Исо Масиҳнинг ваҳийси
82 БОБ
1960-1961
1960 ЙИЛ 8 МАЙ, якшанба эрталаб Уилльям Бранхам ваҳий кўрди (агар уни шундай деб аташ мумкин бўлса), ваҳийда у бир юпқа материядан одимлаб ўтди, қайсики ўша материя бу дунёни у дунёдан ажратиб турар эди.2 Ваҳийда у жаннатни кўрди, у ерда уни юз минглаб одамлар ўраб олиб, ҳаммалари: “Бизнинг қадрдон биродаримиз!” деб хитоб қилишардилар. Бу барча ёш одамлар у имонга келтирганлари эканини билиб, қайсики улар Масиҳда ўлган эдилар, ҳайрон бўлди. Улар Исо уларни яна ер юзига ― бироқ ором ва эзгулик бошқарадиган баркамол ерга қайтаришини кутаётгандилар. Билли жаннатни тарк этишни ва ўзини эски уйига қайтишни истамас эди, бироқ Худода у учун ҳали юмуши бор бўлиб, уни тугатиш керак эди.
2 Ўша вақтда Уилльям Бранхам бу ваҳий эдими, ёки ҳақиқатдан ҳам ўша ерда эдими, аниқ бир нима деёлмас эди. Бутун ҳаёти давомида у юз минглаб ваҳий кўрди ва ушбу ваҳий у кўрган ҳар бир ваҳийларидан фарқ қилади, деди.
Бошидан ўтган бу кечинмадан икки ҳафта ўтиб, у черковида бу иккита дунё орасидаги тафовут ҳақида гапирди. У шундай деди: “Ўша жой кўп яхши. Ҳақиқатдан ҳам (мен буни гувоҳи бўлганим учун айтаяпман), бу ҳаёт тугаши биланоқ, биз ҳар қандай инсон тасаввури чегараларидан ташқарида бўлган бир мамлакатга кирамиз. Агар бу ерда бегоналар бор бўлса Худодан сўрайман, сизлар мени фанатик ўйламанглар деб. Мен ҳалол бўлишни ва сизларга ҳақиқатни айтишни истайман. Мен агар сизларга ҳақиқат бўлмаган бирор нарса десам, ундан нима фойда менга? Павел учинчи осмонга қадар кўтарилган эди ва у шундай нарсаларни кўрдики, у ҳақида гапириши ўринсиз эди.3 Аммо у фақат: “Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, инсон ақли бовар қилмаган нарсаларни Худо Ўзини севганларга муҳайё қилган”,4 ― деди.
3 2-Коринфликларга 12:2-4
4 1-Коринфликларга 2:9 (Қирол Иаков янги таржимаси).
“Ўша жаннат билан таққосласа, бизлар чириётган чиқиндилардан тўлиб кетган ахлатхонада, ахлат тўдасида яшаяпмиз. Ҳаттоки агар бизни ўзимиз унга беланмаган бўлсакда, чириётган гуноҳдан чиқаётган тутундан нафас олиб, ўшанда яшаяпмиз. Мен ҳали ёш пайтларим, электр энергияси етказиб берадиган кампанияда ишлаганимда, менга баъзан шаҳар ахлатхонаси атрофларида ҳисоблагичлар кўрсатгичларини ёзиб олишимга тўғри келар эди. Мен бу йўналишдан жуда қўрқар эдим, айниқса ахлатхона ёниб турган пайтлари. Мен кўрган жаннат билан таққослаганда, бу ҳаётимиз ҳам худди эски ахлатхонага ўхшаб, қўланса ҳид билан сасийди. Руҳий жиҳатдан олганда, гуноҳ ҳамма томондан сасийди. Аммо у ерда, ўша ўзга оламда, мусаффо шабада эсиб, ва ҳамма жойда севги, ором, қувонч, абадий ҳаёт, тўппа-тўғри нариги соҳилда ҳукм суради, худди ўша нариги соҳилда”.
“Аммо ҳозир биз жанг ҳолатидамиз. Келинглар: “Мен ўша ёққа тушишга шошиляпман”, ― демайлик ва кутиб турмайдик. Келинглар, ўзимиз билан кимни олиб келиб билсак, ҳар бирини олиб келайлик”. Шу ҳаётдан ташқарида бўлиб, илҳомланганидан, Билли Христиан меросига тааллуқли бўлган тўртта: “Эфесликларга Исо Навин китобига параллел мактуб”, “Худо ўғилларининг намоён бўлиши”, “Масиҳдаги позиция” ва “Ўғил қилиб олиш ёки ўғилларни жойлаштириш” деган ваъзларини бирин-кетин айтди. У урғуни келажакка қўймади. У Худо Ўз болаларига ҳозирги дунёда, уларни келажакдаги уйларига тайёрлаши учун, мурод-мақсадига етиши учун берган ўша воситаларига алоҳида аҳамият берди. Шунингдек, у имонлилар Масиҳда эга бўлган хавфсизлиги ва ишнчлилиги дадиллигини таъкидлаб ўтди. У ушбу тўртала мактубини, Христианлик таълимотининг анча чуқур мавзуларини ўқитишда ўзини эркин ҳис этолган ягона жой ― Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида, 1960 йил май ойида айтди. У шундай деди: “Мен бу плёнка (тасма)ларни эшитаётган одамлар, бу ― менинг черковим учун эканлигини унутмасликларини истайман. Мен ҳар хил одамлар орасида Хушхабарни ваъз қилган вақтимда, мен яхши тарбия кўрган одамдай бўлишга ҳаракат қиламан-да, мен улар билан худди заиф тушунчага эга болалар билан бўлгандек муомалада бўламан. Аммо, қачонки ҳақиқатни чинакамига айтишга келганда, бу ерда мен уни тасдиқлайман”.
1960 йил июлида у Тинч океани Шимоли-ғарбида у бир қатор узоқ давом этадиган кампанияларини бошлаб юборди. У Орегон штати, Кламат Фоллсда ваъз қилиб, ўн оқшомни ўтказди; Калифорния штати, Лэйкпортда тўрт оқшомни, ундан кейин у Вашингтон штати, Якима шаҳрида ўн кунлик кампания ўтказиш учун 400 мил шимолга кетди. Ўзидаги инъом таъсирида бўлиши учун, Худо энди унга кўпроқ куч берган экан, у ҳар оқшом ибодат навбатидаги янада кўпроқ одамлардаги юрак сирларини билиб олар эди.
Шундай экан, у кўп йиллар мобайнида қилганидан ҳам кўра кўпроқ зўр берар эди. Ҳар оқшом у борган сари кўпроқ чарчай бошлади. Баъзан у ҳаттоки қайси шаҳарда хизмат қилиб турганини ҳам эслолмасди. Жуда кўп куч талаб қилган ушбу Шимоли-ғарбий штатлар бўйлаб бўлган сафари охирида, у шунчалар ҳолдан қолган эдики, у бу ҳолатидан умуман чиқа олармикинман, деб ўйлаб қолар эди.
Унинг йиғилишларини тасмага ёзиш учун бирга юрган Джин Роуд ва Лео Мерсер, уйга кетишда йўлга шунақа бурдиларки, Билли ухлай олсин дедилар. Аммо уни уйқусида қийинчилиги бор эди. Вашингтон штатининг кун чиқаридаги қандайдир бир ерида у Леодан йўл чекасига чиқиб, тўхташини сўради. Автомобилдан чиқиб, Билли шосседан кичикроқ сўқмоқча бўйлаб узоқлашди, дарахт тагида тиз чўкди ва ибодат қилди: “Раббий, агар Сен менга бир силкиниб, ўзимга келишимга, яна соғ-саломат ва бақувват бўлишимга йўл очсанг, мен ўз хизматимни қайта кўриб чиқаман, деб ваъда бераман. Мени одамларга нисбатан топшириғимни тузата олишим учун, ҳақиқат нима эканини билишимга ёрдам бер”.
