Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Ёввойи жойлар ваҳийси амалга ошди

84 БОБ

1961



БИЛЛИ ЖЕФФЕРСОНВИЛЛИГА 1961 ЙИЛ биринчи июнда қайтди. Одатда, одам қадами етмаган ёввойи жойлардаги саргузаштлар уни тетиклаштирар, аммо охирги, Британия Колумбиясига бўлган баҳорги ов сафаридан кўнгли вайрон бўлиб қайтди. Бундай бўлишининг бир неча сабаби бор эди. Чикаго хизматчилар ассоциацияси олдига аудиторияга чиққанида ҳаяжонлантирадиган камтарлик ва муҳаббат руҳи тўлдирган эди. Чикагодан етмишта хизматчи Биллига Жефферсонвиллига келмоқчи ва Исо Масиҳ Исмига янгидан чўмилишмоқчиликларини айтишган эди. Ҳозир эса ўша кундан бир ойдан ҳам кўпроқ вақт ўтиб кетди, аммо хизматчилардан ҳеч ким келмади; улардан ҳеч ким нима учун келмаганликлари сабабини айтиб на қўнғироқ қилди ва на тушунтирди. У фақат, улар ниятидан қайтган бўлса керак, деб тахмин қилар эди.

Чикаго хизматчилар ассоциацияси уни дили вайронлигининг сабабларидан фақат биттаси эди. Уни ҳаммасидан ҳам кўпроқ ташвишлантиргани, уни Исо Масиҳ деб ишонадиган одамлар ҳақидаги миш-мишлар эди. У бу муаммо билан биринчи бор бир йил бурун, қачонки у айнан Христианлар билан балиқ овлаган пайтида дуч келганди. Улар ундан у мойланган Мессия, Масиҳ эмасми деб сўраб, уни ҳайрон қилишган эди. Шак-шубҳасиз, уларга у йўқ деди, ва уларни, агар улар бундай ёлғонни тарқатишса, унинг хизматини бузилиши мумкин деб огоҳлантирди. У шу билан бу саволни ечдим, ҳал қилдим деб умид қилган эди, аммо миш-мишлар худди шу ғоя билан бошқа одамлар орасида тарқалди. У ушбу муаммо учун ибодат қилганида, Худо уни Луқо баён этган Инжилнинг 3:15 га йўллади, у ерда шундай дейилган эди: “Халойиқ умидвор бўлиб, Яхё ҳақида: “Бу Масиҳ эмасмикин?” ― деб кўнгилдан ўтказиб турар эди”. Билли ўхшашликни кўрди. Бу миш-мишлар ҳали бери уни безовта қилар, чунки у бунақа адашишни тарқалишини қандай тўхтатишни билмас эди.

Бир кун кечқурун Доусон Крикда Билли одамлар билан хизмат тугаганидан кейин суҳбатлашаётган пайтида, уни ёнига бир одам келди ва ўз гуноҳларини эътироф қилмоқчи бўлди. У нимани кўзда тутаётганини Билли тушунмади, шунда ўша одам кармонини очиб, унда “Уилльям Бранхам ― менинг Раббим”, деб ёзилган откриткани кўрсатди. Ҳайратда қолган Билли бу одамга токи у бу нарса ҳазил эмас эканига ишончи комил бўлгунича, саволлар бераверди. Бу воқеа уни шунчалик хафа қилдики, у бир неча кун безиллаб юрди. Ўйлаб қолди, агар у Исо Масиҳ шарафи учун меҳнат қилиб бутун онгли ҳаётини бағишлаётганидан кейин, уни дажжол сифатида эслаб юрсалар қанчалик фожеали бўлади. У ҳатто бундай қўрқинчли нарсани йўл қўйиши ҳақидаги фикрни ҳам кўтаролмас эди. Бунақа бидъатни тарқалишига йўқ қўйишдан кўра, унга ҳозирни ўзида ўлиб қўяқолиши яхшироқ бўлмайдими? Бад Саусвикнинг кулбасига етиб келганида, у “ов вақтидаги бахтсиз ҳодиса” ҳақида фикрлаб кўрди. Кейин у олти яшар ўғли ҳақида ўйлаб кўрди ва фикридан қайтди.

Энди, уйида бўлганида, унинг руҳий азоблари янада кучайди. Доусон Крикда алданган ўша одам каби, Бранхам Чодирига келадиган икки одам ҳам шундай деганини билиб олди. Қаранг-а, ― унинг йиғилишидан иккита одам, уни Масиҳ деб ҳисоблайдиган! Бу қандай бўлиши мумкин? Шубҳасиз, улар унинг Исо Масиҳ Олий Худо эди, деб ваъз қилганларини эшитишган. Улар хатога йўл қўйиб, элчини мактуб, нома ўрнида қабул қилишган; ёки аниқроғи, улар хатога йўл бериб одам ўғлини Инсон Ўғли деб қабул қилишган. Уларнинг эҳтиёткор бўлмаслиги Биллининг юрагига у чидаб биладиганидан ҳам чуқурроқ суқилди. Қандайдир бир тубдан ўзгариш қилиш керак, ҳаттоки бу уни ўз хизматини бутунлай қўяди деганини билдирса ҳам агар. У офисини ёпди ва уйини сотувга қўйди ва йилнинг охиригача ваъз қилишига таклифларини бекор қилди. Кейин у барчага, ундан узоқроқ юришларини ва уни тинч қўйишларини айтди.

Ҳафта давомида у асабий бўлиб юрди ва руҳи қийналганидан, қичқирганидан, ақлдан озмаяпманмиканман деб ўйлаб қолди. Унинг бирдан-бир юпанчи ваҳий бўлди, қайсики уни Худо унга жума куни, 1961 йилнинг 9 июнида кўрсатди. У черковидан бўлган ўша иккита одамни ҳавзада турганини ва ерда турган кичикроқ қора-сарғиш илон билан ўйнаётганларини кўрди. Билли бу одамларга келиб, илон заҳарлилигини айтиб огоҳлантирди. Кутилмаганда кичкинагина илон унга ташланди ва уни оёғини чақди. У шошилиб, шикастланган жойини қараш учун, орқага шошилинч сакради. Оёғини очиб, илоннинг заҳарли тишлари қолдирган кетма-кет иккита тишланган жароҳатдан қон оқаётганини кўрди. Олдинига у ташвишга тушди. Кейин қараса, уни қони шунчалар қуюқлигидан, заҳар унга ҳеч қандай зиён қилмади. Қуролини олиб, у илонни ўртасига отди ва шунда илон жазава билан биланглай бошлади. Билли жуда қийналиб, уни ўлдириш учун илоннинг биланглаётган кичкина бошчасини мўлжалга олишга уринди.

Одамлардан бири: “Қуролни ишлатиш керак эмас, мана бу таёқдан фойдалан”, ― деди.

Билли таёққа узалган вақтда, илон судралиб сувга кирди ва ҳовуз қамишлари орасида йўқолди. Билли деди: “Энди бу биродарлар бу илон қанчалик хавфли эканини англади; аммо у энди бошқа зарар қилолмайди, у ўлар даражада жарохатланди”.

