Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Яхшилик ва ёмонликни билишни тушунтириш

79 БОБ

1958



1958 ЙИЛНИНГ БАҲОРИ ва ёзида Уилльям Бранхам Теннесси штати Чаттануга шаҳридан Мэн штати Бангорагача имон билан шифоланиш кампанияларини ўтказди. Гарчи кўпчилик ваъзларида у ҳар доимгидай одамларни, улар шифоларини қабул қилишлари учун, имонини кучайтиришга эътиборини қаратган бўлса-да, у бошқа мавзуларга ҳам тўхталди. 1958 йилда у ҳеч бўлмаганда етти марта ушбу ваъзлари учун Ёзувнинг асосий жойи сифатида Матто 12:42 дан фойдаланиб, Шабо маликаси431 ҳақида ваъз қилди: “Жануб маликаси қиёмат кунида бу насл билан бирга кўтарилиб, уни махкум этади. Чунки у Сулаймоннинг ҳикматини тинглаш учун дунёнинг олис бурчагидан келган эди; Ва мана, Сулаймондан буюкроғи шу ердадир”. Исо, албатта Сулаймондан буюкроғи бўлган ўша шахс деб, Ўзи ҳақида гувоҳлик қилган эди. Билли ўша фактни, яъни Исо Масиҳ юрак сирларини фарқлаш, касалларни шифолаш ва бошқа мўъжизалар қилиб ― У ерда қарийб 2000 йил муқаддам юрганида нималар қилган бўлса, ҳозир ҳам айнан шу ишларни қилиб, ҳар оқшом унинг йиғилишлари вақтида иштирок этгани фактини таъкидлаб ўтди.

431 Шабо маликаси ёки Жануб маликаси ― (яҳудий: Sheba, “Шабо”) унинг исми Йўқтоннинг ўғилларидан бири (Ибтидо 10:28;
1-Пар 1:22), Шабо исмидан араб элати номидан келиб чиқади. Бу қабила Арабистоннинг жануби-ғарбида, Яман олдида яшайди (Ишайё 60:6; Аюб 6:19). Бу халқ энг буюк араб қабилаларидан бўлган ва финикияликлар қатори ― ўша вақтдаги Осиё олди савдо халқларидан энг муҳими бўлган. Шу сабабдан бу халқнинг савдо предметлари сифатида олтин, қимматбаҳо тошлар ва фамиам – хушбўй тутатқилар ҳақида тез-тез тилга олинган. Мана шу Шабодан Сулаймонга уни донолигини эшитиш учун келди ва унга олтин, фил суяги ва кўплаб қимматбаҳо зийнат буюмларини олиб келди (3-Шоҳлар 10). (Тарж.)

Гарчи Билли шифоланиш кампаниялари ўтказавериб, банд бўлса-да, шунга қарамай, 1958 йил у Бранхам Чодирида ўндан ортиқ ваъзлар қилиш учун вақт топди. Сентябрнинг охирги дам олиш кунларида у бир неча ваъзлар қилдики, улар у шу пайтгача қилган бошқа ваъзларидан кўра кўпроқ келишмовчиликлар келтириб чиқарди. 27 сентябр, шанба оқшомида у “Биз нима учун деноминация эмас?” деган ваъзини ўқиди. Исо умуман ҳеч қандай мактабни бошламаган ва ҳеч қандай деноминация тузмаганини Билли таъкидлади. Христиан ташкилотлари эрамизнинг 325 йилидан ўз ибтидосини топган, қачонки рим императори Константин рим-католик черковини ташкил қилган эди. Ваҳий китобининг 17 бобида буюк фоҳиша, фоҳишалар онаси ҳақида гапирилади, қайсики у етти тепаликдан туриб бутун дунё устидан ҳукмронлик қилади. Етти тепаликда Римга асос солинган эди. Католик черкови, кимнинг “Штаб квартираси” Римда жойлашган бу тавсифларга мос келадиган ягона муассаса ҳисобланади. Бироқ рим-католик черкови ўз янглишишларида, хатоларида ягона эмас. Билли Библиянинг ўша жойлари ― қаердаки бу черков фоҳишалар онасидир, деб айтилган жойларига урғу берди. Биринчи христиан ташкилоти онаси эди, ва бу онанинг қизлари бор эди. Ўша қизлар ― бошқа христиан деноминациялари бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз оналарининг ташкилий системаси қатъийлигига у ёки бу кўринишда тақлид қилдилар.

