Швецариядаги қарама-қаршилик
71 БОБ
ФРАНЦИЯ УСТИДАН УЧИБ ЎТАЁТИБ, Уилльям Бранхам пастга, майдонларга қаради. Улар худди ҳар турли яшил рангларга бўялган “қийқимлардан тикилган чойшабга” ўхшаб кўринар эди. Тепаликлар орасидан дарёлар эгри-бугри бўлиб оқар эди. Пастдаги манзара бўйигаям, энигаям йўллар блан кесилган бўлиб, улар айрим жойларда қишлоқчалардан ўтар, бошқа ерларда эса катта шаҳарларнинг чалкаш-чулкаш йўлларига қўшилиб, йўқолиб қолар эди. Юмшоқ оппоқ булутлар ерга “хол-хол” кашта кўринишида соя ташлар эди. Тепаликлар бу орада токи баланд тоғларга айлангунича, йириклашаверди. Ниҳоят, Билли Альпнинг ўткир чўққилари орасидаги узун эгри-бугри водийсида ётган, яшил-кулранг илонга ўхшаган Цюрих кўлини кўрди. Кўлнинг шимоли-ғарбий томонида катта шаҳар ястаниб ётар эди. Тез орада кўз ўнгида аэропорт пайдо бўлди. Самолёт, гўё тинч, осойишта водийга қўна бошлади. Аслида эса Билли қарама-қаршиликлар ва келишмовчиликлар бўронига тушиб келаётган эди.
У Швецария, Цюрихга 1955 йил 8 июн; шанба куни қўнди. Бу сафарда Биллига Билли Поль Бранхам, Флоридадан Фред Босворт, Калифорния, Лос-Анжелосдан Майнер Арганбрайн ва Нью-Йорк штати, Бирменгемдан Жорж Гарднер ҳамроҳ бўлдилар. Арганбрайн ва Гарднер бу йиғилишларни Халқаро Тўлиқ Инжилчи Тадбиркорлар Жамиятининг ёрдами туфайли ташкиллаштирдилар(ХТИТЖ). Жадвалга асосан, Биллига Цюрихдаги йирик стадионда тўққиз кун давомида ваъз қилиши турган эди. Доктор Адольф Гуггенбул ― швецариялик адвокат, меҳмонхона эгаси ва ХТИТЖ раҳбари ― Швецариядаги тадбиркорлар ва йиғилишлар ташкил этишни бошқараётган эди, шу билар бирга, америкалик хушхабарчилар кампанияси аъзолари учун таржимонлик сифатида ҳам хизмат қилаётган эди. (№1 Сурат)
Аслида, ундан олдинроқ, бошқа бир америкалик хушхабарчи, Билли Грэхамнинг ўтган ҳафта келиши зиддиятларнинг боши бўлди. У Билли келган куни Цюрихнинг охирги хизматида ваъз қилган эди. Билли ўша оқшом Билли Грэхамни ваъзини эшитиш истагида эди. Аммо узоқ учишдан чарчагани туфайли у меҳмонхона номерида кўзи юмилди ва жуда кеч, Грэхамни йиғилиши бошлангачгина уйғонди. Бахтига, у уни номеридаги радиодан эшита билди. Билли Грэхам, Исо Масиҳ одам танасида намоён бўлган Худонинг Ўзи эди деганида, Билли бор товуши билан “Омин!” деб қичқирди. Чунки унинг мактуби ҳам шундай эди.
Ўша оқшом Билли ҳайратланарли ваҳий кўрди. У, гўё, Ернинг улкан глобуси устидан қараб, ҳавода турар эди. Пастда Европа ва Африка материклари жойлашган бўлиб, улардан глобус масштабига мос равишда тоғлар ва тепаликлар кўтарилиб турар эди. Альп тоғлари занжирининг энг баланд чўққисида, Германия ва Швецария ўртасидаги чегара ёнида немис бургути ўтирган эди. Бу қуш отда кетаётган одамга қаттиқ тикилиб, кузатиб турди. Чавандоз отда юриш учун кийиладиган британларнинг анъанавий қизил пиджак, қизил шапка, оқ брижа ва баланд чарм этикдан иборат кийимида эди. Бургут Европа ва Африкадан ўтиб, Яхши Умидлар бурнига қараб кетаётган ўша одамдан ўткир кўзларини узмай тураверди. Билли Раббий Фариштасининг сўзларини эшитди: “Ҳамма гуноҳ қилди ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир”.337
337 Римликларга 3:23
Ваҳий Биллини чарчатиб, донг қотириб, қалдироқ солиб, ғойиб бўлди.