Якшанба куни эрталаб у бу ваҳий ҳақида йиғилишида гапирди. Кейин у деди: “Мен ҳар доим Раббим ва Нажоткорим, Исо Масиҳнинг ҳақиқий хизматкори бўлишни истаганман. Мен хатолар қилишимга қарамай, юрагимда мен Уни севаман. Мен ҳамма вақт хизматим тоза бўлишлигини истаганман. Аммо энди ораларингизда бидъат пайдо бўлдики, у нарса мени хизматимни қолдиришга мажбур қилади. Сизлардан баъзиларингиз менинг хизматчи ёки биродар жойимдан олиб ва мени Исо Масиҳ деб атай бошладилар. Бу нарса мени дажжол сифатида лаънатлашини сиз наҳотки билмайсиз! Мен Худо билан дажжол сифатида учрашганимдан кўра, яхшиси мен У билан бошлаган ишини била-кўра ташлаб кетган одам каби учрашаман! Мен мактублар ва турли жойлардан мендан мен Масиҳ эканимга ишонасизми деб сўрайдиган телефон қўнғироқлари олдим. Биродарлар, бу иблиснинг даҳшатли, виждонсиз, ўта кетган ёлғони! Мен сизнинг биродарингиз!”

« Мен ишонаманки, бугун бу адашиш ҳалокатли жароҳат олди ваш у билан мен ўз хизматимга қайтишим учун у тезда ўлади. Ўшангача мен ҳаммадан мен учун ибодат қилишингизни сўрайман. Агар сизлар қачондир менга ишонган бўлсангиз, мен Масиҳнинг хизматкориэканлигимга, эсингизда бўлсин: “Раббий Шундай Дейди: “бу – ёлғон”. Бу нотўғри. Бунга ҳеч қандай алоқадор бўлманг. мен – биродарингизман”.

Душанба эрталабида ўша икки одам Биллининг уйига келиб, кечирим сўрадилар. У ўзини хотиржам ҳис қилди ва офисини қайтадан очиш ва уйини сотувдан олиш учун бир қадар овунгандай бўлди. Аммо у ваъз қилиш учун таклифларини бошқа муддатларга тайин этмай, яхшиси Раббий уни қандай етаклашини кутишга ва қарашга қарор қилди.

Бир неча ҳафта ўтиб, Худо унга яна бир ваҳий кўрсатди. Бу ваҳийда у ўрмон сарҳадлари устида, тоғ ён бағридан, чуқур водийлар ва баланд чўққилар панарамасига қараб турар эди. У сланец лойи билан қопланган қияликда турган буғуга ўхшаш йирик ҳайвонни кўрди. Бу ҳайвон кўпроқ лосга ёки, агар унда жигарранг-шоколад рангли кўриниши бўлмаганида, карибга (шимолий канада буғуси) ўхшаб кетар эди. У кўрган барча кариблар металсимон рангда бўлар эди. Бу ҳайвоннинг буғуга хос шохи ҳам ғалати эди. Лоснинг шохи асосидан бошлаб учигача кўплаб шохчаларга бўлинган эди. Карибнинг ёки шимолий буғунинг шохчалари кам бўлар ва улар одатда асосидан баландроқда бошланар эди. Карибнинг шохи майда шохланиш ўрнига учларида қалинлашган бўлади ва баъзи шохчалар юқорисида бир-бирига туташиб кетадики, у хусусан олдинги пешона шохчаларида пластинкага ўхшаб, кўзга ташланиб туради. Бу ваҳийдаги ҳайвонда лоснинг шохига ўхшаб шохнинг учларида шохланган эди-ю, аммо карибунинг шохига ўхшаб майда шохчаланган эди. Билли ҳеч қачон бунга ўхшаш биронта ҳайвонни кўрмаган эди. Ваҳийда у бу тўқ-жигарранг жониворни яқин масофадан отди. Ундан кейин биноклдан ўзидан пастда турган ўрмон линияси қараб туриб, у яшил-сарғиш чормоки кўйлакдаги одамни пайқади, аммо уни ким эканлигини аниқлаш учун ораларидаги масофа жуда ҳам катта эди. Тоғ ён бағри бўйлаб тушаётиб, у бошини учи кумушрангли йирик шимолий-америка йиртқич айиғини кўрди. Айиқ унга ҳужум қилди ва у кичик калибрли қуролдан унинг тўппа-тўғри юрагига отиб, уни ўлдирди. Ундан кейин ваҳий яна ўша буғуга ўхшаган ғалати шохли жониворга қайтди. Билли бош суяги асосидан шохнинг асосий шохи бўйлаб уни учигача тортилган рулеткани кўрди. Кейин у рулеткани шу ҳолатда тутиб туриш учун чўзилиб турган иккита кичикроқ қўлни кўрди. Қачонки ваҳий тугагач, у Раббий Фариштасининг: “Ушбу шохларнинг узунлиги 42 дюм (105 сантиметр), бу айиқнинг бўйи эса тўққиз фут (274 сантиметр) бўлади”, ― деганини эшитди.

Бир ҳафта ўтиб, Майнер Арганбрайт қўнғироқ қилди ва Биллидан ўзи билан август ойида Аляскага боришни истамасмикин, ва унга Тўлиқ Инжилчи Тадбиркорлар Жамиятининг иккита бўлимини, бирини Фейрбэнкс шахрида, бошқасини эса Анкоридж шахрида ташкил қилишида ёрдам бермасмикин, дея сўради Арганбрайт Биллининг сафарини барча ҳаражатларини тўлашини айтди, ва унга сафарнинг расмий қисми тамом бўлгач, уни йиртқич айиқ овига таклиф қилди. Бу унинг охирги ваҳийсини ҳисобга олса, идеал имкониятга ўхшаб кетди; аммо у бу ҳақида ибодат қилганида, у ўзида бундан тийилиб туришликни ҳис қилди. Икки кундан кейин у Майнер Арганбрайтга қўнғироқ қилди ва унга, Муқаддас Руҳ бундай қилишга йўл бермаганини, ҳеч бўлмаганда, ҳозирги пайтда йўл бермаётганини айтди.

Шу йил ёзнинг охирларида, Дониёрнинг Жаброил фаришта билан учрашуви ҳақида учта ваъз қилди, қайсики у Дониёр китобининг 9:20-27 сида тасвирланган. 1961 йил 30 июли, якшанба эрталабида у “Жаброилнинг Дониёрга насиҳати”ни ва ўша оқшомни ўзида у “Жаброилни ташрифини олти каррали мақсади” деган ваъзини қилди. Бир ҳафтадан сўнг у бу қатор ваъзларини “Дониёрнинг етмиш ҳафтаси” билан якунлади. Унда у Жаброилнинг Дониёрга айтган сўзлари ҳозир ҳам ҳақиқатлигича қолаётганини ва Масиҳнинг Иккинчи Келишига тўғридан-тўғри муносабати борлигини кўрсатиб берди.

1961 йил, 25 августи, Билли ва Билли Поль, Бэнкс ва Дэвид Вуд билан Индиана штати, Салем шахри яқинларида олмахон овига жўнаб кетдилар. Тонг отиши олдидан Билли ҳамроҳларини бир жойга қолдирди, ўзи эса йўл бўйлаб ўзининг севимли жойига... агар унга умуман ов қилишига тўғри келса, якка ўзи ов қилиш учун жўнаб кетди. Ҳеч нарса омадли овни ваъда бермас эди. Осмон кулранг булутга қопланган ва майдалаётган ёмғир бутун кунни барбод қилгундай эди. Тонгга яқинлашгач, у яйлов ортидаги ўзига таниш сўқмоқчадан юриб кетди. Сўқмоқнинг охири уни L ҳарфи формасидаги ўрмон участкасига олиб келди-ки, бу жойда у тез-тез ов қилар эди. У тепалик ён бағри бўйлаб ғарб томонга юра бошлади ва ёғоч олдида тўхтаган ҳам эди-ки, шу пайт кўзини қири билан олдинига тонг пайтидаги қуёш нуридек кўринган бир нарсани пайқади. Бирдан у қуёш бўлиши мумкин эмаслигини англади, чунки ёруғлик нури жануб томондан пайдо бўлди-да. У жанубга қараб ҳавода алангаланаётган олов шарни кўрди. У бу ғайритабиий Нурни кўп марталаб кўрганди, аммо у ҳеч қачон уни остида нима турганини кўрмаган эди.

