Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Швецарияда Фаришта суратга олинди

73 БОБ

1955



ДОКТОР АДОЛЬФ ГУГГЕНБУЛ Уилльям Бранхамнинг Швецариядаги кампаниялари жуда катта муваффақиятларга эга деб ҳисоблади. У одамлар сонини кўплигидан ҳам, уларнинг юзидаги ҳаяжон ва улар ғайритабиий равишда юрак сирларини фарқлаш ва Исо Масиҳ касалларни шифолашини ва бошқа мўъжизалар қилганини кўриб, дуоли бўлганидан ғоят таъсирланган эди. Цюрих кампанияси тугаши биланоқ, доктор Гуггенбул Уилльям Бранхамдан ёзда Европага такрорий кампанияни унга ташкил қилишга рухсат сўради. Билли қайтиб келишга рози бўлгач, доктор Гуггенбул 1955 йил августи ўрталарида икки ҳафтали йиғилишлар даврини режалаштирди; биринчи ҳафтада Германияда, Карлсруэда, иккинчисини бўлса – Лозаннеда, Швецария. Лекин бу режалар ҳақида билиб қолиб, Швецария Реформаторлар Черкови раҳбарлари бу йиғилишлар бўлишига йўл қўймаслик учун ҳар хил ишларни йўлга солиб кўрди. Уларни Швецариядаги уринишлари бекор кетганидан кейин, улар немис парламентини шикоятлар билан кўмиб ташлади ва ҳукуматни Уилльям Бранхамни Германия ҳудудига киришини ман қилишга мажбур қила бошлади. Доктор Гуггенбул шикоят қилиш учун Боннга жўнади. Бу ҳам иш бермади. Швецария Реформатор Черкови эшикни ёпган, махкамлаган эди. Доктор Гуггенбул энди қандай иш қилиши ва Худо бу эшик қулфига “очқич”ни кўрсатиши учун, ибодат қила бошлади.

Германия иккинчи жаҳон урушида мағлуб бўлганидан сўнг, мамлакат тўртта секторга бўлинган эди. Бу секторларидан ҳар бири иттифоқчи давлатлар: Америка, Англия, Франция ва Россиянинг қайси биринидир армияси назорати остида турган эди. Карлсруэ америкалар оккупацияси ҳудуди жойлашаган эди. Доктор Гуггенбул бу ишни шу округ учун жавобгар бўлган америкалик полковникка ўзи кўриб чиқиши учун топширишга қарор қилди.

Секретар доктор Гуггенбулни бош қўмондон кабинетига олиб кирди. Полковник уни мулойим қарши олди ва кейин уни эшитиш учун столга ўтиб ўтирди. Доктор Гуггенбул унга ҳаммасини тушунтира бошлади:

― Мен америкалик хушхабарчининг вакилиман. Худо уни Германияда мана шу ой ваъз қилишини хохлаётганига, у ишонади. Аммо реформатор черковлари унинг таълимотига қаршилар, шу сабабли улар ҳукуматни уни чегарадан ўтказмасликка ишонтирдилар. Менинг асосим мана бундай: Агар улар Билли Грэхам келишига ва ваъз қилишига ижозат берган бўлсалар, унда нима учун энди бу хизматчи ҳам худди шу нарсани қила олмайди?

Полковник стули суянчиғига ўзини ташлаб, сўради:

― Улар бу одамга қанақа ўзи қаршиликлари бор?

― У касаллар учун ибодат қилади ва натижаларга эга бўлади... ақл бовар қилмайдиган натижалар... мўъжизали натижалар. Менинг ўйлашимча, Реформатор Черковлари ғайритабиий Худо ҳақидаги фикрни, қайсики одамлар Уни амалда кўра олаётганига улар кўниколмаяптилар.

― У касаллар учун ибодат қилади дедингизми? Бу хушхабарчи ўзи ким?

― Унинг исми Уилльям Бранхам.

― Бранхам ака! ― стулидан олдинга эгилиб, полковник қичқириб юборди. ― Менинг онам Бранхамнинг Виргиниядаги йиғилишларининг бирида шифоланган эди. У ногиронлар аравачасидан туриб кетди. Бранхам акага айтинг, у келаверсин. Мен уни ўтказишлари учун шахсан ғамхўрлик қиламан.

Гарчи Реформаторлар Черкови Биллини Германияга келишига тўсқинлик қилолмаган бўлса-да, ҳар қалай, улар давлат ихтиёридаги Карлсруэ стадионига уни келишига йўл бермадилар. Доктор Гуггенбул бунақа тўсқинлик олдида ҳам тўхтаб қолмади. У фермерлар ерини ижарага олди ва у ерда ёғоч тахталардан катта қилиб тўғри бурчакли ховоза қурди; кейин у бу конструкцияни оқиш нур ўтказадиган брезент билан ёпди. Бундай қўлбола “кафедраль собор”да минглаб одамлар қуёшдан ва ёмғирдан паноҳ топиши мумкин эди-ю, аммо у бўронга чидай олармиди, мана шуниси номаълум эди.

