7 муҳрнинг очилиши
88 БОБ
1963
1963 ЙИЛНИНГ 17 МАРТИ, якшанба эрталабида Уилльям Бранхам Бранхам Чодирининг янги кафедрасида турди ва Ваҳий китобининг олтинчи ва еттинчи бобларидаги еттита сир бўйича бир қатор ваъзларини бошлади. Ваъз қилиши олдидан у янгидан реконструкция қилинган чодир биносини Раббийга бағишлади. Пудратчи шимолий деворни 30 футга (1 фут – 30,48 см) кенгайтирди ва черков биноси деворини ташқи томонидан қизил ғишт билан ўради. Черковнинг ички деворлари энди ёғоч панеллар билан қопланган эди. Чодирнинг баъзи бир деталлари ўзгартирилди. Кафедра орқасида ўша-ўша картина осилган бўлиб, у бу деворни 1950 йилдан бери безаб турар эди. Бу, Техас штати, Хьюстонда қилинган, Уилльям Бранхам боши устида сузаётган Олов Устунини тасвирлаётган фотосуратнинг нусхаси эди. Чодирнинг полида театрдаги жойларга ўхшаб стуллар қатори турар (алоҳида аммо бир-бирига бирлаштирилган), улар 1950 йиллардан бери шу ерда эди. Албатта, энди бу ерда жой бор эди ва уларнинг бариси банд эди.
Билли деди: “Мен бу ер учаткасини 30 йилча олдин Исо Масиҳга бағишладим, ўшанда у бор-йўғи лой кўлча бўлиб, унда сув нилуфарлари ўсиб ётар эди. Нилуфар ― бу ғалати гулча. У лойда туғилади ва у қуёш нурига етиб олиш учун ва ўз гўзаллигини намоён қилиш учун лойқадан, сув ва сув ўтларидан ўтиб олиши керак. Худди мана шу нарса шу ерда бўлиб ўтди, деб ўйлайман. Мен ёшгина йигит эдим, ўшандан бери ҳовуз нилуфари сув юзига чиқди, у ерда ўз япроқларини очди ва Водий Лилияси Исо Масиҳ чиройини акс этди”.
Ўз ваъзига мавзуни Матто 11:25-26 дан олди. Ўша вақтда Исо сўзини давом эттириб деди: “Эй Ота, еру-кўк Ҳукмдори! Сен бу ишларни доно-ю оқиллардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сенга ҳамду санолар айтаман. Ҳа Ота, Сенинг эзгу хохишинг шундай эди”.
Билли бу ваъзини: “Ўзини оддийликда яширадиган ва Ўзини унда очадиган Худо” ― деб номлади. У шундай деди: “Кўпчилик одамлар Уни ўша усули туфайли, қайсики шу усулида У Ўзини очади, Худони ўтказиб, назардан қочириб қўядилар. Одамларда Худо қанақа бўлиши кераклиги ҳақида ва Худо нима қилмоқчилиги тўғрисида шахсий тушунчалари бор. Эркаклар ва аёллар ҳар доим Худони Уни қилган ишлари учун улуғлайдилар ва ҳар доим У нима қилади, шуни кутадилар, ва У ҳозир қилаётган ишларига аҳамият бермайдилар. Мана улар Уни қандай бой бериб қўядилар. Улар аланглайдилар ва У қилган ўша буюк ишларни кўрадилар, аммо улар ўша оддий нарсаларни кўра олмайдиларки, У шу оддий нарсалар орқали ҳозир бир нима қилади. Ва ундан кейин улар кутадилар ва шу нарса бўлиб ўтишлиги башорат қилинган ўша буюк воқеаларни кўрадилар; ўнтадан тўққизта ҳолатда уларнинг атрофида шу нарсалар бўлиб ўтаверади ва бу шундай оддийки, улар буни пайқамайдилар”.
У ушбу принципга мисол қилиб Яхё Чўмдирувчи хизматидан фойдаланди. Ишайё 40:3-4 башорат қилди: Мессияни хабар қиладиган одам, шундай буюк бўладики, у тоғларни текислайди, водийларни кўтаради, ва Исо Масиҳга элтувчи ҳар бир сўқмоқни тўғрилайди. Етти юз йилдан кейин Иордан дарёсида туя жунидан кийим кийган, узун соқолли одам турди ва эълон қилди: “Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди!” Яхёда тегишли маълумоти йўқ эди. Унда пул ҳам, обрў-эътибор ҳам, гўзал сўзамоллик ва яхши муомала усули ҳам йўқ эди; бироқ Яхё Чўмдирувчи ўзи ҳақида айтилган ҳар бир башоратни ижро этди.59 Яхёнинг хизмати шу қадар оддийлигидан, ўша кунларнинг олимлари бу хизматда Худонинг фаолиятини, хатти-ҳаракатини кўра билмадилар.
59 Малакиё3:1; Матто 3:3; Марк 1:3; Луқо 1:76, 3:4; Юҳанно 1:23
Кейин Билли энг буюк мисолга, Мессиянинг Исроилга Келишига ўтди. Исо охурда туғилди ― бу тасодифан эмас, балки атайин шундай эди. У оддий одамлар томонидан тарбияланган ва оддийгина дурадгор касбини ўрганган эди. У Ўз хизматини бошлаган вақтида, У касалларни шифолаб ва одамларга Худо Шоҳлигидан хабар бериб, бир овулдан бошқа овулга ўтиб юрар эди. Исода фақат кийими ва оёғида сандали бор эди. Унинг ҳаёти шундай оддий эди ва шу вақтнинг ўзида У Худо инсониятга қачонлардир берган буюк Инъом, Неъмат ҳам эди. Нима учун ўша кунлардаги ҳокиму-ҳукмдорлар Исони Масиҳлигини, Мойланганлигини кўра олмадилар? Чунки уларнинг Ёзувни ўқишларидан тасаввур қиладиган манзарага мос келадиган қандайдир бир ўзига хос, қандайдир кучли таассурот қолдирадиган бир нарсани қидирдилар – Худ Ўз башоратини амалга ошира туриб, уни таъбирлаётганлигини англамадилар.
Унинг шогирдлари Устозлари Мессия эканлигини англаб олгач, Исодан сўрадилар: “Нега уламолар олдин Илёс пайғамбар келиши керак, деб айтадилар? Исо жавоб бериб уларга деди: “Бу тўғри, олдин Илёс пайғамбар келиб, ҳамма нарсани йўлга қўяди. Лекин Мен сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон келган. Аммо одамлар уни танимай, у билан истаганларини қилишди”.60 Албатта, Исо Яхё Чўмдирувчи ҳақида айтганди, қайсики унда Илёснинг руҳи бўлган эди. Билли деди: “Мен сизларни озроқ хижолат қилмоқчиман. Кўтарилиш ҳам худди шу тариқа юз беради.61 У ҳам худди шундац оддий тарзда юз беради, ундан кейин эса ҳукм бошига тушади, ва одамлар Инсон Ўғлини кўрадилар ва: “Наҳотки бизларга Илёс жўнатилмасмиди? Ва Кўтарилиш бўлиб ўтиши лозим эмасмиди?” Исо дейди: “У бўлиб ўтди, сизлар эса уни билмадингизлар?” Мана, Худо қандай тарзда оддийликда Ўзини яширди”.
60 Матто 17:10-3; Марк 9:11-13
61 1 Коринфликларга 15:51-52; 1 Солоникияликларга 4:16-17: Кўтарилиш деган термин Масиҳнинг Келинини вақтнинг охирида ер юзига келадиган буюк мусибат олдидан олинишига тегишли.
Черков Даврлари ва Муҳрлар ўртасидаги бурилиш (ўзгариш)
1963 йил 17 марти, душанба кечқурунида Уилльям Бранхам етти черков даврлари ва етти муҳрланган сирлар ўртасидаги бурилиш (ёриб ўтиш) ҳақида ваъз қилди. Бурилиш, ёриб ўтиш сўзи ― ўтирилган жой, рахнани, кўчма маъноси эса бўш жой, етишмовчилик ёки бўшлиқ деган маъноларни англатиб, у Библияда Ваҳийнинг 4 ва 5 бобида, ва 2 ва 3 боблардаги 7 черков даврлари орасида, ҳамда Ваҳийнинг 6 ва 8 бобларидаги еттита муҳрланган сирлар орасида жойлашган. Ваҳийнинг 4 ва 5 боблариХристиан черкови ғалабасини кўрсатадиган, осмонда бўлиб ўтадиган ҳодисотлар бошланишини кўрсатиб беради. Ваҳийнинг 3 боби охирида Масиҳнинг Келини тўй Зиёфатига кетади ва ерга то Ваҳийнинг 19 бобигача қайтмайди. Шу учун Келин Буюк разолат (қайғу) даврини ўтмайди. Бироқ Ваҳийнинг 4 ва 5 бобидаги воқеалар вақтдан ва фазодан ташқарида, у ердаги бўладиган воқеаларга таъсир қилиб, осмонда бўлиб ўтади. Эсингизда бўлсин, бу нарса абадийликда бўлиб ўтади.
4 бобда Юҳанно атрофи зумраднамо камалакда ўралган Ўз Тахтида ўтирган Сиймони кўрди. Арши-аълодан чақмоқ чақиб, момоқалдироқлар гумбурлаган вақтда, ўтирган Сиймо олмос ва лаълга ўхшаб ялтирар эди. Арши-аълонинг атрофида тўртта жондор турар эди. Уларнинг ҳар бирида олтитадан қанотлари ва кўплаб кўзлари бор эди. Биринчи жондор арслонга, иккинчи бузоққа ўхшар, учинчи жондорнинг юзи одамсимон, тўртинчиси эса учаётган бургутга ўхшар эди. Арши аъло атрофида йигирма тўртта оқсоқол тахтларда ўтирар эди; Буюк Тахт олдида Худонинг етти Руҳи бўлган еттита машъал ёниб турарди.
Билли 5 бобни ўқиди:
- Арш аъло ўтирган Сиймонинг ўнг қўлида ичи ҳам, таши ҳам ёзувдан иборат, еттита муҳр билан муҳрланган бир китоб кўрдим. (2) Кучли бир фаришта баланд овоз билан: “Китобни очишга ва унинг муҳрларини ечишга ким лойиқ?” ― дея эълон қилаётганини кўрдим. (3) Бироқ на осмонда, на ер юзида, на ер остида китобни оча оладиган ёки ичига назар сола оладиган бирор кимса йўқ эди. (4) Китобни очиб ўқишга ёки ҳатто ичига назар солишга ҳам лойиқ бирор кимса топилмаганлигидан, мен кўп йиғладим. (5) Шунда оқсоқоллардан бири менга: “Йиғлама! ― деди. ― Мана, Яҳудо қабиласидан бўлган Арслон, Довуд зотидан бўлган Ғолиб китобни очиб етти муҳрни ечишга қодир”.(6) Тўрт жондор ва оқсоқоллар қуршаб олган Арши аълонинг ўртасида бўғизланган каби бир Қўзи турганини кўрдим. Қўзининг етти шохи ва етти кўзи бор эди; булар Худонинг ер юзига юборган етти Руҳидир. (7) Қўзи келиб, Арши аълода ўтирган Сиймонинг ўнг қўлдиан китобни олди. (8) У китобни олганда тўрт жондор ва йигирма тўрт оқсоқол Қўзининг олдида ерга юз тубан йиқилишди. Ҳар бирининг қўлида бир чанг ва хушбўй тутатқилар тўла олтин косалар бор эди. Хушбўй тутатқилар ― азизларнинг дуою ибодатлари демакдир. (9) Улар қуйидагича янги қўшиқ айтишар эди: “Сен китобни олишга, Унинг муҳрларини ечишга лойиқсан! Чунки Сен бўғизланган эдинг, Ўз қонинг эвазига ҳар бир қабила, тил, халқ ва миллатдан Худо учун одамларни қўлга киритдинг. (10) Бизни Худойимизга шоҳлар ва руҳонийлар қилдинг, бизлар ер юзида ҳукм суражакмиз”.
Ваҳийнинг 5-бобида Худонинг ўнг қўлидаги китоб биздаги ҳозирги китобларга ўхшамас эди. Бу ўроғлик қоғоз бир бутун, узун варақ бўлиб, у теридан ёки папирусдан қилинган. У иккала томонидан ёзилган эди. Ўроғли қоғознинг ташқи томонида символлар бўлиб, уларни Юҳанно кўрган эди; уларни Ваҳийнинг 6 ва 8-бобларида айтиб берган эди. Пергаментнинг ичида ушбу символларга тушунтиришлар, яъни сирларнинг очилиши бор эди. Бу пергамент, яъни ўроғли қоғоз охиридан бошлаб ўралган эди. Шундай экан, пергаментнинг охирида ёзилган еттинчи сир, биринчи бўлиб ўралган эди. Қачонки Пергамент еттинчи сирни яширганидан кейин, у унга кўп бўлмаган қайноқ мум билан муҳрланган эди. Мумга белгилайдиган лента ботирилган бўлиб, бу лента ё ён томондан тиқиб қўйилган ёки қоғоз бўйлаб уни бошигача тортиб борилган эди. Бу жараён ҳар бир сир учун такрорланиб, етти муҳрдан иборат китобни ташкил қилган эди. Бу китоб Худонинг қўлида Унинг Руҳи билан муҳрланган эди. Аниқроғи, у Худонинг етти Руҳи бўлган, Унинг тахти олдидаги етти шамдоннинг тимсоли бўлгани каби, ундаги ҳар бир сир Унинг Руҳини алоҳида томони билан муҳрланган эди. Муҳр иш-фаолиятнинг тугалланганлигини англатади. Масалан, Муқаддас Руҳ Христианнинг муҳри ҳисобланади. Муқаддас Руҳ алоҳида бир имонлини нажот кунига қадар Худонинг Шоҳлигига муҳрлайди.62
62 Эфесликларга 1:13-14; 4:30; Римликларга 8:22-23
Билли Ваҳийнинг 5-бобидаги ўроғлиқ қоғоз ― бу Қутқарилиш Китобидир деб ўргатди. Бу Одамнинг Адан Боғида гуноҳ қилган пайтида барча йўқотиб қўйганларига ҳуқуқий унвони (эгалиги) ҳақидаги ҳужжатдир. Дастлаб Одамга бутун дунё устидан тўла ҳуқуқ берилган эди. Худонинг биринчи ўғли бўлгани учун, у бутун дунё устидан ҳаваскор-худога ўхшаш эди. Худо Одамга ўз йўлини эркин танлашини ҳам берди. Қачонки Одам Худо Каломидан махкам ушлаш ўрнига хотининг мулоҳазаларини эшитган эди. У ўз меросидан ― яъни, ўзининг Абадий Ҳаётидан айрилиб қолди. Худо: “Фақат яхши ва ёмонни билиш дарахтидан ема. Чунки ундан еган куниёқ ўласан”63 – деб огоҳлантиргани каби, дунёга ўлим кириб келди.
