Худонинг тушунтирилган Моҳияти
83 БОБ
1961
1961 ЙИЛ ЯНВАРИ ўрталаридан бошлаб, Уилльям Бранхам Техас штати, Бомонт шаҳрида бир ҳафта ваъз қилди; ундан кейин Аризона штати, Финикс ва Тусонда иккита оқшом; ундан кейин Калифорния штати, Лонг-Бичда икки ҳафта, Худо черковлари Биринчи йиғилишларида ваъз қилди. Шанба оқшомида, 1961 йил 11 февралида у Лос-Анжелосдаги Клифтон кафесида ўтказган Тўлиқ инжилчи ишбилармонлар Жамиятининг нонуштаси вақтида бир неча юз одамга мурожаат қилди. Унинг мактуби кейинги кечқурун уни телевидения орқали кўрсатиш учун, киноплеёнкага ёзиб олинган эди.
У бутун мамлакатга мурожаат қилишини билиб, бу имкониятдан ўзи 7 черков даврларидан билиб олганларини озроқ баҳам кўриш мақсадида фойдаланди. У бу деноминация ва ҳақиқий Христианлик ўртасидаги фарқни тушунтирди ва иблиснинг черковга бирлаштириш ва уни, яъни черковни ўз ичидан алдаш йўли билан Масиҳни мағлуб қилишга ҳаракат қилганини кўрсатди. Билли мавзу сифатида Юҳанно баён этган Инжилнинг 15 бобидан 4-чи ва 5-чи оятларидан фойдаланди, у ерда Исо шундай деган эди: “Мен билан алоқада бўлинглар, шунда Мен сизлар билан алоқада бўламан. Токда қолмаган новда ўз-ўзидан ҳосил беролмайди: шу сингари, агар сизлар Мен билан алоқада қолмасангизлар, ҳосил беролмайсизлар. Мен ― ток, сизлар ― новдасизлар. Ким Мен билан алоқада бўлиб, Мен у билан алоқада бўлсам, у кўп ҳосил беради. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар”. Одатда ушбу Ёзув жойи алоҳида Христианлар учун ва уларнинг Масиҳ билан ўзаро алоқаси ҳақида ишлатилар эди. Бугун Билли буни черков даврлари давомидаги черковларга ва уларнинг Масиҳ билан ўзаро муносабатларига нисбатан кўллаб, у олдинга бир қадам қўйди. Қачонки одамлар бир гуруҳларга тўплансалар ва биргаликда кимни ортидан боришни танласалар, унда бу гуруҳлар ўз ниятларини акс этадиган мевалар келтиришади.
Мана шу нуқтаи-назарни изоҳлаш учун, Финиксда ўтган ҳафта жаноб Шэрритнинг уйида кўрган ғалати дарахт ҳақида гапириб берди. Бу дарахтнинг ҳар битта шоҳи ҳар хил турдаги цитрус меваси келтирган эди. Билли жаноби Шэрритдан, бу қанақа дарахт эканини сўраганида, у апельсин дарахти деди. Аммо унинг танасига кўплаб бошқа цитрус шохлари пайванд қилинган ва ҳар бир шох қайси дарахтдан олинган бўлса, ўшанга хос мева келтирган эди. Билли сўради, ҳар бир шох кейинги йилда апельсин келтирадими? Тана апельсин дарахти бўлишига қарамай, ҳар бир пайванд қилинган шох алоҳида ўзига хос мева: апельсин, мандарин, грейпфрут, лимон ва лайма меваларини беради, деди жаноб Шэррит. Бироқ қачонки апельсин дарахти янги шох чиқарса, бу шох апельсинлар беради.
Ундан кейин Билли Лос-Анжелосдаги аудиториясида ҳам шу ҳақида параллел гапирди. У деди: “Исо Масиҳ ― бу Ҳаёт Дарахти. Қачонки бу Дарахт Ҳаворийлар Китобида бошланганида, барча шохлар айнан ўша мевани юзага келтирди, ― яъни улар Библияга ишонадиган, Муқаддас Руҳга тўлган Христианларни келтирди. Шундан кейин иблис черковга суқулиб кирди ва танага бошқа шохларни пайванд қилиш учун ўз таъсирини ўтказди. Охир-оқибатда бу шохлар қуйидагича номларни олишди: католиклар, лютеранлар, методистлар, баптистлар, пресвитерлар ва бошқалар. Улар лимонлар, грейфрутлар ва барча, нима тўғри келса ўшани юзага келтирдилар. Кўряпсизми, улар Христианлар деб аталади ва ўзлари туғилган Дарахт ҳаётидан дабдаба билан ўсиб, катталашиб кетадилар, аммо улар ўз деноминацияси мевасини келтиради. Аммо, агар бу апельсин дарахти қачондир яна битта шох чиқарса, у аввал бошда мева келтирганига ўхшаб апельсинлар беради”.
Ваъзини тугатиб, у яқинроқдагиларни қўлини қисиш учун микрофондан кетди. Микрофонда турган одам, Худо черкови бош назоратчиси баланд овозда: “Ўйламанки, Бранхам ака ҳақиқатан ҳам шуни назарда тутмагандир. Ахир Павел, биз барчамиз дарахтга пайвандмиз демаганмиди?” ― деди.
Билли назоратчига бурилди ва деди: “Мен айнан шуни назарда тутяпман, жаноб. Бу “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ”. Павел, бизлар яхши зайтун дарахтига пайванд бўлган ёввойи зайтун новдаларимиз, деди.32 Аммо зайтун у зайтундир, шу учун мен гапирётганим бу ҳақда эмас. Худо ҳали ҳам апельсин дарахтида лимон, лайм ёки грейфрутлар мевалари эмас, балки апельсинлар ўсишини истайди. Мен сизларга матал қилиб айтдим”.
32 Римликларга 11:17-24
Худди шу маҳал унга қараб ёшгина одам келди ва Биллини қўлини сиқди. “Бранхам ака, ― деди у, ― мени исмим ― Дэнни Генри, ва мен фақат сизга қўшиламан демоқчиман. Бу нарса куфрликдай эшитилмас деб умид қиламан, аммо сизнинг ваъзингиз Ваҳий китобининг йигирма учинчи боби бўла олар эди”.
Билли ёш одамга мақтов гаплари учун, гарчи бу нарса уни озроқ уялтирган бўлса-да, миннатдорчилигини айтди, чунки Ваҳий китобида фақат 22 та боб бўлиб, Худо эса ҳеч нарса унга қўшилмаслиги ва ундан олинмаслиги лозим деган эди. Дэнни Генри костюмда ва оқ кўйлакда эди. У капалакнусха галстук таққан эди. Унинг қора сочлари, квадрат чакаги ва чиройли юз тузилиши уни кино-юлдуз каби етарлича чиройли қилган эди. У бир қўлини Биллининг елкасига қўйди ва сўради: “Бранхам ака, мен сиз учун ибодат қилсам бўладими?”
