Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Ўша куни унинг милтиғи портлади

85 БОБ

1962



1962 ЙИЛ ЯНВАРИДА Майнер Арганбрайт Уилльям Бранхамга қўнғироқ қилди ва ундан яна бир марта Швейцарияга боришни ўйлаб кўрмадимикин деб сўради. Қачонки Билли бу ҳақда ўйлаб кўришини айтган эди, Арганбрайт шу заҳоти Тўлиқ Инжилчи Тадбиркорларнинг Швейцария бўлимига қўнғироқ қилиб, улардан ўша мамлакатда бир неча йиғилишларни ташкил қиладиган бирор кишини топишларини илтимос қилди. Бу пайтда Билли АҚШнинг жануби-ғарбига жўнаб кетиб, у ерда у Аризона штатининг Финикс ва Темпда ваъзлар қилиб, январнинг иккинчи ярмини ўтказди. Февралда у Жефферсонвиллига қайтди ва Уэлч Эванс, Фред Сотман ва Бэнкс Вуд билан балиқ ови сафарини уюштирди. Уэлч Эванс бутун гуруҳни машинасида олиб кетди. Улар Кентукки штати орқали ўтаётганларида, Били олдинда ўтирганди. Уларнинг борадиган жойлари Бўри Ирмоқлари дамбаси ортидаги сув омбори бўлиб, бу жой балиқ овлаш учун йил бўйи очиқ бўлар эди. Йўл-йўлакай қандайдир бир лаҳзада Билли туш кўрди ёки ваҳий, аммо аввалига буни нималигини тушунолмади. Эсида қолган қиёфалар шунчалар яққол, тирик эдики, бу ваҳий бўлиши керак деб ўйлади. Худди шундай, у мудраб қолиши ва туш кўриши ҳам мумкин эди. Унинг шубҳасиз билганларини ҳаммаси шу эдики, бир дақиқани ичида у дўстларини машинадаги гапларини эшитди, кейинги дақиқани ўзида у кулранг-яшил океан орқали қаттиқ тикилиб турганча, ёғоч причалда турган эди. Майнер Арганбрайт уни орқасида турганча унга деди: “Бранхам ака, мен сиз учун қайиқ тайёрладим”, ― ва причал томондаги устунга боғлаб қўйилган кичкина оқ тусли каноэни кўрсатди.

“Йўқ, ― деди Билли. ― Бу етарли эмас”.

“У саёз жойлардан қирғоқ ёқалаб саотига 40 миль (64 километр) тезлик билан боради”, ― тасдиқлади Майнер.

“Аммо у мени океандан олиб ўтолмайди. Бу учун менга кучли двигателли катта кема керак”.

Майнер елка қисди: “Яхши, бироқ сизнинг дўстларингиз коноэда океандан сузиб ўтишни режалаштиришяпти. Улар сиз қаерга борманг, сизни ортингиздан боришларини менга айтишди. Эҳтимол, сиз улар билан бирга сузарсиз”. Шу ерда Майнер причалнинг бошқа томонини кўрсатди. У ерда Фред Сотман ва Бэнкс Вуд устунга боғлаб қўйилган яшил каноэда ўтиришар эдилар. Уларнинг каноэси лагер ўрнатиш учун нарсалар билан жиҳозланган эди. Арганбрайт шу икки одамдан сўради: “Сизлар қайиқчимисизлар?”

“Ҳа”, ― дейишди улар.

Билли деди: “Улар қайиқчи эмаслар. Мен қайиқ тўғрисида улардан кўп биламан ва мен океандан ўтиш учун бунга ўхшаган майда кемачани олмасдим. Агар довул бўлса, баланд тўлқин уларни босиб қолади”. Кейин Арганбрайт: “Бранхам ака, улар сизни яхши кўрадилар ва сизга ишонадилар. Агар сиз бу океандан каттакон кемада сузиб ўтсангиз, улар мана шу каноэда ортингиздан боришга уринишадилар ва бу каноэ ағдарилиши ва чўкиши мумкин. Лекин уларни шу ерда сақлаб қолишга имконият бор. Мана у ерда бинони кўряпсизми? Бу ― бутун мамлакатдаги сақлайдиган ягона жой. Агар сиз уни кўплаб озиқ овқат билан таъминласангиз, ҳали сизни йўқ пайтингизда, улар шу ерда қоладилар”, ― деб, Биллини қўлидан ушлади ва уни причалдан олиб кетди.

Ундан кейинги нарса, Билли кўргани, ― у сабзи, редиска, карам, шолғом ва бошқа янги, тоза узилган мевалар солинган яшикларни омбор токчаларига жойлаштирар эди. Токчалар тўлган эди, у хотинига қўнғироқ қилиб, ундан ўзи билан океандан сузиб ўтишни истамайдимикин, деб сўради. Ҳали ваҳий тугамай туриб, Меда бу сафар бормоқчимаслигини айтди.

Билли дўстларига ҳозиргина кўрганларини айтиб бериб, “Арганбрайт ака мен учун Швейцарияда ташкил қилаётган бу йиғилишларида нимадир бўлиб ўтади ва мен у ёққа бормайман. Швейцариядаги биродарлар мендан манфаатлари учун фойдаланишга урунишади, аммо Худо буни бўлишига йўл бермайди”, ― деб қўшиб қўйди.

Шу кун кечқурун ўзлари тўхтамоқчи бўлган дўстларининг уйига етиб келишди. Шу оқшом Майнер Арганбрайт Биллига қўнғироқ қилди. Майнер деди: “Менинг Швейцариядаги шеригим мартнинг ўрталарида Цюрихда Тўлиқ Инжилчи Тадбиркорларнинг беш кунлик съездини режалаштирди. Бранхам ака, юринг мен билан, хотинингизни ҳам олинг, чунки сизга жуда кўп ваъз қилишингизга тўғри келмайди. Мен ўйлайман, сизнинг ваъз қилишингиз учун улар бир кечқурунни мўлжаллаштирди. Съезддан кейин мен сизни хотинингиз билан Европа ва Фаластин бўйлаб саёҳатга олиб кетаман”.

