Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Америка Исроилга ўхшаб Кадес-Варнида турибди

76 БОБ

1956-1957



ГЕРМАНИЯ ВА ШВЕЙЦАРИЯ кампаниялари каби, Уилльям Бранхамнинг Мексика кампанияси ҳам ғоят зўр муваффақият билан тугади. Тахминий ҳисобларга кўра, 20 000 одам унинг Такубайядаги беш кун кечқурунги йиғилишлари вақтида ўз ҳаётларини Исо Масиҳга топширдилар. Билли Мексика кампаниясида унга 1955 йил декабрида кўрсатилган ваҳийнинг биринчи қисмини бажарилганини қийинчиликсиз кўрди, аммо у ҳаммасини бажармади. Болалар ботинкачаси ва балиқ овлашни ўргатишлар, у осонгина тушуна оладиган шама эди, аммо ўша ваҳийдаги чодир ҳақида кўринишни тушуниб етиш унчалик ҳам осон иш эмас эди. Бу нарса унинг хизматини “учинчи силтови”нинг бор йўқ тимсоли эдими, ёкида унга ҳақиқатдан ҳам жуда йирик чодир ёки кафедраль соборда ваъз қилиш керакмиди? Билли бу ҳақида ҳеч нарса билмади. Аммо ўша воқеа, агар бу асл маъносида бажарилиши керак бўлса, у ўз администраторларидан сотиб олса ёки ижарага олса бўладиган энг катта чодирни топишларини илтимос қилди. Бу ваҳийдан ҳозир унга бир нарса аён бўлди ― Худо унинг хушхабарчилик хизматини давом эттиришини хохлайди.

Майнер Арганбрайт Биллини июлда ё Европага, ё Африкага қайтишини хохлар эди. Бу иккала таклиф хусусида ибодат қилиб, Билли бу иккала континентга сафар уюштиришни рад қилди. Муқаддас Руҳ уни Америка заминида қолишга мажбур қилди. У Америкада мана шу йил Хушхабар учун ҳал қилувчи йилдек, ўзида ҳар қачонгидан ҳам ниҳоятда заруратни ҳис этди. 1956 йил давомида бир неча бор шундай деди: “Мен олдиндан айтаман, Америка Қўшма Штатлари ё Масиҳни қабул қилади, ё шу йилдан Худонинг марҳаматидан айрила бошлайди. Мана қаранг, менга буни Раббий айтмади. Шунга қарамай, ишонаманки, Америка ё Масиҳни қабул қилади, ё бўлмаса, Уни мана шу йил узил-кесил инкор қилади ― ва мен олдиндан у Уни рад этишини айтиб қўяман”.

Январь ойида Билли Жефферсонвиллида “Замонлар туташган жойда” деб номланган ваъзини қилди. Ўша ерда у Қудратли Худо воқеалар ривожини ўзгартиргани ва қандайдир бошқа янгисини бошлагани ҳақида тарихда бўлиб ўтган еттита асосий моментларга тўхталди. Бу кескин бурилишлар бўлакчаларининг ҳар бирида Худо ерга ўзига хос тарзда келди. “Туташиш” деган сўзнинг ўзи “иккита уч, иккита охир ёки ниманингдир йўналишининг боғланадиган жойи” деган маънони англатади, ва Биллининг ваъзида бу сўз табиий ҳодисаларга ҳам алоқадор эди. У бу туташиш жойлари Нуҳ, Мусо, Иброҳим, Илёс ва Исо даврларида бўлганини кўрсатди. Мана шу бешинчи буюк даврда Билли батафсил тўхтади. У шундай деди:

― Яхё Чўмдирувчи пайғамбар эди. Жаброил фаришта эди. Улар даврларнинг туташишигача тахминан 33 йил олдин пайдо бўлишди. Худо одамларни даврлар туташиш умуман яқинлигидан огоҳлантирди. Қаранг, нима бўлди. Биз Яхёни Иордан дарёсида турганини ва ваъз қилиб, одамларга Ўша Буюк, Келиши керак бўлган Ўша ҳақида гапираётганини кўрамиз. Буюк Иегова-Худо Ўзини Ўз Ўғли Исо Масиҳда кўрсатди. Бир куни кечқурун Исо кичикроқ қайиқда ухлар эди. Қайиқ Уни бўрон вақтида у ёқдан – бу ёққа ташлар эди. У бунга эътибор бермади. У жуда чарчаган эди. Аммо вақт туташишга келди ва нимадир бўлиши керак эди. У қайиқнинг бортига оёғини қўйди ва деди: “Тинчлан, бас қил”. Сизни ишонтираманки, еру-осмонни Яратганни Ўзи ўша қайиқда ётган эди, ва табиат бўйсуниши керак эди. Қачонки Буюк Худо гапирса, ажойиб нарсалар бўлади. Омин.

Ўзининг даври хусусида Билли қуйидагиларни деди:

― Мен ишонаман, бизлар Раббий Исо Масиҳнинг Иккинчи Келиши олдида яшаяпмиз. Биринчи марта У чақалоқдай келди. Бу сафар У Худо Каломига итоат этмаганлардан ўч олиш учун шон-шухрат Шоҳи каби келади...385 Калом Таълимоти жуда ажойиб.биз биламизки, имон Каломни эшитишдан келади. Аммо Қудратли Худо ҳали ҳам яшаётгани ва ҳокимлик қилаётганини тасдиқлаш учун доим ғайритабиийлик талаб қилинади. Бизда ғайритабиийлик бўлиши лозим. Ва мен ишонаман ҳам, Черков ҳозир ҳали дунёга маълум бўлмаган қудратлиликни жуда бир муҳим бир тасдиқланиши арафасида турибди... Биз туташиш жойида. Ундан кейин нима бўларкин? Исо Масиҳ Масиҳда ўлган ва Худода тирик бўлган ўша ҳаммани қабул қилиш учун иккинчи марта шухратида келади. Худо уларнинг ҳар бирини ўзи билан олади, беозорлар ер юзига эга бўлади,386 ва буюк Мингйиллик Шоҳлик бошланади. Бошқа урушлар бўлмайди, касалликлар ҳам, кулфат ва руҳий азоб-уқубатлар ҳам бўлмайди. Бизлар бу ерда Унинг Борлигида абадий яшаймиз. Ва бу барча аломатлар ва нарсалар биз туташган жойдалигимизни кўрсатади.

385 2-Фесолоникаликларга 1:8 (Тарж.)

386 Матто 5:5; Забур 36:11 (Тарж.)

Мексика кампаниясидан кейин Билли ўз йиғилишларида касаллар учун ибодат қилишини давом эттираверди, аммо у борган сари кўпроқ таълимот ваъз қилди. Фаришта унга, Илоҳий шифоланиш қармоқдаги “хўрак”, қайсики у одамларни диққатини тортади деб тушунтирди. Қармоқ эса Худо Каломи эди, ва ҳамма муҳимлик Ўшанда эди-да. Христианларга уларнинг имони беҳудага бўлмаслиги учун, ўз имонларининг фундаментал принципларида тасдиқланиши зарур эди.

