Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

“Халтачали” қалтироқ

72 БОБ

1955



ШВЕЦАРИЯДАН ҚАЙТИБ, Уилльям Бранхам Жефферсонвиллидаги офисида тоғ бўлиб кетган хатларни кўрди. Бу кутилмаган сюрприз эмас эди. Ҳар сафар, Билли сафарда бўлса, унга келган хатлар тинмай ёғаётган қорга ўхшаб, тўпланаверар эди. Унинг ёрдамчи секретарлари, мистер ва миссис Кокс, бу хатларнинг кўпларини Биллининг аралашувисиз уддалашар эди. Бу хатларнинг кўплари ибодат қилинган газлама сўраган одамлардан келган эди. Билли Туннель Миллдаги ўзининг ғорига борди ва тушдан кейин вақтини бутунлай оқ лента ғалтаги устидан ибодат қилиб ўтказди. Кейин мистер ва миссис Кокс бу ленталарни ўн беш сантиметрли қилиб кесдилар ва шуни илтимос қилиб сўраган ҳар бир одамга почта орқали текин жўнатдилар. Кўплаб хатларда шифоланиш кампаниялари ёки ибодат қилинган материал олгандан кейин соғайганлик ва мўъжизалар ҳақида гувоҳликлар билдирилган эди.

Бошқа хатлар бор эдики, уни Биллини ўзи шахсан кўриб чиқиши керак эди. Ҳозирда бутун дунёнинг 400 та йирик шаҳарларидан унга хат ва телеграммалар келган бўлиб, уларда одамлар ундан ўзларининг жойларида шифоланиш кампанияларини ўтказишини сўрагандилар. Албатта, у бу илтимосларнинг бор-йўғи бир қисминигина қаноатлантира олар эди. Билли бу илтимосларнинг ҳар бирини ўз ибодатига қўшар ва Худодан кейинги сафар бориши керак бўлса, раҳбарлик қилишини илтижо қилар эди. Унинг бу методлари туфайли, уни администраторларига кампанияларни режалаштиришлари мушкул эди. Улар уни йиғилишларини ҳеч бўлмаганда, олти ой олдин режалаштиришни афзал кўрар эдилар. Билли эса, у Муқаддас Руҳ раҳбарлиги бўйича юриши учун, анча ўзгарувчан графикка эга бўлишни истар эди. Августнинг биринчи дам олиш кунларида, Биллига Кентукки штати, Кэмпбеллсвиллида йиғилиш белгиланган эди. Кейин унда Германия сафарига тайёрланиши учун бир ҳафта бўш вақти бор эди. Унинг Германиянинг Карлсруэдаги кампанияси 15 августда бошланиши керак эди.

Ҳар ҳафта одамлардан ўнлаб телефон қўнғироқлари, мактублар ва телеграммалар ҳам олар эди. Уларда ундан келиб ўзлари учун шахсан ибодат қилишини илтимос қилардилар. Агар улар мактуб жўнатишса, улар кўпинча конвертга ўз муҳтожлари билан бирга бу ёққа ва орқага самолётга билет солиб юборишар эди. Биллининг бу одамларни ҳаммаси учун шахсан ибодат қилишини ҳам, сафарлар қилишини ҳам ҳеч иложи йўқ эди. Агар у қилмоқчи бўлса, унда бор ҳамма вақтида фақат шу билан шуғулланишига тўғри келар эди. Шунда ҳам, уларни мактуб ва телеграммаларини ўқиганида, бу одамларни ҳар бири учун ибодат қилар эди ва у ҳар доим, Худо баъзан унга алоҳида, махсус сафарга чорлаши мумкинлиги имкониятига очиқ эди. Доим рози бўлар эди.

Бир куни хонасида Библияни ўрганар экан, тўсатдан деворлар йўқолиб қолди, ва у ўзини кўчадаги йўлакда турганини кўрди. Атрофидаги барча уйлар унга нотаниш эди. Кейин бир оқ уйнинг эшиги очилди, ва у ёқдан қўлида портфели билан бир одам чиқди. Нотаниш одам йўлакчадан юра бошлади, эшикчани очди, тратуардан Биллини олдидан ўтди, ўзининг кулранг машинасига ўтирди ва жўнаб кетди.

Қаёқдандир, орқа томондан, Биллининг ўнг елкаси ортидан, Раббий Фариштаси деди:

― Эшикчани у томонига қара.