Ҳар доимгидек, у ибодат қилишини истаган одамлар туфайли, уйда дам ололмас эди. Шу учун Билли кейинги куни дўстлари Чарли ва Нелли Кокс билан бир неча кун бўлиши учун Кентукки штати, Элкхорн Ситига қараб, жануби-шарққа 200 милга жўнади. Чарли Кокс Бэнкс Вуднинг қайнағаси, Руби Вуд Чарлининг опаси эди. Кокслар оиласи Виржиния ва Кентукки штатлари чегараларидан бор-йўғи бир неча мил масофадаги манзилда яшар эди. Билли бир неча кунни Аппалачи тоғ ёнбағирларида олмахон овлаб, тинчланиб, фикр юритиб ва ибодат қилиб ўтказди. У ўша 1946 йил оқшоми ҳақида ўйлади. Ўшанда Раббий Фариштаси у билан биринчи марта юзма-юз учрашди ва унга бутун дунёга Илоҳий шифоланиш неъматини етказиш тақдир этилганини айтди. Фаришта у Худо томонидан юборилганнини тасдиқлаш учун унга иккита аломат берилади, деди. Тез орада унинг вужудида биринчи аломат нималигини очди. Тез орада у касалларни қўлини ушлаганида ― уларнинг шифоланмаётган касалликлари титрашини ўзини қўли бўйлаб юрагига кўтарилаётганини сезиб, ― жисмонан ҳис қилиб, ундаги биринчи аломатни нима эканини тушуниб етди. Ўша биринчи кунлар бир оқшомни ўзида ҳолдан кетиб қолишига сал қолиб, токи боши айланаётганини сезмагунигача, юзлаб одамлар учун ибодатлар қилди. Аммо иккинчи аломат биринчисига қараганда анча машаққатли, тинка-мадорни қуритадиган экан. Қачонки Муқаддас Руҳ мойланиши одамлардаги касалликларни аниқлай бошлаганида, ҳар бир ваҳий унинг шунчалик қувватини олар эдики, шу учун у бир оқшом давомида фақат 15-20 киши учун ибодат қила олар эди. Кўп йиллар давомида у кўп марта Худодан бу тўсиқни олишини ва унга шифоланиш кампанияларида ҳар оқшом кўпчилик одамлар учун ибодат қилишида куч-қувват беришини сўраган эди. 1955 йил январида Худо унга ваҳийда жигарранг кўйлакдаги, қўлида ўлим ёқасидаги бола ушлаган аёлни кўрсатди. Ваҳийда унга боланинг шифоланиши кўрсатилган эди. Кейин Раббий Фариштаси унга: “Сен буни бўлиб ўтишини кўрганингда, сенинг хизматинг ўзгаради”, ― деди.
1959 йил сенябрида Чикагодаги кампания вақтида, жигарранг кўйлакда аёл, худди ваҳийда айтиб ўтилгандек тарзда, ибодат навбати орқали ўтди. Унинг боласи шифоланган ҳам эдики, Билли кучига куч қўшилганини сезди. Кейинги ваҳий унинг ҳаётий куч-қувват кўламини олдингидай қуритмади ва у шу вақтдан бошлаб йиғилишларида ҳар оқшом кўплаб одамлар учун ибодат қила оладиган бўлди. Бу инъом у кутганидек эмас экан. Чинданам, ўзида катта куч-қувват запасига эга бўлганидан, у кўп одамлар учун ибодат қилишга қодир эди. Аммо ҳамишагидек ибодат қилишини истаган беҳад кўп одамлар қолиб кетар эди. Қандайдир бир момент, ҳар бир йиғилишида унинг жисмоний қуввати заифлашди. Якимадаги охирги кампаниясида у бир оқшомни ўзида элликта ваҳий кўрди! Элликта ғайритабиий фикрлай олиш ― ва уларнинг ҳар бири мутлақо аниқ. Ахир ўн бештадан кўра элликта мўъжиза инсонлардаги Худо берган ваъдаларига ишончини кўпроқ кўтарадими? Йўқ, улар буни қилмайди. У Якимадаги ибодат навбатини давом эттиришга мадори қолмаган маҳалда, у ерда ҳали ҳам бундан ҳам кўпроқ ғайритабиий фарқлашни сўраб турган юзлаб одамлар қолишган эди.
Энди, ҳозир у Аппалачи тоғлари устида тонг отишини кузатиб, Кентукки тепаликлари ён бағирларида ўтирганида, у ўзининг ҳақиқий топшириғи хусусида хато қилганини англаб етди. Худо аввал бошидан унга касаллар учун ибодат қилишни топширган эди. Фаришта унга, агар у одамларни ўзига ишонтира билса, унинг ибодатига битта ҳам касаллик тура олмайди, деди. Одамлар унга, уни жамиятда тутган паст ўрни туфайли ишонишмайди деб эътироз билдирганида, шунда Худо унга уни топшириғини тасдиқлаш учун иккита аломат берди. Аммо бу аломат ― белги охирги тайин этилган жой эмас; бу фақат тайин этилган жойни кўрсатувчи пунктлардир. Энди у ўз хатосини кўра билди. У топшириқни ўрнига, уни кўрсатиб турувчи устунчага алоҳида эътибор қаратган эди. Ўз хизмати йўналишини ўзгартириш учун вақт етиб келди. Билли ибодат қилди: “Худойим, мени кечир. Менга бу одамларни етаклашга ва уларни Каломга шу қадар мустаҳкамлашимга ёрдам бергинки, шунда бизлар Иордандан Ваҳда этилган Ерга ўта билайлик, қайсики у ерда Худонинг сотиб олинган Черкови қутқарилади ва бошқа гуноҳ қилмайди”.
Билли кунинг қолганини ям-яшил тепаликлар ва чакалакзорларда сайр қилиб ўтказди. У юрди, кейин ўтирди, яна юрди, кейин яна ўтирди, ибодат қилди, ўйланди, тинчланди. У Чарлини уйига, тахминан, Келли кечки овқатни столга қўйган пайтларда қайтди. Билли кейинги кун уйига қайтишни режалаштирди.
Шу кеча у ётиши билан ухлаб қололмади. Тахминан тонгги соат учларда у ибодат қилиш учун уйғонди. Электр чироғининг мўътадил ёруғида, хонада аста-аста у ёқдан – бу ёққа юрди. Бирдан сесканиб кетди. Юқорига қараб, олдида турган, қоп-қоронғи бўлган қўрқинчли одамни кўриб, қўрқиб кетди. Бу одам африкалик ёки ҳинду каби қоп-қора эмасди; унинг териси ёғоч кўмирига ўхшаб қорамтир-кулранг эди ва у Шарқий Осиё тимсоҳининг қаттиқ терисига ўхшаш, бурушган эди. У одамни уни катта-катта қўллари билан томоғига чанг солиб, Биллига ташланди. Билли бундай қаттиқ олишувга қарши турди-ю, аммо ундан қутила олмади. У аста-секин бўғаётганларини сезди. Шунда у бир қўлида пичоғи борлигини англади. Чорасизликдан, у қоронғи одамни қорнига пичоқ санчди, аммо унинг кичкинагина дами унинг қаттиқ терисини тешиб ўтолмади. Яшашига бор-йўғи бир неча сония қолган хонада, қоронғи одамни йўқолишига мажбур этган ёрқин нур порлади. Шу алфозда ― Билли билолмадиям ― Раббий уни қандай қилиб қутқарганини.
Тўлқинланганидан, ҳали ҳам юраги қаттиқ урганича, Билли кровати четига ўтирди ва ваҳий тўғрисида ўйланиб қолди. У ўйлади, қоронғи, қаттиқ терили одам Қўшма Штатлар ҳукуматининг унга қарши, қарийб беш йил чўзилган солиқ судининг ишини билдирди. Унга қарши федерал тергов олиб борилганлиги туфайли, у давлатдан чиқиши қийин эди. Руҳий томондан айтганда, солиқ иши уни хизматини бўғаётган эди. Энди у билар эдики, Раббий қандайдир тарзда ҳукуматнинг бўғаётган олишувидан озод қилади.
Ёз ўрнини кузга бўшатиб берган, аммо сентябрь август ойи жазирамаларини қўйиб юборгиси келмаётгандай эди. Шундай жазирама ва нам оқшомларнинг бирида бир неча соатлаб Билли кроватида у ёқ – бу ёққа ағдарилиб, ухлаб қололмади. 1960 йил 6 сентябри, пайшанба, эрталабки соат учлар, у кроватидан турди ва ошхонага сув ичиш учун чиқди. Кейин у ибодат қилганича, оёғи остига қараганича, аста-секин залида юра бошлади. Ҳаётида тез-тез бўлиб тургани каби, у ғайритабиий нимадир ҳали кўришидан олдинроқ хонага кирганини ҳис этди. Орқаси сесканиб кетди. Шу вақт юқорига қаради ва жуда ёрқин оқ ёруғликка ўхшаш нурланаётган Одамни кўрди. Бу, одатда у ибодат қилгани вақтида келадиган Раббий Фариштаси эмас эди. Бу Одамни ким эканини Билли билмасди-ю, аммо уни шу ердалигини ўзи худди икки ҳафталар олдин уни қора одам қўрқитиб юборганидай бўлди ― фақат бу бошқачасига эди. Бу Одамнинг ҳузурида ўзида хавф-хатар сезмади. Бу Илоҳий Зот гапирганида хона қалтираб кетди. Билли шунчалик довдираб қолганидан, сўзларининг аниқ маъносини англамай қолди. Ўша Одам, “Етти кундан кейин сен Мусо тургандай турасан”, дедими, ёки бўлмаса У, “Сен ҳам худди Мусодек бўласан”, ёки Мусога тааллуқли нимадир деди.