“Албатта, биродарим”. Дэнни тилидан ғалати товушлар чиқиб кетиши олдидан инглиз тилида фақат битта ёки иккита гап билан ибодат қилди. У микрофонга етарлича яқин турган эди, шу учун залда бўлган барча одам бу оҳангдор тилни эшитдилар. Бу нима бўлганида ҳам, бу инглиз тили эмас эди. Ўттиз сония ўтиб, Дэнни гапиришни тўхтатди ва худди нимадандир уялгандай, зални тикилиб қараб чиқди. Кимдир сўради: “Бу қанақа тил экан-а?” Дэнни деди: “Мен билмайман”. Кимдир яна айтди: “У ўзга тилда гапирди”. Қўшни столда ўтирган йирик аёл турди ва шундай деди: “Бу ўзга тил эмас эди; бу француз тили эди. Мен буни биламан, чунки мен Швейцариянинг Люцернида туғилганман ва француз тили менинг она тилим. Менинг исмим Аннета Лонг, ва энди, ҳозир мен Луизианада яшайман. Йигит, қаерда сиз бундай ғалати французча шевани ўргангансиз?”
“Мен ҳеч қанақа французчани билмайман, ― озроқ тортиниб деди Дэнни Генри, ― аммо худди шу нарса ўтган ҳафта Финиксда, Тадбиркорлар съездида ҳам бўлиб ўтган эди. Баптистлар черковида менга бу нарсаларни ўргатишмаган”.
Бошқа бир столчадан кўзойнакли одам турди ва: “У аёл тўғри айтяпти; бу одам французча шевада гапирди. Менинг исмим ― Джон Вилдрианн ва мен Бельгияда, Лигада туғилганман; шу учун француз тили менинг ҳам она тилим”, ― деди.
Хонанинг охиридан яна бир келишган одам турди ва ўзини Виктор ЛеДо, француз, Нью-Йоркда, БМТ биносида француз тили таржимони сифатида ишлайман деб таништирди. У ҳам ўша одамнинг сўзларини тушунганини айтди.
“Шошманглар, ― деди Билли. ― Бирор киши бирор нарса демай туриб, мен истардимки, сизлар, француз тилини билувчилар, бу башоратни қоғозга ёзсангиз. Шунда биз, сизларни ҳар бирингизни ёзганларингизни таққослаймиз”. Кимдир қоғоз ва ручка олиб келди ва уч киши столда ўтириб, нимани эшитишган бўлса, ёздилар. Учала фикр ҳам, тиниш белгиларигача мос келди. Башорат шундай эди:
Сен тор йўлни, анчайин оғир йўлни танлаганинг туфайли, қайсики бу йўл билан сен ўз қароринг бўйича бординг, сен тўғри ва аниқ қарор қилдинг, ва бу ― Менинг йўлим. Мана шу муҳим қароринг туфайли сени осмоннинг йирик қисми кутмоқда. Қанчалик шонли қарорни қабул қилдинг. Бу нарса Илоҳий севгида ғоят зўр ғалабани бағш этадиганни ўзидир.
Уилльям Бранхам 1961 йил апрелини кўпроқ қисмини Иллинойсда ўтказди. У Иллинойснинг Уэслиан университетида бир ҳафта ваъз қилди. Шанба куни, 22 апрелда, у Чикагода Тўлиқ Инжилчи Тадбиркорлар Жамияти ҳомийлигидаги бир ҳафталик шифоланиш кампаниясини бошлаш учун келди. Биринчи йиғилишидан кейин меҳмонхонадаги хонасига у кечки соат бирларга яқин қайтди. Шаҳар устида момоқалдироқ гумбурлар эди. Вақти-вақти билан яшин чақнар, унинг ортидан момоқалдироқнинг кучли гумбурлаши бутун осмонда акс-садо берар эди. Билли пижамасини олиш учун чемадонини очди. Кутилмаганда хона қандайдир ғайритабиийликнинг бирор ўзгаришдан дарак берувчи мавжудлиги билан тўлди. Кейинроқ ҳавода нур пайдо бўлди ва Раббий Фариштаси хонага тушди.
Қўлларини кўксида қовуштирганча, Фаришта деди: “Бориб дераза олдида тур!” Билли деразага бориб қаради. Дераза шишалари қорайтирилгани сабабли у ойнага ўхшар, шу учун у бир вақтнинг ўзида ташқаридаги момоқалдироқни ҳам, Фариштани аксини ҳам кўра олар эди.
“Чикаго Хизматчилар Ассоциацияси сен учун тузоқ қўйди, ― деди Фаришта. ― Кейинги сешанба улар сени нонушта пайтида сўзга чиқишга таклиф қиладилар, у ерда улар чўқинтириш таълимотинг бўйича сенга қарши чиқмоқчилар. Улар сенга бехосдан ҳужум қилиб, уялтириб, ҳижолат қилиш умидида. Сен у ёққа ҳеч шубҳаланмай боравер,чунки Мен сен билан бўламан. Эрта эрталаб Генри Карлсон сени нонуштага олиб боради, у ерда сен Томми Хикс билан ўтирасан. Мен сени уларга мана буларни айтишингни хохлайман...”
Деразадан кўриниб турган қалин ёмғир туманлашди ва шунчалик чуқурлашавериб у бошқа оламга тонниел бўлиб қолди ― у олам, бошқа оламда у келажакни кўра олар эди. Кейинки эрталаб Генри Карлсон, ТИТЖ Чикаго бўлими бошлиғи унга қўнғироқ қилиб сўради: “Бранхам ака, сизни нонуштага этсам майлими?” “Ҳа, Карлсон ака. Нима бўлганида ҳам мен Томми Хикс билан гаплашмоқчиман”. “Бранхам ака, у ерда Хикс ака бўладими, йўқми, билмайман”. “О, у ўша ерда бўлади, ўтган кечаси ваҳийда буни кўрсатди ва ундан ҳам кўпроқ бир нималарни кўрсатди. Мен буларни нонушта вақтида айтиб бераман”.
Улар ресторанга кирганларида, у ерда Томми Хикс ўтирган эди. Улар унинг столига бориб қўшилдилар. Нонушта буюриб, Карлсон деди: “Бранхам ака, кейинги сешанба эрталаб Чикаго хизматчиларининг катта ассоциацияси олдида, нонушта вақтида сизнинг чиқишингиз режалаштирилган. У ерда 350дан кам хизматчи бўлмайди. Улар учун сизни яқинроқ билиб олишларида катта имконият бўлади”.
