Елиезар таклифни топширади
93 БОБ
1965
1964 ЙИЛ КУЗИДА Уилльям Бранхам Аризона штатида кугуара овига бориш учун, рухсатнома сотиб ололди. 1965 йил январида у штатнинг шимоли-шарқ қисмидаги тоғлик жойга жўнаб кетди. Кейинги кун куни бўйи у тоғ йўлбарсини излаб тоғ туманлари ва дараларни текшириб чиқди. Учинчи куни эрталаб у кугуаранинг изига тушди ва уни куни билан изидан юрди. У мана шу йўлбарснинг изидан ўрмон бўйлаб йигирма миль юрди. Куннинг охирида баҳайбат мушук тоғли жойдан кўтарила бошлади. Қандайдир бироз вақт Билли столсимон тоғ чўққиси ёнида водий бўлиниб кетган жойда унинг изини йўқотиб қўйди. (стол шаклидаги чўққи) Билли отини тўхтатди ва баландликда жойлашган тик қояларни текшира бошлади. Қия тепаликларнинг қаерида тупроқ бўлса, у ерда қора арча ва қора қарағайлар билан жой учун курашиб, сариқ ва игна баргли қарағайлар кўп учрар эди. У қуриб қолган ирмоқнинг тубидаги тупроқда из топиш учун отдан тушди. Гоҳ кучайиб, гоҳ пасайиб, ҳавода қаттиқ наъра эшитилди. Биллига йўлбарсни қайси томонга кетганини билдириб, товуш водийнинг чапга бўлинган томонидан акс-садо берди. Биллининг орқаси важиллаб кетди. Бу қўрқув эмас эди. Бу ҳозиргина содир бўлган муҳим бир нимани англаганликдан ҳаяжон эди. У ўн икки яшар бўлганида ёзган шеърини эслади. Охирги банди бундай эди:
Ва қаердадир водийнинг ичида
Мен тоғ йўлбарсининг наърасини эшитаман,
Ўша олис Каталина тоғларида,
Аризонанинг сарҳадлари ўтган.
Қирқ йилдан кўпроқ вақт ўтиб, у Аризона штати чегараси яқинидаги шу тоғ йўлбарси наърасини эшитиб турган эди. У бунинг тўғри келиб қолган нарса эмаслигини ва етишмаган орзу ҳам эмаслигини тушунди. Бу, унинг қадамлари у ҳали ёш бола бўлган пайтидан бери Раббий томонидан бошқарилаётганининг тасдиғи эди. Қуёш столсимон тоғ ортига кирмаёқ, Билли бу йўлбарсни отди. (Кейинроқ у, Аризона штатида ўлдирилган энг йирик кугуар эканлигини билди) У эҳтиёт бўлиб унинг терисини шилди, чунки у чучело қилишни ва уни ўзининг янги овчилик хонасига ўлжа сифатида жойлаштиришни истаган эди.
Яқинда Билли билан Меда Муқаддас Каталина тоғидан узоқ бўлмаган бир жойда, Тусоннинг шимолий теварагидан уй сотиб олишган эди. Бу учта ётоқхонаси ва ялпоқ томли бўлган оддийгина уй бўлиб, у кактуслар ўсиб ётган бир акр майдонда (0,4 гектар) жойлашган эди. Тепалик ён бағридаги участкалардан жанубда жойлашган, Тусон шаҳрининг ажойиб манзараси кўриниб турар эди; ва шимолда жойлашган тоғларнинг гўзал манзараси кўзга ташланар эди. Ҳозир унинг оиласи Парк Авеню кўчасидаги икки хонали уйда яшар эди. Уларга кўчиб олгунларига қадар, уйда ғарб томондан уйга қўшиб катта қурилишни ҳам қўшиб айтса, бироз қайта қуриш қилиш керак эди. Бэнкс Вуд Тусонга шу хонани ― қайсики у Биллининг барча ов ўлжаларини сиғдироладиган бўлиши керак эди, ана шу хонани қуриш учун келди. Ушбу овчилик хонаси уй билан фақат ёпиқ йўлак устидан том билан бирлашиб турар эди. Қурилиш лойиҳаси шимолий тоғларга қараб турадиган йирик венецианча деразаларини кўзда тутган эди. У ҳозиргина отган кугуар, у ўзининг ов ўлжалари учун мўлжалланган янги хонасининг табиий ички кўриниши учун жуда яхши мос келар эди.
Димос Шакарьян, тўлиқ инжилчи тадбиркорларнинг халқаро жамияти президенти Аризона штати Финиксда, 1965 йилнинг учинчи ҳафтасида ТИТХЖ съездини режалаштирди. Карл УильямсТИТХЖ Бошқарувининг аъзоси эди. Уильямс Финиксда яшаганлиги сабаб, у съездни ташкил қилишда ва шу билан бирга чиқувчиларни танлаш учун ҳам масъул эди. У Уилльям Бранхамдан съездда душанба, сешанба ва чоршанба кечқурун, шанба эрталаб ва якашанба кечқурун чиқишлигини илтимос қилди.
Яқинда Меда эрига янги Библия совға қилган эди. Билли кўп йиллар давомида ўрганиш учун Скоуфилд Библиясини ишлатган (Қирол Иаков таржимаси) бўлиб, у ерда Исонинг сўзлари қизил ҳарфлар билан босилган эди. Билли Доктор Скоуфилднинг барча изоҳлари билан ҳам рози бўлмаса-да, аммо улардан баъзиларини фойдали деб ҳисоблар эди.
У бу Библиясини асосан ундан 1946 йил ўзининг хушхабарчилик хизмати бошланишидан бери фойдалангани учун севар, ҳозирда эса у эски қадрдон дўстидай таниш эди. У мундарижасига қарагандан кўра, ўзига таниш оятларни кўпроқ саҳифада жойлашган жойига қараб, билар эди. У бу Библияни ўзи билан бутун Шимолий Америка бўйлаб, Мексика, Атлантика океани орқали Англия ва Скандинавияга, Европа бўйлаб, Африка ва Ҳиндистонгача олиб юрган эди. Уни қўлида ушласа бу, худди аллақачон ишлатилиб бўлинган эски қўлқопни, уни янгисини олиш учун ташлаб юбориш керак бўлган бир пар қўлқопни ушлагандай ҳис қилар эди у ўзини. У бу Библиясини эскиртириб юборган эди. Энди унга, уни эҳтиёт бўлиб очишига тўғри келар, акс ҳолда қўпарилган саҳифалар полга тушиши мумкин эди. Меда унга бир неча бор янгисини олишни таклиф қилган эди, аммо эски қадрдон дўстидан айрилмаслик учун, гапини қайтарган эди. Бир шижоат қилганида, Меда Рождество байрамида совға сифатида унга ўрганиши учун Скоуфилднинг янги Библиясини харид қилди. Бу Библия ҳам унинг эскисини худди ўзидай эди.
Билли ўзи билан ТИТХЖнинг съездига, Финиксга иккала Библиясини ҳам олди, аммо ҳафта давомида ва шанба эрталаб ваъз қилганида, эски Библиясидан фойдаланаверди. Шанба кечқурун ўзининг меҳмонхона номерида бўлиб, эски Библиясидан фойдаланишга давом этиб, у кейинги кун учун Ёзув жойини топди ва ўз ёзувларига эслатма номерларини ёзиб қўйди: Юҳанно 16:20‑21, қайсики бундай бошланар эди: “Сизларга ростини айтайин: сизлар йиғлаб дод-фарёд қиласизлар, дунё эса қувонади...”
Якшанба эрталаб ТИТХЖ съезди Рамада Инн меҳмонхонасининг катта банкетлар залида ўтказилди. Мана шу эрталаб меҳмонхона номеридан чиқиш олдидан, ниҳоят Билли янги Библиясига ўтишга қарор қилди. Эски Библиясини столда қолдириб, ўзининг эслаш учун қайдлари ва янги Библиясини олди ва съездга жўнаш учун зиналардан пастга тушди. Бир неча қўшиқ куйланганидан сўнг, Карл Уильямс хизматни унга топширди. Билли кафедрада турди ва банкет залда тўпланган эркагу-аёллар билан саломлашди. Кейин у уларга Библияларидаги Юҳанно 16 бобга қарашларини ва у 20-21 оятларни ўқиганида, бирга ўқишларини илтимос қилди. Уни топаман деган жойи ― саҳифанинг ўнг томонида, ўнг томон пастдаги бурчакдан қидирганча, Билли Юҳанно баён этганХушхабарнинг 16 бобигача варақлади. Яна бир саҳифа очиб, у 20 оятни топди ва ўқиди: “Мен фақат улар учунгина сўрамайман, балки уларнинг гапи бўйича Менга имон келтирадиганлар учун ҳам сўрайман. Ҳаммалари...” У хохлаган жой эмаслигини тушуниб, ўзининг текстини топиш учун саҳифани орқага қайтариб, аудиториядагилардан кечирим сўради. Саҳифанинг ўнг томон пастки бурчагида 16 боб бошланган эди. Лекин у эҳтиёт бўлиб саҳифани олдинга варақлаганида, чап томон юқоридаги текст, топишини кутган текстга мос эмас эди. Ҳаяжонланганча, у саҳифаларни у ёқдан – бу ёққа варақлаб қолди, ундан кейин аудитриясига деди: “Хотиним менга янги Библия совға қилган эди, ва унда бу саҳифа нотўғри босилган”.
Моҳирона безаклари бор қизил кийим кийган католик руҳонийси, епископ Стэнли кафедрани ёнида ўтирган эди. Қўшма Штатлар холдейлар католик черковининг архиепископи эди. Стэнли стулдан турди, кафедрага келди ва Биллига: “Бу Худонинг қилган иши. Бу шундай бўлганини сабаби бор. Сабабини сизга Худо очади. Бу ҳайрон қоларли”.
Епископ Стэнлига миннатдорчилигини айтиб, Билли Библияни олди, топмоқчи бўлган жойни топди ва баланд овоз билан ўқиди: “Сизларга ростини айтайин: сизлар йиғлаб дод-фарёд қиласизлар, дунё эса қувонади. Сизлар қайғурасиз, лекин қайғунгиз шодликка айланади. Ойи тўлган аёл дард билан туғади. Аммо бола туғилгандан кейин, дунёга одамзод келди деб қувонади ва чеккан дардини унутиб юборади”. Берилган китобни ёпиб, у уни руҳонийга қайтарди.
