Аломатлар ҳамроҳлигида
8 bob
1929
1929-йил октябрида Нъю-Йорк фонд биржасидаги инқироз, Қўшма Штатларни шундай инқирозий ҳалокатга олиб келди-ки, бунақасини олдин ҳеч ким кўрмаган эди. Минглаб банклар ўзининг асосий кириш эшикларини ёпиб қўйган бир пайтда, чорасиз банкирлар дарғазаб омонатчиларнинг кўзига тушмаслик учун оёқ учларида бинонинг яширин эшикларидан чиқиб кетишарди.Охир оқибатда Буюк Иқтисодий Танглик21 иқтисодиётнинг ҳамма соҳаларини қамраб олди: заводлар ё ишлаб чиқариш соҳасини кескин камайтирди, ё бўлмаса тўлиқ ёпилиб кетди; фермерлар банкрот бўлдилар, ё бўлмаса белбоғларини қаттиқроқ қисдилар; ишсизлик ҳаддан ташқари ўсдики, ҳар тўртинчи америкалик ишчи ишсизликдан қийналар эди.
21 Буюк Иқтисодий Танглик — 1929-1932 йилларда АҚШ даги иқтисодий инқироз.
Уилльям Бранхам Жефферсонвилл коммунал хизмат бўлимида ишлар ва соатига 20 цент иш ҳақи олар, лекин ишлаш имкониятига эгалигидан ўзини бахтиёр ҳисобларди. У ҳали ҳам ўз умрини Ғарб тоғларида, мўйнали ҳайвонларни овлашга бағишлашни орзу қиларди, аммо ҳозир унинг маоши уйига керак эди. Чарлз Бранхам 38 ёшида ишдан айрилган ва энди шу топиш имконияти ҳам йўқ ҳисоб, (Ароқхўрлик оқибатида соғлиғини йўқотган) 1929-йил 2-ноябрида Элла Бранхам ўнинчи ва охирги боласини туғди. Ниҳоят, тўққиз ўғилдан сўнг қиз кўрди. Элла қизини Фей Делорес Бранхам деб атади, лекин уни Делорес деб чақирарди. Хуллас, бир уйда яшаётган ўн бир Бранхамлардан фақат биргина Биллида доимий иш бор эди. У ўзини оиласига яна бир неча йил ёрдам бериши лозимлигини билиб турарди.
“Индиана Комуал Компанияси”да бир йил ишлаган Билли, уйида камдан-кам бўлар, аммо иш уни зериктириб қўймас ва унинг жўшқинлигига мос келарди. Бир ҳафта унга газ трубалари ётқизиш учун ариқ қазиса, кейинги ҳафтада унга ҳисоблагичлар кўрсатгичларини кўчириб келиш топшириларди; кейин у газ трубаларини газ чиқараётган жойларини тузатарди, бўлмаса электр узатиш линияларидаги камчилигу-нуқсонларни тузатиш учун электр симёғочларга чиқарди. Унга фақат бир нарса ёқмасди — бу электр энергияси учунтўловни бажармаган мижозларни тармоқдан узиб қўйиш эди. Турғунлик кучайган сайин, бу ҳолатлар кучая борар ва бу унинг характерига зид эди.
Билли Коммунал компания хизматига ишлаганидан қувонишига қарамай, ҳафтасига 8 доллар ўн бир кишилик оила учун жуда етиб ётмасди. Шу сабабли, қачонки унга тўлиқсиз маош билан ёввойи қушларни ҳимоя қилиш инспектори ўринбосарлигига таклиф қилишганида, у дарҳол бу имкониятга рози бўлди. Бу дегани, у ўрмон ичларига патруллик қилиши учун шаҳарданмунтазам чиқиб туриши керак эди. Унга энг ёқтирган машғулоти учун маош тўлаш деган фикрнинг ўзи, аъло фикрдек туюлларди. Ҳақиқатдан эса, ҳаммаси бошқача эди. Унинг маоши комиссион тақдирлашдан ҳисобланар ва ўрмон қушларини мухофаза қилиш қоидаларини бузувчиларига берилган жарима квитанциялар миқдорига боғлиқ эди. Аммо Биллида бирор кишига жарима квитанцияси ёзишга ирода етишмасди. У браконьер билан ўтириб, унга ҳайвонларнинг қўриқлашнинг фойдалиги ва штатнинг қоидаларига риоя қилишнинг муҳимлиги тўғрисида лекция ўқиса кўпроқ, фойда бўларди, деб ҳисобларди. Аслида, у шаҳардан чиқиб, ҳамма вақтини атроф ўрмонларда кезишдан роҳатланар ва бунинг ўзи у учун етарли мукофот эди.