Кейинги якшанбада (1960 йил 11 сентябрь) Билли “Мен Мусо билан бўлганимдай” деган ваъзини айтди. У ушбу ваъзни 1952 йилдан бери ваъз қилишни хохлаган эди. Ўшанда у ваҳий кўрган эди, унда танадан ажралган бир қўл унинг хонасига пасайиб келган, унинг Библияси саҳифаларини Ёшуа китобининг 1-бобида очиб ва 2-дан 9-оятигача кўрсатган эди. Кейинги йиллар Билли бу оятларни унинг хизмати учун алоҳида аҳамияти бор деб ҳисоблаб, тез-тез ўқиган эди. Аммо бу якшанбада биринчи марта уларни мавзу сифатида ваъзида фойдаланди. У ўқиди: Менинг қулим Мусо вафот этди; энди ҳаммангиз ― бутун Исроил халқи Мен сизларга бераётган юртга киришингиз учун Иордан дарёсидан ўтишга тайёрланинглар... Эй, Ёшуа, бир умр ҳеч ким сенга бас кела олмайди. Мусо билан бўлганимдай, сен билан ҳам бирга бўламан; сени тарк этмайман, ҳеч қачон ташлаб кетмайман. Дадил ва ботир бўл, Исроил халқининг ота-боболарига, сизларга мана шу юртни бераман, деб ваъда қилганман, улар бу ерларни олиб, эга бўлишига сен бош бўласан.
Билли деди: “Ёшуа буйруқни ўта муҳимлигини билар эди, лекин бундай ишончга эга бўлиб токи тўғри йўлда турган экан, у жасур бўла олар эди (бизлар буни бемулоҳазалик деб атар эдик). Худди шунга ўхшаб Тирик Худонинг Черкови ҳам бу дунё учун мулоҳазасиз бўлиши мумкин ва агар биз тўғри йўлда турсак, имонда жасур бўлишимиз мумкин. Худо деди: “Мен Мусо билан бўлганимдай, сен билан ҳам бирга бўламан. Сени тарк этмайман, сени ҳеч қачон ташлаб кетмайман”. У Мусони ҳам, Ёшуани ҳам ташлаб кетмайди. У бизларни ҳам панд бермайди. У бизлар билан бўлади”.
Билли, Ёшуага ҳақиқатдан ҳам Мусодан кўра кўпроқ иш қилиши керак эди, деб ўргатар эди. Ёшуага Ваъда Этилган Ерни қадамба-қадам ишғол қилиши ва шу вақтнинг ўзида ўз халқи ўртасида адолат билан тақсимлаб бериши лозим эди. Мусо Исроилликларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққанида, у ўз болаларини гуноҳга қуллик қарамидан озод қилган Исо Масиҳнинг тимсоли эди. Ёшуа Исроилликларни Иордан дарёси орқали Ваъда Этилган Ерга олиб ўтганида у Христианларни Руҳга тўлган Ҳаётга элтувчи Муқаддас Руҳ тимсоли бўлиб, қайсики у ерда улар иблиснинг уларга шикаст етказиш учун барча урунишларига қарамай, Худо Каломига асосан ғолибона яшай оладилар. Ёшуа кирган Ваъда Этилган Ер осмоннинг рамзи ва Масиҳнинг Минг йиллик шоҳлиги рамзи ҳам эмас эди; у ундай бўлолмас эди, чунки Исроилликларга у ер учун қадамба-қадам жанг қилишлари керак эди. Ваъда Этилган Ерга эга бўлиш, Худонинг ― Муқаддас Руҳга чўмдирилишдан бошлаб то Исо Масиҳ Келишини кўтарилишига қадар, барча ваъдаларига эга бўлиш учун курашувчи Христианлар тимсоли эди.
Билли Мусонинг қилган хатосини эслатди, бироқ Худо уни ҳали ҳам ишлатганини, чунки у ўз вазифасини бажариши учун мўлжалланган эди. Шунда Билли ўз йиғилишига Раббий қандай қилиб уни кўрсатувчи устунчаларга, белгиланган, тайин этилган жойдан кўра кўпроқ аҳамият берганлигини очгани ҳақида сўзлаб бериб, ўз хатосини тан олди. Худо унга Хушхабарчилик хизматининг кўп йиллари давомида учта алоҳида топшириқ берди. Биринчиси, дунё одамларига Илоҳий шифоланиш инъомини олиб келиш эди. Унинг иккинчи топшириғи ― ҳақиқий таълимотга алоҳида эътибор бериб, хушхабарчилик меҳнатини бажариши эди. Унинг учинчи топшириғи ― черковга унинг руҳий меросини кўрсатиши эди. Бу учинчи топшириқ бошқа иккитасини бекор қилмас эди. Қандайдир тарзда касаллар учун ибодат қилиши бўлган ўзининг дастлабки топшириғидан у озроқ оғишган, оддийгина ибодат қилишдан четлашган эди. Билли деди: “Худо ҳеч қачон Ўз топшириғидан четга чиқолмайди. Ҳозир мен бутун дунё бўйлаб 14-йиллик узлуксиз равишда фарқлай олиш тажрибасига эгаман, мен ўн минглаб ваҳий кўрдим, эҳтимол, миллион марта бўлгандир; ва мен сизлардан сўрайман, буни бирор марта хато бўлганини сиз қачон бўлса ҳам кўрдингизми? Йўқ, жаноб. Ва агар кўрсатувчи устун панд бермаса, топшириқ нақадар кўп панд бермайди. Аломат ― бу кичкина қисм. Шундай қилиб, агар шаҳарни аниқ кўрсатадиган белги, ҳеч қачон панд бермаган бўлса, агар сиз ўша ёққа қараб борсангиз, унда шаҳар айнан ўша ерда бўлади. Мана у топшириқ!”
“Энди менинг хизматим ўзгаради. У ўзгарди ҳам. Мен Худонинг раҳбарлигини сезсам, мен аввалгидек билиб олишни ишлатаман, аммо борган сари кўпроқ касалларга қўл қўяман ва ибодат қиламан. Мен ўз топшириғимни бажаришни истайман. Мен узоқ вақт буни кутдим, аммо энди бизлар Ваъда Этилган Ерга эгалик қилишга тайёрмиз, деб ўйлайман”.
“Бунга ишонинглар ва яшанглар! Бунга ишонинглар ва шифоланинглар! Сиз ўзингиз бунга ишонишингиз лозим. Мен сизларга ҳақиқатни айтдим. Бу ҳақиқат эканига 14 йил давомида Ўзининг мўъжиза ва аломатлари билан, Ўз Фариштаси билан, Ўз Сўзи билан шаҳодат берди. Агар бошқалар ҳозирнинг ўзида бунга ишонишни истамаса, улар ҳеч қачон бунга ишонишмайди. Аммо вақти келди, мен бу тоғда қолаверишдан чарчадим. Мен Иордан дарёсидан ўтишни истайман. Мен Худонинг барча ваъдаларига киришни хохлайман”.
Шу кузда, сал кейинроқ Уилльям Бранхам ва Бэнкс Вуд Кентукки штати, Элкхорнга жўнашди. Чарли Кокс уларни уйида бўлишлари учун таклиф қилди. 1960 йил ов мавсуми ҳали тугаб қолмай, Билли яна бир неча кун олмахон овламоқчи бўлди. Бир куни эрталаб Бэнкс уни Чарлининг уйидан тўрт милга яқин масофадаги ўрмон участкасига қолдирди. Бэнкс машинасида жўнаб кетгач, Билли ўрмоннинг узоқларида ўзидан узоқлашиб бораётган итнинг ҳуришини эшитиб қолди; дақиқалар ўтиб, дарғазаб акиллаган товуш базўр эшитиладиган бўлди.
