Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Мероснинг тақсимланиши

77 БОБ

1957



БЭНКС ВУДДА Уилльям Бранхам билан ҳамсоя бўлган уйни харид қилиши учун яхши сабаб бор эди. 1950 йил январида Бэнксни хотини Руби уни Бранхамнинг Кентукки штати, Луисвиллида ўтказаётган йиғилишига боришга кўндирди. Бэнкс бутун умр Иегова гувоҳлари ҳаракатида бўлган эди, шу учун Исо Масиҳ бизни кунларимизда одамларни шифолайди деган ғоянинг ўзи у учун бемаъниликдай эди. Ўша оқшом Луисвиллида Бэнкс Уилльям Бранхамни мутлақо нотаниш одамларнинг муаммоларини билиб, айтаётганлигига қараб, тилдан қолгандай ўтирар эди. У ўйлади: “Бу тўғрига ўхшайди, аммо мен қандай қилиб ўша одамлар чинданам шифоланаётганлигига аниқ амин бўламан?” Кейин у Уилльям Бранхамни полиомиелит сабабли ногирон бўлган бола учун ибодат қилаётганини кузатиб турди. Болакай ногиронлар аравачасидан турди-да, платформа зиналаридан чопиб кетди ва ўзининг шифолангани учун Исога миннатдор бўлиб, хитоб қила бошлади. Бу нарса Бэнксни юрагига чуқур тегди, чунки унинг ҳам ёшгина ўғли, Дэвид ҳам полиомиелитнинг қурбони эди. Бэнкс қандайдир реал нарсага дуч келганини ҳис қилди.

Бэнкс Вуд нима бўлганда ҳам бу одатдан ташқари хизмат ҳақида кўпроқ билишга қарор қилди, шу учун у хотини билан Бранхамнинг навбатдаги кампаниясига жўнади. У эса 1950 йил январ ойи охирида Техас штати, Хьюстонда ўтар экан. Улар, Уилльям Бранхам боши устида бўлган, Олов Устуни суратга олинган ўша оқшом, аудиторияда ўтирган эдилар.

1950 йил августида Уилльям Бранхам Огайо штати, Кливлендда икки ҳафталик кампания ўтказди. Бир кун кечқурун Бэнкс, Руби ва Дэвид Вуд улкан чодирга қараб оқаётган минглаб одамларга қўшилдилар. Ибодат йиғилиши вақтида Уилльям Бранхам ибодат навбатидан бошқа томонга бурилди-да, аудитория устидан қаради ва шундай деди:

― У ерда, энг охирида, бир эркак ўз оиласи билан ўтирибди. Сизнинг исмингиз Вуд... Бэнкс Вуд. Сиз шу шаҳардан эмассиз. Сиз Кентукки, Кресвуд яқинида яшайсиз. Эътиқодингиз бўйича сиз Иегова гувоҳларидансиз. Сиз билан фалаж оёғини тагига олиб, ўғилчангиз ўтирибди, сизнинг хотинингизда эса ўсма бор. РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Улар иккиси ҳам шифоландилар”.

Хушхабарчи яна ибодат навбатига бурилди. Бутунлай шокка тушиб қолганларидан, Бэнкс ва Руби бир неча сония нима қилишни билмай бир-бирларига бефарқ қараб турдилар. Кейин Руби ўзининг танасидан қандайдир совуқ бир нарса ўтганини сезди. У биқинига, ўсма турган ўша жойини пайпаслади.

― Бэнкс! ― энтикиб, деди у. ― Ушлаб кўр. Ғудда йўқ бўлди.

У унинг биқинидан ўша даҳшатли ўсмани қидира бошлади. У йўқ эди у ерда. Бэнкс ўғлига деди:

― Дэвид, тур!

Ҳатто ҳали бола отасининг буйруғига бўйсиниб, танаси тўлғанаётган бўлса-да, унинг чангак бўлиб кетган оёқлари тўғриланди, ва у икки бақувват, мутлақо соппа-соғ оёқларида турди. Дэвид Вуд бошқа энди ўтиргиси келмаганига ҳайрон бўлмаса ҳам бўлади. Бэнкс Вуднинг ўз ҳаётини Исо Масиҳга бағишлаганига ҳам ҳайрон бўлишга тўғри келмади. У Кентуккидаги уйи ва қурилиш бизнесини сотиб, ҳар ҳафта Бранхам Чодиридаги йиғилишларга қатнашиш учун у Индианага, Жефферсонвиллига кўчиб ўтди. Бэнкс Биллининг уйи ёнидан уй сотиб олишгач, икки қўшни қадрдон дўстлар бўлишди.

Қачонки Бэнкс Вуд Исо Масиҳни ўзининг Раббийси ва Қутқарувчиси деб қабул қилганида, уни ота-онаси, акалари ва сингиллари (уларнинг ҳаммаси Иегованинг мустаҳкам гувоҳлари эдилар) ундан воз кечишди. Бэнкс улар билан бир неча йиллар кўришмай кетди. Кейин, бир куни эрталаб, 1957 йил апрелида, уни эшигини акаси Лайл тақиллатди. Иккала ака-ука ошхона столи атрофида ўтирдилар ва суҳбатлаша бошлашди.

Ниҳоят, Лайл деди:

― Бэнкс, мен бу ёққа сени тўмтоқ каллангга эс киритай деб келдим. Сен бу қанақа фанатизмга чувалашиб қолдинг?

― Лайл, бу фанатизм эмас. Дэвидни оёғига қарагин-да.

― А, бу ҳаммаси бемаънилик. Отамиз бизларни ҳеч ким алдаб кетмасин деб, тарбия берган. У ҳар доим ўша ёвуз ваъзхонлардан огоҳлантирар эди. Мен сени чиндан ҳам шунақа сафсатага ёпишиб қолганингга ишонолмай турибман. Ва умуман, қанақа товламачи ўзи у, сен унга қулоқ соласан? Уни тили, албатта, бурро-бурро бўлса керак, сени уй қуришдан тўхтатиб, бутун мамлакат бўйлаб, жиловлангандай унинг изидан юришингга мажбур қилибди.

― Йўқ, у гапга чечан эмас. Аслида у тўппа-тўғрисини айтади. Аммо Худонинг Руҳи унда.

― Қани, агар мен қачон бўлмасин бу Бранхам деган нусха билан учрашиб қолсам, унда мен унга ҳамма ўйлаганларимни айтиб ташлайман.

― А у худди ҳозир шу ерда, ана у ерда майсазорини ўраяпти. Уни мен чақираман.

Эшикдан чиқиб, Бэнкс қўшнисини қўли билан имлади ва ўзиникига чақирди. Билли ошхонага кирганида, Бэнкс унга акасини таништирди. Билли уни қўлини қизғин тутди, бироқ Лайлнинг қўли шалвираган ва совуқ эди. Кейин улар бир пиёладан кофе ичиб, гаплашиб туришди.

Лайл Биллига шубҳаланиб тикилиб турди. Ҳозирги моментда у умуман воиздай кўринмас эди. У ишчи комбинизон кийиб олган, гарданига эса соябонли шляпаси суриб қўйилганди. Уни юзи, эҳтимол, бир-икки кун устара тегмаган соч-соқол билан қопланган эди. Сочлари тушиб қолган пешонасида тери ялтирар ва қўлтиғи тагида футболкасини ҳам нам қилган эди. Ҳозир Билли бутун дунёга машҳур хушхабарчидан кўра кўпроқ меҳнатсевар фермерга ўхшар эди. Лайл деди:

― Хўш демак, сиз ўша, Бэнксни далада шамол излашга чалғитган воизмисиз?

― Йўқ, сэр. Мен унинг фақат Масиҳдаги биродари холос. Аммо мен Хушхабарни ваъз қиламан.

Бэнкс Лайлга Биллининг имон билан шифоланиш вақтида у гувоҳ бўлган айрим мўъжизалари ҳақида айта бошлади. Лайл бу ҳаммасини қизиқсинмай, бўшашиб эшитиб турди, Бэнкснинг гувоҳликларини ўн минутча тинглаб, Билли деди:

― Мени ўйлашимча, сиз буни ҳеч қайсисига ишонмайсиз, мистер Вуд.

― Албатта, ишонмайман. Илоҳий шифоланиш деган нарсани ўзи йўқ. Бу бор-йўғи бўлмағур бемаъниликки, сиз мени укамни унга тортгансиз. Мана бу ваҳий деб айтадиганларингизга келсак...

Ҳали Лайл ўз фикрини айтар экан, Биллининг кўзи ўнгида ваҳий пайдо бўлди. У деди:

― Мистер Вуд, мен кўряпманки, сиз оқ сочли аёлга уйлангансиз, ва сизда икки оқиш сочли ўғлингиз бор; улар тахминан олти ва саккиз ёшда.

Лайл укасига айблангандай қаради.

― Сиз буни менга Бэнкс айтиб берган деб ўйлайсиз, ― давом этди Билли. ― Йўқ, у менга оиласи ва қариндошлари ҳақида ҳеч нима демаган. Аммо, агар бу сизни ишонтирмаган бўлса, унда, мумкин, мана бу ишонтирар. Сиз хотинингизга нисбатан хиёнат қилдингиз, ва бу сизларни айрилишга олиб келди. Кечадан олдинги кечқурун сиз қизғиш сочли аёлникида бўлдингиз. Сиз эшикни тақиллаганини эшитдингиз, ва уни очмоқчи бўлаётган эдингиз, аммо ўша аёл сизни қўймади. Хуллас, у сизни ўзини ётоқхонасига яширди, ўзи эса кириш эшигини очишга борди. Қачонки сиз эҳтиёт бўлиб дераза орқали қараганингизда, сиз эшикда турган қизил галстук таққан қора костюмли одамни кўрдингиз. Бу унинг жазманларидан бири эди, ва яхшиямки, сиз эшикни очгани бормагандингиз, чунки у қўлида пистолет ушлаб олган ва сизни бошингиздан отиб ташлаган бўларди.

