Момоқалдироқ сингари ваъзлар
90 БОБ
1963. Ёз
ЎЗ СЎЗИДА СОДИҚ ҚОЛИБ, УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ ўзининг асосий ваъзларини Жефферсонвиллида қилди, у ерда унинг йиғилиши уни шунчалар яхши кўрар эдики, улар бир хизмат вақтида икки-уч соатлаб, баъзан эса ҳатто тўрт соатлаб ўтиришар эдилар. Мактубларини келгуси авлодлар учун плёнкага ёзиб қолдирмаганида эди, Билли бунча узоқ ваъз қилмаган бўлар эди. У керакли вақтда Худо уларни (мактубларини) Ўзининг бош режасига мувофиқ тасдиқлашига ишониб, у ўзида руҳий озуқа тайёрлашга майл сезди.
1963 йил 7 июль, якшанба эрталабида у “Айблов” деган мактубини ваъз қилди. У ўз мавзусини Луқо баён этган Хушхабарнинг 23-боби 33-оятидан ўқиб бошлади: “Бошсуяги деган жойга келганларида, Исони ҳамда ўнг ва сўл томонда иккала жиноятчини хочга михлаб қўйдилар”. Мана шу парчадан у тўртта сўзни ўз мавзуси сифатида олди: “Улар у ерда Уни михладилар”. У ерда ― дунёда энг муқаддас жой; улар ― дунёдаги энг диндор одамлар; Уни ― дунёдаги энг Муқаддас Шахс; михладилар ― дунёдаги энг даҳшатли ўлим формаси. Бу қандай юз бериши мумкин?
Ҳаворийлар 2:22‑23 да Пётр ўз замондошларини айблаб, бундай деган эди: “Эй Исроил эрлари, бу сўзларни тингланглар! Насролик Исо ― қилган қудратли ва ажойиб мўъжизалари асосида Худо томонидан тасдиқланган Кишидир. Унинг орангизда қилган ишларини ўзларингиз биласизлар. Худонинг азалий мурод-мақсади ва чексиз билимига кўра қўлингизга топширилган ўша Одамни сизлар тутиб, қонунсизлар қўли билан хочга михлатиб ўлдирдингизлар”. Ўша ўтган кун ва ҳозирги кун ўртасида параллел ўтказа туриб, Билли деди: “Бугун мен черковларни айблайман. Мен бунга гуноҳкорни айбламайман; мен буни черковга айтаман. Мен бу авлодни Исо Масиҳни иккинчи бор михлаганларида айблайман”. Сиз айтасиз: Мумкин эмас. Исо яна бир бор михланиши мумкин эмас. Ибронийларга мактубнинг 6:4‑6 оятларида мумкин дейилган. “Бир марта зиёни кўрган, самовий инъомдан лаззат олган, Муқаддас Руҳдан баҳраманд бўлган, Худонинг хайрли Каломини ва келажак оламнинг қудратларини тотиб кўрган кишилар агар бундан кейин имондан қайтсалар, уларни яна тавба қилдириб, тузатиш имконсиздир. Чунки бундай кишилар Худонинг Ўғлини янгидан хочга қоқиб, масхара қилган бўладилар”.
33-йилда нима содир бўлганига диққат билан қаранг. Луқо дейди: “У ерда улар уни михладилар”. Нима учун Қуддус ер юзида энг муқаддас жой эди? У ерда маъбад турган эди; ва у ерда алтар турган эдики, бу ерда Левит руҳонийлари халқнинг гуноҳларини ёпиш учун буқалар, эчкилар, қўзилар ва кабутарларни қурбонлик қилар эдилар. Библиянинг таълимотини унутманг ― фақат биргина жой борки, у ерда сажда қилувчи билан Худо қачон бўлмасин учрашади ― бу айбсиз қурбонликнинг тўкилган қони остидадир. Ўша табиий қўзиларнинг қони токи Исо, Қўзи (Қурбонлик) ўлган соатгачагина яхши эди холос. Айнан ўша моментда бу ўзгарди. Худди ўша моментда бу система эскирди ва янги ва тирик йўл билан ― тирилган Худо Ўғлининг Қонига имон билан алмаштирилган эди. Бироқ, яҳудийлар ўзгаришга эътибор бермай, ўзларининг эски одатларидан кўркўрона кетишда давом этдилар. “Бугунги кунда черковлар ҳам худди шундай қиляпти”, ― деди Билли. У яна деди: “ташкил этилган дин ҳукм қилинган ва у Масиҳнинг Сўзини қурбонлик қилаётганлиги исбот қилинган соатдан бошлаб, шу моментдан ва бундан буён Сўз ва фақат Сўз амал қилади. Хочга михланган куни қадимги, эски пасха ўз кучини йўқотди, Масиҳ бўлса бизларнинг Қўзимиз (Қурбонлигимиз) бўлди. Ва ўша куни, деноминациялар Худо Сўзини михлаганларида ва Сўз ўрнига диний таълимотни қабул қилганларида, худди ўша куни Сўз бутун қудрати билан ҳаракат қила бошлади. Бу умуман яқингинада содир бўлди”. (У 7 муҳрни очилишига шама қилди.)
