Фаришталар ваҳийси
86 БОБ
1962
ОКТЯБРНИНГ БИР КУН ЭРТАЛАБИДА Билли подьезд йўлагида машинасини ювиш учун, ишчи кийимини кийди. У челак билан губка олди ва кириш эшигини ручкасини ушлай деган эди, шу пайт Меда ошхонадан жуда хуфтон бўлиб чиқди. У Иосиф ёмон бир иш қилганини айтди. Шикоятини айтиб бўлгач, у шундай деди: “Билли, мен уни шапалоқлашингни истайман”.
Челакни қўйиб, у етти яшар ўғли билан гаплашиш учун ошхонага кирди, Иосиф ошхона столи яқинида бармоқларини асабий уриб турар эди. Билли столдан нарироққа стулни қўйди, ўтирди ва ўғлига нима учун у ўзини яхши тутиши ва онасига қулоқ солиши кераклигини ўгит қилди.
“Дадажон, кечир мени”, ― деди Иосиф уни бўйнидан қўлчаларини ўтказиб ва уни қучоқлаб. “Илтимос, мени жазолама”.
“О, майли ― яхши, Иосиф. Мен буни қандай бўлса шундай қолдираман, аммо бошқа бундай қилма”.
“Мен бундай қилмайман, дада. Ваъда бераман”.
Билли Медани топиб, унга Иосиф кечирим сўраганини айтиш учун кетди. Онаси ётоқхонага кириб олган эди. Билли эшикни қоқди. У очди ва сўради: “Сен уни шапалоқладингми?” Қачонки у, нега у бундай қилмаганини айтган эди, у ғазабланиб кетиб жавоб қилди: “У менга ҳам шундай ваъда беради; ундан кейин у яна қайтиб келади ва яна ўшандай қилади. Бу шундай хафа қиладики”.
“Азизам, у шу ишига пушаймон бўлгани учун, мен уни жазолаёлмайман”.
“Бу, чунки сен менга ўхшаб у билан ҳар кун ишинг бўлмайди! Сен ҳар доим уйда йўқсан!” У унинг юзи олдида эшикни қарсиллатиб ёпди ва қулфлаб қўйди.
“Мен ўйламагандим ҳам, уни чинданам шуни кўзда тутганини” ― ўйлади у, одатда у қандай юмшоқ аёл эди-я. Улар турмуш қурган 20 йил давомида Меда олдин ҳеч қачон унга битта ҳам қаттиқ сўз демаган эди. Охирги пайтларда у асабий бўлиб қолгандай эди. Билли ўйлаб қолди, унинг асабий бўлишининг сабаби менопауза туфайли гармонал ўзгаришларданмикан, чунки ҳозир у 43 ёшда эди-да.
У челак билан кўчага чиқди, совун эритилган сувга тўлдирди ва ўзининг универсали капотидан ҳашаротларни қирди ва юва кетди. У капотни ювар экан, шу пайт кимнингдир: “Медага айт, Сонлар 12 бобни ўқисин”, ― деганини эшитди. У у ёқ – бу ёққа аланглади. Ташқарида ўзидан бошқа ҳеч ким йўқ эди. У тасаввурида бўлса керак, деб ўйлаб, ўз юмушига қайтди. У яна кимнингдир: “Унга Сонлар 12 бобни ўқишини айт”, деганини эшитди. У жим бўлиб турди ва ундан кейин яна капотни ювишни давом эттирди, бироқ энди унинг ақли теваракдаги ҳамма нарса эътиборли эди. У учинчи марта Овознинг буйруғини такрорлаганини эшитди. Гўё, бу нарса унинг уйи ёнидаги дарахт атрофларидан, ҳаводан таралаётгандай эди.
Латтани машинаси капотида қолдириб, у уйга кирди, Библияни олди ва Сонлар 12 бобни ўқиб чиқди. Унда Мусо Эфиопиялик аёлга уйлангани учун Мариам уни айблагани, у нима бўлиб қолгани ҳақида айтилганди. Унинг Мусони танқид қилгани Раббийни шундай ғазаблантирдики, У шайтонга Мариамни мохов қилишига йўл берди. Мусо опаси учун ибодат қилгач, етти кундан кейин Раббий уни шифолади.
Библиясини олиб, Билли залга кирди ва ётоқхонаси эшигига келди. У ишлаётган тикув машинасининг шовқинини эшитди. У дастакдан тортганди, эшик ҳали ҳам қулфлоғ эди. У тақиллатди ва уни исмини айтиб чақирди.
“Нима истайсан?” ― у қуруқ жавоб берди.
“Азизам, мени киргиз. Менда сен учун Раббийдан Сўз бор”
У эшикни очилганини эшитди. У хонага кирган пайт, у тикув машинасида ўтирар ва материални игна учига тўғрилар эди. “Меда, сен биласан, мен сени севаман; аммо сени менга айтганинг Худога ёқмади. Мен машинамни юваётган пайтимда, У менга сени Сонлар 12-бобни ўқишингни айтди”. У Библиясини унга узатди ва Меда мана шу бобни овозини баландлатиб ўқиб чиқди. Қатъий сўзлар уни қўрқитиб юборди. У сидқидилдан кечирим сўради, ва улар биргаликда тиз чўкишди ва Худодан раҳм-шафқат сўрадилар.
Икки кун ўтиб Меда чап ёнида оғриқ сезди. У буни эрига айтганида, Билли унинг ўнг қўлини чап қўлига тутди ва ўзидаги алоҳида инъом орқали, унинг чап тухумдонида киста борлигини айтди ― бу ўша уни биринчи марта 1949 йилда билган нарса эди ― энди у олдингидан кўра кучлироқ титрар эди. Оғриқ давом этаётгани учун, у ўзининг врачига борди. У уни Луисвиллидаги гинекологга юборди, у эса Биллининг диагнозини тасдиқлади. Тиббий текширишлар Меданинг чап тухумдонида ёнғоқдай келадиган киста ўсганини кўрсатди. Ҳозирги этапда гинеколог жуда ташвишланмади. Киста ― бу ўзида суюқлик ёки қаттиқ моддаси бўлган халтача ёки суикача кўринишида ҳосил бўладиган нарсанинг умумий номи. Кўпчилик кисталар хавфсиз. Баъзан киста шамоллаши ва муаммо туғдириши мумкин. Гинеколог Медага бир неча ой кутишни ва у нима бўлишини кутишлигини тавсия қилди.