63 Ибтидо 2:17
Қачонки Одам абадий яшаш ҳуқуқидан ва бутун дунёни бошқаришдан маҳрум бўлган эди, эгалик қилишга ҳуқуқий ҳужжат Дастлабки Эгасига, Қодир Худога қайтди. У эса ҳужжатни иблиснинг қўлига тушмаслиги учун, уни шундай ҳимоя қилиш учун, уни еттита муҳр билан муҳрлади. Бутун қутқарилиш режаси ушбу ўроғлиқ ёзувда, етти муҳр остида турар ва қачондир кимдир уни олишини, муҳрларни бузишини ва инсониятнинг йўқотиб қўйган меросини қайтаришини кутар эди.
Гуноҳни ювиш ёки оқлаш деган сўз маълум бир суммани тўлаб, мулкни қайтариш деган маънони билдиради. Юҳанно текшириш қандай ўтишини кўриш учун вақт ва абадийлик орқали қаради. Худонинг қўлидан китобни олишга ва 7 муҳрни бузишга ўша ерда етарлича лойиқ одам бормикин? Эски Аҳд уруғ бошлиқларидан ҳеч ким ― на Ханун, на Нуҳ, на Иброҳим, на Юсуф буни қилолмади. Эски Аҳд пайғамбарларидан ҳеч ким ― на Довуд, на Илёс, на Дониёр, на Яхё Чўмдирувчи буни қилолмади. Янги Аҳд ҳаворийларидан ҳеч ким ― на Матто, на Пётр, на Ёқуб, на Юҳаннони ўзи буни қилолмади. Черков даврларига элчилардан ҳеч ким ― на Павел, на Ириней, на Лютер, на Уэсли буни қилолмади. Шак-шубҳасиз, у ерда самовий зотлар (фаришталар ва малакларга ўхшаган) бор эди; қайсики гуноҳ қилмаган эдилар. Аммо Худонинг қонуни халоскорни қулликка тушганга яқин қариндош бўлиши лозимлигини белгилади64. Одамнинг йўқотиб қўйган меросини қайтиб сотиб олиш учун Худо етарлича атоқли ва муносиб одамни тополмаганга ўхшайди. Юҳанно кўп йиғлади, чунки, агар китобни олишга ва ундаги қутқариш режасини очиш учун муносиб одам топилмаса, унда инсоният абадий йўқолиб кетади. Ҳар бир эркак ва аёл беҳуда яшаган бўлар эди.
64 Левитлар 25, хусусан 47-49 оятлар; Руф китобининг 3-4 боблари.
24 оқсоқолдан бири: “Йиғлама, Юҳанно! ― деди. ― Мана, Яҳудо қабиласидан бўлган Арслон, Довуд зотидан бўлган Ғолиб китобни очишга қодир”. Ғолиб сўзи ― ким биландир курашиш ва уни енгиш деганини билдиради. Мана нима қилди Исо, қачонки У Гетсемания тоғида токи юзидан терлари қандай томчиламагунича ибодат қилган эди.65 У хочдан халос бўлиш учун инсоний хохиши устидан ғалаба қилди.) Юҳанно буюк йўлбарсни кўришини кутиб, бурилди. Бунинг ўрнига у Қўзини (Қурбонликни) кўрди. Қўзининг етти шохи ва етти кўзи бор эди. Унинг оппоқ юнгларининг бир қисми қонга беланган эди ва У ғалаба қилиш учун Ўз Ҳаётини Қурбон қилганга ўхшаб кўринар эди. У ғалаба қилди ҳам! Исо барча нарсада Ўз Отаси Сўзига амал қилди. У Одам йўқотган барчасини қайта сотиб олишга муносиб эди. Юҳанно тахт атрофларига назар солди, ва шу вақтгача у мана шу Қўзига эътибор қилмаган эди. У қаёқдан келди? У Отанинг Тахтидан чиқиб келди. У Тахтда ўлдирилиб қайта тирилганидан бери ўтирган эди. Исо хочда ўлганида ва ўликлардан тирилганидан кейин, у Худонинг ўнг томонида ўтирди ва муқаддаслар учун ҳомийлик қилиш учун, Воситачи бўлиш учун, Абадий Яшайдиган ― Барҳаёт бўлди. 7 черков даврлари мобайнида У Отасидан уларга меҳрибон бўлишлигини сўради, чунки улар бутун қутқарилиш режаси ҳақида билишмас, ва ўша нурда, ўзларига очиқ бўлган нурда юрдилар. Аммо шундай кун келадики, ўшанда Унинг Воситачилик вазифаси тугайди. Қачонки Келиннинг охирги аъзоси Худонинг муҳрини олади, ва шунда бошқа энди Ҳомийга муҳтожлик бўлмайди. Масиҳ Ўз Келинини Қўзининг Никоҳ Зиёфатига олади.66 Кейин У ер юзига Қози сифатида қайтади. Меҳр-шафқат ўрнига ҳукм жойи бўлади.67
65 Матто 26:36-46; Марк 14:32-42; Луқо 22:40-46
66 Ваҳий 19:7-9
67 Чиқиш 25:18, 22; Левитлар 16:2; 3Шохлар 8:6-7; Ибронийларга 9:3-5 Китобнинг охиридаги изоҳларга қаранг.
Юҳанно Қўзини Тахтда ўтирганнинг ўнг қўлидан Китобни олганини кўрди. Мана шу ерда Билли ваъзини Ваҳийнинг 10-бобига қаратди. У ўқиди:
- Мен осмондан тушаётган, булутга бурканган кучли бошқа бир фариштани ҳам кўрдим. Унинг боши узра камалак бор эди. Юзи қуёшдай ялтирар, оёқлари олов устунларидай ловуллаб турар эди. (2) Унинг қўлида очилган бир китобча бор эди. У ўнг оёғини денгиз устига, чап оёғини эса ер юзига қўйганича, (3) арслон бўкиргандай кучли овоз билан ҳайқирди. У ҳайқирган маҳалда етти момоқалдироқ ҳам ўз товушлари билан гапга кирди. (4) Еттита момоқалдироқ ўзича гапира бошлаганди, мен ёзмоқчи бўлдим. Лекин осмондан: Еттита момоқалдироқнинг гапларини ёзма, муҳрлаб сир сақла! ― деган товуш эшитдим. Денгиз ва ер юзида турган, мен кўрган фаришта ўнг қўлини осмонга кўтарди. (6) Осмон ва ундаги борлиқни, ер ва устидаги борлиқни, денгиз ва ичидаги борлиқни яратган, абадул абад барҳаёт бўлган Парвардигор ҳақи қасам ичиб, фаришта деди: Энди муҳлат узаймайди. (7) Мана, еттинчи фаришта карнай чалиб овоз берадиган кунларда, Худо Ўз қуллари ― пайғамбарларга маълум қилган Ўзининг сирли мурод-мақсадини буткул амалга оширгай.
Осмондан тушган бу Фаришта Масиҳнинг Ўзидан бошқа эмас. У Аҳд Фариштасига ўхшаб, Унинг боши узра камалак бор эди. Унинг қўлидаги энди очиқ Китоб (2-оят) Ваҳий китоби 5-бобидаги ёпиқ Китобнинг ўзгинаси эди. Қачонки У Ўзининг қасамини ичган пайтида, У Ўз-Ўзи билан қасам ичди, чунки буюкроқ бошқа бўлган эмас эди, йўқ эди (5, 6 ва 7 оятлар).68 У бизга ваъда бериб, еттинчи фаришта кунларида ― яъни, еттинчи черков даври элчиси кунларида ― Худонинг сири, бизлар осмоннинг мана шу томонида бўлишимиз тақдир қилинганидек, шунчалар охирига етади.
68 Ибронийларга 6:13-20
Билли деди: “Гарчи ушбу Қутқариш Китоби олти черков даври мобайнида ўрганилган бўлса-да, бироқ у токи еттинчи фаришта унинг сирини эълон қила бошламагунича, у охиригача тушунарли бўлмайди. У ушбу Китобнинг олдин ўтиб кетган текширувчиларнинг боғланмай турган учларининг барчасини боғлайди. Ва ундан кейин сирлар Худодан Худо Сўзи каби тушиб келади ва Худонинг барча ваҳийларини очиб беради. Ва Илоҳийлик ва бошқа сирлар тўғрисидаги савол бутунлай ечилади. Илон уруғи ва қолган бошқаларига ўхшаш сирлар очилади”.
“Мен буни ўзим ўйлаб чиқармаяпман. Бу Раббий Шундай Дейди. Мен буни сизга Китобдан ўқийман ― “еттинчи фаришта мактуби эълон қилган кунларда, Худонинг Ўз қуллари пайғамбарларга маълум қилган Ўзининг сирли мурод-мақсади буткул амалга ошиши лозим”. (Бу ўша, Каломни ёзган пайғамбарлардир) Охирги черков даври элчиси карнай чалганида, ўша черков даврлари давомида текширилган барча ўша боғланмай қолган учларини энди биргаликда боғланади. Ва муҳрлар бузилганида ва сир очилганида, ушбу Фаришта (Элчи, Масиҳ) боши устида камалак билан тушиб келади ва оёқларини ерга ва денгизга қўяди”.
“Энди эсингизда бўлсин, бу еттинчи фаришта ҳам, худди Яхё Чўмдирувчи ўз мактубини эълон қилган вақтида Масиҳ келганидек, Унинг Иккинчи Келиши вақтида, ер юзида турибди. Яхё Масиҳни кўришини билар эди, чунки у Уни кўрсатиши керак эди. Ёзув бизга (Малакиё 4 да) Яхё Чўмдирувчига ўхшаган одам бўлади (Илёснинг руҳидаги, ва унга Худо Сўзи келади), ва у Муқаддас Руҳ билан Худонинг барча сирларини очади ва фарзандлар имонини яна ҳаворий оталарнинг имонига қайта тиклайди ― бу деноминация йиллари давомида ўрганилган барча сирларни тиклайди. Ва бу нарса Сўз нима деган бўлса ― ўша. Мен фақат Сўз нима деган бўлса, шу учунгина жавобгарман”.
Мана шу ваъзини охирида Билли, Исо Куёвни кутиб олишга чиққан ўнта қиз ҳақида ўргатган матални эслатди.69 Уларнинг ҳаммаси ўз чироқларини ёнларига олишди, аммо фақат бешта қизгина чироқлари учун ёғ олишга етарлича эс-ҳушли эдилар. Куёв ушланиб қолгани учун, улар ухлаб қолишди. Туннинг ярмида бирданига овоз янгради: “Ана, Куёв келяпти, уни қаршилагани чиқинглар!” Овсарлари ўзларида мой бор деб ўйладилар, аммо уларнинг пиликлари ёнмагач, хато қилганларини англадилар ва озроқ мой сотиб олишга шошилдилар. Улар ёғ сотиб олгани кетиганда, Куёв келди ва эс-ҳушли қизлар У билан тўйхонага кирдилар. Эшик ёпилган эди ва шундай ёпилганидан овсарлари киролмадилар.
69 Матто 25:1-13
Билли ўргатди: “Ўша ўнта қиз ухлаган пайтида, товуш, овоз, қичқириқ келди. Нима бўлиб ўтди? Қизларнинг барчаси туриб, чироқлари пиликларини тозаладилар; ва эс-ҳушли қизлар Тўй зиёфатига кирдилар, қолганлари бўлса фалокат (қайғу) даври ― йиғи-сиғи, нолаю-фиғон тиш ғичирлатиш даврига қолдилар. Келин эмас, балки черков қолдирилган эди. Келин Тўй Базмига кирди. Черков билан Келин ўртасида фарқ бор”.
“Нима учун муҳрлар бузилган эди? Улар охирги черков даврида бу ҳақиқатларни очилиши учун бузилган эди. Нега? Қўзи (Худойига аталган Қўзи) бу муҳрларни бузади ва Ўз Шоҳлиги учун Ўз фуқароларини йиғиш мақсадида уни Ўз Келинига очади. Кўряпсизми? Энди У Ўз фуқораларини Ўзига олиб келишни истайди”.
“Ва қачонки Қўзи (Худойига аталган Қўзи), Қайсики ўлдирилган эди, Отанинг Тахтидан, Абадийликдан олдинга чиқди ва мулкка ҳуқуқни тасдиқлайдиганҳужжатни олди, шунда меҳр-шафқат ўрни ҳукм ўрни бўлди. Кейин Қўзи (Худойи Қўзи) бўлмайди, балки йўлбарс, Подшоҳ бўлади; ва У Ўз Маликасини Ўз ёнида туришга чақиради. Худди Павел айтганидек: “Азизлар, дунёни ҳукм этишларини наҳот сизлар билмасангиз?”70
70 1Коринфликларга 6:2
Биринчи сир ― Ваҳий 6:1-2
Арши аълодаги Тахтда бўлиб ўтганларни тушунтириб, Уилльям Бранхам бу етти муҳр сирларига ўтишга тайёр эди. Ўзида бор маъсулиятни тушунган ҳолда, у бутун бир ҳафтани ёлғизликда ўтказишга қарор қилди. Душанба саҳар эрталабидан ўрганишга шўнғиб, бу билан куннинг кўп қисмида тайёрланди. Уй тинч эди, чунки хотини болалари билан ҳали Тусонда қолишган, чунки болалари мактаб боришлари керак эди.