У ерда улар Уни михладилар. Ким эди улар? Улар ўша даврнинг энг яхши тарзда таълим берилган олимлари эдилар. Агар кимдир яхшироқ биладиган бўлса, унда булар ўша фарзийлар, саддуқийлар, руҳонийлар ва раввинлар бўлишлиги керак эди. Улар ўша куннинг хизматчилари ва руҳонийлари эдилар... уларнинг бурчи одамларни ҳақиқатга олиб келиш эди. Қанақанги қарама-қаршилик! Улар Худога сиғинаяпмиз биз, деб тасдиқлар эдилар-у, бироқ, улар тасдиқлаши бўйича сиғинаётган ўша Худони михладилар. Наҳотки бугун ҳам шу нарса бўлиб ўтмаяпти? Бошқалардан яхшироқ бўлиши лозим бўлган хизматчилар ўз кафедралариданр турганча: “Бу фанатизм, бундан узоқроқ юринглар”, ― дея, Сўзни ҳукм қилаяптилар. Шундай йўл тутиб, 1963 йилда Масиҳни михлаяптилар ва худди Исонинг кунларидаги ўша одамлар каби айбдордирлар.
Улар Уни михладилар. Олдин улар Унинг устидан кулдилар ва Уни яширинча урдилар. Ундан кейин Ундан Унинг барча кийимларини тортиб олдилар ва жамоат олдида уялтириш учун Уни хочга осдилар. Билли деди: “Улар ўз диний таълимотлари билан бугун яна ўшандай қилдилар. Улар Уни бирор-бир бошқа даврга жойлаштиришга уриниб, фазл-камолотни ечинтирдилар ва Хушхабарнинг кийимларини ташлаб юбордилар ва шундай қила туриб, улар яна бир бор Уни хочга михладилар”.
Нима сабадан улар Исони михладилар? Ҳасад ва нотўғри тушунчалари уларни шунга ундади. Унинг устидан суд процессини диққат билан қараб чиқинг. Улар Унга қарши қанақа айбларни олдинга сурдилар? Улар Уни Шанбани бузди деб (ором куни) ва У Ўзини Худо қилди, деб айбладилар. (У Худо эди; У дам олиш кунини бузди, чунки У дам олиш кунининг Ҳокими эди (дам олиш кунини). Ўшанда улар Одамда камчилик топдилар, Қайсики У Калом эди. Энди, ҳозир улар одамда амал қилаётган Каломдан, Сўздан камчилик топаяптилар. Ўша шогирдлари қаёқдан билдилар, Исони Масиҳ эканлигини? Улар Унинг ишлари Уни Кимлигини исботлаганидан билдилар. Худди шу нарса ҳозирга ҳам тўғри келади.
Билли деди: “Мен мана шу бағишланган хизматчилар гуруҳини айблайман. Ўзларининг деноминацион таълимотлари билан худди Ўша Худони михламоқдалар, Қайсики уларни айтиши бўйича, улар Уни севадилар, Қайсигаки хизмат қиладилар. Мен бу хизматчиларни айблайман, чунки улар мўъжизалар кунлари ўтиб кетган ва Исо Масиҳ Исмидан чўмдирилиш нотўғри деб ҳисоблайдилар. Сўзни, Каломни диний таълимотлар билан алмаштирганлари учун мен уларни Раббий Исони иккинчи марта михлаганда айблайман. Исо Масиҳнинг Қони уларнинг қўлларида турибди. Улар одамлардан ўзлари беришлари керак бўлган нарсани тортиб олиб, бунинг ўрнига бошқа нималарнидир берадилар, шу билан жамият олдида Масиҳни михламоқдалар. Буларнинг ҳаммасини эса машҳур бўлишлик учун ва овқатланиш талони учундир”.
Ўша ерда улар Уни михладилар. Исо Масиҳ Худо Каломини ўша даврда акс эттириш учун, ўша давр Худонинг ваъдаларини кўра олиши учун, Худонинг тана кўринишида намоён бўлиши эди. Муқаддас Руҳ ҳам бугун худди ўшандагидайдир. Худонинг Бу Руҳи Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадул-абад Ўшанинг Ўзи эканлигини исботлаш учун У, яъни Худонинг Руҳи бирор кишини топишга уриниб ва унга шундай кириб олиб, У мана шу даврда Ўзини акс эттира олиши учун, У Ёзилган Сўзда турибди.121 Исо деди: “Менга ишонган, Мен қилаётган ишларни у ҳам қилади; ва у бундан ҳам буюгини қилади; чунки Мен Отамга бораман”.