― К-к-ким... к-к-ким буни сизга айтди? ― тутила-тутила сўради Лайл.

― Қудратли Худо ҳозиргина бу қандай бўлиб ўтганини менга ваҳийда кўрсатди.

Бундан Лайлнинг боши айланиб қолди.

― Мистер Бранхам, сиз айтганларнинг бариси ― ғирт ҳақиқат. Мен ўйлайман, яхшиси мен ўз ҳаётимни Ўша Қудратли Худога бағишласам бўлар эди, Қайсики сизга бу сирни очди.

Завқ-шавқдан ловуллаганча, Лайл оиласига ўзини имонга кирганини айтиш учун уйига қайтди. Бир ҳафта ҳам ўтмай уни синглиси Биллининг йиғилишларидан бирида бўлди ва у ҳам имонга келди. Бу уларни отасини хавотирлантирди, шу учун у оиласини тартибга келтириш учун, нима бўлганда ҳам, бу Бранхам билан шахсан учрашишга қарор қилди.

1957 йил 13 май, душанба куни Билли машинасини ўзини уйи йўлагига бурди ва ҳовлида турган ёши ўтганроқ одамни кўрди. Унга бориб, Билли ўзини таништирди.

― Хўш, сиз демак, мистер Бранхам, ― хўмрайиб деди қария. ― мен сиз тўғрингизда кўп эшитганман. Мени исмим Вуд... Жим Вуд. Бэнкс ва Лайл ўғилларимдан иккитаси. А сиз тасодифан билмайсизми, Бэнкс қаерда?

― Бэнкс ва Руби одатда кунинг бу вақтида озиқ-овқат харид қилиш учун кетадилар. Меникига кирсангиз, бир стакан муздай сув ичсангиз бўлмайдими?

Билли бир пасда ўзини ва мистер Вудни айрим бир умумий қизиқишлар бирлаштираётганлигини билиб олди. Ҳаммадан олдин улар Кентуккида қандай ўсганлари ва яшаганлари ҳақида гаплашдилар; ундан кейин улар бир-бирлари билан олмахон ови ва қуёш окуни ва краппилар404 тутиш уларга қандай роҳат бағишлагани ҳақида ўртоқлашдилар. Дарров Иегова-Худо мавзусига ўтиш ўрнига, Билли Жим Вудга эртага у билан балиқ овига боришга таклиф қилди. Бундай сафар вақтида уларга дин ҳақида муҳокама қилиш учун вақтлари етиб ортади, деб ўйлади. Билли уларга Бэнкс ва Лайллар ҳам қўшилиши мумкин деди. Бундай таклиф Жим Вудга ёқиб кетди.

404 Краппи (инглизчада crappie) ― АҚШнинг марказий ва шарқий қисми бўйлаб кўлларда ва секин оқадиган дарёларда яшайдиган шимолий Америкадаги иссиқсевар балиқларнинг кичикроқ оиласига таълуқли балиқ. (Тарж.)

Ўша кеча ёмғир челаклаб қуйгандай ёғди. Эртаси эрталаб Бэнкс деди:

― Нима қилдик, бугун балиқ овига боришдан бир маъни йўқ. Дарёчалар лойқа бўлади, ва балиқлар умуман илинмайди.

― Шундай бўлса ҳам, биз бахтимизни синашимиз мумкин, ― жавоб берди Билли.

Уни Канадада, Саскатундаги кейин кампанияси бошланишигача бир неча кун қолган эди, шу учун дам олиш унга жуда зарур эди.

Шундай қилиб, тўртовлари ўзларини балиқ тутиш жиҳозларини ва сафар анжомларини Бэнкснинг машинаси юкхонасига жойладилар. Бэнкс рулда ва отаси билан олдинга ўтирган, Билли ва Лайл бўлса ― орқа ўринда эди. Уларнинг сафарини охирги пункти ― 250 километрча шарқ томонга, Дейл Холлоу кўли яқинидаги жой эди. Билли Бўри Дарёси Плотинаси деб аталадиган жойдаги кўлда балиқ тутмоқчи бўлди. Бу жой у туғилган Кентукки штати, Берксвиллига яқин эди. Биллининг қариндошларидан айримлари шу жойларнинг эгалари бўлгани туфайли, ва уларнинг қайиқлари бўлганидан, у ўша ерда балиқ овлаб, қайиқлардан фойдалана олар эди.

Улар Кентукки штатига кира туриб, Огайо дарёсидан кесиб ўтаётган пайтларида, Билли ичида ибодат қилди: “Раббий, бу самимий қария фермерни юрагига етиб бориш учун менга қандайдир қилиб ёрдам бер”.

Тез орада у ваҳийга чўмаётганини ҳис қилди. Машина кўздан ғойиб бўлди ва у келажак уни олдида ўз сирларини очишини кузата туриб, у қандайдир тарзда вақтда олдинга ўтди. Ваҳий тугагач, Билли деди:

― Мистер Вуд, бу нарса, сиз билиб қўйишингиз учун, бу Хушхабар, мен ваъз қилиб юрган Хушхабар ҳақиқатдир: бугун биз ёнидан ўтиб кетаётган барча кўл ва дарёчалар токи биз белгилаган манзилга боргунимизча, уларнинг ҳаммаси лойқа бўлади. Бўри Дарё Плотинаси яқинидаги кўл тиниқ ва чиройли бўлади. Биз тахминан 3:30 гача балиқ тутиш билан шуғулланамиз, битта ҳам балиқ илинмайди. Кейин мен бирин-кетин лаққа балиқларни ушлй бошлайман. Бу кўлларда мен ҳеч қачон олдинлар битта ҳам лаққа балиқ ушлаган эмасман, аммо бугун мен уларни мунчоқдай ипга тизаман ва уларни умумий оғирлиги 12 килограммга яқин бўлади. Мистер Вуд, сиз худди шу хўракни ишлатиб, мени ёнгинамда балиқ овлайсиз, аммо сиз фақат биттагина ва Лайл ҳам биттагина балиқ ушлайсиз. Кейинги куни эрталаб мен тангачали балиқ ушлайман. Бу қанақа балиқлигини яхшилаб билолмадим, аммо ўзининг тури ичида учун нисбатан йирик бўлади. Бу балиқ бизни шу овдаги ушлаган охирги балиғимиз бўлади. Биз кунинг қолган вақтида қармоқ ташлаймиз, аммо битта ҳам ушлаёлмаймиз. Бу РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ.

Жим Вуд ишонмаганидан оғзини озроқ қийшайтирганча, истеҳзоли иржайди. Кейин у Бэнксга қаради-да, кўзини қисиб қўйди. Аммо улар охирги тепаликка чиққанлари ва пастга ― Бўри Дарёси Плотинасига қараганлари вақтида қария ҳайрон бўла бошлади. Плотина орқасидаги ҳавзанинг суви ҳеч нарса бўлмагандай кўм-кўк ва чиройли эди. Кўринишидан, плотина атрофларида ёмғир кучли бўлмаган эди.

Улар краппиларни қуёш окунлари, форель ва басс405 балиқларини овлаш учун жўнадилар. Куннинг ярмида Билли хўрагини алмаштирди ва шу заҳоти лаққача ушлади. Бир неча соатдан кейин унинг ови бир неча лаққачалардан иборат бўлди, у уларни мунчоқдай ипга ўтказиб қўйди. Бу пайтда Жим ва Лайл фақат биттадан лаққача ушлади, Бэнкс бўлса битта ҳам ушлолмади. Ўша куни улар қармоқларини кечқурун соат 11ларда йиғиштирдилар. Гарчи уларнинг ҳар бирининг онгида эрталаб айтилган башорат “қайнаётган” бўлса-да, ҳеч ким бу ҳақида лом-мим демадиям.

405 Басс (инглиз. Bass) ― АҚШ ва Канадада кенг тарқалган, окунлар оиласидан балиқ тури. Одатдаги окундан фарқ қилиб, басснинг танаси йўл-йўл бўлмайди ва оғзи кенгроқ бўлади. (Тарж.)

Сешанба эрталаби қуёш ўзининг ёқимли нурлари билан чор атрофни ёритиб юборди. Қовурилган балиқ билан нонушта қилиб, балиқчилар қармоқлари ва ов жиҳозлари қутиларини олиб, кўлга қараб жўнашди (№9 Сурат). Улар қармоққа хўракни илдирган вақтида, Билли уларга эслатди:

― Олдимизда яна битта балиқ ушлаш турибди, ва у бу овимиздаги охиргиси бўлади.

Биринчи ташлаганидан сўнг Билли қизғиш қоринли тангачали балиқни илинтирди. У салкам ярим килограммдай келар ва ўша тур балиқларнинг йирик намунаси экан.

Улар балиқ тутишда давом этаверишди, аммо ҳеч ким ҳеч нарса ушламади. Биллининг ваҳийсини мутлақо хато бўлмаслигини билувчи Бэнкс, ҳар икки соатда балиқ овини тўхтатишни ва уйга қайтишни таклиф қилаверди. Аммо Жим Вуд қолишни истар эди. У яна битта балиқни ушлашга ва шу билан унинг ҳамма суҳбатдошлари адашаётганларини исбот қилишга қаттиқ жазм қилган эди. Муваффақият келтирар деб, бирор-бир комбинация топишга уриниб, қария овлаш усулини ва хўракни тез-тез алмаштириб, қирғоқда у ёқдан – бу ёққа ўтар эди. У бутун тушдан кейин, бутун оқшом ов қилди ва қармоғини ярим кечаси йиғиштирди. Бутун кун бўйи унда бир марта ҳам илинмади.