У ўрганишни Ваҳийнинг 6-боби 1 ва 2-оятидан бошлади:
Кейин мен Қўзининг етти муҳрдан бирини бузганини кўрдим. Ўша пайтда тўрт жондордан бири момоқалдироқққа ўхшаш овоз билан: “Чиқиб қарагин!” ― деганини эшитдим. Мен бир қарасам, бир оқ отни, устида камалаги бор суворини кўрдим. Унга бир тож берилди. У ғолибларча йўлга отланди, яна ғалаба қозонишга чиқди.
“Яхши, Раббий, бу нимани билдиради?” ― деб сўради у, хонада у ёқдан – бу ёққа юрганча. Кейин тиз чўкди ва ибодат қилди. Бир қанча вақтдан сўнг у Библиясини олди ва бу икки оятни яна ўқиди. Улар нимани билдиради? У бунинг маъносини баъзи одамлар қандай тушунтирганларини билар эди. У яқинда Ваҳий Китоби ҳақида машҳур теолог олимлар томонидан ёзилган учта китобни ўқиган эди. Учала муаллиф ҳам оқ от ва унинг сувориси маъноси ҳақида бир хил фикр билдиришган эди. Ваҳий символлари системасида ҳайвон куч-қудратни билдиради. Оқ от поклик, муқаддаслик ва солиҳликни англатади. Шу учун оқ отдаги сувори биринчи черков даврида дунёни Исо Масиҳ муҳаббати билан енгиш учун чиққан Муқаддас Руҳ бўлишлиги керак. Бу жуда ишонарли эшитилади. Бир неча соатни бу ҳақида ибодатда ўтказиб, бу мавзу бўйича Биллида бошқа ҳеч нарса йўқ эди, ва у биринчи муҳрни ушбу нуқтаи назар билан ўрганишга қарор қилди. Столга ўтириб, ручкасини олди, ёндафтарчасини тўғрилади ва мана шу фикрни тасдиқлай оладиган Ёзув жойларига қараш учун Библиясини очди. У энди биринчи ёзувини қилмоқчи ҳам эдики, хонадаги атмосфера (ҳолат) ўзгарди. У ҳали устида Олов Устунини муаллақ туришидан ҳам олдин, Муқаддас Руҳни хонага кирганини ҳис этди. Бу Нурнинг пайдо бўлиши ҳар доимгидек уни ҳаяжонлантирди. У бунга ҳеч ҳам кўниколмади. Қачонки бу олов Устуни уни ўзига қаратган эди, у биринчи муҳрни бузилганини ва ўроғлиқ қоғоз маълум бир жойигача очилганини кўрди. У ручкасини олди-да, ёза бошлади.
Душанба кечқурун Бранхам Чодири эшиклари 6:30 да очилди. Нақ 7:30 да Билли пасторнинг иш кабинетидан чиқди, кафедрага турди-да, одамлар билан саломлашди. Бурилиш вақтида мактубини таҳриридан кейин у биринчи муҳр очилишига бутунлай шўнғиб кетди. Юҳанно Қўзини биринчи муҳрни очганини кўрган вақтида, у момоқалдироқ овозини эшитди. Оддийроқ айтганда, Юҳанно Худонинг Овозини эшитди. Билли буни Юҳанно 12:23-29 га асосланиб, исбот қилди. Исо баланд ибодат қилганида ва Унга осмондан Овоз жавоб берган эди, аммо Исонинг атрофида турган одамлар момоқалдироқни эшитганини айтгандилар.
Кейин Тахт атрофидаги тўрт жондордан бири: “Чиқиб қарагин!” ― деди. Билли Ваҳийдаги жондорлар куч-қудратни рамзидир дегувчи ўша теологлар фикрига қўшилди. Арслонга, бузоққа, одамга ва учаётган бургутга ўхшаган ушбу жондорлар тўртта Хушхабар: Матто, Марк, Луқа ва Юҳаннонинг кучининг рамзи эди.
Кейин у ўз ваъзида оқ отга ва унинг суворисига етиб келди. У бу суворини биринчи черков даврини Хушхабар билан забт этган Муқаддас Руҳ деб тушунтирган теологлар ҳақида гапирди. Билли шундай деди: “Бу яхши эшитилади, аммо бу ҳақиқат эмас. Муқаддас Руҳ орқали менинг ваҳийим мана бундай: Масиҳ ва Муқаддас Руҳ ― битта Шахснинг Ўзи, фақат ҳар хил формада. Шу учун бу ерда Масиҳ, Қўзи Ўз қўлида Китоб билан турибди; ва мана бу ерда оқ отда сувори чиқаяпти. Шу учун, бу Муқаддас Руҳ бўлолмайди”.
“Бу, мана шу охирги кунларда очиладиган сирлардан бирики, унда Масиҳ қандай қилиб Биттадан учта шахс бўлиши мумкин бўлади. Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ учлик таълимоти тарафдорлари бизга айтмоқчи бўлаётганлари каби, учта ҳар хил шахс эмасдир. Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ ― учта худонинг эмас, балки учта хизматнинг, ёки Ўша Худонинг Ўзини атрибути (характерли белгилари) бўлиб, улар ўша Шахснинг учта намоён бўлишидир. Шу учун, символларни кузата бориб, қандай қилиб Масиҳ ғалаба қилиб, ўша ерда оқ отда бўлиши мумкин ва мана шу вақтнинг ўзида бу ерда Ўз қўлида Китоб билан туриши мумкин? Бундай бўлиши мумкин эмас. Шундай қилиб, оқ отдаги бу одам ― Масиҳ эмас”.
Агар бу оқ отдаги сувори Исо Масиҳ бўлмаса, унда ким у? Билли бу сувори дажжол руҳини ифодалайди, деб ўргатди. Оқ от ― бу (маска) ниқоб. Сувори черковга кириб олиш учун ўзини муғомбирлик билан солиҳ қилиб кўрсатаяпти. Исо, бу ёлғончи руҳ Муқаддас Руҳга шундай ҳам ўхшаган бўладики, танланганлардан бошқа барча одамлар унинг муғомбирлигига, айёрлигига алданиб қоладилар, деган эди.71 Оқ отдаги суворининг қўлида камони бор-у, аммо унда ҳеч қандай найзаси йўқлигига эътибор беринг. У ― ёлғончи. Унда руҳий куч йўқ. Иблис ёлғондан, сиёсий ҳокимият билан бошқариш учун фойдаланади. У Исо Масиҳни ўлдириш учун Рим Империяси сиёсий ҳокимиятини ишлатди. Қачонки у нажот топиш, қутқарилиш режасини тўхтатолмагач, иблиснинг навбатдаги мақсади Христианларнинг болаларча имонини у тарқалиб улгургунича, бузиш эди. У бунда Павел билан кўпчилик ҳаворийларни ўлдириб, анча муваффақият қозонди. У шу билан бирга император Неронни Христианликни қонундан ташқари қўйишга илҳомлантириб, унинг натижасида минглаб Христианлар ўз имонлари учун қатл қилиндилар. Бироқ иблис Хушхабар тарқалишини тўхтатолмади. Шу учун у ўз тактикасини ўзгартирди ва уни ўзи черковга кириб қўшилди. У ўзини имонли деб кўрсатиб, доимий равишда Павел ваъз қилган сўзларни бузиб кўрсатаверди. Унинг мақсади одамларни ичидан мағлуб қилиш эди. Черков даврларидаги николаитлар таълимотини эсланг, Худо қанчалик уни ёмон кўрар эди.72 Николаит деган сўз “одамларни забт этиш, қўлга олиш” деганини билдиради. Иблис черковдан Муқаддас Руҳ раҳбарлигини олиб ташлаш учун, ва уни инсон раҳбарлиги билан алмаштириш учун шундай қилди. У баъзи одамларга, улар бошқа одамларни бошқаришлари учун, уларга таъсирини ўтказди. Унинг узоққа чўзилган мақсади, қолган бошқа барча одамлар устидан бошлиқ сифатида битта одамга эга бўлиш эди. Бу режа ишдан бошланмади. У одамлар орасида руҳ каби – руҳ, қайсики ташкилот тузишга ҳаракат қилади, мана шундай сезилтирмайгина бошланди. Бу, руҳдан фикр билдиришга, ундан кейин эса амалга ўтди. Аста-секин бу ишлар диний таълимотга бирика борди ва охир оқибат, диний таълимотлар, Рим Императори Константин Христианликни қабул қилганида ва уни Рим Империясининг расмий дини қилганида, бу диний таълимотлар қонун бўлди-қолди. Бу қатъий ўзгаришни ўзининг кенг империясининг барча фуқаролари учун кўпроқ ёқадиган қилиш учун, у ҳар қандай одам ушбу янги дин билан ўзини қулай ҳис этиши учун, Христианлик таълимоти билан мажусийлик элементларини аралаштирди. Ушбу янги динни бошқариш учун Константин Рим католик черковини ташкил қилди. 325 йилда Францияда, Никейда ўтган советни чақирди ва ерда кўпчилик епископларнинг овоз бериш йўли билан унинг янги черкови таълимоти мувоффиқлаштирилиб, ҳар бир савол бўйича охирги сўзни Константин айтган эди. Улар учта бир Худога ишонишга келишиб олдилар ― яъни, учта шахсдаги битта Худога. Улар Илоҳийликнинг ҳар бир шахси бошқа иккала шахслар билан баробар деб эълон қилдилар. Шу моментдан бошлаб адашиш сезиларли даражада кўпайди, ошди. Натижада, Рим католик черкови раҳбари сифатида папани сайлаш билан иблис ўз мақсади ― қолган ҳаммасининг устидан раҳбар сифатида битта одамга эга бўлишга эришди.
71 Матто 24:24; Ҳаворийлар 20:29
72 Ваҳий 2:6
Оқ от, бу ҳаммаси айбсиз, гуноҳсиз бошланганининг рамзидир. Юҳаннонинг мактубларидан бирида у илк черковда дажжолнинг руҳи аллақачон шу ердалигини айтади73. Аввал бошданоқ иблис Худо каби сажда қилишлари учун, унга подшоҳ каби тож кийдиришларини истар эди. Аммо руҳ тож кия олмайди. Қачонки мажусий Рим папа Рими бўлгач ва папа Рим католик империяси ҳукмдоридек тож кийдирилган эди, шунда иблисга тожни олишга имконият пайдо бўлди. Дажжолнинг руҳи папага кирди, у эса ёлғон сўзга ўргатаётган ёлғончи, сохта пайғамбар бўлди. Ёлғон пайғамбарлар кетма-кетлиги бутун тарих мобайнида давом этаверди. Рим католик черкови буюк фоҳиша (бузуқ) бўлди, у ҳақида Ваҳийнинг 17-бобидан гапирилиб ўтилган. У ўз бузуқлиги билан, яъни ўзининг иблисона таълимоти билан дунёни расво қилиб, Сўзни бузди. (Каломга, Сўзга қарши барчаси, бу дажжолдир, чунки Масиҳ ― бу Калом, Сўздир). Охир оқибат буюк фохишада (бузуқда) қизлари пайдо бўлдики, улар ўз оналарининг дажжол системаси турларида ташкил бўлдилар.
73 1 Юҳанно 2:18
Вақтнинг охирида ёлғон пайғамбар ҳайвон бўлади ва у ҳақида Ваҳийнинг 13-бобида айтилган. Ҳайвон бу охирги буюк разолат (қайғу) вақтида бутун дунё иқтисодиёти устидан ҳокимликни қабул қилиб олади. (Масиҳнинг Келини бу вақтда Қўзининг Тўй Базмига кўтарилиб кетади). Бу охирги папа инсоний тушунчада даҳо, олий одам бўладики, у дунёни сиёсий ва иқтисодий ҳалокатдан вақтинча қутқаради. Рим католик черкови Яҳудийлар билан сулҳ, шартнома тузади.74 Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилганга ўхшаб кўринади. Бир неча вақт бу папанинг сиёсий хатти-ҳаракатлари шунчалик яхши бўладики, шундан бутун дунё бўйлаб сиёсий ва диний раҳбарлар унинг раҳбарлигига бўйсунадилар. Салоникия иккинчи мактубнинг 2:3-12 оятларида айтилишича, Худо бу одамларга ҳайвоннинг ёлғонларига ишонишларига йўл беради ва уларнинг адашганлиги ўзларини ҳукм қилади. Ваҳий 13:8 да барча, ҳайвонга сажда қилишади, фақат дунё яратилганидан бери бўғизланган Қўзининг Ҳаёт Китобига исми қайд бўлганлар бундан мустаснодир, деб айтилган. Охир оқибат Рим Яҳудийлар билан ўз аҳдини бузади ва ҳайвоннинг ҳақиқий табиати, юзи ўзини намоён қилади. Агар ўзида ҳайвоннинг тамғаси бўлмаса, ҳеч ким мутлақо олди-сотди қилолмайди. Кимки унга қарши турса, ҳайвон уни таъқиб қилади ва ҳатто ўлдиради. Қолиб кетганлар (ақлсиз қизлар) ҳайвонга ўлимларигача қарши турадилар. Билли деди: “Эсингизда бўлсин, дажжол ва ҳайвон ― бу худди ўша руҳнинг ўзи”. Биринчи сирни хулосалаб туриб, Билли мана шу оқ отдаги сувори, ўша шайтон кучини учта стадиясини (агар истасангиз иблисона учбирликни) билдиради, деди. Биринчидан у Николаитлар таълимотини ўргатадиган дажжол руҳидир. У дажжол, чунки у биринчи черков даври элчиси ― Павел таълимотига қарши чиқади. Иккинчидан, у ёлғон пайғамбар ― папа бўлади, қайсики ёлғон сўзни ўргатади; қайсики у Худонинг ердаги улуғвор қудрати бўлган Библияни хор қилиб, қадрсиз қилиб, Рим католик черкови иерархияси дин ақидаларини ўргатади. Учинчидан, у ҳайвонга айланади, ҳайвон бўлади ― иблиснинг охирги вақтларида энг кўп куч-қудратга етишади ва ўз хохишини ҳаммага ўтказоладиган, айёрлик ва ёлғонга тўлган қудратли одамда мужассам бўлади.