Билли дўстига буни Меда билан маслаҳатлашишини ва кейин жавобини етказишини айтди. (гарчи у аллақачон қанақа жавоб бўлишини билсада) Кейинги куни эрталаб у Медага қўнғироқ қилди ва Майнернинг режаси ҳақида гапириб берди. Болалари ҳали мактабни тугатмаганлигидан, Меда Европа бўйлаб сафар қилишга март тўғри келмаслигини айтди. Шундай қилиб у боришга хохиши йўқлигини юмшоққина қилиб баён қилди.

Энди, ваҳий аслига мувофиқ бажарилгандан кейин, Билли унинг маъносини дўстларига айтиб берса бўлишлигини ҳис этди. У шундай деди: кичкина оқ каноэ битта йиғилишни билдиради. Арганбрайтнинг оқ каноэси яхшиликни аломатидан дарак беради. У қирғоқ бўйлаб битта йиғилиш учун қаерга бўлса кета билади, аммо Худо уни бор-йўғи битта йиғилиш учун океандан ўтишини истамади. Яшил каноэдаги икки биродари эса, Арганбрайтнинг Биллини Европа бўйлаб ва Фаластинга сафарга таклифини ифодалайди. Вуд ака билан Сотман ака воиз эмасдилар; лекин Билли воиз эди. Сақлайдиган омбор эса унинг Жефферсонвиллидаги черкови эди, у ерда у ўз хохиши бўйича, юрагида нима бўлса, шундай ваъз қила оларди; у ердаги унинг магнит тасмаларида ёзилган ваъзлари нафақат унинг подасини бир кун давомида тўйдира олар, балки унинг халқини, улар қанча ейишни истасалар, шунча вақт озиқлантира олар эди.

Шундай қилиб, шу баҳор океан ортига кетиш ўрнига, Билли уйига яқинроқ қолди ва Бранхам Чодирида 12 тадан кўпроқ ваъзлар қилдики, улар у сезгани каби, кўплаб Христианларга Худога яқинроқ бўлишида ёрдам берди. У ваъз қилган мактублар: “Худо билан бирлик”, “Барча курашлардан энг буюги”, “Акс этиш”, “Айтилган Сўз ― бу асл уруғ”, “Имонга қарши донишмандлик”, “Келин дарахтининг тикланиши”, “Ҳаммасига эгамиз”, “Ҳақиқий пайғамбарнинг йўли”, “Босимни чиқариб”, “Саволлар ва жавоблар”, “Исони томонида турмоқлик” ва “Охирги вақтларда Хушхабарлаш”.

1962 йил 11 мартда ваъз қилинган “Барча жанглардан энг буюги” мактубида у энг биринчи жанг осмонда бўлганлигига эътиборни қаратди, Михаил ва унинг фаришталари Люцифер ва унинг фаришталарига қарши курашган эди. Люцифер ва унинг армияси осмондан тушуриб юборилган бўлиб, шу тарзда улар ерга тушдилар ва жангни давом эттирдилар. Люцифер жанг майдони сифатида инсон ақлини танлади. Ўз қуроли сифатида Люцифер “Худо Каломини мантиқан рад этиш формасидаги шубҳа”ни танлади. Худо Ўз томонидан қурол сифатида “Ўз Сўзига Имонни” танлади. Ҳар бир одамда, Одам ва Ҳовода бўлгани каби, худди ўша танлаш бор; у ёки унинг хотини Худо Сўзига ишониши ва яшаши, ёки унга шубҳаланиши ва ўлиши керак. Шундай қилиб, ҳамма жойда эркак ва аёллар ақлида энг буюк кураш ҳали ҳам давом этмоқда.

“Мен Христиан Фани ҳақида айтяпман, у ерда “ақл материя устидан”,” ― деди Билли, ўзининг нуқтаи-назарини ойдинлаштириш учун. “Қачонки сизнинг ақлингиз Худонинг Каломи ичидаги Ҳаётни қабул қилади, бу қабул қилишингиз сизга Илоҳий Ҳаётни олиб киради. Сизларнинг фикрларингиз қилмайди бу нарсаларни; балки, Худонинг Сўзи сизга фикрларингиз канали орқали келади. Кўряпсизми? Сизни ақлингиз буни қабул қилади ва бунга тирмашиб олади. Сизни руҳингиз сизни ақлингизни бошқаради. Қачонки сизнинг руҳингиз Худо Каломидан тутиб олади, ушбу Каломда бўлган Руҳ, сизга Ҳаётни олиб киради”.

1962 йил 18 март куни у “Айтилган Сўз асл уруғдир” деган ваъзини қилди. Беш соатлик таълимот-мактуб, тингловчиларда тушликка танаффус бўлиши учун икки қисмга бўлинган эди. Эрталаб у деди: “Мен ишонаман, менинг ердаги топшириғим Каломнинг Келишидан хабар бериш, Қайсики У Масиҳдир. Мингйиллик шоҳлик ва қадр-қимматга эга нарсаларнинг барчаси Унда мужассам, чунки У Каломдир”. Кейин у Ибтидо Китоби биринчи бобининг бир қисмини, ўн биринчи ояти билан қўшиб ўқиди: Яна Худо: “Ер ўсимлик кўкартирсин: уруғ берадиган ўт-ўланлар, мевасида уруғи бор турли-туиан мевали дарахтлар ер юзида униб ўссин, ― деди ва шундай бўлди”.