Билли тушунарли дегандай бош силкиди: “Ҳа, бу ажойиб имкониятга ўхшайди. Хикс ака, сиз ўша эрталаб мени ўрнимда чиқишни хохлармидингиз?” Оғзидаги гречкадан Томми Хикс тиқилиб қолишига сал қолди: “О, Бранхам ака, мен буни қилолмайман”.
“Нимага йўқ? Мен сизни неча марталаб ҳожатингизни чиқарганман. Сиз ― Илоҳиёт илмлари олими. Мен қандай қилиб етти синф маълумотим билан бу барча маълумотли одамларга гапираман?” Генри Карлсон қизариб кетди: “Ҳм... Бранхам ака...ҳм...Хикс ака бундай қилолмайди”. “Нима учун?” Билли эзди. Жавоб беришмади. “Сизлар биласиз, нима учун, аммо сизлар буни менга айтишни истамайсиз. Бу шу учунки, ўша хизматчилар мен учун тузоқ-саволларни тайёрлаб қўйишибди. Улар менинг сувга чўмдирилиш, илон уруғи, ва менинг ўзга тилларда сўзлаш ― Муқаддас Руҳга тўлишнинг далил-исботи эмасдир, деган позициям бўйича, менга қарши турмоқчилар. Карлсон ака, сиз ўша нонушта учун яшил деворли меҳмонхона банкет залини ижарага олдингиз, ахир шундай эмасми?”
“Бу тўғри”.
“Сиз бу жойни олмайсиз”.
“Лекин мен у учун закалат бериб қўйганман”.
“Буниси мени қизиқтирмайди. Бу “Раббий Шундай Дейди”. Биз бошқа бинода бўламиз, деворлари жигарранг бинода. Мен бурчакдаги столда ўтираман. Доктор Мид менинг ўнг қўлимда ўтиради, уни ёнида эса будда руҳонийси ўтиради. Доктор Нидл мендан чап томонда ўтиради, уни ёнида қора танли кекса хизматчи хотини билан ўтиради”. Билли бошқа хизматчилар ва уларнинг хотинлари қаерда ўтиришларини айтишда давом этаверди. “Худованд раҳм-шафқати!” ― деди Томми Хикс. ― Мен у ерга умуман бормасам керак, деб ўйлайман”. “Ҳа, майли, Раббийни сен шифоланишда кўрган эдинг; энди Уни олишувда кўр”.
Шундай бўлдики, Карлсондан жой пули олиб қўйган ходим, меҳмонхона банкет залини ўша сешанба эрталабига оркестр маъмурияти аллақачон банд қилиб қўйганидан бехабар экан. Шу учун Карлсонга пулини қайтардилар ва унга хизматчилар нонуштасини “Шаҳар ва Қишлоқ” деган ресторанга кўчиришига тўғри келди. Билли келган вақтида бино деворлари жигарранг эканига ҳайрон бўлмади.
Генри Карлсон бунга ҳайрон бўлди. Нонуштадан сўнг у микрофонга келди ва шундай деди: “Жаноблар, Бранхам акани таништириш менга ҳузур бағишлайди. Сиз унинг таълимотига қўшилмаслигингиз мумкин, аммо-лекин мен у ҳақида бир нарса айтай, у ўз қарашларида қўрқмас. Уч кун бурун у менга шу эрталаб шу ерда бўлиб ўтган ҳамма нарсани, шу жумладан, сизларнинг кўпларингизни қаерда ўтиришигача айтиб берган эди. Энди, Бранхам ака, мен сўзни сизга бераман”.
Билли Ҳаворийлар 26:13-19дан ўқиш билан бошлади. У ерда Павел, “Мен кўкдан юборилган ваҳийга монелик қилмадим” деган эди. У кейин мулойимлик билан, аммо кескин равишда деди, “Мен сизларни менинг маълумотим хусусида қарши саволлар бермоқчи бўлаётганингизни биламан. Жуда яхши, келинглар, Раббий Исо Масиҳ Исмидан сувга чўмдирилишдан бошлайлик. Мен истардимки, бирор киши Библиядан бирор одамни Исо Масиҳ Исмидан бошқачасига сувдан чўмдирилганини кўрсатса. Библиянгизни олинг, менинг ёнимда туринг ва мени чўмдирилиш бўйича ўргатганларимни инкор қилинг”.
Зал жим бўлиб қолди; вилкани тарелкага урилиши ҳам эшитилмади. “Унда, агар сиз буни инкор этолмасангиз, бунга ишонсангиз бўлмайдими? Ёки ҳеч бўлмаса чиқинг ва бу ҳақида айтиб олинг, лекин мени орқамдан гапирманг!”
Билли бир соат модайнида Худонинг моҳиятидан бошлаб, сувда чўмдирилиш бўйича ўз фикрларини баён қилди. “Мен “Фақат Исо” деган ташкилотга тегишли эмасман ва мен уч бирлик (троица) тарафдорларига ҳам тегишли эмасман; мен ― Христианман. Библияда учлик деган сўз йўқ. Мен учта алоҳида Худо борлигига ишонмайман. Мен битта Худо учта функцияда борлигига ишонаман ― Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ ― битта Худодирки, одамларга тушиб келган”.
“Эски Аҳдда Худо Исроилга Олов Устуни кўринишида зоҳир бўлган эди, У Аҳднинг Фариштаси, Логос эди; қайсики Масиҳ эди, чунки Юҳанно 8:59да Исо деди: “Иброҳим вужудга келмасидан олдин Мен бор эдим”. Ўшанда қонун остида У шунчалик муқаддас эдики, агар ҳар қандай одам, У Мусо билан сўзлашган тоққа тегиб кетса, бу одам ҳалок бўлар эди33. Худди Ўша Худо Ўз яратганларига Ўзи ҳақида билим юборишни истади. У уларга яқинлаша олмас эди, чунки улар гуноҳкор эдилар, ва буқа ва такаларнинг қони гуноҳни йўқотоламас эди; у – қон фақат гуноҳни ёпар эди.34 Шу учун Ўша Худо, қайсики Олов Устуни эди, Ўз Ўғли орқали тана бўлди, ва Исо Масиҳ деган танада, вужудда яшади. Колосаликларга мактуб 2:10да шундай дейилади: “Унда, Масиҳ вужудида, Худонинг бутун борлиғи тўла-тўкис мавжуддир”. Тимофейга 1-мактуб 3:16да шундай дейилади: “Эътиқодимизнинг сири эътироз қилиб бўлмайдиган даражада буюк: Масиҳ вужудда зоҳир бўлди...” Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 14-бобида Исо Филиппга деди: “Мени кўрган, Отамни кўрган бўлади”. 2-Коринфликлар 5:19да: “Худо Масиҳ вужудида бўлиб, дунёни ўзи билан яраштирди”, дейилган.