74 Дониёр 9:26-27
Иккинчи сир ― Ваҳий 6:3-4
Қўзи иккинчи муҳрни бузганда, иккинчи жондор: “Чиқиб қарагин!” ― деганини эшитдим. Шу пайт бошқа жийрон от чиқиб қолди. Отлиққа катта қилич ― инсонлар бир-бирини золимларча ўлдириши учун дунёдан тинчликни олиш қудрати берилди.
Бу тўртта муҳрлар сирларидаги воқеаларнинг кетма-кетлигига эътибор беринг. Қўзи муҳрни бузган пайтда, Отанинг Тахти яқинидаги тўртта жондорлардан бир осмондан эълон қилди. Бир кунлар бошланган ҳар бир муҳр охиригача давом этади. Сир очилган вақтда черков даври элчиси ваҳий руҳини англаб олади ва уни черков даврига эълон қилади. Бу руҳий урушни бошлайди ва у бу давр учун ваҳий рад этилгач, ўша вақт учун суд билан тугайди. Эслаб кўринг, Павел биринчи черков даврига ўрнатган ҳақиқат, кейинроқ ялғончи ўқитувчилар томонидан заифлаштирилган эди. Ўрта асрлар черков даври элчилари пайғамбарлар эмас, балки реформаторлар бўлганлиги сабабидан, улар ўзлари тиклашга уринаётган ўша Сўзни тўлиқ тушинмадилар. Улар ўз теологияларида эркин осилиб қолган кўплаб боғланмаган учларини қолдирдилар. Ваҳийнинг 10:7 оятига мувофиқ, черковнинг еттинчи даври элчиси бу боғланмай қолган учларни йиғиштириб, тўплайди.
Иккинчи муҳрни ўқиб бўлгач, Билли ўз ваҳийсини тушунтирди. Жийрон от чоптираётган сувори ҳам худди ўша оқ отдагини ўзи. Бу яна ўша иблис, отини алмаштирган холос, яъни ҳақиқий черковга ҳужум қилиш формасини алмаштирган холос. Иблис ― барча миллий сиёсатнинг раҳбари75. У ёлғончи пайғамбарга черков устидан ҳуқуқ олишига йўл берадиган асосни тузишга ҳаракат қилиб, черковни ва миллатни сиёсатига таъсир қилади. Охир-оқибат иблис эрамизнинг 325 йилида, Никей Советида бунга эришиб, ўша ерда Рим католик черковини етиштирадиган уруғни ташлаб, черков ва давлатни бирлаштирди. Черковда сиёсий ҳуқуқ пайдо бўлиши биланоқ, у аҳолига ўз диний ақидасини мажбуран ўтказиши ва ҳаттоки, кимки унинг ақидалари билан рози бўлмаса, ўлдириши ҳам мумкин. Жийрон (қизил) от биринчи ёлғон пайғамбарнинг қиличидан ўлган жафокаш Христианларнинг қони (Дамашқ 304-384 йиллар) ва ёлғон христиан черкови папалари, кординаллари ва епископлари бўлган, кейинги ёлғон пайғамбарнинг рамзидир.
75 Матто 4:8
Бу саволни узил-кесил ҳал қилиш мақсадида, Билли Хазелтайннинг Христиан черкови тарихига, “Бу қандай содир бўлди?” китобига мурожаат қилди. Унинг таъкидлашича, тўртинчи асрдаги машҳур епископ, Хипполик бўлган Муқаддас Августинда Муқаддас Руҳни қабул қилиш имконияти бор эди, аммо у уни рад этди.76 Кўп йиллардан кейин Рим папаси Ориген асарларини ўқигани учун ушланганларнинг барчасини атайлаб иғво уюштириб, уларнинг қаттиқ қувғин қилинишига эришди.77 Италиядаги судья Августин хат ёзиб, ундан, у мана шу одамларни фақат Оригеннинг асарларини ўқиганлари учунгина ўлдирилишларини тўғри деб ҳисоблайсизми, деб сўраган эди.
76 Уилльям Бранхамнинг Хипподан бўлган Муқаддас Августин тўғрисидаги фикрлари (иккинчи муҳр , 19.03.1963, 215 (287-289)) Хазелтайннинг “Бу қандай содир бўлди?” китобидан келиб чиқади, 1958 йил, 278-287 бетлар. Уилльям Бранхам Шмакернинг “Шовқинли Реформация” китобини айтиб ўтиб, шундай қилиб у Шмакердан лавҳа олгандай кўринади, аммо, аслида эса Шмакердан лавҳа келтирган Хазелтайндан лавҳа келтиради. Авлиё Августин ҳақиқатдан ҳам хушхабарчи Христианларнинг буюк қувғинида қатнашган, аммо бу дегани у тўғридан-тўғри қотилликка қўшилгани учун эмас эди. Аниқроқ айтганда, бу кейинроқ Рим католик черкови раҳбарлари унинг сўзларини ва унинг пок исмидан бошқача ўйлайдиганларни ўлдиришларини оқлаш сифатида фойдаландилар. Аслини олганда, Августинга мансуб деб айтилган барча кескин фикрларни уни ўзи ёзолмас эди. Унинг шогирдларидан бири бўлган Орозис, папанинг содиқ тарафдори бўлган ўша одам, Р.Хазелтайннинг айтиши бўйича, мана шу шафқатсиз фикрлардан айримларини Августин асарларига кирита билган эди. (“Бу қандай содир бўлди?” китоби Мактубнинг компьютер программаси комплектига киритилган.)
77 Учинчи асрда Ориген хатлар ёзиб, у кенг тарқалиб кетди. У хатларида черковга суқулиб кирган коррупция, яъни порахўрликни фош қилган эди.
Августин жавоб берди: “Баъзи одамларни ўз оловларида ўлишлари, бутун тананинг ўз нопок низолари туфайли дўзах оловида абадий ёнишларидан анча яхшироқ”.
Кейинги Рим католик раҳбарлар Августиннинг фикрларидан ўзларининг аёвсиз хатти-ҳаракатларини оқлаш учун фойдаландилар. Рим католик черкови Луқо баён этган Инжилнинг 14:16-23 га асосланган қувғин қилиш таълимотини ишлаб чиқдилар. Ёзувнинг бу жойида Исо, бир бой одам кечки катта дастурхон ясаб, кўпларни таклиф этгани ҳақидаги масални айтади. Кўпчилик одамлар таклифни рад этганларида, бой одам ўз хизматкорларига йўлларга чиқиб, сўқмоқларга бориб, элни қистаб бўлса ҳам уйини тўлдиришларини амр қилибди. Рим католик черкови бу матални бундай тушунтирди: агар одамлар биринчи Рим католик черковига унинг таклифи бўйича кирмасалар, унда черков уларни ҳар қандай йўл билан киришларига мажбур қилади ва агар бу қийноқларни билдирганида ҳам фойдали бўлади.
380 йилда Рим Императори Теодозиус ўзининг биринчи фармонини чиқарди: “... келинглар, Муқаддас Троица буюклигига баробар бўлган Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳнинг битта Илоҳийлигига ишонайлик. Бизлар (Римдаги папа Дамасусга, Александриядаги Епископ Александрга ва ўзини далил қилиб) бу динга берилган кишиларни католик христианлар деб аталишини буюрамиз; бизлар бошқа динларнинг барча ақлсиз издошларини бидъатчи деган шармандали ном билан лаънатлаймиз ва уларнинг черков дейилиши мумкин бўлган яширин учрашувларини таъқиқлаймиз.78
78 Учрашув ― айниқса диний сиғинишлар учун яширин ёки рухсат этилмаган йиғилишлар.
Илоҳий адолатнинг қоралашидан ташқари улар оғир жазоларни кутишлари керакки, уни бизнинг самовий донолик билан бошқарилаётган ҳокимиятимиз уларга бу жазоларни тўғри деб ҳисоблайди”. Бу фармон иккинчи муҳрдаги қизил-қон отга бутун ер юзи бўйлаб ва асрлар оша бемалол юриши учун охирги дарвозани очиб юборди. Унинг иблис сувориси, унинг режасига қарши чиққан миллионлаб одамларни ўлдириш учун ўз қиличини ишлатади. Шмакер ўзининг Шавкатли Реформация китобида айтишича, 1850 йилга келиб Рим католик черкови унинг таълимотига қарши чиққанларнинг миннимум 68 миллионини умрига зомин бўлди.79 Иккинчи муҳрдаги символ кўрсатиб турганидек, иблисда ер юзидан тинчликни олиш қудрати бор эди.
79 Китобнинг охиридаги қайдларга ва манбаларга қаранг.
Бу ёлғон пайғамбарларнинг асрлар оша ўйламай қилган хатти-ҳаракатлари Ваҳийнинг 13-бобида таърифланган етти бошли ҳайвонда энг юқори нуқтасига етди. Етти бош ― қадимги Рим етти тепаликда ташкил бўлганини билдиради.80 Ваҳий 13:18 да шундай дейилади: “Бунда ҳикмат бор. Ақли етган киши ҳайвоннинг сонини ҳисоблаб чиқсин. Унинг сони 666”.
80 Ваҳий 17:7-9
Билли Римдаги Ватиканга борган ва кўп асрлар давомида тож кийдирилиш маросимларида кийган машҳур уч ёқлама тожни шахсан кўрган эди. Бу тожда учта шох бўлиб,улар папанинг осмон устида, ерда ва дўзахда ҳокимиятга эгалигини билдирар эди. Бу тожда лотинча сўзлар ёзилган эди: «Викариус Филии Деи», яъни «Худо ўғли Ўрнида», деган маънони билдирар эди. Католик черкови ўзларининг папалари Масиҳнинг ердаги ўринбосари деб ишонадилар; яъни, улар папа Масиҳнинг ердаги ўринбосари ёки вакили деб ишонадилар. Библия ҳаёвоннинг сонини ҳисоблашни айтади. Агар лотинчадаги ВИКАРИУС ФИЛИИ ДЕИ деган сўз ифодасини рим рақамларидан фойдаланиб, математик масала каби баҳоланса, бу рим рақамларининг йиғиндиси 666 га тенг бўлади.81
V I C AR I U S F I L I I D E I = ?
В И КАРИ УС ФИ Л И И Д Е И
V + I + C + I + V + I + L + I + I + D + I = DCLXVI
5 + 1 + 100 + 1 + 5 + 1 + 50 + 1 + 1 + 500 + 1 = 666
81 Эслатма: “Антик дунё (қадимги) ёзувда U ва V каби ёзилар эди. Бунга мисол қилиб JUSTICE (Юстиция) сўзида кўриш мумкин, қайсики у классик рим меъморчилик услубида қурилган Қўшма Штатларнинг кўпчилик судлари бинолари деворларида JVSTICE тарзида ёзилган. Ватикан шаҳри ҳам бунга кўплаб мисолларга эга, масалан масалан PAULUS (Павел) исми, бир бинонинг эшиги яқинида PAVLUS деб ҳам ўйиб ёзилган.
Ваҳийнинг 17-боби Рим католик черковини қип-қизил ҳайвонга минган фоҳиша аёлни тасвирлаб беради. Ер юзида яшаётганлар унинг зино шаробидан маст бўладилар. Ваҳийда аёл черковнинг рамзи, черковни билдиради. Ваҳий 17 айтади: бу фоҳиша хотин етти тепаликда турган ва ер юзи шоҳларини бошқарадиган буюк шаҳардир. Бу таърифга мувофиқ келадиган ягона шаҳар ― бу Рим; ва бутун дунёни мана шу жойдан бошқариб турган ягона черков ― бу Рим католик черкови.
Исо деди: “Қилич кўтарган бари қиличдан ҳалок бўлади”.82 Рим католик черкови асрлар давомида ўз иродасини ўтказиш учун жисмоний қиличдан фойдаланди. Исо Масиҳ ер юзига қайтганида, Ваҳийнинг 19-бобида бундай дейилган: “У қонга бўялган кийим кийган, Унга “Худонинг Каломи” деб ном берилган эди... Энди Унинг оғзидан халқларга шикаст бериш учун бир кескир шамшир чиқиб турарди”.83 Худонинг Каломи руҳий қиличдирки, у билан охирида иблисни ва унинг ердаги ҳукмдорлигини йўқотади. Чунки Худонинг Каломи жонли ва таъсирли, ҳар турли дудама қиличдан ўткирроқдир...”84
82 Матто 26:52
83 Ваҳий 19:13-15
84 Ибронийларга 4:12
Учирнчи Сир ― Ваҳий 6:5-6
(5) Қўзи учинчи муҳрни бузганда, учинчи жондор: “Чиқиб қарагин!” ― деганини эшитдим. Бир қарасам, қора бир от чиқаётганини кўрдим. Отлиқнинг қўлида тарози бор эди. (6) Мен тўрт жондорнинг орасидан шундай бир овоз эшитгандай бўлдим: “Бир тоғора буғдой бир кумуш тангага*, уч тоғора арпа бир кумуш тангага. Аммо зайтун ёғи ва шаробга зарар етказма!”