Мичиган штати, Стургис шаҳрида Билли яна Христианларга Муқаддас Руҳга чўмишнинг рамзи бўлган парда ортига ― Муқаддаслар Муқаддасига кириш қанчалик муҳим эканлигини таъкидлаб, Мусонинг чодирини уч бўлмаси ҳақида таълим берди. У деди:

― Кўпларда, ўзини Христиан деб эътироф этадиганларда, ҳар доим қийинчиликлар бўлиб туради, улар кучлари етгунча ўзларини ушлаб туришга ҳаракат қиладилар. Мен буни уларда тўғри библиявий таълимни етмаслигидан бўлади, деб ҳисоблайман. Аслида, “ушлаб туриладиган” Христианин деган нарсани ўзи йўқ. Масиҳ ― У сизни ушлаб туради. Христианликнинг барча принциплари тинчлик, оромга асосланади. Исо деди: “Эй, оғир юк остида қийналиб, ҳориб-толган ҳаммаларингиз! Менинг ҳузуримга келинг. Мен сизга ором бераман”.387 Эътибор беринг, бу, сиз қилаётганингиз эмас, бу бошқа нарса; ором Масиҳ айнан сиз учун қилган ишидан келади. Кимдир менга, у Худони изладим, деди. Бу хато. Инсон ҳеч қачон Худони изламаган ― Худо одамни излаган. Одам Ато Адан Боғида гуноҳ қилганидан кейин, айнан у боғда югуриши ва: “Ота! Ота! Қаердасан?” ― деб қичқириши керак эди. Бунинг ўрнига, Худо боғда юрди ва: “Одам! Одам! Сен қаерда?” ― деб чақирди.388 Одам яширинди. Шунақа инсон табиати.

387 Матто 11:28

388 Ибтидо 3:9

Билли ўз кампаниялари вақтида ҳам, Бранхам Чодирида бўлганида ҳам кўпроқ таълимотдан тушунтира бошлади. Ҳар сафар, қачон у Жефферсонвиллидаги мунтазам черков хизматларида бўлганида, муҳтарам Орман Невилл Билли йиғилишга гапира олиши учун қувониб кафедрани берар эди. Бу Жефферсонвиллилик ваъзлар у бошқа жойда айтган ваъзларининг бор-йўғи бошқача айтилгани эмас эди. Унинг хушхабарчилик кампаниялари вақтида одамлар жуда кўп аралашлиги унга бирор-бир мавзуда батафсил тўхтаб ваъз қилишига қўймас эди. Аммо Бранхам Чодирида Билли соғлом таълимотни синчиклаб, тушунтириш мақсадида иложи борича чуқурроқ ваъз қилиши учун ўз руҳида эркинлик ҳис этар эди. Унинг Жефферсонвиллидаги кўпчилик ваъзлари магнитофон ленталарига ёзиб олинар эди. У ушбу ёзиб олинган ваъзлардан юз бериши мумкин бўлган, узоқ келгусида бўладиган таъсирини англай олган эди. Ҳар ҳафта борган сари кўпроқ одамлар бу ёзилган ваъзларни сўрашар эдилар. Улардан кўплари бу ваъзларни узоқ вақтлар олиб юришар ва бир неча марталаб уларни тинглардилар.

1956 йил 27 майда Билли Жефферсонвиллида Кадес-барна ҳақида ваъз қилди ― Ваъда Этилган Ерга ўн икки айғоқчи кетган пайтда, Исроилликлар қароргоҳи бўлган Синай даштидаги ўша воҳа ҳақида гапирди. Айғоқчилар турли хабарлар билан қайтган пайтда, Исроилликлар қарор қабул қилиши керак эди: олдинга боришлари ва ўша ерни олишга уруниб кўришлари керакми, ёки бўлмаса, яхшиси орқага, чўлга қайтиб ва ўрнашиш учун бошқа жой излаши керакми? Ҳақиқатдан ҳам, Канъон389 ерини босиб олиш йўлида кўплаб даҳшатли тўсиқлар турганди, бироқ бу ерни Худо ваъда қилган эди. Энг муҳим масала руҳий характерда эди: улар Мусога ишонишсинми ёки йўқми? Нима бўлганда ҳам, шу ерни Худо ваъда берди, деб уларга Мусо айтганди ахир. Ўша Исроилликлардан кўплари Мусога ишонмасликка қарор қилдиларки, бунинг оқибатида улар даштда, токи битта қолмай ўлмагунича, қирқ йил дарбадар юришди. Охир оқибат, айнан уларнинг болалари Канъондаги Ваъда Этилган Ерни эгаллашди. Билли Америкадаги Христиан черкови ҳам худди шу аҳволда, деди. Унинг фикрича, 1956 йилда Америка ўзининг Кадеш-барнасига келиб манзил топди. Унинг олдида қарор қабул қилиш турганди.

389 Канъон ― аввалига канъонликлар яшаган Ўрта Ер денгизи қирғоқлари бўйлаб (тор маънода) чўзилган паст текислик шундай номланган эди. Бу манзил бутун Канъон юртини бир қисмини ташкил этиб, у ерда тоғли мамлакат ҳам кириб кетади. (Саҳро 13:30; Ёшуа 11:3 қаранг). Кейинчалик Канъон деган ном(кенг маънода) Иордан дарёсидан ғарбга бутун Канъон ерига ва Иордандан жанубдаги Галаад мамлакати қаршисидаги ерларга ишлатила бошланди. Рубим ва Гад қабиласи Галаад ерига жойлашди, қолган қабилалар бўлса Канъон ерига бордилар. (Саҳрода 32:29 ва бошқаларни таққосланг; Ёшуа 22:9,32). Шундай қилиб, Канъон деб Ўрта Ер денгизи ва Иордан орасидаги Ливандан Миср оқимигача бўлган мамлакат номлана бошланди. (Саҳрода 33:51; 34:1 ва ҳоказо; 35:10,14). (Тарж.)

1956 йил 3 июнда Билли “Қўзининг Ҳаёт Китоби” деган ваъзини айтди. Жефферсонвиллида туриб, у имон билан шифоланиш кампаниялари вақтидагидан кўра олдиндан белгиланиш, тақдир қилиниш ҳақида анча эркин гапира олди. Библияга асосланиб у, қачон бўлмасин қутқариладиганларнинг исмлари Қўзининг Ҳаёт Китобида дунё яратилишидан бурун ёзилганини исботлади.390

390 Ваҳий китоби 13:8; 17:8.

