Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Унинг сўнгги васвасаси

89 БОБ

1963



УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ 7 муҳр бўйича ваъз қилган кезда қайниси Жеймс Флетчер Брой билан бахтсиз ҳодиса юз берди. Билли Жефферсонвиллидан кетиши олдидан қайнисиникига, у учун ибодат қилишга жўнади. Флетчер Брой ғамгин кўринар эди. У ҳали ўспиринлигидан бошлаб ича бошлаб, шундан бери унинг ҳаётини алкоголь бошқарар эди. У уйланиб, икки боланинг отаси эди, аммо унинг ичкилик муаммоси охир-оқибат унинг никоҳини бузди. Ҳозирда у амалда ғирт дарбадар эди. Охирги вақтларда уни Виднерлар фермасида улар учун ифлос ишларини бажаргани туфайли, унинг омборида ухлашига рухсат берилган эди.

Билли қайниси учун ибодат қилиб бўлгач, унга деди: “Флетч, мен сенга озроқ пул бермоқчи эдим”.

“Бундай қилма, Билли ака. Мен уни нима қилишимни билсанг керак”.

“Унда мен сенга бирор-бир кийим берай. Менда, шу ерда пасторлик уйимда бир жуфт костюмим бор. Улар менга керак эмас. Мен уларни сенга бермоқчиман”.

“Бундай қилма, Билли ака, ― деди у ялиниб, бош силкиганича. ― Мен уни оламан-у, гаровга бериб туриб, пулини ичиб қўяман”.

Флетчернинг бундай ғамгин кўриниши, Биллига ўтган йили октябрда, “Баркамол инсон сиймоси” деган мактубини айтиши олдидан тушида кўрган ниманидир эслатди. Бу тушида Билли қоп-қоронғи даштликларда дарбадар юрган, уй-жойсиз дайди бўлди. Уни борадиган жойи йўқ эди ва ҳеч ким у учун ғамхўрлик қилмас эди. Тешиб юборгудек совуқ ҳавода қалтираб, у кечаси умуман музлаб қоламан, деб ҳавотирланар эди. Узоқроқда у гулхан ёнаётганини кўрди. У ўша ёққа қараб юравериб, шаҳар ахлатхонасига келиб қолди. Ахлатлар бир-бирига параллел жойлашган иккита ариқда ёнаётган эди. Юзлаб одамлар бу иккита гулхан оралиғидаги ерда ухлашар эди.

Билли шу оралиқ ерчани четида уйсиз одамлар орасида турар ва қаерда ётиб ухласам деб, жой излар эди. У бўш жой кўрмади. Унинг излаши беҳудадек туюлди. Ундан кейин кимдир ўрнидан турди ва унга қараб келди. Бу Флетчер Брой эди.

Флетчер деди: “Билли, мен сенга жой излаб кўраман. Сен менинг болаларим оч қолганида, боқдинг уларни. Энди мен сенга ухлаш учун иссиқ жой топишга ёрдам бераман”.

Билли Флетчерни ортидан кўплаб одамларни устидан ҳатлаб ўтиб, токи ўзи базўр сиғадиган бир жойга боргунича юраверди. Флетчер кетганидан кейин, Билли гулханларнинг устидан совуқ, қоронғи кечага қаради ва ўйлади: “Қанчалик ғалати бу. Бир кунлар Қудратли Худо Унинг Черковини бошқаришимга қўйган эди. У менга Ўзининг Хушхабарини ваъз қилишимга ва минглаб жонларнинг нажот топганлигини кўришимга қўйган эди. Бутун дунё бўйлаб эркаклар ва аёллар мен билан бир неча дақиқа гаплашиш учун келган эдилар. Ва энди мен ― гадой, ҳеч кимга керакмасман. Мен шундай совқотдим. Нима қилсам?”

У уйғонганида, бу тушида қандайдир яширин маъно бормикин, деб ўйланиб қолди. Энди, у Флетчер Брой билан ўтириб гаплашганида, у ўзининг ғалати тушини эслади. У ҳали ҳам унинг маъносини тушуна олмади, аммо тез орада маъноси очиқ бўлди-қолди; бу бир дарс эдики, ундан у ўрганиши керак эди...

Билли Аризонага Джин Норманн билан қайтди. Машинани нуқул Билли ҳайдади. У сафар чоғида озроққина суҳбатлашди, лекин улар Аризона штати чегарасини кесиб ўтгач, куйлай бошлади, ва у Тусонга етиб келгунларича бирин-кетин Христиан қўшиқлар айтиб келаверди. Кейинги икки ҳафта давомида у ишлари билан кам шуғулланди. У ҳорғин ва руҳи тушкун аҳволда эди. Қудратли етти фаришта ҳузурида бир ҳафтани ўтказиб, кундалик дунёга қайтиш экзотик жойларда дам олишдан кейин зерикарли ишга қайтишга ўхшар эди ― буни бошидан ўтказиш қийин эди. У ҳаяжонли бир ҳафта давомида, руҳий тил билан айтганда, тоғ чўққисида турган ва Исо Масиҳ Ўзини Олий Илоҳийлик сифатида, Ўзи учун бутун яратилганларни Тангриси сифатида очиб берганини кузатиб турди. Масиҳ барча яратилганлар оқибат натижада У Ўз Келини деб атайдиган одамларга уйланиши учун Унинг буюк мақсад-муродини бажаради. Худонинг бу етти Руҳи, Библия ёзилганидан бери ҳамма вақт муқаддасларни қизиқтириб келган сирларни очиб берди. Ўша тоғ чўққисидан тушиш ва кундалик вазифаларга қайтиш, худди уйғониш йиғилишига черковга бориш ва ундан уйга қайтиб, молхонани гўнгдан тозалашга ўхшар эди.

