнинг тос суяклари кенгаймайди,нормал туғиш вақтида у кенгаяди; улар эркаклардагидек қимирламайди. Гап шундаки, у энди бошқа бола туғмаслиги керак,чунки унинг қорни жуда ҳам юпқа. Яхшиси менга рухсат беринг, уни фаллапиев трубаларини боғлай.

― Йўқ, доктор, мен сизга бундай қилишга қўёлмайман.

― У бошқа бола туғмаслиги керак. Агар у яна бир болага ҳомилали бўлса, ундан хотинингиз нобуд бўлиши мумкин. Биз бу ерда озмунча тер тўкмадик. У базўр бундан ўтиб олди.

― Мен барибир ўша трубаларни боғлашга қўёлмайман. Худо менга ўғил бўлади, деб айтди.

― Нима ҳам дердик, мумкин, сиз яна уйланарсиз, ва сизда ўша ўғил туғилар.

― Йўқ, ― Билли бош чайқаб жавоб берди. ― Худо айтди, менда Меда орқали ўғил бўлади.

Гарчи буни у ваҳийда кўрмаган бўлса-да, бу нарса унинг юрагида аён бўлишлик орқали имони билан ёзилган эди.

Унинг имонига ҳамма ҳам қўшилавермади. Сарра туғилганидан кейин бир одам Биллига қўнғироқ қилди ва унинг устидан кула бошлади:

― Менга қулоқ солда, ахир сен Жозефинани кўзда тутган экансанку.

― Сэр, Худо менга ўғил бўлади деди ва мен уни Юсуф деб атайман.

Ўша одам тез орада ўлди.

Биллининг черковидан уч киши (маълум бир черковидан чиққанлар) у сохта пайғамбар деган хулосага келдилар.

“Бир дақиқа, ― жавоб берди Билли, ― мен умуман айтмадим, қачон бу бўлиб ўтади деб, Худо ҳам айтмади қачонлигини. Худо Иброҳимга айтди, унда Исҳоқ бўлади деб, аммо бу ваҳий ичида Исмоил туғилди. Бу ваъдани бекор қилмади. Бир кун келиб Меда орқали мени ўғлим бўлади ва биз уни Юсуф деб атаймиз, Худо худди қандай деган бўлса.

Шундан бери тўрт йил ўтди ва ҳозир Медага навбатдаги болани туғиши керак бўлиб турибди...

БИЛЛИ ШОССЕДАН МАШИНАНИ БУРДИ ва Гринс Милл деган жойга қараб кетди. У машинасини тўхтатди ва ибодат қилиш учун ғорга қараб юра бошлади. Эгри-бугри бурилишдан кета туриб, у иккита дарахт ўртасидаги бутанинг тагида муаллақ турган ўша Нурни кўрди, ва у ёқ – бу ёққа ўзини ташлаб... Овоз деди: “Орқангга қайт ва машинангга бор. Сенинг Библиянг очилиб ётади”.

Қачонки Билли машинасига қайтганида ва Библиясини олганида, у қараса, шамол саҳифаларни ўша лаҳзада, пайғамбар Натан Довудга: “Юрагингда бор ҳаммасини қил, зеро Худо сен билан” ― деган жойда очиб қўйди. Кейин ўша кечасиёқ Раббий Нафанга кўринди ва деди: “Бориб, Мени қулим Довудга айт: Мен сени яйловлардаги қўй суруви орасидан танлаб олдим ва сенинг номингни оламдаги улуғ одамларнинг номи сингари машҳур қилдим. Қаерга борсанг, сен билан бўлдим, ҳужум қилганингда, ҳамма ғанимларингни йўқ қилдим...” “Мен сенга Мен учун уй қуришингга йўл қўйолмайман, аммо сендан кейин уруғинг, ўғилларингдан бири...” “Сени ўғилларинг” деб Буни айтиши заҳоти, о-о, ҳамма гап шунда-да! Билли деди: “Юсуф?” Бу чин ҳақиқат эди. У ҳавотирланмаслиги учун Раббий унга нимани кўрсатганини тушунди. Кейин у ҳўнграб юборди.