Чоршанба эрталаб саҳарда улар чодирларини ўрадилар ва барча сафар жабдуғларини йиғдилар. Билли уйига қайтиши керак эди, чунки пайшанбада уни Канада, Саскатунда сафари тайинланган эди. Ҳали улар нарсаларини маашинага тиқишар экан, Бэнкс отасидан сўради:

― Дада, сен энди, ҳозир бу ҳақида нима деб ўйлайсан?

― Хў-ў-ўш..., ― деди у чўзиб, қўлидаги балиқчилик жиҳозлари бор қутисини айлантира туриб, ― бу одам ҳали балиқни ушлашга улгурмай туриб, уни аллақачон кўради-ку... Дуруст-дуруст.

Худди шу ерда Билли олдида очиқ “эшик”ни кўриб қолди ва уни ёпилишига йўл қўймади.

― Бироқ, мистер Вуд, мен ҳамма вақт ҳам бундай қилолмайман. Худо менга бу ваҳийни сизни деб, сиз учун кўрсатди. Библияда айтилганки, агар одамлар у ёки бу одам пайғамбарми ёки йўқлигини билолмасалар, унда унинг башоратларини кузатсинлар, дейилган. Агар унинг башорати бажарилмаса, унда у пайғамбар эмас, ва сиз унга эътибор бермаслигингиз мумкин; аммо, агар у амалга ошса, унда сиз унга қулоқ солишингизга тўғри келади, чунки унда Раббий Сўзи406 бор. Иегова гувоҳлари ҳаракатида мистер Расселлни407 пайғамбар деб ҳисоблашларини биламан. Бироқ мистер Расселл Исо Масиҳ 1914 йилда қайтади, деб башорат қилди. Қачонки бундай бўлмагач, у бу “руҳий” келишидир, деди. Аммо, бу нотўғри, чунки Исо ерга Элликчилар кунида Муқаддас Руҳ кўринишида руҳий қайтган эди. Ҳаворийларнинг Фаолияти Китоби ҳам айнан шундан иборат. Шундай қилиб, мистер Расселл ҳеч қандай пайғамбар эмас.

406 Қонунлар 18:15-22

407 Чарльз Тэйз Расселл (Charles Taze Russell, 1852-1916) ― 1931 йилда “Иегова Гувоҳлари” деб маълум бўлган ташкилотни тузган, америкалик диний арбоб. У “Сионнинг соқчилар минораси ва Масиҳ Ҳозирлигининг жарчиси” деган журналини нашр қилди. Ундан кейин эса штаб-квартираси АҚШ, Нью-Йорк штати, Бруклинда жойлашган нотижорат диний ташкилот бўлган ― “Сионнинг соқчилар минораси деган адабий-нашриёт жамияти”га асос солди. (Тарж.)

Билли Расселлнинг башорати ижобат бўлмаган бошқа учта воқеани эслатиб, шу руҳда гапини давом эттирди.

Жим Вуд ўйланқираб иягини ишқалади. Кейин қўлини бош бармоғи билан орқасидаги кўлни кўрсатди ва Ҳаворийлар 8:36 дан, ҳабашистонлик амалдорларнинг сўзларини келтирди:

― “Мана сув: менинг чўмилиб имон келтиришимга нима тўсқинлик қилади?”

Унга ҳеч нарса тўсқинлик қилмас эди, шу учун у нақ ўша ерни ўзида Раббий Исо Масиҳ Исми ҳақи сувга чўмилиб имон келтирди.

1957 ЙИЛНИНГ МАЙ ОЙИДА Уилльям Бранхам шимолга, Канаданинг Саскатунига сафар қилди. Бу унинг эллигинчи черковларнинг молиявий ёрдамисиз ўтказган биринчи йирик шифоланиш кампания эди. Бу сафар унга пресвитерианлар, англиканлар, баптистлар ва бошқа деноминация вакиллари ҳомийлик қилдилар. Саскатундаги элликчилар черковлари ҳамкорлик қилишдан узил-кесил бош тортдилар, аммо бу Худога тўсқинлик қилолмади. Биллининг ваъзини эшитиш учун муз оренани бир неча минг одам тўлдирди. Кампаниянинг биринчи оқшомидаёқ кўзи кўр аёл кўра бошлади; спастик фалаж бўлган болада бир онда пай ҳаракатлари координацияси нормаллашди; бошқа бир туғма кар-соқов бола бирданига “Ишон, фақат ишон” ашуланинг органчи чалаётган куйини эшитди. Бола қичқира бошлади, чунки фақат шундай қилиб у ўз Шифокори, Исо Масиҳни улуғлай олар эди.

Бир кечқурун ибодат навбатидан букри бола ўтди. Билли йигитчани қучоқлади ва у учун ибодат қилди. Кейин у шундай деди:

― Бугун уйга қайтганингда, сен онангдан кўкрагинг ва букри жойингни қўшиб боғлаб қўйишини сўра. Кейин у ўлчаб олиш учун ипни кессин. Агар эртага эрталаб бу букри жойинг уч дюмга камаймаса, унда мен ёлғончи пайғамбарман. Бу ипчани эртага кечқурун олиб кел ва одамларга кўрсат.

Кейинги оқшом шу бола олдинга чиқди ва ҳамма ўтирганларга бу ипчани кўрсатди, уни ёрдамида онаси кўкрагининг ҳажмини ўлчаган эди. Унинг букрилиги чинданам етти ярим сантиметрга камайди. Аммо бундан ҳам қойил қоладигани, ҳозир бу йигитча қўлларини боши устида кўтара олар эди, қайсики, букрилар одатда елка чўкмалари деформацияси сабабидан бундай қила олмасдилар.

Одамлар ибодат навбатига тизилишар экан, Билли деди:

― Ҳозир мен Ёзувнинг иккита жойини бир бутун қилиб боғлайман. Исо Натаньилга ўша йиғилишга келишигача у қаерда бўлганини айтганида, Натаньил нима деб жавоб берди? У шундай деди: “Устоз, Сен Худонинг Ўғлисан, Сен – Исроилнинг Подшоҳисан”. Мана яҳудий одамда қанақа фикр бўлган, қачонки у юрак сирларини амалда фарқлаш аломатини кўрганида. Қачонки самариялик аёл юрак сирларини билганликни эшитганида, у шундай деди: “Ҳазрат, кўриб турибманки, Сен пайғамбарсан. Қутқарувчи Масиҳ келажагини биламан. У келганда, ҳамма нарсани бизга маълум қилади”. Исо жавоб берди: “Сен билан гаплашаётган Мен Ўшаман”. Ва бу аломатни кўриб, у қудуқни қолдирди ва шаҳарга бориб, одамларга: “ Боринглар, мен қилган ҳамма ишларни айтиб берган Одамни кўринглар! У Масиҳ эмасмикин?” ― деди.408

408 Юҳанно 1:44-55; 4:5-29.

― Агар уларнинг кунларида Масиҳ аломати бундай бўлган бўлса, унда бугун ҳам Масиҳнинг аломати худди шундай. Энди бундан ўзингизнинг барча деноминацион “измлар”ингизни олиб ташланг ва Сўздаги бу ҳақидаги ҳақиқатга қаранг. Исо Масиҳ ўликлардан тирилди.

Биллининг бу сўзларидан кейин ёрдамчи ибодат навбатидан биринчи одамни олдинга олиб келди. Ваҳий пайдо бўлгач, Билли деди:

― Бу аёл христианлигини биламан, чунки унда ёқимли руҳ бор. Леди, сиз ― воизнинг рафиқасисиз, ва сиз кўкрагингиздаги ўсмадан азият чекасиз. Сиз бу шаҳардан эмас. Мен ғарбий соҳилни ва катта парки бор йирик шаҳарни кўряпман. Ванкувер, Британия Колумбияси ― мана сиз қаердансиз?

У бу тўғрилигини тасдиқлади. Билли аёлнинг елкасига қўл қўйди ва ибодат қила бошлади: “Қудратли Худованд, Раббий Исо Масиҳ Исми ҳақи, мен бу аёлни дуо қиламан ва Масиҳ Исми ҳақи уни шифоланишини сўрайман. Омин”.

Навбатдаги киши эркак эди, у шундай деди:

― Мен пасторман, ва ҳозиргина сиз ибодат қилган у аёл, менинг хотиним. Сизни унга барча айтганларингиз мутлақо тўғри ва мен иккаламиз ҳам сиз билан нотаниш эканлигимизни тасдиқлай оламан.

― Миннатдорман, биродар. Сени елкангга нимадир бўлган. Сен мотоциклда аварияга учрадинг ва сени елка бўғинингни тегишли тарзда ўз жойига солмадилар ҳам. Энди буни ҳаммаси якун топди.сен қувониб уйингга қайтишинг ва соппа-соғ бўлишинг мумкин. Худо сени дуо қилсин. Омин.

Навбатда кейин турган аёлга Билли деди:

― Бутун қалбингиз билан Исо Масиҳ Худонинг Ўғли эканига ва мен эса Уни пайғамбари, ёки Унинг хизматкори эканимга ишонинг. Хўш мана, агар аудиторияда ҳали мени товушим эшитарли бўлса, мен бу аёл нима сабабдандир асабийлашаётганини кўряпман. Мен уни кичикроқ хонада юраётганини... бу ваннахона... ва у ерда у йиқилди ва тахминан бир йил бурун кўкрагига шикаст етказди. У бу туфайли врачга бормади. У Худога ишонади. Бу ҳақиқат. Наҳотки шундай эмас, леди? Яхши. Раббий Исо Масиҳ Исми ҳақи жойингизга қайтинг ва саломат бўлинг.