Ҳар бир деноминациянинг асосий иллати, айби, ўз қарашлари-ю – фикрларидан оғишмаслиги бўлиб, улар туфайли қаршилик ва тўсиқлар пайдо бўлади. Бирор-бир гуруҳ ўзининг диний таълимотини, низомлари ва ишониш символларини ёзувини тузиши биланоқ, у Илоҳий Руҳнинг ваҳийсига совуқ муносабатда бўла бошлайди. Библия мукаммал, Библияни инсоний тушуниш – йўқ. Агар Худо бирор кишига анча чуқур тушунча берса, деноминацион таълимотга боғланган, чекланган одамлар буни қабул қила олмайди. Ҳар бир деноминация доирасидаги раҳбарлар иерархияси ваҳий руҳига қаршилик кўрсатади, чунки ҳар бир одам иерархия ҳамда ҳозир мавжуд бўлиб турган яхлит қулай вазиятда ўз ўрнини, ўз позициясини сақлашга ҳаракат қилади.

Кейинги куни Билли “Муқаддас Руҳга чўмдирилиш” деган ваъзини айтди. Унинг бу мавзуга муносабати унинг кўпчилик замондошларидан фарқ қилар эди. У Эфесликларга 1:4-6 ни ўқиди:

Ўз ҳузурида муқаддас ва бенуқсон бўлишимиз учун, У Масиҳ ҳақи бизга муҳаббат кўрсатиб, бизни дунё яратилишидан аввал танлади,

Бизни мурувватига сазовор бўлиб, Исо Масиҳ орқали Ўзига ўғил қилиб олишга азалдан қарор қилди,

Илоҳий меҳр-шафқатнинг донғи чиқсин деб, Худо севимли Ўғлини юбориб, бизга иноят қилди.

Билли давом этди:

― Ким буни қилди? У буни қилди! У мени дунё яратилишидан аввал Унинг инояти ҳузурида мақбул қилди. Мен умуман бу нарсага алоқам йўқ эди. Мен ичкиликбоз оиласида туғилган, гуноҳкор эдим. Болалигимда мен виски солинган бочкада ўтирганман ва шунга қарамай, Муқаддас Руҳ мени етти ёшдалигимда келди, ва: “Буни бир томчисини ҳам ичма, сигарета чекма ва тамаки чайнама ва қизлар билан ўйнашма”, ― деди. Бу нима эди ўзи? Мен Унинг Хушхабарини ваъз қилишга ва Унинг қўйларини етаклашга юбориши Ота иродасининг марҳамати эди. Унинг улуғ Исми абадул-абад дуоли бўлсин! Мен машҳур бўламанми ёки йўқми, мени яхши кўрадиларми ёки йўқми, менга бу қанчаликка тушганда ҳам, мен шу Библия билан тураман.

― Агар методист ва баптистлар мени рад этишса ― фалокат эмас. Унга нима лозим бўлса, мен шуни қилишни истайман. Ҳатто элликчилар мени, ўзга тилларда гапириш Муқаддас Руҳнинг энг муҳим, биринчи даражали исботи деган маълумотига ишонмаганлигим учун мени рад этиб қабул қилмайдилар. Ўз тилларда гапириш сизни Муқаддас Руҳга тўлдириши, шоҳ саройида яшашингиз сизни шоҳ қилишидан ортқ эмаслигига мен ишонаман.. Бундан подшоҳ бўлиб қолмайсан. У ерда бўла туриб, қул ҳам бўлиш мумкин. Тушуняпсизми? Муқаддас Руҳни Каломни ақлий тушуниш орқали эмас, бошдан кечириш йўли билан олишингизга ишонаманки, уни фақат сиз шахсан биласиз. Бу Муқаддас Руҳ эдими ёки йўқми, агар сиз шуни билишни истасангиз, ҳаётингизни ўзингиз эндиги кечишини кузатинг. Шундан келиб чиқиб, сизга қандай руҳ кирганини аниқлайсиз.

1958 йил 28 сентябри, якшанба оқшомида Билли қисқагина ваъзи ― “Илон уруғи”ни ваъз қилди. Бу ваъз энг ибратли ваъзларидан бири бўлди ва шу билан бир вақтнинг ўзида мунозарали таълимотни ёйди. Ваъзига асос қилиб у Ибтидо китобининг 3-бобидан лавҳа олди:

Худованди Карим яратган барча дашт ҳайвонлари орасида энг айёри илон эди. Илон хотинга: Чиндан ҳам Худо, боғдаги ҳеч бир дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдимикан? ― деди.

Хотин илонга деди: Боғ дарахтлари мевасидан ея оламиз-у,

Худо фақат боғнинг ўртасидаги дарахтнинг мевасини еманглар, унга тегманглар, бўлмаса ўласизлар, деди.

Илон хотинга: Йўқ, ўлмайсизлар,

Чунки Худо биладики, ундан еган куниёқ кўзларингиз очилиб қолади ва Худо каби яхши ва ёмонни биладиган бўласизлар,― деди.

Хотин кўрсаки, дарахтнинг меваси емоққа яхши, кўзга ёқимли ҳамда дид-фаросат топишга фойдали экан. У дарахтнинг мевасини олиб еди, сўнг эрига ҳам берди, эри ҳам еди.

