Кабутар бургутни бошлаб юради
94 БОБ
1965
УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ 1965 ЙИЛ июль ва август ойларида ўз оиласини Жефферсонвиллига олиб келди. У ҳафта давомида Ваҳийнинг 15 ва 16 бобларида айтиб ўтилган охирги етти косалар бўйича ваъз қилиб, махсус йиғилишлар ўтказмоқчи бўлди. Афсуски у мактаб аудиториясини ижарага оломади. У Бранхам Чодири бу йиғилишга келишни хохловчи ҳамма одамни сиғдиролмаслигини билар эди, шу учун у йиғилишни кейинга қолдирди. У Чодирнинг нозирлар советидан қидиришларини ва улар сотиб олса бўладиган энг катта чодирни топишларини сўради. Билли циркникига ўхшаган чодир билан, у фермердан майдонни ижарага оламан, у ерда чодирни ўрнатиб, унинг мавзуси талаб қилганча махсус йиғилишлар ўтказаман, деб ҳисоблади. Бундан ташқари, у ҳали ҳам унинг 1955 йил декабридаги чодир (ёки кафедрал собор) ва мўъжизалар бўлиб ўтган платформадаги кичкина хона ҳақидаги ваҳийси тўлиқ тушунтириши амалга ошиши керак, деб ўйлаб юрган эди.
Билли ушбу икки ой давомида Бранхам Чодирида ҳар якшанба ваъз қилишидан мамнун эди. 1965 йил 18 июль, якшанба эрталаб у “Худога хизмат қилишга уриниб, қайсики бу Унинг иродаси эмас”, ― деган мавзуда ваъз қилди. У ўз мавзусини 1‑Паралипоменон 13 бобдан олди, у ерда подшоҳ Довуд Аҳд Сандиғини Қуддусга қайтариб олиб келади. Довуд сандиқни Худо тайинлангани бўйича Левитлар елкаларида олиб юриши ўрнига, у уни буқалар қўшилган араваларга қўйди. Буқалар тўхтаганида, Оза (қайсики у левит эмас эди) уни ушлаб туриш учун, қўлини сандиққа қўйди. Худо шу заҳотиёқ бу одамни ўзига ортиқ даражадаги ишончи учун ўлдирди. Оза Худога хизмат қилишни самимий хохлаган эди, аммо Худо уни қабул қилмади, чунки бу нарса Худо тайин этганларига қарама-қарши эди. Билли бу нарсани ҳозирги замон диний дунё мисолида, Марк 7:7 ни келтириб, кўрсатди. У ерда Исо шундай деган эди: “улар Менга беҳуда ўқир санолар, инсонлар амру-таълимин фарз деб”.
Ўша оқшом “Керакли вақтдаги руҳий озуқа”, унинг мавзуси эди. Унинг Ёзув жойи 3‑Шоҳлик 17 боб эди. Қурғоқчилик ва у туфайли бўлган очарчилик давомида, Илёс Харит жилғаси ёнида шоҳ Ахабдан яшириниб юрди ва Худо қарғаларни унга озуқа олиб келиш учун ишлатди. Билли буни бугунги кун диний ҳолатининг тимсолидир, деди. Бу дунёни улкан руҳий қурғоқчилик ва очарчилик қоплади. У Амос пайғамбарнинг китобидан 8:11 ни келтирди: “Мана, шундай кунлар келади, дейди Раббий Худо, ўшанда мен ерга очарчиликни, нон очарчилигини эмас, сув очарчилигини эмас, балки Раббий Сўзини эшитиш очарчилигини юбораман”. Билли, Худо ҳар доим Ўз болаларини керак вақтда зарур озуқа билан боқишини кўрсатиш учун, бошқа Библиявий сюжетлардан фойдаланди. Билли деди: “Нима учун менинг бу мактубимни деноминация ўртасида қабул қилишмайди? Бу ― уларнинг овқати эмас. Бу унинг илиқ черковини тўйдириш учун бўлган озуқа эмас. Бу – маълум бир вақт учун руҳий озуқадир. Бу номигагина Христиан деб аталадиганларда қусқисини келтиради. Улар учун бу жуда қаттиқ озуқа. Бироқ, Шоҳликнинг болалари учун бу ― Нон, бу – Ҳаёт, бу – Исо Масиҳ, кеча, бугун ва абадул-абад Ўшанинг Ўзидир”.
1965 йил 25 июлда у “Вақтнинг охирида мойланганлар” деган ваъзини қилди. Бошида у Матто 24:15‑28 ни ўқиди. У ерда Исо Ўз шогирдларига охирги кунлар ҳақида, буюк фалокат (қайғу) ҳақида ва Иккинчи Келиши ҳақида гапирди. Билли Матто 24:24 дан Ёзув жойи олди: “Чунки сохта Масиҳлар ва сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб, иложини топсалар, ҳатто танланган кишиларни ҳам йўлдан оздириш учун ғаройибот ва мўъжизалар кўрсатадилар”. Шу нарсага эътибор беринг: Исо “сохта Исолар” ўрнига, “сохта Масиҳлар” терминини ишлатди. Масиҳ деган сўз “мойланган” деган маънони англатади. Бизлар охирги вақтда кўплаб сохта мойланганлар бўлишини билиб олишимиз учун, Исо бу сўзни кўплик сонда ишлатди. Исо бу сохта мойланганлар ва сохта пайғамбарлар орасида алоқа ўрнатди. Пайғамбар Худодан эшитади, ундан кейин эса одамларга ўз ваҳийсини ўргатади. Бу сохта мойланганлар ёлғон таълимотга ўргатадиган ва миллионлаб одамларни алдайдиган ёлғончи, сохта ваъзхонлардир. Баъзан уларнинг таълимотлари ҳақиқатга жуда яқин бўлади, бироқ улар бир ёки иккита асосий саволларда нотўғри, янглишилган бўлади. Эслаб кўринг, Момо Ҳавони Адан Боғида иблис қандай алдаган эди. Худо, агар Момо Ҳаво маълум бир дарахт мевасидан еса, у ўлади деди. Иблис эса, агар у еса, ўлмайди, балки Худога ўхшаб қолади, чунки у яхши ва ёмонни фарқини билиб олади, деди. Иблис Момо Ҳавога бир нарсани айтдики, у ҳақиқатдай эди, аммо уни ёлғони бор-йўғи иккита ҳарфдан – “ма” – сўзда эди, қайсики бу сўз Худонинг амрини бузди. Бу охирги вақтда сохта, ёлғон мойланганлар (руҳланганлар) Худо Каломини шундай буздиларки, Худонинг айни мақсади энди бошқа англатмай қўяди ва шундай қила туриб улар танланганлардан бошқа ҳаммани алдайдилар. Ҳайриятки, танланганларни (Масиҳ Келинини) алдашнинг иложи йўқ, чунки Муқаддас Руҳ бу одамларни бутун ҳақиқатга олиб боради.178