*6 Кумуш танга: юнон.динор ― тақрибан бир кунлик иш ҳақи; кўрсатилган нархлар оғир қахатчилик даврини билдиради.
Чоршанба эрталаб барвақт туриб, Билли ибодат қилди. Ҳали қуёш нурлари унинг деразаларига тушиб улгурмай, Муқаддас Руҳ унинг хонасига кирди ва учинчи сирни қўриқлаётган муҳрни бузди. Билли куннинг қолган қисмини ибодатда ва буни тасдиқловчи оятларни излаб, Библиясини ўрганишда ўтказди.
Чоршанба кечқурун у олдин оқ ва жийрон отда чопган худди ўша сувори, учинчи марта отни алмаштирганини ўргатди. Қора от Қоронғи Ўртаасрларни рамзидир. У ўрта асрлардаги черкови даврида ҳукм сурган руҳий тушкунликни билдиради.85 Энди, қачонки иблис ҳам черковни, ҳам давлатни бошқарган экан, Христиан черкови минг йил руҳий қоронғиликни бошидан кечирди. Оддий одамларга Библияни ўқишларига қўйилмасди. Улар Худо ҳақида ўз руҳонийларидан билиб олишар, улар эса Библиянинг ўрнига Рим католик черкови таълимотини ўргатар эди.
85 Ваҳий 2:18-29; Фиатира (606-1520 йиллар)
Сувори қўлидаги тарози паллалари мувозанатнинг йўқлигининг рамзи эди. Паллали тарози ― горизонтал шайиндан иборат бўлган ўлчаш учун мослама бўлиб, шайинни ўртасида марказий айланиш ўқи бўлади. Шайиннинг ҳар икки тарафида бир хил косалар осилган эди. Косалар бўш бўлган вақтида, шайин горизонтал ҳолатда бўлади. Вазни маълум тош эталон сифатида ишлатилади ва у шайиннинг бир томонига жойлаштирилади. Қачонки номаълум вазнли предмет қарама-қарши косага қўйилса, шунда у эталоннинг оғирлиги билан тенглаштирилади. Тарозининг стандарт қисмига токи иккала томон тўлиқ тенглашмагунига қадар, вазни аниқ тошлар ё қўйилади, ёки олинади. Бу усул ҳар қандай предметнинг вазнини аниқ билишга имкон беради. Бироқ тарозининг аниқлиги ишлатилаётган эталон тошларга боғлиқ бўлади. Нотўғри, ноаниқ эталон нотўғри натижани англатади.
Агарда Рим католик черкови Библияни ўз эталони сифатида ишлатганида эди, унда тарихда қоронғи ўртаасрлар даври бўлмаган бўларди. Библия ва черков бараварлашган, мувозанатлашган бўлади. Аммо Рим католик черкови суд қарорларини ва папа буйруқларини ўз эталонлари сифатида ишлатдилар. Улар буни черков раҳбарлари оддий одамлардан кўпроқ ҳуқуққа эга бўлишлари учун қилдилар. Бу буғдой ва арпанинг сотилиши билан символик тарзда кўрсатилади, чунки улар ҳаёт учун зарур бўлган асосий озиқ-овқат маҳсулотидир.
Рим католик черкови ўз папасини олий ҳокимият сифатида ўрнатиши билан, улар новенналар, епитимьи, индулгенциялар, месса ва тозаловчига ўхшаган урф-одатларини ишлаб чиқдилар, уларнинг ҳеч бирини Ёзувда жойи йўқ, Ёзувга асосланган эмас. Улар ўз ақидаларини тошга ҳам ўйдилар. Таълимотларини қонуний кўрсатиш учун, унга “Ҳаворийлар таълимоти” деб ном бердилар.86 Бироқ ҳаворийлар бу таълимотдаги нарсаларни ҳеч қачон гапиришмаган. Агарда ҳаворийларда таълимот бўлган бўлса, бу ҳам бўлса Пётрнинг элликчилар байрамида айтгани: бу “Тавба қилинглар, ва гуноҳларингиз кечирилиши учун ҳар бирингиз Исо Масиҳ номидан сувга тушиб имон келтиринглар. Шундай қилиб Муқаддас Руҳ инъомини оласизлар”.87 Ҳаворийлар барчаси ваъз қилган нарса ҳам мана шу. Пётрда Осмон Шоҳлиги калити борлигини улар билишардилар. Исо Исмига Тавба қилиш ва Исо Исмига имонга кириш эшикни очади.
86 Бу диний таълимотнинг нусхаси китобнинг охиридаги қайдларда берилган.
87 Ҳоварийлар 2:38
Қачонки қора от минг йилга чўзилган ўз сафарини бошлар экан, мана шу ҳақиқий имонли учун зимистон эди. Аммо буюк Тахтни ўраб турган тўрт жондорнинг орасидан бир Овоз келди. Бу Қўзининг: “Аммо зайтун ёғи ва шаробга зарар етказма!” ― деган Овози эди. Ёғ Илоҳий Муқаддас Руҳнинг88 рамзидир. Шароб эса Худо Руҳи берадиган ваҳийдан ҳаяжонланишни, тўлқинланишни билдириб, унинг рамзи ҳисобланади. Муқаддас Руҳ Исо бу Масиҳ эканлигини кўрсатадики, мана шу ваҳий, очиқлик имонли одамни табиий шаробдан кўра кўпроқ тўлқинлантиради. Ёқубнинг қудуғи олдида Исони учратган Самариялик аёлга қаранг.89 У Исони Масиҳ эканини англаганида, у шундай тўлқинланиб, ҳаяжонланиб кетдики, у шаҳарга чопди, ўзи таниган ҳаммага айтиб чиқди. Уларнинг одати бўйича бундай қилиш лозим эмас эди. Ҳаворийлар китоби бизга кўплаб мисоллар беради.90 Эллик кун байрами куни Муқаддас Руҳ 120 одамни тўлдирдики, улар кўчага отилдилар ва кимга гапириб билсалар, барчага Исо Масиҳ ҳақида айтавердилар. Бу 120 одам ўз очиқликларидан, ваҳийларидан шундай ҳам тўлқинланиб кетишганидан, уларни кузатиб турган баъзи бирлар, “улар масаллас ичиб мас бўлишибди”, деб ўйладилар. Мана шу ваҳийнинг қудратики, худди шунда Черков қурилгандир. Қўзи: “Зайтун ёғи ва шаробга зарар етказма”, деганида, У ― “Менинг Ким Эканим ҳақидаги ваҳийга зарар етказма. Бу ваҳийни йўқотма. Бу ― у нарса бўладиганлар, камчилик одам бўлади. Бу ― Уруғ. Гарчи ҳозир у ерда кўмилгандай, дафн бўлгандай кўринсада, охир-оқибат бу уруғ куртаклайди ва ўсади. Мен капалак қурт, чигиртка, мева қурти ва бошқалар еганларининг барчасини тиклайман”, ― деган маънони назарда тутган эди. Бу тўртта бузғунчилар Иоил китоби 1:4 ва 2:25 да айтилган бўлиб, улар Ваҳий 6 да чопаётган тўртта отга ўхшаб, у сингари бузғунчилардир.
88 Левитлар 8:12; Зикриё 4:12; Матто 14:25
89 Юҳанно 4:1-30
90 Ҳаворийлар 2:1-40; Ҳаворийлар 10:34-48; Ҳаворийлар 19:1-7
Тўртинчи Сир ― Ваҳий 6:7-8
Қутқариш Китоби, Худо дунёни яратишидан ҳам олдин, унгача ўйланган ва ёзилган эди, деб тушунтирди Билли ўз аудиториясига.91 Ўз ўй-фикрларига шўнғиганча, Худо Ўз яратганларини мана шу ёвуз фаришта, иблис орқали йиқилишини олдиндан кўриб билган эди, қайсики бу фаришта Худо билан тенг бўлишни жон-жаҳди билан истар эди. Алоҳида бир водород атоми пайдо бўлгунига қадар, Худо Ўз Келинини танлади ва Қўзини Қурбонлик қилишга қарорини қабул қилди, шу тарзда Ўзининг танланган сотиб олинишини таъмин этди, кафолатлади. Иблис ушбу қутқариш режасини бузиш учун тинмай тер тўкди, аммо Худони енгишнинг иложи йўқ.
91 Эфесликларга 1:4; Ибронийларга 4:3; 1-Пётрнинг 1:18-20; Ваҳий 13:8; 17:8
Худонинг бу еттита муҳрланган сирини очишнинг сабаби нимада? У буни Ўз Келинига уни қанчалик қаттиқ севишини ва У унинг учун қилганини кўрсатиш учун қилади. Қачонки Ҳаво Худо Сўзидан узоқлашган эди, Худо Ўз фарзандларини мана шу илк, дастлабки тоза Сўзга қайтаришини ваъда берди.92 Ҳали Унинг болалари ўша дастлабки, илк тоза Сўз қачон келишини кутишар экан, Худо Исроилга унинг ўрнини босувчини ― жонликларни қурбонлик қилиш системасини берди. Жониворларнинг қони гуноҳни фақат қоплар эди холос; у гуноҳни ёки гуноҳ қилишга хохишни олиб ташламас эди. Шунга қарамай, бу ўринбосар нарса ― қурбонлик қилиш системаси Исроилга ёқиб қола бошлади. Қачонки Худо Каломи Инсон Исо Масиҳга мужассам келган эди, Исроил халқи ҳақиқийси ўрнига ўринбосар системани афзал кўрди. Уларга келтирилган, намоён бўлган Сўзни пайқамадилар, танимадилар. Исо табиий одам упоковкаси ― тери, суяклар, мушаклар, асаблар, қон, ақл ва барча қолганларга ўралган ҳақиқий Худо Сўзи эди. Исо Масиҳ ер юзига битта мақсад учун ― қутқариш учун келди. Қачонки Яҳудийлар Пилатдан Исони хочга михлашини талаб қилганларида, улар ўзлари билмаган ҳолда Худонинг ҳали дунё яратилмасидан олдин ишлаб чиққан режасини ижро этдилар. Исо, ҳақиқий Сўз, инсонни гуноҳдан буткул тозалашга қодир бўлган Худонинг Қўрбонлик Қўзиси (Қурбонлиги) бўлди. У буни қайта тирилиши билан исбот қилди.
92 Ибтидо 3:12
Билли бу гуноҳдан тозаланишни, танланишни тозалагич солинган идишга тушган ранг томчиси мисолида тушунтириб берди. Ранг ўзининг кимёвий бўлакларига шундай парчаланиб кетадики, ундаги дастлабки моддадан ҳеч нарса қолмайди. Билли деди: “Янгидан туғилган (ҳақиқий имонли) ҳар бир имонли одам Худонинг олдида мутлақо ва абсолют гуноҳсиздир. У одам ўз ишларига ишонмайди, балки Исо Масиҳ Қони (унинг гуноҳларини қилган эътирофлари томган қон) гуноҳнинг ҳар бир доғини эритиб юборади. Библия шундай дейди: “Худодан туғилган ҳеч бир киши гуноҳ қилмайди, чунки Худонинг уруғи (Худонинг ҳаётбахш кучи, Каломи, Руҳи, Илоҳий табиат) унинг ичида қолади. У Худодан туғилгани учун гуноҳ қила олмайди”.93 Қандай сиз гуноҳкор бўласиз, қачонки Исо Масиҳ оқловчи Қони Худо билан бу одам ўртасида турар экан? Исо деди: “Шундай қилиб, осмондаги Отангиз баркамол бўлгани каби, сиз ҳам баркамол бўлинглар”.94 Қандай қилиб биз умуман баркамол бўлишимиз мумкин? Бироқ Исо буни талаб қилди. Агар У буни талаб қилса, У шундай бўлишимиз учун йўл очиб бериши керак ― У буни Ўз Қони орқали амалга оширди”. Билли Ваҳий 6:7-8 ни ўқиб берди.
93 1-Юҳанно 3:9
94 Матто 3:48
Қўзи тўртинчи муҳрни бузганда, “Чиқиб қарагин!” деган тўртинчи жондорнинг овозини эшитдим. Бир қарасам, бир саман от чиқаётган экан. Отга мингдан суворининг номи Ўлим эди. Тамуғ унинг кетидан келаётган эди. Уларга қилич билан, қахатчилик ва ўлим билан, ернинг вахший ҳайвонлари билан одамларни қириш учун ернинг тўртдан бир қисми устидан ҳокимлик берилди.
Тамуғ* ― (юнон.Ҳадес) тавба қилмай, раҳматга эришмай ўлганларнинг жонлари қиёматга қоладиган қўрқинчли жой; ўликлар диёри (қ. Матто 16:18; Луқо 16:19-31; Ваҳий 1:18; 6:8; 20:13-14; Забур 48:15-16).
Бу саман от худди ўша суворини, бундан олдин ўша уч отда чопган суворини миндириб олган эди, деб тушунтирди Билли. Бўзарган туси, рангпарлиги ― бу охирги кунларда диний, сиёсий ва ёвуз кучларни бирлаштириб, оқ, қизил ва қора отларнинг аралашмаси символидир. Ушбу сирли сувори биринчи учта отда номсиз, исми номаълум эканлигига эътибор беринг. Энди бу саман – рангпар отдаги сувори Ўлим деб номланган. Унинг кетидан дўзах келаётган эди. Худди табиий ўлимдан кейин доим (қабрни билдириб) дўзах келадиганидай, руҳий ўлимдан кейин доимо (Худодан абадий ажралиб қоладиган, олов кулини англатадиган) дўзах келади. Ташкил қилиниб тузилган система, қайсиники шайтон ишлаб чиқди ва уни ҳақиқат деб қўллаб-қувватлади, аслида бу система руҳий ўлимни ўчоғи эди. У шу ташкилотлардаги бўлган одамларга қарши эмас эканини Билли таъкидлади; у уларни бошқариб ва уларни адаштирган системага қаршиман мен, деди.