33 Чиқиш 19:10-25; Ибронийларга 12:18-21
34 Ибронийларга 9:6-9
“Худо бир вақтнинг ўзида учта шахс бўлолмайди; худди шундай Исо Ўз Отаси ҳам бўлолмайди. Бу иккала ҳолат ҳам нотўғридир. Ишайё деди: “Раббийнинг Ўзи сизларга аломат беради: Мана қиз ҳомила олади ва Ўғил туғади ва уни Эммануил деб атайдилар”, яъни “Худо биз билан”35 демакдир. Шундай қилиб, Масиҳ Худо бўлади. Буларнинг барчаси Ишайё башорат қилганидай ижобат бўлди: буюк Иегова аёлни қоплади, унда тухумдон ва Қон ҳужайра яратди, ва шу ҳужайра орқали Масиҳ танаси вужутга келди. Исо Яҳудий ҳам, Мажусий ҳам эмас эди. Бизлар Худонинг Қони билан қутқарилганмиз. Шу учун, биз меҳробга келганимизда ва имон билан қўлларимизни Унинг бошига қўямиз, ва Унинг Гўлготадаги азоблари, даҳшатларини ҳис этамиз, ноҳақ эканимиз ва У бизнинг ўрнимизда ўлганига ишониб, ўз гуноҳларимизни эътироф этамиз ― шунда Унинг Ҳаёти бизларга қайтади. Ҳаёт қонда бўлади, дейди Библия.36 Исо ўлган вақтда ва Унинг қони ҳужайралари емирилганида, оддийгина инсоний қон тўкилмади; Худонинг Ҳаёти озодликка чиқарилган эди. Сиғинадиган киши имон билан Худо Ўғлига қўлларини қўйгани ва ўз гуноҳларини эътироф қилган вақтида, Худонинг Ҳаёти (бошқа одамнинг ҳаёти эмас) ишонадиган кишига қайтади. Бу Ушбу Ҳаёт учун грекчадаги Зоуи сўзи ишлатилади, қайсики Абадий Ҳаёт деб таржима қилинади, аммо сўзма-сўз Худонинг Ўзини Ҳаёти маъносини беради. Ўшанда бизлар ўзимизни Худонинг ўғиллари, қизлари деб тан ололамиз.
35 Ишайё 7:14; Матто 1:23
36 Левитлар 17:11; Юҳанно 6:53
Худо ― Руҳ... Ва У кичкинагина Иеговани яратди. У катта Одамдай кела биларди, аммо буни ўрнига У гўдак каби келди. Иегова болакайдек ўйнаб юрди. Иегова дурадгор бўлиб ишлади. Иегова Ўз болаларини гуноҳлари учун тўлов тўлаб, уларни сотиб олиш учун ер билан осмон орасида осилди. Бошқа шахс эмас, балки Худонинг Ўзи Ўғлини хизматида. Кейин У бизларга Худо бўлди. Бизлар Унинг қисмидирмиз. Эллигинчилар кунида Олов Устуни Ўз Черкови орасида бўлинди”37. Исо Юҳанно баён этган Инжил 14:20да деди: “Мен Отамда, сизлар Менда ва Мен сизларда ҳозир эканимни ўша кунда фаҳмлайсизлар”.
37 Ҳаворийларга 2:1‑4
“Энди сиз Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳни тушуна биласизми? Худо марҳамат қилаяпти... Унда Иегова Худо Ўзининг муқаддаслиги қонуни туфайли инсониятга тега олмас эди. Шу тарзда Иегова Худо бизлар учун гуноҳ бўлди ва худди ўша Иегова Худо кела олиши ва бизларга яшай олиши учун тўлов тўлади. Бу Худо бизнинг устимизда, Худо биз билан, Худо бизларда ― учта худо эмас, балки битта Худо. Буни тушуниб етиш учун профессорлар ақлдан озади, аслида бу нарса ― очиқлик. Бу сизларга очиқ бўлиши керак”.
Энди келинг, сувда чўмдирилишни кўриб чиқамиз. Матто баён этган Инжил 28:19да Исо деди: “Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд ортиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан чўмилтириб, имонга келтиринглар”. Ўн кундан сўнг Пётр Ҳаворийлар Фаолияти 2:38да шундай деди: “Тавба қилинглар, ва гуноҳларингиз кечирилиши учун ҳар бирингиз Исо Масиҳ номидан сувга тушиб имон келтиринглар”. Наҳотки бу қарама-қаршилик бўлса? Мен шу ерда буни, тескариликни борлигига ишонмайман. Эътибор беринг, Маттонинг 16-бобида Исо шогирдларидан сўради: уларнинг фикрича У Ким эди. Пётр деди: “Сен барҳаёт Худонинг Ўғли ― Масиҳсан”. Исо Пётрга жавобан деди: сен бахтиёрсан, эй Юнус ўғли Симон! Бу сирни сен ўз уқув-идрокинг (асли бўйича: “эт ва қон” яъни инсоний куч ва идрок) билан уққанинг йўқ, балки осмондаги Отам сенга очиб берган. Сенда Менинг Отамдан очиқлик бор. Мен ҳам сенга шуни айтиб қўяй: сенинг тош деган исминг бор ва Мен Ўз умматимни бу тош устида (қандай тош устида? ― очиқликда) бунёд этаман, жаҳаннам кучлари эса ундан устун чиқмас”. Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номидан бориб чўмдиринг, деб Исо айтганида, ўша ерда Пётр турган эди. Ўн кундан сўнг у Исо нима деган бўлса, айнан шундай қилди. Унда Худонинг очиқлиги ва Осмон Шоҳлиги очқичлари бор эди. У билар эди; Ота ― бу исм эмас, Ўғил ― бу исм эмас, Муқаддас Руҳ ― бу исм эмас; Уни Ким эканлигини кўрсатадиган унвонлари эди. У Ота ҳамдир, У Ўғил ҳамдир, У Муқаддас Руҳ ҳамдир. Исо И-С-Мига чўмдиринглар деди (бирликда), Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ исмига. Бу Исм ― Раббий Исо Масиҳ.
Шундай қилиб, мен чўмдирган пайтимда, мен икки қисмини ҳам тан оламан: Унинг унвонлари ва Унинг очилган исми. Мен дейман, “Ота, Сен бизга бутун дунё бўйлаб боришга ва уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ исмига чўмдириб, барча халқлардан шогирдлар орттиришни буюрдинг, ҳозир мен бу одамни Раббий Исо Масиҳ Исмида чўмдираман”. Бу мунозаранинг иккала томонини ҳам эгаллаб олади ва менга сизларнинг барчангиз билан мулоқот қилишимга йўл очади.
