Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Охирги кунлар

95 БОБ

Ноябрь – Декабрь 1965



ШУКРОНАЛАР КУНИДАН БОШЛАБ,Уилльям Бранхам Луизиана штати, Шривпортда, Жек Моор пастори бўлган черков ― Ҳаёт Чодирида тўрт марта ваъз қилди. Пайшанба кечқурун, 25 ноябрь куни у “Масиҳ Келинининг кўринмас иттифоқи” деган мавзуда ваъз қилди. Бу никоҳ, деди у, мана ҳозир тузилади. Бу нарса, қачонки инсон мана шу даврга тасдиқланган Сўзни эшитади ва қабул қилади, мана шу моментда юз беради. Исо, Куёв, бу тасдиқланган Сўз ҳисобланади. Павел бу сирни Эфесликларга мактубида, 5:25 да очиб берди: Эй эрлар, Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар ҳам хотинларингизни шундай севинглар. Билли деди: “Агар сиз Худо Каломи билан турар экансиз, унда сиз баркамол, оқлангандай ―
сиз умуман буни қилмагандек, турасиз. Ҳаллелуя! Сиз Шукроналар куни ҳақида гапирасиз. Мен нимаики билсам, Бу учун, қолган ҳамма билганларимдан ҳам кўпроқ миннатдорман. Сиз ― тирик Худо Ўғлининг тоза, яхши фазилатли, бегуноҳ Келини. Ҳар бир эркак ёки аёл, қайсики улар Худо Руҳидан туғилганлар, Исо Масиҳ қонида ювилган ва ҳар бир Худо Сўзига ишонадилар, улар худди ҳеч қачон гуноҳ қилмагандай турадилар. Сиз Исо Масиҳ Қони орқали баркамолдирсиз. Чоридан ажралинглар ва бу ёққа қуёшга чиқинг, бу ерда сиз қолган буғдой ҳосили билан пишишингиз мумкин. Мен камбайннинг қандай келаётганини эшитяпман. Сизлар осмондаги тўйга ҳозирланаяпсиз, ва сизларга асоссиз меҳр-шафқатнинг тақдир этилган никоҳ узуги тақилган. Буни Худонинг Ўзи қилди. У сизларни дунё яратилишидан олдин билган эди, шу учун сизнинг исмингизни Қўзининг (Қурбонлик Қўзисини) Ҳаёт Китобига жойлаштириб, сизга никоҳ узугини тақди. Қанақанги Шукрона! Ҳаллелуя! Худовандимизга ҳамдлар бўлсин!”

Жума кечқурун у “Ишлар ― бу имоннинг ифодаси” деган мавзудаги мактубни ваъз қилиб, у ерда у Ёзувдан иккита жойни тушунтирди, қайсики улар бир қарашда бир-бирига қарама-қаршидек кўриниши мумкин. Ёқубнинг мактуби 2:21‑23, Иброҳим нафақат имони билан, балки ишлари билан оқланган дейди; унда Павел РимликларгМактубнинг 4:1‑8 да, Иброҳим имони орқали оқланди, ишлари билан эмас, дейди. Бу Ёзув жойлари бир-бирига зид эмас; улар бор-йўғи битта танганинг турли томонларидир, холос. Ёқуб Иброҳимга инсон позициясидан қаради, Павел бўлса унга Худонинг позициясидан қаради.

Шанба эрталаб Жек Моор маҳаллий меҳмонхонада нонушта уюштирди, ундан кейин Билли, “Худога хизмат кўрсатишга уринманг, агар бу Унинг иродаси бўлмаса” деган мавзуда мактубини ваъз қилди. Ўша оқшомни ўзида Ҳаёт Чодирида у: “Мен эшитгандим, аммо энди бўлса кўряпман”, деган мавзуда мактубини ваъз қилди. У бу сарлавҳани Аюбнинг китоби, 42:5 дан олди. Худо қуюндан Аюбга гапирганидан кейин, Аюб деди: “Мен Сен ҳақингда эштган эдим: энди эса мени кўзларим Сени кўряпти”. Аюб нимани кўзда тутиб гапирганини Билли тушунтирди, кейин эса у ўзининг хизматини мисолда, бу Ёзув жойини йигирманчи асрга қандай қўлланилишини кўрсатиб берди. У қайси воқеани ишлатди? У юз минглаб ваҳийлар, башоратлар, мўъжизалар ва у 56 йил ичида бошидан ўтказган ғайритабиий ҳодисалардан ҳар қандайини олиши мумкин эди. У 1959 йилдаги бошидан ўтганини айтиб берди. Ўшанда Худо унга Марк 11:23 ― Худога ишончингиз бўлсин. Сизларга гапим шуки, агар ким бу тоққа: “Қўпарилиб денгизга отил”, ― деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади”ни маъносини тушунтирган эди. У уларга қандай олмахон овлагани юргани ва битта ҳам отмаганини айтиб берди. Худо унга, у нима истаса айтишини ва шу юз беришини буюрди. У қонун рухсат берадиган олмахонга эга бўлишни хохлашини айтди ва олмахонлар ғойибдан пайдо бўлдилар, қайсики улар у ерда бўлишлари мумкин эмас эди, ва у уларни отди.

1965 йил 28 ноябрь, шанба эрталаб у “Худо томонидан тайёрланган ягона сажда жойи”, деган мавзуда мактубини ваъз қилди ― яъни бу жой ҳар доим Худонинг Қурбон Қўзиси ― Исо Масиҳнинг тўкилган қони остида бўлган ва бўлади, ― деди. Кечқурун у “Оппоқ кабутар қанотларида”, деган мавзусидага мактубини ваъз қилди. У бу мавзуни ғарб (қишлоқлари мусиқаси) стилида ижро этиладиган, диний мавзудаги машҳур қўшиқдан олди. Билли Раббий унга Сабино дарасидаги ўша сўқмоқда учрашганини ва оппоқ кабутар орқали унга белги берганини айтиб берди. Бу ваъзининг охирида у “Оппоқ кабутар қанотларида”ни куйлади.

У куйлади:

Нуҳ кемада, сувда кўп кунларни ўтказди,

У Ерни тезроқ топишни истади.