Билли деди: “Худонинг ҳар бир айтган Сўзи бу Уруғдир. Мен ишонаман, Библия ― бу Сўз, У, барча ҳақиқат Библияда; Исо эса ― бу Сўзнинг намоён бўлишидир. У ва Унинг Каломи бир ва Ўшанинг Ўзи. У Ким эди? У ўша Уруғ эди; қайсики Уни Ҳаво етиштириши керак эди, аммо у Худо Сўзига ишонмаслиги сабабидан уни чатиштирди. Ўша Уруғни суғориш учун Адан Боғида Муқаддас Руғ бор эди. Одамзод ўлиш учун яратилган эмас эди; у яшаш учун яратилган эди. Чатиштириш ўлимни олиб келади. Ҳаво инсон зотини илон уруғи орқали (қайсики у ўша пайтда судралиб юрувчи эмас, балки генетик жиҳатдан инсонга ўхшаган, сут эмизувчи эди) чатиштирди. Энди бизлар ҳаммамиз аввал бошидаги оригинал, асл яратилишдан гибриддирмиз. Одамлар нима учун ўладилар, сабаби бу”.

“Нима сабабдан Худо Ўзини Исода шунчалик тўла-тўкис намоён этганини сабаби шундаки, Исо Уруғ-Сўз эди, Ҳаётнинг ўзини Ҳомиласи эди. Уруғнинг Ҳомиласи ўзида ҳаётга эга. Исо Худо Сўзининг Ҳомиласи эди. Ҳомила Руҳ билан суғорилди. Исога михланиши керак эди ва ўша Уруғдан Унинг Ҳаёти чиқиши учун ва бошқа уруғларни юзага келтириши учун Гўлготада қон ҳужайраси бузилиши, емирилиши лозим эди. Улар бу Сўзни кўрадилар ва айнан У билан қоладилар. Мана шу уруғни суғориш учун У Ўз Руҳини юборди ва бу Сўздаги ҳеч бир нарсани рад этмайдиган одамларни етиштиради, юзага келтиради, чунки улар асл, оригинал Сўзга яқин, қариндош бўлган уруғдирлар”.

“Биринчи Одамда Ўғил пайдо бўлиши керак эди, қайсики одамзод уруғини давом эттиради. Момо Ҳаво буни илон билан чатиштирди ва дурагайни юзага келтирди, ва ўлиб кетиш учун туғилди. Ундан кейин Исо келди ва У ўша оригинал Уруғ эди. У буни исботлади. Одам нимани йўқотган бўлса, ҳамаси Исода бор эди. Кўряпсизми буни? У ҳақиқий Ўғил. Момо Ҳаво охири ҳам бу болани туғар эди, агар илонга қулоқ солмаса эди, унда гибрид болани туғмаган бўларди. Мана шу нарса, мен нимага ишонаман, нима учун ишонишимнинг сабаби, сабаби шу. Ҳаммаси шу Сўзга қайтиши лозим”.

“Худо ўғилларининг барчаси худди шундай бўлишлари керак. Ҳа, жаноб. Қачонки бизлар Сўз ва Руҳдан туғиламиз, бу бизларни яна айтилган Сўзга қайтаради, худди Исо Юҳанно 3-бобида айтганига ўхшаб: “сизлар сув ва Руҳдан туғилишингиз керак”. Кейин бу бизни бошида бўлишимиз керак бўлган, ўша жойга қайтиб этади. Мана Масиҳ ўлимининг сабаби ― қаерда биз Худо ўғиллари бўладиган, ўша жойга қайтаришдир”.

Тушдан кейин Билли шу мавзуни давом эттирди. У, Одам Момо Ҳавога келганида, унинг бағри аллақачон илон уруғи билан уруғланганини билди, деб ўргатди. Бироқ Момо Ҳаво бу ишни қилишидан олдин, у ақлининг бағрига иблиснинг ёлғонини қабул қилиши керак эди. У Худо Сўзининг бор-йўғи биттасига ишонмади, бироқ бу ҳал қилувчи муҳим сўз эди. Худо унга деди: “Буни қилма, акс ҳолда сен ўласан”. Иблис у билан муҳокама қила бошлади: Сен ўлмайсан, сен доно бўласан”. Бу биргина сўз барчасини ўзгартирди. Худо Сўзига ишонмай, Ҳаво бокираплигини йўқотди, инсоният бўлса ўзининг гуноҳкор табиатини олди.

Энди Ҳаво билан Марямни таққосланг. Ҳаво нотўғри сўзни қабул қилди ва у сўз нотўғри наслни дунёга келттирди. Марям тўғри сўзни қабул қилиш учун танланган эди. Бироқ, бошида Марямга ҳам иблис билан учрашиши керак эди, қайсики ўша иблис унга Сўзни мантиқан инкор қилишига уриниб кўрди. Фаришта келиб, Марямга, у ўз бағрига Уруғни қабул қилишини ва Ўғил туғишини айтганида, Марям деди: “Мен ҳали эр кўрмаган бўлсам, бу қандай бўлади?” Иблис шубҳа уруғини экиб, уни қулоғига шивирлади. Мантиқан айтганда, шайтонда яхши далил, асос бор эди. Аммо фаришта деди: “Муқаддас Руҳ сенинг устингга тушиб келади. Худойи Таолонинг қудрати сени қоплайди. Шу сабабли сендан туғилажак муқаддас бола Худонинг Ўғли дейилур”.44 Шундай қилиб Ёзув бажарилди: Раббийнинг Ўзи сенга аломат беради; Мана, қиз ҳомила олади, ва Ўғилни туғади ва Уни Эммануил деб атайди.45

44 Луқо 1:26-38

45 Ишайё 7:14

Исо айтилган абадий Чақалоқ (Чақалоқ-Сўз) эди.46 Исога ўлишни кераги йўқ эди, аммо У қарзни тўлаш учун ўлди. Бу ― ягона, қарзни тўласа бўладиган биргина йўл эди. Буни бошқа ҳеч бир кимса қила олмас эди, чунки барча қолганлар шайтонни режаси бўйича, жинсий йўл билан туғилган эдилар. Марям каби унга ўхшаб ўша одамлар, қайсики Исо Масиҳ Келинининг бир қисми бўлишига тайин этилганлар, аввал ўз ақлларининг бағрига Сўзни қабул қиладилар.