Худонинг сирини хулоса қилиб туриб, мен ишонаман, Отамиз Худо Маръям исмли қизни қоплади ва унда Қон ҳужайрасини яратди ва ўша қон ҳужайраси Исо Масиҳни етказиб берди. У Худонинг Ўғли эди, ораларимизда Ўзини намоён қилиб, Худо танада яширинган маъбад эди. Худо Ўзини дунё билан яраштириб, Масиҳ вужудида эди. Бу Қон ҳужайраси Гўлготада бизнинг гуноҳларимизни кечирилиши учун бузилган эди, ва Ундан Руҳ чиқди ва Черковга қайтди. Муқаддас Руҳ (Масиҳ Логос) Муқаддас Руҳга тўлиш воситасида бизларда турибди ― бизлар Худонинг Черкови ― Уммати бўла олишимиз учун, бизнинг ҳар биримизга Ўз Ҳаётини бера туриб, Масиҳ Ўзини бўлиб берди.
1959 йил кузида Уилльям Бранхам Канада, Доусон Крик шаҳридан, муҳтарам Эд Бискалдан, уни шимолий Британия Колумбиясида овга таклиф қилган мактуб олди. Ўн саккиз ойдан кейин Билли Поль Бранхам, унинг отаси дам олмоқчилигини айтиб, Эд Бискалга хат ёзди. У Эд Бискалга 1961 йилнинг маълум бир вақтида, Альберта провинциясининг Гранд Прери шаҳрида кичикроқ, имон билан шифоланиш кампаниясини ва худди шундай кампанияни Британия Колумбияси провинциясидаги Доусон Крик шаҳрида ҳам тайёрлашини таклиф қилди. Шундай кейин улар Эд Бискал қаерга этишни истаса, ўша томонга овга бориш истагини билдирдилар.
Доусон Крик ва Гранд Прери ― булар иккита кичкина шаҳар бўлиб, улар АҚШ ва Канада чегараларидан 500 миль масофада ва Альберта ва Британия Колумбияси чегараларидан 75 миль масофада жойлашган. (Бу шаҳарлар Канада прериясининг ғарбий сарҳадларида, Қояли Тоғларнинг шарқий сарҳадларидан унча узоқ бўлмаган жойда жойлашган) 1961 йил, 14 майда Билли ва Билли Поль Гранд Прери шаҳрига етиб келиб, у ердаги икки қаватли меҳмонхонада рўйхатдан ўтишди. Кейин Билли келганини билдириб қўйиш учун муҳтарам Бискалга қўнғироқ қилди. Сал кечроқ у эшигини қоққанларини эшитди.
Эшикдан кирган одам жуда ёш кўринар эди. У ориқ кўринар ва унинг сочлари қалин ва қоп-қора эди. Унинг болаларга хос юзи жилмайиб турар эди. Билли Поль уни таништирди. “Дада, бу киши Бискал ака”. Кровати четида ўтирганча, Билли ўнг қўли кўрсатгич бармоғини юқорига кўтарди ва деди: “Сен – Бискал акамисан? Мен эллик яшарлардаги одамни кутгандим. Сен ёш боласанку”. Бискал қизарди. “Майли, мен 27даман”.
Гарчи Эд Бискал ўз хизматида ёш бўлса-да, бироқ у тажрибали овчи ва ўрмончи эди. У шимолий Британия Колумбияда ўсиб-улғайди ва болалигининг кўп қисмини атрофларида жойлашган қийин ўтиладиган ёввойи жойларни ўрганиш, текшириш билан ўтказди. У бир неча йилни индеецлар орасида хушхабарчилик ишига бағишлади ва уч ярим йил Доусон шаҳридаги кичикроқ элликчилар черковида пастор бўлиб хизмат қилди. Унинг йиғилиши аъзоларидан бири Харви “Бад” Саусвик Даусон Крик шаҳридан шимолга томон тахминан 400 милда жойлашган кенг ёввойи жойларда яқиндагина дипломли йўл бошловчи бўлганди. Эд Бискал ҳам худди ўша ёққа Биллини, қачонки Гранд Прери ва Даусон Крикдаги йиғилишлар тугаши билан этмоқчи эди.
1961 йил 19 май, жума куни, Билли бир неча юз одам сиғдира оладиган Бирлашган Черковлар биносида ваъз қилиб, у Даусон Крик шаҳрида уч кунлик кампаниясини бошлади. Шу кечқурун ибодат навбатидаги биринчи одам ― ёши ўтган аёл эди. Билли у билан, Исо самариялик аёл билан Ёқубнинг қудуғи олдида гаплашганига ўхшаб, бир неча дақиқа сўзлашди. Ваҳий келганидан кейин, у шундай деди: “Сиз бу ерда ўзингиз учун турганингиз йўқ. Сиз ўлим шарпаси остидаги одам учун ибодат қиляпсиз. У рак бўлган. Бу одам шу шаҳардан эмас. У бу ёқдан шимолда, Авлиё Юҳанно Форт шаҳрида яшайди”. Кўзларини катта-катта очиб, аёл бош ирғаб, бу тўғрилигини тасдиқлади. Билли давом этди, “Ўз йўлингизга боринг ва ишонинг”.
Шанба куни кечқурун Билли ваъз қилишдан тезда хизматнинг ибодат қисмига ўтди. Ушбу оқшом у ибодат навбатини чақирмади. Ваҳийлар бошлангач, у базўр бири кетидан бошқасини кўрсатишга улгурар эди, уларга, улар нима ҳақида ибодат қилганларини ва уларнинг муҳтожлари қанақалигини ― бир, икки, уч, тўртинчи сафар мутлақо аниқ айтиб бера бошлади. Қачонки у биринчи одамга етиб борганида, у деди: “Шу ерда, ўнг томонда аёл ўтирибди. Наҳотки сиз бу аёлни устида Нурни кўрмаяпсиз? Унда прогрессивлашган деформациялашган артрит ва кўкрагида ўсмаси бор. У Авлиё Юҳанно Форт шаҳридан. Унинг исми ― Агнесс. Мен сизни танимайман. Ҳозиргача мен сизни ҳеч қачон кўрмаганман. Агар, барча мен сиз ҳақингизда айтганларим тўғри бўлса, унда ўрнингиздан туринг”. Агнесс турди ва Билли деди: “Сизнинг илтимосингиз ижобат бўлди”.