Билли машинасига ўтирди ва уйига жўнади. Машинасини тўхтатганида у Медани ахлат ташлаш учун бораётганини кўрди. У базўр ҳаракатланар, уни қорни жуда катталашган, юзи рангпар; у йиғлар ва жуда асабий эди. Билли унга югуриб борди ва қучиб, деди:

― Азизам сен дадил бўлишингни истайман.

― Нима учун?

― Сен биласанми, мен қаерда бўлдим?

― Фаҳмлаяпман.

― Менда “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ” бор. Севгилим, Юсуф дунёга келади. У йўлда. Хавотир олма; энди ҳаммаси жойида.

Бу сўзлардан Меда шу заҳотиёқ тинчланди

Кейинги куни эрталаб соат еттида (19 май 1955 йил) Билли хотинини касалхонага этди. Врач кечаси давомида бола анча пастга тушганини кўрди ва Билли ҳайқириб юборди: “О Худойим-меҳрибоним!” Билли хотинини ўпиб, деди:

― Севгилим, озроқ вақт ўтиб, Юсуф шу ерда бўлади.

Медани шошилинч туғриқхонага ўтказишди. Билли ҳавотирдаги бошқа оталар билан гиламда у ёқдан – бу ёққа юриб, кута бошлади. Қанчадир дақиқа ўтиб, кейин эса қабулхонага ҳамшира қайтиб келиб шундай деди:

― Жаноб Бранхам?

― Ҳа, хоним.

― Сизда ажойиб ўғил туғилди, 3 килограмм ва 260 грамм вазн билан.

― Юсуф, кичкинтойим, сен бу ёққа анча узоқ вақтда етиб келдинг. Отажонинг сени кўришдан хурсанд.

― Сиз уни Юсуф деб атадингизми? ― деди ҳамшира.

― Ҳа, унинг исми айнан шундай.

ЮСУФ ТУҒИЛГАНИДАН бир неча кун ўтиб, Майнер Арганбрайт Биллиникига меҳмон бўлиб келди. Майнер баландбўй одам эмасди. Билли бир куни ҳазиллашиб, келишган қадди-қоматли одам бўлиши учун, уни хотини билан бирлаштириш керак бўлади, деган эди. Дўстининг кичкина жуссасига қарамай, Билли Майнер Арганбрайтни имонида баҳодир деб ҳисоблар эди. У Тўлиқ Инжилчи Халқаро Тадбиркорлар Жамиятининг вице-президенти эди. Бунинг устига, у ўша ташкилотнинг “Тўлиқ Инжилчи Тадбиркорлар Овози” журналида муҳаррирлик қилар, унда Уилльям Бранхам кампаниялари ҳақида мақолалар мунтазам эълон қилинар эди. Билли бир неча йиллардан бери Майнер билан таниш эди ва ундаги Масиҳчига хос камтарлигини, хушмуомалалигини, саҳийлиги ва доимо Муқаддас Руҳ раҳномалигини ҳис этиб туришини ҳурмат қилар эди.

Ўз креслоси четгинасида ўтириб, Арганбрайт шундай деди:

― Бранхам ака, менда Раббийдан ажойиб бир очиқлик бор.

― Ҳа, сэр, мен сени эшитаман, ― деди Билли олдинга эгилиброқ.

― Раббий мени Швецарияга, Цюрихга боришимни истайди. Сен мен билан боришни истармидинг?

Креслоси ёстиқчасига бўшашиб ўзини суяганича, Билли жавоб берди:

― Менда Денверда битта кечқурунги мажлис тайинланган. Кейин мен Жоржия, Мейконда бир ҳафта бўламан. Бу ҳақида ўйлаб кўришимга қўй.

У Швецарияга сафар тўғрисида ибодат қилганида, аралаш-қуралаш туйғулар билан қолди. Худо унга бориши кераклигини тўғридан-тўғри гапирмади. Шунга қарамай, Билли бу ҳақида қанча кўп ўйласа, агар Майнер Арганбрайт бу сафар хусусида ваҳий олган бўлса, бу Худонинг иродаси бўлса керак деб, шунга кўп ҳис қила бошлади.