Шайтон черков даврлари мобайнида тўлиқ ҳукм сурган бир пайтда Худо жим турмади. Ишайё 59:19 да шундай дейилади: “Душман сув босқинидай келса, Худо Руҳи унга қарши байроқ кўтаради”. Худонинг Тахтини қўриқлаб турган тўртта жондор Юҳаннога биринчи тўртта муҳрнинг очилишида гапирган ўша тўрт жондордир. Улар тўртта Хушхабар ― Матто, Марк, Луқо ва Юҳанно Хушхабари қудратини билдириб, ― Тахтни шимол, жануб, шарқ ва ғарб томондан қўриқлаб турадилар. Биринчи жондорнинг юзи арслонга ўхшаш бўлиб, у дегани ― биринчи даврда Ўз Сўзини тоза очиб бергани орқали Ўз черковини жипслаштирган Масиҳнинг таъсирини ифодалайди. Шайтон янги имонни бузишган уринган бир пайтда, Масиҳ Маттони, Марк, Луқо ва Юҳаннони Хушхабар ёзишга илҳомлантирди ва У Пётр, Ёқуб, Юҳанно ва Павелни Ҳақиқатни абадий мустаҳкамлайдиган мактублар ёзишларига илҳомлантирди. Иккинчи жондор бузоққа ўхшар эди. Бузоқ ― бу юк ортиладиган жонивор (оғир юкларни ташийдиган) экан ― бу ҳақиқий руҳ қоронғу ўрта асрларда алдовлар, қувғинлар ва таҳқирларда ҳақиқий Христианларга ёрдам бериш учун эди. Бузоқ шу билан бирга қурбонлик қилинадиган жонивор. Бу бузоқ кўринишидаги жондорнинг руҳи ўз имони учун ўз жонини беришларига тўғри келган ўша Христианларга ёрдам берди. Учинчи жондорнинг юзи одамсимон эди. Бу ўйлайдиган, тез тушунайдиган ва эҳтиёткор руҳ. Мартин Лютер, Джон Кальвин, Джон Уэсли ва бошқа реформаторлар инсон донолигининг бу руҳини Библияни ўрганиш учун ишлатдилар. Инсон донолиги руҳи бу реформаторларга Римнинг тўғридан-тўғри бошқаришларидан қутилишларига ёрдам берди. Тўртинчи жондор учаётган бургутга ўхшар эди. Бургут ҳар қандай қушдан кўра жуда юқори учиб ва узоқни кўриб билгани туфайли, у мажусий пайғамбарни билдирадики, бу пайғамбар охирги вақтда ҳақиқий имонни тиклайди.95 Илёснинг руҳи билан бир одам Худодан ваҳий олади ва эшитишни истаган барчага етказади, улар эҳтимол ер шари аҳолисининг юздан бир фоизини ташкил қилади. У теологлар коллежи (семинария)дан чиқмайди, чунки у ўша ёқдан чиққанида эди, у ўқитувчилари ўргатган нарсага қайтишга интилган бўлар эди. Биринчи Илёсга ўхшаб у ўзининг кунларидаги тузилган диний системасига қарши туради. Бир куни Фесвитян Илёс Исроилда Худо Сўзига содиқ бир ўзим қолдим деб ўйлаган эди. Шунда Худо унга мамлакатда ҳукм сураётган бузуқ диний системага 7000 одам тиз чўкмаганлигини айтади.96 Охирги кунларда ҳам шунга ўхшаш бўлади.
95 Малакиё 4:5-6; Матто 17:11; Ваҳий 10:7
96 3-Шохлар 19:9-18
Иблис Христиан черковини ташкилот руҳи билан бузди. Мартин Лютер ва бошқа реформаторлар она ташкилот (католик ташкилот)дан ажралган вақтларида, уларда ўша вақт учун ҳақиқат бор эди; аммо уларнинг издошларининг кўпчилиги асосий ташкилот системасидан ушлаб туришар, у эса ўлимга элтар эди. Бу черков системаси малика бўлганлигидан фахрланиб кеккаяр, шу иши билан Масиҳнинг Келинига тақлид қилар эди.97 Ҳал қилувчи жанг олдинда турибди ― режаларнинг очилиши. Ҳаёт ва ўлим, ― дунёдаги энг катта кучлар, ― жангда учрайдилар. Иблис ўлимнинг жийрон отида, Исо Масиҳ Ўзининг қордай оппоқ Ҳаёт отида у билан жанг қилади. Иблиснинг унга ишонадиган легионлари Худо лашкарлари билан жанг қилади. Жийрон отдаги сувори энди иблис ўлдириши мумкин бўлган барча усулларни ифодалайдиган қиличини ушлаб туради; ҳам табиий, ҳам руҳий тарзда.
97 Ваҳий 18:7
Худо шайтонни Ўзининг абадий Сўзининг руҳий Қиличи билан енгади. Ёлғон пайғамбар, ҳайвон ва ҳайвоннинг тасвирига сажда қилганлар енгиладилар ва кейинроқ эса улар олов кўлида йўқ бўладилар.98 Дўзах абадий бўлолмайди, чунки охир-оқибат дўзах олов кўлида йўқ бўлиб кетади. Библия бу одамлар ҳақида, улар “абадий ҳукм”, “абадий олов” қасоси орқали ва “абадий ҳалокат” билан жазоланадиганлар ҳақида айтади.99 Ҳукм, олов ва ҳалокат доимий бўлгани, мана шу доимийлиги уларни абадий қилади, аммо ҳукм ва ҳалокат орқали ўтадиган одамлар, абадий бўлолмайдилар. Абадий яшайдиган ягона одамлар, булар, ичларида Исо Масиҳнинг Муқаддас Руҳи яшайдиган одамлардир.
98 Ваҳий 19
99 Ибронийларга 6:2; Яҳудо 1:7 ва Салоникаликларга 1:9 мос ҳолда.
Бешинчи Сир ― Ваҳий 6:9-10
Жума куни тонгда уйғониб, Билли ўрганишга шўнғиди ва Ваҳий 6:9 ва 10 ни ўқиди: Қўзи бешинчи муҳрни бузганда, Худонинг Каломи ва берган шаҳодатлари туфайли шаҳид бўлганларнинг жонларини қурбонгоҳ поясида кўрдим. Баланд овоз билан фарёд қилиб, шундай дердилар: “Эй Муқаддас ва Ҳаққоний Ҳукмдор, қачонгача ҳукм этмай ва дунёда яшаётганлардан қонимизнинг интиқомини олмай турасан?” Уларнинг ҳар бирига оқ либос берилди. Ўзлари каби ўлдириладиган ҳамкор ва биродарлари сони тўлмагунга қадар, қисқа бир муддат тинч қолишлари уларга айтилди.
Биллининг бешинчи муҳр бўйича тушунтирганларининг барчаси бу одамлар ўлимига қадар қийноққа солинган Христианлар деганига мос эди. Бу мутлақо тўғри келадиган бўлиб кўринар ва тимсолларга мос келар эди. Ундан сўнг одамлар фикрларини тарқатиб, хонага Олов Устуни бостириб кирди. Билли бу Буюк Нурдан донг қотиб, у ёқ – бу ёққа қараган эди, ваҳий уни бошқа ўлчовга олиб ўтди. Меҳроб олдида тўпланган жонларни кўриб, улар аслида ким бўлганликларини тушуниб билди. Унга охирги вақт ҳалокати мобайнида (разолат) муҳрланадиган 144 000 яҳудийни ҳам қўшиб, бошқа гуруҳ одамларини кўрсатиб, ваҳий кенгаяверди. У тарих давомида Илёснинг беш марта келишини кўрди. Ундан кейин у яҳудийларга охирги давр ҳалокати (разолат) вақтида ваъз қилиб бешинчи марта келди, фақат бу вақтда у ёлғиз ўзи эмас эди. Билли Илёнинг ёнида ким турганини англаб етмагунича, диққат билан кузатди.
Шу оқшом Билли, Библия ўқитувчиларининг кўплари ўйлаганидек, қурбонгоҳ поясидаги одамлар ўлимига қадар қийналган Христианлар эмаслигини черковига тушунтириб берди. Улар Исо Масиҳ Исми учун эмас, балки “Худо Сўзи учун ва ўзлари амал қилаётган гувоҳликлари учун” ўлдирилгандирлар. Бу Мусо қонунига содиқ қолган яҳудийлар эди. Бу гуруҳда Масиҳнинг ўлими билан мажусийлардан Келиннинг кетишигача бўлган вақт оралиғидаги ўз имонлари учун қийноққа солинган яҳудийлар бор эди. Эътибор беринг, уларга оқ кийим берилган эди. (Масиҳнинг Келини аъзолари ўз Куёвларининг кечиримли марҳаматини қабул қилган дақиқадаёқ, ўз оқ кийимларини оладилар. Ваҳий 6:11 да уларнинг ҳар бирига оқ кийим берилди, дейилган). Яна бу гуруҳнинг қонунда кутиладиган реакция бўлган интиқом, қасос олишни сўраётганлигига ҳам эътибор беринг.100 Христиан қасос олишга интилмайди.101 Бу яҳудийларга оқ кийим берилган эди, чунки мажусийлар Худо Шоҳлигига кириш учун имконият пайдо бўлиши учун, Худо уларнинг кўзларини ҳақиқатга қисман кўр қилиб қўйган эди. Римликларга мактубнинг 11:25 оятида таъкидланишича: бошқа халқлардан нажот топадиганларнинг сони тамом бўлмагунга қадар, Исроил халқининг вақтинча дийдаси қотган. Ҳаворийлар 15:15 да Пётр, Худо Ўз Исми ҳақи мажусийлардан бир халқ олишни хохлайди, дейди.
100 Чиқиш 21:22-25; Левитлар 24:19-20; Қонунлар 19:16-21
101 Матто 5:38-48
Келин Кечки Зиёфатга олинган пайтда, ерда қолган одамлар даҳшатли мусибат (қайғу)да азобланадилар. Бу вақт мобайнида 144 000 ҳақиқий яҳудийлар иккита гувоҳнинг мактубини қабул қилган вақтларида Худонинг Шоҳлигига муҳрланадилар. Гарчи Библия бу иккита гувоҳни номламаса-да, Билли уларни Илёс ва Мусо каби уларга тенглаштирди. Ваҳий 11:6 да айтилишича: улар пайғамбарлик қиладиган кунларда ерга ёмғир ёғмасин, деб кўк юзини боғлаш қудратига эгадирлар. Улар сувни қонга айлантириш ва ер юзини истаган вақтида турли балою-офатларга йўлиқтириш қудратига эгадир. Тишбалик Илёс ёмғирни бошқарган эди, Мусо эса ерни касалликларга мубтало қилган эди.102 Мусо билан Илёс ерни тарк этганларидан кейин, улар яна пайдо бўлганлари ва Исо билан суҳбатлашганларининг ўзи бу иккала пайғамбарларда ҳали ҳам хизматлари борлигидан дарак беради.103 (Кейинчалик Билли бу иккита гувоҳ ҳақиқий Мусо билан Илёс бўладими ёки фақат бу иккита одамда Мусо билан Илёсни мойлаган ўша Руҳ бўладими, билмаслигини айтди.) Мусибат (қайғу) даврида бу иккала гувоҳлар яҳудийларга охирги черков даврида тўртинчи Илёс ваъз қилган айни ўша мактубни ваъз қилди. Қачонки 144 000 яҳудий Исо Масиҳни ўз Мессияси, Қутқарувчи эканлигини таниб билганларида, улар Уни олдин рад этганлари учун тавба қилиб йиғлайдилар. Худо булар ҳаммаси мажусийлар қутқарила олиши учун атайин қилинганлигини тушунтириб, уларни юпатади. Юсуф Ханаан диёрида очарчилик пайтида Мисрда ўзини биродарларига очганлиги тарихи, охирги вақтлардаги мусибат вақтида Ўзини 144 000 яҳудийга очган Исонинг ажойиб намунасидир104. Юсуф ака-укаларига ўзини танитган вақтида, Юсуфнинг мажусий келини саройда дам олаётганига эътибор беринг.
102 3-Шоҳлар 17:1; 3-Шоҳлар 18; Чиқиш 7:19; Чиқиш 8‑11
103 Матто 17:1‑8; Марк 9:2‑13; Луқо 9:28‑36
104 Ибтидо 45:1‑15
Олтинчи Сир ― Ваҳий 6:12-17
Бутун бир ҳафта давомида Билли ўртача бор-йўғи 3 соатдан ҳар кечаси ухлади. Шанба куни ҳали тонг отмаёқ у яна уйғониб, шу бир ҳафта ибодат ва ўрганиш билан ўтказган ўша хонасига кирди.у Ваҳий 6:12-17ни ўқиди:
Қўзи олтинчи муҳрни бузганда, қарасам, буюк зилзила бўлаётганини кўрдим. Қуёш худди қора хирқага буркангандек қоронғилашди., ой эса лахта қонга айланди. Кучли шамол анжир дарахтини силкитганда хом анжирлар ерга қандай тўкилса, осмондаги юлдузлар ҳам худди шундай ер юзига тўкилди. Осмон дафтардай ўралиб, йўқолиб кетди. Ҳар бир тоғ ва орол жойидан силжиди. Дунёнинг шоҳларию мансабдорлари, бойлари, мингбошилари, зўравонлари, эркину-тутқинлар ― бари ғорларга ва тоғларнинг қоялари орасига яшириндилар. Улар тоғу қояларга: “Устимизга қуланг, Тахтда ўтирган Сиймодан ва Қўзининг ғазабидан бизни асранг! Унинг буюк қаҳр-ғазаб куни келди-ку! Унга ким бардош бера олади?!” ― деб ёлворар эдилар.