Яна иккита ваҳийдан сўнг Билли ҳаммасини, ким касал бўлса, Исо Исми ҳақи ўз шифосини олишга ва Раббий Исони улуғлашга ундади. Маъбад юзлаб одамларнинг: “Мен Уни севаман, мен Уни севаман, чунки У олдин мени севди; ва менинг нажотимни Гўлгота дарахтида сотиб олди”, ― деб куйлаётган одамларнинг овозларига тўлиб кетди. Кутилмаганда Билли яна бир ваҳий кўрди. Унинг овози оҳанглар орасидан эшитилиб қолди: “Солдат, нима гап ўзи? Сен ахир ўз жонингга қасд қилмоқчимассанку”. Уни эшитиб, зал жим бўлиб қолди. Билли давом этди: “Эй, йигит, иблис сенга ёлғон айтаяпти. Сенда бор-йўғи қўрқинчдан асабийлик холос. У сени алдаяпти. Агар сен унга ишонсанг, у сени ақлдан оздиради. Исо Масиҳ Исми ҳақи мен сенга иблисни инкор қил деб ва Исо Масиҳни ўз шифокоринг деб қабул қилишингни буюраман. Сен соппа-соғ одамга қайтасан”.
У ушбу билиб олишини қайси одамга мўлжалланганлигини аниқламади. У ваҳийдан чиққанидан сўнг, йиғилишни яна бир неча қўшиқда бошқарди, ундан кейин эса йиғилишни ёпди. Бу тушуниш икки кундан кейингина энг кутилмаган тарзда келди. Аляска шоссеси Даусон Крик шаҳридан бошланади ва шимоли-ғарбга қараб 1500 милга ёввойи жойлардан Аляска штатининг Фэйрбэнкс шаҳригача боради. У ҳарбий кучларни таъминлаб туриш учун йўл сифатида Иккинчи Жаҳон уруши вақтида қурилган эди. Гарчи у Аляска шоссеси деб аталса-да, унинг катта қисми Британия Колумбиясида жойлашган. Душанба эрталаб, соат бешда Эд Бискал, Крис Берг, Билли ва Билли Поль Бранхам Аляска шоссеси бўйлаб шимоли-ғарбга, 400 миль масофада жойлашган ов қилиш жойига қараб жўнадилар.
Улар 40 милга яқин юрдилар ва Билли: “Жума куни кечқурун ибодат навбатидаги аёл Форт Муқаддас Юҳаннода яшаётган одам учун ибодат қилган эди”, ― деган вақтда Форт Муқаддас Юҳанно деган кичкина шаҳарчага етиб келдилар.
Эд Бискал деди: «Бранхам ака, бу аёл менинг ота-онам билан дўст эди. Мен уни кичкина болакайлигимдан бери биламан. Унинг исми – Клант опа».
Уларнинг машиналари соатига 55 миль тезликда ҳаракатланиб, Муқаддас Юҳанно Фортдан ҳали чорак милда эди. Билли ўзларидан ўнг томонда турган фермадаги одамлар яшайдиган ката оқ уйни кўрсатди. «Ўша аёл ибодат қилган одам манна шу уйда яшайди». Ҳайрон бўлиб қолган Эд Бискал жавоб беролмай қолди. Чунки у бу нарсани билмас эди. Гранд Прери ва Доусон Крикдаги сирларни билиб олишларда юқори аниқликни кўрганидан, унда ҳозирги фикрга шубҳа қилишига сабаб йўқ эди. Уни текшириб кўриш кейинроқ жуда осон эди.
Туш вақтида ёввойи табиат кўринишида кўзга ташланиб турган, кичкинагина шаҳарча бўлган, Форт Нельсонда тушлик учун тўхтадилар. Улар меҳмонхонада жойлашган кафега кирдилар. Ҳали ўз шўрваларини кутиб ўтиришар экан, улар 1938 йилда ишлаб чиқарилган Форд пикапнинг кафе олдига келиб тўхтаганини кўришди. Пикапдан иккита эркак ― қора сочли баланд бўйли ёш одам ва пастроқ бўйли, сочлари қумрангли ёши бир ерга борган одам чиқиб келди. Улар кафега киришди. Ёши каттароғи қаерга ўтирсам экан деб, жой танлаб, у ёқ – бу ёққа қараб олди. У Биллига кўзи тушгач, жилмайди. Солдат эшик ёнидаги столга ўтирган пайтида, гражданча кийинган одам Биллининг столи томон одимлади, унга қўлини узатди ва ҳаяжонда: “Салом, Бранхам ака”, ― деди.
Билли жуда ҳайрон бўлганча, уни қўлини сиқди. “Мен сизни танийманми?” “Йўқ, лекин мен сизни биламан. Мен сизни Доусон Крикдаги йиғилишингизда бўлгандим. Сиз ўша оқшом мана бу солдатга мурожаат қилганингизни эслайсизми?” Билли боши қотиб, столидагиларга қаради. “Эд ака, сен буни эслайсанми?” “Ҳа, мен эслайман. Сиз: “Сен, солдат, жонингга қасд қилмайсан. Буни сенга иблис айтаяпти”, ― дедингиз”.
“Тўғри”, ― очиш ранг сочли одам бунга қўшилди. ― “Улар уни менинг ҳомийлигимга топширдилар, ва мен Фэйрбэнксдан у сизни йиғилишингизга туша олиши учун бутун йўл босиб келдим, аммо у ибодат навбатига кира олмади. Бранхам ака, сиз у учун шу ерда ибодат қиласизми?” Бош бармоғи билан елкаси ортидагини кескин кўрсатиб, қўшиб қўйди: “Мана ўша солдат. Охирги 14 ой мобайнида у уч марта жонига қасд қилмоқчи бўлди. Армия врачлари, унга ўзи нима бўлганини тополмаяптилар”.
“Албатта”, ― деди Билли, официант уларнинг овқатларини олиб келиб қолган лаҳзада. ― “Балки сизлар кутиб турарсиз, биз овқатланиб олсак?”
“Албатта. Бизлар ҳам овқатланиб олишимиз керак”. У ўз столига қайтди ва ўзлари учун тушлик буюрди. Иккала гуруҳ ҳам овқатланиб бўлишгач, солдат Биллининг кетидан кўчага чиқди. Улар биргаликда ёғоч йўлакдан меҳмонхона бурчагигача бордилар. Билли унинг руҳи билан контактга кириш учун, бир неча дақиқа гаплашди. “Ўғлим, доим эсингда бўлсинки, Исо Масиҳ сени гуноҳларингдан қутқариш учун ўлган”. Солдат эшитишни жуда хохлайдигандай кўринар эди-ю, шу билан бирга, шу вақтни ўзида жуда ғалати бир аҳволда бепарво, эътиборсиз эди. Тез орада Билли ўнг томонида Раббий Фариштаси ҳозир бўлганини ҳис қилди. Билли ўзининг титилиб қолган ковбойлар шляпасини ечди-да, уни кўк рангли пахтали кўйлагига босди. Зоҳир бўлган ваҳий тезда солдатнинг муаммоси нимадалигини кўрсатиб берди. “Мен сизнинг ажойиб Христианка-хотинингиз ва иккита ёш болангиз борлигини кўраяпман; аммо сизда шикастлайдиган психик комплекс пайдо бўлганки, у сизни ёш одамлар билан гомосексуал муносабатда бўлишга мажбур қилган”. Солдатнинг юзи ёқимли жилмайди. Муштини уч марта ҳавода силкиб, у қичқирди: “Мен озодман! Мен озодман! Мен озодман!” Улар ўз автомобилларига қайтдилар ва шунда солдат бошқа эркакларга деди: “Бутун дунёда фақат менинг хотиним билар эди, бу одам айтган нарсани. У менинг сиримни очиши билан, мен билдимки, мен ўз гуноҳларимдан озод бўлдим”.