Гарчи қийинчиликлар бўлди, аммо уларни Худо бермаганди,

Оппоқ қанотларда У Осмондан белги юборди.

Нақорат бундай эди:

Унинг Муқаддас севгиси оқ кабутар бўлиб яна тушади,

Оппоқ қанотларда Худо осмонлардан белги беради.

Иккинчи банд:

Исо бизларнинг Қутқарувчи, Ерда, танада яшади,

Ҳайвоннинг охури бошпана Унга бўлди.

Гарчи одамлар рад этсалар ҳам, аммо Раббий унутмади,

Оппоқ қанотларда осмондан бизга белги кўрсатди.

Ўзига алоҳида тарзда тааллуқли бўлган учинчи бандни қўшди:

Мен кўп дард‑алам билгандим, Шифо излаган эдим.

Кечаси ҳам ва кундузи Мен Худога ялиндим.

Ва Худо менга жавоб берди, Имонни кўрди У,

Оппоқ қанотларда осмондан менга белги юборди.

Бу қўшиқдан кейин олдинги усулдаги ибодат навбати ўтказилди. Кейинчалик Жек Моор шундай деди: “У Уилльям Бранхам билан бирга бўлган йиғилишларнинг барчасидан ҳеч қайсисини, ўша оқшом Ҳаёт Чодирида таралган муҳаббат, имон ва сиғиниш руҳи билан таққослаб ҳам бўлмас эди.

Декабрнинг биринчи ҳафтаси давомида Билли ваъз қилиш учун Жанубий Калифорнияга қиқагина сафар қилди. Олдинига у Калифорния ва Мексика чегаралари яқинидаги, Аризона штатининг жануби-ғарбий чеккаларида жойлашган Юмада тўхтади. 1965 йил 4 декабрь, шанба кечқурунида тўлиқ Инжилчи тадбиркорлар Жамиятининг Рамада меҳмонхонасидаги банкетида сўзга чиқди. Унинг ваъзини мавзуси “Қутқарилиш” мактуби эди, яҳни буюк ҳалокат (қайғу) тушиши олдидан Масиҳнинг Келинини сирли олиниши эди. У Салоникаликларга Биринчи мактуб 4:13‑17 ни ўқиди:(13) Эй биродарлар, умидсизликда яшаётган бошқа одамларга ўхшаб ғамгин бўлманглар, деб бу одамдан кўз юмиб кетганларнинг аҳволи ҳақида сизларни хабардор қилмоқчимиз. (14) Биз Исонинг ўлиб, тирилганига ишонамиз. Шунга ўхшаб, Худо Исога ишонган марҳумларни ҳам У билан бирга қайтариб келтиради. (15) Буни сизларга Раббимиз каломи каби айтяпман: биз, тириклар, яъни Раббимиз Исо келишига қадар ҳаёт бўлганлар, ўлганлардан илгари келмаймиз. (16) Чунки Раббимиз Исо Ўзи буюк нидо, бош фариштанинг садоси, Худонинг карнайи билан осмондан тушади. Аввал Масиҳга ишонган марҳумлар тириладилар. (17) Сўнгра биз, тирик қолганлар, улар билан бирга Раббимизни ҳавода кутиб олиш учун булутлар билан кўтариламиз. Шу тариқа ҳамиша Раббимиз билан бирга бўламиз.

Унинг айтган кўплаб фикрлари орасида, уни хитоб, бош фаришта овози ва Худонинг карнайини тушунтирганлари энг муҳими эди. У деди: “Биринчи эшитиладигани, бу ― одамларни тайёрлайдиган чақириқ, яъни фариштанинг (элчининг) мактубидир. Иккинчи бўлиб Тирилиш Овози ― Юҳанно баён этган Инжил 11:38‑44 да Лазарни қабрдан чақирган худди Ўша Овознинг Ўзи. Учинчиси бу ― одамларни осмонга Қўзининг (Қурбонлик Қўзиси) Унинг Келини билан осмондаги Зиёфатига чақирадиган карнай жаранглайди. (Эски Аҳддаги тимсолни эсланг ― карнай ҳар доим яҳудийларни уларнинг карнайлар байрамига чақирар эди.) Кўряпсизми, биринчи нима эшитилади, бу ― Келинни чақирадиган Унинг мактуби. Навбатдагиси ― уйқудаги Келинни ўтган даврларда ўлган ўша имонлилларни тирилиши. Улар бирга олинади ва уларнинг ҳаммасини карнай осмондаги Байрамга чақиради. Биз ҳозирни ўзида тайёрмиз. Биргина қолган нарса шуки, бу чиққан черков тўлиқ пишгунича, қуёшда ётиши керак. Бу орада катта комбайн етиб келади. Поя (сомон) ёндирилади, аммо буғдой (дон) омборга йиғилади”.

“Мен буни айтаяпман, чунки бу ― Ҳаёт; чунки мен буни айтиш учун Худо олдида жавобгарман. Мен буни айтишим лозим. Менинг шифоланиш хизматим, фақат одамларни эътиборини тортиш учун эди. Мен ҳар доим мактуб келишини билар эдим ва мана у келдиям. Бу 7 муҳрлар очиқ ва бу сирлар очилди”.