У ҳар кун Худодан, энди нима қилиши кераклигини сўраб, ибодат қилди. У бирор аниқ жавоб олмади. Бу уни маъюсликка туширди. Апрелда у икки марта Нью Мексико штати, Альбукерк шаҳрида ваъз қилди ва бир мартадан Аризона штати, Сьерра Виста ва Финиксда ваъз қилди. Шундан кейин у таътилга кетди ва Билли Поль билан шимолга, Британия Колумбиясига жўнаб кетди. Рой Роберсон, Фред Сотманн ва Бэнкс Вудлар уларга Бад Саусвикнинг кулбасига келиб қўшилишди ва у ердан уларни Бад бир ҳафтага отларда балиқ овига олиб кетди.

Уйга қайтишда бешта эркак Канада орқали колонна бўлиб кетишди. Қўшма Штатларга киришдан олдин, колонна иккига бўлинди ― Роберсон, Сотман ва Вудлар Жефферсонвиллига борадиган яқин йўлдан шарққа қараб кетишди, Билли ўғли билан жанубга, Аризона штати томонга бурилиб кетишди. АҚШ билан Канада чегарасидан ўтиб олгач, улар яна тўрт соатга яқин юриб, Монтана штати, Хелен шаҳрида тўхтаб, меҳмонхонада тунадилар. Кейинги куни эрталаб соат тўртта туриб, пикаплари двигателини қиздирдилар ва тонг отмай Хелендан чиқиб кетдилар. Машинани биринчи Билли бошқарди, шу учун Билли Поль пальтосини буклаб, ён томон деразаси билан боши орасига қўйиши билан уйқуга кетди.

Билли яна ўша, таътилга кетишигача бўлган тушкун аҳволга тушди. Ибодат қилди: “Худойим, нима учун Сен бу хизматга, уни тўғри бажариб биладиган бирор бошқа одамни чақирмайсан? Мени кечир Раббим, аммо мен Сени панд бериб қўйдим. Мен одамларни менга қулоқ солдиролмайман”. Ёнидан тоғлар, ўтлоқлар, ёвонлар ўтиб борар экан, у ўйлади: “Мана, 30 йилдирки Хушхабарни ваъз қиламан. Охирги 16 йил давомида Раббий менга айтганидан бошқа ҳеч нарса қилмадим. Мен Унга шунчалик яқин яшашга ҳаракат қилдимки, Унинг иродаси бўлмаган ҳеч қайси жойга бормадим ва ҳеч нарса гапирмадим. Ҳар бир қилган ишимда Исо Масиҳ У кеча қандай бўлган бўлса, бугун ҳам худди Ўша эканлигини исботлади, ва шунга ҳам қарамай, кўпчилик черковлар мен билан ҳеч қандай алоқа қилгилари келмайди. Яхши, агар улар менинг мактубимни эшитишни истамаса, унда уларни бунга мажбур қилиб бўлмайди. Мен фаолият майдонидан кетаман, холос. Мен Шимолий Британия Колумбиясига жўнаб кетаман ва Бад билан бирга профессионал йўл кўрсатувчи бўламан. Мен болаларим ва Меда билан ўша ёққа таътилга боришни гаплашаман ва улар ўша кулбага келгач, шундай дейман: “Мен бу ерларни шундай севаманки, шу учун биз яна бирор ёққа боришимизга ҳожат йўқ. Келинглар, шу ерда қоламиз”. Мен соқолларимни ўстираман ва ҳақиқий тоғлик бўламан, баҳорда, ёзда балиқ овлайман, кузда ов қиламан, қишда қопқонлар қўяман.

“Одамлар мени пайғамбар дейди. Мен ўзимни ҳеч қачон пайғамбар деб ҳисобламаганман, аммо одамлар мени ҳали ҳам пайғамбар дейишаяпти. Яхши, агар мен пайғамбар бўлсам, унда мен Илёс билан Яхё яшаганлари каби, дашту-биёбонда яшашим керак. Агар Худо мени одамларга мактуб келтиришимни истаса, мен цивилизацияга қайтаман, лекин қолган вақтлар мен балиқ овлаб биламан”.

Пикапининг ёқилғи датчиги аста-секин нолга тушди. Соат еттиларга яқин Билли тоғ ён бағридаги кичикроқ шаҳарча бензоколонкасига кирди. Бензобакни тўлдиргач, у машинани ресторан олдига тўхтатди ва ўғлини нонуштага уйғотди. Ресторанда аллақачон ўн беш одам овқатланаётган эди, уларнинг айримлари стойка олдидаги стулларда ўтиришар, қолганлари бўлса баланд тўсиқли хоналарда ўтиришганидан, уларнинг боши учлари тўсиқлар устидан кўриниб турар эди. Билли ва Билли Поль кабина (хонача)лардан бирига ўтиришди. Билли Поль ўзининг оладьесини сироп билан ҳўллар экан, Билли йўлни кесиб ўтиб, ресторанга келаётган бақувват гавдали одамга эътибор берди. Тез орада у эшикдан кирди, у стойкага келиб стулга ўтирар экан, унинг темир шпор қоқилган кенг қоп-қора этиги шилдирар эди. Бу одам олтмишларда бўлса керак, деб ўйлади Билли. У дағал пахта ип материалдан тикилган кўк куртка ва кўк комбинезонда эди. Ҳурпайган оқ сочлари устидан қора шляпасини қўйиб олган эди. Юзи қалин соқол билан қопланган, чаккалари оқарган ҳам эди.