1955 йил 11 август, пайшанба куни Билли, Билли Поль Бранхам, Фред Босворт ва Майнер Арганбрайт Нью-Йоркда самолётга ўтирдилар ва Германиянинг Карлсруэга учишди. Уларни шифолашлар кампанияси жума оқшомидан бошланди. Кўп минглаб одамлар бу брезент “собор”ни тўлдирди, ундан ҳам кўп минглаб одамлар чодирни ичига кўтарилиб қўядиган жойларидан қараб, ташқарида туришарди. Тўхтайдиган майдонда юзлаб енгил машиналардан ташқари, етмиш еттита автобус турганча, ўз йўловчиларини кутар эди. Охирги икки кун ичида Германия аҳолисини ғайритабиийликка кўзи очилди. Якшанба куни Билли одамларга, уларни гуноҳларини олиш учун тўкилган Исо Масиҳ қурбонлигини қабул қилган ҳар бир эркакка, аёлга ва ёш болага абадийликни таклиф этди. Минглаб одамлар буни қабул қилишди. Ўша оқшом Исо яна бир бор, У тирик эканини исботлади: биринчидан, Ўзининг юрак сирларини фарқлаши орқали, ва иккинчидан, Ўзининг буюк мўъжизалари орқали.

Хизмат тугагач, Билли ва Билли Полни машиналарига немис ҳарбий полицияси кузатиб борди. Коммунистик террорчилар америкалик хушхабарчини ўлдиришга таҳдид қилгани сабабли, ҳукумат бу полициячилар гуруҳига уни ҳимоя қилишни топширди. Билли йиғилишга келиб кетаётган қора седанга келган пайтида, кўчадан бошқа бир машина чиқди ва автотураргоҳ томонга, тўппа-тўғри хушхабарчи ва уни ўғлига қараб тезлик билан кела бошлади. Билли машинасини орқа ўриндиғига сакради, аммо Билли Поль ҳали-бери тўппа-тўғри ўша фанатикни йўлида турган эди. Билли ўғлини ўз вақтида хавф-хатардан тортиб олди.

Кейинги куни эрталаб спиритизмга ишонувчилар раҳбари америкалик хушхабарчи билан учрашишни сўради. Доктор Гуггенбул бундай интервью беришдан бош тортгач, хафа бўлган спиритчилар раҳбари унга бундай деди: “Бугун мен издошларим билан бирга Бранхам йиғилишига ланъат ёғдираман. Биз шундай кучли бўрон чақирамизки, у бутун чодирларни ер билан яксон қилади. Биз унга кучимизни кўрсатамиз”. Доктор Гуггенбул Биллига бу таҳдид ҳақида сўзлаб берди, Билли бундан хавотирланмади, чунки у Исо Масиҳнинг кучи душманнинг ҳар қандай афсунидан устун бўла олишини билар эди.

Ўша оқшом Фред Босворт Исо Исми ҳақи шифоланиш ва имон ҳақида ваъз қилиб, будан кейин бўладиган ибодат навбати учун пойдевор қўяётган эди. Бутун кун бўйи енгил шабада осмондаги тўп-тўп булутларни қуёш юзини гоҳ очиб, гоҳ ёпиб, кўчириб юрди. Билли платформага зиналардан чиқди ва одамлар билан саломлашганидан кўп ўтмай, чодир материалини уни ёғоч каркасига тортиб, кейин эса брезентни, елканни кўтариб, ғувиллашига ухшаб ташқарига шишириб, кучайгандан-кучаяверди. Чодир елканларининг ичкарига ва ташқарига йўналган бундай ҳаракати, гўё каттакон ўпкани нафас олишини эслатар эди. Узоқлардаги момоқалдироқ овозлари одамларни ёмон об-ҳаво яқинлашаётганидан огоҳлантираётганди. Билли Иерихон йўлида ўтирган ва Исодан унга тўхтаб, уни шифолагани сўраган кўзи кўр Вартимей ҳақидаги ҳикояни айтиб бериб, шифоланиш ва имон мавзусида ваъз қилишда давом этаверди.348 Тез орада тингловчиларга Биллининг овозини ҳатто карнайлардан эшитиш ҳам қийин бўлиб қолди. Момоқалдироқли булутлар бостириб келаётган армиянинг отаётган тўплари ва портлаётган снарядлари каби ғўлдираб яқинлашаверди. Шамол брезент билан қопланган хавозани бурдаламоқчидай эди, қайсики, бундай шиддатга дош беролмас эди; у ташлаб қўйиладиган матолар четларидан, қурилмани кўтаришга таҳдид қилиб, ҳаво илонидек гир айланар эди.