Якшанба эрталаб уни черков қўнғироқлари жаранги уйғотди. Уни жарангидан бутун водий акс-садога тўлди. Цюрихда бирданига бунча кўп қўнғироқлар чалинганидан, Билли ҳазиллашиб, Мингйиллик Шоҳлик бошланган бўлиши керак, деди. Нонушта вақтида доктор Гуггенбул унга Билли Грэхамнинг Швецарияда тугай деб қолган кампанияси ҳақидаги захархандали газета мақоласини кўрсатди. Муҳтарам Грэхам ҳақида бу мақолада ҳеч қандай нарса дейилмаган эди. Танқидчиларнинг фикрича, унинг костюми жуда ҳам қиммат эди, одекалони ўта ўткир ҳидли эди, сочлари бўлса жуда жингалак эдики, гўё унга бунақа причёска қилган косметика салонида соатлаб бўлган эди. Репортёрга унинг ваъз қилиш услуби ҳам ёқмабди. У мистер Грэхам совунларини сотмоқчи бўлган савдогарга ўхшаб, қўлларини тартибсиз силкитди ва қичқирди, деб ёзган эди.
Биллини оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан биринчи марта ҳужум қилиниши эмас эди, аммо унга ҳеч қачон олдин кимнидир бундай майда-чуйдалар учун бунчалар ғазаб билан танқид қилганларини кўришига тўғри келмаган эди. Доктор Гуггенбул аслида танқидчиларнинг зарбаси Грэхамнинг ташқи кўриниши ва муаммосига қаратилган эмас деб тушунтирди. Билли Грэхамнинг Исо Масиҳни энг олий Илоҳийлиги ваъз қилиши, Швецариядаги энг қадимги, йирик ва эътиборли Масиҳчи деноминация ― Швецария Реформаторлари черкови доктринасига зид эди. Реформаторлар черковлари Швецариядаги Протестант Реформацияси даврларидаги энг муҳим реформатор, Хулдрейх Цвинглининг таълимотига риоя қилар эди. Цвингли Масиҳни қиз боладан туғилишини инкор этар, бунинг ўрнига Исо Юсуфнинг табиий ўғли ва бор-йўғи Худонинг Ўғли деб номланган дер эди.
Билли ўйлаб қолди: “Агар улар Билли Грэхамдай сайқалланган одамни танқид қилсалар, мен ҳақимда нима дер эканлар?”
Душанба кечқурун, кампаниянинг биринчи кечки йиғилишида Билли йиғилганларга, уларнинг имонини кўтариш ва уларни ибодат йиғилишига тайёрлаш учун ярим соат гапирди.
― Мен шифокорман, деб айтмайман. Исо Масиҳ ягона Шифокордир. Мен врачларни, касалхона ва тиббиётни ёмонламайман ― бу ҳаммаси бизлар учун Илоҳий неъматдир. Бунинг устига, мен врачлар ўрнига талабгор ҳам эмасман. Бироқ, анча нарсалар борки, уларни врачлар қилолмайди. Бу шунақа эканидан, бизлар Исодан ёрдам сўрашга ҳаққимиз бор. Мен Уни ёрдам беришига ишонаман. Мана, қарийб ўн йилки, мен Унинг мени хизматим орқали ўн минглаб одамларни: кўрлар, чўлоқлар, мажруҳлар, шикасталар ва ногиронларни шифолаганини гувоҳидирман. Мен Уни учта одамни ўликдан тирилтирганини кўрганман: улардан иккитаси Қўшма Штатларда ва бири Финляндияда. Бугун ҳам У ер юзида юрганида қандай бўлган бўлса, худди Ўшандай Раббий Исо.