Тепаликни юқорисида улкан бир коса бордай ва ундан иккита камалак чиқиб турган эди. Камалаклар баландлиги ўттиз футга яқин (9 метр) ва бири иккинчиси яқинида иккиланма ёйни ташкил қилиб, бунинг устига камалакларнинг ҳар бирини учи ҳавзада ғойиб бўлар эди. Шляпасини ечиб ва қуролини ерга қўйиб, Билли қўлларини кўтарди ва ушбу ҳодиса томон юрди. Тез орада у ҳақиқатда бу иккиланма камалак эмас, учталик камалак эканини кўрди; учинчи камалак ҳавзадан бошқаларига 120º остида чиқиб турган эди.

У ўттиз фут масофада (9метр) тўхтади. Камалаклар тирикка ўхшаб туманда йириклашди, кенгайдилар ва тобландилар. Билли қичқириб юборди: “О Худованд, Сенинг қулинг билиши учун, Сен нима истайсан?”

Момоқалдироқ ғулдурашига ўхшаб, Овоз жавоб берди: “Эски Аҳднинг Иеговаси ― бу Янги Аҳднинг Исоси. У Ўз маскасини Руҳдан Одамга алмаштирди, холос. Содиқ қол”. У шунчалик донг қотиб қолганидан, ҳатто гапиролмай ҳам қолди, ва шу вақтнинг ўзида ўзини қониққан ҳис этган ҳолда, Билли яна бир неча қадам яқинлашди. Ҳавзадаги учала камалак ҳам ғойиб бўлди ва Билли уни Худо Марк 11:23 нинг маъносини ўргатган айнан ўша жой эканлигига эътибор бериши учун етарлича узоқ қолиб турган Олов Устунидан ташқари бу ғалати ҳодисот ғойиб бўлди.

Шляпаси ва қуролини ердан олиб, Билли ўрмон бўйлаб, токи 40 дақиқалардан кейин ўша заранг дарахтига яқинлашгунигача кетаверди. Бу дарахтнинг тўртта асосий шохлари шимол, жануб, ғарб ва шарқни кўрсатиб турар эди. Дарахтга чиқволиб, бу тўртта шохдан ҳосил бўлган беланчакка ўтиргандай ўрнашиб олди ва ўйлаб қолди: “Икки йил муқаддам худди мана шу ерда Худо менга Марк 11:23 ни: “Агар сен бу тоққа “кўтарил” десанг-у, ўз қалбингда шубҳаланмасанг, айтганинг бўлади”нинг ҳақиқат эканини кўрсатиб туриб, У менга бу олмахонлар юзага келиши учун сўз айтишимга йўл берган эди. Шляпасини ечиб, у шундай деди: “Раббий Худо, Сен ― ҳали ҳам Ўша Исонинг Ўзи. Сен ― ҳали ҳам Худосан”.

Майдалаётган ёмғир каби сокин Овоз ўрмонни тўлдирди: “Сенга бу сафар нечта олмахон керак?”

“Худди олдинги сафаргидек; бугун соат ўнларда менда қонун рухсат этган миқдор олмахон бўлсин”. Соатига караб у тонги олтиларга якинлашганини кўрди. У кўзи якинидан чаккан пашшани шапатлаб тушурди. Бу жойларда пашшалар айникса ёмон бўлиб, у бўлса пашшага қарши воситани олишни унитганди. У яна қўшиб деди; “Бундан ташқари, 30 дақиқадан кейин қуёш чарақлаб чиқади, ва бутун кун бўйи мени битта ҳам пашша безовта қилмайди”. Орқа томонида олмахон чиғиллади. Билли ўзидан 75 чақримга яқин (68 метр) масофада шохчада ўтирган малла олмохонни топгунича, дарахтларга термулди. Бу уни кўзидан отиш учун жуда узоқ эди, шунда у отиш мулжалини озгина кутди ва ўқ узди, олмахон қулади. Уни олиш учун келганида, уни кўзига текканига Билли ҳайрон бўлмади, худди шундай тарзда у икки йил бурун юзага келган, яратилган олмахонни ҳам отган эди. Ўттиз дақиқадан сўнг қуёш булутларни ёзиб юборди, ва соат 10гача уч дақиқа қолган эди, у ўзининг учинчи олмахонини отди. Шунча вақт давомида пашшанинг ҳатто минғиллаши ҳам эшитилмади.

Кейинроқ Билли ўйлади; Эски Аҳднинг Иеговаси – бу Янги Аҳднинг Исоси. Кўраяпсанми ? У фақат Ўз формасини ўзгартирган, худди Ўша Худонинг Ўзидир. Бир куни баптистлар хизматчиси менга шундай деган эди: “Сен қандай қилиб Исо билан Худо битта Шахсдир, деб ўйлай оласан?” Мен дедим: “Яхши, агар сиз ўз фикрлашингизни озод қилсангиз ва Библиявий тушунчалар билан ўйлаб кўрсангиз, у жуда ҳам оддийгина. Улар Битта ва Ўша Зотнинг Ўзидир. Худо бу Руҳ; Исо бу тана, қайсики Унда Худо яширинган эди”. Кўраяпсанми? Мен дедим: худди ўйимдагига ўхшаб, мен хотиним учун эр ҳисобланаман; қизим учун ота ҳисобланаман; ва неварам учун бобо ҳисобланаман. Шундай қилиб; мен – эр, ота ва бобо, хаммаси биттада. Хотиним ўз ҳақ-ҳуқуқлари юзасидан менга отага ёки бобога бўлгандай муносабатда бўлмайди; у ўз ҳуқуқлари юзасидан менга фақат эри каби муносабатда бўлади. Ва қизим ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқлари юзасидан менга эрига ёки бобосига бўлгандай муносабатда бўлмайди; у – менинг фарзандим. Бироқ барча бу учала функция битта ва ўша одамни ўзида турибди. Бу нарса худди Худо – Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ бор-йўғи функцияларнинг, вазифаларнинг тақсимланишига ўхшайди. Худо – худди Ўшанинг Ўзи. У факат Ўз ташқи кўринишини ўзгартиради холос.

“Павел Филиппликларга мактубининг 2-бобида шундай дейди: Қул қиёфасига кирди У. Кўринишида инсонлар сингари бўлди”. Бу нарсани ифода этадиган –эн морфе,39 юнонча фраза, У ўзгарди. У ўз ниқобини ўзгартирди, деган маънони англатади. Кўраяпсизми ? Кўриш мумкин бўлмаган Ўша ўзгаради ва инсон кўзлари уни кўради. Дофан Элишай билан бўлгандагидек. Элишайнинг хизматкори пайғамбар атрофидаги барча ўша фаришталарни кўриб билмайди, ва шунда Худо (фаришталарни ерга туширмади) балки хизматкор уларни кўра билиши учун фаришталарнинг формасини ўзгартирди.”40

39 Стронгнинг Юнонча луғати “морфе”ни худди одам ёки бирор нарса назарда тутиш воситаси каби формада тушунтиради; ташқи кўриниш мосламаси.

40 2 Шохлар 6:1-17.