1962 йил 14 октябр эрталабида Билли Эфесликларга Мактубнинг 4:11-15 дан цитата ва ном олиб, “Баркамол инсон қиёфаси” деган мактубини ваъз қилди. У буни Пётрнинг 2-мактубида 1:1-8 да айтиб ўтилган яхши фазилатли одамнинг саккизта: имон, фазл-камолот, онг-билим, нафсни тийиш, сабр-тоқат, диёнат, биродар-севарлик, тугал муҳаббат – каби сифатлари билан боғлади. Ёзувнинг бу жойи, худди кўплаб бошқа жойлари каби, бир неча маънога эгадир. Энг аввало, у Христианлар ушбу сифатларга эга бўлиши лозимлигини англатади. Чуқурроқ қаралса, бу дегани, Исо Масиҳ ― Баркаиол Одам эканини англатади, ва ушбу сифатлар Унинг характерига хос хусусиятлардир. Исо ўлиб ва тирилганидан кейин У Ўз Руҳини Ўзининг Черковига юбордики, қайсики эндиликда Унинг ер юзидаги Танаси ҳисобланади. У мана шу Танани еттита черков даврлари давомида биринчи даврдан Унинг Сўзига ишонишни эълон қилиб, бошлаб ва иккинчи даврда яхши фазилатга алоҳида эътибор бериб, давом этиб, ва ҳоказо, камолга етказиб бораверди. Билли буни синф доскасида саккизта сатҳ чизиқда пирамида чизиб, намойиш қилди. Унинг асосида имонни жойлаштирди, кейинги сатҳда фазл-камолотни ва ҳоказо, юқорига токи еттинчи сатҳга етгунича кўтарилавериб, қайсики уни у биродарсеварлик деб номлади. У чизган расмда юқори қисмдаги еттинчи сатҳнинг кесилган жойи билан учбурчак (тугаллайдиган) Тош Черковнинг Боши, Исо Масиҳнинг Ўзини билдиради, қайсики Ўз Танаси билан Кўтарилиш вақтида бирлашади.
Кейин Билли Мисрдаги Буюк Пирамида ҳақида гапирди, қайсики у ўзининг ён атрофларида қурилган барча қолган кичикроқ пирамидалар учун намуна эди. Кичик пирамидалардан фарқ қилиб, Буюк Пирамидада ҳеч қачон битта ҳам фараон дафн этилмаган эди. Енох пайғамбар Буюк Пирамидани бир кун келиб Худо Қутқарувчи ва Подшоҳнинг юборилишини асрлар оша тимсоли этиб қурган эди. Бу нарса Исо келганида бўлиб ўтади. Буюк Пирамиданинг марказида Шоҳ хонаси турибди, худди ўша қурилган кундаги сингари, ҳозир ҳам ўша жой бўш турибди. Бу нарса Пасха тонгида Исонинг қабрини бўшлигини тимсолидир. Буюк пирамида чўққисидан кесиб қўйилган. Унда ҳеч қачон бурчак тоши қўйилмаган. Нима учундир қуриш вақтида бурчак тоши рад қилинган эди. Подшоҳ Довуд бу Тош ҳақида гапирган эди ва кейинроқ Исо Довуднинг сўзларини цитата келтирганди: Бинокорлар кераксиз деб ташлаган Тош, нақ бинонинг пештоқидан жой олди. Бу Худованд иродаси туфайлидир. Бизга эса ажойибот тимсолидир.52 У шуни таъкидладики, пирамида ― ягона иншоот бўлиб, унда бурчак тош ва қулфловчи тош бир хил формага эга бўлиб, бу Исонинг Ўз Черковига асос солишини ҳам, Уни тугатишининг ҳам тимсолидир.
52 Санолар 117:22-23; Матто 21:42; Марк 12:10; Луқо 20:17
1962 йил ноябрида Биллини кўп йиллар қийнаган солиқлар бўйича ҳукумат иши ва ниҳоят поёнига етди. Биллининг адвокати, жаноб Орбисон унга қўнғироқ қилиб, АҚШнинг Солиқ Бошқармаси ўзаро келишувни таклиф қилганини айтди. Билли ҳукуматнинг таклифини эшитиш учун адвокатнинг идорасига келди. У эшитганларидан қаттиқ қўрқиб кетди. Солиқ бошқармаси адвокати унга ҳукумат сендан тўланмай қолган қарз ― 15 000 долларга ва 10 000 доллар жарима кўринишида олишга рози деди. Агар бу цифрга адвокат ҳақи тўлови учун 15 000 долларни қўшса, унда Биллини қарзи 40 000 доллар бўлади.
“Мени ўлдириб ташланг ва шу билан тугатамиз!” ― деди Билли. “Менинг банк ҳисобимда бор-йўғи 75 доллар бор. Мен қандай қилиб 40 000 доллар тўлайман? Мен уни қарз қилиб ҳам ололмайман, чунки қарзни қайтаришни кафолатлайдиган менда ҳеч нарсам йўқ. Ҳаттоки, агар мен қарз олиб билганимда ҳам, қандай қилиб мен уни қайтариб бераман? Менинг маошим ҳафтасига бор-йўғи 100 доллар. Йўқ, мен бу билан мутлақо рози эмасман.агар менда пул бўлганида эди, уни тўлаш учун ҳамма имконини қилар эдим; аммо менда бу пуллар йўқ. Агар мени айбим бўлса, нима учун улар мени айбдор қилмайдилар? Уларда шундай қилиш учун етарлича вақти бор эди, аммо улар бу учун ҳеч қандай асос тополмайдилар. Йўқ, мен уларга тўламайман, токи улар шу солиқни тўлашим лозимлигини исбот қилмас эканлар”.
Жаноб Орбисон Биллини бошқа хонага тез олиб ўтди-да, у билан якка қолиб, маслаҳатлашиб олди. “Бранхам ака, агар биз уларнинг таклифини қабул қилмасак, улар сизни судгача этишади. Солиқ Бошқармаси сизнинг кампанияларингизга одамлар қилган эҳсон пулларнинг барчаси, сиз мана шу чекларга имзо қўйган пайтингизда сизникига айланган, сизники бўлган деб арз қилишади. Албатта, биз ҳар бир доллар Бранхам черковининг банк ҳисобига кетган ва черковнинг бошқа қонуний ҳаражатларига сарфланганлигини исбот қилиб биламиз. Сиз шу пулларни ўзингиз учун ишлатмаганлигингиз учун, суд ишида ютиб чиқиш учун бизда 98 фоиз шанс бор. Бироқ биз буларни ихтиёрий, эҳсонлар эканини исботлаганимизда, эҳтимол, солиқ бошқармаси эҳсонлар учун маълум бир тур солиқ тўлашимизни талаб қилар. Эҳтимол, бу иш яна беш йил чўзилар ва суд муҳокамасида сизнинг харажатларингиз улар ҳозир таклиф қилган келишувдаги 25 000 доллар кўп бўлар. Бундан ташқари, 25 000 доллар, улар талаб қилаётган 355 000 доллардан анча кам-ку”.
“Менинг ҳурматли исмим нима бўлади, а? У ҳақида ўйламаслигим керакми?”