46 Манбалар ва Тушунтиришлардаги изоҳларга қаранг.

Билли бутун умрида мингдан кўп ваъз қилганина қарамай, у жуда ҳам кам ёзиб олган эди. Бироқ у ушбу ваъзини қилишидан бир неча кун олдин, конспект ёзишга ўзида хохиш сездики, энди ундан қисман ўқиди:

“Мана, нима демоқчиман мен сизларга. Қайта юзага келиш, худди ўзидай қайта такрорлаш қонуни шундаки, ҳар бир тур ўз турига хосини келтиради, Ибтидо 1:11. Шундай қилиб, Худонинг фарзандлари ўз Оталарига ўхшайдиган бўладилар. Бу шу кунларда ҳақиқий Черков (Келин) Асосий Тош яқинига келади, ва у Унга яқинлашган сайин ўта қудратли черков, ўта қудратли инсон ирқи бўлади. Кимки Келинда бўлади, шунчалик Унга ўхшаган бўладики, улар ҳатто Унинг Ўзидай бўладилар. Бу нарса У билан бирлашиб, қўшилиб кетиш учун бўлади. Улар яхлит Бир Бутун бўладилар. Улар тирик Худо Сўзининг нақд намойиши бўладилар. Деноминация буни юзага келтириб билмайди. Деноминация Сўз билан аралашган ўз таълимотларини, ўз имонлиларини юзага келтирадики, қайсики улар дурагай мевани етиштиради”.

“Биринчи ўғил, Одам, Худо айтган Сўз эди (уруғ эди). Яна бир Худо Ўғлини етиштириш учун унга келин берилган эди. Бироқ Момо Ҳаво аралаштиргани сабабли, чатиштиргани туфайли йиқилди ва шу учун у Одамнинг ўлимига сабабчи бўлди”.

Иккинчи Ўғил Исога ҳам, қайсики У айтилган Худо Сўзи (Уруғи) эди, Одамга берилгани сингари, келин берилган эди. Бироқ Исо Ўз келинига уйланишигача, бу келин ҳам йиқилди. Уни ҳам, Одамнинг келини сингари, у Худо Сўзига ишонади ва яшайдими, ёки у Сўзга шубҳаланади ва ўладимикан, дея синовга солинди.

“Худо ҳақиқий Уруғнинг кичкинагина гуруҳчасидан Масиҳга суюкли Келинни тақдим қилади. У Унинг Сўзини бокираси бўлади, чунки у инсон томонидан яратилган таълимот ва ақидаларни билмайди. Бу Келин аъзолари орқали Худо, У бокирасида намоён бўлиши керак бўлган барча ваъдаларини ижро этади, бажаради”.

“Ваъда этилган Сўз бокира қиз Марямга келди. Ишайё 9:6 Худо кунлардан бир кун Ўзини намоён қилишини ваъда қилганди. Энди Уни Ўзи бокира қизда Ўз Сўзи‑ваъдасини бажариш учун ҳаракат қилди. Мактубни, хабарни унга фаришта келтирганига эътибор қилинг, аммо бу фариштанинг мактуби Худонинг Ўзини Сўзи эди. Қачонки у фариштанинг унга мактубини қабул қилган эди, Худо ўша вақтда нима бўлиб ўтади, У қандай ваъда қилган бўлса, барчасини бажарди. Марямнинг табиий бағри бугунги бокира Келиннинг руҳий бағрининг тимсолидир. Марям қандай қилган бўлса, охирги даврдаги бу бокира шундай дейди: “Менга Сенинг Сўзинг бўйича бўлади”. Масиҳ ― ушбу Келиннинг Бошидир ва у ҳаммасида Унга бўйсунган. Улар нафақат Уни севадилар, балки уларда Унинг имкониятлари (потенциали) бўлади”.

“Ота ва Ўғилнинг уйғунлигига эътибор қилинг. Токи Ота Унга олдин нима қилиш кераклигини кўрсатмагунича, Исо ҳеч қачон ҳеч нарса қилмаган. (Юҳанно 5:19) Бу уйғунлик Исо ва Унинг Келини ўртасида ҳам мавжуд бўлаверади. У Ўзининг Ҳаёт Сўзини унга кўрсатади ва у Уни қабул қилади. У, келин ҳеч қачон Унга шубҳаланмайди. Унга ҳеч нима зарар қилмайди, ҳатто ўлим ҳам, чунки агар ушбу Уруғ ерга қадалган бўлса, Руҳнинг суви Уни яна тирилтиради. Мана бу сир Сўз худди У Марямда бўлгани каби, Келинда ҳам бор бўлади. Келинда Масиҳнинг ақли ва шу учун Унинг Сўзи билан нима қилишини У хохлайди, у билади. У буни Раббий Исмида бажаради, бу дегани, унда “Раббий Шундай Дейди” борлигини англатади. Кейин Сўз Руҳнинг суви билан Ҳаётга жонланади, ва У токи ўз мақсадини бажармагунича, ўсади, улғаяди.

“Ўша, Келинда бўлганлар, фақат Унинг иродасини бажарадилар. Ҳеч ким уларни бошқача қилишга мажбур қилолмайди. Уларда “Раббий Шундай Дейди” бор ёки бўлмаса, улар тинчгина туриб туришади. Худо Ўз Иродасини амалга ошира туриб, уларда ишини қилиши лозимлигини улар биладилар, У Ўзининг ердаги хизмати вақтида У Ўз меҳнатининг барчасини тугатмади, шу учун энди У Ўз Келинида ва У орқали амал қилади. Келин буни билади. Энди Масиҳ Ўз Келини орқали ўша ишини қиладики, уни У ушбу, махсус вақт учун қолдирган эди”.