Бутун бино бўйлаб, қиров босган дарахтлар шохларини қуёш нурлари қиздирганида музчалар тушганидек, Христианлардан шубҳалар “кўчиб тушди”. Билли навбатдаги кейинги аёлга шундай деди:

― Леди, мен сизни билмайман. Биз бир-биримизни танимаймиз.

Бирдан у аудиторияга бурилди ва Фаришта Нурини кузатиб, қарай бошлади.

― Аудиторияда ўтирганлар орасида нимадир бўлди... қаердадир, кимдир имонга кирди.

У диққат билан халққа қараб чиқди ва кейин қўли билан маълум бир томонни кўрсатди.

― Бу ана у ерда ўтирган ва бошқа бир аёлни елкаси орқали қараб турган паст бўйли, қора сочли аёл. У бош оғриғидан азият чекади, ва у: “Раббим, у мени чақиришини кўнглига сол”, ― деб ибодат қилди. Сизни бошингизда кучли оғриқлар. Агар бу ҳақиқат бўлса, қўлингизни кўтаринг.

У қўлини кўтарди.

― Яхши. Ҳозир бунинг бариси тугади. Исо Исми ҳақи уйингизга қайтишингиз, хурсанд ва саломат бўлишингиз мумкин.

Фаришта ҳали ўша жойдан кетмади. Кейинги ваҳий лоп этиб келди...

― Сизни орқангизда ўтирган лэдида артрит ва у шифоланишни хохлайди. Шундай эмасми ахир, леди? Тўғри.

Билли уни қувватини олаётган ваҳийлар босимидан гандираклаб кетди.

― Кўряпсизми, сиз қанчалик уринманг, сиз ҳаётингизни ҳеч ҳам яшира олмас эдингиз. Сизлардан ҳеч бирингиз яширолмайди. Омин. О-о, У ўликлардан тирилганига мен шундай хурсандман! Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадий Ўшанинг Ўзидир!

У яна платформада, ёнида кутиб турган аёлга қаради.

― Леди, сиз бу ерда ўзингиз учун турмаяпсиз. Сиз бу ерда, ақлий қолоқ ўғлингиз учун турибсиз. Аёл ҳайрон қолганидан, оғзи очилиб қолди. Кейин у унинг ўғли учун ибодат айтди.

Навбатдаги аёл қари кампир бўлиб, у бурнида каттагина ўсмаси бор эди. Ваҳийда унинг ўтмиши очилди. Билли деди:

― Сизда ўсма биттадан кўп. Улар тушган эди, кейин эса яна пайдо бўлар эди, аммо энди бошқа жойларингизда. Ҳозир сизни кўкрагингизда ҳам битта ўсма бор. Сиз шу шаҳардан эмас. Сиз кунботардан келдингиз. Сиз Альберт провинцияси, Эдмонтонда яшайсиз. Сизни Перл Л-е-н-н-о-к-с деб чақирадилар. Мисс Перл Леннокс, агар сиз бутун юрагингиз билан ишонсангиз, соғайиб кетасиз.

Шундай қилиб бу бирин-кетин давом этаверди: одамдан-одамга, ваҳийдан-ваҳийга, оқшомдан-оқшомга ― доимо хатосиз. Биллининг Саскатундаги охирги оқшомида, шу кампаниянинг биринчи кечки йиғилиши вақтида ҳали кўзи ожиз бўлган аёл, энди ўзи платформага кўтарилди ва Биллига ўзининг қўли билан гувоҳликлари ёзилган хатни топширди.

Саскатундаги кампаниясидан кейин Уилльям Бранхам навбатдаги давомли кампаниясини Индиана штати, Индианаполисда 1957 йилнинг 11-14 июнида ўтказди. У Индианаполисдан қайтган вақтида, уни ҳамма жойи чарчоқдан зирқирар эди. У ҳар оқшом ибодат хизмати вақтида кўрадиган 15-20 та ваҳийдан ташқари, у кундузи меҳмонхона номерида ўтказадиган алоҳида суҳбатлар вақтида ҳам 20 тадан 30 тагача ваҳийлар кўрар эди. Бу барча ваҳийлар унинг қувватининг кўп қисмини олар эди. Унинг 28 июнди Чикагода бошланадиган кампаниясига икки ҳафта қолганди. Шу учун у Бэнкс ва Лайл Вуддан балиқ овига бирга боришни хохлайдимикин деб сўради. Улар рози бўлишди.

Овдан бир кун олдин, кечқурун Бэнкс билан Билли чувалчанг қазиб олиш учун Бэнкснинг боғига келишди. Улар ҳали шу иш билан машғул экан, боққа ўн бир ёшар Ривқо чопиб келди ― бироқ чувалчангга эмас. Уни пастки лаби қалтирар, худди ана ҳозир йиғламоқчидай.

― Дадажон, мен заҳарли нарса еган бечора мушукни топдим, ва у ҳозир шишиб кетиб, ўлаяпти. Майлими, уни ушлаб турсам, ҳали у ўлмаса?

Билли мушукларни ёқтирмас ва камдан-кам уларни уйга олиб келишга рухсат берар, аммо Ривқо ўша ғамгин, ялинганнамо кўзлари билан унга қараганида, у юмшади.

― Майли, агар у яқинда ўладиган экан, унда биз уни озроқ олиб қолсак бўлади деб ўйлайман. Менга кўрсатчи уни.

Ривқо чопалаб кетди ва бир зумда картон қуттида ётган бетоб мушук билан қайтди. Отасини ўлаётган ўша халтачали каламуш учун ибодат қилганида нима бўлганини эслаб, Ривқо деди:

― Дадажон, илтимос, шу мушукча учун ибодат қил.

Мушукка бир қарашдаёқ, Билли нима бўлишини тушунди. У Ривқога жониворни кечаси омборда қолдиришни буюрди. Эрталаб, барвақт Ривқо ўша ёққа мушугини аҳволини билиш учун югурди. Қутига қараб, у қувонганидан чийиллаб юборди. Мушук бир тўда мушукваччаларни эмирар эди.

Билли, Бэнксни машинасига сафар жабдуқларини юклар экан, омбордан икки яшар Иосиф қўлида энди туғилган мушукчани бўйнидан ушлаганча, зўрға кела бошлади.

― Иосиф, мушукчани бундай ушламаслик керак, ― унга танбеҳ берди Билли.

Чўчиганидан Иосиф мушук боласини қаттиқ қисди, кейин эса уни ерга тушуриб юборди. Билли мулойимгина мушукчани қайтариб омборга этди ва уни онаси ёнига қўйди. Мушукча худди қаттиқ шикастлангандай миёвлади. Билли: “Бечорагина, у мушукча бўлганлигидан ҳеч нарса қилолмайди ҳам. Ишқилиб, яхши бўлиб кетар, деб умид қиламан”, ― деб ўйлади.

Бэнкс, Лайл ва Билли Дэйл Холлоуга ― ўтган ойда Жим Вуд билан бирга балиқ овлаган, Кентуккидаги худди ўша жойга жўнадилар. Бўри Дарёси Плотинасига етиб келиб, Билли ўзини қариндошларидан моторли қайиғини олди. Кўлга сузишлари билан, улар чувалчангларини суқдилар ва тез орада бир неча ўнлаб майда балиқчалар тутиб, уларни майда бўлакларга бўлдилар ва форелларни ушлаш учун ундан хўрак сифатида фойдаландилар. Қармоқларини чуқурроқ жойга ташлаб, улар йирик балиқ илинишини кута бошладилар.

Балиқчиларни ўраб турган ям-яшил Аппалачи тоғларини енгил кўкиш туман қоплади. Кўлдан сув ўтлари, балиқлар ва моторли қайиқнинг икки тактли двигатели мойини ҳиди келиб турар эди. Қуёш нурлари Биллини кўйлагини қиздирар, салқин шабада эса уни юзига қараб эсаётганди. Қамишлар ва оқ нилфиялар орасида бир жуфт ўрдакни сўзаётганини кўриб, қоқи ўтнинг шамолда учиб юрадиган “парашютчаларига” ўхшаб, ўзидан чарчоғини учиб кетганини ҳис этди.

Кичикроқ қайиқ қирғоқ бўйлаб секин сузар экан, учала балиқчи бўлса бу орада Библия ҳақида сўзлашишарди. Улар Пётр, Ёқуб ва Юҳаннолар Исони Мусо ва Илёс билан суҳбатлашганини кўрган вақтлари ҳақида фикрлашдилар. Исонинг юзи қуёшдай порлади. Пётр бу кечинмаларини ёзганида, у шундай деди: “Биз... Унинг салобатини ўз кўзимиз билан кўрганмиз. Масиҳ Отаси Худодан ҳурмат ва шон-шараф қабул қилди. Улуғворлик тўкиб турадиган даргоҳи шарифдан Масиҳга бир садо келиб: “Бу Менинг севимли Ўғлимдир, Ундан мамнунман”, ― деди. Биз азиз тоғда У билан бирга бўлдик, осмондан келган бу садони ўзимиз ҳам эшитдик”.409

409 2-Пётр 1:16-18

― Биласанми, ― деди Бэнкс, ― менда қарийб шундай туйғу бор, чунки мен сен каби, Билли ака, муқаддас одам билан шунча вақт бўлиш имтиёзига эгаман.