Боғ эшикчасини очиб, Билли сарамжон-саришта қилинган тўгарак гулзорча ёнида ётган кетмончани кўрди. Фаришта деди:

― Эшикка бор. У ерда сен жигарранг пальто кийган аёл билан учрашасан, у йиғлаётган бўлади, чунки у ўзининг касал ўғли учун жуда қаттиқ ҳавотирланади. Сен ундан уни ўғлини кўришни илтимос қил. У сени ётоқхонага олиб боради. Сен шляпангни кроватга қўйганингда, у уни олиб телевизорни устига қўяди. Сен, токи ётоқхонага қизил свитер кийган аёл келиб, кроватга ўтирмагунича кутиб тур. Хонада иккита аёл бўлганидан кейин, болага қўл қўй ва: “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: сен шифоландинг”, ― дегин.

Бирдан атроф муҳит ўзгариб кетди. Энди Билли гўё, кўчада турар ва деразадан, деворларида катта-катта, ўзига хос соатлар осиб қўйилган универсал магазинга қараб турганди. Билли бир маромда ғижирлаётган товушни эшитди. Бу товуш қаёқдан келаётганини билиш учун қайрилиб, у олдида ғижирлаётган ғилдиракли ногиронлар аравачасида бир одамни суриб бораётган ҳамширани кўрди. У одамни тиззаларида Библия ётган эди. Фаришта деди:

― Вақтга эътибор бер.

Билли яна соатига қаради ва соат миллари ўн минут кам учни кўрсатаётганини кўрди. Кейин Фаришта қўшиб қўйди:

― Бу одамга айт, у турсин ва юрсин.

Шу оннинг ўзида ваҳий тугади ва Билли яна ўз хонасида пайдо бўлди.

Бошқа кўплаб ваҳийлар сингари, бу ваҳий ҳам Биллининг онгида аниқ-равшан таассуротлар қолдирди. Бошқа шунга ўхшаш хотиралари каби бу таассуроти ҳам вақт ўтиши билан унутилиб кетиши мумкинлигини у билар эди, шу учун унинг биринчи иши, шуларнинг ҳар бирини ваҳийлар китобига ёзиб қўйиш эди.

Уч кун ўтиб, Билли хатларни ўқиётганида, улардан бири унинг юрагига бошқаларидан кўра ўзгача таъсир қилди. Колорадо штати, Денвердан бир одам туберкулёздан ўлим ёқасида экан. У Биллини Денверга келишини ва у учун дарҳол ибодат қилишини илтимос қилган эди. Гарчи бу мактуб Билли охирги уч кун ичида ўқиган ўнлаб мактублардан фарқ қилмаса-да, бу сафар Муқаддас Руҳ унинг ичида: “Ўша ёққа жўна!” ― деди.

Денверга учиб келиб, у таксида ўша одамнинг уйига келди ва ибодат қилди. Биллида Луисвиллига учадиган самолёт рейсигача бир неча соат қолганлиги сабабли, у шаҳар марказига бормоқчи бўлди. У шошилмай, ўнлаб турар жой кварталларидан ўтиб, эшик очилганини эшитди, ва қўлида портфели бор бир одамни оқ уйдан чиққанини кўрди. Ўша унда яшайдиган аёл, деди: “Учрашгунча, доктор”, ― деди.

“Қанчалар ғалати! ― ўйлади Билли. ― Гўё мен уни қаердадир кўргандайман”. Врач оқ девордаги эшикчадан ўтди, ўзининг “Форд” моделли кулранг седанига ўтирди ва жўнаб кетди. Бундан Биллининг миясида нейронларнинг занжирли реакцияси бошланиб кетди343 ва у бу врачни олдин қаерда кўрганини бирдан эслади. У деворга борди ва эшикчани очди. Ерда, тўгарак гулзорча ёнида кетмонча ётар эди: худди икки кун аввал ўша ваҳийда кўрганидек, аниқ ўшандай кўрди. Эшикка борди-да, Билли тақиллатди. Ёш аёл у ерда кимлигини кўриш учун, уни қия очди. Унинг устида худди Фаришта айтганидек, жигарранг пальтоси бор эди. Унинг кўзлари ёшдан қизариб кетганди.

343 Нейрон ― асаб импульслари ишлаб чиқара биладиган ва бошқа тўқималарга узатишга қодир бўлган мия тўқимаси. (Тарж.)

― Ассалому алайкум, ― деди Билли, шляпасини еча туриб. ― Сизда бетоб бола борми?

Аёлни беихтиёр афти буришди, айниқса битта қоши қизиқ бўлиб кўтарилди.

― Ҳа. А сиз врачми?

― Йўқ, хоним. Мен хизматчиман. Бранхам менинг фамилиям.

― Мен сизни танимасам керак, мистер Бранхам.

― Мен шу шаҳардан эмасман. Менинг хизматим ― касаллар учун ибодат қилиш ва Раббий мени сизни уйингизга жўнатди. Мен бир ўғлингизга қарасам мумкинми?