“Агар бу ерда биров ити билан юрган бўлса, ― ўйлади у, ― бир неча вақт мени ов қилишимни ҳожати йўқ. Ҳамма олмахонлар инларига яшириниб олишган. Мен фақат ўтираманда, ҳали уларни ўзи чиққунича кутаман.”
У ов халтасидан Библиясини чиқарди ва орқаси билан девор устунига суянганча қуруқ хашак устига ўтирди. У Библиясини очишга улгурмай, Овознинг: “Ўрнингдан тур ва ўзинг тартибли одам Сойлиги деб атаган жойга бор. Ўша ерда Мен сен билан гаплашаман”, ― деганини эшитди.
У бўйсуниб турди ва тахминан бир мил масофаларда жойлашган, тартибли одам Сойлиги томон кетди. У жой бирор бир харитада тиртибли одам Сойлиги деб номланмаган эди. Уни ўзи ўша ерни шундай деб номлаган эди. Бир куни, у ўша ерда ов қилганида, у ўша ерда, битта дарахтда ўн олтита олмахонни кўрди. У қонун рухсат берган миқдордаги олмахонни отди-да, қолганини тинч қўйди, мана шу қилгани, тартибли одамнинг иши эди.
Шу куни у тартибли одам Сойлигига етиб борганида, у битта ҳам олмахон кўрмади. Билли эман дарахти тагида Раббий у билан ҳозирни ўзида гаплашади деб, кута бошлади. Дақиқалар ўтаверди, аммо у ялонғоч новдаларда ҳуштак чалаётган ва қуриган баргларни тўзитаётган шамолдан бошқа ҳеч қандай товушни эшитмади. Совуқ қулоқларини жизиллатди. Гиламдай барглар устига ўзини ташлаб, ибодат қила бошлади. Ярим соатдан сўнг, у эман дарахтига суяниб ерга ўтириш учун қўлларига таяниб, бироз бурилиб олди. Ён-атрофларда дарахтлар бир ғалати эртакнамо осуда эди. У масофадан туриб, Муқаддас Руҳнинг, худди мутлоқ тенглик ҳисобланган: икки... карра... икки... тўрт(яқинлашавериб;) деб эшитилаётгандай табиатга уйғун равишда келаётганини ҳис эта билди. Икки... Карра... Икки... Баробар... Тўрт (кучаявериб;) икки... карра... икки... баробар... тўрт; икки... карра... икки... баробар... тўрт. Билли яна ўша Овозни, худди атрофидаги дарахтларда сайраётган малиновка ва ўтлоқ сўфитўрғайларни эшитаётгандай, аниқ эшитди. Бу бир ўзининг мукаммал эшитилишида теран, жиддий Овоз эди. У деди: “Малахиянинг тўртинчи бобини ўқи”.
Билли Библиясини Малахиянинг тўртинчи бобида очди, эсаётган салқин шамолдан очилиб кетмасин учун саҳифани бармоқлари билан маҳкам сиқди. Бу бор-йўғи олти оятдан иборат қисқагина боб эди. У олтинчи оятни баланд овозда ўқиди: “Мана, Мен Илёс пайғамбарни Раббийнинг буюк ва даҳшатли куни олдидан сизларга юбораман: Ва у, Мен келиб ва ерни лаънат билан нобуд қилмаслигим учун оталар дилини фарзандларга ва фарзандлар дилини оталарга қайтаради”.
― Ҳа, ― ўйлади у, ― мен бунга ишонаман. Аммо, бу оталар дилини фарзандларга ва фарзандлар дилини уларнинг оталарига қайтаради, деган икки ибора нимани англатади экан?”
У Луқо баён этган Инжилдан 1:17га қаради ва Фариштанинг Яҳё Чўмдирувчи ҳақидаги башоратини ўқиди: “Ва у (Яҳё) оталар дилини фарзандларга қайтариш учун ва... ва... (У ичида ҳаяжон тўлаётганини сезди) ва осий бандаларнинг фикрини солиҳлар томон мойил қилиб...” ҳозирланиш бир халқни Раббимизга тақдим этиш учун, Илёс пайғамбарнинг руҳи ва қудрати ила Уни (Исони) олдида юриб келади...” Унинг жавоби шу ерда! Гуллар ўз гўзаллигини кўрсатиш учун ўз гулбаргларини очганига ўхшаб, бу оятлар ҳақиқатни очиб юборди. Яҳё Чўмдирувчи оталар дилини фарзандларига қаратди ― ҳа ана, у Яҳудийлар диққат-эътиборини оталари имонидан ҳам узоққа ― Худонинг Ўғли Исо Масиҳдаги янги, озод қилувчи имонга қаратди. Аммо Луқо баён этган Инжил 1:17да, Фаришта Малахиё 4:6ни келтирганида, у, Фаришта оятнинг ўртасида тўхтади. У оятни тугатмади, чунки Малахиё 4:6нинг иккинчи қисми Яҳё хизматига тегишли эмас эди. У келажак Илёсга қолдирилган эди, қайсики фарзандлар дилини орқага, уларнинг оталарига қаратади, ― ана, охирги куннинг ушбу Илёси охирги давр Христианларини ортга, уларнинг эътиборини Ҳаворий оталар Янги Аҳд черковида ўрнатган ўша имонга қаратади.
Бу, Яҳёдан Фарзийлар у Илёсми эканини сўрашганда, Яҳё у эмаслигини айтган фактни тушунтириб берди.5 Яҳё Малахиё 4:6нинг икинчи қисмидан эмаслигини кўзда тутган эди. У Масиҳнинг Иккинчи Келишини хабар берувчи Илёс эмас эди. Бу Илёс тўппа-тўғри, Раббийнинг буюк ва даҳшатли куни олдидан келадики, ундан кейин ер юзи печь каби ёнади.
5 Юҳанно 1:19-23
Исо ҳам Илёснинг бу алоҳида икки марта келиши ҳақида айтган эди. “Шогирдлари Ундан сўрадилар: нега уламолар, олдин Илёс пайғамбар келиши керак, деб айтадилар? Исо уларга жавоб бериб деди: Бу тўғри, олдин Илёс пайғамбар келиб, ҳамма нарсани йўлга қўяди. Лекин Мен сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон келган. Аммо одамлар уни танимай, у билан истаганларини қилишди. Худди шунга ўхшаб, Инсон Ўғли ҳам одамлар қўлида азоб чекиши муқаррардир. Шунда шогирдлар Исо уларга Яҳё пайғамбар ҳақида гапирганлигини англадилар”.6 Исо буни айтган пайтда, Яҳё аллақачон ўлдирилган эди. Шу учун, Исо, “Олдин Илёс келади ва ҳамма нарсани йўлга қўяди”, деганида, У бўлажак воқеалар ҳақида гапирган эди. Бундан ташқари, Яҳё ҳаммасини йўлга қўймади. У Мессиянинг келиши ҳақида хабар берувчи элчи эди. Бу келажакдаги Илёсда бевосита Масиҳнинг Иккинчи Келиши олдидан қайта тиклаш хизмати бўлади.
6 Матто 17:9-13 (Қирол Ёқубнинг янги таржимаси)
Мана шу куни сойлик ҳақида гапираётган ўзига хос Овознинг акс-садосини яна эшитди. У деди: “Ваҳийнинг биринчи, иккинчи ва учинчи бобларини ўқи”. Библиянинг охирги китобига мурожаат қилиб, Билли унга айтилган жойни ўқиди. Ўша ерда, Аппалачилар сойлигида Ваҳийнинг биринчи учта боби хушбўй ҳидлар гўзал бўстонини ва ҳақиқатини кўз-кўз қилиб, ўз гулбаргчаларини очиб юборди. У декабрни бошида бир ҳафталик махсус йиғилишларни режалаштирди. Раббий унга кўрсатганларини айтиб беролиши учун Жефферсонвиллига қайтиб келиб, қолган ҳафта давомида, Иосиф Флавий ва Броадбенднинг ишларини кўриб чиқди, ҳамда Хислоупнинг “Икки Вавилон”, Фокснинг “Жафокашлар китоби”, Хазелтайннинг черков тарихи, “Бу қандай бўлиб ўтди?” ва “Никейгача бўлган оталар, Никей ва Никейдан кейинги оталар” ва “Бизнинг имонимиз фактлари” деган Католик трактатлари каби Христианлик тарихи бўйича бошқа кўплаб китобларни қараб чиқиб, у тарихни тушунишини мустаҳкамлади. 1960 йил 4 декабрь, якшанба эрталаби, у Бранхам Чодирида Ваҳийнинг биринчи боби бўйича ваъз қилиб, Юҳанно ваҳийсига дастлабки маълумотлар, режалар ва мақсадини тузиб, у ушбу қатор ваъзларини бошлаб юборди. Ҳафтанинг қолган вақтида у ҳар оқшом биттадан черков даврини тушунтирганича, Ваҳийнинг 2-чи ва 3-чи бобларини ваъз қилди.