“Бранхам ака, ҳукумат адвокатлари сизга қарши ишлатиш учун бирор-бир ноқонуний нарса тополмайдилар. Сизнинг ҳаётингиз беками-кўст. Аммо иш судга оширилиши билан газеталар сизнинг обрўингизни тушурадиган лавҳаларни биринчи саҳифаларида босадилар. Суд муҳокамаси тугаб ва сиз айбдор эмаслигингиз исбот бўлганида эса,улар бу ҳақида қисқагина қилиб, 12 саҳифада босишади. Кўпчилик одамлар сизнинг оқланганлигингиз ҳақида ҳеч нарса эшитмайдилар ҳам. Ўша пайтда сизнинг обрўингизга путур етказилган бўлади. Мен сизга уларни таклифини қабул қилишингизни тавсия қиламан”.
Билли адвокатининг конторасини, унинг тавсиясини тўғрилигига ишончсизлик билан қолдириб, чиқди. Уйига келиб, хотинига деди: “Болаларни ювинтир ва ҳамма нарсаларимизни йиғиштир. Кетамиз. Мен ҳукуматга қарз бўлмаган пулларни тўламагунимча, қолган умрим дарбадар бўлиб яшайман”.
Эри тинчланиб олмагунча, Меда озроқ индамай турди. Кейин у ўтирган стулга келди, қўлларини унинг елкасига қўйди ва астагина деди: “Қочиб юриш ёрдам бероладими?”
“Меда, ҳаммаси оёғи осмондан келганга ўхшайди. Мен ҳаётимни одамларга солиқларни тўлашга ва ҳаққоний, тартибли яшашга ўргатиб, яшадим. Нима учун ҳукумат менга инжиқлик қилаверади?”
“Билли, сен ҳукуматнинг таклифи билан нима қилишликни Худодан сўрадингми?”
“А”, ― деди у истар-истамас, ― “Ҳа, ҳеч бўлмаганда мен у учун ибодат қилишим керак”.
У хонасига кирди, стол ёнида ўтириб, ибодат қилди. Тез орада унга ажойиб фикр келди. Библиядаги хизматга чорланган қарийб ҳар бир одам, агар уни иблис унинг ишлари бўйича тузоққа туширолмаса, унда иблис унга зарар етказиш учун ҳукуматдан фойдаланган. Унинг фикрида кўплаб мисоллар ўтди: Мусо, Дониёр, Еремия, Яхё Чўмдирувчи, Исо, Павел, Пётр, Юҳанно (ҳукумат зиндонларга солган ёки қатл қилган барча одамлар) ва рўйхат давом этаверди. Билли ибодат қилди: “Раббий, мен нима қилишим керак? Менга Ўз Сўзингдан жавоб бер”. У шу ҳақида ибодат қилиб бўлиши билан, Худо унга шу ҳолатга боғлиқ Библиядаги бир ҳикояни эслатди. Бир куни Исодан, У ва шогирдлари солиқ тўлайдиларми, деб сўрадилар. Исо Пётрга деди: “Ҳақиқатда бизлар бу мажбуриятдан озод этилганмиз. Бироқ биз уларни жаҳлини чиқармаслик учун, кўлга бор ва анжомингни ташла. Сен тутган балиқнинг оғзида танга бўлади. Мана ўшани олда, ўзимиз учун солиқ тўла”.53 Билли ўйлаб қолди: “Бу ҳақиқат, Раббим. Сенда бутун ер юзида балиқ-банкларинг бор. Менга пулни қаердан олишни кўрсат, ва мен ҳукуматга, у хохлаганини тўлайман”.
53 Матто 17:24-27
Қарасаки, энг яхши балиқ-банк унинг эски қадрдон дўсти Уилльям Даух54 экан. Бу саксон тўққиз ёшли миллионер, қайсики Огайо штати, Лаймда яшар ва ўзининг мол-мулкини қоғоздан маҳсулотлар ясаб, орттирган эди. Уилльям Даух Уилльям Бранхам ҳақида биринчи марта 1958 йилда эшитган эди. Ўша йили унинг рафиқаси Глэдис ракдан хазон бўлаётган ва кимдир унга Жефферсонвиллидаги Бранхам кампанияси офисига ёзишни ва бепул ибодат қилинган газлама юборишларини сўрашни маслаҳат берди. У шундай қилди. У конвертни очиши ва мана шу ибодат қилинган газламага тегиши билан, ўзида бир енгиллик ўтганини ҳис қилди. У ўша заҳоти шифоланган эди. Даухлар Жефферсонвиллига келишди ва Биллининг ваъзини тингладилар, ундан кейин эса Исо Масиҳ Исмида сувда чўмдирилган эдилар. Ўша вақтлардан бошлаб улар Биллининг кетида бутун мамлакат бўйлаб эргашиб, унинг кампанияларида қатнашиб юрдилар.
54 Даух сўзининг немисча харфма-харф айтилишиДоу дегандай айтилади.
Уилльям Даух Биллига 40 000 доллар беришдан бахтиёр бўлишини айтди, қайсики Билли унга муҳтож эди. Билли пулни ҳадя сифатида олишдан бош тортди, аммо уни у қарзга олди. Уларни у ўн йил давомида тўлашини айтди. У ҳар йил тўрт минг доллардан тўлаб боришга умид қилган эди. Уилльям Даухни улар тўланадими – йўқми ташвишлантирмади ҳам.
Ноябр ойи бошларида Билли Солиқ бошқармаси манзилига 25 000 долларга чек ёзиб берди. Хабар бериш учун чапдан пастдаги сатрда у: “Барча тўланмай қолган солиқлар тўлиқ тўланди”, ― деб ёзди. Кейин уни у почтадан жўнатди. Бир ҳафта ўтди. 25 ноябрда унга Луизиана штати, Шривпортда бир ҳафталик ваъзлари режалаштирилган эди. Шривпортга жўнаши арафасида, у банкка қўнғироқ қилиб, бу чек тўланганми-йўқми деб сўради. Банкда у тўланганлигини айтишди. Билли трубкани қўйди ва енгил тин олди. Ошхонага чопди, хотинини қучоқлади ва: “Азизам, мен ― озодман! Эски қарз тўланди. Энди мен Раббим қаерга этса, бора оламан. Мен озодман! О, озод бўлиш учун мен ўзим ҳеч нарса қилолмаган бир пайтда, кечирилиш қандай яхши!” ― деди. У ўзини қарийб ўша кунгидек, 30 йил бурун Исони ўзининг Қутқарувчиси деб қабул қилган кунидагидек ҳис этди. У озод эди!