У ҳар куни кун бўйи асосан ўзининг изланишлари билан банд бўлди. У қўшнилари Бэнкс ва Руби Вудларнинг уйида овқатланар эди; ёки бўлмаса, баъзан Бэнкс уни ресторанга тушликка элтиб, оли бқайтар эди; бироқ у ҳар доим ўзининг Сўзни ўрганишига шошилар эди. Уни ҳеч бир нарса мақсадидан чалғитишини, ўзига тортишини истамас эди. Шанба кунининг қандайдир ўрталарида унинг иш кабинетини Олов Устуни ёритди ва уни яқин келажакка олиб ўтдики, ер шари боласини туғаётган ҳомиладор аёлга ўхшаб титрарди.105 Ваҳий уни ўзини қолдириб кетганида, у шундай ҳаяжонда эканидан, зўрға нафас ололар эди. Ўрнидан туриб, у кўчага чиқди ва ҳовлисида у ёқдан – бу ёққа юра бошлади. Мартнинг салқин шабадаси уни бироз жонлантирди; унга таниш кўлча ва дарахтлари таниш манзараси уни тинчлантирди; боши узра катта-катта булутлар тўдаси уни умуман хотиржам қилди ва ниҳоят у ўзининг ўрганишларига қайта олди. У ер юзида қанақанги даҳшатли ҳодисалар содир бўлганини кўрди, бироқ у булар ҳаммаси ҳақида одамларга айтиб билмаслигини билар эди, бўлмаса у одамларни жуда қўрқитиб юборар эди. Аммо у бу ваҳийда эски ердан пайдо бўлаётган янги, гўзал ерни ҳам кўриб қолди. У ўйлаб қолди: “О Худованд, улар буни қўлдан чиқариб юбормасликлари, эътиборсиз қолдирмасликлари лозим. Мен аудиторияга етишим ва уларни силкитишим керак. Исо, биламан, мен буни қилолмайман. Сен, Отам жалб қилмаса Сенга бирорта ҳам одам келолмайди, деб айтгансан. Менда битта юпаниш сўз бор: Сен яна айтгансан: “Отам кимни Менга берган бўлса, Менга келади””106
105 Ишайё 13:6-11
106 Юҳанно 6:37; Юҳанно 18:9
Шу оқшомги хизматда Билли олтинчи муҳр Худонинг қутқариш режасини рад этган гуноҳкор дунё устидан ҳукмни қандай тарзда очиб беришини тушунтириб берди. Мажусийлар даври тугади. Бу пайтда Масиҳнинг Келини Кечки Зиёфатга кетди. Худо Ўз эътиборини яҳудийларнинг охирги қутқарилишига қаратди. Мусо ва бешинчи Илёс мажусий келинига тўртинчи Илёс (еттинчи черков давр элчиси) ваъз қилган худди ўша мактубни Яҳудийларга ваъз қилиб. Исроилда пайдо бўлади. Шунда 144 000 эътиқоддаги яҳудийлар Исо Масиҳни ўз Мессияси деб қабул қиладилар.
Олтинчи муҳр табиий дунё ҳаракатлари тартиби бузилишидан дарак беради. У ер силкинишидан бошланади. Кўп ўтмай, унинг кетидан вулқон отилишлар, уруш ва бошқа офатлар келади. Масиҳни рад қилганлар Унинг қаҳру-ғазабидан қочиб қутилишга уринадилар. Пушаймонга жуда кеч бўлади. Қўзи (Қурбонлик) Худо билан одам орасида бошқа энди воситачи эмас. Қачонки раҳм-шафқат нафрат билан рад этилган экан, жазодан бўлак ҳеч нарса қолмайди.
Эсингизда бўлсин, бу ўроғлиқ қоғоздаги бари етти муҳр биргаликда бутун Қутқарилиш режасини ташкил қилади. Худо Масиҳнинг мажусий Келинини шайтоннинг барча ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун арслон, бузоқ, одам ва бургутга ўхшаган самовий жонзодлар руҳини қандай ишлатганини биринчи тўртта муҳр кўрсатиб беради. Черков даврларидан ўтган жаҳолатда қолган, ақлини йўқотган яҳудийлар бешинчи муҳр остида ўз нажотларини қабул қиладилар. Олтинчи муҳр остида охирги офат (қайғу) сўнгида 144 000 яҳудий ўз қутқарилишини қабул қиладилар. Бироқ ер курраси ҳам гуноҳлардан кечирилишга ― нажотга муҳтожи бўлади. Шайтон Момо Ҳавони гуноҳга эргаштирганида, бунинг оқибатида (Қобил ва унинг авлодлари) инсониятни сиёсий, аҳлоқий ва диний бузилишлар билан ифлослантирди. Минг йиллар ўтгач, энди инсоният табиий дунёни ҳам расво қилишга улгуриб билди. Олтинчи муҳр ернинг ўзини ҳам тозалайди.
Шунинг учун олтинчи муҳр уч ёқлама мақсадга эга: (1) У Масиҳнинг Келини Кўтарилишга кетганидан кейин қолган мажусий черковни тозалайди. Бу Христианлар Матто баён этган Хушхабарнинг 25-бобидаги овсар қизлар ҳисобланади. Ҳайвон тамғасига қаршилик қилиб, улар имонсизликларидан тозаланадилар ва Буюк Оқ Тахт Судида раҳм-шафқат оладилар107. (2) Олтинчи муҳр яҳудий халқини тозалайди. Бу кейинроқ Ваҳийнинг 7-бобида, шу билан бирга Ваҳийнинг 8, 9 ва 11-бобларидаги етти карнай билан учта офатларда очиб берилган. (3) Олтинчи муҳр ерни тозалайди. Бу Ваҳийнинг 15 ва 16-бобларида очиб берилиб, унда охирги етти бало солинган етти коса Худонинг ғазабини ерга тўкиши ҳақида айтиб берилади. Олтинчи муҳр Ваҳийнинг 17 ва 18-бобидаги воқеаларни, шайтоннинг ўша системалари бўлган, буюк фоҳиша ва унинг қизларининг ҳукм қилиниши ва йўқотилишини ҳам ўз ичига олади. Бу, ўша, азалдан нажот топиш режасини, уни ёлғон режалар билан алмаштириб, бузишга уриниб келаётган иблис системалари эди. Ваҳийнинг 11-бобидаги икки гувоҳ бу жазоларнинг кўпларини бошқаради. Масалан, биринчи ер қимирлашидан кейин “ қуёш худди қора хирқага буркангандек қоронғилашди”. Чиқиш китобининг 10:21-23 оятида Худо Мусога қўлини осмонга кўтаришини айтганида, Мисрга уч кун қоронғулик тушади. Бу нарса, Худо Исроил халқини Миср қуллигидан айни озод қилиши олдида содир бўлди. Охирги кунларда Худо яҳудийларни кўрлик қуллигидан айни озод қилиши олдидан, Мусо яна қоронғуликни чақиради.
107 Матто 25:31-46; Ваҳий 20:11-12
Матто 24-бобда Исонинг бу муҳрланган сирлар ҳақида гапиргани диққатга сазовордир. Шогирдлари Ундан дунёнинг охири ва Унинг Иккинчи Келиши аломатини суруштириб, Унга келажак ҳақида учта савол бердилар. Исо жавоб берганларидан кўплари ушбу 7 муҳрдаги ваҳийларга мувофиқ келади. Биринчи муҳрнинг очилиши, иблисни ёлғоннинг оқ отига қандай ўтиришини кўрсатади. Матто 24:4‑5 да Исо шундай дейди: “Ҳеч ким сизларни йўлдан оздирмаслиги учун эҳтиёт бўлинглар. Чунки талай кишилар Менинг номим билан келиб: “Мен Масиҳ бўламан”, ― деб кўпларни йўлдан оздиради”. Иккинчи муҳрдаги қизил от Матто 24:6 га мос келади ― урушлар, ҳам табиий ҳам руҳий урушлар. Учинчи муҳрдаги қора от Матто 24:7 га ― очарчилик (фақатгина озиқ-овқатга эмас, балки Худо Сўзи бўйича очарчиликка108.) мос келади. Тўртинчи муҳрдаги саман от Матто 24:9‑13 га мос келади ― ва ёвузлик авжга чиқиши туфайли кўпчиликнинг севгиси совийди. (Унутманг, бутун Ёзув ҳар хил маънолардан иборат, бу улар бир неча шароитларда қўлланилади дегани) Бешинчи муҳр остидаги азоб-уқубатда қолган яғудийлар Матто 24:9 ва 21 га мос келади ― бу ўша, қувғин қилинган ва ўлдирилганлар. Улардан кўпларини Иккинчи Жаҳон Уруши даврида фашистлар томонидан оммавий қирғин қилиш вақтида ўлдирилиб, бу воқеани Билли “дастлабки” офат (мусибат)лар деб атади. Олтинчи муҳр Матто 24:29‑30 га мос келиб, шу ерда шундай дейилади: “Ўша кунларнинг мусибатидан сўнг, алхол қуёш тутилиб, ой хираланади. Юлдузлар осмондан тушиб, самовий кучлар ларзага келади. Ўшанда осмонда Инсон Ўғлининг аломати намоён бўлади. Ер юзидаги барча қабилалар уввос тортиб йиғлайдилар. Инсон Ўғли осмон булутлари узра буюк қудрат ва шон-шуҳрат ила келаётганини кўрадилар”. Бошда бу 144 000 яҳудий ўз соатлари муктуби билан худди Ёқуб Раббий Фариштаси билан олишгандай, курашадилар109. Еремия китоби 30:7‑9 оятларида охирги вақтдаги яҳудийларнинг шу кураши ҳақида худди “Ёқубнинг мусибати (қайғуси)” ҳақидадек айтилади. Дониёр ҳам Ёқубнинг мусибати (қайғуси) ҳақида ваҳий кўрган эди ва унга сирни, бу сир фақат охирги кунларда очилиши учун, муҳрлаш айтилган эди110. Қачонки яҳудийлар охири, Исони ўз Мессиялари каби таниб оладилар, ўшанда Закариё 13:6 бажарилади: “Ва улар Унга: қўлингдаги жароҳатларинг нимадан? У эса дейди: “Мен бу жароҳатларни дўстларимни уйида олдим”.
108 Амос 8:11‑12
109 Ибтидо 32:22‑32
110 Дониёр 12:1‑4
Муҳрлар бўйича саволлар ва жавоблар.
1963 йил 24 март, якшанба эрталаб, Уилльям Бранхам ўз аудиториясига у ҳеч қачон олдин Худо Шоҳлиги учун бундай меҳнат қилмаганини ва шу ҳафтадагидай руҳий сфераларга бунчалик чуқур шўнғимаганини айтди. Унинг шифоланишлар хизматлари ўзига тенги йўқ мўъжизаларга эга бўлишига қарамай, ҳозирги йиғилишлари шифоланиш ва мўъжизалардан анча юқорида эди. Мана шу ҳафтада у худди ўша Руҳ билан ҳақиқатнинг очилишини кўрди.
У 8 куннинг кўп қисмини битта хонада ўтказди, баъзан бир соатлаб Олов Устуни ҳузурида бўлди. Бу унинг учун жуда ҳам кўп эди. Инсон ақли фақат чегараланган миқдор зўриқишга чидаши мумкин. Энди бунақанги босимдан кейин у ўз жонидан хавотирда эди. У Исо Масиҳ уни абадий сотиб олганини, қутқарганини биларди. Шунга қарамай, Масиҳнинг бу Нур кўринишидаги Ҳозирлиги ― Муқаддас Руҳнинг Ўзи ― Биллининг эҳтиромли қўрқув билан ўраб олдики, у бундан сукунатда қотиб қолди. У ўша хонада кўрган воқеаларнинг баъзиларини, одамларда тушунмовчилик келиб чиқмасин деб, ва баъзи одамлар фанатизмдек оғир аҳволга тушиб қолмасин деб, айтишга журъат қилмади.
Бу эрталаб у еттинчи муҳр ҳақида гапириб ўтирмади, аммо одамларда шу ҳафта ичида пайдо бўлган саволларга жавоб берди. У барча саволлар эндиликда очиқ бўлган олтита сир атрофида тўпланишини истар эди. Улардан кўплари шунақа эди, аммо баъзи саволлар Худонинг моҳияти, сувга чўмдирилиш, никоҳ ва айрилиш, дўзах, олдиндан танланганлик ва илон уруғи ҳақида эди.
Битта одам овсар қизларнинг тақдири ҳақида сўради, қайсики улар кўтарилишдан қолиб кетганлар. Билли жавоб бериб, деди: “Улар мусибат (қайғу) вақтида қийноқ-азобларда ўладилар ва Минг Йиллик Шоҳликдан кейин Судга келадилар, чунки Библия қолган ўликлар минг йил тугамагунича тирилмадилар, дейди. Ундан кейин Иккинчи Тирилиш юз беради. Масиҳ ва Унинг Келини солиҳлар ва фосиҳларни ҳукм қилади”.111
111 Ваҳий 20
Яна бир одам яҳудийларга келадиган Илёс айнан ўша қадимдаги Илёс бўладими, ёки бу киши Илёснинг руҳи билан келган одатдаги одам бўладими? ― деб сўради. Билли жавоб берди: “Мен билмайман. Мен бу одам Илёснинг руҳига мойланган бўлади деб ишонишга майлим бор. Чунки Библия: Илёснинг Руҳи Элишайда бўлади, Элишай бўлса Илёс нималар қилган бўлса, айнан шундай қилди, ― дейди. Мен буни айтолмасам керак. Мен сизларга рўйирост айтаман, сиз билан ҳалолман. Мен билмайман”.
Кимдир биринчи муҳр очилганида, 2-Солоникияликларга мактуб 2:3 ва 4-оялари, яъни дажжолнинг очилиши бажариладими? ― деб сўради. Билли: “Ҳа”, ― деб жавоб берди.