17 июнда Билли “Ваҳий ― символлар китоби” деган ваъзини ўқиди. У Ваҳий китобининг 5-чи бобини маъносини айтиб берди. У ерда Худо еттита муҳр билан муҳрланган ёпиқ китобни қўлида ушлаб, самодаги тахтида ўтирар эди; ва на осмонда, на ер юзида, на ер остида китобни ола оладиган ва унинг еттита сирини очадиган бирор кимса топилмади. Кейин Худонинг Қўзиси олдинга чиқди. Айнан У лойиқ эди, шу учун ҳам у еттита муҳрни очди. Дониёр пайғамбар мана шу китобни кўрган ва у охирги вақтгача муҳрланган бўлади, деган эди. Кейин Билли Ваҳий китобининг 10-чи бобида ― ўша, осмондан тушаётган бошида камалаги бор Фаришта ҳақида тўхталди. Бу Фаришта ўнг оёғини денгиз устига, чап оёғини ер юзига қўйди ва абадул-абад барҳаёт бўлган Парвардигор ҳақи қасам ичиб, еттитинчи фаришта карнай чалиб овоз берадиган Худонинг сирли мурод-мақсади буткул амалга ошади, дейди.

Билли Ваҳий Китобининг 1-чи бобидан ўқиди: “Бу Китоб Исо Масиҳнинг ваҳийсидир. Худо тез орада юз бериши муқаррар бўлган ҳодисотни Ўз қулларига кўрсатиши учун Исо Масиҳга ушбу ваҳийни берди. У Ўз Фариштасини юбориб, қули Юҳаннога буни билдирди...”

― Фаришта? У қандай қилиб буни кўрсатмоқчи бўлади? Худо Исо Масиҳнинг Ваҳийсини Ўз қули, пайғамбарига берди ва буни Фариштаси орқали кўрсатди. Омин! Буни сиз кўряпсиз деб умид қиламан.

У ўқишда давом этди: “Юҳанно Худонинг Каломи ва Исо Масиҳнинг шаҳодати, яъни кўрган нарсаларининг ҳаммаси ҳақида гувоҳлик берди. Бу башоратни ўқиётган ва тинглаётган ҳамда бу ёзилганларга амал қилувчилар бахтиёрдир. Чунки вақт яқин”.

― Қулоқ солинглар, қачон вақт яқин бўлади? Қачонки Исо Масиҳнинг Ваҳийси Масиҳни Танасига очиқ бўлади, ва Масиҳ ўлик сингари эмас, балки худди тирикдай очиқ бўлади, ўтмишда ўшанда У нималар қилган бўлса, айнан яна шундай қилиб, Ўз Черковида яшаётгандай очиқ бўлади: худди ўшандагидай хизмат, худди ўшандагидай Хушхабар, худди ўшандагидай тирилган Масиҳнинг аломати. Қачонки У Черковига Ўз фариштаси орқали очиқ бўлади, ўшанда вақт яқин бўлади. Ва ўша вақтдан бери, токи бизнинг кунларимизгача Исо Масиҳнинг сири ҳеч қачон охирги бир неча йилдагидек очиқ бўлмаган эди. Вақт умуман яқин!

1954 ЙИЛ КАЛИФОРНИЯДА ваъз қилаётиб Билли, 1956 йилда Лос-Анжелесда, Азуса кўчасидаги миссияда бошланган уйғонишга 50 йил тўлади, деди. Қайсики у черков учун Руҳнинг инъомларини айниқса ўзга тилларда гапириш, тилларнинг таъбири ва башоратгўйлик инъомларини тиклади. Бу уйғониш тез орада бутун дунёга тарқалди ва ХХ аср эллигинчилар ҳаракатини бошлаб берди. 1954 йилда Билли Азуса кўчасида уйғониш бошланиши кунини 50 йиллигини байрам қилса ва съез ўтказса ажаб иш бўлар эди, деб таклиф қилди. Бу фикр эллигинчилар хизматчиларига ёқиб тушди ва улар юбилей съездини 1956 йилнинг 16-22 сентябрига ― яъни, Муқаддас Руҳ 1906 йилда Азуса кўчасидаги миссияга биринчи бўлиб тушган айнан ўша ҳафтани ўзига режалаштирдилар.

1956 йил сентябрида Билли поездда Жефферсонвиллидан Лос-Анжелесга Азуса кўчасидаги уйғонишни байрам қилиш муносабати билан бўладиган съездда қатнашиш учун жўнаб кетди. Жадвал бўйича унга шу ҳафтада икки марта ваъз қилиши керак эди. Биринчи оқшомдаёқ у ваъз қилганида, 5000 га яқин одам Фаришта Маъбадини тўлдирди. Тўлиқ Инжилчи Тадбиркорлар Жамияти президенти Димас Шакарьян Биллини тингловчиларга таништирди. Шакарьян ўз сўзида Азуса кўчасидаги уйғонишнинг меросини қуйидаги сўзлар билан усталик билан ифодалади: “Элликчилар ― бу деноминация эмас; бу бошдан кечириш тажрибаси”.

Билли бу мавзуда ўзининг “Азуса кўчасидагиЮбилей” деган ваъзида анча батафсилроқ тўхталди. У “эллигинчи” сўзи 50-чи кун деганини, “юбилей” деган сўз эса – 50-чи йил дегани, деб тушунтирди. Ибронийлар учун Эллигинчи байрами Мусо Қонунида белгиланган байрамларнинг бирига тааллуқли, Христианлар учун бўлса Эллигинчи Исо тирилганидан кейинги 50-чи кун билан ― ўша, Христианлар черкови учун Муқаддас Руҳ берилган кун билан боғлиқ, алоқадордир. Худди “Эллигинчи” каби “юбилей” сўзи ҳам Мусо давридан бери маълум, ва у ҳақиқатдан ҳам Мусо Қонунининг Низомларидан бири ҳисобланади. Худо Исроилликларга ҳар 50 йилда ором йилига риоя қилишларини буюрди. Юбилей йили вақтида ерни экмасдан, ишлов бермасдан қолдириш керак эди, мусодара қилиб олинган мулклар олдинги эгасига қайтарилар, қулларни эса озодликка қўйворишар эди.391 Мусонинг қонунларида қулларни озод қилиш хусусида баъзи бир қизиқ шартлар бор эди. Агар озод қилиш йили келганида, қуллардан кимдир ўз жанобиникида қолишни истаса, у бундай қила олар эди. Бундай ҳолатда бу қулнинг қулоғини у бутун умр қул бўлиб қолганини белгиси сифатида, бигиз билан тешишар эди.392 Оқибат натижасида, ҳар бир қул юбилей йили вақтида ўзининг қарорини қабул қилар эди.