178 Юҳанно 16:12‑15
Бу сохта пайғамбарларнинг мойланиши айнан нима ўзи? Ҳайрон қоласан, аммо улар ҳақиқий Муқаддас Руҳдан мойланганлар (Муқаддас Руҳ уларни уйғотади, қўзғатади, илҳомлантиради), бироқ улар сохтадирлар. Бу қандай бўлиши мумкин? Матто 5:45 да Исо деди: “Осмондаги Отангиз... қуёшини ёвузлар устида ҳам, яхшилар устида ҳам балқитади, ёмғирини солиҳлар устига ҳам, фосиқлар устига ҳам ёғдиради”. У нафақат табиий ёмғирни далил қилиб келтиради; У худди шундай Муқаддас Руҳнинг руҳий ёмғирини ҳам далил келтиради. Ҳаворий Павел Ибронийларга Мактубнинг 6:4‑8 да худди шу нарсани айтди: Бир марта зиёни кўрган, самовий инъомдан лаззат олган, Муқаддас Руҳдан баҳраманд бўлган, Худонинг хайрли Каломини ва келажак оламнинг қудратларини тотиб кўрган кишилар агар кейин имондан қайтсалар, уларни яна тавба қилдириб тузатиш имконсиздир. Чунки бундай кишилар Худонинг Ўғлини янгидан хочга қоқиб, масхара қилган бўладилар. Устига мўл-кўл тушган ёмғирни ичган ва деҳқонлар учун фойдали ўсимлик берган ер Худодан баракат олади. Аммо тикану-қушқўнмасни берган ер эса ярамасдир ва лаънатга қолади. Унинг охирати ― ёнишдир. Қандай қилиб ҳақиқий Муқаддас Руҳ сохта ўқитувчини мойлаши (илҳомлантириши) мумкин? Билли яна танасига бошқа цитрус дарахтлари новдалари пайванд қилинган апельсин дарахтини тушунтириш учун мисол қилиб ишлатди. Грейпфрут дарахти новдаси грейпфрутлар солади; лимон новдалари лимон солади; лайм новдаси лайм солади. Бу барча новдалар апельсин дарахти илдизидаги ҳаётдан озиқланади. Аммо қачон апельсин дарахти ўз танасидан янги новда чиқарса, у апельсинларни пишади. Худди шундай католик, методист, баптист деноминациялари ― барча деноминациялар Муқаддас Руҳдан озиқланади. Афсуски, католик яна бошқа католикларни келтиради, методистлар яна бошқа методистларни келтиради ва ҳоказо. Бироқ, агар (аниқроғи, қачонки) она дарахт янги новда чиқарса, у фақат Ҳаворийлар китобидан ҳақиқий новдага ўхшаган бўлади ― у шундай одамларни етиштирадики, улар Исо Масиҳ исмида имонга келадилар, Муқаддас Руҳни оладилар ва Пётр ва Павел таълимотидан юрадилар; у одамлар олдингидай ҳозир ҳам мўъжизалар қиладиган Худога ишонадилар.
Худо бошда Биллини, у 1934 йил Индиана штати, Мишавака эллингинчилар съездида бўлганида, бу дарсни ўргатган эди. Съезд вақтида у ўзга тилда гапирган ва башорат қилган иккита одамни кўрганди. Йиғилиш тугагандан кейин Билли бу икки одам билан гаплашди. Худо унга ваҳий орқали бир одам ҳақиқий Христианлигини, бошқаси эса иккиюзламачи эканлигини кўрсатди. Бу иккала одам ҳам қандай қилиб худди ўша ғайритабиий инъомга ҳақиқатдан эга бўла олади экан? Бу уни, токи Худо унга бу парадоксни тушунтирадиган ваҳий бермагунича ташвишлантириб юрди. Аввалига Билли ўз ўқи атрофида айланаётган ер куррасини кўрди. Кейин у оппоқ кийим кийган, буғдойни ва бошқа шу снгари яхши уруғлар сепиб, ерда бораётган одамни кўрди. Ундан кейин Билли қушқўнмас ва бошқа ёмон уруғлар сепиб бораётган қора кийимли одамни кўрди. Ҳамма уруғлар бирга ўсди. Қурғоқчилик бўлган эди, уларнинг ҳаммаси чанқадилар ва ёмғир сўрадилар. Қачонки ёмғир келиб уларни суғорган эди, қушқўнмас буғдой билан бирга Худони улуғлади. Худо Ибронийларга 6:4‑8 ни бу ваҳийни тушунтириш учун фойдаланди ― худди ўша ёмғир яхши уруғни ҳам, ёмон уруғни ҳам суғоради, аммо уруғнинг асл моҳияти ўзгармай, ҳамишагидек қолаверади. Матто 7:15‑20 да Исо деди: “Сохта пайғамбарлардан эҳтиёт бўлинглар! Улар сизнинг олдингизга қўй кийимида келадилар, лекин ичларидан йиртқич бўрилардир. Уларни меваларидан билиб оласизлар. Тиканакдан узум, ёки янтоқдан анжир теришармикан? Ҳар бир яхши дарахт яхши мева берар, ёмон дарахт эса ёмон мева берар... Шундай қилиб, сохта пайғамбарларни меваларидан билиб оласизлар”. Уларнинг “мевалари” ― бу уларнинг таълимоти. Тўғри таълимот Ибтидо китобидан то Ваҳий китобигача Библияга мос келади. Исо давом этиб дейди: “Мени “Ё Раббий, ё Раббий”, деб чақирган билан ҳар бир одам Осмон Шоҳлигига киравермайди. Бунга Осмондаги Отамнинг иродасини бажо келтирувчигина эришади. Қиёмат кунида кўплар Менга: “Ё Раббий, ё Раббий, бизлар Сенинг номинг билан жинларни қувиб чиқармадикми? Сенинг номинг билан кўпгина мўъжизалар яратмадикми?” ― дейдилар. Ўша вақтда Мен уларнинг юзига қараб: Мен сизларни ҳеч қачон таниган эмасман. Эй бадкирдорлар, Менинг олдимдан кетинглар! ― дейман”. Юҳанно 15:5‑6 да Исо деди: “Мен ― ток, сизлар ― новдасизлар. Ким Мен билан алоқада бўлиб, Мен у билан алоқада бўлсам, у кўп ҳосил беради. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар. Ким Мен билан алоқани узса, новда каби ташлаб юборилади ва қурийди. Бундай новдаларни эса териб, ўтга улоқтириб ёндиришади”.