348 Марк 10:46-52

Билли бу одатдан ташқари бўрон эканлигини билар эди. Биринчи момоқалдироқ эшитилганидан, у Раббийдан нима қилишини кўрсатишини сўраб, ибодат қилди. Энди бўлса, у бир неча минг одам устидан оҳиста сузаётган кичикроқ қоронғу сояни кўрди. Уни кузатиб туриб, Билли уни бир қаторда ўтирган ўн беш одам устида тўхтаганини кўрди. Улар унга қўлларидаги парларни тўғрилаб ва у тушунмаган сўзларни айтишар эдилар (Кейинчалик у уларни: “Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ исми ҳақи биз сени йўқотиш учун бўрон чақирамиз”, ― деб тинмай тўнғиллаганларини билди.). Кейин Билли улардан бир қатор наридаги одамларнинг яна бир сафини кўрдики, улар ҳам худди шундай қилишаётган эди. Эҳтимол, парларни силкитаётган ва лаънат айтаётганлар ҳаммаси бўлиб ўттизталар одам эди. Бу одамларни ва уларнинг ғалати ҳаракатларини диққат билан кузата туриб, Билли олдида ваҳийни пайдо бўлганини ва у ўлчовлараро “пардани” суриб юбориб ва бундай сиғинувчилар раҳбарларини, ўзини атрофидаги боғланмаган жинларга сиғинаётганини кўрди.

Таржимонга бурилиб, Билли деди:

― Лоустер ака, буни таржима қилма.

Кейин у бошини эгди ва ибодат қила бошлади: “Раббий Худойим, еру-осмон Тангриси, мен Исо Масиҳ Исми ҳақи немис ерида турибман. Сен мени бу ерга бу одамларни қутқарилиши учун юбординг. Иблис мен сенга Исо Исми ҳақи буюраман, бу ердан чиқиб кет”. Бошини кўтариб, ўша сиғинувчилар раҳбарига қаради ва паст овозда:

― Сен, Шайтон ўғли, Ианний ва Иамврий Мусога қаршилик қилганидек, сен ҳам мўъжиза кўрсатишга қудратга эгасан.349 Аммо сен ғайритабиий Худога қаршилик қилолмайсан. Сен бу хизматни бузмоқчи бўлганинг сабабли, сенга бу учун жазоланишингга тўғри келади.

349 Чиқиш 7:11-12 ва 22; 2-Тимофейга 3:8

Бирданига Билли ўз олдида, шундоққина платформа четида, тез ёрдам машинасида олиб келинган носилкага маҳкам боғлаб қўйилган аёл устида муаллақ тургани Олов Устунини кўрди. Ваҳийда у мўъжизакор бир нимани кўрди.

― Мана, ― деди Билли, қўли билан кўрсатиб, ― ана у раскладушкага боғланган, аёл ётибди. У туберкулёз ва уни умуртқаси тамоман емирилган. Бирор киши уни ечсин.

Олдинги қаторда ўтирган басавлат одам туриб, инкор қила бошлади:

― Ҳеч ҳам бундай қила кўрманг! Мен уни врачиман. Унга умуман қимирлаш мумкин эмас, бўлмаса у ўлиши мумкин.

― Уни ечинглар, ― Билли ўз гапини ўтказди, ― зеро РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “У шифоланди”.

Кимдир аёлни носилкага боғлаб қўйилган тасмаларини ечди. Имон билан тураётиб, у оёғига турди. Уни қатор ораларидаги йўлакдан, ёғоч қириндилари устидан яланг оёқ бўлиб юраётганини кўрганларида, ўша ердаги ўтирганларнинг барчасини бир йўла оғзи очилиб қолди. Карлсруэдаги бу кампания вақтидаги бу биринчи мўъжизадан минглаб одамларнинг қалбида ҳаяжон билан кутган олов лоп этиб ёнди ва кўпчилик шубҳаланувчилар “ўзларига келди”, лекин ҳаммаси эмас...

Билли ўзини сеҳрлари билан ўша бўронни чақирган, ўша спиритчилар раҳбарини махкум қилганидан ўн дақиқа ўтди. Шу вақт ичида шамол бутунлай тинчланди, булутлар тарқалиб кетди, ва ғарбда ботаётган қуёш кўринди. У ҳаммага хайрли оқшом тилаб, брезент чодирни “ўпар” эди. Билли ваъзини тамомлади ва кейин ибодат карточкаларни ўн бешта номерини чақирди. Ҳали бу ўн беш одам унинг ўнг томонида тизилишар экан, унга қарши чиққан нотаниш одамни, энди олдинга эгилиб турган ҳолда кўрди.