“Мана эн морфега яна бир мисол. Шекспир ўзининг буюк «Макбет» драммасини ёзганида, унда бир одам бир нечта ролларни ижро этган эди. Бундай қилиш учун актёрга бутун спектакл давомида ниқобини ва кийимларини ўзгартиришга туғри келган эди. Бир сафар у сахнага бир персонаж каби чиқди, а бошқа сафар эса бошқа бўлиб чиқди; аммо ҳар сафар бу битта одамнинг ўзи эди. Бу нарса Худо қилган нарсага ўхшаб кетар эди. У Олов Устунидан Инсон бўлиши учун Ўзини ўзгартирди; Кейин одамларда бўла олиш учун Инсондан Руҳга ўзгарди; Худо, инсонда амал қилаётган ва У ҳақиқатда Ким эканини намоён этадиган Худо. Исо Масиҳ Инсонда амал қилган (намоён бўлган) Худо эди.”

1961 йил сентябрида Билли Канаданинг Чўққили тоғларида яна бир бор ов қилишга уриниб кўриш учун, Британия Колумбиясига қайтди. Даусон Крик шаҳрида у Эд Бискални кутиб олди ва Билли Поль билан улар шимолга 400 миль, Бад Саусвикнинг кулбасига жўнадилар. Бад укасининг шифоланганлигини Биллига айтиб беришни жуда истар эди. “Бранхам ака, ўша кун, хотиним унинг кўйлагини оловга ташлаганидан бери, унда битта ҳам тутқаноқ бўлиб ўтмади”.

“Унда, токи у бунга ишонар экан, битта ҳам бўлиб ўтмайдиям”, ― деди Билли. “Энди мен сизларга августда кўрган ваҳийни айтиб бераман”. У буғига ўхшаган шохлари нақд 42 дюйм (105 сантиметр) бўлган жонивор ҳақида гапириб берди ва у уларга у бош учи кумушсимон ва бўйи 9 фут келадиган йиртқич айиқни отишидан сал олдин оч-яшил сарғиш чармоки кўйлакда кимнидир кўргани ҳақида ҳам айтиб берди.

Бад Саусвик ўйланқираб, чакагини силаб қўйди. “Бу ҳаммаси мана шу сафаримиз вақтида бўлиб ўтишига ишонқирамай турибман. Энг аввало шуки, бизлар айиқлар кезадиган жойларга бормаймиз; бизлар қўйлар бор бўлган ўрмонлардан анча баланд жойларга борамиз. Ва энди бундай йирик буғу ҳақида гап борар экан, сиз таърифлайдиган бунга ўхшаган жониворни мен ҳеч қачон кўрмаганман”.

“Буни аҳамияти йўқ, ― деди Билли, ― чунки Худо хохлаган нарсани ярата билади. Биродарлар, сўрасам майлими сизлардан, қайсингизда яшил чармоки кўйлак бор?”

“Менда йўқ”, ― деди Бад.

“Менда битта бор эди, ― деди Бискал, ― лекин у тўзиб қолган, шу учун уни ташлаб юборганман”.

“Демак бу айиқни мен бошқа ов сафаримда отаман, лекин бу нарса албатта бўлиб ўтади; фақат кутинг ва сизлар кўрасизлар. Бу “Раббий Шундай Дейди””.

Уларга анча баландроқ жойга етиб бориш учун ва ўрмон четларига яқин жойда асосий лагер ўрнатишлари учун икки кун керак бўлди. Кейинги куни улар баланд тоғ чўққиларида ов қилишди. Ўша куни кечроқ улар лагердан олти милларга яқин масофада шохлари шунчалик ўралиб, тўла айланадек кўринадиган учта қўйни ва урғочи қўйлар подасини пайқадилар. Буни кетидан тушиш учун жуда кеч бўлган эди, шу учун овчилар эрталаб барвақт чиқиб, ўша жойга қайтиб келиб, қўйлар уйқудалигида дуч бўламиз деган фикр билан лагерга қайтишди.

Эрталаб барвақт Эд Бискал иссиқина ухлаш халтасидан совуқ ҳавога чиқди. У керосин лампасини ёқди ва кийим халтасини, энг иссиқ кийим топиш илинжида обдон титкилай бошлади. У ўзининг эски яшил- оч сариқ чармоки кўйлагини кўриб ҳайрон бўлди. Ҳайрон бўлгани, у хотинига бу кўйлакни ташлаб юбор дегандида. Лекин хотини унинг ёнидаги катта тешикни ямаган ва уни ушбу сафарга солиб юборган эди. Эд уни кийди ва устидан тўқ сариқ курткасини кийиб олди, эанжирсимон ёпқичини кўтариб ёпди ва гулхан ёқиш ва нонушта тайёрлаш учун ташқарига чиқди. У ҳатто Билли айтиб берган ваҳийни эсламадиям.

Соат тўққизларда овчилар қўчқор ва урғочи қўй подасини кўрган ўша жойга, тоғ ўркачига кўтарилдилар. Энди улар биноклда эркак карибуни кўришди. Эд билан Блэйн уларнинг ортидан кетган бир вақтда, Билли ва Бад ўша қўйлар подасини топиш учун тоғ бўйлаб юқориладилар. Бироздан кейин Билли водийда узилган ўқ акс садосини эшитди. У биноклни олди-да, токи эркак карибу устида эгилиб турган Эднинг тўқ сариқ ранг курткасини кўриб қолмагунича, диққат билан кузатаверди.

Ўзида қониқиш сезганидан, Билли дам ола билиши учун ва кузнинг гўзал кўринишидан маза қилиш учун жойлашиб олиб, чўққига ёнбошлади. Унинг пастида тилоғоч, тоғ-терак, оқ ва қора қарағайларнинг қизил, сариқ ва яшилга бўялган кенг водийлар чўзилиб кетган эди. Ўрмон четларидан юқорида эса қияликлар буталар ва сариқ юнгин билан қопланган бўлиб, улар бор-йўғи бир неча дюймга кўтарилиб турганди. Ундан кейин қияликлар улуғвор гранит чўққилар остида лой йўлчаларга ўтар эди. Тоғларда гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда музлаб қолган кўз ёшга ўхшаб, музликлари бор эди. Бу манзарини биноклида яхшилаб ўргана туриб, Билли ўзидан бор-йўғи бир неча мил нарида йирик ҳайвонни кўриб қолди. “Бад, ана у ердаги нима?”

Бад ўзини биноклига қаради. “Бранхам ака, бу карибу, аммо-лекин у мен ҳозиргача кўрганларимдан шак-шубҳасиз фарқ қилади. Унинг шохларини қалинлашганига қаранг”.

“Карибу а? Яхши, бу ўша ҳайвон, мен ўтган ойда ваҳийда кўргандим. Кетдик, уни отиб оламиз”.

“Қандай энди борамиз ва уни отамиз? У бизлардан қарийб икки мил нарида лойлик ён бағир томонда турибди”.

У ҳатто биздан 20 миль нарида турган бўлса ҳам, мени ташвишлантирмайди. У – меники. Раббим уни менга берди”.

Олдин улар ўша ёққа, ўша Эд отган ҳайвонни Эд билан Блэйн терисини шилиб, нимталаётган жойга, пастга тушишди. Улар билан ёшлар Биллини карибуси турган жойга, улардан пастга, ўрмон четидаги жарликка юк отларини олиб келишларини келишиб олдилар. Кейин Билли билан Бад яна ён бағирга чиқиб олдилар. Ниҳоят улар текис йўлчага чиқиб олишди ва улар шовқин қилмайгина лойли тепаликлар ён бағирларидан одимладилар. Бу вақтга келиб, улар етарлича қизиб кетиб, курткаларини ечиб олишди. Бу эркак карибу сентябрнинг иссиқ қуёши остида ухлаётган кўринади, чунки Билли унга 30 ярдлар (27 метр) масофада яқинлаша олди ва унга биргина ўқ узиш етарли бўлди.