“Келинг, Наби Ясу ва Халевга ўхшаб турайлик. Худди уларнинг ваъда этилган ери пайдо бўлгани каби, худди шундай бизнинг кўз ўнгимизда ҳам ваъда этилган еримиз пайдо бўлади. Ёшуа (Наби Ясу) исми “Иегова Қутқарувчи” деган маънони англатади. Наби Ясудек одам охирги вақтларнинг йўлбошчисини ифодалайди. Павел энг биринчи мажусий черковларнинг йўлбошчиси бўлганидек, у ҳам худди шундай черковга келади. Халев эса Наби Ясу ортидан борадиган одамларни ифодалайди...”

Бу конспект, Мусо ва Илёснинг ҳаёти бизларнинг бугунги кунимиз хусусида кўп нарсаларга қандай ўргатишини кўрсатиб, яна бир неча саҳифага давом этар эди. Билли шундай деди: “Энди Масиҳ, у ўзининг ақлини руҳий бағрига Унинг Уруғ-Сўзига тўлган бўлиши учун, Ўзига Келин олади. У бунга ҳеч қандай таълимот, ёкида ақидалар қўшилишини хохламайди. Унинг Келини бокира бўлиши лозим”.

“О одмлар, Худо дуо қилсин сизларни. Мени эшитинглар. Мен Худо Сўзидан бошқа ҳеч нарсага ишонмайман. Мен истардимки, Унинг Сўзи менинг ҳаётим ва мен ким эканман, бутун борлиғим бўлсин. Сизларни ҳам худди шундай қилишингизни истайман. Сизнинг юриш-туришингиз ва нимаики қилсангиз, барчаси Худо Сўзига мувофиқ бўлсин. Масиҳнинг ақли сизларга кирсин ва сизни Сўз билан тўйдирсин. Агар сиз деноминация ақлини (таълимотини) киришига қўйиб берсангиз, сиз деноминация билан тўйдириласиз. Агар сиз Масиҳ ақлини ўзингизга киришига йўл берсангиз, У Ўз Сўзини инкор қилмайди чунки У – Худо. Сиз Сўз билан тўясиз ва Унга ишонасиз. Мен хавотирланмайман, агар сизни ҳайдаб юборсалар ва олдингиздаги барча эшиклар ёпилса, сиз ўша-ўшандайлигингизча қолаверинг. Омин”.

Уилльям Бранхам 1951 йилда Африкада бўлган вақтида, у биринчи марта 0,257 калибрли Визерби Магнум милтиғидан отган эди. Унга у ёқиб қолди. У: бу “унинг орзу қилган милтиғи”, ― деди ва бироқ у уни сотиб олмади. Уни бир талай қуроли бор эди. У яна бир милтиқ учун 300 АҚШ долларини ҳаражат қилишини ҳаёлига ҳам келтиролмасди. Чунки у Африкада баъзи Хушхабарчилар ҳатто оёқ кийими йўқлигини билар эди.47 Кўп йиллар одамлар у учун Визерби Магнумни сотиб олиб беришмоқчи бўлдилар-у, аммо у қатъий қаршилик қилди.

47 Шу пайтда Уилльям Бранхам Бранхам Чодиридан олаётган 400 доллар маошга яшар эди.

1962 йил баҳорида Родни Армстронг исмли одам Христиан бўлди ва Бранхам Чодирига кела бошлади. Армстронг Индиана штати бўйича Визерби кампаниясининг савдо агенти бўлиб ишлар эди. Қачонки у Биллини 0,257 калибрли Визерби Магнум милтиғини орзу қилишини ва лекин унинг баҳоси юқорилиги учун тўлаёлмаслигини билгач, Армстронг бошқа бир йўлни таклиф қилди. У Визерби кампаниясини даврий журналини олиб турар ва у ерда 0,257 калибрли ҳар қандай милтиқни ўқдонини шундай йўниш керакки, шунда унга Магнумнинг ўқдони киради, бу эса ўша милтиққа ҳам Визерби Магнумдагидек баллистик характеристикага эга бўлишига имкон беради, деган фикр айтилган эди. Кампания ушбу процессни синовдан ўтказди ва натижаларига кафиллик қилар эди. Бу заказ қилувчи учун 40 долларга тушар, амоо Армстронг шу кампания маҳсулотларини сотиш бўйича агент бўлганлигидан, у буни тахминан 15 долларга қила олар эди.

Бу фикр Биллини жуда қувонтирди. У олдиндан 0,257 калибрли милтиғи бор ва ундан жуда кам отар эди. Бу 70-модел Винчестер тез отар эди. Бу милтиқни ўғли Билли Полга, дўсти Билли Полни чапақайлигини билмай совға қилган эди. Ўнг қўл одамларни ишлатиши учун ишлаб чиқарилган затворли тез отар милтиқни Билли Поль ишлатолмаслиги сабаб, Билли ўзининг 0,300 калибрли Савадж затворли милтиғини ўғлининг 0,257 калибрли янги милтиғига алмаштирди. Энди Билли мана шу 70-модель Винчестерни унинг орзуси бўлган – Визерби Магнумга ўзгартиришни жуда хохлар эди.

Калибр бу ствол каналининг диаметри дегани. 0,257 калибр дегани стволдаги тешикнинг кўндаланг диаметри 0,257 дюймга тенг деганини билдиради. Қачонки Визерби заводи Биллининг милтиғини қайта ишлаганида, улар ствол ўзгартиришмади, балки фақат патронини узунлигини ва диаметрини шундай ўзгартирдики, унга 0,257 диаметрли Магнум патрони кира олар эди. Магунум патрони одатдагилардан каттароқ ва шу учун унга кўпроқ порох сиғади. Натижада ўқ анча ясси траекторияда шу милтиққа хос бўлган аниқликни яхшилаб, тезроқ учар эди.