1962 йил декабрь охирларига яқин унинг черковидан бир аёл ибодат қилиши учун уни уйига келди. Кейинги эрталаб жарроҳ уни Луисвиллида бу Стеффи хонимни операция қилиши керак эди, ва у аёл операция натижасидан ташвишда эди. Ўтган кеча кўрган туши ҳам уни ўйлантирар эди. У деди: “Мен туш кўрдим, унда мен ғарбий чўллардан борар эдим. Ва мен катта тепаликни чўққисида қария одамни турганини кўрдим. Унинг сочлари оқарган, соқоллари узун ва унда оппоқ кийими бор бўлиб, шамолда ҳилпирар эди. Бу ким бўлиши мумкин деб қизиқиб, унга яқинроқ келдим. Қарасам, у Илёс пайғамбар экан, у тепаликдан шарқ томонга қараб турган эди. Мен у билан учрашишим керак деб ўйлаб, шу учун мен тепаликка чопиб чиқдим ва унинг оёғига ўзимни ташладим. У: “Стеффи опа, сен нима хохлайсан?” ― деди. Бранхам ака, бу сизнинг овозингиз эди. Мен юқорига қараганимда, у ерда сиз тургандингиз!”
Стеффи опа тушини айтиб бергунигача, у ҳам худди шу ҳақида ваҳий кўрди. Худо тушни тушунтирмоқчи бўлганида, ҳар доим шундай бўлар эди. Гарчи Билли Стеффи хонимнинг тушини таъбирини билса-да, у билганини билдирмай тураверди. Гўё, у туш ҳам бошқа тушларга ўхшаш эди. Охирги икки йил давомида яна беш киши у ҳақида туш кўрган эди.ҳар бир туш фарқ қилса-да, бироқ уларнинг барчасида умумий маъно бор эди. Умумийлиги ҳам шунда эдики, у барча олтита тушда ҳам ғарбда бўлар эди. Худо уни бирор нимага тайёрлаб, унга бирор шама қилаётганмиди? У ушбу ипларни тўлиқ бир умумий манзарага боғлаёлмас эдики, мана шундан у ташвишда эди.
Кейинги кун у кўприкдан ўтиб, Луисвиллига, Стеффи хонимни операциядан кейин кўришга борди. Декабрда об-ҳаво мўътадиллигича қолган эди. Ўша куни ҳарорат 0 градусдан пасайди, шаҳар устида кулранг булут қорни ваъда қилиб турар эди. У уйига қайтганида, унинг подъездига киришни билдирадиган пирамида формасидаги тош устунча билан ёнма-ён қилиб ерга қоқилган ер ўлчовчи устунчасини кўрди. Ер ўлчовчилар бригадаси теодолит билан ўлчаб ва ерга ёғоч устунчалар қоқиб, кўчанинг нарироғида ишлар эди. Билли машинасидан чиқиб, бригадирдан нимани режалаштираётганларини сўради. Жаноб Гойн шаҳар харитасини очди ва Биллига кейинги йили кўчани кенгайтирмоқчи эканликларини айтди.
Билли уйига қайтди. У уйига кириши билан Меда ундан озиқ-овқат дўконига харид қилиш учун элтишини сўради. Улар ўзларининг универсалларига ўтиришди ва у орқаси билан юриб, Эвинг Лейнга ер ўлчовчилар бригадаси яқинидан ўтмаслик учун бурилиб чиқди. Қўшниларидан бири, ер ўлчовчилар билан ишлаётган Рэя Кингни кўриб, Билли тўхтади ва у билан гаплашиш учун эшиги ойнасини туширди.
“Эй, Мад”, ― деди у, уни болаликдаги лақаби билан чақириб, ― “менга айтчи, менинг подъездим олдида сен қоқиб қўйган устунчанг нима бўлиши мумкин. Менинг хусусий мулким токи кўчагача давом этади, деб ўйлар эдим”.
“Билли, шаҳар ҳокимияти шу кўчани кенгайтирмоқчи бўлаяпти. Уларда ўша мен қоққан қозиққача узоқлашиш полосаси аниқлаб қўйилган. Кўча томонда нимаики бор бўлса, деворми, дарахтми, подъезд йўлагими ва бошқаларми, ҳаммаси кўчирилиши керак. Бу менинг ўзимни ҳовлимга ҳам тааллуқли”.
“Мен тош устунчаларимни асраб қолмоқчийдим. Мумкин Вуд акадан уни кўчириб беришини сўрарман. У ― тош терувчи”.
Рэя Кингда бошқача фикр бор эди. “Йўл қурадиган пудратчи ҳамма нарсани кўчирилиши учун жавобгар”, ― деди у. “Нима учун сен унга буни ишонмаслигинг керак?”
Билли жўнаб кетгандан кейин, Кинг таклифи ҳақида ўйлаб қолди. Нима учундир булар ҳаммаси унга танишдай кўринди, гўёки худди шу барча вазиятларга у олдин ҳам тушгандай эди. Дўкондан қайтиб, у маҳсулотлар солинган сумкани ошхона устунига қўйди ва ундан кейин хонасига шошилди. Жавондан ваҳийлар ёзилган китобчани олди ва уни токи 1958 йил февралида ёзиб қўйган ваҳийсига етиб боргунича, варақлайверди.
Билли ўқиб чиқди: “Менинг мулкимга ер ўлчовчилар устунчалари қоқилган... тошлар менинг подъезд йўлагимни чегаралайди... йўлчи грейдерлар ва скреперлар кўчадан у ёқдан – бу ёққа бориб келаяпти... ёш йигит менинг ҳовлим олдини суриб ташлаяпти”, ― бирдан шулар ҳақидаги хотиралари эсига келди. У мана шу ваҳийни, Билли Поль уни Айова штати, Уотерлуда дўсти Джин Норманн ташкил қилган шифоланишлар кампаниясидан уйга қайтариб олиб келаётганида кўрган эди. Ўша ваҳийда у ҳовлиси олдини бузиб, бетартиб қилиб ташлаган ўша ёш йигитга саволлар берган эди. Ёш йигит унга қўпол жавоб берганида, Билли уни бир уриб йиқитган эди. Кейин Раббий Фариштаси деди: “Бунга эътибор берма. Қачонки сен уйинг подъезди олдида мана шу қоқилган устунчаларни кўрсанг, кун ботарга ― ғарбга кет”. Кейин у оиласини подъезд олдида турган фургон аравада ўтирганини кўрди. Билли аравакаш ўрнида ўтирган ва қўлларига тизгинни олди. Қачонки у чарм тизгин билан йўл бошловчи отларни урганида, усти ёпиқ фургон арава унинг замонавий Форд маркали универсал машинасига айланди. Мана шу ерда ваҳий тугади.