Бу нотаниш одам Биллида кучли таассурот қолдирди. У ўйлади: “Ана, ҳақиқий эркак. АҚШнинг шарқий қисмидаги сузиш басейнлари олдида шорт кийволиб, тамаки чекиб ўтирадиган баъзи-бир юмшоқ бадан, эринчоқ ва семиз одамлардан эмас. Бу одам кучли ва бақувват, у Худо ҳар бир эркак яшаши керак бўлган ҳаёт билан яшаётган кўринади”.

Нотаниш туриб овқатланадиган жойда ўзига оладье буюртирганида, уни бурни қичиб қолди чоғи, “Апчхи!” деб қаттиқ акса урди-ю, ҳеч қандай узр сўрамади.

Билли тирсаги билан ўғлини салгина туртиб, деди: “Билли, мана бу одам менинг кўнглимдаги одам. Аслида, келажакда мана қандай бўлмоқчиман”.

“Ой, дада, сен унга ўхшамоқчимассан”, ― деди Билли оғзига охирги оладьени сола туриб. Уларга қўшни хоначадан иккита қари одам турдилар ва нонушта учун тўлаб қўйиш мақсадида, гандираклаб-гандираклаб кассага боришди. Поль билаги билан туртиб, отасига деди: “Дада, мана бу икки одам сен билан Флетчер тоғамга ўхшаб кўринади”.

Бу чинданам шундай эди. Билли бундай ўхшашликдан ҳайрон қолди. Улар ҳақиқатдан ҳам худди у билан Флетчер 20 йилдан кейин қандай кўринсалар, шундай кўринар эди. Фақат бу одамлар кечани бир-бирига суқулиб, гулхан ёнида ўтказган, дайдиларга ўхшар эди. Кийимлари ҳам ғижимланиб, кир бўлиб кетган эди. Улардан бири икки чашка кофе ва иккита бўғирсоқ учун йигирма центни ирғитди. Кейин улар базўр оёқда турганча, битта-битта қадам босиб, кўчага чиқишди.

Билли Поль отасига диққат қилиб қараб турди. “Нима бўлди сенга?”

“Ҳеч нарса”, ― деди Билли, бу дегани: ҳеч нарса, бу шундайки, уни на бармоқ билан кўрсатиб бўлади, на тушунтириб.

Улар пикапларига қайтганларида, Билли Поль сўради: “Сен яна ўзинг машина ҳайдайсанми? Мени ҳалиям уйқум қочмади”. Бир мил ўтмай Билли Поль ухлаб қолди. Билли тоғ йўлдиа соатига 55 милдан (88 километр) юрар эди. У бу шаҳарчадан 20 миллар узоқлашганида, кимдир унга гапирди ― унинг ҳаёлида эмас эди, аммо ҳақиқий овоз, уни пикапи кабинаси ичидаги ҳавони титроғи билан тўлдирган товуш эди у. Бу Билли Полнинг ҳам овози эмас эди. Бунинг устига Билли Поль эшикка сурилиб тушган, уни боши пальтосидан қилиб олган ёстиқчада ётар ва у ҳар бир дақиқани уйқусини олиш учун, мудраб ўтказар эди.

Овоз деди: “Агар сен ўз режаларингни амалга оширсанг, сен ҳам охири ресторанда кўрган шу икки одамдай бўлиб, тугайсан. Мен сенга берган тушингдагига ўхшаган гадойдек дарбадар бўласан. Хотининг сени ташлаб кетади. У у ерда, тоғларда яшамайди”.

“Раббим, мен бундан тугашини истамайман, аммо мен ҳозир яшаётганимдан норозиман. Мен бирор бир бошқа нарса қилмоқни истайман. Агар Сен мени пайғамбар бўлишга чақирган экансан, нима учун мен Сенинг бошқа пайғамбарларинг яшаганларидай ёввойи жойларда яшайолмайман?”.

“Улар Эски Аҳднинг пайғамбарлари эди. Сен улардан кўра анча юқори хизматни бажариш учун чақирилган эдинг. Масалан, сенда инъомлар улардагидан кўра кўп. Сен Ҳаворийлар қилганидек Хушхабарни ваъз қилишга ва касаллар учун ибодат қилишга чақирилгансан. Нима учун сен ҳар доим Мен сени бошқаришимни кутасан? Қани сенинг мукофотинг? Мусога ўхшаб сен ҳам Менинг халқимга ачинишингни йўқотиб қўйиш хавфи остидасан ва Мен сени нима мақсадда чақирганимни унутаяпсан”.

Сукунат яна бир миля ортда қолди. Қор кела бошлади.

“Билли”, ― чақирди у. Жавоб бўлмади. Овозини кўтариб у яна чақирди: “Билли!”