1962 йил 22 апрелида Билли “Келин дарахтини тикланиши” деган ваъзини қилди. Бир ҳафта ўтиб ― майнинг бошида ― Калифорния штатидаги Роя Визерби заводидан унинг қайта ўзгартирилган милтиғи қайтди. Тезроқ уни синаб кўриш истагида, Билли Бэнкс Вуддан уни “Ҳимоя клуби”га этиб қўйишини илтимос қилди. У ерга боргач, 50 ярд масофада турган ёғоч устунга ҳўкиз кўзи формасидаги қора-оқ мишенни кнопкалади. Кейин у ўт очиш чизиғига қайтди, ўтирди ва милтиғининг қурол қўядиган жойи билан ўша ерда шу мақсадда ўрнатилган ёғоч тагликка қўйди. У бир неча бор ўқ узди. Бэнкс Вуд натижаларни текширди ва барча ўқлар ҳўкизнинг кўзига тегди, деб қичқирди. Бэнкс мишенлар чизиғидан кетди ва Билли затворни олдинга ва юқорига тортиб силжитиб, ўқдонга Магнумнинг яна бир ўқини юборди. Агар у шунчалик ҳаяжонланмаганида эди, у огоҳлантирувчи белгига эътибор берган бўлар эди. Бўшаган гильзалар капсуласи ўз ўрнидан озроқ силжиган эди. У шу нарсани пайқади, аммо ўша пайт у шундай қувониб турганидан, бу нимани билдириши ҳақида ўйлаб кўрмади. Албатта, капсюль мис гильза таги билан бир хил сатҳда қолиши керак. Ўша ушбу капсюллар силжигани факти, ҳар бир патрон отилганидан, ўт қарши босим ҳосил қилади, деганини билдирар эди.

Билли милтиқни тўғрилади, кўзини милтиқнинг оптика мўлжалига яқинлаштирди, кесишган чизиқчани ҳўкиз кўзига тўғрилади ва тепкини босди. БАХ!!! Бир лаҳза у отилган ўқнинг бир ярим метрга кўтарилган алангасини кўрди ва ундан кейин бошқа ҳеч нарсани кўрмадиям, эшитмадиям. Гарчи у қим этмай турса-да, у гўё ўзини осмонга кўтарилаётгандай сезди. Қаерда энди у? Нима қилди у? Уни фақат биргина билган нарсаси ― у ўликдай бўлиб қолган эди. У ҳали ҳам тирик эканини, ҳали ҳам ерда эканини ва ўнг кўзи атрофидан қон шариллаб оқаётганини англаб етгунича бир неча сония этди. У бир қўли билан қон отилаётган кўзига босди, бошқаси билан эса нима бўлганини кўриш учун базўр, бир амаллаб чап кўзини очди. Милтиқдан аллақачон дарак ҳам йўқ эди. У ҳеч бир муболағасиз унинг қўлида портлади. Милтиқнинг оғзи олдинга, тахминан 40 ярдга (36,4 метрлар) затвори тахминан 40 ярдга (36,4 метрлар) орқага учиб кетди. Ёғоч қўндоқ ва тепкиси майда-чуйда бўлиб, ҳар томонга учиб кетган эди. У, эҳтимол шу учиб кетган парчалар туфайли юзлари илма-тешик бўлиб, қон оқаётгандир деб тушунди. У юрагида ибодат қилди: “Раббий Исо, Сен ― менинг Шифокорим. Илтимос, мана шу қон кетишни тўхтат”. Бир неча сониядан кейин кўзи ёнидаги жароҳатлардан қон кетиши тўхтади.

Бэнкс Вуд ҳалиям отиш майдонида эди, бахтсиз ҳодисани кўрмади. Билли қичқирмоқчи бўлди, уддалаёлмади, шу учун Бэнксни эътиборини ўзига қаратмагунича, қўли билан имо қилаверди. Бэнкс унга қараб бўлган воқеадан ҳангу-манг бўлиб чопиб келганидан, унга нафи тегмади ҳисоб. Бэнкс уни машинага олиб борди ва машинани ёқа туриб, карбюраторни бензинга тўлдирди. Яхшиямки, тезда машинани ўт олдирди ва унинг юзини ювиб, жароҳатни аниқлаш учун Биллини уйига олиб келди. Кейин Бэнкс Биллини кўз мутаҳассисигга олиб борди.

Портлашдан ҳосил бўлган парчалар ҳақиқатдан ҳам унинг бошига теккан эди. Ўн бешта жуда кичкина металл парчалари унинг кўзи остидан ярим ой шаклида юзига санчилган эди. Бир неча каттароқлари унинг пешонаси ва ёноқ суягига санчилган эди. Врач унинг кўзи атрофидаги металл парчаларини кўзга зарар етказиши хавфи сабабли олиб бўлмайди, деди. “Ҳа улар сизни безовта қилмайди ҳам”, деб қўшиб қўйди. “Жаноб Бранхам, бир шунга эътибор беринг: сизнинг кўзингиз шу портлашдан бор-йўғи бир дюйм масафада бўлган ва лекин бирорта ҳам заррача сизни кўзингиз олмасига тегмаган. Бу мўъжиза. Сиз ― омадли одам экансиз, чунки бунга ўхшаган портлаш сизни бошингизни учира олар эди. Ягона бир нарса, мен бунда биргина кўраётганим ― Раббий фариштаси шу отишма скамейкасида сиз билан ўтирган бўлиши керак ва У қўлларини бошингиз билан милтиқ орасида қўйиб турган”.

Аввалига Биллини юзини ўнг томон териси гамбургер учун хомталаш гўштга ўхшаб кўринган бўлса-да, аммо бир неча кундан сўнг уни териси яхши бўлиб кетди. Бир ҳафтадан кўпроқ уни қулоғи остида жаранглаган товушни эшитиб юрди, лекин, ниҳоят у ҳам тўхтади. Чуқурроқ жароҳатлар тугаб кетиши учун бир неча ойлар керак бўлди.