“Тўлғоқ дарди” деган ваъзида, Билли бизнинг дунёмизни бола туғаётганида қийналаётган ҳомиладор аёлга таққослади. Аёл туғиш ой-куни яқинлашган сайин кучлироқ тўлғоқ дардини бошидан кечира бошлайди. Шунга ўхшаб дунёмиз йигирманчи асрда кучли тўлғоқ дардини бошидан ўтказади ― биринчи навбатда бу Биринчи Жаҳон Уруши ва уни кетидан Иккинчи Жаҳон Уруши. Энди бизларда атом бомбалар бор, ва инсоният учинчи урушгача бормайди ― ҳеч бўлмаганда ҳозир бизлар билган цивилизация. Лекин шундай кун яқинлашяпти. Ваҳий Китоби буни даҳшатли ҳалокат (қайғу), ёки Худонинг қахр-ғазаб чархи деб атайди, ва у Худонинг ғазабига тўлган етти косадан иборат ва уни етти фаришта ер юзига тўкади.162 Бу ўша вақтки, Худо Каломини рад этган ёки бузган одамларга нисбатан ўч олиш вақтидир. Аммо, мана шу охирги тўлғоқ азоблари туфайли янги ер ― Исо Масиҳ (Ваъда этилган Ўғил) унда яшаши ва Ўз Келини (ҳар бир черков давридан янгидан туғилган Христианлар) билан шоҳлик қилиши учун, покланган ер туғилади.
162 Ваҳий 7:14; 14:19; 15:7 ва бутун 16 боб.
Гарчи ТИТХЖ съезди яна бир неча оқшом давом этса-да, якшанба йиғилиши тугаши билан Билли ўз оиласини, кейинги кун болалари мактабга бориши сабабли, орқага, Тусонга элтиб қўйди. Уйга кетаётиб, йўл-йўлакай кечки нонушта учун ресторанга тўхташди. Билли ҳали бери янги Библиясидаги хато босилган жойни ўйлар эди. Меда унга муқсонли Библия совға қилибман деб, ҳижолатда эди. У Ёзувдан керакли жойни излаб ўтказган ўша бир неча дақиқадагидек ҳеч қачон умрида бундай асабий бўлмагандим, деди Меда. Ресторанда ўтирганча, Билли Библиясини кўпроқ синчиклаб қараб чиқиш учун, уни очди. У қараб туриб, ҳақиқатдан ҳам унда готўғри босилган эмас, балки иккита жуда юпқа саҳифалар шундай ёпишиб қолиб, биттадай кўриниб турар эди. Билли унга епископнинг: “Бу Худонинг қилган иши. Бу шундай бўлганини сабаби бор. Сабабини сизга Худо очади. Бу ҳайрон қоларли”, ― деганини эслади. Кутилмаганда уни эсига Луқо баён этган Хушхабарда бир жойи келди. Бу уни яшин ургандай ҳайратга солди.
Душанба куни Билли Доктор Риднинг ТИТХЖнинг съездида ваъзини тинглаш учун Финиксга қайтди. Йиғилиш олдидан Билли Карл Уильямс билан суҳбат чоғида, ўтган оқшом ресторанда Раббий унга нима очгани ҳақида айтиб берди. Карл Уильямс бундан таъсирланганидан, ундан Доктор Риднинг ваъзи олдидан ўтирганлар билан ўртоқлашишини илтимос қилди. Шундай қилиб, душанба оқшом Билли яна бир бор деноминациялараро тадбиркор Христианлар гуруҳи ва уларнинг аёлларига мурожаат қилиб, кафедрада турди. Уларга кечаги таажжубланарли ҳолатни эслатганидан кейин, у уларга Луқо 4:16‑30ни кўрсатди. Қачонки Исо Ўз она шаҳри Назаретга келганида, У Шабат Куни (шанба дам олиш куни) Синагогага кирди. Раввин Исога Ишайё Китобини узатди. Исо китобни 61‑бобида очди ва биринчи гапнинг биринчи қисмини ўқиди: “Худованднинг Руҳи Менга ёр. У Мени муқаддас мойла мойлади. Бечораларга мужда етказмоқ учун, дилабгорларга шифо бермоқ учун. Асирга: озод бўлгин, басирга: очилсин кўзинг, демоқ-чун, мазлумга эркинликни эълон этиб, марҳамат йили бўлгач, демоқ-чун, Худованд Мени юборди”. Кейин Исо ўроғлиқ ёзувни ўраб, уни руҳонийга қайтарди ва хонадагиларга: “Мана, шу кун сизлар эшитган Калом, бажо бўлди”, ― деди Билли. Исо фақат Ёзув жойининг фақат бир қисмини ўқиди. Бизларнинг ҳозирги замонавий Библиямизда Ишайё 61 бобдаги битта биринчигап 1, 2 ва 3 оятни эгаллайди. Исо биринчи оятни тўлиқ ва иккинчи оятнинг биринчи қисмини ўқиди. Нима учун энди У гапнинг ҳаммасини ўқимади? У ўқимаганини сабаби шундаки, гапнинг қолган қисми ўша тарихий даврга тегишли эмас эди; у қисм охирги вақтгача тааллуқли эмас эди. Аммо бугун у (бу қисм) мана шу даврга тааллуқлидир. Бир кун келиб Исо Ишайё 61 бобнинг 2-чи қисмида башорат қилган: “Худовандимизнинг интиқом куни” деб эълон қилиши лозим. “Наҳотки бу худди, айнан кеча бўлган нарса эмасми?” ― сўради Билли. Агар бу ҳақиқат бўлса (Билли эса бу худди ўшанинг ўзи деб ишонган ва ваъз қилган эди), яъни энди, Инсон Ўғли163 очилган “кун” бўлса, унда 1965 йил 24 январь якшанба оқшомида Аризона штати, Финиксда Инсон Ўғли Худовандимизнинг интиқом, қасос кунини эълон қилиши учун инсон ўғлини ишлатди. Билли ушбу боғланишни кўриши учун у руҳонийда Библияни олиб туриши, у руҳонийдан Библияни олиши учун ўзининг Библиясини иккита саҳифаси бир-бирига ёпишиб туриши керак эди. У аудиториясига шама қилиб ўтирмай, дангал айтди-қўйди: “Мана шу кун бу Ёзув, сизлар эшитганингиз бажо бўлди!”
163 Луқо 17:22‑30
Финиксдаги съезд тугагандан кейин, Билли 1965 йил 6 февралда Аризона штати Флагстофф шаҳрида ўтиши керак бўлган навбатдаги режалаштирилган йиғилиш олдидан икки ҳафтани уйда ўтказди. Бу вақтда унинг фикри бир неча муаммолар билан банд эди. Ов учун мўлжалланган хона қурилиши лойиҳа этапида унинг фикрини чалғитди, аммо бундан кейин унга вақти-вақти билан бериладиган саволларгина туғилиб турди. Бэнкс Вуд ва Рой Бордерс қурилиш вақтида буларнинг ҳаммасини уддасидан чиқишди.
Билли черковнинг етти даври бўйича китобининг босишга тайёрланишидан ҳам ташвишланаётган эди. У 1960 йил декабри ва 1961 йил январида етти черков даври ҳақида ваъз қилганидан бери, черков даврлари бўйича ваъзлари битта китоб бўлиб босилишини хохлар эди. Унинг бу мавзуда ёзиб олинганлари 23 соат давом этган эди. 1962 йили Жоржия штати, Тифтондан Рут Самнер Биллида ушбу ваъзларнинг сўзма-сўз қўл-ёзмаси бўлишлиги учун, бу ваъзлар сериясини магнитофон тасмасидан қоғозга кўчирди. Ундан кейин унга қўл ёзма текстини, грамматикасини тартибга келтириб биладиган ва уни устида ишлайдиган, шу билан бирга Биллига мос бўлиб кўринадиган ҳар қандай янги материал билан тўлдирадиган бир киши керак эди. 1963 йил декабрида у Анна ДжинПрайсдан, у учун буни қилолмайсанми деб сўради. Анна Джин Биллининг Луизиана штати, Шривпортдан эски дўсти Джек Моорнинг қизи эди. Кўп йиллар давомида Анна Джин журналистлик қобилиятини ва Уилльям Бранхамнинг шифоланишлар хизматини бутун ўзининг тушунишларини ифода этиб, Шифоланиш Овози журналида муҳаррир сифатида ишлаб келар эди. Бироқ, у босилмаган қўлёзмани ўқиганида, ундаги Библиявий таълимотнинг бутун тўлиқлиги ва теранлиги билан тўғри узата олмаслигини тушунди. Унга бу ҳақида айтганида, Билли хафа бўлиб қолди, чунки у унинг ёрдамига умид қилганди. Ўша пайтда у нима қилишини билмас ва бу лойиҳадан воз кечишга ҳам тайёр эди. 1964 йил май ойида Анна Джин ташаббус кўрсатиб, Ли Вейлни бу китобни тайёрлаш ва таҳрирлаш учун муносиб одам деб ҳисоблаб, унга қўлёзмани жўнатди. Бу қўлёзмани ўқиб чиққач, Ли Вейл Биллига қўнғироқ қилди ва фақат Билли у ёзган ҳамма нарсани ўқийди, деган шарт билан, ундан китоб тайёрлашни таклиф қилди. Билли рози бўлди. 1964 йилнинг қолган қисми мобайнида Ли Вейл ҳар ой биттадан боб ёзиб юбориб турди. 1965 йил январида китоб қарийб тугалланган эди. Билли китобнинг бобларини диққат билан ўқиб, қўшимча ва тузатишлар қилиб, кўплаб соатларни кетгизди. У Ли Вейлни грамматикани тузатишига ишончи комил эди. Билли таълимот икир-чикирларигача тўғри келишлиги учун, бор кучини сарфлади.