“Бир куни, мен 7 черков даврларини ваъз қилишни бошлаганим вақтида, мен кучли теолог ҳисобланадиган, Жек Моорга қўнғироқ қилдим. Мен шундай дедим: Жек, Ваҳийнинг биринчи бобидаги ушбу Одам Ким, сочлари бамисоли оқ юнг, қордек оппоқ Инсон Ўғлига ўхшаш бир кимса. Исо ёш одам эди, ― дедим мен. Унда қандай қилиб Унинг сочлари оқ юнгдай, қордек оппоқ бўлади? Бранхам ака, бу Унинг улуғланган Танаси, деди Жек. Мен учун бу тўғридек эшитилмади. Мен хонамга кирдим ва ибодат қила бошлаганимда, Худо менга бу ҳақиқатдан ҳам шундай эканини айтди. Кўряпсизми, мен ҳар доим Исо оддий одам эмас, У Худо деб ваъз қилганман. У танада намоён бўлган Худо эди ― Илоҳий севгининг Атрибути тушди ва бу ерда ер юзида намоён бўлган эди. Исо Илоҳий севги эди, бу севги Танани яратди, Унда Иегованинг Ўзи яшади. У тўлиқ танавий Илоҳийлик эди. Худо Ким бўлган бўлса, У барчасини ушбу Тана орқали намоён қилди. У Ўз Қони билан Келинни юва олиши учун, Бу Танада ўлишлиги керак эди. Унинг Келини нафақат ювилган ва кечирилган, балки у оқланди ҳам. Худонинг назарида У (Келин) ҳеч қачон бундай қилмади. У у ерда тоза Худо Ўғлига турмушга чиққан ҳолатда турибди. У шунга олдиндан атаб қўйилган эди. У бу дунёнинг гуноҳи тузоғига тушди, аммо қачонки У Ҳақиқатни эшитди ва олдинга чиқди, Худонинг Қўзиси (Қурбонлик Қўзиси) Қони уни тозалади. Ва у у ерда покиза бўлиб турибди ― Унда умуман гуноҳи йўқ. Шу учун Мактуб Келинни чақиради. Бу ― нидо”.

Якшанба оқшомида у Лос-Анжелосдан 50 миль шарқроқда, Калифорния штати, Риальтодаги Худо Ассамблеясида, ваъз қилди. У ваъзнинг мавзусини “Келажакда бўладиган воқеалар” деб номлади ва у ўтган оқшом Юмада қилган ваъзини давом эттиришини айтди. Унинг Библиядан тексти, Юҳанно баён этган Инжилнинг 14:1‑7 оятлари эди. У ерда Исо шогирдларига деди: “Юрагингиз ғаш бўлмасин. Худога ишонинг, Менга ҳам ишонингиз! Отамнинг уйида маскан кўп. Шундай бўлмаса эди, Мен сизларга жой тайёрлагани кетяпман, деб айтармидим? Мана, Мен бориб сизларга жой тайёрлайман-у, яна келиб, Мен бўлган жойда бўлишингиз учун сизларни олдимга олиб кетаман. Мен борадиган жойни сизлар биласизлар, йўлни ҳам биласизлар. Раббим! – деди Унга Фома, - Қаерга боришингини билмаймиз-ку, йўлни ҳам қандай била оламиз? Исо унга деди: Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди. Агар Мени билсангиз, Отамни ҳам биласизлар. Бундан буён Уни биласизлар, Уни кўргансизлар.

Билли бу Ёзув жойи кўпинча дафн маросимларида ишлатилганлигига эътибор берди. Орқага бир назар ташлаб, бу ваъз, гўё у буни ўз дафн маросимларида ― аммо ғамгин ваиккиланиб эмас, балки келажакда бўладиган яхши воқеаларни кутиб, қувонч билан ваъз қилган эди. У Исо ҳар бир Христиан учун тайёрлайдиган “маскан” ҳақида гапираётиб, уни яъни “маскан” аслида имонли одамнинг янги танасини англатишини тушунтириб берди. У ўша ваъда бўйича, қайсики бизга Исо берган, ишончимиз ҳақида гапирди, чунки Исо кўплаб аломатлар ва мўъжизаларни қилиб, У танада намоён бўлган Иегова эканлигини исботлади. Ҳаётни олдиндан айтиб бўлмайди; ҳар биримиз олдида ўлим турибди. Биз ўлишимиз мумкин бўлган кун ва соатни билмаймиз, ҳар биримиз учун ўлим муқаррар эканини биламиз холос.184 Билли Исо Масиҳни Калом эканлигини таъкидлади ва келин қанчалик ўзининг соатидаги Сўзга позицион жойлашиши кераклигини тушунтирди . Билли деди: “Бизлар агар Худонинг ушбу атрибутлари эканмиз, биз имон таълимоти ва деноминационизм воситасида яшай олмаймиз; биз Сўз воситасида яшашимиз лозим. Масиҳнинг Келини, ҳар қандай хотин ўз эрининг бўлаги бўлганга ўхшаб, У ҳам Куёвнинг бир қисмидир; шу учун бизлар Сўз – Келини бўлишимиз керак. Сўз – Келин нима? Бу Сўзнинг мана шу соатда намоён бўлиши. Келин ― бу диний ақидалар ёки деноминация эмас,балки Худонинг тирик атрибути”. У охирги эллик йил ичида Христианларда осмон ҳақидаги тушунча қанчалик ўзгариб кетганини айтди, ва ўз ваъзини, ўзининг вақт пардаси ортидаги бошидан ўтказган кечинмалари ҳақида гапириб берди. Қайсиники, Худо унга олтинчи ўлчовда бўлган жаннатни қисқача таништирган эди.

184 Биргина истисно, Масиҳ Келини Кечки Зиёфатга олиниши вақтида ер юзида яшайдиган имонлиларга қилинади.

Кейинги оқшом Сан Бернардино шаҳридаги тўлиқ Инжилчи тадбиркорлар банкетида Билли “Башоратларда ёритилган, ҳозирги воқеалар”, деган мактубини ваъз қилди. Унинг Ёзув жойи Луқо баён этган Инжилнинг 24:13:35 да эди. Исо ўликлардан қайта тирлганидан кейин, У шогирдларидан иккитаси билан Эммаус деган қишлоққа борди. Аввалига улар Уни танимадилар, ва улар Унга насролик Исони билишларини ва Унинг бир неча кун олдин хочга михлангани ҳақида айтиб бердилар. Исо уларга деди: “Эй фаросатсизлар! Барча пайғамбар сўзларига ишончи суст одамлар! Масиҳ Ўз улуғворлигига эришмоқ учун шу азобларни бошидан кечирмоғи керакмасмиди? – деди. Шундай қилиб, Исо Мусо пайғамбардан тортиб, барча пайғамбар китобларида Ўзи ҳақида ёзилган оятларнинг ҳаммасини уларга тушунтира бошлади.

Билли ўша куни Исо Эммаус йўлида мурожаат қилиши мумкин бўлган Ёзувнинг баъзи бир жойларини келтирди:

Санолар 15:10—У ўликлардан тирилган эди.

Санолар 21:1-18— У хочда фарёд қилди: «Тангрим, Тангрим, нега Мени ташлаб қўйдинг?»