У бир-икки сонияга ўйланди ва кейин, гўё: “А нима учун энди мумкин эмас экан?” ― деяётгандай, елкаларини қисди ва эшикни ланг очиб юборди. Унинг ортидан Билли одеялларга ўралган, қалтираб ётган ёш бола бор ётоқхонага кирди. Билли шляпасини чойшабни устига, боланинг оёғидан пастроққа отиб юборди. Шляпани телевизор устига қўйиш ўрнига, болани онаси уни олди-да, кроват ёнидаги стулга қўйди. Билли фикр қилди: “Мен у ваҳий тўғрисида бир сўз ҳам дейишим мумкин эмас. Мен токи ҳаммаси ўз жойида бўлмагунича, тўхтаб туришим лозим, холос”. Шу учун у аёлдан сўради:

― А-а, сизни ўғлингизга нима бўлган?

― Уни ўпкаси яллиғланган. Врач буни жуда жиддий деди.

Бир неча дақиқа улар болани аҳволини муҳокама қилдилар, ва ундан кейин аёл Биллини шляпасини олди ва уни телевизор устига қўйди. Билли ўйлади: “Хўш, у ваҳийнинг бу қисми бажо бўлди, аммо мен ҳалиям бола учун ибодат қилолмайман”. Тез орада хонага қизил свитерда қари аёл кирди ва стулга ўтирди. Худди мана шу оннинг ўзида боланинг онаси турди ва хонадан чиқди! Билли сабр-тоқат қилиб турди ва боланинг бувиси билан, токи, ниҳоят, боланинг онаси ётоқхонага қайтмагунича ва ҳаммаси ваҳийга асосан ўз жойида бўлмагунига қадар гаплашиб турди.

Билли иккала аёлга деди:

― Туринглар, илтимос.

У ҳам турди ва кроватнинг бош қисмига борди ва болага қўлини қўйиб, деди:

― РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Сен шифоландинг”.

Бола онасини чақирди ва унга қўлларини чўзди. Аёл кроват четига ўтирди ва қўллари билан боланинг қўлларини ушлаб туриб, юзи билан унинг пешонасига ёпишди. Кейин у ҳайрон бўлиб кўзларини кўтарди ва:

― Уни иситмаси йўқ, ― деди.

Билли кўчага қайтгач, уни такси излашдан фойда бўлмади. У самолётига кечикиши мумкинлигидан озроқ ҳаяжонлана бошлади, шу учун у шаҳар марказига, такси ушлаш учун анча гавжум кўча томон илдам юриб кетди. Ниҳоят у бутун бир дўконлар растасига келиб қолди. Бу жой унга такси тўхтатишга жуда боп жой бўлиб кўринди. Билли ширинликлар харид қилиш учун аралаш моллар дўконига кирди. У кассада турган ва кассирга тўлаган вақтида, у деворда ўзига хос соатлар осиғлигини кўриб қолди. Соат миллари ўн дақиқа кам учни кўрсатиб турганди. У керакли вақтда лозим жойда эканлигини тушунди. У дўкондан чиққан ҳам эдики, худди ўзи кутганидек, ғичир-ғичир товушни эшитди. Йўлакда ҳамшира эркак киши ўтирган ногиронлар аравачасини итариб бораётган эди. Билли ваҳийда кўрганидек, аниқ ўшандай, бу одам аравачада ўтирган, тиззаларида Библияни қўйган эди.

Ногирон одамга келиб, Билли сўради:

― Сиз бу Китобга ишонасизми?

― Ҳа, сэр, мен ишонаман, ― нотаниш киши ишонч билан жавоб берди.

― Жуда соз, чунки бу Китобда Абадий Ҳаёт каломлари бор. Сиз бирор вақт ўқиганмисиз, Исо касалларни қандай шифолаганини?

― Кўп марта.

― Сиз ишонасизми, Уни бугун ҳам ўшандай иш қилиб билишига?

― Ҳа, сэр, ишонаман.

― Унда Раббий Исо Масиҳ Исми ҳақи туринг, чунки РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Сен шифоландинг”.

Бутун танаси билан олдинга эгилиб ва аравачанинг тирсак қўйгичидан ушлаганича, у одам туришга уринди. Ҳавотирланган ҳамшира қўлини унинг елкасига қўйди ва уни яна аравачага ўтирғизишга ҳаракат қилиб, боса бошлади ва:

― Сизни туришингиз мумкин эмас. Сиз йиқиласиз ва шикастланасиз, ахир, ― деб эътироз билдирди.

― Ўрнингиздан туринг, ― Билли ундади. ― Мени сўзларимга ишонинг.

― Сиз ким? ― касал киши сўради.

― Буни аҳамияти йўқ. Туринг, сэр, Раббий Исми ҳақи.