Шу куни кечроқ улар Манчо кўли яқинларидаги асосий қароргоҳга етиб келишди. Уларни Бад Саусвик кутаётган эди. Бад қирқ ёшда эди. У 1961 йилгача Даусон Крикдан унча узоқ бўлмайдиган жойда йирик шохли ҳайвонлари бор ранчонинг хўжайини эди. Ўша ерда у Эд Бискалнинг ваъзини эшитиб, бир кун кечаси ўз ҳаётини Масиҳга бағишлади. Яқинда Канада ҳукумати унга Британия Колумбиясидаги ёввойи жойларнинг катта қисмида овчиларга йўл бошловчилик махсус ваколатини берди. Энди у хотини Лела ва бешала ўғли билан автомагистрал қурувчилардан қолган ёғоч баракда яшар эди. Билли Бранхам унинг биринчи мижози эди.
Ўша оқшом Эд Бискал Гранд Прери ва Доусон Крикда ўзи кўрган фикрларини фарқлаш ва мўъжизалари ҳақида ҳикоя қилиб берди. Қачонки у уларга рак билан оғриган одам учун ибодат қилган Клант хоним ҳақида гапирганида, қайсики у касал Авлиё Юҳанно Фортдан жануб томонда чорак миль масофадаги фермернинг оқ уйида яшар эди, ўшанда Бад Саусвик деди: “Мен ўша уйда яшайдиган одамни биламан. Мен уни кўп йиллар билар эдим. Унинг исми ― Эд Томсон, ва мен уни ракдан ўлаётганини ҳам биламан”.
Эд Бискалнинг гувоҳликларини бир соат давомида эшитиб, Саусвик Биллидан укасига фойда қиладиган ваҳий кўра биладими, деб сўради. Уни укаси тутқаноқдан жуда ҳам қийналар, у ҳар куни уч ёки тўрт марталаб хуруж қилар эди. Билли уларга, мен ваҳийни келтиролмайман, деди; Худо уни Ўзининг Олий Иродаси бўйича юборади. Билли Бадга бу тўғрисида ибодат қилишини ваъда берди.
Кейинги эрталаб олтовлон ― Бад Саусвик ва унинг ўн саккиз ёшли ўғли, Блэйн, Эд Бискал, Крис Берг, Билли ва Билли Поль отларига миниб олиб, қадам етмас ёввойи жойлардан чоптириб кетишди. Уларни орасида 16 та юк ортмоқланган отлар занжири борар эди. Олдинига сўқмоқ қуруқ бўлиб ва ундан осонгина юрса бўлар эди. Улар тоғтераклар ўсган водийлар ва сариқ қора қарағай ва эгик оққарағайлар билан қопланган тоғ ён бағирларидан юрдилар. Гарчи бу паст жойлар яшнаб турган баҳорий гулларга ястаниб ётса-да, лекин баланд-баланд чўққиларда ҳали-бери қорли қоялар кўзга ташланиб турар эди. Баланд тоғли жойлар – мана улар қаерда ов қилишмоқчи эдилар. Бахтга қарши, уч кун давомида уларнинг сафарига гармсел (Қояли тоғларнинг кун чиқар томонидан эсган қуруқ иссиқ шамол) эсди, шу тафайли баланд чўққилардаги қорларни иситиб, ўз навбатида, пастдаги дарёчалардаги сув сатҳини кўтарилишидан , улардан ўтиб бўлмай қолди. Хафа бўлганча, Билли Бад Саусвикнинг орқага қайтишга тўғри келади деганига кўнди.
Дарёлардаги сувнинг кўтарилиши ва сув оқимлари сўқмоқларнинг айрим жойларини ботқоққа айлантириб юборди ва юк ортилган отлардан бири ботқоққа кириб, ботиб қолди. Билли отдан тушиб, лой кечиб отгача борди-да, унинг юкини боғичидан кесди, арқондан халқа қилиб уни бўйнига ташлади. Бошқа учини эгарининг олдинги қошига боғлади, отининг ёнида туриб олиб, уни “гу-гу”лаб, ботиб қолган отни ботқоқдан тортиб чиқара бошлади. Билли кийимларидан лойни қўлидан келганча артиб ташлади, кейин отига мингашди ва юк ортилган отни қайтариб сўқмоққа олиб чиқди. Шу пайт ўзига қараб ҳаводан юриб келаётган одамни кўрди. Жиловни тортиб, Билли эгарда ўзини орқага ташлаб, кузатиб турди. Ўша одамни тутқаноғи тутди, оёқ уриб, борган сари баттар тўлғана бошлади. Уни тутқаноғи тугаганида, Билли печда ёнаётган тарашани ва у ерда ёнаётган кўйлакни кўрди. Бошқа икир-чикир тафсилотлар воқеани тугатди. Ундан кейин ваҳий тугади ва у яна лой сўқмоқнинг икки тарафида турган қарағайларга қаради.
Билли юк ортилган отлардан қувиб ўтиб, то Бад Саусвикка етиб олгунича отини ниқталаб елдириб кетди. Кейин от одимларини секинлатди ва у Бад билан ёнма-ён кетди, отини қадами Баднинг отини секин қадамларига тўғри кела бошлади. Намгарчилик, канада ажириғи, игнабаргли дарахтлар ва отларнинг териси ҳидлари қоришиб, ҳаво ёқимли эди. Иккала эркак ёнма-ён кета бошлагач, Билли деди: “Бад, мен ҳозиргина билиб олдим, уканг ўттиз ёшларда ва унинг бўйи қарийб олти фут келади (180 сантиметр). Унда уч ёшидан бери тутқаноғи бор. Бу наслдан-наслга ўтадиган касаллик. Тутқаноқ сени бобонгда ҳам бўлган”.
“Билли ака, тўппа-тўғри. Сен ваҳий кўрдингми?” “Ҳа, Бад, ва менда сен учун “Раббий Шундай Дейди” бор. Укангдан у сени кулбангга келишини сўра. Унда биринчи тутқаноқ бўлиши билан, уни кийиб юрган кўйлагини ол, уни печингга ташла ва: “Мен буни Исо Масиҳ Исми ҳақи қиламан” – деган. “Токи у ишонар экан,унда бошқа тутқаноқ бўлмайди. Мана шуни қилиш учун менга бутунлай ишонасанми?” “Ҳа, мен шундай қиламан”.