391 Левитлар 25:8-13

392 Чиқиш 21:2-6

“Юбилей”ни ўзининг контексти сифатида фойдаланаётиб, Билли гуноҳнинг қуллигида бўлиб турган ҳар бир эркак, аёл ва бола олдида худди у ўша сайлов олдида қўйди. У деди:

― Бу ажойиб тимсолки, уни бугунга ҳам ишлатса бўлади, қачонки ҳар бир одам танлаши керак: ё Худонинг муҳрини қабул қилиши керак, ёки ҳайвон тамғасини. Павел деди: “Имон ― эшитишдан, эшитиш эса ― Масиҳ Каломини ваъз этишдан ҳосил бўлади.393 Қачонки инсон, у озод бўла олиши мумкинлиги ҳақида эшитади ва у ўзини гуноҳдан озод бўлишини рад қилади, унда у Худодан ўзгача муҳрланади, ва ҳайвоннинг тамғасини олади. Қачонки эркаклару-аёллар Раббий Исо Масиҳнинг ажойиб Хушхабарини эшитади, қайсики уларга уларни Муқаддас Руҳга чўмилиши лозимлигини айтади, шунда улар танлаши керак бўлади. Агар сиз буни қабул қилсангиз, унда сиз Масиҳда озодликка эга бўласиз. Агарда сиз буни рад этасиз, унда сизга тамға қўйилади ва сиз Масиҳдан ташқарида муҳрланасиз. Шунинг учун сизни Сўзга бўлган муносабатингиз жуда ҳам муҳим.

393 Римликларга 10:17

Билли Азуса кўчасидаги миссияда 1906 йили йиғилган эркаклар ва аёллар ҳақида сўзлади. Булар оддий одамлар эдилар. Улар Худо олдида ўзларини бўйсундирдилар, итоат қилдилар ва токи барча дунёвий нарсалар уларни олдида қуриб ва эътиборсиз нарсага айланмагунича, Худонинг Сўзи уларни жонларида олов бўлиб алангаланмагунича, соатлаб ибодатда бўлиб турдилар. Билли, агарда 1956 йилда Христианлар худди шундай қилганларида эди, улар ҳам худди ўша натижаларга эришар эди, деди.

Унинг ваъзларидан юзлаб одамларда олдинга чиқишга ва Худодан уларни Муқаддас Руҳга чўмдиришини сўрашга кучли хохиш уйғонди. Шунга қарамай, уни қилган ваъзлари ҳаммага ҳам ёқавермади. Қачонки у черковдаги гуноҳ уйғонишга тўсқинлик қилишини айтганида, баъзи одамларга қаттиқ тегиб кетди. Хизмат тугагач бир аёл бошқасига шундай деди: “Бу хусусда Бранхам хато қилади. Биз америкалик эканмиз, чекишга ва шорт кийишга, агар буни хохласак, бунга бизни ҳаққимиз бор. Агарда мен эшикка яқин ўтирган бўлардим, мен у ёқдан чопалаб чиққан бўлар эдим”. Ўша аёлнинг суҳбатдоши Биллининг таниши эди ва у унга бундай танқидий мулоҳазани айтиб берди.

Кейинги оқшом Билли “Қўзи ва кабутар” деган ваъз қилди. Қачонки Яхё Чўмдирувчи ўзига қараб келаётган Исони кўрганида, шундай деди: “Мана, дунёнинг гуноҳини Ўзига олувчи Худонинг Қўзиси!” Исо сувга чўмдирилганидан кейин, Яхё шундай деди: “Мен Илоҳий Руҳнинг осмондан кабутардай учиб келиб, Унинг устига қўнганини кўрдим”.394 Билли кабутар ва қўзи дунёдаги яратилганлар орасидаги энг бўйсунганидир, деб кўрсатди. Нима учун Худо буларни Ўзини акс эттириш учун тимсол сифатида фойдаланди? Чунки Худонинг Ўғли доимо Ўз Отасига итоаткор эди. Масиҳ яшашга ҳаққи бор эди, аммо Худонинг Қўзиси бўлганидан У, барча Унга ишонганлар абадий яшаши учун Ўзини Гўлготада қурбонлик қилиб, Ўзининг инсоний ҳақ-ҳуқуқларидан итоаткорона воз кечди. Исо бизга намуна бўлди. У Отанинг иродасига қандай бўйсунган бўлса, бизлар ҳам шундай қилишимиз лозим. Бунинг устига, Исо Ўз халқини қўйларга ўхшатди. У Ўзини Яхши Чўпон деб атади, Қайсики Ўзининг адашган қўйларини қидиради.395 Қўй уни юнгини олаётганга ўз ихтиёри билан юнгини беради. Худди шундай Христианлар ҳам яхши ҳаёт йўлида Яхши Чўпон ортидан бориш учун, гуноҳ қилишга бўлган ўз ҳуқуқларидан бажонидил воз кечишлари керак.

394 Юҳанно 1:29-36

395 Юҳанно 10:11-14

1956 йилнинг охирги кварталида, ўзининг одатдаги муҳаббат, иноят, имон ва Илоҳий шифоланиш мавзуларидаги таълимот ваъзларидан ташқари, Билли гуноҳ ва Худо ҳукми каби баъзи бир анча кучли ваъзларини қилди. Жефферсонвиллида “Девордаги қўл ёзма” деган ваъз қилди. Бу ваъз зиёфат вақтидаги майхўрлик қилган Белшазарнинг ва кўплаб америкаликларнинг Худо Сўзига муносабати ўртасида тенглик ишорасини қўйди. (Дониёр девордаги ўша ғайритабиий қўл ёзмани қуйидагича тушунтириб берди: “Сен тарозида тортилдинг ва ҳукмронлик қилишга номуносиб бўлиб чиқдинг”).396

396 Дониёр китоби 5:25-27

Кейинроқ Билли “Қизариб қолган пайғамбар” деган ваъзини қилди. Унда у Исроилдаги бутун ҳамма гуноҳ ва йўлдан озишларни кўриб, Ездрани уялгани ҳақида гапирди. Билли Ездра даври билан 1956 йил ўртасида параллель ўтказиб, гапирди:

― Бу мавзуда гапириш унчалик ҳам осон эмас. Мен кўплаб улар ҳақида гапириш осон бўлган нарсаларни танлашим мумкин эди, аммо, биродарлар, агар кимдир бу гуноҳкор, бузуқ кунларда турмаса ва огоҳлантиришни бақириб билдирмаса, унда нима бўладийкин? Ахир кимдир буларни барчаси ҳақида гапириши керак-ку. Эҳтимол, Ездра ўз даврида бундай қилишни истамагандир, аммо у барибир шуни қилди.

Бундай мавзуларда Билли биргина Жефферсонвиллида ваъз қилмади. Борган сари кўпроқ ва кўпроқ ўз хушхабарчилик ваъзларида у гуноҳга қарши гапирди ва Христиан учун дунёвий модадан қочишни ва Худо олдида тоза, муқаддас ҳаёт билан яшаш зарурлигини таъкидлаб, уларни муқаддасликка чақирди. Билли эски черков мадҳиясидан ушбу сўзларни тез-тез цитата келтирар эди:

Биз тўсқинларни пасайтирдик. Биз тўсқинларни пасайтирдик,

Гуноҳ билан бизлар муроса қилдик;

Биз тўсқинларни пасайтирдик, қўйлар чиқди,

Аммо қандай қилиб энди эчкилар кирди?

Кейин у бу саволга жавоб берди:

― Эчкилар кирди,чунки сиз тўсиқларни пасайтирдингизлар. Сизлар гуноҳ билан муроса қилдингизлар, унга ён бердингиз.