Ва ниҳоят, мана шу олтита тушнинг маъноси равшан бўлди ва у уларни тушуна билди. Беш йил муқаддам кўрсатилган шу ваҳийда кўрсатилган, подъезд йўлагидаги мана шу устунча, ҳамма манзарани поёнига етказди. Оиласини йиғиб, Билли уларга ваҳий ҳақида эслатди. Кейин у уларга подъезд йўлагидаги устунчани кўрсатди ва уларга жўнаб кетишлари учун тайёрланишларини айтди; бироздан кейин улар ғарбга жўнаб кетдилар. Кейинги куни у Джин Норманнга қўнғироқ қилди (қайсики у ўша вақтда Аризона штати, Тусонда яшар эди) ва Джиндан унга у ижарага олса бўладиган уй ёки квартира топиб беришини сўради.
Бир неча кундан кейин Меда Кентукки штати, Луисвиллидаги ўзининг гинекологига борди. У чап томонидаги киста лимондай катталиккача ўсганлигини билди. Унга врачи киста жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш кераклигини айтди. Билли унга, Джин Норманн уларни яшаши учун жой топиши билан, Тусонга кўчиб кетишлигини айтди. Шунда гинеколог уларни Тусондаги гинеколог, Доктор Скоттга юборди ва улар билан Меданинг тиббий ҳужжатларини ҳам жўнатди.
1962 йил 22 декабрь, шанба, кечаси соат учларга яқин Билли ётган жойидан турди ва бир пиёла сув ичиш учун ошхонага ўтди. Қайтаётиб, ухлаётган ўғлига бориб қаради. Иосиф уйқусираб, оёғи билан одеялини тушириб юборган эди, шу учун Билли уни яна ўраб қўйди. Кейин у ўрнига, иссиқ одеялига кирди. Тахминан тонг отарда у тушида каттакон одамни кўрди. У қўлига уч қиррали таёқни олиб, кичикроқ жуссали аёлни уриб йиқитди. Гўё бу эркак ва аёл унинг ота-онасига ўхшаб кетар эди. Ҳали аёл ҳиқиллаб йиғлаб ерда ётар экан, бу йирик одам унинг атрофида қилган ишидан мағрурланиб айланиб юрар эди. Гандираклаб, аёл ўрнидан турди. Йирик одам уни қўлидаги уч қиррали таёғи билан яна бошига туширди. Аёл ҳолсизланиб қулади. Уйқусида Билли бу нарсани узоқдан кузатиб турди. У ўйлади: “Мен бу одам билан курашолмайман, чунки у жуда ҳам катта. Агар менга у билан курашишга тўғри келса, мен уни ҳеч қачон мағлуб қилолмайман. Бироқ у аёл билан бундай шафқатсиз бўлмаслиги керак”. У яна шу одам кичикроқ аёлни урганини кўрганда, бундан у жуда хафа бўлиб кетдики, у ҳар қандай қўрқувни йўқотди. У бу одам ва уни хотини ўртасига тушиб,Билли деди: “Сен уни уришга ҳаққинг йўқ”. Кутилмаганда Биллининг мускуллари, токи у ҳам ўша улкан одамдай бўлгунича йириклашаверди. Аёл яна туришга уринди, аммо эркак яна уни уриш учун таёғини кўтарди. Билли таҳдид қилди: “Агар сен уни яна урадиган бўлсанг, мен билан ҳисоблашишингга тўғри келади”. Эркак Биллининг мускулларига қараб турди-да, жим қолди.
Билли тушдан ҳақиқатга ўтиб қолганига ҳайрон бўлиб, уйқудан уйғонди. Ётоқхонада Меда йўқ эди. У ошхонада овқатланаётганларини эшитди. Деразадан майда-майда қор учқунлаётганини кўрди. Ёстиққа ўзини ташлаброқ ўтирди-да, ўйлади: “Булар ҳаммаси нима бўлса экан? Аёл ҳақидаги бу туш ғалатироқ кўринади”. Тез орада тушни тушунтириш учун ваҳий келди. Бу аёл ҳозирги замон черковларининг христианларини англатади, бу одам эса уларни бошқариб турган деноминация системасини билдиради. Бу уч қиррали тўқмоқ эса уч бирлик Худо ҳақидаги ёлғон ғояни ва унинг туфайлидан унга эргашадиган хато чўқинишни англатади. Ҳар сафар, йиғилиш кўтарилишга уринганида ва Исо Масиҳ Исмида сувда имон келтиришни қабул қилмоқчи бўлганида, деноминация уларни ушбу троица яъни учбирлик догмаси билан уради. Кўп йиллар давомида Билли бу системага жуда хохламай чақириқ ташлаган эди, чунки у деноминаци жуда ҳам йирик эди. Ва ниҳоят, унга қарши чиқди ва шунда унинг имони мускуллари Римликларга 8:31 мактуби даражасигача бақувватлашди, ўсди: “Агар Худо биз томон бўлса, ким бизга қарши чиқар экан?”
Бугунги жанг одатдан ташқари эди. Гўё, Муқаддас Руҳ унинг эътиборида қанот қоқаётган кабутарнинг соясига ўхшаб, унинг онги чегараларида сузарди. Уни кўриш учун бурилса, соя узоқлашар эди; қачонки у унга эътибор бермасликка ҳаракат қилса, унга тегажоқлик қилиш учун кабутар қайтиб келар эди. Эрталабки соат тўққизларга яқин уни ҳеч ким безовта қилмаслиги учун ўз ётоғига кирди ва Раббийга мурожаат қилди. Кровати ёнида тиз чўкди ва токи ваҳий бошқа ўлчовларга эшик очиб бермагунича, ибодат қилаверди.
Ваҳий ва туш баъзи бир тафсилотлари билан бир-бирига ўхшайди. Уларнинг иккиси ҳам миянинг онг остида, тасаввуридан информациянинг нейрокимёвий жараёнлар орқали онгга ўтиши бўлиб, қайсики улар образларни миянинг мос жойларида қайд қилади. Шу билан ҳамма ўхшашлиги тамом. Тушлар ҳар кун йиғиладиган миллион бит информациялар орқали тақсимланадиган, классификацияланадиган ва улардан баъзиларини сақлаб қоладиган ва қолганини ташлаб юборадиган қўшимча маҳсулотдир. Баъзан Худо Мактубини йўналтириши учун ушбу образлардан моҳирлик билан муносабатда бўлади, аммо одатда тушлар ― бор-йўғи тезкор туш цикли давомида миянинг табиий функцияси холос. Ваҳий, аксинча, башорат қилувчи уйғоқ бўлган вақтида бўлиб ўтади. Ваҳий вақтида Худо ғайритабиий тарзда сезги асабларини айланиб ўтади ва тўғридан-тўғри мияда образлар ҳосил қилади. Баъзан Билли буни, башоратчида миянинг онг ва онг ости қисмлари бирлашиб кетади, деб тушунтиришга уринар эди. Замонавий терминалогиядан фойдаланиб, бу нарсани “ғайритабиий тарзда чақирилган вертуал реаллик” каби тушунтириш ҳам мумкин. Башоратчи кўриб, эшитиб, сезиб ва буни бошидан ўтказа туриб, ўша ерда бўлади.
