Фаришта балиқ овлашни ўргатади
74 БОБ
1955
ЕВРОПАДАГИ ЁЗГИ КАМПАНИЯЛАРИДАН КЕЙИН Уилльям Бранхам 1955 йилнинг қолган кварталида фақат иккита узоқ чўзиладиган кампания ўтказишни режалаштирди. Октябрнинг биринчи ярмида, у айни ўзининг одатдаги кузги Колорадо штатининг Серқоя тоғларига ов сафари олдидан, Чикагода саккиз оқшом давомида ваъз қилди.
Ноябрда Майнер Арганбрайт Калифорния штати, Сан-Фернандога ўн бир кунлик кампанияни уюштирди. Калифорнияда бу йиғилишлар Тўлиқ Инжилчи Тадбиркорлар Жамияти вакиллари томонидан Ориндж округида охирги икки йил давомида халақит берган, деноминациялараро бўлинишни бартараф этади, деган умидда нейтрал территорияда, майдонликда ўрнатилган цирк брезентли чодирда ўтказилди. “Нейтрал зона” ҳечқандай ёрдам бермади. Кампаниянинг биринчи оқшомида одамлар катта чодирни ярмидан кам ўринларини тўлдирдилар. Тўғри, бу чоршанба кечқурун бўлган эди, бироқ ҳафта ўртасида ўтказилган йиғилишлар туфайли, Биллининг кампаниясига келувчилар сони, Американинг бошқа регионларида камаймади. Эшитувчилар сони кам бўлишига қарамай, Билли бир неча юз одамга чодирда, худди агар у минглаб одамларга ваъз қилаётганидай, сидқидилдан ваъз қилди. Гарчи унинг йиғилишлари деноминациялараро характерда бўлса-да, унинг ҳомийларидан кўпчилиги элликчилардан эди, чунки элликчилар ўзга тилларда сўзлаш, башоратгўйлик, Илоҳий Шифоланиш ва мўъжизакорлик сингари Муқаддас Руҳ инъомларига қаттиқ ишонар эдилар. Жума оқшомида Билли “Қаерда, менимча элликчилар муваффақиятсизликка учрадилар”, деб номланган ваъзини айтди. У черковни орқага буришни истар эди. У деди:
― Агар биз, ўз хатомизни қаерда қилганимизни билсак, айнан ўша ёққа қайтсак ва ҳаммасини ўша ердан бошқатдан бошласак, энг яхши иш бўлар эди.
Билли икки хил Христианлар ― фундаменталистлар ва элликчилар ҳақида гапирди, ― фундаменталистлар Библияда ўз позицияларини биладилар, аммо уларни билимларига эргашадиган етарлича имон йўқ. Элликчилар бошқа томондан кучли имонга эгалар, аммо жуда ҳам кўп ҳолатларда улар Ёзувда нимада турганликларини билишмайди. Бу иккита одамга ўхшайди: улардан бирида, банкда пули бор, аммо у чек ёзиб олишни билмайди; бошқаси эса чек ёзишни билади-ю, аммо уни банкдаги ҳисобида пули йўқ. Агарда бу иккала одам бирлашса эди, улар бирор нима сотиб ола билар эдилар. Худди шундй тарзда, агар фундаментал таълимот ва элликчилар имони янада кўпроқ одамлар юракларида бирлаша олса эди, буюк уйғониш ўт олар эди.
У ваъзи вақтида шундай деди:
― Агарда сиз, Христианлар, ҳозир (ҳозирги замонда) сиз ўзингизни Худонинг ўғиллар ва қизлари эканлигингизни, фақат англаб ололсангизлар эди, унда сиз Худо ваъда қилган ҳар қандай ваъдага чек ёзиб билган бўлар эдингиз.354 Бунинг ўрнига сиз дуоларни қаёққадир, узоқ келажакка итариб қўясизлар. Минг йиллик Шоҳликда сизларга шифоланиш керак бўлмайди. Ҳозир сиз Худонинг фарзандлари ва Исонинг ворисдошларидирсиз.355 Исо Гўлготада нима учун ўлган бўлса, уни барчаси сизга тегишлидир. Сиз буни англашингизни, билиб қолишингизни Иблис истамайди, аммо сиз фақат Худони Уни Сўзи бўйича қабул қилсангиз, сизнинг руҳий бойликларингизни чеки бўлмайди.
354 1-Юҳанно 3:2
355 Римликларга 8:16-17
Билли бундайин кўпчилик Христианлар ҳаётида етишмайдиган нарсани яққол кўрсатиш учун, мисол сифатида бир воқеани айтди. Муҳтарам Билли Грэхам Луисвиллида, Кентукки штати, хушхабарчилик кампаниясини ўтказган вақтида, 30 мингдан кўп одам Исо Масиҳ учун яшаймиз деб, ўз қарорларини ёзиб, карточка тўлдирган эдилар. Бир неча ойлардан кейин Билли Грэхам бу “имонга кирганларни” текшириш учун қайтди. Уни ҳамроҳлари бор-йўғи икки юзтача ҳали ҳам Раббий Исо учун яшаётган одамни топа олганидан, у ҳайрон бўлиб қолди. Гап ўзи нимада эди? Билли Масиҳга турли икки усул билан келиш мумкин, деб тушунтирди: интеллектуал, ақлий қарор ёки “юқоридан туғилганлик”ни бошидан кечириш орқали. Бу муносабатлардан биринчиси ― ақл-идрокдаги танлаш; иккинчиси эса ― юракдан, қалбдаги ўзгариш. “Сизлар юқоридан туғилишингиз керак”,356 ― деган эди Исо. Бу ақлий-интеллектуал тушунча эмас, балки руҳий туғулишдир.