Шу онда икковининг кўзлари очилиб, ялонғоч эканларини пайқадилар. Анжир баргларини бир-бирларига тикиб, ўзлари учун ёпинчиқлар ясадилар.

Билли, энг бошида илон умуман судралиб юрувчи эмас эди, ― аксинча: у сутэмизувчи эди, деб ўқитди. Библияда у ҳайвон дейилган. Илон одамдай туриб юрадиган ва унинг тана тузилиши худди одамникидай эди. Ақлий қобилияти бўйича у одамга шунчалар яқин эдики, у ҳатто гапира олар эди. “Айёр” сўзи “ҳаёт принциплари ҳақида ҳақиқий билимга эга” деганидир. Иброний, яҳудий тилида ҳийлакор, ақлли, устомон ва ялонғоч деган сўзлар битта сўз ўзагидан ҳосил бўлган. Боғ ўртасидаги таъқиқланган мева, инсонга хос шаҳвоний билим эди. Ўртаси деган сўз “ўртаси бўйлаб” деган маънони билдиради. Қачонки Ҳаво ва Одам бу “мева”ни едилар, улар бирданига ялонғочликларини билиб қолдилар. Ҳақиқатда Адан боғида мана бундай бўлди: Ҳаво эрига ҳиёнат қилиб, у билан бирга бўлди ва ундан ҳомиладор бўлди. Кейин эса хотин нимани ўрганган бўлса, эрига кўрсатди ва шу заҳот ундан ҳам ҳомиладор бўлди. Тўққиз ойдан кейин у эгизаклар туғилди: Қобил, илон уруғидан, ва Ҳобил ― Одам уруғидан эди.

Гарчи бундай тушунтириш Христианлик традициясидан бутунлай чекиниш бўлса-да, у Библиядан ва ҳатто соғлом фикрдан оғишмайди. Одамларнинг энг аввалги гуноҳлари бирданига афсона ва миф категориясидан олинган ва инсонийлик генетикасига маҳкам жойлаштирилган эди. Воқеаларнинг бундай изоҳлашга асосан, одамнинг гуноҳга ботиши-тушкунлиги, юзлаб бошқа олмалар орасидаги олмадан олиб, у олмадан ейиш каби шунчалар бир ихтиёрий нимадандир келиб чиқмаган эди; у хиёнат туфайли бўлди ― бу хатти-ҳаракат, ҳодиса Худонинг кўз ўнгида ҳамма вақт гуноҳкор бўлган ва бўлади. Айнан шу учун Худо Ҳавога айтди: “Сенинг ҳомиладорлик пайтидаги машаққатингни бағоят орттираман. Сен дард билан фарзандлар кўрасан...”432 Худо Ҳавога берган жазо бевосита унинг гуноҳига алоқадор эди. Билли деди:

432 Ибтидо 3:16

― Агар аёл олма еб, ялонғочлигини англаган бўлса, унда олмалар тарқатиб бошлаш керак бўлади.

Худо илонни у одамларнинг бузилишида алоқадорлиги учун жазолаган вақтда, У деди: “Бу қилган ишинг учун сен ҳамма чорва туёқлари ва ҳамма дашт ҳайвонларидан кўра лаънатисан. Умринг бўйи қорнинг билан юриб, тупроқ ейсан”.433 Нима учун энди Худо илонни лаънатлаб туриб, чорва туёқлари ҳамда дашт ҳайвонларини айтиб ўтди? Худо илонни сигирлар, йўлбарслар ва маймунлар каби бошқа сутэмизувчилар турига киритди. Кейин У илонни оёқлари бўлган сутэмизувчидан, оёқсиз судралиб юрувчига ўзгартирди. Мана нима учун антропоглар434 одам билан маймун орасидаги бу “етишмайдиган звено”ни ҳеч қачон топишолмайди. Дастлабки илон ўша “кетишмайдиган звено” ҳисобланади ҳам, аммо Худо бу тур ҳайвонни шунчалик тубдан ўзгартирдики, уни энди генетик равишда одамга боғлашни иложи йўқ. Шунга қарамай, бу ҳайвоннинг феъл-атвори бутунлай йўқ бўлиб кетмади.

433 Ибтидо 3:14 (Синодал таржимада: “Бу қилган ишинг учун сен ҳамма чорва туёқлари ва ҳамма дашт ҳайвонлари олдида лаънатисан...”) (Тарж.)

434 Антрополог ― одам эвалюциясини келиб чиқишини, одам ирқи келиб чиқишини ҳамда одам жисмоний тузилиши вариациясини ўрганадиган (антропология) фани соҳасидаги мутахассис. (Тарж.)