Отишма майдонига қайтиб, у ствол, затвор ва милтиқнинг топса бўладиган қолган қисмларини олиб, уларни Визерби заводига анализ учун жўнатди. Кўрсалар, қачонки улар ўқдонни ўзгартирганларида, улар жуда ҳам кўпроқ тўлдирилмайдиган бўш жой қолдиришган экан. Милтиқнинг ўқдонини бўш қолдирилган жойи ― бу ўқнинг патрондаги кети билан спирал ўрами оралиғида бўлиб, у стволга ўйиб ясалади. Бу оралиқ дастгоҳда мингдан иккидан мингдан беши бўлаги аниқликкача йўл қўйиб ясаши керак. Агарда бу оралиқ жуда ҳам катта бўлса, ўқ отилганида ҳосил бўладиган газ ҳамма томонга қараб кенгаяди. Мана нима бўлган Биллининг милтиғи билан. Аслини олганда,у тепкини босган пайтида, уни милтиғи қўлбола бомба бўлган эди. Унинг затвор механизми пўлат оғзидан кўра мустаҳкамлиги камроқлиги сабабли, портлаш олдинга эмас, балки орқага йўналган эди.

Билли йиғилишига деди, “Иблис мени ўша ерда ўлдиришга уринди, аммо у, токи Худо мен билан тугатмагунича ва уйга кетишимни истамагунича, бундай қилолмайди. Шу учун мен биламан, яна нимадир борки, Худо ўша ишни мени қилишимни хохлайди”. У яна Раббийни яқинда айтганларини ўйлаб қолди: “Муқаддас Руҳ истаган ҳаммасини қилишга, ёки Муқаддас Руҳ истаган томонга боришга, ёки Муқаддас Руҳ истаган барча нарсани гапиришга қўрқма, чунки сен қаёққа борганингда ҳам Исо Масиҳнинг сени тарк этмайдиган ҳозирлиги сен билан бирга бўлади”.

1962 йилнинг июнига келиб, Билли бахтсиз ҳодисадан кейин икки ойлик ваъз қилиш учун анча соғайганини ҳис қилди ва у олдинига шарқий соҳил бўйлаб Шимолий ва Жанубий Каролинага, ундан кейин Америка ғарбий соҳиллари бўйлаб жўнаб кетди. Июннинг иккинчи ярмининг икки ҳафтаси ва июлнинг биринчи ҳафтасида у Калифорниянинг турли шаҳарларида ваъзлар қилди. Ундан кейин у Вашингтон штати, Спокейнда бир ҳафта давомида ваъз қилиш учун шимолга кетди. Яна бир ҳафтача Орегон штати, Салемда ваъз қилиш учун, шимолга кетди. 24 июлда у ўша пайтда Эд Бискал пастор бўлган Элликчилар черковида ваъз қилиб, Британия Колумбияси повинцияси, Порт Алберни шаҳрида бўлди.

Бутунлай олганда, Биллининг 1962 йил ёзги сафари муваффақиятли бўлди. Кўпчилик шаҳарларда Худо Ассамблеяси черкови Худо Черкови билан, Бирлашган Элликчилар черкови билан, Квадрат черкови ва бошқа деноминациялар билан унинг йиғилишларини молиялаштиришда ҳамкорлик қилишди. Шунга қарамай, бу унинг 1950 йиллар давомида ўтказган улкан хушхабарчилик кампанияларига ўхшамас эди. Ўшанда катта-катта аудиторияларни минглаб одамлар билан тўлдириб, кўплаб черковлар ҳамкорлик қилишган эдилар. Бошқа фарқлар эса у уйга қайтиб келганидан кейин билиниб қолди. Мана шу кампанияларда шифо топган кўпчилик одамлардан олган хатларидан ташқари, у шу билан бирга, унинг қилган ваъзлари хусусида норози бўлганлардан ҳам хатлар олди. Айрим одамлар унинг Ёзувда учлик таълимоти йўқ деб қилган ваъзларидан норозилигини билдиришган эди. Бошқалари унинг илон уруғи ҳақида гапирганидан норози эди. Баъзи одамлар унинг аёл-ваъзхонларга қарши позициясидан норози эдилар. Бошқалар унинг аёлларни одоб билан кийиниши кераклигини ўргатганидан хафа бўлишар, ўзлари эса одоб тушунчаси билан рози бўлишмас эдилар. (У аёлларнинг сочлари узун бўлиши керак ва улар тиззаларини ёпадиган кўйлаклар кийиши керак, деб ўргатар эди. Аёллар шим, шорт кийишлари ёки помадаларини, кўз учун сурма ва шунга ўхшаганларини ишлатиб, юзларини бўямасликлари керак, дер эди.) деноминациядаги бир хизматчидан келган хатда у шундай деган эди: “Бранхам ака, менда сизга нисбатан қаттиқ ишонч бор эди, токи мен сиздан менинг деноминациям гуноҳга берилди, деганингизни эшитгунимча. Сиз буни айтган пайтингизда, мен билан менинг черковимда йигирматача одам сизни йиғилишингиздан чиқиб кетдик”. Кейинроқ, августда Билли бир неча кунни ўзининг Туннель Миллдаги ғорида ибодатлар қилиб ўтказди. Бир куни эрталаб, тонг отишини кузатиб, тепалик ён бағрида ўтирганида, Раббий унга бир нарсани очди...