Билли деди: “Сизлар эшитгансиз, мен анча йиллар олдин ҳақиқий ва сохта токлар ҳақида ваъз қилган эдим. Мен Қобил ва Ҳобилни альтарда учрашганини, уларнинг иккаласи ҳам диндор эканини, иккиси ҳам мойланганини, уларда ҳаётга худди Ўша Худога сажда қилишга хохишлари борлигини кўрсатиб берган эдим. Ҳобил қабул қилинган бир пайтда, Қобил инкор этилган эди. Ҳобилга альтарга у қўзининг қонини қурбон қилиши лозимлиги очиқ эди. Ибронийларга 11:4 да айтилган: “Имон билан Ҳобил Худога Қобилдан кўра яхшироқ қурбон келтирди. Ҳобил имони туфайли солиҳ киши деб қабул қилинди. Худонинг Ўзи унинг бағишловларини тасдиқлаб, ундан розилигини билдирди...” Сиз ўйлашингиз мумкин, бу очиқлик эмас эди деб. Имон бу нима? Имон ― бу қандайдир бир сизга очиқ бўлган нарса; қандайдир бир нарсаки, уни ўзи ҳали йўқ, аммо сиз буни содир бўлади деб ишонасиз. Имон ― бу Худо иродасини очилиши. Исо Ўз Черковини, Унинг Ўзи Ким бўлса, Ўша Очиқлик тоши устида қураман, деди.179 Аммо бугун кўпчилик черковлар руҳий очиқликка ҳатто ишонишмайди. Улар бирор бир системанинг догматик таълимотига ишонадилар”.
179 Матто 16:15‑18
“Яқинда мен Христиан-олим билан гаплашдим. У: “Жаноби Бранхам, биз барча очиқликларни инкор этамиз”, ― деди. Мен айтдим: “Унда сиз Исо Масиҳни инкор қилишнгиз керак, чунки У Худонинг Очиқлиги ― инсон танасида очилган Худо ҳисобланади. Сиз токи буни кўрмас экансиз, сиз адойи-тамом одамларсиз. Исо деди: “Агар Ўша Мен эканлигимга ишонмасангизлар, гуноҳкор бўлиб ўласизлар”.180 У Худонинг очиқлигидир; Худонинг Одам формасидаги очилган Руҳидир. Агар сиз бунга ишониб билмасангиз, сиз йўқолгансиз. Агар сиз Уни Худодан бошқа учинчи шахс каби, иккинчи ёки ҳар қандай бошқа шахс сифатида қўйсангиз, сиз йўқолгансиз. Исо деди: “Агар сиз Мен У эканлигимга ишонмасангиз, сиз ўз гуноҳларингизда ўласизлар. Бу очиқлик”.
180 Бу Ёзув жойи Қонунлар 32:39‑43, Юҳанно 8:23 ва 13:19 билан таққосланг; Худди шундай Қонунлар 18:15‑19 ва Ҳаворийлар 3:22‑26 билан; шу сингари Чиқиш 3:13‑15 ва Юҳанно 8:58 билан таққосланг.
Билли учун август ойи “Бу Ёвуз аср тангриси” деган ваъзи билан бошланиб, “Иблис адан боғи” деган ваъзи билан тугади. “Бу ёвуз аср тангриси” ваъзида у Ёзув жойини 2‑Коринфликларга 4:3‑4 дан олди: Бордию Хушхабаримиз ёпиқ бўлса, У ҳалок бўладиганлар учун ёпиқдир. Худонинг тасвири бўлган Масиҳнинг улуғвор Хушхабарининг нурини одамлар кўрмасин деб, бу дунёнинг тангриси имонсизларнинг зеҳнини кўр қилган. “Бу дунёнинг тангриси” деган ибора Адан Боғида Одам Ато ва Момо Ҳаво гуноҳ қилганларидан бери бу дунёни бошқариб, унга худолик қилиб келаётган шайтонга тааллуқлидир. Ўзининг “Иблиснинг адан боғи” ваъзида Билли шайтоннинг энг аввало мақсади унга худо каби сажда қилишлари учун, ер юзида ўз шоҳлигини ўрнатиш эди.181 Асрлар оша, минг йилликлар оша, у ёлғоннинг ҳар турли воситаларини ишлатиб, бу мақсади йўлида ишлади. Бугун у, ахийри, ўз мақсадига эришди. Иблис Адан Боғининг ўз намунасини ишлаб чиқди. Бу дунё ўзининг олий даражада уюшган динлари (уюшган христианликни ҳам қўшиб) билан, ва ўзининг ҳар бир муаммосига жавоб сифатида фан ва технологияга урғу бериб ― бу дунё ҳақиқий “Иблис адан боғи” бўлди.