У 1965 йил январнинг охирги ҳафтаси давомида ўйлаб юрган яна бир муаммо бор эди. Кўп йиллар давомида эркак ва аёллар никоҳ ва ажралиш ҳақида унга саволлар берган эди. Баъзан Христиан ундан, у имонсиз хотинидан ажраши ва бошқа аёлга уйланиши мумкинми, деб сўраб қолар эди. Баъзан Христианка аёл шу ҳақида: у имонсиз эридан ажралиши ва бошқага турмушга чиқиши мумкинми, деб сўраб қолар эди. Шахсий ҳаётлари тафсилотлари жуда фарқ қилса-да, бироқ у ушбу икир-чикирларга синчиклаб қараса, уларнинг бариси худди ўша битта асосий муаммога бориб тақалар эди. Гўё кўпчилик Христианлар ажралиш муаммосидан боши қотган ва ўзларининг тушуниб етмаганлиги оқибатида жиддий хатоларга йўл қўяр эдилар. У Арканзас штати, Хот Спрингс шаҳридан Жефферсонвиллига келаётганида, 1963 йил июнида Раббий унга никоҳ ва ажралиш ҳақидаги ҳақиқатни очган эди. Ўша пайтда Муқаддас Руҳ унга мана шу мавзуда ваъз қилишни ва ваъзини ёзиб олишни айтган эди. Аммо у, ҳақиқат унинг ҳаётларини мана шу сферасида хато қилган самимий дўстларидан кўпларига оғир ботишидан хавотирланиб, буни орқага қолдиришда давом этиб юрган эди. Бошқа томондан, у Муқаддас Руҳнинг раҳномалигига бўйсунмай туролмас эди. Мана шу қийин аҳволдан ташвишланиб, руҳида бу билан нимадир қилиш керак деган оғирлик ҳис қилар эди. Бир куни, ўзининг овчилик хонаси қурилиши қандай кетаётганини текшириш учун, янги уйига кетаётганида, у шу яқинда жойлашган шимолий тоғларга разм солди, ва унинг нигоҳи Бармоқ деган қояда тўхтади. Кутилмаганда Билли Муқаддас Руҳнинг унга: “Мана шу тоққа кўтарил ва у ерда мен сен билан гаплашаман”, ― деганини эшитди.
Бўйсуниб, токи у Пима дарасига элтувчи сўқмоқ ёнидаги машина тўхташ жойига етиб бормагунича, шимолга қараб кетди. У даранинг бошига етгунича сўқмоқдан ярим миль кўтарилди. У ерда сўқмоқ иккига бўлинди, битта сўқмоқ Пима дараси бўйлаб давом этган эди, бошқаси эса Бармоқ қоясига кўтарилиб кетганди. У Бармоқ қояга сўқмоқ бўйлаб кетди. Сўқмоқ тикка кўтарилган эди ва у тез орада зўриқишдан терлаб кетди. Қиялик бўйлаб кўплаб қоялар тарам‑тарам слюдадан йилтирар эди. Майда‑майда яшил геккон калтакесаклар соядан-сояга чопиб ўтар эди. Сариқ капалаклар қанот қоқар эди. Ҳар ерда дарахтлар ва ҳар турли кактуслар пастки қияликка ёпишган, аммо у баландроқ чиққан эди, у ерда анча қопқора игнабаргли дарахтлар жойлашган эди. У Бармоқ қояга кўтарилиб, қўшилиб кетадиган қоянинг этагида, қияликнинг юқорисида тўхтади. Бармоқ қоянинг ўткир чиқиб турган жойи юзлаб фут олисда, унинг устида қад ростлаб турганди. Гарчи Бармоқ қоя тизмадаги энг юқори чўққи бўлса-да, у ноёб ва жуда кўзга ташланиб турар эди. У битта бармоғи билан тўппа‑тўғри баландни, осмонни кўрсатиб турган одам муштига ўхшаб кетар эди. Билли харсанг тошга ўтириб, Тусон водийсига қаради. Шарқ томонда Ринкон тоғлари жойлашган, жанубда эса у Санта Рита тоғларини кўрди, улар горизонт туманлигида кўк‑яшилдай кўринар эди. Билли ўзидан бор‑йўғи бир неча мил олисдаги янги уйининг жойлашган жойини аниқлади. Кейин унинг фикри асосий мақсадига қайтди, ва у ибодат қилди.
Христианлар ўртасида никоҳ ҳақида ҳар хил тушунчалар мавжуд. Бир гуруҳдагилар эркак киши токи унинг хотини ўлмаган бўлса, бир марта уйланиши мумкин, ва фақат хотини ўлсагина у яна уйланиш ҳуқуқига эга деб ўйлайди. Бошқа гуруҳдагилар, эркак хотини билан ёки хотин эри билан, агар бошқаси зино қилса, ажралиши мумкин деб ҳисоблайди. Аммо яна бир гуруҳ одамлар, улар ҳар қандай сабабларга кўра ажралишлари ва ўз хохишлари бўйича бунда Худодан ҳеч қанақа айбловни сезмаган ҳолда, яна никоҳдан ўтишлари мумкин деб ҳисоблайдилар.
Билли, никоҳ қасамёди кўпчилик одамлар буни тушунганларидан кўра анча маъсулятли бўлиши лозим, деб ҳисоблар эди. Бу Исо Масиҳ ва Унинг Келини тимсолидир. Эски Аҳд бу муносабатни, алоқани Ёзувнинг кўплаб жойларида кўрсатди. Сулаймон подшоҳда (Масиҳнинг тимсоли ҳисобланган Довуднинг ўғлида) мингта хотини бор эди ― Исо Масиҳ ва Унинг Черковининг тимсоли ҳисобланган, битта шоҳ, лекин кўп малика. Подшоҳ ҳар қандай бирор хотини билан ажралиши мумкин эди-ю, бу хотинлардан бирортаси ҳам у билан ажрашолмас эди. Шунга ўхшаб, Худо биз билан ажралиши мумкин, агар биз садоқатсиз бўлсак. (У Еремия кунларида Исроил билан қилгани каби),164 аммо биз У билан ажрашолмаймиз. Бу Христианлар орасида кўп никоҳлиликни маъқулламаслик эди. Кўп хотинлик Худонинг аввал бошдаги режаси эмас эди. Худо битта эркакни, ундан кейин эса битта аёлни, у бу эркакка ёрдамчи бўлсин учун яратди. Момо Ҳаво аввал‑бошда яратилган жонзод эмас эди, ва шу нарса уни иблисона ёлғонга бурилувчан, таъсирчан, мойил қилди. У мана шу ёлғонни қабул қилган вақтда, у ўз эрига нисбатан зино қилди. Момо Ҳавони гуноҳи оқибатларидан бири сифатида, аёллар ўз эрлари билан тенг ўринларини, мавқеларини йўқотдилар. (Гарчи бу тенг мавқе Масиҳнинг қайтишида тикланади.)
164 Еремия 3:8
Эркак ёки аёл никоҳга киришларида ваъда берганларидан кейин, улар токи улардан бири ўлмагунича эр-хотиндирлар.165 Улар имонсиз эр ёки хотинлари билан ҳар турли сабабларга кўра ажралишлари мумкин, ва бу ҳолатда улар гуноҳ қилишмайди. Бироқ, агар аёл бошқа эрга тегса, Исо дедики, бу ҳолда аёл зинода яшайди. Агар у ҳатто фақат биттаси билан яшаса-да, уни иккита эри бўлади. Павел деди, зинокорлар Худо Шоҳлигидан баҳраманд166 бўлмайдилар, шу учун бу жиддий жиноят (гуноҳ)дир.
165 Римликларга 7:1‑3; 1-Коринфликларга 7:1‑16
166 1-Коринфликларга 6:9‑10
Энг айёр саволлар никоҳда бўлган ва ҳали гуноҳкор бўлгани вақтида айрилган, ундан кейин бўлса ўз ҳаётларини Раббийга берган, ўзларига ўхшаган ёлғиз Христианларни учратиб, турмуш қурган ва энди биргаликда бахтиёр яшаётган одамлардан келар эди. Билли бу одамлардан баъзилари унинг таълимотига қанчалик самимий эканликларини билар эди. Агарда у никоҳ ва ажралиш тўғрисидаги ҳиқақатни ваъз қилса, улар ўз никоҳларини Худо олдида тўғри бўлишликлари учун бекор қилишмасмикинлар? Бу оилаларни бузилишига у жавобгар бўлмасмикан? Бу оғирлик уни жуда қийнаб юрди.
Кутилмаганда у қуюннинг яқилашаётганига ўхшаш товуш эшитди. Юқорига қараб, ҳайронликдан донг қотди. Тўппа‑тўғри Бармоқ қоя устидан қаҳрабо ранг нур осмондан тушиб турган эди. У нафас олишга улгурмай,нур ундан юқоридаги қояни кўриниб турган қисмини қоплади. Билли бу ғайритабиий Нурнинг уч марта кўтарилиб, ва уч марта яна Бармоқ қояга тушганинии кузатиб турди. У осмонга ғойиб бўлганида, Билли Раббий Фариштасини унга гапирганини эшитди. Мана ниҳоят, у ўзининг никоҳ ва ажралиш бўйича саволига жавоб олди.
Бармоқ қоясидан тушиб уйига қайтганидан кейин, у дўсти Уэлч Эванчга қарашли бўлган заправка станциясига тўхтади. Уни бензобакини тўлдираётган ёш йигит ундан сўради: “Бранхам ака, бир соат олдин сиз анави тоғда бўлдингиз, шундай эмасми?”
“Ронни, нимани назарда тутяпсан? Сен нимани кўрдинг?”
“Мен сизга сизни қаерда бўлганингизни кўрсатишим мумкин”. У кўрсатди: “Сиз ана у ерда, Бармоқ қояси олдида бўлгандингиз. Мен онамни чақирдим ва биз бирга қаҳраборанг булутни кўтарилгани ва тушганини кўрдик. Мен онамга: “Бу, Бранхам ака ўша ерда ўтирган бўлиши керак ва у билан Хдо гапиряпти”, ― дедим.
Билли худди шу нарсани болалари мактабдан уйга келганларида ҳам эшитди. Ўқитувчиларидан баъзилари ўқувчиларига Бармоқ қояси устида сузаётган оловли-қаҳрабо булутни кузатиш учун синфдан чиқишларига рухсат бердилар. Улар уни ғойиб бўлишидан олдин уч марта кўтарилганини ва тушганини кўрдилар.
Жефферсонвиллига, Орман Невиллга қўнғироқ қилиб, Билли 1965 йил 17-чидан 21-январгача, чоршанба оқшомидан бошлаб ва якшанбагача, махсус йиғилишлар ўтказишни режалаштирди. У мана бу тартибда ваъз қилди: “Худонинг Ҳузуридан қочаётган одам”, “Уруғ қобиқ билан меросхўр эмас”, “Мана, бугун сиз эшитган Ёзув бажо бўлди” (у Финиксда қилган ваъзининг анча муфассал фикрлари), “Худо танлаган сажда жойи”, “Никоҳ ва ажралиш” ва “Бу Малкисидқ ўзи ким?”