1956 йил 5 октябрида Билли Чикагода “Бўялиб олган Изабел” деган ваъз қилди. Аёл қандай иш тутмаслигини кўрсатиш учун, Ахабнинг ахлоқсиз хотини Изабел ҳақида ҳикояни ишлатди.397 У Изабелнинг бузуқилиги билан ҳозирги замонда Америкадаги аёлларнинг ахлоқий тушкунлиги ўртасида параллель ўтказди. Бу ахлоқий пас кетиш ҳатто Христиан черковларига ҳам кириб борди. Билли шорт ва шим киядиган, сочларини кесадиган, косметикани ишлатадиган ва тамаки чекадиган аёлларга қарши ваъз қилди. У, аёллар эрларига оилада улардан устунлик эмас, балки уларга бўйсунишлари керак деб ўргатди. У деди:

397 3Шоҳлар 21:1-24; 4Шоҳлар 9:30-37.

― Агар менда Муқаддас Руҳ бор, унда сиз яхшиси бу орқали Ҳукм куни келгунигача тузалинг. Ва ўз пасторингизга бирор-бир бошқача дейишига қўйиб берманг, чунки бу Худонинг Каломида, “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ”.

― Эсингизда бўлсин, қачонки шунга ўхшаш гуноҳлар одамлар орасида бўлиб ўтади экан, Худода ҳар доим бунга қарши турадиган ва уларга бу тўғрисида гапирадиган бир кимсаси бор. Изабел даврида Худода Тишбалик Илёс бор эди ва тортинмай нетмай шоҳ Ахабга келди ва деди: “Ахаб, сен адашяпсан. Худо бу барча бўлмағурликлар учун сени жавоб беришга мажбур қилади”. Изабел бўлса нима қилди? У Илёсни, у унга нима тўғри ва нима нотўғрилигини айтгани учун ёмон кўриб қолди. Албатта! Агар одамларга ҳақиқатни гапирсанг, улар такрор-такрор тавба қилиш ўрнига, сени ёмон кўрадилар. Улар пушаймон қилишлари ва Худога, У уларга ҳақиқатни таниб олишларига йўл қўяётгани учун миннатдор бўлишлари даркор. Рост.

Биллининг танқидига биргина фақат аёл нишон эмас эди. У деди:

― Мен сизлар учун уялиб кетаман, ўз хотинларингизга шундай қилишга қўйган Христиан бўш-биродарлар. Бу сиз қанақа лойдан олинганингизни кўрсатади. Сизларга Худо раҳм-шафқат қилсин, агар сизда уйингизни тартибга олишга етарлича мардлик бўлмаса.

Одамларда бу ҳақида нотўғри фикрлар пайдо бўлмаслиги учун, Билли нимани кўзда тутганини тушунтирди.

― Илтимос, мени тушунинглар. Сизни рафиқангиз оёқартгич эмас; у сизнинг севгилингиз. Сизга у билан яхшилаб ўтириб ва бу ҳамма нарсалар тўғрисида гаплашиб олишингиз керак бўлади; у билан мулоҳаза қилиб кўринг, бирга ибодат қилинг ва Библия ўқинг. Агар кўпроқ эркак-христианлар шундай қилганларида эди, унда бу гуноҳлар черковда бўлмас эди.

Билли бундай қаттиқ сўзлар билан кўп одамларни хафа қилганини билар эди. Гарчи у одамлар бу нарсани севги билан айтилган шамали танқид каби қабул қилар деб умид қилган бўлсада, унга ҳамма ҳам худди шундай кўрмаслиги маълум эди. 1956 йилнинг ўтиб бораётган охирги кунларида, 1957 йилдаги орзуларидан завқланиб, Билли секретарига шундай деди: “Кокс ака, мен гуноҳга қарши ваъз қилишга юрагимда қаттиқ жазм қилдим. Мен сўзсиз одамларга фақат ҳақиқатни айтаман, Худо эса уни керакли томонга йўналтиради”.

1957 ЙИЛНИНГ 20 ЯНВАРИ, якшанба куни унинг Канададаги эски қадрдонларидан бири уйига кирганида, Билли ўзининг “Христианликкка тақлид қилиш” деган ваъзларининг қайдларига охирги штрихлар қўшаётиб, ўз кабинетида ўтирган эди. У уни охирги марта кўрганидан бери, дўсти қанчалик кўп кексайганини Билли сезмасдан қололмади, бу эса, ўз навбатида уни ўзини ҳам қанчалар қариганини эслатди. 1947 йилда бу канадалик хизматчини худди Индиананинг қора тупроғидек қоп-қора мўйлови бўлар эди. Энди-чи, уни эллик ёшида, мўйлови қарийб оқариб бўлган эди. Билли қирқ саккизда, ва унинг қачонлардир қалин, қоп-қора ва жингалак сочлари ҳам ― сийраклашди ва худди шундай оқарди.

Уни ўртоғи деди:

― Бранхам ака, икки йил муқаддам Раббий менга Қўшма Штатлар бўйлаб хизматлар ўтказишга чақирган деб ўйлаган эдим, ва мен бир неча вақт хушхабарчи бўлиб меҳнат қилдим. Бутун мамлакат бўйлаб сафар қилиб, асосан икки тоифа черковларни пайқадим: биринчилари совуқ, формал ва бефарқдирлар, бошқалари эса озод ва фанатик эдилар. Икки ойлар олдин Штатлардаги бир черков мендан уларга пастор бўлишимни илтимос қилди. Уларни роялни данғитлаганларида ва стулларни ағдаришганларида менда шубҳа пайдо бўлди. Мен ваъз қилганимда улар тинчгина ўтиришди, шу учун мен уларни юрагига етиб борарман деб умид қилдим. Ваъзимни сўнгида: “Келинглар, Раббийга сиғинамиз ва ҳаётимизни Унга бағийлаймиз”, ― дедим. Худди шу пайт қандайдир ёшроқ бир телба одам кафедрага югуриб келди ва: “Омин, ваъзхон, сен бир қарада мени қўлимга! Эрталабдан бери мени қўлимдан мой томчилаб турибди, аллилуйя! Агар ҳозир одамлар менга келсалар, мен бу мойдан шифоланишлари учун бераман”, ― деди. Мен жавоб бериб: “Ўғлим, ўзингга жой топда, ўтир”, ― дедим. Бранхам ака, биласанми, шундан кейин нима бўлди? Черковни оқсоқоллари келишди ва менга жой топишни ва ўтиришни буюрдилар.

Канадалик юзини қўллари билан бекитиб ва йиғлаб юборди.

Билли дўстининг елкасига тегиб, уни диққатини ўзига қаратди.

― Буни қанақа эканини биламан. Мен қаерга бормайин, мен ҳамма жойда бу икки гуруҳни кўраман: бир томонда интеллектуал черков, эмоционал, ҳис-туйғуга тўлиб-тошганлари эса бошқа томонда. Ва баъзида ҳар қайси томон шунчалик бир-бирига қарши бўладики, иккисига ҳам Хушхабар ҳақиқати билан келишни йўлини топишни ўзи қийин бўлади.