БИЛЛИ ПОЛЬ БРАНХАМ отасининг меҳмонхона номери эшигини эринмай тақиллатаверди. Ҳеч қандай жавоб эшитилмас эди ― ҳаттоки эшик ортидан салгина ҳаракат ҳам. Билли Поль отасини кечки хизматдан олдин чуқур ибодатда эканини биларди. Ҳар қандай бошқа оқшомлари Билли Поль қайтиб кетар ва ўн беш дақиқадан сўнг яна келиб тақиллатар эди ― аммо бу оқшом бундан мустасно эди. У секин тақиллатишда ва чақиришда давом этаверди:

― Дада, яхшиси шошилгин, бугун яна сени ваъз қилишингга тўғри келади. Жек ака ҳали келмади.

Жек Моор Биллининг ҳозирги администратори, Жоржия штати, Мейкондаги йиғилиш 3 июнь, жума куни бошланишига ва бирин-кетин ўн оқшом давом этишига келишиб олган эди. Йиғилишлар жадвалидаги зиддиятлар туфайли у ердаги биринчи учта йиғилишларда қатнашолмади, аммо у душанбада пайдо бўлишини ваъда берди. Энди бўлса, сешанбадаги кечқурунги йиғилишни ўтказиш вақти келди, Жек Моор эса ҳали ҳам келмади. Бу дегани, Биллига касаллар учун ибодат қилишдан олдин яна ўзи ваъз қилиши керак эди. У одамлар имонини кўтариш учун дастлабки ваъзни администратори қилишини афзал кўрар эди. Шундай қилиб Билли ибодат хизматига диққатини қаратган бўлар, шунда Уни кучини эҳтиёт қилиб туришига ёрдам бўлар эди. Ваъз қилишда руҳланиш ва ваҳийларни идрок қилиш учун руҳланиш мутлақо фарқ қилади: иккинчи ҳолда Билли биринчи ҳолидагидан кўра кўпроқ зўриқишда бўлар эди. Бир нарсага руҳланишдан бошқасига ўтаётиб, у қўшимча нагрузка олар эди, бироқ эҳтиёт бўлганда, у буни уддалар эди.

Мейкондаги бу кампания футбол стадионида очиқ ҳавода ўтказилди. Йиғиштириладиган стуллар бутун футбол майдони бўйлаб қатор-қатор қўйилган эди. Одамлар тўрт оқшом мўъжизаларни кузатганларидан сўнг, уларнинг иштиёқи ҳатто ёмғир ёғиши хавфидан ҳам сўндиролмади ― стадиондаги ҳар бир йиғиладиган стул, трибунадаги кўплаб бошқа ўтириладиган жойларни ҳам айтсак, банд эди. Футбол дарвозаси линиясини бири ёнида платформа кўтарилган эди. Билли зиналардан подиумга чиққанида ҳам, у қайси мавзуда ваъз қилишини ҳали-бери билмас эди. У одамлар билан саломлашганидан кейингина ваъзини мавзуси келди.

У Библиясидаги, Исроил еридаги ҳар бир мева дарахти ва узум новдасини емирган ҳашаротларни босиб келиши ҳақида пайғамбар айтган, Иоил Китобини очди. Аввал у Иоил 1:4ни ўқиди. “Личинкадан қолганини чигиртка еди, чигирткадан қолганини қурт еди, қуртдан қолганини капалак қурт еб битирди”. Кейин у Иоил 2:25ни ўқиди: “Мен ўша, сизларга юборган буюк лашкарларим ― чигиртка, қурт, капалак ва личинка еган ўша йилларни сизларга тиклайман”.329

329 Қирол Иаковнинг инглизча Библиясидан таржимаси. Рус синодаль таржимасида: “Капалак қуртидан қолганини чигиртка еди, қуртлардан қолганларини эса қўнғизлар еб битирди”. “Мен ўша, Менинг буюк лашкарларим ― чигиртка, қурт, қўнғиз ва капалак қуртлари еган ўша йиллар учун ҳақини қайтараман...” Изоҳ: личинка, капалак қурт, қурт ва чигиртка битта ҳашаротнинг ўзини ўсишидаги тўртта стадиясидир. (Тарж.)

Унинг овози бутун футбол стадиони бўйлаб прожектор столбаларига осилган ўнлаб карнайлар товуши оралиғида акс-садо бўлиб такрорланар эди.