Бу мавзу шундай оғир бўлгани сабаб, Билли никоҳ ва ажралиш бўйича фақат Жефферсонвиллида ваъз қила олишини билар эди, қайсики у ерда унда ваъз қилишига тўлиқ эркинлик бор эди. Ҳатто у ерда у анча тушунарли ва осон тушунадиган қилиб гапириш учун ҳаракат қилди ва шу учун у аудиториядаги аёл ва болалар сабаб ҳушёр бўлиб, сўзларини топиб гапирди. 1965 йил 21 февраль, якшанба эрталаб, у “Никоҳ ва ажралиш” деган мактубини ваъз қилди. Билли тингловчиларни Адан Боғига қайтиб олиб келди ва никоҳнинг Библиявий асосини тушунтирди ва илон қандай қилиб ажралиш уруғларини экканини, Момо Ҳаво эса уларни қандай суғорганини кўрсатди. У Худонинг Мусога қандай қилиб уни халқи орасида никоҳдан чиқиб, ажралишга йўл қўядиган махсус рухсат берганини кўрсатди.167 Бу нарса Худонинг ҳақиқий иродасининг бир қисми эмаслигига қарамай, Худо бунга йўл берди. Павел ҳам ўз фикрини баён этиб, бу мавзуда тўхталдики, уни Раббий ҳурматлаб, уни Ўзининг Абадий Каломига жойлаштирди.168
167 Матто 9:3‑9
168 1-Коринфликларга 7:6, Мен буни буйруҳ тариқасида эмас, ижозат тариқасида айтяпман.
Ниҳоят Билли Худо унга ўша куни Бармоқ қоясида очгани бўйича ― хулосага етиб келди. У шундай деди: “Мен фақат менга ва ушбу мактубга эргашаётганлар учун гапираман, аммо, лекин Мактубга эргашмаётганлар учун эмас.Худо олдида менинг гувоҳларим бўлинг: бу фақат менинг гуруҳим учун. Сизлардан баъзиларингиз, аёл ва эркаклар, хато тушунтирилган таълимот туфайли, иккинчи никоҳда турибди. Агар Худо Мусога ва Павелга никоҳ ва ажралиш хусусида маълум бир рухсат берган экан, Худо менга ҳам худди шундай қилишимга қўйиши лозим эмасмикан? Мен буни тоғдаги Унинг қаҳрабо булути билан тасдиқланиши орқали ва мени шу моментга олиб келган Унинг Мактуби орқали айтаяпман. Сиз, эркаклар, қайсики хато қилгансизлар, қандай яшаётибсиз, шу зайлда яшашда давом этаверинг ва хотинларингиз билан тинч-осуда яшанглар, аммо энди бошқа бундай қилишга уринманглар. Бошда бундай (эркакларда биттадан кўп хотин бўлиши) эмас эди ва охирида ҳам бундай бўлмайди. Аммо, мана ҳозирги ҳолатда, агар сиз рафиқангиз билан бахтли бўлсангиз, унда у билан яшанг ва болаларингизни Худонинг ўгитларида вояга етказинглар; аммо Худонинг Ўзи агарда сиз яна шундай қилсангиз, раҳм-шафқат қилсин! Фарзандларингизни бунга ўхшаган ҳеч нарсани қилмасликка ўргатинг. Худо менга тоғда, мен буни айта олишимни тасдиқлади ― улар ҳозир қандай яшаётган бўлса, шундай яшайверишсин ва бошқа гуноҳ қилишмасин. Бу ғайритабиий очиқлик‑ваҳий 7 муҳрнинг очилиши натижасида бу савол тартибга солинмаган ҳолда қолмаслиги учун берилди”169.
169 Агар сизда никоҳ ва ажралиш хусусида савол бўлса, унинг ваъзини ушбу қисқача абзоридан ҳаётингизни ўзгартирадиган, сиз қабул қилишингиз зарур бўлган ҳар қандай қарор учун асос сифатида фойдаланманг. Уилльям Бранхамнинг “Никоҳ ва ажралиш” деган ваъзини тўлиқ жойини ибодат билан ўқинг.
Ўзининг “Бу Мелкисидқ ким Ўзи” деган ваъзида Билли олдинги саволига тўхталди. Ибтидо 14 бобда қийин айтиладиган исмли шоҳлар томонидан Садўмни қандай хонавойрон қилингани айтилган. Лут бутун хонадони билан аср қилиб олиб кетилган эди. Иброҳим бу шоҳни қувиб етиб, уни енгди ва шундай қилиб жияни Лутни асирликдан қутқарди. Бу жангдан кейин Иброҳимга Малкисидқ деган руҳоний келди ва У уни дуо қилди ва ундан сўнг у билан нон еди ҳамда у билан вино ичди170. Ўз навбатида Иброҳим ўзида бор бўлган ҳамма нарсадан ўндан бир қисмини бериб, Малкисидққа ўнлик тўлади. Бу тарих хийла тушунарсиз бўлар эди; аммо Павел Ибронийларга мактубининг 7 бобида бу Малкисидқ тинчлик ва солиҳлик Подшоҳи ҳисобланади деб ёзади ва У отасизу-онасиздир, умуман насабномасиздир. Умрининг на бошланиши на охири қайд этилган. Бу қандай сирли шахс экан? Билли Малкисидқ Худонинг Ўзи бўлиши керак, чунки Худонинг бошланиши бўлмаган, деб тушунтиради. Малкисидқ Иброҳимга келган Илоҳий теофанияда ― яъни инсон кўринишида келган эди, ва Исо Масиҳнинг ҳақиқий рамзи эди, чунки Исода ота ва она бор эди, бу Одамда эса бўлмаган эди. Исода бошланиши бор эди, бу Одамда эса у йўқ эди. Исо Ўз Ҳаётини берди, бу Одам бундай қилолмади, чунки Унинг Ўзи Ҳаёт эди. Бироқ Уларнинг ораларида чамбарчас алоқа мавжуддир.
170 Бу буюк тўй зиёфатининг рамзидир, у ерда, жанг тугагандан сўнг, Исо Ўз Келини билан нон ейди ва вино ичади. Марк 14:22‑25
Бу алоқани тушунтириш учун Билли коинотнинг бошланишига қайтди, қачонки Худо Ўз фикрлари билан бирга яшар эди. Худо бу Руҳ. У коинотни фикрлаганидан кейин Руҳ – Худо уни мавжуд бўлсин деди. Унинг Сўзлари “Логос” ёки “Худонинг Сўзи” бўлдилар. Сўз ― равшан ифодаланган фикр. Руҳ – Худо формага эга эмаски,биз кўролсак. Азалда Унинг фикрларида жисмоний форма, шакли йўқ эди, биз уни кўра олсак. Аммо У Ўз фикрларини ифодалаш учун сўз ишлатиши биланоқ, шунда Унинг фикрларида форма пайдо бўлдики, уни кўриш мумкин бўлди, аммо аввал бошда буни кўриш учун ҳеч ким бўлмаган эди. Руҳ – Худодан чиқиб келган Логос Унинг “теофанияси” ёки “Сўз‑тана”си эди. Илоҳий теофания жисмоний тана эмас эди; балки бу ғайритабиий Тана эди. Аммо энди, қачонки Унинг фикрлари ифодаланган эди, Унинг теофанияси жисмоний тана бўлолди. Мана нима содир бўлди Иброҳим кунларида. Билли тушунтирди, Малкисидқ У Исо Масиҳда “мужассам бўлган Худо” бўлишидан икки минг йил олдин Иброҳим олдида танада зоҳир бўлган “Худо-Сўз” эди. Шундай қилиб Иброҳим Масиҳни теофания формасида у ҳали мужассамлагунга қадар кўрган эди. Кейинроқ, қачонки Худо мужассамланганида ва одамлар орасида юрганида, Исо яҳудийларга шундай деди: “Отангиз Иброҳим Менинг кунимни кўришини билиб, шод-хуррам бўлган эди. Энди кўриб хуррам бўлди”. “Сен ҳали эллик ёшга тўлганинг йўғ-у, Иброҳимни ҳам кўрибсан‑а?!” ― дейишди яҳудийлар унга. Исо уларга: “Сизларга ростини айтай: Иброҳим вужудга келмасидан олдин Мен бор эдим”, ― деди.171 Ибронийларга мактуб, Мусо замонида бошланган қадимги Левитлар руҳонийлик хизмати Исони хочда гуноҳ учун Қурбонлик бўлиб ўлиши билан тугаганини очиб беради. Энди Исо Масиҳ Мелкисидқ хизмати орқали намоён бўлади.172
171 Юҳанно 8:56‑58
172 Ибронийларга 5‑7
Бунинг барчаси, токи Билли ҳар бир янгидан туғилган Христианда ҳам теофанияси борлигини тушунтиргунича, тушуниш қийин ва жуда ҳам схематик кўриниши мумкин эди. Улар унга (теофанияга) эга бўлишлари лозим, чунки улар азалдан Худонинг фикрида бўлган эдилар. Аслини олганда, бу уларни Худонинг атрибутлари қилади. Қачонки Исо Масиҳ ерда туғилган вақтида, Унинг теофанияси Ўзи билан бирга эди. Мана нима учун У баркамол одам эди, чунки У ҳеч қачон Ўз Отасининг Сўзидан четга чиқмаган эди. У четга чиқолмас ҳам эди, чунки У ва Худо Каломи бир, худди Ўшанинг Ўзи эди. Қолган Худо фарзандлари, улар синовларда текширила олинишлари учун ва гуноҳни енгиш учун (эсингизда бўлсин, гуноҳ ― бу “Худо Каломига ишонмаслик”) Худо Сўзини ишлатиб билишлари учун, ўз теофанияларисиз туғилдилар. Қачонки эркак (ёки аёл) Худо Каломи унинг жонини тўйғазадиган ҳақиқий овқат эканлигини ниҳоят тушунса, ўша моментда у буни ўзининг теофаниясидан эшитган бўлади. Энди у бу ҳаётдан ташқарида уни кутаётган “тана-Сўз” бор эканини билади. Бу Коринфликларга иккинчи мактуб 5:1: “Биз биламизки, бу фоний уйимиз (баданимиз), бу кулбамиз хароб бўлганидан кейин, Худо бизга мангу бир уй, қўл билан қурилмаган осмондаги маконни беради”, ― деган Каломнинг ҳақиқий маъносидир. Мингйиллик Шоҳлик вақтида ва абадийликда Худо фарзандлари ўзларининг жисмоний таналарида ўзларининг теофаниялари билан яхлит, бир бутун боғланган ҳолда яшайдилар. Билли бу ҳолатни “улуғланган бадан” деб атади.