Ўша ваҳий, қайсиники у кўрган эди, энди уни Аризона штати, Тусондан шимоли-ғарб томонга, тоғлик жойга этиб қўйди. Тиконли ўсимликлар қизғиш тепаликлар ва чўққили тизмалар бўйлаб жуда сийрак ўсар эди. Билли ўғли Иосиф билан, гарчи уни кўрмаса ҳам, гаплашар эди.
Шу яқин ўртада бута бор эди. Унда кичкинагина қушчалар ўтирган бўлиб, уларнинг ҳар бири ярим дюйм келар, худди митти калибри (Америкадаги майда қушлар)ларга ўхшаб шундай майда эдилар. Ушбу қушлар шохчаларда пирамидани ҳосил қилиб ўтиришган эдилар. Уларнинг барчаси худди узоқлардан учиб келгандай ва кучдан қолгандай, қийналиб, паттайиб қолгандай кўринишар эди. Улар шохдан-шохга қўниб, тинимсиз чуғурлашар эди. Гўё унга улар нимадир демоқчи эди-ю, аммо у буни тушунолмас эди. Битта қуш шарққа, кун чиқарга қараб учувди, бир лаҳза ўтиб унинг кетидан учаётган вақтида пирамида формасини сақлаган ҳолда, бутун тўда унинг кетидан парвоз қилди. Шу онда у йирикроқ қушларнинг қанот қоқаётган шовқинини эшитди. Ғарб томондан унинг ёнидан V шаклда шарққа қараб майда қушлар кетидан кетган кулранг кабутарлар тўдаси учиб ўтиб кетди.
Ваҳийда Билли эгилиб, шимини баридан аломатчойни юлиб ташлади. Мана шу пайт портлаш ерни силкитди, ва тоғ қияликларидан тошлар думалади. Портлаш худди бош узра момоқалдироқ гумбурлаганидай эшитилди, ёки товушдан тез учар самолётнинг товуш тўсиғини енгиб ўтишига ўхшаб кетди. Ғарбга қараб Билли осмонда унга қараб пирамида шаклида яқинлашиб келаётган юлдузлар туркумини кўрди. Ўша юлдузлар уни ақли бовар қилмас даражада катта тезликда яқинлашганига ўхшаб, борган сари катталашаверди. Кейин у англадики, бу юлдузлар эмас, балки фаришталар ― орқаларидаги кучли қанотлари билан қудратли зотлар эди, уларнинг бошлари озгина бурилган бўлиб, улар оппоқ либосда эдилар, улар унга абадийликдан шошилиб келишаётган эди. Улар унга шунчалик тезликда яқинлашаётганларидан, Биллини уларни санашга ҳам вақти бўлмай қолди. Улар ҳеч бўлмаганда бешта эдилар, лекин еттитадан кўп эмас эди. Кўз юмиб очгунча улар уни ўраб олишди, уни ўзларининг ораларига-пирамидага олдилар. Энди у уларни кўролмас эди, аммо атрофида уларнинг борликлари қудратини ҳис қилар эди. Улар уни қўрқитиб юбордилар. У ўйлади: “Бу мен ўлишимни билдирса керак, қандайдир портлашдан ўлсам керак”. Кейин у уни Иосиф чақираётганини эшитди. Шунда у ўйлади: “Йўқ, агар мени бу портлаш ўлдирса эди, бу Иосифни ўлдириши керак эди. Аммо мен ҳали ҳам гапини эшитаяпман. Бундан ташқари ўлим фариштаси келса, бир ўзи келар эди. Агар бу ерда бешта фаришта бўлса, бешта ― бу иноят; агар еттита фаришта бўлса, етти ― бу тугаллик. Нима бўлганида ҳам, бу менинг янги хизматимнинг чўққисини англатади”. У баланд овозда бақирди: “Раббий Исо, мени нима қилишимни истайсан?”
Кутилмаганда Билли ўзининг ётоғини кўрди. Эрталабки соат ўн эди. У Меданинг эшик дастагидан тортиб, уни чақираётганини эшитди. У жавоб бермади. Унинг тили, гўё врач унга анестезия қилганидек, увушиб қолган эди. У бутун танаси беҳол ва чарчаганини сезди.
Одамлар Раббийни Борлигидан сезиш ҳақида, худди бу ёқимли ҳиссиётдек гапирадилар. Улар Унинг Борлигини Унинг дуолари билан адаштирадилар. Қудратли Худованднинг Ҳақиқатдан ҳам Мавжудлиги сизни эҳтиромли қўрқувга соладики, бундан одам куч-қувватидан маҳрум бўлади. Ишайё ва азиз Ҳаворий пир Юҳанно, булар иккиси ҳам бундай ҳозирлик яқинида бўлган эдилар, ва улар ўзларини ўлаётгандек ҳис қилган эдилар.55
55 Ишайё 6:1-5; Ваҳий 1:10-18
Меда ётоқхонага киришга урунишини қўйди. Қотиб қолишлик Биллининг танасини аста-секин қолдирди. Қачонки у ўзида туриш учун етарлича куч сезгач, турди ва ўттиз дақиқа давомида, ваҳийдан ақли шошиб ва бу нимани англатиши ҳақида ўйланиб, ётоқхонада у ёқдан – бу ёққа юриб турди. Бу унинг ўлимини англатиши мумкин деб, у ҳали ҳам ўйлар эди. Одамзод қандай қилиб бундайин портлашни бошидан ўтказиши мумкин? Ниҳоят у тўхтади ва ибодат қилди: “Раббий Исо, агар бу ваҳий мени тез орада ўлдиришларини англатса, Сен буни менга айтасанми? Шунда мен буни ўзимнинг қариндошларимга айтмаслигим учун, ўзим биламан. Агар бу менинг ўлимимни билдирса, илтимос, менга буни билиб олишим учун Ўз Қудратингни юбор”.
У бироз кутиб турди. Ҳеч нарса бўлиб ўтмади. Ўша ерда турган вақтида унинг ҳаёлига мана нима келди: бу зиғирдек қушчалар унинг хизматининг биринчи сакраши ― қўлидаги аломатни билдира оладилар. Агар улар шуни билдирсалар, унда иккинчи тўда қушлар унинг хизматини иккинчи сакрашини ― ваҳий орқали фикрларни билиб олишликни билдиради. Фаришталар тўдаси, эҳтимол, унинг хизматини учинчи сакрашини билдиради. У ибодат қилди: “Раббий Исо, агар бу менинг ўлимимни билдирмаса, ва агар Сенда мен қилишим керак бўлган нимадир бўлса-ю, у менга кейинроқ очиладиган бўлса, унда менга Ўз Қудратингни юбор”.