Кейин Худо илонга деди: “Сен билан хотин орасига, сенинг зотинг билан унинг зоти орасига адоват соламан”435. Илонда жисмонан зот ёки зурриёт бор эди, ва у зурриёт Қобил ва унинг авлодлари эди. Қобилнинг феъл-атвори хусусиятларига фақат бир қаранг! У ҳам худди укаси Ҳобил каби шунчалик диндор эди. Уларнинг иккиси ҳам Худога сиғиниш учун қурбонгоҳ қуришди. Қобил, унда гуноҳ ҳақида ҳақиқий очиқлик йўқ бўлиб, у ўз қурбонгоҳига мевалар келтирди; Ҳобил бўлса, гуноҳнинг ҳақиқатдан ҳам келиб чиқиши ҳақида очиқликка эга бўлган ҳолда, у қурбонликка қон келтирди. Худо Ҳобилнинг эҳсонини қабул қилди, Қобилнинг тортиғини рад этди. Шу сабабдан Қобил шунчалик ғазабландики, ўз укасини ўлдирди. Одам ўлдириш Худога хос хусусият эмас, балки шайтонга хосдир. Айнан шу тарзда иблис Худонинг режасига ёвузликни олиб кирди. Ёвузлик генетик равишда инсон хулқ-атворига биринчи аёл генларига ҳайвонни, дастлабки, аввал бошдан илон генлари билан аралашиш орқали киритилган эди. Бунинг оқибатида, унинг авлодларидаги ҳайвонга хос феъл-атвор, аралашавериб ва Одамнинг генини сусайтиравериб, ва инсониятга маълум бўлган ҳасадни, ғазабни, иккиюзламачилик ва бошқа ҳар турли ёмон феъл-атворни тарқатавериб, ҳамда ер юзини чексиз кулфатларга дучор қилиб, бутун ўтмиш тарих давомида кучайгандан-кучаяверди.

435 Ибтида 3:15

Худо бу ҳаммасини маълум бир мурод-мақсадда бўлиб ўтишига йўл қўйди, деган фикрга Билли алоҳида урғу берди. Коинот пайдо бўлганига қадар, “Мен ҳар доим Бор бўлган Худоман” ― бор эди.436 “Худо” сиғиниш объекти деганини билдиргани сабабли, У ҳали Худо эмас эди, ўшанда эса бу буюк Зотга сиғиниш учун ҳеч қандай тирик зот йўқ эди. Масалан, У Қутқарувчи эди, бироқ У қутқара олиши учун ҳеч қандай йўқолган ва ҳалок бўлганни ўзи йўқ эди. Унинг феъл-атвори фақат яхшилик, эзгулик манбаи бўлгани туфайли, У бевосита ёвузликни яратолмас эди. Шу учун, қачонки У дунёни яратганида, У биргина эркак ва аёлни, гарчи У уларни йиқилишини, тубанлашишини билса-да, ўз йўлларини танлаш қобилиятини берди. Ўшанда У Ўзини Қутқарувчи каби ифодалай олар эди, ва У буни Исо Масиҳ қиёфасида амалга оширди. Билли нотиқликка хос риторик саволлар билан деди:

436 Қачонки Худо Мусони Мисрга Исроилликларни қулликдан озод қилиш учун юборганида, У Ўзини “Мен Борман”, яъни “Мен ҳар доим бор бўлган Худоман”, ― деб айтган эди. Чиқиш 3:14 (Тарж.)

― Ким биринчи пайдо бўлди: Қутқарувчими ёки гуноҳкорми? Қутқарувчи биринчм пайдо бўлди. Ким қудратлироқ: Қутқарувчими ёки гуноҳкорми? Агар Қутқарувчи гуноҳни йўқота билса, унда У кучлироқдир.

Ушбу ваъзини охирида Билли деди:

― Хизматчилар ва биродарлар, илтимос, мен буни бор кучим борича сизларга тушунтирмоқчи, уқтирмоқчи бўлаётганимга хафа бўлманглар. Бу ахир бизнинг черковимиз ва бизлар айнан шуни ёқлаймиз, ҳимоя қиламиз ва биз ҳаммасини албатта Калом бўйича ҳисоблашимиз ва шу билан одамларни ғафлатдан уйғотишимиз лозим. Ундан кейин, агар сиз қачондир қоидани бузсангиз, биз қайтамиз ва: “Сизлар яхшироқ хабардор эдингизлар. Мана бу бу ерда плёнкада”, деймиз.