Санолар 21: 7-8— Унинг устидан Унинг душманлари кулди.

Санолар 21:17— «Улар Менинг қўлларим ва оёқларимга санчдилар», бажарилди.

Санолар 21:19— «Улар кийимларимни ўзаро бўлишиб олдилар», ҳам бажарилди.

Санолар 34:11— Уни ёлғончи шоҳидлар алдадилар.

Санолар 40:10— Унинг дўстлари хиёнат қилдилар.

Ишайё 7:14— қиз бола ҳомилали бўлади.

Ишайё 9:6— Бизга Чақолоқ туғилди ва ҳоказо.

Ишайё 50:6— Уни қамчин билан урдилар

Ишайё 53:7— У айбловчилар олдида жим турди.

Ишайё 53:9— Уни бойнинг қабрида дафн қилдилар.

Ишайё 53:12— У жиноятчилар билан ўлди.

Захариё 11:12— Уни ўттиз кумуш тангага сотдилар.

Захариё 13:7— Шогирдлари Уни ташлаб кетдилар.

Малахиё 3— Яхё Чўмдирувчи Унинг даракчиси эди.

Бундан ташқари, барча тимсолларни қараб кўриб, Исо бутун Эски Аҳд бўйича мурожаат қилса бўладиган жой ― Ибтидо китобининг 22 бобида, Иброҳим Худонинг талабини бажариш учун, ўғли Исҳоқни тоғ чўққисига, уни қурбонликка келтириш ниятида бошлаб боргани кабиларни ҳам айтиш мумкин.

Биллининг муҳим фикри қуйидагича эди: Исо, ўша куннинг энг муҳим воқеаларини тушунтириш учун, Ёзувни ишлатди. Худди шу тарзда Христианлар ҳам, бугунги куннинг энг муҳим воқеаларини, Ёзувнинг бугунги кунга мўлжалланган, белгилаб қўйилган башоратлари билан боғлаган ҳолда тушунишлари мумкин. Билли ўзининг хизматини далил қилиб кўрсатди, лекин унинг хизматига тааллуқли бўлган Ёзув жойларининг ҳаммасини айтиб ўтишига банкетда етарлича вақти йўқ эди. У деди: “Унинг ортидан кузатинг. Исо уларни Худо Каломига мурожаат қилдирар, йўллар эди. У ҳеч қачон: Наҳотки, Мени билмайсизларми? Мен Ўша, Тирилган Масиҳман, ― деб чиқмади ва гапирмади. У бундай деб айтмади. У уларга Ёзув жойи берди, ва уларнинг ўзи хулоса қилишлари керак эди. Яхё Чўмдирувчи ҳам худди шундай қилди. Энди, одамлар, сусткашликда қолманглар; ўзларингиз хулосалар қилинглар”.

1965 йил биринчи ноябрига келиб, Пэрри Грин Тусон шаҳри маркази яқинида жойлашган бўш турган черков биносини топди. Ойнинг ўртасида у уни ижарага олди ва уни тартибга келтирди ва хизмат учун эшикларини очди. У уни Тусон Чодири деб атади. Уилльям Бранхам Тусон Чодирида якшанба куни, 1965 йил 21 ноябрда биринчи марта ваъз қилди. У Пэрри Гриндан, у унга беш дақиқа давомида йиғилганларга мурожаат қилиб ва шу ердаги одамларнинг барчасига Тусонда ниҳоят, у ҳар доим келадиган черков борлигидан қанчалик бахтиёр эканини айтишга имкон берасанми, деб сўради. У Тусон Чодирида охирги марта якшанба куни, 1965 йил 12 декабрида ваъз қилди. Пэрри Гриннинг ваъзидан кейин, Билли 30 дақиқа нон синдиришни қабул қилишнинг муҳимлиги ҳақида (яъни, Раббийнинг Қутлуғ Кечаси) гапирди. У деди: “Бизларга учта жисмоний ҳаракатни бажо келтириш буюрилган ― сувда чўмдирилиб имонга келиш, Раббийнинг Қутлуғ Кечаси ва оёқ ювиш. Бу ― Худо томонидан ўрнатилган тартиб. Биз бу аломатларни тимсол сифатида бажаришимиз лозим”. Унинг “Қутлуғ кеча” ваъзи унинг ёзиб олинган охирги мактуби бўлди. Қачонки ўзининг кичикроқ ваъзини тугатгач, у Раббийдан вино ва нонни дуо қилишини илтимос қилди, ва ундан кейин ўша оқшом черковга келган юзлаб одамларга нон берди. Ундан кейин, ҳамма нонни қабул қилиб бўлгач, у патносдан стаканчада винони олди, уни йиғилиш олдида кўтарди ва (Исонинг сўзларини келтириб) деди: “Худонинг Шоҳлигида мен янги шароб ичадиган кунгача узум неъматини бошқа ичмайман”.185

185 Марк 14:25

Кейинги куни Билли янги овчилик хонасини кўрсатишга ўзи билан Пэрри Гринни олди. Улар Биллининг янги уйига етиб келганларида, Пэрри киришдан унга узоқ бўлмаган жойда, ҳовлига ярашиб турган фойтун араванинг синиқ ғилдирагига эътибор қилди. Ғилдиракнинг кегайлари ёғочдан, тўғини эса темирдан эди. Аризонага илк бор келиб ва биринчи келиб ўрнашган одамлар ўзининг фойтунларига мана шунақа ғилдираклар ўрнатишган эдилар. Пэрри бу синиқ ғилдирак ҳақида сўраганида, Билли бу унинг биринчи оиласини эслатишини айтиб берди. Хоуп ва Шарон роуз ўлганларидан кейин у туш кўрган, тушида Шарон Роуз уни Ғарбда, ғилдираги синиқ фойтун олдида учрашган эди. Албатта, у вафот этганида у ёш бола эди, аммо унинг тушида у ёш қиз эди. У унга салом берди ва уни Хоуп кутиб турган Жаннатга борадиган йўлни кўрсатган эди.