― Лоустер ака, мана у ердаги одамга қара. Уни боши эгилиб, қўллари эса шалпайиб қолганини кўряпсанми? Унга нимадир бўлди. Ҳаммасини билиш учун у ерга бирор кишини юбор.

Бу ҳақида сўраб-суриштириб, ўша сеҳргарлар раҳбари қимирлаёлмай қолганини аниқладилар. Ёрдамчилар гуруҳига уни у ерда кўтариб чиқишларига тўғри келди. Унга нима бўлганини Билли билмади ҳам.

Платформадаги барча одам бу кичикроқ драманинг ниҳоясини кузатиб тураркан, ёрдамчилардан бири платформа зинасига кўзи кўрмайдиган қизни олиб келди ва уни бир ўзини ўша ерда қолдирди. Бу унинг томонидан қилинган хатолик эди. Ҳавотирланиб, кўр қизча америкалик хушхабарчини излаб, юра бошлади. Билли уни платформадан йиқилишига озгина қолган пайтида кўриб қолди. У қизчани ушлаб қолди ва орқага олиб келди:

Қизча немис тилида:

― Мен учун ибодат қиладиган жаноб билан учрашмоқчиман, ― деди.

― У сени қўлингдан ушлаб турибди, ― деди мистер Лоустер.

Қизча Биллини қаттиқ, жон-жаҳди билан қучоқладики, унга раҳми келганидан Биллининг юраги ёрилаёзди. Қиз ўзини гулдор кўйлагида шундай бокира кўринар эди; унинг сочларининг ўртасидан тўғри фарқ очилган ва иккита кокил узун қилиб ўриб қўйилган эди. Кўринишидан Биллининг қизи, Ривқонинг ёши ― саккиз ёшларда эди.

Бирдан ваҳий пайдо бўлди ва бу қизча кичрая бошлади, то янги туғилган чақалоқ бўлмагунча. Билли уни онаси қўлларида кўрди. Она баланд бўйли, озғин ва оч-сариқ сочли, отаси бўлса қора сочли ва йирик гавдали эди. Кейин Билли, врачни бу чақалоққа эгилганини, уни кўзларини қараб кўрганини ва уни кўр эканини айтганини кўрди.

Ваҳий ғойиб бўлди ва Билли йиғилганларга ҳамма кўрганларини, ҳатто у бу қизчани ота-онасини излаб, уларни юзларига термулиб қараган вақтида ҳам, айтиб берди. У олдинги қаторлардан бирида ўтирган қизчанинг онасини кўриб қолди ва шундай деди:

― Уни шифолаш учун, албатта, менда куч-қудрат йўқ. Исо Масиҳ ― ягона Шифокор.

Билли кўзи ожиз қизга қаради. У ҳали ҳам мушкул аҳволда Биллига тирмашиб турган эди. Қизчадан кўзини узмай туриб, уни қандай иккита қизчага бўлинганини кўрди; унинг “эгизи” ундан соя каби ажралди, сакраб-сакраб ва ҳар хил предметларни кўрсатиб, платформа четига келди.

Энди Билли, ҳозир, мана ҳозир нима бўлишлигини тушунди. У ибодат қила бошлади: “Самовий Ота, бу ерга келишим ва бу қизча учун ибодат қилишим учун, мен уйимда мени соғиниб йиғлаётган қизим Ривқони қолдириб келдим. Илтимос, Исо Исми ҳақи, уни шифола”. Сўнгра Билли унинг юзини елкасидан оҳистагина олди. У уни ён томонроғига қаради ва шифтга термулиб турди. Тез орада у немисчада нимадир деди, ва мистер Лоустер таржима қилди:

― Бранхам ака, у устимиздаги айлана нарсалар ҳақида сўраяпти.

Қизча боши устидаги электр чироқларини кўра олди. Билли уни юзи олдида иккита бармоғини тутди.

― Мен нечта бармоғимни кўрсатаяпман? ― сўради у, таржимон орқали ундан.

― Иккита, ― жавоб берди у, худди Билли каби иккита бармоғини кўтариб.

Қизчанинг онаси қичқириб юборди ва платформага шундай тез чопганидан, зиналарда туфлисини қолдирди. Тез орада у қизчасини ўпичга тўлдирди. Қизча сўради:

― Менинг онам сизми?

― Ҳа, жонгинам, ― жавоб берди у.

Қўлчалари билан онасини юзини сийпалаб,қизча:

― О, онажон, сиз шундай чиройли... шундай чиройли, ―деди.