Апрелда кўрган ваҳийси Биллини жуда ҳаяжонлантирди ва қўрқитди. Бир куни Худонинг Руҳи уни уйидан олди-да, ҳарбий парадни кўриб турадиган бир кўтариб ўрнатилган платформага этиб қўйди. У ғарбга қараб турар эди, қуёш ботишига. Кузатадиган жой тепаликни энг чўққисида жойлашган эди ― шундай катта ва айлантирилган бир жой эдики, у унинг контуридан ташқарида осмондан бошқа ҳеч нарсани кўролмас эди. Раббийнинг Фариштаси унинг орқасида, ўнг томондан турар эди. Билли Фариштани кўриш учун бурилолмас, аммо у уни шу ердалигини билиб турар эди, чунки Фаришта: “Бу Келин”, ― деб хабар берди.
Ҳаво қандайдир қудратли черков гимнига ўхшаган марш қўшиқнинг аниқ-тиниқ ритми билан тўлган эди: “Олға, Христиан солдатлари, олдингизда Исони хочини олиб, урушдаги каби марш юринглар”. Биллидан ўнг томондаги парадни кўриш жойи олдидан ёш аёллар қаторлари ўтар эди. Бу ёш аёллар Христианлар қандай бўлишлиги лозимлигини мукаммал, бекаму-кўст намунасини кўрсатганча, шундай тоза, пок, гўзал кўринардилар. Уларнинг ҳаммасини сочлари узун ва уларнинг барчаси узун кўйлак ёки юбкаларда эдилар. Бу ўхшашликлардан ташқари, уларнинг ҳар бири бошқасига ўхшамасди ҳам. Улар, Исо Масиҳ Ўз Келинини бутун дунёдан олганлигини кўрсатиб, ўз мамлакатларининг анъанавий миллий кийимларини кийиб олгандилар. Билли унинг хушхабарчилик меҳнати ажойиб Келинни Масиҳга олиб келишда ёрдам берганига ишониб, бахтиёр эди.
Бу аёллар кўриш жойи яқинидан ўтиб бўлишгач, улар унинг орқасида айлана бўлиб турдилар. Унинг назарида охиргиси ўтиб бўлгач, Фаришта деди: “Энди кўриб чиқишлик учун замонавий черков ўтади”.
Мусиқа ўзгарди. Барабанларнинг тез уришлари билан борадиган ритм тезлашди. Гитаранинг баланд товуши саксафон товушлари билан бирга, оҳангсиз ёки бирор-бир қандайдир гармониясиз какофонияга қўшилиб кетди ― фақат зарблар эшитилди. Кимдир бу мусиқа тактига куйлади (ёки улиди), аммо у сўзларини тушуна олмади.
Фаришта деди: “Биринчи бўлиб кўрикдан Осиё черкови ўтади”.
Билли Осиёнинг замонавий ҳозирги замон черковини кўрганида, у даҳшатдан қотиб қолди. Ва у қандай ўзини Масиҳнинг келини деб эътироф этишига ҳайрон қолди. Унинг сочлари калта қирқилган ва унинг юзи лаб бўёқлари ва кўз сурмалари билан бўяб ташланган эди. У кўкраги ва белининг жуда кўп қисмини очиқ қолдириб, ахлоқсиз кийинганди. У кўрик жойи ёнидан ўта туриб, бутун танаси билан мусиқага мос равишда биланглаб, буралиб, том маънода танцага тушаётган эди. Бошқа аёллар, Ҳиндистон, Африка, Европа ва дунёнинг бошқа қисмларидан ҳозирги замон черковларини кўрсатиб ўтишди. Фаришта ҳар бир черковнинг миллатини эълон қилиб турди, у ўтаётган пайтда, шу учун Билли кимга қараб турганини аниқ билар эди. Кейингилари олдин ўтганларидан ҳам хунукроқ кўринаётгандай туюлди унга. Ҳаммасини сочи калта ва юзлари бўялганди. Уларнинг барчаси шаҳвоний, жирканч кийинган ва ўтаётган пайтда рок-н-ролл ритмларида рақс этишарди. Биллини жирканганидан қусқиси келиб кетди.
Фаришта эълон қилди: “Энди кўрик учун Америка черкови ўтади”.
Билли Американинг замонавий черковини ифодалайдиган аёлни кўрган пайтида, сал қолди унинг ҳушидан айрилишига. У ялонғоч эди ― бутунлай ялонғоч! Ҳақиқатдан ҳам, унинг олдида бир парча кўкрак газламаси бўлиб, у уни одоб-ахлоқли кўрсатади деб ўйлаётгандай эди. Аммо одоб‑ахлоқлилик ― бу одоб‑ахлоқли бўлишликдир, бу аёл эса ўзини одобли тутмас эди. Унинг лаблари чўччаяр эди ва оёқлари силкинар эди, у танца тушиб кўрик жойидан ўтаётган вақтда, унинг лаблари учиб‑учиб қўяр ва оёқлари каловланар, силкинар эди. У ахмоқона кулар ва бошини мусиқа ритмида силкиллатар эди.
Билли чуқур умидсизликка чўкди. Америка христианлик хоними у кўрганларининг энг ахлоқсизи эди. У ўйлади: “Мен қанчалик ваъз қилдим, ва одамларни Масиҳ учун яшашга қанчалик ундадим, ва Унга кўрсатолган энг яхши нарсам шуми? Худойим, мен жазога ҳукм қилинган одамман. Мен ҳозирни ўзида ҳаммасини ташлашим мумкин. Менга энди бошқа уринишга ҳожат йўқ. Мен мағлуб бўлдим”.
Замонавий черковларнинг сафлари рақсга тушганча тепаликнинг нақ четига келган пайтда, баланд мусиқа эшитилмай қолди. худди мусиқа уларнинг ортидан ҳарбий формадаги у бир гуруҳ қизлар кетидан парадда марш қадамлар билан юрадиган оркестрга ўхшаб, келаётгандай туюлди. Гўё, параддаги каби, Биллининг ўнг томонидан, кўрик ўтадиган жойга бошқа гуруҳ етиб келди. Қачонки бу янги мусиқа баланроқ эшитилган эди, уни бошда эшитган, ўша: “Олҳа, Христиан сипоҳлари,урушга сингари одимланг, олдингизда Исони хочини олиб”, ― деган гимннинг оҳанги билан ўша қўшиқ эканлигини англади. Бу унинг қулоғига жуда ёқди. Юрагида кичкинагина умид оловчаси исий бошлади. Ким келаётибди экан деб, бошини бурмоқчи бўлди, аммо унга бундай қилишга йўл қўйилмаган эди. Тез орада унинг кўриш доирасига аёлларнинг бошқа сафи пайдо бўлди. Чуқур енгиллик тортиб, бу уни бошда кўрган ўша гуруҳ аёллар эканлигини кўрди. Уларнинг ҳар бири ўзининг миллий кийимида одоб-ахлоқ билан кийинган эди. Қачонки улар кўрик жойидан ўтишар экан, ушбу мўмина‑мўмина аёллар гўё кўринмас зиналардан булутларга кўтарилаётгандай, ҳар бир қадамда юқорига кўтарилавердилар. Худди шу вақтнинг ўзида беодоб, уятсиз аёллар тепалик четида рақсга тушиб, бирин -кетин горизонт ортида ғойиб бўлар эдилар.
Художўй мўмина аёллар гўё кўринмас раҳбарнинг овозини эшитаётгандай, ўзаро уйғун равишда, иноқлик билан қадам ташлашар эдилар. Билли ўйлади: “Ахийри, мен муваффақиятсизликка учрамабман. Менинг ҳаракатларим беҳуда бўлмабди. Охирги вақтда Масиҳда Келин бўлади”.
Кейин у художўй аёллар иккитасини ҳозирги замон черковларига қараб қолганига эътибор берди. Гўё шу нарса уларнинг одимига халақит бераётгандай эди ва улар бошқалардан қолиб кета бошлашди.
Қўлларини карнай қилиб, Билли уларга қичқирди: “Опалар, бундай қилманг! Сафни бузманг!”
Ваҳий уни қолдирди. У табиий дунёга қайтган пайтида, унинг қўллари оғзининг сатғида кўтарилган ҳолда эди. Унинг юраги ҳали бери тез‑тез урарди.
1965 йил 29 апрель, пайшанба оқшомида Билли Калифорния штати, Лос-Анжелос тўлиқ инжилчи тадбиркорлар Жамиятига мурожаат қилди. Унинг ваъзи олдадан Флоренс Шакарьян ажойиб қўшиб ижро этдики, ундан ҳар бир юрак ларзага келди. Флоренс ХТИТЖ президенти, Димос Шакарьяннинг синглиси эди. Бу қўшиқ айниқса кўпроқ Флоренсни ракдан ўлаётганлигидан хабардорларга кўпроқ таъсир қилди.
Бунгача икки ой олдин Димос Биллидан синглиси учун ибодат қилишини илтимос қилди. Димос Биллининг айрим шифоланиш кампанияларини молиялаштиришда ёрдам берган эди. Шу учун у юзлаб мўъжизали шифоланишларни кўрганди. Баъзан у Билли ибодат қилганида, одамлар платформага кўтарилган пайтда ибодат карточкаларини йиғиб олиб, у ёрдамчи каби хизмат қилганди. Димос ҳар доим одамлар ушбу ибодат карточкаларида ёзганлари билан Биллининг ғайритабиий билиши орқали қўйган диагнозини солиштирар эди. Димос ҳеч қачон, ҳаттоки майда икир-чикирида ҳам битта бўлса‑да хатоликни кўрмади. Мана нима учун у Биллини синглиси учун ибодат қилишига чанқоқ эди. Аммо қачонки Билли Худодан Флоренсни тақдири ҳақида сўраган эди, Худо унга уни тобутда ётгани ҳақида ваҳий кўрсатди. Билли афсусланиб, Димосга синглиси Раббийнинг Келишигача яшамаслигини, балки бир куни тонг отиши олдидан 2 билан 3 орасида вафот этишини айтди.