Эркак ҳамширани қўлини елкасидан силтаб олди-да, ўрнидан турди. Кейин у нафақат юрди ― югуриб кетди! Шу онда бурчакдан такси пайдо бўлди ва улар томонга юрди. Билли уни тўхтатди ва тез орада аэропортга қараб елди.

Кейинги куни у Жефферсонвиллидаги кутубхонага денвер газетасини ўқиш учун кирди. У ўзи қидирга ўша мақолани топди. Уни сарлавҳаси бундай эди: “ОДАМНИНГ КЎЧАДА СИРЛИ ШИФОЛАНИШИ”. Денверда ҳеч ким ўзи нима бўлиб ўтганини билмас эди. Билли уларга бу ҳақида гапириш заруриятини кўрмади.

1955 ЙИЛНИНГ ИЮНИДАГИ Швецария кампаниясидан кейин Уилльям Бранхам қарийб олти ҳафтасини уйида, ўз оиласи билан ўтказди. Бу вақт ичида у жуда кўп ваъз қилмади: у бир хил дам олиш кунлари Кентукки штати, Кэмпбеллсвиллида шифоланиш кампаниясини ўтказди ва кейин ўзини черковида бир неча якшанбалик ваъзларини айтди. Бранхам Чодирида сопастори ― Орман Невилл (№2 Сурат) Билли йиғилишга сўз айтиши учун бажонидил жой берди. Гарчи Билли ўзини 1946 йилдан хушхабарчилик меҳнатига бутунлай бағишлаган пайтида, пастор лавозимидан кетишга ҳаракат қилганида, уни ибодатхонаси аъзолари унга бундай қилишига қўйишмади. Гарчи у Жефферсонвиллида унча кўп воизлик қилмаса-да, улар уни ҳали ҳам ўз пасторлари деб ҳисоблашарди. Йиллар ўтиб, бу шартланишни, уларни ўзини ҳурмати ва муҳаббати натижаси деб қабул қилди. Ҳозирги моментда, унинг диққат маркази кўпроқ таълимот воизлигига ўтар экан, бу дегани, унда Каломни чуқурроқ ўргата биладиган, кафедраси бор эди. Гарчи у ҳозир кўпроқ таълимотни ваъз қилганида ҳам, ўз шифоланиш кампаниялари вақтида у ҳали бери гапира оладиганларида ва маълум мавзуларни қанчалик чуқур тушунтира олишида ҳам, чекланганликни ҳис этиб турар эди. Уйида эса, Бранхам Чодирида у қанча вақти етса, таълимотни шунча батафсил ваъз қила олар эди.

1955 йил 24 июлида, якшанба куни Билли демонология ҳақида ўргатди. У инсон ҳаётига иблис руҳлари қандай таъсир қилиши мумкинлигини тушунтириш учун Каломдан кўплаб жойлардан фойдаланди ва у ибодат йиғилишлари пайтида жинлар билан курашган вақтларида ўзининг шахсий тажрибасидан олиб, бу пунктларни яққол мисоллар билан тушунтирди. У ушбу ваъзини “Ўзига тортадиган руҳлар” деб номлади.

Ўз мавзусини тушунтиришга киришишдан олдин, бир неча болалар учун ибодат қилиб ва уларни Раббийга бағишлаб, Билли қисқагина болаларни бағишлов хизматини ўтказди. У ёш болаларни сувда чўқинтиришларига ишонмас эди. Бунинг ўрнига у болаларнинг жонлари, улар токи ўз шахсий қарорлари ва танлашлари учун жавобгарликни биладиган ўша ёшгача, улар Масиҳда бехавотир бўладилар, деб ўргатар эди. Ҳаворий Павел: “Тавба қилинглар, ва гуноҳларингиз кечирилиши учун ҳар бирингиз Исо Масиҳ номидан сувга тушиб имон келтиринглар” ― деб айтган эди.344 Сувда чўмилиш ― бу тушуниб туриб қилинадиган ҳаракатки, буни янги имонга кирганлар ўзга одамларни кўз ўнгида бу билан ўз гуноҳларини инкор этганлари ва Исо Масиҳ ортидан эргашиш учун бошқа томонга бурилганлари ҳақида гувоҳлик бериб амалга оширадилар. Ёш болалар тавба қилолмас эканлигидан, унда уларни сувда чўмдириб чўқинтириш ҳам керак эмас. Аммо Билли Масиҳчи оилаларни, улар болалари билан черковга келишларини ва хизматчига бу болалар ҳаётини Худо дуо қилиши учун ибодат қилишга рухсат беришларини рағбатлантирар эди. У Марк баён этган Хушхабардан 10:13-16 да, Исо: “Болаларга йўл қўйинглар. Менинг олдимга келишига тўсқинлик қилманглар! Мана, Худонинг Шоҳлиги бундайларникидир... Кейин болаларни қучиб, уларни пешонасини силаб дуо қилди”, ― деган жойни цитата келтирар эди. Ўша эрталаб Билли Раббийга бағишлаган болалардан бири, Иосиф эди.