― О-о, Бэнкс ака, бундай дема, ― жавоб берди Билли. ― Мен ҳеч қандай муқаддас одам эмас. Умуман муқаддас одам дегандай нарсани ўзи йўқ; бу одамда яшаётган муқаддас Худо, холос. Ва шундай муқаддас тоғ ҳам йўқ: бу фақат тоғда бўлиб турган муқаддас Худо холос. Менимча, Пётр ҳам айнан шу ҳақида гапирган.

Улар қандай қилиб муқаддас Худо Ўз халқида яшаши мумкинлиги ҳақида суҳбатлашишди. Бэнкс ўзига таниш бўлган, Худонинг Руҳи яшайдиган кекса аёл ҳақида эслади. Бэнкс ва Лайллар ҳали умуман ёш бола эдилар, бу хоним уларни тез-тез уйига таклиф қилар, у ерда уларни янги ёпилган нон билан меҳмон қилар ва уларга Исонинг муҳаббати ҳақида гапириб берар эди. Улар нонни олардилар-у, Исони бўлса қолдириб кетардилар. Бэнкс деди:

― Ҳозир бу хоним тўқсондан ошган бўлсалар керак. Биласанми, Лайл, у шу яқинда яшайди. Наҳотки унинг уйига кириш ва энди биз иккимиз ҳам Христианлармиз дейишимиз, ажойиб иш бўлмайди?

Қачонки Бэнкс бу сўзларни айтиши билан, Биллини гўё совуқ сув гирдоби томчилари билан уни устига қуйгандай, ўзини Худо Руҳи ўраб олганини ҳис қилди. Руҳланиши авжида Билли деди:

― РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Тез орада сизлар Худонинг шуҳратини кўрасиз, чунки кичикроқ жонивор ўлимдан қайта тирилади”.

Ўзига келиб, у Бэнкс ва Лайлнинг унга ҳайрон бўлиб қараб турганини кўрди. Бэнкс деди:

― Билли ака, ҳақиқатдан ҳам сен нимани дединг, шуни кўзда тутиб айтдингми?

― А, мен нима дедим, ― сўради Билли, чинданам ўзини нима деганини билмай туриб.

Бэнкс унга башорат сўзларини такрорлаганидан кейин, Билли уни ишонтирди:

― Бу қандай айтилган бўлса, аниқ шундай бўлади. Бўлиши зарур, чунки буни мен айтмадим, балки Муқаддас Руҳ.

― Нима деб ўйлайсан, бу қанақа жонивор бўлади? ― Лайл сўради.

― Мен билмайман, аммо фаҳмлай билаяпман. Бугун эрталаб ўғилчам мушукчани жуда ҳам қаттиқ қисган эди. Биз йўлга чиққанимизда ҳали тирик эди, аммо, эҳтимол, у ўлади, ва ундан кейин биз уйга қайтгач, Худо уни тирилтиради.

Кунинг қолган давомида уларнинг ови бароридан келмади. Йирик балиқ фақат анча кеч тушгач ура бошлади, ва қачонки қармоққа туша бошлагач, айнан бир неча дақиқа ичида учала балиқчилардан ҳар бири биттадан форел ушлашди. Бу учала форелнинг умумий вазни 9 килограммни ташкил қилди. Бу вақтга келиб балиқчиларни хўраклари тугаб қолди.

Эрталаб қовурилган балиқ билан нонушта қилиб, улар кичикроқ қайиқларига ўтиришди, осиғлиқ моторни ёқдилар ва сув ҳавзаси бўйлаб аста-секин силжиб, йўл-йўлакай балиқ овлай бошлашди. Улар хўракни запас қилиб олиш учун қуёш окунчалари ва бошқа майда балиқчаларни тутиш учун жўнадилар, аммо аввалига ҳеч нима тутишолмадилар. Кейин Билли қайиқни тумшуғини кичикроқ қўлтиққа бурди. У тезликни камайтирганида, двигатель бир пишқирдида ва кейин ўчди. У қайиқни қирғоқ яқинларида ўз ҳолига қўйди ва ўзи бўлса шу вақт қармоққа чувалчанг ўтказди ва уни сувга ташлади. Тез орада балиқ хўракни ютганини пайқади. Бир тортиб, Билли қуёш окунини илдирди.

Бу қўлтиқчада ов қила туриб, уч оғайни Илоҳий қудрат ҳақида гаплашдилар. Улар Исо балиқчи Симонга: “Чуқурроқ сувларга сузиб бориб, ўлжа учун тўрларингизни ташланглар” ― деб айтган пайтлар ҳақида мунозара юритдилар. Симон жавоб бериб: “Устоз, бизлар туни билан уриниб, ҳеч нарса тополмадик. Лекин Сени сўзинг бўйича тўрни ташлайман”, ― деди. Пётр кўлга тўрни ташлаши билан, тўр жуда кўп балиқ билан тўлиб кетганидан йиртила бошлади. У бошқа қайиқдаги ўртоқларига ёрдам беришлари учун ишора қилди. Ўртоқлари келиб, иккала қайиқни чўкар даражада тўлдириб олдилар.410 Билли дедики, унинг фикрича, то Исо ўша сўзни айтмагунича кўлда ўша балиқлар бўлмаган эди. Билли ўша балиқларни Худо ҳақиқатдан ўша сонияда яратди, деб ишонар эди.

410 Луқо 5:1‑7

Сув устида ҳашоротлар учишар эди. Қуёш окунлари ва қолган тур балиқлар оч эди. Улар дам-бадам сув юзига сузиб чиқар ва пашшаларни тутишар эди. Қуёш окунлари кичкина бўлганидан, Билли кичкинагина №4 қармоқни ишлатди. Лайл бўлса, аксинча, №12 йирик қармоқни ― яъни форелни ушлаш учун ҳам ишлатадиган айнан ўша қармоқдан фойдаланди. Аслида эса у овдан ҳам кўра кўпроқ Бэнкс ва Билли орасидаги суҳбатдан бохабар эди. Силкинганини сезиб, Лайл ипни ўраб тортди ва қуёш окунчаси уни “қармоқча”сини ҳаттоки қорнигача ютиб юборганига ҳайрон бўлди.

― Ё сиз бир қаранг-да! ― охирида саккиз сантиметрли балиқча осилиб турган қармоқ ипини ушлаганича деди у. ― Ҳатто қармоқ илгаги кўринмайди.

Окунчани бир қўлига олиб ва ипни бошқа қўлига ўраб, Лайл тортди. Узилаётган мушакларнинг чирс-чирси эшитилди, ва илмак ташқарига ошқозон, ичак-човоқ ва балиқчани бир қисм жабраси билан бирга чиқди. Ҳайрон қолганидан, ҳуштак чалиб юбориб, Лайл:

― Балиқча, ғазалингни ўқиб бўлдинг, ― деди.

Кейин илмоқни бўшатиб, у балиқчани қайиқдан ташқарига отди. Қуёш окунчаси бир неча сония думи ва сузгичларини сузиб кетишга уриниб, титраб-қақшаб қимирлатди. Кейин у ёнбош бўлди ва ўлди. Унинг ҳаракатсиз ўлик танаси қайиқдан уч метр нарида сузар ва аста-секин майин шабада ва тўлқинлар таъсирида қирғоққа қараб борар эди.

― Лайл, буни олдини олса бўлар эди, ― деди Билли. ― Сен кичикроқ илмоқ ишлатишинг керак бўлади. Ундан кейин, балиқ чўқилашини сезишинг билан, силтаб торт, ва илмоқ балиқни чакагига суқилиб киради.

― А мен бир қишлоқи, балиқ овида ҳам унчалик тушунмайман, ― деб жавоб берди Лайл, ўзининг №12 чи илмоғига бошқа чувалчанг ўтказа туриб. ― Мен ҳар доим шундай балиқ овлайман.

Бэнкс ва Билли Илоҳий қудрат ҳақидаги суҳбатларини қайтадан тикладилар. Ярим соат ўтиб, Билли доим уни ўйлантириб келган Ёзув жойини унга эслатди. Бир куни эрталаб, оч қолганидан, Исо анжир дарахтидан мевасини ахтарди. Ҳеч қандай мева тополмай, У ўша дарахтни лаънатлади. Ўша куннинг ўзида, кечқурунида анжир дарахтининг ҳамма барглари сарғайиб кетди. Ўқувчилар ўша дарахт бунчалик тез қуриганига ҳайрон бўлишганида, Исо деди: “Худога ишончингиз бўлсин. Сизларга гапим шуки, агар ким бу тоққа: “Кўтарилиб денгизга отил”, деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади”.411

411 Марк 11:12-33

Шу сўзларни айта туриб, Билли қайиқ яқинида чайқалиб турган ўша ўлган балиқчага қаради. Шамол уни нилуфарларга ҳайдаб борган ва у ёнбош бўлиб ўша ерда чайқалиб турарди; унинг барча ички органлари яшил оғзидан чиқиб турар ва унга хос бўлган ҳаворанг жабраси энди оқариб бўлган эди.

Бирдан Билли ғалати шовқинни эшитиб қолди. Юқорига қараб, тоғ этагида олов каби ловуллаб турган Раббий Фариштасини кўриб қолди. Кейин у қандай шиддат билан дарахт учларидан учиб ўтиб, тўппа-тўғри қайиққа қараб, тоғдан учиб келди. Фаришта уни ёнига келганида, қуюннинг шовқини унинг ҳиссиётларига сингиб кетди. Фаришта буйруқ сингари шундай деди:

― Ўрнингдан тур!

Билли турди.

Лайл Бэнксдан сўради:

― У нима қилаяпти?