181 2‑Солоникияликларга 2:3‑4
Бу икки ваъзлари орасида орасида у “Масиҳ Ўз Сўзида очилди”, ― деган мактубини ваъз қилди. У Ёзув жойини Тимофейга 2‑мактубнинг 2:15 ни олиб, у ерда Павел шундай деган эди: “Сен эса ҳақиқат каломини адаштирмай, тўғрилик билан ўқит, ўзингни Худога мақбул, ҳалол бир ишчи сифатида кўрсатишга ғайрат қил”. Билли деди: “Учта нарса бор-ки, уни сиз Худо Сўзини ишлатиб туриб қилишингиз керак эмас. Сиз Сўзни нотўғри таъбирлашингиз, Сўзни ўзга жойга қўйишингиз ёки Худо Сўзини жойини кўчиришингиз мумкин эмас”. У, агар кимдир Исо Масиҳни нотўғри тушунтириб, Уни Худонинг Ўзидан бўлак бошқа биров деб кўрсатса, қачонки сиз Уни худди бир У бор-йўғи учтадан битта худо деб, Илоҳийликда иккинчи шахс қиласиз ― бу бутун Библиядаги барча сўзларнинг тартибини бузади, ― деб мисоллар келтирди. Бу биринчи амрни бузади: Менинг олдимда сени бошқа худоларинг бўлмайди.182 Бу бутун Христианликни учта турли худоларга сиғинадиган мажусийлар гуруҳига айлантиради. Шу учун, сиз Библияда Исонинг ўрнини нотўғри тушунтирмаслигингиз керак. У оддийгина ичида Худо Руҳи бор одамдан кўра ортиқ эди. У бизлардан фарқ қилар эди, чунки Унинг генлари ва хромасомалари Мариянинг бағрида Худо томонидан яратилган эди; бироқ, шу вақтнинг ўзида У оддий одам каби туғилиб, ўсганлиги билан У бизга ўхшаган эди. Бу Уни ҳам Худо, ҳам одам қилади.183 У Худо-Одам эди. Бизлар Исо Масиҳни баданда, танада бўлиб турган Худо Сўзидан бошқача тушунтирмаслигимиз керакки, Исонинг Ўзи Библиянинг шархи ҳисобланади. У Ўз Танаси – Черковда намоён бўлишидир. У Ўзини турли черков даврлари давомида очди ― энг аввал Ўз оёқлари орқали, ҳаворийларнинг асос солувчи меҳнатларида, энди бизлар кўз даврида, башоратчилик даврида турибмиз. Унинг кетидан ақл, Исо Масиҳнинг Ўзи келаяпти. У Ақл ҳисобланади, ва У Танани бутунлай бошқариши лозим. Ундан кейин Масиҳнинг бутун Танаси Келин формасида, очилган, қайсики бошда Момо Ҳаво Одамнинг биқинидан олингандай, у Келин Унинг биқинидан олинган эди.
182 Чиқиш 20:3
183 Эҳтимол, Уилльям Бранхамнинг бу фикри бу муҳим саволни ёритиб берар. У деди: “Исо Худодан эмас, балки У Худо эди. У Одам эди, бироқ У Худо эди. У йиғлай билар эди, ва бироқ, У ўликни тирилтира олар эди. У ўлган одам учун йиғлай билар ва уни яна тирилтира олар эди. У Иегова-ире, Иегова-рафа, Иегова-Манассия; У бутунлай Иегова эди. У Иегова эди, ва лекин У Одам эди. У ернинг эгаси эди, ва ерни яратди, ва Унда бошини суқишга жойи йўқ эди. У шундай деди: “Қушларда, қайсики уларни Мен яратдим, инлари бор, Мени эса бошимни суқишга жой йўқ. Мен яратган тулкиларда уялари бор, Менда эса ҳатто Мени кўмиш учун Ўз жойим йўқ. Бу ҳақиқат. У дафн қилиниши учун бошқанинг қабрини олиб туришига тўғри келди. У аёлдаги бағирни яратди. Унда туғилиши учун бағир йўқ эди; Унга бағирни вақтинча олиб туришига тўғри келади. У ерни яратди, ва Уни кўмиш учун жойи йўқ эди; Унга дафн қилиниши учун ерда ғорни қарзга олишига тўғри келди. У жойни Аримотея шаҳридан бўлган Юсуфдан қарзга олиб туришига тўғри келди, лекин У Худо эди. У Худо эканлигини исбот қилди. Энди сиз тушуняпсизми? Биз кичкина-кичкина, лекин биз Масиҳлардирмиз, лекин ўша Исо эмасмиз. У бизнинг Отамиз; биз фақат Унинг Руҳи билан мойланганмиз ва мана шу Унинг ҳаёти... Элликчилар кунида бўлиниб, тақсимланиб кетганининг сабаби мана шу. Ўша Олов Устуни тушган вақтида, у тилларга ўхшаб бўлиниб, уларнинг ҳар бирига тушди, Худо Ўзининг Ўз халқи ўртасида бўлди, чунки Черков ва Масиҳ худди эр билан хотин бир бўлгандай, Битта бўладилар. САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР ДЖЕФФЕРСОНВИЛЛ, ИНДИАНА КОД ЯКШАНБА эрталаб 30.08.1964 й. 1085-110 дан 1085-111 гача.
Сўзларни кўчишга, Ёзувни ўқиб туриб, шифоланиш ва мўъжизалар фақат ўтиб кетган ўн икки ҳаворийлар кунларига тегишлидир, деб ўйлайдиганларни мисол қилса бўлади. Худонинг қудрати қадимги тарихгагина даҳлдор бўлмаслиги керак. Исо ― кеча, бугун ва абадул-абад Ўшанинг Ўзидир.
Агар сиз Ёзувни танимас, билмас экансиз, сиз Сўзни Ўз жойидан кўчирасиз,қайсики улар айни сиз яшаётган черков даври ҳақида гапиради. Ваҳийнинг иккинчи ва учинчи бобларида Худо шундай деди: “Руҳнинг жамоатларига айтаётган гапларини қулоғи бор киши эшитсин”. Исо Масиҳ бу етти мактубни ўша етти черковга айтиб туриб ёздирди ва ҳар бир мактуб бошқасидан фарқ қилар, чунки ҳар бир черков даври бошқасидан фарқ қилар эди. Худода ҳар бир давр учун алоҳида мактуби бор эди. Унинг ҳар бир даврдаги Келини буни эшитади ва У (Келин) Ҳақиқат Каломини тўғри тақсимлайди. Иблис У (Келин) қандай қилиб, шайтон Унга қарши нималарни отмасин, буларнинг ҳаммасига қарамасдан У (Келин) ғалаба қилади. Ўшалар, яъни еттинчи черков даврида ғалаба қиладиганлар, (Лаодикия) Малахиё 4:5‑6, Луқо 17:30, Ваҳий 10:1‑7 ва Ёзувнинг бошқа жойларини тушуниб оладиларки, бу жойлар бевосита уларни кунига тааллуқли бўлади.