Билли уйқисираган товушда деди: “Нима истайсан?”

«Бироз олдин скен мен билан гаплашдингми?»

«Йўқ. Нима учун?»

«Кимдир мен билан гаплашди. Мен бу сенми деб ўйлабман».

Билли Поль унга ҳайрон бўлиб қараб турди, кейин эса у яна кўзларини юмди. Билли ўз вазифасидан оғиб кетишига қанчалик яқин келганини ўйлар экан, жимжитликда яна бир миля ўтиб кетди. Бу бошқа такрорланмайди! У сўради: «Раббий, бу энди нима бўлиши мумкин?»

«Ўз вазифангга қайт», ― деди Овоз. “Мен сени бошда чақирганида, сенга хушхабарчи хизматини қил демаганмидим? Мен сенга айтдим: Яхё Чўмдирувчи Масиҳнинг Биринчи Келишини эълон қилиши учун юборилганидай, сен ҳам Унинг Иккинчи Келишини эълон қиласан. Яхё пайғамбардан ҳам юксак эди. У Менинг Аҳдимнинг элчиси ҳам эди”.113

113 Матто 11:7‑11; Луқо 7:24‑28

Унинг онги жуда ҳам кўп фикрлар билан банд эди. Майдонлар ва тўсиқлар ёнидан ўтиб кетиб бўлгач, унга аста-секин бу сўзларнинг маъноси очила бошлади. Чўлда якка ўзи ажралиб яшаган ҳолда Мусо қандай қилиб Худонинг халқига эришар эди? У бундай қилолмас эди. Худога фойдаси тегиши учун, Мусо Мисрга келиши керак эди. У ҳам худди шундай, агарда у ёввойи жойларга кўчиб келиб яшаса, фойдасиз бўлишлигини тушуниб етди. У яна ўша ваҳийни, Бранхам Чодирига бурчак тошини қўйган куни кўрган ваҳийни эслади. Худо унга Илоҳийлик хусусида ягоналик ва троица тарафдорлари таълимотини ифодалайдиган, икки қатор дарахтлари бор мевазор боғни кўрсатган эди. Билли бу икки бир-бирига зид таълимотлар орасида, чегарасида туриб, ҳар бир қаторнинг ҳар бир дарахтидан новдача синдириб олди ва уларни хочнинг яқинига ўтқазди. Бу новдалар шу заҳотиёқ шундай баланд бўлиб ўсдиларки, уларнинг учлари осмонда кўринмай кетди ва улар уни мўл-кўл мевалари билан кўмиб ташладилар. Ундан кейин Худо унга “хушхабарчилик хизматини бажаришини” буюриб, Тимофейга 2-мактубнинг 4:1‑5 оятини кўрсатди. Худди шу Ёзувнинг жойи: “шундай вақт келадики, одамлар соғлом таълимотга чидаш беролмайдилар”, – деб огоҳлантирарди. Ёзувнинг мана шу жойи унинг ҳаётида қандай бажарилаётганини, Билли энди билди. Худо унга, “...ўз хизматингни сидқидилдан ижро этгин”, ― деди. У тўхтамаслиги керак, у боравериши керак, Каломни ваъз қилишда ва ўргатишда давом этиши керак. Уни эшитадиган ва Хушхабарга ишонадиган одам топилади.

У шу хулосага келиши биланоқ, бу Овоз шундай деди: “Мана, Мен сенга абадий белги бераман. Ғарбга қара”.

Билли ён томон шишадан шоссенинг ғарб қисмидан кўтариб турган тоғлар занжирига қаради. “Мен бунда абадий аломатни кўрмаяпман”

“Сенинг исминг уларни устида ёзилган”

Пикап кабинаси жуда исиб кетди. Билли қўллари терлаб кетганига эътибор берди. У тезликни туширди ва диққат билан чўққиларга қаради.

Билли Поль туриб ўтирди ва сўради: “Нима қилаяпсан?”

“Билли, нимадир бўлаяпти. Хатоимни нимада эканини ва қандай қилиб мен Худога панд бериб қўйишимга озгина қолганини биламан”.

Кутилмаганда йўл ва тоғлар минг-минглаб одамлар билан ― кўрлар, чўлоқлар, касаллар ёки бошқа муҳтожлари бўлганлар билан тўлиб кетди. Билли орқа томонда баркамол гўзал овоз куйлашини эшитди:

Нопок! Нопок! Қичқиради қийналиб мохов,

Кар, гунг, ёнида турарлар чорасиз:

Безгак авжида, касаллик қурбонини босар,

Шунда Исо келди ва қўрқувларни қувди.

Исо келган пайти, васваса солувчи кучи синади.

Исо келган пайти барча кўз ёшлари қурийди.

У тушкунликни олади ва ҳаётни шон-шарафга тўлдиради,

Чунки доимо бирга бўлиш учун Исо Келганида барчаси ўзгариб кетади.

Ваҳий ғойиб бўлгач, Билли йўл чеккасига чиқиб тўхтади. Шишани туширди, ўзидан ғарб томондаги тоғлар занжирига қарай бошлади. У ерда унчалик баланд бўлмаган чўққи бор эди, битта чўққи баландроқ, ундан кейинги чўққи сал пастроқ, яна бир баланд чўққи, ундан кейин булутларгача юксалиб турган охирги баланд чўққи олдидан, охирги паст чўққи бор эди. Билли деди: “Раббий, бу нимани англатади, мен тушунмаяпман?”