― Жим, ― Бэнкс жавоб берди. ― Ҳозир нимадир содир бўлади.

Фаришта Биллига деди:

― Ўша балиқчага айт, ва у тирилади.

Сув нилуфарлари орасида чайқалиб юрган, ўлган қуёш окунчасини қўли билан кўрсатиб, Билли деди:

― Балиқча, Исо Масиҳ сени ҳаётга қайтаради.

Фаришта шу заҳоти ғойиб бўлди. Учала балиқчининг кўз ўнгида қуёш окунчаси ичак-човоғини ичига тортди, тик ҳолатига қайтди ва ўзини тўдасига қўшилиш учун чуқурга сузиб кетди.

Лайл қайиққа чалқанча йиқилди ва тутила-тутила:

― Э-э... Билли ака... э-э..., сен нима дейсан...э-э... бу мен учун бўлдими, чунки мен-мен ўша балиқчага: “Ғазалингни ўқиб бўлдинг”, ― дегандим? ― деди.

― Йўқ, Лайл ака, Худо Ўзининг буюк Қудратини, биз ҳозир гаплашган ўша Ёзув жойини тасдиқлаш учун зоҳир қилди.

― Аммо, нима учун? ― сўради Бэнкс. ― Ахир сен ўзинг айтдинг, сени ибодатинг учун рўйхатингда, спастик фалаж бўлиб қолган болаларни ҳам қўшсак, минг-минглаб одамлар бор деб. Нима учун энди Худо Ўз Қудратини қандайдир балиқчани тирилтириш учун ишлатди?

― У Худо, ва У неки хохламасин, барчасини қилиши мумкин. Бу Ёзувга тўғри келади. Ўша куни Исо ўша анжирни лаънатлаш учун Ўз Қудратини ишлатган куни, Қуддусда бўлган барча моховлар ҳақида ўйлаб кўринг. Кўряпсизми? Бу, Худо ҳамма нарсадан манфаатдор, ҳамма нарсага эътиборлилигини кўрсатади, холос. Агар У бу балиқчани ҳаётга қайтариш учун шунчалар ғамхўрлик қилган бўлса, унда, У Абадий Ҳаётни Уни Ўз болаларига жо қилиб, айтади-да, албатта.

АВГУСТДА УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ яна шимолга ― бу сафар Канаданинг Альберта провинциясига, Эдмонтон шаҳрида тўққиз кунлик шифоланиш кампаниясини ўтказиш учун учди. Одамлар жуда кўп келди-ю, аммо улар Биллини совуқ қаршиладилар. Учинчи оқшом у қандайдир камчилик борлигини сезди. Бу канадаликларнинг имони даштдаги ёнғиндай кўтарилиши керак эди. Бунинг ўрнига уларнинг муносабати абадий музликдай совуқ эди.

Ваъзини тугатиб, Билли деди:

― Сиз пульсланиб турган, мен билан зинадан тушадиган жой орасидаги ўша Нурни кўраяпсизми? У ҳозиргина пайдо бўлди. Мен, мана шу Нур Чиқиш Китобидаги Исроил болаларини бошқариб юрган Ўша Олов Устунини ўзи эканига аминман.412 Кейинчалик ўша Олов Устуни тана бўлди ва Исо Масиҳ, Худо Ўғли кўринишида биз билан бирга яшади. Исо ерда бўлганида, У: “Мен Худодан келдим ва Худога бораман”, ― деди.413 У Худога қайтганида, мен ишонаман, У ўша Нур формасига қайтди. Павелни Дамашқ йўлида кўр қилган Нур, бу худди ўша Нурдир. Павел сўради: “Ё Раббий, Сен кимсан?”, Нур бўлса: “Мен Исо...”, деди.414 Мен аминман, худди ўша Нур зиндонга ҳаворий Пётрга ўша кеча келган, зиндон эшикларини очган ва уни ўша ёқдан чиқарган эди.415 Мен Қудратли Худо еру-осмон Парвардигори эканига, ҳозир шу ерда орамизда турган Исо Масиҳ бўлса Унинг Ўғли эканига ҳақиқатдан ҳам ишонаман.

412 Чиқиш 13:21

413 Юҳанно 16:28

414 Ҳаворийлар 9:3-5

415 Ҳаворийлар 12:5-11

― У паст бўйли, ана у ерда ўтирган аёлнинг ибодатига жавоб бераяпти.

Билли қўли билан олдинги қаторларда ўтирган қора сочли аёлни кўрсатди.

― Сиз асаб бузилишидан қийналасиз. Сизни ёнингизда ўтирган одам орқаси оғришидан қийналади. Сизлар эр-хотинсиз. Бу ҳаммаси тўғри бўлса қўлларингизни кўтаринг.

Улар иккаласи ҳам қўл кўтаришди.

― Сизларни ибодат карточкаларингиз борми? Йўқми? Сизларга уни кераги ҳам йўқ. Сиз иккингиз шифоландингиз. Исо Масиҳ сизларни соғайтирди. Омин.

― Уларни орқагинасида ўтирган одамда ўт пуфаги касаллиги. Сизни исмингиз Кларенс. Сиз Гранд-Прэри деб аталувчи шаҳардан келдингиз. Нотўғрими ёки? Сэр, сизнинг ўт пуфаги билан муаммонгизни куни битди. Уйингизга қайтишингиз ва саломат бўлишингиз мумкин. Омин.

― Сиз: “Бранхам ака, сен у одамни исми билан айтдингми? ― деб айтарсиз. Ахир Исо Масиҳ, ерда танада юрганида, Симонга, уни Симон дейишларини ва унинг отасини исми Иона эканини ва Симон бундан кейин Пётр деб аталишини айтмаганмиди?416 Исо бугун ҳам ўшани ўзи.

416 Юҳанно 1: 40-42

― Мана ўша Нур аёл устига келди. У юқори қон босимидан қийналади. Уни миссис Фишбрук исми. Туринг. Сиз шу шаҳардан. Сиз 125-чи кўчада истиқомат қиласиз. Сизнинг уйингизни номери 13104. Агар бу ҳақиқат бўлса, қўлингизни кўтаринг. Жуда соз, миссис Фишбрук сиз соғайдингиз. Исо Масиҳ сизни соппа-соғ қилди.

― Сизлар Унинг шу ерда Борлигига ишонасизми? Мен барча маслагидан қайтган ёки ҳозиргина Масиҳни қабул қилган эркак ва аёлларни, ҳали мойланиш шу ерда бўлган пайтда, мен сизларни устингиздан ибодат айтишим учун, олдинга ўтишларини истар эдим.

Органчи черков мадҳиясини чалди. Гарчи залда минглаб одамлар бўлса-да, улардан ҳеч ким олдинга чиқмади. Ниҳоят, Билли деди:

― Канадаликлар, сизга нима бўлди? Сизлар шунчалар Художўй бўлиб кетганингиздан, ораларингиздан Масиҳни сиқиб чиқардингизлар. Эскиликни ёқлашингиз, мутаассиб бўлишингиз яхши, аммо бунчалар расмиятчи бўлманг, бу Муқаддас Руҳни хафа қилади. Сизда ҳеч қанақа уйғониш бўлмайди.

Худди шу замон Билли ўша ердаги одамлар устидан сузаётган қора тўлқинни кўрди. У уларни огоҳлантирди:

― Агар мен Худони пайғамбари бўлсам, мен Унинг Исми ҳақи айтаман. Сизлар яхшиси Худо билан ярашинглар, чунки шундай вақт келадики, сизлар буни фарёд қилиб қидирасиз ва тополмайсиз. Бу РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ. Агар юрагингизда Илоҳий муҳаббат бўлмаса, сизлар гуноҳкорларсиз ва дўзахга қараб кетасиз. Бу РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ. Худди Ўша Худо, Қайсики руҳларни фарқлайди ва одамларга уларни ҳолатини очиб беради, тўппа-тўғри ҳозир гапиряпти. Мен Исо Масиҳ Исми ҳақи айтаяпман. Алтарга шошилинг ва ҳали Худо ҳозирча саҳифани варақламасидан, ва сизлар абадий айбдор бўлиб қолмаслигингиз учун, иложи борича тезроқ тавба қилинглар. МУҚАДДАС РУҲ ШУНДАЙ ДЕЙДИ, Қайсики ҳозир бизнинг орамизда турибди.

Билли ялинишда, одамларни кўндиришда давом этди. Олдинга ибодат учун бор-йўғи бир неча тавба қилувчи киши келди, холос. Бунақа натижалардан Биллининг қаттиқ кўнгли қолди.

― Дўстлар, бунақасини мен анча йиллардан бери кўрмаган эдим. Менга ҳеч қачон, ҳозир, бир-икки сония муқаддам бўлганидагидай, қачонки мен ўша қоронғи тўлқинни бинода силжиётганини кўрганимдай, ҳис-туйғуга эга бўлмаган эдим. Нимадир мени ажаблантирди. Худо буни тўғрилигини билади. Бу ерда нимадир пачава.

Эртасига тонгда уйғониб, Билли ўзини ҳали бери эзилгандай ҳис қилди. Гап нимада эди ўзи? Нима учун энди Эдмонтондаги Христианлар ораларидаги Исо Масиҳ Борлигини пайқамадилар ва ўша очиқлик олиб келаётган барча дуоларни қабул қилмадилар? Билли, бунда унинг айби бормиди, тушуниб етмас эди. Эҳтимол, у Хушхабарни уни кўрсатиш мумкин бўлган энг яхши усулда етказмагандир.