Энди, Билтмор меҳмонхонасининг одамлардан тўлган биносида бир эркак ўзга тилда гапирди, ундан кейин эса бошқа одам таъбирлади: “Раббий Шундай Дейди: О Сион қизи, қўрқма, ташвишланма, чунки сен Раббий Келишигача яшай оласан”.
Маъқуллашлар шовқини хонани ҳаракатга келтирди. Аммо Билли Поль ушбу башоратдан тинчини йўқотди, чунки у отасини нима деганини эслар эди.
Гарчи катта хона одамлардан тўлиб кетган бўлса-да (у ерда бўлишни истаганларнинг кўплари ичкарига киролмадилар), Билли унданда катта аудиторияни унутмаган эди. Бобинали ёзиб олувчи магнитофон айланар эди, шу учун у “Келиннинг сайланиши”ваъзи, бутун дунёга кетишини билар эди. У Ибтидо 24 бобдан лавҳа олди, у ерда Иброҳим ўғли Исҳоқ учун келин топишга ҳаракат қилади. Иброҳимни Каноннинг Худога ишонмайдиган халқларидаги чиройли қизлари қизиқтирмас эди. У лойиқ келинни ўзининг ватанидан, ўз қариндошлари орасидан топишни истар эди. У ёққа бориш учун Иброҳим жуда қариб қолгани туфайли, у бу топшириқни ўзининг катта хизматкори Елизарга топширди. Елизар Нахўр яшаган шаҳар яқинидаги қудуққа етиб келганида, ибодат қилди: “Ё Худоё Худовандо, хўжайиним Иброҳимнинг Худоси!... Мен қайси қизга: “Кўзангни пасайтир, мен сув ичай”, десам, у эса: “ўзинг ич, туяларингни ҳам суғораман”, деса, Сен банданг Исҳоққа лойиқ кўрганинг ўша бўлсин. Сен хўжайинимга иноят қилишингни мен шундан биламан”. Бу қандай ибодат қилган бўлса, айнан шундай бўлди. Ривқо Елизар келтирган таклифни қабул қилди. Худди ўша туялар, у суғорган, Ривқони унинг Исҳоқига олиб борди. Бу муҳаббат тарихи Масиҳ билан Унинг Келинини ажойиб тимсолидир (Худди Ўша Муқаддас Руҳ, қайсики Уни имонли одам Сўзнинг сувлари билан суғоради, уни унинг Куёвига етказади).
Бизнинг никоҳда сайлайдиган рафиқамиз ўз ҳаётимизда сайлайдиганларимизнинг ҳаммасидан кўра бизга жуда кўп таъсир этади. Яхши хотин ― Худо эркакка бериши мумкин бўлган энг яхши, аъло нарсадир;аммо ёмони, Сулаймон айтганидай, унинг қонида сув бўлади. Яхши хотин ― унга ҳаммадан яхшироқ мос келади, у эрининг характеридан боши кўкка етади ва унга унинг мақсадга эришишида ёрдам беради. Эркак киши сайлашидан олдин ибодат қилиши лозим. у ўз қарорини аёлларнинг ташқи гўзаллигига асосламаслиги керак; у Христиан аёлнинг характеридаги ички гўзаллигини қидириши керак. Ташқи гўзаллик алдамчи бўлиши мумкин. (Эсланг, Люцифер шунчалик гўзал бўлганлигидан учдан бир фаришталарни ортидан эргаштиришга кўндирди). Ички гўзаллик абадий қолади. Агар йигит янгидан, юқоридан туғилган қизни учратса, ва иккаласи бир-бирини яхши кўрса, ва уларни иккиси бу ҳақида ибодат қилишса, ва уларнинг иккиси ҳам бу Худонинг иродаси эканлигини ҳис этишса, унда улар турмуш қуришлари керак. Йигит никоҳ учун танлайдиган қизнинг характери, унинг характерини ва унинг интилишларини акс эттиради. В конце концов, она будет помогать ему создавать будущий дом.
Бу табиий принциплар муҳим илоҳий тадбиққа эгадир. Қачонки инсон черков танлайди, қайсики унга унинг оиласи боради, у чиройли бинога, ажойиб хорга, ёки бу черковни нечта бирлашган проектлар молиялаштираяпти, буларга қарамаслиги керак. У шундай черковни қидириши керакки, бу черков тўлиқ Хушхабарни ваъз қилсин, қайсики бу черков Библияни ўзининг узил-кесил, авторитети, нуфузи, обрў‑эътибори қилиб қўяди.
Айнан шундай, худди эркак аёл учун яратилмаган, балки аёл эркак учун яратилганидек, худди шундай Масиҳ Черков учун яратилмаган, балки Черков Масиҳ учун яратилган. Исо Масиҳ Кимни бугун Ўз Келини сифатида сайлайди? У Муқаддас Руҳга тўлган ва Унинг Сўзини ҳурмат қиладиган эркак ва аёлларни танлайди.
Билли деди: «Исо фақат Худога нима керак бўлса, шуни қилди ― яъни У Худо Каломини ҳурмат қилди ва намоён қилди. Унинг Келинига худди шундай характер бўлиши керак. У деноминациядан танланиши мумкин эмас. Ҳар бир деноминацияда қаердадир қўлланмаси бор, ва бу қўлланма одамларга нима қилиш керак, нимани эса қилиши керак эмас, айтади ― ва кўпчилик ҳолларда бу ҳақиқий Каломдан миллион миль нарида турган бўлади. Худонинг ҳеч қачон Черковини папалар, кардиналлар, епископлар, руҳоний ва пресвитерлар орқали бошқариш мақсади бўлмаган. У Черковини бошқариш учун Муқаддас Руҳини юборди. Исо деди: Қачонки Юпатувчи (Муқаддас Руҳ) келади, У Мен сизларга нима айтган бўлсам,очади ва сизларни бутун ҳақиқатга олиб боради. Ҳозирги замон черкови бу режани ёмон кўради, шу учун у қандай қилиб Масиҳнинг Келини бўла олади? Қачонки Христианлар бугун деноминацияни танлаганларида, бу уларнинг Худо Каломини етарли даражада тушунмаслигини акс эттиради, кўрсатади. Мен сизни дилингизни оғритмоқчи эмасман, балки бу, токи сиз буни кўрмагунингизгача чуқур ўрнашишини мен истайман”.
У уларга Масихнинг Келини ҳақида ва замонавий черковни кўрикда кўргани ҳақидаги ваҳийни сўзлаб берди. У ваъзини охирига келган пайтида, у эркин гапириш учун ғалати бир майл ўзида ҳис қилди, шу учун у нимани гапираётганини базўр англар эди: “Эркаклар, сизлар хизмат қилаётган диний таълимотга бир қаранглар. Черковингиз Худо Каломига мувофик келадимикин? Аёллар, ойнага қаранглар ― черковингизни ойнасига эмас, балки Худо Каломининг ойнасига, ва қараб кўрингчи, Исо Масиҳнинг даъват қилган Келини бўлиши ҳуқуқига эгамикинсиз? Сизнинг ҳаётингиз илоҳий гувоҳлик (Библия)нинг никоҳ тузиш ҳақидаги ўша намунага мос келадимикин? Хизматчилар, худди ўша саволни ўзингизга беринг. Ўзингиз қилаётган ваъзингизни кимнидир хафа қилиб қўймаслик учун ва сизни черковдан қувмасликлари учун, юмшатмаяпсизми? Черков аъзоси, агар черковингиз Худо Каломи таърифига мос келмаса, ундан чиқинг ва Масиҳга киринг. Бу ― жиддий огоҳлантириш. Сиз билмайсиз, қачон бу шаҳар мана шу океан тубига чўкади”.
Унинг мурожаати башоратга ўтди. “Лос-Анжелос, фаришталар шаҳриман дейдиган шаҳар, осмонгача юксалган ва ўзининг ахлоқсиз модаларини ва ифлос фильмларини бутун дунёга тарқатаётган шаҳар ― сенинг ажойиб черковларинг бўлишига қарамай, эсингда бўлсин, бир кун келиб сен бу денгиз тубида ётасан. Остингдаги замин асалари уяси (бўшлиққа)га ўхшайди. Сенинг нақ тагингдан Худонинг ғазаби отилиб чиқмоқда. Мен билмайман, яна қанча узоқ вақт У бу қумли тўсиқни ушлаб тураркан, ва ҳали бу океан у ерда сени бир километрли тубликка то нақ Солтон Си173 кўлигача ботирмай тураркан. Бу Помпейнинг174 сўнги кунидан ҳам баттар оғир бўлади. Лос Анжелос тавба қил! Ҳамма қолганлар ҳам тавба қилинглар ва Худога келинглар! Унинг қаҳр-ғазаб соати аллақачон ерда энди. Ҳали қутқарилишга ва Масиҳга киришга вақт бор, қутқарилинг!”
173 Солтон Си ― бу Калифорния штатининг Империаль водийсида, Лос Анжелосдан жануби-шарқда жойлашган йирик кўл. Солтон Си денгиз сатҳидан пастда жойлашган.
174 Помпей ― Италиядаги шаҳар бўлиб, у 79 йилда Везувий тоғидаги вулқон отилган вақтда вулқон кўллари остида бутун аҳолиси билан қолиб кетиб, йўқ бўлиб кетган.
Аудиториядаги йиғилар ва тавба қилишлар вақтида, у охирги ибодатини қилди. Кейин у шундай деб қўшиб қўйди: “Менинг акаларим ва опаларим, мен билмайман яна нима дейишни. Агар сиз мен Унинг пайғамбари эканимга ишонсангиз, ― бу биринчи марта мен буни очиқча айтдим, аммо мен ғалати бир одатдан ташқари огоҳлантиришни сезяпман. Мен буни истамаган эдим. Буни шундайлигини сиз биласиз. Одатда мен бундай қилмайман. Мен мактубни айтишга қарор қилмаган эдим, аммо энди у айтилди; ва у мен Ҳақиқатни айтганлигим гувоҳи бўлиб, ҳукм кунида туради. Бу Раббий Худо Шундай Дейди”.