― Бранхам ака, сени ўзинг сафарлардаги хушхабарчи экансан, сен қандай қилиб бу иккала қарама-қаршилик орасида ўз хизматингни мувофиқлаштира олаяпсан?

― Бу фақат Илоҳий иноят.

― Нимаям дейман, Канадага қайтаман ва бу ёвуз руҳлардан кетишга уриниб кўраман.

Бундан бироз ўтиб, Биллининг секретари Род Кокс, унинг кириш эшигини қоқди, чунки уни черковга этишга тайёр бўлган эди. Бранхам Чодирига бораётиб, Билли ўйлаб қолди: “Раббим, менинг Канададан келган дўстим ҳақ. Ўша кундан бери, мен черковимга бурчактош қўйган кунимдан буён бу узоқ, оғир кураш; ўша икки қарама-қарши томонлар мени ўз томонларига тортяптилар, мен бўлсам бу вақтда ҳақиқий Хушхабарни етказишга ҳаракат қилиб, йўлнинг ўртасида турибман. Ўтган йили одамларни барқарор қилиш учун, уларни Сўзга бароварлаш учун ва Христианлар ўзларининг барча фарқ ва тафовутларини унутиб ва ўзаро бирликка келишишлари учун мен бор кучимни сарфладим. Ўтган йилда мен таълимотни ваъз қилиш учун шундай кечиктириб бўлмасликни ҳис қилдимки, гўё бу йилда, Америка ўз қарорини қабул қилиши лозим эди. Аммо мана шу лаҳзада бирор-бир ўзгариш бўлгани эҳтимолдан узоқ, даргумон. Раббим, бу америкалик черковлар хусусида энди нима бўлади? Улар билан нима бўлади экан?”

― Сени бу билан нима ишинг бор? Сен Мени ортимдан юр, ― деган овоз кучайтиргичнинг баритондай аниқ овозини Билли эшитди.

Род Кокс светофорнинг қизил чироғи сабаб тормозлай бошлади ва бурилишни кўрсатувчи чироғини ёқди. Билли бўлса фикран 1933 йилги ўша эрталабга қайтди. Ўшанда у Бранхам Чодирига бурчак тоши қўйган эди. Унга бинони қуриб битирганини ваҳийда кўрсатиб, Фаришта унга: “Бу сенинг чодиринг эмас”, ― дея уни лол қилиб қўйган эди. Кейин Фаришта уни боғга олиб ўтди. Боши узра булутсиз кўм-кўк осмон турган эди. “Бу сенинг чодиринг”, ― деди Фаришта. Боғда фақат икки қатор дарахтлар бор эди: бир томондан олмалар бор эди, бошқа томондан эса ― олхўрилар эди. Ҳар бир қаторнинг охирида биттадан челак турган эди. Фаришта деди: “Сен бу иккита челакка ўтқазишинг лозим”. Ваҳийда Билли олмадан бир шоҳча олдида, уни битта челакка ўтқазди; ундан кейин олхўридан шохча синдириб олди ва уни бошқа челакка ўтқазди. Иккала бир зумда ўсган дарахтларда мевалар пишди. Осмондан овоз гапирди. “Сен яхши иш тутдинг. Қўлларингни чўз ва ҳосилни йиғ”.кучайиб кетган шамол дарахтларни шундай тебратдики, шохлардан мевалар узилди. Биллининг бир қўлига олма тушди, бошқасига бўлса ― олхўри. Овоз айтди: “Қачон бу ваҳийдан чиқасан, 2-Тимофей 4ни ўқи”. Ўша ваҳий зоҳир бўлганидан бери, Билли бу бобни тез-тез ўқиди:

Худо Каломини ваъз қил, ҳозир бунинг вақтими, вақти эмасми, доим гапиришга тайёр бўл. Бутун сабр-тоқат билан таълим бериб, одамларни мулзам қил, уларга таъна-ю насиҳат қил.

Чунки шундай вақт келадики, одамлар соғлом таълимотга чидаш бермайдилар, натижада ўз орзуларига мос муаллимлар тўплайдилар. Бу муаллимлар ўшандай одамларнинг қулоқларига ёқадиган сўзлар айтадилар.

Улар қулоқларини Ҳақиқат Каломидан беркитиб, афсоналарга буриладилар.

Аммо сен ҳамма нарсада ҳушёр тур, азобларга сабр-тоқат қил, Инжил воизлигини бажо келтир, хизматингни сидқидилдан ижро этгин.

1933 йилда ўша ваҳий Биллини ўйлантириб қўйган эди. Энди эса уни 1957 йилда қараб туриб, у уни маъносини тушунди. Ўша мовий осмон унинг дунё миқёсидаги хизматини билдирар эди. Худо уни 1946 йилди халқаро миқёсда хизмат қилишга чақирганида, у ҳеч қанақа Христиан деноминацияга қўшилмай, эркин хушхабарчи сифатида йўлга отланди. Бу унга ҳар қандай таклиф қилинган жойга боришига эркинлик берар эди. Ва эллигинчилар руҳий инъомларига жуда аҳамият берганлари ва уларни қабул қилганлари сабабдан, эллигинчилар черкови энг йирик спонсорларидан ва Биллининг тарафдорлари бўлганлигига ҳайрон бўлишга тўғри келмади. Ўша боғдаги икки қатор дарахтларга келсак, улар эллигинчилар ҳаракати доирасидаги энг катта иккита фракцияни ифодалар эди: тринитарианлар ва ягоначилар. Гарчи бу иккала гуруҳда ҳам кўплаб умумийликлар бўлса-да, уларни Худолик тўғрисидаги бир-бирига зид фикрлар ажратиб турар эди. Оддий қилиб айтганда, ягоначилар гуруҳи Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ орасида ҳеч қандай фарқ йўқ деб тасдиқлаб, битта Худога ишонадилар. Тринитарианлар гуруҳи эса Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ учта алоҳида шахс бўлиб, улар биргаликда битта Худони ташкил қилади, деб ишонадилар.

Билли кўп йиллар давомида бу икки фракция орасида иккала гуруҳ билан ҳам мулоқот қилиш имконига эга бўлиш учун, уларни бирига ҳам тегиб кетмасликка уруниб, эҳтиёткорона ҳаракат қилди. Бироқ у Христианлик имонининг фундаментал таълимотларини ваъз қилишга кўпроқ урғу бера бошлаганидан бери, у энди бошқа Илоҳийлик мавзусини айланиб ўта олмади. Нима бўлганда ҳам, ахир Худонинг феъл-атвори ҳақиқатнинг бошланғич нуқтаси эди-да. Христианлар аввало Худони кимлигини билмай туриб, ўз Яратган Эгасига қандай яқинлаша оладилар?