“У ерда нечта чўққи?”

“Еттита”.

“Сенинг исмингда нечта ҳарф?”

«В-и-л-л-и-а-м М-а-р-р-и-о-н Б-р-а-н-х-а-м — учаласида ҳам еттитадан ҳарф».

“Мана бу учта чўққи қолганларидан баланд эканлигига эътибор бер. Улар сенинг хизматингдаги биринчи, иикинчи ва учинчи силтовни билдиради. Уч ― бу тугаллик сони, етти эса ― баркамоллик, мукаммаллик сони. Агар сен қачон бўлса ҳам ўзингни қисматингга, вазифангга шубҳа қилсанг, шу ерга қайт ва Мен нима дедим, эсла”.

Очиқ шишадан қорчалар тушар ва шу заҳоти эриб кетар эди. Биллининг кўзлари энг юқори чўққига қадалганди. Билли Поль ўтирди ва кўзларини ишқалади. У деди: “Дада, шарққа қара”.

Шарққа бурилиб, йўл яқинида оч-кулранг тутун девордай бўлиб бурқсираб кўтарилаётганини, қайсики у юксакликдаги кулранг қор булутларига қўшилиб кетаётганини кўрди. Билли ахлатхонани кўрди. У даҳшатли хато қилиб қўйишига озгина қолганини ўйлаб, ич-ичидан қалтиради.

Тусонда яшаган вақтида Уилльям Бранхам муҳтарам Спенсер Веддл пастори бўлган Норс Стоун Авеню, 2555 даги Худонинг Марказий Ассамблеяси черковига тез-тез бориб турди. Баъзан Билли Меда билан Джин ва Мэри Норманнларникига кириб, уларни черковга олиб боришар эдилар. Бир куни, якшанба, май ойи эрталабида Билли ва Меда Норманнларнинг уйига эртароқ келишди. Шунда Джин токи улар черковга кетишга тайёр бўлгунларича, уларни озгина уйда ўтириб туришларига таклиф қилди. Билли меҳмонхонадаги кушеткага ўтирди. Джин уни ёнидаги стулга қўнди. Уларни ўрталаридаги кофе столида Ҳаёт журналининг 1963 йил 17 ноябрь сони ётар ва унинг муқовасида ўзининг янги хотинига жилмайиб турган Нью-Йорк Штатининг губернатори Нельсон Рокфеллер сурати бор бўлиб, мақола “Бахт” деб номланган эди.114 Джин журнални олди, унинг учинчи саҳифасини очди ва “Юқорида ғалати ҳодиса” деган сарлавҳага етгунича, қараб-қараб бораверди.

114 Ҳаёт, 17 май, 1963 й. (54-том, №20)

Ой нурли камалак булутли гардиш сурати, тинчлик бермайдиган ва ҳақиқий бўлишлиги учун жуда ҳам ғайриоддий... 111-саҳифа

Журнални 111-саҳифагача очиб, кечаси Гаваяда олинган, камалакнинг рангли суратига қараб туриб, у қисқагина пауза қилди. Ёзилган текстнинг таърифлашича, ой нурида пайдо бўлган камалакни табиатда кўриш жуда қийин (суратга олинганни ҳисобга олмаса), чунки унинг пайдо бўлиш учун жуда ҳам нодир атмосфера шароитлари талаб қилинади. Сарлавҳа шундай номланган эди: “Ой нурли камалак...” Бир бет ағдариб, сурати бор 112-саҳифани очиб, Джин: “... ва юқоридаги сирли булутли айлана” ― деган навбатдаги сарловҳани ўқиди. Мана шу бетда Аризона штатининг турли жойларидан битта булутнинг тўртта сурати бор эди. Учта кичикроқ оқ-қора сурат ўнг томон пастроқда жойлаштирилган эди. Тўртинчи фотосурат саҳифанинг қолган жойини эгаллаган эди. Бу каттагина рангли фотосурат бўлиб, у булутнинг нозик чизиқларини шундай ёрқин кўрсатиб турганидан, улар қоп-қоронғи кўм-кўк осмонда нурланаётгандай кўринар эди. Бу “кольцо” деб ёзиб қўйилган эди, аммо муаллиф, булутнинг ўртасида осмон кўриниб турадиган улкан кенглик борлигини кўрсатиш мақсадида, бу сўзни ноаниқ ишлатган эди. Агар булут кольцо ҳалқа сингари бошланган бўлса, энди бўлса у анча ўткир формага ўхшаб чиқиб турган эди. Булут яп-ялонғоч чўл ландшафти устида (пар урар) сузар эди. Фотосуратларда бошқа ҳеч қандай булутлар кўринмас эди.

Бу фотосуратни Биллига узата туриб, Джин сўради: “Сен бирор вақт бунга ўхшаган бирор нимани кўрганмисан?”

Билли бир минутча фотосуратни ўрганди-да, шундай деди: “Сен буни пирамида формасида эканига эътибор бергандирсан деб ўйлайман?” Кейин Билли ичида сарлавҳани ўқиб чиқди. Унда шундай дейилган эди.