1965 йил ёзи ўтиб бўлгач, Уилльям Бранхам болалари мактабга қайтиши учун, оиласини Тусонга олиб келди. Ўн яшар Иосиф 5 синфга, ўн тўрт яшар Сарра бўлса 9 синфга ўтди. Ривқо 19 да эди, ва у ўрта мактабни тугатди, бироқ ҳали ҳам ота-онаси билан Парк Авенюдаги икки бўлакдан иборат уйчада бирга яшар эди. Меда ўзининг 46 ёшида ўқувчи болалари тарбияси билан банд эди. Билли ҳозир 56 ёшда бўлиб, Худо ҳозир ундан нима исташини билмас эди. Унинг шу яқиндаги ишлари, асосан, равшан эди. Йилнинг охиригача унда фақат битта катта кампания режалаштирилган эди ― тўрт кун Шривпортда, Луизиана штати ноябрь охирида. Бундан ташқари унда иккита алоҳида йиғилиш режалаштирилган эди ― биттаси 11 сентябрь шанба эрталабида Финиксда, ТИТнинг нонуштасида; бошқа йиғилиш эса ундан кейинги ҳафтада ТусоннингГрантвэй Худо Ассамблеясида эди. У Хушхабар билан яна бир бор ўртоқлашишдек яхши имконият учун миннатдор эди, аммо шу вақтнинг ўзида у кафедрада турганда гапирадиган гапига ҳушёр бўлиши керак эди. Бу черковнинг пастори Биллининг шифоланишлардаги афсонавий ютуқларига ҳурмат билан қарар эди-ю, аммо уни Биллининг Худонинг моҳияти ҳақидаги Библиявий таълимоти қизиқтирмас эди.
Охирги уч йил давомида Билли Тусондаги ҳар хил черковларда бўлди ва у ҳозирга қадар уни мактубини маъқуллаб қабул қиладиган черковни топмади. У бундан ташвишда эди. У болаларини ҳар якшанба куни ваъз қилинадиган Хушхабарни эшита оладиган черковга этишни истар эди. Биргина шу эмас, аммо у унинг хизматига яқинроқ бўлиш учун, Тусонга кўчиб келган одамлар учун ҳам қайғурар эди, аммо шаҳарда ҳали бери черков йўқ эди-ки, у ерга улар доим борсалар ва у қандай ўқитишини эшитсалар. Ҳали Худо унга ўзининг пастор хизматига қайтишини айтмаган экан, у яна бир черков ташкил этишга раҳбарлик сезмади. У хушхабарчилик меҳнатини бажо келтириш учун эркинлигида қолишлиги керак. Лекин бу одамларнинг руҳий аҳволи уни Тусонда мактубни ўргатиш учун Худо кимнингдир юрагига черков ташкил этишни солиши учун ибодат қилишга мажбур қилди.
Озроқ вақт ўтиб, унинг ибодатига жавоб келди. 1965 йил 10 сентябрь, жума эрталаб Билли Финиксга жўнаб кетди. Кейинги эрталаб Рамада меҳмонхонасининг банкет залида у тадбиркорлар ва уларнинг оилаларига “Худонинг қиёфани ўзгартириш қудрати” мавзусидаги мактуби билан мурожаат қилди. Йиғилиш тугаганидан сўнг, Билли Техас штати, Бомонтдан тадбиркор Пэрри Грин билан суҳбатлашди. Пэрри Грин 32 ёшда бўлиб, у Билли Польдан бир ёшга катта эди. Пэрри ва Билли Поль 1952 йил Библия мактабида ўқиган кезларида учрашиб, дўст киришган эдилар. Пэрри 1964 йилда Биллининг Бомонтдаги шифоланишлар кампаниясини маблағ билан таъминлаган эди. Энди Пэрри Биллига тадбиркор эканлигидан, ўзининг Техасдаги бизнесини сотмоқчилигини, Тусонга кўчиб келиб, бу шаҳарда Биллининг мактубига эргашаётган одамлар учун сиғинишларига жой очмоқчилигини айтди. Билли буни иложи борича тезроқ қилишига кўндирди.
Пэрри Гриннинг Тусонда черков очиш нияти Биллини ташвишларидан биридан озод қилди. У ҳали бери босишга тайёрланган, черковнинг 7 даври бўйича китобидан ташвишда эди. Тусондаги уйида нашрга узатишдан олдин у яна бир бор қўлёзмани кўриб чиқди. У унга айрим материалларни қўшмоқчи бўлди. 1964 йил январида Рим папаси Павел 6 Қуддусга борди, бу Рим папаларининг у ерда биринчи марта бўлиши эди. Ўша кечасининг ўзида ойнинг бутунлай тутиилиши содир бўлди. Билли газетада бу икки воқеа ҳақида ўқиди. У ерда ой тутилишини кўрсатиб турган бир қатор фотосуратларни босилган эди. У бу олтита фотосуратдаги ой тутилиши фазаларини Бранхам Чодиридаги синф доскасида у ҳар бир черков даврида ёруғлик миқдорини кўрсатган доиралардаги қоронғуликларга мос келишига эътибор берди. 1964 йилда бу тутилиш унинг 7 черков даври ҳақидаги мактубини тасдиқловчи осмондаги аломат бўлди. У газетадаги мана шу олтита фотосуратни ўзининг китобига қўшмоқчи ва унинг маъносини тушунтирмоқчи бўлди.