Аслини олганда, Билли ягоначилар ҳам, тринитарианлар ҳам адашяптилар деди, ҳақиқат бўлса айни шу икки зиддиятчилар орасида эди. Ўз таълимотида у ҳақиқатдан ҳам Худо битта деб ўргатди. Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ ― булар бир Худонинг учта алоҳида шахси эмас, балки умуман тескариси: бу битта Шахснинг Ўзини учта турли хизматда намоён қилиши. Эски Аҳдда Худо Ўзини Қудратли Ота каби намоён қилди. Янги Аҳдда Худо Ўз халқини сотиб олиш учун одам бўлди. Ниҳоят, Худо Муқаддас Руҳ кўринишида Ўз халқига жойлашди. Билли деди:

― О-о, эллигинчиларга керак нарса ― яхши Библиявий дарс! Ўшанда сизларнинг орангизда бунчалар бемаъниликлар бўлиб ўтмасди. Исо Масиҳ Худонинг Ўғлидир. Унда Руҳ чексиз бор эди. Худо Ўз Ўғлида қисман бўлмаган эди, балки тўла-тўкис Худо Ўз Ўғли, Исо Масиҳда эди.398 Худо Ким бўлса, Ҳаммасини, У Масиҳда қўйди ва Масиҳ Ким бўлган бўлса, ҳаммасини, У Черковга қўйди. Аммо, сиз, эллигинчилар, буни инкор этишда давом этаяпсизлар. Тушуняпсизми? Исо айтди: “Агар мен Отамнинг ишларини қилмаётган бўлсам, Менга ишонмай қўя қолинглар. Агар Унинг ишларини қилаётган бўлсам-у, сизлар ишонмаётган бўлсангизлар, ақалли Менинг ишларимга ишонинглар. Отам Менда ва Мен Отамда эканимизни англаб, имонингизни комил қилинглар”.399

398 Колосияликларга 2:9

399 Юҳанно 10:37-38

1957 йил 3 февралда Билли Индиана штатига, Эвансвиллидаги Тўлиқ Инжилчи Тадбиркорларнинг съездига борди. Бир кунлик конференция вақтида Индианадаги Худо Ассамблеяси черковлари пресвитери, доктор Рой Уид Биллининг кўплаб тушунчалар хусусида, кўринишидан, Илоҳийлик туфайлидан, сувда чўмдирилиш, Муқаддас Руҳга чўмдирилганлик исботи ва Христианларнинг хулқи, айниқса черковдаги хизматлар вақтидаги юриш-туриш тартиби туфайлидан уни позициясини бутун халқ олдида қаттиқ танқид қилди.

― Бранхам ака айтишича, у ушбу масалалар хусусида йўлнинг ўртасидан юришга ҳаракат қилар экан. Бу аҳволда узоққа кетолмайсан. Ахир йўлнинг ўртасидан юраётган одамни машина урадику.

Қачонки Биллига пресвитерни саволларига жавоб қайтариш имконини берганларида, у деди:

― Доктор Уид, биз юраётган ушбу йўл, бир томонга ҳаракатланадиган йўл. Сиз ё Худо билан олдинга бораверасиз, ё у томондами, бу томондами, йўл четида йиқилиб қолаверасиз. Шу кунларда бизларда бўлиб ўтаётган шу бемаъни сафсаталарни ҳам, бу барча фанатизмни ҳам бизга кераги йўқ. Осмону-фалак ҳақиқий Муқаддас Руҳ билан тўлиб кетган, шу учун Уни ўрнини босадиган қандайдир бошқасини кераги йўқ. Осмон Шоҳлигига қанақадир ҳиссиётлар ҳисобидан чиқишга уринишда нима маъно бор, қачонки Худо Каломида бундай қилиб бўлмайди дейилган? Черковга қўшилиш ёки бирор-бир гуруҳга бирлашиш орқали, сиз у ёқдан – бу ёққа сакрашингиз зарур ёки қўлларингиздан мой оқиши ёки юзингиздан қон томиши керак ва шу орқали бўлади дегувчи черковларга қўшилиб ёки бирор-бир гуруҳга бирлашиб, ҳақиқатни ўрнига бошқа бир нарсани қабул қилишни нима кераги бор? Бу барча бемаъни гаплар дўзахдан чиқаяпти. Худонинг Сўзида бу нарса йўқ. Агар сиз мен Худонинг пайғамбари эканлигимга ишонсангиз, мени сўзларимни чинакамига қабул қилинг ва бундай сафсатадан узоқроқ бўлинг.

Охирги вақтлар Билли фанатизмга қарши тез-тез ваъзлар қилди. Кўп йиллар мобайнида Христиан фанатизми ғарбий соҳилда “газак олди”, лекин ҳозир АҚШнинг бошқа регионларига ҳам тарқала бошлагандай ва “юққандай” эди. Лос-Анжелосдан қандайдир бир воиз, у касаллар учун ибодат қилганида, уни қўлларидан қон пайдо бўляпти деб, бутун мамлакатни диққат-эътиборини ўзига тортди. У одам, бу қон Исо Масиҳнинг мойланган қони, деб айтар эди. Ажабланарлиси, бу ёлғонни кўриш учун минглаб одамлар тўпланди. Бундан Билли жирканди ва у бу Исонинг қони бўлиши мумкин эмас деб тасдиқлаб, бундай ёлғонни очиқчасига қоралади. Акс ҳолда, бу Исонинг жисмоний танаси ерга қайтди деганини билдирар эди, бунақа тушунча эса буткул бемаънилик эди. Аммо бу Исонинг қони эмас экан, бу буткул бўлмағур гап. Ёзувнинг ҳеч қаерида одам қонидан бир томчиси ҳам Илоҳий шифоланишга боғланмаган. Билли неча марталаб Христианларга, Худони Каломига тўғри келмайдиган мўъжиза ва аломатларни қабул қилгани учун танбеҳ берган эди. Христианнинг барча фикрлари, сўзлари ва ишлари Библияга мувофиқ бўлиши лозим.

1957 йилнинг 10 дан 17 февралигача Билли Миннесота штати, Миннеаполисда ваъз қилди. Жадвал бўйича унинг кейинги кампанияси Аризона штати, Фениксдаги Мэдисон Сквер Гарден биносида 26 февралда бошланиши керак эди. У Фениксга кетиш олдидан бир ҳафтани уйда ўтказди. Мана шу ҳафта давомида доим унга черковларига билдирмай кириб келган фанатизмдан ташвишга тушган хизматчилар қўнғироқ қилдилар. Улар, шубҳасиз, Биллидан ўзларига ёрдам сўрадилар. Мана шу кунларнинг бирисида икки соат ҳам ўтмай, унга ўттизта хизматчи қўнғироқ қилди. Улар бир нарсани гапиришар, фақат ҳар хил ифодалашар эдилар:

― Бранхам ака, ғарбий соҳилдан ўша фанатизм мамлакатнинг мен томон қисмини ҳам зарарлади. Фениксни ўз ҳолига қўйда бу ёққа кел. Менинг одамларим, шак-шубҳасиз, сенга қулоқ соладилар. Агар шундай қулоқ солишмаса, унда мен қўрқаман, нималар бўлиши мумкин.