Гигант буғ ҳалқасига ўхшаб, осилиб турганича, 28 февралда йирик булут Аризона штати, Флагстофф устида қуёш ботиш томонида пайдо бўлди ва узоқ вақт илмий сир бўлиб қолмоқда. Булутнинг ғалати формасига ва унинг улкан ўлчамидан ҳайрон бўлиб қолган гувоҳлар турли вақтларда ва штатнинг турлича жойларидан мана шу тўрттача ўхшаш фотосуратлар қилдилар. Доктор Джеймс Макдональд, Тусондаги атмосфера физикаси Институти метрологи, фотосуратларни йиғди. Уларни тригонометрик ҳисоблашлар учун асос сифатида ишлатиб, у булут ҳеч бўлмаса минимум 26 миль (41 834 метр) юқорида ва унинг ўлчами энига 30 миль (48 270 метр) ― “булут бўлишлигидан кўра анчайин юқори ва катта”, ― деб, ҳайрон қоларли хулосани қилди. Реактив самолёт суратга олишлиги учун ҳалқа жуда ҳам юқорида эди ва Доктор Макдональдга қанчалик маълум бўлишича, ўша куни ракеталар, ракета ташувчи самолётлар ёки бомбалар синалмаган эди. У умид қиладики, кимда ҳали ҳам фотосуратлар бўлса, улар унга суратларни бериб турадилар, чунки у 26 миль (41 834 метр) юқорида турган ушбу булут ҳақида кўпроқ фактлар, маълумотларга эга бўлишни истар эди. Чунки бундай баландликда булутни ҳосил қиладиган ҳеч қандай сув буғлари йўқ эди.

Журнални ёпаётиб, Билли сўради: “Джин ака, мен шуни олсам бўладими?”

“Албатта, Билли ака, ўзинг билан олавер уни”.

Кейинроқ ўша ҳафта Билли уйидалигида “Ҳаёт” (журнали) ойномасини очди ва яна шу фотосуратни қараб ўрганди. Унинг онгида худди ўша фаришталарнинг ўзи эканига шубҳаси йўқ эди. У фаришталар у 8-март куни Тусондан Тусондан шимоли-шарқда пикари чўчқалари ови пайтида унга учрашган эдилар. У уларни кўз очиб-юмгунча абадийликдан учиб келганларини, уни ўзлари ораларига олганларини, унинг қўлига қилич бергани ва унга шарққа қайтишини ва етти муҳр билан муҳрларган Китобнинг сирларини ваъз қилишини айтганларини унутолмаган эди. Улар уни ерга қайтаргач, улар оқ парга айландилар ва осмонга кўтарилиб, мана шу фотосуратда кўриниб турган ўша пирамида шаклидаги булутни ҳосил қилдилар. 8 март куни улар тиниқ, булутсиз осмонда эриб кетишди, аммо уларнинг борлиги, ҳисси у билан бирга юрди ва “Ҳаёт” журналидаги мақолада бу фотосуратлар 28 февралда олинган дейилган эди. Ўз-ўзидан бу ҳайрон бўладиган нарса эмас эди. Кўпинча Худо Ўзининг буюк ишларини ерда бўлиб ўтишидан олдин осмонда эълон қилади, билдиради.115 Бу суратлар қилинганидан нақ етти кундан кейин, худди ўша фаришталар сансет тоғида унга учрашдилар ва яна бир бор ушбу булутни ҳосил қилдилар. Бироқ “Ҳаёт” журналидаги унга ҳеч тинчлик бермаётган ушбу катта рангли сурат билан қандайдир каттароқ бир нарса боғланган эдики, уни у тўлиқ тушунтириб беролмас эди. Кутилмаганда ушбу сирли, аммо таниш бир овоз ғойибдан ва ҳамма томондан унга гапирди. У деди: “Буни ўннгга бур”.

115 Чиқиш 13:21;24:15‑18; 34:5; 40:34‑38; Левитлар 16:2; Сонлар 9:15‑22; 2-Паралипоменон 5:13‑14; Санолар 19:1; 50:6; 97:6; Матто 2:2; 24:30; 26:64; Марк 13:26; 14:62; Ҳаворийлар 1:9; Ибронийларга 12:1; Ваҳий 1:7; 10:1‑7

“Мен унга тўғри қараб турибман деб ўйловдим”, ― Билли ўйланиб қолди. “Эҳтимол бу Овоз уни ўнгга буришни айтаётгандир”. У журнални соат стрелкаси бўйича чорак миқдор бурди ва булутни Исо Масиҳнинг ерга қараб турган сиймосига айланганини кўриб, ҳайрон бўлди. У нигоҳини “Ҳаёт” журналидан олиб, Генрих Гофманнинг ўзининг деворида осиб қўйган “Масиҳ 33 ёшда” картинасидаги Исонинг портретига қаратди. У шу ноёб картина нусхасини доим уйида сақлар, чунки бу унинг 1933 йилда кўрган Исонинг ваҳийсини эслатар эди. Гофманнинг “Масиҳ 33 ёшда” картинаси, Исони у Уни кўрган бошқа ҳар қандай картинасидан кўра кўпроқ эслатар эди. Энди Масиҳнинг ўшанда кўрган боши Аризона устида осмонда етти фаришта билан кўрсатилган эди. Энди Масиҳнинг суратга олинган ва “Ҳаёт” журналида уни бутун дунё кўриши учун босилган ўша боши Аризона устидаги осмонда етти фаришта орқали кўрсатилган эди.