― Исо ерда юрганидаги хизмати вақтида худди шундай учта одамни тирилтирди: Иаирни қизини, Наин шаҳридаги бева аёлни ўғлини ва Лазарни.338 Агарла Ота Унга кўпроқ кўрсатса эди, У кўплаб одамларни тирилтирган бўлар эди.
338 Луқо 8: 40-56; 7:11-18; Юҳанно 11:1-43 шу тартибда.
― Унутманглар, Исо Байт-Хасдадаги ҳовуз ёнига борганида, У тўшакчада ётган одам олдида тўхтади. У одам 38 йилдан бери касал эди, шу сабабли у касаллик у учун ўлимга этадиган эмас эди. Ўша жой ундан ҳам оғир аҳволдаги одамларга тўла эди. Исо эса фақат ўша одамни шифолади. Нима учун? У уни шифолади, чунки уни ваҳийда кўрди. Қачонки Ундан фарзийлар бу ҳақида сўраганларида, У деди: “Сизларга ростини айтаман: Ўғил Отанинг қилган ишларини кўрмагунча, Ўзи ҳеч нарса қила олмайди. Ота нималарни қилса, Ўғил худди шуларни қилади”.339
339 Юҳанно 5:1-19
― Шундай қилиб, келинглар, Раббий Исога тўғри муносабатда ва эҳтиромли бўламиз. Ундан оладиган натижа сизларнинг ҳар қандай Илоҳий неъматларга бўлган муносабатингизга боғлиқ бўлади. Исонинг кийимини барига теккан касалманд аёл, Унинг қудратини ҳис қилди, Уни кўзини бекитиб ва Уни юзига уриб: “Агар сен пайғамбар бўлсанг, сен бизга айт, сени ким урганини”, деган аскар ҳеч нарсани ҳис қилмади.340 Ҳамма нарса сизни Унга қандай муносабат билан келаётганингизга боғлиқ.
340 Луқо 22:63‑65
Билли мана шундай руҳда ўзининг ғайриоддий хизматини Янги Аҳддан мисоллар билан тушунтиришга ҳаракат қилиб, давом этди. У одамларни ибодат учун навбатга чақирганида, биринчи бўлиб ёш аёл олдинга чиқди. Билли деди:
― Сиз ҳаммангиз биласизки, бу мўъжизаларни одамзод қила олмайди. Мен аминманки, сизлар, Масиҳчилар, менинг бу ердаги позициямни тушунасизлар. Мен сизнинг Раббингиз ва Нажоткорингиз, Исо Масиҳни ифода этаман.
― Шундай қилиб, мана ёш аёл турибди. Мен ҳаётимда ҳеч қачон уни кўрмаганман. Бизларни минглаб километрлар ажратиб туради, аммо Худо у ҳақида ҳаммасини билади. Бу худди ўша вақтдагидек, Исо Самариядаги қудуқ олдида тўхтагандаги ва у аёл билан, токи уни руҳини топиб олмагунича гаплашгандагидек. У аёлнинг муҳтожи ҳақида ваҳий кўрди ва кейин деди: “Сенинг беш нафар эринг бўлган, ҳозиргиси ҳам эринг эмас”. У жавоб берди: “Ҳазрат, кўриб турибманки, Сен пайғамбарсан. Қачон Масиҳ келса, У ҳам бизга шундай нарсани айтади”. Исо деди: “Мен Ўшаман”.341 Кўряпсизларми, ўша кўнгилда тутилган сирларнинг очилиши, Масиҳнинг аломатини ўзи эди. У бугун ҳам ўшандай.
341 Юҳанно 4:1-26
Билли бу ёш аёл билан қисқача гаплашди. Кейин у аёлни ўлчамини кичраётганини ва ваҳийга ўтганини кўрди, ваҳийда унинг сири очилди. У деди:
― Бу аёл Масиҳчи. Унинг муаммоси томоғида ― тонзиллит. Мен унга врачнинг бу гландини кесиш керак, деганини эшитяпман. Уни ичакларидан ҳам қон кетади. Сиз инглизчада гапирасиз. Сиз Швецариядан эмассиз; сиз Германиядан. Сиз бу ёққа поездда келдингиз ва бугун кечқурун қайтишингиз керак. Уйда бувингиз бор ва у ракдан ўлаяпти ва сиз уни ҳам шифоланишини истайсиз. Агар бу тўғри ҳақиқат бўлса, аудиториядаги ҳамма кўриши учун қўлларингизни кўтаринг.