356 Юҳанно 3:7
Кейин Билли элликчилар қаерда йўлдан адашганлиги ҳақидаги ўз фикрини қисқача айтиб берди. У барча деноминацияларга дўстлари борлигини айтиб, ўзини турли ташкилотлардаги одамларга ҳеч қандай қаршилиги йўқлигини таъкидлади. Уни норозилигини, ташкил этилган диннинг асосий тушунчаси қўзғатар эди.
Билли рим-католик черкови Христианликни биринчи бўлиб организация рамкасига қамади ва асрлар давомида миллионлаб саводсиз одамларга ўз фикрини мажбуран ўтказиб келди, деб тушунтирди. Мартин Лютер357 Олов Устуни ортидан бориб, католицизмдан ажралиб чиқди. У, одамлар нажотга хизматлари билан сазовор бўла олмаслиги ҳақида ваъз қилди; умуман, ― у Худодан инъомдир. Лютер Ёзувнинг қуйидаги жойига алоҳида урғу берди: “Солиҳ одам имони билан ҳаёт бўлур”.358 Афсуски, Лютернинг издошлари ўз деноминацияларини яратиб, уюшдилар. Бу орада Олов Устуни ўз йўлида янада кўпроқ Нур таратиб, олдинга илдамлашда давом этаверди, бироқ лютеранлар Нур билан баробар юра олмадилар, чунки улар аллақачон ҳужжатлар тузишган ва уларда ўзларининг таълимотлари баён этилган эди. Натижада Жон Веслей359 Олов Устуни ортидан борди, У эса уни муқаддасланиш ва солиҳлик ҳақидаги мактубга етаклади; у буни Худо марҳаматининг иккинчи амали, ҳаракати деб номлади. Унинг ваъзлари Англиядаги уйғонишни бошланишига хизмат қилдики, у эса бутун дунёни қамраб олди. Афсус, уни издошлари методистлар черковини ташкил қилдилар ва тошдан ўз таълимотларини ўйиб олдилар. Шундай бўлса ҳам, Олов Устуни олдинга кетаверди, аммо методистлар У билан баравар юра билмадилар, чунки улар аллақачон ўз таълимотлари атрофида уюшдилар. 1906 йилда Олов Устуни ўзга тилларда гапириш ва башоратгўйлик каби Руҳ неъматларини намоён қилиб, Муқаддас Руҳдан чўмдирилишга янада кўпроқ Нурини солди. Бу Нурни қабул қилган одамлар, элликчилар деб атала бошланди. Бу бутун дунёда энг тез ўсадиган Христианлар ҳаракати бўлди. Ва энди шайтон нима қилди? У элликчиларни уюшишларига кўндирди, ишонтирди, унинг оқибатида улар чегаралар қурдилар ва “деворлар билан” ўралиб олдилар. Худди олдинги ҳаракатларнинг давом эттирувчилари қилганларидек, улар ҳам тошдан ўз таълимотларини ўйиб олдилар.
357 Мартин Лютер (Martin Luther, 1483—1546) — Германияда Реформация арбоби, Лютернинг (1517 й.) Виттенбергдаги католицизмнинг асосий диний ақидаларини инкор қиладиган 95 та тезиси билан қилган нутқи Реформацияни бошланиш бўлди. Умумнемис адабиёти тили нормаларинижорий этиб, Библияни немис тилига таржима қилди. (Тарж.)
358 Аввакум 2:4; Римликларга 1:17; Галатияликларга 3:11; Ибронийларга 10:38.
359 Джон Веслей (John Wesley, 1703—1791) — английский церковный деятель, основатель учения об освящении, которое позже стало называться методизмом. (Пер.)
Билли тингловчиларини огоҳлантирди:
― Олов Устуни янгидан олдинга юраяпти, элликчилар бўлса шунчалик уюшиб олганларидан, У билан бирга юра олмайдилар. Илоҳий Олов, У ҳар бир даврда қандай силжиган бўлса, яна олға ҳаракатланишда давом этаверди, шу учун чегаралар ўтказаман, деб ўйламанглар. “Мен бунга ишонаман” дейишни ҳеч қандай зарари йўқ, аммо шу ерда нуқта қўйманг ― вергуль қўйинг, бу эса: “Мен бунга ишонаман плюс Худо мени юрагимга неки очадиган бўлса ҳаммасига”, ― деганидир.
Сан-Фернандодаги бу кампаниянинг қолган қисми давомида одамлар Исо Масиҳни шахсий Нажоткори ва Шифокори деб қабул қилишга илҳомлантириш учун имонни кучайтирувчи ваъзлар қилди. Ҳар кечқурун ибодат навбатларида мўъжизалар юз берди. Одатда бунинг натижасида бу ҳақидаги янгиликлар оғиздан-оғизга ўтган пайтларда, келувчилар сони кескин кўпаяр эди. Афсуски, Калифорниянинг Сан-Фернандосида бу нарса кузатилмади: келувчилар аввалгидек озлигича қолаверди. Кампаниянинг бешинчи куни Майнер Арганбрайт Биллига сарф-ҳаражатлар хайр-эҳсонлардан анча кўплигини эслатди. У Биллидан унга, ҳар оқшом хайр-эҳсон йиғадиган тарелкани аудитория қаторларидан ўтказаётганида, кўпроқ пул қўйишларини сўрашга рухсат беришини илтимос қилди. У бошқа хушхабарчиларни тингловчилардан тиришиб, кўпроқ эҳсон қилишларини сўрашини билар эди. Билли бундай тактика ишончни йўқотади деб ҳисоблар эди. Уни хизмати бошланганида, у ҳеч қачон пул сўраб олмайман деб, Раббийга ваъда берган эди ва ўз ваъдасида қатъий қолган эди. Охирги хизмат тугагач, 20 ноябрда Майнер Арганбрайт Сан-Фернандодаги кампания уларни 15 000 доллар қарзга ботирганини Биллига айтди.