Унинг бошқа бир катта дарди, унинг соғлиги эди. Йилнинг бошида унинг ошқозони яна зарда қила бошлади. Бутун ёз давомида унинг қайт қилгиси келиб ва овқат ҳазм қилолмай юрди. Энди, ҳозир кузда, ошқозони бундан ҳам баттар бўлгандай эди. У озиб борар ва уйқусизликдан қийналар эди. Баъзан оғриқ уни шундай тешиб юборгудай бўлар ва юракка берар, бу худди инфарктга ўхшар эди. Унинг врачи уни юрагини электрокардиограмма қилди. Текширишлар унинг юраги нормадалигини ва у юз ёшгача яшаши мумкинлигини кўрсатди. Бу натижалардан ҳайрон қолган врач, уни ошқозон-ичак касалликлари бўйича мутахассисга жўнатди. Билли бу мутахассис ― доктор Ван Равенсвортга у қандай ёшлигидан бери бу ошқозон касаллигидан қийналиб келаётганини айтиб берди. Биринчи оғриқ у етти ёшлигида хуруж қилди ва бу оғриқ уни бир йилга яқин азоб берди. Кейин оғриқ уни қолдириб, у ўзини 14 – 15 ёшигача яхши ҳис қилиб юрди. У 23 ёшга кирганида ва 31 – 32 ёшларида ҳам оғриқ яна хуруж қилди. Ҳар сафар касаллик хуружи кучаяверди. Уни 1948 йилда шундай кучли қийнадики, бу уни кўплаб ой хизматни қолдиришига мажбур қилди ва уни ўлдиришига сал қолди. Шу пайтда уни ошқозонида нотўғрилиги сабабини аниқлаш ниятида Миннесота штати, Рочестердаги Майо Клиникасига тушди; аммо врачлар унга ёрдам беролмадилар. Худога шукур, у соғайди. 1955 йил у Ҳиндистондалигида бу касаллик олтинчи марта уни қийнади, ва бу 1956 йилнинг анча қисмида азоб бериб юрди. Шундай қилиб, бу унга ҳар етти йилда келиб, ва одатда бир йилга яқин, баъзан эса бир неча ой оз ёки кўпроқ давом этар эди. Бундан кейин у саккиз йил жиддий оғриқларсиз яшади, ва у бу касаллик уни безовта қила бошлагунига қадар, уни қолиб кетди деб ўйлаган эди.
Доктор Ван Равенсворт Биллига янги процедура ― гастродуоденоскопиядан ўтишни таклиф қилди. Бунда у тинчлантирувчи (ухлатувчи) қабул қилиб, прубка эндоскоп ютади, у унинг ошқозони орқали ўтади. Бу эндоскоп орқали врач унинг ошқозонини ички қисмини кўздан кечиради ва эҳтимол, ўшанда унинг ошқозонига нима бўлганлигини аниқлай олади. Билли бундай процедура ўтишга рози бўлди.
1965 йил 17 сентябрь, жума куни доктор Равнсворт Эндоскоп ёрдамида Биллининг ошқозонини ички қисмини кузатди. Анестезиолог Биллига у уйқу дори таъсири вақтида 10‑15 дақиқа ухлайди деб тахмин қилиб, натрий пентотолнинг озроқ дозасидан берди. Бунинг ўрнига у 10 соатлар ухлади.
Кейинги эрталаб Билли Грин ака тўхтаган Рамада меҳмонхонаси кафетерийсида, Пэрри Грин билан нонушта қилди. Қари ва ёш биродарлар Тусонда черков очиш учун қилиш керак бўлган ҳаракатлар хусусида гаплашиб олишди. Кейин Билли Пэррига уни Ваҳий китобидан 7 муҳрнинг очилишига олиб келган кўплаб ғайритабиий воқеалар ҳақида ва унинг кетидан Жефферсонвиллидаги ҳовлисидаги устунчалар ҳақидаги ваҳийси, Сабино дарасида пайдо бўлган қилич, унга Сансет тоғида учраган 7 фаришта ва бошқалар ҳақида гапириб берди. Улар кўп ўтириб қолганларидан, тушлик заказ қилишларига тўғри келди.
Шанба кечқурун Билли Грантвэй Худо Ассамблеяси черковида ваъз қилди. Ваъзининг мавзуси “Чанқоқлик” эди. Ёзув жойи сифатида 41-санодан фойдаланиб, у сувга жисмоний чанқаш билан кўнгилни Худога ташналигини таққослади. Телефон алоқаси орқали бу ваъз Техас штатидан Нью Йорк штатигача 28 та черковга олиб эшиттирилди.
Душанба эрталаб, 1965 йил 20 сентябрда у тонгги 5 да уйғонди ва шу заҳотиёқ бугун бўлиши керак бўлган доктор Равенсворт билан учрашуви ҳақида ўйлаб қолди. Бугун у унга жума куни қилинган гастродуоденоскопия натижаларини билиб олади. У Меда ётган икки кишилик кроватга қаради. У ҳали ухлаётган эди. Кроватга ўтира туриб, билли деразадан Каталина тоғларига қаради. Унинг нигоғи Сабино дарасига киришдаги уфқ чизиғига қадалди. Кутилмаганда уфқ чизиғи ғойиб бўлди. У энди ётоқхонасида бўлмади, балки ўрмон ўртасида турган эди. Унинг олдида қуриган дарахт турган эди, шундай қуриганидан унинг пўстлоғи ва кўпчилик шохлари йўқ эди. Билли бу қуриган дарахтни кўриб, у 1948 йил текшириш натижаларини олишдан олдин кўрган ваҳийсидаги ўша қулатилган дарахтни таниди. Ўша ваҳийда у ғалати олмахонни ковакдан чиқишга мажбур қилиб, дарахтни калтак билан тақиллатган эди. Шунда олмахон унга сакраб чиқиб ва оғзига кирган ва унинг ичини ўткир тирноқлари билан тирналаб, ошқозонига тушган эди. Шунда у Раббийдан ёрдам сўраб бақирган эди ва Овоз унга: “Ёдингда тут, унинг бўйи олти дюйм (15 сантиметр)”, ― деган эди. Кўп йиллар давомида ошқозони зарда қилганида ва у ҳолдан кетганида, у бу ваҳий ҳақида ўйлар ва Раббий бу билан унга нима демоқчилигини билмас эди. Энди ҳозир, 17 йил ўтиб, у яна ўша ерда, яна ўша қулаган дарахтга қараб турган эди.