Билли Ваҳий китобининг муаллифи Исо Масиҳ эди, деб таълим берди. Юҳанно бор-йўғи, эрамизнинг 95-96 йиллари давомидаги қатор ваҳийларда кўрганларини ёзиб олди. Шу пайтда Юҳанно ҳозирги Греция ва Туркия чегараларидан унча узоқ бўлмаган, Эгей денгизидаги кичкина оролча ― Патмосдаги зиндонда ҳибс қилинган эди. Юҳанно деди: “Раббимиз Исонинг тирилиши қутланадиган кунда мен Илоҳий Руҳнинг таъсирида қолдим...”7 Билли ушбу парчада Раббийнинг тирилиши қутланадиган кун, ҳафтанинг еттинчи кунига тааллқли эмас, деб тушунтирди. Раббий куни ― бу Ваҳий 11:15 ― “Бу дунёнинг ҳукмронлиги Худовандимизга ва Унинг Масиҳига ўтди энди. У абадул-абад ҳукмронлик қилади”ни амалга ошириб, бажариб, Исо Масиҳ келиб, бу дунё устидан ҳукмронликни ўз қўлига оладиган инсоният тарихидаги лаҳзадир.
7 Ваҳий 1:10
Ўзининг биринчи ваҳийсида Исонинг шогирди Юҳанно Исо Масиҳни кўрганида, олдин ҳеч қачон Уни бундай кўрмаган эди. Юҳанно Исо Масиҳни етти шамдон ўртасида ва У ўнг қўлида етти юлдузни тутиб турганини кўрди. Унинг оқ сочлари ва қуёшдай балқиган юзи Унинг поклигини акс этар, ва Унинг тили қиличга ўхшаб кўринар, Унинг кўзлари оташ алангасидай чақнарди. Унинг кўринишидан Юҳанно қўрқиб ерга йиқилди.
Якшанба куни оқшомда Билли деди: “ Бугун эрталаб биз Исо Масиҳ Ваҳийси мавзусини олдикки, Қайсиники бизларга Худо абадул‑абад бор бўлиб турган “Мен Борман”ни, Олий Илоҳийликни очиб берди. Биз бунга Ваҳийнинг биринчи бобида эътибор бердик. Кимнинг Ваҳийси? Исо Масиҳнинг. У Ўзи ҳақида биринчи нимани очаяпти? У Осмон Худоси эканини ― уч қисмдан иборат худо эмас, балки битта Худо эканини очаяпти. У буни хатолик бўлмаслиги учун биринчи бобда тўрт марта айтаяпти. Сизнинг биринчи билиб олишингиз кераги, мана нима: Исо ― оддий Пайғамбар эмас; У ― кичкина худо эмас; У ― иккинчи даражали худо эмас ― У Худодир! Шу учун очиқлик келди, ва бизлар бугун кечқурун, қачонки биз Унинг Борлигини етти карра мужассамлашгани тимсолини ўрганар эканмиз, бу ҳақида гапиришда давом этамиз. Буни биз ўрганаётганда Худо бизларга ёрдам берсин. Мен буни тарих нуқтаи-назаридан ўрганиб чиқдим, аммо қараб туринг, қачонки мен бу ёқда, кафедрага мойланиш остида тураман”.
“Барча ваҳийлардан энг Буюги ― бу Раббий Исо Масиҳнинг Олий Худолигидир. Токи бунга ишонмас экансиз, сиз биринчи пиллапояга чиқолмайсиз. Пётр деди: “Тавба қилинглар, ва ўшанда Илоҳийликни кўрасиз. Исо Масиҳ номидан гуноҳларингиз кечирилиши учун, имон келтиринглар ва ўшанда сиз Руҳга киришга тайёр бўласиз”.8 Биринчи, сиз билишингиз керак бўлгани, ― бу Масиҳнинг Худолиги. Исо деди: Мен ― Ибтидо ва Интиҳодирман. Мен А дан Ягача борман. Мендан ташқари ҳеч ким бор бўлиб турмайди. Мен азалда бор эдим; Мен охирида бўламан. Мен бор бўлган, ҳозир бор ва келадиганнинг Ўзи ― Сарвари коинотдирман.9 Буни ўйлаб кўринг! Бу ўша, карнай нима деган бўлса, шу. Юҳанно, ҳушёр бўл. Сен Руҳга кирдинг. Сенга нимадир очилиши лозим. Бу нимади? Барча очиқликлардан биринчиси ― Мен Ибтидо ва Интиҳодирман. (О, гуноҳкор, бошингни эг, ҳали жуда ҳам кеч бўлмай туриб, тавба қил.) Аввало У Юҳаннога Ким яқинлашаётганини билишига йўл берди. Бу Подшоҳ Исоми? Подшоҳ Худоми? Подшоҳ Муқаддас Руҳми? У деди: Бу ҳаммаси Мен. Мен А дан Я гача борман. Ибтидо ва Интиҳо. Мен Абадий Боқийдирман! Ҳозир бир неча диқақадан кейин биз Уни Унинг етти карра мужассамлашганида кузатамиз. Унда кузатиб туринг, У Ким экан”.
8 Ҳаворийлар фаолияти 2:38
9 Ваҳий 1:8
Исо Ўзининг Олий Худолигини очгандан сўнг, У Юҳаннога етти шамдон етти жамоа эканини, Унинг қўлидаги етти юлдуз эса, бу жамоаларга (элчи) фаришталар, деди. Шунда У ҳар бир жамоатга мактуб айтиб турди. Булар Кичик Осиёдаги мажусий черковлар эди.10 Ушба ҳар бир алоҳида черковлардаги ҳолат еттита даврнинг ҳолатига мос келар ва Христианлик охири етгунича улар орқали ўтиб боради. Шу туфайли бу мактублар мажусийлар черкови учун еттита давр келиши ҳақида эълон қилди. Исо Ўз издошларига ҳар бир даврда, бу нарса зарур бўлганида, далда ва танбеҳлар берди. У шу билар бирга, ҳар бир даврдаги сохта черковдаги одамларга, ўша, қайсики улар ўзларини Христианлармиз дейди-ю, аммо аслида ундай бўлмаганларга ҳам мурожаат қилди.
10 “Мажусий” сўзининг маъноси “Яҳудий бўлмаган” деганини билдиради.