121 Ибронийларга 13:8
Одамлар билмайдики, Каломнинг ҳар қандай қисмини рад этиб, улар Масиҳни рад этадилар, чунки У Каломдир. Шунчалик кўп одамлар Католицизм томонидан ўйлаб топилган ота, ўғил ва Муқаддас Руҳ титулларини ишлатиб, сувда имон келтирадилар ва Пётрнинг, “Тавба қилинглар ва гуноҳларингиз кечирилиши учун ҳар бирнигиз Исо Масиҳ номига сувга тушиб имон келтиринглар, ва шундай қилиб сизлар Муқаддас Руҳ инъомини оласиз”,122 ― деган амрини рад этадилар, сувда чўмдирилиб имон келтиришни қабул қиладилар. Қандай қилиб Христиан аёл ҳаворий Павел қоралаганини билиб, яна сочини кесиши мумкин?123 Қандай қилиб Христианка аёл шим кийиши мумкин, қачонки Библия буни Раббий олдида расволик деб турибди?124 Бу ― бунинг озгинасику холос. Қачонки диндор одамлар Сўзнинг бир қисмини рад этадилар, улар “солиҳлардай кўринадилар-у, аммо Унинг қудратини рад этадилар”.125
122 Ҳаворийлар 2:38
123 1-Коринфликларга 11:5‑15
124 Қонунлар 22:5
125 2-Тимофейга 3:15
“Шу учун”, ― деди Билли, ― “мен бу гуруҳ руҳонийларни айблайман. Мен бу наслни Худо Каломи ҳуқуқи билан, Исо Масиҳ Исми ҳақи айблайман: сизлар Уни яна михламоқдасизлар. Ўзингизнинг таълимотларингизни кўкларга кўтариб, сизлар Сўзни, Каломни шундай михлаяпсизки, У одамларга эга бўлиши керак таъсирига, бугун У эга бўлмаяпти”.
Охирида у худди ўша, Пётр қанча олдин қилган чақириғини эълон қилди. Билли деди: “Мен бу авлодни тавба қилишга ва Каломнинг ҳақиқатига қайтишга чақираман. Оталаримиз имонига қайтинглар. Муқаддас Руҳга қайтинглар, чунки Худо ўзгара олмайди. У: “Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади”, ― деганида, У ушбу ваъдаларини абадул-абад бажаришда давоб этаверди.126 Бу ― Унинг Сўзи”.
126 Марк 16617‑18.
Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади: Менинг номим билан жинларни қувиб чиқарадилар. Янги тилларда сўзлайдилар. Қўлларига илон олиб кўтарсалар ёки ҳалокатли бирор нарса ичсалар ҳам, уларга зарар етмайди. Беморларга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кетадилар.
Ўзининг тугатадиган ибодатида у ўзини одамлар учун тўкиб ташлаган, бўшатилган идишга ўхшар, чарчаб қолган ва Раббий олдида эҳтиром ила турганди. У ибодат қилди: “О Худойим, мана энди кўплаб одамлар, бирдан-бир Ҳаёт йўли бўлган, Сенинг Каломингга, орқага, Сенинг Сўзингга ўз йўлларини топсинлар. Ота, Сен биласан, мен буларни шафқатсиз бўлиш учун гапирмадим. Мен буларни севгида айтдим. Илтимос, менинг Худойим, бу одамлар тушунсинлар ва тузалишни қабул қилсинлар. Сен хочда осилганингда, Сен ибодат қилгандинг: Ота, уларни кечир; улар кўрмайдилар ва нима қилаётганини билмайдилар.127 Мен бугун мана шу хизматчилар учун сўрайман, қайсики улар ўз деноминацион таълимотини қабул қилиб, улар яна бир бор Сўзни михламоқдалар ва шу таълимотга Ҳаёт Каломини алмаштирмоқдалар; кейин бўлса Сен тасдиқлаб турган ўша Ҳақиқатни танқид қилаяптилар ― мен мана шу хизматчилар учун ва уларнинг йиғилишлари учун сўрайман, Сен уларни Тўй Зиёфатига яна бир бор чақиришингни сўрайман. Улар бу сафар келсинлар ва кечирим учун баҳоналар қидирмасинлар”.
127 Луқо 23:34
“Худойим, мен сўрайманки, ҳамма жойда, бу сўзлар қаерга бориб тушади (шу ердагилар учун ва буларни плёнкаларда эшитувчилар учун), дунё яратилишидан тайинланганлар, исмлари Қўзининг Ҳаёт Китобида (Қурбонлик Қўзиси) киритилган ҳар бир одамни Муқаддас Руҳ чақиришини илтимос қилиб сўрайман. Улар бугун гапираётган ― ушбу сокин, камтар Овознинг уларнинг юракларига: “Бу – Йўл, Ундан Юринглар,128 ― деб айтаётган Худонинг Овозини эшитсинлар. Шуни ато эт, Ота. Мен буни Исо Исмидан сўрайман”.