Билли хотини, ўғли ва ўзи турган меҳмонхона номерига қайтди. Соат тунги икки эди. Гарчи улар уйга 4:30 да қайтмоқчи бўлсаларда, Биллини битта кўзига ҳам уйқу келмади. Бориб ухлаш ўрнига, у меҳмонхонадан чиқди, ёлғизроқ жой топди ва ибодат учун тиз чўкди. Ойнинг ёрқин нуридан юлдузлар хира кўринар эди. Тез орада оқшомнинг совуғи Биллининг шимини юпқа матосидан “сизиб ўтганидан”, Билли беихтиёр сескана бошлади. Аммо бундай ноқулайликка эътибор қилиш даргумон эди.
У ўзининг тўққиз йил бурун ушбу имон билан шифоланиш кампанияларини эндигина бошлаган пайтлари, Худога берган ваъдаси ҳақида ўйлади. Қачонки унга Раббий Фариштаси бутун дунё одамларини шифоланиши учун Илоҳий неъматни намоён қилишни буюрганида, Билли бундай ҳаддан ташқари катта топшириқ туфайли у жуда қаттиқ васвасаларга солинишини англаган эди. Библияни ўргана туриб, хизматни буза оладиган учта хавфни билди: пул, аёллар ва машҳурлик. Болом пулга ўчлигидан мағлуб бўлди; Самсон Далидага хохиши туфайли йиқилди, шох Шоулнинг йиқилишига эса мағрурлик сабаб бўлди, у халқи орасида машҳур бўлиши учун, Худога қулоқ солмади.360 Билли ўзини на аёллар ва на машҳурлик у қадар васвасага сололмас деб ўйлар, аммо у пул масаласида унчалар ўзига қатъий ишонмас эди. У бутун дунё бўйлаб катта-катта кампаниялар ўтказиш учун минглаб долларлар керак бўлишини тушуниб турган эди. Шу молиявий муҳтожликдан, унинг учун тўсиқтош қилишда шайтон фойдаланиши мумкинмикин? Шундай бўлмаслиги учун у Худога унинг муҳтожларини У қониқтирар экан ва унга ҳеч қачон пул сўрашига тўғри келмайди, у хушхабарчилик соҳасида қолавераман, деб ваъда берди. Тўққиз ярим йил давомида, мана шу ҳафтадан бошқа, Худо унга зарур бўлган пул маблағларини бериб турди.
360 Сонлар 22:24; Қозилар 16 ва 1-Шоҳлар 15 кўрсатилган тартибда.
Ибодати вақтида Билли бир қарорга келишда қийналди. Худо уни бу меҳнатга конкрет чақирганини билар, ва у бу топшириқни, токи У унга зарур маблағ юборар экан, у буни бажаришини ваъда берган эди. Худо буни шу ҳафтага қадар бажарди. Энди эса Билли нима қилиши керак экан? У Худо буюрганидай меҳнат қилишида давом этаверсинми, ёки бўлмаса, у Худога берган ваъдасига содиқ бўлиб, хушхабарчилик соҳасидан кетсинми? Икки соатча Билли калласига келган бор имкониятлар билан курашиб, раҳбарликни, етакланишни сўраб ибодат қилди. Соат бешга қараб бир неча дақиқа ўтар экан у ўрнидан турди, тиззасидан чанг, тупроқни қоқди-да, меҳмонхонага қараб лўкиллади. Уни қарори гўё аниқ эди: у Худога берган ваъдасида туриши ва хушхабарчилик меҳнатини тўхтатиши керак.
Ғарбда ой ботди, шарқда эса тонг яқинлашганидан, уфқ оқарди. Меда билан Билли Поль нарсаларни машинага жойлаштиришди. Эрини кўзларидаги ёшларини кўриб, табиийки, Меда сўради:
― Билли, нима бўлди?
― Ҳеч қиси йўқ, ўзим шундай. Мен Раббий билан гаплашдим холос.
У ўзини бу соҳани тарк этиши қарори ҳақида айтиш учун ўзида куч топмади. У буни Аризонада оиласи билан бўлишмоққа қарор қилди. Улар Аризона штати сархадларига кирганларида, Билли ҳали ҳам бу ҳақида сўз очишга ўзида куч тополмади. Техас штати... Ҳа, у бу ҳақида уларга Техасда айтмоқчи бўлди. “Сковород дастаси” деб айтиладиган, Техаснинг “новдачаси” ортга қолди, Билли чуқур ўйловда, жим туришда давом этаверди...
Худо нима демоқчи эканийкин унга? У Сан-Фернандодаги тингловчиларнинг камлигидангина ҳайрон эмас эди ― охирги бир неча ой у бутун мамлакат бўйлаб ўзгаришлар бўлганини кузатди. Агар олдин ҳар ҳафта минглаб мактублар олган бўлса, ҳозир эса унга юзлаб хат келар эди. Албатта, бундан унинг молиявий ҳолати ўзгармади. Камдан-кам ҳолатларда бу хатлардан бирида пул топса бўлар эди, чунки Билли ибодат қилинган матоларни текин жўнатар эди. Одамларнинг унинг хизматига қизиқиши кескин тушганлиги ― мана, уни нима ташвишлантирар эди. Бу унинг Библиявий таълимотини кўпроқ ваъз қилиш қарори билан боғлиқ бўлиши мумкинмиди?
Билли ҳозир нима қилиши кераклигини ўйлаб бош қотирар эди. У энди хотини ва болаларини қандай қилиб таъминлай олади? Биллининг аҳволи чорасиздай туюлар эди: 46 ёшда у айтарли маълумотга эга эмасди, тадбиркорликка тажрибаси йўқ ҳисоб ва коммерцияга қобилияти жуда оз эди. У Индиана Коммунал Кампаниясидаги олдинги ишига қайтиб биламан, деб умид қилди. Мумкин, у Бэнкс Вуд билан уйлар қуриш бўйича биргаликдаги бизнесини бошлай олар? Бэнкс ажойиб дурадгор эди. У қанча тезроқ ишга қайтса, шунча тезроқ 15 000 доллар қарзини қайтариб билишини фаҳмлади.