“Мен ишонаман, бу ўша олмахоннинг коваги”, ― ўйлади у. “Қизиқ, ўша ғалати кичкина олмахон шу ердамикин”. Ходани олиб дарахтни тақиллата бошлади. У ёқдан олмахон сакраб чиқди. У тўппа‑тўғри ҳайрон бўлиб турган одамга сакради, аммо бу сафар Биллининг елкасига ва кейин оғзига сакраб кириш ўрнига, бу олмахон хато қилди, унинг кўкрагига урилиб сапчиб кетиб, ерга ожиз ва ўликдай йиқилди. Шу моментда Овоз деди: “Каталина тоғларига жўнаб кет”. Бу ваҳий кутилмаганда қандай келган бўлса, худди шундай ғойиб бўлди. Билли яна кроватига ўтириб, Сабино дарасига деразадан қараб тураверди.
Уни худди чўлу-биёбонда момоқалдироқ гумбурлашини эшитиб ва ниҳоят ёмғир келишини билганингиздаги сингари, умидворлик ҳаяжони қоплади. Бир неча соатдан кейин у Сарра билан Иосифни мактабга этиб қўйди, ундан кейин Сабино дарасига кетди. У паркка кирди ва ирмоқ бўйлаб йўлдан кетди. Сентябрда сув бир қўлтиғдан иккинчисига ўтиб, улкан ҳарсанглар ораларидан жилдирар эди. Баланд-баланб яшил дарахтлар даранинг тубида, баланд қияликкача тўшалиб ётган оч-яшил ўсимликлардан ажралиб турар эди. Паркка кирганидан кейин тахминан икки миль масофада, у машинасини автотураргоҳда қолдирди ва даранинг шарқий ён бағридан сўқмоқ бўйлаб юқорилаб кетди. Кейинроқ сўқмоқ бўлинди ― сўқмоқнинг бири жанубга, бошқаси бўлса шимолга кетган эди. Билли жанубга кетди. Бу сўқмоқ уни кунгурадор чўққилар ёнидан олиб ўтар, у ерда унинг қўлида Подшоҳ Қиличи пайдо бўлган эди. Соат салкан ўн бирлар бўлган эди. У даранинг ён бағридаги ўтиш жойига келганида, соқмоқ 90º буриладиган жойда, кутилмаганда Раббий Борлигини ҳис қилди. Шу заҳот тўхтади ва “У шу ерларда”, деб ўйлаб, шляпасини бошидан суғурди. Билли яна бир неча қадам юрди, кейин яна тўхтади ва: “Раббий, мен биламан, Сен шу ерлардасан. Нималар бўляпти?” ― деди.
Қоядор ўтиш жойларига аланглаб, ўлиб қолган жониворга эътибор қилди. Яқинроқ бориб қараб, бу, гарчи унинг фикрича бу анчайин бошқача бўлса ҳам, олмахонлигини кўриб, ҳайрон бўлди. Бу ҳайвон Аризона ва Мексикада яшайдиган турга тегишли эди. У унинг Индиана ва Кентукки штатларида овлайдиган олмахонларидан кичик эди ва унинг шимолий уруғларидагидай момиқ думи йўқ эди. Нима учундир у одатда учратадиганидан кўра кўпроқ сув сичқонига ўхшар эди. Бу худди ўша, шу эрталаб ваҳийда кўрган ҳайвон эди. У юқоридаги қоядан сакраганга ўхшайди ва тўппа‑тўғри чолла кактуснинг шоҳига тушган. Эҳтимол, олмахон йиртқич ҳайвондан шошиб қочганида, қаёққа сакраганини қарашига имкони бўлмагандир. Қанақа сабаб бўлмасин, у ҳалокатга этадиган хато қилган эди. Чолла кактуси новдаларини икки дюймли (5 сантиметр) тиконлар қоплаган бўлиб, унинг айрим тикончалари олмахоннинг боши, кўкраги ва қорнига санчилган эди.
Қаердандир, юқорилардан, ундан баланддаги қоялардан Овоз: “Сенинг душманинг ўлик” ― деди.
У оёғи билан уни тепиб кўрди. Танасининг қаттиқлигига (қотиб қолганга) қараганда, у бир неча кун олдин ― тахминан, у касалхонага ошқозонини текширтириш учун борган вақтида ўлган эди. Шу кунгача уни қарғалар чўқиб ташламагани ҳайрон қоларли эди.
Билли сўқмоқдан юришда давом этди ва қўлида Подшоҳ Қиличи пайдо бўлган жойда тўхтади. У у ерда, даранинг гўзаллигидан ҳузур қилиб ва Раббийнинг севгиси ва раҳм-шафқати учун миннатдор бўлиб, озроқ тўхтади. Кейин у сўқмоқдан машинасига қараб кетди. Унга врач билан учрашиши керак эди.
Ўша куни, кейинроқ, доктор Ровенсворт унга: “Жаноби Бранхам, сизда гастрит бор, яъни ошқозонингизни ички девори шамоллаган. Мана нима учун ошқозонингиз шундай таъсирчан ва шу туфайли кўнглингиз айнийди, вақти-вақти билан қайт қилгингиз келади. Ошқозонингизни ички қисми юмшоқ ва эластик бўлиши керак, аммо сизни ошқозонингизни шиллиқ пардаси шундай қотганки, у кўпроқ ишлов берилган терига ўхшайди. Афсуски, тиббиёт фани сиз учун ҳеч нарса қилолмайди. Мен жуда ачинаман”.
Чорасизлик, худди шақилдоқ илон каби унинг оёғига ўралди, аммо у эрталабки ваҳийси ва дарада кўрган ўлик олмахон билан мустаҳкамланган имон билан уни итариб юборди. У хотинига деди: “Азизам, мен билмайман қандай бўлади, аммо бу ошқозон касалига барҳам берилади”.