128 4-Шоҳлар 19:11‑13; Ишайё 30:21; Еремия 7:23; Колосаликларга 2:6.
1963 йил 17 июлдаги “Павел Масиҳнинг бандаси” деган ваъзида ўз истакларини тушунтирди. Павел Филимонга ёзганида, у мана шу сўз бирикмасини саломлашиш сифатида ишлатган эди. Павел шу мактубни ёзган вақтида, гарчи у зиндонда бўлган бўлса-да, у ўзининг жисмонан қаердалигини назарда тутмаган эди. У Исо Масиҳнинг Сўзига банди эканлигини кўзда тутган эди, чунки Масиҳ бу Калом. Севги Павелни Нажоткор Исо Масиҳга боғлади ― бу шундай чуқур муҳаббат эдики, Павел Исо Руҳи унга нима қилишини айтса, фақат шуни қила билар эди. Худди шундай деб ҳар бир эркак ва аёл ҳақида айтса бўлади, кимки ҳақиқатдан ҳам Раббий Исо билан учрашса.
Энди “Айблов”нинг ваъз қилиш оғирлиги орқада қолгач, Билли бу ёз роҳатланди. Аслида у йилнинг охиригача Жефферсовиллида қолишни ўйлаб қолди. Бу ерда унда унинг ваъзларини қувонч билан қабул қиладиган черкови бор эди, Тусонда эса ҳатто уйда йиғиладиган деса бўладиган ҳам бир черков йўқ эди унда. У Тусонга Раббийнинг буйруғи бўйича борганди, бироқ, мумкин у Раббий унинг у ерда нималар қилишини хохлаган бўлса, барчасини бажаргандир. Эҳтимол, у бемалол ваъз қиладиган жойи, Жефферсонвиллида қолиши керакдир. У хотини ва болаларига шу ерда бахтиёр бўлишларини билар эди, уларнинг жуда кўп дўстлари шу ерда эди.
Қачонки бу ҳақида Меда маълум қилган эди, у хавотирланиб жавоб берди: “Билли, мен сени Худо Аризонага юборганини биламан, аммо У сенга қайтишингни айтгани йўқ. Мана шу мени ташвишлантиради”.
Билли деди: “Мен кўпроқ сен билан болаларимни ўйлагандим. Қаёққа бормайлик, мен Худога хизмат қилмоқчиман”.
Бир неча дақиқадан кейин унинг меҳмонхонаси деворида ниманидир ёзаётган Олов Устунини кўрди. Алангаланаётган ҳарфлар ғойиб бўлганидан кейин ҳам ўша сўзлар уни куйдириб, анча вақтгача унинг хотирасида қолди. Раббий ёзди: “Аризонага қайтиб кет”.
Июлнинг охирги ҳафтаси ичида у билан шахсан суҳбатлашишни истаган 20 одам билан учрашиш учун у бир кунни режалаштирди. Бу одамлар унинг йиғилиши аъзолари эмас эдилар, балки мамлакатнинг ҳар ёғларидан келган эдилар. Биринчи суҳбат бошлангунига қадар у донолик сўраб, бир соат ибодат қилди. Унинг ибодатига жавоб бериб, Муқаддас Руҳ анчайин тезкор ўлчовларга эшик очиб ва унга бугун бериладиган ҳар бир саволни кўрсатди. У ҳар бир саволни ва унга бўлган жавобни алоҳида қоғоз саҳифасига ёзиб қўйди. Ҳар бир одамга ярим соат ажратилди. Бу вақт тугагандан кейин, Билли ёзув китобчасидан юқорида турган варақни йиртиб олди ва уни ҳайрон бўлган одамга бу жавоб Худодан келганини тасдиқлаб топширди.
1963 йил 28 июлида у ўзининг дурдона ваъзини айтди. У етти момоқалдироқнинг бири каби гумбурлади, у “Масиҳ ― Худонинг очилган сири” деган мактубини ваъз қилди. У деди: “Бу ваъз мен айтганларимни нима учун айтганимни ва нима қилган бўлсам, нима учун қилганимни тушунтириб беради”.