Бир куни Билли Жефферсонвиллдан 32 км шимолдаги Генривилле давлат қўриқхонасида патруллик қилиши керак эди. У “Грейхаунд”22 автобусига ўтиришга улгурмаёқ, ғалати ҳис-туйғудан сиқила бошлади; бу босимга ўхшар эди, гўё кўринмас куч уни босарди. Автобус лиқ тўла эди: йўловчилар ҳам ўтирган жойларни, эгаллашган ва кўплар йўлакда ҳам туришарди. Билли автобусни ўртасига сиқилиб ўтди, денгизчи матрос ва тўладан келган ўрта яшар аёл орасида тўхтади. Аёл кўзини кўтарди ва деди:
22 Инглизча “Грейхаунд” сўзи “чопқир, бедов” маъносини беради. Шу сабабдан АҚШ ва Канададаги тез юрар маршрут автобуслари “Грейхаунд” дейилади.
— Ассалом!
Автобус шу пайтвогзалдан юриб кетди.
— Ассалому алайкум, — Билли жавоб берди, деразадан кўриниб қолган уйларни кузатганча. Энди Ўша ғалати куч янада кўпроқ боса бошлади. Гўёки у куч шу йирик аёлдан келаётгандек эди. Кўз қирини ташлаб, Билли аёлнинг тикилиб турганини сезди. Бу билан аёл уни ноқулай аҳволга қўйди.
Тез орада аёл гапира бошлади.
— Сиз полицеймисиз?
Билли ўрмон қушларини муҳофаза қилувчи инспектор униформасини кийиб юрарди; ёнида револьвер қопчиғи билан осилган эди.
— Мен табиатни асраш бўйича инспекторман, — жавоб бердиу.
— Сиз ёлғизсиз, шундай эмасми?
Билли ҳайрон бўлганини билдирмади.
— Йўқ хоним, — ёлғонлади у.
— Унда сиз ўз уйингизда турмайсиз, — деди у.
— Мени қанақа уйим бўлса, ўша ерда туряпман, — деди у.
Аёл бошини чайқади.
— Йўқ, сиз Ғарбда яшаш учун туғилгансиз.
Бу уни худди бошидан оёғигача муздек сув қуйгандек довдиратиб қўйди.
— Нималар деяпсиз ўзи?
— Балки мен яхшиси сизга ҳаммасини тушунтирай. Мен астрологман, тушунсангиз, — деди у.
“Хўш, мана ғалати аёллардан яна биттаси”, — ўйлади у ва ичида хўрсинди. У аёлдан узоқлашиб, денгизчига яқинроқ борди.
Аёл автобус чайқалиши билан унга яқинлашарди.
— Мен сиз билан бир неча дақиқа гаплашмоқчиман, — деди аёл.
Билли уни эшитмагандай олдинга қарашда давом этарди. Аёл бўш келмади:
— Мумкинми, сиз билан озгина гаплашсам?
Билли унга эътибор бермади. У, — “Мен эркакларга хос ҳаракат қилмаяпман, лекин у билан ҳеч гаплашгим йўқ”, — деб ўйлади.
Шунда ҳам аёл уни ўз ҳолига қўймади
— Эй сиз, табиатни қўриқлаш инспектори, мумкинми сиз билан бир неча дақиқа гаплашсам?
Ниҳоят, Билли қайрилиб қисқа ва кескин деди:
— Мендан сизга нима керак?
Ўзининг қўполлигидан виждони кемирар, аслида унинг астролог билан ҳеч гаплашгиси йўқ эди. У аттракциондаги лўли аёлнинг гапларини эслади ва бу ҳам уни ташвишлантирди.
— Сиз Христианми? — сўради аёл.
— Йўқ, — кесиб ташлади у. — Бундан сизга нима?
Аёл елкасини қисди.