Улар кечқурун соат тўққизларга яқин лагер қурдилар. Осмон ҳали ҳам худди кундузгидагидек ёруғ эди. Мана шу кенгликда май ойида қуёш ботмайди. Кечқурун соат ўн бирларда, токи қуёш горизонт чизиғидан ҳаракатланиб ва яна йўлида давом этар экан, осмон бир соатлар ғира-шира бўлиб туради. Кечки овқатдан кейин Билли Эддан бирга айланишни истайсанми, деб сўради. Улар қуролларини ҳам, агар қуёнми ёки какликними кўриб қолсалар, деб олиб олишди.
Мана шу сафар бошланганидан бери Эд Бискал таълимот хусусида унга учта савол бериш учун Билли билан якка қолиш умидида юрган эди. Энди, бу имконият туғилган пайтида, бу мавзуларга қандай ўтишни ўйлаб, тараддудланиб қолди. У 14 ёшда бўлганида, у Биллининг йиғилишларини бирида биринчи қаторга яқин ўтирган ва кўплаб мўъжизаларни, шу жумладан кўзлари жуда ақий қизчанинг яхши кўра бошлаганини гувоҳи бўлган эди. Шундан бери у бу йиғилишларга ҳурмат билан қарар ва ҳар хил христиан журналларидаги мақолаларни ўқиб, унинг қандай боришини кузатиб борар эди. Лекин кейинчалик у Биллини ҳаммага расм бўлмаган таълимотни ўргатаётгани ҳақидаги гап-сўзларни эшитиб, ташвишга тушган эди. Эд тушунолмас эди, қандай қилиб Худо Уилльям Бранхамни имон билан шифоланиш хизматида шунчалик кучли дуо қилади-да, ва ундан кейин ушбу саволларда уни ташлаб қўяди. Улар ўрмон манзараларинива товушларидан ҳузур қилиб, кўп нарсалар ҳақида суҳбатлашганича,сўқмоқ бўйлаб сайр қилдилар. Бир неча вақтдан кейин дам олиш учун улар ёғочга ўтириб олишди. Билли деди: “Эдди ака бугун мен отда келаётган пайтимда, у ерда, сўқмоқда У менга келувди. Мен ўйлайман, сени менга бермоқчи бўлган учта саволинг бор. Биринчи савол Исо Исмида сувда чўмдирилиш ҳақида; иккинчиси ― Худо ҳақида; ва сенинг учинчи саволинг илон уруғи ҳақида”.
Эд Бискал қотди-қолди, сал қолди ходадан йиқилишига. У ўзини Худонинг ҳукми олдида тургандек ҳис қилди ва ҳеч нарса яширин қололмас эди. “Бранхам ака, бу тўғри. Мен узоқ вақт сизга бу учала саволни бермоқчи эдим”. Билли унинг биринчи, иккинчи саволига қониқарли жавоб бергач, уларнинг суҳбати учинчи саволга ўтди. “Бранхам ака, сиз қандай қилиб Қобил Одамнинг ўғли эмас эди, дейсиз? Ибтидо 4:1 да дейиладики: “Одам хотини Ҳавога яқинлашгач, у ҳомиладор бўлиб, Қобилни туғди. Ҳаво: “Худованд берган қобиллик билан бир кишини қўлга киритдим”, ― деди” ”.
“Эдди ака, бу мутлақо тўғри; ҳар қандай ҳаёт Худованддан келади. Аммо сен кейинги оятни ўқишинг керак: кейинроқ уни укаси Ҳобилни туғди...” Қобил ва Ҳобил эгиз болалар эди. Улар бир онадан эдилар, аммо оталари битта эмас эди. Одам ўз хотинига бир марта яқинлашди, бироқ иккита бола туғилди, дея туриб, Библия аниқ, тўғри. Эсингда бўлсин, аввалида илон судралиб юрувчи эмас эди. Олдинига у сут эмизувчи жонивор бўлиб, одамзодга шунчалик яқин эдики, унинг уруғи инсон уруғи билан чатиша олар, қўшила билар эди. Одам билан Ҳаво гуноҳ қилганларидан кейин, Худо илонни судралиб юрувчига айлантирди. Ибтидо 3:15 да Худо илонга деди: “Мен сен билан хотин орасида, сенинг зотинг билан унинг зоти орасида адоват соламан...” Энди эътибор бер, Библияда биринчи адоват Қобил ва унинг укаси Ҳобил ўртасида бўлган эди. Сенинг бор-йўқ қилишинг лозим бўлган нарса ― бу, ким Одам уруғи-ю, ким илон уруғи эканини кўриш учун уларнинг характерига назар солиш. Шу тарзда, энг бошида илон ўз генини инсон зотига жойлаштирди ва бу инсониятга ҳайвон табиатини, феъл-атворини киритган генларнинг аралашиши эди. Мана нима учун одам янгидан Худо Руҳига туғилиши лозим. Бизлар Христианлар бўлганимизда, Худо бизга янги табиат, янги хулқ-атвор беради, чунки бизнинг эски табиатимиз бузуқ, ахлоқсиз.38 Эдди ака, бу нарсалар Илоҳий очиқликлар орқали келади. Сен самимий бўл ва бу ҳақда ибодат қил ва мен ишонаман, бу нарсани У сенга очади”.
38 Римликларга 6:6; 2-Коринфликларга 5:16; Эфесликларга 4:22; Колосликларга 3:10
Кейинги кун тушдан сўнг улар Бад Саусвикнинг кулбасига етиб келдилар. Ундан кейинги эрталабида улар машиналарига юкларини солиб, жанубга қараб жўнаб кетдилар. Бад уларга Авлиё Юҳанно Фортгача эргашди, ўзи билан укасини олди ва уни кулбасига олиб келди. Ундан кейинги кун эрталаб Бад отларга хўрак бериб, фермада бўлганида, укасини тутқаноғи тутиб, уни уйининг полига шафқатсиз равишда отди. Лела Саусвик биринчи пайт яқинроқдаги деразадан ташлаб қочмоқчи бўлди. Кейин у Биллини уни эрига деганларини эслади. Гарчи уни жуссаси кичик бўлса-да, Лела қайнукаси устидан ҳатлаб ўтиб, уни кўйлагини тугмаларини узилмагунича тортаверди. Қачонки у охири ундан кўйлагини чиқариб олган эди, уни, “Мен буни Исо Масиҳ Исми ҳақи қиламан” ― дея оловга отди. У шу заҳоти оёқ урушдан ва тўлғанишдан тўхтади. Кейинги бир неча дақиқадан сўнг у янгаси билан гаплашиб ўтирди.