Уни атрофида айланган қуюн, уни полдан, ердан узди ва уни донг қоттириб ва ярим хуш қилиб бурчакка этиб қўйди. У ўзига келганида, тизасида Библияси билан ўтирар, унинг саҳифалари Римликларга мактубнинг тўққизинчи бобида очиқ турар эди. У мана шу бобнинг охирги тўртта оятини ўқиб, жуда таажжубда қолди: “Энди бунга нима деймиз? Бир ёқдан солиҳлик пайидан бўлмаган мажусийларни Худо Ўзи оқлади, улар Масиҳга ишониб, солиҳ деб қабулга ўтдилар. Иккинчи ёқдан Исроил халқи ўзимизни оқлайлик деб, Илоҳий Қонунга қаттиқ риоя қилишга уннаб, Қонунни ўринлатмай, айбдор бўлиб қолди. Нима учун? Чунки улар имонга таянган солиҳликни изламай, балки Қонун амрларини бажариш билан савоб қозонмоқчи бўлдилар ва тўсиқ тошига қоқиниб, мункиб кетдилар. Худди Тавротда ёзилганидек: “Мана, Мен Сионда бир тўсиқ тошини, одамлар қоқиниб кетгуси тошни қўюрман. Унга эътиқод этган киши уятга қолмас”.”
Библиясини ёпиб, ўрнидан турди, деразага келди. Энди унинг ҳовлисини қор бир неча дюйм қалинликда босган эди. Қўлларини кўтариб, у шундай деди: “Раббий Худо, бугун мен учун ҳайрон қоларли кун. Бунинг барчаси нимани билдиради? Агар шу ёзув жойи сенинг тушунтиришинг бўлса, уни яна бир бор ўқиб чиқишга рухсат бер”. У Библиясини олди ва таваккал қилиб саҳифани очиш учун, ўнг қўлини катта бармоғи билан уни очди. Унинг китоби ўша жойнинг ўзида очилди: Мана, Мен Сионда бир тўсиқ тошини...
1962 йил 30 декабрь, шанба кечқурунида Билли, “Жаноблар, бу охирги кун аломатими?” деган ваъзини ўқиди. Ўзининг охирги ваҳийсини тушунтирганидан ва унга таъсир қилган ўша нарсани узатишга уриниб кўрганидан кейин, у шундай савол берди: унинг кўрган ваҳийси Ваҳий Китобининг 10-боби 1-7 оятларида ёзилган воқеалар билан боғлиқ бўлиши мумкинмикан. Юҳанно ёзган эди:
Мен осмондан тушаётган, булутга бурканган бошқа бир фариштани ҳам кўрдим. Унинг боши узра камалак бор эди. Юзи қуёшдай ялтирар, оёқлари олов устунларидай ловуллаб турар эди. Унинг қўлида очилган бир китобча бор эди. У ўнг оёғини денгиз устига, чап оёғини эса ер юзига қўйганича, арслон бўкиргандай кучли овоз билан ҳайқирди. У ҳайқирган маҳалда еттита момоқалдироқ ҳам ўз товушлари билан гапга кирди. Еттита момоқалдироқ ўзича гапира бошлаганида, мен ёзмоқчи бўлдим. Лекин осмодан: “Еттита момоқалдироқнинг гапларини ёзма, муҳрлаб сир сақла!” ― деган товушни эшитдим. Денгиз ва ер юзида турган, мен кўрган фаришта ўнг қўлини осмонга кўтарди. Осмон ва ундаги борлиқни, денгиз ва ичидаги борлиқни яратган, абадул-абад барҳаёт бўлган Парвардигор ҳақи қасам ичиб,фаришта деди: “Энди муҳлат узаймайди. Мана, еттинчи фаришта карнай чалиб овоз берадиган кунларда, Худо Ўз қуллари ― пайғамбарларга маълум қилган Ўзининг сирли мурод-мақсадини буткул амалга оширгай”.
Билли деди: “Ваҳий Китоби 10:7 даги еттинчи фаришта Ваҳий Китобининг 3:14 га мувофиқ еттинчи давр черковига элчиси эканлигига мен ишонаман. Ёзувнинг иккала жойи ҳам ўша битта одамга, охирги черков даврининг элчисига қаратилгандир. Ундаги мактубга эътибор беринг: Китобда ёзилиб қўйилган, Худонинг барча сирлари охирига етади. Еттинчи фаришта реформаторлар ва теологлар бирлаштира олмаган барча боғланмаган учларини олади ва ушбу китобда ёзилган Худонинг барча сирларини битириб, уларни боғлайди”.
Кейин Билли Библиясидаги Худонинг сирлари хусусида Матто 13 бобнинг Скоуфилд иловаларидаги тушунтиришларидан ўқиб берди. Муҳтарам Скоуфилд ёзган эди: “Ёзувдаги “Сир” ― бу олдин яширин бўлган, энди эса Худонинг қудрати билан ошкор бўлган ҳақиқат, аммо унда, очиқлик бўлишига қарамай, ғайритабиий аломат қолаверади. Буюк сирлар: (1) Осмон Шоҳлиги сири; (2) мана шу давр давомида Исроилнинг кўрмаслиги сири; (3) бу давр охирида муқаддасларнинг тирик кўтарилишлари сири; (4) яҳудийлардан ва мажусийлардан иборат бир Тана каби бўладиган Янги Аҳд Черкови сири; (5) Масиҳ Келини каби бўлган Черков сири; (6) тирик Масиҳ ҳақидаги сир; (7) “Масиҳнинг Ўзидаги, Худонинг сири”, яъни Масиҳда Илоҳийлик тўла-тўкис мужассам ва унда инсон учун бутун Илоҳий ҳикматлар бор; (8) инсонларда Худоги ўхшашликни қайта тиклайдиган таъсир сири; (9) қонунсизлик сири; (10) етти юлдуз сири; (11) Бобил сири.56
56 Муҳтарам Скоуфилднинг маълумотларида қайд санаб ўтилган, ёзув жойларига далиллар, мос ҳолда, (1) Матто 13:3-50; (2) Римликларга 11:25 даги парчаси; (3) I Коринфликларга 15:51-52; (4) Эфесликлар 3:1-11; Римликларга 16:25; Эфесликларга 6:19; Колосяликларга 4:3; (5) Эфесликларга 5:28-32; (6) Галатияликларга 2:20; Колосяликларга 1:26-27; (7) Колосяликларга 2:2, 9; I Коринфликларга 2:7; (8) I Тимофейга 3:16; (9) II Фессолоникияликларга 2:7; Матто 13:33; (10) Ваҳий 1:20; (11) Ваҳий 17:5, 7.