344 Ҳаворийлар 2:38

ГАРЧИ Уилльям Бранхам ўзининг тиғиз хушхабарчилик жадвалидан дам олиш учун ёзги таътил олган бўлса-да, бу уни уйида ўтказаётган вақти умуман дам олишга ўхшамас эди. Келувчи одамлар ўзлари учун у ибодат қилиши учун, сутканинг исталган вақтида уни уйига кириб келишарди. Билли ваҳийлар кўрганлиги туфайли, кўплаб одамлар уни пайғамбар деб ҳисоблашар ва агар уларда унинг меҳмонхонасида ўтиришларига ва у билан ўз муаммолари ҳақида гаплашсалар, унда Худо Ўз пайғамбарига бевосита улар учун “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ”ни беради, деб ишонишарди. Улар ҳақ эдилар, аммо, Худодан хабар эшитишни сабрсизлик билан кутиб, улар ушбу суҳбатлардан элчидан қуввати қанчалар кўп кетишини англамас эдилар.

Биллининг йиғилишидан кўпчилик одамлар буни тушунишар ва унинг юкини қандайдир қилиб енгиллатиш учун, улардан айримлари ўз пасторига ҳар қандай йўл билан ёрдам беришга урунишар эди. Июлнинг ажойиб кунларидан бирида (№3 Сурат), ҳамсоя яшайдиган Бэнкс Вуд Биллининг майсазорида ўт ўрар эди. Кейинги куни эрталаб саҳарда Биллининг ҳовлисидаги ўрилган ўтларни, қуёш жазирамасигача тирноғичлаб йиғиш учун, хотини билан ўз участкасидан уникига ўтди. Эрталабки ўнларга яқин Билли ҳамсояларига ёрдамлари учун миннатдорчилик билдириш мақсадида кўчага чиқди. Уларнинг суҳбатлари вақтида уйга Лео Мерсер ва Джин Гоудлар машинада келишди. Билли, ҳазил қилиб, Лео ва Джинни ўзининг “шогирдлари” деб атар эди. Бэнкс Вуд ва Уиллард Коллинзга ўхшаб, Лео ва Джин Уилльям Бранхам ва унинг хизмати билан ёнма-ён туриш учун Жефферсонвиллига кўчиб келишган эди. Билли сафарлар қилганида, Лео, Джин ва Бэнкс унинг хизматини тасмага ёзиб олиш учун, кўпинча унга ҳамроҳ бўлишар эди. Кейин улар бу ёзилганларни кўпайтиришар ва бу тасмалардан нусхага эга бўлишни хохловчи кўпайиб бораётган одамларга энг арзон нархларда сотишарди.

Лео, Джин ва миссис Вуд ҳовлида, Билли билан гаплашиб турган эдилар. Шу орада Бэнкс тирноғични ерга қўйди-да, уларнинг суҳбатига қўшилди. Уларнинг суҳбати бир неча кун олдин бўлган, шу жойдаги қотиллик ҳақидаги мавзуга ўтди. Ёш аёл ўз болачасини адёл билан бўғиб, уни ўлик танасини сим билан тугунча қилиб боғлабди ва уни Огайо дарёсига кўприкдан ташлабди. Билли бутун Шимолий Америка континенти бўйлаб сафарларда кузатган ахлоқий қадриятларнинг тушкунликка кетаётганини кўрсатиш учун бу трагедияни яққол мисол сифатида ишлатди. Ҳар бир йил ўтиши билан, бу янада кўпроқ ёмонлашгандай эди гўё. Афсуски, бу маънавий бузилиш черковга ҳам сездирмай кириб кела бошлади.

Ушбу маънавий тушкунлик ҳаммадан кўпроқ аёллар орасида кўзга ташланди. Қанча Масиҳчи аёллар ўзларининг аёллик меросларидан юз ўгирганларига ва эркакларнинг соч олдиришлари, шим кийишлари ва ҳатто кафедра ортидан Хушхабар ваъз қилишлари каби эркаклар феъл-атворига тақлид қилишларидан Билли ёқа ушларди холос ― бу ҳаммаси Худо Каломига хилоф эди.345 Ҳар йили борган сари кўпроқ Масиҳчи аёллар нотўғри томонга оғиб кетаётган эди. Улар дунёвий ёмон, расво, дидли стил ва модага эргашиб ва юзларига пардоз-андоз суриб ва уятсиз, беодоб кийим кийиб, масалан: ёпишиб турадиган, тор куйлаклар ёки калта кийим, шим ва ҳатто чўмилиш костюмлари, қайсики улар рангли ич кийимдан фарқ қилмайди ва шу тарзда гўзал кўринишга ҳаракат қилаётган эдилар. Маънавий қадриятлар сферасидаги бу ўзгаришлар болаларга ҳам ўз таъсирини ўтказаётган эди. Оналар болаларини художўйлик ва одобга ўргатиш ўрнига, уларга ўзларининг худосизлиги ва уятсизлиги билан ўрнак бўлишар эди. Аммо, ҳаммасидан ёмони, кўплаб Масиҳчилар бу нарсалар Муқаддас Руҳни ҳақорат қилишини билишмас эди.