Бад иягидаги дағал соқолини қиртишлади. “Сиз бу шохларнинг узунлигини 42 дюйм дейсизми?”

“Баб-баравар 42 дюйм”.

“Мени эгаримдаги сумкамда рулеткам бор, шу учун ҳозир билиб оламиз. Энди, пешонаси кумушранг йиртқич айиқ хусусида нима дейсиз?”

“У қаердадир шу яқинда. Мени ўйлантираётгани, бу ― қаерда ўша у яшил чормоки кўйлакли йигит?”

Бад биноклни кўзларига этди. “Яхши, мен қарай... Билли ака, қаранг”.

Билли ўзини биноклида тепалик бўйлаб бир неча миль масофадаги жарликка қаради, у ерда Эд билан Блэйн уларни юк отлари билан кутиб туришар эди. Эд курткасини ечган бўлиб, ва эрталаб кийган ўша яшил-оч сариқ чормоки кўйлагида эди. Билли деди: “ Ҳаммаси ўз жойида. Шу ер билан ва ўша яшил чормоки кўйлак орасида, қаердадир биз кумушранг бошли йиртқични кўрамиз”.

Бад ҳали ҳам биноклини тепаликлар ва жарликларни диққат билан кузатиб, кўзи олдида тутиб турар эди. “Мен сизга шубҳа қилмоқни истамайман-у, аммо мен бу тепаликларни ҳар бир дюймини кўраяпман, ва мен уни кўрмаяпман”.

“У қаердадир, шу ерларда. Сен уни кўрасан”.

Кейинги кун улар карибу гўшти учун қайтиб келишлари керак. Бугун қиладиган биргина ишлари, бу ― унинг бошини саранжом қиладилар, ва уни олиб келадилар, қайсики ундан Билли тулум қилишни ва уни ўлжа сифатида деворга осиб қўйишни режалаштирди. Билли карибунинг бошини елкасига ўрнаштириб олди-да, тоғдан туша бошлади. Бад иккита қуролни кўтарволиб, унинг орқасидан эргашди. Бир неча вақтдан кейин улар юкларини алмашдилар. Карибунинг боши бир юз қирқ беш фут (65 685 грамм) келар, шу учун уни кўтариб юрганда чарчаб қолиш учун жуда кўп вақт керак бўлмасди. Улар кичикроқ музликни кесиб ўтиб,муз эриганидан пайдо бўлган сувдан ичиш учун тўхтадилар.

“Ана у жарликдаги нима?” ― сўради Билли.

Бад биноклини қиялик бўйлаб тўғрилади. “Хўш, ушла мени, бу ― кумушранг бошли йиртқич”. Билли бош ирғади. “Бу ўша. Кетдик, уни ўлдирамиз”.

“Сиз уни мана шу кичик калибрли милтиқдан отмоқчимисиз?” ― ишонқирамай, Биллининг 721 моделли 0,27 калибрли Ремингтонини кўрсатиб, Бад сўради. “Эҳтимол, сиз менинг қуролимдан фойдаланарсиз”.

“Ваҳийда мен шу қуролдан фойдалангандим, ва ваҳийда мен уни бир ўқ билан ўлдирганман”.

“Мен сизни олдин айиқларни отганингизни биламан, аммо у қора айиқлар бу йиртқич олдида ― ҳеч нарса. Сиз бунақа йиртқични отган пайтингизда, у кўпчилик жониворлар каби йиқилмайди; у олдинга қараб юраверади. Сиз яхшиси уни кўкрагига отинг. Чунки уни юрагига теголмасангиз ҳам, сиз уни умуртқа поғонасини шикастлайсиз”.

Айиқ икки милча масофада эди. Сездирмай яқинроқ бора олиш учун, икки овчи уларни ораларидаги масофанинг кўпроқ қисмида, уларни пана қиладиган жарликка тушиб олдилар. Улар жарликдан чиққанларида, улардан юз ярдлар (91 метр) масофада, юқорида, қулоғи динг бўлиб, уларни кузатганча, ўша йиртқич ётган эди. У худди улкан сомон тўдасига ўхшаб кўринар эди. Унинг юнглари тўқ-жигарранг эди, аммо жунини учлари кумушранг-оқиш эди, шу учун уни кумушранг бошли деб аталарди. Билли уни кўкрагини мўлжаллаб отди. Ваҳшиёна бўкириб, ҳарбий танк каби қияликдан пастга қараб шовқин билан ташланиб ва бурдалаб ташлашга тайёр бўлиб, оғзини очганча йиртқич олдинга чопди. Ҳали Билли патронникни яна битта патронни зарядлаб улгурмай, йиртқич улардан бор-йўғи йигирма ярдлар масофада (18 метрлар) қулади.

Баднинг юзи оқариб кетди. У енгил тортиб, тин олди ва ғўлдиради: “Унинг чангалига тушиб қолишни истамас эдим”.

Улар айиқни терисини шилиб, калла-пойча қилиб, нимталадилар, аммо, албатта, уларни ўзлари терини олиб кетишга имконлари йўқ эди. Айиқнинг фақат терисини ўзи 300 фут (135 900 грамм) келар эди. Кейин уларга юк отларини келтиришлари ва терини олиб кетишлари керак эди. Улар карубунинг калласини қолдирган жойга қайтиб, уни олволишди ва тоғдан пастга, уларни юк отлари билан кутаётган Эд билан Блэйн турган жойга тушдилар.

Билли уларга иккита отган ҳайвон ҳақида завқланиб гапириб берди. Кейин у деди: “Эд ака, сен менга яшил чармоки кўйлагим йўқ дегандинг”.

“Бранхам ака, мен сизга нотўғри айтганим учун узр сўрайман. Хотиним уни солган экан, мен эса уни у ерда борлигини билмовдим”.

Эгардаги сумкасидан рулеткани олиб, Бад карибунинг калласи олдида тиззасига турди. У битта шохнинг тагидан учигача рулеткани чўзди, бироқ шох қайрилганлиги учун рулетка сирпаниб кетди. У иккинчи марта ўлчамоқчи бўлганида, Блэйн икки қўлини чўзди ва рулеткани ўртасидан ушлаб турди. Билли Эднинг биқинига билаги билан туртиб, шивирлади: “Кўряпсанми, мана бу иккита кичикроқ қўлни мен ваҳийда кўрган эдим”. Рулетка билан ўлчаш охирлаганида, тўрттала эркак унинг рақамига қараш учун эгилдилар. Шохнинг учи баб-баробар 42 дюймни (105 сантиметр) кўрсатиб турар эди.

Уилльям Бранхам учун шу ов сафари йилнинг асосий воқеаси бўлди. Британия Колумбиясида Худо унга берган ваҳий, уни кутиб турган бир неча ойлар мобайнида унинг учун овуниш манбаи бўлди. У Жефферсонвиллига қайтганиданбир неча вақт кейин онаси бетоб бўлди. Билли уни кўргани келганида, Элла Бранхам унга: Билли, мен уйга, отанг билан кўришиш учун кетаман”, ― деди. Чарльз Бранхам 1936 йилда вафот этган эди, шундай қилиб, ҳозирга келиб, Элла Бранхам 25 йил бева қолган эди.