“О, элликчилар, ҳаётингизни қутқаринглар. Алтарга чопинг ва ҳали жуда кеч бўлмай, фарёд қилинг; чунки шундай соат келадики, сиз қичқирасиз, бу эса сизга ҳеч қандай фойда келтирмайди. Эсланг, Эсов ўз тўнғичлигининг жойини топишга интилди ва уни тополмади.175 О, мен бутун қалбим билан севган тўлиқ Инжилчи тадбиркорлар жанияти аъзолари, сизларни ишонтириб айтаманки, бугун оқшом мен сизларни Исо Масиҳга топшираман. Унга чопинг. Ҳеч қачон иблисга ўзингизни мана бу Сўзга совутишига мажбурлашига йўл берманг. Сиз эркаклар ва аёллар ўз ҳаётингизни Каломга мувофиқ тузатиб, ва художўй ҳаёт кечириб, Муқаддас Руҳга шу қадар тўлмагунингизга қадар, умуман У билан бирга қолинг. Агар сиз Муқаддас Руҳга эгаман дейсиз-у, аммо Сўзни қабул қилмас экансиз, унда сизда бошқа руҳ турибди. Худо Руҳи Унинг Сўзидадир. Масиҳнинг Келини Сўз билан мойланган бўлиши керак”.
175 Ибронийларга 12:14‑17
Йиғилиш тугаган вақтида, Билли ўзини ибодат навбати вақтида, унинг қувватини оладиган ваҳийлардан кейин бўладигандек холсизланганини ва донг қотиб қолганини ҳис этди. Аммо ўша моментда уни тилини нимадир ҳаракатга келтирган эди. Натижада у ваъзининг охирги ўттиз дақиқаси давомида нима деганини эслолмади. Билли Поль унга уни Лос Анжелос бир кун келиб океан остига чўкиши ҳақида башорат қилганлигини айтди. Билли ўғлидан сўради: “Сен шу учун шундай ғамгин кўриняпсанми?” Билли Поль отасига, Флоренс Шакарьян тўғрисида башорат қилган, у Раббий Келишигача яшайди деган номаълум тилни таъбирлаган одамни ёдига туширди. Поль тараддудланди, кейин эса таажжубга қолганини айтди: “Дада, сен уни Раббий Келишигача яшайолмайди, балки у бир кун тонг отишдан олдин соат 2 билан 3 орасида ўлади деган эдинг”.
“Ўғлим, мени сенга айтадиганим шуки, бу менга ваҳийда, Раббий у ҳақида ўткан ойда кўрсатганидан бошқа ҳеч нарса кўрсатмади”.176
176 Флоренс Шакарьян 1965 йил 10 сентябрда тонгги 2:45 да вафот этди.
Кейинроқ, ўша оқшом Билли Матто 11:23 ни ўқиди, у ерда Исо башорат қилган эди: “Ё сен, эй кўккача юксалувчи Кафарнахум! Сен тамуғгача (ўликлар диёри) тушиб кетурсан. Чунки сенда содир бўлган мўъжизалар Садўм ерида содир бўлганида эди, у ер шу кунгача сақланиб қолган бўлар эди”. Библия луғатига қараб, у ер қимирлаши Садўмни Ўлик денгизига чўктирганини билиб олди; Кафарнахум ҳам худди шундай зилзиладан йўқ бўлиб кетган эди.
1951 йил Жанубий Африкага борганидан бери Уилльям Бранхам яна боришни ва маҳаллий аҳолига ваъз қилиб, кўпроқ вақтини ўтказишни истар эди. Унга уларнинг оддий имон билан уни мактубларини қабул қилишлари ёқарди, шу сабабли, нафақат шифоланиш ва мўъжизаларда, балки уларнинг Исо Масиҳ учун ҳаётларидаги ўзгаришларидаги ҳайратланарли натижалар бўлган эди. Унинг Африкадаги меҳнати тугамаганлигини у сезар эди. Кўп йиллар давомида уни Африкада кўпроқ имон билан шифоланиш кампаниялари ўтказиши учун унда молиявий ёрдам бўлмаган эди. Кейинроқ унга молиявий ёрдам ваъда бердилар, аммо, кейин эса у виза оломади. У жанубий Африка диний раҳбарлари томонидан қаршиликдан шубҳаланди, қайсики улар ўзларининг Миллий Қўмиталари орқали кучли сиёсий таъсирга эга эдилар. 1965 йили жанубий Африка ва Мозамбикка виза олиш учун яна мурожаат қилди. Иккала виза ҳам олинди; бироқ бу визалар чегараланган бўлиб, улар унга ов қилишига рухсат берар, аммо унга ҳеч қандай диний йиғилиш ўтказишига қўймас эди. Афтидан, жанубий Африка сиёсий ғалаёндан қайнаётган кўринади. Ҳукумат амалдорлари маҳаллий аҳолининг ҳар қандай тўпланиши (1951 йилда Дурбанда унинг йиғилишида ўн минг одам қатнашганини эсланг) ғалаёнган айланиб кетишига ҳавотирланар эди. Гарчи у бундай чекланишлардан хафа бўлса-да, шунга қарамай, ўзи ва Билли Поль учун самолётга чипта олди.
Улар жанубий Африканинг Йоханнесбургига 1965 йил 26 май куни келиб қўнишди. Уларни аэропортда Сидни Джексон кутиб олди. Бир неча кундан кейин учовлари Мозамбикнинг соҳилларида Бейруга учдилар ва у ерда йўл кўрсатувчи ёлладилар ва уч ҳафтага ов экспедицияси учун керакли яроғлар билан жиҳозландилар. Улар Англияда ишлаб чиқарилган, қути формасига эга бўлган тўлиқ приводли Лэнд Ровер юк машинасини ижарага олишди. Ҳамма жиҳозларини Лэнд Роверга юклаб, улар ўзлари танлаган, одам оёғи етмаган жойга қараб ғарб томонга 150 миль кетишди. Африка саваннаси майда тикон-баргли дарахтлар билан қопланган субтропик ўтлоқлардан иборат эди. Саванна бўйлаб ўтхўр жониворларнинг катта-катта тўдалари кўчиб юрар эди: филлар, жирафалар, гну антилопалари, тоғ эчкилари ва бошқалар. Кўпчилик йиртқич ҳайвонлар (йўлбарслар, леопардлар, гепардлар, сиртлонлар, чиябўри, бургутлар, лочин ва калхатлар) мана шу подаларда ов қилар эди.
Уч ҳафта давомида Билли ва унинг ҳамроҳлари шу ёввойи жойларда яшадилар, кундузи ов қилдилар, кечқурун гулханда овқат тайёрладилар, кечаси бўлса чодирларида ухладилар. Ҳар кеча кунда ўз лагерларини янги жойга кўчирдилар. Бир куни кундузи соат бешларда яқин Билли икки маҳаллий одам учинчисини замбилда олиб юрганини ваҳийда кўрди. ваҳийда учинчи одам юқумли касалликдан азобланаётгани кўрсатилган эди.
Ваҳий тугагач, Билли Сидни Джексонни чодирига келди ва унга: “Джексон ака, бир неча соатдан кейин қора чечакдан қийналаётган одамни олиб келадилар”, ― деди. Мени билишимча, Мозамбик қонуни, агар инсон биздан ёрдам сўраса, биз уни яқиндаги врачга ёки касалхонага этишимиз кераклигини айтади”.
“Бу тўғри, Бранхам ака. Ҳозирги ҳолатда яқинроқдаги касалхона Байруда, 150 миль масофада жойлашган. Биз йўл кўрсатувчимизни жўнатиб юборамиз-да, ўзимиз эса шу ерда машинасиз икки кун қоламиз”.
“Джексон ака, агар сиздан шу одам учун ибодат қилишингизни сўрасалар, сиз бу чечак юқумлилигини била туриб, унга қўл қўярмидингиз?”
Джексон жилмайди. “Мен Ирландец нима деса шуни қилар эдим ― олдин отаман, кейин бўлса баҳслашаман”. Нафасни қисадиган Фаренгейт бўйича 100 градусли жазирама эди. Билли сўқмоқ йўқ жойдан юриб бораётган эди; у фақат ўзига фил ўтлари орасидан йўл очиб борар эди, унинг баландлиги 7 фут (210 сантиметр) келар эди. Табиийки, унда олдида нима борлигини кўришга имконияти йўқ эди. Лагердан тахминан 200 ярдча (182 метрлар) масофада у тўхтади ва: “Тинчгина туриб тур”, ― деди.
“Ортимдан юр”, ― деди Билли. У қайтди ва легерларини ўраб турган баланд бўйли ўтлар оралаб кетди. Джексон унинг ортидан эргашди.
Бир дақиқадан кейин улар яқинлашиб келаётган шитир-шитирни эшитишди. учта одам ўсиб кетган ўтлардан ўтиб келар, улардан иккитаси дарахт пўстлоғидан тўқиб ясалган замбилда учинчисини олиб келаётган эди. Олдинда келаётган одам олдинда турган иккита оқ танли одамни кўриб, гаранг бўлиб, нима қилишини билмай туриб қолди. Сидни Джексон ўзи ва Америка хушхабарчисини уларнинг дўсти учун ибодат қилиб билишлари учун, замбилни ерга қўйишларини сўраб, уларнинг тилида гапирди. эркаклар замбилни ерга қўйганларида, касал одам оғриқдан инграр эди. Билли ва Сидни тиз чўкиб, касалнинг бошига қўл қўйганларида, ҳатто шундай жазирамада ҳам унинг иситмадан юқори ҳароратини сезишди. Қисқа ибодат қилиб, Билли туриб ортга, лагерга борди. Бошқа эркаклар унинг орқасидан келдилар. Учта туб аҳоли одами майдонга чиққанларида, улар йўл кўрсатувчи билан гаплашдилар, у эса шу заҳоти замбилдаги одамни Лэнд Ровернинг орқа ўриндиғига юклади ва жўнаб кетди. Қолганлар ҳаммаси кечки нонуштани қилиб, дам олиш учун ётишди.
Эрталаб Сидни Жексон Лэнд Ровер аллақачон қайтиб келганини кўриб ҳайрон бўлди. У йўл кўрсатувчини уйғотиб, унга: “Сиз Бейруга жуда тез бориб-келибсиз”, ― деди.
Ҳайдовчи деди: “Йўқ, мен бормадим. Лагердан бор‑йўғи бир неча мил кетганимизда, замбилдаги ўша одам кабина томини тақиллатди ва: “ Мен тушай. Менинг уйим шу ерга яқин жойлашган”, ― деди. Шу учун мен уни тушурдим ва қайтдим”.