345 1Коринфликларга 11:1-15; Қонунлар 22:5 ва 1Тимофейга 2:9-15 кўрсатилган тартибда.

Яқин-яқинларгача Билли ўз келувчиларини кузатиш пасторларнинг мажбуриятига киради деб, ўз ваъзларида бунақа нарсалар ҳақида кўп гапирмас эди. Аммо жуда кўп пасторлар дунёвий ва танавий бекорчи нарсаларга қарши ваъз қилмасди. Билли буни кимдир қилиши керак ахир, деб ҳисоблар эди. Агар пасторлар бунга қарши ваъз қилмасалар, унда у қилади. Одамларга ҳақиқат ва хатолик, гумроҳлик орасидаги фарқни билишлари лозим эди. Модомики Масиҳчилар Исо Масиҳ Келини бўлишни истар экан, черков стандартларини, мезонларини ҳимоя қилиш зарур эди.

Суҳбат чоғида Билли опоссум346 эшикча орқали ўтганини ва унинг уйига гровий тошли йўлакдан оқсоқланиб юра бошлаганини кўриб қолди. Бу жуда ҳам одатдан ташқари ҳолат эди. Гарчи Индиана штати жанубида опоссумларни ҳеч қизиқ ери бўлмаса-да, улар кечалари изғиб юришар, кундузи эса фақат бирор нима уларни тинчини бузгандагина кўринар эди. Кундузги ёруғликда аслида улар кўринмасдилар. Унда нима учун бу халтали каламуш бу ерга келиб қолди? Опоссумлар одатда одамлардан қочар эди. Балки, бу опоссум қутургандир? Билли диққат билан қарай бошлади. Узоқдан жонивор нормал кўринар эди. Опоссум размер бўйича мушукдан озгина каттароқ эди ва унинг танаси дағал кулранг-оқ юнглар билан қопланган эди; боши оқ тусда, узунчоқ тумшуғи ва кичикроқ жунсиз қулоқлари билан; думи ҳам яп-ялонғоч ва каламушлардагидек қамчисимон эди.

346 Опоссум ― Америкада учрайдиган узун сезгир думли ва овчилик объектини ташкил этувчи, қарамтир-кулранг юнгли ҳайвонлар оиласи. (Тарж.)

Опоссум яқинроқ келганида, Билли уни олд оёғини судраб, оқсоқланаётганини пайқади. У халтали каламушга, уни яхшироқ кўриш учун яқинлашди. Жонивор у яқинроқ келганида ҳам тўхтаб қолмади, аммо у шунчалик секин судралганидан, Билли унга қийналмай яхшилаб қараб олди. Опоссумнинг Билли узоқдан кўрмаган жароҳати, шундоқ биқинидан яққол кўринди. Эҳтимол, халтачали каламушни машина дуртиб кетган ёки ит талаган эди. Нима бўлганида ҳам, унинг елкаси майиб бўлган ва жароҳати туфайли қулоғига қадар қонга беланган эди. Оёғи, аниқроғи, синган эди. Кўриниб турган яраси атрофида яшил чивинлар ғинғиллашар, унинг қизарган танасида бўлса уларни личинкалари кириб-чиқаётган эди.

Билли хаскашнини олди ва уни дастаси билан опоссумни, уни ҳамма ярасини кўриш учун ёнбошга ағдарди. Одатда бундай пайтларда халтачали каламуш ерга ўзини ташлар ва ўзини ўликка солар эди, аммо бу каламуш тишларини оқини кўрсатиб ириллади ва хаскашни дастасини тишлай бошлади. Айнан шунда Билли уни болаларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилаётган она каламуш эканлигини кўрди. Халтачали каламуш кенгуру каби ўз болаларини қорнидаги халтачасида олиб юради. Бу она шунчалик чарчаган эдики, унинг қорин мускуллари халтачасини ёпиқ ушлай олмас эди. Билли унинг халтачасида саккизда майда-майда каламушчаларни тўлғанаётганини кўрди.