― Биродар, ҳозир мен боролмайман, ― жавоб қайтарди Билли. ― Мен Фениксдаги акаларга у ёққа келаман деб ваъда берганман. Сен Худонинг эрисан ахир. Ўзингни кафедрангга тур, Худо Каломини ол ва Уни тўппа-тўғри ваъз қил. Исо деган: “Менинг қўйларим Менинг овозимга қулоқ солади ва улар бегонага эргашмайдилар”.400

400 Юҳанно 10:27 ва Юҳанно 10:5 кўрсатилган тартибда.

Биллининг Фениксдаги кампанияси икки ҳафта давом этди. Бир кечқурунги йиғилишда у “Худо Ўз Сўзини бажаради” деган ваъзида фанатизмни тушунтириб берди. У ўз ваъзи учун Мусо ҳақидаги ҳикоядан лавҳа олди, қачонки у Исроил болаларини Мисрдан олиб чиққан эди. Чиқиш Китобининг 12:38 оятида: “сон-саноқсиз бегона халқлар ҳам улар билан бирга чиқди”, дейилганди. Ўша бегона халқлар Исроилликларга қўшилдилар. Улар Мусони Мисрда қилган ғайритабиий аломатларини яҳудийлар билан биргаликда кўрдилар, ва улар ҳам унинг ғайритабиий тасдиқланиши атрофида тўпландилар, аммо ўз юракларида ҳақиқий имонлиларга ўхшашга ҳаракат қилиб, уларни имонига кирмаган эдилар. Бизнинг кунларимизда ҳам худди шу нарса кузатилоқда.

Билли Лос-Анжелеслик ўша бир кўзли негр ҳақида гапирди. У Азусу кўчасидаги миссияда 1906 йилда Муқаддас Руҳга тўлган эди. У деди:

― Ўша вақтдан бери Худо Ўз машъаласини Ҳаворийлар Фаолиятида баён қилинган, худди шундай эллигинчилар кечинмасини олишни истаган одамларнинг қўлига тутқазди. Худо ўзга тилларда гапириш инъомини тиклади, ва сиз ― эллигинчилар, уни қабул қилдингиз. Аммо ундан кейин нима бўлди экан? Сизлар Муқаддас Руҳни олганликнинг энг аввалги исботи ўзга тилларда сўзлаш дея таълимот туздингиз ва сизлар ўзга тилларда гапиришмасдан туриб, Муқаддас Руҳни ололмайди, ва барча, кимки ўзга тилларда гапирса, Муқаддас Руҳга эгадирлар, деб тасдиқлай бошладингиз. Қачонки сизлар бундай ақида қилгандингиз, Худо ўша машъалани сизни қўлларингиздан тортиб олди.

― Кейин сизлар, ягоначилар, Исо Исми ҳақи сувда чўмдира бошладингиз. Буни ҳаммаси жойида, чунки бу Библиядан. Бироқ, нима бўлдийкин? Сизлар уюшдингизлар ва шу ерда нуқта қўйдингиз, шу учун Худо Ўз машъаласини сизлардан ҳам қайтариб олди. Кейин Худо деноминациялараро Илоҳий шифоланиш ҳаракатини бошлаб берди. Ва энди нима бўлди? Жуда ҳам кўп одамлар ўз хизматларини ғалати ҳис-туйғуларга асосладилар. Эллигинчилар ҳаракати бошдан-оёқ ҳиссиётларга юз тутдики, уларда ҳеч қанақа библиявий асос йўқ. Худода асос бўлиб Унинг Сўзи ҳисобланади.

― Эшитгин, биродар, сен аломат ёки қандайдир ҳис-туйғу орқали нажот олмайсан. Мен, гўё мен ўзимни қутқарилгандай ҳис қилганим учунимдан қутқарилмаганман. Мен қутқарилганман, чунки Худо ваъда берган ва мен Унинг шартларини қондирдим; ва Муқаддас Худо Каломига асосан, мен иблисни етти кун ҳафтада ва кечаю-кундуз енгаман, негаки, бу Худонинг Сўзи. Исо деди: “Менинг сўзларимни тинглаган ва мени юборганга ишонган киши абадий ҳаётга эга бўлади. У ўлимдан ҳаётга ўтгани учун ҳукм қилинмайди”.401 Мана, нима деди, Шоҳаншоҳ. Бунга ишонасизми?

401 Юҳанно 5:24

Ўзининг Жефферсонвиллидаги черковида Билли бу мавзуда анча қаттиқроқ гапирди. Иблис Муқаддас Руҳнинг ҳар қандай инъомига тақлид қилиши мумкин, деб ўргатди. Билли бунақа дейишини, албатта, Ёзувга асослади ва яна бунинг устига, у мажусийлар маданиятидан қанчалар кўп одамлар иблисга хос амалларни қилишадики, қайсики улар, Христианлар “Руҳнинг кечинмаларига тўлган” деб аташи мумкинларга параллел бўлишини кўрсатиб берди.402 Агар руҳий инъомларнинг борлигини Муқаддас Руҳга тўлган ҳаётнинг исботи сифатида қўллаш мумкин бўлмаса, унда “ўзга тилларда сўзлаш” ҳам “Муқаддас Руҳга тўлганликнинг” исботи бўлиши мумкин эмас. Билли қуйидагиларни ваъзида айтди:

402 Матто 7:21-23; 1-Коринфликларга 13:1-2; 2 Коринфликларга 11:13-15

― Агар сиз айтасиз: “О-о, аллилуйя! Мен ўзга тилларда гапирдим”, бу худди, агар сиз гитарада тинқиллатганингиздаги нарсадан ортиқча нарса эмас. Гарчи сиз ўзга тилларда ҳам гапирдингиз, ҳайқирдингиз ҳам ва қаторлар орасидаги йўлаклардан у ёқдан – бу ёққа югуриб, гўё пиёз тозалагандай йиғладингиз ҳам, бу мутлақо ҳеч нарса эмас, агар сизнинг ҳаётингиз буни тасдиқламаса. Мана шундай, агар сиз шу нарсаларни қиласиз ва бунинг устига тегишли тарзда яшайсиз ― омин, ҳаммаси жойида. Аммо бу нарсаларни, ўша ҳаёт билан яшамай ҳам қилиш мумкин. Демак, бу нарсалардан бирортаси ҳам Муқаддас Руҳнинг исботи эмасдир. Исо айтган: “Уларни меваларидан билиб оласиз”, Илоҳий Руҳнинг самараси эса ― муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихохлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир.403

403 Матто 7:16-23; Галатияликларга 5:22-23

Биллининг бунга ўхшаш фикрларидан кўпчилик эллигинчилар туғёнга келдилар ва шокка тушдилар, ва унинг ҳомийларидан баъзилари иккилана бошладилар.



Up