Сешанба эрталаб у яна Сабино дарасига кўтарилди. Ўша сўқмоқ иккига ажраладиган жойдан у яна ўнгга бурилди ва шарқий қиялик бўйлаб жанубга кетди. У борар экан, унинг ақли доктор Ровенсвортнинг берган прогнози билан сира рози бўлмас эди. Прогноз шундай узил-кесил, қатъий эшитилар, бироқ юқоридан Овоз унинг душмани ўлганини эълон қилар эди. Баъзан имон ва мавжуд воқелик бир-бирига қарши курашади. У 1948 йилда Майо клиникасида врачлар ўтказган текширишлар ҳақида ўйлади. Улар ҳам унга, унинг ошқозонига ҳеч ким ёрдам беролмайди деганди. Кейин у учиб келиб унинг кўкрагига қўнган олтита оқ кабутарни кўрди. Улар гўё унга бир нима демоқчидай, ғуғулашдилар. Ундан кейин улар “S” ҳарфи шаклида учиб кетишди. Билли тез‑тез онасининг туши устида ўйланар, чунки у унинг ваҳийси ва Раббийнинг: “Эсингда бўлсин, унинг бўйи бор‑йўғи олти дюйм”, ― деган кўрсатмасига мос келар эди. Худонинг номерлашида олти сони одам билан боғлиқ, чунки Худо одамни олтинчи куни яратди. Олти ― бу тугалланмаган сон. Етти сони тугалликни англатади. Онасининг тушидаги олтита кабутарлар, бу унинг ҳаёти давомида олти марта келадиган ва уни ошқозон касаллигидан шифолайдиган Худонинг раҳм-шафқатини ифодалайди. Ҳар бир шифоланиш етти йилга яқин ёки саккиз йилгача давом этган, вақтинчалик эди. 1948 йилдан бери унинг азоблари тугаганини айтадиган еттинчи кабутарни кўришни жуда кутган эди.
Сўқмоқнинг эгри‑бугрилигидан у теп-текис эмас эди, у гоҳ кўтарилар, гоҳ у бурундан-бунисига тушар, шу учун Билли депиниб ва оёғини қайириб олмаслик учун ҳушёр бўлиши керак эди. Бирдан у олдинда, қиялик юқорисидаги қуриган ўсимликларнинг бир хил тусдаги кўринишида ғалати бир нарсани ― оппоқ нурнинг ярқираганига эътибор берди. Бошини кўтариб, сўқмоқда ўтирган кабутарни кўриб, ҳайрон бўлди. Унинг парлари қордай оппоқ эди. “Бу ваҳий бўлишлиги керак”, ― кўзларини ишқаганича, ўйлади Билли. “Албатта, бу ваҳий”. Қушнинг боши ёнига эгик бўлиб, унинг кўзи тўппа-тўғри унга қараб турар эди. Кейин у бир неча бор кўзини очиб юмди. Бу Биллига бу ҳақиқатда бўлаётганини айтаётган эди. Кабутар ваҳийда кўз қисмайди. Билли сўқмоқдан тушиб, кабутарнинг яқинида пастдаги қияликдан ўтди. У учиб кетмади. Билли сўқмоққа қайтган вақтида, кабутар ҳали ҳам унга, энди бошқа томондан қараб турар эди. Кабутар Биллининг орқасидан, токи у сўқмоқнинг кейинги бурилишида кўринмай қолгунича, қараб тураверди. Билли бир соатдан кейин қайтиб келганида, кабутар энди йўқ эди. Билли ўйлади: “Мен Иброҳим ўғли эканман, врачнинг менга айтганига эътибор қилмайман; барибир мен соппа‑соғ бўламан!”
Чоршанба эрталаби, 1965 йил 22 сентябри, у яна бир бор Сабино дарасига қайтди. Бу сафар унда, унга таҳдид соладиган илон сингари, шубҳа йўқ эди. Бу эрталаб унинг мақсади Раббийга, Унинг меҳрибонлиги ва шафқати учун шукроналар айтиш эди. У сўқмоқдан бўлинадиган жойга келганида ўнгга бурилиб ва жанубий бўлиниш томон кетиш ўрнига, у чапга бурилди ва шимолга қараб кўтарилди. Ўн бир яримларда у чанқоқ сезди, шу учун у даранинг тубига тушди ва ҳарсанглар орасидан чуқур ҳавзадан сув ичди. Кун исигандан исиб кетди. Кўйлагини ечиб, уни белига тугиб олди ва сўқмоққа етиб олиш учун яна қияликдан кўтарилди. Уларнинг устидан жуда юқорида қоя чўққилари кун чиқар осмонига тегиб турар, уларнинг айримлари, йиғиштирилган қанотларига бурилиб қараб турган бургутни эслатар эди. Кўтарилишда чарчаганидан, ўзидан иккита келадиган ҳарсанг соясида дам олиш учун тўхтади. Соатига қараб, туш яқинлашганини тушунди. Ичидан бир овоз: “Мана шу ҳарсангга қўлларингни қўй ва ибодат қил”, ― деди. У бўйсунганча, шу катта юмалоқ тошга тирсаклари билан шундай тираб қўйдики, унинг юзи тошнинг салқин юзасига тегиб турди. Қоянинг чўққисида турган бу улкан тош бургутга бурилиб қараб, Билил ибодат қилди: “Осмонлар Худоси. Мен Сенга миннатдорман, чунки...”
Чўққилардан Овоз жаранглаб, қияликдан тошдан ҳам тез тушиб келди: “Юрагинг баландлигида кўкрагинг билан сен нимага суяниб турибсан?” Билли тисарилди ва учбурчак шаклидаги катта тошга қаради. У ерда унинг кўкраги тўғрисида: E – A – G – L – E (Б-У-Р-Г-У-Т) ҳарфлари тошнинг юзасига туширилган эди. Ҳарфлар оқ кварцдан ҳосил бўлган ва қора тошнинг фонида равшан билиниб турган эди. “Бургут” сўзининг биринчи ҳарфи “Е” “Б” бош ҳарфдек кўринар эди. Гарчи улар одатда ёзувда бўладигандай бир-бирига қўшиб ёзилмаган бўлса-да, қолган бошқа тўртта ҳарфлари инглиз шрифти билан, ҳар бири бошқасидан алоҳида турган эди. Ҳамма ҳарфлар тахминан бир хил баландликда эди ва бир‑биридан бир хил узоқликда турган эди. Бу дарадаги улкан тошлар шаклланаётган вақтда, Худо бу тошга озроқ оқ кварцдан солганга ва уни осилиб турган қояларнинг чўққисига жойлаштирганга ўхшар эди. Кейин, қайсидир зилзила вақтида у дарага думалаб кетган, қияликнинг пастдаги шу жойига тушиб, йиқилган пайтида бўлакланган ва ўз мактубини номасини келтириш учун мана шу кунни кутган эди. Бу Уилльям Бранхам хизматини охирги тасдиғи бўлиб чиқди.