Сал кейинроқ ёрдамчилардан бири платформага эллик ёшлардаги одамни олиб келди. Билли немис таржимони орқали бу нотаниш одамга савол берганида, пациент унга имо-ишора билан жавоб қайтарди. Имо-ишорани таржима қила оладиган одамни топишга бир неча дақиқа кетди. Билли бу одамни туғма кар ва сақов эканлигини англади. Уни шифоланиши учун ибодат қилиб, бир вақтлар кар-соқов бўлган пациент, энди эшитишини ҳам, гапиришини ҳам тушунди. У ҳеч қачон олдин эшитмагани ва бирорта сўз ҳам айтмаганидан, уни шифоланганини текшириб кўриш учун инглиз тили ҳам, ҳозирги ҳолда немис тили билан баробар эди. Билли немис таржимонига, ундан кар-соқовлар таржимонига, у пациентдан Биллидан нима эшитса шуни такрорлашини, айтишини сўраб, астагина шивирлади. Кейин Билли деди:

― Она.

Нотаниш одам “она”га ўхшаш бир нима деб ғўлдиради.

― Мен Исони севаман, ― деди Билли. У киши: “мен...авам...Исо” деб эшитиладиган товушларнинг ноаниқ йиғиндисини айтди.

Кейин Билли айтди:

― Раббийга Шукур!

Пациент анча аниқроқ такрорлади: “Раббийга... Шукур”.

Гарчи ташқарида момоқалдироқли булутлар йўқолиб кетган бўлса-да, улкан чодир ичидаги ҳаво одамларнинг Исо Масиҳга айтаётган шукроналаридан титрар ҳамда ғовуллар эди. Ўша оқшом Худо нафақат бўронни тинчитди, балки У бир талай танқидчиларни ҳам жим бўлишга мажбур қилди.

Германияда ўн кун бўлгач, Уилльям Бранхам ва уни кузатиб борувчилар Карлсруэдан жанубга, Швецариянинг Лозаннасига 320 километрлик сафар қилдилар. Бу шаҳар Женева кўлининг шимолий соҳилида, Франция билан шарқий чегара яқинларида жойлашган эди. Минглаб фрацуз тилли одамлар, касаллар учун ибодат қилганида, Худонинг Фариштаси ёнида бўлишини айтган одамни тинглаш учун, улкан аренани тўлдиришган эди. Бу ҳафтанинг охирида, ҳатто давлат черковининг баъзи хизматчилари буни ҳақиқатлигига қарийб амин бўлдилар.

1955 йил, 27 август, шанба эрталабида, ҳар турли деноминациялардан қирққа яқин хизматчилар Лозанна меҳмонхонасининг ҳашаматли банкетлар залида Америкадан келган хушхабарчи билан нонушта қилиш учун тўпландилар. Билли столнинг бошида Гуггенбул, Босворт, Арганбрайт ва яна бир одам билан ўтирди. У одам Швецариялик хизматчилар гуруҳидан таржимон ва сўз олиб борувчи эди.

Нонуштадан кейин эълон қилувчи деди:

― Сизнинг йиғилишларингиз вақтида қандайдир ғайритабиий бир нарса бўлиши бизларга маълум, бироқ уни бундай эканлигига иккиланаяпмиз. Бизлар сизни қандай қилиб ваҳий кўришингизга тушунмаймиз. Сиз бизларга илмий тушунча беролмасмидингиз, бу қандай содир бўлади?

― Мен буни тушунтиролмайман, чунки бу Худодан, Худони бўлса тушунтиришнинг иложи йўқ. Унга ишониш керак. Мен ваҳийлар ҳақида Ёзувнинг кўп жойларини келтиришим мумкин эди, аммо улардан кўпини сизлар биласиз. Илмий тушунтиришга келсак, менда улар йўқ. Биргина, бунга қандайдир яқинроқ келадигани ― бу Раббий Фариштаси олинган сурат, фотография бўлиб, шугина Уни илмий жиҳатдан реал, ҳақиқатан ҳам мавжудлигини исботлайди.

― Жаноб Бранхам, орамизда бугун шу ерда профессионал фотограф бор. Агар бу Фаришта шу эрталаб бу ёққа келса, бизга уни суратга олишга уруниб кўришимиз мумкин бўладими?

― Мумкин, фақат, агар сиз фотоаппарат чақнаш чироғини ишлатмасангиз. Мен руҳ таъсири остида ― мойланиш остида бўлганимда, мен Раббий Фариштасини ёрқин нур кўринишида кўраман. Агар мен Фариштага қарасам, кимнингдир шу пайт фотоаппарати чақнаса, мен гангиб қоламан, ва бу чақин туфайли ваҳий ҳатто узилиб қолиши ҳам мумкин. Айнан мана шу учун мен йиғилишларим вақтида одамларга чақнашли фотоаппаратлар билан сурат тушуришларига рухсат бермайман.