Тўшакда ўтирганча, у тумбочкасидан доктор Ч.И.Скоуфилд изоҳлари ёзилган Библиясини олди ва охирги варақларида ёзилган ўзининг қайдларини қарай бошлади. У яна 1952 йилда, Худо уни ўлдирувчи амёбалардан шифолаган худди ўша тонгда кўрган ваҳийси ҳақида ўқиб чиқди. У ҳавода муаллақ бир қўлни Наби Ясу Китобининг 1-чи боби, 2-дан 9-чи оятларгача кўрсатиб, Ёзувнинг бу жойлари Биллининг хизматига ҳам Наби Ясуга бўлганидай, шу даражада тегишли деган фикр берганини эслади.

У Библияни бекитди, аммо ҳали уни қўймади. Угт кафтлари орасида тикка ушлади, ва шу вақт фикрларга чўмди.

Тез орада у меҳмонхона номерига Раббий Фариштаси келганини ҳис қилди. Биллининг маъюслиги қўрқув билан алмашди. У кескин равишда қўлларини юрагига босди ва Худо ҳар он унга гапиришини кутиб, уларни ибодат учун қовуштирди. У Библиясини қўлидан қўйиши заҳоти, у очилиб кетди. Уни Библияси доимо ишлатилганидан анчагина эскирганди. Библия у тез-тез ўқийдиган юзлаб Ёзув жойларининг ҳар қандай жойида очилиши мумкин эди, аммо ҳозир унинг саҳифалари Наби Ясу Китобининг 1-чи бобида иккига ажралди. Билли қуйидагиларни ўқиди:

Эй Ёшуа, бир умр ҳеч ким сенга бас кела олмайди. Мусо билан бўлганимдай, сен билан ҳам бирга бўламан. Сени тарк этмайман. Ҳеч қачон ташлаб кетмайман.

Дадил ва ботир бўл, Исроил халқининг ота-боболарига, сизларга мана шу юртни бераман, деб ваъда қилганман, улар бу ерни олиб, эга бўлишига сен бош бўласан...

Мана Мен амр қиламан, дадил ва ботир бўл, ваҳимага тушма, қўрқма, қаерга борсанг ҳам, Мен Эганг Худо сен билан бирга бўламан.417

417 Исо Навин 1:5-6, 9

Биллидан қўрқув кетди, маъюслик ғойиб бўлди ва унга ўзига ишонч қайтди.Худо унга Фаришта орқали гапирди ва уни ваҳийлар ёрдамида Ўз Руҳи билан етаклади. Ҳаттоки, агар уни ҳар бир деноминация рад этганида ҳам, бу нарса уни Худо у нима қилган бўлса шуни қилишига тайинлагани фактини ўзгартирмас эди. У олдинлар, унинг ягона топшириғи, бу уни Илоҳий шифоланишлар инъомини бутун дунё одамларига намоён қилиш, деб ўйлар эди. Кейин унга Худо унинг хизматини уч қисмини ― ўша балиқ тутиш қармоғидаги учта “силташ”да кўрсатди. Биринчи иккита силташ ― унинг шифоланишлар хизматини ифодалар, учинчи силтов эса умуман бошқача эди. Учинчи силтов орқали йирик ўлжа балиқ ушланади. Учинчи силтов Исо Масиҳ Келини ҳисобланган ўша одамларни чақириб олади ва Худо уларга беришни қасамёд қилган ўша ерни, улар учун мерос қилиб беради. Қаердадир буни эшитадиган, Ҳақиқатни таниб оладиган ва ўша ҳақиқатга асосан амал қиладиган одамлар бўлиши керак эди. Исо деди: “Ҳақиқат сизларни озод қилади”.418

418 Юҳанно 8:32

Билли Скоуфилд изоҳлари бор Библиясини Ёшуа китобига варақлади ва “Тематик иловалардан қандай фойдаланиш керак”, ― деган сарлавҳали саҳифани топди. Ручкани олиб, уни ҳошиясида қуйидагиларни ёзди:

Мен бир қанча вақт давомида Исо Навиннинг 1-чи бобини очаяпман. Шу эрталаб, 1957 йилнинг 7 августида мен бетоб ва асабий эдим; ва мен менга берилган ваҳийни кўриб чиқдим, уни бу китобнинг охиридаги варағига ёзиб қўйдим. Кейин мен Китобни очдим. У яна шу бобда очилди. Азиз Исо Масиҳ, менга Сени шон-шуҳратинг учун мард бўлишим учун ёрдам бер. Бранхам ака.

Кейинги саҳифанинг юқори қисмида, Исо Навиннинг 1-чи боби ёзилган саҳифада, Билли ўқиб бўлмайдиган қилиб шуни ёзди:

Мен ваъда бераман, Худо ёрдами билан шу кундан бошлаб ва бундан буён мард бўлишга.

― 7 август 1957. (№10 Сурат)

ОКТЯБРДА БИЛЛИ ЎЗИНИНГ одатдаги кузги ов сафарини Колорадо штати Серқоя тоғларида жойлашган Нотинч дарёси водийсида ташкил қилди. Афсуски, ўша пайтда улар таянч базаларига келган вақтларида, уларнинг гуруҳидаги ҳамма киши осиё гриппи билан касалланди. Йўтал ва юқори температура сабаб, уларни овқатланишга ҳам ҳоли йўқ бўлиб, ов ҳақида гапирмаса ҳам бўлар эди. Улар ҳатто ўз милтиқларини ғилофидан ҳам чиқаришмади, балки турдиларда орқага, уйларига қайтишди.

Билли яна бир бор таътилини ноябрда ўтказмоқчи бўлди. Бу сафар у сафарини Айдахо штатининг марказий қисмига, балиқ овига режалаштирди. Юкларини отларга юклаб, у отда узоқ Ўткир қирра тоғларига жўнади ва чодирини Қайтиб келмас дарёси ўтлоғига қурди. Бу жуда гўзал манзарали жой эди: чор атроф гранит ва сланец жинсларидан иборат баланд-баланд қоялар, тоғ оралиғидан эса қорақарағай, оққарағай ва сосналарнинг қалин чакалакзорлари чўзилиб кетган эди. (№11 Сурат) Биллини кўпроқ мана шунақа жойлар ёқар эди. Мана бу ерда у бемалол бўлиши ва ҳордиқ чиқариши мумкин. Ташқи дунё ҳеч қандай унга етиб келолмас... ҳеч бўлмаганда у шундай тасаввур қилган эди.

У лагерини қургани заҳот, дарёга жўнади. Гранит палахсасига туриб, хивичланган қармоғини ташлади ва ипини тортиб-тортиб қимирлатдики, у сув юзидан учаётган пашшанинг ҳаракатини эслатар эди. Шу йўсинда у камалаксимон форелнинг жиғига тегди, у эса хўракни ютди. Ўша куни Билли каттакон форелни ушлади.419 (№12 Сурат) Кейинги куни у яна ўша ерда балиқ овлади. Бир неча соатдан кейин кичикроқ самолётнинг моторини шовқинини эшитди. Юқорига қараб, у дарё бўйлаб водий устидан учаётган “Piper Cub” деган самолётни кўрди. Билли самолёт уни устидан учаётган вақтда қўлини силкиди. Самолётдан яқин орадаги ўтлоққа кичикроқ предмет парашютчада ерга тушди. Ўша ёққа бориб Билли қараса, бу тунука қутти эканини ва ичида у учун хабар бор эканини билди. Ҳозиргина унинг укаси Говард вафот этган эди. Кейинги эрталаб Билли барча сафар жабдуқларини отларга юкладида, цивилизацияга қайтди.

419 Бу балиқ ўша вақтгача бўлган камалаксимон форелнинг рекорд нусхаси бўлиб чиқди. Билли ундан тулум ясашни ва уни тахтага ўрнатиб беришини илтимос қилиб, таксидермистга олиб борди.


ГОВАРДНИНГ ДАФН МАРОСИМИДАН КЕЙИН Уиллям Бранхам Жефферсонвиллидан Калифорниянинг шимолидаги Лейкпорт шаҳрига, қисқагина кампания ўтказиш учун жўнади. Тўлиқ Инжилчи Тадбиркорлар Жамияти бу йиғилишларни ярмаркалар майдонидаги катта бинога ўтказишни ташкил қилди. Бир неча минглаб одамлар йиғма стулларда ўтирган эдилар. Оқшомларнинг бирида Билли Ёзув жойидан бир лавҳани ваъз қилдики, бу лавҳа охирги вақтларда унга тинчлик бермас эди.

Исо бунга жавобан айтди:

Худога ишончингиз бўлсин. Сизларга гапим шуки, агар ким бу тоққа: “Қўпарилиб денгизга отил”, деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади.

Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасиз.420

420 Марк 11:22-24

Марк 11:23 Биллини даъват қилди. Бу уни таъқиб қилиб юрди. Библиянинг ўша оятида нимадир яширилган эди ― нимадир бир буюк нарса эдики, уни у унчалик тушунмас эди. Аммо бу оқшом Лейкпортда у 24-оятга алоҳида урғу берди, қайсики бу оятда Исо Ўз издошларини улар ибодат вақтида имонлари бўлишини рағбатлантирган эди.