Четдан қараганда, унинг тўсатдан қарзга ботиб қолиши кулгули эди. Одамларни шахсан уни ўзига олиб келган ўша пулларни юздан бир қисмини сақлаб қолганида эди, ҳозирга келиб у мультимиллионер бўлган бўлар эди. Билли бўлса, ҳар доим бунақа ҳадяларни олишдан бош тортар эди. У, агар унда улкан банк ҳисоби бўлса, эҳтимол, у Худони ўрнига пулига ишониб қоламан, деб ҳисоблар эди. Уни черкови унга кўп бўлмаган 100 долларлик ҳафталик маош тўлар эди. Унинг кампаниялари вақтида йиғилган пулнинг катта қисми шу кампания ҳаражатларини тўлашга ишлатилар эди. Агар қанчалик пул қолса, Билли уни Христиан хушхабарчиларга ёки хайрия мақсадлари учун бериб юборар эди. Шундай муносабат туфайли “Бранхам Кампанияси”нинг жорий ҳисоби салкам полда эди. Мумкин, бу унинг хизматини юритишда фойдали метод эмасдир, аммо ўша пайтларда Билли қойил-мақом тадбиркор бўлишга умуман ҳаракат қилмади ― у фақат ажойиб хушхабарчи бўлишга интилди.
Умуман яқингинада АҚШнинг солиқ бошқармаси вакиллари унинг хушхабарчилик кампаниясининг пул маблағларини тафтиш ўтказмоқчи эканлигини хабар қилишди. Бу тафтиш масаласида Билли умуман хавотирланмади ― Солиқ бошқармаси назоратчиларининг унинг хизматини молиявий фаолиятини айнан ҳозир тафтиш қилишлари унга ғалати туюлди. Раббий бу орқали унга нима демоқчи экан? Ҳали ҳам унинг хизматида бир нарса нотўғримикин? Яна бирор нимани ўзгартириш керакми экан?
Биллининг Христиан черковларига охирги ўн йил ичида кўрсатган фавқулодда ҳаддан ташқари кучли таъсирини ҳеч ким инкор қилолмайди.юз минглаб одамлар нажот топганлари ва унинг кампаниялари вақтида шифоланганлардан ташқари, у шунга ўхшаш юзлаб хизматларга кўтаринки руҳ бағишлади, илҳомлантирди. Бунга киришганларнинг кўплари Муқаддас Руҳга тўлган, ҳақиқий эрлар эдилар ― аммо ҳаммаси ҳам шундай эмасди, ва эҳтимол, муаммо ҳам шунда эди. Бу маҳмадоналардан баъзилари ўзлари умуман тушунмаган хизматга тақлид қилишга уринишар, ва бунингнатижасида улар одамлар орасида руҳий парокандалик экар эдилар.
Билли яқинда уйига шахсан суҳбатлашиш учун келган ўн олти яшар қизча ҳақида ўйлай бошлади. У жуда ҳам қўрқитилган эди, чунки Калифорниядан ўзида юрак сирларини билиш қобилияти бор дегувчи қайсидир воиз унга рак бўлгансан деган эди. Қизни ўнг қўлини чап қўлига олиб, Билли шу заҳотиёқ унда ҳеч қанақа рак йўқлигини айтди. У уйдан юраги енгил тортиб чиқиб кетди. Билли бўлса, ўша воиз яна қанча одамларни алдаганини ўйлаб, алланечук бўлди.
Бир куни Билли бир йиғилишда бўлди. У ерда бир воиз ўзини ўнг қўлида шифолаш қобилияти бор деб айтаётган эди. Ҳар сафар у ибодат қилиш учун бирор кишига текканида, у: “Буни сезяпсизми? Сиз буни сезяпсизми?” ― деб қичқирар эди. Йиғилишдан кейин Билли у билан чодирнинг орқасида учрашиб, шундай деди:
― Ахир бу ёлғонку, буни ўзинг ҳам биласан. Албатта, сен бу билан кўплаб одамларни алдай оласан, аммо бир кун келиб сенга Худо олдида жавоб беришингга тўғри келади. Унда нима бўлади экан?
Бошқа сафар Билли бир йиғилишда бўлди, унда бир аёл юрак сирларини биламан, деди. У қуйидагиларни айтди: “Раббий менга мана шу аудиторияда имондан қайтган борлигини айтди”, ёки “Раббий менга кимнидир буйраги касаллигини айтди. Қўлингизни кўтаринг, илтимос, агар сиз ўша бўлсангиз”. Билли ўйлади: “Ҳар қандай кўп одамлар орасида имондан қайтган ва буйраги касал одамлар албатта топилади. Бу юрак сирларини билиш эмаску! У одамларга психология билан таъсир ўтказаяпти”.
Бошқа бир черков хизмати вақти, Билли хизматкорни, юраги хаста одам учун, уни ҳар томонга силтаётганини ва шу пайтда, ўша хизматкорнинг хотини таёқ билан полга ураётганини ва “Йўқол бу ердан! Ундан чиқ, шайтон! Кет бу ердан! Кетиб қол!” ― деб қичқираётганини кузатиб турди. Бундан ҳам ёмонроғи, хушхабарчи мушти билан пациентларини қорнига уриб, шу тарзда улардан жинларни қуваяпман, дер эди. Бошқа бир сафар қандайдир бир кишини, касалликлар ва жинларни ҳидларини ҳис қилоламан, деганини эшитди. Нима учун энди одамлар, Ёзувга умуман тўғри келмайдиган сафсатага қулоқ соладилар?! Илоҳий шифоланиш ғоясининг ўзини устидан дунёни менсимаган ва кулганига ажабланмаса бўлади. Шунчалар кўплаб Христианлар руҳий неъматлар хусусида саросимадаликлари, табиий. Ҳамма жойларда шундай кўп ёлғон ва алдовлар ўралашиб кетгани ҳақиқатга соя солаётган эди.