“Онажон, бундай дема. Сен ҳали етмишга ҳам кирмадинг. Сен ҳали узоқ яшайсан”.

У онаси учун ибодат қилди, аммо Раббий унга ташвишдан озод қиладиган бирор нима кўрсатмади. Бир неча ҳафта ўтди, унинг аҳволи оғирлашди. Биллида мана шу кузда яна бир неча сафар режалаштирилган эди, аммо у онасига керак бўлиб қолганида уйига яқинроқ бўлиши учун, уларни бекор қилди. Кейин, чоршанба куни Элла касалхонага боришга мажбур бўлди. Уни текшириб, врач унинг қанақа касаллигини аниқлай олмади, шу учун Билли унинг шифоланиши учун ибодат қилишда давом этаверди. Шанба куни уни кўришга касалхонага борганида, у онасини тўшакда ётганини эмас, балки дераза олдида туриб, булутларга қараб турганини кўрди. Бурилмай туриб, у деди: “Билли, мен сени кўряпман”.

“Албатта, она; мен шу ердаман”.

Унинг кўзлари булутларга қараган эди ва унинг овози лоқайд эшитилди. “Сен қарисан, Билли, ― шундай ҳам қариб қолган. Сочларинг оппоқ, соқолинг ҳам жуда узун. Бир қўлинг хочни қучоқлаб, иккинчиси менга чўзилган”.

Билли ўша кунни, ўзи Христиан бўлганидан кейин, кўп ўтмай онасини Исо Масиҳ Исмидан сувда чўмдирган кун ҳақида ўйлаб қолди. “Она, ― сўради у, ― сен учун Исо нимани билдиради?”

“Билли, мен учун у ҳаётимдан ҳам афзал”.

Элланинг сирли ваҳийси Биллини уни ўлаётганига ишонтирди. Кейинги сешанбада у охирги нафасига келди. Унинг болалари, Жефферсонвиллида яшаётганлари, ўша куни у билан бирга бўлишлари учун, касалхонада тўпланишди. Билли унинг кровати ёнида ўтирди ва бир неча соат давомида унинг қўлини тутиб турди. Баъзан у гапирар, онаси унга жавоб қайтарар эди, бироқ, ниҳоят, унинг ҳаёт кучи шунчалик тугадики, у бошқа гапиролмади. Билли онасининг мижжа қоқиш учун ҳали мадори етарлилигини билиб, унга деди: “Она, энди сен бу дунёдан ўтаяпсан, мен сенга охирги битта саволни бермоқчиман. Сен учун Исо, сен уни Муқаддас Руҳ кўринишида қабул қилган кунингда қадрдон бўлганидай, ҳозир ҳам қадрдонми? Агар шундай бўлса, унда тезда кўзларингни қимирлатгин”.

У шундай тез ва тиришиб қимирлатдики, унинг кўзларидан ёш чиқиб кетди. Бир неча дақиқадан сўнг Элла Бранхам анча юқори ўлчовга ўтди. Ич-ичидан қайғуриб, Билли онасининг ҳаёти қанчалик машаққатли бўлгани ҳақида ўйлади. У ёш эди ва Буюк Инқироз олдидан ва ўшани йилларида ўнта боласини вояга етказиш учун бор кучи билан ҳаракат қилиб, ёшлигидан машаққатли, оғир ҳаёт кечирди. Энди унинг ердаги узоқ кураши тугади. Унинг учун чексиз янги ва бахтли кун бошланди.

У синглиси ва укаларига деди: “Энди, онамиз ўлди, оиламиз олдингидай бўлмайди. У бизнинг боғлаб турувчи устунимиз эди. Мен олдингидай тез-тез йиғилиб туришимизга унча ишонмайман”.

Куннинг қолган қисмини дафн маросими ташвишлари ва оилавий муаммолар билан банд қилди. Қачонки у, ва ниҳоят, шу оқшом уйига қайтганида, унда онасини йўқотганидан мусибати бисёр эди. Хонасида ўтириб, янги Библияни олди. Уни Чикагодан бир аёл совға сифатида юборган эди. Қирол Иаков Библиясининг бу нашрида Исонинг барча сўзлари қизил рангда босилган эди. Билли ибодат қилди: “Самовий Ота, менга Ўз Каломингдан бирор бир юпанч бермайсанми?” Библиясини таваккалига очиб, у шу заҳотиёқ ярқироқ―қизил ҳарфларда босилган жавобга кўзи тушди: “Йиғламанглар, у улган эмас, фақат ухлаб ётибди”.41

41 Луқо 8:52

Бу сўзлар уни ухлаб қолишига ёрдам берди. Эртаси эрталаб 8ларга яқин уйғонди ва Меда нонушта тайёрлаётган пайт ошхонада бўлди. Реббека, Иосиф аллақачон стол атрофида ўтирган эди. Шу орада уларга Сарра ҳам келиб қўшилди. Улар ғамгин кайфиятда овқатландилар.

“Ҳозир бибим қаерда?” ― сўради Иосиф.

Олти яшар болакайга қандай қилиб ўлим нималигини тушунтирасиз? “Унинг танаси дафн этиш хизмати бюросида турибди, ― тушунтрди Билли, ― аммо унинг жони осмонга кўтарилди”.

“У бугун кечқурун тушадими? Мен уни соғиндим”.

“Йўқ, Иосиф, у қачон қайтади, билмайман. Қачонки Исо қайтади, у ҳам Исо билан қайтади”.

Билли ошхона столидан турди-да, ўзининг меҳмонхонасига кетди. Бирдан унинг меҳмонхонаси ғойиб бўлди; аслида унинг бутун уйи ғойиб бўлди. Гўё у очиқ ҳавода улкан амфитеатр яқинида, ҳавода турган эди. Ярим айлана бўлиб, кейин марказий саҳнагача тушиб борган қаторларда жуда кўп одамлар ўтирганди. Саҳна олдида жойлашган учта қатор олиб ташланган ва бу жойда юзлаб касал болалар ва ногирон болалар тўпланган ва гўё улар ибодат қилишлари учун ўз навбатларини кутаётганга ўхшарди. Билли саҳнада туриб, йиғилишда Христиан мадҳларини куйлашда олиб бораётган қора костюмдаги одамни кўрди. Бу киши, ашулани бошқарувчи унга жуда танишдек эди, гўё. Бир лаҳзада Биллининг истиқболи ўзгариб, энди уни ўзи ўша одам, ашулада етакчи бўлди-қолди. Мадҳ тугаган пайт эди, у амфитеатрнинг юқори қисмида пайдо бўлган ва йўлакдан саҳнага тушиб келаётган аёлга эътиборини қаратди. У машҳур аёл бўлса керак деб ўйлади, чунки у ўтиб борар экан, одамлар ўрнидан туришар ва унга хурматларини билдиришар эди. Унинг кийимлари йигирманчи аср бошидаги аёллар кийими фасонига ўхшаш эди. Унинг устида узун оппоқ юбка ва юмшоқ енг ва тик ёқали кофтаси бор эди. Унинг чарм туфлиси баландигача боғланган ва узун сочлари йиғиштирилиб, кенг айвонли шляпа остига тўғналган эди.