― Мен сизлар билан ҳали кўп нарсаларни ўртоқлашсам бўлади, ва биз яқинда бунгача етиб борамиз. Биз Раббий Исо Масиҳ Исми ҳақи чўмдирилишга ишонамиз. Биз Қутлуғ кечага ишонамиз. Биз Масиҳнинг Иккинчи Келишига, оддийгина руҳий келишига эмас, балки Раббий Исонинг шон-шуҳратидаги жисмонан танасини кўриниб, қайтадан келишига ишонамиз. Биз ўликларни, улар янги тана олганларида, жисмонан тирилишларига ишонамиз. Бизлар жонларнинг боқийлигига ишонамиз. Биз ишонамизки, Абадий Ҳаётнинг фақат битта формаси бор, қайсики сиз Исо Масиҳдан оласизлар; шу учун бизлар абадий жазоланишга ишонамиз. Биз олов ва олтингугуртга ёнадиган дўзахнинг ҳақиқатан мавжудлигига ишонамиз, аммо бизлар у ерда одамлар абадий азобланишига ишонмаймиз. Улар, эҳтимол, у ерда миллион йил қийналишар, мен билмайман, аммо улар у ерда абадий ёнолмайди. Агар шундай бўлганида эди, унда улар Абадий Ҳаётга эга бўлишлари керак эди. Шундай қилиб, кўряпсизки, ҳали яна кўплаб нарсаларни ўргатиш зарур, қайсиники бизлар кейинроқ кўриб чиқамиз. Сизларни Раббий дуо қилсин.

1958 ЙИЛ НОЯБРИДА Уилльям Бранхам йўл анжомларини кўп ўринли фургон типидаги автомобилига жойлаштирди-да, Калифорнияга жўнади. У билан Меда ва Иосиф ҳам кетди. Иосиф уч ярим яшар бўлганди. Майнер Арганбрайт (у Калифорнияда, Лос-Анжелос яқинидаги Ла-Кресента шаҳрида яшар эди) Биллини Лос-Анжелос районидаги бир неча черковларда биттадан кечқурунги йиғилишлар ўтказишини режалаштирган эди. Бироқ Арганбрайт уни жанубий Калифорнияда бўлишини кутмаганди. У Тўлиқ Инжилчи Тадбиркорлар Жамиятининг съездида қатнашиш учун Оклахома штати, Талса шаҳрига учиб келди. Билли дўсти билан Оклахомада, у билан ўша ердан бирга Калифорнияга жўнаши учун учрашиши керак эди.

Билли Талса шаҳрига шанба куни келди ва меҳмонхонада рўйхатдан ўтди. Сал кейин, ўша оқшом Майнер уни кечки банкет нонуштага таклиф қилди. Билли у ёққа жўнади, чунки у Орал Робертснинг ваъзини тинглашни истар эди. Нонуштадан олдин Робертс Исо ҳар бир имонлига беришни ваъда қилган фаровон ҳаёт ҳақида ваъз қилди. Исо балиқчиларга тўрларини ташлашларини буюрган вақтда, улар шунчалик кўп балиқ ушлашдики, уларнинг тўрлари уларни ҳаммасини ушлаб туролмади.437 Орал Робертс деди:

437 Юҳанно 10:10 ва Луқо 5:1-11 га шу тартибда илова.

― Исо Масиҳда ҳамма учун ҳамма нарса мўл-кўл бўлади, ― деди.

Нонуштадан кейин ТИТЖ президенти Димас Шакарьян шундай деди:

― Мен ўзимда Уилльям Бранхамдан шу оқшом якунловчи сўз билан чиқишини илтимос қилишга хохиш сезяпман.

Бу қилинган эълон Биллини сўз айтишга тайёр эмас пайтида бўлди. Нонушта олдидан Майнер уни бу одамларнинг кўпларига таништирганди. Билли уларнинг кўплари миллионер ва ҳатто кўплари мультимиллионер эканликларини билар эди. У нимани ҳам уларнинг ҳаётига яна қўша олади? Ўзининг оддий, камтар усули билан Хушхабарнинг алифбосини шундай ишонч билан ваъз қила бошладики, ўнлаб иштирокчилар ўз ҳаётларини Исо Масиҳга топширдилар. Кейин Димас Шакарьян Биллидан касаллар учун ибодат қилишини илтимос қилиб сўради. Бой одамларга ҳам қолган одамларда бўлганидек, турмуш ташвишлари ногоҳон бошларига тушади. Жорж Гарднер “Олдсмобил” маркали машинасини сотиб, бойиб кетди. Унинг севган машғулоти самолётда учиш эди ва бир куни у ҳалокатга учраб, оёғини синдирди ва тиззасига шикаст етказди, шу сабабдан қийинчилик билан юрадиган бўлиб қолди. Билли у учун Исо Масиҳ Исми ҳақи ибодат қилгач, Гарднер ўша бахтсиз ҳодисагача юрганидек яхши юра олди. Худди шу вақтда ўша ерда артритнинг оғир формасидаги аёл ўтирган эди; у стол устига энгашди ва унинг билаклари бўғинлари қаттиқ яллиғланиши сабабли, унинг танасига қисилган эди. У билаклари тўғриланаётганини ва касал қўллари нормал ҳолатга келганини ҳис қилди. У тиззасига чўкди-да, кафтларини қарсиллата бошлади ва Худони шундай қаттиқ олқишлай бошладики, чор атрофдаги одамлар буни сезмасдан қолмадилар. Мана шу оқшом бир неча миллионер одам ҳақиқий бойлик нимада эканини англади. Буюк хазина Исо Масиҳ Хушхабаридадир.