Яна бир кун ўтди, бу вақтни ичида у Оклохома, Миссури, Иллинойс штатларидан ўтиб ва ниҳоят, Индианага кирганида, Биллини машинаси ғилдираклари остидан километрлар ўтиб кетди. Уйига озроқ қолганида, Билли оиласига ўзини хушхабарчилик билан шуғулланишини бас қилиши ҳақидаги қарорини айтди. Билли Поль деди:
― Дада, сен яхшиси хушёр бўлсанг бўлар эди. Ҳаворий Павел: “Агар Инжилни тарғиб қилмасам, ҳолимга вой”,361 ― демаганмиди?
361 1-Коринфликларга 9:16
― Мен Хушхабарни айтишни бас қиламан деб, асло гапирмадим. Мен бу хушхабарчилик кампанияларини ўтказишни тўхтатишни назарда тутаяпман. Мен черковда олдингидек ваъзлар қиламан. Эҳтимол, Невилл ака хизматни якшанба эрталаб, мен эса ― якшанба кечқурун ўтказишим мумкин. Мумкин, мен баъзан ҳатто халқаро йиғилиш учун катта зални ижарага оламан, ўша вақтда мен касаллар учун ибодат қиларман.
Кечаси бўлди, аммо, автомобилнинг приборлар шитининг хира шуъласи Меданинг юзидаги ташвишни кўрсатиб турар эди. У деди:
― Билли, сени уйда бўлишингдан биз жуда хурсанд бўлишимизни ўзинг биласан-ку, ахир. Аммо қара, сени хизматинг нималар қилди. Ундан бутун дунё бўйлаб уйғониш бошланди. Мен фақат тушунмайман, нима учун Худо сени буни ҳаммасини шундай тўхтатишингни истар экан. Умид қиламанки, сен қилаётган ишингни ўзинг биласан.
― Ҳа, бир нарсани биламан: мен ўзимнинг Худога берган сўзимда туришим керак.
― Худо умуман сенга бу фаолиятингдан кет деб буюрмади, ― деди Билли Поль. ― Бу ахир ҳеч нарса, сен Худога нимадир деганинг
― Сен ҳақсан, ўғлим. Худо бизга берган Ўз ваъдасини бажаришига бизлар ишонамиз. Шу учун бизлар ҳам Унга берган ваъдамизни бажаришга ҳаракат қилишимиз лозим.
― Дада, менинг ўйлашимча, сен хато қилаяпсан.
― Агар мен адашаётган бўлсам, унда Раббий мени тўғрилаши учун, келинг ибодат қилайлик.
Улар уйга тўртларга яқин кириб келдилар. Билли ухлашдан олди, Худо унга эндиликда нима қилишини кўрсатиши учун яна бир бор ибодат қилди. Кейин ҳаёли паришон бўлса ҳам, ишига қарамай ухлаб қолди.
Меда Ривқони мактабга тайёрлаш учун соат олтида турди. Билли унинг ҳаракатлари, хонадаги қадам товушларидан уйғониб кетди. У кровати четида ўтириб, уйқули кўзларини ишқалай бошлади.
― Азизам, шу эрталаб мен коммунал хизматлар кампаниясига қўнғироқ қиламан, олдинги ишимга қайтиб биламанми, йўқми, сўраб биламан. Агар бундан ҳеч нарса чиқмаса, унда қарайман, Бэнкс ака мен билан қурилиш ишларида бирга шуғулланишимни истармикин. Мен ҳеч бўлмаса, ўша қарзларимни тўлашни бошлашим учун бир озроқ бўлса ҳам пул ишлашим керак.
― Билли, сен менга Калифорниядаги баъзи биродарлар бу кампанияни строхавания қилган, дегандинг. Шундай қилиб, қарз ўзи ёпилган чиқади.
― Бу тўғри, аммо Худога менинг ваъдам бунда эмас. Меним назаримда, мен ҳозир ўша биродарларимга 15 000 доллар қарзман.
― Билли, умид қиламан, сен нима қилаётганингни биласан, ― деди Меда.
― Ҳа, ўйлайманки...
У гапини тугатишга улгурмади.
Ғалати бир нарса бўлди. Билли ўз хотинига қараш ўрнига, у ўзига қараб лой йўлдан иккита бекўйлак, кир-чир болани келаётганини кузатиб турар эди. Яланг оёқларидан чиқаётган чанг булути уларнинг увадаси чиққан иштонларига қўнар эди. Иккисини ҳам қора сочлари ҳурпайган, кўзлари қоп-қора, ва териси офтобдан жигарранг бўлиб кетган эди. Улардан бири ёғоч ғилдиракли аравача тортаётган эди.
― Азизам, ― деди Билли, ― қара, ким келаяпти.
― Нималар деяпсан? ― сўради Меда
Бу вақтда Билли ваҳийга жуда ҳам чуқур шўнғидики, шу учун унга жавоб қайтаролмади. Кейин хотини хонадан чиқиб кетди ва уни борлиғи ваҳийга айланди.
Қудратли бир нарса уни ўша болаларни ёнидан олиб ўтди... Кейин у ваҳийда Майнер Арганбрайтни ёнига келди, у эса унга кулиб туриб шундай деди:
― Бранхам ака, ҳаммаси тайёр. Бизлар ҳамма ибодат карточкаларини тарқатдик, ва бизда сени қандай қилиб у ерга ўтказадиган ва олиб чиқадиган усулимиз бор. Йиғилиш аллақачон бошланди, шу учун сен борадиган вақт бўлди.