— О, ҳақиқатдан ҳам сиз белги остида туғилганингизни ўзингиз биласизми, о мен учун бу нарса жуда қизиқ.
Биллиининг томоғига бир нарса тиқилди.
— Тушунияпсизми хоним, бу ҳақида ҳеч нарса билишни истамайман. Мен сиз билан қўпол гаплашаётганимни биламан, лекин атайлаб бундай қилаяпман. Бу нарсага мени ҳеч қандай ишим йўқ.
Аёл озроқ тисланди.
— О, бунчалар дағал бўлманг.
— Мен сизни дилингизни яраламоқчи эмасман, аммо мен ҳеч қандай диний бирор нарсани билмайман, билишни ҳам истамайман.
Билли ундан ўгирилиб, кўз қири билан денгизчи томон, автобуснинг олд томонига қараб олди.
— О, сиз бундай ўзингизни тутманг. Буни дин билан ҳеч қандай умумийлиги йўқ. Мен ҳозир ўғлимни кўришга Чикагога кетяпман; у баптистлар хизматчиси. Мен Оқ Уйда ишлайман. Сиз биласизми, юлдузларнинг ҳолати ерда бўладиган воқеаларга таъсир қилишини?
— Мен бу ҳақида ҳеч нарса билмайман, — Билли жавоб берди.
— Олдингизда денгизчи турибди. Ундан сўрангчи, Ой сув кўтарилиши ва қайтишини бошқармасмикин? — деди аёл.
— Менинг ўзимда буни билиш учун ақлим етарли, — уни гапини бўлди.
— Нима десам, яна кўплаб осмон жисмлари борки, дунёда уларни жуда муҳим ҳисоблайдилар. Агар мен сизни қачон туғилганингизни аниқ айтиб берсам сиз менга ишонармидингиз, — аёл давом этди.
Билли қошини чимирди.
— Ҳеч қачон сиз буни қилолмайсиз.
Аёл жилмайди.
— О, мен буни уддалайман. Сиз 1909-йил 6-апрельда, эрталаб соат 5 да туғилгансиз.
Биллининг қўпол, қўрс ва ёқтирмаган кўриниши йўқолиб, юмшаб қолди, у жуда ҳайрон қолди.
— Мутлақо тўғри. Энди бу денгизчига, уни қачон туғилганини айтинг.
— Буни мен айтолмайман, — деди у. — биласизми, сиз белги-аломат остида туғилгансиз. Наҳотки, бу ҳақида черков хизматчилари сиз билан гаплашмаган?
— Мени ҳеч қандай хизматчилар билан умумийлигим йўқ. Ҳеч қанақа, ҳеч нарса.
Аёл бу жавобдан ўйланиб қолди, нигоҳини бир онгагина бошқа томон бурди.
— Чиндан ҳам ғалати эмасми, хизматчилар бу ҳақида ҳеч нарса билмайди?
— Мен уларга ўхшаб бекорсоз эмасман, — Билли жавоб берди
Аёл яна унга тикилди.
— Мен сизга бир нарсани айтмоқчиман, эшитсангиз. Сиз ишора остида белги остида, бутун инсониятга инъом сифатида туғилгансиз. Агар сиз буни фақат бир англасангиз эди...
Билли уни гапини бўлди.
— Балким мен яна бир Даниэл Бун23 бўларман? Менга овчилик ёқади, ва мен ҳам Кентуккиштатида туғилдим.
23 Даниэль Бун (1734-1820) — Кентукки штатини ишғол қилишда Америка колониялари тузилаётган вақтда ҳиндларга қарши курашган буюк йўл бошловчилардан бири.
— Йўқ, мен бутунлай бошқа нарса ҳақида гапиряпман.
— Хўш, унда, мумкин, бизнесмен бўларман. Мен ўрта маълумотлиман.
Бу нарса аёлни қувонтирмади, шекилли.
— Мен бутунлай бошқа нарса ҳақида гапиряпман. Кимлигингизни мен билмайман, сизнинг аурангизгақараганда, сиз инъом-неъмат сингари туғилгансиз.Сиз эслайсизми, Чақалоқ Исога “Юлдуз Мунажжимлари”ни қандай бошлаб келиш тарихини.