У Колосаликларга Мактубнинг Исо Масиҳ ҳақида гапирилган 1 боби 15‑29 оятларидан ўқиб берди:
(15) Исо Масиҳ кўринмас Худонинг инъикосидир. У бутун махлуқот устидан, худди тўнғич сингари, биринчи ўринда туради. (16) Кўкдаги ва ердаги борлиқ мавжудот, кўринадиган ва кўринмайдиган махлуқот, у дунёю бу дунёдаги ҳар қандай тахту тож, салтанату ҳукмронлик У орқали яратилган. Ҳамма нарса У орқали ва У учун яратилган. (17) Унинг Ўзи эса ҳамма нарсадан аввал мавжуд эди. Борлиқ мавжудот Унинг соясида мавжуддир. (18) У Ўз бадани, яъни умматининг бошидир. У ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилгани учун, ҳамманинг илғори ва бошидир. (19) Худо бутун камолотни Унда жо қилишни хуш кўрди. (20) Унинг воситаси билан Худо еру кўкдаги борлиқ мавжудотни Ўзи билан яраштиришга қарор қилди. Хочга михланган қонни инобатга олиб, Худо Ўзи яратганлар билан сулҳ тузди. (21) Мана сизлар ҳам бир вақтлар ёмон ишлар қилиб, ярамас фикрда бўлиб, Худога бегона ва душман эдингизлар. (22) Энди эса Масиҳ Ўзининг инсоний баданини қурбонликка бағишлаб, Ўз ўлими орқали сизларни муқаддас, айбсиз ва нуқсонсиз ҳолда тақдим қилди. (23) Сизлар энди эшитган Хушхабарга қаттиқ эътиқод қўйиб, умидингиздан қайтмасангиз, имонингизда маҳкам, оғишмай турсангиз, бўлди. Инжил Хушхабари осмони фалак остида Худо яратган барча жонзотга етказилди, мен – Павел эса бу Хушхабарнинг фидойиси бўлдим. (24) Мен ҳозирги вазиятда сизлар учун азоб тортаётганимга севинаман. Масиҳнинг Ўз бадани, яъни уммати учун тортган қайғуларини мен ўз танамда тортиб тўлдиряпман. (25) Худонинг менга топшириғи бўйича, мен Масиҳ уммати устидан масъул хизматкор бўлдим, Худо каломини тўлиқ тарғиб қилиш вазифасини ўз зиммамга олдим. (26) Ана шу калом ўтган асрлар ва авлодлардан сир тутилиб, ҳозир эса Худонинг азизларига ошкор бўлди. (27) Худо дунё халқлари учун сақлаган ушбу сирнинг нақадар бой ва улуғворлигини Ўз азизларига очиб беришга рози бўлди, чунончи улуғвор умидимизнинг мағзи – сизнинг ичингиздаги Масиҳ. (28) Шунга кўра, биз Масиҳга ишонган ҳар бир одамни мукаммал ҳолда Худога тақдим этмоқчимиз. Ҳар бир одамга ақл ўргатиб, бутун донолик билан таълим-тарбия бериб, Масиҳни тарғиб қилмоқдамиз. (29) Мен ҳам ана шу мақсадда жон-жаҳдим билан хизмат қилар эканман, менга кучли таъсир қилаётган Раббимнинг қудратига суянаман.
Ҳали атомлар пайдо бўлгунигача ҳосил бўлмай туриб, Худо Ўзининг севимли атрибутлари: Отани, Ўғилни, Қутқарувчини, Шифоловчи ва бошқаларни ифодалаш учун Ўз режасини ишлаб чиқди. У бу режани сир кўринишида тайёрлади ва бу сирни У инсоният тарихидаги ҳамма даврлари давомида аста-секин очаверди. Бутун Библия ўзини Масиҳда очишнинг буюк Илоҳий ниятни ифодалайди, акс эттиради.
Билли деди: “У бутун Библиянинг асосий мавзуси ҳисобланади. Агар сиз Библияни ўқийсиз-у, унинг ҳар бир оятида Масиҳни кўрмайсиз, қайтинг ва уни яна ўқинг, чунки сиз ниманидир ўтказиб юбордингиз. Библия ― бу Масиҳ. У Каломуллоҳ, Сўз. Сиз “Азалда Худо осмон билан ерни яратди”ни ўқиган пайтингиз бу Масиҳ. Кўряпсизми? Биринчи оятдан Ваҳийдаги охирги “Омин”гача ― ҳар бир Сўз Исо Масиҳ ҳақида гувоҳлик беради”.