Кейинроқ у бу фотосурат ҳақида Аризона штати, Шривпортда қилган ваъзи вақтида гапирган эди. У шундай деди: “Менинг У ҳақида мактубим худди Худо ҳақидаги мактубим ҳақиқатлигини тасдиқлаш учун Исо Масиҳни оппоқ Фаришта париги билан кийдирилганига эътибор беринг. У ― Коинотнинг Олий Ҳаками, еру-осмоннинг Олий Ҳаками. У ― Худо, ва Худодан бошқа ҳеч ким. У ― Худо Ўғли деб аталган, одам қиёфасида намоён бўлган, Ўғилнинг ниқобида яширилган Худо. Бизнинг мактубимиз Ёзувга мувофиқ бўлган, хизмат деб ҳисобланган. Ўшанинг Ўзи, кеча, бугун ва абадий Ўзи бўлганнинг Ҳозирлиги билан тасдиқланган мутлақо ҳақиқатдир. Шу учун 7 муҳр ҳақиқатдир, биродарлар. Сиз уларга қўшилмаслигингиз мумкин, аммо фақат ўтиринг ва уларни очиқ юрак билан ва очиқ ақл билан ўрганинг, ва Муқаддас Руҳга сизни бошқаришига қўйиб беринг”.

Унинг болалари июнда мактабдаги ўқишларини тугатгач, Билли оиласини ёзда Жефферсонвиллига олиб кетди. Албатта хотини ва болалари ўзларининг олдинги уйларини ва дўстларини соғингандилар. 1963 йил 23 июнда Билли Бранхам Чодирида “Бурилишда................ туриш” деган ваъзини қилиб, унда у Худо уни қандай қилиб хизматини қолдиришига қўймаганини тушунтирди. У ўз йиғилишига деди: “Мен майдонга қайтаман. Мен Худога токи ўлим мени озод қилгунича бўйсунаман. Менга шуни айтишимга қўйинг ― мен Исо Масиҳ бирор бир хатоликсиз намоён бўлишини кўришни истар эдим, ва бу нарса менинг юрак сирларини фарқлаш хизматимда бўлиб ўтди. Ва бу нарса бу ерда, черковда ва келгусида ҳам маълум бўлсин: агар Худо инсонни трубадан ўтказган сингари олдинга сурса, у одамнинг ўзи эса, токи Худо унга айтмагунича ҳеч қандай уринмаса, ҳаракат қилмаса, мана ўша одамда ҳеч қанақа имон йўқ. Бу, Худо одамни нимагадир олдинга суради. Менинг хизматимни шундай жойга етказиб келдики, бу ерда ҳеч ким Бунга қарши ҳеч нима дейолмайди. Шу моментдан бошлаб мен имон билан олдинга ҳаракат қилишим лозим. Мен ибодатлар қиламан, қўлимдан келган энг яхшисини танлайман, ва ундан кейин шуни амалга ошираман. Биз одам зоти хатолар қилиши мумкинлигини биламиз, аммо Худо хато қилиб билмайди. Мумкин, биз кутаётган ўша буюк вақтлар яқинлашаяпти. Мумкин, бу нарса Илоҳий Севгида буюк ғалабага олиб келар. Мен биламан, олдинги маррага ташланиш ва одамлар учун ҳал қилувчи бурилишда туриш учун Худонинг муҳаббати талаб этилади”.

Кейинги ҳафтада у Арканзас штати, Хот Стрингсдаги элликчиларнинг чодирли йиғилишида тўрт марта ваъз қилди. Жума кечқурун чодирдаги йиғилишда у яна Матто баён қилган Хушхабарнинг 12:42 ояти бўйича ўқиди. У ерда Исо: “... Ва мана, Сулаймондан буюкроғи шу ердадир”, ― деган эди.

Бу ваъз унга Сулаймонни эслатди. Шанба эрталаб у Жефферсонвиллига қараб шимоли-шарқ томонга кетар экан, Билли Исроилнинг бу қадим подшоҳи ҳақида ўйлашда давом этди. Шоҳ Сулаймон 1000 та ўз хотинлари ва тинч шоҳлиги билан Исо Масиҳнинг Минг йиллик шоҳлигининг рамзи эди. Исони мингта хотини (руҳан айтганда) бўладики, улар барча етти черков даврларидан ҳақиқий имонлилар бўладилар. Биллининг фикрлари Адан Боғидаги биринчи никоҳга қайтди, ундан кейин бутун Библия бўйлаб уни ҳайратга солган ўша пайтгача, қачонки Худо унга никоҳ ва ажралиш ҳақида ҳаммасини тушунтирган пайтигача олдинга интилди. Ҳаттоки у Жефферсонвиллидаги пастор уйига етиб келганидан кейин ҳам бу фикрлар уни тарк этмади. У никоҳ ва ажралиш ҳақидаги ҳақиқат унинг дўстларига ва издошларига қандай таъсир қиларкан, деб ўзига савол бериб, бу ҳақида ўйлайвериб, ярим тунгача ухламади. Гўё Муқаддас Руҳ унга: “Никоҳ ва ажралиш бўйича ваъз қил, ваъзингни плёнкага ёз ва уни бир томонга олиб қўй”, ― деяётгандай эди. Шунга қарамай, 1963 йил 30 июли, якшанба эрталаб қуёш чиққани пайтида у мана шу мавзуда ваъз қилишга тайёр эмас эди.