У қўлларини кўтарганидан кейин Билли шундай деди:
― Уйингизга боринг, бувингизга қўлларингизни қўйинг, зеро, МУҚАДДАС РУҲ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Сен соғайишинг учун уйингга кетасан, Раббий Исо Масиҳ Исми ҳақи”.
Бунинг кетидан кўплаб ваҳий ва мўъжизалар бўлди.
Кейинги кун Цюрих газеталари Билли Бранхамни Билли Грэхамдан ҳам аччиқроқ танқид қилди. Реформатор черковлари унинг самимийлиги ва ниятларига шубҳа уйғоттириб, уни ёлғончи ва лўттибоз деб ҳақорат қилди. Платформада, у бир одамда фикрини жалб қилганида, ундаги инъом бемалол ҳаракат қилди, бироқ у аудиториядаги одамлар орасида кераклича ҳаракат қилмади. Бу Биллининг кампаниясини вақтида тўсиқлик бўлди. Чунки ундаги юрак сирларини билиш неъмати, шифога муҳтож ҳар қайси одам, уни, шифони Исо Масиҳдан олиши учун хизмат қилар эди.
Ўша оқшом, қачонки Биллининг олдида навбатда биринчи одам турганида, Билли деди: “Бу одам мендан узоқлаша бошлади”, ― а бу дегани, у нотаниш, бегона одам кичрайиб бориб, ваҳийга ўтаётганини у кузатиб турган эди.
― Унда рак, биқинида бошланган, ва у ҳозир жигарни емирган. Агар Худо уни шифоламаса, у яқинда ўлади.
Бир онда ваҳийдан чиқиб, Билли стадиондаги ҳаммага деди:
― Энди сизлар ҳеч нарсани яшира билмайсиз. Бир неча сония олдин гапирган ўша овоз мендан эмас эди. Мен фақат сизнинг биродарингиз холос. Бу менинг овозимни ишлатган Исо Масиҳ эди. Энди нима бўлиши, бу одамнинг муносабатига боғлиқ; у нимани олиши, унинг бу ҳақдаги фикрига боғлиқ.
Бу одам, кўринишидан, Исо Масиҳ ўша ердалигига ишонган ва уни шифолай олишига ишонган эди, чунки у учун Билли ибодат қилганидан кейин, у ўзини бошқача ҳис қилди.
Навбатдаги одам аёл киши эди. Билли деди:
― Бу леди ҳақида менга ҳеч нарса маълум эмас. Мен у билан қанча узоқ гаплашсам, Раббий Исо у ҳақида шунча кўп нарсани ваҳий орқали очади. Агар Худо менга, сиз бу ёққа нима учун келганингизни айтса, сиз Уни ўз Шифокорингиз деб қабул қиласизми? Мен сизни врач қандай текшираётганини кўраяпман, ва у сизга ўт пуфагини олиб талаш керак деяпти. Сиз операция қилишларини истамаяпсиз ва мана худди шу сабабдан сиз шу ердасиз. Мен сизни хонангизда шу имконият учун ибодат қилаётганингизни кўряпман. Бу ҳақиқат. Имонингиз сизни қутқарди. Исо Масиҳ Исми ҳақи соғ бўлинг.
Билли бутун стадиондан ўзига қаратилган шубҳалар тўлқинини ҳис қилди. Кўпчилик одамларда, гўё, футбол ўйини вақтидагидек муносабат бўлганди.
― Илтимос, дўстларим, турманглар ва юрманглар ҳам, ― деди Билли. ― Бу жуда ҳурматсизлик. Сиз Муқаддас Руҳни безовта қиласиз.