У шундай тушунтирди: Эски Аҳддаги айтиб ўтилган ҳар бир имонлининг иши маълум бир тарзда Масиҳдан дарак берар эди. Масалан, Мусо Синай тоғига кўтарилганида ва Худодан ўнта амрни олганида, бу Исони Галилеяда, тоғдаги: “Қадимгиларга: “Зино қилма”, ― деб айтилганини эшитгансизлар. Лекин Мен сизга айтаман: ким бир аёлга шаҳват билан қараса ҳам, аллақачон кўнглида у билан зино қилган бўлади”, ― деб айтган ваъзларининг рамзи эди.129 Яхё Чўмдирувчи Исони Иордан дарёсида чўмдирганида, бу Эски Аҳддаги тимсолни ижро этди-ку, у ерда қурбонлик қўзиси ювилиши лозим эди.130 Иос деди: “Сизлар Муқаддас Битикларни* текширасизлар, чунки улар орқали Абадий Ҳаётга эришамиз, деб ўйлайсизлар. Ана ўша Битиклар Мен ҳақимда гуаоҳлик беради”.131
129 Чиқиш 20:14; Матто 5:27‑29
130 Чиқиш 29:15‑18; матто 3:13‑15
131 Юҳанно 5:39
Худо коинотни яратганида, Унинг фикрида уч каррали мақсади бор эди. Биринчидан, У Ўз атрибутларини ифодалаб, одамларга Ўзини очишни истаган эди. У бутун коинот-фазо, вақт ва абадийликни қоплаб, тўлдириб турган Иегова Худо бўлиб, буни қилолмас эди. У шунчалик буюк ва сирлики, ҳеч ким ҳеч қачон Унга тушуниб етолмайди. Қандай қилиб ҳар доим бўлиб турадиган Зотни тушуниш мумкин? Шундай қилиб, У Ўзини Оталигини Инсон Ўғли бўлиб ифодалади. Мана, нима сабабдан Исо Ўзини “Инсон Ўғли” деб ифодалади.132 Худо Ўзини Масиҳда оча туриб, У Ўзини инсон зотлари билан тенглаштирмоқни хохлади.
132 Маттодан мисоллар: 8:20; 9:6; 11:19; 12:8, 32, 40; 16:13, 27, 28; 17:9, 12, 22; 18:11; 20:18,28; 24:27, 30, 37, 39, 44; 25:13, 31; 26:24, 45, 64. Марк, Луқо ва Юҳанно баён этган Инжилда ҳам кўплаб мисоллар бор.
Иккинчидан, Худо одамларда яшашни хохлади ва шу тарзда У Ўзининг Келини деб атаган имонлилар Танасида устунликка эга бўлишни хохлади. Дастлаб У буни Одам ва Момо Ҳавода амалга ошира билар эди; аммо кейин уларни гуноҳ Унинг Ҳузуридан ажратди, бебаҳра қилди. Нима учун Худо Одам ва Момо Ҳавони покиза сақламадийкан? Агар У бундай қилганида эди, унда У ҳеч қачон Ўзининг барча атрибутларини ифодаламаган бўлар эди. У Ўғил, Қутқарувчи, Шифокор эди, буни У фақат Масиҳ орқали ифодалай олади. Кўряпсизми? Ҳаммаси бир бутун бўлиб, яхлит бўлиб мана шу бир Шахсда, Исо Масиҳда бирлашгандир. Худонинг буюк мақсади аввалида Ўзини танада (баданда) Илоҳий тўлиқлик каби, Масиҳда очиш, кейин бўлса тўлаликни уларда устунликка эга бўлиш учун одамларга келтириш эди. (Устунлик ― ҳамманинг устидан устун ҳолат).
Учинчидан, Худонинг нияти Ўз одамларини, Одам ва Ҳаво гуноҳ қилганларига қадар юрганларига ўхшаб, яна У билан куннинг салқинида юришлари учун, Ўз Шоҳлигини Адан Боғидаги аҳволга қайтариш эди. Мана шу моментгача Худо Ўзини черков даврлари мобайнида Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ каби намоён қилиб келди. Ота ва Муқаддас Руҳ бу ўша Руҳнинг ўзидир. Сиз тушундингизми буни? Бу учта Худо эмас; бу Ўзини учта атрибутида намоён қилаётган Ягона Худодир. Худо Ўзини Исо Масиҳда намоён қилди, Қайсики У Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ бўлиб, Худонинг бутун борлиғи тўла-тўкис Масиҳ вужудида мужассам бўлди.133 Энди Худо тўла-тўкис Унинг Черковида (Унинг Келинида) ва У Унга устунликни бераяпти. Худо Ким эди, барчасини Масиҳ вужудига тўкди; ва Масиҳ Ким бўлган бўлса, ҳаммасини У Ўз Черковига тўкиб солади (деноминацияга ўхшаган, гуруҳлар эмас, балки алоҳида бир имонлилар назарда тутиляпти).