“Эфес жамоаси фариштасига ёз...” ― деб, Исо айтиб турди. Бу дегани, ҳар бир черковда фаришта бор эди. Фаришта деган сўз элчини англатади. Бу самовий элчилар эмас эди. Юҳанно пайғамбар самовий фариштага мактуб ёзишига зарурат йўқ эди. Аслида бу фаришталар одамлар эди, ҳар бир давр учун биттадан элчи. Билли черков даврларини ва элчиларни тарихий тартибда жойлаштирди:
1. Ваҳий 2:1-7 Эфес эрамизнинг 53 – 170й.й. Павел
2. Ваҳий 2:8-11 Измир эрамизнинг 170 – 312й.й. Ириней
3. Ваҳий 2:12-17 Пергам эрамизнинг 312 – 606й.й. Мартин
4. Ваҳий 2:18-29 Тиятира эрамизнинг 606 – 1520й.й. Колумба
5. Ваҳий 3:1-6 Сардис эрамизнинг 1520 – 1750й.й. Лютер
6. Ваҳий 3:7-13 Филадельфия эрамизнинг 1750 – 1906й.й. Уэсли
7. Ваҳий 3:14-22 Лаодикия эрамизнинг 1906 - ?й.й. “Илёс”
Биринчи черков даврига Павел элчи эди. У Христианликни қабул қилиши билан, Раббий Павел ҳақида шундай деган эди: “Мана бу одам Менинг Исмимни турли халқлар, подшоҳлар ва Исроил ўғиллари олдида улуғлаш учун танланган қуролимдир”.11 Дастлаб Павел Яҳудийларга ваъз қилди. Улар унинг мактубини, номасини инкор этган эдилар, у шундай деди: “Худонинг Каломини биринчи навбатда сиз, яҳудийларга тарғиб қилмоқ керак эди. Аммо сизлар Уни рад қилиб, ўзларингизни абадий ҳаётга нолойиқ қилдингизлар. Шундан буён биз бошқа халқ вакилларига мурожаат қиламиз. Чунки Худованд Тавротда бизга васият қилиб деган: Сени турли халқларга нур беришга қўйдим, Замин четларига қадар нажот келтиргин дея”.12 Павел бутун Кичик Осиё бўйлаб мажусийлар орасида черковларга асос солди. Шу билан бирга, у ўз мактубларида Христианлик эътиқодига таъриф берди. У ўзининг Римликларга мактубида шундай деди: “Энди дунё халқларидан бўлган сизларга хитоб қиламан: мен ғайрияҳудийларнинг ҳаворийси бўлиб, бу хизматимни фахрли деб биламан”.13
11 Ҳаворийлар 9:15
12 Ҳаворийлар 13:46-47
13 Римликларга 11:13
Биринчи давр эрамизнинг 53 йилларига яқин, Павел Эфесда черковни ўн иккита имонга кирганларни Христианлик таълимоти, асосларига ўргатиши билан бошлаб тузилди. У уларга Исо Масиҳ Исми ҳақи сувда чўмилиб имонга келиш ва Муқаддас Руҳдан руҳий чўмдирилишдан бошлаб таълим берди.14 Эфес деган ном “тинчланиш ва бўшаб кетиш” маъносини билдиради. Биринчи давр, бошида Павел Исо Масиҳдан ваҳий бўйича қабул қилган Хушхабарга эргашди; аммо кейинроқ Христианлар бошқа Хушхабарни ваъз қилган ўзга ўқитувчиларни эшитиб, йўлдан оздилар.15 Мана нима учун Исо биринчи черков даврига: “Бироқ сенга бир эътирозим борки, сен илк муҳаббатингдан айнидинг”16 ― деган эди. У ундаги баъзи хислатларни мақтайди: “Лекин сендаги яхши фазилат шуки, сен николайчиларнинг ишидан нафратланасан. Мен ҳам улардан нафратланаман”17
14 Ҳаворийлар 19:1-2
15 Галатияликларга 1:6-24; 2:1-10
16 Ваҳий 2:4
17 Ваҳий 2:6
Николайчи иккита юнонча сўздан иборат: бўйсундириш, енгиш деган маънони билдирувчи ― Никао; ва кишилар (яъни оддий Христианлар) деган маънони англатувчи ― Лаос. Бу Николайчилар аста-секин Муқаддас Руҳ раҳбарлигини одамлар раҳбарлигига алмаштириб, одамларни бўйсундириб олдилар. Қандай қилиб Худонинг Ўзи тузган ўша черковда бундай ўзгариш бўла олади? Мана шу саволга жавоб бериш учун Билли Худонинг ҳар бир ишини бошида турлича ниятлар билан, ― худди Қобил ва Ҳобил, Эсов ва Ёқуб, Исҳоқ ва Исмоил каби турлича ниятли иккита биродарни юзага келтирганини кўрсатиш мақсадида Ибтидо китобидан фойдаланди. Ҳар сафар шундай бўлганида, битта биродар Худонинг ҳақиқий уруғи бўлса, иккинчиси худди шу вақтда шундай бўлмас эди, аммо иккала биродар ҳам Худони севаман дейишар эди.
Исо Масиҳ хизмати Симон Пётр ва Искариотлик Яҳудони юзага келтирди. Шунга ўхшаб, биринчи черков даври ҳам ниятлари фарқ қиладиган биродарларнинг кўплаб йиғилишларини юзага келтирди. Сиз уларни “имонли ва сохта муғомбир” дейсизми, “руҳий ва танавий Христианлар” дейсизми, “ҳақиқий ва ёлғон новда” дейсизми, “буғдой ва бегона ўтлар” дейсизми, “эс-ҳушли ва овсар қизлар” деб атайсизми, ― буларнинг барчаси биргина нарсага бориб тақалади: бир биродар руҳий чекинма орқали янгидан туғилган, бошқаси эса ақлий тушунчаси билан ишонади. Буни бошқача айтса, бир биродар Муқаддас Руҳга тўлган, бошқа биродар эса тўлмаган. Мана шу тарзда Николайчилар руҳи черковга билдирмай кириб келди. Руҳий кечинма олиш ўрнига, баъзи бир хил одамлар ақлий истаклари ва ёки сиёсий манфаатлари сабабидан Христиан бўлиб олдилар. Улардан айримлари ўз биродарларини бошқариб туриш мақсадида, раҳбарлик иерархиясини ўрнатдилар. Иблис черковга суқулиб кириш учун, ушбу дунёвий Христианлар ва уларнинг сиёсий системасидан фойдаланди.
Билли тарихни ибодатлар қилганича ўргана туриб, у бошқа олтита черков даврига элчиларни билиб олди. Павел уни библиявий намунаси эди. Павел черковнинг биринчи даврига элчи эди. Чунки унинг хизмати таълимотида ҳам, амалда ҳам энг кўп мос келар эди. Шу учун у ўзи яшаган ўша черков даври учун фаришта бўлиши керак. Мана шу белгиси бўйича Лион Епископи, Ириней, шубҳасиз, черковнинг иккинчи даврига элчи эди. Ириней Павелнинг шогирди эди. Унинг “Бидъатга қарши” деган китоби ўша вақтдаги кўпчилик Христианлар ўзбошимча ўқитувчилар изидан кетиб қолмай, Павел таълимотига содиқ қолишлари учун жуда катта таъсир қилди.
Измир даври мобайнида (эрамизнинг 170 – 312 й.) иблис Христиан черковини икки йўналишда ― ташқи томондан таъқиб қилиш билан ва ичкаридан алдов билан ҳужум қилди. Алдамчилик унинг энг кучли қуроли эди. Ириней ва бошқаларнинг урунишларига қарамай, ёлғон новда токи у ниҳоят, император Константин бошқаришида ғалаба қилмагунича, кучайгандан-кучайди. Константин Христианликни сиёсий манфаатлар мақсадида, уни давлат динига айлантириб, Христианликни қабул қилди.
Биринчи даврда Николайчилар иши кўринишида бошланган ўша нарса, учинчи ёки Пергам даврида яхши шаклланган таълимот бўлди.18 Энди давлат черкови руҳонийлар иерархиясига айланиб, ташкиллашган эди: папа, кардиналлар, епископлар ва руҳонийлар. Константин ушбу давлат черковини Католик Черкови деб атади. 325 йил Никей Соборидан бошлаб, черков таълимоти юқоридан қуйи поғонагача, уни қонун сифатида тасдиқлаш учун давлат ҳокимиятидан бутунлай фойдаланиб, уни яъни таълимотни қонун каби қабул қилинган эди. Ҳаммасидан ҳам ёмони шу эдики, Константин ўзининг империясида барчага ёқадиган, маъқул бўладиган динни тузишга уриниб, Христианликни мажусийлар билан аралаштириш, қўшиш мақсадида, черковга таъсирини ўтказди. Католицизм ҳақиқатан ҳам Христианликни мажусийлик формасидир. Тур шаҳрилик Мартин, қайсики Пергам даврига элчи эди, черковнинг бундай чатиштирилишига жасорат билан қарши турди. Католик черкови таълим бериш марказларини назорат қилиб турганлиги сабабидан, ҳақиқий новдага Ҳаворийлар таълимотини асраш, ушлаб туриши борган сари қийинлашаверди. Қоронғу ўрта аср учун барча шарт-шароит тайёрланган эди.