Билли ва Пэрри овчилик хонасига уйнинг шарқ, кунчиқар томонидаги эшигидан киришди. Ёғоч панелни ёғоч ўймакорлиги формасида ишланган, ёввойи ҳайвонлар панноси билан безатилган эди. Энг ҳайратланарли ўймакорлик иши каттакон африка йўлбарсини тасвирлаб турар эди. Хонанинг учта деворида ёғоч панел бор эди, шипда ёғоч болор бор эди, полда эса овчилик хонасига содда эркаклар руҳини бериб турган тош плитка бор эди. Катта венеция деразаси Каталина тоғларига ажойиб манзарани очиб, шимолий деворни безатиб турган эди. Тошдан терилган зўр таассурот қолдирадиган камин хонанинг шимоли‑ғарбий бурчагида ўрнатилган эди. Кун ботар деворда дашт-биёбон дараси тасвири солинган эди. Унда юқоридан, қизғиш ҳарсанглар орасидан оқиб тушган жилға устида туртиб чиқиб турган қизғиш қоялар тасвирланган эди. Эркак ва урғочи буғу хонанинг шимоли‑ғарб томонидан оқиб турган жилғани кузатиб, юқорида туришган эди. У ерда, фрескада расми солинган жилғача ҳақиқийси ― бир неча тошлардан поғонали шаршарача бўлиб, кичикроқ сув оқими ҳавзага тушаётгани билан бирлашиб кетган эди.

Хонада кўплаб милтиқлар, қуроллар, ов ўлжалари ва у ўз сафаридан олиб қайтган эсдалик совғалари бор эди. Деворлар унинг кўплаб ов сафарлари вақтида отган жониворларнинг тулумлари билан тўлиб кетган эди: буғулар, антилопа, лослар, карибу, америка лоси, тоғ эчкиси, қўй ва учта пекари қобони.186 Бу ўша, у Британия Колумбиясида 1961 йил сентябрида ўлдирган, Худо унинг шохини узунлиги 42 дюйм (105 сантиметр) бўлади деб кўрсатган ўша карибу эди. Каминни олдида, ерда ўша сафари вақтида отган тепаси кумушранг йиртқич айиқнинг терисидан қилинган гиламча ёзилган эди. Айиқ терисидан ташқари у ерда унга Сидни Жексон совға қилган африка леопарди териси ётган эди. Деворда у Айдахо штати, Қайтиб келмас дарё рекорди бўлган форели балиғининг тулуми осиғлиқ эди. Қизил дарахтдан сайқалланиб ясалган столда қанотларини ёзиб, учишга тайёр бургутнинг тулуми турар эди. Дераза олдидаги бурчакда олмахонга қараб оғзини очиб турган малла силовсин тулуми, бу пайтда юқоридан уларга оппоқ кабутар қараб турган эди. Билли январь ойида ўлдирган тоғ йўлбарси тулум устида таксидермист ўз ишини тугатгач, Билли уни бурчакдаги сув ҳавзаси ёнига шундай қўймоқчи эдики, гўё у сув ичишга келгандай кўриниши керак эди.

186 Афсуски, овчилик ўлжалари учун хонада Уилльям Бранхамнинг Африка сафаридан ўлжалари келмади. У Мозамбикнинг Бейру шаҳри аэропортида 33 та ов ўлжасини, авиаташувчига уларни Қўшма Штатларга келтиришини айтиб қолдирган эди. Ўлжалар шундай қилиб етиб келмади, бу дегани, улар Мозамбикда ўғирланган бўлса керак. Бу нарса авиакампаниясининг айби бўлганлиги сабабли, кампания Биллига яна битта ов экспедицияга, Африкага бепул чипта таклиф этди. Албатта, унда уларнинг таклифидан фойдаланиб қолишга имконияти йўқ эди.

Албатта, овчилик хонасида стол бўлиб, унда бир неча ўнлаб Библия справочниклари турган эди. Стол ва китоблар Библияни ўрганаётган одам учун мўлжалланган эди. Айиқнинг териси ибодат қилувчи одам учун эди. Фреска, яъни ўйиб ишланган суратлар ва дераза зийрак одам учун эди. Қуроллар ва ўлжалар эса ёввойи жойларни севадиган одам учун эди.

Сарра ва Иосифни Рождество байрами таътилига жавоб беришлари билан, Меда кийимларни чемодонга йиғди, Билли эса уларни ўзининг 1964 йилда ишлаб чиқарилган универсал Форди юкхонасига жойлаштирди. Билли Рождество ва Янги йил байрамларини Жефферсонвиллида ўтказишни режалаштирган эди. Уни ўзи шимолий иқлим зонасида улғайгани учун, Рождество байрамини қор билан дўстлари даврасида ўтказишнинг қандайдир ўз гашти бор эдики, бундан унинг дили яйраб, руҳи мустаҳкамланар эди. У 26 декабрда Бранхам Чодирида режалаштирган ваъзи учун қайдлар ёзиб қўйган эди. Бу ваъзини у “Бизга Ўғил берилди; Бизга Ўғил туғилди”, деб номламоқчи эди. Янги йилдан кейин у болаларини Тусонга, мактабга қайтариб келтирмоқчи, ундан кейин эса январда, у Жефферсонвиллига қайтишни ва Бранхам Чодирида ўзига хос йиғилишлар ўтказишни режалаштирган эди. У “Илоннинг изи” деган мавзуда ўргатмоқчи эди. Адан Боғидаги ҳайвондан (илондан) бошлаб ва Қобилнинг генетик линияси бўйлаб Ваҳий китобидаги ҳайвонгача бутун кўламда, бутун Библия бўйлаб илон изига тушиш учун унга тўрт соатча вақт керак бўлади, деб ҳисоблади.

Билли, Меда, Сарра ва Иосиф Тусондан 18 декабрь, шанба эрталаб, Рождестводан бир ҳафта олдин йўлга чиқдилар. (Ривқо Тусонда қолди.) Билли шарққа қараб 10‑шосседан Нью Мексико штати йўналиши бўйлаб жўнади. Билли Поль ўзининг машинасида хотини Лоис ва икки ўғилчаси билан уларнинг ортидан жўнади. Шу кечқурун соат олтиларга яқин икки оила Нью Мексико штати, Кловисдаги Дэнни ресторанида нонушта учун тўхтадилар. Бу жой Техас штати билан чегарадан бор-йўғи бир неча миль масофада эди. Улар ресторандан чиққанларида Билли Иосифни Билли Поль билан бошқа машинада боришини сўради.