133 Колосаликларга 2:9
Отанинг Ўзи, Исо Масиҳ устунликка эга бўлиши керак, деб гувоҳлик берган эди. Пётр, Ёқуб ва Юҳанно Исо билан тоғ чўққисига кўтарилганларида, шогирдлар ваҳийда Мусо билан Илёсни Раббий билан бирга турганини кўрдилар. Мусо қонунни билдирар, Илёс бўлса пайғамбарларни ифодалар эди. Ундан кейин Исо Масиҳни нурдай порлаган ҳолда қолдириб, Мусо билан Илёс ғойиб бўлди. Булут пайдо бўлиб, уни ичидан бир Овоз уларга: “Бу Менинг севикли Ўғлим, Ундан мамнунман. Унга қулоқ солинглар!” ― деди.134
134 Матто 17:1‑4; Марк 9:2‑8
Исо Масиҳ ― бу тўла намоён бўлган Худо. Пётр ўзининг буюк очиқлигини, ваҳийсини олганини эслайсизми? У деди: “Сен барҳаёт Худонинг Ўғли ― Масиҳсан!” – деди. Исо Пётрга жавобан: “Сен бахтиёрсан, эй Юнус ўғли Симон! Бу сирни сен одамлардан уққанинг йўқ, балки осмондаги Отам сенга очиб берган. Мен Ўз умматимни бу тош устида бунёд этаман (тош ― Менинг Ким эканлигимнинг очилганлиги), жаҳаннам кучлари эса ундан устун чиқмас”135 – деди. Эътибор беринг, Исо: “Симон, сен бахтиёрсан”, ― деди. Очиқлик, ваҳий ҳар бир имонлига индивидуа келади, аммо ҳеч қачон бир гуруҳ одамларга эмас. Маълум бир одам билан Масиҳнинг тенглашиши ― бу қачонки эркак ёки аёл Худонинг иродасига шунчалик бўйсунадиларки, бу одамда фақат Калом намоён бўлади. Бутун дўзах бу таълимотга қарши туради, аммо бу ― ҳақиқат.
135 Матто 16:13-18; Марк 8:27-29
Янгидан туғилиш нима?136 Бу сизнинг Исо ― бу Масиҳ экани ҳақидаги ваҳийингиз. Исо Масиҳ (қайсики У Каломдир) сизга Ўзини шахсан очади, шунда сиз янгидан туғиласиз.
136 Юҳанно 3:1‑21; 1Пётр 1:23
Масиҳнинг Танасида кўплаб узвлар бор, ҳар бир одам индивидуал тарзда Худо Руҳи билан бошқарилади, аммо уларнинг барчаси Унинг Сўзи билан бирга баробар юради. Қандай қилиб одам буюк режанинг бир қисми бўлади? “Биз ким бўлишимиздан қатъий назар ― яҳудийми, юнонми, қулми, эркинми ― ҳаммамиз бир бадан бўлиш учун ўша битта Руҳга чўмганмиз ва ҳаммамиз ўша битта Руҳдан ичганмиз”.137
137 1-Коринфликларга 12:12-14
Исо Тананинг (Тана ― бу Унинг Черкови, Унинг Келини) Боши ҳисобланар экан, унда бу Тана-Келин Бошга бўйсуниши керак, чунки Черков Унинг тирилишининг бир қисми ва сирларининг бир қисми ҳисобланади. Худо Исо Масиҳ орқали Ўзини очганидек ва Уни Сўзи билан тирилтирганидек, худди шундай У Ўзини Ўз Черковига очади ва уни айнан ўша Сўзи билан тирилтиради. Келин ― бу Унинг уч каррали сирининг бир қисми. Шу учун Тана Сўздан бошқа ҳеч қандай бошчиликни тан ололмайди, чунки Бош Тана билан боғлангандир.
Исо Масиҳ пайғамбарларда эди; У Саноларда бор эди; У тарихда бўлганди; У ҳозир ҳам бор ва У ҳар доим бўлиши Уни кеча, бугун ва абадул-абад Ўшанинг Ўзилигини қилади. Агар У Библиянинг асосий мавзуси ҳисобланса, ва агар Библия бизларда жойлашган, унда бизлар нимани ўйласак, гапирсак ёки бажарсак, шуларнинг асосий мавзуси У бўлиши керак. Масиҳ бизларнинг ҳаётларимизнинг асосий мавзуси бўлиши лозим.
Бу тўрт соатлик мактубнинг охирида Билли деди: “Болалар, Худо сизга “Бир-бирингизни севинглар”,138 деган амрини унутманглар. Барчани севинглар, улар ҳақми ёки ноҳақми, солиҳми улар ёки гуноҳкорми, барчани. Агар одам ноҳақ бўлсин, нима бўлганида ҳам уни севинглар. Унинг гуноҳлари қатнашманглар, балки юмшоқлик билан ― жаҳл ёки таъна қилиб эмас ― юмшоқлик билан уларга Ҳаётга умид ҳақида айтинглар, Қайсики сизда сизга Муқаддас Руҳ орқали очилган, Исо Масиҳ орқали ўрнашган. Агар сизга уни севиш қийин бўлса, Худодан ёрдам сўранг, чунки Худо гуноҳкорни яхши кўрган эди”.