1962 йил 8 сентябрда Билли Жефферсонвиллидаги кафедрасида туриб, “Хизматимнинг ҳозирги стадияси” деб номланган мактубини ўқиди. У йиғилишига ўша эрталаб, Бранхам Чодирига бурчак тошини қўйган ўша тонгда кўрган ваҳийсини эслатиб ўтди, ― қандай у ваҳийда хоч тагида олма ва қароли дарахтларини ўтказгани ва иккала дарахтдан терган меваларини айтиб берди. Бу ваҳийнинг сўнгида Раббий унга Тимофейга 2-мактубнинг 4-бобини ўқишини айтганди. Раббий унга тўртинчи бобнинг қайси оятларини ўқиши кераклигини айтмади, шу учун ўша куни Билли фақат биринчидан бешинчи оятгача ўқиди ва кейин тўхтади. Ана ўша кундан токи шу йилнинг май ойигача у ўзининг топшириғи сифатида Тимофейга 2-мактуб 4:5-1 ни олди: Худо Каломини ваъз қил, ҳозир бунинг вақтими, вақти эмасми, демай, доим гапиришга тайёр бўл. Бутун сабр-тоқат билан таълим бериб, одамларни мулзам қил, уларга таъна-ю насиҳат қил... сен ҳамма нарсада азобларга сабр-тоқат қил, Инжил воизлигингни бажо келтир, хизматингни сидқидилдан ижро этгин. Билли Худо унга ушбу бешта оятни у ўз хизматини энди бошлаган ёшгина бўлган вақтида уни дадил бўлиши учун берганига ишонар эди. Энди, қарийб 30 йилдан сўнг, унинг елкалари букилди ва юзлари ажин босди; у аллақачон бошидаги сочларини кўпини йўқотган, қолганлари сийрак ва оқарган эди. У 53 да эди ва шак-шубҳасиз бўладиган нарсадан қочиб қутилолмасди ― у қария бўлиб қолган эди. Майда Раббийни унга Тимофейга 2-мактубнинг қолган қисми ҳам унинг хизматига тааллуқли эканлигини аён қилди: Чунки менинг қоним энди қурбонлик шароби каби тўкилмоқда, дунёдан ўтишимга сал қолди. Улуғ курашда астойдил курашдим, умр довонини ошиб бўлдим, имонни сақладим: Бундан кейин солиҳлик тожи мен учун тайёр турибди. Одил ҳукм қилувчи Раббий Исо кўкдан тушиб зоҳир бўладиган кунда у тожни менга беради...

Павел ушбу мактубини ёзган вақтида, у Римдаги зиндонда азоб чекиб ётган эди. У бу дунёнинг пулисиз, нарсаларисиз қариб қолган эди. Унинг собиқ дўстларидан кўплари Худо Ўз ишини у билан тугатган, деб ҳисоблаб, уни қолдириб кетишди. Агар бунга табиий кўз билан қаралса, Павелнинг танқидчиларида ишонарли далил бор эди. Аммо Павел ўзининг аҳволига руҳий кўз билан қаради ва ҳаётининг тож кийдирилиш лаҳзалари қанчалар яқинлашаётганлигини кўра билди.

Худо Ўз хизматчиларини, У Ўзи уларни ҳимоясига келиб ва уларнинг хизматига тож кийдиришидан олдин қанчалик тез-тез бундай мушкул, танг аҳволга олиб боришини Билли кўрсатиб ўтди. Бунақа принцип амалига мисол сифатида Билли Ёқубни, Юсуфни, Илёс, Дониёр ва Яхё Чўмдирувчиларни қисқача эслатиб ўтди. Кейин у жуда муҳим мисол ― Исо Масиҳни келтирди.

У касалларни шифолаганида, уларни балиқ ва нон билан тўйғазганида ва уларни маталлар билан ўргатган вақтида кўпчилик одамлар Исони яхши кўрар эди. Ниҳоят У “болакайлар бутилкачасини” олиб қўйди ва Хушхабарнинг қаттиқ озиғи билан овқатлантирди. Исо деди: “Мени деб васвасага тушмаган бахтлидир”.48 Бироқ У ўргатган тушунарсиз нарсаларни эшитганларида кўпчилик одамлар ишонмадилар. Масалан, Исо шундай деди: “Сизларга ростини айтай: Инсон Ўғлининг танасини емасангизлар ва Унинг қонини ичмасангизлар, у ҳолда сизларда ҳаёт бўлмайди”. Буни эшитиб халқ кескин камайди, ҳатто Унинг етмишта яқин шогирдлари Уни қолдириб кетди. Исо Ўзининг ўн иккита шогирдига бурилди ва сўради: “Наҳотки сизлар ҳам кетмоқчи бўлсангизлар?” Аммо Симон Пётр деди: Раббим, бизлар кимга борайлик? Сенда абадий ҳаётнинг сўзлари бор. Бизлар ишондик ва билдик. Сен Худонинг Азизи ― Масиҳсан”.49 Шу кундан эътиборан Исо бошқа ҳеч қачон Исроилда машҳур бўлмади. Танқидчи Исо куч-қудратини йўқотди деб ўйлаши мумкин. Исонинг Ўзи Римликлар Уни хочга михлаганида: “Тангрим, Тангрим, нега Мени ташлаб қўйдинг?”50 ― деди. Бу Унинг ҳаётиниэнг оғир, мушкул нуқтаси эди, Унинг, У бевосита “Амалга ошди” деб ғолибона айтиши олдидан Унинг энг қоронғи соати эди ва Худо Унинг хизматига Тирилиш шон-шуҳрати билан тож кийдирди51.

48 Матто 11:6; Луқо 7:13

49 Юҳанно 6:47-71

50 Матто 27:46; Марк 15:34

51 Юҳанно 19:30; Юҳанно 20

Билли деди: “Мен ишонаман, бир кун У менинг хизматимга ҳам тож кийдиради. Мен билмайман, қандай ва қачон бу бўлади. Қачон У чақириб олса, мен тайёр бўламан. Умид қиламанки, У менга Сўз материалидан олишимга ва Унинг Келинини Унинг солиҳлиги учун Калом кийимига кийдиришимга қўйиб бериб, У менинг хизматимга тож кийдиради. Мен умид қиламанки, У менга ўша ерда ўша кунда туришимга ва (Яхё айтгани сингари): “Мана Худонинг Қурбон Қўзиси, Қайсики оламнинг гуноҳларини олади”, ―деб айтишимга йўл бериб, менга тож кийдиради”.

Мен Сўз хусусида токи У мен билан қиладиган ишини тугатмагунича, содиқ қолмоқчиман. Мана менинг хизматим бугун қаерда турибди. Мен рад этилмаган; мен фақат Шоҳга ювилганман”.



Up