Фотограф Биллини, чақин ишлатишга зарурият йўқ деб ишонтирди, чунки баланд деразалар орқали банкет залига кўплаб қуёш нури тушаяпти, деди. Фотограф ўз фотоаппаратини уч оёқлига ўрнатар экан, олиб борувчи деди:

― Жаноб Бранхам, агар сиз Фариштани кўрсангиз, фотографга белги беришни унутманг.

― Агар У келса, мен сизга айтаман.

― Миннатдорман. Бизлардан айримларимиз сизни мактубингизни, агар фақат сиз буни сеҳргарлик эмас эканини исботлай билсангиз, черковларига келтириш тўғрисида ўйлаб турибдилар.

― Сеҳргарлик?! ― деди Билли; бу уни лол қолдирди. ― Биродарлар, эшитинглар! Бу ерда қанақа сеҳргарлик бўлиши мумкин? Бу бемаънилик холос. Жин, ёвуз руҳ Илоҳий Шифоланиш билан бирор умумийлик борлиги, умуман, мутлақо мумкин эмас, буни иложи йўқ. Ёзувнинг ҳар бир жойи бунга қарши. Исони Ўзи айтди: “Агарда шайтон ўз-ўзига қарши чиқиб бўлинган бўлса, у тура олмайди, балки унинг куни битади”.350 Тушуняпсизми? У бундай қилолмайди. Шифоланиш фақат Исо Масиҳдан келади.

350 Марк 3:22-30

― Ҳа, мана, айнан шу сизни сирларни билишингиз бизларни саросимага солади-да. Бизларнинг раҳбарларимиздан айримлари буни алдаш дейишяпти. Улар сизни кундузи шаҳарда юриб, одамлар билан гаплашасиз; кейин сиз уларга ибодат карточкасини берасиз ва ўша кечқурун уларга қўнғироқ қиласиз, шу учун улар тўғрисида аввалдан биласиз, деб ўйлайдилар.

― Буни кейинроқ одамлардан сўранглар. Улар сизга айтади. Мен уларни олдин, умрим бўйи ҳеч қачон кўрмаганман.

― Эҳтимол, сиз уларнинг фикрларини ўқийсиз.

― Қандай қилиб энди мен уларнинг фикрларини ўқий оларканман? Мен ахир ҳатто уларни тилини ҳам билмайман-ку. Мен ваҳийни айтиб бераётган вақтларда, баъзан менга уларни исмларини ҳарфлаб айтишимга тўғри келади, чунки мен уни талаффуз қилолмайманда.

― Балки, сиз уларни ибодат карточкаларида нима ёзганларини ўқишингиз учун ақлий телепатиядан фойдаланарсиз?

― Ақлий телепатия кўрни кўзларини очиб биладими? Биродарлар, ақл билан иш тутинглар. Ким ўзи касални шифолаб ва келажакни олдиндан айта олади? Сизлар ҳамма нарсани биладиган ва ҳар нарсага қодир Худога умуман ишонасизларми, ўзи?

― О-о, биз Худога ишонамиз... аммо бу бизларга ўргатилгандан шунчалар фарқ қиладики.

Уларнинг суюқ далиллари, аргументлари ва фикрлари жуда жонига тега бошлади. У деди:

― Биродарлар, сизнинг муаммонгиз, сизнинг руҳий кўрлигингизда, бу эса жисмонан кўрликдан кўра анча ёмондир. Сизнинг кўзларингиз, пайғамбарлар, буюк инсонлар кўришни орзу қилган нарсага қарайдилар-у, ва шунга қарамай, сиз аввалгидай бунга ишонмайсизлар. Ишайё сиз ҳақингизда яхши айтган: “Кўзларингиз билан қарайсиз-у, кўрмайсизлар; қулоқларингиз билан эшитасизлар-у ва англамайсизлар”.351

351 Матто 13:11-17; Ишайё 6:9-10

Билли бу қаттиқ сўзларни мулойим оҳангда айтганидан, уни сўзлари меҳрибонлик билан қилинган огоҳлантиришдай эшитилди ва гўё уни эшитувчиларига ҳам меҳрибонлик билан қабул қилингандек эди. Яна бир мунча вақт давомида саволлар ёғилаверди. Ниҳоят, Билли ҳаммадан туришларини ва у билан ибодатига қўшилишларини илтимос қилди. Бирдан у Раббий Фариштасини борлигини сезди.

― Бир дақиқа, жентельменлар. Мен Ким ҳақида гапиряпман, У ҳозир айнан шу ерда.