Билли машинасини юрғизди ва шоссега чиқди. Меда олдинда пассажир ўтирадиган жойда ўтирган эди. Сарра орқа ўриндиқда ётди ва ухлаб қолди. Штатнинг чегараси яқинида Нью Мексико штатининг Тексако шаҳарчаси жойлашган эди. Тексаконинг шарқий теварагидан ўтиб, улар шоссега чиқишлари учун чап томонга бурилишлари керак эди. Бу шосседан улар шимоли‑шарққа Техас штати, Амариллога кетдилар. Билли мана шу бурилиш жойидан ўтиб кетиб қолди, шу учун навбатдаги чоррахҳадан универсалини орқага бурди, шоссенинг кесишган жойига қайтиб келди ва ўз вақтида керакли томонга бурилди. Тез орада Билли Польни кўрди, қайсики у ўз вақтида чапга бурилган ва уни кутиб йўл четида турган эди.

Қачонки Билли Поль ортни кўрсатадиган ойнадан отасини кўрган эди, у рулни чапга бурди ва газни босиб олдинда кетди. Икки қаторли шосседа узун‑узун кўланкалар ташлаб, қош қорайди. Тез қоронғи туша бошлади. Билли Поль машинаси чироғини ёқди. Энди уларнинг йўлида Техас штати, Фриона шаҳри турган эди. Фрионагача тахминан уч милча етмай, Билли Поль паст тезликда кетаётган машинага яқинлашиб, уни қувиб ўтди. Қачонки у бу машинанинг олдига ўтган эди, у горизонт бўйлаб яқинлашиб келаётган бир фаранинг светига эътибор берди. Олдинига у буни яқинлашиб келаётган мотоцикл деб ўйлади. Қарийб, охирги моментда у буни автомашиналигини тушунди. Унинг ҳайдовчи томондаги фараси ишламас ва ўнг фараси бўлса йўлнинг ўртасига тўғри келар эди. Рулни ўнг томонга кескин буриб, Билли Поль йўл четига чиқиб кетди ва сув оқадиган ариқчага кириб, базўр ўлимдан қочиб қолди. Тартиб-бузар машина бурилмай, унинг ёнидан ўтиб, гўё ҳайдовчи маст эди ва ўзига хавфнинг таҳдидини сезмас эди. Қачонки Билли Поль яна машинасини шоссега бургач, у бу машина, у ҳозиргина қувиб ўтган машина ёнидан ўтиб кетдими-йўқми деб, кўриш учун орқани кўрсатадиган ойнага қаради. У тўқнашишни кўриб қолди, уни эшитиши биланоқ, у ўз бағрида қандайдир оғир бир нарсани ҳис қилди. Жабрланганларга ёрдам бериш учун отаси тўхтайди деб ўйлаб, Билли Поль машинасини орқага бурди ва авария жойига етиб келди. Қачонки унинг фаралари авария жойини ёритган эди, у кўрганларидан ларзага келди ― унинг отасини Форди мана шу 1959 йилда ишлаб чиқарилган Шевролет автомобили билан тўқнашган эди.

Билли Поль йўлнинг қарама-қарши томондаги четига тўхтади. У болаларига машинада қолишини буюрди, кейин у хотини Лоис билан шоссени кесиб авария бўлган жойига ўтдилар. Иккала машина капоти чирмашиб кетган ва металл крилолари пачоқланиб кетганди. Билли Поль отаси машина капотида юзи билан пастга қараб ётганини кўриб қўрқиб кетди. Зарб шундай кучли бўлганидан, уни бунда рул чамбарагини синдириб, олдинга отган, танаси билан эса олд шишани синдирган эди. Унинг чап билаги эшикка қисилиб қолган, чап оёғи эса рул колонкасига ўралиб қолган эди.

Ноиложликда Билли Поль қичқирди: “Дада, сўз дегин!”

Билли ғўлдиради: “Демайман”.

“Меда ўлик!” ― Лоис машинанинг бошқа томонидан бақириб юборди.

Меда приборлар шити остида полда бир тўда бўлиб ётган эди. Билли универсалнинг бошқа томонидан чопиб ўтди ва ўгай онасини (Меда опани) билагидан пульсни билиш учун ушлади. У томирни ушлаб, пульс сезмади. У яна ҳайдовчи жойига югуриб келди ва буни отасига айтди, аммо бу сафар жавоб олмади.

Шоссенинг у ёғидан машинадан Иосиф қичқирди. Билли салгина бошини кўтарди ва сўради: “Нима эди бу?”

“Бу Иосиф, лекин у билан ҳаммаси жойида. Дада, онам ўлганга ўхшайди”.

“Қаерда у?” ― сўради Билли.

“У машина полида”.

“Уни қўлини меникига қўй”. Аста-секин, қаттиқ оғриқ билан, Билли ўнг қўлини машина ичига олди ва уни пассажир жойига чўзди. Билли Поль Меданинг жонсиз қўлини олди ва уни отасининг қўлига қўйди. Билли ибодат қилди: “О Худойим, она ўлишига йўл қўйма. Уни шу ерда биз билан қолдир”. Билли яна бир бор Меданинг пульс уришини пайпаслаб кўрди ва бу сафар у уни сеза билди ― жуда паст, лекин у бор эди.

Бу вақтга келиб авария бўлган жой яқинида бир неча машина тўхташди, ва улардаги одамлар ўз ёрдамларини таклиф қилишди. Кимдир штатнинг йўл полициясига тўқнашиш ҳақида хабардор қилиш учун Фрионага жўнаб кетди. Тўқнашиш жойига полиция машиналари, тез ёрдам ва техник ёрдами машиналари йиғилди. Қутқарувчилар Меда билан Саррани тез ёрдам машиналарининг бирига жойлаштирдилар ва уларни шу яқиндаги касалхонага олиб кетишди. Иккинчи машина пачоқ бўлган Шевролетнинг орқа ўриндиғида бўлган иккита ёш йигитни олиб кетди. Олдинги ўриндиқдаги иккита йигитни олиб кетишга шошилишни кераги йўқ эди. Улар жонсиз эдилар. Эҳтимол, улар урилган моментда ўлгандирлар. Алькогол яна иккита қурбонни (ҳаётини) олиб кетди.