18 Ҳаворийлар 2:15
Тиятира черкови даври 606 йил бошланди ва 900 йилдан кўпроқ давом этди. Тарихчилар бу даврни шунга мос равишда Қоронғи Ўрта асрлар даври деб аташди, чунки Худони Каломини нури пасайиб, шунчалик камайдики, ҳаттоки қарийб бутунлай ўчаёзди. Рим католик черкови махкам тўқилган ташкилот бўлиб равнақ топди ва қудратли бўлиб, оддий халқдан Худо Каломини яшириб, одамларни бошқариш учун догмаларни, диний хурофот ва қўрқитиш йўлини ишлатиб, Европа устидан ҳукмини ўтказди. Бироқ, ҳатто бу қоронғулик Худонинг умумий режасига мувофиқ келди. Исо деди: “Агар буғдой дони ерга тушиб ўлмаса, у бир донлигича қолади. Агарда ўлса, кўп ҳосил беради”19. Биринчи черков даврида экилган Худонинг Каломи Уруғи энди ўлди ва чириди, аммо, ушбу дастлабки уруғдан яширин черков куртаклади ва томир ёйди. Шотландияда бўлган Колумба, бу тўртинчи даврга бўлган элчи, ҳаттоки қоп-қоронғуда ҳам барча келишмовчиликларга қарамай, ҳақиқий черков, Худонинг ҳақиқий уруғи жон-жаҳди билан матонат билан ривожланади ва ғалаба қилади, деб айтди.
19 Юҳанно 12:24
Ниҳоят, ерга дафн бўлган ҳақиқий куртак ер юзига нозик ям-яшил ўсимта чиқарди. Сардис даври 1517 йилга яқин бошланди, қачонки унинг элчиси ― Мартин Лютер деган ёш католик руҳонийси Рим Католик Черковига қарши ўзининг протестларини ёзиб, уларни Германиянинг Виттенбургдаги барча черковлари деворларига михлаган эди. Бунинг кетидан бўлган жамоатчилик мунозаралари, христианлар дунёсини ларзага келтирди. Кўп асрлар давомида католик черкови одамларни улар ўз қутқарилишларига маълум бир амалларни бажариб, эришсинлар деб ўргатиб келган эди. Лютер бунга қарши норозилик билдирди. У муқаддас Певел мактубларидан ўқиб берди: “Ҳа, сизлар Худодан иноят топиб, имонингиз туфайли қутулгансизлар. Бу ― Худонинг инъоми, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: Мен савоб ишларим туфайли қутулганман, деб мақтанмасин”.20 Лютер Павел билан қутқарилиш фақат Исо Масиҳга ишониш орқали келади, деганида рози эди.21 Афсуски, Лютернинг издошлари ҳам католик черковини ўлимга олиб келган худди ўшани такрорладилар: улар Муқаддас Руҳни сиқиб чиқарган раҳбарлик қилиш системасини туздилар. Шу учун Исо Сардис даврига шундай деди: “Сенинг ишларингни биламан. Сенинг гўё тирик деган номинг бор, аммо ўликсан”.22 Натижада Лютеран черков даври ҳам худди рим-католик черкови каби сиёсат оқлайдиган одамлар тазйиқи остида, ўликка айланиб қолди.
20 Эфесликларга 2:8-9
21 Римликларга 1:17; Галатияликларга 3:11; Ибронийларга 10:38
22 Ваҳий 3:1
Филоделфия церкови даври 1750 йилларга яқин бошланди. Унинг элчиси Жон Уэсли эди. У Англиядаги черковда хизматчи эди. Уэсли кимнингдир Мартин Лютерни Павелнинг Римликларга мактубига муқаддимасини ўқиганида, эшитиб қолди. Павел ва Лютер Уэслини Исо Масиҳга “қутқарадиган имон”ини қабул қилишига илҳомлантирди. Уэсли Англияда ва миссионерлик программалари орқали дунёнинг бошқа қисмларидаги минглаб одамларга ушбу “қутқарадиган имонни” узатиб, қолган умрини шунга бағишлади. Мана нима учун Исо Филоделфия даврига шундай деди: “Сенинг ишларингни биламан. Мана, олдингдаги эшикни очдим, уни ҳеч ким бекита олмайди”.23 Лекин Уэсли Лютернинг мактубига яна бир томонини қўшди. Уэсли нажот топишдан кейин, қайсики одамга Исо Масиҳга ишонганидан келади, одам муқаддасланишга қараб ҳаракат қилиши керак деб ваъз қилар эди. Бошқа сўз билан айтганда, одамлар, қайсики, ҳақиқатдан ҳам Исо Масиҳни ўз Қутқарувчиси деб қабул қиладилар, улар муқаддас яшайдилар, муқаддас умр кечирадилар.24 Уэслининг Художўйликка бундай методик муомаласи туфайли, унинг издошлари ўзларини Методистлар деб атадилар. Охир-оқибат, улар ҳам Худо Руҳини қисиб қўйиб, черков бошқаришида рим-католик черковининг бир тури бўлиб қолдилар.
23 Ваҳий 3:8
24 Юҳанно 17:17; 1-Солоникаликларга 4:3-4; 5:23; 2-Солоникаликларга 2:13; 1-Пётр 1:2; Ёқубнинг 2:17-20
Лаодикия черкови даври 1906 йилда бошланди. Ўша йили Худо Калифорния штати, Лос-Анжелесдаги Азус Стрит Миссияда бир гуруҳ одамларида Муқаддас Руҳ инъомларини тиклади.25 Мана шу кичкинагина Христианлар гуруҳидан бошлаб, Руҳнинг инъомлари бутун дунёни уйғотиб, черковдан-черковга тез тарқалиб, ҳозирги замон элликчилар ҳаракатига айланди. Афсус, кўп нарсани ваъда бериб бошлаган нарса, охир-оқибат олдинги даврлар сўқмоқларидан эргашиб, деноминацияга айланди. Элликчилар ўз ҳаракатларини ташкил қилдилар, таълимотга эга бўлган ўз деворларини қад кўтардилар, тўсиқлар ўрнатдилар, чеклайдиган бетон устунчаларини мустаҳкамладилар ва эшикларини шундай ёпиб олдиларки, шундан Муқаддас Руҳ улар янада кўпроқ юқори асосларга элта олмади. Исо Лаодикия даври черковини шундай деб айблади: “Сен иссиқ ҳам, совуқ ҳам эмас, балки илиқ бўлганинг учун сени оғзимдан чиқариб юбораман. Сен: “Бойман, бойиб кетдим, ҳеч нарсадан камим йўқ”,― дейсан-у, аммо аянчли, ачинарли, қашшоқ, кўр ва яланғоч эканлигингни билмайсан!”26 Еттинчи черков даври шунчалик ташкиллашиб кетганидан, Исо ичкарига киришни истаб, Ўзининг ташқарида эканини кўрсатади. “Мана, Мен эшик олдида туриб, тақиллатяпман. Кимда-ким овозимни эшитиб, эшикни очса, Мен унинг ёнига кираман. Мен у билан, у Мен билан кечки овқатни баҳам кўрамиз”.27
25 Ҳаворийлар 2:3; 19:6; 1-Коринфликларга 12:10
26 Ваҳий 3:16-17
27 Ваҳий 3:20
Лаодикия ― Исо Масиҳ ерга қайтиши олдидан энг охирги черков даври бўлиб, бу сафар ҳукм учун келади. Худо Малакиё орқали шундай деди: “Мана, Мен сизларга Раббийнинг буюк ва даҳшатли кунлари олдидан Илёс пайғамбарни юбораман: ва у фарзандлар дилини оталари имонига қайтаради...” Шундай қилиб, еттинчи черков даври элчисида ҳам худди Яхё Чўмдирувчида бўлганидек, Илёснинг руҳи бўлади.
Билли шундай ўқитар эди, “Қачонки бу буюк Илёс шу давр охирида келганида, у Элликчилар мактубини фарзандлар дилини оталар имонига қайтариш учун олади. У Лаодикия Христианларига танбеҳ беради, чунки улар аввал бошдаги имонни сақламадилар”.
“Мен ўзимга ўзим кўп марта савол берганман: Унда бу одам оддийгина ваъзхон бўладими? Илёс ваъз қилмаган, балки мўъжизалар қилганди. Аммо, қачонки унинг руҳи Яхёда бўлганида, у ваъз қилган эди ва лекин ҳеч қандай мўъжиза бўлиб ўтмаган эди. Нима учун? Исо унинг ортидан келди ва У мўъжизалар қилиши лозим эди. Малакиёда айтилади; “Чунки сизларга, Менинг Исмимдан қўрқувчиларга, солиҳлик Қуёши Унинг этакларидан шифолар бўлиб порлайди”. Яхёга мўъжизалар қилишнинг зарурати йўқ эди; у фақат Масиҳ келишидан дарак берди”.