Билли бу банкетдан кетаётган эди, боёна кийинган аёл унинг қўлини қисди ва шундай деди:

― Бранхам ака, сизнинг ваъзингиз менга жуда таъсир қилди. Шу пайтгача мен ўзимни Христианкаман деб ўйлаб юрар эдим, аммо ҳозир менда нима етмаганини кўряпман. Шу бугундан бошлаб ва бундан кейин мен Раббий Исога хизмат қиламан.

― Миннатдорман, ― жавоб берди Билли, бунақа сўзлардан ўзини жуда камтар тутиб.

Оклахома штати Талсадан Билли жанубий Калифорнияга жўнади. Ла-Кресентага келиб, у хотини билан меҳмонхонага эмас, балки Майнер Арганбрайтнинг уйига тўхтади. Ҳар оқшом Билли Лос-Анжелос атрофидаги турли черковларда ваъзлар қилди.

Шу оқшомларнинг бирида у пастор Смитникида, Фасги438 Библия черковида ваъз қилди. “Фасги”нинг улкан зали одамлардан тўлиб тошган ва бир неча юз одам очиқ дераза орқали тинглаб, ташқарида туришганди. Биллининг ваъзи тугагач, пастор Смит йиғилиш билан биргаликда, Билли касаллар учун ибодат қилишидан озроқ дам олиши учун бир неча черков мадҳияларини куйлади. Шу оқшом иккита ҳодиса юз бердики, бунақаси Биллини ҳам бошидан ўтмаганди.

438 Фасги ― Эски Аҳддан айтиб ўтилган тоғлардан бирининг номи; Сонлар 21:29; Қонунлар 3:17 ва бошқалар. (Тарж.)

Залда бир неча минг одам куйлар, аммо Билли қаёқдандир юқоридан келаётган бошқа бир хорни куйлашини эшитди. Қизиққанидан, у хорда ким куйлаётганига қараш учун, зиналардан кўтарилди, у ерда ҳеч қанақа хор йўқ экан ― аудиторияни тўлдириб турган одамлардан ашула янграмоқда эди. Билли эшитган овозлар эса, гўё бинонинг анча юқори қисмидан чиқаётгандай эди. Билли қулоқ солиб турди. Ҳа, у, шубҳасиз, иккита хорнинг ашуласини эшитаётган эди. Битта хорнинг овозлари унинг пастидан кўтарилаётган эди ва у скамейкада ўтирган бир неча минг одамларнинг ашуласига қўшилар эди; бу ҳам оҳангдош ва ҳам ҳамоҳанг бўлмаган эркак ва аёллар овозлари эди. Бошқа хорнинг овози эса баланд гумбазли шифтдан тараларди. Бу юз минглаб юқори тондаги овозларнинг садосини эслатар ва мутлақо ҳамоҳанг ашуладай янграр эди. Бундай куй ва ашуладан гўзалроғини Билли ҳаётида ҳеч қачон эшитмаганди.

Билли ҳаяжолнаниб, шод-хуррам бўлиб, зиналардан асосий платформага тушиб келди. Залдаги одамлар мадҳияни бир овоз билан “Омин” деганча тугатдилар. Шуни кетидан жимлик чўккан пайтида бир одам, залнинг охиридан ўзга тилда унга яқин сўз айтди. Гарчи Биллига олдин ҳеч қачон ўзга тилларни шарҳлашга тўғри келмаган бўлса-да, бирдан у ушбу айтилган сўзларни маъносини тушунди: “Пастор имон билан ибодат қилади”. Аммо у буни ҳаммага эшиттириб айтишни истамади. Бир неча сония ўша ғалати кўтаринкилик яна уни қоплади ― бу сафар шундай кучли бўлдики, унга бу сўзларни айтиб қўймаслик учун чакагини қисишига тўғри келар эди. Бу унчалик ҳам муҳим эмасди. Ҳатто ўшани изоҳлашсиз ҳам пастор Смит касаллар учун ибодат қила бошлади. Билли қувонганича ўзини орқага олди ва пасторга имон билан ибодат қилишига қўйиб берди. Ўша оқшом “Фасги” черкови ичидан ҳам, ташқарисидан ҳам юзлаб одамлар Худодан дуолар олишди. Улардан бири Билли эди.

Бир куни эрталаб, ўша йиғилишдан бир неча кун кейин, Билли Арганбрайтнинг телефонини жаранглаганини эшитди. Ўша пайти Майнер хонада эмасди, шу учун гўшакни Билли кўтарди.