138 1-Юҳанно 3:11, 18, 23‑24; 1-Юҳанно 4:7, 11‑12; 2‑Юҳанно 1:5
Кейин у йиғилишни “Исонинг Исми бугун...” қўшиғини айтишга бошлади. Биринчи нақорат охирида у: “Мен сизларга кичкинагина сирни очмоқчиман” – деди. Иккинчи нақоратнинг охирида у: “Ҳаммаси Маҳтсда намоён бўлди: Худо, Библия, Черков ва қадр-қиммати бор неки бор, барчаси Масиҳда намоён бўлди” – деди. Учинчи нақорат охирида у: “Агар сиз бурилсангиз ва соатга қарасангиз, стрелка соат 2 белгисида турибди ― иккинчи Силтовнинг охири; учинчи Силтов яқин” – деди.
Кейинги куни (1963 йил 29 июли) Уилльям Бранхам Чикагога кетди ва у ерда 31 июлдан 4 августгача етти марта ваъз қилди. Гарчи бу йиғилишлар ўз моҳияти жиҳатидан ибодат навбатлари ва ғайритабиий фикрларни билишлар билан тугайдиган хушхабарчилик йиғилишлари бўлса-да, унинг ваъзларида ҳали ҳам 7 муҳрни очилиши вақтида олган ўша ваҳий ва кўрсатмалари мавжуд эди. У буни яширолмас ёки бундан қочолмас эди.
Мана шу ёзнинг қолган қисмида Бранхам Чодиридаги унинг кафедрасидан яна бешта мисли кўрилмаган ваъзлар янгради: “Бирлашиш вақти ва унинг аломати”, “Мен қандай ғалаба қилоламан?”, “Баркамол имон”, “Белги”, “Умидсизлик!”. “Баркамол имон”да у ўзининг ёқтирган Марк 11:23 даги мавзусига қайтди, у ерда Исо шундай деган эди: “Худога ишончингиз бўлсин. Сизларга гапим шуки, агар ким бу тоққа: “Кўтарилиб денгизга отил”, деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади”. 7 муҳрнинг очилиши лаҳзаларидан бошлаб, ушбу оят унинг фикрларида янада кўпроқ маъно касб этди.
Якшанба куни эрталаб, 1 сентябрь, у “Белги” деган мактубини ваъз қилди. Аввалига белги қадимда яҳудийлар ўлим фариштаси Миср орқали ўтган ўша кечаси эшиклари ромлари ёнларига ва тепасига қонини суртган қўзига тааллуқли эди. Агар уйда ушбу белги қўйилмаган бўлса, ушбу уй ўзининг тўнғич ўғилларини йўқотар эди. Бу белги қўйилган ҳар бир хонадон бу фалокатдан қутулган эди.139 Қўзиларнинг қони ҳар йилги қурбонлик қилишни билдириб, қайсики у кейинчалик чодирда, ундан ҳам кейинроқ эса Қуддусдаги маъбадда амалга ошириладиган бўлди. Жониворларда руҳи бўлмаганлигидан, уларнинг ҳаёти имонли одамга кира олмас эди. Шу учун қоннинг кимёвий таркиби белги сифатида, сажда қилаётган имонлининг гуноҳлари қопланиши учун хизмат қилар эди. Қачонки Худонинг Қўзиси (Қурбонлик Қўзиси) Ўзини Гўлготада қурбонликка келтирганида, Унинг Қони ерга тўкилди, бироқ Унинг Жонида (Қонида) пульсланаётган Ҳаёт, Элликчилар140 кунида имонлиларга қайтиб келди. Бугун имонли одам учун белги ― бу Худонинг Муқаддас Руҳидир. Бу имонлига қайтаётган айнан Исо Масиҳнинг Ҳаёти ва Унинг борлиги Қон имон билан суртилганини ва Худо томонидан қабул қилинганлигини кўрсатади. Билли деди: “Худонинг Сўзига тамоман бўйсунишингиз Сизга белгига ҳуқуқ беради. Олдин тавба қилинглар ва Исо Исмида сувда чўмдирилинг, ундан кейин шу жойдан ҳаракатни давом эттираверинг. Каломга тўлиқ бўйсуниш, Қайсики У Масиҳ ҳисобланади, сизни Масиҳга элтади. Бу ― менинг мактубим. Масиҳга киринг”.
139 Чиқиш 12-боб
140 Юҳанно 14:15-27; 15:26‑27; 16:7; Ҳаворийлар 2‑боб.
Якшанба оқшомида “Умидсизлик” деган ваъзини у чорасизлик қандай қилиб Худони ҳаракат майдонига олиб келиши ҳақида Ёзувдан мисоллар келтирди.141 Кейинги кун эрталаб, Билли оиласи билан Индиананинг иссиқ ва нам иқлимини қолдириб ва Аризонанинг қуруқ ва иссиқ кузига ғарбга жўнаб кетди.
141 4-Шоҳлар 4‑боб ва Юҳанно 11‑бобларни иккита мисол тариқасида келтирди.