Бундай ишорали гапдан профессионал фотограф тезда бир неча кетма-кет сурат олди. Худди шу вақтни ўзида хушхабарчига ваҳий аъён бўлиш деразасини “очиб юборди”. Билли деди:

― Менинг тўғримда ўтирган оқсоч одам, Италияликдир. Сэр, сиз олдин 32 000 коммунистлар раҳбари эдингиз. Сизни католикларда тарбиялаганлар, аммо кейинчалик сиз Библияни олдингиз ва Исо Масиҳ, Худонинг Ўғли сизнинг гуноҳларингиздан қутқариш учун ўлганлигини ўқидингиз... ва сиз буни қабул қилдингиз. Энди сиз баланд тоғлар қўйнидаги етимхона ва мактабни бошқарасиз. Сиз нонуштангизга умуман қўл урмадингиз, чунки ошқозонингизда яра бор, мана ўша учун ҳеч нарсани айтгандай еб билмайсиз.

Италиялик қария ҳар бир сўзнинг ҳақиқатлигини тасдиқлади.

Билли деди:

― РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ:”Боринг ва нонуштани енг. Ошқозонингиз шифоланди”.

Нотаниш одам эҳтиёткорона қовурилган тухумни татиб кўрди. У ютган порция ошқозонида яхши кутиб олингач, у ҳозиргина қамоқдан чиққан одамдай овқатга ташланди. Билли банкет залидаги хизматчилардан сўради:

― Бу одам қанақа ибодат карточка ақлий телепатиясидан фойдаланди экан?

Профессионал-фотограф бу негативларни кўринадиган қилгач, у шу заҳотиёқ уларни Гуггенбулга кўрсатди, у эса ўз навбатида, бу суратлардан тўрттасини Босворт ва Бранхамга топширди. Доктор Гуггенбул базўр ҳаяжонини босиб турар эди. Бу тўртта кетма-кет суратда Раббий Фариштасининг банкетлар залига тушиб келаётгани аниқ тушурилган эди.

Биринчи сурат одатдагидай кўринар эди. Унда ўз столларида ибодат учун турган қирқта хизматчи кўриниб турган эди. Меҳмонхона персонали аъзолари бу столларни бирлаштириб, тўғри тўртбурчак формасида шундай қўйгандики, столларни иккита энг узун қаторлари шимолга ва жанубга қаратилган эди. Хизматчилар столларини икки томонидан бир-бирини тўғрисида бош экканча турган эдилар. Фотоаппарат залнинг жануб томон охиридан ўртада ўрнатилган баланд уч оёққа махкамланган эди. Билли залнинг шимолий охиридаги столни ўртасидан тўппа-тўғри фотоаппаратга қараб турганидан, суратда узоқдан тушиб қолди, аммо боши аниқ кўриниб қолган эди. Уни орқасида дераза ва эшиклардан иборат буткул девор турган эди. У девор меҳмонхона вестибюлига қараб турган эди. Кўчага қараган дераза суратда ўнг томонда турган эди, шу учун қуёшнинг эрталабки нурлари залдаги ҳамма нарсани шарқ томондан ёритиб турган эди, шу пайтни ўзида бинонинг ғарбий қисми сояда эди. (№4 Сурат)

Иккинчи суратда соялар осилиб турган лампаларнинг нуридан эмас (суратда улар ўгирилгани кўриниб турибди), балки ҳавода пол билан баланд шифт ўрталиғида, ҳавода осиғлиқ,муаллақ турган одатдан ташқари олов шари билан тарқаб кетган ва кўчириб юборилган эди. Бу нур дастаси, афтидан, тўппа-тўғри Билли ибодат қилаётган ўша жойни устидан тушиб келган эди. Ғайритабиий олов шарини диаметри бир метрдан сал каттароқ, ва, гўё шунчалик тез пульсланар эдики, фотоаппарат объекти унинг ташқи кўриниши ― контурини суратда мустаҳкамлаёлмас, ололмас эди. Шу учун суратда бу шарнинг четлари чаплашиб кетган ва ноаниқ кўриниб турган эди. (№5 Сурат)

Учинчи суратда сутдай оқ шар нури Биллини бошини бутунлай ўраб олиб, уни кўрсатмай қўйган эди. (№6 Сурат)

Тўртинчи суратда Билли ва унинг таржимонидан бошқа барча хизматчилар ўтиришганди. Нур чамбари ҳозир диаметри ярим метргача кичрайган ва гарчи у унинг ўнг елкасига кўпроқ сурилган бўлса-да, ҳозир у Биллининг боши ортида худди гардиш каби кўриниб турган эди. Билли гапи орасидаги бирор нимага урғу бериб, чап қўлини кўзлари баландлигида кўтариб турган эди. (№7 Сурат)

Доктор Гуггенбул деди:

― фотограф дунёдаги энг яхшилардан бири бўлган, немисларда ишлаб чиқарилган фотоаппаратдан фойдаланди. У ушбу суратларни қилишигача, банкет залида ўндан ортиқ фотография қилди, ва ундан кейин ҳам яна шундан ҳам кўпроқ суратлар олди, ― ва уларнинг барчаси яхши чиқди, шу сабабдан фотоаппаратни нимасидир нобок бўлишлиги мумкин эмас.