― Миннатдорман, Арганбрайт ака.
Билли дўстини ёнидан минглаб жигарранг одамлар билан тўлган очиқ ҳаводаги аренага ўтиб борди. Омма арена ўртасида ўрнатилган платформадан гапирган воизни тинглади. Билли хизматчилар гуруҳидан сўради:
― Бу одам ким?
Оқ сочли хизматчи деди:
― Улар уни ўша ерга қўйишди.
― Ким бу, улар?
Ҳеч қандай жавобсиз, ўша оқсочли хизматчидан бошқа ҳамма хизматчилар кетиб қолишди. Мана шу вақти платформада турган воиз:
― “Энди сизлар ҳаммангиз тарқалишингиз мумкин”, ― деди. Одамлар аренани тарк эта бошлашди.
― У бундай қилмаслиги керак эди! ― Билли эътироз билдирди. ― У алтарга тавбага чақирмадику, ахир.
― Ҳаммаси жойида, ― пул солинган қопни кўтарган, ундаги тангаларни товушини Биллига эшитадиган қилиб силкитиб, ўша оқ сочли одам жавоб берди. ― Биз хайр-эҳсон йиғиб олиб бўлдик.
― Қачондан бери бу қурбонликлар, Масиҳга жонларни қутқаришдан ҳам муҳимроқ бўлиб қолди? ― деди Билли қаттиқ жеркиниб.
Саволни назар-писанд қилмай, нотаниш одам жавоб берди:
― Сиз бугун сал кейинроқ ваъз қиласиз.
Бу вақтга келиб арена, қарийб бўшаб қолди, ва ёмғир майдалай бошлади.
― Агар бугун кундузи, ҳеч бўлмаса ўн киши келса ҳам, омадимиз келгани бўлар эди, ― деди Билли масхараомуз кулим сираб.
У одам елкасини қисди ва:
― Ахир Исо билан ҳам, У одамларга ҳақиқатни айтганидан кейин, бор-йўғи ўн икки киши қолмаганмиди?362
362 Юҳанно 6:28-69
Қаердандир орқадан Биллининг ўнг томонидан Раббий Фариштаси деди:
― Мана шундан келиб чиқиб, сен мана буларни биласан...
Кейин Фаришта Биллини ваҳийга янада чуқурроқ олиб ўтди. Билли ўзига ҳали келиб улгурмай, қараса, бир қўлида ёш болалар ботинкачаси, бошқа қўлида эса ― ботинка ипини ушлаб турибди. У бу қалин боғични ботинкачанинг кичкинагина кўзчасидан ўтказмоқчи бўлар эди. У буни ҳеч уддасидан чиқолмас эди. Уни боғични тешикдан ўтказмоқчи бўлиб ҳар бир уринганида, боғич янада кўпроқ ичидан очилиб кетавериб, тешикдан ўтгани қўймас эди. Боғични учини янада зичроқ товлаб, Билли уни ўтказишга уринишида давом этаверди, бироқ у қанча кўп уринса, боғич шунча кўп очилиб кетаверди. Худди қўлдан келмайдиган вазифадай эди, гўё. Боғичнинг қалинлиги, ботинкачанинг кичкинагина тешикни диаметридан анча катта эди.
Раббий Фариштаси сўради:
― Нима қилаяпсан?
― Мен бу ботинкачадан ип ўтказмоқчиман, аммо мени барча уринишларим беҳуда кетаяпти.
― Сен буни нотўғри қилаяпсан. Боғичнинг бошқа учини ишлат.
Билли бу болалар ботинкачасини боғичлашга жуда муккасидан ктганидан, у умуман боғични узунлигини пайқамадиям, у эса полга тушиб, чувалашиб ётган эди. Боғичнинг иккинчи учини топиб, қараса, у ботинкачани тешигидан ўтадиган даражада ингичка экан.
Фаришта деди:
― Наҳотки сен ҳали ҳам тушунмаяпсан? Элликчи гўдакларга ғайритабиий нарсаларни ўргатиш сени қўлингдан келмайди. Агар буни қилишга уринсанг, сен фақатгина танавий тақлидларга сабабчи бўласан.
Кейин Фаришта Биллини ваҳийга янада чуқурроқ олиб кирди. Энди Билли ям-яшил дарахтлар билан ўралган чиройли кўлга келди. Сув худди биллурдай тоза эди. Билли соҳил яқинларида сузаётган балиқчалар тўдасини кўрди, узоқроқда эса, чуқурда, у бир нечта йирик рангдор форелларни кўрди. Қирғоқда кўплаб балиқчилар туришган бўлиб, улар ўз қармоқларини ташлашар, аммо уларнинг қармоқларига фақат майда балиқчалар тушар эди. Билли ўйлади: “Мен яхши балиқчиман, ахир. Мен мана у ердаги ўша катта-катта форелларни ушлаб билсам керак”
Бирдан ваҳийдаги боғич балиқ ушлайдиган қармоқ ипига, болалар ботинкачаси эса қармоқ ва ундаги хўракка айланди. Ерда, Биллининг оёғи ёнида қармоқ ётган эди. У уни кўтарди ва қармоқ ипини ғалтакка ўради. Орқасидан унга Фаришта деди:
― Мен сенга балиқ овлашни ўргатаман, аммо мен, буни қандай қилишни ҳеч кимга айтмаслигингни хохлайман. Буни фақат ўзингда ушла.
― Тушунарли.