Билли ваъзини бошланишидан олдин бу аёл келиб ўтиришига имконият бериш учун ҳаммани хор ашуласида бошқариб турди. У шундай деди: “Олиб кел, олиб кел; уларни гуноҳ майдонларидан олиб кел. Олиб кел, олиб кел, кичикларни Исога олиб кел”. Бу машҳур аёл олдинга келиб, саҳнага кўтарилди ва платформа ёнига келиб турди. Кутилмаганда томошабинлар қарсаклар чалдилар. Билли уни олқишлаш учун бурилди. Унинг боши эгик ва шляпасининг айвони юзини пана қилиб турган эди. У бошини кўтарганида, Билли гўзал ва ёш онасини ўзига қараб турганини кўриб, анграйиб қолди.

“Она?” ― сўради у.

Элла жилмайди ва бош ирғади. ― “Ҳа, Билли”.

У бир сўз айтишга ҳам улгурмай, амфитеатрни яшинни ва момоқалдироқни бира-тўла гулдираши ларзага келтирди. Бу акс-садо охирида у Овознинг бундай деганини эшитди: “Онанг учун сен қайғурма. Ҳозир у 1906 йилда қандай бўлса, худди ўшандай кўринади”.

Билли шу дунёга қайтаётиб, акс-садо каби гапириб юборди: “1906 йил?”

Ошхона эшигида турганча, Меда сўради: “Билли, сенга нима бўлди?”

“Азизам, мен ҳозиргина онамни ваҳийда, худди шу ерда кўрдим. Мен аниқлашим керак, нима бўлган ўзи 1906 йилда?”

Кейинроқ ўша куни у онасининг Библиясининг форзацини очди, у ерда онаси оиланинг муҳим воқеаларини ёзиб қўйганди. У ўша йилни, Элла Харви Чарльз Бранхамга турмушга чиққа йилини топди. 1906 йил онаси унинг отаси учун келин бўлди. Энди у бошқа турдаги келин бўлди, Раббий Исо Масиҳнинг бутун келинининг бир қисми бўлди. Билли уни энг яхши жойда яна кўришини билар эди.

Гарчи ҳали қор ёғмаган бўлса-да, ўша пайтда, ноябрда Индианада совуқ эди. Йилнинг охиригача Билли барча кампанияларни бекор қилгани учун, унинг 1962 йилдаги хизмати қайси йўналишда кетишини билиш учун, кейинги ойда рўза тутишга ва ибодатлар қилишга қарор қилди. 1961 йилнинг 21 ноябри, сешанба эрталаб саҳар соат учларга яқин у тўшакдан турди, меҳмонхонага ўтди, чироқни ёқди ва ибодат қилиш учун стул ёнига тиз чўкди. Бир неча дақиқадан сўнг у қараса, гўё унинг танаси ҳаракат қилаётгандай бўлди. Кўзини очиб, ўзини Ўрта Шарқнинг улкан картаси устидан юриб бораётганини кўриб, ҳайрон бўлди. Гўё у ғарбга қараб, маълум бир масофада унинг йўлини кесиб ўтадиган кўм-кўк узун чизиққа томон борар эди. У кимнингдир орқа томонларда куйлаганини эшитди: “Мен Иордан дарёсига тушаман”. У мана шу кўм-кўк чизиққача бўлган масофанинг учдан икки қисмига яқинини ўтганида, у деди: “Худога шукур, бу дарёнинг у томонида ваъда этилган ер, барча ваъдалар бор бўлган Фалестин жойлашган”.

Кутилмаганда у яна меҳмонхосида, стул ёнида ибодатда тиз чўкканча, туриб қолди: “Мен ухлаб қолишим ва буни тушимда кўришим мумкинми?” ― ўйлади у. “Қолаверса, ҳозир кечаси”. Худо, гўё уни саволига жавоб бергандай эди, чунки у ўзини танасини яна ҳаракатга келганини ҳис қилди, полдан кўтарилди ва у хонадан чиқиб кетмади. Бу сафар ваҳий уни тўппа-тўғри тор шоссега этиб қўйди, қайсики бу шоссе ўт босиб кетган водий орқали ўтар эди. У Христиан-биродари билан бирга борар, уни танимас эди. Бу шоссе бўйлаб бошқа одамлар борар ва гўё, ҳаммалари нимадандир қўрқишарди. Билли деди: “Энди мен буни ваҳий эканига ишонаман ва шу ерда Раббий Худованд. Аммо нимадан ҳамма қўрқаяпти?”

Чуқур, жарангдор Овоз деди: “Шу кунларда бу ерда катта хавф-хатар бор бўлади. У ерда даҳшатли илон борки, у ҳамла қилган пайтда сизни ўлдиради”.

Айнан шу пайт Билли ўсиб кетган ўтлар оралаб ниманидир яқинлашаётганини эшитиб қолди. Нима эканини кўриш учун тўхтади ва шу лаҳзада улкан бир қора илон шоссега унинг олдидан судралиб чиқди. Билли уни африка мамбаси ― дунёдаги энг хавфли ўлдирадиган илонлардан бирилигини таниди. Мамбалар – таналарини ердан кўтариб биладиган ва ўлжаларини ердан маълум масофадаги танасини ёки бошини чақиб биладиган – чаққон ва тажавузкор илонлардир. Уларнинг заҳри шундай кучлив ва тез таъсир этувчики, мамбалар чаққан одамларнинг қарийб 100 фоизи ўладилар, фақат агар уларга илон чаққандан кейин жуда тезликда заҳарга қарши дори бермасалар (зардоб – антижисм, организмда илон заҳридан пайдо бўладиган антигенларни йўқотадиган модда.) Шу учун африкаликлар мамбалардан ваҳимали қўрқадилар. Бир куни, у Африкада ов қилиб юрган вақтида, юк ташувчи “Мамба!” – деб бақирган эди. Шунда Билли мана шу ерли одамларнинг юкларини ташлаб ва у ердан қўрқувдан тумтарақай қочганларини кўрган эди.

Ваҳийда бу мамба унга ёвуз ният билан қараб турар, унинг тили тез пайдо бўлар ва яна оғзига кириб ғойиб бўлар эди. Христиан‑биродар Биллини ўлим хавфи билан бир ўзини қолдириб, сакраб қочди. Мамба ҳужум қилди, аммо у яқинлашган сайин, токи ундан бир неча футларда нимадир тўхтатиб қолмагунича секинлашиб-секинлашиб қолар эди. Унинг оғзи очиқ эди, ва заҳарли тишли жағлари қимирлар эди. Аммо у қанчалик ҳаракат қилмасин, илон уни чақиб ололмади. Шу учун илон уни атрофидан судралиб ўтиб, унга бошқа томондан ҳужум қилишга ҳаракат қилди. Худди ўшандай бўлиб ўтди. Илон унга бир неча футлар яқин келди, аммо ундан кейин қандайдир бир сирли нарса унга кўпроқ яқинлашишга қўймас, уни ушлаб қолар эди. Ниҳоят, у орқага кетди ва Биллининг дўстига ҳужум қилиб, бошқа ўлжани танлади. Нотаниш биродар ундан ўзини отди, ва базўр ундан қочиб қолди. Мамба такрор-такрор шу одамга ҳужум қилар, у одам эса ундан сакраб қочар ва чап берар эди.

Билли ўйлаб қолди: “Шу шосседаги барча одамлар шундай қўрқиб кетгани тўғри экан”. Қўлларини кўтариб, у ибодат қилди: “О Худойим, биродаримга раҳминг келсин. Агар у илон уни чақса, у ҳалок бўлади”. Шу сўзларни айтиши билан мамба яна Биллига ўхталиб яқинлашди. Қаердандир юқоридан Овоз келди: “Мард бўл. Сенга уни боғлаш қудрати берилган”.