Бунинг ўрнига ўша эрталаб у “Учинчи чиқиш” деган ваъзини қилди. Унинг Ёзув жойи Чиқиш 3:1‑12 да эдики, у ерда Олов Устуни ёнаётган бутада Мусо билан учрашди ва унга Мисрга қайтишни ва Исроилликларни қулликдан қутқаришини айтган эди. Мусо буни қилишга қурби етмаслигини айтганида, Худо унга аломат берди. Билли ўқиди:

Ва У (Худо) деди, Мен албатта сен билан бўламан; ва бу сени Мен юборганимга сен учун белги бўлади; сен халқни Мисрдан олиб чиққанингда, сен Худога мана шу тоғда хизмат қиласан.

Худо унга худди етти тоғ чўққисини абадий белги, аломат қилиб бергани каби, Худо Мусога тоғни абадий белги сифатида берганини мана шу лаҳзагача англамагани учун, ҳайрон бўлиб туриб, жим бўлиб қолди. Ўзини қўлга олгач, у ваъзини давом эттирди.

Чиқиш деган сўз одатда кўплаб одамларни чиқиши, кетиши ёки кўчиши маъносини англатади. Тарихан олганда кўплаб халқлар кўчганлар. Билли учта катта чиқишлар ҳақида гапирди, қачонки Худо Олов Устуни формасида одамларни қулликдан чақириши ва уларни озодликка чақириш учун пастга тушиб кетган эди. Биринчиси, албатта, табиий чиқиш эди. Бу, қачонки Мусо Исроил халқини Мисрдаги қулликдан чиқариб ва уларни Канъон ерига олиб кирганида бўлган эди. Бу чиқиш вақтида Мусо (пайғамбар, Худо томонидан чақирилган) одамлар уларни аслида ким олиб бораётгани хусусида адашмасликлари учун, у, яъни Мусо Олов Устунининг ғайритабиий аломати билан бошқарилар эди. Улар ўз чиқишларини ўз эшиклари пештоқига суртилган қўзининг қони ҳимояси остида бошладилар.116 Билли, Худо ҳар бир эркак ёки аёл билан учрашадиган ягона жой, бу Қўзининг тўкилган қони остида эканлигини таъкидлади. (Қурбонлик Қўзиси). Адан боғида шундай бўлган эди ва бу ҳеч қачон ўзгармади. Худонинг қадим Исроил кунларида бирор-бир киши билан бирдан-бир учрашган жойи, бу қурбонлик қўзиси қони остида бўлган эди. Бугун У ким билан бўлмасин, учрашаётган ягона жой бу ― деноминацияларда эмас, интеллектуалликада эмас, “черковчилик”да эмас, ― балки Ҳаёт ва ҳар бир имонли учун мулоқот мавжуд бўлган Худонинг Қўзиси (Қурбонлиги), Исо Масиҳ Қони остидадир.

116 Чиқиш 12

Иккинчи чиқиш руҳий эди. Исо (Худо-Пайғамбар) яҳудийлар Мусо амрларидан қурган дин системасидан одамларни чақирди. Исо қийналганларни Унинг оромига киришига чорлади.117 У имонлилар учун Ваъда этилган Ердир. У деди: “Мен Йўл, Ҳақиқат ва Ҳаётдирман; Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди”.118 Исо Худодан келганлигини ва Худога қайтишини билар эди.119 Исонинг ўлими, дафн қилиниши ва тирилишидан кейин Тарслик Савл деган одам Дамашққа кетаётганида, Мусонинг олдида пайдо бўлган ўша Олов Устунини кўрди. Савл Яҳудий Ёзувларини яхши ўрганган бўлганидан, у: “Ё Раббий, Сен кимсан?” ― деди. Олов Устуни: “Мен Исоман”, ― деди.120 Иккинчи чиқиш бошланди. Биринчи чиқишга ўхшаб, иккинчи чиқиш Олов Устуни томонидан бошланган эди. Биринчи чиқиш йўлбошчиси Мусо бўлгани каби, Шоул (ҳаворий Павел) иккинчи чиқишнинг йўлбошчиси эди.

117 Матто 11:28‑30

118 Юҳанно 14:6

119 Юҳанно 13:3

120 Ҳаворийлар 9:5; 26:15

Билли деди: “Худо охирги кунларда учинчи чиқиш бўлишини ваъда берган. Илмий далил-исботларга эга бўлиб ва Руҳнинг ишлари ва гувоҳлиги орқали, бугун бизлар Унинг Буюк Олов Устуни одамларни деноминационализмдан Исо Масиҳ Ҳузурига чақираётган, қайта тирилган Исо Масҳнинг аломатлари ва мўъжизалари билан орамизда ҳаракатланаётганини, аъло ерга боришга ва у ерда абадий яшашга чақираётганини кўриб турибмиз”.

“Дўстларим, мен биродарингизман холос, сизни. Мен буни сизга айтаётганим учунгина фақат ишонманглар бунга; бунга Худо сизга исботлагани учун ишонинглар. У биринчи иккита чиқишда ишлатган Ўша Олов Устунини, У бугун сизларнинг ораларингизда намоён қилди ва буни илмий исбот қилди. Биласизлар “Ҳаёт” журналида ўтган ойда Унинг фотосурати босилган эди”.



Up