Бидди бу суратларни диққат билан қараб кўрди.

― Ҳа, бу, шак-шубҳасиз, Раббий Фариштаси. Биринчи суратга қаранглар, ҳамма турган пайт, ― айнан ўшанда мен Фаришта борлигини илк сездим. Кейин мана бу ерда, иккинчи суратда, Фаришта менга пасаётган олов шари бўлиб кўринаяпти. Учинчи суратда Уни менинг бошимни тўлиқ ёпиб, турганини кўришингиз мумкин. Айнан ўша моментда мен ваҳий кўрдим. Мана бу охирги суратда эса мени У қолдириб кетаётганини кўрасиз. Эътибор беринг, У мени ўнг томонимда ҳаракатланган. Фаришта ҳар доим мендан ўнг томонда туради. Мана мен нима учун йиғилишларим вақтида ибодат учун одамларни ўнг томонимда тиздираман, улар Фаришта ёнида бўла олишлари учун.

― Нима деб ўйлайсан, бу ўша хизматчиларни ишонтирадими?

― Агар улар Худога чиндан ҳам ишонишса, унда бу уларни ишонтиради. Аммо улар ҳақиқий имонли бўлмасалар унда уларни ҳеч нарса ишонтиролмайди.

Бундан икки ой олдин Цюрихда бўлганидек, 1955 йилда ушбу Европадаги иккинчи кампания ҳайратланарли ютуққа эга бўлди. Уилльям Бранхамни кузатиб борганларнинг тахминий ҳисоб-китоблари бўйича, бу икки ҳафталик йиғилишлар вақтида 100 000 га яқин одам ё ўз ҳаётини Исо Масиҳга топширдилар, ё Ундан шифоландилар.

Ўзининг Лозаннадаги охирги йиғилиши вақтида Билли Швецария Реформаторлар Черковининг Исо қиз боладан туғилмаган деб ишонишлари хусусида яна бир бор фикр билдирди. Ваъзида у бундай деди:

― Яқинда менга Америкада бир аёл бундай деди: “Бранхам ака, сен жуда ҳам Исони, у ерда бўлган вақтларини мақтайсан. Сен Уни Худо қилаяпсан”. Мен жавоб бердим: “У Худо эди”. Аёл деди: “У буюк пайғамбар бўлган эди ва шунга қарамай, у бор-йўғи одам эди, ва мен буни Библия бўйича исботлайман”. Мен айтдим: “Мен сизни бу уринишингизни кўришни истар эдим”. У Юҳанно 11-бобни очди ва менга Исо Лазарни қабри устида қандай йиғлагани ҳақида айтилган лавҳани ўқиб берди. У деди: “Ахир фақат инсон кўз ёш қила олади-ку”. Мен дедим: “Лэди, у Лазар қабрида йиғлаганида у инсон эди. Аммо У қачонки тўрт кундан бери ўлган бўлган одамга, Лазарга у ердан чиқишни буюрганида, у ўрнидан турди ва тирилди, буни қилган одамдан кўра ортиғи, буни қилган пайғамбардан ҳам зиёди эди ― бу Худо эди!”

― Исо одам эди, қачонки У қайиқда ухлаганида. У кун бўйи ваъз қилиб ва касаллар учун ибодат қилиб, шунчалар чарчаганидан, Уни бўрон ҳам уйғотолмади. Ўша улкан тўлқинлар, ўша балиқчилар қайиқчасини пўкакдек у ёқдан – бу ёққа ташлар эди. Денгизнинг ўн минг жинлари Уни чўктириб юбориш учун ўша кечаси бас бойлаб, ўзини урарди. Уни шогирдлари силкитиб, уйғотганларида ― у инсон эди; Аммо, қачонки У нигоҳини осмонга қаратиб ва: “Бас қил, тинчлан”, деганида, бўрон Унга бўйсунди,352 бу одамдан ортиқроғи эди, бу Худо эди!

352 Марк 4:36-41; Матто 8:23-27; Луқо 8:22-25

― У хочга осилган ва гуноҳларимиз учун ўлганида, буюк қурбонлик бўлганида, У одам эди. Бироқ, пасха эрталабида, Уни қабридан тош думалаб очилганида ва У у ёқдан чиққанида, У Худо эканини исботлади! У Худо эди!353

353 Матто 28:1-15; Марк 16:1-14; Луқо 24:1-49; Юҳанно 20:1-23



Up