Еттинчи Сир ― Ваҳий 8:1
Якшанба кечқурун Уилльям Бранхам Ваҳийнинг 8-боби биринчи оятини ўқиди:
Қўзи еттинчи муҳрни бузганда, осмон ярим соатча сукунатда қолди.
Одамлар юракларини ҳовучлаб тинглашар экан, Билли еттинчи муҳрда символлар йўқлигини, чунки у мутлақо сирлигича қолишлиги лозимлигини тушунтирди. Агар иблис ушбу сирни билганида, у катта зиён етказа олган бўлар эди. У бунга тақлид қилишга уриниши ва буни танлаганларни алдашга ҳаракат қилиб, буни қолган барча руҳий инъомларни нотўғри кўрсатганига ўхшаб, бузиши мумкин. У еттинчи муҳрга тақлид қилолмайди, чунки у ҳақида ҳеч нарса билмайди. Исо Матто 24-бобда муҳрларга мурожаат қилганида, У фақат Ўзининг кейинги Келишининг куни ва соатини ҳеч ким билмаслигини айтиб, еттинчи муҳрни айтмай ўтди. Фақат Ота аниқ билади бу вақтни. У кун ва у соат ҳақида биргина Отамдан бошқа ҳеч ким билмайди, осмондаги фаришталар ҳам билмайди.
Еттинчи муҳрнинг очилиши ― бу шундай буюкки, осмондаги ҳар бир жонли яратилганларнинг ҳар бирини сукунатга солади. Фаришталар, херувимлар, серафимлар (малаклар), оқсоқоллар ва қолган самовий махлуқотлар қилаётган ишларини тўхтатиб турадилар. Тахминан ярим соат давомида ҳеч нарса қимирламайди. Улар бу буюк сирни очилаётганини кўрган вақтларида, бу уларни эҳтиромли сукунатга солади.
Еттинчи муҳр тарашланган қиррали олмосга ўхшаб, ўзининг кўплаб қирралари нурини акс этиб, чақнайди. Баъзи бир қирраларининг нурлари бу табиий дунё курашлари ва фиғонларини тугаллайди. Бу муҳрда еттита момоқалдироқ ва еттита коса бор. Бошқа қирралардаги нур Минг Йиллик Шоҳликка олиб киради ва Тўй Зиёфатига таклиф қилади. Бироқ бошқа кирралардан чиққан нур дунёнинг охиригача, Армагеддон жанглари ва бизга маълум бўлган, вақтнинг охиригача ўз йўлида кенгаяверади. Ваҳий китобининг 10-боби, 6 ва 7‑оятларида еттита муҳр охирида энди вақт давом этмайди, тугайди дейилган. Билли, бу еттинчи муҳр мушокбозлик ракетасига ўхшаб, қайсики уни осмонга отадилар ва у битта юлдузга бўлиниб ялт этиб ёнади ва ундан кейин бу юлдузлардан ҳар бири кетма-кет портлайди, яна бештага бўлиниб ва давом этавериб, токи бутун осмон бу ракета оловларидан ёруғ бўлиб кетади, шунга ўхшайди, деди.
Қўзи (Қурбонлик Қўзиси) еттинчи муҳрни очганида, осмонда ҳар қандай фаолият сирни очиши мумкин бўлганлигидан, осмонда ярим соат ҳеч ким қимирламай қолди. Сиз агар вақтингизни хушчақчақ ўтказсангиз, ярим соат узоқ бўлмаслиги мумкин, аммо ҳаёт ва ўлим орасидаги қўрқув тўла, хавотирда кутиш бўлса, бу минг йилдек туюлади.
Билли деди: “Мен фанатизм тарафдоримасман, аммо мен бугун кечқурун мана шу платформада турганим ҳам аниқ. Худо менга еттинчи муҳр уч ёқлама сир кўринишида келишини очди. Мен унинг қисмларидан бирини айтиб бермоқчиман”.
Еттинчи муҳрнинг сири, ― деди у, ― Юҳанно Ваҳий 10:3 да эшитган ўша еттита кетма-кет эшитган момоқалдироқлар ортида яширилган. Шунга параллел сифатида у аудиторияда ўтган йили декабрда кўрган ваҳийсини эслатди. Олдинига у портлашни эшитди, ундан кейин эса у фаришталар юлдузларини кўрди. Фақат битта момоқалдироқ гумбурлади ва еттита фаришта пайдо бўлди. Буни Ваҳий 6:1 билан таққослаш мумкин. Қачонки Қўзи (Қурболик Қўзиси) биринчи муҳрни очганида, барча 7 муҳрларни очилиши олдидан битта момоқалдироқ овози гумбурлади. Аммо Ваҳий 10-бобда Юҳанно бирин-кетин еттита момоқалдироқ овозини эшитди, гўё улар ниманидир гапирдилар. Албатта, бу Худонинг Ўз танланганларига гапираётган овози эди. Аммо У нимани айтди?
Мана шу ерда Билли аудиториясига 1955 йил декабрда кўрган ваҳийсини эслатди. Ўша ваҳийда у болалар ботинкасига боғич ўтказмоққа уринар, аммо қалин боғични учи уни кичкина тешикдан ўтказмоқчи бўлса, тўзғир эди. Раббий Фариштаси унга шундай деди: “Сен элликчи гўдакларни ғайритабиий нарсаларга ўргатолмайсан”. Кейин Фаришта унга қандай қилиб балиқ овлашни ўргатди. У Биллига қармоқни чуқурга ташлашни ва уч марта ипни тортишини айтди. Олдинига майда балиқларни жалб қилиш учун у оҳиста тортиши керак, ундан кейин эса у майда балиқларни чўчитиб юбориб, катта балиқни жалб қилиш учун бироз кучлироқ силташи керак эди. Аммо ваҳийда Билли Фариштани айтганларини қилишга уринган вақтида, у қармоқни сувдан чиқариб қўйиб ва ипларини чалкаштириб юбориб, иккинчи марта у қаттиқроқ тортди. Кейин фаришта унга, бу учта силташи унинг ҳаётидаги меҳнатини символи эканлигини тушунтириб берди. Биринчи силтов бу унинг имон билан шифоланиш хизматлари бўлиб, унда унинг қўлидаги ғайритабиий аломат одамларни жалб қилган эди. Иккинчи силтовда одамлардаги касалликлар ва бошқа муаммоларни аниқлаб олиши учун ваҳий келган эди. Билли одамларга, у қандай қилишини тушунтиришга ҳаракат қилар, шундай қилиб у одамлар унга тақлид қилишлари ва одамларни саросимага солишлари учун танавий тақлидга йўл берар эди. Учинчи силтов бошқача бўлади. Ўшанда, ваҳийда Раббий Фариштаси уни катта чодирни ичига ёки кафедраль собор ичига келтириб ва уни кичкинагина сирли хонага қўйди. Фаришта деди: “Мен сен билан ўша хонада учрашаман. Бу сенинг учинчи силтовинг. Бу жамоатчиликка томоша бўлмайди (шоу), шу учун бу ҳақида ҳеч нарса гапирма”.
У 1955 йил декабридаги ваҳийсини эслатиб бўлгач, Билли уларга 1962 йил декабридаги ваҳийси ҳақида айтиб берди. Шунда унинг Жефферсонвиллидаги хонасини портлаш қаттиқ силкитган эди. Бу ваҳийда у ғарбда турган эди. У шарқ томонга қараб ўзини яқинидан ўтиб кетган майда қушлар пирамидасини кўрган эди. Улар унинг биринчи силтовини кўрсатади. Кейин у кабутарлардан иборат пирамиданинг ўша томонга учиб ўтганини кўрди. Улар унинг иккинчи силтовини кўрсатган эди. Ундан кейин у еттита қудратли фариштани кўрди. Улар учиб келиб, уни ҳам шарққа қараб олиб кетдилар. Энди у билар эдики, улар унинг учинчи силтовини ифодалар эди.
Декабрдаги портлаш уни хавотирга солган эди. У, бу унинг ўлимини билдирсамикан, деб қизиқди. У буни сўраганида, Раббийни уни Ўз Сўзи билан тасдиқлаб жавоб берди: “Мана, Мен Сионда бир тўсиқ тошини қўюрман...” Аммо бу унинг саволига бутунлай жавоб бермади ва унинг руҳий аҳволини енгиллатмади. Шу учун у Тусонга кўчиб ўтганида, у Канъон Сабинога кўтарилди ва бу портлаш тўғрисида ва бу фаришта юлдузлар тўдаси нималигини Худодан сўраб, ибодат қилди. Унинг қўлида марварид дастали қилич пайдо бўлганида ва Овоз: “Бу Подшоҳнинг қиличи”, деганида, Билли ваҳийдаги фаришталар Ваҳий 10:1‑7 билан ва ҳали-бери Худо Сўзига яширин турган сирларнинг очилиши билан боғлиқ эканини тушуниб билди. Павел, биринчи давр черкови элчиси: “Руҳнинг қиличи ― Бу Худонинг Сўзи”,112 ― деб ёзганида, шундай тимсол қилиб ўргатган эди. Ҳали эрталабки қуёшда ўткир дами билан ярқираётганича, унинг онгида Овоз шивирлади: “Бу ― сенинг учинчи силтовинг”. Билли аудиториясига тушунтирди: “Учинчи силтовга эргашадиган учта воқеа бор. Улардан бири кеча очилди. Иккинчиси бугун очилди. Учинчисини мен номаълум тилда эшитдим, шундай қилиб мен уни тушунтиролмайман. Мен унга тўппа-тўғри қарадим. Бу учинчи силтовнинг яқинлашиши. Бу ― бутун коинот сукунат сақлаганининг сабаби”.
112 Эфесликларга 6:17; шу билан бирга Ибронийларга 4:12
Еттинчи муҳр, ― у тушунтирди, ― бу уч ёқлама сир. Етти момоқалдироқ Масиҳнинг Келиши моментида, тўппа-тўғри худди ўша пайтда бу сирни очади. Барча 7 муҳр биргаликда Қутқариш Китобини ҳосил қилар экан, бу еттинчи муҳр тантанали якун ҳисобланади.
Билли деди: “Бу еттинчи муҳр тубида катта сир сақланган. Бу нима бўлса экан, билмайман, аммо мен шуни биламанки, бу қарийб бир вақтни ўзида гапирган еттита момоқалдироққа алоқаси бор. Мен уларни эшитдим, аммо мен уларни нима деганини тушунолмадим. Ундан кейин буни яна нимададир очилганини кўрдим. Мен буни кўрганимда, ўша ердан учиб ўтган тушунтиришига қарадим, аммо мен буни тушунолмадим. Бу учун ҳали вақти келмади, аммо у шу циклда ҳаракат қилаяпти. Бу яқинлашаяпти. Унутманглар, мен сизларга Раббий Исмидан айтаяпман: “Тайёр бўлинглар, чунки қайси вақтда нимадир содир бўлишини сиз билмайсиз”.
Билли яна қўшиб қўйди: “”Худо бу етти момоқалдироқ гумбурлашига йўл қўйганининг маълум бир сабаби бор эди. Масиҳ, Қўзи (Қурбонлик), Китобни Ўз қўлига олди ва еттита муҳрни очди. Аммо бу ― ёпиқ сир. Бу нималигини ҳеч ким билмайди; ва бу Матто 24:36 да Исони нима деганига мос келади: “Унинг Келиши куни ва соатини ҳеч ким билмайди”. Шундай қилиб, кўряпсизми, бу иккита воқеа бир-бирига боғлиқ. Бизга маълумки, қолган муҳрлар очиқ, аммо бу тўлиқ очиқ эмас. Мен хонамда ўтирдим ва бу еттинчи муҳр бу етти момоқалдироққача очилганини кўрдим. Бу шу, биз ҳозирнинг ўзида қанчалик олдинга юришимиз мумкин бўлгани ― мана шу”.
У икки ҳафта илгари Сансет тоғида бошидан ўтган кечинмаларини уларга айтиб берди. Қандай қилиб етти фаришта пирамида шаклида унга қараб келгани ― ҳар томондан учтадан ва биттаси юқорида эди. Бу фаришталарда 7 муҳрлар бор эди. Улар танланганларга 7 муҳрни тушунтириш учун келгандилар. Улар Биллини ўз ораларига олганларида, у марказда эмас, балки ўнг томон бурчакдагига яқинроқ эди. Унга яқин турган фаришта қолганларидан кўра ёрқинроқ нур сочар эди. Чапдан ўнгга саналганда, бу анча билиниб, кўзга ташланиб турган фаришта бу сафда еттинчи эди. Энди Билли билар эдики, нима учун бу фаришта қандайдир тарзда унга бошқалардан кўра аҳамиятлироқ эди. У бутун умри бўйи қизиққан ўша ― еттинчи муҳрни олиб бораётган ― еттинчи фаришта эди.
Билли деди: “Сиз шу ҳафтанинг сирлилигига эътибор бердингизми? Бу одам эмас эди; булар Худонинг фаришталри эди. Бу фаришталар пастга тушдилар ва ҳар бир мактубни тасдиқладилар. Шундай қилиб, бу Худоданми ёки йўқми, сизлар биласизлар. Бу сизларга ваҳий билан олдиндан айтилган эди, ва мана у бажарилди. Энди, умид қиламан ва ишонаман, сиз бу раҳм-шафқат учун буларнинг барчасини Муаллифи бўлган Исо Масиҳдан миннатдор бўлмоқчилигимни англаб турибсиз”.
“Менинг ваҳийим, ― у хулосалади, ― плюс Сўз, плюс ўтмиш тарих, плюс черков даврлари, буларнинг барчаси тўла-тўкис қўшилади. Менинг энг яхши тушунчам бўйича ва Худонинг Сўзига ва ваҳий ва очиқликларга мувофиқ ― бу 7 муҳрларни тушунтириб ― бу Раббий Шундай Дейди”.