― Джин, Лео, бу ёққа келинглар, ва мен сизларга ўрнак кўрсатаман. Мана бу онага, халтачали каламушга қаранглар. Гарчи у тилсиз жонивор бўлса-да, аммо, менинг назаримда, у ҳақиқий ледидир. Унда ҳозирги кўпчилик аёллардагидан кўра кўпроқ оналик бор, айниқса, ана у ўз боласини дарёга ташлаган аёлдан кўра. У аёлга боласи ортиқча ташвиш бўлиб кўринди, ва у барларга чопиш ва хуррамлик қилиш учун имкониятга эга бўлиш мақсадида уни ўлдирди. Энди бўлса, бу онага, халтачали каламушга эътибор беринг. Эҳтимол, унинг бир неча соат умри қолгандир, ва шунга қарамай, у ўз болаларини ҳимоя қилиш учун курашда, ўзини охирги кучини бахшида қилади.

Билли хаскашни дастасини қимирлатишни бас қилиши билан, урғочи опоссум зўрға оёғида турди ва Биллининг уйи томон қолган йўлни каловланиб ўтди, бу ерда у супа зинаси ёнида холсизликдан йиқилди.

Миссис Вуд деди:

― Бранхам ака, сен уни ўлдиришинг ва уни қийналишига нуқта қўйишинг керак. Сенга унинг болаларини ҳам ўлдиришингга тўғри келади. Улар шунчалик кичкинагинаки, сен уларни ўзинг озиқлантиролмайсан.

Билли бош чайқади.

― Вуд опа, мен бундай қилолмайман.

― Нима учун? ― сўради у. ― Сен овчисан-ку, ахир. Сен кўплаб қушларни ўлдиргансан.

― Ҳа, мен овчиман, аммо мен фақат еб бўладиган ёки қандайдир бошқача фойдаланадиган ҳайвонни ўлдирганман. Бошқа пайтларда мен бошқа ҳайвонларни нобуд қиладиган ҳайвонларни ўлдирганман. Мен ҳеч қачон ҳайвонларни фақат ўлдирса бўлади экан деб, ўлдиравермаганман.

― Аммо бунда беъмани ўлдириш бўлмайди-ку, ахир. Бу халтачали каламуш барибир яшаб кетмайди ва ундан кейин ўша каламушчалар очликдан ўладилар. Уларни ўлдириш одамгарчиликдан бўлади.

― Биламан, сен ҳақсан, Вуд опа, аммо мен нимагадир ўзимни бундай қилишга мажбур қилолмайман.

― Унда Бэнксга уларни бу ердан олиб кетиб, ўлдиришига қўйгин.

― Йўқ, ― деди Билли, ― фақат уларни ҳозир қаерда бўлса, ўша ерда қолдираверинг.

Бутун кун бўйи опоссум-она зина ёнида ётди ва июль қуёши жазирамасида қоврилди. Суҳбатлашиш ва ибодат учун Биллига келаётган барча кишилар, уни кўришар ва ундан каламуш ҳақида сўрашар эдилар. Кундузи Билли бир неча бор уни, ҳали у тирикмикан дея, ходача билан тегиб кўрди. Халтачали каламуш ҳар сафар базўр ириллар эди, бироқ умуман ҳаракат қилишга уринмас эди, ҳаттоки Билли уни олдига овқат ва сув қўйганида ҳам. Бир марта у уни ярасига чивинларни қувиш учун сув тўкди, аммо улар барибир уни ҳамма ёғига ёпишиб олганди.

Ўша кечқурун Бэнкс Вуд Биллини эшигини тақиллатди ва деди:

― Бранхам ака, бугун сен одамларга етарлича хизмат қилдинг. Сен озроқ ҳордиқ чиқаришинг учун, менга сени олиб юришимга рухсат бер.

Билли бу таклифни хурсанд бўлиб қабул қилди.

Бир неча соат давомида улар қишлоқ жойлари бўйлаб, ўрмон ва жўхори ёвонлардан, ферма ва омборлардан, завқланиб ва ҳамма вақт Худонинг меҳрибонлиги ҳақида гапириб, машинада кездилар. 11ларда уйга қайтиб, Билли яна халтачали каламушни, у ҳали ҳам тириклигини билиш учун дуртди. У шикоятли ингради ва қалтиради.

Бу ингроқ бутун оқшом унга тинчлик бермади. У соатлаб опоссум ҳақида ўйлаб, у ёқдан – бу ёққа юриб чиқди. Кейинроқ бу шикоятли ингроқ, ҳатто унинг тушига ҳам кирди. Кейинги эрталаб саҳарда Билли оёғи билан халтачали каламушни яна қимирлатиш учун айвонга чиқди. Бу сафар унинг орқа оёқлари қимирлади, аммо бутун танаси қимирламай қолди. Опоссум-она ҳатто кўзларини ҳам очмади. Билли тушундики, уни озгина умри қолган. У уйига кирди ва ўзининг ишчи кабинетида ўтирди. Қўллари билан юзини ишқаб туриб, у ўйлади: “Ҳар ҳолда, бугун менга бу халтачали каламушни нимадир қилишимга тўғри келади. Мен нима қилсам экан?