― Худо Ўз черковини узум новдасига ўхшатади. Исо деди: “Мен токман, сизлар эса новдаларсиз”.330 Шу учун Масиҳда бўлган ҳаёт, ҳар бир новдада бўлиш керак. Шундай қилиб, агар Масиҳ Осмон Шоҳлигини касалларни шифолаб, ваъз қилган бўлса, унда ҳар бир ўсаётган новдалар ҳам худди шуни қилиши керак, чунки улардан ҳам токда бўлган ҳаёт мавжуд бўлади.

330 Юҳанно 15:1-6

Шу пайтгача Билли ҳамма маълум бўлган материалларни айтиб юрган бўлса, аммо шу вақтдан эътиборан у “янги сўқмоқни боса бошлади” ва янги уруғ сепа бошлади. Ер юзида иккита руҳий ток мавжуд: бири ҳақиқий, бошқаси эса сохта. Иккала ток ҳам ёнма-ён ўсаверди, шу учун уларнинг новдалари бир-бирига чирмашиб кетадики, натижада баъзан қайси шох қайси дарахтга тегишлилигини аниқлаш қийин бўлиб қолади, ― деди у. Аммо Исо: “Уларнинг меваларига қараб билиб оласизлар”,331 ― деди.

331 Матто 7: 15-23

― Эсингизда бўлсин, ― Билли таъкидлади, ― дажжол руҳи диндор, художўй. Охирги вақтларда бу ҳақиқатга шунчалик яқин бўладики, агар иложини топсалар ҳатто танланганларни ҳам йўлдан оздирган бўлар эди, ― деган эди Исо.

Ибтидо Китобидан далил қилиб, Билли Қобил ва Хобилни диндор эканини кўрсатди: иккиси ҳам ишонувчи эдилар,иккаласи ҳам қурбонгоҳ қурди, ва иккиси ҳам Худога қурбонлик келтирди. Қобил Хобил каби шундай сидқидилдан сиғинди. Ҳақиқатда, Қобилнинг қурбонлиги укасиникидан анча чиройли эди. Қобил ер-замин мевалари ва гулларини келтирди. Хобил бўлса, қурбонгоҳга сўйилган қўзини келтирди. Худо унинг қурбонлигини рад этиб, ва укасиникини қабул қилганидан ғазабланди. Ҳобилда дунёга гуноҳни келтирган ер-юзи мевалари эмаслигига; гуноҳ қон орқали келганига руҳий очиқлик, ваҳий бор эди. Ҳобил гуноҳни фақат ягона бир усул ― қон тўкиш орқали қувиш мумкинлигини англаган эди. У ўша, қачонки Худонинг Қўзиси Ўз Қонини ҳалок бўладиган одам гуноҳлари учун тўккан куннинг нишонаси, белгиси бўлиб хизмат қилди.332

332 Ибтидо 4:2-8

Билли бу икки жонни Ибтидо Китобидан токи Сонлар Китобининг 23-бобигача, Мўабликлар Исроил қабилалари билан курашган жойгача кузатиб, текшириб келди. Бу Мўаб халқи Иброҳимнинг жияни Лут авлодларидан бўлиб, Исроил сиғинадиган Худога сиғинар эдилар. Исроил Мусо шахсида пайғамбарга эга бўлганидек, Мўаб ҳам Балом шахсида пайғамбарни топди. Мўаб шоҳ Балоқ Баломга у Худодан Исроилни лаънатлашини сўраши учун кўп пул таклиф қилди. Балом Балоқнинг таклифини қабул қилди. Худога йўл очилиш учун, Балом етти қурбонгоҳга еттита буқа ва еттита қўчқорни қурбонлик қилди. Левит қонунларига кўра бу асосан тўғри эди.333 Шу пайт Билли:

333 Саҳрода 23:1, 29; 1-Паралипоменон 15:26; 2-Паралипаменон 29:21; Аюб 42:7-8; Иезикиил 45:23

― Сиз шундай беҳисоб муҳим ва анъанавий урф-одатчи бўлишингиз мумкин ва шунда ҳам барибир тўппа-тўғри дўзахга бораверасиз, ― деб айрим тингловчиларни хижолатга солди.