Эркак киши мексикаликлар шеваси билан деди:

― Салом, сенъор. Сиз айтолмайсизми, Бранхам ака шу ерда эмасми?

― Мени ўзим Бранхам ака.

― О-о, Худога шукур! Мен Дюпонста ака, гарчи шу ерда, Ла-Кресентада яшасамда, мен Мексикалик хушхабарчи бўламан. Мени тўрт ойлик ўғилчамни жағида рак бўлган. Жарроҳ уни кесиб олиб ташлашга уруниб кўрди, аммо ҳозир рак ўсмаси тилига ўтди. Энди Рикки ҳеч нарса ютолмайди. Менинг врачим ҳеч қандай умид йўқ деяпти. Бранхам ака, сиз сафарларингиз вақтида касалхонага касалларни кўришга бормаслигингизни ва улар учун ибодат қилмаслигингизни биламан, лекин менга раҳмингиз келиб ва фақат бу сафар шундай қилолмайсизми?

― Гўшакни қўймай туринг. Мен Арганбрайт акани, сиз унга касалхонани қандай топиб боришни айтишингиз учун чақириб келаман.

Сенъор Дюпонстани учратганда, мексикалик одамни териси ҳам ўзиникидай оқ эканини кўриб Билли ҳайрон бўлди. Уни хотини ҳам оқ танли эди, аммо ҳайрон бўлмаса ҳам бўлар эди, чунки у Финляндиялик мовий кўзли аёл эди. Эр-хотин Биллини, ўғиллари Рикки ётган касалхона палатасига этишди. Бу барча кўп йиллар давомида касаллар ва дардман одамлар учун ибодат қилиб, Биллига кўплаб юракни эзадиган ҳолатларни кўришига тўғри келган бўлса-да, бироқ бу боланинг аҳволи, у кўрган раҳмни келтирадиган манзаралардан бири эди. Агар йўргакни айтмаса, Рикки ялонғоч ҳолда орқаси билан ётган эди. Жарроҳ рак ўсмасини олиб ташламоқчи бўлган ўша жойда, томоғини бир ёғидан бошқа томонигача уни жағини пастги қисмида кўкимтир чандиқ букилиб турар эди. Қорайиб қолган тили шунчалик шишиб кетганидан, уни нафас йўлларини беркитиб қўйган ва шу учун Рикки энди томоғидаги тешикдан нафас олар эди. Уни бошқача янги нафас олиш йўли бўлган металл трубкадан ҳар нафас олганида, ундан пастгина ҳуштак чалинар эди. Ҳамшира уни томоғидаги тешики тиқилиб қолмаслиги учун, унинг сўлаги ва тўпигини мунтазам артиб қўяр эди. Врач уни трахеясига ўрнатилган металл трубкани юлиб ташламасин дея, уни қўлчаларига шина қўйган эди.

Сеъор Дюпонста кроватга эгилиб, Риккини қоринчасини сийпалаб:

― Дадасини ўғли, ― деб қўйди.

Дадасини овозини таниб, Рикки шина қўйилган қўлчаларини кўтаришга уринди.

― Рикки, дадажонинг сен учун ибодат қилишга Бранхам акани олиб келди.

Биллини раҳми келганидан юраги эзилди. У шундай ўйлади: “Агар бу манзара мен учун шунчалик таъсирли, меҳр-шафқатни қўзғатадиган бўлса, унда ачиниш ва меҳр-шафқат манбаи бўлган Қудратли Худо буни кўриб Ўзини қандай ҳис қилар экан-а? Раббий Исо, агар шу ерда сен турганингда, Сен нима қилган бўлардинг?”

Шу онда қандайдир бир руҳий нарса бўлиб ўтди. Биллига аниқ овоз эшитилмади-ку, аммо ўзини бошида (ёки жонида) у Муқаддас Руҳнинг: “Сен Марк 11:23 ни ваъз қилдинг: “...агар ким бу тоққа айта...” Мен Черковга Менинг ҳуқуқимни бердим. Энди Мен сени буни билан нима қилишингни кутаман”, ― деганини эшитди.

Риккини қўлчаларидан аста ушлаб, Билли деди: “Раббий Исо, Ўз қулингни ибодатини эшит. Мен имон билан, бу ёвуз иблис билан бу боланинг ҳаётини орасида Раббий Исо Масиҳ Қонини қўяман”. Нима учундир Биллининг фикрига бу сўзлардан ташқари ҳеч нарса келмади.

Ўшандан кейин Билли палатадан чиққач, уни ёнига Риккини отаси чопиб келди ва уни вестибюлда тўхтатди.

― Бранхам ака, Раббим юрагимга сенга ўн улуш сифатида пул беришимни кўнглимга солди, ― дея мистер Дюпонста унга конверт узатди.