Билли бу рўйхат билан асосан рози бўлди-ю, аммо у жаноби Скоуфилд яна давом этганини ҳис этди. У яна устига қўйди: (12) илон уруғи сири; (13) меҳр-шафқатнинг ҳақиқий маъноси сири, қайсини у ҳақоратланиб қолиб кетмайди; (14) дўзах сири. У узоқ ва қўрқинчли бўлиши мумкин, аммо у абадий бўлиши мумкин эмас,чунки “абадий” деган сўз “боши ҳам, охири ҳам йўқ” деган маънони билдиради, аммо дўзах яратилган эди ва у йўқ қилинади; (15) Муқаддас Руҳга эмоцияларсиз (ҳиссиётларсиз) Тўлиш сири, аммо Масиҳ Шахси сизларда У қилган ўша ишларни амалга оширади; (16) сувда чўмдирилиш сири, қайсики бунда троица тарафдорлари Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ титулларини ишлатишар, бу титуллар Раббий Исо Масиҳ Исмига киришини тушунмас эдилар; (17) охирги вақтда келадиган ва Ўзини охирги давр черкови элчиси орқали очиб берадиган Олов Устуни сири; (18) Ваҳий Китобининг етти сири, қайсики улар етти муҳр билан муҳрланган.57
57 Эслатма: Уилльм Бранхам ўз ваъзларидан бу қўшимча сирларга Ёзув жойларидан иловалар бермайди, чунки бошқа ваъзларда ҳар бир мавзуни батафсил кўриб чиққан.мен бу ерда қизиққон китобхонга ёрдам бериш учун бир неча иловаларни айтиб ўтдим. Иловаларнинг тўлиқ рўйхати кўплаб саҳифаларни эгаллайди. Албатта, сирларнинг очилиши тушунтиришларда, шарх (12) Ибтидо 3:14-15; (13) Эфесликларга 2:5-9; Ёқубнинг 2:18-24; Римликларга 8:28-30; (14) Уилльям Бранхам дўзах бор нарса деб ўргатди, аммо Ёзувнинг битта ҳам жойи дўзахни абадий демайди. Матто 18:8 ва Марк 9:45 олов абадий ёнади дейди, аммо-лекин, одамлар абадий қийналади демайди. Ваҳий 20:14 ўлим ва дўзах, иккиси ҳам олов кўлига отилди дейди, қайсики у иккинчи ўлим (йўқ бўлиш) ҳисобланади. Солоникияликларга 2-мактуб 1:9 да гуноҳкорлар абадий ҳалокат билан жазоланадилар дейди. Албатта, улар йўқ бўлиниши билан, бу йўқ бўлиш доимийдир. Гуноҳ учун жазо бўлишлиги лозим, акс ҳолда Худо одил бўлолмайди. Аммо меҳрибон Худо бу жазони ўзигна хос чегарасини беради ҳам. Агар одамлар дўзахда абадий қийналганларида эди, уларда абадий ҳаёт бўлар эди. Чиндан ҳам абадий яшашликнинг фақат биргина йўли мавжуд, ва бу ― Исо Масиҳни Раббим ва Қутқарувчим деб қабул қилишдир. (15) Юҳанно 3:1-8; 6:28-29; 14:12; (16) Матто 28:19; (17) Ҳаворийларнинг 26:13-19; ваҳий 1:11;21:6; 22:13. Биринчи даврдаги элчига Олов Устуни етакчи бўлган эди. Исо аввали-ю охири экан, Исо биринчи давр черковида нимаики қилган бўлса, У бу нарсаларни охирги черков даврида ҳам қилади. (18) Ваҳий 6:1-17; 8:1.
Ваъзининг қолган қисмида у Ваҳийнинг ўнинчи бобига таллуқли саволларни қўйди. Бир кун келиб Ваҳийнинг ўнинчи бобидаги воқеалар бўлиб ўтади. Бу вақт ҳозир келган бўлиши мумкинми? Шундай бўлганга ўхшайди, лекин уни бунга ишончи комил эмас эди. Одам қандай қилиб комил ишончли бўлади? Худо Ўз Сўзини амалга ошира туриб, уни таъбирлайди. Воқеа содир бўлганига қадар, одамлар бу башорат сўз нимани билдиришини фақат фараз қилишлари мумкин. Натижада воқеалар Библиявий башоратга мос келаётганлигини кўриш осон бўлади.
Бу ваъзининг сўнгида Билли деди: “Бугун кечқурун бу ерда, Огайо дарёси қирғоғида турган одамлар ўтирибди, қайсики ўшанда Овоз менга: Яхё Чўмдирувчи Масиҳнинг Биринчи Келиши хабари билан юборилганлиги каби, Ушбу Мактуб – Унинг Иккинчи Келиши Мактуби, - деган эди. Яхё нима қилди? Яхё: “Қаранглар – Мана, дунёнинг гуноҳини Ўзига олувчи Худонинг қурбонлик Қўзиси!” – деди. “Биродарларим, ушбу соат яна келдими? Мен уни келиб бўлган, бошланган демаяпман; бироқ сизлардан илтимос қиламан, мен сизларни бу ҳақида ўйлаб кўришингизни истайман. Наҳотки бу ваҳийдаги бу портлаш шундай буюк ишларни қиладики, бундан черков Худонинг сирларига эришади? Малакиё 4-бобда башорат қилгани каби, болалар юракларини орқага, оталарига қайтарармикан? Жаноблар, охирги вақт аломати эмасмикан бу? Мен билмайман, аммо мен учун бу ҳақиқатдан ҳам Ёзувга мувофиқ кўринади. Худо билади, мен сизга ҳақиқатни айтаяпман. Фақат эсингизда бўлсин, нимадир содир бўлиши керак”.
“Мен ғарбга кетишим – мен бу черковни қолдираман дегани эмас, сизларга шуни айтиб қўяй. Бу – черков, уни менга Раббий Худо берди. Менинг штаб-квартирам шу ерда жойлашган. Мен фақат буйруққа итоат этиб келяпман, қайсики менга ваҳий орқали берилган эди. Ўғлим Билли Поль менинг муовиним бўлиб қолади. Менинг офисим худди шу черковнинг ўзида туради. Худонинг ёрдами билан бу ишлар тугагандан кейин мен бу ерда бўламан ва 7 муҳрни ваъз қиламан; ва барча магнит тасмалари (плёнкалар) худди шу черковда, шу ерда ёзиб олинади. Шуни яхши биламанки, мен дунёнинг истаган жойид ваъз қилишимдан кўра, айнан мана шу жой жойлашган, мана шу ерда, мен жуда эркин ваъз қилоламан. Чунки сизлар, одамлар, менга ишонасизлар. Келажакда нималар кутаяпти, билмайман, аммо мен келажак Кимнинг қўлида, Ўшани биламан. Бу – асосийси”.