У шундай тушунтирди:

― Гарчи бу иккала жон ёнма-ён ўссаларда ― иккиси ҳам муҳим, фундаментал ва диндор, ― уларни фақат меваларига қараб билиб олиш мумкин. Яҳудони бошқа шогирдлар билан таққосланглар. Кўп йиллар давомида Яҳудо ҳам худди қолганлардек жуда муҳим, фундаментал эди, аммо эллик кун байрами олдидан ўз мевасини кўрсатди ― у ҳосил байрамига ва янгидан, юқоридан туғилишга эришолмади. Улар ўйлайдики, буларнинг ҳаммаси онгимизда бўлиб ўтади. Йўқ, дўстлар, бу бизнинг жонимизда содир бўлади.

― Исони фарзийлар билан таққосланг. Исо ҳам, улар ҳам Яшуа-Худога ва Қонуннинг асосий таълимотига ишонишар эди, аммо ғайритабиий аломат ва мўъжизалар. Исони тасдиқлади. Ҳаворийлар ҳам ўшандай тасдиққа эга эдилар. Унга бошланғич, биринчи черков ҳам эга эди. Ва шу тарзда ҳар бир даврдаги ҳақиқий ток тасдиқланади. Исо: “Менинг номим билан жинларни қувасиз, касалларга қўл қўясиз ва улар соғаядилар”,334 ― деди. Ўша иккала ток орасидаги фарқ ҳам шундада. Уларни иккиси ҳам асосий таълимотга ишонадилар, аммо фақат ҳақиқий токда Руҳ бор, ва фақат у ўзини кунидаги нурни кўра олиши мумкин. Эсингизда бўлсин, Павел: ҳарф ўлдиради, Руҳ ҳаёт бағишлайди,335 деган.

334 Марк 16:15-18

335 2-Коринфликларга 3:6

Бу нарса унинг имонини кучайтириш, кўтаришга мўлжалланган одатдаги ваъзларидан ниҳоятда қаттиқ чекланиши эканлигини билар эди; аммо бу унинг янги вазифаси ― ҳар бир кампаниясида фундаментал библиявий таълимотни ваъз қилишга кўпроқ вақт ажратиш вазифаси эди. Шу оқшом у фундаментал таълимотларнинг ҳаммасидан энг муҳимини таъкидлади: “ Сиз юқоридан туғилишингиз керак”.336 Шак-шубҳасиз, унинг бундай сўзларидан айрим одамлар ноқулай аҳволга тушишди. Билли бошқача қилаолмасди. У фақат, қачонки одамлар ибодат навбатида ғайритабиий равишда юрак сирларини билишни кўрганларида, уларга ваъз қилинаётган таълимот ҳақиқат эканлигини англайдилар, деб умид қилар эди холос.

336 Юҳанно 3:1-8

Кейинроқ, шу оқшом Билли хизматни боришини ўзгартирганида, яъни касаллар учун ибодат қилишга ўтганида,ваҳийлар бирини орқасидан бошқаси “ёпирилиб” келаверди, ва ҳар сафар сирларни билиш кимнингдир муҳтожини таг-тубигача айтиб бораверди. Ибодат навбатидаги иккинчи аёл Биллининг олдида турди. Аёл бирор нарса дейишидан олдин, у:

― Бир дақиқа, ― деди.

У юзини ўтирганларга ўгирди ва кузатиб ва аудиториядагиларни эшита бошлади.

― Бу ёвуз руҳ бошқаларни ёрдамга чақира бошлади. Мен ёнимда турган леди билан у ерда оёқлари стулга кўтариб қўйилган аёл орасида қоронғу полосани кўраяпман. Уларни иккаласи ҳам рак. Бу ерда турган ледини томоғини рак емирган.

У ёнида турган аёлга гапира бошлади:

― Леди, ишонинг. Сиз асабийлашаяпсиз. Врачлар сизни операция қилишмоқчи бўлишди ва ҳозир сизни товушингиз томоғингиздаги тешикдан чиқаяпти. Сиз Жоржиядан эмассиз. Сиз Флорида штати, Мелроуз шаҳридансиз. Сизни исмингиз миссис Е.М. Робинсон.