Яхёга ўхшаб, бу охирги вақт Илёси тушунарсиз бўлади. У Раббий олдида шундай буюк, кучли одам бўладики, баъзи одамлар адашиб уни Мессия деб қабул қилади.28 Илёсда қанақа феъл-атвор бўлади? Биринчидан, у кучли пайғамбар бўлади, қайсики Худо Каломига нисбатан содиқ қолади, чунки Илёс ҳамда Яхё содиқ бўлган эди. Аломат ва мўъжизалар қилиб, у фарзандлар дилини Элликчи оталар имонига қаратади. У замонавий модали аёллардан нафратланади. Илёс Изабелдан нафратланганди. Яхё Иродиадани ёмон кўрган эди. Бу иккала одам ҳам ― ўша руҳдаги пайғамбарлар мана шу христиан деноминацияларига ўхшаган, ташкил этилган динни ёмон кўришарди. Уларнинг Руҳида нимадир бунга норозилик қилар эди”.
28 Луқо 3:15; Юҳанно 1:19-20; 3:28
“Илёс ҳамда Яхёга ўхшаб охирги вақтнинг бу пайғамбари одам оёғи етмаган жойлар табиатининг ҳаваскори бўлади. У одам томонидан ўргатилган бўлмайди. Фесвитялик Илёс ўргатилган одам эмас эди; худди шундай Яхё Чўмдирувчи ҳам.”29
29 Луқо 1:80
“Бу пайғамбар ҳам кайфияти ўзгаришига осон кўнадиган одам бўлади. Илёсда ҳам, Яхёда ҳам кайфиятида ўзгаришлар бўлган эди: “Илёс Изабелдан қочганида ўзини ғамгин ҳис қилган эди. Яхё Ҳирод зиндонига тушганида ғамгинликка, ташвишга тушган эди.”30
30 (Юҳанно 1:29-36) Яхёда турмада шубҳа пайдо бўлишидан олдидан, у олдинроқ, Исо Худонинг гуноғни сотиб оладиган Қўзиси деб эълон қилган эди.
“Биринчи Илёс Исроилнинг мажусийлар бошқаришидан қутулишига тайёр бир пайтда келган эди. Яхё ҳам Исроилнинг озод бўлиши арафасида келди. Яхё деди: Мен ― Масиҳ эмасман, аммо мен Унинг олдидан юборилганман. Келин кимга тегишли бўлса, куёв ўшадир; лекин куёвнинг ёнида туриб унга қулоқ солган дўсти куёвнинг овозини эшитибоқ, севиниб қувонади. Худди шундай менинг қувончим энди комил бўлди. Масиҳ улғайиши, мен эса пасайишим керак.”31 Яхё ўзи ҳақида тўппа-тўғри Раббий келиши арафасида, Раббийнинг Исроил олдида намоён бўлиши вақтида эълон қилиб, ваъз қилди.
31 Юҳанно 3:22-30
Шу ҳафта давомида Билли мактаб доскаси ва оқ бўрдан ёруғлик миқдорини (руҳий ҳақиқатни) ҳар бир черков даври учун кўрсатди. Доскада бирин-кетин еттита айлана чизиб, у ҳар бир айланани чизиқ билан иккига бўлди ва ва юқори қисмини бўр билан штрихлади, у штрихлаб ҳар бир даврдаги нур миқдорини билдирар эди. Биринчи черков даврини билдирадиган биринчи айлананинг тўртдан уч қисми ёруғ ва тўртдан бири қоронғи эди. Иккинчи айланачада ёруғлик ва қоронғулик тахминан баробар эди. Учинчи айланада тўртдан бир қисми ёруғ, тўртдан уч қисми қоронғи эди. Тўртинчи черков даврида айлана юқорисида нурнинг юпқагина тасмачасидан ташқари қарийб ҳамма жойи бутунлай қоронғи эди. Бешинчи даврда нур миқдори озроқ кўпайди ва олтинчи даврда яна бироз кўпайди, аммо еттинчи черков даврида у яна камайдики, айлана чегараси бутунлай қоронғи бўлди.
1961 йил, 8 январ, якшанба эрталаби Билли Ваҳийнинг Тўртинчи боби бўйича ўзининг учинчи ваъзини қилди, у ваъзини “Раҳм-шафқат ва Ҳукм тахти” деб атади. У эндигина ваъзини тугатган ва касаллар учун ибодат қилмоқ бўлаётган эди, шу пайт хонанинг охирида Олов Устуни пайдо бўлди ва у худди кичикроқ қуёш кўринишидаги нур таратаётган шар ўлчамига қадар кичрайди. Билли уни биринчи бўлиб кўрди, чунки у одамларга қараб турган эди. Ўриндиқларда тахминан 350 одам ўтирган эди. Улар ғайритабиий Ниманидир шу ердалигини ҳис қилиб ҳаяжонландилар ва безовталаниб пичирлай бошладилар. Кейин улардан баъзилари кафедра ортида деворда пайдо бўлган Нурни кўрдилар. Глэдис Даух қичқириб юборди. Билли ўгирилиб қаради. Унинг орқасида девордаги бу Нур, хона охиридаги Нур каби унчалик кучли эмас эди, аммо у ҳам худди шундай хос характердаги эди, шубҳасиз. Билли ўша ерда ўтирганларга орқасидаги девордаги Нур хона охиридаги ғайритабиий Нурнинг акси эканини тушунтирди. “Сизлар биттани, мен эса иккитани кўряпман”, ― деди.
Бир қатор ваҳийлар кела бошлади. Бу пайтда Билли ваҳий воқеаларни қандай очишини айтиб берар эди. У деди: “Бу ерда, мана бу линия остида, бу Нурга қараб бир одам ўтирибди. У унга жуда қаттиқ таассурот қолдирди. У Индиана штати, Сеймур шаҳридан ва унда инсульт бўлиб ўтган эди. Жаноб, агар сиз ишонсангиз, Худо сизни ушбу иньсултдан шифолайди. Омин! Энди ишонинг.”
“Хоним, сиз бутун юрагингиз билан ишонасизми? Агар Раббий Худо, еру-осмон Тангриси сизга Худо шу ерда ҳозирлигини исботлаш учун менга нимадир қилишимга йўл берса, ўшанда сиз бутун қалбингиз билан ишонасизми? Сизда, менопауза билан боғлиқ асабий ҳолат. Исо сизни шифолайди.”
“У билан уни ёнида аёл ўтирибди... сиз ҳам бу ёқлардан эмас; сиз Кентукки штати, Сомерсет шаҳридансиз. Мен сизга нотаниш бўлишимга қарамай, сиз эмас, шифоланишни истаган ― бу сизни ўғлингиз эканини биламан. У Виржиния штатида. Унда яралари бор, ва у билан яна бир нарса жойида эмас ― у қутқарилмаган. Сиз ҳозир у учун ибодат қилаяпсиз. Бейкер хоним, Сомерсетга қайтинг, ва бутун қалбингиз билан ишонинг, ва Исо Масиҳ ўғлингизни соғайтиради”.
У шу алпозда тахминан ўн беш дақиқалар узлуксиз ваҳийга кириб-чиқиб гапиришда давом этди. Ваҳийлар орасида у бу ғайритабиий Нур шари бинонинг охирида қандай ўзгаришини кузатиб турди. У аста-секин қуёш тутилганида бўладигандек қоронғуланди. Орқасида уни аксида ой тутилганидагига ўхшаш худди шундай ўзгариш бўлди. Ҳар сафар, Билли ваҳийдан чиққанида доиранинг катта қисми қоронғилашганини кўраверди. У учинчи ваҳийдан чиққан пайтида, хонанинг охиридаги бу “кичкина қуёш” қарийб бутунлай соя билан ёпилган эди, у фақат озгина қисмидагина ўша аввал бошдаги каби нур сочар эди. Яна иккита ваҳийдан кейин у озгина ёрқинроқ порлади, аммо кейинги ваҳийдан кейин у қоронғилашди ва тўлиқ ғойиб бўлди. Бу Нурнинг етти стадиясининг ҳар бири Билли доскада чизган черков даврлари айланачаларига мутлақо ўхшаб кўринди.
Йиғилишдаги кўпчилик кишилар, Глэдис Даух ҳам, кафедра ортида девордаги бу нурнинг қоронғулашганини кузатиб турдилар. Улар барча етти стадияни кўрдилар, охирги стадия тўлиқ тутилган қоронғулик эди. Билли бу нарсани тимсол қилиб тушунтирди: қуёш Масиҳни ифодалайди, ой бўлса черковни ифода қилади. Ой ўз нурига эга эмас; у бор-йўғи қуёш нурини акс этади. Шунга ўхшаб Черков бор-йўғи Масиҳ нурини акс этади.