У навбатда турган яна бир неча одамни муаммоларини очди ва кейин яна аудиторияга бурилди. Қўли билан ўтирганларнинг маълум секторини кўрсата туриб, Билли деди:
― А сизлар, у ердагилар, нима дейсиз? Сизлар бутун юрагингиз билан ишонасизми? Бу сиз учун сирли нарса, чунки сизга ғайритабиийлик тўғрисида ҳеч қачон ўргатмадилар. Сиз буни тушунмайсиз. Мени мойлаб турган худди ўша Нур, мен шу ердалигимдан бери аудиторияни ўша қисмида уч маротоба айланди ― ва сиз унга яқинлашишни истамайсиз. Ҳозирнинг ўзида сизлардан ҳар бирингиз оёқларингизда шифоланиб туришингиз керак. У шу ерда ахир! Сизга бор-йўғи буни қабул қилишингиз керак.
Аста-секин ишончсизлик ёйилиб, имон эса кучайди. Стадиондаги юзлаб одамлар Исо Исми ҳақи ўз шифоларини олдилар. Билли меҳробга чақирган вақтда, ўз ҳаётларини Исо Масиҳга ишонишлари учун 10 000 одам оёққа турди. Шу манзара ҳар оқшом такрорланди, шу учун ҳафтанинг охирида Биллининг ҳомийларининг тахминий ҳисоблари бўйича, 50 000 одам бу кампания даврида Исо Масиҳни ўз Нажоткори деб қабул қилдилар. Бу одамларнинг ҳаммаси ҳам Швецариядан эмас эди. Ҳафта давомида минглаб одамлар марказий Европанинг барча бурчакларидан Цюрихга, Биллининг ваъзларини эшитиш учун оқиб келдилар. Майнер Арганбрайт стадион автотураргоҳидаги 180 та немис автобусларини санади. Кундузи шаҳарга шундай кўп одам келганидан, ҳар бир жамоат биноларида мўрча уясидек иш қайнади. У борлигидан бирор бир муаммо бўлмасин деб, Билли бўш вақтининг кўп қисмини меҳмонхона номерида ўтказди. Бундан ҳафтанинг охиридаги бир эрталаб мустасно бўлди. Шунда Раббий Фариштаси унга тўппа-тўғри шундай деди: “Кўчага чиқ ва кўлга қараб туш”.
Билли ўғлни бирга боришини сўради. Билли Полга бу бемаъниликдай туюлди.
― Дада, ахир сени кимдир таниб қолади. Унда халқ сени қисиб ташлайди, ва биз у ерга сени у ёқдан чиқариб олиш учун полицияни чақиришимизга тўғри келади.
― Нимаям дейман, Раббий менга кўлга боришни буюрди, шу учун мен борай.
Билли Поль отасининг ортидан истар-истамас кетди. Швецария иккинчи жаҳон уруши вақтида бомбардировка қилинмаганлигидан, Цюрихнинг тарихий обидалари яхши сақланган эди: унда узоқ йиллардан бери турган чиройли ғишт иморатли кўчалар кўп эди. Кўл соҳили майсазорлар ва дарахтлар, гуллар ва фавворалар, меҳмонхона ёнидаги хиёбон жойлари ва яхшилаб тозаланган йўлаклари билан, сайёҳлар паркига айланган эди. Билли соҳил бўйлаб қуёш нуридан ҳамда атрофдаги чиройли манзарадан завқланар эди. У очиқ ҳавога чиққани ва оёқларини ёзганидан димоғи чоғ эди. Билли Поль соҳилдаги юзлаб бошқа одамлардан ҳавотирда эди: уларнинг айримлари скамейкада ўтирган, ёки чойшабларида ёпинган бўлса, бошқалари бўлса қирғоқдан пастга ва юқорига одимлашар эди. Тез орада, уларни ҳеч ким билмаганидан, Билли Поль тинчланди.
Ота-бола бирга анчагина юриб қўйишди. Ниҳоят, улар скамейкада ўтирган ва Библиядай кўринган китобга эгилиб турган кексароқ одамга яқинлашдилар. Қариянинг юзларидан, эрталабки қуёшда ялтирайдиган шудрингдек кўз ёшлари оқар эди.
Билли Фариштанинг ҳозирлигини ҳис қилди. Яна бир қадам ― ва у мутлақо бошқа мамлакатга кўчиб ўтди, у ерда ўша қари одамни ёшроқ аёлни қуриб қолган қўлидан рўмолча олганини кўрди. Бу аёлнинг юбкасига бешта ёш бола тирмашди. Ваҳий янада кўпроқ тафсилотларни очиб, давом этди ва ундан кейин Билли яна Цюрих кўли қирғоғи ёнидаги пиёдалар йўлакчасида пайдо бўлди.