Бутун стадион бўйлаб ғўнғир-ғўнғир бўлиб кетди. Билли миссис Робинсонга қўл қўйди ва ўша рак, иблисни Исо Исми билан лаънатлади. Кейин у одамлар орасида ўтирган бошқа аёлга мурожаат қилди:

― Опа, сизда кўкрак раки. Ваҳийда мен врачни сизни текшираётганини кўраяпман.

Билли бу рак ёвуз руҳини ҳам Исо Исми билан лаънатлади.

Ёш методистлар воизи баланд трибунада ўтирганича, бу ҳаммасини кузатиб турар эди. Уиллард Коллинз ўйлаб қўйди: “Бу методистлар черковидек эмас. Бунга ўхшаган бирор нарса олдин мен кўрмаган эдим. Мен жуда узоқда ўтирибман ва кўпроқ кўра олмайман. Эртага мен яқинроқ ўтиришим лозим бўлади”.

Кейинги оқшом Уиллард Коллинз платформа яқинроғида бўш стул излади. У уни тополмади. Ҳатто платформа билан биринчи қатор орасидаги жой ҳам ногиронлар аравачаларида ўтирган ва раскладушкаларда ётган одамлар билан тўлиб кетган эди. Уиллард тўхтади ва кекса қора танли одамдан, у қанчалик узоқ вақт касаллигини сўради.

― Мен ўн етти йилдан бери тўшакдан туролмайман, ― одамгина жавоб берди.

Бу одамлар қанчалар қуриб кетганини кўриб, Уиллард унинг сўзларига ишонди. Платформа ёнида бўш стул тополмай, Уиллард яна трибунадан жой эгаллади.

Ўша оқшомги хизмати вақтида Уилльям Бранхам ибодат навбатидаги бир аёлга деди:

― Сиз рак дейиладиган қўрқинчли касалликдан қийналаяпсиз. Сизни ёнингизда ўлим руҳи муаллақ осилиб турибди. Аммо шифоланишдан ташқари сизга жонингизни қутқарилиши керак. Сиз гуноҳкорсиз. Агар сиз ҳозир товба қиласиз ва ҳаётингизни Исо Масиҳга топширасиз, У сизни шифолайди.

У товба қилганидан кейин, шифоланди ҳам. Билли уни зиналардан шитоб билан футбол майдонидаги ўтларга тушиб бораётганини кузатиб турди. Фаришта унинг кетидан бораверди. Ҳали аёл йўлакдан стуллар орасидан борар экан, Фаришта эса ундан кетди ва ногиронлар аравачалари ва раскладушкалардаги одамлар томонга силжиди. Бирдан Билли ўша, олдинроқ Уиллард Коллинз гаплашган қора танли қария одамни кўрсатди.

― Сиз, сэр, ака, у раскладушкадаги... Сиз менга Худонинг пайғамбари деб ишонасизми? Сизда ибодат карточкаси йўқ, шундай эмасми? Сизга у керак ҳам эмас. Сиз мени ўз пайғамбарингиздай қабул қиласизми ва менга қулоқ осасизми? Унда ўша раскладушкадан туринг, уйингизга боринг ва кечки овқатни енг. Исо Масиҳ сизни соғайтирди. Омин.

Қари одам озғин оёқларини раскладушкасидан ошириб туширди ва турди. Кимдир уни бир неча сония ушлаброқ турди. Кейин у ўзгалар ёрдамисиз футбол майдонини бир томони бўйлаб ўтиб борди ва стадионни тарк этди.

Уиллард Коллинз уйқу артерияларида қон урушини ҳис этиб турди. “Бу чиндан ҳам шундай-ку! ― ўйлади у. ― Мен ўша ибодат навбатига тушишни истайман”. Кўп йиллар давомида Уиллард ошқозон ярасидан азият чекар, шундан у қатъий диетага амал қилар, енгил овқатланар эди. Кўп йиллардан бери у бугун биринчи марта соғайишига ишонди... агар у Уилльям Бранхамдан ўзи учун ибодат қилишини сўрай билса.