― Биринчидан, хўракни ипни учига боғла, ва уни қармоқ илгагига ўтказ. Кейин ипни узоққа, чуқурга от. Қармоқ озроқ чўксин, кейин бўлса секингина торт. Бу қармоққа кичкина балиқчаларни жалб қилади. Қачонки улардан бири хўракни ураётганини сезсанг, ипни тағин торт, аммо биринчи сафаргидан бироз кучлироқ бўлсин. Бундан майда балиқлар тўда бўлиб ташланадилар, бу эса ўз навбатида йирик балиқни жалб қилади. Қачонки ўша катта балиқлардан бирини чўқилаётганини сезсанг, илмоқ унинг чакагига ишончли санчилиши учун, қаттиқ торт. Кейин балиқни қирғоққа тортишинг мумкин.
Билли Фаришта унга нима деган бўлса, шуни қилишга тушди. У хўракка қармоқни тиқар экан, уни кўриш учун бошқа балиқчалар келишди. Бу ҳамма балиқчилар Христиан хизматчилар бўлиб ва униш у ерда кўриб:
― Раббийга шукур! Бу Бранхам ака-ку. Ҳа, у ҳақиқий балиқчи. Келинглар, у қандай қилишини кўрамиз. У бизга қандай қилиб кўп балиқ ушлашни кўрсатиши мумкин, ― дейишди қувонишиб.
Бунақа эътиборнинг нурларидан исиниб, Билли деди:
― Албатта, мен сизларга буни қандай қилиш кераклигини кўрсатаман.
У ипни кўлнинг узоқроғига отди ва хўракни етарлича чўкишига қўйиб берди.
― Хўш мана, биродарлар, бу кичик балиқчалар яхши, аммо бизга катта балиқларни ҳам тутишимиз керак. Мана, уни қандай қилишимиз керак. Биринчидан, ипни астагина тортинг. Бу кичик балиқчаларни жалб қилади. Қачонки балиқчалардан бири ура бошласа, ипни яна тортинг, фақат сал кучлироқ, аммо жуда ҳам кучли эмас. Майда балиқчалар тўзиб кетади ва ўшанда, у ерда нималар бўлаётганини кўриш учун йирик балиқлар сузиб келади. Ўша катта балиқлардан бири албатта хўракка ташланади.
Билли биринчи енгил силтам билан, бу балиқ овлаш тактикасини намойиш қилди. Худди кутилганидай, кичкина балиқчалар галаси унинг лип этган хўрагига қараб сузиб келди. Бундан хизматчилар ҳаяжонга тушдилар ва бир-бирларининг орқаларига уриб қўйиб:
― Аллилуйя! Раббийга шукур! Бу жуда соз! ― дея гап сота бошлашди.
Уларнинг ҳаяжони Биллига ўтди. Ўша пайт, қачонки у балиқ ураётганини сезгани вақти, у балиқни ушлаш истагида шунчалар ёнганидан, у жуда ҳам қаттиқ силтади, унинг натижасида ип хўрак билан бирга сувдан учиб чиқди ва ҳаттоки қирғоққа бориб тушди. Ип Биллининг оёғи остида яхлит бир “ёл” бўлиб чувалашиб кетди. У ҳақиқатдан ҳам балиқни ушлади, аммо у шунчалик майда эдики, шунга у бу балиқча умуман қандай қилиб хўракни оғзига сиғдирганига ҳайрон бўлди. Бу орада бунга хизматчиларнинг қизиқиши йўқолди, ва кетиб қолишди.
Энди Биллининг олдида Раббий Фариштаси ҳозир бўлди. Унинг қора сочлари ва сариқ-жигарранг териси, унинг оқ кийимини ва салласини яққол кўрсатиб турарди. У қўлларини кўксида қовуштирди ва чимирилди.
― Сен ахир, мен сенга нимани қилмасликни буюрган бўлсам, ғирт шуни қилдинг-ку.
Билли қилган ишидан уятли бўлди.
― Биламан, мен нотўғри иш қилдим, ― деди у йиғлаб, ва шу орада ёнидаги ип тўдасини очишга уринди. ― Иккинчи сафар мен жуда ҳам қаттиқ тортдим.
― Бу сафар ипни чигаллаштирмасликка ҳаракат қил, ― Фаришта унга ўргатди. ― бу балиқ овлаш дарси сени хизматингни билдиради. Биринчи силтам ― бу қачонки сен одамларни қўлларидан ушладинг ва улардаги касаллик тебранишларини сеза билдинг. Иккинчи силтам ― бу фарқлаш, унинг орқали сен уларнинг юрак сирларини била олдинг. Сенга бундай қилмаслик керак эди. Сен ғайритабиий инъомни олдинг ва ундан жамоатчилик томошасини қилдинг. Сен шундай қилганинг туфайли, кўплаб танавий тақлидчилар пайдо бўлдики, қайсики улар ҳар ерда парокандалик келтириб чиқардилар.
― Мен бундан жуда пушаймонман. Бундан кейин мен анча эътиборли бўлишга ҳаракат қиламан.
Билли, ниҳоят, ипни чигалини ечиб, жуда енгил тортди. Ипни осилиб турган қисмини ўраб, у навбатдаги отиш учун қўлини орқага этди. Билли ипни отишга улгурмади, чунки Фаришта уни янада чуқурроқ ваҳийга олиб ўтди.
Энди у баландда, ҳавода турар ― шу билан бирга ташқарида эмас эди. Унинг боши узра худди кафедраль собор ёки улкан чодирдагидек гумбазсимон шифт чўзилиб кетган эди. Олдин ҳеч қачон Биллига бундай улкан чодирни кўришига тўғри келмаганди. Пастда, Биллини остида, палаткани охирида, юзи платформага қараб турган минглаб одамлар қаторларда ўтиргандилар. Улардан юзлаби шу платформада тиз чўкишиб, жимгина йиғлаб ва Исо Масиҳга сиғиниб тургандилар. Бу хушхабарчилик йиғилишига ўхшар эди ва воиз ҳозиргина алтарга чақирди. “Мана, бу энди анча ҳақиқатнамо”, ― деди Билли.