― О-о, биродар, йўқ! ― бош ирғаб Билли жавоб берди. ― Мен сени пулингни ололмайман. Уларни сен болангни шифолаш учун касалхона харажатларига ишлат.

― Бу бор-йўғи 50 доллар, ва уларни хизматчига бериш керак. Илтимос, буни ол.

― Майли, биз иккимиз ҳам сен билан хизматкор эканмиз, мен сендан бу пулни олдим, дейлик, энди бўлса мен уни оламан ва сенга қайтараман.

Сенъор Дюпонста истар-истамас пулни чўнтагига солиб қўйди.

Гарчи Билли Рикки Дюпонста учун бор-йўғи қиқагина ибодат қилган бўлса-да, бу бутунлай етарли эди. Билли касалхонадан кетганига бир неча сония ўтиб, Риккининг шишиб кетган тили одатдаги ўлчамига қайтди. Кейинги куни врач боланинг томоғидан трубкани олди ва ўша тешикни тикиб қўйди. Шу пайтни ўзида врач биопсия439 ўтказдики, унинг натижалари Риккининг оғзида ҳеч қандай рак ҳужайралари қолмаганлигини тасдиқлади. Риккини отаси албатта, Биллига қўнғироқ қилди ва унга бу мўъжиза ҳақида айтиб берди. Бироқ сенъор Дюпонстага бу етарли эмасдек туюлди. У хотини билан Биллига шахсан миннатдорчилик билдириш учун Арганбрайтни уйига келди.

439 Биопсия ― ташхис қўйиш мақсадида микроскопик текширув ўтказиш учун тирик организм органи ёки тўқимаси қисмидан кесиб олиш. (Тарж.)

Бу мексикалик миссионер келган пайтида, Билли ўзининг “Форд” машинасига нарсаларини жойлаштириб, уйга қайтишга тайёрланаётган эди. Сенъор Дюпонста машинаси эшигини ланг очди-да, худди уетиб келгунича у кетиб қолади деб ўйлагандай, ўриндиқдан тез чиқди ва уйга қараб югурди. Бошидан шляпасини юлиб-олиб, у шундай деди:

― Бранхам ака, Рикки бугун касалхонадан уйга қайтди.

― Мен бундан шундай хурсандман, ― жавоб берди Билли. ― Худо шундай меҳрибон.

― Мана, Раббий мени юрагимга сенга беришни буюрган, ўша пул.

― Дюпонста ака, мен ахир сен билан пулни касалхона харажатларига ишлатишингни сўрагандим.

― Мен шундай қилдим ҳам... яъни мен ҳаракат қилдим.врач айтдики, у Риккини соғайишига умуман алоқадор эмаслиги сабаб, мен унга ҳеч нарса тўлашим керак эмас экан. У айтдики, бу табиат мўъжизаси, тушунтириб бўлмайдиган ҳодиса экан, холос. Бизда эса сен билан, умуман бошқача фикр. Шу учун, Бранхам ака, ол буни, илтимос, мени ўн улушим.

Мистер Дюпонста унга 50 доллар тутқазди.

Билли ўйлади: “О-о, Раббим мен бундай қилолмайман, мени буни олишга хохишим йўқ”. Кейин у, Исо ўша бева аёлни садақа қутисига440 ўзидаги бор-йўғини ташлашига қўйишини эслади. Билли истар-истамас пулни олди.

440 Луқо 21:1-4; Марк 12:41-44

Жефферсонвиллига қайтиб, у ўз йиғилишида Рикки Дюпонста билан бўлиб ўтган мўъжиза ҳақида гувоҳлик айтганида, шундай деди:

― Менда мана ҳозир бу одамни ўн улуши бор. Мен бу пулни нима қилишни аниқ билмайман, аммо мен буни Худонинг шон-шуҳрати учун хизмат қилаётган кимгадир беришимни биламан.

Кейин Билли давом этди:

― Соялар ётааяпти. Масиҳ пайдо бўлади. Мана нима учун аломатлар ва мўъжизалар. Черков (худди ўша улкан йўлдош, Ой каби) уфқдан, “Унинг нурларидан шифоланиб”441 уфқдан кўтарилиб тонг юлдузини акс эттиради. Агар У Ўз Борлиги аксида шифолар келтирса, унда қачон шахсан келса, У нималар қилар экан? Бу бизнинг чирийдиган баданимиз ўзгаради ва Унинг улуғвор танасидек бўлади.442 Ҳали ўша кун келганигача, бизлар Унинг Болиги нури учун миннатдор бўламиз. Юлдузларга ўхшаб, мен шон-шуҳрат йўлаклари бўйлаб кўтариламан ва у ерда мен Унинг бу қоронғи соатда келишини олқишлаш учун кутиб, у ерда ўтираман.

441 2-Пётр 1:19 ва Малахия 4:2 келтирилган тартибда.

442 Филиппияликларга 3:21.



Up