— Мен дин ҳақида ҳеч нарса билмайман.
— Лекин сиз Исони кўришга бораётган “Мунажжимлар” тўғрисида эшитгансизку, тўғрими?
— Ҳа.
— “Мунажжимлар” ўзи ким?
— О, улар чиндан ҳам оддий мунажжимлар эди; мени билганим шу.
Аёл тушунтира бошлади.
— “Мунажжимлар” менга ўхшаш астрологлар, юлдуз ҳисобчилари эдилар. Биласизми, Худо ерда нима қилмоқчи бўлса, У аввало осмонда эълон қилади. Исо туғилганда ҳам худди шу нарса бўлди: Шарқда яшовчи астрологларнидиққатини учта осмон жисмлари бир қаторга тўпланганлиги жалб қилди. Улардан бири Сим авлодидан, бошқаси Хам, учинчиси эса Иафет (Нуҳнинг уч ўғли. Улар ердаги ҳамма одамларни билдиради. Учала одамнинг ҳар бири ғарбга мустақил сафарга чиққан, Қуддусда учрашмаганларига қадар, бошқалар ҳам сафарга чиққанлигини билишмаган. Кейинчалик Байтлахмга келишди ва у ерда чақалоқ-Исони топдилар, Унинг аура рангидан, Исо улар қидирган Зотлигини англадилар. Сиз биласизми, аура нима? Бу инсон танининг ғайритабиий нури. Ҳар бир инсонда бу нур (шуъла) бор. Нур турли рангларда бўлади ва ҳар бир рангнинг ўз маъноси бор. Олтин ранг Худодан неъматни англатади. Хуллас, шу “мунажжим”лар Исога сиғиндилар ва унга ўз инъомларини бердилар. Улар орқага жўнашлари билан ўша учала осмон жисмлари ўз орбиталарига қайта бошладилар. Инсоният учун Худодан берилган буюк инъом — Ўзининг Ўғли Исо — шарафига, ҳар сафар бу осмон жисмлари яна бир чизиққа тўпланганида, Худо инсониятга кичик инъом юборади.Сиз ҳам шу планеталар бирлашганида туғилгансиз. Сизга олтин нур (шуъла) эргашиб юради. Мана мен қаёқдан биламан сизни, қайси вақт ва кунда туғилгансиз, шунга ўхшаб сизнинг тақдирингиз Ғарбда кечади.
Билли буларнинг ҳаммасини эътибор билан эшитишга интилди, аммо бу пайтда ўзи зериккан эди.
— Хоним, менга Индиана штатида ўрмон паранда-ҳайвонларини қўриқловчи инспекторлигим маълум ва мен кучим етган ишни қилишга ҳаракат қиламан. Мен диндор ҳам эмасман, ва бу ҳақида эшитишни ҳам ҳоҳламайман!
Билли автобус олдироғига шундай сурулдики, энди денгизчи у билан астролог-аёл ўрасида туриб қолди. Шундай бўлди-ю суҳбат ҳам тугади.
Шунга қарамай, буни унутишни ўзи бўлмасди, бу мулоқот Биллининг фикрини бир мартагина ташвишлантириб қўймади. Унинг ҳаёти ўзи билган одамларнинг кўпчилигидан, жуда кескин фарқ қиладигандай туюларди; аммо инъом ҳақидачи? Бу нимани англатиши мумкин? Ва унда муҳимроқ нима бор-у, бу ғалати одамларни ўзига жалб қилади? Фолбин хотин унга эргашиб юрадиган Нурни кўрганини айтди; астролог аёл эса бу Нурни аура (шуъла) деб атади. Билли буларни ҳеч ақлига сиғдиролмасди. Ҳаммасини ҳеч қандай умумийлаштиролмасди. Саволлар унинг ақлида, кувадаги қаймоқдай айланарди. Нима учун у тез юрар автобусга кириши билан одамни тешиб ўткудек босимни ҳис қилди? Нима сабабдан суҳбат дин тўғрисида борганда, ўзини ноқулай ҳис қилди? Мумкин, Худо уни излаган-у, у эса Худодан яширинишга уринган? Уни ҳаёти Ғарбда рўёбга чиқиши тақдир қилинган деганда, у аёл нимани кўзда тутди экан ўзи?