Ибодат навбатига тушиш унчалар осон иш эмасди. Ҳар кечқурун фақат юзта карточка тарқатилар ва ўша гуруҳдан фақат 15-30 одамни навбатга тизиш учун айириб олинар эди. Ҳар кечқурун юзлаб одамлар карточка олиш учун стадионга олдинроқ келишарди.пайшанба кечқурун Уиллард уни олмади. Хафа бўлганича, у бир неча вақт платформага иложи борича яқинроқ, бўш жой излаб шу атрофларда юрди. Олдинда нафақат ногирон аравачалар ва раскладушкалар, балки хизматни магнитофон тасмасига ёзиб оладиган одамлар учун ҳам жой ажратилган эди. Уиллард иккита магнитофон орасида кичикроқ бўш жойни пайқаб қолди. Пикапига чопиб бориб, йиғма стулни олди, стадионга келди ва ўша магнитофонлар орасига суқулиб кирди.

Ибодат навбатидаги ўнталар одам учун ибодат қилиб, Уилльям Бранхам зинадан майдонга тушди ва раскладушкалар ва ногиронлар аравачалари оралаб, гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда айрим одамлар учун ибодат қилиб юра бошлади. Кейин у Уиллард ёнида ҳам тўхтади, уни елкасига қўлини қўйди ва ибодат қилди: “Ота, у ҳам касал. Шифола уни”. Платформага зиналардан чиқди ва микрофонга келиб деди:

― Сиз, аниқроғи, буни кўролмадингиз, аммо Раббий Фариштаси мени борган ҳар бир одамга этган эди.

Уиллард Коллинз Фариштани кўролмади, аммо Уни ўша ердалгини ҳис қилди. Хушхабарчи унга тегиб ва ибодат қилганидан кейин, Уиллард танасида ғалати бир туйғуни ҳис этди. Бу худди совуқ сув уни устидан ва у орқали оқиб ўтганга ўхшаш эди. Унда энди ошқозони билан бошқа муаммо бўлмади.

Кампаниянинг охирги оқшомида ибодат навбатидан қандайдир аёл ўтди. Билли унинг муаммосини ва уни неча марта операция қилганларини аниқлик билан айтди. Кейин у аёлга, уни Мейкон эмас, балки Жоржия штати, Огастеда яшашини, гарчи уни айтиши бўйича у аёлни кўрмаган бўлса ҳам, унинг исмини ва уйини манзилини ҳам айтди. Уиллард бу кампания вақтида Уилльям Бранхам юзлаб одамларнинг юрак сирларини билганиникузатди ва бу фактдан унинг ҳайрати бу сафар ҳам камаймади. Кейин бир нарса бўлиб ўтдики, шундан у жуда хавотирга тушди. Унинг орқасида ўтирган аёл ёнидаги аёлга шундай деди: “Бранхам ака, шубҳасиз, бу сафар хато қилди. Мен бу аёлни биламан ва бу аёл у ерда яшамайди”.

Шубҳа Уилларднинг имонини ўзининг ёвуз тиғи билан жароҳатлади. У Уилльям Бранхамнинг: “Агар мен сирларни билиш вақтида бирор-нимани нотўғри айтсам, унда мен гапирганларнинг ҳеч қайсига умуман ишонманглар, чунки бу мен бошқа энди Муқаддас Руҳ билан етакланмаяпман, дегани”. Уиллард Коллинз бундай дейишидаги мантиқни кўрди. Агар Бранхам юрак сирларини билишда хатога йўл қўйолганида, у таълимотда ҳам хато қилиши мумкин эди. Гап мана нимада эди: у ҳақиқатдан ҳам хатога йўл қўйдимикан? Коллинз бу ҳақида билиши лозим эди. Сўнгги бир неча кун давомида у айрим одамлардан сўраб-сўраб, токи, ниҳоят, ҳақиқатни билмагунича, айғоқчи ролини ўйнади. Маълум бўлишича, ўша, гап ким ҳақида бораётган аёл, қайсики пайшанба оқшомида ибодат навбатидан ўтишидан икки кун олдин, Огаста шаҳридаги янги уйига кўчиб ўтган экан. Йиғилиш вақтида одамлар орасида ўтирган унинг таниши уни кўчиб кетганини билмас эди. Шундай қилиб, у ҳақиқатдан ҳам Уилльям Бранхам айтган манзилда яшар эди.



Up