Уилльям Бранхамни машинадан чиқариш муаммо бўлди. У авариядан шунчалик қисилиб қолган эдики, уни тирик чиқариб олиш учун кимдир ҳаёти билан таваккал қилиши керак эди. Билли Поль мен қиламан деб чиқди. Машинани иккита юк машинаси икки томонга чўзган пайтида, Билли Поль олдинги ўриндиққа эмаклаб кирди ва отасининг оёғини рул колонкасидан озод қилди. Кейин у оёғи билан ҳайдовчи эшигини уриб чиқарди ва қутқарувчиларга отасини чиқаришда ёрдам берди. Бутун бу жараёнга қирқ беш оғир дақиқа кетди.

У касалхонага тушиши билан, оиласи ва дўстлари билан боғланиб, улар эса жуда кўп эди, Билли Поль телефонда навбатчилик қилди. Бахтсиз ҳодиса ҳақидаги янгилик тез тарқалди, қабулхонадаги телефон кечаси билан жиринглади. Хавотирдаги қўнғироқ қилувчиларга уни деярли айтадиган гапи йўқ эди. Эрталабки соат 8 да Пэрри Грин қабулхонага кирди, Билли Полнинг чарчаган қўлидан гўшакни олди ва уни кушеткага этди, у ерда у ўша заҳоти ухлаб қолди.

Пэрри Грин Билли Поль ўрнига телефон қўнғироқларига жавоб бера бошлади. Тез орада унда баъзи бир янгиликлар пайдо бўлиб, уларни у бошқаларга айтса бўладиган эди. Ҳамшира унга Уилльям Бранхамни ҳозиргина жарроҳликдан интенсив терапия блокига ўтказилганини ва унинг аҳволи оғирлигича қолаётганини айтди. У Биллини кўришни истармикан деб, ҳамшира ундан сўради. Пэрри Грин Билли Полни уйғотишни таклиф қилди, бироқ ҳамшира уни ухлайвергани яхшироқ деди.

Пэрри интенсив терапия блокига кириб, Меданинг кровати ёнида тўхтади. У ҳозир ҳушида эмасдек эди гўё ва шу учун унга жавоб бермади. Унинг юзи жуда ҳам шишиб кетган эди. Сарра Бранхам бу блокда йўқ эди, шу тафайли Пэрри Биллининг кроватига келди. Биллининг чап қўли ва чап оёғи тортиб қўйилган ва у бўғзига ўрнатилган трубка орқали нафас олар эди. “Бранхам ака, агар сиз фақат сўз айтсангиз эди...”

Билли жавоб берди. Пэрри паст овозда куйлади: “Оппоқ кабутар қанотларида”. Қўшиқнинг охирида Билли кўзларини очди ва салгина жилмайди. Пэрри деди: “Бранхам ака, ўтган кеча мен ойни ярим ой кўринишида пастидан ёш томчисидай шаклдаги қизил қон рангида бўлакчаси билан кўрдим. Мен олдин ҳеч қачон бунақасини кўрмаган эдим”.

Билли осмондан бу белгини эшитган эди, ҳаяжонда ўтиришга ва ниманидир айтишга уринди, аммо унинг нималар дегани трахеотомик трубкада қолиб кетди. Ҳамшира кирди ва шундай деди: “Жаноб Грин, сизнинг беш дақиқангиз тугади”.

Кейинги уч кун давомида қабулхонада навбатчилик қилиш учун жуда кўп одам келди. Сешанба куни врачлар Билли Полга отасининг кўз қорачиғлари кенгайганлигини айтиб, мияси қаттиқ силкинганини билдирдилар. Врачлар бош суяги ички босими камайтириш учун, операция қилишни таклиф қилишди. Бу ерга ўз ёрдамларини таклиф қилиб келган 65 та биродар билан ибодат қилгач, Билли Поль операцияга рухсат бериб, имзо чекди. Операция врачлар умид қилганидек кутилган натижаларни берди, бироқ Уилльям Бранхам беҳушлигича қолаверди. Чоршанба, пайшанва ва жума кунлари ҳам унинг аҳволи яхши бўлмай ўтиб кетди. Қабулхонада навбатчилар телефон қўнғироқларига жавоб бериб, бир-бирлари билан алмашиб туришди. Пэрри Грин кўнгилли бўлиб, эрта саҳарда, соат 3 дан 6 гача навбатчилик қилишни ўзига олди. Жума куни эрталаб, соат 4:37 да ҳамшира Пэррига Уилльям Бранхам нафас олишдан тўхтаганини ва у уни сунъий нафас олиш аппаратига қўшганини айтди. Яна бир кун ўтди ― кўча совуқ ва шамол эди, қабулхонада эса ғамгин ва нохуш эди. Тахминан 16:30 да Билли Поль овқатланишга кафетерийга кетди. Қабулхонада Пэрри Гринни бир ўзи ўтирганди. Интенсив терапия блогидан ҳамшира кўзларида ёш билан чиқди. “Жаноб Грин, илтимос, жаноб Бранхамни топинг. Доктор Хайнс уни кўрмоқчи”.

“Ҳаммаси тугадими?” ― сўради Пэрри.

У бош ирғади ва кетди. Пэрри Билли Полни топди ва унга ҳамширани илтимосини узатди. Улар бирга доктор Хайнснинг кабинетига киришди. Доктор Хайнс деди: “ Жаноб Бранхам, мен сизга чуқур қайғу билан маълум қиламанки, отангиз бугун соат 16:37 да вафот этди”.

Бу Рождество арафаси эди. Билли Поль: “Пэрри, отамни уйга олиб бор”, ― деди.

Видолашиш хизмати 1965 йил 29 декабрда, Жефферсонвиллида бўлиб ўтди. Меда билан Сарра у ерда бўлишлик учун жароҳатларидан етарлича тузалгандилар. Дафн маросимига бир неча минглаб одам келди. Уларнинг ҳаммаси бир вақтни ўзида Бранхам Чодирини ичига сиғмаслиги туфайли, юзлаб одамлар бу хизматни автомобиллари радиоси орқали эшитдилар. Хизмат тугаганидан сўнг, ҳар бир хохлаган одам тобут олдига келиши ва унинг танасига охирги марта қараши учун бир соатдан кўп вақт керак бўлди.