Унга қаёқданлиги номаълум овоз унга деди:

― Кеча сен уни леди деб атадинг ва уни ўз ваъзингда мисол сифатида айтиб ўтдинг. Сен уни, у ҳақиқий оналиги учун мақтадинг.

― Ҳа, бу тўғри, ― жавоб берди Билли. ― А нима бўпти?

― Бу барча вақт ичида у сени пойгагингда леди каби, ўзини навбатини сабр билан, у учун қачон ибодат қилинади, дея кутиб ётибди.

― Хўп, мен билмабман ҳам. Мен...

Ўтирганича Билли ноўнғай тўғриланди. “Бу ерда нима бўлаяпти? Мен ким билан ўзи гаплашяпман? Мен кимгадир жавоб бердим-ку, ахир”, ― дея, тушунолмай, у бутун хонага кўз ташлай бошлади.

У яна овознинг аниқ айтганларини эшитди:

― Мен уни сенинг уйингга, у учун ибодат айтилиши учун юбордим. Ва мана, у қарийб бир суткадан бери сенинг эшигингда ётипди, сен бўлсанг, ҳали у учун ибодат қилмадинг.

Бошини эгиб, Билли ибодат қила бошлади:

― Азиз Худовандим, бу Сен уни менга юборганмидинг? Сени нодон қулингни, буни тушунмагани учун, кечир.

Энди у буни очиқ кўрди. Халтачали каламуш фақат ана у ўрмончадан, бу ердан кўча бўйлаб бир юз эллик метрлар юқоридан келиши мумкин. Биллининг уйига етиб келиши учун, у аввало, йўлга уникидан яқинроқ бўлган, бошқа тўртта уй ёнидан қийналиб судралиши керак эди ва уларнинг ҳаммаси деворсиз эди. Бу квартал бўйича ҳамма ҳовлилар ичида уни уйи девор билан ўралган эди, бироқ халтачали каламуш уни уйига етмагунича, тўхтамай, уни подъезд йўлагидан оқсоқланиб судралаверди. Худо, шак-шубҳасиз, уни бошқараётган эди.

Ҳовлига чиқиб, Билли она-опоссум ёнида тўхтади, қўлларини осмонга кўтарди ва ибодат қила бошлади: “Самовий Ота, биламан, Сен Ўз болаларингни, уларни касал бўлганларида, улар учун ибодат кўтарилсин дея, Ўзинг етаклайсан. Мен яна биламанки, сен ҳатто чумчуқлар ҳақида ҳам ғамхўрлик қиласан.347 Агар Сен Ўз Муқаддас Руҳинг билан, бу тилсиз жониворни, у учун ибодат кўтарилиш учун олиб келган бўлсанг, буни тушунишим учун жуда ҳам нодонлигим учун кечир, мени. Мен Сендан, Самовий Ота, Исо Исми ҳақи, бу жасоратли онани шифолашингни сўрайман”.

347 Матто 10:29-31; Луқо 12:6-7

Билли “Исо” деб айтиши билан у она, халтачали каламуш бошини кўтарди ва тўппа-тўғри Биллининг кўзига қаради. Икки лаҳзадан сўнг у ағдарилди, ҳамма болаларини йиғди ва уларни сумкасига тиқди. Кейин у оёққа турди ва гандираклаб бир неча қадам ташлади. У ҳар бир қадамидан кейин, қачонки у подъезд йўлакчасидан шошилиб чопаётганида, борган сари баққуватлашаётгандай эди. Энди унда озгина ҳам чўлоқланиш ва гандираклаш белгиси йўқ эди. Эшиккача етиб, халтачали каламуш пирамида устунларини бири ёнида тўхтади ва худди: “Миннатдорман, ҳурматли сэр” дейишни истагандай Биллига қаради. Кейин чап томонга бурилди ва кўча бўйлаб юқорига, ўзи хавфсизликка эришадиган тўппа-тўғри ўша ўрмончага қараб югурди.

Кейинроқ бу ҳикояни айта туриб, Билли йиғилганларга қуйидаги сўзлар билан мурожаат қилди: “Агар Худо бир тилсиз халтачали каламуш ҳақида етарлича ғамхўр бўлса, унда ўйлаб кўринг, У қанчалар кўп Ўз ўғил-қизлари ҳақида, улар муҳтож бўлганларида, ғамхўрлик қилади. Иблиснинг кучи чегараланган, Худонинг қудрат бепоёндир”.



Up