“Яхши, Худовандим, мен нима қилишим керак?”

“Бундай қилишинг учун, сен янада кўпроқ самимий бўлишинг керак”.

Мамба яна у томонга судралди.

“Худойим, менинг самимий бўлмаганлигимни кечир ва менга кўпроқ самимий бўлишимга ёрдам бер”. Кутилмаганда у орқали уни ўзи сезган энергия билан тўлдириб, мойланиш ўтди. Мамбани кўрсатиб, у шундай деди: “Иблис, мен сени Раббий Исо Масиҳ Исми ҳақи боғлайман”.

Илон ўша заҳоти “саккиз” ясаб ўралдики, унинг думи уни бўйнига ҳалқа каби ўралди ва уни бўғиб қўйди. Совуган танасидан кўк тутун чиқиб, тана энди пиширилган кулча нонга ўхшаб қолган ва хавфсиз эди.

Устидан Овоз деди: “Сен худди шундай уни озод қилишинг ҳам мумкин”.

“Энди, иблис, мен ўз қудратимни билиб олишим учун, мен сени озод қиламан”. Кўк тутун қайтди; илоннинг танаси юмшади ва у эшила бошлади. “Мен сени яна боғлайман, иблис, Исо Масиҳ Исмида”. Тутун яна чиқди ва мамба яна совиб қолган кулча нонга ўхшаб ўралиб қолди.

Шу пайт ётоқхонасида будильникни чалинганини эшитди. Тез орада Медани залга кириб Сарра билан Ревеккани туриш вақти бўлганини айтганини эшитди. Уй ҳар доимгидай мактабга ҳозирланаётган болаларининг одатдаги товушларига тўлиб кетди. Билли ваҳийни ўйлаб кўриш учун хонасига кетди. Равшанки, мамба гуноҳнинг энг ёмон кўриниши, намоён бўлишини англатади. Иблисни боғлаш қудрати унга берилган эди. Бу яна нимани билдирса экан? Билли ибодат қилди: “Самовий Ота, Сенинг Руҳингни илҳоми ҳали мени қолдириб кетгунича ва мен болаларимни мактабга этишимга тўғри келгунича, менга тушунтирмайсанми, Сен менга бу ваҳийда нимани кўрсатганингни, менга буни Сенинг Каломингдан кўрсат?”

У Библиясини очганида, унинг бош бармоғи тўппа-тўғри Коринфликларга 1-мактубнинг 5:8 ни кўрсатиб турган эди: “Шунинг учун биз эски ёмонлик ва бузуқлик хамиртуруши билан эмас, балки софлик ва самимийлик бўлган хамиртурушсиз нон билан байрам қиламиз”. Энди тушунди у. У ўз келажаги ҳақида рўза тутмоқчи ва ибодат қилмоқчи эди. Руҳий тил билан айтганда, танадаги рўза ― бу Раббий билан байрам.42 Худо унга, мана шу рўза вақтида у олдингидан ҳам кўпроқ самимий бўлиши лозимлигини айтди. Бу унинг қандайдир муҳим бир нимага етиб келаётганлигини билдирар эди. Харитадаги ўша дарёга қараб юриш унга Наби Ясуни Исроилликларни Иордан дарёсига қандай етаклаб келганини ва қандай қилиб дарё ортидаги Ваъда Этилган Ерга қарагани, қаердаки у Худо халқи учун меросни бўлиб ва тақсимлаб беришини эслатди. Ўша вақтда Худо Наби Ясуга шундай деган эди: “Бугундан бошлаб сени бутун Исроил халқи олдида кўкка кўтараман, шунда улар Мен Мусо билан бўлганимдек, сен билан бирга бўлишимни билишади”.43 Билли ўша кунни унутолмас эди, қачонки хонасида қўл пайдо бўлган ва у Библияси саҳифаларини очган ва Наби Ясу Китобининг биринчи тўққизта оятни кўрсатган эди. Қандай унутолади у буни? У ушбу ваҳийни Библиясининг форзацида ёзиб қўйди. Бу ўша Скоуфилд иловалари билан бўлган Библияси бўлиб, у доимо уйда ва сафарлар қилганидан ундан фойдаланар эди. У ўша 1952 йилнинг ўша кунидан бошлаб унинг хизмати Наби Ясунинг хизматига қандайдир ўхшаш бўлишини билар эди.

42 Эҳтимол, у буни 2-Коринфликларга 5:6-9 дан олгандир

43 Ёшуа 3:7

Кейинги куни эрталаб, 22 ноябрь, чоршанба, Билли будильник жиринглашидан олдин уйғонди. Ётоқхонаси бурчагидан унга бир нима гапираётгандай эди. Бурилиб қараб, бурчакда жуда хунук иблисни кўриб, сапчиб тушди. У бошларидан шохлари чиқиб турган неандерталь одамга ўхшар (қадимги ва ўрта палеолит даврларида яшаган одам) ва ҳозиргина тухум туққан товуққа ўхшаб қу-қулар эди. Бу уни қўрқитмади, балки уни хушчақчақ қилди. Иблис газетанинг юмор бўлимида кўрган, ғор одамга, “Але-хоп”га ўхшаб кўринар эди. “Меда”, деди у, қўлини чўзиб хотинини елкасига қўйганча. “Меда, азизам, бунга қара”. Аммо уни “Уни бу нарса ўлгидай қўрқитиб юборади”, деб ўйлаб, уни уйғотмасликка қарор қилди.

У иблиснинг лақиллашини эшитган сайин, унинг сўзларини аниқроқ тушуна бошлади. У, шубҳасиз, у билан гаплашар, уни айблар ва шунга ўхшаш гапирар эди: “Худони олдида сени ҳеч қандай кучинг йўқ. Сен ёлғон-яшиқ, блефсан, холос. Сенда умуман ҳеч қандай куч-қудрат йўқ”.

Билли деди: “Иблис, сен ― мен учун тўсиқ тошисан. Исо Масиҳ Исми ҳақи менинг йўлимдан қоч”. Ҳожатхона унитазидаги нажас суви гирдоб бўлиб, канализацияга йўқ бўлиб кетганига ўхшаб, бу иблис яхлитлигича қуюндай гир айланди ва ғойиб бўлди. Кутилмаганда тинчиб қолганидан кайфи чоқ бўлганча, Билли ёстиғига орқасини бериб ётди. Кейин у ўзини атрофида, унинг қувонч косасини тўлдириб-тошираётган қизиқ бир бардамликни сеза бошлади. “Қизиқ, Муқаддас Руҳ ҳозир мени ёнимдамикин?” ― ўйлади у.

У шу пайтгача ҳамма эшитганларидан ҳам энг ёқимли бир овоз унинг хонасини қарама-қарши бурчагидан шундай деди: “Муқаддас Руҳ истаган барчасини қилишга ёки Муқаддас Руҳ истаган томонга боришга ёки Муқаддас Руҳ истаган нарсани гапиришга ҳеч қўрқма, чунки сен қаерга борма, Исо Масиҳнинг ҳеч қачон ўтиб кетмайдиган борлиги сенда бўлади”.

Бугун эрталаб болаларини мактабига этиб қўйганидан сўнг, у энг иссиқ қишки кийимларини кийиб олди ва Туннель Миллдаги ёввойи жойларга жўнади ва ўзининг ғорига кўтарилди. Об-ҳавонинг изғирин совуқлигига қарамай, у рўза тутиб, ибодат қилиши керак эди. Қандайдир муҳим нарса яқинлашаётганди. У бу нарсани вужудида ва руҳида ҳис қилди.



Up