Агар Билли Поль ўгай онаси (Меда опа) эрини қаерда дафн қилишликни ҳал қилишини хохлар эди. У бош мия силкинишидан азобланаётганлиги сабабидан, токи у қандай қарорни қабул қилишигача, икки ой кутишга тўғри келди. 1966 йил 11‑апрелда Уилльям Бранхам Идиана штати, Жефферсонвиллидаги Саккизинчи кўча ва Грэхам кўчалари бурчагидаги шарқий қабристонда, Бранхам Чодиридан бор‑йўғи бир квартал масофада дафн қилинди.187 Кейинроқ қабр устида пирамида формасидаги ёдгорлик ўрнатилди. Пирамиданинг чўққисида баландлиги 5 фут (1,5 метр) келадиган бронза бургут ўрнатилди. Бургут қанотларини кўтарган ва панжаларини чиқариб, гўё у осмондан тушаётгандай ясалган эди. Бу пирамиданинг ён томонида Ёзувнинг икки жойи ўйиб ёзилган эди. Малакиё 4:5, Ваҳий 10:7 билан ёнма‑ён ёзиб қўйилган эди.

187 1981 йил Меда Бранхам ўз эрини ёнида дафн қилинган эди.

“Мана, Мен сизларга Раббийнинг буюк ва қўрқинчли куни олдидан Илёс пайғамбарни юбораман*. Мана, еттинчи фаришта карнай чалиб, овоз берадиган кунларда, Худо Ўз қуллари ― пайғамбарларга маълум қилган Ўзининг сирли мурод‑мақсадини буткул амалга оширади.

Агар Уилльям Бранхам бор‑йўғи, фақат узоқ давом этувчи шифоланиш хизмати билан буюк хушхабарчи бўлганида эди, унинг тарихи 1965 йил Рождество байрами арафасида тугаган бўлар эди. Кейинги авлодлар унинг ҳаёти ҳақида худди бизлар ўтган асрнинг буюк хушхабарчилари ҳақида ўқиганимиз каби, қизиқиб ва жуда диққат қилиб ўқиган бўлар эдилар. Чарльз Финни, Чарльз Сперджен, Дуайт Муди, ва Смит Вигглсвортга ўхшаган одамлар ҳақида ўқиганларида улар руҳланиб кетадилар, аммо оз одам бугун улар айтган ваъзларини ўрганадилар. Уилльям Бранхам улардан фарқ қилади. У буюк хушхабарчидан ортиқ эди, ва унинг таъсири оддий одамга хос илҳом чегарасидан чиқиб кетади. Қачонки у 1956 йилда Илоҳий шифоланишдан Библиявий ҳақиқатларнинг кенг кўламли ваъз қилишга ўтганида, унинг қарори узоққа борадиган натижаларга эга эди.

Унинг ўлимидан кейин Уилльям Бранхамнинг плёнкага ёзилган ваъзлари Бранхам Чодиридан кимки сўраса, ҳаммага тарқатилаверилди. 1966 йил мартида Рой Бордерс Уилльям Бранхам ваъзларини рисолаларда нашр қила бошлади ва Тусондан тарқатилди. У ўз фаолиятини “Айтилган Сўз нашри” деб номлади. Бу нашр этилган ваъзларни сўровчилар йилдан йилга кўпайди. 1967 йил Рой Бордерс Уилльям Бранхамнинг 7 муҳр бўйича ўнта ваъзини алоҳида китоб қилиб нашр қилди. Уилльям Бранхам 7 черков даврини таҳрир қилганидай, бу ваъзларни таҳрир қилмагани сабабли, Рой Бордерс бу 7 муҳр бўйича ваъзларни сўзма‑сўз нашр қилди. Бу китобни ўқишни қийинлаштирди, аммо ёзиб олинган ваъзни эшитганлар учун, уларни бу китоб бўйича ўқиб бориш енгил бўлди. 1969 йилда Рой Бордерс ўзининг нашриётчилик фаолиятини Жефферсонвиллига олиб келди ва Бранхам Чодирининг “Худо Овозини ёзиш” Корпорацияси деб номланган магнит тасмаларидан(плёнкалар) нусха кўчириш хизмати билан бирлаштирди.

Янги минг йиллик бошида ҳар йили Уилльям Бранхамнинг ваъзларини аудио, рақамли ва босма форматларда миллионлаб нусхаларда тарқатиляпти. Бу ваъзларнинг барча нусхаси ҳам фақат Жефферсонвиллида тайёрланмади. Уларнинг айримлари Қўшма штатларнинг Канада, Жанубий Америка, Европа, Африка, Ҳиндистон ва Узоқ Шарқдаги турли шаҳарларда тайёрланган ва тарқатилган эди. Ҳар йили Уилльям Бранхамнинг борган сари кўплаб ваъзлари инглизчадан кўплаб ўзга тилларга таржима қилиняпти. Уилльям Бранхам Библиявий ҳақиқатларга эътиборини қаратганидан ярим аср вақт ўтиб, бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар ундаги ушбу Библия ҳақиқатларини очиш неъматидан ҳали ҳам дуоли бўлаяптилар.

Уилльям Бранхамнинг хизмати ҳозирги замон тарихида жуда ноёб эди. У уни ўтганлардан олмади ва ўз замондошларидан кўчирмади; у гўё янги бир йўл очди ― ёки аниқроғи, у жуда эски йўлни традиция, урф-одат новдалари билан ўралиб кетганидан унда фақат айрим изларгина кўриниб қолган эди, У ўша йўлни тозалади. Энди йўл яна кўринадиган бўлди. Бу йўл унинг изидан боришлари учун озгина имони бўлган ва танланган эркак‑аёллар учун очиқлигича қолади. Яъни, у қилган ишни қилишга уринмаслиги, лекин у қаёққа олиб борган бўлса, ўша ёққа ― Худонинг Ҳузурига борувчилар учун бу йўл очиқлигича қолаверади.



Up