“Ахир у касал эмасмиди?”
“Йўқ. У менга ўзини ёмғирдан кейингидай тетик сезаётганлигини айтди”.
Бир куни Билли Поль леопардни отди, у қишлоқ яқинидаги молларга қирғин келтирар эди. Маҳаллий одамлар бу учун миннатдор бўлишди ва леопарддан қутилганлигини нишонлаш учун байрам қилдилар. Овчилар бу байрамга нафақат қатнашибгина қолмай, балки Билли ўзи отган зебра гўштидан улар учун ҳадя қилди.
Бир неча кундан кейин овчилар африка буйволи сўқмоқчасини топдилар. Африка буйволлари ― бу йирик ҳайвон бўлиб, уларнинг қалин шоҳлари пастга қайтган ва баджаҳл бўладилар. Жексон Биллига буйвол овига 0,416 калибрли Ригби Нитро деган қуроли билан ов қилиш кераклигини уқтирди; аммо Билли унинг портлаб кетган милтиғи ўрнига совға қилишган 0,300 калибрли Визербисини ишлатишни хохлади. Буйволни пастқам ўтлоқда ўтлаб юрган жойида топгунларигача, уни изидан бир неча соат юрдилар. Овчилар унга ўрмалаб яқинлашганларида, буйвол уларнинг ҳидини сезди. У шу заҳотиёқ бошини паст қилиб, уларга ҳужум қилди. Билли уни бир ўқ билан йиқитди (Жексон жуда қувонди, чунки уларда иикинчи ўқни узиш учун вақтлари йўқ эди).
Билли йўлбарсни ҳам отиб олмоқчи эди, аммо икки ҳафта ўттидиямки, у бўлса битта ҳам йўлбарс кўрмади. У ёлғон ем қўйишга уриниб кўрди. У аввал зебра отди. Зебрани сўйилган танасини Лэнд Роверга боғлаб, уни дарахт атрофидан судраб ўтди, ундан кейин йўлбарс зебрани ҳидига келади, деган умидда, уни дарахт тагида қолдирди. Бир неча кунни самарасиз кутиб ўтказгач, у бошқа усулни ишлатмоқчи бўлди. У маҳаллий овчилардан тўрттасига, шу атрофларда иложи борича кўпроқ шовқин қилиб, тортаракларига йўлбарсни ҳуркитиб, уларни овчилар томонга жўнатишларини илтимос қилди. Бу усул ҳам иш бермади.
Шундай бўлишига қарамай, бу жуда муваффақиятли ов экспедицияси бўлди. Билли ва Билли Поль биргаликда 33 та ўлжа йиғишди. Бейруда Билли ҳайвонларнинг тулуми ясашни ва уларнинг терисини ошлашни ташкиллаштирди. Кейинроқ уларни Тусонга олиб келишлари керак, у ерда у ўзининг ов ўлжалари учун янги уйида ўрнатишни режалаштирди.
Бейрудан овчилар кетиши олдидан, бир ерли аҳолидан бир одам Сидни Жексонга чопиб келди ва кимдир “жанобни” кўрмоқчилигини айтди. Жексон унинг кетидан хонага борган эди, у ерда уни ёшроқ одам кутиб турган эди. Бу, улар у пўстлоқдан ясалган замбилда ётган ва у учун улар ибодат қилган ўша одам эди. Ақлга сиғмайди, аммо бу одам овчилар ортидан 150 миль (241 километр) фақат “жанобга” у учун ибодат қилгани учун, миннатдорчилик билдириш учун пиёда келган эди. Сидни Жексон бу одамни Уилльям Бранхамга келтирди.
У Африкадан қайтганидан кейин бир неча кун ўтиб, Билли туш кўрди. Тушида яна ўзининг Индиана Умумий хизмат Кампаниясидаги биринчи ишида ишлаётган ёш йигит эди. Тушида у истеъмолчилардан электр токи учун ҳисоблари бўйича пул йиғиб юриб, ўзининг эски маршрути бўйича кетаётган эди. Кун иссиқ эди ва у дарё яқинидан ўтаётганида, унинг чаккаларидан тер ағанаб келар эди. Ерга пулларни ва квитанцияларни қўйиб, ечинди, кейин совуқ сувга шўнғиди. У ўйлади: “Бу ишим нотўғри. Мен иш вақтимда чўмилмаслигим керак”. Дарёдан чиқиб у яна формасини кийиб олди. Кутилмаганда кучли шамол эсиб, унинг нақд пулларни қолдириб, квитанцияларини учириб кетди. У ўйлади: “Энди мен нима қилсам экан? Мен ким қанча ўзининг квитанцияси бўйича тўлаган, аслолмайман. Биргина қиладиган ишим бу, пулларни кассирга қолдираман, ва қачонки бу истеъмолчилар ўз ҳисобларини тўламаганлик ҳақида хабарнома оладилар, улар квитанциянинг бошқа қисмини келтирадилар. Албатта, бу менинг бунга эҳтиётсиз муносабатим туфайли кўп ташвиш келтиради”.
У уйғонганида, кроватида ўнгарилди. Меда кўзларини пирпиратиб ва кўзларини очиб эснади. “Яхши ухладингми?” ― сўради у.
“Йўқ. Мен туш кўрдим, унда мен умумий хизмат Кампаниясида эдим”.
“Яна?” ― сўради Меда ҳайрон бўлиб.
Охирги йил ичида Билли бир неча бор туш кўрди, унда у ўзининг эски кампаниясида ишлар, ва ҳар сафар қандайдир ёмон нарса бўлар эди. Бу уни ҳавотирга солар эди. Раббий унга нимадир демоқчи эмасмикан? Олдинроқ шу йил у Худодан унга бирор нарсани нотўғри қилмадимикин, ва у буни тузата оладимикин, шуни кўрсатадиган ваҳий беришини сўраган эди. Ҳозирча Раббий бу тушларни тушунтирадиган унга ваҳий бермади.
Улар ҳар эрталабки одатлари бўйича, бирга ибодат қилдилар. Кейин Меда болаларини уйғотиш учун қўшни хонага ўтди. (улар иккита яримталик уйда яшашини эсланг.)
“Раббий, ― ибодат қилди Билли, ― мен нима қилдимки, менинг ҳаёлимдан эски ишим кетмайди? Мен ярамас одам бўлсам керак”. У ювиниб кийинганидан кейин унга: “Эҳтимол, мен Раббий учун етарлича меҳнат қилмаётгандирман? Мумкин, бу Раббийни менга шу тушлар орқали айтмоқчи бўлаётган нарсанинг ўзидир?” ― деган фикр келди.
Библиясини олиб, у столга ўтирди. Бу оддийгина ёғоч стол эди-ю, фақат унга озгина кенгроқ қўйилган стули бўлиб, у ҳам шу кичкина хонага ярашиғлиқ эди. У деди: “Раббий, Эски Аҳдда, Сенинг болаларинг тушнинг маъносини билишни истаганларида, Сен уларга Урим ва Туммим орқали ― бу ғайритабиий Нур орқали гаирган эдинг, қайсики У Сенинг олий руҳонийингни кўкрагидаги қимматбаҳо тошида акс этар эди.177 Аммо бу хизмат ўзгарди, ва энди Библия Сенинг Урим ва Туммиминг ҳисобланади. Раббий, менинг бу тушларимни тушунтириш учун Сен ваҳий бермаган экансан, мен Сендан Ўз Библиянгдан бирор нима кўрсатишингни сўрайман, у тушунтирсин тушларни. Шубҳасиз, бу ерда қандайдир шахсми ёки ҳолатми бўладики, у менга тааллуқли бўлади. Агар кимдир бу ерда (Библияда) ниманидир нотўғри қилган бўлса, ва бу менинг Сенда норозиликни туғдирадиган қилган ишим бўлади, унда менга буни билишим ва уни тузатишим учун, шу жойни очишимга йўл қўй. Агар бу ерда кимгадир бажариш керак бўлган топшириқ бўлса, ва Сен мени ҳам шуни қилишимни хохлайсан, унда менга буни кўрсат”.
177 Урим=чироқлар; Туммим=Худонинг иродаси сифатида Урим сўзи билан бирга ишлатилар эди. Чиқиш 23:30; Левитлар 8:8; Сонлар 27:21; Саҳрода 33:8; 1‑Шоҳлар 28:6; Ездра 2:63; Неемия 7:65.
Билли Библияси тўппа‑тўғри ўзининг олдида ушлаб турар, у столда эди, унинг муқоваси унинг кафтлари орасида қисилган эди. Кўзларини юмган ҳолда қўлларини шундай олдики, Библиянинг ўзи шундай очилди. Кўрсатгич бармоғини саҳифага қўйди, кўзини очди ва бармоғи тегиб турган оятни ўқиди. Бу Ибтидо 24:7 эди. “Мени отам уйидан, қавмим еридан олган, осмонни яратган Худованднинг Ўзи...”
“Ҳммм”, ― ўйлади у. “Бу ерда Ким кимга гапиряпти?” У маъносини тушуниш учун бобнинг бошига қаради. Иброҳим ўз ўғли Исҳоққа хотин топишга ҳаракат қиляпти. Бу ерда 7‑оятда Иброҳим хонадонини бошқарадиган хизматкори Елезарни Месопотамия ўлкасига юборади. Иброҳим деди: “Мен отам уйидан, қавмим еридан олган, осмонни яратган Худованднинг Ўзи менга қасамёд қилиб: “Мана, шу ерни зурриётингга бераман”, ― деб айтган эди. Энди эса У сенинг олидингга фариштасини юборади ва сен ўғлимга ўша ердан хотин топасан”.
У сенинг олдинга Ўз Фариштасини юборади? Қанчалик ҳайратланарли. Билли сесканиб кетди. У Раббий Фариштаси ҳақида ўйлади. У унинг хизмати бошланган ўша кунидан бери, унинг йўл бошловчиси ва ҳамроҳи эди. Билли Елезардаги бўлган топшириғидай, ўзида ҳам топшириғи бор эканини англаб, етди; фақат унга Исҳоқдан кўра анчайин Буюк, Кимга-дир хотин топиш вазифаси бор эди. У Раббий Исо Масиҳ учун Келин топишга ҳаракат қилди.