― Мана бу одам, Худо мени у билан учрашиш учун юборди бу ёққа, ― деди Билли ўғлига.
― Дада, сен унга бориб гаплашмассан, ахир а?
― Йўқ, у ўзи менга қараб келади, гапиради. У жуда олисдан. Мана кўрасан ― унда мен учун бир нимаси бор; бир аёлнинг қўлига муносабати бор бир нарсаси бор.
― Сен буни қандай билдинг?
― Мен ҳозиргина ваҳий кўрдим. Хўб, кетдик. Фақат қўлга қара-да, ўша одам ёнидан ўтиб кетавер.
Билли кўм-кўк сув кенгликларига нигоҳини қадади. Кўл узоқлардаги четларини улкан тоғлар ортига яшириб, эгри-бугри бўлиб кетган эди. Тоғ эса сувдан сал-сал чиқиб турар эди. Тоғ этаги дарахтлар ва буталар билан ясаниб ётар, тик қоялардан эса бир неча шаршара оқиб турар эди. Қирғоққа яқинроқдан сузиб ўтган катердан тўлқин уриб келаётган эди.
― Дада, бу одам ортимиздан келаяпти, ― деди Билли Поль.
― Биламан. Биз кейинги бурилишда кўприкдан ўтамиз ва у худди ўша кўприкчада бизга етиб келади.
― Олдиндаги йўлча кичикроқ дарахтзор билан ўралган бино атрофидан айланиб кетган эди. Бурилишга етгач, улар кўлга тушиб борадиган кичиккина ариқча устидаги кўприкчага келишди. Билли ўғли билан кўприкчани ўртасига келганларида, бу нотаниш одам уларга етиб олди.
― Бранхам ака, ― деди у кучли чет эл акценти билан инглиз тилида.
Билли унга юзини ўгирди. Қария ўзини таништирди ва Россиядан келганини айтди. Бир неча юз россияликларга Цюрихдаги бу йиғилишларга келиш учун виза олиш мўъжиза бўлди. Сумкасидан оппоқ рўмолчани чиқариб, россиялик қария уни Биллига тутқазди. У ватанида, ёш аёл қўлини қаттиқ шикастланганидан, у ҳеч яхши бўлмаяпти, деди. Энди уни қўли қуриди, ва ҳеч нарсага ярамаяпти, ва бунинг натижасида унинг бешта боласига қараши қийинлашганини айтди. Қария Биллини бу рўмолча устида ибодат қилишини ва уни олтита бўлакчага йиртиб беришини истар эди. У қачон Россияга қайтганида, Худо бу олтита мойланган латтани ўша касал аёлни шифоланиши ва бешта болани дуо қилиш учун ишлатишига ишонар эди.
Билли рўмолча учун ибодат қилди, уни бўлаклади ва уларни нотаниш одамга берди. Кейин у сўради:
― Мен Швецариядалигимни қандай билдингиз?
― Биз буни Швецария радиосидан эшитдик.
― Сиз мени йиғилишларим ҳақида олдин эшитганмисиз?
― Ҳа. Сиз бир куни Финляндияда ўлган бола учун ибодат қилгансиз ва Худо уни тирилтирган эди. Бу хабар ҳатто Россияни бурчакларигача етиб борди. Кўп йиллар давомида мен сизни учратишни хохлар эдим, аммо мен қандай қилиб темир парда чегарасидан ўта олар эдим? Коммунистлар менга ҳеч қачон Америкага боришимга қўймас эди. Кейин мен сизни Швецарияга келишингизни эшитдим. Ушбу кун― бу мўъжиза бўлди.
Билли Байт-Хасда ҳовузи ёнидаги одам ва Исони этагига теккан аёл ҳақида ўйлаб қолди.342 Бир неча юз йил муқаддам ўша икки шахс каби, бу россиялик қария ҳам Илоҳий ваъдаларга тўғри муносабатда мурожаат қилди.
342 Юҳанно 5:1-19; Матто 9:20-22