Биллининг ваъзи тугашига озроқ қолганида фотограф бир неча суратлар олди. Қачонки у ўзининг рангли плёнкасини проявка қилганида, биринчи сурат Уилльям Бранхамни, у кафедрада туриб ва ваъзи вақтида ишора қилаётганидаги ўнг томон профили намоён қилиб, нормал кўринар эди. Нилуфарларга тўла тўқилган сават кафедрадан ўнг томонда, баланд устуннинг юқори қисмига бириктирилган, якка микрофон ёнида безак сифатида турган эди. Биллининг орқароғида шифтдан электр қиздиргичнинг квадрат металл корпуси осилиб турган эди. Платформанинг узоқроғида иккита одам йиғма металл стулларга ўтиргандилар. Бу одамларнинг ёнида, баланддан тушиб ва полга тўшалиб, парда осиғлиқ турар эди; уни ё декорация сифатида, ё саҳнадан суриш қийин бўлган ниманидир бекитиб туриш учун фойдаланган эдилар. (№13 Сурат)

Кейинги суратда эса саҳна олов тиллари шуълаланиб тургани ва қаҳрабо рангли хира доғлар билан қопланган сюрреалистик (реалликдан узоқ) манзара каби кўзга ташланиб турар эди. Биллининг ўнг томонида баландлиги икки метр булут кўринишида Раббий Фариштаси турган эди. У хушхабарчи бинонинг чап қисмида ибодат навбатида тизилган одамлар ўртасида турар эди. (Билли ҳар доим одамларнинг ибодат навбатига шундай тизар эдики, бунда унга ўнг томондан келиб, улар бу Фариштанинг ҳузурида тўхташлари ва туришлар керак эди.) Бу суратда Фаришта ҳайрон қиладиган ягона тасвир эмас эди. Биллининг шундоққина орқасида Исонинг (юзи, соқоли ва бўйни) қўлларини чўзиб турган тасвири бор эди, қўлларидан олов тиллари ― худди эчилар каби бориб келаётган ва ваъз қилаётган одамга эсаётган ― аниқ еттита аланга тасмаси учар эди. Биллининг танаси, гўё ушбу ғайритабиий Оловнинг шуъласига қоплангандай эди. (Кейинроқ Билли бу суратга қараганида, у бу сурат унга пайғамбарлар томонидан айтилган Иезекиилнинг 1-боби ва Ваҳийнинг 4:5-даги ҳодисаларни эслатди, деди.) (№14 Сурат)

Бунақа атмосферада мўъжизаларнинг бўлмаслиги мумкин эмас эди, ва бу ўша оқшом Лейкпортдаги ўша навбатга кимдир етаклаб келган кўзи ожиз аёл учун ҳам ижобий воқеа бўлди. У Шимолий Америкалик индианка эди. Унинг кўзлари бутунлай оппоқ эди ― гап унинг рангдор пардаси ёки кўз қорачиғи парда билан қоплангани ҳақида бермаяпти; рангдор парда умуман йўқ эди. Билли у билан, токи уни руҳи билан контактга эга бўлмаганича, озроқ гаплашди:

― Тўққиз йил муқаддам сиз миянгиздаги қон увиши сабабли вақтинча фалаж бўлгансиз. Сиз анчайин тузалдингиз, аммо ўша фалажлик оқибатида сизнинг кўзларингиз бошингизга кириб, киртайиб қолган, ва шундан бери сиз кўрмайсиз ва доимо, кечаю-кундуз тинчингизни йўқотиб, қийналаяпсиз.

Билли бу аёлга жуда бир бошқача қайғурди, чунки у унинг онасини эслатар эди, қайсики у ярим индианка бўлиб, героки уруғидан эди. У бу аёл учун Исо Исми ҳақи ибодат қилганида, кўришни Берувчи келди ва унга тегди. Қари аёлнинг кўзлари косасидан чиқди ва ўз жойида керакли тарзда жойлашди. У яна чор атрофни қандай бўлса, шундай кўра олар эди, гарчи у ҳозир қувонч ёшларидан хира кўринсада. Уни шу ерга олиб келган одамнинг ёрдамини рад этиб, қария инду аёлини ўзи платформадан тушиб кетди.

Бу мўъжизадан Биллининг орқасида, платформада ўтирган кекса лютерианинни имони алангаланди. У одамнинг хотини ошқозони ярасидан қон кетишидан қийналар эди, унинг оғриб туриши охирги тўрт йил мобайнида аста-секин кучайди. Энди унинг рафиқаси қаттиқ овқат ейолмас эди ва шунчалик қони камайиб кетганидан, унинг врачи унга қон қуймоқчи ва бир ҳафтадан кейин операция қилмоқчи эди. Кекса лютерианин: “Раббим, агар Сен Бранхам акага хотинимни муаммосини аниқлашига йўл берсанг ва агар бугун оқшом Сен уни шифоласанг, мен уни операцияси учун олиб қўйган 500 долларни оламанда, уларни Юкайя шаҳрида қурилаётган лютеранлар черковига элтиб бераман”, ― деб тинчгина ибодат қилди.

Билли шу заҳотиёқ бурилди, шу лютерианинга қўли билан кўрсатди ва деди:

― Сиз сэр... сиз ҳозиргина, агар Худо хотинингизни шифоласа, сиз ҳадя сифатида уни операциясига деб қўйган ўша 500 долларни лютеран черкови қурилишига ёрдам бериш учун бераман, деб ибодат қилдингиз.

Ҳолсизликдан қариянинг юраги тўхтаб қолаёзди, аммо ҳар қалай у жавоб бера билди:

― Дўстларим, бу айни ҳақиқат.

― Худога сизнинг пулингиз керак эмас, ― деди Билли, ― бироқ У сизни имонингизни кўришни қатъий хохлайди. Сэр, сизни рафиқангиз шифоланди. Бу РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ!

Кейинги эрталаб бу одам ва унинг саксон яшар рафиқаси Христиан Тадбиркорлар нонуштасида иштирок этдилар. Билли уни ветчина билан қовурилган тухумни қанчалик иштаҳа билан еяётганини кузатиб турди, гўё у бор-йўғи қирқдан ошган ёшдагидек эди.

УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ Калифорниядан уйига қайтиши билан, миссис Босворт Флоридадан қўнғироқ қилди ва эрини ўлим тўшагида ётганини хабар қилди. Билли унга зудлик билан боришини айтди. Меда нарсаларини чамадонларга жойлагани пайти Билли машинасини тайёрлади ва тез орада улар жануби-шарққа, Флоридага қараб елдилар. Улар касалхона палатасига кирганларида, Фред Босворт сийқа бошини ёстиқдан кўтарди ва ориқ қўлларини чўзди. Билли ўзини эски қадрдонини қучоқлади ва Елишай Илёсга айтган охирги сўзларини айтиб, хитоб қилди:

― Отам! Отам! Сиз Исроилнинг қудратли ҳимоячиси эдингиз! Исроилнинг жанг араваси ва отлиқ лашкари каби эдингиз-а! Қаёққа кетиб қолдингиз-а!421

421 4-Шоҳлар 2:12

Фред Босворт пастгина овозда жавоб қайтарди:

― Ўғлим, ҳар доим ўз хизматингни эсда тут. Сен ҳақиқий Хушхабарни ваъз қилаяпсан

Креслога ўзини ташлай туриб, Билли дўстининг қўлини олди.

― Мен 48 даман ва мен шундай чарчадим. Эҳтимол, мен хизматим поёнига етаяпти.

― Ҳеч гап эмас! Сен ёшсан ва сенинг хизматинг келажакда қандай бўлса, шундай бўлиши учун ҳатто ҳали бошлангани ҳам йўқ. Фаолиятингда қол. Бу элликчи воизлар ўз фанатизмлари билан сувингни лойқалатишига йўл қўйма. Ўзингдаги бор бу Хушхабарни ваъз қилавер. Мен ишонаман, сен Раббимиз Худонинг ҳаворийси ва пайғамбарисан.

― Босворт ака, сен ҳали мен туғилгунимча ҳам Хушхабарни ваъз қилдинг. Бу барча йиллар ичида сени ҳаётингда энг буюк лаҳза қайси эди?

Фред Босворт сўз излаб чўнтак ковлаб ўтирмади.

― Энг буюк лаҳза ҳаётимда ― мана тўппа-тўғри ҳозир. Тез орада мен, йиллар давомида Ким ҳақида воизлик қилган бўлсам, Кимни севсам, Ўша, анави эшикдан келади ва мен бу ёқдан Ўша билан чиқаман.

Биллида у Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга баробар одамга қараб тургандай фикр туғилди.

― Босворт ака, иккимиз ҳам бир нарсага ишонамиз. Худо инояти билан мен охирги нафасимгача Хушхабарни ваъз қиламан. Мен ҳеч қачон Сўз билан келишувчиликка бормайман. Мен бор кучим билан Исо Масиҳга содиқ қоламан. Ажойиб бир кун келиб мен сен билан яхши ерда учрашаман, у ерда биз ҳар доим ёш, навқирон бўламиз.

Енгил жилмайиш Босвортни лабларига югурди.

― Бранхам ака, сен у ерда бўласан. Ташвиш тортма.

Икки ой ўтиб Фред Босворт беҳуш ҳолатга тушди. Кейин у кутилмаганда кўзларини очди ва тўшагига ўтириб олди. Ўнг қўлини чўзиб, у гўё ким биландир қўл қисаётгандай, қўлларини ҳавода силкий бошлади.

― Жим ака, мен сени ўлганингдан бери кўрмадим. Сен менинг Иллинойс, Жолиетдаги йиғилишим вақтида Раббийга имон келтирганларимдан бири эдинг. Жули опа, мен сени Виннипегдаги йиғилишим вақтида Раббийга келтирган эдим.

Икки соат давомида у одамлар билан (хонадами?) сўрашди. Қайсики улар унинг хизмати орқали Раббийга келишган ва ундан олдин қазо қилишган эдилар. Ниҳоят, у бошини ёстиққа қўйди ва Исонинг бағрида ўтди. Фред Босворт 84 ёшга тўлди ва у Абадийлик томон йўлга тушди...



Up