Кўринишидан илтифотли бир одам платформага келди ва тинчлантирувчи оҳангда деди:
― Ҳозирча Бранхам ака дам олаяпти, келинглар, ибодат навбатини тузамиз. Ҳамма, қўлида ибодат карточкалари борлар, мана бу ерда, менинг ўнг томонимда тизилинглар.
Билли одамлар каби кафедра томонга қараб турган эди. Ҳавода туриб ва ҳамма бўлаётган ишлар яхши кўриниб турганидан, Билли одамларни ибодат карточкалари билан туриб, чап томонга қараб ҳаракатланганларини кузатиб турди. Улар ибодат навбатини ташкил қилиб, чодирни охиригача ва ташқаригача чўзилиб кетди. Бу Билли ҳозирги вақтда ўтказаётган йиғилишларидан жуда фарқ қилар эди. Бу навбатда одатдагидан кўра одамлар нафақат кўп эди, балки ибодат навбатини ўзини тузилиши ҳам умуман бошқача эди. Ибодат навбати олдида худди елканникидай қалин матодан парда полда ўтирганлардан платформани пана қилиб осиб қўйилган эди. Платформада ҳамма нарса худди шундай бошқача эди. Ибодат навбати билан платформа орасида узунасига 6 метр ва энига 4 метр келадиган тўғритўртбурчакли иморат бор эди. Бу хонанинг ҳар томонида эшиги бор эди. Ибодат навбатига қараб турган эшик олдида қўлида ёзув китобчаси билан аёл турар эди. Яна битта аёл кафедра олдида, бошқа эшикда турган эди.
Буларнинг ҳаммасига боши қотганча, Билли Раббий Фариштасидан буни тушунтириб беришни сўраш учун, Уни ҳар томонга аланглаб қидира бошлади. Фаришта ҳавода унинг ўнгроғида муаллақ турган эди. Фаришта устида ўша Нур алангали тилларини чиқазиб ва пульсланаётган товуш билан ғуриллаб, айланар эди. Кейин бир шундай нарса бўлдики, буни Биллига аввал ҳеч қачон кўришига тўғри келмаган эди. Олов Устуни Раббий Фариштасини тарк этди ва платформадаги ўша қурилмагача яқинлашгунича, аудиториядан аста-секин ҳаракатлана бошлади. Нур бир неча сония ўша хона устида осилиб турди ва кейин пастда турган хона ичига томи орқали кирди.
Олов Устуни кўринмай қолиши билан Раббий Фариштаси деди:
― Мен сен билан у ерда учрашаман. Бу учинчи силтов.
Бу орада ибодат навбати олдинга сурила бошлади. Касалхона замбилида ётган аёл навбатнинг бошида эди. Иккита одам уни пардадан кўтариб олиб ўтдилар, зиналардан кўтарилишди ва платформадан ўша кичкина уйга боришди. Навбатга яқин турган эшикдаги аёл блокнотига касал аёлнинг исми ва фамилиясини, шу билан бирга унинг касалини ёзиб олди. Кейин ўша икки одам аёлни зимбилда хонага олиб киришди. Бутун бинога жимлик ҳукм сурди, чунки ҳамма одам бутун диққатини платформадаги хонага қаратганди. Бирдан кафедрага яқин турган эшик очилди ва у ёқдан ўша аёл чиқди ва энди у олдида ғилдиракли замбилни итариб борар ва бор овози билан Худони улуғлар эди.
Орқа эшикда турган қора сочли аёл мухбирга ўхшар эди. У ҳозиргина шифоланган аёлдан сўради:
― У ерда нима воқеа бўлди?
― Нима бўлганини билмайман, ― аёл жавоб берди. ― Мен йигирма йил давомида фалаж эдим. Энди менга қарангчи. Мен ўзимни худди ҳеч қачон, умуман мажруҳ бўлмагандай ҳис қиляпман.
Ибодат навбатидаги иккинчи киши ҳассаларда эди. Оқсоқланиб, у ўша хонага кирди, аммо тез орада ундан орқа эшик орқали қичқириб ва боши устида ҳассаларини силкитиб, югуриб чиқди. Корреспондент-аёл яна ўша саволни берди:
― У ерда нима содир бўлди?
Эркак киши жавоб берди:
― Билмайман. Лекин сиз бир қарангда менга: мен юра оламан-ку, ахир!
Билли Раббий Фариштасига деди:
― Мен буни тушунолмаяпман. У кичкина хонада ўзи нималар бўлаяпти?
― Раббимиз: “Ибодат қилаётганингизда, одамларга кўриниш учун ибодатхоналарда ва кўча бурчакларида туриб ибодат қилишни яхши кўрадиган иккиюзламачиларга ўхшаманглар... Сен эса ибодат қилаётганингда ўз ҳужрангга кир ва эшикни беркитиб, яширин бўлган Отангга ибодат қил. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отанг сени аниқ тақдирлайди”,363 ― деб айтмаганмиди?
363 Матто 6:5-6
― Ҳа, Раббимиз айнан шундай қилишни буюрган.
― Мен сен билан ўша хонада кўришаман. Сенинг учинчи силтовинг ҳам шу. Бу ҳамманинг кўз ўнгида бўлмайди.
― Тушунарли.
Фаришта Биллини ўша хонага олиб ўтди ва унга учинчи сафар нима қилишни айтди. Кейин Фаришта у билан ўша сирни ўртоқлашди.
Ўша суҳбатни далил қилиб, Билли шундай деди:
― Христиан-дўстларим, қачонки мен бу дунёни тарк этаман, бу сир менинг юрагимда қолаверади. Лекин менинг сўзларим ёдингизда бўлсин: кейин нима бўлишини кузатиб боринг.